📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34.7K subscribers
5.19K photos
1.46K videos
42 files
9.72K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Уйга келганида ҳам ҳали паришон эди.
— Нима деди дўхтир? Нима қилган экан бошига? — Барчиннинг бетоқат ўтиргани маълум эди.
— “Ҳозироқ даволашни бошлаймиз. Отдек бўлиб кетади”, деди. Дориларини олиб бериб келдим. “Яна қанақадир аппаратга ҳам туширамиз”, дейишди. Ўғлингизнинг қўлига анча пул ташлаб келдим. Ўша текширувига, дориларига керак бўлиб қолади, деб. Мана бу қайтди, — Малак қайнонасининг ёнига эрталаб олиб кетган пулларининг учдан бирини қўйди.
— Касали жиддийми, дейман, бугуннинг ўзида шунча пул кетган бўлса... — ранги учди онанинг.
Малакнинг эса худди шифохонадаги каби юраги бўғзига келиб ура бошлади.
— Тезроқ яхши бўлсин, деб қиммат дорилар буюрди. Кейин текширадиган аппаратларининг ўзи ҳам фалон пул экан.
— Қайси шифохонага ётди ўзи? Номи нима экан? — кутилмаганда қайнона келини қўрққан саволни берди.
— Қарамабман ҳам. Шу-у, оддий шифохона шекилли... — кўзларини олиб қочди Малак.
Шундай қилиб, Ўлмас икки ҳафтача шифохонада бўлди. Бу орада Абдусалим уларнинг яна бир сигирини сотиб берди. Чунки дорилар таъсиридами, Ўлмаснинг аҳволи ёмонлашганди. Оғриққа дош бера олмас, кўзи тобора хиралашиб кетаётгандек эди.
— Ўлмасга молни сотганимизни айтиб ўтирма. Сиқилади, даволанмайман, деб қолади. Эсиз, бузоғи катта бўлса олиб қолардик. Бузоғи ҳам кичкина. Қозиқда мол қолмас экан-да! Майли, жони омон бўлса, яна олар, — деди Барчин Малакка.
Шундоқ ҳам Малакнинг буни эрига билдиргиси йўқ эди. Аммо Ўлмас барибир уйга қайтгач, сигирнинг йўқлигини кўрди. Лекин сўрамади. Ким билсин, балки кўзига жонидан бошқа нарса кўринмаётгани учун сўраб ўтирмагандир? Балки ҳаммаси кундай равшан бўлгани учун индамагандир? Ишқилиб, у ўзи билан ўзи овора, қандайдир бошқача бўлиб қолганди. Бундан хавотирга тушган Малак “Ташхиси ҳақида билиб қолмадимикан?” деган хаёлга бора бошлади.
Афсуски, Ўлмас уйда икки ҳафта ҳам бўла олмади. Оғриқлар жонидан ўтгач, яна шифохонага отланди.
— Бошқа бардошим қолмади. Операция қилдираман. Бўлмаса бу оғриқдан ўлиб қоламан, — деди у.
Аслида унинг нега шифохонага ошиққанини Малак оёқ кийимини кияётганида сезди. Ўлмас сал нарида турган пойафзалини илғамаётганди. Лекин буни сездирмаслик учун онаси ва Малакка ёлғонларди:
— Мени ушлаб, туфлимни кийдириб юбор, Малак. Чайқалиб, йиқилиб кетмай...
Ичи узилиб кетган бўлса-да, Малак шифохонага боргунича ҳам Ўлмасдан кўзи қай даражада кўраётганини сўрай олмади. Шифокор эса одатига кўра Ўлмасни дарҳол ҳамширага топширди ва Малакка юзланди:
— Операция қилмасак бўлмайди. Операциядан сўнггина асосий даво усулларини қўллашимиз мумкин.
— Хўп, — деди Малак.
Уйига қайтгач, қайнонасига зўрға тушунтирди:
— Ойи, ўғлингизни операция қилдирмаса бўлмаскан. Кўзлари кўрмай қолиши мумкин, агар... Шунга пул керак...
— Кўпми?
Малак “ҳа” дегандек бош ирғади.
— Унда уйни сотамиз. Кимдан ҳам қарз сўрардик... — деди Барчин ҳеч иккиланмай.
— Уйни? — нега бундай деганини Малакнинг ўзи ҳам билмасди. Хаёл, ҳадик, хавотир оғушида карахтдек бўлиб қолганди. Аслида бошқа нимани ҳам сотишсин? Қозиқда мол қолмади. Даладан ҳосил йиғадиган пайт келмади ҳали. Ҳосил ҳам рўзғордан ортмаса керак. Операция эса мия билан боғлиқ бўлгани учун жуда катта пул талаб қилади. Бунча маблағни қишлоқдан уйма-уй юриб ҳам тўплаб бўлмайди. Бир чора — уйни сотиш. Қайнонаси шуни билгани учун ҳам ўйлаб ҳам ўтирмай, қарор қабул қилиб бўлганди. 
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
70-қисм
Давоми
— Ҳа, болам. Ўлмаснинг боши омон бўлса яна уй қурар. Ҳозир уйга, ерга харидорлар кўп. Ҳамманинг уйида биттадан уйини бўлак қиламан деб ўтирган янги оила бор. “Уйни сотамиз”, десак бир зумда олувчи чиқади.
— Ҳмм, — деди Малак ердан кўз узмай.
— Уйимизни сотсак, ўзимиз қаерда яшаймиз? — зийрак Зарина бирдан савол берди.
— Оладиган кишига даданг соғайиб, бошқа уй олгунимизча, яшаб турамиз деймиз. Сотиб олган киши барибир ўша заҳоти кўчиб келмайди-ку! — оғир хўрсинди Барчин.
Заринага кўз тикиб турган Малак қайнонасининг қарори моҳиятини тушуниб еткандек бўлди. Бир Барчинга, бир Заринага қаради-да, “Шунақа олувчи чиқармикан?” деб қўйди.
— Ўзим гаплашаман. Маҳаллада ким ер олмоқчи бўлиб юрганди ўзи?
— Мен қўшниникига чиқиб, харидор излаётганимизнинг учини чиқариб келай. Бирор маслаҳат бериб қолар... — ўрнидан қўзғалди Барчин.
Малак қайнонасининг ортидан ўйчан қараб қолди. Миясига бирор умидбахш, кўнгилни ёриштирадиган фикр келай демасди. Наҳот, шу қадар иложсиз қолишди? Зарина тўғри айтди? Уйни сотгач, қаерда яшашади? Бир эмас, икки эмас, нақ етти жон бўлишса?!
“Йигитнинг моли ерда”, дейишади-ку! Соғайиб кетса, бўлгани. Биргалашиб меҳнат қилсак, амаллаб яна ер олармиз, уй ҳам қурармиз...” — деб қўйди ўзича Малак.
Барчин уй сотилиши ҳақидаги гапнинг “учи”ни чиқарганидан кейин уч киши сўроқлаб келди.
— Пулини олдиндан олиш шарти билан сотяпмиз. Ўлмасни операция қилиш керак бўлиб қолди. Бўлмаса уй сотадиган аҳволдамидик? Беш бола билан уйсиз қолишни ким ҳам истайди? — келганларга шартини айтди у.
Аммо ҳеч ким бир ҳафта ичида бунча катта миқдорда пул бера олмаслигини тушунтирар, агар бирор ой кутиб турса, қилиб бериши мумкинлигини гапирарди.
— Ер оламан деб ўзи иккита ҳўкиз боқиб ўтирибман. Етмаганига отам ёрдам қиламан, деган. Агар шу ҳўкизларни бозорга олиб чиқсам, яхши нархга сотсам, келаман, янга, — деди Қаҳҳор деган ёшгина қишлоқдош йигит. — Фақат жуда қиммат айтманг-да. Майли, келаси баҳоргача уйда бемалол яшаб тураверасизлар.
— Розиман, болам. Етмаганига отанг ёрдам қиламан деган бўлса, илтимос, отангдан ҳам сўраб тур. Мен пулини олдиндан берганингни ҳисобга олиб бир-икки сўм ўтиб берарман, — деди Барчин ялинганнамо. — Операция қиммат турармиш. Яна ундан кейин дори-дармони бор. Етмай қолмасин дейман-да, болам.
Уч кунга қолмай, Қаҳҳор пулни етказди. Албатта, ўзининг ҳўкизлари ва отасининг ёрдам қилгани билан ҳам уйнинг баҳоланган нархига етмасди.
— Озгинаси қолди. Уни ҳам кузда ердан ул-бул олсак, сотиб бераман, майлими? — деди Қаҳҳор.
— Майли, болам, — қўлидаги мўмай пул ўғлининг касалини даволашда асқотишига ишониб, кучига куч қўшилгандек бўлди Барчиннинг.
Эртасига Малак яна йўлга тушди. У барча дори-дормон ва амалиёт учун пул тайёрлигини хабар бериши, операциянинг қайси кунга белгиланганини билиб келиши керак.
— Уч кун давомида операцияга тайёрлаймиз. Аҳволи яхши бўлиб турса, қиламиз, — деди шифокор.
— Менга қара, энди келиб ўтирма. Йўл узоқ, уйда ҳам иш кўп. Операция куни келсанг бўлди-да. Ундаям келма, дердим-у, аммо менга ёрдаминг керак бўлиши мумкин экан, — деди Ўлмас.
— Ойим ҳам “Бораман”, дейишлари мумкин, — шу пайтгача ҳар нима деб алдаб, шифохонага фақат ўзи келаётган Малак энди қайнонасини йўлдан қайтара олмаслигидан қўрқарди.
— Келмасин! — негадир зарда билан деди Ўлмас. — Аямни келтирма, бу ерга. Келтирма!
— Хўп, хўп, — деди Малак.
Ўлмас ўзи ётган шифохона ҳақида биларди. Аммо ўзига қўйилган ташхис ҳақида билиш-билмаслиги номаълум эди. Малак ҳам “Миянгизда ўзгариш бор“, деган гапни тўтиқушдек такрорларди. Бироқ эрининг хатти-ҳаракатларидан ҳаммасини фаҳмлаётганини англади.
Ўлмас шифохонага иккинчи бор келганидан буён анча ўзгариб қолди. Малак буни оғриқлар кучайганига, кўриш қобилиятининг кескин пасайганига боғлаганди. Лекин мана кўриб турибдики, эри ҳаммасини биладигандек... Ҳатто операцияга пулни қаердан олишганини ҳам суриштирмади. Чунки фақат ва фақат соғайишга ҳаракат қилмоқда. Буни Малак ўтган сафар келганида ҳам пайқаганди.
— Тузалишим керак. Ўзим учун бўлмаса ҳам, болаларим учун... Уларнинг Покиза оламдан ўтганидаги аҳволи ҳали эсимдан чиққани йўқ. Яна шундай ҳол такрорланишини истамайман. Мен тузалишим керак Малак. Тузалишим керак... — деган эди Ўлмас хира тортган кўзларидан сизиб чиқаётган ёшларини беркитишга уриниб.
— Тузаласиз, — йиғлаб юборганди Малак ҳам. — Кўрмагандек бўлиб кетасиз.
— Покизани гапирганимга хафа бўлма, яна... — хижолат ҳам тортиб қўйганди у. — У барибир ҳаётимдан ўчиб кетмайди. Болаларимнинг онаси... Мен уни эмас, болаларимнинг аҳволини тушунтириш учун айтдим. Болалар кичкина, жуда кичкина...
— Ёмон нарсаларни хаёлингиздан чиқариб ташланг! Нега бунақа дейсиз? Касалингиз у даража қўрқинчли эмас. Яхши ният қилинг... — ўзини зўрға қўлга олиб деганди Малак.
“Демак, билади. Ё шифокордан сўраб олдимикан? Йўқ, шифокорнинг ўзи менга “Беморга билдирманг, тушкунликка тушиб қолади”, деди-ку! Менимча, ўзича тахмин қиляпти”, — ўйлади Малак.
— Аямга “Шифокор фақат бир киши келсин, деб тайинлади, биттамиз боришимиз керак. Ё сиз, ёки мен”, деб айт. “Операциядан кейин ўғлингизнинг ёнида ўтириш, нима зарур бўлса қилиш керак”, дегин. Шунда онам сени юборади. Шунчаки, “Борманг”, десанг шубҳаланиб баттар бораман, деб қолиши мумкин. Агар “Танланг”, деб иккита йўл кўрсатсанг, ўзингни хотиржам тутсанг, болалар билан қолади, — маслаҳат берди Ўлмас.
— Шундоқ ҳам болаларга қараб турмаса бўлмайди-ку! — эрининг гаплари юрагига баттар ғулғула солаётган бўлса-да, босиқлик билан деди Малак. — Болалар билан қолади, ўзим келаман.
— Аямга қўйиб берсанг, болаларни қўшнига ҳам ташлаб келаверади-да!
Ўлмас онасининг феълини яхши биларди. Барчин худди шундай қилди. Малакка қулоқ осмади:
— Болалар бир кунга уйда ўтириб тураверади. Ана, қўшнига тайинлаймиз. Зарина катта бўлиб қолди, ўйнатиб туради. Ўтган сафар икки ҳафта ётди, боргани қўймадинг. Бу сафар ҳам бормадим. Эндиям боришимни истамайсан. Операция кичкина нарсамас. Яна миядан. Бораман менам.
— Бўлмаса, сиз боринг. Мен уйда қолай. Ўғлингиз уришади мени иккимиз ҳам борсак. Операцияни ҳали улар қачон бошлашади? Тушдан кейин бошлашса иккимиз ҳам ўша ёқда ётиб қоламизми? Кошки жой бўлса? Барибир биттамиз ўғлингизнинг ёнида қолишимиз керак. Бирдан туриб, юриб кета олмайди-ку! Кейин у ёқда уйни ўйлаб, ичимизни еймиз. Майли, мен қоламан... — Малак эри айтгандек йўл тутди.
Яхшиям Барчин табиатан итоатгўй ва ишонувчан. Шунданми, келинининг гапидан сўнг ўйланиб қолди.
— Манзилни ёзиб бераман, топиб бора оларсиз, а? — қайнонасининг иккиланганидан фойдаланди келин.
— Қандай қилиб? Бир ўзим топиб бора олмайман, — чўчиб кетди Барчин.
— Бўлмаса, уйда қолинг. Операция ўтсин, ўғлингиз ўзига келсин, болаларни ташлаймиз-да, икки соатга бирга бора солиб кўриб келамиз.
Барчин бир хўрсинди-ю, рози бўлди. Малак ўзи айтганидек кечки пайт келмади. Шукрки, қўшнига қўнғироқ қилиб, “Операциядан чиқди, аҳволи яхши”, дебди. Бу гапдан кейин онаизорнинг дили сал таскин топган бўлса ҳам, кўнглининг бир четида ғашлик бор эди.
Эртасига Барчининг кўзлари яна йўл қараб толди. Малак сира келай демасди. Тоқати тоқ бўлган она қўшниникига чиқди:
— Малакка қўнғироқ қилиб беринг. Келмадиям, телефон ҳам қилмади.
Қўшни бир эмас, уч-тўрт марта боғланишга ҳарақат қилди. Қани Малак жавоб берса?
@ibratli_sozlar
БАХИЛНИНГ ЗИЁФАТИ

Бир бахил Басра шаҳрида ўзидан ҳам ғоят ўткир бошқа бир бахил борлигини эшитиб, у ерга йўл олди. Мақсади бахиллик бобидаги маҳоратини синаб кўриш эди. Ўша бахилни суриштириб топди. Басралик уни шоду хуррамлик билан кутиб олди.
– Эй биродар, мени излаб кўфадан шунча йўл юриб келибсан, раҳмат. Мен ҳам сени чеккан заҳматингга яраша меҳмон қилай. Энди айтгин-чи, биродар, сенга қандай таом хуш ёқади?
– Ўзингни кўп қийнама, – деди кўфалик, – анчадан бери кўнглим янги сабзи тиларди, шуни топиб келсанг етади.
Басралик бозорга кетди. Сабзифуруш дўконига бориб, уйимда азиз меҳмоним бор, янги сабзи топиб берсанг, деб илтимос қилди.
– Бош устига, – деди сабзифуруш, – Сенга шундай тоза сабзи берайинки, таъми қаймоқдан ҳам лаззатли бўлсин.
Басралик қаймоқ сабзидан лаззатли экан-да, деб ўйланиб қолдида, кейин меҳмон кўнглини айтганидан ҳам зиёдроқ кўтариш ниятида қаймоқ олишга қарор қилди.
– Уйимда азиз меҳмоним бор, – деди у қаймоқфуруш дўконига бориб, – қаймоғингизнинг энг яхшисидан берсангиз.
– Яхшиси ҳам гапми, деди қаймоқфуруш, мен сизга зайтун ёғидан ҳам яхшироғини бераман.
"Тўхта, – деб ўйлади басралик ўз-ўзича, – демак, зайтун ёғи қаймоқдан тотли бўлар экан-да. Шу ёғдан олганим бўлсин!”
У ёғфуруш дўконига борди.
– Жон биродар, - деди у дўкондорга, – уйимга кўфа шаҳридан бир азиз меҳмон келиб қолди, зайтун ёғининг яхшисидан берсанг.
– Яхшиси ҳам гапми, – деди ёғфуруш, – Сенга зайтун ёғининг энг сараси бўлган, зилол сувдай жойидан бераман.
"Демак, зилол сув зайтун ёғидан ҳам афзал экан-да", деб ўйлади басралик ва ҳовлиқиб уйига қайтди. Ичкаридан катта шокосани олиб чиқиб, ариқдан зилол сувга тўлдирди ва виқор билан меҳмоннинг олдига олиб кирди.
– Мана, биродар, – деди у меҳмонга, – Басранинг бозорини ахтариб-ахтариб, бундан яхшироқ нарса топа олмадим.
Кўфалик косадаги сувга қаради. Басралик эса бу орада бозорда бошидан кечирганларини бирма бир айтиб берди. Кўфалик бахил унинг қўлини ўпиб, мендан ўткирроқ экансан, деб унга тан берди.

@ibratli_sozlar
​​​​​​​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит)
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
71-қисм
Давоми

— Ўлмас аканинг ёнида ўтирган бўлса, телефонининг овозини ўчириб қўйгандир? Бир хонада тўрт-бешта касал ётади. Шовқин ёқмайди. Шунга эшитмаётгандир? Ҳали кўриб қолса, ўзи қилиб қолади сизга, айтаман, — деди қўшни аёл ҳам Барчинга тасалли бериб.
Барибир унинг қалби нотинч. Уйга ҳам кирмай Зарина ва Диёрага ҳовлига жой қилишни айтди:
— Иложи бўлса кўча кўринадиган жойга сув сепиб, гилам солинглар! 
Қош қорайиб, уфқдан қизил шафақ кета бошлади ҳамки Барчин йўл қараб ўтирарди. Қўшни ҳам жим. Малак телефон қилмагани аниқ. Бўлмаса ҳовлисидан туриб бақирарди, “Келинингиз, телефон қиляпти, келинг-у-ув”, дея. Атрофни қоплаётган қоронғилик Барчиннинг юрагини ҳам қоплаб олаётгандек сиқила бошлади. Чуғурлаётган невараларига ҳам парво қилмай, ёнидаги ёстиққа бошини қўйиб, кўзларини юмди.
— Ана, машина! Ака, қанақа машина у? — Дилбек акасидан сўради.
— Фақат фараси кўриняпти-ку, қаёқдан билай? — нон кавшаб жавоб берди Дурбек.
Машина тобора уйга яқинлашиб, юқорига, ҳовлига чиқа бошлади.
— Ие, бизникига келяпти! — деди Зарина ҳайрат билан.
Барчин жойидан ирғиб турди:
— Аянгни олиб келдимикан такси?
— Такси эмас, дамас экан, — деди Дилбек бақириб.
Ростдан ҳам дамаснинг ён эшиги очилиб, биринчи бўлиб Малак тушди. Олд эшикни эса оқ халатли киши очди. Барчиннинг юраги орқага тортди. Пича қараб турди-ю, олдинга интилиш баробарида танасини ушлаб турган суяклари эриб кетгандек бўшашиб, ерга йиқилди.
Автоуловдан тушаётган шифокор кўриб турган экан, дарров югуриб келди. Малак эса қизларига буюрди:
— Мана бу сумкаларни олинглар!
Шу аснода унинг кўзи қайнонаси тушиб, қай томонга бўлинишни билмай талмовсираб қолди.
— Сиз жой ҳозирланг, қайнонангизга ўзим қарайман, — уни тушунди шифокор.
Малак уйга югурди. Кўрпача солди, ёстиқ қўйди-да, дарҳол ортига қайтиб чиқди.
— Ўлмас... Ўлмас... — у ҳовлига чиққанида Барчин жонсиз гапирарди.
— Қўрқманг, хола! — овутарди шифокор. — Ўғлингиз ухлаяпти. Оғриқларни сезмасин деб тинчлантирувчи укол қилганмиз. Қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўймабмиз-да! Қўрқманг...
— Ухлаяптими? Кеча операция қилишганмиди?
— Ҳа, кеча операция қилгандик, ўзига келди. Яхши, мана уйга олиб келдик. Келинингиз “Уйда қарайман”, деди.
Барчин ишонқирамай Малакка қаради. Малак чарчоқданми, ғамданми, чўкиб, кичкина бўлиб қолгандек кўринди кўзига.
— Сиз шу ерда қимирламай ёта туринг, биз ўғлингизни туширамиз, — шифокор ўрнидан қўзғалди. — Кетишимдан олдин сизга ҳам битта укол қилиб кетаман.
Малак, шифокор ва ҳайдовчи машинанинг орқа эшигидан Ўлмасни ётган анжоми билан бирга туширишди. Уйга олиб киришганда ҳам Барчин ҳайкалдек қотиб ўтирарди.
— Юринг хола, сизам ичкарига кириб, ўғлингизнинг ёнига ётинг. Битта укол қилиб кетай, қўрқиб кетганингиздан қон босимингиз ошди шекилли... — шифокор унинг қўлтиғидан ушлаб уйга олиб кирди.
Онаизор озиб, эти устихонига ёпишган, яна ранги ҳам бошига боғланган дока каби оқариб кетган ўғлининг бир маромда ухлаётганига ишонч ҳосил қилгач, шифокорга билагини тутди. Ўзи эса эрига термилиб ўтирган ғамнок Малакка қараб деди:
— Жоним нақ оёғимдан чиқиб кетди. Миямга келган фикрдан жонсиз бўлиб қолди оёқларим. Онанинг кўнгли қурсин! Фақат ёмон нарсалар келади...
— Уйда қараганимиз яхши. Ўғлингизнинг ўзи ҳам “Уйга кетаман” деб туриб олди, — кўзларини олиб қочди Малак.
— Худога шукр! Ҳаммаси ўтди, шунисига шукр, — деди Барчин шикофорга мамнун боқиб. — Умрингиздан барака топинг. Илоҳим, қўлингиз дард кўрмасин, болам ҳам кўрмагандек бўлиб кетсин!
Чин дилдан алқаш билан банд бўлган она шифокорнинг нигоҳларидаги ачинишни сезмади. Дуолар ҳузур эмас, озор бераётгандек асбобларини дарҳол йиғиштиришга тушган дўхтир шопа-пиша хайрлашди:
— Бўпти, биз кетдик. Соғ бўлингизлар!
Орадан ярим соат вақт ўтар-ўтмас Ўлмас юракни увиштирган тарзда инграй бошлади.

30
2010 йил. Ёз охири. Тошкент
Анис ва Шаҳлонинг турмуши бузилганини ҳамма ўзича талқин қилди. Ўз билганича ўз қаричи билан ўлчади. Маъноли қарашлар, таниш-билишларнинг саволларидан бездими ё Анис билан битта жойда ишлашни истамадими, ишқилиб Шаҳло радиога ўтиб кетди. Бу Анисга қулайлик туғдирди. Чунки ортиқ уни кўришга тоқати қолмаган, ишдан бўшаб кетишга эса раҳбарлар рухсат беришмаётганди. Албатта шахсий муаммоларни эркаклар ўзаро муҳокама қилаверишмайди. Айниқса Анис бу борада темир қўрғон ичига ўрнашиб олган шоҳ каби ўз “ҳудуди”га бошқаларнинг бурун суқишини асло истамайди ва йўл қўймайди. Буни ишхонадаги барча яхши билгани учун бир оғиз “Нима бўлди?” деб сўрашга ҳам журъат қилишмади. Биргина Бобур ҳадди сиғиб деди:
— Ҳаётга енгил қараманглар. Жанжал қайси рўзғорда бўлмайди. Дарров ажрашишга қарор қилмай, ярашиш йўлларини ўйланглар.
— Бобур, илтимос, бошқа гаплардан гаплашайлик, — дарров ўртоғининг “оғзига урди” Анис.
У ортиқ бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламайди. Лекин ёлғизликдан қийналади. Сабинага анча ўрганиб қолган экан. Уйга кирса, ютиб юборгудек бўлади. Ишхонадан кетгиси йўқ. Ўзини иш билан овутишга уриняпти. Аламини ҳам ишдан оляпти, таскинини ҳам. Хаёлига оилавий муаммоларининг яқинлашишига ҳам фурсат қолдирмай, ўйлаб юрган янги ғояси асосида бир кўрсатув қилди. Бор диққатини қаратгани учунми, дастур барчага манзур. Бунга бир ой вақти кетди. Демак Шаҳло ва Сабинасиз яшаётганига ҳам бир ойдан ошибди. Худдики кириб келган куз бутун олам билан бирга унинг рангини ҳам зафарон қилаётгандек. Чунки уларсиз кун кечираётганини ҳали ота-онаси билмайди. Шу туфайли қаттиқ сиқилади Анис. Манзил узоқ бўлса, шу экан. Ҳар-ҳар замонда онаси “Уйингдагилар ҳам тинчми?” деб қўяди. “Ҳа”, дейди Анис айтишга ботина олмай. Аслида уйга борганида ўтириб, бафуржа тушунтиришни дилига туккан. Афсуски, бу осон бўлмайди. Онаизори ҳам, отаси ҳам чўкиб қолиши тайин. Шуларни ўйласа, Анис турмушидан, Худо ёзган қисматдан кўнглида норозилик ҳис қилади. Яна шайтонга ҳай беради:
“Шукр қилишим керак. Бу ҳам бир синов ахир. Худо оиламни нотинч қилгани билан ишим ҳавас қилгулик бўлса. Шундай одамлар борки, ҳам оиласидан айрилган, ҳам ишсиз. Беҳад шукрки, мен улар қаторида эмасман...”
Бир томондан Анис ҳақ эди. У турмушидан тинмаган бўлса-да, касбида эришган муваффақияти ҳали ҳеч бир тележурналистга насиб қилмаган бўлиши мумкин. Ҳар икки куннинг бирида газеталар унинг янги лойиҳасига муносабат билдирар, радиолар мухлисларининг талаби билан суҳбатга тортар, хуллас, у ҳар ҳафта бирор оммавий ахборот воситалардан бирида ўзини кўрарди. Охирги пайтда хусусий газеталар ҳам уч-тўрт марта у билан интервьюлар ҳам уюштиришди. Анис интервью ниятида қўнғироқ қилганларга шарт қўярди:
“Шахсий ҳаётимга доир савол бермасангиз, суҳбат қилишимиз мумкин...”
Албатта, матбуот ходимлари бунга рози бўларди. 
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
72-қисм
Давоми
Мана шулар билан ўзини ўзи овутиб, тасалли топиб юрган чоғларида уни бошқа телеканалнинг тонгги дастурига суҳбатга таклиф қилиб қолишди. Шу пайтгача Аниснинг иши фақат телевизордан чиқиш бўлса-да, бироз ҳаяжонланди. Ахир шу дамгача у кўрсатув қаҳрамони бўлиб чиқмаган-да.
“Кўрсатув иштирокчиси бўлиш муаллифликдан ҳам мушкулми, дейман”, деб қўйди ичида.
Ниҳоят, суҳбат бошланди. Саволлар бу соҳага кириб келиши, ютуққа эришиш сирлари, ғоялар туғилиши ва режалар ҳақида бўлди. Ниҳоят, диктор қиз Аниснинг мухлисаларини қизиқтирган саволни берди:
— Ўйлайманки, навбатдаги саволим барчани қизиқтиради. Муҳаббат ҳақида фикрингиз қандай? Умуман, ҳаётда чин муҳаббатга дуч келганмисиз?
Аниснинг юраги бир ҳапиқди. Оҳиста хўрсиниб оларкан, гап бошлади:
— Муҳаббат... илоҳий туйғу деб ўйлайман. Шунинг учун бу туйғуга ҳеч қачон ёлғон деб қарамаганман. У бор ва чин. Кимдир хаёлингизга келганида юрагингизнинг уриши ўзгаряптими? Демак қалбингизда муҳаббат бор.
— Сўзларингиздан сизнинг ҳам қалбингизда улкан муҳаббат бор! Шундайми? — кутилмаганда жилмайганча деди диктор қиз. — Сир бўлмаса, муҳаббатингиз тарихига тўхталсангиз?
Анис синиқ жилмайди. Қоп-қора қошлари чимирилди ва қисиқ кўзлари янада қисилгандек бўлди:
— Бунга бир шоиримизнинг шеъри билан жавоб бера қолай...
Кўнглингизга олманг,
Буям бир гап-да:
Севги — осмондаги оқ булут экан.
Мен сизни кўрмайман...
Лекин ҳар ҳафта
Мени уйингизга элтади экран.
Дастурхон бошида ҳамма жим қотар,
Эрингиз юзида ёнар аланга.
Ёстиқни дўппослаб,
Бурчакка отар,
Қимтиниб бурайсиз бошқа каналга.
Ўғринча қарайсиз,
Гўё сиз айбдор,
Гўё сиз туфайли эришдим шонга.
Гўё фақат сизни кўрсин деб такрор —
Чиқаман ойнаи жаҳонга...[1]
Анис жўшиб ва аллақандай ўкинч билан ўқиди. Буни тинглаган нафақат бошловчининг, балки экран орқали кўрган томошабинларнинг ҳам юраги ўртангандек бўлди.
31
2010 йил. Кузнинг боши. Жомбой
Малак қайнонасининг овозидан уйғонди-ю, отаётган тонгдек қалбига ёруғлик олиб кирган туши ҳам эсидан чиққандек бўлди. Шуниси аниқки, тушдаги ёқимли манзаранинг нурли изи юрагида ҳам қолганди. Аммо сал нарида ётган Ўлмас ва унинг тепасида кўзлари қизариб ўтирган Барчинга нигоҳи тушиши билан ўша нурафшонликнинг нишонаси ҳам бир зумда ғойиб бўлди. Ҳадиксираб Ўлмаснинг қонсиз, яноқ суяклари сезила бошлаган юзига боқди.
— Бирор нима дедими? Чақирдими? — деди қайнонасига қараб.
— Дермикан, кўзини очармикан, деб ўтирибман. Фақат инграйди, юрагимни эзиб войвойлайди.
Малак ўрнидан қўзғалди. Боши оғирлигини, ғувиллаётганини энди ҳис қилди. Кам ухлаганликдан бўлса керак.
Тун оғганида ҳам ухламаганди. Эри жуда безовта бўлгани учун ёнидан жилмади. Қайнонаси ҳам ўғли шифохонадан келганидан буён уйқу нелигини унутгандек. Гоҳ йиғлайди, баъзан ўғлидан кўзини очишини сўраб ёлворади. Мана шундай пайтларда болалар ҳам унсиз кўз ёш тўкишади. Малак чидай олмаганидан уларни ташқарига қувлайди:
— Зарина, Диёра, укаларингни олиб бир ўйнаб келмайсанларми?
Улар эса миқ этишмайди. Мактабдан кела солиб бемор ота ёнидан жой олади-ю, термулиб ўтиришади. Тушгача Дилбек билан Ёдгорни Малак қўшни болаларга қўшади. Йўқ, улар ҳам ярим соат ўтар-ўтмас уйга кириб келишади. Опалари ва акаси келганидан кейин ҳам илгаригидек “Ўйнайлик, ўйнатинг”, деган гапни айтмайди.
Уларни кузатиб Малак ҳайрон қолади:
“Тавба, бола — ўйинқароқ, дейишади. Ундай эмас экан. Улар ҳам кўнгиллари хотиржам, ота-онаси соғ бўлсагина, ўйинқароқ, шўх бўларкан. Мана, шифохонадан келганимиздан буён улар маъюс ва уйдан чиқишни истамайди...”
Малак шуларни ўйлаб ҳовлига чиқди. Юзини ювди, ҳовлини супурди. Дилига ёруғлик берган тушини эслашга уриниб кўрди. Бироқ бир лавҳасини ҳам гавдалантира олмади.
“Тушимда яхши нарса кўрганим аниқ. Кўнглимни ҳам кўтарди. Наҳот дадаси тузалиб кетса...” — ўйлади у.
Лекин қалбининг туб-тубида ҳадик учқуни бу илинжли ўйни парчалаб ташлади. Қулоғининг тагида эса ўша ҳар лаҳза юрагига ғулғула солувчи шикофорнинг сўзлари янграгандек бўлди:
— Келин, мия жуда нозик ва шу билан бирга ўта муҳим аъзо. Бутун танани у бошқаради. Биз шунинг учун унга нисбатан бирор даво қўллашда ҳам таваккал қила олмаймиз. Яна энг ёмони, миядаги ўсманинг сифати яхшими, ёмонми буни ҳам билиш мушкул. Ўсма бошқа аъзода бўлса, ундан намуна олиб, сифатини аниқлаш мумкин бўлади. Лекин мияда буни қўллаб бўлмайди. Операция қилибгина биз беморнинг асл ҳолатини била оламиз. Эрингизнинг ҳолати эса... — шифокор оғир тин олди. — Операциягача бунчалик деб сира ўйламагандим. Очдиг-у... Очиғи, бардам бўлинг. Унинг тўрт-беш кунлик, узоғи билан бир ҳафталик умри қолган...
Малак ўша онда фикрлашдан тўхтагандек, бутун оламдан узилиб қолгандек ғалати аҳволга тушди. На савол бера олди, на инкор қилиб дод солди. Ҳайкалдек қотиб, шифокорга тикилганча тураверди.
— Аввало, мен Худо эмасман. Мен ўсманинг зарар етказиш муддатини чамалаб, шу фикрни айтяпман. Агар сал олдин, жиллақурса, олти ой олдин келганида ҳам тинимсиз даво қилиш билан уч-тўрт йилга ўсманинг ўсишини секинлатса бўларди. Билсангиз, аслида саратон ҳам бедаво дард эмас. Вақтида аниқланса, даво қилинса, бемор соғайиб кетади. Бизникилар нима қилади? Бирдан шифокорга учрамайди, учраса ҳам даволанишни орқага суриб, касалликни ўтказиб юборади. Нафақат саратон, биз енгил қарайдиган кўричак ҳам агар ўтиб кетса, беморни ўлдириши мумкин. Ҳамма касал ҳам шу. Эрингиз эса касални жуда ўтказиб юборган. Шунга... сизни чақиртирганим, уни эртага олиб кетаверганингиз яхши. Бу ерда ётганининг фойдаси йўқ. Агар бу ерда бир нима бўлса, кейин олиб кетишингиз қийин бўлади... Мен эртагача чиқишингиз учун ҳужжатларни тўғирлаб қўяман.
Бу гапдан кейин Малак қанча ўтирди, йиғладими, сукут сақладими, билмайди. Талмовсираб чиқиб, беморларнинг яқинлари учун қўйилган ўриндиққа бориб ўтирди. Шу ўтирганча, кунни боттирди, тонгни оттирди. Албатта, ўтиб-қайтиб юрган ҳамширалар нималардир деди. “Уйингизга кетинг”, дейишгандир-да! Уйга нима деб боради?
Малак карахт аҳволда на туз тотганини билади, на ухлаганини. Шу алфозда яна тонг ёришди. Яна шифохонада ғимир-ғимир бошланди. Одам кўпайди. Кимдир йиғлади, кимдир додлади. Ишқилиб, кун тушдан ҳам оғди. Бир пайт ҳамшира уни яна шифокор хонасига бошлади. Малакда умид пайдо бўлди: “Ҳозир шифокор кечирим сўрайди. “Адашибман, эрингиз яхши. Қоладиган бўлди, даволаймиз”, дейди...”
— Ҳужжатлар тайёр бўлди. Беморни олиб кетишингиз мумкин. Мана бу тавсиялар... — деди шифокор одатига кўра, қоғоздан бош кўтармай.
— Машина олиб келсам, чиқа оладими? — деди Малак шифокорга маъносиз тикилиб.
Шифокор унга ачиниш ва ажабланиш билан қаради:
— Эрингиз кома ҳолатида. Умуман ўзига келмаслиги ҳам мумкин.
Малак яна ерга кўз тикди. Кўзларидан думалаётган ёш қовуштириб ўтирган қўллари устига туша бошлади.

[1] Нодир Жонузоқнинг “Оқ булут” шеъридан парча
@ibratli_sozlar
Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

©️ Иқбол Юсуф
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
73-қисм
Давоми
— Ўзингиз олиб кета олармикансиз? — унга раҳми келиб деди шифокор. — Мен бир гаплашиб кўрай, эрингизнинг аҳволини ҳисобга олиб, балки машина ва битта шифокор қўшиб берармиз. Аслида машиналаримиз ҳар дақиқа керак бўлиб қолиши мумкин. Мен сўраб кўрай-чи.
Шу билан Малак қишлоққа келганида, болалари пешвоз чиққанида ваҳм ва даҳшатнинг комидан чиқди: атрофни идрок қила бошлади, қулоқларига гап кирди...
Бир аҳволда кўз тикиб турган қайнонасини кўриб, қаердандир куч топди. Яна алдай олди ҳам:
— Уйда қараганимиз яхши. Ўғлингизнинг ўзи ҳам “Уйга кетаман” деб туриб олди...
Мана тўрт кундирки, ҳамон қайнонасини ёлғонлар билан овутади. Содда ва ишонувчан Барчин ҳам бу гаплардан юпанч топади.
Малак шуларни ўйлаганча, супургини ҳовлининг бир четига қўйиб, уй томон юрди. Қўшни ҳовли тандиридан қоп-қора тутун осмонга қараб бураларди. Тутун Малакнинг ёдига нимадир солгандек бўлди, сергак тортди. Лекин нима? Парво қилмасликка тиришиб, эшикка қўл чўзди. Эшик ҳам хотирасининг бир бурчагидан милт этиб акс берди.
“Тушим... Саҳарда тушимда кўрдим буларни...” 
Малакнинг кўз ўнгида кўрган туши жонланиб, юраги орқага тортди: худди шу ҳовли, шу эшик... Беркилиб қолганмиш у. Осмонда эса қоп-қора тутун тобора қуюқлашиб, атрофга зулмат ёярмиш... Зимистонга айланди олам. Кейин ўша қора тутунми, булутми, боши узра ёмғирни шиддат билан сочди. Ёмғир шу қадар аёвсиз ёғганмишки, худди майда хивчинчалар Малакнинг танасига урилаётгандек елкалари ачишармиш... Ёмғир сўнг дўлга айланди. Бутун танаси илма-тешик бўлгудек азобланди. Эшик эса очилмасмиш. Малак атрофга жавдираб боқди. На қўшнилар, на бирорта таниш одам кўринар, уни дўлнинг зарбидан қутқарадиган бирор зоғ йўқ. Осмонга боқиб, илтижо билан йиғлабди у. Шунда узоқдан, булутлар орасидан ингичка нур кўринибди. У тобора атрофни ёритиб, зулмат ва ёмғиру дўлни даф этганмиш... Малак шунчалар хурсанд бўлибдики...
Бу нур уйғонганида ҳам дилини ёритиб турганди. Энди эса Малакнинг қалбига яна ўша тушида кўрган тутун соя ташлади.
“Қўрқинчли туш...” — Малакнинг эти жимирлагандек бўлди. Шаҳд билан уйга кирди.
— Нималар қилиб юрибсан? Болаларга чой берсанг-чи, — деди қайнонаси мажолсиз.
Малакнинг уйдаги ҳолатдан боши айлангандек бўлди. Кечқурун узун қилиб тўшалган жой шу ҳолида турар, тўрдаги ўринда Ўлмас аянчли овоз чиқарар, беш бола унинг атрофида тизилган, Барчин беморнинг кўзларидан оқаётган ёшларни артиш билан овора. Ўзининг юзини юваётганларига эса эътибор ҳам қилмасди.
Малак апил-тапил жойни йиғиб, уйни супуришга киришаркан, болаларига деди:
— Мен уйни йиғиб бўлгунимча кийиниб туринглар. Зарина, чой қўйгансан-а? Сизлар тайёр бўлгунча, нонушта ҳам тайёр бўлади. Қани, туринглар...
— Малак, Ўлмас ростдан ҳам шифохонда “уйга кетайлик” деганмиди? — сўраб қолди Барчин.
— Ҳа, — деди Малак қайнонаси томонга қарамасликка тиришиб.
— Бўлмаса, нега тўрт кундан буён кўзини ҳам очмайди, гапирмайди ҳам. Болам бечоранинг жони азобдалиги тайин. 
“Азоблар, оғриқлар туфайли бехуш ётгандир...” ичида деди Малак. Аммо ташида сир бой бермади:
— Ойи, ростдан ҳам операциядан кейин мен билан гаплашди. Сизни алдайманми? “Уйга кетайлик”, демаса олиб келармидим мен? Шифокорлар дори билан ўзига келтирганди, менимча. Энди эса ўғлингиз ухлаяпти. Дўхтир айтганди. Мияни операция қилиш учун жуда кучли наркоз берармиш. У шунақа қаттиқ ухлатиб қўяркан. Таъсири секин кетаркан. Ҳозир ухлагани ҳам яхши. Бошидаги жароҳат сал битгунча ухлаб ўтказсин кунни. Бўлмаса, кесилган жой барибир оғрийди-да. Кўряпсиз-ку, қишлоқнинг дўхтири ярани қайта бойлагани келганида кесилган жой катта деяпти-ку!
— Тўғри, тағин бир-икки кун ухласа, битади яраси. Етти кун-да ўзи ирими. Етти кун ўтса, яралар анча битиб қолади... — деди Барчин яна ишониб.
Малак эса дод солиб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тийди.
“Худойим, ўзинг сабр бер. Ўзинг қўлла. Дадаси соғайиб кетсин! Шифосини бер! Мўъжизаларинг кўп-ку! Мана шу тўрт боласи, онаси учун биттагина мўъжизангни кўрсатсанг нима бўпти? Шулар учун битта бандангга шифо бериш шунчалар мушкулми? Онасини олдинг, энди отасига тегма, Худойим.
Улар отасиз қолса, мен ҳам ўлиб қоламан! Болаларнинг кўзига қарай олмайман! Уларнинг азобланишини кўргандан кўра ўлганим афзал. Қийналиб кетдим ахир! Ёлғон гапиравериб, ҳар сонияни қўрқув билан ўтказавериб, танимда жон қолмади. Мўъжизангни кўрсат...”
У қўлида супурги билан ташқарига отилди. Ичидаги дард вулқон каби кўтарилиб келарди. Қани энди кимсасиз жойда бўлсаки, бор овози билан дод солиб чиқариб юборса...
У остонага ҳолсиз ўтирди.
— А-я-я-я, а-я-я, — ғингшиди Ёдгор.
Малакка яна қаердандир куч келди. Ким билсин, болаларнинг овозида жон бормикан, ё? Югуриб ичкарига кирди-да, жилмайишга тиришиб, Зарина ёзаётган дастурхонга сариёғ, шакар қўйди.
— Сут ичгим келяпти, — инжиқлана бошлади Дилбек.
Малак бўғзига тиқилган аччиқ, қаттиқ алланимани “қулт” этиб ичга ютиб, уни бағрига босди:
— Сигиримизни сотиб юбордик-ку, болам. Даданг тузалиб катта, кў-ў-ўп сут берадиган сигир олиб келса, ҳаммамиз ичамиз, хўп?!
— Менам ичаман, — Малакнинг пинжига суқилди жажжи Ёдгор ҳам.
Уларни маҳкам қучаркан, Малакнинг тўйиб-тўйиб йиғлагиси келди. Йиғласа, енгил тортармиди? Афсус, бундай қила олмайди.
— Ойи, келинг, чой ичиб олинг. Мен қараб тураман, — болаларни дастурхонга яқин ўтиришга ундаб, ўрнидан қўзғалди Малак.
Барчин ўрнидан туриб, дастурхон бошига келгунча, бир тўхтаб, телевизорни ёқди.
— Шу ерда турсин, ҳозир мультфильм беради, — деди бувисига Дурбек бошқа каналга олишларини истамай.
Малак эрининг ёнига бориб ўтирди-да, телевизорга кўз тикди. Диктор қиз кимгадир савол бераётганди:
— Сўзларингиздан сизнинг ҳам қалбингизда улкан муҳаббат бор! Шундайми? Сир бўлмаса, муҳаббатингиз тарихига тўхталсангиз?
Жавоб бериш фурсати етиб, кутилмаганда экранда Анис пайдо бўлди:
— Бунга бир шоиримизнинг шеъри билан жавоб бера қолай...
Кўнглингизга олманг,
Севги — осмондаги оқ булут экан.
Мен сизни кўрмайман...
Лекин ҳар ҳафта
Дастурхон бошида ҳамма жим қотар,
Эрингиз юзида ёнар аланга...
Малак тошдек қотди. Қолган жумлалар қулоғи кирмади. Худди мисралар ўзига аталгандек, титраб кетди. Ёнида ихраб ётган эрига боқиб, баттар қалтироқ ичида қолди:
“Худойим, нега мени бунчалар қийнайсан?”
— А-я-я, — деди туйқус худди Малакдан юз ўгиргандек норози оҳангда Ўлмас алаҳсираб. Бу унинг операциядан кейинги биринчи гапи эди.
— Ҳа, болам! — ўрнидан сапчиб турди Барчин.
— Худойим... Художон... — бу гапларни Ўлмас деярли пичирлаб айтди ва яна инграй бошлади. Сўнг нафас олиши тезлашди. Калта-калта нафас оларкан, ҳаво етмаётгандек оғзини ҳам очиб қўярди.
“Худога шукр, ўзига келди! Шифокор адашибди! Ёки... Худойим мўъжизасини кўрсатди, ҳа, кўрсатди. Мана, гапиряпти...”
— Ўлмас, болам... Жон болам... Ўзим дардингни олай... — йиғлаб ўғлининг юзларини силарди Барчин.
— Болам... болаларим... — Ўлмаснинг лаблари яна пичирлади. — Жоним-ей...
— Ўзига келяпти, — деди Малак қувончдан кўз ёшларини тиёлмай.
Ўлмас эса энди худди кўкси орқали нафас олаётгандек эди. Калта-калта нафасдан кўкраги тез-тез кўтарилиб тушарди. Пешанасида эса майда, ялтироқ тер доначалари пайдо бўлди ва бирдан жимиб қолди...
* * *
— Майли қўшнижон, Худонинг ўзи қувват берсин. Сиқилмайгина ўтиринг, — ён қўшни бўлмиш аёл тахлоғлик турган дастурхонлар орасидан ўзиники олиб, чиқиб кетди.
— Раҳмат, қўшни, — деди Малак қизариб, шишиб кетиб кўзларини эшикдан узмай.
— Ҳамма кетди. Пича чўзилиб, дам олсанг бўларди, — Малакка меҳр билан қаради онаси.
Малак жавоб ўрнига оғир хўрсинди. Сўнг кўзлари ёшланиб, онасига қаради:
— Ишонолмайман. Ишонмайман, ойи. Худо шунчалар бешафқатми? Болалар аввал онасиз қолди. Кейин отасиз... Энди бувисиз ҳам... Икки ой ичида иккита аза?
— Қайнонанг кўтара олмади. Ўғлининг ўлими оғирлик қилди унга.
— Тўғри, ғам кўринмас бўлгани билан жуда оғир бўларкан. Яна ташвишлардан ҳам кўп сиқилди. Охирги пайт бошқача гапириб қолганди. “Ўлмассиз қолдим, уйсиз қолдим, борадиган жойим гўр фақат...”, дерди. “Нега унақа дейсиз? Маҳалла оқсоқоли айтди, ҳокимиятга бориб, бизга ер олиб бераркан”, десам, “Ер фақат менга қабр бўлишга ярайди-да, уй қилишга Ўлмас бор эканми, энди”, деб қўрқитганди мени.
— Ер олса бўларканми? — қизининг айни дамдаги аҳволидан Дилором ҳам эси оғар даражада ўтирарди.
Барчин ростдан ҳам Ўлмаснинг ўлимини кўтара олмади. Яна бор-будидан айрилишгани, ейман-ичаман деб турган беш боланинг ўйи ҳам уни адо қилди. Ўғлининг “қирқ”ини ўтказди-ю, эртасига тонгда қайтиб кўз очмади. Қишлоқ одамларининг, маҳалла-кўйнинг борига шукр. Аёллар уйидан ўнта-ўнта нон ёпиб олиб чиқишди, маҳалла оқсоқоли ҳаммадан пул йиғиб, кичикроқ қўзи олиб сўйдирди, хуллас, икки — она-бола марҳумларнинг ҳамма маъракаларини ўтказишга кўмаклашишди. Мана энди ҳувиллаган омонат уйда Малак беш бола билан қолди. Дилоромнинг ташвиши шундан.
— Маҳалла оқсоқоли шундай деди. Кичикроқ ер олиб беришнинг иложини қиларкан. Уни олгач, уй қуриш учун ҳам маблағ, куч керак...
“Шу ерда қолмоқчимисан?” демоқчи бўлди Дилором. Аммо қудаси ва куёвининг қабри совумай туриб, бундай гапни айтишдан ўзини тийди:
— Ўйланма, укаларинг бор, мана қўни-қўшниларинг қараб турмайди. Ҳашар қилиб қуриб оласизлар-да!
Малак аллақачон хаёл оғушига ғарқ бўлганди. Озиб, қорайиб, кичкинагина бўлиб қолган қизининг жуссасига қараб, Дилором ачиниб кетди.
“Бир-икки ой ўтсин, Диёра иккаласини олиб кетаман, уйга”, — ўйлади ўзича.
Икки ой ўтди ҳам, қишнинг аёзли кунлари-да бошланди. Қийинчиликнинг яланғоч тиғи остида кун кўраётган бўлса-да, Малак онасининг фикрини рад этди:
— Ойи, тўрт болани ташлаб қаерга бораман? На отаси, на онаси бўлган гўдакларни ўзингиз ташлаб кетармидингиз?
— Қариндош-уруғи бор! Хўп, куёвнинг бу ерда яқинлари йўқ экан. Аммо болаларнинг нариги бувиси бор-ку! Болаларни олиб қолар...
— Олиб қолади, ойи. Кўчага ташлаб қўймайди. Лекин болаларнинг ўзи боришни истамайди. Мен она деб билади. Йўқотишдан қўрқади. Кечалари Ёдгор уйғониб, қайта-қайта қучоқлайди, мени. Шунча зарба олган мурғак гўдакларни қандай қилиб бағримдан юлқилаб, ташлаб кетаман? 
Шу билан Дилором ҳам тилини тишлади. 
Davomi ertaga
@ibratli_sozlar
ҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб қалқон қилган эдилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ бу дарвозани саккиз киши бўлиб ердан уза олишмаганини айтган.

Аммо Али розиёллоҳу анҳу Фотима розиёллоҳу анҳонинг тобутини кўтарганда "Менга ёрдам беринглар!", деганлар.😢

Иш севган кишингга боғлиқ бўлганида қалбинг чарчайди, қадамларинг оғир бўлиб қолади!

Абдулқодир Полвонов

P.S.: Саҳобамиз Али розияллоҳу анҳу оила бошлиғи, гўзал муҳаббат, кучли ирода соҳиби сифатида мен учун доим ибрат чўққисида турадилар. У кишики, суюклиси борасида ожизланибдиларми, ўзингизни тасаввур қилаверинг.
Севганларингизни ардоқланг!
🌸🍃ХАЙРЛИ КЕЧ КАЛБИ ЧИРОЙЛИГИМ🌸🍃БУГУНГИ КУНИНГИЗ МАРОКЛИ УТДИМИ🌸🍃

ХАР КУНИНГИЗ ХУДДИ БУГУНГИДАЙ🌸🍃ФАЙЗЛИ ВА ХАЙРЛИ БУЛСИН🌸🍃

МЕН УЧУН ЭНГ АЗИЗ ВА МЕХРЛИ ИНСОНИМСИЗ.

@ibratli_sozlar
Бир инсон бор: ҳаммадан яхши, ҳаммадан софдил, самимий, дилкаш...биров сӯраса борини беради, яхши амаллар қилиб чарчамайди...мен ҳар куни унинг ҳаққига дуо қиламан -Аллоҳим уни паноҳингда асра деб.....у инсон сизсиз 😊 азиз кӯнгилдошим!!
❤️Бугунимиз кечадан ҳам чиройли бӯлсин!!
Бугун кун давомида сиз ва бизни хуш лаҳзаларга ошно этсин!!

❤️ Ҳамиша яратганнинг паноҳида бӯлинг....❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
74-қисм
Давоми
Малак беш бола билан куннинг ўтганини ҳам сезмай қоларди. Рўзғор ташвишлари, қайта-қайта бағри тилиган болажонларнинг меҳрга ташна нигоҳлари уни бир дақиқа тиним билгани қўймасди. Лекин баъзида у келажагини ўйлашдан пича ҳайиқарди. Хаёлига келтирмасликка тиришар, аммо ундан бошқа ким ҳам бош қотирарди. “Қўлдан берганга қуш тўймас”, дейдилар. Ҳозирча маҳалла оқсоқоли хат-ҳужжат тайёрлаб моддий ёрдам, яна “боқувчисини йўқотган”, дея, тағин “ўлим пули” дебми-ей, мўмайгина пул ташлаб кетди. Малак буларни тушунмайди, олишга ҳам ийманади.
— Мен буни ёнимдан бераётганим йўқ. Давлатимизнинг ғамхўрлиги бу. Бир сизга эмас, барча боқувчисини йўқотларга шундай ёрдамлар берилади, — дейди маҳалла оқсоқоли тушунтиришга уриниб.
Малак англайди, бу ғамхўрликнинг ҳам чеки бор. Ўша чегарага етиб борганида у болаларини қандай боқади? Қайси маблағига бошпана бунёд этади?
Шу ўйда у пулларини тежаб, жамғаришни ҳам бошлади. Бу орада қишлоқ четида олти сотих ер сотилаётганмиш деган гапни эшитиб қолди.
“Оқсоқол қачон ҳокимиятга бораркан, ҳоким бова қачон менга ер ажратаркан, дея кутиб ўтираманми? Беминнатгина ўзим сотиб олсам-чи? — дея Малак пулларини санай бошлади. Анча кам. — Дадамдан қарз сўраб тураман!”
Қиш охирлаб, баҳор оёқлаб қолган палла эди. Йўллар лой, болаларининг усти юпун. Бундан ташқари, ҳаммасини олиб ота уйига борса, йўлкиранинг ўзи ҳам анча бўлиб кетади. Тўғри, болалар учун пул олинмаслиги мумкин. Лекин бешта бола битта машинага эгаллайди-қўяди. Шунча йўловчининг жойини эгаллагани ҳайдовчи учун йўл ҳақи талаб қилиши тайин.
“Яхшиси, болаларни у бувисига қолдираман”, — кундошининг онасини назарда тутди Малак.
— Бувингникига меҳмонга борамиз, — деди болаларига.
Ҳаммаси чуғурлаб йўлга тушишди.
Покизанинг онаси Малакни бошида ёмон кўрганди. Ахир қизининг ўрнини эгаллаган аёлни қайси она ёқтирсин? Аммо энди уни ўз қизидек кўради. Ўтган вақт Малакнинг қандайлиги кўрсатди. Онанинг унга меҳри ортди. Энди Малак ҳам тортинмай болаларини олиб борар, меҳмон бўлиб пича ўтиргач, қайтиб келарди. Бу сафар эса у муддаосини айтди:
— Ойи, болаларга эртагача қараб турсангиз, дегандим. Мен ота уйимга бориб, пича қарз олиб келсам, ер олармидим? Ҳадемай кунлар исиса, уйнинг эгаси ҳам “Кўчиб кираман”, деб қолади...
— Майли болам, — деди Покизанинг онаси. — Фақат Диёрани олиб кетасизми?
— Билмадим, Ёдгорни ҳам кўзим қиймаяпти. Уни ҳам олиб кетаманми? Ўзи ҳаммасини олиб борсам, сал бўлса-да, чалғиб, ғамни унутиб келишарди...
— Кун кеч қилмай, йўлга тушай. Яқин жой бўлса ҳам бошқа гап эди, — ўрнидан қўзғалди Малак. Дарвозага яқинлашгунча болалари чопқиллаб атрофини ўраб олди:
— Ая, уйга кетамизми? — биринчи бўлиб сўради Дурбек.
— Тез кетяпмизми? — ажабланди сергак Зарина.
— Болалар, мен узоқдаги бувингизникига бориб келмоқчиман. Ишим чиқиб қолди. Эртага қайтаман. Унгача сизлар шу ерда — бувингизникида ўйнаб турасиз, хўпми? — деди Малак.
Энг биринчи Заринанинг юзи тундлашди.
— Менам бораман, — деди Дилбек.
— Мен фақат Ёдгорни олиб кетаман, майлими? Кейин Диёра ҳам боради...
— Бизни ташлаб кетяпсиз, — Зарина шундай деди-ю, уй томонга йиғлаб югурди.
— Кетма-а-анг, — ялинчоқлик ва қўрқув билан йўғрилган овозда бақирди Дурбек.
Малак бир зум ҳеч нарсани тушунмади. Кейин эса даҳшатга тушди. Болалар уни бир умрга ташлаб кетяпти, деб ўйлашганди.
— Зарина! — қизининг ортидан бақирди жонҳолатда. — Келаман, мен...
— Менам бойама-а-ан! — хархашасини бошлаб юборди Дилбек.
Заринанинг ортидан югурган бувиси сал ўтмай уни етаклаб чиқди-ю, Малакка анчагина пул тутқазди:
— Улар сиздан ажрамайди. Бу болаларга йўлкира бўлади. Ҳаммасини олиб кетинг...
— Пулим бор! — деди Малак хижолат бўлиб.
— Мен ҳам уларнинг бувисиман. Ёрдам қилишга ҳаққим бор. Ма, Зарина сен ол. Таксичига берасизлар. Ғаллаоролга ҳамманг борасан.
Болалар қувончдан қийқириб, ирғишлай бошлашди. Сўнг Малак беш болани етаклаб, жилмайганча йўлга тушди...
* * *
 — Лола, янаги келгунимча менга энди нима тикиб қўясиз? — одатига кўра холаси Мадинани “лола”лаб деди Диёра.
Мадина унга атлас матодан кўйлак тикиб қўйган экан. Энди ўксимасин деб Заринага ҳам тикмоқда эди. Диёра эгнидаги либосига маҳлиё, Зарина эса Мадинанинг ёнидан жилмай, кўйлаги битишини сабрсизлик билан кутяпти.
— Энди сенга ҳеч нарса тикмайман! Заринага тикаман, чунки мени “холажон”, дейди, — жўртага деди Мадина.
— Оладон, менам “оладон” диман-ку, менга тим тикиб белинг! — деди Ёдгор чулдираб, шимни назарда тутаркан.
— Сен “оладон” деганинг учун ола-була тим билан тўйлак тикиб беламан, — Ёдгорни ўзига тортиб, чўлпиллатиб ўпаркан, деди Мадина. — “Ғаладон” демаганингга ҳам шукр!
— Мади, — ийманибгина гап бошлади Малак. — Бир нарса сўрамоқчи эдим. Ҳалиги... дадамда пул борми? Аввал сендан сўраб билай. Йўқ бўлса, сўрасам, “Топиб беролмадим”, деб дадам сиқилиб юрмасин. Ер олишим керак, пулим етмаяпти.
— Пули бор дадамнинг. Лекин дадам ҳам ер олмоқчи, — Ёдгорни ҳамон бағридан қўймай деди Мадина. — Укаларингизга уй-жой қилиш керак. Хоҳласангиз, менда бор пул.
— Қўйсанг-чи? Сен шундоқ ҳам пулингни дадамга берасан.
— Ростдан ҳам бор. Бериб тураман. Дадамдан сўраманг.
— Хўп, — деди Малак. Кейин ўзлари билан ўзи овора болаларига юзланди: — Болаларим эртага кетамиз. Бир кунга келиб, мана, уч кун қолиб кетдик. Уй нима бўлди?
— Қўшниларингиз қараб туради. Қарайдиган молингиз бўлмаса. Туради-да уй. Болаларингизни қаранг, яйраяпти.
Чиндан ҳам болалар бу ерга келиб анча қайғудан йироқлашган, Малакнинг ота-онаси-ю, укаларига эркаланиб, кемтик кўнгилларини тўлдиришаётгандек эди.
— Тетма, ўзим сенга тим тикиб беяман, — унга тақлид қиларкан, кулди Мадина.
Малак ҳам яқинлари олдида бўлиб, анча дадилланганди. Шунданми, Ёдгор ва Мадинанинг суҳбатига берилиб куларди.
Эртасига йўлга тушишаётганда Мадина унинг қўлига рўмолчага тугилган пул тутқазди. Малак индамай олди. Ўз уйига келиб, дастрўмолни очганида эса мийиғида кулди. Мадина берган пул Малак сўрамоқчи бўлган қарзнинг ўндан бири ҳам эмасди.
— Ерни ололмасканман, — хўрсинди у.
Шу пайт ҳовлидан эркак кишининг овози келди. Қаҳҳор кунлар исиши билан уйга кўчиб келишини маълум қилгани келганди...
 
2011 йил. Эрта баҳор. Ғаллаорол
Анис сира бу қадар узоқ муддат қишлоққа келмасдан юрмаган. Бу сафар Шаҳло туфайли ота-онасини йўқлашни нақ саккиз ойга чўзди. Бир неча бор йўлга отланганди ҳам. Аммо ота-онасига оиласи бузилганини қандай қилиб айтишни билмай, яна қарорини ўзгартирганди. Яхшиям Шаҳло кетган ҳафтанинг ўзида уйидагиларига тайинлади:
— Шаҳлонинг қўл телефонига қўнғироқ қилмангизлар. Йўқотиб қўйди. Яна бошқа кишига олиб, тушунмовчилик бўлмасин. Нима гап бўлса мана менинг телефоним бор.
— Ўзи фақат сенга қўнғироқ қиламиз-ку! — деди онаси кўп саволга тутмай.
Бироқ ҳар гаплашганида келини ва Сабинани сўрашни канда қилмасди.
— Яхши, юришибди, — деб қўярди Анис нафаси ичига тушиб.
Мана, унинг машинадан ёлғиз тушганини кўрган она, ажабланиб деди:
— Келинни ташлаб келдингми?
— Ассалому алайкум! Аввал мен билан кўришиб олинг, — деди Анис ичидан зил кетса-да, сездирмасликка уриниб.
Узоқ вақт ўғлини кўрмаган онаизорнинг кўзлари ёшланди:
— Ваалайкум ассалом. Болам, бир келай демадинг-а?
— Чақирдим, бормадиларингиз-ку!
— Бу рўзғордан чиқиб бўларканми, болам...
— Тагингда машина бўлса, келиб тур-да! — гина қилгандек деди отаси ҳам.
Уйга кириб ўтиришганида ҳам онаси Анисдан келинини сўради:
— Шаҳлоларни олиб келмабсан. Ё узоқ йўлга юролмайдими энди...
Анис онасининг нимани назарда тутаётганини тушунди: “Бечора онам... Шаҳлони ҳомиладор деб умид қиляпти. Шунча одамнинг умидларини пайҳон қилгани қўрқмадингми, Шаҳло?”
Давоми бор
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
75-қисм
Давоми
— Сизларга айтадиган гапим бор, — боши эгилди Аниснинг. — Шу пайтгача келолмаганим ҳам шундан. Ҳалиги... мен Шаҳло билан ажрашдим...
— Нима? — қулоқларига ишонолмай деди онаси.
— Рўзғорни ўйинчоқ биляпсанми? — жаҳли чиққандек бўлди отасининг.
— Бу сизларнинг бошингизни эгишини биламан. Ўзим ҳам мана олти-етти ойда зўрға ҳазм қилдим.
— Ажрашганингга шунча вақт бўлдими? — ишонқирамади она.
Анис бош силкиди:
— Сизларга айта олмадим. Ўзимга қолса оиламни осонликча барбод қилмасдим. Шаҳло мени алдаб юрган экан. У умуман фарзанд кўра олмас экан. Бир оғиз айтмаган бу ҳақда. Тасодифан билиб қолдим. Айтганида ҳам бошқа гап эди...
Ота ҳам, она ҳам фарзандини ноҳақ койиб қўйгани учун мулзам бўлгандек, жимиб қолишди.
— Пешананг нега бунақа экан сенинг? — “уҳ” тортди онаизор.
Анис ортиқ уйга сиғмай қолди. Ўрнидан турди-ю, ташқарига шошилди. Ҳовлида бироз айланди. Барибир юрагини сиқиб олган ғашлик, тушкунлик, алам тарқамади. Дунёга сиғмаётгандек эди. Аста-секинлик билан ҳовли этаги томон юрди. Адирни айланди. Кейин сойга туташ дарахтзор томон одимлади. Ўз-ўзидан Малак ёдига тушди. Дарахтга исмларини ёзиб, ҳайратга солмоқчи бўлганини эслади. Қалби ёришгандек, ўша томон ошиқди. Яқинлашгани сари дарахтларнинг яна-да улканлашганини, ёзувлар ҳам баландлаганини сезди. “Анис” ва “Малак” ёзувлари анча юқорида турарди. Энди Анис оёғининг тагига нимадир қўймаса, узанган қўллари етмаслиги аниқ. Лекин... исмлар тагидаги рақамлар уни ажаблантирди. Сўнг лоп этиб ёдига Малак турмушга чиққач, шу ерга келиб, нимадир ёзгани тушди:
“Нима ёзгандим-а?” — қизиқсиниб ўйга толди Анис. Кейин дарҳол рақамларни ечишга киришди. Пайдо бўлган ҳарфни қўлига таёқ олиб ерга ёзиб қўя бошлади. Сал ўтмай, ерда ёзув пайдо бўлди:
“Мен сени соғиниб, ўламан бир кун”...
— Малакни соғиниб ёзган эканман, — жилмайиб гапиринди Анис.
Яна дарахтга боқаркан, ўз ёзувидан анча пастда жойлашган, ҳали у қадар аниқ бўлмаган рақамларга эътибор қаратди:
— Менинг ёзувларимни болалар қайтариб ёзиб кўришибди, шекилли, — хулоса қилди рақамларни солиштираркан.
Аммо бирдан бешинчи сўз фарқ қилишини пайқаб қолди:
“60471102  817110221 8161ғ211022111 101628260482102 ҳ8213 8331102...”
“Бу ёзувда бешинчи сўз “ҳ” ҳарфи билан бошланяпти. Демак кимдир шунчаки кўчирмаган. Наҳот, Малак... Ҳа, Малак ёзган! Ахир бу сирли рақамли ёзувни ундан бошқа ҳеч кимга ўргатмаганман! Малак нимадир ёзибди. Нима ёзибди?”
Аниснинг юраги қинидан чиққудек ура бошлади. Бир дарахтга, бир ерга боқиб, рақамларни ечишга киришди. Энди ўзиникидан бошқача ёзув пайдо бўлди: “Мен сени соғиниб, ўламан ҳар кун...”
— Малак... Малак менга жавоб ёзибди, — ҳаяжондан баланд овозда гапириб юборди у. — У ҳам менга бефарқ бўлмаган экан. Наҳот... Малак, нега сезмадим?
Аниснинг бирдан томирларида қон жонлангандек, боягина юрагини сиқиб, кўзига дунёни тор қилаётган тушкунликни қайгадир улоқтиргандек бўлди. У ўзига ўзи жилмаяр, бир атрофга аланглар, бир ерга қарарди. Сўнг тағин Малак ёзган ёзувларга боқиб, ич-ичидан қувонарди. Сониялар ичида шуурида алмашган кайфият унинг бор ғамини бебош шамол каби олисларга учириб кетганди гўё. У ҳатто Малакнинг турмушга чиққани, бошқа оиланинг бекаси эканлигини ҳам унутганга ўхшарди.
У негадир уйга ошиқди.
Онаси ҳовлида куймаланиб юрарди. Анис шунчалар ҳаяжонда эдики, берадиган саволи онасида қандай фикр уйғотишини ўйлаб ҳам ўтирмади:
— Ойи, Малак қаерда?
— Малак? — ажабланди она.
— Ҳа, қўшнимиз Малак эсимга тушди, — энди ҳушёр торта бошлади Анис.
— Қаерда бўларди, уйида-да. У шўрликнинг ҳам пешанаси жуда шўр экан. Аввал эри ўлди, кейин қайнонаси. Беш бола билан қолди. Дилором “Болаларни қариндошларига топшир, ўзинг Диёра билан уйга юр”, деган экан, рози бўлмабди. Ҳали дарди янги-да. Қийинчилик озроқ эзса, дарди эскирса, қайтиб қолса керак. Беш болани боқишнинг ўзи бўладими? Ҳеч қаерда ишламаса...
— Эри... — гангиб қолди Анис.
— Ҳа, бу эри ўлиб қолди. Бошидан рак бўлган экан, билишмабди. Ўзи қайнонаси шу ерлик бўлган. Ўғли билан ўша томонларга иккинчи хотин бўлиб тегиб кетган экан. Аввал ўғли ўлибди, она буни кўтара олармиди? Ҳеч кимнинг бошига солмасин... Мана, беш етим Малакка қолди...
— Қаерда уйи?
— Самарқандда. Жомбой деган туманнинг тоғ этагидаги... — она ўз иши билан овора бўлиб, бепарвогина Малак яшаётган қишлоқнинг номини айтди.
Аниснинг сал аввалги ҳаяжони ўрнини ачиниш, ўкинч қамраб олди:
“Малак, нега доим сен ўзингни қурбон қиласан? Нега бахт дегани сендан йироқда? Бунча ғам қай гуноҳинг учун? Менинг ташвишларим сеники олдида ҳеч нарса эмас. Қандай бардош беряпсан, айт? Сенинг уқубат комида эканлигингни эшитсам, чидай олмайман, сира чидолмайман. Узоқ-узоқларга олиб кетгим келади. Олиб кетгим...”
Юраги ачишиб азоб бера бошлади. Ўйчан уйга кирди. Ўзининг дардини “дард” деб оғриниб юрганидан орланди. Баттар зиқланди.
Анисдаги тушкунликни ота-онаси ўз бошига тушган савдоларнинг юкидан деб ўйлади. Қовоғи осилиб, ўйчан ўтирган ўғлига тасалли беришди. Бироқ таскинлар Аниснинг қулоғига кирмади. Хаёлини Малак банд этиб қўйганди.
— Болам фарзанд билан давлатнинг кечи йўқ. Бошингга тушганлари синов. Лекин сенинг бошингга тушган синовлар Малакники олдида ҳеч нарсамас, — деб қолди кечки овқат чоғида отаси. Аниснинг қулоқ пардалари кенгайгандек бўлди. — Шўрлик қўшни қизни қара. Биринчи турмушидаёқ кундошлик балосини кўрганди. Энди бешта етим унинг зиммасига тушиб турибди. Боя Ўрол куйиниб гапириб қолди. “Пулим кўп бўлса экан, шартта Малакни беш боласи билан кўчириб келиб, алоҳида ўтқизиб қўярдим. Ўша тўрт етимни невараларимдек кўрардим. Афсус, қўлим калта. Ўғилларимга уй-жой қилишим керак” дейди. Савоб иш қиламан, деганнинг қўли калта. Имконияти бор одам савобнинг маънисига бормайди. Дунё ўзи бири кам-да...
Анис баттар ўйга толди. Отаси ҳақ. Малак ҳам, унинг отаси Ўрол ака ҳам савоб учун, бағрикенглиги, инсонпарварлиги учун етимларни қарамоғида олиб қолмоқчи. Лекин уларни боқишнинг ўзи бўладими?
— Малак ҳеч қаерда ишламаса керак... — отасининг ажин босган юзларига тикилди Анис.
— Қаерда ишласин? Ўқимаган бўлса... Шунинг учун қийналаётгандир...
Аниснинг ичидаги оғриқ янада кучайгандек бўлди. Кечаси ҳам, эртасига ҳам миясидан беш бола қуршовидаги Малак кетмай қолди. Ҳовли этагидаги дарахт танасига икки-уч марта қараб келди. Ичида минг, миллион марта такрорлади: “Мен сени соғиниб ўляпман, ҳар кун...”
Бу сўзлар мажруҳ қалбига малҳамдек ёқар, учиб бориб Малакни олиб келишни истарди. Аммо беш етим кўз олдига келар ва Малакнинг феълини билгани учун етимларни ташлаб, ўзи билан асло кетмаслигига ишонарди.
— Анис, тушликка Ўрол аканг сени чойга чақирган. Чангга уринма, ҳозир ўтамиз, — деди у ер ағдараётган отасига кўмаклашиш учун яқинлашганида.
Бир чой қайнагунча вақт ўтмай, у ота-онасининг етовида Малакларнинг уйи томон йўл олди. Қадрдон ҳовли, Малак иккаласи суҳбат қурган жойлар... Анис энтикди. Камтарона безатилган дастурхон бошига ўтираркан, ойнаванд шкафнинг четига қистирилган Малак ва қизининг суратига кўзи тушиб, алланечук бўлди. Йиллар давомида уйқуда ётган аждардек юрагидаги соғинч бош кўтаргандек эди. Шунчалар Малакни кўришни, суҳбатлашишни истадики, беихтиёр Ўрол акага қараб сўради:
— Малак қачон келади?
— Беш бола билан келиб-кетишнинг ўзи бўлармиди? Яқиндагина келиб кетди. Пулини аяб энди анча пайтгача келмаса керак. Уям жуда қийналяпти. Уйнинг эгаси ҳам “чиқинглар” деётган экан. Билмадим, ҳокимият ер ажратса, ўғиллар билан ҳашар қилиб уй қуриб берамизми...
— Уйнинг эгаси? — ажабланди Анис.
Ўрол ака шунда бор гапни айтиб берди. Малакнинг бошпанасиз, беш бола билан қолгани, тағин болаларни бувиси ёки амакиларига топшириб қўймагани Анис учун ҳадсиз жасорат бўлиб туюлди. Чиндан ҳам шундай эди.
— Қанийди, Малак сўзини икки қила олмайдиган, кўзқиймас бир одам бўлсайди, бориб қизи билан олиб келардим. Онам раҳматли тирик бўлса, сўзи ўтарди...— ичини урди Ўрол ака.