Бахтига қассобнинг хонадонига келганининг тўртинчи ойида у ўзининг ҳомиладорлигини сезиб қолди. Унгача қайнонаси аллақачон “туғмас” отини тиркаб бўлган, Умида эса ўзининг тамоман бепушт эканига ишониб, тушкунликка ҳам тушганди. Бу камлик қилгандек, унинг эрга теккани маълум қилингач, суд осонгина Анис билан унинг никоҳини расман бекор қилибди. Шундай бўлиши Умидага кундек равшан бўлса-да, негадир ўзини хўрлангандек ҳис қила бошлаганди. Мана энди беш йиллик орзуси ушалиб, барча дилхираликларини ювиб кетди.
— Исмини нима қўямиз, ойи? Ўғилмикан, қизмикан? — севинчини яшира олмасди у.
Қайнонаси эса унга жиннига қарагандек қараб, жеркиб беради:
— Намунча! Туғаётган битта сенми? Хотин зоти туғади-да! Нима менинг ўғлимни ҳам нариги эрингга ўхшаб бепушт деб юрганмидинг? Ана, сендан олдин ҳам иккита болани туғдириб қўйган. Тилла топган тентакдек шайтонлайсан...
Бу гапдан кейин Умиданинг олдинги гумони тасдиқлангандек бўлди: “Демак, Анис ростдан ҳам бепушт. Кўрсатган қоғозлари ҳам сохта. Сохта бўлмаса ҳам мен нимани тушунардим? Энди шармандасини чиқармасамми? Бор аламимни олмасамми?”
Ўзининг фикридан ўзи завқланган Умидага баҳона топилганди. Ҳомиладорлиги қандай кечаётганини сўраган одам борки, лаби-лабига тегмай бир гапни қайтарадиган бўлди:
— Худога шукр, боламни бағримга босадиган пайтлар ҳам келди. Юрсам юраверарканман. Шундоқ ҳам беш йил умрим зое кетди Тошкентда. Билган чоғимдаёқ ажрашганимда ҳам ҳозир болам уч-тўртга кириб қоларди. Раҳмим келиб яшаб юраверибман-да!
Davomi bor
@ibratli_sozlar

Муаллиф: Наргиза Усанбоева
59-қисм
Давоми
— Вой, ҳали Анисдан бола бўлмасмиди? — эшитган киши ҳайратдан оғзини кафти билан ёпади.
— Бўлмаса, менми айбдор? Туғмас бўлсам қассоб билан яшаб ҳам юраверардим-да, ҳомиладор бўлмай. Мана, Худога шукр, кўтардим. Майли, ёмонламайман, биринчи эрим ҳам яхши эди. Худонинг берган дарди-да, уям нима қилсин?!
Шу бўлди-ю, бутун қишлоқда Аниснинг фарзанд кўришдан маҳрумлиги ҳақида гап-сўз тарқади. Умиданинг ҳомиладорлигини эшитганидаёқ ичидан нимадир узилган Аниснинг онаси энди кўзёш қила бошлади:
— Болам бечора, шунча йил айб ўзидалиги учун тишини тишига қўйиб юрган экан-да. Шунинг учун уйланишдан ҳам бош тортаётганмикан? Озиб-ёзиб қишлоққа келганида бирор ким оғзидан гуллаб қўймасин-да, ишқилиб. Умиданинг боласи бўлганини эшитса борми, адойи тамом бўлади... Қишлоққа келмай қўйса нима қиламан?
* * *
Онаизор ҳақ эди. Уларни кўргани келиб бу хабарни, урчиган гап-сўзларни эшитган Анис ростдан ҳам қишлоқдан оёғини тортди. Ўзига ишонса-да, одамларнинг саволли нигоҳи, ачиниш билан боқишлари уни шунга мажбур қилди. Бор аламини ишдан олди. Ўзини касбига бағишлади. Уйда ёлғиз тургиси келмагани учун ишхонасида кечгача қолиб кетарди. Ана шундай кунларнинг бирида уларнинг бўлимига янги ходим келди. Шаҳло кўхликкина, қувноқ ва дилкаш экан. Негадир у ҳам уйига шошилмас, атай қилгандек монтажларини кечки пайтга олиб, то тўққиз-ўнгача бемалол ишлаб ўтирарди.
— Сиз билан бирга ишлайман, деб ўйламагандим, — ҳаяжон билан деди бир куни у Анисга.
— Нега? — таажжубланди Анис.
— Сиздек машҳур тележурналист билан бирга ишлаш... Ҳалиям ишонмайман, — кулди Шаҳло.
— Сиз ўйлаганчалик машҳур эмасман, мендан кўра кучли ва таниқлилар бор.
— Тўғри, лекин сизнинг мухлисларингиз барибир кўп, — ҳавас билан сўзлади Шаҳло.
— Раҳмат. Мана, сизам жон-жаҳдингиз билан ишлаяпсиз-ку, ҳадемай машҳур бўлиб кетасиз, — жилмайди Анис.
— Мен машҳур бўлиш учун эмас, кўпроқ пул топиш учун ишлайман, — хўрсинди Шаҳло.
Анис унга савол назари билан боқди, аммо ҳеч нарса демади. Шаҳло эса дард дастурхони очилгандек сўзлай бошлади:
— Бу хотинни фақат пул қизиқтираркан, деб ўйламанг яна. Ёлғиз аёлман. Эрим ташлаб кетган. Онамникида тураман. “Чиққан қиз чиғириқдан ташқари” деган гап бор. Рост экан шу. Ота-онангизга малол келмасангиз ҳам, катта уйда биздан бошқалар — келинлар, жиянлар бор. Ўшаларнинг малолланган қарашларини кўрмай деб шу ерда ўтираман. Бўлмаса менга зарилми? Бора-бора шуни ҳам қила олмайман, шекилли. Одамлар оёғи билан эмас, оғзи билан юрадиган бўлиб кетишибди. Ўлиб ишлаб, кеч бораётганимни хуштор топганликка йўйишаётганмиш. Онам шўрликнинг “Кечга қолмай, тезроқ кел, одамлар гапиради”, деганидан билдим. Шу охирги кечки монтажим. Энди иложи борича ишларимни кундузига кўчираман. Бир томондан менга кечки пайт ишлаш қулай эди. Ҳеч ким ҳалал бермайди, кириб-чиқавермайди. Кундуз ишлашга кўникишдан бошқа чорам йўқ. Қизим ҳам инжиқлик қиляпти. Отасиз ўсгани етмагандек, мен ҳам ўзимдан айирмай, дея онамнинг гапини икки қилмадим.
— Ие, сизнинг ҳали қизингиз ҳам борми? Сизни ҳали турмушга чиқмагансиз деб юрарканман... — ажабланди Анис.
— Қариқиз деб ўйладингизми? — кулди Шаҳло.
— Йўғ-е, жуда ёш кўринасиз демоқчиман.
— Раҳмат, хурсанд қилдингиз. Ўзингизнинг фарзандларингиз нечта? — сўради Шаҳло.
— Эшитмадингизми? Келганингизга ҳадемай бир ой бўлади. Наҳот суриштирмадингиз?
— Тўғриси, биринчи бўлиб сизнинг ҳаётингизга қизиққандим. Чунки мухлисингизман. Эшитганларимга ишонмадим.
— Бири кам дунё. Худо тирноқдан қисди ва биз ажрашдик.
— Ажрашганингизга ҳам анча бўлибди. Уйланмай юрганингизга ишонмадим.
Анис синиқ жилмайди. Сўнг шунчаки қўл силтагандек деди:
— Тақдирнинг иши-да...
Бу суҳбат иккиси яқинлаштиргандек бўлди. Улар бир-бирини кўрганида қуюқ сўрашар, Анис унинг қизчаси билан ҳам қизиқарди. Бундан Шаҳлонинг кўнгли ўсар, бирор кун ишхонага олиб келишини айтиб, миннатдорчилик билдирарди. Икки-уч ой ўтгач, ҳамкасблари уларга ботиниб ҳазил қиладиган бўлди:

— Икки бўйдоқ фақат ҳол-аҳвол сўрашиб юраверасизларми? Ундан кўра турмуш қуриб қўя қолинглар. Нима тўсқинлик қилади сизларга?
Бу гапларни Анис эшитмаганга олар, Шаҳло “Жиннимисизлар?” деганча уялиб куларди.
Лекин аста-секин Анис шу ҳақда ўйлайдиган бўлиб қолди:
“Нима бўлибди Шаҳлога уйлансам? Яхшигина жувон. Қизчаси бўлганининг нимаси ёмон? Қайтанга етимнинг бошини силаш савоб эмасми? Беш йилни болага зор бўлиб ўтказдим. Зора унга меҳр берганим учун менга ҳам атаганини берса…”
Шаҳло эса аллақачон буни ўзига тайёрлаб бўлган, Аниснинг кўнглини билишга интиқ эди. Ҳатто онасига ҳам бу ҳақда айтди.
— Болалари бор эканми? Нега ажрашибди? — биринчи сўрагани шу бўлди онанинг.
— Бефарзандлик туфайли ажрашган. Унга ҳам бир йилча бўлай деди. Лекин уйланишга шошмаяпти. Ким билсин, ота-онаси бирорта қизни кўзлаб юргандир. Ўшандан олдин отни қамчилаб қолишим керак.
— Эсинг жойидами? У ўзи тирноққа зор одам бўлса, яна уни бир умр куйдирмоқчимисан?
— Нима қилай, ойи? Бу зўр имконият. Уй-жойи бор, машинаси бор. Яхши инсон. Топиш-тутиши зўр.
— Уям анойи эмасдир? Хотин кўрган эркак. Сенинг бола кўра олмаслигингни билса…
— Ойи, эшитишимча, унинг ажрашган хотини бошқага тегиб, ҳомиладор бўлибди. Менимча, айб эркакда. Шунинг учун ҳам уйланишга қўрқяпти. Мен ҳам у учун бир имкониятман. Қизим бор. Бир умр боласиз ўтгандан кўра менинг боламга оталик қилса нима бўпти?
— Бу гапинг ҳам тўғри? — бирдан онанинг фикри ўзгарди. — Унда қўлдан чиқарма. Ўзи сенга майли борми?
— Билмайман, ойи. Яхши гапиради, қизимни ҳам сўраб туради. Лекин уйланиш ҳақида мен тугул бошқаларга ҳам гапирмайди. Ишхонадагилар жўртага ҳазил қилса ҳам парво қилмайди.
— Унда унинг кўз остига олгани бор. Ёки учрашиб турадигани. Бўлмаса, сенга бирор нима дерди-да…
— Бўлмаса кўнглига йўл топишга ҳаракат қил. Мен бор пайтимда бу уйга сиғасан, лекин эртага биз ўтиб кетсак, ҳолинг нима кечишини билмайман, болам. Ёшсан, ўз жуфтингни топишинг керак.
Онасининг хайрихоҳлиги Шаҳлога янада куч берди. Аввалдан ўзига қараб юрса-да, янада эътиборли бўлишга, чиройли, ораста кийинишга ҳаракат қилди. Анис билан кўпроқ мулоқотда бўлишга интилди. Ҳатто бир-икки бор қизчасини ҳам ишхонага олиб борди. Атай бир нималарни баҳона қилиб, уни йигитнинг ёнида беш-ўн дақиқага қолдириб кетди ҳам.
— Қизчангиз жуда ширин ва қақажон экан. Сира тортинмайди. Гаплари ҳам бирам қизиқ, — завқланиб дейди Анис Шаҳлога.
Бундан янада қувонган Шаҳло шумлик йўлига ўтди. Уйга келганида қизчасини гапга олди:
— Анис ака, — деди тўрт ёшли қизалоқ ҳам онасининг кўнглини уққандек. — Менга шоколад олиб берди. “Бунча ширинсан”, деди.
— Анис акани ўзимизга дада қиламизми? — қувлик билан сўради Шаҳло.
— Ҳа, дада қилайлик? — бирдан ялина бошлади қизча.
— Бўлмаса келаси сафар борганимизда унга ўзинг айт. “Сизни яхши кўраман, менга дада бўлинг”, дегин. Яна менинг ўргатганимни айтиб қўйма. Агар айтиб қўйсанг, кейин дада бўлмайди. Бу қизча ўзи хоҳламас экан, онаси айтгани учун сўрабди, дейди. Ўзинг айтсанг, йўқ дея олмайди.
Бир неча бор уқтирилган гап бефойда кетмади. Ишхонага онаси билан борган қизалоқ айнан Шаҳло чиқиб кетганида, Анис билан ёлғиз қолганида тилга кирди:
— Анис ака, сизнинг менга ўхшаган қизингиз йўқми?
— Йўқ-да, — деди алланечук бўлиб Анис.
— Унда мени қизим қилинг, — деди қизалоқ ростмана кўзлари мўлтираб.
Кўнгли бўшаб кетган Анис дарҳол қизалоқни бағрига босиб деди:
— Хўп, қизим.
— Менга дада бўласиз-а?
Анис бир зум гап топа олмай қолди. Лекин боланинг кўнглини синдириб бўлмасди. Шунинг учун қатъий қилиб гапирди:
— Бўламан! Агар сен “дада” десанг, сенга дада бўламан!
— Дейман, ҳар доим сизни дада дейман, — севиниб кетди қизалоқ ва ирғишлашга тушди: — Энди менинг дадам бор, дадам бор!
Шу пайт хонага ҳамкасб аёл билан кириб келган Шаҳло қизариб кетди. Дарҳол қизини ёнига чақириб танбеҳ берган бўлди:
— Уришманг, — ийманибгина деди Анис. — Биз ота-бола бўлдик. Қизингиз мендан дада бўлишимни сўради. Мен “қизим” дейдиган бўлдим.

— Нима қилай? — жўртага кўзларига ёш олиб деди Шаҳло. — Туғилгандан буён отасини кўрмаган. Жиянларимга қўшилиб, баъзан тоғаларини ҳам “дада” дейди. Бола-да…
— Боланинг кўнгли сезади, — тилга кирди ҳамкасб аёл. — Сизнинг яхшилигингизни билиб, шундай деган, Анис. Бунинг уяладиган жойи йўқ. Иккалангизнинг ҳам бошингиз очиқ. Турмуш қуриб қўяверинглар. Яримта кўнгилни бутун қилиб, бошини силасангиз, ўзингизга ҳам беради Худо.
@ibratli_sozlar
— Боланинг кўнгли сезади, — тилга кирди ҳамкасб аёл. — Сизнинг яхшилигингизни билиб, шундай деган, Анис. Бунинг уяладиган жойи йўқ. Иккалангизнинг ҳам бошингиз очиқ. Турмуш қуриб қўяверинглар. Яримта кўнгилни бутун қилиб, бошини силасангиз, ўзингизга ҳам беради Худо.
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
60-қисм
Давоми
Анис кўзларини олиб қочиб, ерга қаради. Шаҳло қизариб қизалоғини қучоқлади.
— Тўғри, бировнинг ҳаётига аралашишга ҳаққим йўқ. Лекин кимдир туртки бермаса, сизлардан сас чиқмайдиганга ўхшайди. Агар ота-онангиз рози бўлса, Шаҳло яхши қиз…
— Одамни уялтирманг, опа, — Шаҳло қизариб, хонадан чиқиб кетди.
Энди Анис бир қарорга келиши лозим эди.
У аввалига кўзларини олиб қочди. Лекин оғзини пойлаб турган ҳамкасб аёлни кўп куттириб бўлмасди. Уям худди атай қилгандек, бақрайиб қараб турарди. Охири Анис тилга кирди:
— Бу умр савдоси, опа. Ундан кейин катталар бор. Ота-онам билан гаплашишим керак. Биласиз, уларнинг розилигисиз бир иш қилиб бўлмайди.
— Тўғри қиласиз. Сизни шу фазилатингиз учун ҳам ҳурмат қиламан. Ҳар доим ота-онангиздан маслаҳат сўрайсиз, ҳар куни телефонлашасиз. Уларга бўлган муомалангизга ҳавасим келади. Сўранг, Шаҳло ҳақида айтинг. Қизчаси борлигини ҳам яшириб ўтирманг. Бечоранинг боласи бирор марта отасини кўрмаган экан...
Аёл яна нималардир деди. Аниснинг кўзлари унга боқиб турган бўлса-да, хаёли аллақачон бошқа жойларга кетганди:
“Шаҳлога уйлансам бўлади. Ёмон аёл эмас. Лекин ота-онамга қандай айтаман? Қишлоққа борсаммикан? Яхшиси ўзларини чақиртираман. Барибир бунда ҳам совчилик деган удумлар бўлса, тўй қилинмаса-да, уч-тўрт қария чақирилса керак. Яхшиси, уларни чақираман...”
У ўзига ўзи қарор берган бўлса-да, тўғридан тўғри ота-онасига маълум қилгани бир ҳафтача қийналиб юрди. Улар оғиз очмаса, “Мен уйланмоқчиман”, “Мени уйлантиринг”, деб айтиш осон эмас экан. Тўғри, Умида билан энди ажрашган чоғларида ота-онаси бошини икки қилишни кўп бор айтганди. Анис унамади. Мана энди вазият тўғри келганида маълум қилишга ийманмоқда. У ҳам курсдоши, ҳам ҳамкасби бўлган Бобурга маслаҳат солди:
— Шаҳлога уйлансамми деяпман. Лекин... ота-онамга қандай айтишни билмаяпман. Нима дейсан?
— Ие, зўр янгилик-ку! Табриклайман! Ўзим ҳам шуни сенга айтолмай юргандим. Қизчаси борлиги учун рози бўласанми, йўқми деб...
— Қизчада нима айб? Етимнинг бошини силаш савоб-ку!
— Шундайку-я! Аммо сендек машҳур ва келишган телеюлдузга ҳар қандай қиз ҳам тегишга рози бўлади-да. Ниятинг шунақамикан, деб индамай юргандим.
— Ёш қизни нима қиламан? Ҳамма ўз тенги билан бўлгани маъқул. Менга ҳаётни, кўнглимни тушунадиган, оқ-қорани таниган аёл керак, деб ўйладим. Ўн етти ёш қизга уйланиб, унга яна турмушнинг паст-баландини ўргатгунимча ўзим қариб кетаман, — қисиқ кўзларини баттар қисиб деди Анис.
— Сен шунақа деб ўйлайсан. Ўрнингда бошқаси бўлганида, масалан, мен бўлганимда ҳам кетворган, ёшгинасига уйланган бўлардим! — қаҳ-қаҳ отди Бобур.
— Сен шундоқ ҳам ҳар куни қизлар даврасидасан-ку! Шўрлик келиннинг рашкдан сочи оқаряпти, — ўртоғининг кулгисига жўр бўлди Анис. Сўнг бироз жиддийлашиб деди: — Бўлди, алжирайвермай маслаҳат бер. Ота-онамга қандай айтай? Аввал уйга чақирайми, ё?
— Мен айта қолай, — ҳовлиқди Бобур. — Хушхабар айтиш, суюнчи сўраш жону дилим.
— Йў-ў-ўқ, дарров ўзингни қўшма. Сен бир нима деб алжирайсан-у, ота-онамнинг ҳам ҳафсаласини пир қиласан.
— Унда ана, раҳбаримиз бор, ҳарқалай катта одам. Шипшиб қўйсанг бўлди. Ё ўзим айтайми?
— Намунча ўзингни қўшганинг қўшган. Яхшиси сенга тоғамнинг рақамини бераман. Тоғамга айтасан. “Ишхонамизда бир аёл бор. Анисга муносиб. Ота-онаси билан маслаҳатлашиб беринг”, дейсан. Ўзингнинг номингдан гапир. Яна “Анис айтди”, деб юрма. Кўзларига қаролмайман кейин...
— Бўлди, бер рақамини. Хотиржам бўл, боплайман ҳаммасини...
Бобур ўша заҳоти Аниснинг тоғасига ҳамма гапни айтди. Тоға ҳам шуни кутиб тургандек опасининг ёнига учиб борди.
— Вой, шунақа эканми? — деди Аниснинг онаси кўзлари ёшланиб. — Барака топсин, Бобур. Шунақа қилиб турткиламаса, Анисдан сас чиқиши қийин. Отаси, эртагаёқ йўлга чиқайлик. Анис рози бўлиб турганда ҳаракат қилганимиз яхши.
— Опа, лекин келинликка мўлжаллаганимиз аввал турмушга чиққан, битта тўрт ёшлардаги қизчаси ҳам бор экан.

Она бир зум тек қотди. Сўнг нималарнидир ўйладими, дарров деди:
— Анис рози бўлса, майли. Биз нима ҳам дердик. Зора шу қизчанинг орқасидан Аниснинг ўзига ҳам Худо бериб қолса.
— Хабардор бўлинг, дедим-да, опа. Балки кўнглингизда шу қишлоқ орадан бирорта қизни келин қиламан деб юрган бўлсангиз... — деди тоға.
— Қишлоқдан битта келин қилганим етади. Менга шу ўғлим бахтидан тиниб, ували-жували бўлиб кетса бўлгани, — овози титраб деди она.
Улар шу кечнинг ўзида маслаҳатлашиб, эртасига тўрт киши бўлиб Тошкентга жўнайдиган бўлишди.
Ҳамма иш пишган, фақат Анис ҳали Шаҳлога ҳеч нарса демаганди. Дилидагини очиқ айтиб ўрганмагани учунми, жуда эриш туюлаётганди унга. Барибир гаплаша олмаслигига кўзи етгач, яна Бобурга тайинлади:
— Бобур, Шаҳлога совчилар ҳақида гапириш ноқулай бўляпти. Ўзинг эртага онамлар боришини шипшитиб қўй.
Бобур бу ишни ҳам бир зумда уддалади. Хуллас, бир ҳафтадан сўнг Анис ва Шаҳло бир хонадондан ишга қатнай бошлади.
2010 йил, баҳор. Жомбой
Малакка аввал бошда туман ичидаги йўл каби кўринган бу ҳаёти энди худди қуёш чиққандек равшанлаша бошлаган эди. Болалар ўз онасидек кўрар, қайнонаси қизидек муомала қилар, Ўлмаснинг ўта юмшоқ муносабати эса баъзан уни ноқулай аҳволга соларди. Диёра бўлса худди бир умр шу ерда яшаб юргандек, аллақачон бутун қишлоқдагиларни танир ва ўзи ҳам танилиб бўлган. Тўкислаша бошлаган турмушидан негадир гоҳида Малак хавотирга ҳам тушарди. Баъзан эса “Биринчи бахтимдан тинмаганимнинг мукофотимикан?” деб ҳам қўярди. Рост-да, бу мукофот бўлмай нима? Беш болаларинг чуғур-чуғури, рўзғор юмушлари билан куннинг ўтганини ҳам сезмай қолади у. Ора-сира қўшнилар билан гурунглашиб, қишлоқ янгиликларини эшитса, кўпинча соддагина, юмшоқкўнгил қайнонаси ўз ҳаётидаги турли воқеаларни айтиб зериктирмайди. Четдан кузатган одам уларни қайнона-келин эмас, она-бола деб ўйлаши тайин.
— Малак, шу рўзғорнинг иши тугармиди? Аччиқ кўк чой дамлаяпман, кел, бир терлаб ичиб, гаплашиб ўтирамиз, — деб қолади кутилмаганда Барчин.
— Ўзимга айтсангиз, дамлаб бераман-ку! Ҳозир, мана бу гиламларни қоқиб юборай... — дейди Малак бир тутамгина бўлган баҳор кунини қизғаниб.
— Нима қиласан қоқавериб, а? Яна икки кун ўтмай чанг бўлади. Кел, ўтир, гапим бор.
Барчиннинг одати шунақа. Аввал уйнинг ёнгинасига, кунчувоққа кичкинагина гилам ёзиб, кўрпача тўшайди. Кейин чой дамлаб келиб ўтиради. Сал ўтмай, “Гапим бор”, деб Малакни чақиради-да, иссиқ чойни хўриллатиб ичганча жимгина ўтираверади. Буни яхши билиб қолган Малак вақтини қизғанади.
— Бирпас ўтирсанг нима қилади, а? Кел, чой ичгандай бўлмаяпман ўзим...
Малак ноилож қайнонасининг ёнига жойлашди. Ўзига чой қуйиб олди-да, ҳовли билан туташ адирликка тикилди. Сўнг адирнинг этагини кўтармоқчи бўлгандек баландлай бошлаган тоғларга кўз тикди:
— Ҳа, шу учун кунлар илиб қолди-да, бўлмаса, бунақа ўтириш қаёқда эди?
— Нима қипти? Энди мени эр олармиди? Қуёшга топланиб ўтиришнинг ҳам гашти бор-да... — Барчин шундай деди-да, бирдан жиддий тортиб Малакка тикилди. — Менга қара, битта ўғил туғиб олсанг яхши бўларди...
— Ойи, етмаяптими, сизга мана шу бешта невара...
— Етади, болам. Лекин ўзинг учун дейман-да... Булар ўзимнинг неварам, жонимдан азиз. Шундай бўлса-да, сени ҳам ўйлайман. Тақдиринг меникига ўхшаб қолмасин, дейман. Агар шу Ўлмас бўлмаса, мен ҳозир ўгай ўғлимнинг қовоғига қараб ўтирардим-да. Тўғри, улар кўнглимга қарайди. Лекин барибир ўзингнинг дилингдан “Малол келмаяпманмикан?” деган хавотир кетмас экан. Ўзингнинг боланг барибир ўзингники. Биттагина ўғил туғиб олсанг, эртага Ўлмас иккингга қарайди. Икковингнинг ўғлинг бўлгани яхши-да...
Малакка индамади. Чойини хўплаганча яна тоғларга кўз тикди.
— Биламан, сенинг ҳам кўнглингда ўғил туғиш истаги бор, — гапида давом этди Барчин. — Ҳар бир аёл болалари кўп бўлишини, айниқса, ўғил туғиб, эрини хурсанд қилишни истайди. Агар сенинг ҳам шундай хоҳишинг бўлса, ҳеч иккиланма демоқчиман. Яна “Қайнонам ё эрим қаршилик қилса-я”, деган гапларни миянгдан чиқариб ташла. Биз ҳеч қачон сенинг фарзанд кўришингга тўсқинлик қилмаймиз. Тушундингми?

Малак “ҳа” дегандек бош силкиди ва паст овозда қўшиб қўйди:
— Беради. Туққан аёлсан. Сал-пал шамоллашинг бордир? Мана, пастдаги Салтанатнинг келини укол қилишни билади. Битта-иккита иссиқ укол ол.
— Майли...
Малак пиёласи тубидаги чойни хўплаб, охирги шама аралаш қолдиғини сал нарига сепиб юборди-да, ўрнидан турди:
— Сиз ўтиринг, мен гиламларни қуёшга ёйиб, эшикнинг олдини тошдан тозалай. Гул эксак бўлар...
— Бу ерни тошдан тозалаб бўларканми? Тоғнинг таги-ку! Олсанг, яна чиқиб келади кетидан. Овора бўлма.
— Жуда ҳам тош эмас, ойи. Гул экишга жой очсам бўлади, — ўрнидан қўзғалди Малак. — Ана, қўшнилар ҳатто помидор ҳам экишган.
— Меҳнати кўп-да, болам. Ўзингни қийнама, дейман, — Барчин меҳр билан гапираркан, бирдан хавотир билан деди: — Ўлмас ичадиган одат чиқарибдими?
— Йў-ўқ, — кета туриб қайнонасига ажабланиб қаради Малак. — Ичмайди-ку!
— Ана қара, мастга ўхшаб қаердан келяпти? Тунов куни ҳам шундай юрганини кўргандек бўлгандим.

ҚАРҚАРИ КЕЛИН
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Ҳикоя
Қайнона… Уни кимдир мақтайди, кимдир йўқ. Рости, у ҳақда келинлар камдан кам яхши гап айтишади. Лекин «Қайнонали келин — қарқара келин, қайнонасиз келин — масхара келин», деган гап бор. Бекорга айтилмагандир…
Кўпинча шу ҳақда ўйлаб қоламан. Рости, қайнонам яхши кўраманми ёки йўқ буни ўзим ҳам билгим келади. Ногоҳ, янги келинлик давримни эслайман.
— Юринг айланай. Сизга бир-иккита нарсани айтиб қўйишим керак, — у киши мени ошхона томонга бошлаганди. Ҳайрон бўлгандим. «Менга картошка-пиёз қаерда туришини, қайси овқатга қанча масаллиқ солишимни ўргатса керак». Миямга шундан бошқа фикр келмаганди. Аммо у мени газ ёнида турган шкаф ёнига бошлаб деди:
— Мана бу ерда ҳар доим наъматак ва ўрик туршаги туради. Эрингиз ҳар куни эрталаб шулардан тайёрланган шарбат ичиб кетади. Кейин тухумдан кўра, қуймоқни яхши кўриб ейди. Суюқ овқатга гуруч ишлатманг. Ўша куни эрингиз оч қолади. Ишдан келганида ҳам тўғри ошхонага кирадиган одати бор. Стол устида ширинлик бўлиши керак. Ўзингиз пиширган бўлсангиз жуда яхши бўлади. Уйда пиширилган нарсаларни жон-жон деб ейди. Яна келганимдан менга шунча ишни юклаб ташлаяпти, деманг. Бу ишларни сингиллари қилиб ўрганиб қолган. Лекин энди сиз унинг аёлисиз. Сизнинг қўлингиздан еса бошқача-да!
— Хўп, — дедим. Аммо ичимда ёмон кўрдим албатта. Шуни эримдан сўраб билиб олардим. Ёки унинг ўзи айтарди. Биринчи кундан айтиши шартми?
Тушликка уринаётганимизда яна келиб деди:
— Тушликка овқатни синглингиз қилади. Сиз бирорта ширинлик пиширинг. Бирор соатда эрингиз ишдан қайтади. Ўшангача тайёр бўлиши керак.
Менинг пишириқ пиширишни билиш-билмаслигимни синаб кўрмоқчи шекилли. Шундай қойиллатайки, бошқа синов қилиб ўтирмасин. Ўша куни бор маҳоратимни ишга солиб пирог пиширдим. Истаганимдан ҳам зиёда чиқди. Тушлик қилиб бўлгач, чой билан дастурхонга қўйдим.
— Жуда мазали бўлибди. Кўп яшанг. Стол устига битта ликопчага солиб, устини ёпиб қўйиш эсингиздан чиқмасин. Ўғлим шунга одатланган. Болалигида боғчадан келса, кейин мактаб келганида столдан олиб ерди. Шу қилиғини ташламади. Ўтириб е, деб ўргатолмадим. Энди ишдан келиб, тўғри стол ёнига боради.
Энсам қотганини билдирмай, унинг топшириғини бажардим. Бир соатлардан сўнг эрим ишдан қайтди. Қайнонам айтгандек тўғри ошхонадаги стол ёнига борди:
— Жуда мазали бўлган, — ҳозиржавоблик қилди қайнонам. Ҳали пирогнинг «муаллифи»ни ўзгартириб юборса эди, миямдан яшин тезлигида шу фикр ўтди. Аммо акси бўлди: — Келинчагинг атай сен учун пиширди.
Мен хаёлимдаги фикр ва мақтовдан уялиб уйимизга кириб кетдим. Сал ўтмай ортимдан эрим келди:
— Пирог жуда ширин бўлибди. Раҳмат! Ширинликни яхши кўришимни қаердан билдингиз? Бунақа мени эркалатманг, баттар севиб қоламан, сизни…
Энтикиб кетдим. Қайнонамнинг бир оғиз гапи билан эримнинг менга меҳри жўшди. Мен уни нотўғри тушунибман. Кечки пайт у киши мени яна ёнига чақирди. Энди кийимлар турадиган шкаф ёнига бордик:
— Эрингиз бўйинбоғ бойлашни билмайди. Ҳар доим мен боғлаб қўяман. Ёки боғланган бўйинбоғни бузмай, эртасига яна тақиб кетади. Мана бу бўйинбоғни бир ҳафта олдин сотиб олгандим. Эртага эрталаб шуни ўзингиз боғлаб қўйинг. Боғлашни биласизми?
«Мунча ўғлини гапирмаса, бу аёл? Менга аста-секин сўзини ўтказиб, бутунлай бўйсундириб олмоқчими?» Ичимда яна ёввойи ҳис бош кўтарди. Афсуски, бўйинбоғ боғлашни билмасдим.
— Унда ҳозироқ ўрганасиз. Мана қаранг… — у эҳтиёткорлик билан ўргата бошлади. Кейин мендан боғлаб кўришимни сўради. Албатта, меники унчалик чиройли чиқмади. Шунинг учун бўйин эгдим:
— Меники яхши чиқмаяпти. Сизнинг боғлаганингизни шу ҳолича олиб қўяман. Эрталаб тақиб кетади.
— Йўқ! — бирдан қаршилик қилди у. — Ёқасини ўз қўлларингиз билан кўтариб, чиройли қилиб боғлаб қўйишнинг гашти бошқача. Шу ерда бир соат қолсангиз ҳам мана бу эски бўйинбоғда чиройли боғлашни ўрганинг.
«Эй, Худо жуда инжиқ ва майдагап қайнонага тушганга ўхшайман. Ўзинг сабр бер. Бўлмаса, шу бўйинбоғ билан бир нима ўзгарармиди?»

Яна янглишган эканман. Ўзгарди. Рост! Эрталаб ишга шошаётган эримга қўлимда бўйинбоғ билан яқинлашдим.
— Ие, ўзлари боғлаб қўядиларми? Марҳамат, нафақат бўйнимиз ўзимиз ҳам сизнинг ихтиёрингизда!
Уялиб кетдим. Секин ёқасини кўтариб, бўйинбоғни боғлаб қўйдим.
— Бўлдими? — сўради эрим.
— Бўлди, — дедим қизариб.
У киши эса кетиш ўрнига мени маҳкам қучоқлади:
— Ўзимнинг билимдон келинчагим! Бугун бошқача ишлайман. Ахир бўйинбоғимни сиз тақиб қўйдингиз. — У пешанамга лаб босиб хайрлашди: — Келгунимча ўзингиздек ширин торт тайёрларсиз…
«Жоним билан», дедим ичимда. Ташимда эса жавобни кўзларим берди. Қайнонам билиб қиляптими ё ўзи билмаган ҳолда ўғлининг кўзига мени яхши кўрсатяптими? Ўз-ўзидан у кишидан миннатдор бўлдим. Энди у кишининг сўзидан чиқмайман, сўз бердим ўзимга. Ростдан ҳам у кишидан кўп нарса ўргандим. Лекин ҳамма инсон, фаришта эмас. Гоҳида бир-биримизни тушунмай қолардик. Бир куни эрим бозордан шафтоли ва олма кўтариб келди. Мен албатта кўпроқ шафтоли едим.
— Янгангга олма бер. Шафтолидан е сен, — деди қайнонам олмага қўл чўзаётган қайнукамга.
Бу менга жуда ёмон таъсир қилди. Ахир бу «янганг тинмай шафтоли еяпти, сенлар ҳам еб қолинглар», деган гапнинг юмшатилган кўриниши эмасми? «Қайнона қайнона-да, барибир. Икки оғиз гапига «эриб» онангдай кўриб ўтирибсан, манна қайноналигини қиляпти-ку!» Индамай дастурхон бошидан турдим. Аммо жим кетолмадим:
— Узр, сал кўп еб қўйдим…
Ҳамма менга ажабланиб қаради. Уйга кириб йиғлаб юбордим. Улар нариги хонада ўтиргани учун гаплари менга аниқ эшитиларди.
— Нима бўлди? — деди қайнонам. «Айёр, энди ўзини билмасликка оляпти», дедим ўзимга ўзим.
— У шафтолини яхши кўриб еётганди. Сиз олма есин, дедингиз. Шафтолини қизганди деб ўйлади, — изоҳ берди эрим.
— Вой, мен укангни уришдим. Индамасам, ҳамма олмани ерди. Хотининг ҳомиладор. Унга олма фойдали. Қонини кўпайтиради. Шунга кўпроқ есин, дедим. Шафтоли қон босимини тушириб юборади унинг. Уканг еса ҳеч нарса қилмайди.
— Нима бўлганда ҳам аразлади… — кулди эрим.
— Ҳечқиси йўқ. Ўзига келади, ҳали. Ҳозир унда шунақа давр. Инжиқ бўлиб қолади. Кўнглига қараб туришимиз керак. Бор ўзинг кўнглини олиб чиқ, — бу қайнонамнинг гаплари эди.
Барибир мен буни қайнонамнинг айёрлиги деб тушундим. Аммо эртасига ҳаммаси ўтиб кетди. Ростдан ҳам менда шунақа давр экан. Вақт ўтгани сайин биз бунақа воқеаларнинг кўпини кўрдик. «Қари билганни пари билмас», деганидек, кўп бора қайнонамнинг ҳақлигига амин бўлдим. Охирги марта ростдан у кишини жуда ёмон кўргандим. Чунки, эримнинг бир қиз билан гаплашиб юрганини сезиб қолдим. Аввал ўзим жанжал қилдим. Фойдаси бўлмади. Мени, болаларини жондай азиз билгувчи турмуш ўртоғим ўзгариб қолганди. Чидолмай, қайнонамдан аламимни олдим:
— Ўғлингиз бир қизга илакишиб юрибди. Бизни тергашни биласиз, у билан ишингиз йўқ. Сиз ҳам гапирсангиз, уришсангиз бўлади-ку!
— Уни бу йўлга шайтон солган. Худонинг ўзи инсоф бермаса бекор. Ҳозир мен, сиз гапирганимиз бир тийин. Уйдан бездирганимиз қолади. “Уйга борсам, онам билан хотиним минғирлайди”, деб ўшанинг ёнига боришни афзал кўради. Бутунлай ажраб қолишни истамасангиз, озгина сабр қилинг. Ўзингизга қаранг.
— У болангизда, ёмон гапиргингиз келмайди. Мен бировнинг боласиман, азоб чексам, шарманда бўлсам нима бўлибди! Тўғрими?
— Қани шарманда бўлганингиз? Агар шунақа жанжал қилиб, бақираверсангиз, қўшнилар эшитади. Ўзингизни ўзингиз шарманда қиласиз.
Роса унга бақиргим, ёмон кўришимни билдиргим келди. Аммо ўзимни босдим. Барибир менга боласининг ёнини олганини алам қилди. Эртасига қайнонам мени ёнига чақирди:
— Юринг, икковимиз бозорга тушамиз. Бозор аёл кишининг асабларини тинчлантирувчи жой. Сизга чиройли кўйлак сотиб оламиз. Сиқилаверманг, ўғлим ҳали эсини йиғиб олади. Ўша қиздан сизнинг афзал томонларингиз кўплигини англайди. Сизнинг энг катта ютуғингиз — учта болангиз. Улардан воз кечолмайди. Кейингиси, мен яъни онаси сиз томондаман. Кейингиси, ҳалиям чиройлисиз. Фақат бу чиройни яна бир юзага чиқариш керак. Бугун шу учунчи ютуқни юзага чиқарамиз.

Доимгидек у кишига бўйсундим. Бозорга бориб хоҳлаганча харид қилдик. Кейин соч бўятдим. Кечки пайт келинчаклардек ясаниб-бўяниб эримни кутиб олдим. Қайнонам айтганидек «чақмасликка» ҳаракат қилдим. Албатта, бу осон бўлгани йўқ. Катта сабр ва бардош талаб қилди. Аммо бесамар кетмади. Икки ойдан кейин эримнинг ўзи менинг олдимда ўша қизга телефон қилди:
— Мени тинч қўй. Менинг оилам, болаларим бор. Улардан ҳеч қачон воз кечмайман.
Мен яна қайнонамни яхши кўрдим. У киши бўлмаганда нима қилардим? Масхара келинга айланмасмидим?! Худога шукр, қарқара келинман.
Bizdan uzoqlashmang!!!
@ibratli_sozlar
— Мени тинч қўй. Менинг оилам, болаларим бор. Улардан ҳеч қачон воз кечмайман.
Мен яна қайнонамни яхши кўрдим. У киши бўлмаганда нима қилардим? Масхара келинга айланмасмидим?! Худога шукр, қарқара келинман.
Bizdan uzoqlashmang!!!
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
61-қисм
Давоми
Нариги қирдан тушиб келаётган эрининг ғалати одимлаб келаётганидан Малак ҳам ҳайрон бўлди. Ўлмаснинг қадам ташлаши қанақадир бошқачалигини сезди. Аммо бу маст одамнинг юришига ҳам ўхшамасди. Бесўнақай ва қовушмаган ҳаракатлар билан юриб келаётган одамнинг Ўлмаслигига ҳам ишониб бўлмасди.
— Ўғлингизми шу?
— Кўзинг ўтмай қолганми? Ўлмас-ку! Анув куни ҳам шунақа юриб келаётганди. Гапираман десам, яна тўғри юргандек бўлди. Ароқнинг ҳам ҳиди келмади. Ё... бирор нарса чекдимикан?
— Нима чекади, ойи?
— Айтиб бўладими, носми, сигаретми...
— Йўғ-а, “Сигарет чексам йўталиб қоламан. Нос ҳам чекканман, фақат бир жўрам “Унга товуқнинг гўнги қўшилади”, дегандан кейин буткул жирканиб, ташлаб юбордим”, деганди.
— Яна оғзига олган бўлса, бошини айлантирганми?
Қайнона-келин бир тўхтамга келаман, дегунча Ўлмаснинг ўзи ҳам яқинлашиб қолди:
— Жойингизни топибсиз-ку, ая. Акам Илҳом фермерда ишлашга мени ҳам ёздирибди. Рози бўлдим, — онасининг ёнидан жой олиб, бўш пиёлага чой қуя бошлади Ўлмас. — Чопиққа, чиканкага, теримга ёрдамлашарканмиз. Эвазига кузда ғўзапоя берармиш. Мен “Озроқ ер ҳам берсин, картошка, сабзи-пабзи экиб олайлик”, дедим. Бир қишлик бўлса етади-да, тўғрими? Акам эса, “Ўзлари учун анча эккан, ўшалардан ҳам бир халтадан беришга кўндираман Илҳомни”, деди. Бир томондан буям маъқул, меҳнатга яраша бўлади.
— Ичдингми? — ўғлига синчков назар ташлаб сўради Барчин.
— А? — кутилмаган ва гапига умуман ёпишмаган савол Ўлмасни гангитди. — Нима дейсиз?
— Ўзингни гарангликка солма. Шу билан иккинчи марта кўряпман. Оёғинг чалкашади, сен ичганингни билдирмаслик учун тўғри қадам ташлашлашга уринасан. Узоқдан бирам хунук кўринаркан. На мастга ўхшайсан, на соғга.
— Ая, нималар деяпсиз? Мен боғдан келсам, сиз тоғдан келяпсизми? — ростмана ҳайрон бўлиб деди Ўлмас.
— Ана, Малакдан сўра.
— Ичсам ҳиди келарди-да. Мана, ҳидланг-чи, келяптими? — Ўлмас онаси томонга бўйнини чўзиб, лабларини чўччайтириб “куҳ” деди.
— Ҳозир ҳамма нарсанинг йўли бор. Ароқнинг ҳидини билдирмайдиган нарсалар ҳам чиққандир-да! — бўш келгиси келмади Барчиннинг.
Шу пайт Ўлмас кўзларини маҳкам қисди-да, бир зум қилт этмай турди. Сўнг қошларини чимириб, бир онасига, бир Малакка тикилди.
— Ана, бошинг айланяптими? Мастлигинг юзингдан, кўзларингдан ҳам маълум, — ўғрини қўлга туширгандек тиззасига қўлларини уриб деди Барчин.
— Кўзимнинг олдини туман қоплагандек бўлди. Охирги пайтда ғалати бўлиб юрибман ўзи. Бошим оғрийди.
— Кап-катта одамсан. Энди ичиб нима қиласан? Яна ёш боладек яширганингга ўлайми? Беш боланинг отаси бўлсанг. Одамлар ёши улғайиб чекиш-ичишни ташласа, сен бошладинг!
— Ая, қаердан олдингиз бу гапни? Ўзи Назар дўхтирга бир учрашиб, дори-пори олиб келишим керак. Бошим шамоллаганми? Кечаси ҳам оғрийди, эрталаб ҳам. Сиз бўлса, қаёқдаги гапларни гапирасиз, — Ўлмас хафа бўлгандек, қўл силтаб ўрнидан турди. Малакка пича қараб турди-да, деди: — Тушлик қилмаймизми? Болаларни чақир, овқатинг пишгандир?
Бу гапни эшитиб Малак қотиб қолди. Барчин эса тутақиб кетди:
— Нима бало ичиб келдинг? Ё ёмон нарса чектиришдими сенга? Нима деётганингни ҳам билмай қолибсан-ку! Хушинг ҳам жойида эмас. Мени аҳмоқ қиласан! Кимларга қўшиляпсан?
— Тавба, нега бақирасиз, ая? — яна онасига гинали қаради ўғил.
— Ўзингнинг гапингни қара! Бир соат ҳам бўлгани йўқ тушлик қилганимизга. Болаларинг билан бирга оқватланиб, кейин чиқиб кетдинг-ку! Бир соат ўтмай аҳволинг бу!
Ўлмас онасига бақрайиб қаради. Юзида қўрқув ва ажабланиш акслангандек бўлди. Лекин дарров ўзини қўлга олиб, гапни бурди:
— Ҳазиллашдим, ойи. Қараб турганингизни кўриб атай шунақа юрдим, ҳазиллашяпман. Менга қаранг, акам билан ишлайверганим маъқул, а? Бошқа ишим ҳам бўлаверади-да!
Она эса аччиғидан тушмаганди. Аламини чойдан олаётгандек, чойнакни баланд кўтариб, пиёлага шариллатиб қуйди.
— Хафа бўлманг, ая. Менам эсимни еганим йўқ, — деди Ўлмас уй томон юраркан. — Ичганим ҳам йўқ, чекканим ҳам йўқ. Фақат... фақат...

У бошқа гапира олмади. Аввал бошини кафтлари орасига олиб маҳкам ушлади, кейин инграгандек овоз чиқарди-да, гурс этиб йиқилди...
Малак аввалига ҳеч нарсага тушунмагандек, бир неча сония қараб турди. Сўнг шошиб эри томон югурди. Барчин ҳам бир зум ерда ётган ўғлига кўз тикди-да, сўнг қўлидаги пиёласи ерга тушди. Ичидаги қайноқ чойи аёлнинг кийимларига, оёғига сачради. Аммо она бунга парво ҳам қилмай ўрнидан қўзғаларкан, ўзига ўзи гапиринди:
— Буни нима жин урди? Ичмадим, чекмадим дейди. Нега йиқилади бўлмаса?
— Сизга нима бўлди? — Малак юзтубан ётган Ўлмаснинг юзини ўзига қаратиб ағдараркан қўрққанидан нафасини ичига тортиб юборди. — Вой ўлмасам...
Ўлмас хириллар, нафас олишга қийналаётгани шундоқ кўриниб турарди.
— Ўлмас, вой ўлай, — Барчин кела солиб ўғлининг оғзига қўлини солди. Кейин жонҳолатда Малакка деди: — Чоп! Тили кетиб қолибди. Қошиқ олиб чиқ. Югур! Нафас ололмай ўлиб қолади-е-ей!
Малакка уйга қандай киргани ўзи ҳам сезмай қолди.
— Қошиқ, қошиқ... — деди эси оғган кишидек. Идиш-товоқлар қўйилган жовонга жонсарак тикиларди-ю, кўзига қошиқ кўринмасди. — Қошиқлар қаёққа кетган?
У тарақ-туруқ қилиб, жовонни титкилай бошлади.
— Нима бало, қошиқларга ўт кетибдими? Мунча қолиб кетдинг? Пичоқни бўлса ҳам олиб чиқ, дастаси билан тилини босамиз, — Барчиннинг қурқув аралаш жаҳл қилган овози келди.
Малакнинг ана шундагина кўзлари кўра бошлагандек, шундоққина жавон бурчагида, шиша банка ичига солиб қўйилган қошиқларга қаради. Бирини ола солиб югурди.
Барчин Ўлмаснинг оғзида турган бармоқларини чиқармай туриб, қошиқни олиб борди. Тилини қаттиқ босганига амин бўлгач, қўлини оларкан, Малакка деди:
— Ёқасини еч! Нима бўлди бунга, а?
Малак шоша-пиша эрининг кўйлаги ёқасини ечди, қўли билан елпиган бўлган. Ўлмас худди қаҳратонда совуқ суяк-суягидан ўтган одамдек қалтирар, ихраб баттар онаси ва аёлини хавотирга соларди.
— Ўлмас, кўзингни оч, болам... — бир қўли билан ўғлининг бошини қучиб олган, иккинчиси билан қошиқни маҳқам босиб турган онаизорнинг овози юракни эзиб юборадиган даражада изтиробли эди. — Юзига шапатила, Малак.
Малак эрининг юзига оҳиста ура бошлади. Бу унга кор қилмади. Лекин маълум вақт ўтгач, Ўлмаснинг нафас олиши маромига тушиб, қалтироғи ҳам босилди.

62-қисм
Давоми
Аста-секин кўзини очаркан, ухлаб ҳам чарчоғи чиқмаган одамдек атрофга ҳорғин қаради. Сўнг эшитилар-эшитилмас пичирлади:
— Бошим оғриганидан кўзларим жимирлаб кетяпти...
— Нима бўлди, Ўлмас? Одамнинг юрагини ҳам ёрдинг? Мазанг бўлмадими? Тузукмисан? — саволлари тугамайдигандек сўради Барчин.
— Нима қилди? — кўзларини қаттиқ юмиб-очаркан бошини кўтармоқчи бўлди Ўлмас. — Йиқилиб тушдимми?
— Ҳа, гурсиллаб, бор бўйингга ерга ташладинг ўзингни. Сенга бир нима бўлган. Ичмаган бўлсанг ҳам ҳалиги... алламбало нарсалардан чекмадингми, ишқилиб? Наша чеккан одамлар шунақа бўлади, деб эшитганман...
Жони азобда бўлса-да, Ўлмаснинг кулгиси қистадими, онасига боқиб жилмайди.
— Яна куладиям, бу. Эсингни йиғ, бола. Тилинг танглайингга кетиб, сал қолди ўлиб қолишингга. Мана, қўлимни қара, қанақа тишладинг!
Барчиннинг кўрсатгич ва ўрта бармоғи ростдан ҳам кўкимтир қизил рангга кирган, оғир жароҳат олгандек кўринарди. Ўлмас онасининг қўлларига қаради-ю, ўзидан хавотир олдими, жавоб ўрнига бошқа гап айтди:
— Бошим айланяпти, уйга кирай...
Барчин Малакка имлади. Икковлашиб Ўлмасни суяб, уйга олиб киришди.
— Манов кўрпача кўк эмасмиди? Нега сарғимтир бўлиб қолди? — деди у онаси ва хотини ётқизаётган кўрпачани қўллари билан сийпаб қўяркан.
Барчин хавотири кучлилигиданми, ўғлининг гапини англамади. Малак эса эрига ажабланиб қаради.
Ўлмас шу ётганча бир соатлар ўрнидан турмади. Ухлай олмади ҳам. Бошидаги ёқимсиз оғриқ ором бермасди. Тағин кўз олди ҳам туман қоплагандек хиралашиб, асаби таранглашмоқда.
— Бошимни жуда шамоллатибманми, дейман. Менингит бўлиб қолмаган бўлсам бўлгани... — деб қўйди ўзича куймаланиб юрган Малакка қараб.
— Худо сақласин, денг. Менингит бўлганларнинг иссиғи жуда баланд бўлади, деб эшитганман. Кейин унинг оғриғига чидаб бўлмас экан, — деди Малак эрини овутиб.
— Бўлмаса нега бунақа бўлдим?
— Илгари бунақа бўлмаганмисиз?
— Қанақа?
— Аввал ҳушингиздан кетмаганмидингиз?
— Йўғ-а! Сенам хавотирга тушиб қолдингми, эримнинг тутқаноқ касали бор экан деб?! Қўрқма, олдин сира ҳушимдан кетмаганман.
— Қаердаги гапларни айтасиз-а? Мен хавотир олиб сўрадим.
Ўлмас жавоб ўрнига кулди. Сўнг қўшиб қўйди:
— Сенда шундай деб ўйлашга асос бор-да! Мен ҳушимдан кетдим, тилим тортилди, аям дарров оғзимга қўлини тиқди. Буни кўрган одамлар она-бола бу “ўйин”ни анчадан буён ўйнаркан, тажрибалари ошиб қолибди, деб ўйлайди-да!
— Ҳа, сенинг хаёлингдан шундай ўйлар ўтмадими? — тағин сўради Ўлмас.
— Хавотир олиб сўрадим. Аввал ҳам ҳушингиздан кетган бўлсангиз, қандай ёрдам қилишган демоқчи эдим, — айбдорона деди Малак.
— Оғзимни оча солиб қўлларини тиқишган, — кулди Ўлмас. — Тавба қилдим-ей! Биринчи марта шундай бўлдим. Ишонсанг, тилим, томоғим оғриб қолди. Аям ҳам тилимни аямай тортганми, дейман.
— Аяб тортганимда шу пайт азангни очаётган бўлардим, — гина қилган оҳангда гапириб уйга кириб келди Барчин. Унинг ортидан қишлоқ дўхтири Назар кўринди. — Келинг, киринг. Малак, кўрпача ёз.
Дўхтир Ўлмас билан сўрашиб бўлгач, яқинроқ ўтирди-ю, кўзларини, тилини кўра бошлади. Қон босимини ўлчади. Пича тикилиб тургач, сўради:
— Бошингни бирор жойга қаттиқ уриб олмаганмидинг? Биров урмаганмиди бошингга?
— Йўқ, урса ёриларди-да каллам. Бус-бутун-ку! — ҳазил қилишга уринди Ўлмас.
— Қусмадингми? Иссиғинг чиқмадими?
— Менингитманми? — жавоб бермай саволга тутди Ўлмас.
— Қанақа менингит? Менингит бўлсанг бунақа ётмасдинг. Иситмадан ёниб кетардинг. Агар бошингдан жароҳат олган бўлсанг, миянг чайқалдимикан, деяпман-да!
— Йў-ў-ўқ, бошимни ҳеч қаерга урганим йўқ. Ўзи сизга учрашаман, деб юргандим. Анчадан буён бошим оғриб юрганди. Шамоллатдимми? Шу, кўзларим билан бирга шамоллаган шекилли, хиралашгандек ҳам бўлади...
— Бўлмаса гап бундай, бош билан ҳазиллашиб бўлмайди. Сен бир туман шифохонасига бориб кўрин. Улар ҳар хил анализлар олиб, текшириб кўриб, билишади. Мен битта қон босимингни ўлчаб, ҳеч нарсани аниқлай олмайман. Қон босиминг ҳам жойида. Ҳозирча ётиб тур. Дамингни олиб, эртага эрталаб туриб, бориб текширувлардан ўтасан.

Ўлмас бош “маъқул” дегандек бош чайқаб қўя қолди. Назар дўхтир кетгач, Барчин ўғлининг ёнига чўкди:
— Ҳеч қаеринг оғримаяптими, болам? Назар тайинли гап айтмаганига касалинг эскичамикан, деган хаёлга ҳам боряпман. Норбуви қушночни чақириб келайми? Бошингни бир “тенг” қилиб қўйсин. Бош “тушса” ҳам шунақа бўлади, деб эшитганман. Сендан сўрамай, бориб келаверсам бўларкан... — Барчин шундай деганча чиқиб кетди.
Ярим соатлар ўтгач, у Норбуви кампир билан кириб келди. Момо Ўлмаснинг ёнига чордона қуриб ўтираркан, Малакдан ингичка қора ва оқ ип олиб келишини сўради. Кейин икки ипни эшиб, Ўлмаснинг бошига боғлади. Ипнинг пешанадан ўтган жойига гугурт чўпи қистириб, қандайдир дуолар ўқиган ҳам бўлди. Охирида икки қўлини ерга тираб зўрға ўрнидан тургач, Ўлмаснинг бошини кафтлари орасига олди. Икки ёндан бошини сиқаркан, дам солгандек “пуф”лаб ҳам қўйди.
— Ана болам, бў-ў-ўлди! Энди кўрмагандек бўлиб кетасан. Ёшлар шу. Орқа-олдига қарамай ишлайди, чопади, югуради. Боши “тушади-да”, кейин... — деди момо қилган ишидан кўнгли тўлиб.
Ўлмаснинг эса кўзи уйқуга кета бошлади. Шу билан эртасига тонгда бошидаги сезилар-сезилмас оғриқни айтмаса енгил бўлиб уйғонди. Кечаги аҳволидан ўзи ҳам жуда хавотирга тушгани учун эндиги ҳолати уни қувонтирди. Бир зумда бор кечирганларини унутиб, онасига ҳам мақтанди:
— Бугун отдайман, ая. Норбуви қушночингизнинг ростдан ҳам қўли жуда енгилми, дейман?
— Қўли-ку енгил. Шунинг учун ҳам йўқлаб борувчилари кўп-да! Сенинг бошинг “тушгани” ҳам чин экан-да!
— Нима дегани шу — бош “тушгани”? — кечадан буён ўзини қийнаётган саволни берди Малак.
— Дўхтирлар “Мия чайқалибди” дейди-ку! Шунга ўхшаш гапдир-да! — онасидан аввал жавоб берди Ўлмас. — Кеча Назар дўхтир “Миянг чайқалган” деди, момо “Бошинг тушган” деди. Хуллас, айтилиши ҳар хил, маъноси битта.
— Шу-у-у, — деди Барчин ҳам маъқуллаб. — Қаттиқ қўрқсанг, “Юраги пастга тушибди”, деб ҳам иримини қилишади-ку, шундай гап буям.
Малак ҳам, бошқалар ҳам ўзича тушунган бу хасталик иримни қилгандан сўнг чекингандек бўлди. Ўлмас бир ҳафтача тетик юрди. Тунги бош оғриқларини айтмаса, юриши ҳам, ўзини тутиши ҳам яхши эди. Бир ҳафта ўтиб эса, кечки овқат вақтида у ҳаммани ҳайратга солди.
— Дада, ёнингиздаги кўк идишни узатинг, — деди Зарина дастурхондаги ушоқларни йиғаркан, кичикинагина кўк елим идишчага ишора қилиб.
— Қанақа кўк идиш? — ҳайрон бўлди Ўлмас дастурхонга термулиб.
— Олдингизда турибди-ку! — қўли билан кўрсатди Диёра.
— Бу ерда кўк идиш йўқ. Косани айтяпсизларми?
— Коса кўкмас-ку, дада. Елим идиш...
— Мана буми? — елим идишчани қўлига олиб деди Ўлмас. — Шу кўкми? Рангни ҳалиям фарқлай олмайсизларми? Бу кулрангга яқин...
Ўлмас гапини тугатмай туриб, Диёра қиқирлай бошлади:
— Дадамнинг ўзи рангни билмайди, тавба...
— Дада-а-а, кўк у... — Заринанинг дадаси адашаётгани ориятини келтирдими, қовоқлари осилиб кетди. — Ҳазиллашяпсиз-а?
Ўлмаснинг эса юзида таажжуб зоҳирланди. Идишни юзига яқинроқ келтириб синчков тикилди. Бир айлантириб, қизлари тарафга қараб турган жойини ҳам кўздан кечирди. Сўнг ажабланиб сўради:
— Иккаланг ҳам ҳали рангни билмайсанми? Кўк ва кулрангни ажрата олмайсизларми? Мана бу қанақа ранг?
— Қизил, — деди Диёра ва Зарина баравар.
— Бу... — Ўлмаснинг овоз оҳангида иккиланиш сезилди. — Сабзи ранг-ку...
Диёра яна қиқирлади. Дадасини ҳазиллашяпти, деб ишонч ҳосил қилган Зарина ҳам унга шерик бўлди. Қизларининг самимий кулгиси эса Ўлмаснинг юзига хавотир соясини ташлагандек эди. У жилмайишга ҳаракат қиларкан, идишларни қизчаларга узатди ва ёнидаги ёстиққа ёнбошлаб, Малакка юзланди. Малак ёстиқнинг ёнгинасида ўтиргани боис, Ўлмаснинг боши унинг елкаси ёнида эди. Шунданми, паст овозда гапирди:
— Малак, идиш ростдан ҳам кўкмиди?
— Энди мени масхара қилишга ўтдингизми? — Малакнинг юзига табассум югурди. — Зарина ҳам, Диёра ҳам ранг ўрганадиган ёшдан ўтиб бўлган. Уларни чалғита олмайсиз.

Бу гапдан сўнг Ўлмас хўрсиниб қўйди. Яхшики, унга ҳеч ким аҳамият бермади. Лекин аста-секинлик билан у ўзида юз бераётган ўзгаришларни сезиб бораётган эди. Баъзан эшитиши ҳам ёмонлашар, гоҳида кўзи хиралашгандек бўлар, айрим пайтлар ҳозиргидек нарсаларнинг ранглари кўзларига ажабтовур кўриниб қоларди. Баъзида танишлари унинг бошқача қадам ташлаётганини айтишади. Хуллас, Ўлмас ўз соғлигидан хавотирга туша бошлаганди. Аммо шаҳарга бориш, шифокорга кўриниш учун атай вақт ажратишга кўзи қиймасди. Ана шундай кунларнинг бирида, далада ишлаб турганида у яна ҳушини йўқотди. Яхшиямки атрофдагилар унинг туйқус йиқилганини пайқаб, ёрдамга югуриб келишди. Кимдир юзига урди, бошқа биров кўпик чиқа бошлаган оғзини очиб, тилини тортди. Беш дақиқача вақт ўтгач, Ўлмас ўзига келди. Ўзини жуда лоҳас ва нохуш сезаётгани учун ўзига кўз тикиб турган акаси Абдусалимга илтимос қилди:
— Ака, мени уйга қўйиб келинг. Мазам бўлмаяпти...
— Мазанг бўлмагани аниқ, ука. Ҳушингдан кетдинг. Эрталаб овқат еганмидинг? — деди Абдусалим уни суяб турғизаркан.
— Бу қоринга боғлиқ дардга ўхшамайди. Бошимда бир гап бор, — деди Ўлмас ҳолсизланиб.

#Долзарб
Маккага яёв жўнаш ҳам эрмакка айланяптими?
🤷🏻♂️ Бу постим учун хойнаҳой танқидларга учрасам керак. Бироқ айнан кўпчилик сингари фикрламаганим учун ёзганларимни ўқийсизку, шундайми? Демак тўғри тушунишингизга умид қиламан.
👨🦽Ҳаж ва умрага велосипедда кетиш ёки ота-онасини аравага солиб жўнаш урф бўлди. Деярли ҳар куни шундай лавҳаларни кўрамиз. Қирғиз киноижодкорлари бу ҳақда фильм ишлаб ташлашди. Тренднинг энг чўққиси – каттақўрғонлик 70 яшар онахоннинг битта ўзи велосипедда суриб юбориши бўлди.
🐫 Бу нима, илмсизликми, диққатни жалб қилишми ёки шунчаки бекорчилик? Ахир пайғамбаримизнинг ўзи ҳам “енгилини танланглар, чуқурлашманглар” дея ўгит бермаганмилар. Тўғри, қадимда Маккаю-Мадинага пиёда борганлар кўп бўлган. Лекин у пайтда айтарлик уловнинг ўзи йўқ эди, бори ҳам кўпга чидамаган. Қолаверса, давлатларда аниқ чегаралар, бугунгидек қатъий ҳужжатлар бўлмаган. Аниқки, ҳозир таваккал қилаётганларнинг мутлақ кўпчилиги на тил билади, на чегаралардаги виза муаммолари ҳақида тасаввурга эга. Умуман, улар биринчи марта юртидан чиқаётган бўлсалар неажаб.
🔥 Айниқса ўзи йўлга чиққан онахонни олайлик. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан калтабинлик, диний жиҳатдан эса мутлақ мумкин бўлмаган ҳолат. Аёл киши ёшидан қатъи назар албатта маҳрами билан бориши шарт. Онаси ёки опасини шунча узоқ йўлга, довону-зовларга, чўлу-биёбонлар оша ўтган йўлларга жўнатганлар қаерлари билан ўйлашди экан а? Наҳотки шу қаҳрамонлик бўлса?!
✈️🚌 Самолётлар, автобусу-машиналар ҳам Аллоҳнинг бандасига инъом қилган неъмати. Уларни рад этиш ақлдан эмас, аксинча, ўрнида фойдаланиш, муборак қилиб берилган жонни эса асраш керак. Айниқса аёллар!
🪶 P.S.: Ана энди бошланглар – “Бунинг савобини билмайсан”, “Сенинг нима ишинг бор?”...
Аброр Зоҳидов

63-қисм
Давоми
Уни кўрган Барчиннинг ҳам, Малакнинг ҳам хавотири ошди.
— Эртага дўхтирга борамиз. Ўзингизга қўйса, бормайсиз, — деди Малак қатъий.
— Тўғри айтасан, ўзинг бирга бор! — маъқуллади Барчин.
Эртасига ўзини яна яхши ҳис қила бошлаган Ўлмас Малакни бирга боргани қўймади. Ўзи шаҳарга йўл олди. Назар дўхтир тайинлаган шифокорга учрашди. Шифокор аввалига унинг шикоятларини обдон тинглади. Сўнг турли саволлар берди. Ғалати қилиқлар ҳам қилдирса денг. Кўзини юмдириб қўйиб, бармоқлари ҳолатини сўрайдими-ей! Ўлмасни ҳайрон қолдирган нарса кўзи юмиқ пайтида шифокорнинг ўзи унинг бармоқларини гоҳ букди, гоҳ мушт қилдирди. Кейин қай ҳолатдалигини ундан сўради. Ўлмас эса бармоқлари қанақа турганини ҳис қилишга қийналди. Албатта, бундан янада ичига ғулғула тушди:
— Дўхтир, бу ниманинг белгиси? Нега кўп нарсаларни яхши сезмаяпман?
— Миянгизни компьютер томографиясига тушириш лозим. Мияда қанақадир ўзгариш бўлса, сезгиларда ҳам шундай бўлади. Сезги органларимизнинг ҳаммаси миямиз билан боғлиқ.
— Менинг миямда ҳам ўзгариш борми?
— Буни текшириб кўриб, билиш мумкин. Буни ҳозир аниқ айта олмайман, — деди шифокор қоғоз қораларкан. — Томография сал қиммат туради. Агар ёнингизда пулингиз кам бўлса, бошқа куни ҳам мана шу қоғозни бериб, тушиб кетишингиз мумкин. Лекин қоғозни унутиб қолдирманг, у бўлмаса, сизни текширувдан ўтказишмайди.
Шифокор ҳақ экан. У айтганидек, бу матоҳдан текширувдан ўтишга Ўлмаснинг пули етмади. Бошқа пайт тушишни дилига тугиб, ортига, қишлоққа қайтди.
Йўлда кела-келгунча гоҳ ҳайратланди, гоҳ хавотирга тушди, яна сал-пал тинчланди ҳам. Ҳайрон бўлгани шифокорнинг ажабтовур савол ва қилиқлари туфайли, ҳадиксирагани бу аломатлар ёмон касалликники эмасмикан? Таскин топгани — шифокор ваҳима қилмади-ку! Агар хасталиги жиддий ва қўрқинчли бўлса, “Зудлик билан ётинг”, демасмиди? Демак, унинг касаллиги жа эътибор қиладиган, ғамга ботадиган дардлардан эмас. Шуларни ўйларкан, Ўлмас жилмайиб қўйди. Онаси ва Малакни қўрқитгани қолди. У бирдан Малак ҳақида ўйлай бошлади.
“Покизага ўхшаш томони борми унинг? Хокисорлиги, вазминлиги ўхшаб кетади. Аммо қаеридан, нимасидир бошқача... Албатта, Малак Покизага қараганда минг чандон гўзал. Тағин анча ёш. Лекин фаросати, ақли ёшига қараганда анча салмоқли. Балки шунинг учун ҳам болаларим ҳам тез кўниккандир унга?! Ўзим-чи? У хонадонимга келгач, бор қайғумни, Покизани унутмадимми? Унутдим. Ҳатто биринчи муҳаббатим, ора-сира юрагимни ғижимлаб турувчи Сарварага бўлган туйғуларимни ҳам ғуборларни босган илк қор каби изсиз йўқ қилмадими? Тавба, шу ёшимда севиб қолган бўлсам-а? Уят-е, беш болали одамга! Айтганча, нимаси уят? Ахир Малак ўз хотиним-ку!”
Ўлмас турли хаёллар исканжасида уйига кетганини ҳам сезмай қолди.
— Ассалому алайкум! Дарров келдингизми? — унга ажабсиниб ва домангирлик билан пешвоз чиқди Малак. — Текширувлардан ўтмай қайтиб келдингизми, дейман?
— Ўтмоқчи эдим... — Ўлмас “Пулим етмади” дейиш учун оғиз жуфтлаганди, яна аёлининг қўли калталикдан мунғайиб қолишини ўйлаб гапни бурди: — Шифокор “Бунга ҳожат йўқ” деди. Ўзи қизиқ саволлар берди. Айтсам, кула-кула ўласан. Кўзимни юмдириб, бармоқларимни турли ҳолга солди. Мендан эса топа олмадим.
— Қанақа қилиб? — тушунмади Малак.
— Ма, бармоқларимни ўзинг хоҳлаган кўйга сол. Истасанг мушт қил, ёки бўлмаса бирортасини ётқиз. Хуллас, кейин мендан сўра. Мен эса кўзларимни юмиб тураман, — Ўлмас кўзларини маҳкам юмиб олди.
Малак эса унинг кўрсатгич бармоғини қолдирди-ю, қолганларини эгди.
— Мушт!
— Йўқ! — энди Малак эрининг кўрсатгич бармоғини ҳам ётқизиб, мушт ҳосил қилди. — Энди-чи?
— Шапалоқ!
— Йў-ўқ! Сиз жўртага шунақа қиляпсиз? Одам ўз қўлининг ҳолатини ҳам билмаслиги мумкинми?
Ўлмас хижолатомуз илжайганча деди:
— Нима қилай? Шунақа бўлиб қолди.
— Дада, қўлингизда нима бор? — югуриб келди Дилбек.
— И-и-и, аям дадамнинг қўлидан ушлаб олибди, — гапиришга гапириб ўзи уятдан қизариб кетди сал наридаги Дурбек.

Эр-хотин гап билан бўлиб болалари келиб қолганини сезмаганди. Малак тезда қўлини эрининг бармоқларидан тортди. Ўсал бўлганидан ҳамма нарсани унутиб уйга қараб йўл олди. Ўлмас эса бошқа сўроқлардан қутилганидан енгил тортди. Энди онасига ҳам Малакнинг ўзи жавоб беради. Буёғига соғайиб кетса янада яхши...
28
2010 йил, ёз. Тошкент
Лойқаланган сув аста-секин тина бошлайди. Анис ҳам ўз турмушининг охирги вақтларини шунга менгзамоқда эди. Умида билан ажрашган даврини бемалол ҳаёт дарёсининг лойқаланган даври деса бўлади. Мана, энди шукрки, тиниқлашиб боряпти. Шаҳло билан турмуш қургандан буён рўзғорига барака, кунларига мазмун киргандек. Икковлашиб шошиб ишга боришади, бирга қизалоқлари — Сабинани боғчадан олишади. Сўнг уйга келгач, ота-бола ўйнайди, Шаҳло овқат пиширади.
Илгари-чи? Анис ярим тунгача қолиб кетса ҳам уйи томон ошиқмасди, интилмасди. Шу қадар Умидага нисбатан муносабатлари совуқ бўлганмикан? Умида ҳам “Келинг, овқат пишди, келмайсизми?” демасди-да! Билиб олгани “Ким билансиз? Шу пайтгача нима қиляпсиз? Ёнингизда ким бор?” каби саволлар эди.
Анис ўйлаб ҳам унинг сира “Келинг, сизни кутяпман, овқат тайёр”, деганини эслай олмади. Агар бир оғиз “Кутяпман”, деганида ҳам у уйига шошган бўлармиди?
Ҳозир-чи? Буткул бошқача ҳаёт! Айниқса, Сабинанинг унга талпиниши, “Тезроқ мени боғчадан олиб кетинг. Ўйнаймиз-а?” дейишлари уни ортиқ ишхонада ушлаб турмайди. Шаҳлодан олдин нарсаларини йиғишга тушади:
— Тур, Сабиш кутиб қолади...
Сабина ростдан ҳам кўзи тўрт бўлиб кутиб туради. Шаҳлога қиё ҳам боқмай, Анис томон ўқдай отилади:
— Дада! Дада!
Аниснинг ўша онларда юраги ҳапиқиб кетади: “Агар Сабина ўз қизим бўлганида, ким билсин, қандай аҳволга тушардим? Юрагим ёрилиб кетган бўлармиди?”

64-қисм
Давоми
У қизчага қучоқ очади ва машинага ўтқазиб уйга йўл олади. Қизалоқ уйга келгач ҳам кийимларини алмаштира солиб, ўзини Аниснинг бағрига ташлайди:
— Ўйнаймиз, дада...
— Хўп, нима ўйнаймиз? — завқи келади Аниснинг ҳам.
— Оёқ санашни ўрганинг, кечагидек... — Сабина отаси оғушидан ерга туша солиб, оёқларини узатиб ўтиради. — Сизам қўшинг, оёғингизни.
Анис ҳам оёларини чўзиб, бармоқларини қизининг оёғи бармоқларига теккизиб ўтириб олади. Сўнг болалигида ўрганган қўшиғи билан оёқларини қўли билан нуқиб, санай бошлайди:
— Ҳовли олди анжир,
Дарвозаси занжир.
Занжир сира бузилмас,
Ийқ-пийқ, сен чиқ!
Сабина оёғига отасининг бармоқлари тегаётганидан қитиғи келибми ё шеър қизиқ туюлибми кула бошлайди. Анис бўлса, жўртага дўқ қилади:
— Кулгунча манави оёғингни торт, у ўйиндан чиқди.
— Менам айтай, дада... — шеърни ўргангиси келади қизалоқнинг.
Анис унга ўргата бошлайди. Бугун эса Сабина бу ўйиндан ҳам зерикди. Отасидан янгисини талаб қилди.
— Нима ўйнайсан? Нима ўргатай? — боши қотди Аниснинг. Сўнг дарров яна ўртоқлари билан бир-бирини масхара қилиб айтгувчи сўз ўйинлари ёдига тушди:
— “Саксон бир”, де Сабина.
— Саксон бир!
— Сен кампир! — уни кўрсатиб кулди Анис.
Қизалоқ кулгуга жўр бўларкан, деди:
— Яна!
— “Етти”, де!
— Етти!
— Бурнинг оқиб кетди! — қаҳ-қаҳ отди тағин Анис.
— Яна! — қиқирлади қизалоқ ҳам.
— “Тўқсон”, де!
— Тўқсон!
— Бир мушт урсам, йўқсан!
Ота-бола мириқиб ўйнаб-кулишди. Шундай дамларда Анис ўз боласи бўлишини жуда-жуда истар, Шаҳло билан турмуш қурганига ҳам тўрт ой бўлаётган бўлса-да, нима учундир ҳомиладор бўлмаётганидан кўнгли ғашланарди. Бир оғиз сўрашга эса ийманар ва хавотирга ҳам тушарди. Ахир Шаҳло туққан аёл. Анис эса биринчи оиласидан фарзанд кўрмаган. Гарчи шифокорлар унга “фарзанд кўра оласиз”, деган бўлса-да, ички ҳадик унга тинчлик бермасди.
У бир неча бор сўрашга жазм қилди. Яна тилини тишлади. Тўрт ой катта муддат эмас, албатта. Балки яна озроқ кутиш лозимдир. Аниснинг ўзига берган шу таскини яна икки ойни ўтказди. Энди аста-секин атрофдагилар ҳам писанда қила бошлашди. Энг биринчи бўлиб уларнинг оила қуришига сабабчи бўлган опахон Шаҳлони гапга солди:
— Шаҳло, янгиликлар борми? Кўпайишга ҳаракат қилмаяпсизми? Анисни бир хурсанд қилинг. Ахир у... — аёл қолган гапини ичига ютди.
“Тирноққа зор” демоқчи эди”, — хаёлидан кечди сал нарида компьютерда матн ёзиб ўтирган Аниснинг. — “Рост айтяпти. Мана салкам етти йилдирки, тирноққа зорман. Умида ҳам аллақачон туққандир? Қишлоқда эса гаплар урчигандан-урчиган. Ота-онам бошини кўтара олмай юргандир, балки. Шундай бўлгани аниқ. Менинг уйланганимни эшитганлар атайдан ҳам онамдан хотиним ҳомиладорми, йўқми шуни суриштиришни бошлагандир? Гап орасида “Умида ҳам туғиб олди. Нега Аниснинг боласи бўлмаётган экан-а?” деб қўйишса, борми? Онамга шу гапнинг ўзи етарли. Бугун Шаҳло билан жиддий гаплашаман. Ишхонадагилар ҳам менга синовчан қарашши бошлади. Ҳадемай ўзимдан сўраб ҳам қолгувчилар топилади. Ортиқ жим туриб бўлмайди...”
Аниснинг миясидан шу гаплар чиқмай қолди. Кечки пайт Сабина ухлагач, Шаҳло чой ва тарелкада конфет кўтариб келди. Анис унга табассум қиларкан, режалаб қўйган гапларини айтишга киришди:
— Раҳмат сенга, Шаҳло. Ҳаётимга мазмун олиб кирдинг. Айниқса, Сабина билан. Лекин мен бундан-да бахтли бўлишни истайман. Менга яна туғиб бериб хурсанд қилмайсанми?
Шаҳло унга “ялт” этиб қаради. Юзидан ичида кетаётган ҳисларни англаб бўлмасди. Қошлари бироз чимирилган, лаблари эса зўрма-зўраки жилмайгандек, бир-бирига номутаносиб. Анис унинг қандай жавоб беришини тусмоллай олмай ҳам қолди. Шаҳло эса шошиб чой хўплади-да, ерга қаради. Пиёлани хонтахта устига қўяркан, илкис титраган кафтларини бир-бирига ишқади. Сўнг бошини кўтариб Анисга майин табассум қилиб, гап бошлади:
— Ўзим ҳам шуни ўйлаб юрибман. Туну кун миямда шу айланади фақат. Сизга турмушга чиқишимдан олдин дўхтирга кўрингандим. Онам атай юборганди. “Эринг бефарзандликдан азият чеккан, сен соғлом бўлиб бор. Борганингдан ҳомиладор бўлсанг, боши кўкка етади”, деганлари учун кўрингандим. Гинекологим “Ҳатто шамоллашингиз ҳам йўқ.

Бугун турмушга чиқсангиз, бугун ҳомиладор бўласиз”, деганди. Лекин...
Хотинининг маънодор гапи Аниснинг ичидан бир нимани узиб ўтиб кетгандек бўлди. Шаҳло эса худди хижолат чеккандек сўзида давом этарди:
— Мана олти ой ўтяпти. Шунча вақт ўтганини сезмай ҳам қолибмиз. Бироқ бизга билингани билан одамлар синчков. Кўрдингиз, бугун ишхонадагилар ҳам сўраб бошлашди. Эртага қўни-қўшни, қавму-қариндош ҳам суриштиради. Шунга... эрталаб сиз Сабинани боғчага ташлаб ишга кетаверсангиз, мен дўхтиримга кўриниб ўтсамми дегандим...
Аниснинг томоғидан чой ҳам ўтмай қолди. Худди биров ғиппа томоғига чанг солгандек, ҳаво етишмай бўғилди. Беихтиёр чуқур нафас оларкан, нигоҳларини хонтахтадан уза олмай қолди. Кейин паст овозда деди:
— Ихтиёринг...
Унинг бу ҳолати ишончини сусайтирган, ночор аҳволга тушган каби фикр уйғотарди. Шаҳло ҳам шундай тушундими, бирдан жонланди:
— Менга шифокор “соғломсиз” деса нима қиламиз? Кутиб юраверамизми? Ё сиз...
Бу савол Аниснинг қаддини янада буккандек, хонтахтага боши теккудек эгилиб қолгандек бўлди. Лекин сал ўтмай, у гавдасини кўтариб, хотинига тик боқди:
— Мендан хавотирга тушма! Ўзинг кўринавер!
У шундай деб ўрнидан қўзғалди. Ўрнига бориб чўзиларкан, уйқуси қочди. Чексиз саволлар оғушида қолди.
* * *
Тонгда Анис Сабина машинага ўтқазиб, боғчага йўл оларкан Шаҳлодан сўради:
— Сен қайси шифохонага борасан?
— Ҳар доимги дўхтиримга бораман...
— Аввал ўзимизнинг поликлиникага кириб ўтсанг-чи? Сабинага ҳам, ўзингга ҳам анкета очтириб қўярдинг.
Шаҳлонинг юраги орқага тортди. Наҳот Анис ниманидир пайқаб қолган бўлса? Ахир у олти ойдирки, ўзининг туғишдан маҳрумлигини беркитиш учун минг ҳийлани ишга солиб юрибди-ку!
“Кеча ҳам бекорга гап очмади. Демак, ниманидир сезган! Эй Худо, ўлдим энди! Бўлмаса даб-дурустдан дўхтирга боришимга рўйхушлик бермаган бўларди. Энди эса “Ўзимизнинг поликлиникадан рўйхатдан ўт”, деяти. Шу орқали мен ҳақимда ҳамма нарсани билиб олмоқчими? Менимча билиб бўлган аллақачон! Энди нима қиламан?”
У бироз довдираб қолган бўлса-да, тезда ўзини қўлга олиб, Анисга кулиб қараркан, деди:
— Нима бор бу поликлиникаларда? Барибир бирор марта бормаймиз. Хусусийлар сифатли ва тез ишлайди. Мен тезроқ даволаниб, тезроқ ҳаракат қилмоқчиман.
— Шундай дейсан-у, ҳар хил ҳолат бўлади-да. Анкета очдириб қўйган яхши. Майли, дўхтиринг қайси томонда, ташлаб ўтиб кетаман.
Эрининг бу гапидан Шаҳлонинг гумонлари яна-да авж олгандек бўлди. Дили қоронғилашиб, пешанаси тиришди.
“Ҳамма нарсани билиб олгани аниқ. Бекорга бунақа қилмаяпти. Дўхтиримнинг манзилини билиб олиб, кейин суриштирмоқчимикан ё? Ҳа, балки нима биландир шубҳа уйғотган бўлсам, энди шунинг пайига тушган. Демак, шифокорлар орқали билиб олмоқчи...”