IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди.

В городе Ташкенте под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялся 16-й саммит Организации экономического сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Метрополитенда ХТБ ходимлари томонидан “Хавфсиз темир йўл ойлиги” доирасида Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги  “INTER  NATION” ўқув марказида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Фарғона вилояти ТХТБ ходимлари томонидан "Хавфсиз темир йўл ойлиги" доирасида темир йўл яқинида жойлашган маҳалла, корхона-ташкилотларда темир йўл билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, йўловчи вагон ойналарига тош отиш ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида профилактик огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, темир йўл транспорти орқали ташилаётган кўмир маҳсулотларини талон-тарож қилинишини олдини олиш борасида амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
https://t.me/iivtransport
Тошкент-Жанубий вокзали ва Сергели темир йўл бекатлари оралиғида темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида, темир йўл ҳудуди яқинида истиқомат қилувчи хонадон эгалари билан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан ТХТБ ходимлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
https://t.me/iivtransport
Орзу темир йўл бекатида ТХТБ ходимлари томонидан бекатда вагонларга техник хизмат кўрсатиш ходимлари ҳамда темир йўл яқинида яшовчи МФЙ аҳолиси ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари юзасидан суҳбатлар олиб борилмоқда.
https://t.me/iivtransport
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Махмудов ва бошқа соҳа вакиллари иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари юзасидан белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ангрен темир йўл бекатида кўмир маҳсулотини ташиш жараёни билан яқиндан танишилди.
 
Темир йўлда кўмирни ташишда етарли миқдорда вагонларни ажратилиши ва уларни ҳудудларга ўз вақтида етказиб берилиши, қўриқланиши, ўғрилик ва талон-тарож қилинишини олди олиниши ва бошқа долзарб масалалар муҳокама этилиб, кўмир маҳсулотини кондан истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча жараёнлар устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича ички ишлар ва бошқа масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сирдарё вилояти ТХТБ 3-сектор ходимлари томонидан “Хавфсиз темир йўл ойлиги” муносабати билан хизмат ҳудуддаги темир йўл корхона ташкилотлари ишчи ходимларига мазкур тадбирнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб доимий равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
https://t.me/iivtransport