Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
23K subscribers
19.3K photos
7.47K videos
17 files
18.2K links
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мобиль телефон ўғирлигида
гумонланувчи шахсни иссиқ издан қўлга олишди
https://iibb.uz/uz/news/mobil-telefon

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Бозор, дўкон, савдо маркази каби жамоат жойларида бўлганингизда шахсий буюмларингизни назорат қилинг.

Сотрудники ГУВД Ташкента по горячим следам задержали подозреваемого в краже сотового телефона

https://iibb.uz/ru/news/mobil-telefon

Уважаемые жители и гости столицы! Находясь в таких общественных местах, как рынок, магазин, торговый центр и в других местах скопления людей, будьте бдительны, следите за своими вещами.
👉 Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари!

Бугун, 6 июль куни соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикамизда COVID-19 билан касалланганлар сони 10 143 тага етганини маълум қилди. Илгарироқ Тошкентда 27 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилгани маълум бўлган эди, шулардан 5 таси касалланганлар билан алоқа қилган шахслар орасида аниқланган, 22 таси эса аҳоли орасида қайд этилган. Давомини ўқинг

👉 Уважаемые ташкентцы и гости столицы!

Сегодня, 6 июля к 10.00 часам по данным Министерства здравоохранения Узбекистана в республике зарегистрировано 10 143 новых подтвержденных случаев COVID-19. Ташкентцев среди последних выявленных заболевших нет. Но ранее, ночью, сообщалось о 27 заболевших именно в Ташкенте, причем 5 из них были в контакте с заболевшими, а 22 зараженных выявлены среди населения. Читать далее
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚪 Ёпиқ эшиклар ортида нима бор

Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг!

〰️〰️ 18+ 〰️〰️

🚪 Что за закрытыми дверями

Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Нега ҳамма ниқоб тақиши керак?

Инфографика👆

〰️〰️〰️〰️

❗️Почему важно всем продолжать носить маски?

Инфографика👆

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

6 июль соат 14:00 дан бошлаб икки сутка давомида шаҳримизнинг айрим манзилгоҳларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади:

1) Абай кўчасининг Алишер Навоий кўчасидан Зулфияхоним кўчасигача бўлган қисми;

2) Абдулла Қодирий кўчасининг Абай кўчасидан Зарқайнар ва Сағбон кўчалари кесишмасидаги айланма йўлгача бўлган қисми.

Бу жараёнда мазкур йўналишларда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Уважаемые жители и гости столицы!

С 14:00 6 июля в течение двух суток будут проходить дорожные работы на следующих участках:

1) улица Абая — от ул. Алишера Навои до ул. Зульфияханум;

2) улица Абдуллы Кадыри — от ул. Абая до кругового движения на пересечении улиц Заркайнар и Сагбан.

В связи с этим на указанном участке дороги проезд автомобилей будет осуществляться только по одной полосе движения.

Рекомендуем водителям воспользоваться объездными путями во избежание возможных пробок.

Приносим извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШУ КУНЛАРДА ҲАР БИР ИНСОН ЯНАДА ХУШЁР БЎЛИБ, КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШЛАРИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ (ВИДЕО)


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олмоқда.

🔴Жумладан, бизга қўшни мамлакатларда ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилганлар сони кескин кўпайиши натижасида, тиббиёт тизими катта босим билан ишламоқда, жой ва дори-дармон тақчиллиги юзага келган.

🔴Юртимизда ҳам охирги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши сезиларли даражада ошган.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда “COVID-19” аниқланганлар 10143 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Шундан 6584 нафари соғайган бўлса, ўлим кўрсаткичи 35 нафарга етди. Даволанаётган беморлар 3524 нафар бўлиб, шундан 285 нафари ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 172 нафарида пневония жараёни кечмоқда.

🔴Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай хавотирли ҳолатга қарши олдиндан зарур чоралар кўрилган бўлса-да, коронавирус юқтирганларнинг ошиб бораётгани барчамизни хушёр торттириши лозим.

🔴Ҳозирда кўпчилигимиз коронавирус инфекцияси билан касалланиш, унинг оқибатлари ҳақида кўплаб маълумотлардан хабардормиз. Унинг тез юқувчанлиги ва аломатлари борасида ҳам маълум тушунчаларга эгамиз.

🔴Аммо “COVID-19”га чалинган беморларнинг аҳволини ўз кўзингиз билан кўрганингизда янада хушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишнинг қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор амин бўласиз.

🔴Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан олинган қуйидаги видеолавҳада, гувоҳи бўлганингиздек, беморда коронавирус инфекцияси ўта оғир кечмоқда.

🔴Аҳволи оғирлашгани боис, шифокорлар томонидан сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, тезкор реанимацион тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

🔴Мазкур видоелавҳадаги жараён барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак. Эртага ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳам коронавирусга чалиниб, шу аҳволга тушмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди.

🔴Чунки, ён-атрофимизда касаллик ташувчи бўлиб юрганлар ёки коронавирусга чалинган бўлса-да, ҳали аломатлари юзага чиқмаган фуқаролар бўлиши мумкинлигини аҳоли орасида касалликни юқтириб олаётганларнинг кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

❗️Бундай вазиятда коронавирус тарқалишининг олдини олишда аҳолининг карантин қоидаларига риоя этиши тиббиёт ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар саъй-ҳаракатларидан ҳам кўра, самаралироқ ҳисобланади.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бўлиб ўтган жиноий ҳодиса ва вазиятлар тафсилотларидан
Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув хизмати ходимлари ўғриликда гумонланувчи шахсни бир неча соат ичида қўлга олишди

https://iibb.uz/uz/news/mirzo-ulubek-tumani

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Автомобилингизни тарк этишдан олдин эшик ва ойналар беркитилганига ишонч ҳосил қилинг. Автомобиль салонида қимматбаҳо буюмларни қолдирманг.

Сотрудники уголовного розыска УКД ОВД Мирзо-Улугбекского района в течение нескольких часов задержали подозреваемого в краже

https://iibb.uz/ru/news/mirzo-ulubek-tumani

Уважаемые жители и гости Ташкента! Убедительно просим вас, прежде чем оставить автомобиль и уйти, пусть и ненадолго, проверять, закрыты ли окна и двери машины. Рекомендуем не оставлять в салоне авто деньги и ценные вещи.
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 4 июль ҳолатига

Тошкент шаҳар

🟡 «Сариқ» ҳудуд

Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнаобод тумани, Чилонзор тумани, Шайҳонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
👉 Шайхонтоҳур туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

5 июль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 23 июнь куни тахминан соат 09:00 да Нурафшон кўчасида 23 ёшли Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Дилмурод Й. 45 ёшли М.В. бошқарувидаги Lifan скутерига тўқнашган. Давомини ўқинг

👉 Информационное сообщение о дорожно-транспортном происшествии в Шайхантахурском районе

5 июля в УКД ОВД Шайхантахурского района поступило сообщение о том, что 23 июня примерно в 09:00 часов на улице Нурафшон 23-летний водитель автомобиля марки Spark Дилмурод Й. столкнулся со скутером Lifan, которым управлял 45-летний Фарход М. Читать далее
Ўз отасини урган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

26 июнь куни тахминан соат 19.00 да Юнусобод туманида 37 ёшли Б.А. отаси 65 ёшли Б.А. билан жанжаллашиш давомида унга тан шикастлари етказган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра 65 ёшли Б.А.га енгил даражадаги тан шикастлар етган. Унинг ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109 моддаси («Қасддан баданга енгил шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

В отношении мужчины, ударившего своего отца, возбуждено уголовное дело

26 июня примерно в 19.00 часов в Юнусабадском районе 37-летний Б. А. в ходе ссоры с отцом 65-летним Б. А. нанес ему телесные повреждения. Согласно заключению судебно-медицинской экспертизы, пожилой мужчина получил телесные повреждения легкой степени тяжести. В отношении его сына возбуждено уголовное дело по статье 109 («Умышленное легкое телесное повреждение») Уголовного кодекса Республики Узбекистан.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хонадондан содир этилган ўғирликни фош этишди
18 июнь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Нозима Р. мурожаат қилди. У уйининг эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб…
https://iibb.uz/uz/news/honadondan

Кража из квартиры раскрыта сотрудниками ГУВД г. Ташкента
18 июня в УКД ОВД Юнусабадского района обратилась 40-летняя Нозима Р. Женщина просила найти злоумышленника, который, воспользовавшись тем, что дверь квартиры осталась открытой, похитил ее сумку…
https://iibb.uz/ru/news/honadondan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Навбатчилик қисми» кўрсатуви. Тезкор хабарлар

🎥 https://mover.uz/watch/TIBs0dum

📹 https://youtu.be/Zr4XmcMknd4
👉 Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

1 июль куни Яккасарой тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Пўлат З. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, у ўз автомобилида нотаниш йигитни керакли манзилигача олиб бориб қўйган. Яккасарой тумани Ш. Руставели ва Бобур кўчалари кесишмасигача етиб борганда, йигит ҳайдовчидан 100 АҚШ доллари қарзга сўраб, онаси учун дорихонадан дори олишини ва уйга етиб олгач қайтариб беришини айтган ... Давомини ўқинг

👉 По факту мошенничества возбуждено уголовное дело

1 июля в УКД ОВД Яккасарайского района обратился 40-летний Пулат З. Мужчина сообщил, что в этот день он подвозил на собственном автомобиле незнакомого парня. Доехав до пересечения улиц Ш.Руставели и Бабура в Яккасарайском районе, молодой человек попросил взаймы у Пулата 100 долларов США якобы для приобретения в аптеке лекарства для матери ... Читать далее
👉 Хонадонни кредитга олиб беришни ваъда қилган шахслар фирибгарликда гумонланиб, қўлга олиндилар

Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг январь ойида 37 ёшли Фаррух М. ва 29 ёшли Фаррух М.лар 42 ёшли Гулнора З.нинг ишончига кириб, хонадонни кредитга олиб беришни ваъда қилишган. Давомини ўқинг

👉 Обещавшие помочь приобрести квартиру в кредит задержаны по подозрению в мошенничестве

По сообщению, поступившему из УКД ОВД Яшнабадского района, в январе текущего года 37-летний Фаррух М. и 29-летний Фаррух М., войдя в доверие к своей знакомой 42-летней Гулноре З., пообещали помочь приобрести квартиру в кредит. Читать далее
👉 Мобиль телефон ўғирлигида гумонланувчи шахс қўлга олинди

1 июль куни Бектемир тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Зафар Х. мурожаат қилди. Аризачининг маълум қилишича, тахминан соат 06.30 да номаълум шахс унинг корхонасининг эшиги очиқлигидан фойдаланиб, «Редми 6» русумли мобиль телефонини ва унинг қолипи ичида бўлган 200 АҚШ долларини ўғирлаб ... Давомини ўқинг

👉 Мужчина, подозреваемый в краже мобильного телефона, задержан

1 июля в УКД ОВД Бектемирского района обратился работник частного предприятия 30-летний Зафар Х. Мужчина сообщил, что примерно в 06.30 часов неизвестный, воспользовавшись тем, что входная дверь предприятия осталась открытой, вошел в помещение и похитил мобильный телефон марки «Редми 6», в чехле которого находились 200 долларов США. Читать далее