📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.33K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Умр тасбеҳи.

Кенжа ўғилнинг миясига ажойиб фикр келди ва тўрт акасига бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқди.
- Эртага шанба куни кечга келинглар, ака, гап бор…
- Тинчликми? - ота уйидан узоқда яшаётган акаларнинг юраклари «шиғ» этди. - Отам, онам яхшиларми?
- Тинчлик. Ҳаммалари яхши, соғ-саломатлар. Фақат битта маслаҳатлик гап бор.
- Ундай бўлса яхши… Бўлди, борамиз.
Сўнгра у икки синглисига ҳам қўнғироқ қилди.
- Тинчликми? - деб сў­рашди улар ҳам дарров. - Отам, онам яхшиларми?
- Шукур, иккаласи ҳам яхши.
- Унда нима гап, ака?
- Буни келганларингда айтаман.
Шундай дея телефонини ўчирган Савлатбек ўз ишидан ўзи қувониб, жилмайиб қўйди. Аммо бу ҳақда ота-онасига ҳеч нарса демади.
Эртаси куни у аёлига шўрва остирди. Кечга яқин, касб юзасидан палахмон тоши каби отилиб, юртнинг турли гўшаларида яшаб, эл-юрт хизматини қилаётган ака-укалар бутун оиласи билан, қўшни туман, қишлоқда яшаётган қизлар турмуш ўртоғи билан бирин-кетин кириб кела бошлашди. Улар кечаги қўнғироқдан сўнг қанчалик мавҳум ўй-хаёлларда бўлишса, уй тўрида бир жуфт мусичадеккина бўлиб ўтирган ота-оналарини кў­риб, барча хавотирлари тарқалиб, ўзларини уларнинг бағрига отишди. Олиб келган сов­ға-саломларини олдиларига қў­йишди.
Бир зумда Давлатбек бобонинг уйи фарзандлари, келинлари, неваралари билан тўлиб кетди. 
- Ота, меҳмонхонага ўтайлик. Бу ерга сиқилишиб қолдик-ку, - деди Савлатбек. - У ер ҳам тайёр, печка ёқтириб қўйибман.
- Майли, ўтсак ўта қолайлик. Неваралар сиқишмай қолишди.
- Ундай бўлса, бобоси, елкангизга чопонингизни ташлаб олинг. - Мамлакат момо бирдан ўрнидан қўзғалиб, чолининг чопонини узатди. Бобо икки қўлини аввал ерга, сўнгра тиззаларига тираб, секин ўрнидан қўз­ғалди. Катта ўғил ёрдам бермоқчи эди, рад этди.
- Ўзим… - шундай дея кулди. - Ҳали қариликни бўй­­нимга олганим йўқ. Укангга ҳам ёрдам беришга қўймайман. Лекин онанг уришади.
Давлатбек бобо баланд бўйли, кенг елкали, қадди тик одам эди. Бугун эса йиллар заҳмати ранг сочган соч-соқоли оппоқ, қаддини ҳам хиёл эгиб юради. Қариндош-уруғ, қўни-қўшниникига демаса, қиш­­лоқ оралаб тўй-маъракага ҳам кўп чиқмайди. Мамлакат момо бўлса, кўҳликкина кампир. Тўлачадан келган бўлса-да суяги енгил, ҳаракатчан. Рўзғор ишидан аллақачон тинчиган бўлса-да, чолининг кир-чирини ҳалигача ўзи ювади, ташвишини ўзи қилади. Баъзан «Нима бўлса, кампир, орқамда қолгин-да… Сенсиз менинг бир куним ҳам ўтмайди» дея нолиш қилиб қоладиган бобойи иккаласи ўғил-қизлариникига меҳмонга боришни яхши кўришади. Болаларининг ҳаммаси йиғилса, ёш боладек севинишади, қу­вонч­лари ичларига сиғмай қолишади. Иккаласи ҳам болаларини йиғиб, неваралари билан қий-чув қилишиб, бир дастурхонда овқат ейишни ёқ­тиришади.
Ҳозир ҳам Давлатбек бобо билан Мамлакат момо меҳмонхона тўридан жой олди. Савлатбекнинг аёли Муниса келин бирдан уларнинг орқаларига иккитадан ёстиқ қўйди. Бобо билан момонинг икки ёнидан ўғиллари, куёвлари, сўнгра қизлар, келинлар, неваралар жойлашди. Ташқари совуқ эди. Ерда қор, осмон аёз – юлдузли. Аммо ичкарида, меҳр булоқларидан тафт олаётган хонада гурунг авжига чиқди. Бобо бирма-бир ўғилларининг ишлари, оиласи, невараларининг ўқишларини суриштирди. Кейин дабдурустдан сўради.
- Болаларим, бугун сизларни ўзи қайси шамол учирди, ҳаммаларинг бирдан бостириб келдинглар?
- Манави, Савлатбегингиз-да, одамни қўрқитиб, келинглар, гап бор, дейди... - Пойтахтда нозик жойда ишлайдиган катта ўғил бирдан укасидан ёзғирди.
- Ота, чиндан ҳам у одамнинг юрагини ёра­ди, - деди қўшни қишлоқда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган катта сингил ҳам. - Кеча қўнғироқ қилиб, эртага кечга келинглар, акамларни ҳам чақирдим, гап бор, дейди.
- Бирдан кўз олдимга сиз билан онам келди-да, ота, - деди вилоят марказида банкда ишлайдиган иккинчи ўғил. - Ўзи ҳадемай Янги йил, барчамиз йиғилардик–ку.
Савлатбек қараса, ҳамма унинг қўнғироғидан қаттиқ хавотирга тушибди......

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34
- Узр-да, - деди у аё­ли шўрвадан бўшаган косаларни йиғиштириб, бир-бир товоқда гўшт олиб кирганида, - шу десаларингиз, кеча миямга бир фикр келди. Бу таклиф сизларга ҳам ёқади, деб ўйлайман.
- Эй, инсон, тезроқ айт, кечадан бери ўзи юрагимни сиққанинг етади, - деб юборди туманда ҳарбийда ишлайдиган акаси.
- Биласизлар, отам саксон уч ёшга тўлди, - дея сўз бошлади Савлатбек. - Илоё умрлари узоқ бўл­син. Келаси ойда отамнинг туғилганига минг ой бўларкан. Шу, отамнинг минг ойлик тўйини ўтказсак дегандим!
- Зўр-ку! - деб юборди университетда дарс берадиган акаси киноя билан. - Шу фикр менинг олим калламга келмаганига қаранглар.
Ҳамма кулиб юборди.
- Яхши ўйлабсиз, ака, - деди ҳамшираликка ўқи­ган кичик сингил. – Биз­даям бир-иккита одам ота-онасининг минг ойлик тўйларини ўтказишди. Қилса ярашади. Минг ой яшаган одамнинг барча гуноҳлари тўкилиб, онадан туғилган чақалоқдай бегуноҳ бўлар эмиш…
- Нима бўлар эмиш? - сўради Давлатбек бобо.
Қиз умри давомида мактабда дарс бериб, тарих фанидан устоз деган номни олиб, бугун эл эъзозида бўлган отасига айтган сўзини изоҳлашдан уялиб, лаб тишлаб қолди.
- Менга қаранглар, - деди бобо кенжасининг мақсадини билгач, - ниятларингни тушундим. Аммо бунақа тўқликка шўхликни бас қилинглар. Мен сизларга бунақа тарбия берганим йўқ.
- Ота, сизни бир хурсанд қилайлик дегандимда… Бизнинг бошқалардан кам жойимиз борми?
Бобо ялт этиб кенжасига қаради. Оқарган, сийрак қошлари чимирилди.
- Бошқалардан биргина кам жойинг шу ақлинг экан-да, болам… - ота чуқур хўрсинди ва шаҳд билан ўрнидан турди. - Наҳотки, шунча нарсага етган ақ­линг, шу ишга келганда оқсади, ўғлим? Сенда бунақа одат йўқ эди-ку?
Давлатбек бобо шундай дея хонадан чиқиб кетди.
- Ота? - изидан гуноҳкор Савлатбек эргашди. Қолган ака-укалар бир-бирига қараб қолишди ва улар ҳам укасининг изидан чиқишди. Фақат «Энди эркаклар ўзлари гаплашиб олишар эканда…» дея тушунган аёллар эса жим қолишди. Хонага сукунат чўкди…
Давлатбек бобо тўғри ўз хонасига кирди-да, уй тўридаги доим ўзи суяниб ўтирадиган сандиқни очди ва ичидан муштдеккина келадиган яна бир сандиқчани олди. Уни кўтариб, энди ортига бурилган эди, остонада тизилишиб турган беш ўғлини кўриб, бир нафас тик қолди-да, сўнгра жойига ўтирди. Ўғилларининг кўз олдида сандиқчани очиб, ичидан бир тасбеҳ чиқарди. Тасбеҳки, доналари саноқлигина қолган.
- Буни кўряпсизларми? - деди ўғилларига қараб.
- Ҳа, - дейишди бирин-кетин ота қаршисида тиз чўккан ўғиллар.
- Энди буни қаранглар, - ота узалиб, ёстиғи ёнида турган жойнамоз орасидан яна бир тасбеҳни олиб кўрсатди. - Фарқини кўряпсизларми?
- Ҳа… - Ўғиллар шундай дейишди-ю, ҳеч нарсага тушунолмай, отанинг ҳорғин чеҳрасига қараб қолишди.
- Инсон туғилганида ойдин келажаги, орзу–умидлари билан мана бу тасбеҳ каби бус-бутун бўлади. - Ота шундай дея жойнамоз ичидан олинган тасбеҳни кўрсатди. - Йиллар ўтгани сайин ҳаётимиз олдинга, аммо умримиз эса орқага қараб кетаверади. - Ота яна чуқур хўрсинди ва доналари саноқлигина қолган тасбеҳни кўрсатди. – Мен бу ҳақиқатни англаган кунимдан бошлаб, мана шу тасбеҳни олдим-да, ўтган ҳар бир йилим учун биттадан донасини олиб ташладим. Қаранглар, тўқсон тўққиз доналик тасбеҳнинг нечтаси қо­либди? Ўтган саксон уч йиллик умрим менга минг ойлик тўй эмас, улгурмаган ишларим, ушалмаган орзуларим, армонларим… отамни, онамни, акаларимни, опаларимни, яқин дўстларимни йўқотган йилларим-ку… Сизлар тўй қиламиз, дейсизлар… - Давлатбек ота сўзини давом эттиролмай қолди, ёноқларидан икки томчи ёш думалаб ёқасига тушди.
- Отажон, мени кечиринг… - Савлатбек тиззалаб юриб бориб, отасини қучоқлаб олди. - Мени кечиринг, ота…
- Сенинг айбинг йўқ, болам… - Ота ёш болани эркалагандай ўғлининг бошини силади. - Фақат, бу гапларни сизларга вақт­лироқ айтишим керак эди... Сен билан келиндан, қолганларингдан ҳам гинам йўқ. Ҳаммаларингдан розиман. Сизлар менинг ёруғ юзим-ку!.......

Давоми 12:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29
​​Шу пайт эшик ортидан пиқ-пиқ йиғи овози эшитилди. Ҳаммалари эгик бошларини кўтариб, ортларига боқишди. Не кўз билан кўришсинки, эшик ортида она - Мамлакат момо йиғлаб ўтирарди.
- Кампир… - деди Давлатбек бобо, - эшик орқасида турма, кел.
Мамлакат момо кўз ёш­ларини катта оқ рўмоли учига арта-арта ичкарига кирди-да, тўғри чолининг ёнига борди. Ўтиришдан аввал очиқ турган сандиққа юзланди ва қўл узатиб, миттигина тугунчани олди. Уни очиб, ичидан оқ-қора ипга тизилган бир тизимча чиқарди.
- Ҳозир оталарингиз айтган ҳамма гапни эшитиб турдим. Юракларим тўлиб кетди. Бу кишим… -
Мамлакат момо чолига бир қараб олди, - ҳар йили Янги йил кечасида қўлидаги шу тасбеҳдан бир дона тош олиб, менга берадилар. Хафа бўлгандек бўлиб, «Кампир, умримизнинг яна бир йили кетди…» дейдилар. Мен бўлса, оталарингиз берган донани олиб, манави қў­лимдаги тизимчага қў­шиб қўяман. - Оталарингизнинг қўлидаги тасбеҳ саксон учтага камайиб кетган бўлса, мендагиси саксон учтага кў­пайган. Сабаби, ўтган умримиздан қанчалик куйинсам ҳам мен она бўлиб, бу киши ота бўлиб, сизларни тарбиялаганимиз, сизлардай ўғил-қизларни ўстирганимиз учун Яратганга шукур қиламан, сизлардай болаларим борлигидан суюнаман ва оталарингиз «йўқотганим» деб ташлаб юборган доналарни мен она бўлиб, «топганларим» деб бир ипга тизиб қўяман. - Мамлакат момо шундай дея қўлидаги тасбеҳни юқорига кўтарди. - Булар ўтган умримнинг мевалари, отангиз билан кечирган бахтли ҳаётим исботи, қувончларим, шодликларим… Қолаверса, сизлар - ўғил-қизларим, келинларим, невара, чевараларим…
Мамлакат момо яна нималарнидир айтмоқчи эди, йўтали тутиб қолиб, гапи бўлинди.
- Кампир… - Давлатбек бобо унга қараб қолди. Ўзининг тушкун қарашларидан, бу тарздаги умр сарҳисобларидан хижолат тортганиданми, ҳадеганда тилига бир жўяли гап келмасдан, кўзларини олиб қочди.
Бир ота-онасига, бир ерга қараб жим қолишган ўғилларнинг ҳам, остонада бу воқеани кузатиб турган келинлар, қизлар, невараларнинг ҳам тилларига сўз келмасди…
Қаҳратоннинг қаҳри қаттиқ бу тунида Давлатбек бобо билан Мамлакат момонинг даргоҳида меҳр­лари саратон тафтидай иссиқ авлод бир-бирларига ҳайрат кўзлари ила боқишиб, онг-шуурини титратиб юборган бу ҳа­қиқатдан лол ўтиришар эди…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарлик, меҳмондўст жуда зўр жияним борда. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁1
Мен ёмонми

Ёшим 26 да укиганман малумотим олий. 2та углим эрим уй жойим кулласи бари бор худога шукур. Кайнона кайнотамдан алохида яшаймиз.
Жуда куп кийинчилик курганман. севганимга турмушга чикканман.
Ота-онам бошида карши эди, лекин хозир куевларини утказгани жой тополмийди (туриб туриб кайтиб кетади( (хазил)). Эримнинг ота-онаси хам карши булган, буни жахлини мендан олгану, кейин эса энг яхши келини узим булдим, мактанаетганим йук.
Хаммаси осонликча бумаган. Хаетдан туйган пайтларим куп булган. Чидолмай ойимга борсам мен кулингдан ушлаб обориб беривдум кечир болам деб жахлимни чикарарди. Бу орада касал хам булдим. Эрим эса иш билан пойтахтга кетиши керак булди 6 ойга. Бошида роса йигладим борманг, обкетинг дедим. Узим жойлашиб кейин обкетаман деб кетди. Ишга хам киритишмади. Эрим кетгандан 1 ой зурга чидадим. Ахири бумади углимни куш куронимни олиб кетдим. Кайнота кайнонамлар норози булишди ахир хизматкордан айрилиш осон эмасди да. Эвазига хеч нарса сурамай хатто хак хукуки бумаган хизматкордан. Углимни ойимга ташлаб ишга кирдим. Яна катта жойга эримни таниган биттаси одамгарчилик килди.
Хуллас кийналдим. Углимни ойига бир курдим. узим акамларникида яшадим.
Эрим олисда углим енимдамас факат иш билан овундим. кеч 7-8гача ишлаган пайтларим булди. куп йиглардим. Акам бечора куп ердам берди, янгам чой овкатимни таерлаб утирарди. акам ойимга кунгирок килиб телефонда углим билан гаплаштириб кайфиятимни кутарарди. Узим кунгирок килмасдим.
Богчага берайлик деди янгам олиб кел углингни. Йук дедим ахир кун совук мен ишдаман хали кичкина 5-6 ой чидасам катта буп колар дедим.
Эрим қунгирок килиб турди хаммасини секундгача хисобот топширардим. бошида ишимни керакмас деди кейин майли деди. Уйдан кетганимда акам гаплашди. 6 ой хам утти эрим келди, алохида уй олдик углимни обкелдик. эрим тез-тез пойтахтга бориб турди.
Ишхонага битта бола келди. Унинг устидан мен карардим хуллас у мени ектирган, совга берди байрамда, лекин еши кичик булгани учун хурмат юзасидан олдим, эримга хам курсатдим у кулди ектириб колмаганмикин кичкина дема деди. Вакт утди у ишда менга бошкача гапириб бошлади. кутилмаганда севишганлар кунида кунгирок килиб иш юзасидан бир нарсани бериб куймокчилигини айтди. кеч булганди соат 7. Эрим билан айланмокчи буп турувдик эрим кутиб тураман тез кел деди. Борсам совукка котган когозларни олиб кетмокчи булсам бирга овкатланайлик деди котиб колдим. куркиб кетдим. нимага дебман анковдек. екин жойдаги кафега кирди юзимга тик караб сизни севаман деди кулабериб ичагим узилди ранги бир ахвол. жиннимисан ахир мен оилали булсам дедим. мен шахсий хаетим хакида хечкимга унчалик гапирмасдим ва у бола 6 ойгина булувди ишга келганига.у билмаскан, елгон гапирвотсиз катта эканлигизни биламан лекин нима килай деди. ахир кулимда узук борку карамайсанми десам накшли буладими дейди.устидан роса кулибман. мени 1та болам бор десам хам умуман ишонмийди юринг эрим кутиб тур таништираман дедим. йук деди. кетиб колдим. эримга айтмокчи булувдим гапиртирмади кунимиз ажойиб утиб уйга келсам телефоним жиринглаб колди яна у энди хайрон булдим ахир соат 12 эди. нима эди десам сенга ишонмадим эрингмас йигитингдир узук хам елгондир дейди. кизлардан куп алданибсан да болакай деб роса кулдим хамкасб эмас худди танишимдек гапира бошладим. суриштир имконинг бор дедим. Кейин ишдан кетасан бунака гаплардан кейин дедим. шунки менга карашли булимда эди да. Кейин эртасига ишга бориб уни курсам кизик булиб колдим. Доим куриб тургандан сунг уни уйлай бошладим. чиройли узига караб юради содда ва гаплари. Суриштирдим кечиринг деб смс езибди. Кейин майли деб куйдим 1 хафта татил олдим. Ишга кайтган пайтим яна уни уйлай бошладим. Кунда курабериб ми айтган гапи ми билмадим. Бир биримизни хурмат килардик энди сенсираб бошладик. У бир куни яна гап ошди эринг канака деди нимага суравотсан ишинг нима десам, бахтли экан деди. Хасад киляпсанми туз яла ичинг енса дедим хуллас у бир гап деса мен дилини огритадиган гап айтаберардим. Бир куни кичкиналигида каттик касал булганини хаетга кайттан келганини айтиб колди......

Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22👍8
бекор кайтибсан деб юборувдим нима бало мендан шунча нафратланасанми деб юзимга жиддий каради. Калтираб кетдим кузлари чиройли эди эй худо дедим узинг асра. Кейин иш жуда кийинлашиб кетди бир-биримизни курмаган пайтлар булди. Бир куни эрим билан овкатланиб утирсам смс келди телефонимга укисам гаплари хамон эсимда "такдир хазилими е худони менга синовими сени шунчалик севаманми канша огир гапларингни эшитсам хам купол муомалангни курсам хам сенсиз яшолмасам керак, нега севганим оилали узимдан катта, хар кун эрингдан сени кизганиб яшайман" деб езган. эрим юзимга тикилиб утир нима булди окариб кетдингку деди,ким деди индамадим телефонни учириб куйдим Худога шукурки телефонимни текширмайди. кейин айтиб бераман дедим у Гулини проблемасими деди. дугонам йигитини айтиб куп гаплашиб смс езишардик. ха дедим куйдим. Ишга борсам уни излаб бошладим хамма ёктирарди ишхонада уни, шунинг учун сурасам хеч ким бошкача уйламас, тасаввур хам килолмаса керак де. рости ургандимми ё ектирдимми билмадим гаплашгим келарди. эримни севаману униямми билмай колдим. хечкимга айтолмасдим хам. дугонамга ерилсам индамай караб утирди. кейин севасанми йукми барибир натижаси йук деди. бир учрашиб кур гаплаш куп гаплаш балки камчилиги билинар е сендан фойдаланмокчидир деди. бирга овкатландик. жуда галати овкатланиб утирсам эрим кунгирок килди дабдурустдан жоним нима киляпсан деди, ишлаяпман дедим (елгон) обед кимайсанми борайми е келасанми деди, ишхонаси якин. куркканимдан иштахам бугилди худди куриб тургандай куркиб ишхонада хамкасбим билан обед кимокчимиз дедим ха майли деди. у эса жилмайиб караб куйди, сени эрингга хам хавас киламан хам емон кураман деди. куп кизларни йиглаткандирман жазосига шунака севги берди худо деди, кейин чиройли узук берди такиб юрасанми мени эслаб деди кейин бари учун кечирим суради. Узукни олмадим, сен касалсан даволан мендан хеч нарса кутма дедим. у кулди сенинг хеч нарсанг керакмас, ишимни яхши кураман кетмайман лекин бирга ишлаш кийин буляпти деди. кейин ажойиб гапларни гапирди хуллас ишондим бу гапларни менимча еш кизларга бабник боллар гапирса ишонади. яна учрашиб бирга овкатландик хуллас уни жуда кургим келар гаплашгим келар узимни тутиб туролмасдим енига бориб бемалол гаплашиб утирадиган даражага бордим. лекин одоб чегарасидан чикмадим хиенат килмадим. лекин уйлаш хам хиенат эди. эримни бошкача севардим. у касал булсам жони халак буларди. юрак етишмовчилиги бор менда тугилганимдан лекин унчалик огир эмас. эрим мени севарди авайларди кечаси ишдан кеч кайтсам келиб обкетарди тугилган куним совгасиз уни сюрпризларисиз утмасди. лекин такикланган нарсага инсон жуда кизигади, каттик куркардим у билса нима булади деб, бир пайтлар шайтон йулдан уриб ажрашиб унга тегсамми деб уйладим. лекин углим чи дейман дадасини жонидан ортик куради. ичимга сигмади ойимга айтишга фойдаси йук тушунмайди, дугонам эса булди бас ишдан бушатвор иккизга хам яхши деди. ишдан камчилик топиб жиддийлашиб хайдадим юрагим кон булди индамади тушунаман деди бир огиз, йигловорай дедим. кетти. Уйга келиб икки кун еттим бошим огриб хеч нарса емадим иштахам йук эрим кулди бировни севсанг иштаха йуколади мени севиб колдингми деди индамай жиннидай буп колдим. кейин чидолмадим эрим билан утириб гаплашдим менга маслахат бер мени дустингдай кур дедим. хаммасини гапирдим зурга, аввалига ранги узгарди, кейин секин багрига босди. утиб кетади деди. сен турмушга чиккандан сунг мени эримдан бошка севмайди деб уйлагансан сени хамма севиши мумкин лекин сенга мумкинмас, хаелингда уйла углим бор оилам бор де, кейин мен сени жуда севаман. мен сени тушунишга, ердам беришга харакат киламан лекин сен бошка уйлама деди. уни жудаям яхши куриб кетдим. уни ишга ол кайтиб узинг бошка жойга утасанми деди. шунча сабр шунча мухаббат ахир хечким мени эримчалик севолмайди, кейин хазил килди мен еш чиройли кизларни куриб колсам уйда ундан хам чиройли киз бор деб узимни кайтараман ку деди. мен чидолмасдим агар у мени холатимда булса. Кейин айтганидай килдим уни ишга чакирдим хечнарса булмагандай гаплашдик у хам сизсираб сийларди. узим ишга бошка
жойга утдим......

Давоми 16:30 да
20👍6
​​Дугонамга гапириб бердим койилей жасоратинга деди мен айтолмасдим эримга, эрим хам тушунмасди, лекин эринг севаркан жуда севаркан хакийкий севги, энди кадрига ет деди. Мана бунга хам бир йил булди якинда ўглимиз иккита булди, уйдаман эрим учовимизни машинага утказиб айлангани оборади, совгалар оберади. Якинда катта ховли олдик, шу олдимиздаги бахорда катта углимизни суннат киламиз. эримни олдида айбдордекман, хиенат килмадим лекин унга карадим уни уйладим ектирганимни билдириб куйдим ку шу азоб беради менга.
пайнетдаги ишни укидиму холати таниш, сиз айтибсиз бахтни хам синаб беради деб тугридир балки худо узи асрасин хатни хатолар билан ездим шунки емайлдан хеч хат жунатмаганман кейин шрифтларини хам тушунмадим. айтинг мен емонмасман тугрими?
Miss Shoira


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍97🤔5💔1
ЙИГИТ ЙИҒЛАМАСИН ДУНЁДА.

Собиржон хар куни ишидан чикиб, уйига шамолдай учиб боради. Уртоклари, касбдошлари утиришга таклиф килишса хам рад этади. Чунки уйида уни гузал ва маъсума ёри Нигора, бир-биридан шух икки угилчаси - Хуршид ва Жамшид интизорлик билан кутишади. Хотини хар куни лаззатли таомлар тайёрлаб, дастурхонни чиройли безатиб, ширинликлар пишириб кутиб утиради. Хуш, шундай булгандан кейин кандай килиб уйига шошмасин? Ота-онасиям йулига нигорон. 
Мана, ховлига кириши билан димогига райхон иси урилди. Хаммаёк саранжон-саришта, супуриб, сувлар сепилган. Гилос дарахти тагига куйилган сурида ота-онаси савлат тукиб утиришибди набираларини тиззаларига олиб. Хотини Нигора ошхонада куймаланиб юрибди. Эрининг келганини билиб, шошганча унга пешвоз чикди. 
- Ассаламу алейкум дадажониси. Яхши ишлаб келдингизми? Чарчамадингизми? - Нигора хар галгидай табассум билан эрига каради. 
Собиржон хотини билан саломлашиб, миннатдорчилигини куз карашлари билан ифода этиб, ота-онасининг олдиларига келди. Саломлашиб, хол-ахвол суради. Угилчаларини пешонасидан упиб, багрига босди. 
- Мен ювиниб, кийимларимни алмаштириб чикай. Бугун паловми дейман, онаси? 
- Ха, паловхонтура сизни кутяпти, дадажониси, тез булинг... 
Бахтли оила жамулжам булди. Хуш кайфият билан паловхурлик килишди. Дастурхонга фотиха тортилгач, Файзи ака гап бошлади. 
- Углим, шу хафта якшанба куни тоганг углини уйлантиряпти. Бугун туйга айтиб кетишди. Туёнани олиб бориб бер, бирон хизматлари булса, бажар углим. Кариндошлар шундай кунда бир-бирига кумаклашиши керак. Туй ресторанда буларкан. Биз онанг билан бир-икки кун олдин борамиз. Сен туй куни хотининг, угилчаларингни олиб бор. Бир яйраб келишсин. 
- Хуп, отажон. Айтгандай, якшанба 6 июнь эмасми? - суради Собир. 
- Ха, шундай, - деди ота. 
- Буни каранг-а. Туй устига туй-ку! - Собиржонни кузлари порлади. - Кичкинтойимиз Жамшидни тугилган куни. Бир ёшга тулади-ку, ота. 
- Ха, бир кунда тугри келганини кара. Хечкиси йук, туйни утказиб, эртасига тугилган кунни нишонлаймиз. Жамшиджонни бир ёшини тантана билан утказамиз... 
6 июнь куни эрталаб Собиржон узгача кувончу шодлик билан кийинди. Кузгу олдида узига оро бераётган хотинининг белидан аста кучиб, узига тортди. 
- Узимни маликам, гузалим, бегуборим. Менга тойчокдек угиллар, ширин бахт ато этган Бегойим. Ота-онамни хизматларини килиб, дуоларини олиб юрган уйимни фариштаси. 
- Шоир булиб кетинг-е, - кулди Нигора. - Куйворинг, мен болаларни кийинтирай. Йулга чикишимиз керак. Шухлик килманг, уят булади, болалар шу ерда-я... 
Нигора икки угилчасини чиройли кийинтириб, дарвозахонага чикди. Турт ёшли Хуршид ва бир ёшли Жамшид худди куёвтуралардай ясаниб олишганди. Уларнинг шух шодонлиги кузларни кувонтирарди. 
- Мархамат, маликам ва шахзодаларим. Бугун отангиз сизларни хизматингизда. - Собиржон хотини ва угилчаларини машинага утказиб, узи рулга утирди. Машина йулга тушди. 
- Хозир совгалар дуконига борамиз. Жамшиджонга ва уни онажонисига совга оламиз. Кейин шашликхурлик киламиз. Тугилган кунни нишонлаб, сунгра туйга борамиз. 
- Ие, туйга туйиб борамизми, дадажониси?- Нигора эрига кулиб каради. 
- Туйга борсанг, туйиб бор, дейишгану онажониси. Эртага эса уйимизда Жамшиджонни тугилган кунини катта тантана билан нишонлаймиз, иншааллох. 
Собир заргарлик дуконидан Нигорага тилла узук олиб берди. Икки угилчасига уйинчок машиналар совга килди. Зиёфат хам куюккина булди. Кейин хаммалари туй буладиган ресторан томон йул олишди. 
Собиржон жуда хурсанд эди. Кузи рулда булса-да, хар замонда машина кузгусидан гузал хотинига кулиб караб куярди. 
- Нигор, умр окар дарёдек утади деганлари рост экан. Кечагина мактаб партасидаги укувчилар эдик. Эсингдами, сени кизгониб синфдош болалар билан доимо муштлашиб юрардим. Кузим кукариб юрганларим-чи... Аллохга беадад шукурлар. Биринчи мухаббатим - Нигорамга етишди. Ота булдим, сен она булдинг. Йигирма турт ёшга кирибмиз-а. Куз очиб юмгунча угилларни уйлантириб, чолу кампир булиб юрамиз. Парвардигор угилларимга сингилча беради, хали... Мен бахтлиман, Нигор... ...

Давоми 18:00да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29👍3
- Мен хам бахтлиман дадаси... каранг, полвончаларимизни ширинлигини... 
Шу пайт кутилмаганда юкори тезликда келаётган автомашина уларнинг машинасига каттик келиб урилди. Автохалокат содир булди. Маст холатда машина бошкараётган ёшгина йигит рулни бошкаролмай, Собиржон бошкариб бораётган машинага тукнашиб кетганди. Бир пасда одамлар тупланди. "Тез ёрдам" келди, шифокорлар ёрдамга шошилишди. Лекин тойчокдек икки болача хам, Нигора хам вокеа жойида вафот этишганди. Собиржонни жуда огир ахволда касалхонага олиб боришди, уйдагиларига хабар беришди. Туйхона мотамхонага айланди. Калблар ларзага келди. Эшитган борки, кузлари аччик ёшга тулди, якинларига сабр тилашди. Кома холатида улим ва хаёт оралигида ётган Собиржонга шифо тилашди. Собиржон ва мархума Нигоранинг ота-онасини ахволини тасвирлаб беришга калам ожизлик килади. 
- Эй, Аллохим, бошимизга шунчалик огир синовми? Бир кунда ширингина оила йук булса-я... тойчокларим... ширинтой набираларим... келингинам... 
кандай чидаймиз бу жудоликка? Собиржон кузини очса, унга нима деб жавоб берамиз? 
Файзи ака набираларининг суратини багрига босганча, йигларди... хотини хам, кудалари хам бир ахволда... 
Ун бешинчи октябрь. Собиржон кома холатидан чикди. Аллохни каромати, шифокорларнинг саъй-харакати, ота-онасининг дуолари билан яшашига умид колмаган Собиржон кузларини очди. Оила аъзолари унинг кайта тугилганидан хурсанд булишса, машъум хабарни кандай айтишни билмай, юраклари абгор буларди. Нихоят бир хафтадан кейин Собиржонга рухсат беришди. Собиржон ота-онаси билан уйига кайтди. Унсиз, жимгина... 
Ховлига киришди. Сукунат. Файзи ака хотинига, "онаси, сен ош дамлаб тур, биз углинг билан махаллани айланиб келамиз", деди. Онаизор тушунди. Дод солиб юбормаслик учун огзини кафти билан махкам ёпди. 
- Ота, келинингиз, угилларим куринишмайди? -суради Собиржон. 
- Улар ичкарида дам олишяпти. Хозир онанг уйготади. Юр, айланиб келайлик ота-бола, - Файзи ака кузёшларини яшириб, хеч нарсадан бехабар углини кабристон томон бошлади... 
Сукунат коплаган кабристон. Мана, учта кабр тепасида тухташди. 
- Углим, хотининг ва угилларинг мана шу маконда мангуликка бош куйишган. Вазмин бул, иродали бул, уларни хакига тиловат кил, - Файзи ака калтираб йиглай бошлади. 
Собиржонни бошига эса осмон кулаб тушгандай булди. Аъзои бадани совук терга ботди. Уч кабр олдида бехол чуккалади. 
Ота, бу нима деганингиз? Нега улар бу ерда ётишади? Нима булди? Нега мен хеч нарсани билмайман? Ё куркинчли туш куряпманми? - Собиржон зурга гапирарди. 
- Углим, тогангни туйига кетаётганингда автохалокатга учрагансизлар, - ота углини елкасига кулини куйди. - Хотининг, болаларинг вокеа жойида куз юмишган. Сенинг хаётингни зурга саклаб колишди шифокорлар. Шу кунгача комада эдинг. Бардам бул, болам... 
Собиржон жимиб колди. У хатто нафас хам ололмаётгандай эди гуё... кейин юрагидан вахимали нидо отилиб чикди. 
- Нега улар улади, ота? Нега мен тирик колдим? Негаааааааа? Жону жигарим угилларим, мунисам Нигорам! Нега улим мендан юз угирди? Якинларим фожиасини эшитиб, азобланишим учунми? Жамшиджоним... миттигинам. Хуршиджон, полвоним... онаси... бу нима килганларинг? Сизларсиз кандай яшайман бу гариб дунёда? Бу дуппайган кабрларни кургунча кузларим кур булса яхши эди. Уша автохалокатда улсам булмасмиди? Эй, Аллохим! Шунчалик огир савдони бошимга солдингми? Ундан кура жонимни ол, ол жонимни! - Собиржон кабрларни бирма-бир кучоклаб фарёд солиб йигларди. Уни овутишга отада на суз, на куч бор эди. 
Собиржон отасини кучоклади. 
- Отажон, бу не кургулик? Бунга юрагим дош беролмайди, ота! 
Собиржон бехуш булиб ерга йикилди. Отаси кучага югурди, одамларни ёрдамга чакирди. Собиржон биринчи инфарктни бошидан утказди ва яна хаётга кайтди.
Лекин тирик мурдага айланди. Унинг кулоклари кар, кузлари кур эди гуё. Хонасига камалиб олар, хеч ким билан гаплашмас, кукрагини зах ерга бериб ётарди. Хар замон унинг хонасидан "Хуршиджон, кела кол, болам. Жамшиджон, сени согиндим, углим........

Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25😢3
​​Нигорим, мендан суроксиз угилларимизни каерга олиб кетдинг? Мени ёлгиз колдириб кетишга кандай хаддинг сигди, тошюрагим? Чидолмаяпман дарду хасратларинггаааа", деган аламли хайкирик эшитиларди. 
Инсон хар нарсага куникаркан. Вакт хаммасига даво экан. Собиржон хам аста секинлик ва жуда машаккат аччик такдирига тан бера бошлади. Одамларга кушилди ва хар лахза ёш умрлари хазон булган угиллари ва аёлини хотирлаб, яшай бошлади. Узини мехнатга урди, узини чалгитди. Ота-онасининг кистови билан бир тарбияли кизга уйланди. Хотинининг биринчи хомиласи (угил) нобуд булди. Бу синовга хам чидади йигит. Хеч вакт утмай Яратган Парвардигор бу оилага Хасан-Хусан угиллар берди. Собиржонни гам-андухи бироз аригандай булади. 
Бир неча йилдан кейин Собиржонга Аллох яна угил берди. Лекин гудак икки ойлигида нобуд булди. Уттиз ёшли йигит шунча синовлардан утди. Турт угилни каро ерга топшириб, эгнига сабр тунини кийди. Хасан-Хусанларига Аллохдан умр, ризк, инсоф суради. 
Собиржон якиндагина Узбекистонга, оиласи багрига кайтди. Утиб кетганлар кабрини зиёрат килди. Утган хаётини хотирлади. Онажониси куксига бош куйиб, гамлари аригандай булди... 
Азиз дустлар! Бу вокеа-хикояни укиб, Собиржонни дуо килиш ёдингиздан кутарилмасин. Кургани шу булсин. Бу оиласи билан бахтли булиб, куша карисин. Утганларни Аллох рахматига олган булсин....!!!
Интернет сайтидан олинди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18🔥18👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онангизга қўнғироқ қилинг.

ОНАсига қўнғироқ қила олиш БАХТига эга бўлганлар сиз бадавлатсиз, бахтлисиз, чунки телефон гўшагида "Ҳа болам, яхшимисан" деган сўзларни дунёдаги энг мукаррам зотдан. эшитасиз..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
13👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.

Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.

Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!

Хайрли тун олисдаги яқинларим!

🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланди!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙РАМАЗОННИНГ 21-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🌙


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7
ТАКДИР ТАНЛОВИДАГИ АЗОБЛАР.
(хаётий вокеа)

Мен буларни бир умр юрагимда сақлаб юришим ҳам мумкин эди.
Аммо ўйлаб қолдим, бундан не наф? Қалбимни ҳуфтон, дилимни вайрон қилиб турганидан фойда кўряпманми? Албатта, йўқ.
Ундан кўра менинг ҳолимга тушганлар ўқиб, хулоса чиқарса, тўғри йўл топса яхши эмасми?
Ўйлайманки, менинг кимлигим, қаерда яшашим ўқувчи учун муҳим эмас. Асосийси, ҳаётдан топганларим уларга нимадир беришида.
Мен ўн тўққиз ёшимда турмушга чиққанман.
— Жуда бой оила экан, — деди онам келажагимни ўйлаб.
— Ҳеч нарсага зориқмайсан, уй-жой қурай деб қайғурмайсан. Шунинг учун ҳаммасига кўз юм.
Мен “кўз юмишим” лозим бўлган — турмуш ўртоғимнинг илгари ҳам уйлангани эди.
— Буткул, ажрашиб кетибди-ку! Энди у аёлнинг ҳам, йигитнинг ҳам йўллари сира туташмасмиш. Мени десанг, тег. Роҳат-фароғатда яшайсан! — деди онам розилигимни олишга уриниб.
Эндигина ўн тўққизга қадам қўйган қиз нима деб қаршилик кўрсата олардики, мен рад эта олсам. Узатишди. Ростдан ҳам бой-бадавлат оила. “Ҳеч нарсадан ками йўқ” дея таърифлашган бу хонадонда фақат меҳр-оқибат етишмаслигини борганим заҳоти сездим. Икки йиллик бефарзандлигим эса буни янада исботлади. Қайнонам кўз очирмасди:
— Шунча шароит билан ҳам бола туға олмасангиз, а? Нима бало, иккинчи марта ҳам “оғзим куйди”ми, дейман! Қаратинг, ўзингизни! Кундошингиз келиши билан ҳомиладор бўлганди. Наҳот, невара қуча олмайман-а?
Бу гаплари дилимни оғритади деб ўйлашмас, юзингда кўзинг борми, демай гапираверарди. Шукрки, икки йил ўтиб бўйимда бўлди. Ўғлим туғилди. Шунча сабрсизликка яраша Худойим ҳам “Ол, қулим!” дедими, тўнғичим ярим ёш бўлмасдан туриб яна ҳомиладор бўлдим. Ўзини шунчалар болапарвар қилиб кўрсатган қайнонам бу хабардан гезариб кетди:
— Нима? Сабримни синаяпсизми? Битта чақалоқ етади ҳозирчага.
Боринг, онангизникига бориб олдириб келинг!
— Туғилгунича, бу ҳам катта бўлиб қолади-ку!
— Йўқ, боринг!
Ноилож онамникига бордим.
— Ношукрлик қилма, болам. Кечагина тирноққа зор бўлиб йиғлаб юрганинг эсингдан чиқдими? Болани берган — ризқини ҳам беради. Бу туғилгунича, каттанг чопқиллаб қолади. Бир айтинг, қайтиб оғззингга олма, — ортимга қайтарди онам.
Мен бу қайнонамнинг истаги эканлигини айта олмадим.
— Онангиз пулини қизғандими? Болани ўзи боқмайди-да, а? Шунинг учун туғавер, дейди! — қайнонамнинг жағи-жағига тегмай қолди.
Ҳар куни бир гапни такрорлар, камига атай рўзғордаги оғир ишларни қилдирарди: ер чопдим, қоп-қоп сабзавот кўтардим...
Охир-оқибат бу соғлиғимга ва фарзандимга таъсир қилди. Ўн саккиз кун шифохонада ётдим. На қайнонам, на эрим хабар олди. Шундан оғриниб уйга боришни истамадим.
— Қизим, ўз уйинг — ўлан тўшагинг. Ўз уйингга бор. Сени қувиб солишмайди-ку, — дея онам уйга боришимга ундади.
— Итни ҳам ҳайдасанг, кетади. Бу эса яна қорнини қаппайтириб келяпти, — дея қарши олди қайнонам.
Бизга ажратилган уйга кирсам ҳеч нарсамиз йўқ. Ҳайрон бўлдим.
— Энди алоҳида яшаймиз. Ҳамма нарсани ўша жойга кўчирдим, — деди эрим.
Қувонишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмадим. Сўнг эрим ўша айтган ижара уйига олиб борди. Эски чойхона экан. Жуда чет жойда.
— Нарсаларни жойлайвер, келаман, — дедя у ўғлим иккимизни ташлаб кетди.
Очиғи, қаерга келиб қолганимни ҳам аниқ билмасдим. Эрталабгача кутдим. Турмуш ўртоғимдан дарак йўқ. Ўғлим оч қолиб йиғлай бошлади. Сал нарида қурилаётган иморат устидаги усталар ёнига бордим.
— Фақат бординг бор эди. Бизга ўзимизга лойиқ овқат олиб келишади-да, — дея улар ўғлимга бодринг беришди.
Ўзим емасам ҳам ўғлимга илиндим. Узоқроққа экилган маккажўхори думбулини эгасидан сўраб олиб, қайнатиб ўғлимга бердим. Ҳамон дадаси биздан хабар олай демасди. Кетай десам, қўлимда пул йўқ. Яна, кетганим заҳоти келиб қолса, гап эшитмай деган ҳадик билан кутиб бир ҳафтани ўтказибман.
Бу орада бир дўконга бориб, аҳволимни тушунтириб ўғлим учун печенье ва егуликлар олиб турдим. Охири ўша дўкон эгасидан пул олиб, қайтдим. Турмуш ўртоғим билан яна келганимизда чойхона эгаси келиб қолди.......

Давоми 8:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28😢3🔥1
​​​— Бўш ётган ер бор. Шунга ул-бул экасизми? — деди у бизга қараб.
Эримдан аввал мен рози бўлдим.
​​У айтган ерга помидор экиб, челаклаб сув қуйиб парваришладим. Бирданига ҳеч ким йўқламайдиган, ҳатто эрим ҳам кам келадиган бу маконимизга қайнонам ҳам, қариндошлари ҳам кела бошлади. Чунки экиним ҳавас қилгулик даражада бўлганди. Афсуски, иккинчи ўғлим туғилиб, уларни териб, сота олмадим. Барчасини турмуш ўртоғим ва қайнонам саранжомлади. Жуда катта даромад қилдик. Аммо у пуллардан менга бир чақа ҳам теккан эмас.
Яна эски ҳаммом, эски тос. Аввалгидек, ўғилларим билан хор-зорликда яшай бошладим. Эрим бизни буткул ташлаб қўйганди. Иложсизликдан болаларимни онамга ташлаб, ишладим. Бу орада қайнонам йиқилиб, кўзи кўрмай қолибди, тўшакка михланибди. Ишлаб юрган чоғимда бу ҳақда эшитиб қолдим.
— Қайнонанг оғир ётганмиш. Хабар ол, — яна насиҳат қилди онам.
Ишонасизми, борсам шифокор ёнимга югуриб келса, денг:
— Сиз унинг кими бўласиз? Биз бу беморга уйга кетишга рухсат бергандик, шундан буён ҳеч ким йўқ.
Қотиб қолдим. Наҳот, шунча бойвачча ўғиллар биргина онанинг ҳолидан хабар олишга, уйга олиб кетишга ярамади?
— Ойи, мен келдим, — дедим қайнонамнинг бошига бориб.
Жавоб ўрнига қайнонамнинг кўзларида дув-дув ёш кўрдим. Юрагим алланечук бўлиб, йиғлаб юбордим.
— Йиғламанг, ойи. Сизни олиб кетаман. Ўғлингизга ҳозироқ бориб айтаман.
Йиғлай-йиғлай шифохонадан чиқиб, эримни изладим. Топгач, барча дилимдагиларни тўкиб солдим:
— Мени ўйламадингиз, майли. Болаларингизни ташлаб қўйдингиз, хўп. Лекин онангиздан нега хабар олмадингиз? Боринг, олиб келинг. Майли, менинг ёнимга олиб келинг, ўзим қарайман!
Афсуски, қайнонам эрим бориши билан вафот этибди. Шундан сўнг умр йўлдошим бизни буткул унутди.
— Ўз уйимизга фақат ўзим сиғаман. Укам сени ва болаларингни киритмайди, — деди ҳатто юзимга.
Ундан бирор ёруғлик чиқмаслигига кўзим етгач, ўзим туман ҳокимлигига бориб, арзимни айтдим. Шукрки, қулоқ тутадиганлар бор экан. Ер беришди.
Энди топганимни тўплашга, ўзимизга бошпана қуришга ҳаракат қилдим. Чайлада яшаб, уй кўтара бошладим.
Бундан хабар топган эрим яна пайдо бўлди. Номардни қарангки, болаларим ризқидан қирқиб олган қурилиш молларимни сотишга тушибди. Ортиқ чидай олмадим. Ажрашишга қарор қилдим:
— Сиз на оилани, на болани, на онани билдингиз! Сиздан ҳеч қандай умид йўқ! Кетинг, ҳаётимни яна дўзахга айлантирманг!
Бунга чидай олмаган эрим менга туҳмат қилди. Кўчага чиқиб, мен ҳақимда “суюқоёқ” деб гап тарқатди. Ундан буткул совидим. Энди орамизга ҳеч нарса қолмаганди. Яқинда у учинчи бор уйланди. Энг даҳшати, атай мен уй қурган маҳалладаги ресторанда тўй қилди. Машинада чунонам шовқин солиб ўтдики, уйимиз ёнидан.
Мен-ку, майли... Унинг зулмларига, нодонликларига кўникиб қолганман.
Аммо фарзандларим-чи? Улар энди гўдак эмас. Катта бўлиб қолишди. Уларга қараб эзилиб кетдим...
Айтмоқчи бўлганим, қизини турмушга бераётганларга мен яққол мисолман! Асло бойликка эмас, шуни асло унутманг, азиз оналар!
Қизларингизнинг ҳаётини
саробга алмашманг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29🤔42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар ака-укалар ўртасидан оқибат кўтарилса сабабини овсинлар муносабатидан изланг.😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
Юзига тушган тарсакидан қиз бир қалқиб кетди. Ўзини зурға ўнглаб қолди, йўқса йиқилиб тушай деди. Қизарган юзини қўли билан тўсиб, атрофга аланглаб разм солар экан, ёшли кўзларини йигитга қаратди.
— Мендан нима истайсиз? Ҳаётимни барбод қилганингиз етмадими? Нега яна қаршимдан чиққаверасиз? Тинч қўйинг мени.
— Мен айтадиганимни айтдим. Бундан баттар аҳволга тушишни истамасанг, анавинингни ҳал қилда, тўйга рози бўл. Туфлаган тупугимни қайтариб олаябман, ҳурсанд бўл.
Деди, йигит қизни билагидан қаттиқ сиққанча ва...


Кескин бурилишларга бой асар❤️‍🔥😨😱
2
ҚАБРИСТОНГА АЙЛАНГАН УЙ

Эрталабки бақир чақирдан уйғониб кетган Содиқ деразадан ташқарига қаради. Онаси хотинини қарғаб, тинимсиз сўкар 5-йилдан бери болали бўлмай юргани учун келинини айибларди. Ўғлимни бошини айлантириб олгансан, ё иссиқ совуқ қилиб ўзинга оғдирволгансан. Сен билан ажрашиб бошқасига уйланса болали бўлиб бахтли яшарди болам шўрлик.
Деб келинини тинимсиз сўкаётган онасини овозидан асаби бузилиб уйғонди.
Қўйсангизчи ойи нима кераги бор шунақа гапларни, хамма қатори яшаяпмизку. Бола мухумми
бахт учун, берадиган худо бир куни берар бизга хам. Ахир 10 йиллаб болали бўлмаган инсонлар борку деди Содиқ хонасидан чиқиб ховлида жанжал қилаётган ойисига қараб. Ха сени бойлаболган бу жодугар, сен хам эркакмисан мана акангдан ўрнак олмайсанми. Ажирашдию болали бўлди деди Карима хола Содиқни гапларига жавоб бераркан Содиқни хотини Зарифага қараб яна дийдиё қилди. Бу хотинингни бошидан ёқтирмагандим ўзи. Шундан бошқасига уйланмайман деб турволдинг. Анави Холидани қизи қандай эдия, нечта нечтаси қизини бераман деганда, сен манави туғмас хотинига ёпишволдинг. Гап тамом ажирашасан деди Карима хола жахил билан гапга нуқта қўйгандек.
Мен келинизни яхши кўраман ойи ундан бошқаси керак эмас менга. Агар бахтли болишимиз учун бола керак бўлса унда бола хам боқволишга розиман лекин Зарифа билан ажрашишга розимасман деди қаттиян ойисига жавоб бераркан ховлини бир тамонида турган аёлига қараб деди.
Нарсаларингни йиғиштир, ойингникига бориб яшаб турасан. Содиқака бу нима деганиз деди Зарифа хайратланиб Содиққа қарар экан кўзларидаги ёшини секин артиб қўйди. Мана энди ўзинга келдинг Содиқжон болам, хайдавор, жавобини бер буни деди Карима хола гапга аралашиб.
Йўқ ойи, Зарифа ойисиникида бироз яшаб туради. мен уй топгунимча. Кейин ўша уйда яшайверамиз. Сизга болали бўлсак керакмиз, унда Сизни уйизга болали бўлганимизда қайтамиз. деди Содиқ қарорини жиддий охангда. Ха кўрамиз қани бу туғмас хотин билан қандай болали болишингни хали сиз хақсиз экан ойи деб олдимга бошингни эгиб келганингда, ассалому алейкум дейман. Болали уй бозор боласизи мозор дейишган. Мозор уйда яшаб кўргин кейин биласан. Карима хола бу гапларни вужудида 9 ой кўтариб катта қилган боласига айтаркан. Кўзларидаги ёшни рўмолини учига артди ва ўғли билан келинига қараб. Чиқиб кетларинг, уйимни бўшатларинг? деди.
Содиқ хотинини қайнонасиникига жўнатиб ишга кетаркан бугунгиси ошиб тушканини. Бундай воқеалар илгари ҳам бўлган бундан кейин хам бўлади.
Деб ўйлаб ўтирди. Ахир айб биздамасу, Аллох бермаса нима қилишимиз керак.
Аллох балким Зарифа билан мени шундай синаётгандир, бу синовларга бардош бермаса, сабир қилмасак Аллохга шак келтирган бўламизу, деб ўйларди. Нималарни ўйлаяпсиз Содиқжон.
Бу келганингиздан бери хаёлиз паришон уйдагилар тинчми деди ёнидаги хамкасби Одил Содиқни хаёлларини Шамол мисоли бир четга суриб ташлар экан. Стулда ўйлаб ўтирган Содиққа юзланиб. Йўқ Одил ўзим шунчаки муоммолар гирдобида юрибман. Билмадиму Шу кунларда шахсий хаётим остун устун бўлиб кетди. Хали у, хали бу дегандей. Эй қўюринг мени Одил деб Содиқ чуқур хўрсинди ва стул устида турган қоғозга алланималарнидир чиза бошлади.
Ха Содиқжон муоммо бу ёмон нарса.
Одамни қўл оёғини, қўйингки бутун вужудини мийяга тўплаб қўяди.
Одил сиздан бир нима сўрасам.
Сизлар тамонда бўш уй борми.
Масалан ижарагами, ёки қараб туришга дегандай. Вақтинча бирар йил турсам дегандим. Кейин ўзимга уй қуриб чиқиб кетгунимча деди Содиқ хаёлларини бир четка суриб. Бор Содиқжон бор. Қишлоқ охирида катта ерни ёнида жойлашган бир уй бор дедию Одил бироз ўйланиб қолди. У уйда қандайдир ғайри табий нарсалар содир бўлишини ўйлаб, айтган гапидан бироз хижолат тортди.
Нима бўлди ўйлаб қолдиз Одил.
Содиқжон уйку яхши лекин бу уйни эгаси 20 йил олдин қазо қилган. Яқинлари фарзандлари йўқлиги учун уй МФЙ тасаруфига ўтган. Яқин йиллар ичида бу уйда сизга ўхшаган оилалар яшаб кетишган. Лекин бу уйда қандайдир сир бор оғайни. Одил иложи бўлса шу уйни бир кўрсатсангиз. Менга хозир уй жуда зарур. Уёғи Аллохдан нима бўлсаям оллохга таваккал.......

Давоми 10:55 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37👍8
- Яхши бугун мен билан юринг, сизга уйни кўрсатаман. Одил Содиқни олиб қишлоғидаги ўша эски уйга олиб борди. Эски асирни ёғоч дарвозаси, эски бўлишига қарамасдан лекин жуда ажойиб дид билан ўйиб нақш солинган.
Ичкарига кирганда тўғридаги катта ёнғоқ дарахти кўзга биринчи тушар, ховли 8 10-сотхлар чамаси
Катталикда Дарвозадан кириб чапка бурилганда уй жойлашган, олди ромлар билан тўсилган, анча эскирган деразалардаги бўёқлар ёрилган, уч хонали пастакгина уйни ичкарисида эски пардалар кир бўлиб шифтлар ис босиб
ётар, пастга солинган гиламни тагидаги тахта пол анча эскириб чириб қолгани сезилиб турарди. Икки хонадан ўлароқ катта қулуф осилган учинчи хонани калити йўқлиги учун хонага киришмади.
Ховлини ўт босиб ётар бахорлиги учунми ё қаровсизликданми ям яшил ўтлоқдек тураррди. Мана уйни кўрдингиз, хош нима дейсиз Содиқжон деди Одил. Эски жуда эски Одил лекин иложим йўқ буер бўлмаса бошқа жой топишим керак. Унгача эса вақт ўтади. Хотиним қайнамникида одамлар хар хил гап чиқаришлари мумкин. Яхшиси шу жойда бир муддат яшаб турганим яхши бўлади деб ўйлайман деди Содиқ. Яхши унда Содиқжон мен сизни МФЙ райисини олдига олиб бораман шу ерда келишиб оласиз, лекин Содиқжон мен сизга айтдим кейин менга айтмагансан деб юрманг. Бу уйда сирли воқеалар содир бўлган. Одамларни айтишича эски уйни эгасини ўлиги хам тиригихам топилмаган. Хотинини хиёнати учун базилар ўзи ўлдирган дейишади. Лекин эхтиёт бўлинг деди Одил
Содиқни огохлантирар экан Содиқни юраги бироз энтикди ва ўзига ўзи нима бўлса болар деб онамни дошномларини
эшитгандан шу ердаги сирларни эшитканим яхши деди. Хотини бир кун айтган гапини эслади нимеймиш Онайиз бизни бирга болишимизни олдиндан
хохламасди, шунинг учун хозир хам бизни ажратиш мақсадида юрадилар. Биркуни опангизга айтган гапларини эшитиб донг қотдим. Мени болали бўлишим учун ичаётган дориларимни ичида болали болмаслигим учун дориларни хам қўшиб қойган ва шу йўл билан бизни ажратиш мақсади эканлигини опангизга айтаётганини эшитиб қолдим деган хотинини гапларини эсладида. Таваккал нима бўлса бўлди балким хақиқатдан хам шундайдир. Унда ёлғиз яшасак албатта болали бўламиз деб ўйлади. Нима бўлди Содиқжон Содиқни хаёлларини
Одилни гаплари бўлиб юборди. Яхши мен розиман юрин райисни олдига борайлик.
Содиқ билан Одил МФЙ райиси олдига боришди. МФЙ райиси хеч қандай талабларсиз Содиқни уйда яшайверишини лекин уйни қара уёқ буёқларини тозалаб туришини айтиб розилик берди.
Содиқ хурсанд Одилга рахмат айтиб қишлоққа қайтиб Аёлини олдига борди.
Аёли Зарифага вақтинча яшаб
туриш учун уй топканлигини, энди шу қўшни қишлоқдаги уйда яшашлигини айтди. Анчадан бери ва қайнонасини танаю дошномларидан кўглига
қил сиғмасдан юрган Зарифани
хам кўнгли бироз ёруғликни кўрди.
Эртасига Содиқ Зарифа билан кўчларини юклаб уйга кўчиб келишди. Уй ичкарисига кирган Феруза. Содиқака бундан бошқа уй топилмадими деди.
Нега ундай дейсан, эскилика эски
лекин умурбод шу жойда яшамаймизу.
Вақтинча яшаб кейин бошқа уйга ўтамиз. Ховотирланма сен Содиқ аёлини бироз тинчлантирган бўлди. Ха шунақаю лекин бу уй негадир менга ёқмаяпди. Қўрқинчли туюляптида. Ўйланма Зарифа  хали хаммаси яхши бўлиб кетади. Озгина қийналсак нима бўпди. Ким қийинчиликсиз яшаяпди. Содиқ шундай деб юкларни ичкарига олиб кирди. Аёли билан уйни супириб йиғиштирди. Хамма юкларни
жойлаштиргандан сўнг. Бу хонани нега очмадиз қани калити Зарифа шундай деб хонага яқинлашди. Мана менда, шошма ўзим очаман. Содиқ шундай деб хона эшигига осилган катта қулуфни
очди ва эскирган эшикни секин ўзига тортиб ичкарига кирди. Хонада дераза йўқлиги учун кундузи хам қоп қоронғу турарди. Содиқ куличатирни топиб светни ёқди. Хона ёришиб оёқ остидаги эски гилам устида иш столига ўхшаш стол, ундан нарироқда кироб жавони ва шикаф турарди. Содиқ шикафни очиб қаради ичкарида эски кийимлар илиниб турарди.
Хаммажойни кўриб жойлашишди......

Давоми 12:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35
​​Кечаси ётишганда Зарифа Содиққа.
Бу уйни эгаларига нима болган экан Содиқака..? деб сўради. Содиқ бироз ўйланиб уйни
эгаси хотинини ўлдириб ўзи хам сирли равишда йўқолгани бу уйда қандейдир сир борлиги хақида аёлига айтишни хохламади. Айтсам яна қўрқиб юрмасин деб. Билмадим, фарзандлари бўлмаган экан кейин эри хотинлар ёши етиб қазо қилган экан деб қўяқолди. Содиқ эртаси куни ишга кетди. Уйда ёлғиз қолган Зарифа  ховлиларни йиғиштириб юраркан девордан мўралаётган аёлни кўриб бир сесканиб тушди ва кўкрагига туф туфлаб. Ассалом алейкум қўшни деди. Валейкум ассалом яхшимисиз, янги кўчиб келдингларми.? деди қўшни аёл бироз хадиксираб Зарифани саломига жавоб қайтараркан, Зарифани келаётганини кўриб яхшироқ жойлашволди.
- Ха қўшни кеча кўчиб келдик.
- Ха яхши уйни
сотволдингларми ё.......

Давоми 13:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10👍6
олдингларми деди ёши 50-ни қоралаган  аёл. Йўқ опа ижарадамиз. Ха шунақами. Бу уйда кўпчилик яшаб кетишди. Ўткан 20-йил ичида нечта нечтаси келиб яшади. Лекин тез кетишаверди. Нега тез кетишади опа Зарифа хайратланиб сўради.
Вой эгачи нима десам экан, хуллас уларга уй ёқмади сўнг кетишиб қолдида. Мана қаранг уй эскириб ётибди.
Бундай уйда яшаб бўларканми. Сиз хам бироз яшаб кейин кетворасиз қўшни аёл гапни бошқа ёққа бурди.
Чунки Зарифани гапларидан қўрқоқ аёллигини сезиб унга уй хақида айтгиси келмади, шунинг учун гапни бошқаёққа бурдида сухбатга якун ясади. Хуллас кунлар ўтиб борарди Зарифа  кечалари тушида Қўрқинчли нарсаларни кўрар кимдир уни ёқол деб хайдарди. Кўчиб келганларига бир ой бўлганда Зарифани бўйида бўлди. Иккаласи хам жуда хурсанд яшашарди ўша куни воқеягача албатта. Яни кўчиб келганларига бир ой бўлган ва хомиладорлигини билган Зарифа шомга яқин дорвозани кимдир таққиллатаётганини
эшитиб кўчага чиқди. Атрофни қаради хечким йўқ. Ортига қайтди ва яна эшик таққиллади. Зарифа эшикни очганда қора узун Плашда бошида хам қора шилапа кийган киши турарди. Зарифа чўчиб кетди ва салом берди. Халиги киши индамасдан эшикдан кирди ва ховлидаги ёнғоқ тамон юриб кетди. Зарифа қўрққанидан додлади шу пайт эшикдан кирган Содиқ Зарифани ёнига бориб нима бўлди деб сўради.
Шошиб ортига қараган Зарифа Содиқни кориб яна ёнғоқ тарафга қаради лекин халиги киши ғойиб бўлганди. Зарифа Содиқга нима бўлганини айтиб берди.
Содиқ Зарифани тинчлантириб уйга олиб кирди.
Тинимсиз қўрққанидан йиғлаётган Зарифани амалаб ухлатди. Тонг отганда Содиқ ишга кетаркан Зарифани ёлғиз қолдиришга кўзи қиймасдан уйдан чиқди.
Зарифа Содиқга эртароқ қайтинг илтимос деганча уйда қолди. Ишхонада Содиқ Одилни кўриб ундан сўради. Одил менга уй хақида айтиб беринг. Қайси уй хақида сиз яшаётган уй хақидами деди Одил. Ха ўша уйни эгалари хақида айтиб беринг дўст Нега нима бўлди тинчликми. Ха тинчлик сиз айтавринг. Мен уларни унчалик эслолмайман лекин қишлоқ ахли ва дадамдан эшитгандим. Уй эгаси ишга бориб сменада қоладиган бўларкан.
Кейин аёлига одам жўнатиб, бугун смаенада қолишини етказаркан. Нимадир бўлиб кечаси уйга келишга мажбур бўлиб уйга кирса хотини билан бегона киши жинсий алоқа қилаётганида устига кириб қоларкан.
Шунда иккаласини хам уриб ялонғоч холатда ховлидаги ёнғоқга боғлаб қўяркан. 5 6-кундан кейин қўшнилар айтади дарахтга бойланган иккаласи хам ғойиб бўлган. Уй эгасидан сўрашганда хотинимни учталоқ қўйдим ва иккаласини хам қўйиб юбордим, деркан. Бу уйга келганлар жуда кўпи уй эгасини шарпасини кўраркан. Уй эгаси узун қора пилаш ва қора шиляпа кийиб юрармикан. Содиқ Одилни гапларини бўлиб. Ха қаердан билдингиз, ё сизга хам кўриндими деди Одил хайратдан кўзлари чақнаб Содиқга қараб. Менмас аёлим кеча шомга яқин кўрибди. Шу пайт мен бордим аёлим дарвоза олдида дод деб йиғлаб ўтирган экан. Ха тушундим демак аёлингизга хам кўринган. Балким кўчиб кетарсизлар деди Одил. Содиқ бироз ўйланиб қолди чунки бу уйдан бошқа борадиган жойлари йўқ. Ўзини уйига қайтса Онасини эски гаплари бошланади. У уйдан кетишди мана энди болалик бўлишди хали туғулмаган бўлса хам аёлини вужудида фарзанди катта бўляпди. Шуларни ўйлаб Содиқ йўқ кўчмаймиз деди. Зарифа уйда ёлғиз ўтирарди, юраги ғаш қорқиб ўтирганди Содиқ дорвозани очиб кирди.
Вой қайтдан олдингиз буни Зарифа Содиқ етаклаб келган итни кўриб Содиқдан сўради. Топдимда сенга хар холда шерик бўлади. Уйда ёлғиз қоляпсан. Шунинг учун ит бўлса хам шерикда сенга деди.
Ха шунақами, чиройли ит экан.
Ха чиройли ит анави ёнғоқни олдига боглаб қўяман деб Содиқ итни еталаб ёнғоқ дарахтига бойлади. Ит ерни искаб ёнғоқ атрофини бир айланиб чиқдида бир ерда туриб хура бошлади. Содиқ итни тинчлантириб уйга кириб кетди. Кечаси итни овозидан уйғониб кетган Содиқ бироз қулоқ солди. Негадир ит олдида кимдир бордек ғиншиб хурарди. Содиқ ташқарига чиқиб итни чақирди. Ит бироз тинчиб Содиқ тамонга қаради. Атроф тинч соат тунги 02:00 хамма уҳлаб ётгани учун жимлик билан қора тун атрофда хукумронлик қиларди........

Давоми 14:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
33🤔2