IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 5 май куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари ҳамда Андижон темир йўл вокзали ишчи ходимлари билан ҳамкорликда "Темир йўлларда хавфсиз кун" тадбири давомида Андижон шаҳар ва Асака туманидаги мактабларда ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида темир йўлларда бахтсиз ходисаларни ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилиб, ўқувчи ёшларга темир йўлларда содир этилаётган бахтсиз ходисалар ва турли хилдаги хуқуқбузарликларни олдини олиш хақида ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шу билан биргаликда темир йўл яқинида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонма-хонадон юрилиб, фуқароларга темир йўлларда ҳаракатланиш бахтсиз ходисаларни келиб чиқишига асосий сабаб бўлаётганлиги тушунтирилиб, уларга темир йўл қонун-қоидалари қайд этилган буклетлар тарқатилди.
Жорий йилнинг 5 май куни Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат худудларда “Темир йўлларда хавфсиз кун” профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Урганч темир йўл масофасининг масъул ходимлари билан хамкорликда темир йўл излари атрофлари, кесишмалар ва бошқа темир йўл иншоотлари текшириб чиқилди.
Тупроққалъа туманидаги “Мухаббат” махалласида яшовчи хонадонларига кирилиб, темир йўллардан ўтишда хавфсизлик қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилиб, тилхатлари олинди ва эслатмалар тарқатилди.
Темир йўл атрофида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида, савдо дўконларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳазорасп туманидаги 38-сон умумий ўрта таълим мактабида профилактик учрашув ўтказилди.
Шунингдек, худудларга чиқилиб, темир йўл атрофларида рейдлар ўтказилди.
2021 йил 5 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Тошгузор бекатидаги ППХ ходимлари ,,Қарши-Дашт,, темир йўл бекатлари оралиғидаги Қарши тумани Пахтазор махалласида темир йўл изларига яқин жойлашган хонадонларда яшовчи фуқаролар билан темир йўл изларида ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш, турли кўринишдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фавқулотда ходисаларга йўл қўймаслик, темир йўл излари атрофида чорва молларини боқмаслик юзасидан профилактик огохлантирув тадбирлари олиб борилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?
#6may #COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ички ишлар вазири ўринбосари Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБга ташриф буюрди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Бухоро халқаро аэропортининг мажлислар залида “Коррупцияни олдини олиш” мавзусида профилактик огоҳлантирув йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи подполковник О.М.Файзиев қатнашиб, аэропорт ходимларининг авиачипталар савдоси фаолиятига аралашиб салбий холатларга йўл қўймаслик, турли ноқонуний ишларга аралашмаслик борасида тегишли тушунтириш ва профилактик огоҳлантирув суҳбатлари ўтказди.

Тадбир охирида Бухоро халқаро аэропорти директори Ж. Раҳимов ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳликка ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб боришга, қолаверса коррупцияга йўл қўймаслик асосий вазифалардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бухоро халқаро аэропорти ахборот хизмати

Подписывайтесь, обуна бўлинг
Telegram | Facebook | Instagram | Сайт