📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.8K subscribers
6.61K photos
2.46K videos
44 files
14.8K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Test 😍

Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔
МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Бегим деб суянганим ўзгани ёр қилганда нега жимсан ҳаёт?!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!
Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор. Бирида гунох, бирида савоб. Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё. Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди. Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг. Сизга берилган умр ўлчовлик. Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда. Жонингиз соғ бўлсин. ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошловчилар оиласи😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ‼️

Сиз телефонни қандай ушлайсиз?

жавоблардан бирини танланг
ва Характерингиз хақида ёки

яқинларингиз характери хақида
қизиқарби малумотларни билиб олинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
2
(БЎЛГАН ВОҚЕА)
""""ҚАЙНОНАНИНГ ҚАРҒИШИ """"""

Бу воқеага анча йиллар бўлди. Яқин танишим Зулфияхон тақдиридан юраги пора-пора бўлиб гапириб берганди. У турмуш ўртоғи билан Тошкент давлат университетидаги бир факультетда, битта гуруҳда таҳсил олганди. Севиб-севилишиб турмуш қуришди. Бундай бўлади, деб сира ўйламаган эди. Ўшанда Рустамжон 30 ёшда эди. Бобосининг айтганича бор эди. "Рустаму достон бўлсин" деб, шу исмни қўйганди.
Рустам қорачадан келган, арслон келбатли йигит бўлса, хотини Зулфияхон нозиккина, лекин жуда гўзал аёл эди. Улар оила қуришиб, аввалига яхши яшашди. Зулфия эри нима деса қилар, ҳатто ишлама деса, ишламай ўтирди. Рустам унга ниҳоятда қўпол муомалада бўлса ҳам унинг феъли шундай деб тўғри қабул қиларди. Лекин юраги бир ҳапқириб қўярди. Ичида: "Муҳаббат деганлари шуми?" - дея савол берарди. Рустам мактабда ўқитувчилик қилди, кейин мактабга директор этиб тайинланди. У ерда анча йиллар ишлади. Ундан сўнг эса юқори лавозимга кўтарилди...
Вақт ўта бошлади. Улар бирин-кетин икки қиз фарзанд кўришди. Лекин оиладан файз кўтарилди. Пул ўлсин, барибир ўзининг шайтоний кучини кўрсатаркан. Рустам маишатга ружу қўйди. Кечқурунлари уйига келмас, "мажлисда эдим" деб, саҳаргача аллақаерларда қолиб кетарди. Зулфияни хотин ўрнида кўрмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дейдиган бўлиб қолди.
Шундай кунларнинг бирида... Зулфия учинчи фарзандига оғироёқ эди, базўр инқиллаб юраётганди, эри:
- Юришингни қара, семиз товуққа ўхшайсан-а?! - деди юзини буриштириб.
Зулфиянинг бошидан совуқ сув қуйиб юборилгандай бўлди.
- Вой, дадаси, нима дедингиз? - деди-ю, йўлида юролмай қолди. Унинг дарди тутиб қолган эди.
Аёл ой-кунига етмай туриб, етти ойда қиз кўрди... Унинг ота-онаси, опа-сингиллари келишди. Нима бўлганига тушуна олишмади. Қайнона-қайнотаси ҳам ҳайрон. Чунки Зулфия уйидаги воқеаларни ҳеч кимга айтмас, унга ҳамма ҳавас қиларди-да. Чунки онаси унга доим: "Қизим, оила - муқаддас қўрғон. Уни асраб-авайлагин. Имкон қадар уйингдаги яхшиликларни билсин, одамлар. Рўзғордаги нохушликларни ҳеч қачон остонадан ташқарига чиқармагин", - дея уқтирарди.
Оналардан барибир сир тутиб бўлмайди. Зулфия ҳеч кимга тиш ёрмаса-да, онаси бир нимани сезди, шекилли куёвига юзланиб:
- Рустамжон, нима бўлди? Мен сизлардан кўнглим тўқ юрардим. Болаларим тинч яшайди, армоним йўқ, дердим. Наҳотки, ўйлаганларим сароб бўлиб чиқса? - деди.
Рустамдан садо чиқмади. Ҳатто туғилган фарзанди ҳам уни севинтирмади. Ўрнидан туриб, индамай ташқарига чиқиб кетди.
Хайри хола чуқур ўйга ботди. "Нима қилсам экан, Зулфияни уйга олиб кетаверсаммикин?"
Шу куни Хайри хола чақалоққа қараб қизиникида қолди. Бироқ Рустамдан дарак бўлмади. Хавотир олаётганини кўрган Зулфия онасини тинчлантирди:
- Бундай йўқ бўлиб кетишлар биринчиси эмас, ойижон, хавотир олманг, саҳар палла келади, куёвингиз.
У оғир "ух" тортди.
Зулфия айтгандай бўлди, фақат Рустам бу сафар уйга келиш тугул, телефон орқали қайнонаси билан кескин оҳангда гаплашгани ортиқча бўлди.
- Алло? Зулфия, гўшакни онангга бер, - деди Рустам.
Кейин у қайнонасига буйруқ оҳангида:
- Маслаҳатли иш бор эди... кетмай турарсиз... - деди.
- Ҳа, майли, болам... Тезроқ келинг, - дея Хайри хола бироз саросимага тушди.
Бир маҳал не кўз билан кўрсинки, куёви қўлида чақалоқ кўтариб олган бир аёл билан уйга кириб келишди.
Хайри хола яна соддалик қилди, қизига:
- Тезроқ тўшак олиб чиқ, меҳмон келди, - деди.
Рустам эса уялмай-нетмай:
- Ойи! Бу... менинг иккинчи хотиним... Исми - Сора. Бу ҳақда сизларга аввалроқ айтмоқчи эдим, лекин фурсати бугун экан...- деди.
...Ҳамма ёқ остин-устин бўлиб кетди. Нима эмиш, Зулфия фақат қиз туғармиш. У аёлдан эса ўғил фарзандли бўлибди... Бор сабаб шу.
Хайри хола юрагини чангаллаб қолди. Лекин Рустам парвойига ҳам олмай:
- Иккаласи ҳам шу уйда яшайверади, - деб сигарета тутатиб ўтирганини кўриб, Зулфиянинг хўрлиги келди.

Давоми 13:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40🤔3👏2
Кейин қизларининг уст-бошларини йиғиштиришга тушди.
- Кетамиз, ойи! - деди у йиғлаб.
Хайри хола кўзларига жиққа ёш олиб, беихтиёр қўлларини дуога очди:
- Сени Худо хор қилсин! Болаларнинг уволи тутсин! Уйинг ўзингга сийлов, илоҳим, кўчада қолгин сен!..
...Вақт ўз ишини қилди. Хайри xолани дард енгиб, оламдан ўтди. Зулфия фарзандларини оёққа турғазди. Ўқитди, ишли қилди. Тенгига тенгдош қилиб, узатди. Қуда-андали, неварали бўлди.
...Рустам ҳақида ҳамма "миш-миш" тарқалди. Лекин бундай гапларга Зулфия парво қилмади. Чунки у ўзининг "ширин ташвиш"ларидан ошинмасди.
Бир куни Зулфия набираси билан бозор айланиб юришганди, ортидан кимнинг-дир овози эшитилди, таниш овоз... У ўгирилиб қаради. Қаради-ю, кўзларига ишонмади, бу Рустам эди.
Шу пайт унинг қулоқлари остида онаизорининг қарғишлари жаранглади: "Кўчада қолгин...".
Ҳа, мазлума билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, деган гап рост экан. Рустам катта гуноҳ қилганди. Мол-давлатига ишониб, калта ўйлаганди. Оиласини хор қилди, муштипар қайнонасининг кўнглини синдирди. Энди уни қайнонасининг қарғиши урди.
"Миш-миш"лар ҳақиқат экан. Ўғил фарзанд туққан аёли Рустамнинг давлатига учиб, уни бор-будидан айригач, "Бола сеники эмас", дея уни ташлаб кетганди. Рустам ишдан бўшади, уйи эса мусодара қилинди...
Зулфия бояги таниш овоз эгасига тикилиб қаради. У:

- Хайр қилинг, Аллоҳ йўлига... - деб, ўтган-кетганларга маъюс нигоҳ билан умидвор тикилиб ўтирганди.

Зулфия юролмай қолди. Ич-ичидан алам билан йиғлаб юборди: "Онажон, онажооон...

Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍5
БЕВА КЕЛИН...

Улар фарзандларининг пойтахтда яшаб, обрўли даргоҳларда ишлашаётгани билан фахрланишади. Қўни-қўшни, қариндош уруғларга ўғли пойтахтда тадбиркорлик қилишини, қизи шифокор, келини ўқитувчи эканини ғурурланиб гапиришади. Икки невараси хорижда ўқишини, қолганлари ҳам акаларининг изидан боришини, катта-катта ўқишларда ўқиб элга фойдаси тегадиган инсонлар бўлишини айтиб мақтанишдан чарчашмайди. Болалари қишлоққа тез-тез келишмайди. Лекин байрам-ҳайитларда Тошкентга қатнайдиган таксилар билан совға-саломлар жўнатиб туришади. Кузнинг салқин оқшомларидан бири эди. Чол-кампир телевизордан кўрсатилаётган Тошкент манзараларини томоша қилаётиб, болаларини соғинишганини ҳис қилишди.
Бобоси, биз ҳам бир шаҳарга борамизми?- Кампир чолига музтар тикилди.- Болаларимизни кўриб келардик. Соғиндим...
Қўй, нима қиласан, момоси,- чолнинг товуши титради.- Болаларимизнинг ўзлари ҳайит арафаси келиб қолишар. Йўлда уриниб қоласанми, дейман-да.
Менга ҳеч нарса қилмайди, бора қолайлик энди. Болаларимиз ҳайит арафасида келса яна ҳам яхши. Биз ҳам уч-тўрт кунга бориб келайлик. Тошкентга бормаганимизга ҳам ўн йилдан ошдиёв... Қизингиз институтни тамомлаётганида боргандик, чамамда...
Чол кампири тўрт девор орасида зерикиб қолганини тушунди.
Унда ўғлингга қўнғироқ қиламан. Эрталабки поездда чиқсак, тушдан кейин бизни кутиб олишга чиқсин.
Йўқ, болаларни безовта қилманг. Ишини қилаверсин. Биз Шодмон таксичи билан борамиз. Ундан сўранг-чи, қачон Тошкентга қатнар экан. Ўғлимизнинг уйини билади, шундоқ эшигининг олдидан болам бериб юборган совғаларни олиб келади-ку. Болаларимиз кутилмаганда бизни кўриб хурсанд бўлсинлар.
Кампир ўзини шаҳарда болаларининг даврасида ўтиргандай ҳис қилди чоғи, кемшик тишлари кўриниб илжайиб қўйди.
Ҳеч билганингдан қолмайсан-да. Майли, сен тайёргарлигингни кўравер, мен Шодмондан хабар олай-чи, ҳафтада уч-тўрт марта Тошкентга қатнайди. Эрта-индинга борадиган бўлса, биз ҳам чиқамиз.
Кампир қўшниси Сулаймоннинг дўконидан сотилган маҳсулотлардан бўшаган қоғоз қутиларни олиб келди. Бирига узум, бирига анжир, бошқаларига олма, нокларнинг йирик-йирикларини чиройли қилиб жойлади. Қассобхонадан гўшт олиб келиб шўрва осди. Ўғли қайнатилган яхна гўштни яхши кўради. Ҳайдовчиникидан қайтган чолига товуқхонадан хўрозни олиб чиқишни айтди.
Хўрозни нима қиласан?
Сўясиз. Тозалаб оламан. Қизингиз товуқ шўрвани яхши кўради. Болагинам бир яйраб товуқ шўрва ичсин. Ўз қўлларим билан тайёрлаб бераман, ишлари кўп бўлса шўрва қилиб ичишга ҳам вақти бўлмаса керак, болагинамнинг.
Чолнинг кўнгли бузилди. Ҳамма нарсани тахт қилганини қайта-қайта кўздан кечиравериб кампир туни билан ухламай чиқди. Ҳатто сандиғида ҳар пенсиясидан йиғиб келаётган пулдан ҳам “Невараларимга бераман” деб олди. Туни билан ухлаёлмай чиқди. Тонга яқин кўзи илинибди. Тушига ўн йил олдин буйрак хасталиги билан оғриб вафот этган ўғли кирибди. Қўлига иккита нон тутқазиб “Онажон, буни Нилуфарга беринг” деётганмиш. Қуш уйқуси қилган кампир чўчиб уйғонди. Чоли уйғониб бомдод намозига таҳорат олаётган экан. Тезгина ювиниб у ҳам намозини адо этди. Ибодатдан сўнг тушини чолига гапириб берди.

Бу шунчаки туш эмас, бобоси, болагинам қизидан хабар олишимни хоҳлаяпти. Қизингиз келиннинг иккинчи турмуш ҳам ўхшамаганидан кейин, неварамизни олиб Тошкентга кўчиб кетганини, ўша ерда яшашини айтганди. Бобоси шу боришимизда келин билан неварамизни ҳам кўриб қайтайлик, хўпми?
Майликуя, лекин Тошкент ҳам катта жой, келинингни қаердан топасан?- Чол келинни топишдан ҳам кўра бир пайтлари кампири билан қизининг келинга қилган зуғумларини ўйлаб, бева келинига рўпара бўлишдан уялаётганди.
Нилуфар қизим аммаси билан кўришиб турар экан. Қизингиз манзилини билса керак.
Ҳа, қани борайлик-чи. Бир гап бўлар...
Тошкентга кечки олтиларда етиб келишди. Шодмон таксичи ўғлининг уйини билар экану, кўп қаватли уйнинг қайси хонадонида яшашини билмас экан. Уй олдига келганда чол-кампирнинг ўғлига қўнғироқ қилди. Қишлоқдан ота-онасини олиб келганини айтди. Ўғил аввал ҳайрон бўлди, сўнг айни пайтда ишда эканини, ҳозир хотинига қўнғироқ қилишини айтди. Беш дақиқалардан кейин қувониб-с

Давоми 15:30 да
34🔥2👍1
евиниб келини тушди. Қайнотаси билан саломлашгач, қайнонасини бағрига босиб, ҳатто кўзига ёш олиб кўришди. Бир зумда неваралар тушиб машина юкхонасидаги совға-саломларни уйга ташишди.
Айбга буюрманг, ойижон,- деди келин узрхоҳлик билан.- Уйимиз тўзиб ётибди. Ишдан кейин ўқув марказида репитеторлик қиламан. Уй ишларига зўрға улгураман. Ўзингиздан қолар гап йўқ, катта шаҳарда яшаш қийин. Болаларимиз улғайиб келяпти. Сарф-харажат ҳам шунга қараб кўпаяяпти. Ўғлингизга ёрдамлашмасам бўлмас. Ҳозир бир эркакка ҳамма оғирликни юклаб қўядиган замон эмас...
Келин дастурхон тузагунча бир дунё гапни гапирди. Кампир тўкин дастурхонга қараб беихтиёр Аллоҳга шукрона айтди. “Бир пайтлари меҳмонни бир елим тақсимчада майиз, бир елим тақсимчада туршак, жуда бўлса уч-тўрт дона парварда билан кутардик,- хаёлидан ўтказди кампир. Булар ноз-неъмат тўлдирган идишларининг ўзи фалон пул турса керак. Қандай ажойиб даврлар келдия...” Бирор соатдан кейин қизи, сўнг ўғли кириб келди. Уй меҳр ва шодликка тўлди.
Отажон, онажон, кечиринглар,- деди ўғил ердан кўз узмай.- Бозорда савдо қилиш ҳам қийин. Ҳар бир- бир ярим ойда хорижга чиқиб мол олиб келиш керак, савдони ҳам назорат қилиш керак. Қишлоққа бориб сизларни кўриб келишга ҳам вақт тополмаяпмиз...
Ҳа, онажон, отажон,- қиз ҳам гапга қўшилди.- Шаҳар шароити жуда қийин. Бир кун ишламасанг ўн кунлик сарф-харажат заҳираси йўқотилади. Лекин сиздан миннатдормиз. Бизни ўқитдиларингиз, шаҳарда яшашимизга имкон яратиб бердингиз. Шундай яхши ота-онамиз борлигидан мамнунмиз...
Тун ярмидан оққанда қиз болаларини олиб, ота-онаси олиб келган совға-саломларни машинасига жойлаб уйига қайтди. Қизининг ўзи машина ҳайдашини кўриб ота-онанинг завқи зиёда бўлди.
Отажон, онажон, эртага ўзим келиб сизларни олиб кетаман. Бугун куёвингиз навбатчиликда эдилар, эртага уйда бўладилар, худо хоҳласа. Бизникида яйраб ўтирамиз эртага...
Чол-кампир болаларининг ҳурмат-иззатидан мамнун бўлишди. Келин қайнота-қайнонасига юмшоқ, кенг ётоққа ўрин қилиб берди. Кампир келинини узоқ дуо қилди. Бегона жойми ё дийдор қувончиданми негадир чол-кампирнинг кўзларига уйқу келмади.
Бобоси, ухламаяпсизми?- деб сўради кампир оҳистагина.
Йўқ. Ўзинг ҳам ухламаяпсан-ку?
Ҳа. Болаларимизнинг ҳаёти яхшикуя, лекин ҳаддан ортиқ ўзларини ўтдан чўққа уришяптимикан,- дейман-да.
Нима дейсан энди,- чол енгилгина “уҳ” тортди.- Буларнинг даври бошқа-да. Қўявер, яхши меҳнат қилса яхши яшайди. Шуларнинг ҳаёти яхши бўлса мен билан сен ҳам хотиржам бўламиз-да, момоси.
Тўғри айтасиз...
Эртаси куни бомдодга таҳорат олиш учун турган чол-кампир ўғлининг уйда эмаслигидан ҳайрон қолишди.

Ҳафтада икки кун тонги иккида бозорга жўнайдилар,- деди ошхонада нонуштага тайёгаргарлик кўраётган келини.- Улгуржи бозор бўлади. Савдолари яхши бўлади.
Вой, ўзи кечаси бирларда дастурхонга фотиҳа ўқидик. Болам ухламадими?- Кампирнинг кўзлари ёшланди.- Кеча ўзи тўққизларда келганди...
Ухламадилар, ойижон,- келин айбдорона оҳангда жавоб берди.- Сизлар уйқуга кирганингиздан сўнг секин чиқиб кетдилар...
Нонуштадан кейин келин болаларини етаклаб ишга ошиқди. Келини ҳам машина бошқарар экан. Кампир уни кўриб бир севиндики. Кун бўйи чол-кампир уйда ўтиришди. Кампир зерикса айвон деразасидан ташқарига қаради. Баланд биноларни кўриб ҳайратланди. Болалари шундай чиройли, катта шаҳарда яшашидан фахрланиб, қишлоқдаги дугоналарига мақтанишни кўнглига тугиб қўйди. Кечга томон қиз келиб ота-онасини уйига олиб борди. Қизининг ҳам яшаш шароити яхши экан. Ота-она мамнун бўлишди. Аммо буларнинг уйида ҳам ўғлиникидек эрта тонгдан уйда ҳеч ким қолмас, бири нонушта қилган, бири улгурмаган, бошқаси уйқусираб ғингшиган, ҳаммаси шошилган. Яна чол-кампир ўзлари қолишди. Тушдан кейин катта невараси коллеждан қайтганди, кампир марҳум ўғлининг қизини сўради.
Ҳа, Нилу опамми, Университетда ўқийдилар,- деди невараси бепарволик билан.

Давоми 17:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35👍3🤔2
ОДАМНИ АЁЛИДА КЎНГЛИ БЎЛМАСА

САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг ёшим 25да, оила қурганимга бир йилча бўлиб қолди. Аёлим қариндошим, яъни тоғамни қизи. Аллоҳимга шукрки, Худони таниганлардан, яхши аёл, лекин битта муаммо, мен аёлимга ҳечам кўнгил қўёлмаяпман, уйга келгим келмайди. Эрталаб чиқиб кетиб, ярим тунда, онам телефон қилиб чақирганлари учунгина келаман. Бу юришдан ўзим ҳам чарчаб кетдим. Сизлардан илтимос, бир маслаҳат берсангизлар. Қандай йўл тутсам бўлади?


ЖАВОБИНИ ӮҚИБ ХАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ👇
14
Чақирасанми, болам? Бир кўрай, дегандим...- Кампирнинг кўзларида ёш ғилтиллади. Невара бувисининг нега йиғлаётганини тушунмай, ҳайрат билан:
Хўп, ҳозир қўнғироқ қилиб айтаман, бувижон,- деди.
Невара қизи бир ўзи эмас, онасини ҳам олиб келибди. Келини худди ҳеч нима бўлмагандек, орадан ҳеч қандай гап ўтмагандек қучоқ очиб қайнота-қайнонаси билан кўришди. Кампир невара қизини кўриб кўз ёшини тўхтатолмади. Ўғлининг худди ўзгинаси бўлибди. Қўярда қўймай невараси билан келини чол-кампирни уйига олиб кетишди. Ўғил-қизининг уйига қараганда бева келинининг уйи одмигина экан. Бир хонали уйда она- бола яшашар экан. Жиҳозлар оддий- телевизор, кийим жавони, кўрпа-тўшаклар. Бир зумда она-бола дастурхон ёзиб, овқатга уннашди. Кечгача гаплашиб ўтирдилар. Чол бир хонали уйда тиқилиб қолишдан хижолат бўлиб ўғлиникига қайтмоқчи бўлганди, келин кўнмади:
Йўқ, отажон. Сиз аям билан неварангизни ўртага олиб ухланглар. Мен ошхонада жой қиламан. Бемалол сиғишамиз...
Эрталаб ўғли билан қизининг уйидагидек шошилганча нонушта қилиб-қилмай чиқиб кетишмади. Бафуржа чой ичишгач келин собиқ қайнота-қайнонасига бир-бир қараб:
Аяжон, отажон, бугун сизлар билан шаҳар айланамиз. Театрга тушамиз. Кечқурун ширин таомлар тайёрлайдиган “Миллий таомлар” ошхонасида овқатланамиз, нима дейсизлар?- деди.
Сизни ишдан, қизимни ўқишидан қолдирамизми? Йўқ болам, бизни деб овора бўлманглар. Энди қайтамиз,- кампир хижолат чекдию аслида шаҳар айлангиси келаётганди. Болаларининг иши кўплигини кўраётгани учун айтишга ботинолмаётганди.
Бугун шанба, менга дам олиш куни. Нилуфар дарсидан рухсат олади. Сизларнинг баҳонангизда биз ҳам шаҳар айланамиз...
Чол-кампир шаҳарни томоша қилиб яйрашди. Сайёҳлик автобусига чиқишди. Хотира майдонида ҳамқишлоқларининг исм-фамилиясини излашди. Невара қизи бобо-бувиси билан суратга тушди. Спектакл томоша қилишди, бирга овқатланишди. Чол-кампирнинг ҳай-ҳайлашига қўймай яна уларни уйига олиб келишди.
Кампир шундай олижаноб келинининг бахти кулмаганидан афсусланди. Ўғли вафот этгач келинни негадир ёқтирмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ деявериб охир-оқибат келинни уйдан ҳайдаб юборди. Невараси уч яшар қизча эди. Кейинчалик келинининг турмушга чиққанини, турмуши ўхшамай, шаҳарга кетиб қолганини қизи айтганди. Шунча пайтдан бери бирор марта неварасидан, келинидан хабар олмаганини ўйлаб виждони қийналаётган кампир, сал гапга кўз ёши қилиб, невара қизини қучарди.
Келин чол-кампирга бош-оёқ сарпо қилиб кузатди. Таътилларида қизини жўнатишга ваъда берди. Хайрлашаётиб кампир келинни бағрига босар экан илтижоли оҳангда сўради:
Болам, мендан рози бўлинг! Мен сиздан розиман!..
Ўғлиникига қайтишганида эшик қулф экан. Уларни безовта қилмаслик учун қўнғироқ қилишмади. Ўғли бозорда, келинининг бугун йиғиладиган “гап”и бор эмиш. Спорт машғулотларидан невараси қайтгунича чол-кампир болалар майдончасидаги ўриндиқда ўтиришди. Кампир қишлоғини, дугоналарини, бўёғи кўчган, очиб-ёпганда овоз чиқарадиган дарвозасини соғинган эди. Туни билан ухлаёлмай, эрта тонгда қишлоғига қайтишни ўйлаб чиқди. Йўл бўйи келинининг меҳр уфуриб турган нигоҳлари кўз олдидан кетмади...

Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2827
Илтимос, менга тегманг, сизни хам қизингиз бордур, рахмингиз келсин.
Мунира, ярми ертилиб улгурган кўйлагида, баданини беркитиб йиғларди.
—Кўп гапирма, кайфиятимни бузсанг, ўзингга қийин бўлади.
Ботир, Мунирани кўйлагини ечиб ирғитиб юборди.
Мунира, қўллари билан ўзини беркитарди.
—Оввора бўлиб чиранма, энди меникисан. Сенга хеч ким ёрдам бера олмайди.
Ботир, кўйлагини тугмаларини битта-битта бўшатиб....
40👍1
Rum Taki Tak
Gulsanam Mamazoitova
Qoshiqni baland qoyamiz va kechki ovqatga unnaymiz🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🔥1
КЎПРИК

Кунлардан бирида бир-бирига қўшни бўлган фермада истиқомат қиладиган икки ака-ука жанжаллашиб қолишди. Бу улар орасида хўжалиги бир-бирига алоқадор бўлгач, қирқ йил мобайнида содир бўлган илк жиддий низо эди. Ака-ука шу пайтга қадар ўзаро ҳамкорликда ишлаб келишаётганди. Низо бунга ҳам барҳам берди.
Ҳаммаси арзимас бир англашилмовчиликдан келиб чиқди. Бу охир-оқибат даҳанаки жанг ва узоқ чўзилган юзкўрмаслик билан давом этди.
Бир куни аканинг эшигини кимдир тақиллатди. У ажабланиб, бориб эшикни иочса, бўсағадан сал нарида уста дурадгор турган экан. У айни дам иш излаб юбрган эди. Пулга муҳтож бўлгани учун биринчи навбатда, укаси билан жанжаллашган аканинг уйига келган эди. У ўз мақсадини айтгач, ака тилга кирди:
« Айни вақтида келдинг, сенбоп бир иш бор. Мана бу анҳорни кўряпсанми, -деди у устага сув оқиб ўтаётган ариқни кўрсатиб,- шу фермаларни иккига бўлади. Бир ҳафта аввал унинг ўрни майса билан қопланиб ётганди. Менинг укам бульдозер олиб келиб, зовур қаздирди. У бу ишни атай мен учун қилди. Ёмон ниятда. Энди иккимизнинг орамизни мана шу ариқ ажратиб турибди. Сен мана шу ариқ ўрнига шундай баланд девор ўрнатгинки, унинг юзини ўлгунимча кўрмай».
Уста акага термилиб қолди. Аммо унга пул зарур эди. Шу боис учун унинг таклифини қабул қилди. Уста ишга киришдан аввал ариқни обдон ўрганди. Унинг ўлчовини олди, кейин ёғочларни арралаб, рандалади. Кечга қадар эса ишни битказиб қўйди. Ака шом қўнган маҳали даладан қайтганида уста ишни бажариб, кетишга тараддудланиб турган эди. У устанинг маҳоратини кўриш учун ариқ олдига келдию, кўз олди айланиб, пастки жағи осилиб тушди. У устага буюрган девор ўрнида икки қирғоқни бирлаштириб турган кўприкка гувоҳ бўлди. Шу дам нима воқеа содир бўлганини етиб келгач, англаган ука ҳам иншоотни кўриб, ажабланди. Кўприкнинг нарёғида ака, бу ёғида эса ука бир-бирига термилиб қараб қолишди.
«Мен қилган хатони яшириш учун кўприк қурдиргангга раҳмат»,-ниҳоят тилга кирди ука. Бундан аканинг кўнгли юмшаб, у томон қадам ташлади. Ака-ука бир-бирининг кафтини биродарларча сиқди. Кейин бир-бирини бағрига босди.
Уста иши учун ўзи истаганидан ҳам зиёд ҳақ олгач, ака уни шу ерда қолиб ишлашга кўндирмоқчи бўлган эди, у кулимсираб шундай деди:
«Бу таклифни қувонч билан қабул қилар эдим, бироқ ҳали яна анча кўприк қуришим керак-да...»

Умид таржимаси


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
38🔥10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни асранг аёллар
Касал хотин эрига ёқмас

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
12💯7👍1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_25


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Юзингизга нима бўлди?
Марям, Мунирани юзини кўриб вахима қилди
—Хеч нима уриб олдим.
Мунира оғриётган юзини ушлаб қўйди
—Муз босиш керак, кўкариб кетибди.
Марям, музлатгичдан музни.олиб, Мунирани юзига босди
—Оввора бўлманг опажон.
Мунира хижолат бўлиб, музни олди
—Айтдима, ўзингизга эхтиёт бўлинг деб. Янаям қолган иккитаси деярли уйда бўлмайди.
Марям, секин пичирлади
—Улар қаерда?
Мунира хам секин гапирди
—Улар ўзларини севади. Иккиси хам деярли саёҳат қилади. Эримизни пуллари деярли шу иккисига кетади, Назо шундан аламзада бўлган. Ўзи хохласа хам, бу учун пул ажратмайди.
Марям, қошини учириб қўйди.
—Тушунарли, шунга мендан эрини қизғониб юрибди эканда.
Мунира, оғриётган юзини ушлаб қўйди.



💫💫💫💫


—Мен уйга бориб келишни хохлайман.
Мунира, Ботир хонага кириши билан гап бошлади.
—Нима қиласан?
—Дадамни кўришга.
—Оввора бўлиб борганинг қолади. Даданг сени уйга қўймайди, нима қиласан ялиниб
Ботир энса қотирди
—У мени дадам, мени албатта тушунади. Бу ялинишга кирмайди, мен ўзимни оқлаб олишим керак.
Мунира тескари қаради
—Майли, бориб гаплашиб кел. Бир соат вақт, бориб қайтиб келишингга.
—Нима? Бир соат.
Мен сизга қул эмасман, ўзингизга бўйсундиришга уринманг
Мунира, гезариб қаради.
—Ўзингдан кетма.
Мунирани сочидан ғижимлади.
—Қўйиб юборинг.
Мунира, нафрат билан қаради.
—Юзингга нима қилди?
Сочини қўйиб юбориб гапирди
—Хеч нима..
Мунира, Ботирдан узоқлашди.
—Назодан калтак едингми?
Ботир кулиб қаради.
—Хурсандмисиз?
Хотинингиздан калтак еганимга?
Мунира алам билан қаради.
—Тилингга яраша ейсанда.
Сен хам мени кўнглимни топа олсанг, анави иккисига ўхшаб чет элларда дам оласан. Ололмасанг, бу иккисидек уйдан чиқмай, ўтирасан.
Ботир, столга ўтириб Мунирани ўзига тортди.
—Менга яқинлашманг. Менга чет эл керакмас, менга озодлик керак.
Мунира, питирчилаб қўлидан чиқишга уринди. Ботир Мунирани қучоғига ўтиргизиб, замогига қўл узатди.
—Жим, кайфиятимни бузма
Мунирани сочидан хидлади.
Мунира ўзидан жирканиб кетди.
—Илтимос мени тинч қўйинг. Мен сизни хохламайман
Мунира, Ботирни ўзидан итарди.
—Қочиб кетган ўйнашингни хохлайсанми?
Ботир, Мунирани очиқ баданини махкам сиқди.
—Хеч кимни хохламайман. Мени ўйнашим йўқ
Мунирани кўзидан ёш сизиб чиқа бошлади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
45👍3
#У‌ткинчи_дунё


#No_26


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Келинг қайноғажон.
Ботир Муслимни кўриб, пешвоз чиқди.
—Ассалому алайкум.
Муслим, сохта табассум билан ичкарига кирди
—Нима шамоллар олиб келди сизни, бизни уйимизга?
Ботир, диванга ёйилиб ўтирди.
—Бир кўриб ўтай дегандим, шу ёққа йўлим тушганди.
Синглим қани, сизни хафа қилмаяптими?
Муслим атрофга қаради
—Синглингиз, бир кўнгил олишни хам билмайди. Мен бундай эканини билганимда, кичик синглингизни олардим. Бу қиз жуда муз.
Ботир, ўзича шикоят қилди
—Хали ёшда, ўзингиз тарбия қилиб оласиз.
—Ха бошидан тарбия қиламан шекили.
Хозир чиқади, хонада эди.
—Мунира...
Ботир, ўтирган жойида бақирди.
—Лаббай.
Мунира, ошхонадан чиқиб келди.
—Аканг келди, саломлашмайсанми?
Ботир, Мунирага қаради
—Ассалому алайкум.
Мунира, турган жойида гапирди.
—Ваалайкум ассалом. Синглим келиб саломлашмайсанми?
Муслим, Мунирани олдига борди.
Мунира кўзларида ёш билан Муслимга қаради, Муслим юзлари кўкарган синглисига қараб ичи ачишди.
—Яхши юрибсанми?
Муслим, Мунирани қучди
—Зўр юрибди, кенг уйни келини бўлиб.
Ботир, ўтирган жойида гапга қўшилди.
—Ха яхши. Кўриниши яхши синглимни.
Муслим жойига бориб ўтирди, Мунира бир сўз демай чиқиб кетди.
—Бугун дадангизни кўришга бормоқчи эди.
—Бугун бормасин. Эртага борсин, дадам билан гаплашиб оламан. Хозир борса жахли чиқади, кейин озроқ мазаси бўлмай қолди. Шунга.
—Пул сўраб келгандингизми?
Муслимни гапи тугамай оғзига урди
—Шунақароқ.
Муслим бошини қашлаб қўйди.
—Ха яхши.
Ботир ўрнидан турди.
—Сиз ўтира туринг, мен пул олиб чиқай.
Ботир хонасига чиқиб кетди.
Хонага кирганда Мунира йиғлаб ўтирарди.
—Яна нима кўз ёш қиляпсан?
Ботир, сейфни очди
—Сизга нима?
Мунира жахл қилди
—Акангга пул беряпман, буни сен тўлайсан. Тушундингга гапимни?
Ботир, пулни санаркан Мунирага кўзини қисиб қўйди
—Мен қаердан оламан бунча пулни?
Мунира кўзидаги ёшни артиб, Ботирга қаради
—Кўнглимни олсанг бўлгани. Бошқа нарса керакмас.
Ботир хонадан чиқиб кетди.
Мунира кечаги тунни эслаб, юраги орқага тортди.
—Ё Аллоҳим. Қачон қутиламан булардан.
Мунира секин пичирлади.


💫💫💫💫


—Ойи, энди секингина бу уйларни бузиб янгилаб олиш керак.
Қизингиз Ботирбойни кўнглини ололмаётган экан. Хайдаб юборгунча биз хам фойдаланиб олишимиз лозим
Муслим, қўлидаги пулни ярмини Латофатга узатди
—Бу қиз жуда лаллайган бўлдида.
Ўзим бир бориб келсаммикан.
Латофат, Мунирани эслаб асабийлашди
—Эртага ўзи келади. Сиз яхши гапириб йўлга солинг.
Анави эрингиз хам, ха деб ноз қилмай Мунирага яхши гапирсин, биз пулини шилайлик
Муслим, секингина гапирди
—Йўқ, даданг яхши гапирса, келиб олади. Даданг билан ишинг бўлмасин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
43👍5🤔4
#У‌ткинчи_дунё


#No_27


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизалоғим келибди.
Мунира дарвозадан кириши билан, Латофат кутиб олди.
—Ассалому алайкум
Мунира бехол, уйни хар бир бурчагига қараб чиқди.
—Ваалайкум ассалом.
Латофат Мунирани қучоқлади. Мунира жим турарди.
—Дадам қани?
Мунира гап бошлади
—Даданг кетган. Иши бор экан, келиб қолади. Унгача юр, она бола бир дардлашайлик.
—Нима? Дардлашайлик? Она-бола?
Мунира аламли кулди
—Энди эсингизга келдими она-бола эканимиз?
Мунирани кўзларидан ёш оқа бошлади
—Қизим, нега мендан ўпкалайсан. Ахир сени бахтингни ўйлаб қилдимку, мендек қийналмасин деб қилдимку.
Латофат маюс гапирди
—Бахтимни дебми? Ўғлингизни чўнтагини дебми?
Мунира йиғлаб гапирди
—Мухими бахтлисанку қизим.
—Ха бахтлиман, жудалар бахтлиман. Мана бахтлилигимни исботи
Мунира, юзини яшириб олган, сочларини еғди.
—Вой шўрим ким қилди буни?
Латофат Мунирани юзини силади.
—Ўша бахтли хонадонимда, мендан бошқа яна тўртта бахтлилар бор экан. Хали иккитасини кўрмадим, бу каттасини иши.
Кеча сизлар ундирган пулни хаққини хам, мен калтак билан тўладим, сахий куёвингиздан.
Мунира бор аламини сочди.
—Қўлинг сингурлар, сен билан бирга бораман, кўрсатиб қўяман мени қизимга қўл кўтаришни.
Латофат шанғиллаб гапирди.
—Юр қизим, уйга кирайлик бафуржа гаплашиб оламиз. Хозир синглинг мактабдан келади, мазза қилиб ўтирамиз.
Латофат Мунирани қўлидан ушлаб ичкарига етаклади.



💫💫💫💫



—Кичик хотинингизни эркалатиб юборяпсиз.
Назо, Ботирни ортидан қучди.
—Ха энди. Хамма нарсани янгиси ширинда.
Ботир кулди
—Мени хонамга кирмай қўйганингизга анча бўлди.
Назо айланиб ўтиб, Ботирни бўйнидан қўлларини ўтказди
—Ўзинг таклиф қилмаяпсанку
Ботир, Назони белидан қучиб ўзига яқинлаштирди
—Таклиф керакми?
Назо нозланиб кулди
—Хада, биласанку мени.
Ботир кўзини қисиб қўйди
—Ундай бўлса кетдик.
—Соғиниб қолибсанку..
Ботир, Назони кўтариб хонасига кириб кетди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
32👍3