IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.71K subscribers
19K photos
1.03K videos
7.33K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qoraqalpog'iston Respublikasi To’rtko’l tumanidagi Miskin bekatida "Xavfsiz hudud" va "jamoat xavfsizligi" oyligi doirasida targ'ibot tadbirlari tashkil qilindi.
---
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Мискин бекатида "Хавфсиз ҳудуд" ва "жамоат хавфсизлиги" ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Navoiy viloyati Transportda xavfsizlikni ta'minlash boshqarmasida hamda hududiy bo'linmalarida 18 mart "Obod va fayzli mahalla-yurt ko'rki" shiori ostida xodimlar ishtirokida obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish umumxalq xayriya hashari o'tkazildi. O'tkazilgan xayriya hashari davomida boshqarma binosida mavjud xonalar tozalanib, daraxtlar oqlanib, mevali va manzarali daraxtlar va gul ko'chatlari ekildi.
https://t.me/iivtransport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Temir yo‘llarda xavfsiz kun" profilaktik tadbiri yuzasidan axoli o‘rtasida tashkil etilayotgan uchrashuvlar, reydlar, targ‘ibot-tashviqot ishlariga qaramasdan ko‘ngilsiz xolatlarlar qayd etilmoqda.
---
"Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири юзасидан ахоли ўртасида ташкил этилаётган учрашувлар, рейдлар, тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан кўнгилсиз холатларлар қайд этилмоқда.
Вояга етмаган шахс фирибгарлик содир этди.
- -
Вояга етмаган, 2006 йилда туғилган, фуқаро Х.К. 2023 йилнинг 2 март куни Тошкент метрополитенининг “Чилонзор” бекатига тушиб, унга аввалдан таниш бўлган 2004 йилда туғилган, фуқаро Б.С. билан кўришиб, у билан “Халқлар дўстлиги” метро бекати йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган. Сўнг фуқаро Х.К. таниши фуқаро Б.С.нинг фойдаланиб келган “Iphone 8plus” телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олишини айтиб, алдаб олиб, бекатдан ташқарига чиқиб, телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан эгаллаб воқеа жойидан яширинган ва фуқаро Х.К. телефон аппаратини “Малика” савдо мажмуасига олиб бориб, жами 1 150 000 сўмга сотиб юборган. Департамент катта терговчиси капитан О.Ш.Машраповнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан фуқаро Х.К.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли суд органига юборилган ҳамда суднинг 13.03.2023 йилдаги ажрими билан жиноят иши ЎзР ЖПКнинг 84-моддасига асосан томонларнинг ярашилганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилган.
Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ
---
2023 йил 19 март куни "Санкт Петербург-Тошкент" йуналишидаги UT- 831-сонли рейс билан учиб келган йўловчи 1990 йилда туғилган фуқаро Мирзаева Садоқатхон Сойибжоновна ўзига тегишли бўлган қўл юки рюкзагини йўкотиб кўйганлиги юзасидан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ППХ ходимларига маълум килган. ППХ ходими сафдор Б.Б.Олтиев томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу рюкзак самалёт бортида эканлиги аниқланиб фукаро С.С.Мирзаевага топширилган.
https://t.me/iivtransport
"Киссавур” қўлга олинди
- - -
2023 йил 25 январь куни Тошкент метрополитенинг “Чилонзор” метро бекатига 1964 й.т. фуқаро А.И. йўловчиларга чипта сотиш ғазнасида навбатда турган, 2003 й.т. фуқаро Т.Р.га тегишли бўлган, нархи 1 600 000 сўмлик, “SPARK GO” телефон аппаратини, эгнида бўлган курткасини ўнг ташқи чўнтагидан киссавурлик йўли билан, яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Суриштирув натижасида, фуқаро А.И. киссавурлик йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини 2023 йилнинг 26 январь куни жами 350 000 сўмга сотиб юборганлиги аниқланиб, фуқаро А.И. ушланган ҳамда у сотиб юборган “SPARK GO” русумли уяли алоқа воситаси харидордан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Департамент катта терговчиси капитан О.Ш.Машраповнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан фуқаро А.И.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг 01.03.2023 йилдаги кучга кирган хукми билан унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transport va Turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti shahsiy tarkibi o'rtasida joriy yilning 13-18 mart kunlari "Jangovar tayorgarlik" yo'nalishlari bo'yicha qurolni qismlarga ajratish va yig'ish bo'yicha amaliy mashg'ulotlari o'tkazildi.
https://t.me/iivtransport
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 15 мартдаги “Наврўз умумхалқ байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 68-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек шахсий таркибнинг формали кийимбошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, 2023 йилнинг 17-18 ва 19 март кунлари Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби билан Саф кўриги ўтказилди. Шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўриги тантанали юриш билан якунланди.
https://t.me/iivtransport
2023 йилнинг 20 март куни Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси рахбарияти томонидан “Наврўз” умум халқ байрами муносабати билан шижоат ва ватанпарварлик рухида хизмат олиб борган бир гуруҳ ходимлар "Ташаккурнома"лар билан тақдирланди.
https://t.me/iivtransport
2023 йил 20 март куни "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халкаро аэропорти учиб кетиш залида HY-511-сонли Тошкент-Сеул йуналишидаги рейс билан учиб кетувчи йўловчи 1991 й.т. РФ фуқароси Б.Алимов ТХТБ ППХ ходимларига мурожаат килиб, ўзига тегишли бўлган ичида ҳужжатлари ҳамда пул маблағлари бўлган қўл юкини йўқотиб қўйганлигини маълум қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган. Хизматда бўлган ППХ ходими А.Умидов томонидан олиб борилган профилактик суриштирув ишлари натижасида ушбу қўл юки учиб келиш залига киришда авиация хавфсизлиги хизмати назоратида хайман аппарати ичида колиб кетганлиги аниқланиб РФ фуқароси Б.Алимовга топширилган.
https://t.me/iivtransport
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан Департамент Нефть МКБ командири ўринбосари подполковник И.Садиков ва баталъон хизмат гуруҳи инспектори катта сержант С.Усмановлар томонидан Нефть МКБ 3-отряд (Бухоро бекати) хизмат фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида ходимларнинг билим савиялари текширилиб улар билан якка тартибда тарбиявий суҳбатлар олиб борилди, шунингдек ходимларнинг оилавий шароитлар ўрганилди. Текширув давомида ходимлар билан саф кўриги ўтказилиб ташвиш қоплари, шахсий транспорт воситаси ҳужжатлари ҳамда темир йўл бекатда хизмат олиб бораётган ходимлар фаолияти ўрганилиб уларга тегишли кўрсатмалар берилди.
https://t.me/iivtransport
"ДИҚҚАТ ТЕМИР ЙЎЛ"
- - -
Жорий йилнинг 23 март куни Самарқанд вилояти ТХТБ Каттақўрғон бекатида хавфсизликни таъмилаш бўлинмаси ходимлари томонидан темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида Каттақўрғон темир йўл бекати ишчи ходимлари билан "ДИҚҚАТ ТЕМИР ЙЎЛ" мавзусида Каттақўрғон бекати худудининг 3797-км 4-тўсиғидан бошлаб темир йўл атрофида яшовчи фуқароларга темир йўл хавфсизлик қоидалари акс эттирилган огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, профилактик ишлар амалга оширилди.
https://t.me/iivtransport
Аэропортда безорилик содир этганлар жавобгарликка тортилди
- - -
2023 йилнинг 9 февраль куни “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича НY-272-сонли рейс билан “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келган 1998 йилда туғилган, фуқаро А.А. ва 2004 йилда туғилган, фуқаро И.И.лар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, аэропортнинг учиб келиш залида ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, бир-бирини уриб-дўппослашган. Натижада фуқаро А.А. “ЎРТАЧА ОҒИР” ҳамда фуқаро И.И. “ЕНГИЛ” тан жароҳатлари олган.
Департамент катта терговчиси капитан О.Ш.Машраповнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан фуқаро А.А. ва И.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 21.02.2023 йилда тегишли суд органига юборилган.
https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ТХТБ ходимлари томонидан пайшанба "Профилактика куни" тадбири юзасидан, Учқўрғон темир йўл бекатида хизмат олиб борувчи темир йўл ишчи ходимлари билан майда ташимачилик холатларини олдини олиш мавзуларида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Тадбир давомида темир йўлга яқин мактаб ва махаллаларда темир йўл қонун-қоидалари тўғрисида тушунчалар берилиб, темир йўлда рейд қилиниб темир йўл қонун-қоидасини бузган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
https://t.me/iivtransport
Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari Metropolitenda XTB shaxsiy tarkibi bilan yoʻriqnoma oʻtkazdi
Batafsil

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV