📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.33K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Насимни опаси турмуш курмаган ,ёши Ойгулни ёшидан беш ёш катта булиб ,нима сабабдан турмуш курмаганлиги ёлгиз Аллохга аён эди.
У Ойгулга хунарини курсата бошлади. Ойгулни килган хар бир ишдан хато топарди, онасига яьни кайнонамга:
-- Келинингизни килаётган ишларини куринг,бефаросат бесаранжом !-деб бакирарди. Аммам эса турмуш курмаган кизини кунглига карардими билмайман, унга хеч нарса демасди. Даладан келса уй ишларини киларди,хамма ишларини килиб булиб:
-- Аммажон майлими озгина дам олсам !-деб амамдан ийманибгина сурарди.
Амам эса Ойгулни килган ишларни кургач : -- Майли боракол ,дамингни олгин !-дерди .
Лекин у уйга кириши билан Насимни опаси Гулнора бакирарди :
-- Чиксин келин хам ,шунака килиб ётадими !-деб бечора синглимни кунглини огритарди.
Биласизми Ойгул ота уйида юрган вахтлари ,хеч ётмасди... ота уйи булса хам бемалол етмасдан купрок Онамга уй ишларида кумаклашарди,завк билан хаетдан бахра оларди. Энди эса кайин опасинини зугумлари бир томондан чарчатча,иккинчи томондан ёлгизлик кийнарди...бошини уйкудан кутара олмасди.Чунки уша пайтлари синглим бечорани тоби йукк екан.
Бундан бехабар эдик. Шу учун шунака буб колган экан. Бир кун уни буйраги огриб жуда мазаси кочиб колди. Ахволи жуда ёмонлиги сабаб уни тез ёрдам чакириб духтирга олиб кетишди. Уйда амам узи бор эдилар. Бирга боришди. Текширув натижалари шуни курсатдики , Ойгулни битта буйрагида тош борлиги аникланди.
Яхши бир хирург :
--Жаррохлик йули билан тошни олиб ташлаймиз ,факат харажатидан кочмасанглар булди !- деди.
Лекин амам ва эри кунишмади..
-- Буни дори билан туширамиз бу хали тугиш керак ,менга касал булиб коладига келин керак эмас !-деб туриб олишди.
Уйда кандайдир утлар ичиришди. Бошка текширишга хам олиб боришмади. Чунки тош тушдими ,тушмадими билиш керак эдида.
Туйларига бир йил булганда Насим Россиядан декабир ойда келди. Унг буйрагини текширтирмай факат фарзандли булиши учун лечиния оларди. Билмадим уша лечениялари фойда бермади ,фарзанд булмади. Насим эса хафсаоаси пир булиб яна Россияга кетди. Фарзанд булмаслиги аник эдида..чунки бир буйракни утлар ва бошка дори уколлар билан ишдан чикаришиб булганди. Синглим бечора бетоблиги бир булса,бошка томондан фарзандсизлик кийнарди.
Бир кун амам :
-- Мен марака утказаман ,сен онанг олиб берган уй пардалари булмайди ,кушниларимни келини жуда чиройли уй пардаларини олиб келган, улар мени устимдан кулади ,мен сени онангга ухшаган паст емасман...бор то бошка парада олиб бермагунча келма!!- деб синглимни ота уйимизга хайдаб юборибди.
Товба товба дейман...кандай замонда яшаяпмиз узи ,ахир бир инсонни кадри битта мато каби булмаса...кап катта аёлда акл деган нарса булмаса...эскида бекорга айтишмас эканда, корнимга эмас кадримга йиглайман деб....эх сингилжонимммм...шунчалик хам хор булдингми..
Халиям онам жуда босик аёллиги учун хамма гапни жой жойида ишлатарди ва акл блан иш куришга харакат киларди. Бу сафар хам акл билан:
-- Вой болажонимей, айтса айтибди мени паст дегани билан паст булиб колармидим болам !-деб куйдилар.
Лекин барибир синглимни ахволига рахми келиб, кандай киммат парада олиб беришни, буни кандай Отамга айтишни билмасди . Осмондан тушгандай ,даб дурусдан тагин бир йил утгач парада деса дадам:
--Эээ шу кизларингни ками битмасаканда а кампир!- деб бакиришидан куркдилар.
Отам узи сураб колдилар:
-- Ойгул кетмайдими уйига, хеч ётишга келмасди ётиша кепти Яна бита узини жунатмасди ,битта узи кепти !- деб.
Онам эса булган вокияни айтди аста сикин. Отам нима дейишини билмади. Узни синглиси, бир нима дейин деса деб хаелидан хаёлидан утказди:
-- Хуп унда эрта бошка пардалар олиб берамиз!- деди.
Эртаси кун киммат пардалар олиб келдилар:
-- Ойгул энди келинойинг билан бор, келнойинг пардаларингни урнатиб беришиб келади!-дедилар Онам...
Ойгул роса йиглади:
-- Онажоннн илтимос мени хайдаманг...у ерга боргум йук, бормайман ,мен у уйда кандай рушнолик курдим ахир айбим нима эди..онажон бир куни уша ерда уламан!- деб йиглади........
Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍1
Аччиқ қисмат....

Онажоним эса маюслик билан :
-- Унака дема, боракол кизим !-деб жунатилар. Келинойим билан уйга борганда ,биронтаси уларга гапирмади,хатто амам хам ...
Ойгул билан келинойим пардаларни урнатиб булади..келнойим эса :
-- Мен енди бораколай... Ойгулхон сиз амамларни олдига киринг !-деди.
Ойгул эса уксиган куйи:
--Келинойижон колинг бу кеч ётиб кетинг ,мен кандай уларни олдига бораман !- деб йиглади. Келинойим ушанда ётмасдан кайтиб келганига хануз афсус киладилар. :
-- Йигламанг сингилжон , майда жиянигиз бор уйда, мен кетмасам булмайди!- деб кетди уйга. Келнойим кетгандан кийин амамни тили чикиб:
-- Булдингми ташкарига чик ,кетганингдан бери молхонани тозаланмаган бориб тозала!- деди. Ойгул бечора эса :
--Аммажон кеч булиб колди мана шу ишни эрта килсам булмайдими !?-деди .
-- Бугун киласиз ,тез боринг!-деп жунатди.
Ойгул корону тушгунча молларни остини тозалади...Буйрак огриса ёмон булар экан. Лекин шунча огрик камлик килганда, ертаси кун у далага ишга борди. Бир хафта тинмай дала хам ишига борди ..
Дард ёмонда .....яна буйраги хуруж килди...сингилжоним далада ёлгиз булганлиги учун,огрикдан жунжикиб ётарди...огрик кучлилигидан нафас олиши хам кийинлашарди...
Эйййй Аллохх....нахотки шу ерда улиб колсам....хеч ким йук далада жон берсамм...Онажоннн .....дея Аллохдан нажот сураб ётарди.....
Ойгулни бу ахволда ётганини курган кушни фермернинг тракторчиси дархол Ойгулнинг кайнотаси яьни поччамга кунгирок килди.
-- Алооо..Исмоил ака мен Икромман....далага тез етиб келинг Ойгул келингизни мазаси йук,узини билмасдан ерда ётибди...ахволи огир!-деб.
Бир оздан сунг Аммам билан поччам машинада келишди. Бечора синглим жон холатда ,зурга нафас оларди. Бечорагинамаааа...
Тезлик билан уни шахарга касалхонага олиб кетишдилар. Унинг эса нафас олиши тобора кийинлашарди. Синглимни шу ёшгина чогида шунча азоб куриши,кийналиши одамни бекадрсиз булиб колиши хеч гап эмаслигидан дарак берарди.
Шифонага олиб келишди. Тезгина уни кабул булимига КАТАЛКАга ёткизиб олиб кириб кетишди. Яхшиямки кундуз куни булганлиги учун деярли хамма врачлар шу ерда эдилар. Кабул булимидан бирдан жаррохлик булимига олиб чикиб кетишди. Ойгулни ахволи жуда огир эди.
Яхши бир тажрибали врач аммам ва поччам ёнига келди ва:
-- Ассалому алейкум Ойгул Норматовани изидан келганмисиз...агар шундай булса уни ахволи огиррок ,шу учун тезгина операция килишимиз керак ,албатта сизларнинг розилигингиз билан!- деди.
-- Айни вактда операцияга иложимиз йук лечения укол дори билар даволанг!- деди аммам..
Шунда боя врач:
-- Ахир сиз тушининг....текширув натижалари шуни курсатдики...битта буйраги куриган иккинсида тош бор ,тезда операция килиб олдини олинмаса бу буйракни хам йукотишимиз мумкин...яьни тош буйракнинг хавфли жойида,тезгина олиб ташлаш керак акс холда кечикишим мумкин!- деди врач хавотирланиб.
Лекин афсуски врач хар канча уринмасин аммам ва поччам кунишмадилар. Дори укол билан даволашди. Аслида укол дрилар вактинчалик эканлигини нафакат духтилар хатто аммам хам биларди. Чунки духтирларнинг сухбатидан эшитганди. Майлику лекин даволашни хам удассидан чикиша олишмади. Аммам пул йуклигини хар гапнинг бирида айтарди.
Бу гап сузлар Ота онамни кулогига етиб борди. Отам беш кунга етадиган укол дори олиб Ойгулларникига борди. Уни аллакачон шифохонадан уйга олиб келишганди. Минг афсуски Отам борганларда иккинчи буйрак хам ишдан чикиб булганди. Даволатишнинг эса фойдаси йук эди.
Майли шундай булса хам беш кунлик даволаш курсини олди....Бу укол доридан сунг Ойгул бир оз жонлангандай булди. Беш кунлек уколи тугагандан кийин:
-- Лечениянгиз тугади ,энди далага юринг, иш куп !-деб Гулнора Ойгулни далага олиб кетди. Ойгул мазаси йук ,зурга юрарди бечора синглим.Ранглари докадек окариб кетган , буйраклари ишлашдан тухтаётганди.
Далага бориб деярли ишлолмади. Кайн опасидан курканидан ишлашга харакат киларди, хар ун минутда утирарди.......

Давоми 20:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
38😢4
-- Жуда нимжонсиз келин...ёки бахона килаяпсизми а ?-деб кесатма гаплар киларди.
Ойгул эса унга карата хеч нарса деёлмасди.
Товба килдим ...даланинг нари томонида катта кабристон булиб ,Ойгул куп шу томонга караб интилгандай буларди. Балки бечора синглим шунча ситам ва огриклардан форик булиш учун.....йук йук.....астогфуруллоо...
Гулнорани биз шундай зулмкор киз деб уйламасдек. Юриш туриши одоблидайку я лекин хамма хунари ичида яширинган эди. Уйга кайтиб даладан соат ун иккиларда келдишди. Амам тушлик учун овкат тараддусида эди. Бир пайт Гулнора тунини тескари кийган хотиндай :
-- Келин овкатни узингиз килинг, далада хам хеч кандай иш килмадингиз ,чарчамагансиз !-деди.
Бачора синлим хеч хам йук деёлмасди. Канча огрикларга карамасдан овкатга урнаб кетди ва учокда ош килди . Ошни еёлмади бечора синглжоним. Шу куни тушликда соат тахминан 13 да бурнидан кон кела бошлади. Жуда куп кон келарди. Тухтатмокчи булишди лекин кон сира тухтамади. Махала дуктирлари хам бурнидан келаёган конни тухтатаолмади.
Онамга телефон килда амам бу орада. Отам билан онам узимизни махаладан духтир оборди . Охир окибат уддасидан чикишди. Буринни кони бир амал тухтади.
Махалламиз К,ВПдан келган духтир:
-- Бу жуда хафли ,эртагаёк духтирга олиб боринг,хали вакт бор !- деди.
Биз турмуш уртогим билан мусофирда яьни Москвада эдик. Албатта синглимга кунгирок килганимда:
-- Мен яхшиман опажон..хеч хавотир олманг !- деб йигларди.
-- Ойгулжон синглим нега йиглайсан ...тинчликми ,мендан бирор нарсани яшираяпсанми ?- десам.
-- Йук опажон бу согинч куз ёшлари ,хавотир олманг!- дерди. Аслида эса уша вактлари бетоб булиб кийналиб юрган пайт экан. Эх сингилжонима....
Шу орада уйга телефон килганимда Онам:
-- Кизим синглинг Ойгулни мазаси йук...жуда кийналиб кетди...болам боякиш куруб колган...иложинг булса тезрок келгин боламмм!- деб йиглардилар...
Мен Онамнинг бу гапларидан кейин уйга кайтишга чогландим. Аксига олгандай ойлигимиз хам купрок ушланиб колди бу сафар. Турмуш уртогим пул топиб срочно билет олиб келди. Мен эртаси куни уйга караб учдим.
Онам билан Отам Ойгулни уйимизга олиб келдилар. Эртаси куни духтирга олиб боришдилар. Духтирлар текшириб куриб яьни аппаратга туширдилар. Туман марказий шифохонадагиларнинг ташхиси дилимизни вайрон килди:
-- Энди кеч, иккинчи буйрак хам ишдан чикибди, конни филтирламагани сабабли кон бурундан келган!-деди духтирлар. Онам ва отам карахт ахволда эди. Ва шахарга яьни пойтахтга оборинг деб йуланма берди .
Отам билан онам Ойгулни олиб Душанбе шахрига йул олишди. Мен эса уша куни Москва Дамодедовадан Душанбега учиб келдим.
Ота онам аа синглим билан куришиб духтирга бирга бордик.
Шахар духтирлари
-- Агар 10 000 доллар булса, буйрак топилса ,операция киламиз деди. Бошка буйрак куйиш керак !-деди.
Отам пул топаман деди....мен хам озрок пул топдим....акам Россияда ишлардилар:
-- Майли Ота операция килдиринг пул топаман, топилмаса уйни ярмини сотинг!- деди .
Афсуски духтирлар синглимга тугри келадиган буйрак топмади. Улар вахтинчалек буйрак урнида ишлаб турадигарюн бир нарса суньий мослама куйди. Ун кун лечения килишди. Онамни синглимни олдига ётишга рухсат бермади, духтирлар.
... бечора синглимни хеч нарсадан хабари йук эди. Узини жони огрияпди яна :
-- Онажон сиз боринг кишлокка, узим ётаман операциядан кийин сиз карайсиз менга!- деди .
-- Мени ун кун ёткизиб операцияга таёрлайди!- деб уйларди.
​​Биз асли Тожикистонлик тоза узбеклармиз.
Тожик тилини билмаймиз. Шахар шифохонасида умуман узбек тили ишлатилмайди. Шифохонада мусофир эди....синглим,тил билмай кийналарди. Кани эди шунга яраша тузалиб кетганида.
Анча вакт давом этган муолажадан кейин бир куни врач Отамни ёнларига чакириб:
-- Кизингизни олиб кетаверинг муолажалар тугади,озрок дам олиб келсин кейин яна курамиз !- деди.
-- Духтиржон нимага операция килмайсизларми. Мен пул топиб келаман!- деди.......

Давоми 22:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26😢10👍5
​​-- Йук гап пулда эмас ,кизингизга мос тушадиган буйрак топилмади!- деди духтир.
Онам уз буйрагини бермокчи эди. Лекин онамни буйраги хам текшириб курилганда тугри келмаслиги аник булди.
-- Кизим тур нарсаларингни йигиштир ,уйга кптамиз!- деди Отам.
-- Э Отажон кетамизми,мени буйрагимни операция килмас эканларми?- деди Ойгул.
Мен хам унинг бу айволини куриб хеч фойда беролмади.
Уйга келдик. Уйда оз моз даволанишни давом эттирди.
Сал ахволи яхшиланди. Бир куни :
-- Онажон мен уйимизга кетай...Насим акам хам хурсанд буладилар!- деди .
-- Йук кизим хеч жойга бормайсан,шу ерда даволаниб оласан !- деди.
Муолажалар тугагач Ойгулни ахволи сал яхширокдай куринган булсада,лекин ич ичидан, туришидан анча узини олдириб куйганди. Биз унинг ахволини иложсиз кузатиб далда беришдан чорамиз колганди,чунки даволашни вакти кеч булганди.
Уйга уни кургани амаким,янгаларим ,опаларим келишарди . Ойгулни нафас олиши жуда огирлаша борарди. Насим хам Росиядан телефон килиб турар эди.
-- Рахмат яхшиман ,якинда умуман согайиб кетаман мендан хавотир олманглар !- деб барчага ,Насимга хам шу сузларни айтарди.
Кунлардан бир кун Ойгулни нафас олиши жуда кийинлашди. Онам ташкарига чикиб :
-- Ойгул кизим куз унгимда суниб бораяпти....уляпти ...эй Алллох...у ёшку ,уни урнига мени жонимни олгин илтимосссс...ёлвораман...!- деб уксиб уксиб йигларди. Хечкандай Она болам демасин экан.
Отам тез ёрдамни чакирди. Шифохонага уз оёклари билан кириб борган Ойгул......эххх.
Палатада ётганида кургани борган кариндошлардан :
-- Мен тузаламанми,а нима дейсиз!- деб барчалан сурарди бечора см синлим.
Отамни укаси кургани келганда :
-- Амакижон биламан мен улаяпман ,биттаю битта акам Росияда ....илтимос унга гамхурлик килишда Отамга ердам беринг?!- деди Ойгул.
Эх бечорагина а ..узи кандай ахволда яна акасини уйлади....Минг афсус бу Ойгулнинг охирги сузлари экан.
Амаким ташкарига ташкарига чикиб ....дод солиб йиглаб юборди.......жуда ачинди синглимга.
Уйга олиб келдик синглим. У энди тилдан колган эди. Секин нафас оларди. Жудаям кийналиб бошлагач ,кули билан бир нарсаларни имо килди. Биз уни тушундик ва уйига олиб бордик.
Ойгул уй жойларига караб,куз югуртириб кейин шу ерда жон таслим булди. Эхххх сингилжлнимм.
1994 йилда тугилган 2016 йил 13 - июнь куни 22 ёшида жон берди....бу ёруг оламни тарк этди.
Айтингчи бу хаетдан нимани курди,нимага улгурди. Аммани зугумию ...Гулнорани босимларини курдими...бечорадан биттагини ёдгорлик хам колмадику....эх Художоннн...
Буларни барчасини яна битта синглим 1996 йилда тугилган синглим билан сирдош булганлини учун шахардан кайтгач хаммасини синглимга йиглаб гапириб берган экан. Эх Художон мени сирдошим кетди...мен энди сирларимни кимга айтаманн деб сингилчам йигларди...
Буларни сизларга жунатишимдан максад кандай инсонлар орамизда яшаетганларини билишларингизни ва улар узлари хам яхши хулоса чикариб олиш учун ёзилди...
Хар кимга хам инсофни узига берсин..
Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢27182
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙ХАЙРЛИ ТУН
                ЯҚИНЛАРИМ 🌙🌹

🌙Дуода Роббимни йўқлаймиз
ҳар кун,
Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз
ҳар кун.
💫Яна уйғотсин деб, Қодир
Аллоҳим,
Тонглардан умидвор ухлаймиз
ҳар кун...

       💫
Тунингиз осуда ўтсин
        ⭐️ХАЙРЛИ  ТУН⭐️
 


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌸🌟РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ, 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌸🌙

🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ
🌹4-ЖУМАСИ муборак бўлсин!

Рамазоннинг яна кўплаб Жумаларини кўриш барчамизга насиб айласин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
🕌13-Март Рамазон ойининг
Йигирма иккинчи куни

Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
Оғриқли нуқта...

Болалигимдан ҳар йили Рамазон ойида 30 кун рўзани тўлиқ тутиб келганим учун рўза тутмайдиганлар кўзимга ғалати кўринарди. Бирор кун рўзани қазо қилганларга эса «иродасиз» деб «тамға» қўярдим. Аммо ҳали бола эканлигим, ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаганим менга панд берган экан.
Агар ўша пайтда менга кимдир «Кун келиб, ўзинг ҳам рўзаларни қазо қиласан» деганда, шубҳасиз, у одам билан муроса қилмаган бўлардим. Аммо кунлар, ойлар ва йиллар ўтиб, мен ҳам улғайдим. Қизлик унвонидан маҳрум бўлиб, келинлик мақомига эришдим. Келин бўлиш қийин дейишганида бу дангасаларнинг баҳонаси холос, деб ўйлардим.
Аммо шахсий тажрибамда синаб кўрилгандан кейин ўша машҳур фикрга мен ҳам қўшилдим. Келинликнинг гашти ва муслиманинг одати қуёшдан аввал уйғониш. Бу қийин иш эмас, чунки ҳамиша шундай бўлган. Аммо қизлик уйимизда бомдод намозини адо этиб бўлиб, Қуръон ўқиб, саловат айтиб, қуёш чиқишини кутиб ўтирардик.
Кейин эса суннатга мувофиқ қайлула уйқусидан баҳраманд бўлардик. Яна ҳамма билан баравар туриб, ишга, ўқишга кетаверардик. Бироқ келинликда ҳаммаси ўзгача бўлди. Бомдод азони айтилиши билан таҳорат олиш учун эмас, кўча ҳовлига сув сепиб супуриш учун шошилиш керак. Чунки эркаклар масжидга ўтаётганда эшик олди аллақачон сув сепилиб, супурилган бўлмоғи даркор!
«Алҳамдулиллаҳ, қутулдим» дейсиз, тонг қоронғусида зўрға кўзингиз илғаб, кўчаларни супуриб бўлгандан сўнг, энди намоз ўқисам ҳам бўлади, деб таҳоратга шошасиз. Аммо уйдагилардан кимдир ҳовлига чиқади:
― Ҳалиям ҳовлига сув сепмадингизми, тонг ёришай деяпти.
Хўп, дейсизу, челакка сув тўлдиришга тушасиз. Ичингизда эса потирлаётган қуш каби «Бомдод қазо бўлмасайди» деган таҳлика бор! Эсонлик билан катта ҳовлига сув сепилди, супурилди. Югуриб ҳаммомга ошиқасиз.
«Келин, чой кеч қоляптику, биз бу пайтда нонушта қиламиз». Ҳаддингиз сиғиб, намозга кеч қоляпман, деб айта олсангиз. Айтолмайсиз. Чунки бу хонадонда ҳеч ким умрида бирор ракъат намоз ўқимаган. Додингизни тушунишмайди. Хуллас, нонуштага берилган «буюртма»ларни бажариб қарасангиз, қуёш уфқдан бош кўтариб турибди.
КАЙФИЯТИНГИЗ БИР ТИЙИН !
Чунки шу ёшга кириб, бирор марта уйғоқ бўла туриб намозни қазо қилмагандингиз. Бу хонадонга битта катта «минус». Меҳрингиз бир оз камайди. Қилмоқчи бўлган хизматларингизни хаёлингизда санай бошладингиз. Иштаҳасиз нонушта дастурхонига ўтирмоқчи бўласиз. Ахир у сизнинг шундай катта йўқотишлар эвазига тайёрлаган нонуштангиз, сиз унга ҳақлисиз.
Аммо дастурхонда аллақачон ҳеч нима йўқ! «Келин, эрингга олиб қўйганмидинг, бизникида шунақа, катта-катта ейилади, катта-катта иш қилинади. Қолмаган бўлса, бошқатдан пиширасан». Йиғлаворишимга озгина қолди. Чунки ишга кетадиган вақт бўлиб қолган. Ҳадемай, турмуш ўртоғим уйғониб, нонуштага ўтиради.
Шоша-пиша яна ошхонага кираман. Мақтанмайку, яхшиям пазандаман, бир зумда йўқдан бор қилиб, яна нонушта тайёрлайман. Ҳаммомдан чиқиб, нонуштага ўтирган хўжайиним «Кўк кўйлагимни дазмоллаганмисан?» деб сўраб қолди.
«Йўқ, оқи тайёр, кўкини кеча кечқурун ювгандим-ку!» дейман гуноҳкорона. «Мен кўкини кияман бугун, тез-тез бўл, ишга кеч қоламан». Эндигина оғзимга солмоқчи бўлган луқмамни қайтариб жойига қўяман. Хонамга кириб, тез-тез дазмол ураман.
Нонуштани хотиржам тамомлаб, қайтган эрим мендан сўрайди : «Ишга бирга кетамизми? Пешинга овқат қилиб бўлдингми?» Уйда шунча одам бўла туриб, ўзим емайдиган пешинги овқатни мен пиширишим кераклигини эшитиб бақирворай дедим.
Ўзи бомдодни қазо қилганимнинг алами ҳам етиб турганди. Йўқ, ҳали, дея олдим, холос. Бўлмасам, ўзинг кетарсан, тузукроқ овқат қилгин. Мантими, чучварами. Бўпти. Эримнинг оғзидан шунчаки чиқиб кетган бу икки сўз, менинг уч соат вақтимни олди. Нонуштани қилишга улгурмадим, фақат идишларини ювдим, холос. Орада пешинги овқат 12 га тайёр бўлиши кераклиги ҳақида буйруқ олдим.
«Келин, дарвозахона ҳозир салқин, жойни ўша ерга тайёрланг». Мен довдираб қолдим. Кўп қаватли уйда яшаганимиз учун таом ейиладиган жой «кўчиб юриши»ни биринчи кўришим эди. «Хўп» дедим-у, нима қилиш кераклигини қайнимдан сўраб олдим.........

Давоми 8:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26💔5
​​​Ертўладан гилам олиб чиқиб, дарвозахонага солиб, устига айвондан хонтахта олиб келиб, ёнига тўртта кўрпача олиб чиқиб солиш керак экан. Ҳа, айтишни унутибман, бу хонадонда озодаликка жуда катта аҳамият бериларкан. Ҳар сафар овқатдан сўнг дастурхон ювилиб, келаси овқат маҳалгача дазмолланган бўлиши керак. Хуллас амаллаб, тушликни қилиб олдик.
Тўғрироғи, мен учун бу ҳам нонушта, ҳам тушлик бўлди. Қорним очиб кетганидан келинлар уялиши керак деб ўйламабман ҳам, уйдагилар айтишганидек, «катта-катта» еяверибман. Пешинги идишларни ювиб бўлдим. Бугун ишхонадан гап эшитишим аниқ. Майли, деб ўйладим, тез намозларимни ўқиб олсам, кечроққача ишлаб келаман.
Энг муҳими уйдагиларни хурсанд қилдим. Пиширган чучвараларимни хомлигида санамагандим, аммо ўйлаганларим бир тийин бўлиб чиқди. Чунки мен ҳали таҳорат олмай туриб, қайнонам ишдан келдилар. Бу катта, 13 кишилик хонадонда битта қайнонам кўчада ишлайдилар, қолганлар уйда тирикчилик қилишади. Уларга олиб қўйилган таомни тез иситиб, алоҳида жой тайёрлаб кўнгилларини олдим. Яна идишлар ювилди. Менга қийин бўлгани бизнинг кўп қаватли уйда бўлгани каби бу ерда иссиқ сув йўқ. Идишда сув иситилиб, ёзнинг иссиғида ҳам, қишнинг совуғида ҳам идишлар ҳовлида ювилади.
Хуллас, пешин вақтидан ҳам оғиб бораётган бир пайтда, қайнонам, «Келин, куни билан нима қилдингиз? Деразалар артилмабдику!» деб қолдилар. Куни билан нима қилганим ҳақида ўйлаб қолдим. Овқат!
«Ҳозир, ойижон» дедиму, дарров қўлимга латта олиб, деразаларни артиш тушдим. 8 сотихли ҳовлининг гир айлана уйлари деразаси тугай демасди. Мен чарчадим. Аммо на илож!
Ҳамма ором учун хона хонасига кириб кетди. Биргина мен қўлимда латта, кўзимда ёш билан ишимни қилишда давом этяпман. Шартта латтани қўйдимку, таҳорат олиб, энди хонамга кириб кетаётгандим, дарвозадан меҳмонлар кириб келишди. Кутиб олдим, жой тайёрладим. Одатдагидек, келинларга хос хизмат қилдим. Асрга яқинлашиб қолди.
Аммо мен ошхонадаман! Деразалар ҳам охиригача артилмаган, намозлар ҳам ўқилмаган. Ўзимдан умримда илк бор кўнглим тўлмади. Хуллас, меҳмонлар кечки овқатни еб, кейин кетишди. Мен эса кечки идишларни ювиб бўлиб, «нонуштага сомса қилиб қўйинг» деган буйруққа биноан ҳамон ошхонадаман.
Эрталаб 3:30 да турганим учун кўзлари юмилиб кетяпти. Ишдан қайтган турмуш ўртоғим билан, агар овқат тепасидагини инобатга олмасак, ҳали кўришганим йўқ. Сомсам нечада пишаркин? Ҳали ҳаммомда кирларим ҳам бор. Кеча ювганимни эса дазмол қилишим керак.
Хуфтонни ўқий олармикинман? Умуман бугун ухлайманми ўзи? Эртага ишга бораманмикин? Шу каби саволлар ҳаёлимда ғужғон ўйнай бошлади. Хонадондагиларнинг барчаси яна ором олиш учун хоналарига кириб кетишди. Айтишларича, улар вақтли туришлари керак экан. Менчи? Кунлар ва ойлар ўтиб, мен бу хонадонинг одамларига, анъаналарига кўника бошладим.
Рамазон келди. Умидим рамазонда тўлиқ ибодат қилиш ва хонадонимдагиларга инсоф сўраш эди. Лекин муносабат умуман ўзгаргани йўқ. Чунки улар ўзлари рўза тутмас эдилар. Мен бир ҳафтада бўларим бўлиб, чўзилиб қолдим.
Чунки қариндошларникида бўладиган йиғинларга тоғора пишириш ҳам менга «Рамазон бонуси» эди. Бошим айланиб, кўзим тинди. Врачлар рўза тутиш мумкинмаслигини, организм уйқусизлик ва ҳолсизликдан толиққанини айтишди.
Бир мен эмас, минглаб ўзбек келинлари учун оддий ҳол бўлган бу вазият аслида динимиз учун мусибатдир. Чунки Аллоҳнинг ҳузурига борганда «Нега яхши келин бўлмагансан?» дейилмайди.
Ўқилмаган намозлар сўралади, тутилмаган рўзалар сўралади. Биламан, ота-онага, хусусан эрнинг ота-онасига қилинган хизматлар ҳам савоб. Улар ҳам динимизда улуғланади. Аммо муслима келинларни тушуниб, ибодати учун кераклича вақт ва имконият ажратишларини барча қайноналардан сўраб қоламиз! Аллоҳ уларга офият берсин!
Муаллифига раҳмат...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢2417👍10💯1
ИМКОН

Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ...

Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар.

Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар.
" Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар.

У йигит фаросатлигина экан.
Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди .

Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди :

- Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан .
Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар

Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади .

Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди :

- Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ...

Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради :

-Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ...
Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
14👍14👏2
🔥🔥🔥БООООООМ🤩🤩🤩

БУНАҚА НАРХЛАР ҲАЛИ ҲEЧ КИМДА ЙЎҚ. Энди👇👇👇

ҲАР БИР ОВОЗ = 30 000 СЎМ.

ҲАР БИР РЕФЕРАЛ = 7 000 СЎМ


ИШОНЧ ЖАМОАСИГА ИШОНГАНЛАР СОҚҚАНИ БОСЯПТИ. СИЗ ҲАМ САФИМИЗГА ҚЎШИЛИНГ. АЛДОҚЧИ, МОШEННИК БОТЛАРГА АЛДАНИБ ЮРМАНГ. ҲОЗИР ЭНГ БАЛАНД НАРХ БИЗДА.

ТЎЛОВЛАР ИСБОТИ: https://t.me/IshonchliOpenbudget

ОВОЗ БЕРИШ👇
https://t.me/IshonchliOpenbudgetBot
https://t.me/IshonchliOpenbudgetBot
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизим, қайнонанг тилло

Марҳабо Каримова

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
Сен ва мен....

Мен Тошкентнинг юраги бўлган Кўкчада дунёга келганман. Ота-онам биз фарзандларга гўзал одоб ва тарбиядан кўра яхшироқ нарса бермаган эдилар. Отам боши тик, ҳақни қўрқмай айтувчи, бировнинг ҳаққидан қўрқувчи, оғир-вазмин, намозига полвон киши эдилар. Онам отамнинг сўзидан чиқмайдиган, ўта итоаткор, ўта эҳтиёткор, ўйчан юрувчи, кам гапирувчи, кўпроқ эшитувчи, оёғи чаққон, пазанда бир аёл эдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!
Мен ҳам ўзимга онамдек жуфтни истаганман. Ўйларимда аёлимни онамга ўхшатишга ҳаракат қилаверардим. Лекин... Тақдир биз ўйлаган, истаган нарсани беравермас экан... Унинг Ўз режалари ва ёзиб қўйганлари муқаррар экан, алҳамдулиллаҳ... Пешонамизга ёзилганидан ортиғи ҳам, ками ҳам бўлмайди...
Турмушдан аввал қайта-қайта суриштирилиб ҳам, тозисига учраганлар қанча, тўғрими? Бизда ҳам шундай бўлди. Катталар авра-астарини чиқариб суриштирдилар ва фақат яхши гап топиб келавердилар. Сўнг... тақдир билан ўша қизга уйландим.
Янги келин, янги уй... Ўргангунича вақт керак... Лекин қанча вақт ўтса ҳам-ки, ўзгариш кўрмас эдим. Ишим тижорат билан боғлиқ бўлгани учун кўп чет-элга кетардим. 10-15 кунлаб уйда бўлмас эдим. Ишонинг, бу орада бошим, асабларим дам олиб қайтардим. Кўп маротаба ажрашиб кетишни ўйлаганман. Лекин... мени у билан яшашга, ота-онамнинг овунтиришлари ва фарзандларим ушлаб турар эдилар. Итоатсиз, уқувсиз, ношукур, аразчи, одобсиз, бемаза тил ва бемаза қўл... Нима қилсам ҳам рози бўлмасди. Ҳар сафардан қайтганимда у учун бирон нарса олмасдан қайтмасдим. Данғиллама ҳовлининг бекаси, егани чет-элники, урф бўлганни киярди, олмос-тиллалари бисёр эди. Бойнинг хотини бўлиб маза қилиб яшарди. Лекин... ҳеч миннатдор бўлмасди. Меҳнатларим, муносабатларимга яраша жавоб қайтармагани, эр ўрнида кўрмаслиги менга алам қиларди. Ўн икки йил сабр билан яшадим. Энди ортга йўл йўқ... Чунки бешта фарзандим бор эди. Каттам 11 ёш, у энди балоғатга етиб қолганди. Бўлмайдиганини бошидан йўқ қилиш керак экан, мен яхши бўлиб қолишига умид қилиб, хато қилдим.
Бир куни онам билан иккинчисини олиш маслаҳатини қилдим. Онам бу ишга рози бўлмадилар. Балки аёлим онамдан менинг ниятимни эшитса, ўзгариб қолар, яхши томонга ўзгариш бўлар деб ўйладим. Бундан баттар бўлса бўлди-ки, яхши бўлмади...
Кўп ўтмади... Бир куни кечаси ёмон тушдан чўчиб уйғониб кетдим. Ёнимга қарасам аёлим йўқ... Бехосдан бошим аралаш пешонамга қаттиқ бир нарса учиб келиб урилди. Сакраб ўрнимдан турдим. Аёлим бир қўлида катта пичоқ, бир қўли билан нарсаларни менга қарата аямай отарди. Аранг чироқни ёқдим. "Яқинлашма, тиқваламан!" Овози бўғилиб, хирилларди...
Нима бўлганини, нега бундай қилаётганини сўрадим. "Сенга уйланишни кўрсатиб қўяман! Кесиб ташлайман, менга ҳам бўлмайди, унга ҳам бўлмайди", дерди сенсираб, бир гапни қайта-қайта такрорлаб. Ҳа, мана гап қаёқда. Шу тобда уни алвастига ўхшатиб юбордим. Ёмон туш кўриб уйғониб кетишимда яхшилик бор экан... Ким билади, бўлмаса аёлимнинг қўлидаги пичоқ кўксимга санчилган бўлармиди... Чаккамдан бир нарса оқиб туша бошлади... Қўлим билан сидирдим, қарасам қон...
Бақир-чақирни эшитган ота-онам, уйқудан туриб, шошиб кириб келишди. Мени қонга беланган юзимни кўрган онагинамнинг ранглари ўчиб, деворга суяниб қолдилар. Онам аввалдан қондан қўрқар эдилар. Қон кўрсалар бошлари айланиб, гандираклаб қолар эдилар. Мени кўргач эса... ақллари бошларидан учди... Отам аёлимнинг қўлидаги пичоқни кўриб: "Ўзимни қизим бўлганингизда ўзим билардим, нима қилишни... Адангиз ва акаларингизни ёнида қароримни бераман", дедилар ва қўлидаги пичоқни тортиб олдилар. Мен онамнинг юзларига сув сепиб ўзларига келтирар эканман, отам туннинг ярми бўлишига қарамай аёлимнинг отасига телефон қилдилар. Улар кўп ўтмай, кўпчилик бўлиб етиб келишди.
Аҳволни кўрган қайнотам, қизининг юзига тарсаки тушириб юборди. Лекин аёлим қилган ишидан афсусда эмасди (юз ифодалари шуни кўрсатар эди), гўё... Акалари воқеани эшитишгач, сингилларига насиҳат қилишни бошлаб юбордилар........

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29
Лекин отам мушт бўлиб тугилган ўнг қўлини зарб билан столга уриб қарорини айтди: "Олиб кетинглар! Етарлича сабр қилдик... Шу кунгача қилиқларига индамай келдим. Лекин буниси ошиб кетди. Ўғлимни билмаган кўр бўлади. Сўйиб қўйса нима қилардик?"
Чиққан қиз... Ҳамма ҳам боласини борган жойида тошдек қотишини хоҳлайди. Улар ҳам насиҳат қилиб ташлаб кетишмоқчи бўлишди, аммо отам болаларни олиб қолиб, аёлимни оиласидагилар билан бирга жўнатиб юбордилар.
Пешонамга иккита чок тушди. Шу билан унинг изи қолиб кетди...
Орада неча маротаба қайнота-қайнонам келиб мендан узр сўраб кетишди. Неча маротаба отамга ёлворишди. Лекин... Орадан 5 ойча вақт ўтгач, қайнота-қайнонам қизлари жинланиб қолганини, домлага ўқитишгач яхши бўлиб қолганини айтиб, бизларни ишонтирмоқчи бўлишди. Мен кўнмоқчи эмасдим... Ўртага онам тушмасалар эди, биз (отам иккимиз) имкон бермоқчи эмасдик.
"Ўртада болаларинг бор. Катта бўлиб қолишди. Улар ҳам онасини соғинди. Катта бошини кичик қилиб, неча марта келиб кетишяпти... Бир марта имкон берақол... Юрагингни кенг қил... У ҳам пушаймондир, қилган ишидан. Беайб Парвардигор... Ҳамма ҳам хато қилади... Бу сафар ҳам кечир, зора, инсофга қайтган бўлса... Зора, тинчиб кетсанглар... Адангларга ҳам айтдим, тушунтирдим".
У қайтди... Болаларини соғинган, оиласини соғинган... Яхши ўзгаришлар бор эди... Лекин узоққа чўзилмади... Секин-аста яна аслига қайтишни бошлади...
Орадан кўп ўтмай танишлар мени Қўқонга тўйга таклиф қилиб кетишди. Мен астойдил тайёрланиб, ошналар билан Қўқонга қараб йўл олдим.
Қўқондаги мезбонлар бизларни жуда чиройли кутиб олдилар. Тўй ҳам ажойиб ўтди... Қўқонликларнинг шинавандаликлари, меҳмондўстликлари бизларни эркалатиб юборганидан, бир ҳафта қолиб кетдик. Сафаримиз қариб Тошкентга қайтиш олдидан дастурхон атрофида ўтирар эканмиз, тўй қилган яқинимиз: "Алҳамдулиллаҳ, ўғилларимдан қутилдим. Энди... қайтиб келган қизимни жойига узатсам, енгил бўлардим. Билмай гиёҳвандга бериб қўйиб, қизимни қийнаб қўйдим... Зора, Аллоҳ таоло шу қизимни ҳам бахтини очса...", деди-ю, бизларга қараб: "Еб ўтиринглар, олинглар", деб гапни келган жойидан тўхтатиб қўя қолди. "Меҳмонларга ортиқча гапириб қўйдим", деган истиҳола бор эди, юзида.
Биродарнинг эрга теккан қизи борлигини билардим-у, ажрашиб келганидан хабарим бўлмаган экан. Бизнинг танишлигимиз савдонинг орқасидан бўлганлиги учун, оила мавзуларига кўп тўхталмасдик, аслида...
Биз Тошкентга қайтдик... Кўнглим эса... Қўқонда қолган эди...
Рамазон келди... Ичим ғамга тўлиб-тошиб кетганидан бу сафарги Рамазонни бошқа бир қалб билан кутиб олдим. Аллоҳдан сўрамоқчи бўлганларим бир олам... Бутун ишим-юмушимни ташлаб ибодатга киришиб кетдим. Охирги ўн кунликда эътикофда ўтирдим. Ва ўзимга солиҳа аёл сўрадим. Сўрайвердим, сўрайвердим... Аллоҳга чўт эмас, У ҳамма нарсага Қодир Зот...
Рамазон тугади... Бир куни тонгга яқин туш кўрдим... Қўқонлик биродар менга бир дона қип-қизил олма узатаётган экан. Мен у олмани олиб, бир тишладим ва авайлаб беркитиб қўяётган эмишман... Уйғониб кетдим... Нима бўлиши мумкин? Йиллаб туш кўрмайдиган одам учун бу туш, ажиб бир кайфият бағишлаган эди.
Орадан бир ойча вақт ўтди. Қўқондан қўнғироқ бўлди... Ўша биродар Тошкентга иш билан келаётганини ва мен билан кўришиб бир иш ҳақида гаплашмоқчи эканлигини айтди. Меҳмонни ўз уйимда кутиб олдим. Ош сузилиб еб бўлингач, меҳмон: "Узоқдан келмай телефонда айтиб қўяверсам ҳам бўлаверарди... Телефонда айтиш ноқулай бўлди, ўзингиз билан юзма-юз гаплашай дегандим".
Нима гап экан-а, Қўқондан шу ергача етаклаб келадиган... Мен бош силкитиб тасдиқлаганимдан кейин, меҳмон гапини давом эттирди...
"Бизникида меҳмон бўлганингизда қайтиб келган қизим борлигини айтгандим, эсингизда бўлса, агар..."
"Ҳа, айтгандек бўлгандингиз. Тинчликми, ишқилиб?"
"Ҳа, алҳамдулиллаҳ тинчлик. Шу қизим ҳақида гаплашгани келгандим. Шу қизимни сўраб совчилар келаётганди. Мен ҳар бир келганга истихора қиляпман, шу десангиз... Лекин ажиб, бир-бирига ўхшаётган тушлар кўряпман"........

Давоми 12:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди

Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йу‌злари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇
4
Буни кўраётган тушига мени нима алоқам боракан, тавба... Узоқдан-узоққа тушини айтгани келмагандир... Меҳмон гапини бошлагунича, мени ҳаёлимдан бир тонна нарса ўтиб кетди, ҳисоб...
"Қисқаси сизга айтсам... Тушимда сизни кўряпман... Ҳар совчига истихора қилган куним, тушимда сизга қип-қизил олма узатаётган бўламан... Сиз у олмани бир тишлаб, беркитиб қўяётган бўласиз..."
Бутун вужудим ток ургандек жиз-з-з этди... Музлаб қолдим... Негадир бақириб йиғлагим келди... Ҳам табассум, ҳам йиғи аралаш овоз чиқариб кулиб юбордим. Шу он ўзимнинг кўрган тушим эсимга тушиб кетганди... Наҳот-ки... Мени аҳволимга жилмайиш билан қараб турган меҳмон гапини давом эттирди: "Гапни индаллоси, бу тушларим бежизга эмас... Қўқондан Тошкентга сизга совчи бўлиб келдим, биродар..."
Юрагим гупиллаб, отилиб кетишига оз қолди. Ҳам ҳаяжондан, ҳам қўрқув бор эди. Ҳаёлим аёлимда... Аёлим эшик орқасида эшитиб турган бўлса-я, меҳмонни бошини бирон нарса билан пойлаб қолса-я... Ишқилиб эшитмаган бўлсин-да...
Меҳмонга жавоб беришга шошилмай дедим: "Ажиб ишлар, субҳаналлоҳ... Майли, мен ҳам бир истихора қилай... Иншааллоҳ, тез кунларда жавобини айтаман".
"Майли, майли бехижолат... Сиз истихора қилинг, жавобингиз иншааллоҳ, яхши бўлади... Агар тақдир бўлган бўлса ҳам, сизни ортиқча қийнаб қўймаймиз... Буёғидан хотиржам бўлинг, биродар..."
Меҳмонни кузатиб қўйдим... Ичимда тасвирлаб беролмайдиган севинч бор эди... Худди илк бор уйланаётган йигит каби юрагим ҳапқириб кетаётганди. Рамазонда ёлвориб қилган дуоларим, кўкка етганини ҳис қила бошлагандим, алҳамдулиллаҳ...
Ўша куниёқ бомдоддан олдин истихора қилдим... Яна айнан ўша тушни кўрдим. Қизил олма... Фақат энди ўша тишлаган олмамни бир сулувга ҳам тишлатаётган эмишман... Уйғониб кетдим... Ва биродарга телефон қилдим: "Мен розиман!"
Тошкентдаги ишларимни битказиб, Қўқонга йўл олдим. Мезбонлар мени кутганимдан ортиқ, жуда чиройли қарши олишди. Ҳовли орқасидаги боғда аёл билан учрашдим. Гўзал эмасди, истараси иссиқ эди. Юзида таровати, нури бор эди. Содда, самимий... Узоқ гаплашиб ўтирмай, қисқа ва лўндалик билан боғдан чиқдим. Мезбон мени илиқлик билан ичкарига олди. Ўтириб узоқ суҳбатлашдик. Ва юмшоқлик билан илтимосларини айта бошлади: "Шуҳрат, агар рози бўлсангиз қизимни Тошкентга жўнатмасам. Шу ерда ёнимда бўлса. Вақтингиз, шароитингизга қараб келиб турсангиз. Шунча ўғилни ичида ёлғиз қизим, ҳозирча ёнимда бўлса... Кейинчалик яна балки бир-бирингизга кўникиб кетсангиз, олиб кетаверасиз... "
Мен рози бўлдим... Ҳаёл билан аёлдан маҳрни сўраш эсимдан чиқибди. Отасидан сўраб қўяқолдим. Ота ҳам: "Мен ўзини чақирай, бемалол ўзи билан маҳрни гаплашиб олинглар. Менга қолса истамасдим, лекин қизимнинг истагини ўзидан билақолайлик", деб ўрнидан қўзғалди.
Аёл ичкарига кириб, бир чеккага ўтиргач, маҳрга нима олиб беришимни сўрадим. У: "Истаган нарсангизни олиб беринг, мен розиман. Маҳрга қўшиб меҳр берсангиз кифоя", деди.
Биродарга тез кунда қайтишимни айтиб, Тошкентга қайтдим. 3-4 кун ўтгач, бўлажак қайнотам телефон қилиб, бир девор қўшниси 3,5 сотих келадиган ҳовлисини анчадан бери сотмоқчи бўлиб юрганини, мен сабаб бўлиб ўша ҳовлини қизининг номига олиб бермоқчи эканини, меҳмон бўлиб борганимда уларнинг ҳовлисида хижолат бўлмаслигим учун қизи билан ўша ҳовлида яшашим мумкинлигини айтди. Мени қийнаб турган саволга ечим топилганидан севиндим.
Оиламга рўзғор, бозорини, ота-онамнинг кам-кўстини қилиб, қалбим таскин топгач, сафарга тайёргарлик кўра бошладим. Икки ҳафтадан сўнг... бомдодни ўқиб бўлиб, йўлга чиқдим.Тошкентнинг тансиқ егуликларидан олиб, чиройли бозор қилиб Қўқонга йўл олдим. Маҳрга 50 гр келадиган тилла занжир ва 5.000 кўкида тайёрлаб олдим. Яхши яшаб кетсам, агар аёл яхши чиқса, қолганини секин-аста олиб беришни ният қилдим.
Қўқонга етиб келдим...
Кўчалар супурилган, сувлар сепилган... Кайфиятим кўтарилди... Очиқ турган дарвозани тақиллатдим... Қўллари кўксиларида мезбонлар қаршимга чиқишди.......

Давоми 13:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30👍4
​​"Келинг, келинг... Хуш келибсиз! Қийналмай етиб келдингизми? Саломатликлар жойидами?"
"Жойни ён ҳовлига тайёрлагандик, қани юринг, ўзим сизни бошлаб борай", деганча қайнотам чаққонлик билан ён ҳовлига таклиф қилди. 4-5 қадам юриб, очиқ турган ҳаворанг дарвозадан кириб бордим. Ҳаммаёққа сувлар сепилган, ҳовли четига экилган райҳонлар бўй таратиб ётибди. Ҳовлининг аввалги эгалари диди баланд, озода кишилар бўлганини ҳовлига қараб билиб олиш қийин эмасди. Ҳаммаёқ чинни-чироқ, ярақлайди. Қўлимдаги халталарни узатдим: "Тошкентдан тансиқ нарсалар... Арзимаса ҳам... ", дедим. Ҳар доим бурро бўлган тилим, дудуқланиб, бир калимани тўғри айтолмай, каловланиб ётибди, шу десангиз...
Мен танимайдиган жуссаси кичик, ёши катта бир киши (қўшни бўлса керак): "Келинг, қўлингизни ювиб олинг", деб обидастани энгашиб кўтарганича қўлимга сув қуйиб турди. Мен қўлимни ювиб бўлгач, елкасида олдиндан тайёрлаб қўйган сочиғини узатди. Сўнг мени ҳовлидаги супага тайёрлаб қўйилган дастурхонга таклиф қилишди. Янги кўрпачалар солинган, дид билан безатилган дастурхон... Супа атрофи узум дарахти билан ўралган... Тепамда узумлар саллоланиб пишиб, етилиб ётишибди. Данғиллама ҳовлимни шу каби файзли, ёқимли, оддий қилиб қурмаганимга ачиниб кетдим. Очиғини айтсам... сув сепилган ердан чиқаётган ҳидга кайфим ошиб қолганди. Зиёфат зўр бўлди. Айниқса... самоварнинг чойи, жонимга ҳузур бағишлаган эди. Ҳамма атрофимда гирди-капалак... Ҳовлининг айвонида пешин намозини ўн беш киши атрофида жамоат билан ўқидик.
Сўнг... никоҳ ўқилди...
Меҳмон, сиз бемалол, ўзингизни уйингиздек дам олинг Йўлдан чарчаб келгансиз. Бирон нарса керак бўлса биз ён ҳовлидамиз.
Мезбонлар чиқиб кетишди.
Ҳовли сув қуйгандек тинчиб қолди.
"Солиҳа ", ичкарига қараб сасландим.
Лаббай.
"Таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим".
У чаққонлик билан сув тайёрлаб келди. Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб ўрнимдан турдим. Қарасам у ҳам намоз ўқиётган экан Ўқиб бўлгач ёнимга чақирдим. Узун, кенг кўйлагини ҳилпиратиб келиб, ёнимга чўккалади.
Арзимаса ҳам деб занжирни ўзим бўйнига тақиб қўйдим. Бу ҳам маҳр деб пулни узатиб пешонасидан ўпарканман ҳиди келди. Рўмолни орқага чамбарак қилиб ўраб, қулоғига райҳон баргларидан қистириб олибди. Табиийликка нима етсин
Хожам йўлдан чарчаб келгансиз, неча соатдан бери тик оёқдасиз. Келинг сиз ёнбошланг мен оёқларингизни уқалаб қўяман деб оёқларимга оро киришни бошлади. Ҳақиқатда чарчаган эдим, ҳамма нарсадан чарчаган эдим. Умримда оёғим уқаланмаганиданми иссиқ қўллар ёққанидан кўзим илиниб, қотиб ухлаб қолибман.
Хожам Шомга озгина қолди, аср ўқиб олинг.
Кўзимни очдим. Бундай тиниб ухлаганимни ҳеч эслолмайман, қани ҳар доим шундай ухласам. Маза қилиб бир тортилиб керишдим-у, ўрнимдан турдим.
Таҳоратимни янгилаб, аср ўқидим. Кўп ўтмай, шомга азон айтилди. Яна эркаклар билан бирга айвонда жамоат бўлиб намозни адо қилдик. Бу сафар жамоат 9-10 киши атрофида эди.
Қани, меҳмон дастурхонга.
Шунча нарсага қандай улгуришибди? Қўй ҳам сўйилибди, хасп ҳам солинибди калла поча ҳам пиширилибди бир ёқда қўрада кабоб тандирда нон сомса.
Овора бўлибсизлар, мени хижолатга қолдирдинглар. Мен ухларкан, сизларни уринтириб қўйибман дедим ҳаммани бир мен учун югур-югур қилишаётганини кўриб хижолатда қолгандим. Қайнотам ҳам атофимда айланавериб, хижолат қилиб юборди. Ўзимдан 10-11 ёш атрофида катта бўлган биродарим вақти келиб қайнотам бўлиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди субҳаналлоҳ. Аввалдан ҳурматимни жойига қўярди, энди бўлса бошига кўтариб юборишидан ўнғайсизлана бошлагандим.
Яна кўпчилик бўлиб дастурхон атрофида жам бўлдик. Мириқиб ухлаганимдан қорин ҳам таталаб кетган
Бир-биридан мазали таомлар бир-биридан мазали суҳбатлар бир ён-у, чигирткаларнинг чириллаши-ю, узоқ-узоқлардан элас-элас қулоққа чалиниб қолаётган қурбақаларнинг вақиллашини эшитиш эса бир ён Мен соғинган эртаклардаги манзаралар, овозлар энди кўз ўнгимда эди. Чарс-чурс қилиб ёнаётган ўтиннинг овози завққа завқ бағишларди. Атрофимдаги суҳбатлар қулоққа кирмас ҳаёлим бошқа бир оламда кезиб юрарди.
Давоми бор.... 14:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27👍5🎉3🔥1👏1
Сен ва мен...

Шу тобда ақлимга "Ўтган кунлар" киноси келиб қолса, денг.
Отабекнинг жилғалар бўйлаб от суриши кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Ва Кумушнинг: "Сиз ўша-ми?", деб Отабекка жилмайиб қарашлари. Қаердандир Зайнаб эсимга келди-ю, аёлим қўлидаги пичоғи билан ҳаёлимдан ўта бошлади. Астағфируллоҳ.
"Роббим, ҳозир ўшани ўйламай. Ҳозир эсимга келмасин".
Кайфиятим тушишини хоҳламасдим. Бошланаётган лаззатлар бошланмасидан тугашини эса ҳеч.
Хуфтон кирди. Намоз ўқиб бўлингач мезбонлар бирин-кетин тарқала бошладилар.
"Сизни бугун кўп уринтирдик. Суҳбат бўлса эртага ҳам давом эттираверамиз, иншааллоҳ. Энди шу ердасиз, меҳмонимиссиз... "
Мезбонлар секин-аста чиқиб кетишди. Ҳовли яна иккимизга қолган эди...
Кўкдаги юлдузлар, осуда тун, мен ва у...
Чигирткаларнинг овозидан бошқа ҳамма нарса тиниб қолганди...
Ёшим 38 кириб ҳам, шунча шароит-имконим бўлиб ҳам, қўлимда пул ўйнаб, атрофимда шунча казо-казолар айланиб ҳам бундай маза, бундай лаззат, бундай роҳат, бундай эътибор кўрмаган эдим.
Чет элларга бориб айланганларим-у, зўр жойларда олган дамларим, океан-денгиз, дам олиш масканларида (курортларда) юрганларимга шу бир кечамни алишмасдим.
Мана ҳаёт, мана турмуш...
Бир ҳафта кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Тошкентга кетишим керак... Секин-аста йўл ҳозирлигини кўра бошладим... Қани энди кетмасам... Ҳеч кетмасам... Аммо боришим керак... Ота-онам, болаларим, ёмон бўлса ҳам аёлим бор...
"Хожам, яхши етиб олинг... Сизни кўзларим тўрт бўлиб кутаман... Етиб боришингиз билан қўнғироқ қилинг... !"
Мени қандай кутиб олишган бўлсалар, шундай кўпчилик бўлиб кузатиб қўйишди.
Тошкентга кириб келдим... Ҳар сафар Қўқондан ишим битиб орқага қайтарканман, ўша ернинг ҳолвасидан, патир-нонларидан оиламга олиб кетардим. Бу сафар севинчдан жуда кўп совға-саломлар, егуликлар билан уйга етиб келдим.
Дарвозани ўғлим очди. "Кимакан?", ошхонадан сўради аёлим. "Адамлар келдилар". "Ҳа, яхши", деганча аёлим ошхонага кириб кетди. Мошинадаги енгил халталарни ўғлимга бердим, қолган оғирларини кўтарганча ошхонага олиб бордим. Қозон кавлаётган экан, орқасини ўгирганича салом берди. Алик олдим... Авваллари ўрганиб кетганим учун эътибор бермасдим, энди бу ҳолат таъсир қилганди. Бир ҳафта кўрмади-ку, бир ҳафта-я...
"Яхши етиб келдингизми?" дейиш шунчалар қийинми, шунчалар азобми?
Индамадим... Кайфиятимни бузиш ниятим йўқ... Ота-онамнинг хоналарига кирдим, уларни зиёрат қилиб, дуоларини олдим. Қани энди уларга айтсам, мен қандай бир аёлга уйланганимни... Лекин ҳаммадан сир сақлашим ўзим учун фойдадек эди... Ҳатто яқин дўст-ошналаримга ҳам билдирмай туриш қарорига келгандим... Мен учун энг муҳим нарса бу - тинчлик эди.
Уйланганимга 2 йил бўлди... Қўқонга баъзан бир ҳафтада бир марта, бир кунга бориб келардим. Баъзан 3-4 кун қолиб кетардим. Баъзан бомдоддан кейин Қўқонга йўл олсам, кечаси 23:00 ларга яқин Тошкентга уйга кириб келардим. Аёлим яхши бўлганидан йўлнинг узоқлиги менга билинмасди. Унинг ёнига қанотларимни қоқиб учиб борардим. Кириб бормасимдан чарчоқларимни чиқариб юборарди. Шириндан-шакар таомларни тайёрлаб, шириндан-шакар айланиб-ўргилаверишлари, елкаларим, оёқларимни уқалаб жонимни киритишлари йўл чарчоқларини бутунлай унуттириб юборарди.
Шу йили ота-онамни Ҳажга жўнатдим. Кейинги йилга ўзим ҳам Ҳажга боришни режалаб қўйдим. Майли, болаларимнинг онаси... Кўнглига қараб, уни ҳам бирга олиб кетишни ният қилдим. "Ноди, кейинги йилга иншаллоҳ, сени Ҳажга олиб бораман!", дедим.
"Ҳажга? У ерга гуноҳи кўплар боради. Сизга ярашади бораверинг, мени гуноҳларим ошиб-тошиб кетганича йўқ!"
Талашганни фойдаси йўқ, индамадим... Ўзидан кўрсин! Яхшиликни билмайдиган кўрнамак...
Қўқонга борганимда Ҳаж ҳақида оғиз очгандим, Солиҳа севиниб кетди. "Аллоҳ рози бўлсин, хожам. Яхши ҳам-ки, сиз борсиз".
Ўша кун келди...
Мен, аёлим, қайнота-қайнонам сафарга чиқдик. Бошқа давлат орқали Ҳажга боришни аввалдан режалагандим. Бироз қиммат бўлгани билан виза чиқиши кўп куттирмасди. Ота-онам, оилам билан уйдан ҳайрлашиб йўлга чиқдим. Иккинчи оилам мени Тошкент тайёрагоҳида (аэропортида) кутиб турадиган бўлдилар. Ҳаммамиз биргаликда бирга учиб кетдик.......

Давоми 15:30 да
25🤔4👍3
Шундай қилиб... Аллоҳнинг марҳамати билан Ҳаж амалини қилиб қайтдик. Тайёрагоҳда оилам билан тез кунларда кўришиш нияти билан айрилдим. Мени кутиб олиш учун ташқарида укам ота-онамни, болаларимни олиб келган эди. Хурсандчилик билан уйга келдик. Меҳмонлар келишган, ҳурмат қилиб қўшнилар чиқишган. Қисқаси... тумонат одам йиғилган эди. Кўнглим тоғдек кўтарилди...
"Ноди... йўғимда қийналмадингми? Яхши ўтирдингларми? Камчиликлар бўлмадими?"
"Йўқ... Сизсиз жуда яхши ўтирдик, алҳамдулиллаҳ".
Шунча заҳар қаердан оқиб келар экан-а... Чак-чак томиб туради-я, астағфируллоҳ... Майли, алҳамдулиллаҳ, бир ёмонга сабр қилгандим, бир яхшини берди-ку...
Уйланганимга 5 йил бўлди. Отам вафот этди. Шу йили онамни Солиҳани ёнига олиб бордим, таништирдим. Онам мени ҳаққимга дуо қилди: "Болам, майли сени ҳам бахтли яшашга ҳаққинг бор... Бошида мен уйланишингга қарши бўлганман, ўйлаб қарасам тўғри қилибсан... Қачонгача Нодирага сабр қилиб ўтардинг, еганингни юқтирмаса, ичганингни заҳар қилса... Бунинг жуда бошқача экан... Қани энг аввал шунга уйланганингда эди. Пешона-да, майли..."
Анчадан бери ўйлаб юрган бир нарсам бор эди... Ҳовлининг пулини қайнотамга беришни, ҳовлини Солиҳага ўзим олиб бергандек бўлишни ўйлаб юрардим-у, ҳар сафар ҳаёллар билан чалғиб кетаверар эдим. Ва ниҳоят ўша кун келди... Пулни қайнотамнинг қўлига берар эканман, қайнотам: "Мен ўзи ният қилганман... Ўғилларимни ҳаммасига ҳовли олиб бердим. Адолат бўлиши керак-ку, Солиҳа ҳам фарзандим. Нима қилибди, шу ҳовлини мен олиб берган бўлсам... Сиз билан қўша-қариса, бахтли бўлса бўлди... ", деди.
"Пулни бермасам, мен ҳам хотиржам бўлолмайман. Келинг, шу пулни олинг, жуда ҳовли олиб бергингиз келса, Тошкентдан олиб берарсиз", ҳазил қилиб дедим. Қайнотам ноилож пулни олди. Менинг кўнглим таскин топгандан, таскин топди...
Орадан вақтлар ўтди... Энг катта фарзандимни тўйини қилдим. Бошқалари ҳам етилиб, катта бўлиб қолишган эди. Ўша-ўша ишим, тижоратим билан машғул эдим. Гоҳида биринчимни, гоҳида иккинчимни олиб тижорат сафарларига бориб келардим. Биринчим билан сафарим бурнимдан булоқ бўлса, иккинчим билан сафардан қайтгим келмасди.
Орадан кунлар ўтди... Бир куни азонлаб Қўқонга кетдим. Пешинга яқин ўғлим телефон қилди: "Адажон, ойим "авария" (ҳалокат) бўлдилар. Шифохонадамиз... ".
Ҳали нафасимни ростламасимдан Тошкентга қайтдим. Аёлим оғир аҳволда жонлантириш бўлимида эди.
Шифокорлар унинг бир оёғини зудлик билан сонидан кесиб ташлаш кераклигини айтишди. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Аёлим буни кўтаролмаслигини, феъли бу синовга дош беролмаслигини ўйлаб асабим тамом бўлганди. Наилож... Аёлим бир оёқсиз қолди... Оёқсиз, дудуқ (бир гапни тўғри гапиролмай қийналадиган бўлиб қолганди)... Бу мен учун катта синов, аёлим учун фожеа эди. Бир оёқдан айирилиш, ўзими... Ҳалокат пайтида мошинани орқасида иккита фарзандим ҳам бўлган. Уларга ҳатто зирапча кирмаганди, алҳамдулиллаҳ...
Мен Тошкентда қолиб кетдим... Аёлим олдингидан ҳам баттар бўлиб кетганди. Тўғри тушунардим... Бир оёқсиз, тилсиз... Яхши гапириб, кўнглига қарашга ҳарчанд уринмай у додлайверарди. Кечалари бир уйғониб қолса қичқириб, ҳаммани уйғотарди: "Оёғи-и-и-и-м". Нарсаларни отарди, бақирарди.
Орадан шундай қилиб 3 ойга яқин вақт ўтиб кетди. Аёлим аранг аравага ўрганди. Бошида: "Ўтирмайман", деганча қайсарлик қилган бўлса-да, бошқа йўли йўқ. Ўтирди, ўрганди... Лекин барибир Германияга олиб бориб ясама (протез) оёқ ясаттириб беришни режамга киритиб қўйдим.
Асабларим чарчади... Тинкам қуриб кетди... Юришимда, ётишимда, ейишимда ҳаловат қолмади... Бор сочим ҳам тўкилиб кетди. Тезроқ шу ишлар битса-ю, Қўқонга кетсам...
"Хожам, дунё ишлари, ташвишлари тугамайди. Биз ахир синовдамиз... Аллоҳ таоло тез кунларда мусибатларингизни аритсин, тез кунларда дийдор кўриштирсин... Сизни жуда соғиндим... Қанотларим бўлганда ёнингизга ўзим учиб борардим... " Солиҳа шунга ўхшаш хатлар ёзиб, кўнглимни кўтармаса эди, мен яшамас эдим, балки.......

Давоми 16:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22👍7
Анча аввал... иккинчи фарзандимни савдодаги бир танишимнинг ўғлига беришга ваъдалашиб қўйгандик. Улар телефон қилиб сўрайвериб, уйимизга келавериб яқин кунларда тўй қилишга ваъдамизни олишди.
Мусибатнинг бешинчи ойи... Мен аёлимни олиб Германияга учиб кетдим... Сафардан 1 ой деганда қайтиб келдик.
Мусибат инсонни яхши томонга ўзгартириши керак эмасми? Лекин бизда ғирт тескариси... Аёлим фақат ёмон томонга ўзгармоқда эди, холос.
Уйга бир ёрдамчи олиб келдим. Уй ишларига, аёлимга қарашса, ёрдамлашса... Уни устига тўйга розилик бериб қўйилган... Асабларга эса дам керак!
Дам олмасам бўлмасди... Қўқонни қаттиқ соғинган эдим... Бу соғинчни тасвирлаб беролмайман...
Оиламдаги ҳар ишни жой-жойига қўйиб, эрталабдан Қўқонга йўл олдим. Қўқонга етиб боргунча, юрагим гурсиллаб урар, ҳапқириб ҳайқиргиси келарди. "Нақд етти ой-а... Шунча ой сабр қилибман-ми? Бечорагинам шунча ой сабр қилибдими?"
Аёлим гулларни яхши кўрарди. Ҳар борганимда катта-катта тувакдаги гуллардан олиб борардим. Ҳовлининг ҳар тарафига ясатиб қўярди. Бу сафар ҳам иккита катта тувакли гул сотиб олдим.
Дарвоза очиқ... Доимгидек сувлар сепилган... Гулларни йўлакка қўйдим... Ҳовлига кириб борарканман, Солиҳа кичиккина челакчага сўридан узум узаётган экан. Мени пайқамади ҳам... Секин келдим-у, уни даст кўтариб олдим. Мени кўриб, кўзлари чақнаб, бўйнимдан қучоқлаганча йиғлаб юборди...
Қулоқларингдаги райҳонингдан.
"Хожам, сизни бирпас куттираман... Хабар бермай келибсиз-да, билганимда у-бу нарсалар пишириб, тайёрлаб турардим", деди-ю, ошхонага югурди. Мени келганимни эшитган қайнота-қайнонам, қайнукаларим қучоқ очиб югуриб чиқишди. Ҳар доимгидек чеҳралари очиқ, машааллоҳ...
Аёлимга иш қолмади, ҳисоб... Тап-туп қилиб, бирпасда дастурхонни ҳаммалари биргалашиб тайёрлаб ташлашди. Уст-бошимни алмаштириб, юз-қўлимни ювиб чиққунимча қайнотам самоварни қайнатишга ҳам улгурибди. Ҳар доим буларни эпчиллигига қойил қолганман, субҳаналлоҳ...
Дастурхон атрофида маза қилиб, суҳбатлашиб ўтирдик. Яқин қўшнилар ҳам эшитиб, қайнотамни ҳурматини қилганча чиқиб келишди: "Меҳмон яхши келдингизми? Қийналиб қолмадингизми?"
Булар бунча шинаванда бўлмаса... Мен буларга кимман? Ғирт бегонаман-ку... Кўнгил олиш бўлса, шунчалар бўлар... Дам олиш бўлса, шунчалар бўлар... Бир пайтлар: "Пешонам шўр экан", дердим. Доим тақдирга тан берардим. Аёли зўр чиққан ошналаримга ҳавасим келарди. "Наҳот-ки, умримни сўнгига қадар шу билан яшасам", дердим. "Қайси гуноҳим учун берилган бало, бу? Бировни ҳаққини емаган бўлсам, бировни дилини оғритмаган бўлсам, рибога кирмаган бўлсам? Ёки... шунга чидасам жаннатга осон кирармикинман?", дердим. Йўқ, хато ўйлаганман! Қаттиқ тушкунликка тушганимдан, шундай ўйлаганим аниқ... Йўл тополмай, чора тополмай "томим" кетган пайтларда шундай ўйлаган бўлсам керак... Роббим эшитти-ку, қулоқ солди-ку... Нолаларим ерга кириб кетмади-ку... Жонимга роҳатни бир чеккада мен учун олиб қўйган экан-ку... Алҳамдулиллаҳ...
Ўйларим билан атрофдагилар эсимдан чиқибди... Мезбонлар ҳадеб эснайверганимга эътибор беришган шекилли: "Сиз дам олинг, йўл-йўлда барибир... Чарчагансиз... Биз шу ердамиз", дейишганча тарқалишди. Мен ҳам шуни кутиб тургандек супада болишни қучоқлаганча мизғишга кеттим. Тинчлик ва осудаликка нима етсин, тўғрими?
Кўзим юмуқ, ҳали тўлиқ уйқуга кетмаганман, атрофимдаги воқеаларни англайдиган ҳолатдаман, лекин қаттиқ чарчоқдан кўзимни очолмайман, болишни қаттиқ сиқиб ёнбошлаб олганман... Аёлим оҳиста келиб оёқларим остига ўтирди, сездим. Секингина тиззаларига оёқларимни олиб, уқалай бошлади. Мен "маст" эдим... Шу кунгача бўлган ишлар мени карахт аҳволга келтирганди. Бирон нарса дейишга ҳолим йўқ... У шунчалар секин ҳаракат қилар эди-ки, мени уйғотиб юбормаслик учун, мени безовта қилмаслик учун... Сўнг... энгашганча оёқларимдан ўпди... Сўнг... уларни қучоқлаганча жимиб қолди...
Шу тобда телефоним жиринглади... Ўчириб қўймаганимга ачиндим... Пайпаслаб, довдираганча телефонимни топдим. Онам экан. "Болам, тинчмисан... Нима қилишни билмай мажбур сенга қилдим. Анунинг томирини кесиб қўйибди. Ҳаммаёқ қон... "......

Давоми 17:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25👍6😢5
​​Онам бечора титрарди... Бошимга оғриқ кирди. Тезда қайнотамга телефон қилдим. Салом-аликдан сўнг: "Қизингиз томирини кесганмиш, мен узоқдаман. Ўзинглар нима қилсангиз қилинг, мен чарчадим. Барибир етиб боролмайман", дедим. Онамга телефон қилдим: "Ойи, онасига қилинг. Келишсин, тез ёрдам ҳам чақиринг!"
"Ифлос, ифлос!" Бақирганча хонтахтага телефонимни қарсиллатиб уришни бошладим. Солиҳа бирпасда ялпизли дамлама кўтариб келди. "Хожам, шундан ичинг, тинчланасиз".
Қариб қолган онамга ачиниб кетдим... Оҳ, онам-а... Болаларимни етим қолмасин деб, неча йил нотавон келинга сабр қилиб, ўзини адо қилган онам...
​​Тонг отди... Мен Тошкентга кетиш тараддудидаман. Қайнотам ҳовлига кириб келди. Шунча ташвишлар билан Тошкентдан Қўқонга қатнашим уларни хижолатга қўяётгани, агар хоҳласам қайнотам Тошкентдан ижарага уй қилиб, қизини олиб боришлиги мумкинлигини айтди. Севиндим... "Яхши бўларди, агар малол келмаса... Вақтинчалик Тошкентда тургани яхши эди, мен учун ҳам", дедим.
Тошкентга қайтдим... Аёлим шифокорларнинг сайъ-ҳаракатлари билан "омон" қолибди. Аслида пичоқ томиригача етиб бормаган экан. "Тузукмисан, нима ишлар қилиб юрибсан?", ўлганимни кунидан сўрадим. "Яшашни хоҳламаяпман, умуман сизни кўришни хоҳламаяпман", деди. Жаҳлим чиқиб: "Майда-чуйда пичоқ билан ўралашмай, ўзингни осиб қўяқолмабсан-да, биратўласига кўрмай қўяқолардинг", дедим. "Сени жаннатга кириш ниятинг йўқ. Бўлганда бунақа иш қилмаган бўлардинг. Очиғини айтсам тўйдириб юбординг. Нима қилай яна, гапир! Одам бўлишинг учун нима қилай?" Индамади...
"Қуда томон эшитса нима бўлади? Қизингни ўйла, яқинда тўй қилишимиз керак. Шунчалар ҳам аҳмоқ бўласанми?" Яна индамади...
Тўй... Қизимни омон-эсон, кам-кўстсиз қилиб узатдим, алҳамдулиллаҳ. Қўқонлик аёлим Тошкентда ижарада яшай бошлади. Шунча йил яшадик, аммо Солиҳа фарзанд кўрмади. Неча маротаба шифокорлар кўригидан ўтди, даволанди, аммо...
Орадан йиллар ўтди... Уйланганимга 10 йил бўлди... Бу орада ҳамма фарзандимдан қутилдим. Узатдим, уйлантирдим... Олдинлари иккинчисига уйланганларни 10-15 йилгача бировга билдирмай яшаётганларни эшитсам: "Қандай қилиб?", дердим. Йўлини қилса бўларкан... Ҳа, яна бир нарса, ҳеч иккинчисига уйланишга орзуманд бўлмаганман, ҳавас ҳам қилмаганман. Қисқаси... ҳавасга уйланганлардан эмасман, суннатни рўкач қилиб, на у оиласини, на бу оиласини эплолмай юрганлардан ҳам эмасман... Нега ва қандай уйланганимни бошида айтдим...
Орадан кунлар, ҳафталар, ойлар ўтди... Биринчи аёлим оғир касал бўлиб қолди.Ташҳислар яхши чиқмади. Қизилўнгач саратони. Уни Ҳиндистонга олиб бордим. Шифокорлар бор ғайратларини кўрсатдилар... Уйга қайтдик... Кўп яшамади... 7 ой ўтиб вафот қилди. Касали ўтиб кетган экан... У ҳам эмас, бу ҳам эмас, ажал...
Ҳовлида кичик ўғлим келиним билан... Катта ўғлимнинг рўзғори алоҳида... Солиҳани Тошкентда олиб қолдим. Онам гоҳида келиним билан ҳовлида, гоҳида аёлимни ёнига олиб кетаман. Бировдан беркитадиган сир ҳам қолмаган. Яқинларим Солиҳани билиб бўлишган, ҳисоб... Онагинам тилидан бол томиб, келинини мақтаб, сирни ичида сақлолмай ҳаммага гапириб бўлган...
Ёшим 58 га етди... У ҳар доим ёнимда, ҳаётимда, ҳаёлимда сафарларда бирга, ғамимга шерик, севинчимга устун... Мен у билан тирикман, мен у билан соғломман, мен у билан хурсандман, мен у билан борман.
Ҳозир супрақоқди ўғлим бор... 5 ёшга кирди... Солиҳа билан менинг овунчоғим, ўйинчоғим... Ўтган ҳаётим эса худди тушдагидек ўтди-кетди... Айтмоқчи бўлганим... сабр қилинг, унинг ости олтиндир... Бу менинг ҳаётимдаги кўрган-кечирганларимнинг ўндан биридир... Қолганлари эса ўзим билан қолақолсин...
(тугади)
Зулфия Махмуд


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
41👍7👏7😢6🔥4😁1🎉1