IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.58K subscribers
21.9K photos
1.08K videos
8.16K links
Download Telegram
Вазир ўринбосари Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларига ташриф буюрди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегациясининг Самарқандга ташрифи тафсилотлари

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги матбуот анжумани

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Жарқўрғон бекатидаги бўлинма ходимлари хизмат ҳудудларидан ўтган Темир йўл изларига яқин бўлган хонадонларда хатлов тадбирлари ўтказилди ва Темир йўл харакат хавфсизлиги ҳамда бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, темир йўл кесишмаларидан доимий ўтиб қайтадиган хайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидалари ҳамда поездлар харакат хавфсизлиги ва содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш юзасидан тушутириш ишларни олиб борилди.
«Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбири муносабати билан Андижон вилояти бўйлаб хизмат кўрсатиш худудларида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ минтақавий ва худудий корхона-ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида профилактик-тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида аниқланган камчиликлар ўрнида бартараф этилиб, юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан хизмат ҳудудларида жойлашган транспорт инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш, транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш борасида бир қатор профилактик ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 23 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Китоб бекатидаги бўлинма ходимлари ҳамда Китоб ўқчилик командаси ходимлари билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган "Темир йўлларда ҳавфсиз кун" махсус профилактик тадбири доирасида "Қарши-Китоб" темир йўл бекатларининг 63-124 км.лари оралиғидаги темир йўл изларида мавжуд камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш, темир йўл излари яқинда яшовчи фуқароларга ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш, темир йўл кесишмаларида ҳаракат ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан аҳоли билан кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.