IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
2023 йил 7 февраль куни Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ “Орзу” бекатида ХТБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан темир йўл инфратузилмаларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ҳамда фавқулодда ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида “Орзу” темир йўл бекатида ишчи хизматчилар ўртасида профилактик йиғилиш ташкилаштирилди. Бундан ташқари бекатга фойдаланиш учун бириктирилган башмакларни фойдаланиш тартиби ва сақлаш холатлари текшириб чиқилди.
https://t.me/iivtransport
Навоий вилояти ТХТБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 февраль куни Кармана, Тинчлик ва Навоий темир йўл бекатларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг иш фаолиятидаги ижтимоий- маънавий муҳит, муаммо ва таклифлари ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" ги 561-сонли қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, профилактика инспекторларининг ташриф қоғозлари тарқатилди.
https://t.me/iivtransport
Хоразм вилояти ТХТБ ходимлари томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” профилактик тадбири юзасидан, Хоразм темир йўл масофаси ишчи ходимлари ўртасида, ёшларимиз хар қандай ноқонуний йўлларга кириб қолмасликлари, гиёхвандлик билан боғлиқ жиноят ва хуқуқбузарликларга қўл урмасликлари, гиёхвандликнинг салбий иллатлари ёшлар умрига завол эканлигини тушуниб етишлари, хар қандай гиёхвандлик ёки психотроп моддалари истеъмол қилиниши инсон саломатлигига жиддий зарар етказиб, оғир касалликларга чалиниши, бундан ташқари гиёхванд модда ёки психотроп воситаларини истемол қилган инсоннинг ақлий фаоляти бузилиб, рухий таъсири натижасида жиноят содир этишга мойиллиги кучайиши ва мудхиш жиноятларга қўл уриши ва “Тиғ” тадбири бўйича ўткир жисимли буюмларни ёнида олиб юриш тақиқланганлигини акс холда бу борада жавобгарлик белгиданганлигини, булар ўз навбатида оғир оқибатларга олиб келиши тўғрисида таъкидлаб профилактик тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Бўстон бекатидаги бўлинмаси ҲПГ ходимлари томонидан 2023 йил 7 февраль куни Қўнғирот тумани Жаслик посёлкасида жойлашган темир йўл корхона ва ташкилотларида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик психотроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш” комплекс профилактик тадбирлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Forwarded from Компьютеры и орг.техника
Тошкент шахридаги бир қатор ўқув муассасаларида ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти масъул ходимлари иштирокида “Биз коррупцияга ҳамда экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати кучайтириш ишлари амалга оширилиб бир қатор ислохотлар олиб борилаётганлигини, шунингдек, диний-маърифий йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилишига қарамасдан, ёшларимиз орасида ғараз ниятли кимсаларнинг домига тушиб қолаётганлар ҳамон учраётганлигини афсус билан тилга олиб, давра суҳбати мавзусига оид талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди. Қизиқарли ўтган тадбир якунида ёшлар эътиборига мазкур мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди.
https://t.me/iivtransport
Sirdaryo viloyati Transportda XTB boshlig'i o'rinbosari podpolkovnik M.Kabulov tashabbusi bilan Toshkent mintaqaviy temir yo'l uzeli ma'sul xodimlari TMTU boshlig'i o'rinbosari A.Qodirov, Poezdlar harakat xavfsizligi katta noziri A.Qo'chqorov va Texnika xavfsizligi bo'yicha SH.Q.Ochilovlar Xovos temiryo'lchilar madaniyat saroyiga taklif etilib, Xovos temiryo'l bekati, lokomativ depo Xovos filiali, poezdlarni tiklash, vagonlarni ta'mirlash, elektr taminoti masofasi, signalizatsiya va aloqa masofasi xodimlari ishtirokida xaftaning chorshanba kuni - Temiryo'llarda poezdlar harakati xavsizligi kuni munosabati bilan yig'ilish o'tkazilib, huqubuzarlik va jinoyatlarni oldini olish va jamoat tartibini saqlash yuzasidan o'zaro hamkorlikda harakatlanish bo'yicha chora-tadbirlar rejasi tuzildi.
https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 8 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ТХТБ Мискин бекати бўлинмаси ходимлари томонидан корхона ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” бўйича гиёхванд модда ёки психотроп воситаларини истемол қилган инсоннинг ақлий фаоляти бузилиб, рухий таъсири натижасида жиноят содир этишга мойиллиги кучайиши ва мудхиш жиноятларга қўл уриши юзасидан ва Темир йўлларда хавфсиз кун профилактик учрашув ва йиғилишлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Qashqadaryo viloyati Transportda XTB Qashqadaryo bekatidagi bo'linma xodimlari 2023 yil 8 fevral kuni "Afrosiyob" tezyurar yo'lovchi poyezdining yo'nalishidagi Qarshi shahar va Koson tumani hududlarida joylashgan Shayhali, Boyterak MFYlarida hamda 17 va 18 maktablarda fuqarolar hamda voyaga yetmagan yoshlar bilan "Yoshlar orasida giyohvand va psixatrop moddalarining tarqalishiga qarshi kurashish" mavzusida profilaktik uchrashuvlar tashkillashtirilib, ularga bukletlar tarqatildi.
https://t.me/iivtransport
Чирчиқ бекати бўлинмаси ХТБ ҲПГ ва ППХ ходимлари томонидан 8 февраль куни “Гиёхвандлик тарақиёт кушандаси”, “Чоршанба хавфсиз темир йўл” куни доирасида темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шахар Халқ таълим бўлимига қарашли 5-17-сонли мактабда профилактик учрашувлар ўтказилди. Йиғилишда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларга ёшлар орасида гиёхвандлик ва психотроп моддаларини тарқалишига қарши курашиш ҳамда транспорт иншоатларида фуқароларимизни ва поездларни хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларимиз томонидан темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, бекатда турган поезд вагонлари устига чиқмаслик, темир йўл яқинида чова молларини боқмаслик, ҳаракатдаги поездларга осилмаслик, юк ва йўловчи поездларини вагон ойналарини синдирмаслик хамда, темир йўл изларига бегона жисмларни қўймаслик тўғрисида тушунчалар берилди.
https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 8 февраль куни Оҳангарон бекатида ХТб бошлиғи подполковник Ж.З.Жумабоев бошчилигида шахсий таркиби ҳамда Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ҲПБ катта инспектори подполковник С.Нурмахамадов, ЖТСБ катта инспектори катта лейтенант А.Пармоновлар иштирокида “Чоршанба хавфсиз темир йўл” куни доирасида профилактик ишлар амалга оширилди. Жумладан Оҳангарон темир йўл бекатидаги темир йўл ишчи ходимлари билан бахтсиз ходисаларни олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасида учрашув ўтказилиб, транспортда ташилаётган буғдой, кўмир, рангли ва рангсиз металлар ва шунга ухшаш нарсаларни талон-тарож қилинилишини олдини олиш, махаллий аҳоли томонидан поездларни сунъий тўхтатилишига қарши биргаликда курашиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари бекатдаги башмаклар кўздан кечирилиб далолатномалар тузилди.
https://t.me/iivtransport