IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.57K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.07K links
Download Telegram
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ,,Темир йулларда хавфсиз кун,, ҳамда ,,Тозалаш-Антитеррор,, профилактик тадбири юзасидан маҳаллаларда яшовчи фуқаролар, аэропорт, вокзаллардаги йуловчилар ҳамда Темирйўл ишчи ходимлари ўртасида кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ хизмат ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган кенг кўламли "Тозалаш-Антитеррор" профилактик тадбирини самарали ўтказиш, йўловчи поездларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашиш мақсадида, Транспортда ХТББ Йўловчилар поездларини кузатиш батальони ҳамда Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари ҳамкорликда Водий вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи барча маҳаллий, шаҳарлараро йўловчи поездлари профилактик кўздан кечирилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
03.03.2021/20.00
#Qashqadaryo

POYEZD OYNASIGA TOSH OTGAN BOLA
OILASIGA 20 MILLION SO'M ZARAR KELTIRDI
—————————————-
ПОЙЕЗД ОЙНАСИГА ТОШ ОТГАН БОЛА
ОИЛАСИГА
20 МИЛЛИОН СЎМ ЗАРАР КЕЛТИРДИ
—————————————-
Muxbir: Akbarali XUDOYBERDIYEV 🎤

BIZNI
KUZATISHDA DAVOM ETING
👇👇👇
https://t.me/zortv_bukun
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан 2021 йил 3 март куни чоршанба "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири муносабати билан Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида темир йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагида йўловчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, фуқароларга вояга етмаган фарзандларини темир йўлларда ва автойўлларда қаровсиз қолдирмаслик ва уларнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида Жиззах темир йўл вокзали ишчи ходимлари ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилиб, уларга темир йўлларда ҳаракатланаётган юк ва йўловчи поездларнинг ҳаракат хавфсизлини таъминлаш, бемақсад темир йўл ҳудудида юрмаслик, темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик ҳамда темир йўл инфратузилмаларига шикаст етказмаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ҳодимлари томонидан "Тозалаш-Антитеррор" махсус профилактик тадбири давомида Қўқон Минтақавий темир йўл узелига қарашли барча корхона ва ташкилотларнинг чердаклари, ертўлалари ва қаровсиз ётган бинолари кўздан кечирилди ва мавжуд камчиликлар бартараф этилди ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан далолатномалар расмийлаштирилди.
Республикамиз миқёсида олиб борилаётган “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирларининг навбатдагиси жорий йилнинг 4 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҳамда Термиз Харбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти Термиз темир йўл вокзалида бўлиб ўтди. Унда “Тошкент-Термиз” йўналишида қатновчи йўловчи поезди вагонларнинг санитария эпидемологик ҳолатлари, ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари ва вагонларда бирон бир шубхали буюмлар ёки бошқа қонунга хилоф бўлган ашёлар, шунингдек йўловчиларнинг қўл юклари қолиб кетмаслик ҳолатлари кўздан кечирилди ва вагон кузатувчилари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилиб уларга вагонларнинг санитария-эпидемологик ҳолатлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда жиноят ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, йўловчиларга наъмунали хизмат кўрсатишлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.