IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.63K subscribers
20.4K photos
1.05K videos
7.71K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Йўловчи поездларини кузатиш батальони ходимлари "8-март Харқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан йўловчи аёлларга совғалар улашди.
Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири юзасидан Фарғона вилоятининг Қўқон шахри 36, 42-сонли умумтаьлим мактабларида, Учкўприк тумани 12, 27-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида темир йўл харакат хавфсизлиги, темир йўлларга бегона жисмлар қўймаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Фарғона вилояти темир йўлга яқин жойлашган хондонларга кирилиб фуқаролар билан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари хизмат худудларда жойлашган қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган кесишмалар текширилиб далолатномалар тузилди. https://t.me/iivtransport
Юртбошимиз "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида экологияни яхшилаш мақсадида барчамизни дарахт экишга тарғиб қилган эдилар. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ Йўловчилар поездларини кузатиш батальони 1-гуруҳ шахсий таркиби ушбу умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этиш, юрт тинчлигини таъмилаш билан бирга, атроф-муҳит ва экологик муҳитни яхшилашга ўз хиссаларини қўшиш мақсадида, ўзлари яшаган маҳаллаларда ҳамда яшаш хонадонларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлар экишда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Қўқон Локомотив депоси Андижон филиали Наманган бекатидаги машинист ва машинист ёрдамчилари билан ҳамкорликда "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири ўтказилди. Йиғилиш давомида хизмат ҳудудимизда жойлашган қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш юзасидан бир қатор масалар кўриб чиқилди. https://t.me/iivtransport
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Хавфсизлик бўйича қўшма комиссия биринчи йиғилишининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Исламской Республики Иран во главе с секретарем Высшего совета национальной безопасности Али Шамхани.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-иранских отношений и актуальные аспекты регионального взаимодействия.
Положительно оценены практические результаты первого заседания Совместной комиссии по безопасности, состоявшегося сегодня в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #qabul #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Jizzax temir yoʻl masofasiga tegishli beton shpallarni pullamoqchi boʻldi
Batafsil
———
Жиззах темир йўл масофасига тегишли бетон шпалларни пулламоқчи бўлди
Батафсил
———
Пытался продать железобетонные шпалы Джизакских железнодорожных путей
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқичи лойиҳаси билан танишди.
Унга кўра, 272 гектар майдонда 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари уйларнинг сифати, инфратузилмаси қандай бўлиши билан қизиқди. Мутасаддиларга аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклифларини олиш, шу асосида лойиҳани танқидий қайта кўриб чиқиб, батафсил режалаштириш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом второй фазы строительства городка “Новый Наманган”.
Проект предусматривает строительство на площади 272 гектара 171 многоэтажного дома на 20 тысяч квартир.
Глава государства поинтересовался инфраструктурой городка, обратил внимание на качество будущих домов. Ответственным лицам поручено встретиться с жителями, изучить их предложения, и на этой основе критически пересмотреть и тщательно доработать проект.

#Mirziyoyev #taqdimot #Namangan #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8-март «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби томонидан бошқарманинг аёл ходима ва ишчи-хизматчиларига эҳтиром кўрсатилди. Бошқарманинг бир гуруҳ ходима аёллари ИИВнинг кўкрак нишонлари ва пул мукофотлари билан тақдирланди. https://t.me/iivtransport
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 март куни "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири муносабати билан Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Ш.Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳар ҳудудидаги темир йўлга туташ бўлган корхона ташкилотлар масъул ходимлари билан профилактик суҳбатлар ташкил қилиниб, ташкилотларга кириш йўллари кўздан кечирилди ва темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, темир йўл изларига шикаст етказмаслик борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида темир йўлга туташ бўлган объектларда турли ҳил кўринишидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш мақсадида ҳудудга тунги ёритиш мосламалари ва видео кузатув камераларини ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди. https://t.me/iivtransport
Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан хизмат кўрсатиш худудига қарашли бўлган Бухоро 1-Хўжадавлат, Бухоро 1-Қарши, Бухоро 1-Бухоро 2, Бухоро 1-Мискен ва Тинчлик–Учқудуқ йўналишларининг бекат ва разездларида темир йўл тизимида турли хил ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик хусусан, темир йўл кесишмаларида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳолатларни олдини олиш мақсадида худуддаги темир йўл кесишмалари 10-сонли Бухоро темир йўл масофаси 7-сонли алоқа ва ишорат масофаси 4-сонли Бухоро Электр тармоқлари дистанцияси мутасадди ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Бош бошқарма раҳбариятининг топшириғига асосан хизмат худудида мавжуд бўлган шаҳобча йўлларида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва хуқуқбузарлик олдини олиш борасида темир йўл ишчи ходимлари билан профилактик тарғибот ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 9 март куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Қўрғонтепа туманидаги 3-мактабда ўқувчи ёшлар орасида темир йўлларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагон ойналарига тош отмаслик мавзуларида суҳбат ўтказилди. Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти ишчи ходимлари ва Россия Федерациясига учиб кетаётган фуқаролар билан "Фирибгарлик" жиноятини олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Хизмат худудимиздаги темир йўл излари темир йўл ишчи ходимлари билан бирга текширилиб, далолатнома тузилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири юзасидан Наманган шаҳри ХТБга қарашли 81-сонли умумтаьлим мактабида ҳамда Давлатобод тумани Юқори Роустон МФЙда темир йўл харакат хавфсизлиги, темир йўлларга бегона жисмлар қўймаслик, темир йўл изларига яқин жойларда бемақсад юрмасликлари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари темир йўлга яқин жойлашган хонадонларга кирилиб фуқаролар билан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида фуқароларга темир йўл хавфсизлик қоидалари акс эттирилган буклетлар тарқатилди. https://t.me/iivtransport