IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.78K subscribers
17.6K photos
985 videos
6.93K links
Download Telegram
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 март куни "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири муносабати билан Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Ш.Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳар ҳудудидаги темир йўлга туташ бўлган корхона ташкилотлар масъул ходимлари билан профилактик суҳбатлар ташкил қилиниб, ташкилотларга кириш йўллари кўздан кечирилди ва темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, темир йўл изларига шикаст етказмаслик борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида темир йўлга туташ бўлган объектларда турли ҳил кўринишидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш мақсадида ҳудудга тунги ёритиш мосламалари ва видео кузатув камераларини ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди. https://t.me/iivtransport
Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан хизмат кўрсатиш худудига қарашли бўлган Бухоро 1-Хўжадавлат, Бухоро 1-Қарши, Бухоро 1-Бухоро 2, Бухоро 1-Мискен ва Тинчлик–Учқудуқ йўналишларининг бекат ва разездларида темир йўл тизимида турли хил ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик хусусан, темир йўл кесишмаларида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳолатларни олдини олиш мақсадида худуддаги темир йўл кесишмалари 10-сонли Бухоро темир йўл масофаси 7-сонли алоқа ва ишорат масофаси 4-сонли Бухоро Электр тармоқлари дистанцияси мутасадди ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Бош бошқарма раҳбариятининг топшириғига асосан хизмат худудида мавжуд бўлган шаҳобча йўлларида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва хуқуқбузарлик олдини олиш борасида темир йўл ишчи ходимлари билан профилактик тарғибот ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 9 март куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Қўрғонтепа туманидаги 3-мактабда ўқувчи ёшлар орасида темир йўлларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагон ойналарига тош отмаслик мавзуларида суҳбат ўтказилди. Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти ишчи ходимлари ва Россия Федерациясига учиб кетаётган фуқаролар билан "Фирибгарлик" жиноятини олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Хизмат худудимиздаги темир йўл излари темир йўл ишчи ходимлари билан бирга текширилиб, далолатнома тузилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири юзасидан Наманган шаҳри ХТБга қарашли 81-сонли умумтаьлим мактабида ҳамда Давлатобод тумани Юқори Роустон МФЙда темир йўл харакат хавфсизлиги, темир йўлларга бегона жисмлар қўймаслик, темир йўл изларига яқин жойларда бемақсад юрмасликлари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари темир йўлга яқин жойлашган хонадонларга кирилиб фуқаролар билан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида фуқароларга темир йўл хавфсизлик қоидалари акс эттирилган буклетлар тарқатилди. https://t.me/iivtransport
Dizel yoqilgʻisini talon-toroj qilayotgan vaqtlarida qoʻlga olindi
Batafsil
———
Дизель ёқилғисини талон-торож қилаётган вақтларида қўлга олинди
Батафсил
———
Пойманы при разграблении дизельного топлива
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
O‘zbekiston temir yo‘llari AJga tegishli bo‘lgan shag‘al toshlarni talon-taroj qilmoqchi bo‘lgan shaxslar aniqlanib ushlandi
Batafsil
———
Ўзбекистон темир йўллари АЖга тегишли бўлган шағал тошларни талон-тарож қилмоқчи бўлган шахслар аниқланиб ушланди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан Самарқанд халқаро Аэропортининг қурилишида Туркия давлатидан келиб ишловчи фуқаролар билан техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, шахсий буюмларига эҳтиёт булишлари тўғрисида айтилиб, Аэропорт орқали учиб кетаётган фуқаролар билан Одам савдоси, ўткир тиғли жисмларни олиб юрмасликлари тушунтирилди. Шунингдек, аэропорт ходимларига фуқаролар билан хушмуомала бўлишлиги, таваккалчиликка асосланган уйинларни уйнамаслик, пластик карта номерларини бегона шахсларга бермаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни маҳсулотлар кесимида йўлга қўйиш, импорт қилинаётган маҳсулотларни ўзлаштиришга тадбиркорларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Ўзстандарт” агентлигига халқаро сертификатга эга корхоналарни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего расширения промышленной кооперации и локализации.
Даны указания по налаживанию между крупными предприятиями и местными производителями кооперации по видам продукции, стимулированию предпринимателей к освоению выпуска импортируемых товаров.
Перед агентством «Узстандарт» поставлена задача увеличить число предприятий, имеющих международные сертификаты.

#Mirziyoyev #videoselektor #kooperatsiya #mahalliylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“COVID-19” virusiga emlanganlik to‘g‘risida soxta maʼlumotnoma savdosi bilan shug‘ullangan shaxs aniqlandi
Batafsil
———
“COVID-19” вирусига эмланганлик тўғрисида сохта маълумотнома савдоси билан шуғулланган шахс аниқланди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Қўқон темир йўл масофасининг темир йўл кесишмаси навбатчилари билан ҳамкорликда темир йўл кесишмаларида бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида, профилактик суҳбат ўтказилди. Сўнг, маъсул ходимлар билан темир йўл кесишмаларида хайдовчиларни хушёрлигини ошириш мақсадида, бошқарма томонидан ишлаб чиқилган буклетлар тарқатилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 11 март куни Транспортда ХТББ Нефть МКБ командирининг ўринбосари подполковник И.Садиков ва майор М.Рузиевлар томонидан Бухоро вилоятида жойлашган 4 отрядда хизмат олиб бораётган ходимлар фаолияти текширилди. Темир йўл бекати пикетларида тўхтаб турган вагон-цестерналарни ходимлар томонидан қўриклаб кузатилиши текширилди ва ходимлар хизматни хушёрлик билан олиб бораётганликлари гувоҳи бўлинди. Ходимларнинг ИИВнинг амалдаги буйруғи талаблари асосида формани кийиб юриш тартиби, хизмат гувохномасининг амал қилиш муддати текширилиб, саф кўриги, саф тайёргарлиги ва 9 мм ПМ Макаров ўқ отар туппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиб йиғиш, унинг тактик- техник хусусиятлари бўйича амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЙХХБ ЙПХ инспектори билан ҳамкорликда "авторейд" тадбири ўтказилди. Ходимларнинг оилавий шароитларини ўрганиш жараёнлари давом этади. https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни тадбири давомида Андижон тумани 37 сонли мактаб ҳамда Асака тумани 11 сонли мактабларда ўқувчилар билан "Темир йўлларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш" мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Андижон шаҳар Жумабозор ва Андижон мфй.лар аҳолиси билан темир йўлларда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш юзасидан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспектори Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган 237-сонли умумтаълим мактабида “Тиғ” тадбири ўтказилиб юқори синф ўқувчилари билан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаси тарқатилиши” юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 109- модда, 273-модда 276-модда ва 277-моддалар мазмун моҳиятлари бўйича тушунчалар берилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди. https://t.me/iivtransport