IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.58K subscribers
21.9K photos
1.08K videos
8.16K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.
Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Давлатимиз раҳбари қабул ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об университете «Новый Узбекистан».
Образовательный процесс в новом университете будет организован совместно с ведущими вузами мира. В нем будут пять факультетов – по инженерному делу, естественным наукам, менеджменту, агротехнологиям и информационным технологиям.
Глава государства дал указания по качественной организации процессов приема и обучения.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Daryo.uz нашри томонидан эълон қилинган "Qahramonlar. Aviahalokatda, Tojikistondagi urush sabab, Andijondagi teraktlar vaqtida va boshqa hodisalar oqibatida halok bo‘lgan o‘zbek militsionerlari." сарлавҳали мақолада Ватани учун жонини фидо қилган ички ишлар органлари ходимларининг жасоратлари тилга олинган.

Мазкур масалага эътибор қаратган ҳамда юртимизнинг жасур ўғлонлари ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка етказишда улкан ҳисса қўшаётган Daryo.uz нашри жамоасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг раҳбарияти, шахсий таркиби ва марҳумларнинг оила аъзолари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли Тошкент юк вагони депосида Ўз.Рес Транспорт прокуратураси ҳамда Транспортда ХТББ ЖТСТБ ва ХПБ ходимлари иштирокида “Ёшларни гиёхвандлик иллатларидан ҳимоя қилиш ва улар орасида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилишини олдини олиш” ва “Темир йўл ҳудудларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ва фуқаролар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш” юзасидан профилактик-тарғибот тадбири ташкиллаштирилди.
Тадбирда гиёҳванлик иллати инсон хаётини қандай ачинарли аҳволга олиб келиши ва ёшларни ундан ҳимоя қилишда барчамиз бирдек масъул эканлигимиз ҳақида сўз борди. Шунингдек, темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ўзимиз ва яқинларимиз хаёти учун муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 24 июнь куни хизмат ҳудудларда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилди. Темир йўл изларига яқин жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва темир йўлларда хавфсизлик қоидалари бўйича йўриқномалар берилди.
Шунингдек, аҳоли хонадонларига кирилиб, темир йўллардан ўтишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда буклетлар тарқатилди.