IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.5K photos
1.07K videos
8.03K links
Download Telegram
Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari Qorovul qoʻshinlari 7535- sonli harbiy qismga tashrif buyurdi
Batafsil

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#Kun_qahramoni
SAFDOR USMONOV SHAXZOD SHAVKAT O'G'LI
Safdor Shaxzod Usmonov 1993-yil 6-iyul kuni Buxoro viloyati Qorako'l tumanida tavallud topgan. Xizmat faoliyatini 2013-yil avgust oyida Buxoro viloyati IIB TXTB Olot bekatida XTB PPX safdor xodimi lavozimda boshlagan.
2020-yil aprel oyi oxirlarida Buxoro viloyati Olot va Qorako'l tumanlaridagi tabiiy ofatdan talafot ko'rgan oilalarga ham ma'naviy, ham moddiy tomondan yordam berib, o'zining vatanparvarlik, insonparvarlik fazilatlarini nomoyon qildi. Karantin davrida ham o'zining jonbozligi tufayli xalq ko'nglidan mustahkam joy oldi.
Bir necha marotaba temir yo'l transportidagi o'g'irlik jinoyatlarining oldini olish barobarida, haftaning har chorshanba kunlari Olot va Qorako'l tumanlaridagi temir yo'lga yaqin joylashgan maktablarga borib, profilaktik tadbirlar o'tkazib, yosh avlodga to'g'ri yo'l ko'rsatib kelmoqda.
2021-yil IIV Akademiyasiga sirtqi ta'limga o'qishga kirgan Shaxzod Usmonov yanada yuksak marralarni kozlagan.
Mirzohid OLTIBOYEV.
Buxoro viloyati.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Йўловчи поездларини кузатиш батальони ходимлари ўз вазифаларини мукаммал бажаришлари билан бир қаторда хорижий тилларда ҳам эркин сўзлаша оладилар. Афросиёб тезюрар поездида “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича кетаётган, АҚШ ва Австралия давлатидан келган сайёҳлар ходимларимизга Ўзбекистон хусусан, Самарқанд шаҳри ҳақида бир неча саволлар билан мурожаат қилдилар. Ходимларимиз, Самарқанднинг энг гўзал ва эътиборга сазовор жойлари ҳақида сўзлаб бердилар, шунингдек, мамлакатимизда кўпгина тарихий ёдгорликлар ва меъморчиликнинг диққатга сазовор жойлари борлиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтдилар.
Сайёҳлар ходимлар билан суҳбатдан мамнун бўлиб, уларнинг ишларида омад ва зафарлар тиладилар. https://t.me/iivtransport
Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи подполковник М.Эгамбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловини ўтказиш бўйича хизмат худудимизда ташкил этилган, 111,177 ҳамда 178-сонли сайлов учаскалари сайловга қай даражада тайёрлигини кўриб чиқиб, камчиликлар юзасидан қўшимча топшириқлар бериб ўтилди. https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи подполковник Р.Аброров ҳамда “GM Uzbekistan” АЖ МКБ командирининг ўринбосари подполковник Б.Махмадалиевлар томонидан “Ходимбай” ишлаш тизими бўйича батальон биринчи отряди ходимларининг яшаш манзилларига борилиб, уларнинг оилавий шароити билан яқиндан танишилди, ходимлар тўғрисида маҳалла, қўни-қўшнилари ва оила аъзолари билан суҳбатлашилди. https://t.me/iivtransport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан. Новейшая история. 1-часть

©️ Телеканал "Россия 24"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан. Новейшая история. 2-часть

©️ Телеканал "Россия 24"
Giyohvandlik moddalar savdosi bilan shug'ullanayotgan shaxslar aniqlanib ushlandi
Batafsil
———
Выявлены и задержаны лица, причастные к незаконному обороту наркотиков
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида фойдаланишга топширилган Президент мактабини бориб кўрди.
168 ўринли мактабда таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Глава государства ознакомился с Президентской школой, открывшейся в городе Карши.
Учебный процесс в школе, рассчитанной на 168 учащихся, ведется на английском языке по планам и программам, разработанным на основе опыта развитых стран. Привлечены высококлассные преподаватели, в том числе 10 иностранных специалистов. Построена также учительская гостиница на 15 мест.
Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал с учащимися.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Aholi iste'moli uchun kelgan ko'mir mahsulotini noqonuniy sotayotgan vaqtida aniqlandi
Batafsil
———
Выявлена незаконная продажа угольной продукции, поступающей для общественного потребления
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar organlari tashkil topganligining 30 yilligi hamda "25 oktyabr - Ichki ishlar organi xodimlari kuni" munosabati bilan chellendj eʼlon qilinadi

Unda siz ham ishtirok etishingiz va tayyorlagan video mahsulotingizni ushbu manzilga yuborishingiz mumkin
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири давомида темир йўл изларига яқин жойлашган МФЙ ва таълим муассасаларида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Тадбирда, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, темир йўлда бахтсиз ходисалар, вагон ойналарини синиши ва темир йўл изларига бегона жисмлар қўйилишини олдини олиш, шунингдек, маҳалла фуқаролари, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида темир йўлларда харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, ”Чортоқ-Уйчи” темир йўл бекатлари оралиғида рейдлар ўтказилиб, симёғочларга яқин экилган ва поезд машинстларни йўлни равшан кўришини чеклаётган дарахтлар кесилиб, поездлар хавфсизлиги таъминланди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ ва ЖТСГ ППХБ ҳамда Зарбдор ҲЎК ходимлари билан ҳамкорликда Зарбдор тумани 8-12-сонли умумтаълим мактаби, Зомин тумани 25-50-сонли умумтаълим мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида “Темир йўлларда хавфсиз кун ” профилактик тадбири бўйича темир йўлдан ўтиш вақтида турли хил чалғитувчи воситалардан фойдаланмаслик, темир йўл изларига бегона жисмлар қўймаслик, темир йўл қурилмаларига шикаст етказмаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида, Зарбдор тумани Лалмикор ва Янгиҳаёт МФЙларда маҳалла аъзолари ва мактаб ўқитувчиларга "Тиғ", "Ғамхўрлик" ҳамда "Давомат" профилактик тадбири юзасидан вояга етмаган ёшлар ўртасида гиёхвандлик ва психатроп моддаларини тарқалишини олдини олиш, совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш тақиқланганлиги, шунингдек, фуқаролар ва ёшлар ўртасида турли хил баҳтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан суҳбатлар амалга оширилди.
Шу йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ томонидан "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири муносабати билан хизмат ҳудудида жойлашган 8 та умумтаълим мактабларида ўқувчи ва ўқитувчилар билан, шунингдек, 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар билан темир йўлда ҳаракатланиш хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтганлиги учун 18 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport