📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.33K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ҳатлаб, буларнинг ҳовлисига ўтди. Югуриб келиб, Аббоснинг елкасидан тортди.

– Сен ҳам эркакмисан, номард! – ўшқирди Зоҳиджон. – Аёл кишини ҳам шунча урадими одам? Одаммисан ё ваҳший ҳайвонмисан?

– Сенинг нима ишинг бор? – силтанди Аббос. – Хотин меники, хоҳласам, ураман, хоҳласам, ўлдираман!

– Садқаи одам кет! – Аббосни итариб юборди Зоҳиджон. – Шундай аёлнинг қадрига етмадинг, бир куни кўзинг оқиб тушади! Ўзинг рўзғорингга битта гугурт олиб келмайсан, яна сенга икки болани туғиб бериб, ўзи боқаётган муштипарни ургани қандай ҳаққинг бор?

– Бу Ўктам раиснинг ўйнаши, ўлдираман уни! – пишқирди Аббос. – Сен нега унинг ёнини олиб қолдинг? Ё сенинг ҳам бу билан алоқанг борми?

Зоҳиджон уни уришга чоғланган эди, орага Маҳзуна тушди:

– Урманг, ака, балога қоласиз! Ўртамизга тушиб, бир шапалоқ урган ўз акасини мелисага бериб, қанча сарсон қилган эдилар, эсингиздами?

– Кўрдингми, ит? Шунча билан хотининг яна ёнингни олади, – деди Зоҳиджон ва Маҳзунага гапирди: – Сизга ҳам беш кетмадим, келин. Бунинг нимаси билан яшайсиз? Одамми бу? Топганини ичади, кўчадан берига битта ушоқ кўтариб келмайди. Устаман дегани билан бировнинг ишини битриб бергунча, савдолашган пулини ичиб бўлади, бу алкаш. Бошқа аёл бу ҳайвон билан бир кун ҳам яшамасди. Кетинг! Шу бугуноқ кетинг!

Зоҳиджон яна ҳовлисига қараб юрар экан, Аббосга дўқ урди:

– Мени кетди, дема, қараб ўтираман, қўлингни теккиз қани, нима қиламан?

– Нима қилардинг? – қўлини пахса қилди Аббос.

– Қўлингни уриб синдираман!

Маҳзуна йиғлай-йиғлай, қўлини ювди, сигир соғди. Ўчоққа олов ёқиб, картошка қоувурди. Мактабга қатнаб қолган Илҳомжонини, пилдираб юриб қолган Мафтунасини овқатлантирди.

Зоҳиджон айтган гапларни ўйлаб ўтирувди, маҳалла раиси Қўлдош акани, мулла Сафар бобони, Ислом бобо, Раббимқули бобо деган оқсоқолларни эргаштириб, Зоҳиджоннинг ўзи келиб қолди.

– Келингизлар, ичкарига кирингизлар! – шошиб қолди Маҳзуна.

– Биз ичкарига кирмаймиз, эрингизни чақиринг, – деди Қўлдош ака. – Бир гаплашиб олайлик.

– Ким чақирди сизларни? – ичкаридан гандираклаб чиқиб келди Аббос. – Зоҳид, сен хотинингга бир нима деганингда мен бобойларни чақириб келган жойим борми? Айт!

– Аббос, ўзингни бос! – деди Қўлдош ака. – Зоҳиджон айтмаса ҳам, ўзимиз келмоқчи бўлиб юрувдик. Ҳаммасини кўриб юрибмиз. Уйингга қарамайсан, рўзғорга қарамайсан. Ҳатто ҳовлига ҳам келиннинг ўзи экин экади, суғоради. Ҳаммвасини биламиз-ку?

– Билсангиз, нима қилай? Сизнинг хотинингиз нима қилаяпти, мен аралашаяпманми?

– Ҳаммасига айбдор ароқ, – деди мулла Сафар бобо. – Шу ичишни ташласангиз, ҳаммаси изга тушиб кетади, Аббосвой.

– Эй, сассиқ мулла! Ичсам, ўзимнинг пулимга ичаман ё бирор марта ароқ олиб бериб қўйган жойинг борми?

– Астағфируллоҳ! Бу тамом бўлган одам экан-ку? – деди мулла Сафар. – Буни одам деб насиҳат қилгани келибмиз.

– Насиҳатингни болангга қил! – ўшқирди Аббос. – Менинг ақлим ўзимга етади.

– Кекирдагингни суғуриб олайми? – ҳассасини ўқталди Ислом бобо.

– Юринглар, бу билан гаплашиб, одам барака топмас экан, – дарвозага қараб йўл олди Раббимқули бобо.

– Эртага маҳаллага ўтинг, сиз билан ўша ерда гаплашамиз, – деган Қўлдош ака ҳам бобойларга эргашди.

Ўктам фермернинг боғида узум узаётган Маҳзунани ичиб олган эри излаб келди.

– Четроққа чиқайлик! – деди эридан яхши гап чиқмаслигини билган Маҳзуна бошқа аёллар олдида уялиб қолмаслик учун.

– Ўйнашинг қани? – сўради Аббос нарироққа боришгач. – Одамлар айтди, тушликда Ўктам билан бир товоқдан ош еганмишсан?

– Тавба денг-ей! – деди Маҳзуна. – Мен ким-у, Ўктам раис ким? Келиб-келиб, раис мен билан ош ейдими? Тўғри, тушликда палов едик, аммо раисни кўрганим ҳам йўқ.

– Тўғри, дегин. Ош едик, дегин.

Аббос кутилмаганда Маҳзунанинг юзига қулочкашлаб урди. Маҳзуна яшин ургандек ерга қулади. Аббос унинг қорнига, елкаларига тепа бошлади.

– Бу кунимдан ўлганим яхши! – ингради Маҳзуна. – Бирданига ўлдириб қўя қолинг!

– Ўлдираман ҳам!......

Давоми 18:20 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21👍3
Аббос ёнидан пичоқ чиқариб, унинг ўнг келган жойига ураверди. Ўзини ҳимоя қиламан, деб қўлини кўтариб қаршилик қилган Маҳзунанинг билаклари, бармоқларидан қон отилди. Аббос унинг сочларидан бураб, томоғига пичоқ урмоқчи бўлганида орқасидан келиб тепган Сожида деган аёлнинг тепкисидан гандираклаб кетиб, йиқилди. Аёллар Аббосни ура бошлашди. Сожида Маҳзуна ҳушидан кетганини кўриб дод солди:

– Ўлдириб қўйди!

Воқеадан хабар топган Ўктам раис Маҳзуна билан Сожидани олиб, шифохонага жўнар экан, ёнидаги йигитга тайинлади:

– Анави аблаҳнинг қўл-оёғини боғлаб, мелисага олиб боринглар! Уриб, ўлдириб қўйманглар! Бунинг ўлиги тиригидан қиммат.

Маҳзуна икки ой касалхона ётди. Пичоқ ўпкасини тешган экан. Бошқа жароҳатлари ҳам битди. Аммор чайқалган миясининг даволаниши узоқ чўзилди.

Маҳзуна касалхонадан чиққан куни Аббоснинг суди ҳам бўлди. Уч йилга қамашди.

– Ўз уйинг – ўлан тўшагинг, қайтиб келиб нима қиласан? – деди Урайимжон ака. – Эринг қамалиб кетди, кимдан қўрқасан, уйингда ўтиравер!

Отасидан бошқа гапни ҳам кутмаган Маҳзуна тақдирига тан берди. Уйига қайтиб келиб, яшайверди. Ҳар замонда Ҳанифа опа, баъзан уни айбламаган Абдужалил ака билан Қумри опа хабар олиб туришди. Турмага ҳам йилда бир марта қайноғаси Собир ака бориб келди, холос.

Турма дегани ҳайвонни одам қилолмас экан. Аббос келган куниёқ ичишни бошлади. Шу куниёқ Маҳзунага муштини ўқталди.

– Кет! Бу уйда қорангни ҳам кўрмай!

– Ҳеч қаёққа кетмайман, – деди Маҳзуна. – Уйда менинг ҳам ҳаққим бор. Шу уйни қуришда сиз билан баравар ишладим. Шу уйда бола-чақа қилдим, мол-ҳол қилдим.

– Бола-чақангни ҳам олиб кет! Мол-ҳолингни ҳам олиб кет! – бақирди Аббос.

– Бошқа борадиган жойим йўқ, шунинг учун ҳам ҳеч қаёққа кетмайман!

– Унда шу уйдан ўлигинг чиқади!

Аёл зоти «Эримга бир куни инсоф бериб қолар», деб ҳаммасига чидаб, яхши кунлар келишига умид қилиб, яшайверар экан. Маҳзуна эридан рушнолик кўришига ишонмаса ҳам, кап-катта бўлиб қолган Илҳомжонидан, мактабга қатнаётган Мафтунасидан яхшиликларни кутиб, Аббоснинг калтакларига чидаб, яшайверди.

Ҳар куни ичиб келадиган эрини Маҳзунанинг ўзига яқин йўлатмаслиги уни қутуртириб юборар, қамоқдан келгандан бери Маҳзуна таёқдан ҳамма ёғи моматалоқ бўлиб кетса ҳам унинг хонасига бормас эди.

Икки шиша ароқ билан икки бўлак колбаса кўтариб келган Аббос оғилдан болтани олиб келиб, Маҳзуна ва болаларининг олдида уни ўткирлай бошлади.

– Бугун кечаси ёки менинг хонамда ётасан ёки шу бугун ўласан!

Болалари изиллаб йиғлай бошлаган Маҳзуна уларни овутди:

– Даданг ҳазиллашди, қўрқманглар! Агар сизлар икковингиз ётишга қўрқмасаларингиз, мен дадангизнинг ёнида ётаман, олам гулистон.

– Биз қўрқмаймиз, аяжон, майли, дадамнинг айтганини қилинг! – деди Илҳомжон.

– Мен ҳам қўрқмайман, аяжон, акамнинг ёнида ётаман, – деди Мафтуна.

– Ана, ҳаммасини келишиб олдик, – деди Маҳзуна. – Юринг, дадаси, ўрнингизни солиб бераман.

– Шундай бўлсин! – деган Аббос гандираклаганча хонасига кириб кетди.

Ортидан кириб келган Маҳзунага нафрат билан қаради.

– Ҳозир эмас! Болаларинг ухласин! Аммо барибир бугун ўласан!

Аббос шишалардан бирини очди. Бир стакан тўлдириб ичиб, колбасадан бир тишлади.

– Бор, йўқол! Ўзим чақираман, керак бўлсанг!

Маҳзуна эрининг кўзида шу пайтгача кўрмаган бир учқунни кўрди. Бу кўзлар бугун бошқача ёнаётган эди. Қўрқди. Эрининг турмадан наша чекишни ўрганиб келганини ҳали билмайдиган Маҳзуна бугун унинг улфатлари билан роса чекканини ҳам билмасди. Аммо эрининг важоҳати ёмонлигини сезар, ичидан дағ-дағ титраб бир қўрқув келарди.

Эридан бир-икки хабар олган, икки шиша ароқни ичиб ҳам ухлаб қолмаётган эридан хавфсирайвериб, асаби дош бера олмаган Маҳзуна секин унинг ёнига кирди.

– Дадаси, энди ухлайлик, кеч бўлиб кетди, майли, шу ерда ётаман.

– Роса эрни соғиниб кетганга ўхшайсан, – деди Аббос ҳиқиллаб. – Майли, ётсак ётамиз. Аммо билиб қўй, охирги марта ётишинг! Кейин барибир ўлдираман сени! Уч йил давомида қилган бузуқликларинг учун бугун товон тўлайсан!

– Сиз ётиб туринг, мен болалардан бир хабар олиб келай.

– Уф-ф, яна болалар, болалар! Уларни ҳам ўлдираман бугун!.....

Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34
Аббос тўшакка ўзини дустаман ташлаб, пишиллай бошлади. Секин даҳлизга чиққан Маҳзунанинг кўзи тиғи ялтиллаб турган болтага тушди. Секин уни қўлига олиб, эрининг хонасига қайтиб кирди. Бор кучи билан болтани эрининг бошига урди.

– Иҳ-ҳ!

Эри иккинчи уришидаёқ т

ипирчилашдан тўхтаган бўлса-да, Маҳзуна яна ва яна болта билан ураверди. Чарчаб, болтани кўтаришга кучи етмай қолгандан кейингина тўхтади.

Эрининг хонасини маҳкам ёпиб, даҳлизга чиққан Маҳзуна кийимларини ечиб ташлади. Чўмилди. Тоза кийимларини кийиб, болаларининг олдига кирди. Уларни қучоқлаб, эрталабгача алла айтди.

– Қасддан одам ўлдирган айбланувчи Маҳзуна Санақулова Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми, б) банди билан айбли деб топилиб, унга 12 йил қамоқ жазоси берилишини талаб қиламан!

Прокурорнинг бу гапидан сўнг суд залида шовқин-сурон бўлиб кетди.

– Бизнинг келинимизга даъвомиз йўқ, – деди Абдужалил ака. – Аслида, Аббосни ўзим ўлдиришим керак эди. Ҳамасига биз айбдормиз. Келинни қамаманглар, илтимос!

– Қамалмасин!

– Қамалмасин!

Судья залдагиларни тинчлантиргач, маҳалла назоратчиси бўлган милиционер сўз сўраб, Маҳзунанинг эри тартибсиз ҳаёт кечиргани, муттасил равишда ароқ ичиб юргани, хотинини доимий равишда калтаклаб келганини, бир неча марта тарибга чақирилиши, маъмурий жавобгарликка тортилишига қарамай, ўз қилмишларини давом эттириб келганини айтиб, Маҳзуна Санақулованинг жазосини енгиллаштиршни сўради.

Маҳалла раиси Қўлдош ака сўз олди.

– Агар кимнидир қамаш керак бўлса, мени қаманглар!

Судъя ҳам, бошқалар ҳам ҳайрон бўлиб, ҳамма жим бўлиб қолди.

– Мен, Маҳзуна яшайдиган маҳалланинг раиси, ҳаммасини кўриб, билиб, бунга кўз юмиб, индамай юрдим. Аслида энг катта жиноятчилар биз, маҳалла фаоллари, Маҳзунанинг, Аббоснинг ота-оналари, қўни-қўшнилармиз! Аббосга ўхшаганларга ҳар куни ароқ сотган дўкончилар жиноятчи! Аббос билан ҳар куни ичган пиёнисталар жиноятчи! Ўшаларни қамаш керак. Бизни қамаш керак. Вақтида Маҳзунани у ярамаснинг қўлидан қутқариб, уларни ажраштириб юборишимиз керак эди. Маҳзуна қамалса, мен ўзимни кечира олмайман. Илтимос, унинг ўрнига мени қаманглар, зора, виждон азобидан қутулсам.

– Суд маслаҳатлашиб олиш учун танаффус эълон қилади!

Чорак соатдан сўнг қайтиб кирган судья қарорини эълон қилди:

– Суд Маҳзуна Санақулованинг иккита ёш боласи борлиги, муқаддам судланмагани, содир қилган жиноятидан қаттиқ пушаймон экани, жиноятни содир этиш чоғидаги руҳий ҳолатларини, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва қолган барча вазиятларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, шартли ҳукм тайинланди. Суд Маҳзуна Санақуловага нисбатан уч йиллик кузатув чорасини қўллайди. Кузатув муддати ичида Маҳзуна Санақулова ўз уйида яшаши, ишлаши, болаларини тарбия қилши ва ҳар ойнинг ўн бешинчи санасида туман ички ишлар бўлимида рўйхатдан ўтиб туриши шарт. Бу муддат ичида унинг бошқа жойга кетиши таъқиқланади.

Тамом.

Муаллиф Каримберди Тўрамурод


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
38😢11🤔6❤‍🔥1
🌙ХАЙРЛИ ТУН⭐️

Хар нарсанинг нихояси бўлганидек бугунги кун ўз нихоясига етди! Аммо сизларга ётиш олдидан бир тилак билдираман. Тун тугаса хам, кун тугаса хам, сизнинг Мехрингиз, бахтингиз, қувончингиз асло тугамасин!

Хайрли тун қадрдонларим
Эрталаб эрта туринг, Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз иншоллоҳ!🤲
☺️🥰🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰2😁1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН - РАМAЗОН  ОЙИНИНГ  ЙИГИРМА БЕШИНЧИ  КУНИ.

15 март  - якшанба

Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг  Ўзи  даргоҳида  ҳусни мақбул айласин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
​​​МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ.

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!! 
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман. 
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун. 
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам. 
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим. 
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат! 
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!

Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор.Бирида гунох, бирида савоб.Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё.Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди.Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг.Сизга берилган умр ўлчовлик.Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда.Жонингиз соғ бўлсин.ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27👍1🔥1
​​Яхшиликдаги ёмонлик..

Отамнинг топиш-тутишининг унчалик “маззаси йўқ”лиги сабабли, онам мактабдаги ўқитувчилик ишларини ташлаб, бозорга — растага савдо-сотиққа чиқиб кетдилар.
Бироз қийин бўлсада, онам “товар”ларни Қозоғистон давлатидан олиб келардилар, шунга яраша сотув анжомлари бошқаларникидан нодирроқ эди.
Мен дарслардан кейин онамга савдо анжомларини йиғиштиришга ёрдамлашардим.
Онам бир куни сотувга ҳар хил оёқкийимлар олиб келдилар. Бизнинг ёнимизда савдо қиладиган бир аёл уларни кўриб:
-Бошқа бозорларда шундай пойафзаллар йўқ, фақат сиз борадиган “Сафар” бозорида бор, булар роса ҳаридоргирда, деб ҳавас қилиб қўйди;
Онамдан бир кўзга ташланадиган оёқкийимни менга мактабга кийишимга беришларини сўрадим.
Онам бечора ҳарна савдомиз юришиб кетиши учун, “ҳозир киймай турақол, қизим, сал оёққа туриб олайлик” дедилар.
Мен яна эски оёқкийимимни кийиб турадиган бўлдим.
Ихтисослаштирилган мактабда ўқиганлигим учун дарсларимиз кеч тугарди. Бир куни жуда кечикиб қолганлигим сабабли, уйга келсам, онам ўзлари савдо кийимларини йиғиштириб келибдилар.
-Жуда чарчадим, қоронғу бўлиб қолди, сен йўқлигингга шошилиб йиғиштирдим, жуда қийналдим дедилар.
Ўша куни онам шошилганларидан бир сумка оёқкийимни қолдириб кетган эканлар. Бундан мактабдан бозорга қайтгач, хабар топдим.
Яхшиямки, қўшни аёл олиб қўйган экан.
Уйга қайтгач, онам:
-Шу аёл жуда яхшида, унга бир оёқкийим бермадимда, ҳеч бўлмаса, арзонроғидан суюнчисига дедилар. Эртасига онам унга арзонроқ пойафзал берсалар олмабди, уят бўладия дебди.
Бир куни онамдан ўтган сафар илтимос қилганим — қимматбаҳо оёқкийимни кийишимга беришларини яна сўрадим.
Онамлар беролмасликларини, ўзларининг назарларида бу оёқкийимдан ҳам, бошқаларидан ҳам бир ўлчамдан йўқолгандек туйилганини айтдилар. Кейин, қўй гумон қилмайлик, дедилар.
Ўша — бизнинг ёнимиздаги растада савдо қиладиган аёлнинг қизи мени ўқийдиган мактабда мендан бир синф пастда ўқир эди.
Уни бир куни мактаб ошхонаси ёнида учратиб қолдим.
Не кўз билан қарайки, оёғига мен ёқтирадиган оёқкийимдан кийиб олибди. Рости, ичимга ғулғула тушди.
-Оёқ кийиминг чиройли экан, — дедим.
-Бунақаси бизларнинг бозорларимизда йўқ, онам буни менга Қозоғистондан олиб келган, — деди.
Ҳайрон бўлиб, бир ўзимнинг эски оёқкийимимга, бир унинг қимматбаҳо оёқкийимига қарадим, чунки, унинг онаси ҳеч қачон Қозоғистондан юк олиб келмасдида!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29
​​ СЕВГИ ва ДЎСТЛИК...

Севган қизингга йиғиб юрган пулларингдан янги “Айфон 6” телефони олиб бердинг, у жуда хурсанд бўлди. Сени қанчалик севишини айтиб чарчамасди. Лекин негадир юрагинг ғаш. Кеча дўстинг уч юз доллар қарз сўраб келганида “Ҳозир пулим йўқ” деб баҳона қилгандинг. Сабабини ҳам сўрамадинг. Кейин билсанг у онасини операцияси учун пул излаб юрган экан. Қилган ишингдан виждонинг қийнай бошлади... 

Орадан вақт ўтди. Ишларинг юришмай қолганида дард устига чипқон бўлиб машинангни уриб олдинг. Ёнингда севган қизинг ҳам ўтирган эди. Сен учун куйингандек эди, лекин уйга кеч борса отаси урушишини айтиб такси тўхтатиб кетди. 
Пулдан қийналиб қолганингдан бери сенга қандайдир совуқроқ муносабатда. Аввалгидек ҳар куни учрашишлар, кафе ва кино бўлмасди. 
Ўзингни машинангни ва сен бориб урган машинани таъмирлаш учун пул излаб сарсон бўлдинг. Севган қизинг эса “Ҳаммаси яхши бўлади, жон” деб овутишга ҳаракат қиларди, лекин ўзини сендан тобора олиб қоча бошлаганди. 
Бир кун бошинг деворга бориб тақалганида эшигингни дўстинг тақиллатиб келди. Қўлида катта ўрамда пул. “Олмайман” деб оёқ тирасанг ҳам қўярда-қўймай бериб кетди. Ёлғиз қолганингда йиғлагинг келди... 

Орадан яна вақт ўтиб севган қизинг бошқасига турмушга чиқаётганини айтди. Кўзларидаги сохта ёш билан “Кечиринг, жон. Дадамни райига қарши боролмайман. Сизни унутмайман” деб таклифнома билан бирга қалбингга катта армонни жойлаб кетди. Шу йили унга уйланишни орзу қилгандинг. Алам қилди... 

Қизингни тўйига бормадинг, ғуруринг йўл қўймади. Ўша куни бошқа жойда, ўша сенга ёрдам берган дўстингни тўйида роса ичдинг. Умрингда биринчи бор аламингни ароқдан олишинг эди. Дўстингга эса самимий бахт тиладинг. Ёшлар бир-бирига жуда мос эди. Узукка кўз қўйгандек. Сен ҳам бир пайтлар қизинг билан шундай келин-куёв бўлишни тасаввур қилардинг орзуларингда. Лекин афсус... 
Тўй жуда чиройли ўтди. Гап орасида улфатларингдан бири келин ҳақида қизиқ гап айтиб қолди. “Ишонасизларми, дўстимизга пул керак бўлганда бу қиз тилла занжирини сотган экан. Кейинчалик дўстимиз унинг ўрнига янаям чиройлисини олиб берибди”... 
Бу гапни эшитгач сени ҳаёлингга келган биринчи фикр аччиқ ҳақиқат эди: 
“Ёр танлашда адашдим”...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
19👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаналлоҳ

Рамазон ойида дунёдаги қайси хайвон 30 кун рўза тутади?

Умуман Сув ҳам ичмайди, ҳеч нарса емайди ҳам😳.

Жавоби👇
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишнинг қуёшига алданган гуллар.....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3👏3😢2
Мардликда эркакдан ўзган аёл

Бомдод намозини адо этиб чиққан Шамсия опа қишлоқдан келаётган йиғи товушини эшитиб, сергакланди. Ким қазо қилибди экан, деган хаёл ўйда маҳалладаги кексаларни бир-бир хаёлдан ўтказди. Дарвозахонадан чиқиб ён-атрофига қулоқ тутиб овоз қайси томондан келаётганини яна бир бор текширган бўлди. Уфқ бўзариб қуёш уйқудан бош кўтариб, борлиқ яна бир кунга пешвоз чиқаркан, қишлоқда ҳам ҳаёт қайнай бошлади. Тонг отганини билдириб бири қўйиб, бири олиб маъраётган қўй-қўзи, сигир-бузоқлар, ким ўзарга мусобақа қилаётгандек қичқираётган хўрозларнинг овози азахонадан таралаётган мотам товушини босиб кетди чоғи, энди айтиб-айтиб йиғлаётганларнинг овози олисдан, элас-элас келаётганди. Шамсия опа, “ҳалироқ қишлоқнинг кайвонилари чиқиб, таъзияга бориб келишни айтади. Бизнинг қишлоқдан эмас, шекилли”, деган ўй уйга кирган ҳам эди, ташқирида укасининг “Илҳом” деб чақиргани эшитилди. Тонг-саҳардан укасининг келиши бежизга бўлмаслигини сезган опанинг кўнгли “шув” этди-ю, кутилмаган меҳмонга хуш чеҳра билан ошиқди: - Шавкат, кел укажон. - Шамсия опа танасидаги енгил титроқни босиш учун кавушини оёғига ила туриб, укасига бир талай гапларни гапириб ташлади. - Ассалому алайкум опа. Яхшимисизлар? Жияним, неваралар омонми?-Шавкат опасига яқинлашди-да, хиёл эгилиб сўрашди. - Ваалайкум салом, укагинам. Шукр, биз соғ-саломатсиз. Ўзларинг, келин- болалар соғ-омонми? Тинч юрибсизларми? Янги келинчак қандай, кўникиб кетдими?- Шамсия опа авваллари бўлса, бирма-бир, номма-ном укасининг ҳамма болаларини сўраб суриштирар, келинининг соғлиги, оёғи оғриётган оғримаётганлиги, қаерда оёқ оғриқни даволайдиган дўхтир ёхуд табиб чиққанини , кимлар бориб шифо топганини албатта айтиб ўтарди. Аммо ҳозир укасининг саҳарда кириб келиши, боз устига кимнингдир қазо қилгани бу одатини батамом хаёлидан чиқариб ташлади. – Тинчликми, Шавкатжон, кимдир қазо қилган кўринади?- Шавкат жавоб ўрнига кўзларини олиб қочди: - Опа... Илҳом кўринмайди?.. - Укасининг саволга жавоб бериш ўрнига ўғлини сўрагани онанинг юрагини чиқариб юборди: - Нимага гапни айлантирасан!? Мен сендан ким вафот этганини сўрадим! Жиянинг ишлари билан сафарга кетганини биласан-ку! Келин оғироёқ,унга пича кечроқ туришни ўзим айтганман. Сен келмасингдан олдин, кириб уни уйғотмоқчи бўлиб турувдим. Ўликнинг юки оғир дейдилар. Сен нимага ҳакка гўнг титмай келдинг?! Гапни айлантирмай, тўғрисини айт қўй-да!- Шамсия опа шу гапларни гапира туриб оғзи қуруқшаб, қўл оёғи титраб кетди. Шавкат опасининг асабий бўлиб қолганини, ҳаётда кўп ноҳақликларга дуч келавериб, аламзада, қўрс ва асабий бўлиб қолганини биларди. Шунинг учун унинг гапини оғир олмади. Фақат ўзи олиб келган хабарни қандай айтишни билмай, саросимада қолди: - Опажон, бир оғиз сўраб ҳам бўлмайдими? Ё манга ўз опамникига азонда келиш, жигарларимнинг аҳволидан хабар олиш мумкин эмасми?- Шамсия опа, “яна мижғовланишни бошладингми?” дегандай укасига ўқрайиб қаради.- Опажон... Дарров ваҳима қилманг-да бундоқ... Айтмоқчи эдимки... - Э, гапир гапирадиган бўлсанг! Латтачайнамай ҳар бало бўлгур!- Энди опанинг ғазаби буткул тошиб кетди. - Илҳомнинг дадаси бандачилик қип қўйипти опа... Шунга Илҳомга қўнғироқ қиласизми, ҳарқалай отаси, сўнгги йўлга кузатишга...- Шавкатнинг гапи оғзида қолди: - Ўлибдими?! Охири ўлибдими у худобехабар?! Мени ҳар куни бепичоқ сўйиб, болаларимнинг кўзларини ёшлаб, тоғасининг эшигида хор қилиб, ўлибдими у?! Ҳа ўларкан, бундай Худонинг манга раҳми келиб эртароқ ўлиб кетса бўлмасмиди?! Ўша бетавфиқнинг касрига қолиб, етти ой бағримда кўтариб юрган, ҳали дунёга келмаган гўдакларим нобуд бўлганди. У ўз фарзандини ўлдирганди, энди ўлибдими?! Лекин мен уни ўлиб қутулсин, демагандим. У узоқ яшасин, узоқ хор-зорликда умр кечирсин, менинг болаларим, ёлғизгина ўғлим, биттагина қизим ўша беоқибат отасининг оғир дамларида керак бўлсин, дегандим. Барибир ўлиб қутулибди-да.- Шамсия опа ҳовли ўртасидаги чорпояга ўтириб қолди. Ёшли кўзларини укасига тикди: - Шавкат, сен бу хабарни менга етказгани келдингми ё Илҳомжонни таъзияга чақиртиришга келдингми?-Ука опасидан кўзларини олиб қочди: - Опа амакилари келишувди.

Давоми 12:25 да
26
— Ҳой, тура қол. Уйқудаги маликам, соат алламаҳал бўлди.
Қандайдир ёқимсиз овозлар қулоғим остида узоқдан жаранглади. Кимдир келиб юзимга муздек қўлларини қўйиб номига урганида ҳамон оғирлашиб ётган кўзларимни очиб хирилладим:
— Қўлингни ол мендан...
У мени ўзига қаратиб диванга охиргача тиради:
— Мени нима деб ҳақоратлар қилгандинг, ёдингдами? Истайсанми, сенга шундай никоҳсиз бола ҳадия қиламан. Ҳаромининг онаси қиламан сени. Кўрамиз, жонажон эринг буни қандай қабул қиларкан?, — белимдан қаттиқ ғижимлади...
1
Нима бўлганда ҳам отаси ахир?... - Ўчир овозингни!- Шамсия опа бақириб юборди.- Қандай ҳаддинг сиғди шу гапни гапиришга?! Болаларимни не азобда улғайтирганимни билмасмидинг?! У бетайин уйидан ҳайдаб солганида болаларимнинг отасилигини билмасмиди?!.. - Опа.. Ўлган одамнинг орқасидан ёмон гап қилиш... - Ўлган одам?! У энди ўлган бўлса, мен аллақачон ўлган эдим! Менинг руҳимни ўлдириб бўлишганди. Менга қара, Шавкат, Илҳомни тинч қўй. Болагинам сафарда юрибди. Уни нотинч қилма! - Опа... - Бўлди, ортиқ гапирма... Шамсия опа кўзларини юмиб унсиз ёш тўка бошлади... Фарҳод муаллим кунда ичиб келиб хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Хотини шўрлик тиш ёриб дардини бировга айтмайди. Кунда кунора моматалоқ бўлиб кетган юз-кўзини рўмолга ўраб далага чиқади. Дўст бор, душман бор. Оқ-қорани таниган, ҳаётни тушунган одам бор-ки, муаллимдан ёзғириб, бояқиш Шамсияга сабр тилашади. Ғаламис, ғийбатчилар эса, аёлнинг устидан кулиб, нега боши ёрилгани, қовоқлари кўкариб, юз-кўзининг “бўялиб” юргани сабаби билан қизиқади. Шамсиягина эрининг калтаклашларини яшириш учун топмаган баҳонаси, ишлатмаган ёлғони қолмади. Ҳали, “боқилаётган ҳўкизнинг олдига ем қўймоқчи бўлганида бошини оғил устунига уриб олади”, ҳали, “бошига куви тушиб кетади”, бир қарасангиз,”кечқурун нон ёпмоқчи бўлиб, депиниб чуқурга тушиб кетади”. Барибир касални яширгани билан иситмаси ошкор қилганидек, бир куни Шамсиянинг сири очилиб қолди. Эри ўзи ўқитаётган бир ўқувчи қиз билан дон олишиб юрган экан. Қизнинг қорни қаппайиб, эл-юртга овоза бўлгач, Фарҳод муаллим хотини билан орани очиқ қилмоқчи бўлди. Икки норасида гўдак, яна қорнида ҳомиласи бор аёл, эридан айрилмаслигини, у уйланса ҳам бир бурчакда болалари билан кириб-чиқиб юришини айтган эди, қилмишлари фош бўлиб ишдан ҳайдалиш арафасида турган эр қутуриб кетди. Хотинининг ҳомиладорлигига, эрта-индин кўзи ёришига ҳам қарамай, аямай уни дўппослашга тушди. Кўзи қонга тўлган эр аёлининг қорнини чангаллаб чинқириб йиғлаётгани ва кийимларидаги қонни кўриб ўзига келди чоғи, қўрққанидан кўчага отилиб чиқди ва икки уй наридаги қўшнисиникидан тез ёрдамга қўнғироқ қилди... Шамсия шу ерда ҳам мардлик қилди. Шифокорларга эри дўппослаб уни шу кўйга солганини айтмади. Қорнидаги ҳомиласи эгизак экан. Ҳам дунёга келмаган гўдакларидан айрилди, бир умр фарзанд кўриш бахтидан маҳрум бўлди. Бир ойча касалхонада ётиб оёққа тургач, қари ота-онаси уни уйларига олиб келишди. Бу ерда нигоҳлари мунгли, чеҳралари маъюсгина ўғилчаси билан қизалоғи уни илҳақ кутаётган эди. Чиққан қиз чиғириқдан нари, дейдилар. Ҳеч бир чиққан қизни ота уйига қайтгулик қилмасинмасин. Шамсиянинг кейинги кўрган кунлари эр уйида тортган азоб уқубатлари олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Ота-онаси кекса одамлар, уйларидаги “ҳокимият” оиланинг норасмий хўжайинлари –келинлар қўлига ўтиб бўлган. Шамсия эрта тонгдан қош қорайгунча далада ишлаб, ҳали бозорга мева-чева сотиб рўзғорга пул топиб келар, аммо келинларнинг иддаоси, таъна маломатларидан бош кўтаролмас, ҳатто айрим пайтлари укалари хотинларининг гапига кириб Шамсияга қўл ҳам кўтарар, бундай пайтларда аёл дардини ташига чиқармай, унсиз йиғлашдан ўзга чора топмасди. Кимга нима деб ҳам арзи дод қиларди?! Азалдан турмуши бузилган аёлга ҳамма чап кўз билан қарайди. Гўёки, у ёмон, ахлоқсиз, шаллақи, гап уқмас хотин. Биров, “ахир бу шўрпешона ҳам турмуш қиламан, бола-чақа ортираман, оғир енгил, дардли-қувончли кунимда суянчиғим бўлсин, деб турмуш қурган. Икки бола билан эримдан чиқиб, болалигим ўтган уйга сиғинди бўлиб яшай, деб эрга тегмаганди-ку”, демайди. Ўз укаларидан, келинларидан шикоят қилса, одамлар ўзининг турмушини бузгани етмагандай, энди укаларининг ҳам тинчини ўғирлаяпти, дейишмайдими? Шамсиянинг изтиробларидан фақат Худо бохабар бўлди, дардларига ёстиқ ҳамдард бўлди. Аёл боши билан ҳали у идоранинг, ҳали бу идоранинг остонасини ялаб, бир парча ер олиб, уй тиклашга киришди. Ёш болаларини қабатига олиб, ғишт тўкди, лой тепди, бир амаллаб бошпана қуриб, ичига кирди. Болалари билан кечаю кундуз тинмай меҳнат қилди, бировга зориқмай, муҳтож бўлмай турмушнинг тўрт муштига ёлғиз ўзгинаси елка тутиб келди.

Давоми 13:30 да
22👍5😢4
​​Вақти соати келиб, ўғлини уйлантирди, қизини узатди. Аммо оғзи куйгани эсидан чиқиб, қиз узатаётганда хатога йўл қўйибди. Ўзим эрдан ёлчимай, қўлим қисқаликда, камхаржликда бола боқдим, уй қуриб рўзғор қилдим. Энди қизим рўшнолик кўрсин, яхши жойга узатилсин, деб қассоб тоғасининг ўғлига берди Шавқиясини. Туппа тузук оиласини, хотин-боласини бағрида юрган куёви, шаҳарда қасоблик қиламан, деб кетиб айниб қолди. Аввал қишлоқда куёвининг юриш-туриши, аллақандай шаҳарлик бир аёлга ўралашиб қолгани ҳақида миш-мишлар ўрлаб юрди, сўнг тап тортмай номард куёв бир тавияни бошлаб келди. Бир пайтлари кундош балоси ўзининг бахтига зомин бўлганди, энди қизи ҳам шу изтироб қаршисида забун... Шамсия опа ўзи кўрган қийинчиликлар олдида эсанкирамаган эди, қизининг кўргуликлари уни тамоман қақшатиб юборди. Асаблари толиқиб, сал нарсага жаҳли чиқадиган, ловуллаб ёниб, бақир-чақир қиладиган бўлиб қолди. Шамсия опа бетини сидириб судма-суд юриб, куёви билан етаклашиб келган ҳалиги аёлни уйдан қувиб солди. Айтишларича ҳозир куёви иккинчи хотини билан хорижда ишлаб юрган эмиш. Қизи болалари билан фермер даласида ишлашади, одамларнинг эшигида қўлидан келган юмушларни бажариб кунини ўтказади. Шамсия опа ёлғиз қизининг бахтсизлигини кўриб юрак-бағри эзилиб, ҳаммасига отаси айбдор, деган хаёлга боради. Тоғаси билан ҳам юзкўрмас бўлиб кетди. Отасизликда тишига тишлаб, минг бир қийинчилик билан ўстириб, тарбиялаган қизини ўзимники деб, ишониб берсаю, қуда бўлмиш тоға биргина ўғлини йўлга сололмаса. Дунёнинг ишлари ҳам ғалати-да... Шавкат ноилож ортига қайтди. “Опам ҳақ.- кўнглидан ўтказди, ука.- Шунча пайтгача жиянларимнинг, опамнинг бошидан не кунлар ўтмади. Ота бўлиб лоақал бир бора хабар олмаган одамнинг таъзиясига нима деб боради?! Опам бирор ёмон иш қилмагандилар-ку? Унинг шаъни, иззат-нафсига тегмагандилар-ку!.. Э, барибир бориши керак. Нима бўлганда ҳам ўша одам отаси эди...” Шавкат қарама қарши ўйлар исканжасида йўл ўртасида қаққайиб туриб қолди. У таъзияли уйга боришни ҳам бормасликни ҳам билмасди.... ...- Келин, Илҳомжоннинг телефонини териб беринг. Болагинамнинг овозини эшитгим келди.-Келин эрига қўнғироқ қилиб, салом –алик, ҳол сўрашдан кейин, қайнонасининг гапи борлигини айтиб алоқа воситасини Шамсия опага узатди. - Болам, омонмисан? Тан-жонинг саломатми? Ишларинг битдими ўғлим? - Ҳа, онажон. Битай деб қолди. Эртага йўлга чиқмоқчи эдим. - Болам... Бугуноқ йўлга чиққин. Иложи бўлса ҳозироқ. Ҳалиги енгил машинада йўлга чиқсанг, тезроқ етиб келарсан-а, болам? - Ҳа...Лекин нимага онажон, тинчликми? - Тинчлик болам. Худога шукр, тинчлик...Фақат тезроқ келгин, сен жуда соғиндим ўғлим... - Онажон, мени қўрқитманг, нима бўлди?- Ўғлини хавотирга қўйганини сезган она, кўнглидагини очиқ айтди: - Болам... Ҳалиги... у... отанг қазо қипти... Нима бўлганда ҳам ота деган номи бор, сен ўшанинг зурриёдисан... Таъзиясида қатнашгин, демоқчи эдим... Ҳозир опангга ҳам ўғлингни юбордим. Уни ҳам кўндиришга ҳаракат қиламан... Келасанми?.. ... -Бораман онажон... Сиз нима десангиз шу... - Эҳтиёт бўл болам, йўлда эҳтиёт бўлиб кел. Телефонинг ўчиб қолмасин... - Хўп онажон... – Шамсия опа телефонни келинига узатиб, кўз ёшларини кўрсатмаслик учун ичкари уйга кириб кетди....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24👍11
Хунук қизнинг чиройли ҳаёти.

Унинг энг ашаддий душмани кўзгу эди. Уни кўрарга кўзи йўқ эди.
Дугоналари кўзгу олдида соатлаб ўтирар, ўз чиройларига тўймас, кўзгу билан суҳбатлашиб ҳам ўтирардилар.
У эса… чиройли бўлмагани учун кўзгудан дашном эшитавериб юрагини олдириб қўйганди.
Ота-онасининг ўзидан олдинги тўртта боласи ҳам «турмаган»дан кейин, бешинчи болаларидан умид қилиб, Яратганга нола қилиб ва унинг исмини эзгу ниятда Турсуной қўйишди. Турсуной қўш бармоқ билан туғилди. Ўнг қўлида ўн биринчи бармоғи ҳам бор эди. Устига устак соч-қоши ғалати жингалак ва сариқ, бурни катта, калласи тўртбурчакроқ туғилди.
Етти ёшга тўлганида тишлари табиий янгиланди ва дудоқлари ҳарчанд ёпилмасин, нуқул кулиб тургандай олд тишлари кўриниб турадиган, ғалати эди. У ўн бир ёшга тўлганида унда бўй ўсиш гармони етишмаслиги аниқланди. У ўшанда бор-йўғи бир юз ўттиз сантиметрлар эди.
Шифокорлар унинг касалига «Аспергера синдроми» деб ташхис қўйишди. Ота-онасининг уни кўрсатмаган шифокори қолмади. Ниҳоят, у ҳам ўса бошлади. Паканаликдан қутилди-ю, аммо ҳиринг-ҳиринглардан қутилмади. Мактабда ўқиб юрган кезлари катталардан намунали ҳулқи учун қанча яхши гап эшитса, теварагидаги «пичинг-пичинг»лар шунчалик кўпаярди.
Жумладан қай бир синфдоши ундан орқада қолса, албатта, «анақа-манақа» бошланарди.
Яъни, кимдир:
— Ўтирсиной қўйиш керак эди, ўтириб қолади-ку барибир, — деса, яна кимдир:
— Тавба қилдим, нега айнан Турсуной? — дея ҳайрон бўларди. — Ахир, ой у бўлсаям-бўлмасаям ўз жойида туради-ку.
Турсунойнинг қулоқлари бундай гапларга кўникиб кетганди. Эътибор бермасликка ҳаракат қиларди. Табиатан одамовироқ бўлган қиз бор диққатини фақат ўқишга қаратганди.
Ҳар куни дарсда бир дақиқа бўлсин тинч ўтирмайдиган, дарс бошланар-бошланмас «Устоз, мен гапирай, мен жавоб берай!», дея бир қўлини партага қўйиб, бир қўлини нуқул тепага кўтариб ўтирадиган, умуман олганда синфдаги сукунатга ҳамиша тириклик бахш этиб ўтирадиган Турсуной бугун нимагадир паришон эди. Қаноти шикастланган қушга ўхшаб жойида беҳаловат эди. Ҳамма, айниқса муаллим ҳайратда эди.
— Турсуной, сенга нима бўлди? Тобинг йўқми?
Турсуной ҳудди пинакка кетиб, қўққисдан уйғониб кетгандек бир сапчиб тушди. Аммо жавоб бермади. Бошини қуйи солди. Ҳар кун, сўзларни бир текис маромига етказадиган граммафон худди бугун бузилиб қолгандек, барча ҳайрон эди. Турсунойнинг эса хаёли узоқларда, умуман бошқа нарсалар билан машғул эди.
Кун шу тахлит ўтгани учун муаллим дарсдан сўнг унинг яқин дугонаси (аниқроғи партадоши) Мадинани олиб қолди.
— Турсунойга нима бўлди? — деб сўради у Мадинадан синфда ёлғиз қолишгач.
— Уни эрга беришяпти, устоз!
Мадина Турсунойни уйидан тополмади. Дадаси иш билан қўшни қишлоққа кетганлиги боис, Турсуной дўкончада экан. Мадина дўкончага борди.
— Мендан ҳафамисан, Турсуной?
— Йўғ-е! Нега хафа бўлай?
— Устоз ҳоли-жонимга қўймай суриштирди. Барибир эртами, кечми билишарди-ку. Шунинг учун…
— Ўйлама сен! Ҳаммаси жойида.
Мадина билан Турсуной анча пайт суҳбатлашиб ўтиришди. Мадинанинг назарида у бутунлай бепаро ва ҳафсаласиздек туюлди. Аксарият ҳолларда эса фақат «Ҳа, ҳм» билан чегараланиб қўярди. Кўча томонда ойнадан витринадаги коптокка термулиб турган болакайни кўришди. Турсуной унинг нимага маҳлиё бўлиб қолганлиги билан қизиқди. Боланинг оромини ўғирлаган нарса, шубҳасиз копток эди. Мадинани эргаштирганча ташқарига чиқди.
— Копток керакми? — меҳрибонлик билан сўради у боладан.
— Ҳа, у қанча туради?
— Сал қимматроқ-да, укажон.
— Мана, менинг бор пулим. Бошқа йўқ! — деди бола кафтларида ғижимланиб қолган пулни Турсунойга узатиб.
— Вой, — деди Мадина ўзини кулгидан зўрға тийиб. — бу пулга теннис коптокчасиниям бермайди-ку!
— Борим пулим шу, опажон, — деди бола айбдордек бошини пастга эгиб туриб.......

Давоми 16:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍5
— Майли, юра қол, олиб чиқиб бераман. — деди Турсуной ва дўконга кириб кетди.
Унинг изидан қадам-бақадам кириб келган Мадина ҳайрон бўлди.
— Эсинг жойидами? Амаким билиб қолса уришиб беради-ку.
— Яхшиликка бўлсин! — деди Турсуной коптокни олаётиб пинагини ҳам бузмасдан.
— Ахир, бу коптокнинг нархи…
Мадинанинг гапи чала қолди. Турсуной унинг нима демоқчи эканини билиб тургани учун ҳам:
— Нима қилибди нархига? — деди. — Кимдир шу копток учун бор-будини бермоқчи. Унинг асл баҳоси шу. Нарх шунақа бўлади. Мадина қанча «ҳай-ҳай»ламасин Турсуной эсини йиғмади.
Теваракда шом қуйила бошлаганда улар дўконни ёпиб, ташқарига чиқишди. Чиқишди-ю, кўзларга сингиб кетган қишлоқнинг роҳатбахш чанг кўчаларидан бир-бир қадам босганча Турсунойларникига жўнашди.
Муюлишдан ўтганларида уларнинг олдидан бир онахон чиқди. Эгнига эски-тускилар кийиб олган, деярли ҳаммом кўрмаган баданидан ёқимсиз ҳид анқиб турган бу онахон афтидан тиланчи эди. У қизларга яқинладшиб уларнинг йўлини тўсди-да, қўлларини кўксига қўйганча ялина бошлади.
— Болажонларим, илтимос сизлардан, қарз бериб туринглар! Набираларим оч. Ўғлим билан келиним вафот этган. Чолим шифохонада оғир касал бўлиб ётибди. Ўлиб қолиши мумкин. Агар укол-дориларни вақтида олиб бормасам…
Онахон увадаси чиқиб кетган рўмолининг бир учи билан кўз ёшларини арта туриб, тағин ҳиқиллай бошлади. Турсуной сумкачасидан бир сиқим пулни олиб унинг қўлларига тутқазди.
— Ҳой..!
Мадина уни тўхтатишга улгуролмай қолди.
— Қўявер! — қўлини бепарво силкиб қўйди Турсуной.
Онахон пулни олиши биланоқ, худди қизлар ҳозир айниб қоладигандек, орқа-олдига қарамасдан зипиллаганча кета бошлади.
— Бу нима қилганинг — жеркиб берди Мадина «ақли ноқис» дугонасини. — Нима бало, сен ишондингми унга?
— Йўқ, сира ҳам ишонмадим.
— Қаердан биласан, балки унинг чоли касалмасдир. Эҳтимол, умуман йўқдир.
— Биламан. — деди Турсуной.
— Унда нега? — бадтар жиғибийрони чиқди Мадинанинг.
— Айнан шунинг учун бердим. Бу суюнчи пули эди.
— Суюнчи?!
— Ҳа, суюнчи пули, — тушунтирган бўлди Турсуной. — Тўшакда ётган, бугун-эрта ўлиб қолиши мумкин бўлган одамнинг йўқлиги учун суюнчи.
— Эҳҳ, Турсуной, Турсуной…
Улар йўлларида давом этишди.
У ётишдан олдин пича вақт келажак ҳақида ўйлаб ётди. Қизиқ? Келажак ҳудди унинг тасаввурларидек, жуда бўлмаганида тушларидагидекмикан? Кошкийди шундай бўлса? Инсон тушларини ҳаётда татбиқ эта олганида эди, ҳар ким бахтни идора этмоқ кучига молик бўларди. Ёки ҳеч уйғонмасдан, ҳамма нарсани тақдирнинг ихтиёрига ташлаш. Мана шу икки ҳолат одамни қисман иккилантираб қўяди.
Надоматлар бўлсинки, ҳаёт бундай эмас. Келажак номи билан ҳам келажак бўлиб, на ҳаётда ва на тушларда аён бўлади. Бундай ҳолларда инсонни иккиланишардан ҳеч бир эътироз ва давосиз халос этадиган, вазиятдан ягона чиқиш йўли бу — ҳаракат қилмоқ ва хаёлларни ҳаётга айлантириш учун сидқидилдан мақсадлари томон одимламоқдир. Қолганига Яратган Эгам карим…
У эришиш учун бир умр курашиб келган «Ҳурмат», «муҳаббат»дан ҳақ талаб этишга ҳаракат қиларди. Кимнингдир суюклиси бўлиш мақомига эришиш унинг ягона орзуси эди. Ҳеч ким бутун умр ғалаба қозониб юрмаслиги, ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, қолган ўн беши ёруғ бўлишига ишонарди.
Пичинг-пичинглар-у ғийбатларнинг бир куни тинчиб, мақтов ва олқишлар бўй кўрсатиши, одам танлашлар чекланиб, жамиятга тўлақонли сингиб кетиши ва, албатта, севиш ва севилиш бахти қачондир унга ҳам насиб этишига дил-дилидан ишонарди. Ахир, изтироб билан қувонч эгиз бўлишади-да. Бўлмаса тарози айнийди. У гарчи ўтмишидаги одамларни унутмоқчи эмас эрса-да, аммо ёқимсиз кунларни унутишга ҳаракат қилди, келажаги эса туман ичида эди. Ҳеч ким аниқ-тиниқ бирор нарса деёлмасди.......

Давоми 17:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10🔥5👍1
-Илтимосимга йўқ демаганингиз учун рахмат.
-Бу бизнинг вазифамиз.
Саид чой ичиш асносида чойни атайин устига тўкиб юборди.
-Воой эҳтиёт бўлинг жудаям иссиқ.
Саид апил тапил кўйлагини ечди. Сочиқ кўтариб олган Сарвинозни билагидан аста ушлади. Бундан қиз қўрқиб кетди.
-Қ..қ...қўлимни қўйиб юборинг.
-Сен жудаям гўзал экансан . Менга ёқиб қолдинг.
-Қочинг қўйворинг деяпман. Нима қиляпсиз.
-Ҳоҳласанг сени дунёнинг зарларига кўмаман. Фақат бур кеча мен билан....
Сарвиноз бошқа чидаб туролмади. Саиднинг юзига тарсаки туширди. Бундан қутуриб кетган Саид уни
янаям қийин аҳволда қолдирди.
Сарвиноз Саиднинг бақувват қўллари исканжасида колди....
4
Инсон хаёлида ё томошабин бўлади ёки актёр. Ҳамиша кўзга кўринмас режиссёрнинг амрларини қабул этиб яшайди.
Турсунойнинг ҳаётидаги энг асосий сюжет эса — унинг теварагидаги воқеа ҳодисаларга бўлган муносабатида эди. Ҳар қандай савиясиз ёки кўримсиз сценарийни бирорта профессионал актёр ўйнаса, мувофаққиятсиз чиқиши кутилаётган фильм кўпларга манзур бўлиши мумкин. Турсуной ҳам трагик комедия жанридаги ҳаётига профессионал актёр сингари даҳл қилиб яшар, фильм қанча кўнгилсиз ва изтиробли саҳналарга бой бўлмасин, унинг мантиғини ошириб яшарди. Ҳар қандай дилхираликлар ҳам қизнинг иродасини бука олмас, эртанги кун билан яшарди. Орзуларини ўтдан бутун, сувдан қуруқ сақларди. Келажакнинг ҳеч ким эътибор қилмайдиган деталлари унга ҳамиша «кел-кел» деб турарди. Ҳаётимизда содир бўладиган ҳар нарса Оллоҳнинг кароматидир.
Энг яхши кунларига сафдош бўладиган, энг ёмон кунларидан халос этадиган кунларга бир қадам қолди…
Ёки яқинларининг муҳаббатига қўшимча куч бағишлайдиган ва улар билан бахсда ютиб, уни улардан-да зиёдроқ ардоқлайдиган, севадиган инсоннинг меҳрига сазовор бўладиган кунларга, ёки беписандликка кўникиб, камситишларга кўниб, одамови бўлиб яшайдиган, нуқул эътибордан четда қолиб кетишга маҳкум кунларга оз қолди…
Қай бири?
Ушбу асосий масала юзасидан Турсуной бир қарорга келди. Келган совчиларга кўринмагани уни кейинчалик виждон азобига солиб қўйди ва ота-онасидан йигит билан учрашишни талаб қила бошлади . Шуниси адолатга яқинроқ. Ҳолбуки, натижа салбий бўлса-да, аммо унинг оғриғи эртанги виждон азоби ва ёлғонларга қараганда бироз безиёнроқ эди унинг назарида.
Хуллас, улар учрашишди…
Шаҳарнинг энг гавжум ва гўзал истироҳат боғидаги танишув бир маромда ўтди. Йигит уни кузатиб қўйиш учун таксига ўтирғизмади, аксинча, кўзларига қараб туриб:
— Таксини нима қиласиз? Умуман расмиятчиликни нима қиламиз? — деди. — Шундоғам ҳаммаси равшан-ку. Учрашувга чиқадиган қиз қанча пайт банд бўлишини олдиндан чамалаб бирорта зарур ишни мўлжаллаб қўядими? Ёки мендан сизнинг ёққан-ёқмаганингизни сал кейинроқ эшитишса бўлмайдими уйдагилар? Хуллас, иккаламиз ҳам бугун ғирт бекорчилармиз-ку.
Турсуной ўзида йўқ бахтиёр эди. Уни тасаввуридаги шаҳзодаси деб ишона бошлади. Ҳали йигит гарчи розилигини айтмаган бўлса-да, Турсуной ич-ичидан бутун келажагини у билан тасаввур эта бошлади. Биринчи марта у ҳимоячининг ҳимоясида кенг кўчалар бўйлаб, эркин қадамлар билан юра бошлади. Уйида юрагини ҳовучлаганча дақиқа санаб ўтирган ота-онаси унга неча марта қайта ва қайта қўнғироқ қилишди. Турсуной йигитнинг олдида онаси билан бу ҳақида қандай гаплашишни билмай гарангсирар, қолаверса, йигитнинг номидан ҳеч нарса деёлмаслигини билгани ҳолда «Ҳозир бораман, етиб қолдим», дейишдан чарчамасди. Шаҳар ва қишлоқни ажратиб турган, катта кўчадан илон изи ясаб ўтган темир йўлга етганларида йигит бир сакраб нариги томонга ўтиб олди. Турсуной ўтаётганида эса туфлисининг пошнаси темир йўл рельслари тагига ўрнатилган тахталар орасига кириб қолди. Йигит туфлисини олиб бериш учун энгашди ва бир-икки карра уриниб кўрди. Аммо бўлмади.
Узоқдан поезд келаётганини кўрган Турсуной шартта туфлисининг иккинчи пойини ҳам ечиб тахталар орасига ташлади.
Йигит ҳайрон бўлиб қизга қаради:
— Бу нима қилиқ?
— Шунчаки… поезд келяпти… ҳув анави бино темирйўл бекати. Бу ерда анча туриб қолади энди. Кутиб ўтиришга эса вақтимиз йўқ-ку.
— Хўп… лекин нега иккинчи пойини ҳам…
— Бир пойини нима қиламан? Ёки унисини топиб олган одам битта пойини нима қилади. Ундан кўра, топиб олган одам иккаласиниям олса, бирор кунига яраб қолар…
Йигит ҳанг-у манг эди…
Турсунойнинг ота-онасига йигит томондан хабар келди.
Бир-бирини қувиб бораётган августнинг бир кунида Турсунойнинг тўйи бўлди.
Ҳамманинг тўйида нон ёпадиган Турсуной қишлоқни ташлаб кетди.
Ҳеч қачон ҳеч қаерда ва ҳеч кимни ажратмайдиган Турсуной, ёш-у қари, барчага «Кунингиз хайрли ўтсин!», дея жилмайиб қўядиган Турсуной, хўрозларнинг қичқириғидан олдин уйғониб, кўчани ораста қилиб қўядиган Турсуной, уйининг торгина даҳлизида тумонат қизларни тўплаб, тикиш-бичишни ўргатадиган Турсуной қишлоқни ташлаб кетди.......
21
​​Қишлоқ қибла томонга, у кетган томонга мўлтираганча қолаверди, юзларида маъюслик билан. У шундай маъюсликки, энди ҳеч ким ҳеч кимга «Хайрли кун» тиламайдигандек, ҳеч ким нон ёполмай оч ва тикиб-бичолмай, ҳамма яланғоч қоладигандек эди гўё.
Қошларининг орасида қишлоқ кўчаларини, кафтларида одамларни, бағрида уйларни олиб кетди Турсуной. Қишлоқ ҳеч вақосиз ва кимсасиз қолди.
Taмом.
Муаллиф?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥139