ҲАЁТ ПУШАЙМОН ҚИЛИШ
УЧУН ЖУДА ҚИСҚА....
Аёл таксига ўтирди ва ҳайдовчига аэропортга бормоқчилигини айтди. Машина ўнг чизиқ бўйлаб йўл олди. Тўсатдан қора рангли юк машина қаршисидан чиқди. Ҳайдовчи тўқнашиб кетмаслик учун зудлик билан тормоз берди. Такси тўхташга улгурди, аммо орқадан келаётган машина билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди. Юк машина ҳайдовчиси ойнадан бошини чиқариб ҳақорат қилганча бақира кетди. Такси ҳайдовчиси эса хотиржам табассум билан самимий қўл силкиб қўйди.
Бир зумда рўй берган бу воқеадан даҳшатга тушган аёл, такси ҳайдовчисининг бу ишидан ажабланди. “Нега бундай қилдингиз?- дея сўради аёл. У сал бўлса машинангизга зиён етказиб, иккимизни ҳам ўсал қиларди”. Такси ҳайдовчиси кулимсираб:
— Ахлат қутиси қоидаси,- деди.
— У нима дегани?- деди аёл ҳеч нарсани англамай.
— Айрим одамлар ахлат қутиси каби,- дея изоҳлади ҳайдовчи. -Юрагида ахлат кўтариб юради; жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди. Қалби ахлат билан тўлиб- тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар. Уларнинг руҳий ахлатига мен ёки сиз нишон бўламиз. Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, хафа бўлманг. Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг. Ундайларнинг ахлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг. Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг. Омадли ва бахтиёр инсонлар ахлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар. Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа. Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликлар соғининг. Ҳаёт — ўн фоиз қандай ишларни бажарганингиз ва 90 фоиз уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤13👍8
ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ....
АЧЧИҚ ҚИСМАТИ.
Яқиндагина қизими уйи бузилди. Айтмоқчи бўганим оналарга кўзизи очинг демоқчиман, - деб бошладилар мухлисамиз...
Ёшим 38 да. Ўзим уй бекаси.Эрим дурадгор-ҳунарманд, у киши 42ёшда. Бир-биримизни қадрлаймиз, битта маҳаллада катта бўлганмиз, азалдан уй қизи бўлганим учун, мен у киши билан ҳатто учрашувга чиқмай, турмуш қурганмиз.
Худога шукур, бахтли умр кечириб келяпмиз.Худойим бизга 2қиз,1ўғил берди.
Бизни оилага кўпчилик ҳавас қилади. Қўшнилар орасида ёш бўлишимизга қарамай, яхшигина ҳурматимиз бор. Қизим 17га кириб кирмай, остонамизда совчилар серқатнов бўпқолишди. Биз бўлса, қизим 20га тўлсагина узатамиз деб жавоб қилардик.
Қизим мактабни битиришига тикувчига шогирд бердик, 1,5йил деганда яхшигина чевар бўлди. 18га кирганда эса, 2та шогирд ҳам олиб,одамлар назарига тушди. Кўзга яқин қиз бўлгани учунми, совчи кузатиб зерикдим.
Бизда, Андижонда қиз узатиш учун:
-Унаштирувда куёв томон совға салом жўнатади, қизга 8-10та кийимлик мато, рўмоллар, маҳси кавуш. Патир, шинмон, қанд-қурс, ҳуллас қуда томондан 10тача сават келади. Қиз томон бўлса шуни энг камида 25та қилиб қайтаради. Фотиҳа тўйда эса, бунақа саватлар сони 50-60та бўлади. Фотиҳа тўйини ўзи қиз томонга 5-7миллионга тушади.
Амаллаб тўйни ўтказган қизни ота-онаси энди куёв томонга мазар жўнатишни бошлайди. 3кун ё 1 ҳафта ҳар куни 3 маҳал, 40 кун эса ҳафтада 2 кун жўнатади.
Егулик солинган саватлар устига албатта совға салом, яъни кийим кечак албатта бўлиши керак. Булар куёв уйини безаб бўлгандан кейинги ҳаражатлар (яна куёв томонни туғилган кунлариям эсдан чиқмаслиги керак). Мебель, парда, гилам..неччи хона ажратилса, шунчани тўлдирасан. Айрим инсофли одамлар 2хона уй ажратса, биттасини ўзи тўлдиради. Шуларни ўйлаб, эр-хотин 5-7минг доллар пул йиғиб, яхшилаб тайёргарлик кўриб кейин узатамиз дердик. Шу орада қизимга қўшни туманлардан ҳам совчи кела бошлади.
Мен эса ўша гап, 20 га кирса узатаман, болам анча ёш кейин маҳалламизга берамиз, узоққа беромиман деб кузатардим.
Қўшни тумандан (орамиз 50км) келган совчиларни эса қайтаролмадик.
2 ой роса келишди.
Ахири қайнотам
"онангиз тенгги аёлни шунча овора қилдизми?" деб танбеҳ
берди.
Суриштирдик, йўлимиз шу томонга тушганда маҳалласига кириб ўтдик (ўзим ,ота-онам, 2 аммам) йўл узоқ, бермиман дедим.
Қайнонамга "сиз йўқ деб юборинг" дедик, ҳуллас йўқ дейолмадик.
Қуда бўлмишлар отамдан катта,онам тенгги эди.ёши катта одам, яна намозхон тақводор одамлар экан, 3 келини бор.
- Маҳаллада обрўли ўғли ичмайди, чекмайди, намозни канда қимайди, нимаси ёқмаяпти сизларга?-дегувчилар кўп бўлди.
- Фақат узоқлиги - деган баҳонамиз кулгили эшитилди,
- қўйингларей, хозирги замонда машиналар сероб бўлса, узоқни яқин қиладигон телефон бўлса, ноумид қилманглар, шундай одамларни-деган гаплар бн бошимиз айланиб қандай рози бўлганимизи билмай қолдик.
Қуда бўлмишлар оят ҳадислар билан қиз боқиб катта қилиб узатиш қандай савоблигини айтиб,
"мазар сарполар бизга керакмас, тўйдан кейин ҳам 40 кунлаб жўнатмайсиз, керакмас, қизимни сепи кам деб тўйни орқага сурманглар" деб бизни илмли, тақводор эканликларига ишонтиришди.
"Мебель, парда, гилам қилмайсиз, ўзимиз тўлдирамиз" деган гапи ҳойнаҳой тил учида айтди деган ўйда
-Қизимга атаб сеп йиққанман, борини бераман - дедим - қизим ҳали гўдак, камчиликларини юзига солмай, ўргатволаман десез майли. қизимга рўзғорни ўргатишизга аралашмайман, чунки она тарбияси бошқа, қайнона тарбияси бошқа - дедим......
Давоми 9:00 да

❤32
Она-қиз қилиб тарбиялайди. қайнона-аёл қилиб тарбиялайди.
Маҳаллани боласи бўлсамам, мени айрим одамлар фалончини қизи деб ҳурмат қилса, кўпчилик фалончини келини деб ҳурмат қилади. чунки мени маҳаллада ўз ўрнимни топишимда қайнонами хизмати катта. биз 4 келин шунча йилдан бери сен-менга бормадик. бир биримизга ёрдамчи бўлдик. буни бизга қайнонам ўргатди дедим.
Биз маҳаллада намунали оила эканлигимизни, табиийки суриштириб билишган. балким,шунга қаттиқ ҳаридор бўлишгандир
Яхшилаб тўйга тайёргарлик кўра бошладик.
Қиз узатиш шунчалар алам экан. кўз қорачиғидек авайлаб, киймай кийдириб, емай едириб катта қилиб, узатар чоғиз ичиздан бир томириз узилгандек бўларкан, бунга сабр қилиш-айтишга осон экан.
Юбораётган саватлар қудаларга ёқармикин?
Устидаги сарпо қимматбаҳосидан бўлмади, қизим дакки эшитмасмикин деб ҳадикда ўтирасиз.
Бизда бундай бўлмади, чунки биз, эрим бн тўйдан олдинги осмондаги гапларга чиппа чин ишонибмиз.
Ҳатоимиз шундан бошланган деб ўйлайман.
Келин-куёв ҳавас қилгудек яхши турмуш бошлади. Бу бизга таскин бўларди, узоқ бўсаям қизимни тенгини топдик. Муносиб одамлар учради деб, Аллоҳга ҳамд айтардик.
Қизим шу ёшгача телефон ишлатмади, биронта йигит орқасидан юришга имкон бермади. Дадаси оилада тарбияга қаттиқ эътибор бергани учун шаънига гард юқтирмай катта бўлди.
Маҳалладаям жуда ҳаридори кўп бўлди. Шу томонлари бн куёвга маъқул келиши-табиий... тўйдан сўнг эл қатори мазар жўнатдим.
Уйимиз катталарига бу албатта ёқмади. Қудалар бн келишганмиз, жўнатиш шартмас деб ҳар сафар айтишди, лекин қизимдан янги хабар эшитаманку, борганлар менга қизимни саломини обкелади, деб барибир уринардим.
1-2 саватни пишириб, устига сарпо қўйиб, яна камига таксига 50 минг йўлкира бн жўнатардим.
Менга булар қизизи кўрдим, салом айтди-деган хабар олдида кўзга кўринмасди.
Қизимни буюмларини кўриб бир йиғласам, хонаси бўш турганини кўриб бир йиғлардим.
Ётган жойим ҳам тикондек, кечаси уйғонсам- болам-деган нидо юрагимни ўртарди.
Оналик шунақа машаққат экан. Лекин барига улар яхши одамлар, куёв яхши, қизим бахтини топди деган таскин бор эди.
Биз томонда тўйдан сўнг, куёвни ота онаси келинни ота онасидан бир ҳафта, 10 кунда, баъзилар 40 кунда хабар олгани, яъни "қуда ҳорманг"га келишади.
Хозирда кўпчилик келин-куёвни ҳам олиб келишади. Биз ҳам қизимни обкелишар деб роса кутдик, лекин улардан дарак йўқ.
Бу ҳам ўзбекнинг чиройли одати ҳисобланади. Жондай фарзандни вояга етказиб одоб тарбия бериб, ҳунар ўргатиб тамоман бошқа оилага бериб юборган ота онага хурмат юзасидан бориладиган бу ташриф фақат Ўзбекка хос бўлса керак.
Биз қудалардан анча ёш, яъни боласи тенгги бўганимизгами, улар олдида хурматимиз борлигини сезмадик.
Буни қиз томон паст саналади деган ёзилмаган қоидаларга йўйдик.
Тўйдан кейин 15 кунларда қудамга телефон қилиб, ҳол аҳвол сўрагач, қизим бн гаплашишга рухсат сўрадим.
Қуда қизимни чақириб телефонни берди.
Лекин қизим салом беришга улгирди холос, телефон қўққисдан ўчди.
Ичимда бир ҳадик уйғонди. Кейин билсам куёвтўра телефонни олиб ўчириб қўйган экан.
Қизим уйга тўйдан кейин 2,5 ойда келди.
Телефонга рухсат йўқ.
Биз учун ҳаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади.
Қизим 9 ой яшаган бўлса, ота уйига атиги 4 марта келди.
Охирги сафар келиб кетгандан сўнг кўникдик шекилли, 15 кунгача хурсандлигимиз олам жаҳон бўлиб юрдик.
Лекин кунда тушимга қизим кирар, лекин ҳотиржам эдим.
Қайнонам (аслида қайнонамни қайнона дейиш ноўрин,у киши ҳудди онамдек):
- қизиз билан гаплашдизми,2 кундан бери тушимга киряпти-деди.
- ҳавотир олманг,яхшидир-дедиму," тел қилиб хабар олай" деб ўйлаб қўйдим.
эртасига онам айтди:
-қизинг яхшими, тушимда безовта - деб.
Энди ростмона ҳавотирга тушиб куёв болага телефон қилдик.
Телефонни олмади.
Бу ҳол 3 кун давом этди, "борайлик" десам қудани уйига бориш ҳалиги ёзилмаган қонунларимизда уят эмиш.
Сўнг эрим қудани катта ўғлига телефон қилди.
У бўлса томдан тараша тушгандек
- укам қизизи қўйворган, қизиз идда ўтирибди - деди......
Давоми 10:00 да

❤32🤔4👍2
Табиатин оғир-босиқ бўлган қизим бизга ўша уйдаги гапларни фақат яхшисини айтиб, ёмонини айтмас экан.
Фотиҳа тўйга 50-60 та сават қилмаганимиз, ҳай-ҳайлатиб сарпо қилмаганимиз ҳақида овсинлари, қайнонасини гапларини эшитиб эшитмасликка олиб ичига ютиб юравериб, ҳам бизни укаларини соғиниб, ойда бир бизникига келишга, телефонда бўлсаям гаплашишга рухсат йўқ,
Ундан олдинроқ март ойи бошларида қизимда бошқоронғилик аломатлари сезилди. яқин кунларда бизни ҳушхабар бн хурсанд қилади деб кута бошладим. қудалар бизга телефонда гаплашишни тақиқлаб қўйишган биз тел қилишимиз уларга ёқмасди. (Қаренг қандай кулгили қайси замон қайси маконда яшаймизу, қиз боққан шунчалик хор. Қизим тинч ўтирса бўлди деб,кўнишга мажбурсиз.)
Ҳуллас, хомиласи тушибди.
2 кун оғриб, беҳол ётибди.
Куёв "духтирга обчиқай" деса, қайнона:
- обчиқмесан, хечнарса бўлмайди - дебди.
куёв онасидан яширинча қизимга телефон бериб, мени хабардор қилишди.
шу билан мен икки ўт орасида қолдим ё қудадан сўролмиман, ё боролмиман.
Қайнонам билан маслаҳат қилиб, овсинларимни жўнатдик.
Улар қизим билан гаплашиб қайтишгач, менга телефон қилишга йўл очилди.
-қизим яхшими деб телефон қилиб менам, қизим ҳам балога қолдик мени уйимдаги гапни меҳмонлариз нимага сизга айтиб боради-деб роса таъзиримни берди, ахир боламни соғлигини сўрашга ҳаққим йўқми?
қиз узатиш дегани-бутунлай воз кечиш деганимаску?
мен тел қилганим сабаб духтирга чиқишдию, лекин қизим ўзи ҳам нима бўлганини билмай қолаверган ёзиб берган дорилариниям олмаган.
Хуллас, ҳомила тушмаган деб ҳисоблашган.
Қайнона қизимга ота-онез аралашмасин оиламиз ишларига деб дўқ қилган.
қизимни соғлигини сўраш оилавий ишга аралашишмаску!
Шундан сўнг орага совуқлик тушди.
Рўза кунлари қўққисдан куёв қизимни бизникига обкелди. ҳайрон бўлдим, хали бир ой бўлмадию деб,дадасига 1-2кун қолаверсин деб кетибди.
қизимдан сўрасам, уришиб қолдик деди, қолганини айтмади. эртасига дадаси обориб қўйди.
Муҳтарам қудаларимиз бизни синашган экан, изига қайтариб жўнатишимиз керак экану, биз куёвни гапи бн 1 кеча обқолиб, "гуноҳкор" бўбмиз шу сабабми, бошқами, қизимга сиз талоқ олдиз деб, ёшларни ажратишган.
Бизга эса ҳеч ким хабар бермаган. қизимгаям айтишга руҳсат беришмаган. қизим шу қадар тушкунликка тушганки, беш вақт намозни канда қилмайдиган, оқу қорани ажрата оладиган, савоб-гуноҳни тушинадигон қизим жонига қасд қилишга неччи марта уринган.
шу аҳволда бир ойдан ошиқ жазо ўтаган маҳбусдай азобланиб юрган.
бу орада "муҳтарам куёвтўрамиз" қизимни Загс идорасига обчиққан, онаси шунга рози бўлган, отаси бехабар бўлган қизим шунча зуғум остида бўлсаям, қаердан куч топган
билмадим, ажримга қўл қўймабди хозирда эса, улар заксни кесиб, янги келин олиш ҳаракатида.
Гулдек қизимни умри ҳазон бўлгани ҳам, туғилмаган гўдакни етим бўлиши ҳам уларни заррача ташвишга солгани йўқ.
Буни уйдагилар ҳаммаси сезган, овсинлари, қайноғалари қизим ўзини ўлдириб қўймасин деб пойлаб юришгану, бизга айтишни эп кўришмаган. 2 овсини қизим бн кеча кундуз бирга бўлишган тўғри, иддани эр уйида ўтириш керак экан, лекин бу ҳолатда қизни ота онаси хабардор бўлиши керакдир?
шунинг учун тушларимга кираётган экан.
туш ҳам хабар дейишади.
оналаримни ҳавотиридан сўнг, бу гапларни эшитиб, тўғриси довдираб қолдик қайноға бн куёв келинглар гаплашволелик, лекин отам билмасин дейишди уларникида ўша катта ўғилни маслаҳати бн ишлар ҳал бўларкан ота-она эса ижрочи дейдими, томошабинми нима дейишгаям хайронсан.
катта ўғил телефонда хар ҳил домлаларни маърузаларини эшитибми, ё интернет орқалими ҳуллас, "домла"бўпқоган экан.
аслида эса, биронта устоз кўрмаган бўлса керак.
қайнота бехабар тўйдан кейин талоқ тушиб, яна никоҳ ўқитишган экан. буниси 2 ми деб қайнонадан сўрасак, 3 чиси деди.
куёвдан қизимни айбини айтинг десам:
-сизларни соғинмасин, уйизга качон эсимга тушганда рухсат бераман, 6 ойми, 1 йилми, унгача рухсат сўрамасин. Телефонда бўсаям гаплашай демасин.рухсат бермасам кечаси йиғлаб уйқуми бузмасин деди.
мана нимадан тез-тез жанжал чиқаркан. куёвтўралар "шунчалар мўътабар бўпкетган экан".
Ахир ота-онани, жигарларни соғинмаслик инсонни қўлидан келмайдику?.......
Давоми 10:55 да

❤38🤔7🔥6
Қайнотадан сўрадик нима гап, қизим нима айб қилди талоққа яраша-деб.
У киши бўлса рўзғор ишларида эпчил, намоз рўзани канда қилмайди. покизалиги жойида, лекин ўғлим бн чиқиша олмаяпти деди.
Ахир, уларни тартибга чақириш-катталарни ишику, тартибга чақиришда икковига тенг чора кўрилади. келинни ўзига пўписа қилиб, ўғилгаям насиҳат қилиш керак.
Биринчи марта қудани уйида шундай бехурматлик кўрдикки, ҳеч ким қуданикида бундай хурматсизлик кўрмаган.
биз уларни ёши улуғ одамлар, мулоҳазали, етти ўлчаб бир кесадиган деб ўйлаб катта ҳато қилибмиз.
ҳамма катта ёшлилар ҳам нуроний бўлавермас экан.
Уларда оддий одамгарчилик, меҳмонни иззат қилиш, қисқаси Ўзбекчиликни кўрмадик. Балки бошқоронғиликдир деб ҳечким ўйлаб кўрмабди.
Гулдек қизимни бундай гумроҳларга топшириб хаётимиздаги катта хатога йўл қўйибмиз.
Чаласавод, чаламуллалар шариат шу деб қизимни ҳоҳлаган кўйига солишибди.
Нима эмиш:
-идда тугагунча уйимиздан бир қадам чиқмайди деган "фатво" беришган эмиш.
мен "обкетаман" - дедим,
қайнонам "хозир обкетсак уйи бузилади, обкетмаймиз" деди.
Улар мени боламга шундай туҳматлар қилишдики, мен она қалбим бн бу гаплар туҳмат эканлигини сезиб турдим."мазар еди" маросими керакмас деган куёвтўрани ўзи менга:
- Сиз менга нима қиб қўйибсиз ўзи?-деб таъна қилди.
Шундан кейин ҳаммаси аён бўла бошлади. Байрамларда совға салом юбормаганим, 5-7млн сарфлаб, фотиҳа тўйда 50-60 сават жўнатмаганим, ҳуллас уларни тил учида айтган гапларига лаққа тушганимизга экан бу кўргуликлар.
Қизимни обкетай десам, қизим ҳам мен иддани шу ерда ўткизаман, сиз булардан кечирим сўранг,мен бу ердан кетадиган бўлсам фақат ўлигим кетади-деди.
Қизимга қараб туриб, уни мияси заҳарланиб улгирибди, деб ўйладим.
У ҳақиқатни тушунмас, мени кўзёшларимга парво қилмас, мисоли фақат буйруқни бажарадиган, ўзини шахсиятини ҳам унутган "манқурт-зомби"га айланиб қолгандек эди. (қизим ота уйига қайтишни шунчалар орият санардики, ҳеч қачон аразлаб келмайман дерди)
Охири мен қуданикида ҳушимни йўқотиб, йиқилдим.
Тез ёрдам чақиришибди, мени бехуш ҳолда у ердан обкетишибди. Ўзимга келсам, қизим ўша ерда қолган эди. Назаримда болам у ердан соғ келадиганга ўхшамасди. Биздан кейин қизимни докторга обчиқишса 4 ҳафталик ҳомиладор дебди. мен ўзимга келгунимча уйдагилар ҳаммаси шокка тушишган.
Наҳот қиз боққанни ҳоли шу бўлса деб ҳаммаси қон йиғлаган ва қайноғам қудага тел қилиб жўнатинг қизни, онаси аҳволи оғир,ўзига келмаяпти деган шунда 62ёш"нуроний"эркак қуда:
- Мени эшигимдан чиққан келин ортига қайтмайди-деб, ўғлини уриб, талоғини берасан деб мажбуран яна талоқ қўйдириб чиқарибди.
Шу ҳолатдаям катта ўғил (биз уни "шайх"хазратлари деб атаймиз) қизимни миясини айлантириб, иддани бузиб чикетяпсиз, буни гуноҳини ўз бўйнизга олинг деб, ўзича бўйнига қўйиб чиқарибди
У оилада ота-она биз оми одаммиз, ўғилларимиз илмли деб фахрланиб ҳам юрса керак. 3-4 та оят ҳадисни аллакимлардан, тайини йўқ муллалардан ўрганиб олиб, беш вақт намоз ўқисела яхши одам бўлиб қолмайди.
қудани катта ўғли бир вақтлар қандайдир диний оқимга аралашиб қолганини тўйдан кейин билдик. уни хотини эса қизимга мажбурий диний таълим бераётганини эшитиб, қизимга ундан дарс олма дедим.
мана шу мени оилавий ишларимизга аралашди деган айбим....
Шу-шу қизим ҳомиладорлигининг биринчи ойида ажрашди, хозир беш ойлик ҳомиладор.
эндигина 19 га кирган навниҳолим ҳаёти барбод бўлиб, хўрланган холда ота уйида. кимни айбдор қилишниям билмайди..
Қуда тутинишда сўраб суриштиришда ҳеч қачон андиша қилиш керакмас экан. ҳамма гапни очиқ ойдин гаплашиб олишга андиша қилиш аҳмоқлик экан.
мен бўлсам, ота-онамиз тенгги одамларга йўқ деб дилини оғритсак, ундан кейин қанақа қудаларга дуч келамиз деб андиша қибмиз.
куёв бн бир марта гаплашиб,яна чақиргани тортинибмиз. "Синалмаганни сиртидан ўтма"деган мақолни мағзини чақдик.
қиз томон эгилади.,-қиз томон пастроқ саналади, доим қудага таъзимда туриш керак"-деган ёзилмаган қоидаларга амал қилмадик.
Бизни бу кулфатимизни кўрган қўшним неварасига келган совчиларга "илмли"бўлгани учун рад жавобини берибди.......
Давоми 12:30да..

❤35👍4😢2
Кўзингизни очинг, ОДАМЛАР!!! битта аламли савол бор-ЭНДИ ҚИЗЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ ОДАМЛАРГА УЗАТАМИЗ, намозхон-тақводор деганимиз шулар бўлса?
Қиз ота онани кўргани келса, 1 кг гўшт, 4-8та нон кўтариб келади. (ҳаммаям бунақа қимайдию, кўрганими айтаманда) кейин ўша гўштни биронта овқат қилиб лаганга босиб, ёнига нондан ташқари у-бу егулик қўшиб 2 баравар кўпайтириб ўзларига қайтариб жўнатасиз. бир сафар овқатни ўзини берворсам, қайноғаси (ўша каттаси) камро бўпқопди депти.
уни хотинчаси эса:-бизни оналаримиз 1кг гўштни 2кг қилиб қайтарарди-деб қизимга таъна қилишибди.
Қизим ўша "фасодхонада" 9 ой яшаган бўлса,ҳеч қачон гап ташиб келмади. буларни ҳаммасини уйимга келгандан кейин ҳам 2-3 ойда айтди.
Бир куни қизим:-етти пуштини суриштир деб бекорга айтмас экан. Қайнотамни яхшироқ суриштириш керак эдикан-деб қолди. Қайнонамни айтишича қайнотам болалари гўдаклигида 2-3ойлаб уйга келмай ноъмалум жойларда санғиб юрардикан, шунинг учун ўғиллари олдида бурди тўкилган экан деди. кап-катта аёл келинларига шунча йиллик эрини салбий томонларини айтиб беришини ўзи ақлсизлик.
Айни тарбия берадиган пайтда ота шу аҳвол юриб болалари отадан оладиган тарбияни телефонлани маърузалардан, интернетдан олиб-Нимага менга айтмайсан, ахир ўгаймасманку-десам, "-бу гаплар кўнглизи оғритиб, сизи ҳавотирга солади деб айтмадим-дейди. ўзим туғиб тарбия қилган болам мен ўйлагандан кўра матонатли, мулоҳазали бўлиб етишганини кўриб, Оллоҳга ҳамд айтдим.
Дадаси Тўй куни, никоҳдан сўнг, қизимга анча насиҳат қилганди. ҳатто мениям хонадан чиқарвориб, ёлғиз ўзига. қизим ўша насиҳатга тўлиқ амал қипти."ҳеч қачон ёмон гап кўтариб,аразлаб келмагин.
Уларни назаридан қолмагин. Мени, онангни, айниқса Роббингни розилигига уларни розилиги сабаб эришасан"-деган экан. Бу кўнгилсизликлардан 1 ой ўтиб-ўтмай қизимни соғлиги ёмонлашди. Бир ёқда токсикоз, еган-ичганини ташаб, ҳоли қуриб борарди. Уни даволашга ётқизмоқчи бўлиб, оборсак"- Ҳомила тушиш ҳавфи бор, қони кам, буйраги зўриқиб ишлаяпти"-деди. Паспорт, закс қоғоз бн қабул қилишларини айтишди. 50км йўл босиб бордик. Машинада борган бўлсак ҳам қизим толиқди. Қуданикига қизим холаси билан кирди. Хужжатларини қаерда туришини ўзи биларди. Уйда қайнота бор экан. Оила боши деган 62 ёшли инсон келинини уйга киритолмабди. қайнона қаёққадир кетган экан.
"хотин ака"си бн катта ўғли("шайх ҳазратлари") келгунича дарвозахонада тўхтатиб турибди. Қайнонажон келиб, синглимни қолдириб, қизимни ўзини обкириб, роса"тузлабди:
-сен итни касофатингга сахар касал бўпқолдим, хозир Заксга бориб, ажримга қўл қўясан. бўлмаса паспортингни биздан ололмайсан-деб таҳдид қипти. қаранг, шу ҳолатда ўша қайнонага ўхшаган шаллақи бўлсам, кириб жанжал кўтарган бўлардим. 60га кириб ҳам ақлини топмаган заифа бн тенг бўлиб нима топардим.
Загс идорадан гувоҳнома нусҳасини олдик. паспортни милиция орқали олдик. Шифонага ётқиздик. шундан сўнг, яна бошқа синов бошланди. яқинларимиз (дадамдан,яъни бобосидан ташқари) ҳаммаси хатто иккала онам ҳам нимани маслаҳат (хатто талаб ҳам)қилишганини биласизми? ҲОМИЛАНИ, ЗУРРИЁДИМИЗНИ ОЛДИРИБ ТАШЛАШНИ...
-Хозир биттагина таблетка, ёки укол бн буни йўли осон ўзи ҳам билмай қолади доктор бн гаплашинг қизимиз ҳаётини янгитдан бошлайди, бола туғилса ўша пасткашларни бир умр ёдга солиб туради-дейишди.
Мени жавобим эса:-У ким бўлишидан қатъий назар бизни зурриёдимиз Худойимни азиз неъмати. Буюк Раҳмон берган ҳаётни бандаси тўхтатишга ҳаққи йўқ. ҳомилани қизимга билдирмай йўқ қилсакда, Роббимга нима дейман?-дедим. Кимдандир бу гапларни эшитиб қолган қизим обкирган дориларимга қараб: ~"Ая, булар орасида" ҳалигидай"лари борми"-деб сўради. Бунга сабаб, ўша "илмлилар"эндигина 18га кирган навниҳолимга-Ота-онадан кечиш мумкин. Ёлғиз Аллоҳга суянинг, сиз энди ота онезга бегонасиз, эр рухсат бермаса, ҳатто отани жанозасига ҳам бормаслик керак"- деб болагинамни одамларга бўлган ишончини ўлдириб, миясига ўзбекка ҳос бўлмаган ғояларни сингдиришга уринишгани сабаб.....
Давоми 13:30 да

❤32👍5🤔1
Қизимга қараб туриб:-болам, бутун дунё сенга қарши турган тақдирда-Онанг сен томон. Яқинларимиздан ҳафа бўлма, улар тилидан шайтон гапиряпти. Булар ҳаммаси синов. Бегуноҳ жонни ўлдиришга бандани ҳаққи йўқ. Мўмин одам бундай қилмайди -дедим.Ўзи адаштирмасин. Ҳаёт синовларига Роббим ўзи тўғри йўл кўрсатувчи.
Қиз беришда ҳеч қачон шошмаслик керак экан. Қуда бўлмишларни ўтмишини ҳам яхшилаб суриштиришга ёки очиқ-ойдин дангал гаплашиб олишга тортинмаслик керак экан. Қиз тушган оилани ички ишларига аралашиш нотўғри албатта,лекин унга мажбуран ёт ғояларни сингдириш ҳавфи ҳам бор экан. Муҳими, ёшларимиз шариатни, қандай яшашни ҳар кимдан ўрганишмасин.
-Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалабди"-дейдиган буюк Ўзбекни увол бўлган гул қизларини сони кўпаймасин...
Эндиликда қизимни биронта институтга ўқишга киргизишни ўйлаяпмиз. Аввал оддий телефон ишлатишига йўл қўймадик, энди эса ҳаттоки шофёрликка ўқитмоқчимиз. Машина минган аёлларни кўпчилик эркаклар суймайди. Лекин энди қизларни КИМГА ишониб топшириш мумкин? Қизимни тақдири бизга аччиқ сабоқ бўлди.

❤23👍11🤔5
Боши берк кўчада.
Маҳзуна! Қаердасан, дайди? Яна уйда эмассан, шекилли?
Даҳлиздан бўш челакнинг даранглатиб тепилгани эшитилди.
Боласини эмизаётган Маҳзуна бешик ёпинчиғини ёпди-ю, ирғиб ўрнидан турди.
Илҳомжон, сен бешикни тебратиб тур, даданг келди!
Маҳзуна шошилиб даҳлизга чиқди.
Уйдаман, дадаси, Мафтунангизни ухлатаётувдим.
Мафтунангиз дема! – ўшқирди оёғида зўрға турган Аббос. – У сенинг Мафтунанг, сеники.
Хўп, дадаси, иккимизники, секинроқ гапиринг, уйғотиб қўясиз.
– Иккимизники эмас, сеники! – Маҳзунанинг юзига шапалоқ тортиб юборди Аббос. – Сен уни отангникида туққансан!
Уялинг, дадаси, дадамникига кетганимда Мафтуна қорнимда тўққиз ойлик эди, ўшанда ўлгудек дўппосламасангиз, уйда туғардим.
Фарқи йўқ, – ғудранди Аббос. – Отангникида туққанмисан, бўлди-да.
– Илҳомжонни ҳам отамникига кетганимда туққанман, дадаси, – яна қўл кўтарган эринининг зарбасидан юзини тўсди Маҳзуна.
– Ўғлинг ҳам, қизинг ҳам бировдан бўлган, ҳароми!
Аббос Маҳзунанинг қорнига тепди. Маҳзуна букчайиб қолгач, боши-ю, елкаларига аямай муштлай бошлади.
– Ҳали кимдан эканини ҳам бўйнингга қўйиб бераман, сен суюқоёқнинг!
Бўлди қилинг, жон дадаси, болалар қўрқади!
Қўрқсин! Ўлиб кетсин! Ҳамманг ўлиб кет!
Аббос Маҳзунанинг сочидан бураб, юзига ура бошлаган эди, ичкаридан Илҳомжон югуриб чиқди.– Дадажон, урманг аямни! Аям сизга нима қилди? Нимага ҳар куни урасиз? Оғзингни юм, итвачча!Аббос ўғлининг ёқасидан чангаллаб, даст кўтариб олди. Бирпас унинг юзига пишиллаб қараб турди. Уни ҳам урмоқчи бўлиб, қўлини ўнглаган эди, Маҳзуна қўлига ёпишди. Болани урманг! Қанча урсангиз, мени уринг!Аббос Илҳомжонни унга қараб отиб юборди. Боланг каллангни есин!Аббос сўкина-сўкина, нариги хонага ўтиб кетди. Унинг диванга гупиллаб ўзини ташлагани эшитилди.
Йиғлама, болам! – Илҳомжонни қучоқлаб олган Маҳзуна ўзининг кўз ёшларини тия олмас эди.
Она-бола анча вақт бир-бирини қучоқлаб, унсиз йиғлаб ўтиришди. Мафтуна ингалаб йиғлаб қолгунича шу алфозда ўтиришди.
– Чоп, бешикни тебрат! Синглинг йиғламасин! Йиғлаганини эшитса, даданг ҳаммамизни дўппослайди, – ўрнидан турди Маҳзуна. – Мен сенга бирор нима пишириб бераман.
– Хўп, аяжон!
Маҳзуна ошхонага ўтди. Ўзининг оч қолгани эсига ҳам келгани йўқ, ўғлига бир нима пишириб бермоқчи бўлди. Аммо ошхонадан ўша бир нима топилмади. Гўшт, ёғни кўрмаганига бир ой бўлди. Сабзавот қайнатиб, бирор овқат қилай, деганди, на картошка, на сабзи, на шолғом толпилди. Уч кундан бери эрига тайинлайди, кошки бир нима кўтариб келса. Ўзи улфатлари билан кун бўйи кўчада, чойхонада қорнини тўйғазиб, ичиб, алламаҳал кириб келади. Хотини, болалари нима еб, нима ичаяпти, сўрамайди ҳам, хотини айтса, олиб келмайди ҳам. Ҳадеб сўрайверса, калтаклайди.
Маҳзуна моллардан хабар олди. Сигирининг охурига емиш ташлади. Бузоғининг арқонини бўшатди. Сигир соғди. Озгина қуруқ хас еган сигир бир косагина сут берди. Товуқхонага ўтди. Эски сандиқдан бир ҳовуч маккажухори олиб сепди. Сомон устида уч дона тухумни кўриб, севинди. Иккитасини олиб, ошхонага қайтди.Маҳзуна сутни пишириб, тухумларни қайнатиб келгунича ўғли бешикнинг ёнида ухлаб қолибди. Сочларини силаб, уйғотди.– Тур, Илҳомжон, қара, сенга нима пишириб келдим?
Илҳомжон кўзларини уқалаб, онасининг ёнига ўтирди.– Олдин тухумни еб ол, ўғлим, кейин сут ичамиз.Илҳомжон тухумнинг иккинчисини емади.– Ўзингиз емадингиз-ку? Бунисини сиз енг!
Меҳрибонимдан айланай, майли, мен ҳам ейман, – деди Маҳзуна. – Сен сутдан ич!
Нон тўғраб беринг!
Нонимиз қолмабди, сутнинг ўзини ичиб тур, эртага, албатта, нон ёпаман.Маҳзуна ўғлини алдади. Эртага нонни нимадан ёпади? Ун тугаганига беш кун бўлган. Охирги яримта нонни эрталаб, сутга тўғраб ейишган.Эртага отасидан ёрдам сўрамаса бўлмайди. Бир хамирлик ун, озгина ёғ, шакар олиш учун пул сўрайди. Отаси Маҳзунани кўриб, хурсанд бўлмайди. Эридан аразлаб борганларида ҳам қайтариб, ортига ҳайдайди. «Ғор бўлса ҳам уйинг, айиқ бўлса ҳам эринг», дейди. «Нима бўлсанг, уйингда бўл, қизи қайтиб келибди, деган гапни кўтаришни истамайман», дейди.
Отасиникига боришдан Маҳзунанинг юраги безиллайди, аммо бо......
Давоми 16; 30 да

❤30🔥4
шқа қаерга ҳам боради?
Болаларини ухлатган Маҳзуна ана шуларни ўйлай-ўйлай, энди кўзи илинган экан, ёқасидан кирган қўл кўксини чангаллади.
– Келмайсанми энди, қачонгача кутаман? – деган эри уни нариги хонага судради…
Урайимжон ака бир даста беш юз сўмлик пулни Маҳзунанинг олдига қўйди.
– Ҳадеб келаверма! Эрингни менга ёмонлагунча, ўзинг йўлга солсанг бўлмайдими? Э, лапашанг!
– Ҳадеб Маҳзунани уришаверманг! – қизининг ёнини олди Ҳанифа опа. – Ўша куёвингизни йўлга солиб бўладими? Ўз ота-онасининг гапини олмайдиган куёвингиз Маҳзунанинг гапига қулоқ солармиди?
– Одамлар айиқни қўлга ўргатаяпти! – овозини кўтарди Урайимжон ака. – Филни ўйнатаяпти, йўлбарсни, шерни ўйнатаяпти! Куёвинг алвасти эмас-ку?
– Сиз ҳам эркак-да, эркакнинг ёнини оласиз, – ўрнидан турди Ҳанифа опа. – Ўз қизингизга, ҳеч бўлмаса, яхши гапингизни гапирсангиз, нима қилади?
– Маҳзунадан бошқа болаларим ҳам бор, – деди Урайимжон ака. – Чиққан қиз чиғириқдан ташқари.
– Майли, бора қол, қизим, – деди Ҳанифа опа Маҳзунанинг рўмолини тўғрилаб қўйиб. – Ҳамма эркак шу, уларга доим биз, аёллар айбдор.
Она-бола ташқарига чиқишди.
– Аяжон, бу кетишда бир куни куёвингиз мени ўлдириб қўяди, – пиқиллади Маҳзуна. – Ҳалиям бўлса, …
– Ундай дема, қизим, – Маҳзунани гапиргани қўймади Ҳанифа опа. – Чиқиб келсанг, бу кунинг ҳам йўқ, болам. Бошқани қўявер, акаларинг, янгаларинг қолиб, отангнинг ўзи сенга кун бермайди. Камига мени ҳам еб қўяди. Ўз уйингда тинч бўл, қизим!
– Майли, аяжон, невараларингиздан хабар олиб туринг!
– Бориб хурсанд бўлсам экан, қизим. Эринг итдек беҳурмат қилади. «Нега келдинг»дан бошлаб, «Қачон кетасан»дан тугатади.
– Шунга мени сиз бергансиз-ку, аяжон?
– Даданг, қизим, – деди Ҳанифа опа. – Жўрам яхши одам, деди. Ўғли бунақа бўлишини ким билибди, дейсан?
– Мен билдим, аяжон, мен билдим.
Маҳзуна бир-бир босиб, уйига қараб кетди.
Эллик минг сўмга нима берарди? Ўзи айтганидек, бир хамирлик ун, бир кило шакар, бир шиша ёғ, музлатилган товуқнинг битта оёғи, икки халтача макарон, бир халтача туз, ўнта гугурт, иккита конфет.
Маҳзуна аввал ичкари уйга кириб, болаларидан хабар олди. Илҳомжон синглисини қитиқлаб, қиқирлатиб кулдириб ўтирган экан.
– Синглинг кўп йиғламадими? Сени қийнаб қўймадими?
– Озгина йиғлади, оғзига сиз докага тугиб берган дурдани солган эдим, овунди, – деди Илҳомжон. – Кейин иккаламиз гаплашиб ўтирдик.Синглинг гаплашдими? Нима деди?– Мен гаплашдим, у ҳи, ҳи деб турди, – деди Илҳомжон. – Аям нон, овқат олиб келади, дедим. Бугун ҳаммамиз овқат еймиз, дедим. Тўғри айтибманми, аяжон?– Тўппа-тўғри айтибсан, Илҳомжон, кўп нарса олиб келдим. Ҳозир нон ёпаман, овқат пишираман. Қара, нима олиб келдим? – деди Маҳзуна ва елимхалтадан конфетларни олиб, Илҳомжонга узатди. Ур-ра! «Сниккерс»! – қийқириб юборди Илҳомжон.Маҳзуна ошхонага чиқиб, ун элаб, хамир қорди. Хамирни ўраб қўйиб, молларига сув, емиш берди. Аввал тандирга, сўнг ўчоққа олов ёқди…Ҳаммасини билиб юрибман, сен Ўктам фермер билан дон олишиб юрибсан!– Ҳамсоялар эшитса, нима дейди? Бақирманг! Ҳа, одамлар эшитмасин, билмасин, дейсан-да? Демак, ҳаммаси тўғри экан-да?
Даладан елкасида кетмонча, бир қўлида сигирнинг арқони, бир қўлида бир боғ ўт билан ҳовлига кириб келган Маҳзуна кетмонча ва ўтни нарироқда қолдириб, сигирни қозиққа боғлади. Эрининг ёнига келди.
– Дадаси, уялмайсизми? Мактабда фаррошлик қилганимда, менга директорни ўйнаш қилувдингиз, духтурхона фаррошлигига ўтганимда, Азим духтурни ўйнаш қилувдингиз, энди менга ўйнаш қилмаганингиз Ўктам раис қолувдими? Ишламай уйда ўтирсам, болаларим билан очимиздан ўлсак, айтинг, нима қилай? Шу раиснинг ҳалиям инсофи бор экан, сизнинг дастингизда мени бирор киши ишга олмай қўйганда менга иш берди. Даласида ишлаб, ҳам ойлик оламан, ҳам сигирни тўйдириб келаман, ҳам бир боғ ўт олиб келаман. Ўзингиз ақалли бир боғ ўт олиб келмайсиз-ку?
– Ҳозир ўтни кўрсатаман сенга!
Аббос бир боғ ўтнинг устида турган кетмончани олиб келиб, Маҳзунанинг елкасига урди.
Вой, аяжон! – жони борича дод солди Маҳзуна. – Ёрдам беринглар!Аббос ерга йиқилиб қолган Маҳзунани тепиб ётган эди, қўшниси Зоҳиджон девор......
Давоми 17:15 да

❤22👍2
ҳатлаб, буларнинг ҳовлисига ўтди. Югуриб келиб, Аббоснинг елкасидан тортди.
– Сен ҳам эркакмисан, номард! – ўшқирди Зоҳиджон. – Аёл кишини ҳам шунча урадими одам? Одаммисан ё ваҳший ҳайвонмисан?
– Сенинг нима ишинг бор? – силтанди Аббос. – Хотин меники, хоҳласам, ураман, хоҳласам, ўлдираман!
– Садқаи одам кет! – Аббосни итариб юборди Зоҳиджон. – Шундай аёлнинг қадрига етмадинг, бир куни кўзинг оқиб тушади! Ўзинг рўзғорингга битта гугурт олиб келмайсан, яна сенга икки болани туғиб бериб, ўзи боқаётган муштипарни ургани қандай ҳаққинг бор?
– Бу Ўктам раиснинг ўйнаши, ўлдираман уни! – пишқирди Аббос. – Сен нега унинг ёнини олиб қолдинг? Ё сенинг ҳам бу билан алоқанг борми?
Зоҳиджон уни уришга чоғланган эди, орага Маҳзуна тушди:
– Урманг, ака, балога қоласиз! Ўртамизга тушиб, бир шапалоқ урган ўз акасини мелисага бериб, қанча сарсон қилган эдилар, эсингиздами?
– Кўрдингми, ит? Шунча билан хотининг яна ёнингни олади, – деди Зоҳиджон ва Маҳзунага гапирди: – Сизга ҳам беш кетмадим, келин. Бунинг нимаси билан яшайсиз? Одамми бу? Топганини ичади, кўчадан берига битта ушоқ кўтариб келмайди. Устаман дегани билан бировнинг ишини битриб бергунча, савдолашган пулини ичиб бўлади, бу алкаш. Бошқа аёл бу ҳайвон билан бир кун ҳам яшамасди. Кетинг! Шу бугуноқ кетинг!
Зоҳиджон яна ҳовлисига қараб юрар экан, Аббосга дўқ урди:
– Мени кетди, дема, қараб ўтираман, қўлингни теккиз қани, нима қиламан?
– Нима қилардинг? – қўлини пахса қилди Аббос.
– Қўлингни уриб синдираман!
Маҳзуна йиғлай-йиғлай, қўлини ювди, сигир соғди. Ўчоққа олов ёқиб, картошка қоувурди. Мактабга қатнаб қолган Илҳомжонини, пилдираб юриб қолган Мафтунасини овқатлантирди.
Зоҳиджон айтган гапларни ўйлаб ўтирувди, маҳалла раиси Қўлдош акани, мулла Сафар бобони, Ислом бобо, Раббимқули бобо деган оқсоқолларни эргаштириб, Зоҳиджоннинг ўзи келиб қолди.
– Келингизлар, ичкарига кирингизлар! – шошиб қолди Маҳзуна.
– Биз ичкарига кирмаймиз, эрингизни чақиринг, – деди Қўлдош ака. – Бир гаплашиб олайлик.
– Ким чақирди сизларни? – ичкаридан гандираклаб чиқиб келди Аббос. – Зоҳид, сен хотинингга бир нима деганингда мен бобойларни чақириб келган жойим борми? Айт!
– Аббос, ўзингни бос! – деди Қўлдош ака. – Зоҳиджон айтмаса ҳам, ўзимиз келмоқчи бўлиб юрувдик. Ҳаммасини кўриб юрибмиз. Уйингга қарамайсан, рўзғорга қарамайсан. Ҳатто ҳовлига ҳам келиннинг ўзи экин экади, суғоради. Ҳаммвасини биламиз-ку?
– Билсангиз, нима қилай? Сизнинг хотинингиз нима қилаяпти, мен аралашаяпманми?
– Ҳаммасига айбдор ароқ, – деди мулла Сафар бобо. – Шу ичишни ташласангиз, ҳаммаси изга тушиб кетади, Аббосвой.
– Эй, сассиқ мулла! Ичсам, ўзимнинг пулимга ичаман ё бирор марта ароқ олиб бериб қўйган жойинг борми?
– Астағфируллоҳ! Бу тамом бўлган одам экан-ку? – деди мулла Сафар. – Буни одам деб насиҳат қилгани келибмиз.
– Насиҳатингни болангга қил! – ўшқирди Аббос. – Менинг ақлим ўзимга етади.
– Кекирдагингни суғуриб олайми? – ҳассасини ўқталди Ислом бобо.
– Юринглар, бу билан гаплашиб, одам барака топмас экан, – дарвозага қараб йўл олди Раббимқули бобо.
– Эртага маҳаллага ўтинг, сиз билан ўша ерда гаплашамиз, – деган Қўлдош ака ҳам бобойларга эргашди.
Ўктам фермернинг боғида узум узаётган Маҳзунани ичиб олган эри излаб келди.
– Четроққа чиқайлик! – деди эридан яхши гап чиқмаслигини билган Маҳзуна бошқа аёллар олдида уялиб қолмаслик учун.
– Ўйнашинг қани? – сўради Аббос нарироққа боришгач. – Одамлар айтди, тушликда Ўктам билан бир товоқдан ош еганмишсан?
– Тавба денг-ей! – деди Маҳзуна. – Мен ким-у, Ўктам раис ким? Келиб-келиб, раис мен билан ош ейдими? Тўғри, тушликда палов едик, аммо раисни кўрганим ҳам йўқ.
– Тўғри, дегин. Ош едик, дегин.
Аббос кутилмаганда Маҳзунанинг юзига қулочкашлаб урди. Маҳзуна яшин ургандек ерга қулади. Аббос унинг қорнига, елкаларига тепа бошлади.
– Бу кунимдан ўлганим яхши! – ингради Маҳзуна. – Бирданига ўлдириб қўя қолинг!
– Ўлдираман ҳам!......
Давоми 18:20 да

❤20👍3
Аббос ёнидан пичоқ чиқариб, унинг ўнг келган жойига ураверди. Ўзини ҳимоя қиламан, деб қўлини кўтариб қаршилик қилган Маҳзунанинг билаклари, бармоқларидан қон отилди. Аббос унинг сочларидан бураб, томоғига пичоқ урмоқчи бўлганида орқасидан келиб тепган Сожида деган аёлнинг тепкисидан гандираклаб кетиб, йиқилди. Аёллар Аббосни ура бошлашди. Сожида Маҳзуна ҳушидан кетганини кўриб дод солди:
– Ўлдириб қўйди!
Воқеадан хабар топган Ўктам раис Маҳзуна билан Сожидани олиб, шифохонага жўнар экан, ёнидаги йигитга тайинлади:
– Анави аблаҳнинг қўл-оёғини боғлаб, мелисага олиб боринглар! Уриб, ўлдириб қўйманглар! Бунинг ўлиги тиригидан қиммат.
Маҳзуна икки ой касалхона ётди. Пичоқ ўпкасини тешган экан. Бошқа жароҳатлари ҳам битди. Аммор чайқалган миясининг даволаниши узоқ чўзилди.
Маҳзуна касалхонадан чиққан куни Аббоснинг суди ҳам бўлди. Уч йилга қамашди.
– Ўз уйинг – ўлан тўшагинг, қайтиб келиб нима қиласан? – деди Урайимжон ака. – Эринг қамалиб кетди, кимдан қўрқасан, уйингда ўтиравер!
Отасидан бошқа гапни ҳам кутмаган Маҳзуна тақдирига тан берди. Уйига қайтиб келиб, яшайверди. Ҳар замонда Ҳанифа опа, баъзан уни айбламаган Абдужалил ака билан Қумри опа хабар олиб туришди. Турмага ҳам йилда бир марта қайноғаси Собир ака бориб келди, холос.
Турма дегани ҳайвонни одам қилолмас экан. Аббос келган куниёқ ичишни бошлади. Шу куниёқ Маҳзунага муштини ўқталди.
– Кет! Бу уйда қорангни ҳам кўрмай!
– Ҳеч қаёққа кетмайман, – деди Маҳзуна. – Уйда менинг ҳам ҳаққим бор. Шу уйни қуришда сиз билан баравар ишладим. Шу уйда бола-чақа қилдим, мол-ҳол қилдим.
– Бола-чақангни ҳам олиб кет! Мол-ҳолингни ҳам олиб кет! – бақирди Аббос.
– Бошқа борадиган жойим йўқ, шунинг учун ҳам ҳеч қаёққа кетмайман!
– Унда шу уйдан ўлигинг чиқади!
Аёл зоти «Эримга бир куни инсоф бериб қолар», деб ҳаммасига чидаб, яхши кунлар келишига умид қилиб, яшайверар экан. Маҳзуна эридан рушнолик кўришига ишонмаса ҳам, кап-катта бўлиб қолган Илҳомжонидан, мактабга қатнаётган Мафтунасидан яхшиликларни кутиб, Аббоснинг калтакларига чидаб, яшайверди.
Ҳар куни ичиб келадиган эрини Маҳзунанинг ўзига яқин йўлатмаслиги уни қутуртириб юборар, қамоқдан келгандан бери Маҳзуна таёқдан ҳамма ёғи моматалоқ бўлиб кетса ҳам унинг хонасига бормас эди.
Икки шиша ароқ билан икки бўлак колбаса кўтариб келган Аббос оғилдан болтани олиб келиб, Маҳзуна ва болаларининг олдида уни ўткирлай бошлади.
– Бугун кечаси ёки менинг хонамда ётасан ёки шу бугун ўласан!
Болалари изиллаб йиғлай бошлаган Маҳзуна уларни овутди:
– Даданг ҳазиллашди, қўрқманглар! Агар сизлар икковингиз ётишга қўрқмасаларингиз, мен дадангизнинг ёнида ётаман, олам гулистон.
– Биз қўрқмаймиз, аяжон, майли, дадамнинг айтганини қилинг! – деди Илҳомжон.
– Мен ҳам қўрқмайман, аяжон, акамнинг ёнида ётаман, – деди Мафтуна.
– Ана, ҳаммасини келишиб олдик, – деди Маҳзуна. – Юринг, дадаси, ўрнингизни солиб бераман.
– Шундай бўлсин! – деган Аббос гандираклаганча хонасига кириб кетди.
Ортидан кириб келган Маҳзунага нафрат билан қаради.
– Ҳозир эмас! Болаларинг ухласин! Аммо барибир бугун ўласан!
Аббос шишалардан бирини очди. Бир стакан тўлдириб ичиб, колбасадан бир тишлади.
– Бор, йўқол! Ўзим чақираман, керак бўлсанг!
Маҳзуна эрининг кўзида шу пайтгача кўрмаган бир учқунни кўрди. Бу кўзлар бугун бошқача ёнаётган эди. Қўрқди. Эрининг турмадан наша чекишни ўрганиб келганини ҳали билмайдиган Маҳзуна бугун унинг улфатлари билан роса чекканини ҳам билмасди. Аммо эрининг важоҳати ёмонлигини сезар, ичидан дағ-дағ титраб бир қўрқув келарди.
Эридан бир-икки хабар олган, икки шиша ароқни ичиб ҳам ухлаб қолмаётган эридан хавфсирайвериб, асаби дош бера олмаган Маҳзуна секин унинг ёнига кирди.
– Дадаси, энди ухлайлик, кеч бўлиб кетди, майли, шу ерда ётаман.
– Роса эрни соғиниб кетганга ўхшайсан, – деди Аббос ҳиқиллаб. – Майли, ётсак ётамиз. Аммо билиб қўй, охирги марта ётишинг! Кейин барибир ўлдираман сени! Уч йил давомида қилган бузуқликларинг учун бугун товон тўлайсан!
– Сиз ётиб туринг, мен болалардан бир хабар олиб келай.
– Уф-ф, яна болалар, болалар! Уларни ҳам ўлдираман бугун!.....
Давоми 19:00 да

❤33
Аббос тўшакка ўзини дустаман ташлаб, пишиллай бошлади. Секин даҳлизга чиққан Маҳзунанинг кўзи тиғи ялтиллаб турган болтага тушди. Секин уни қўлига олиб, эрининг хонасига қайтиб кирди. Бор кучи билан болтани эрининг бошига урди.
– Иҳ-ҳ!
Эри иккинчи уришидаёқ т
ипирчилашдан тўхтаган бўлса-да, Маҳзуна яна ва яна болта билан ураверди. Чарчаб, болтани кўтаришга кучи етмай қолгандан кейингина тўхтади.
Эрининг хонасини маҳкам ёпиб, даҳлизга чиққан Маҳзуна кийимларини ечиб ташлади. Чўмилди. Тоза кийимларини кийиб, болаларининг олдига кирди. Уларни қучоқлаб, эрталабгача алла айтди.
– Қасддан одам ўлдирган айбланувчи Маҳзуна Санақулова Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми, б) банди билан айбли деб топилиб, унга 12 йил қамоқ жазоси берилишини талаб қиламан!
Прокурорнинг бу гапидан сўнг суд залида шовқин-сурон бўлиб кетди.
– Бизнинг келинимизга даъвомиз йўқ, – деди Абдужалил ака. – Аслида, Аббосни ўзим ўлдиришим керак эди. Ҳамасига биз айбдормиз. Келинни қамаманглар, илтимос!
– Қамалмасин!
– Қамалмасин!
Судья залдагиларни тинчлантиргач, маҳалла назоратчиси бўлган милиционер сўз сўраб, Маҳзунанинг эри тартибсиз ҳаёт кечиргани, муттасил равишда ароқ ичиб юргани, хотинини доимий равишда калтаклаб келганини, бир неча марта тарибга чақирилиши, маъмурий жавобгарликка тортилишига қарамай, ўз қилмишларини давом эттириб келганини айтиб, Маҳзуна Санақулованинг жазосини енгиллаштиршни сўради.
Маҳалла раиси Қўлдош ака сўз олди.
– Агар кимнидир қамаш керак бўлса, мени қаманглар!
Судъя ҳам, бошқалар ҳам ҳайрон бўлиб, ҳамма жим бўлиб қолди.
– Мен, Маҳзуна яшайдиган маҳалланинг раиси, ҳаммасини кўриб, билиб, бунга кўз юмиб, индамай юрдим. Аслида энг катта жиноятчилар биз, маҳалла фаоллари, Маҳзунанинг, Аббоснинг ота-оналари, қўни-қўшнилармиз! Аббосга ўхшаганларга ҳар куни ароқ сотган дўкончилар жиноятчи! Аббос билан ҳар куни ичган пиёнисталар жиноятчи! Ўшаларни қамаш керак. Бизни қамаш керак. Вақтида Маҳзунани у ярамаснинг қўлидан қутқариб, уларни ажраштириб юборишимиз керак эди. Маҳзуна қамалса, мен ўзимни кечира олмайман. Илтимос, унинг ўрнига мени қаманглар, зора, виждон азобидан қутулсам.
– Суд маслаҳатлашиб олиш учун танаффус эълон қилади!
Чорак соатдан сўнг қайтиб кирган судья қарорини эълон қилди:
– Суд Маҳзуна Санақулованинг иккита ёш боласи борлиги, муқаддам судланмагани, содир қилган жиноятидан қаттиқ пушаймон экани, жиноятни содир этиш чоғидаги руҳий ҳолатларини, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва қолган барча вазиятларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, шартли ҳукм тайинланди. Суд Маҳзуна Санақуловага нисбатан уч йиллик кузатув чорасини қўллайди. Кузатув муддати ичида Маҳзуна Санақулова ўз уйида яшаши, ишлаши, болаларини тарбия қилши ва ҳар ойнинг ўн бешинчи санасида туман ички ишлар бўлимида рўйхатдан ўтиб туриши шарт. Бу муддат ичида унинг бошқа жойга кетиши таъқиқланади.
Тамом.
Муаллиф Каримберди Тўрамурод

❤37😢9🤔6❤🔥1
🌙ХАЙРЛИ ТУН⭐️
Хар нарсанинг нихояси бўлганидек бугунги кун ўз нихоясига етди! Аммо сизларга ётиш олдидан бир тилак билдираман. Тун тугаса хам, кун тугаса хам, сизнинг Мехрингиз, бахтингиз, қувончингиз асло тугамасин!
Хайрли тун қадрдонларим
Эрталаб эрта туринг, Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз иншоллоҳ!🤲
☺️🥰🥰

🥰2😁1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН - РАМAЗОН ОЙИНИНГ ЙИГИРМА БЕШИНЧИ КУНИ.
15 март - якшанба
Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни мақбул айласин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУГУН - РАМAЗОН ОЙИНИНГ ЙИГИРМА БЕШИНЧИ КУНИ.
15 март - якшанба
Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни мақбул айласин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ.
Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!
Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор.Бирида гунох, бирида савоб.Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё.Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди.Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг.Сизга берилган умр ўлчовлик.Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда.Жонингиз соғ бўлсин.ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!

❤26👍1🔥1
Яхшиликдаги ёмонлик..
Отамнинг топиш-тутишининг унчалик “маззаси йўқ”лиги сабабли, онам мактабдаги ўқитувчилик ишларини ташлаб, бозорга — растага савдо-сотиққа чиқиб кетдилар.
Бироз қийин бўлсада, онам “товар”ларни Қозоғистон давлатидан олиб келардилар, шунга яраша сотув анжомлари бошқаларникидан нодирроқ эди.
Мен дарслардан кейин онамга савдо анжомларини йиғиштиришга ёрдамлашардим.
Онам бир куни сотувга ҳар хил оёқкийимлар олиб келдилар. Бизнинг ёнимизда савдо қиладиган бир аёл уларни кўриб:
-Бошқа бозорларда шундай пойафзаллар йўқ, фақат сиз борадиган “Сафар” бозорида бор, булар роса ҳаридоргирда, деб ҳавас қилиб қўйди;
Онамдан бир кўзга ташланадиган оёқкийимни менга мактабга кийишимга беришларини сўрадим.
Онам бечора ҳарна савдомиз юришиб кетиши учун, “ҳозир киймай турақол, қизим, сал оёққа туриб олайлик” дедилар.
Мен яна эски оёқкийимимни кийиб турадиган бўлдим.
Ихтисослаштирилган мактабда ўқиганлигим учун дарсларимиз кеч тугарди. Бир куни жуда кечикиб қолганлигим сабабли, уйга келсам, онам ўзлари савдо кийимларини йиғиштириб келибдилар.
-Жуда чарчадим, қоронғу бўлиб қолди, сен йўқлигингга шошилиб йиғиштирдим, жуда қийналдим дедилар.
Ўша куни онам шошилганларидан бир сумка оёқкийимни қолдириб кетган эканлар. Бундан мактабдан бозорга қайтгач, хабар топдим.
Яхшиямки, қўшни аёл олиб қўйган экан.
Уйга қайтгач, онам:
-Шу аёл жуда яхшида, унга бир оёқкийим бермадимда, ҳеч бўлмаса, арзонроғидан суюнчисига дедилар. Эртасига онам унга арзонроқ пойафзал берсалар олмабди, уят бўладия дебди.
Бир куни онамдан ўтган сафар илтимос қилганим — қимматбаҳо оёқкийимни кийишимга беришларини яна сўрадим.
Онамлар беролмасликларини, ўзларининг назарларида бу оёқкийимдан ҳам, бошқаларидан ҳам бир ўлчамдан йўқолгандек туйилганини айтдилар. Кейин, қўй гумон қилмайлик, дедилар.
Ўша — бизнинг ёнимиздаги растада савдо қиладиган аёлнинг қизи мени ўқийдиган мактабда мендан бир синф пастда ўқир эди.
Уни бир куни мактаб ошхонаси ёнида учратиб қолдим.
Не кўз билан қарайки, оёғига мен ёқтирадиган оёқкийимдан кийиб олибди. Рости, ичимга ғулғула тушди.
-Оёқ кийиминг чиройли экан, — дедим.
-Бунақаси бизларнинг бозорларимизда йўқ, онам буни менга Қозоғистондан олиб келган, — деди.
Ҳайрон бўлиб, бир ўзимнинг эски оёқкийимимга, бир унинг қимматбаҳо оёқкийимига қарадим, чунки, унинг онаси ҳеч қачон Қозоғистондан юк олиб келмасдида!

❤28
СЕВГИ ва ДЎСТЛИК...
Севган қизингга йиғиб юрган пулларингдан янги “Айфон 6” телефони олиб бердинг, у жуда хурсанд бўлди. Сени қанчалик севишини айтиб чарчамасди. Лекин негадир юрагинг ғаш. Кеча дўстинг уч юз доллар қарз сўраб келганида “Ҳозир пулим йўқ” деб баҳона қилгандинг. Сабабини ҳам сўрамадинг. Кейин билсанг у онасини операцияси учун пул излаб юрган экан. Қилган ишингдан виждонинг қийнай бошлади...
Орадан вақт ўтди. Ишларинг юришмай қолганида дард устига чипқон бўлиб машинангни уриб олдинг. Ёнингда севган қизинг ҳам ўтирган эди. Сен учун куйингандек эди, лекин уйга кеч борса отаси урушишини айтиб такси тўхтатиб кетди.
Пулдан қийналиб қолганингдан бери сенга қандайдир совуқроқ муносабатда. Аввалгидек ҳар куни учрашишлар, кафе ва кино бўлмасди.
Ўзингни машинангни ва сен бориб урган машинани таъмирлаш учун пул излаб сарсон бўлдинг. Севган қизинг эса “Ҳаммаси яхши бўлади, жон” деб овутишга ҳаракат қиларди, лекин ўзини сендан тобора олиб қоча бошлаганди.
Бир кун бошинг деворга бориб тақалганида эшигингни дўстинг тақиллатиб келди. Қўлида катта ўрамда пул. “Олмайман” деб оёқ тирасанг ҳам қўярда-қўймай бериб кетди. Ёлғиз қолганингда йиғлагинг келди...
Орадан яна вақт ўтиб севган қизинг бошқасига турмушга чиқаётганини айтди. Кўзларидаги сохта ёш билан “Кечиринг, жон. Дадамни райига қарши боролмайман. Сизни унутмайман” деб таклифнома билан бирга қалбингга катта армонни жойлаб кетди. Шу йили унга уйланишни орзу қилгандинг. Алам қилди...
Қизингни тўйига бормадинг, ғуруринг йўл қўймади. Ўша куни бошқа жойда, ўша сенга ёрдам берган дўстингни тўйида роса ичдинг. Умрингда биринчи бор аламингни ароқдан олишинг эди. Дўстингга эса самимий бахт тиладинг. Ёшлар бир-бирига жуда мос эди. Узукка кўз қўйгандек. Сен ҳам бир пайтлар қизинг билан шундай келин-куёв бўлишни тасаввур қилардинг орзуларингда. Лекин афсус...
Тўй жуда чиройли ўтди. Гап орасида улфатларингдан бири келин ҳақида қизиқ гап айтиб қолди. “Ишонасизларми, дўстимизга пул керак бўлганда бу қиз тилла занжирини сотган экан. Кейинчалик дўстимиз унинг ўрнига янаям чиройлисини олиб берибди”...
Бу гапни эшитгач сени ҳаёлингга келган биринчи фикр аччиқ ҳақиқат эди:
“Ёр танлашда адашдим”...

❤19👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаналлоҳ
Рамазон ойида дунёдаги қайси хайвон 30 кун рўза тутади?
Умуман Сув ҳам ичмайди, ҳеч нарса емайди ҳам😳.
Жавоби👇

❤1