IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.77K subscribers
17.5K photos
982 videos
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик

Президент Шавкат Мирзиёев: Благодаря налаженному диалогу в этом формате нам удалось укрепить отношения дружбы и добрососедства, создать в регионе совершенно новую атмосферу конструктивного сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди. Шунингдек, унинг номига нуфузли глобал ташкилотлар раҳбарлари ва хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел ряд телефонных разговоров с главами государств и авторитетными политиками зарубежных стран. На его имя также поступают поздравительные послания руководителей авторитетных глобальных организаций и зарубежных лидеров.

#Mirziyoyev #muloqot #qutlovlar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИИВ Транспорт ва Туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокуратураси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Марказий санитария эпидемилогия станция”си, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда, тасдиқланган режага асосан Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Бурчмулло”, “Янгиавлод” ва “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳларида, дам олувчи болаларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, улар билан суҳбатлар ўтказилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан далолатномалар тузилиб, бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 25 июль куни Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари ҳамда вилоят Хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Навоий темир йўл вокзалида "Ғамхўрлик-2022" тадбири юзасидан 53-сонли Қўнғирот-Тошкент йўловчи поездида Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой ва Қўнғирот туманларидан, вилоятнинг Кармана туманида жойлашган "Офтобжон" болалар ёзги дам олиш оромгоҳига келган 198 нафар болалар кутиб олиниб, махсус автобусларда оромгоҳга кузатиб қўйилди. https://t.me/iivtransport
Бугундан бошлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти тўғрисида ОАВ вакиллари учун брифинглар ўтказиб бориш амалиётини давом эттирамиз.

Бу галги брифингда ўтган ҳафтанинг расмий тадбирлари ҳамда давлатимиз раҳбари иш жадвалида шу ҳафтага режалаштирилган йиғилиш ва учрашувлар ҳақида маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Диёр 24» | Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани болажонлари вилоятимиздаги оромгоҳларда
@Navoiy_vtrk
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва Туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти кўрсатмасига асосан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида транспорт объектларида жамоат тартибини сақлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини барвақт олдини олиш мақсадида, Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган транспорт объектларида “Хавфсиз йўналиш” профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида фуқароларга темир йўл ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя этишлари, белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмаслик, темир панжараларга шикаст етказмаслик, темир йўлга яқин жойда чорва молларини боқмаслик юзасидан тушунтириш ишлар олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти Транспортда ХТБ Поп бекатидаги бўлим ХПГ ходимлари томонидан "Темир йўлда хавфсиз кун " тадбири давомида хизмат ҳудудидаги барча темир йўл бекат бошлиқлари ва ишчи ходимлар ўртасида суҳбат ўтказилиб, темир йўлда хавфсизликни таъминлаш, ходиса ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш, тмир йўл атрофида харакат хавфсизлигига риоя қилиш масалалари кўрилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 27 июль куни Aндижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари Темир йўлда хавфсиз кун тадбирлари давомида Андижон шаҳар Жумабозор, Қўргонтепа тумани Истиклол, Асака тумани Навкан мфйларида аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиб, темир йўлда харакатланмаслик, вагон ойналарига тош отмаслик, темир йўл изларига бегона жисмлар қўймаслик, темир йўл атрофида чорва моллари боқмаслик мавзуларида темир йўл атрофида яшовчи хонадонларга кирилиб тушунчалар берилди. https://t.me/iivtransport
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПГ инспекторлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири юзасидан Жарқудуқ, Бузахур, Дашт, Алатун, Нишон, Қамаши темир йўл бекатларида темир йўл ишчилари ва фуқаролар ўртасида профлактик тарғибот ишлари ўтказилиб, 5 нафар фуқароларга темир йўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтганлиги учун маьмурий баённомалар расмийлаштирилди, шунингдек, бекатларда мавжуд башмаклар текширилиб, далолатномалар тузилди. https://t.me/iivtransport
Ishga joylab qoʻyishni vaʼda qilib, 2.300 AQSH dollari soʻradi
Batafsil
———
Ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, 2.300 АҚШ доллари сўради
Батафсил
———
За обещание устроить на работу попросил 2.300 долларов США
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV