📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.6K subscribers
6.5K photos
2.34K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​-Хой нодон! Уканг операция бўляпти, хабаринг борми? Хеч уйга ўтиб тирик-ўлигидан хабар оласанми ўзи?
-Туроннинг найранги бу тоға. Ўтган куни синглимни хашарида лой ташиш бўйича махалла полвонларини ортда қолдирибди. Қўшни қишлоқлик танишларим айтиб берди. Касал одам шунчалик ишлай оладими? Эртасигачи, чала қолган зардеворни уриш учун куёв бола билан яна кечгача ишлабди. Йўқ, Турон соппа-соғ, сизни рахмингиз келтириш учун найранг қиляпти. Пул бермай қолишингиздан қўрқиб ўзини касал қивоган.
-Менга қара Мурод. Мен хажга бормасам хам битта Лабо олиб сенга берсам, сен бизни дўконда лева қилиб оилангни боқсанг деб ўйлаб қўйгандим. Аммо, қарасам бунга нолойиқ экансан. Биламан, чўнтагинг жа-а тўла бўлмасаям, хар холда ақчанг бор. Ўз синглингни хашарига тўртта қовун тўртта тарвуз олиб бориб берсанг, хашарга бормаганлигингни ювуб кетарди. Ахир акасан, синглингга отасан энди. Сен эса, буни ўрнига укангни ёлғончиликда айблаяпсан.
Турон нега беланги бўлиб қолди биласанми? Белида грижаси бўлсаям, синглисини хашарига бормасликка ор қилди. Бошқа қишлоқ йигитларига қишлоғимизнинг йигитлари синглиси учун хар нарсага тайёрлигини кўрсатиб келди. Пули бўлгандаку, ўрнига кўчадан иккита мардикорни ёллаб олиб келардия. Аммо, кунлигини кунда ишлаб топади, ортиқча пули йўқ. Буни устига, опамни хам мазаси йўқ, дори-дармон билан тирик.
Уканг шу холдаям хашарга борди. Синглим эридан гап эшитгунча белим синсин дегандур-да. Хатто, эртасига хам чала қолган ишни тугатишга борибди, бунисиниям эшиттим. Энди, сенга бир гапни айтай. Ўша куни Туронбек кечки овқат махали ўрнидан туролмай қолибди. Бели тугаган-да! Куёвинг қўшнисини машинасида олиб бориб қўйибди. Синглинг эса олдимга йиғлаб келди, энди акамга нима бўлади деб сочини юлди. Рахмат шу синглинг бор экан, бўлмаса Турон мендан пул сўрамасди.
Мен уни Фарғонага ташлаб келдим, эртага операция қилишиб, грижасини олишадиган бўлди.
Демак, энди уканг оғир иш қилолмайди. Сен ака бўлиб, укангга нима ёрдам қилмоқчисан? Ё опамни уйингга олиб кетиб ўзинг боқасанми? Ахир, уканг энди боқиши қийинку опамни. Бу ёқда ўзини бола чақаси хам бор?
-Э-э, тоға ота ховлида у қолган, онамниям у боқатта!
-Бўпти, иккалангни алмаштирамиз, сен ота ховлига, у янги уйга кўчиб ўтасизлар, маъқулми?
-Тоға, менда ортиқча маблағ йўқ. Мана, сиздан пул сўраб келиб ўтирипманку!
-Эх, Мурод! Биласанми, мен сенга пул бермай тўғри қилибман. Аслида, кейинги ойда дўкондан оладиган маошимни сенга чиқариб берсамми деб тургандим, энди фикримдан қайттим.
Кейинги ойдаги маошларимни хам укангга беришни бошлайман. Токи, тузалиб машина мина олгунича.
-Машинаям олиб берасми?
-Ха, мен Хажга бориш фикридан қайттим! Даромадимни опамга, сени уканг ва синглингга бағишлайман. Ортганини махаллада хам маблағ талаб ишлар бор экан, шу ишларга сарфлайман.
-Менчи?-Мурод йиғлаб юборай деди.-Менгаям рахмингиз келсин, тоға!
-Сен кимсан ўзи? Укангку майли эркак дейлик, аммо на синглисини на онасини танимаган бемехр... нонкўр банда экансану! Тур ўрнингдан, кўзимга кўринма!
25.07.2020 Дониёр Аҳмаджонов.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27👍17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ЖИГАРЛАР

Жигарлар билан ҳар қандай таом тотли!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4
Қарғиш ҳам, дуо.

Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида,
- Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири
-Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин.
-Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири биланн қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласини сўкканига ори келдими?
-Уйинга бориб хотинларинга гапириш, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотини суриштирмай сим тақамай кўтаришсанг ичиб ўтириш деди .
-Жалабга тенг келма ! Жалабни жалаб десанг, бетини юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, ўтирганларни бири шеригига қарата бақира кетди.
-Исботинг борми, мени жалаблигимга? Назира хола йиғлаб юборди.
-Исбот одамларни миш миши, нима мени хотинимни гапи чиқмайди, анавини хотинини гапи чиқмаган, сени гапинг чиққан! дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб;
-Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, харомиларинг хам, бизни кўчада кўринишма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб,
-Худоё! Болаларингни мендай гапи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим деб кетди.
“Жалаб Худони билармиди? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жоига ўтқазди.
Орадан бир соатча вақт ўтиб тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек серенасини чолди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , холанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича
-Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз?
-Ая, сиз ўлманг!!!
-Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча бн, битта бўлиб додлаб йиғлашарди....
Назира хола, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибти, қулоқ солиб овоз кўча томондан келганини сезиб, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, кундузлари ўзлари қуёшдан сақланиш ун узумни соясига қўйган каравотга ётказиб қўйди, колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб уйидан чиқиб кетган, уйидан чиқиб кетгану, қишлоқдан бу гап чиқиб кетмай, хар оғизда айланиб юрарди.......

Давоми 13:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28😢8👍5
​​Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади.
Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти...
Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган...
Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади...
Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОЛА

Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли,
Мудом меҳр истар беғубор кўнгли.
Йўқдир ҳеч эътироз, онам чиройли,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сизни ҳар кўрганда қувнайди дилим,
Нечук кўзларингиз бунчалар мунгли?!
Хола деб айтишга бормйди тилим,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сиз кўнглим ичинда озодасиз сиз,
Хон, малаклар ичра хонзодасиз, сиз,
Ойлар ичинда ҳам ойзодасиз сиз,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Бағрингизга босинг, меҳрга тўяй,
Онамнинг ишқини қалбимга туяй,
Келинг, юзингиздан бир ўпиб қўяй,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Ўлмасбек Самарқандий.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
УЗАТИЛГАН ҚИЗ

Назира тез-тез соатига қараб қўяр, юраги ховлиқарди. Кичкинтойлар эса боғча опасининг юз-кўзларидаги шошқинликни тушунмас, маза қилиб ўйнашар эди. Ота-оналар ҳам болаларининг кўнглига қараб:
– Бўлди, энди чарчадиларинг, байрам тугади, уйга кета қолайлик, – демасди.
Боғча ҳовлисида шарлар учади, мусиқа жаранглайди, болакайлар қийқиришади…
"Ҳозир диплом ёқлаб чиқса… ҳамма дугоналарининг ота-оналари гулдасталар кўтариб кутиб туришган бўлса… Мадинам ўксиб қолармикан? Ахир, авваллари оддий имтиҳонларда ҳам гул кўтариб борардим… "Турмушга берди-ю, онам шундай шодиёна куним – диплом ёқлаганимда ҳам келмади”, деб кўнгли қабаради-да энди”…
Бу хаёл Назирага тинчлик бермаётган бўлса-да, ишини ташлаб кета олмасди. Эрталаб эри:
– Мадинага бора олармикансан? – деб сўраганида:
– Албатта, болалар билан бирпас даранг-дурунг қилсак бас-да, кейин бўшман, – деганди.
Бу гапидан сўнг эри ҳам бир дунё ишни режалаштиргандир.
…Хуллас, болаларни тарқатгунча Назиранинг бир хаёли қизида бўлди. Ишини якунлагач, минг истиҳола билан қизига қўнғироқ қилди. Назарида, Мадина университет хиёбонининг бир бурчагида йиғлаб ўтиргандек эди.
– Қизим…
– Ойижон… – Мадинанинг овозидаги жаранг Назиранинг гурсиллаб ураётган юрагига сал таскин берди. – Мени табрикланг, дипломимни "аъло”га ҳимоя қилдим. Устозимиз:
– Ота-онангга раҳмат, қизим, – деди. Адажонимга етказиб қўйинг.
– Ҳозир қаердасан? Бормоқчи эдим..
– Йўқ, йўқ, овора бўлманг, ойижон. Ойижоним, дадажоним, куёвингиз ҳаммаси шу ерда… Сиз чарчагансиз… Ўзингизга қаранг.
– Ҳа, шунақами? Қудаларимга салом де! Раҳмат айт уларга… Назира телефон тугмасини босди. "Улар боришибди…”, дея шивирлади, лекин кўзига "дув-дув” ёш келди.
Ишдан қайтар экан, ичидаги ҳиссиётларни ўзи тушунмасди. "Хурсанд бўлишим керак, ёлғиз қолмабди. Тўйдан атиги бир ой ўтди. Бир ойда қадр топибди”, дерди-ю, ичида бир ўксиниш кезинар, азиз бир нарсасидан айрилгандек бўшашиб, дармонсизланар эди. Уйига келиб, Мадинанинг хонасига кирди. Диванига ўтириб, суянчиқларини силади. Яқиндагина қизини эрталаб уйғотгани кирарди:
– Тур, қизим, ўқишга кеч қоласан, – дерди. Мадина юзига китобни ёпиб, сочлари тўзғиб ухлаб ётарди.
– Яна… беш дақиқа, ойи, атиги беш дақиқа, – деб кўзини очолмасди.
– Э, худойим, эрта-индин бировнинг эшигига борасан. Саҳар туриб, ҳовли супуришнинг, нонушта таёрлашинг керак. Бу ётишинг бўлса, икки ҳафтада олиб келиб ташлашади, – дея жиғибийрон бўлар, Мадина:
– Ҳозир ухлаб олаверай-чи, ўшанда бир гап бўлар, – дея эркаланарди. Энди шу эркатой қизи.. бегоналарга қиз бўлдими?
– Ҳа, ойи, бунча бўшашиб ўтирибсиз?
Қанча йиғлади, овунди, ўғли Умиджон ўқишдан қайтгач, унинг овозидан хаёл тўрлари узилди.
– Опанг…
– Ҳа, "аъло”га ёқлабди, табрикладим.
– Бирров бориб келсакмикин, ҳар ҳолда, ҳаётида катта воқеа рўй берди. Атаганимиз бор эди, – деди Назира.
– Э, нима қиласиз, ўз ҳолига қўйинг! Яқинда поччамнинг туғилган куни экан, борармиз, – деди Умиджон.
"Йўқ, Мадина кутади. Шундай кунида онасини кутмаслиги мумкинми?” Назира ўғлининг "ҳай-ҳай”лашига қарамай, ошхонага кириб пишир-куйдирни бошлаб юборди. Ҳафсала билан қилинаётган тайёргарлик ниҳоясига етгач:
– Умиджон, мени таксига кузатиб қўй! – деди.
– Ойи , аввал қўнғироқ қилинг!
– Нима, ўз қизимни йўқлашга ҳам рухсат сўрайманми? Сен бола роса дангаса бўлибсан, ўзим кетавераман бўлмаса!
Назира шундай деди-ю, яна… қўнғироқ қилди. Мусиқа, шовқин…
– Мадина, уйдамисизлар?
– Йўқ, ойи, куёвингиз билан ҳимоямни ювяпмиз. Ойижон, дадажонларим "Роса чарчадингиз, болам, аввал тўй, сўнг имтиҳонлар, ҳимоя, бир яйраб ўтиринглар”, дейишди… Мадина бақириб гапирар эди.
– Майли, болам… яхши ўтиринглар!
Назиранинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ошхонанинг иссиғини энди сезгандек эди. Деразаларни очиб ташлади.
– Ҳа, ойи , юринг, кийиниб чиқдим, – деди Умиджон.
– Бормас эканмиз… – Зўрға ўзини босиб гапирди Назира. – Кафеда экан поччанг билан…..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍3
​​– Айтдим-ку сизга… Ёшларга шон-шарафлар… Ия, ойи, сизга нима бўлди? Йиғлаяпсизми? Аразладингизми? Юринг, ўзим айлантириб келаман…
Назира ўғлига суяниб баралла йиғлаб юборди.
– Ана холос, ўзингиз "Тезроқ шу қизимни эгасига топшириб, тинсам эди”, дердингиз-ку. Энди эгасида тинса… қизғаняпсизми?
Назира нима дейишини билмасди. Ўқитди, шу қиз учун елиб-югурди, ўзини унутди, энди шу экан-да…
– Йўқ, борган жойида тинсин, ўшаларга юлдузини иссиқ кўрсатсин Худойим… Мен… шунчаки…
Назира "ҳиқ-ҳиқ”лаб зўрға гапирди.
– Бу – бошқа гап, ойи! Келинг, икковимиз маза қилиб овқатланамиз. "Бировнинг насибасини биров ея олмайди”, деган машойихлар. Пиширганингиз – ўзимизнинг насиба экан!
Умиджоннинг овози уйни тўлдирди. Назира кўзида ёш билан жилмайди.
Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1210
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рухим шундай толган қани билсайдинг,
Тили бошқа, дили бошқа икки юзлардан.
Дўстингман деб ёнингда пичоқ қайраган ,
Тилда болу асал, захри сўзлардан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4👍4
Номаълум кимса...

Мактабимиз ҳовлисида эълон доскаси бор, куннинг муҳим янгиликлари ёки эълонлар ёзилиб борилади. Мактабга қадам босган одам борки бу доскага бир назар ташлайди. Бир куни доскадаги ёзувга кўзим тушди: «Бу кийим кимдан бўлса олсин ». Ёзувни ўқиб, доска михига осиб қўйилган эски, ивирсиб кетган кийимни кўрдим. Эгаси борлиги амримаҳол, буни эълон қилмаса ҳам бўлар эди деб қўйдим ўзимча. Шу эълон ва уийим уч кунлар турди, тўртинчи кун қарасам, кийим йўқ, эълон ўчирилган. Ҳойнаҳой эгаси топилибди-да, деб қўйдим. Бир томнодан мактаб тозалигига масъул шахслар отиб юбордимикан деб қўйдим. Бу биринчиси эди.
Шундай кунларнинг бирида яна ўша доскадаги ёзув эътиборимни тортди: «Бу шапка кимдан бўлса » . Эски қора қишки шапка осилиб турарди. Ҳайрон бўлдим. Бу доска эълонлар учунми ёки топилмалар бюросими деб. Буни қарангки эртаси шапка ҳам, ёзув ҳам ғойиб бўлди. Менн эса бу воқеаларга кўз юмиб кетолмасдим, бу эски кийимлар эълон қилинишга арзирмикан? Ёзилган чоғда ҳам эгалари келиб олиб кетармикан? Олиб кетганда ҳам улардан фойдаланиб бўлмайди-ку? Эгаси топилмаса, ишчилар ахлат қутисига солиб юборади-ку? Бу иккинчиси эди.
Мактаб уйиизга жуда яқин бўлгани учун ишим борми йўқми бир қараб ўтардим, шу куни ҳам кечқурун мактаб ҳовлисига кўзим тушди. Мактабнинг хавфсизлиги ва тозалигига масъул амаки мактаб эълонлар доскаси олдида нимадир қилаётганига кўзим тушди. Қарасам бўр билан нималар ҳақидадир ёзяпти, беихтиёр яқинлашдим. «Ушбу шарф кимдан бўлса, келиб олсин » деб ёзилган ва амакининг қўлида шарф турарди. Янги бўлмаса ҳам фойдаланса бўлади. Амаки мени кўриши билан қўлидаги шарфни эълонлар доскасига илди-да сўрашди.
-Кел ука.
-Ассалому алайкум. Хорманг, бу доскада доим кийим-кечаклар илиниб турадиган бўлибди, -деб кулимсирадим.
-Ҳа, энди бу ҳам кимгадир фойда, эгаси топилишига ёрдам беради, тасдиқлади амаки ҳам.
-Бу кийимларни қаердан оласиз?, -сўрадим анчадан буён қизиқиб юрган нарсамни билиш учун.
-Мактабни тозалашга масъулмиз, ҳар кимнинг кийими, ё бирор нарсаси тушиб ё қолдирилиб кетади. Шуни эълон доскага ёзамиз, натижаси яхши.
-Кийимлар эски, эгаси олиб кетадими?-ҳайрон сўрадим.
-Алижон, беш қўл баравармас, эгасига керак бўлмаса, бошқаларга керак,-деди маҳзун оҳангда.
-Бошқалар?-сўрадим яна. -Улар нима қилади буларни?
-Билишни истайсанми? -амаки менга тикилди. -Билишни истасанг, мен билан шомга қадар шу ерда тур, қоронғу тушишидан олдин бу саволларинга жавоб топасан.
-Хўп, хоҳлайман билишни, дея кутишга қарор қилдим. Амаки билан анча суҳбатлашиб, шом кирганини билмай қолибмиз. Биз мактаб эълон доскасидан йигирма метрча нарида дарахтлар тагида ўтирардик. Бир вақт амаки «Жим, ана энди саволларинга жавоб топиш вақти келди, эълон доскага қараб тур » деди. Менинг бутун вужудим қулоққа айланди, кўзларим эса ғира-шира атрофга боқарди. Бир пайт мактаб ҳовлисига бир киши кирди. У ёқ-бу ёққа назар солиб, эълон доскасига яқинлашди. Осилиб турган шарфни аста олиб, яна бир бор атрофга қаради. Биз эса нафас олмасдан кузатардик. Номаълум кимса шарфни олди ва доскадаги ёзувларни ўчира бошлади. Ўчириб бўлгач, ортига ўгрилиб, тез-тез юриб уйига равон бўлди. Биз ҳамон кузатиб турардик.
-Ким бу? , -сўрадим қизиқишим ва ҳайратим янада ортиб.
-Кимлигини нима қиласан, бир бечора-да, -бир нўқтага тикилиб жавоб берди амаки ва давом этди. -Шароити оғир, бу инсонга кишиларнинг ёрдами айбмас, бу эски кийимлар ҳеч қачон тушиб қолмаган. Булар уйимизда болаларим киймай қолган кийимлар, уларни шу йўл билан ночорларга бераман, ўзим олиб бориб берсам барибир олмайди, -деди. Карахт аҳволда эдим, дунёда шундай яхши инсонлар борлигидан қувониб кетдим, бир томондан ўзимни койидим, киймай қўйган кийимларим кўп, нега мен шуни тугунларга еғиб ётибман?
Хаёлларимни теоефонимнинг жиринглаши бўлиб юборди. Қарасам онам:
-Алижон, қаерасан?
-Кўчада эдим она.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34👍4
​​-Кел овқатга.
-Хўп, ҳозир,-дея телефонни ўчирдим. Кўз ўнгимдан ўша номаълум кимса ва эълон доскаси кетмас эди.
Эртаси киймай қолган кийимимни олиб, ўша амакига олиб бориб бердим. Амаки тушунгандек бўлди.
-Ҳа, тушунарли, ёзиб қўяйми?-сўради.
​​-Ҳа, фақат « Бу кийим сизга» деб ёзинг,-дедим.
-Хўп,-деди ва ишга киришди. Мен эса кузатиб туришни ўзимга эп кўрмай уйга қайтдим.
Эрталаб мактаб ҳовлсига , аниқроғи эълон доскасига қараш учун йўл олдим. Узоқдан доска кўринарди. Кийим ва ёзувдан дарак йўқ, яқинлашган сарим бир ёзувга кўзим тушарди. Ниҳоят, етиб бордим ва майда ва қийшиқ ҳарфлар билан «Раҳмат сизга » деган ёзувга кўзим тушди. Ҳаяжон ва қувончим ва қандайдир ўкинч бўғзимга тиқилди. Шу ўринда ўзимни ношукур деб койиб ҳам қўйдим. Бу мавсумда кийим ололмадим деб безовталанган мен нодон киймай қўйган кийим кимгадир қоронғу қишда ёрдам бўлишини қайдан билай. Нуқул ўз томоғимиз ва устимизни ўйламасдан атрофимиздаги ночорлар ва ёрдамга муҳттожларга ҳам ёрдам қўлини чўзиш кераклигини англаб етдим. Чунки бу дунёдан фақатгина яхшилик ва савоб амалларини олиб кетишимиз аниқ-ку...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥1613
​​УМИД......

Ёмғирли ҳавода уст-боши ҳўл, қўлларида эълонлари билан кўзлари ёшли бир она кўчаларда айланиб юрарди.
- Куршатимни излаяпман, кўрган-билган, хабарини эшитган бўлса, айтсин, ёлвораман. Ўн беш йилдан бери ўғлим йўқ дерди ўтган-кетганга музтар термулиб. Ёнига оҳиста яқинлашдим ва сўйладим:
- Онажон, бир муаммоингиз бўлса менга айтинг, вазирликда ишлайман. Албатта бирор чорасини топармиз, дедим. Дарҳол қўлтиғидан тутиб идорамга олиб бордим. Иссиққина хонада танасига илиқлиқ ёйилиб, бироз ўзига келгач, ўн беш йил олдин ўғли йўқолиб қолганини ва шундан кейин ҳеч қачон хабар олмаганини айтди. Чоли вафот этганидан кейин бояқиш аёл ёлғиз қолибди. Ҳар куни кўчаларни кeзиб ўғлини излар экан. Юрак-бағрим эзилди ва дарҳол телефонимни олиб, масъул шахсларга ҳолатни тушунтирдим. Вилоят ахборот марказини мудири дўстим бўлгани учун бевосита ундан илтимос қилдим. Кекса аёлнинг манзилини олиб, ўзига бевосита хабар беришимни айтиб, машинамда уйигача ташлаб қўйдим. Томидан чакка ўтадиган, деразаларининг бурчакларидаги ёриқлардан совуқ кирадиган эски уйни шундай тартибли, тоза ва озода тутар эканки, пойгакни ҳатто кир қилмай деб андишада эдим. Бир бурчакда қироатлик устида очиқ турган Қуръони карим ва ёйилган жойнамозни кўриб онахонга бўлган эҳтиромим ортди.
Ўша ҳафта ишимдан ортган вақтимни аёлнинг ўғлини топиш учун сарфладим. Ниҳоят, вилоят амният мудиридан ижобий хабар келди. Куршат Алниачик номли киши ҳозир 32-ёшдалигини ва молиявий аҳволи жойидалигини билдим. Менга келган хабарларга кўра, ишлари яхши, бир савдогар эди. Иш вақтидан кейин бу хабарни Ҳалима онага айтиш учун идорамдан югургилаб чиқдим. Ўн беш дақиқадан кейин эшиги олдида турардим. Шундоқ эшикни тақиллатмоқчи бўлганимда:
- Роббим, Ўзинг умидимни адо қилма! Ўлмасимдан дунё кўзи билан ўғлимнинг дийдорига эришишни насиб этгин! дея ёлворганини эшитдим ва кўп куттирмай деб эшик қўнғироғига қўл узатдим. Эшикни очгани зағотиёқ фарзандини топганимизни айтдим. Онахоннинг кўзида ёш билан мени бағрига босганини унутолмайман. Энди бу хароба уйда яшамаслигини айтдим. Машинага ўтириб, менга берилган манзилга бирга кетдик. Эшик қўнғироғини чалгандим, баланд бўйли, кўркам эркак очди. Ҳалима она ўша ондаёқ ўғлини таниди ва ҳўнгараб йиғлаганча ўғлини қучоқлади. Куршатда эса севинч ҳисларини кўрмадим. Ўзимни таништирдим ва онаси бир неча йил кўчаларда уни излаганини айтдим. Бу лаҳзаларда Ҳалима она Куршатнинг юзидан кўзини узмади. Мамнун бўлиб у ердан чиқар эканман, Ҳалима она кўзи ёшли ҳақимга дуолар қилиб қолди. Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб ўтмас Ҳалима онани яна ўша аҳволда, қўлларида эълон билан учратдим. Ҳайратда қотиб қолдим. Бу гал йиғламасди. Арвоҳ каби эди.
- Она, ўғлингизни топдикку, яна кимни излаяпсиз, дегандек бўлдим. Қўлидаги қорайган зарба изларини кўрсатди. Сўнг ўн беш йил аввал ўғиллари йўқолмаганини, ўз истаги билан унинг ёнидан кетганини айтди. Мен Ҳалима онани Куршатнинг ёнига ташлаб кетганимдан кейин, уни хайдаш учун аёлга зуғум қилибди. Яна ёрдам беришимни айтдим.
- Йўқ, болам, деди, мен ўғлимни ҳеч топилмайдиган ҳолатда йўқотган эканман. Мен ўғлимнинг ўн беш йил олдинги ҳолида излашда давом этаман. Чунки инсон умидсиз яшаолмайди. Уни топишдан олдин уни топиш умиди билан бахтли эдим. Менга меҳр билан қараган жажжи Куршатимни умримнинг охиригача излайман. Энди ҳеч қачон тополмаслигимни билсам ҳам.
Шундай деди ва қўлидаги эълонлардан бирини менга тутқазиб: Куршатимни излаяпман дея баланд овозда ҳайқириб, юриб кетаверди. У атрофда Куршатимни излапман дея ҳайқирар экан, мен ортидан маҳзун термулиб қолавердим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни рашки мана шунақа ёмон бўлади. 😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁31🤔1
СЕНИ КЎРГАНИ КЕЛДИМ, ҚИЗИМ.

Янги ҳаёт бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ,лекин жуда қийин вазиятга тушиб қолдим. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман. Менга маслаҳат берадиганлар чиқиб қолар,деган умиддаман.
Ота-онам мен эсимни танимасимдан ажрашиб кетишган.
Ойи, Насибани дадасини мен ҳам дада десам майлими? болалигимда онамга шундай савол берганимда у юм-юм йиғлаганди.
Йўқ,қизим, Насибани дадаси сенинг тоғанг бўлади. У кишини тоға дейишинг керак.
Унда менинг дадам қаерда, келсинлар...
Онамни ўша пайтда жуда қийнаганимни энди-энди англаяпман. Ёлғиз боши билан укам иккимизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Анча йил тоғамнинг оиласи билан яшадик. Атрофимдаги болалар дада деб оталарининг бўйнига осилганида, нега менинг отам йўқ,деб ич-ичимдан эзилардим. Дадам бизни олиб кетиш учун келишини шунчалик истардим-ки...
Ўртоғимнинг дадаси касал бўлиб қолган экан, дўхтирлар олиб кетишибди. Бизни дадамизни ҳам дўхтирлар олиб кетган, тўғрими, опа? Тузалсалар келадилар... эсини таний бошлаган укамнинг бу гапига мен ҳам ишона бошладим. Лекин анча йиллар ўтди ҳамки, дадамдан дарак йўқ.
Қизим, уйимизга меҳмон келган. Сен билан укангни кўргани... Кириб кўриш, деди бир гал бувим. Дадамми?!. Ана, айтгандим-ку, дадам бир куни барибир келади, деб. Укамни ҳам чақириб келайми?
Уканг аллақачон келган...
Хаёлимда дадам укамни қучоқлаб ўтирибди, деган тасаввурда шошиб меҳмонхонага кирдим.
Тўрда бир бегона киши ўтирибди, укам эса тоғамнинг ёнида унинг пинжига киргудек бегонасираб турибди.Онам кўринмайди.
Салом бер, дадангга, қизим...
Ассалому алайкум.негадир ташқарига қайтиб чиқмоқчи бўлдим.Тушларимизга кириб, бизни маҳкам бағрига босиб эркалайдиган дадам менинг тасаввуримдаги киши эмас, қандайдир бизга умуман бегона одам экан.
Катта қиз бўлиб қолибсан-ку...
Орзу қилганимдек унинг қучоғига отилмадим,дадам ҳам менга талпинмади.Нега у ҳақиқий отам бўлса, бизга шунчалик бегона, деб ўзимга савол берардим улғайганим сари.Ота дийдорига тўймай ўсган болалигимиз ҳам ортда қолиб кетди.Укам ҳам,мен ҳам ўз ҳаёт йўлимизни топиб олдик.Бизни ёлғиз боши билан оёққа турғизган онам қанчалик қийналганини энди англаяпман.Тоғаларимдан ҳам бир умр миннатдорман. Кўнглимизни ўкситмаслик учун қўлларидан келганини қилишди улар. Мактабни тугатиб, институтга киришга тайёрланиб юрган кунларимда уйимизга бирин-кетин совчилар кела бошлашди.
Яхши жойдан келишди, опа. Қиз болага ҳар доим ҳам бундай жойдан совчи чиқавермайди. Узатиб юбораверинг, ўзлари ўқитиб олишади,онамни ўртага олишди холаларим.
Онангни қийнама, қизим, униям ўйла. Ҳаётини сен билан укангга бағишлаб, қайта турмуш ҳам қурмади.Энди сизларнинг орзу-ҳавасингизни кўрсин. Совчиларни рад қилма...
Қариндошларимизнинг гапи тўғри эди.
Ўқишга кириб олсам, мени тинч қўйишади, деб ўйлардим. Афсуски, омадим чопмади, Яхши жойга узатадиган бўлишди мени.
Мана,келин бўлиб тушганимга ҳам икки йилча бўлиб қолди. Тушган хонадоним жуда яхши. Қайнота-қайнонам меҳрибон, ширинсўз одамлар.Менга қилаётган эътиборларидан бир томондан ўксик қалбим қувонса, бир томондан жуда ийманардим. Ҳаётнинг менга берган туҳфасимикан бу? Отасиз ўсган қалбимни турмуш ўртоғимнинг меҳри тўлдиргандек бўлди. Мен ҳам янги оиламга бор меҳр,эътиборимни беришга интилардим. Бир йил ўтиб ўғилли бўлдик. Ҳаётнинг мазмуни,ҳақиқий бахт нималагини энди англай бошладим. Онам ҳам,келинлик хонадонимдагилар ҳам жуда хурсанд.Келинлигимда эрталабдан кечгача катта ҳовлида бир ўзим қолиб,уй юмушларини тугатганимдан сўнг зерикиб қолардим. Энди кичкинтойим билан бўлиб,кунлар қандай ўтаётганини ҳам сезмай қоляпман. Қайнона-қайнотам бозорда ишлашади,турмуш ўртоғим кичик хусусий тадбиркорлик корхонасини юритади.Моддий томондан ҳеч қандай камчилик йўқ, еганим олдимда,емагани ортимда десам ҳам бўлади.Уларга қўлимдан келганича хизмат қилишни, кўнгилларидагидек келин бўлишни истаганим учун мен ҳам тинмайман.Мени қийналиб ўстирган онамга,бувим ва тоғаларимга ҳам бир гап тегмасин, дейман-да.Турмушимизнинг иккинчи йилида қайнонам пулларини ҳам менга ишониб топширадиган бўлди.....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23🔥4👍3
​​— Ҳамма пулларни менга бериб кетишяпти. Баъзида саналмаган бўлади. Яхшилаб тахлаб, санаб қўйинг, дейди қайнонам. Сизга озроқ пул олиб келдим, ойи. Камчилигингизга ишлатарсиз. Уйдагилар билишмайди, бир марта онамга озроқ пул олиб боргандим, балога қолдим.
— Бу ишни бир марта қилдинг, иккинчи марта қилма. Эрингнинг рухсатисиз унинг бир тийинига ҳам хиёнат қилма. Мен сендан пул сўрадимми? Худога шукр, шу кунгача ҳеч кимдан қарздор бўлган жойим йўқ. Жуда кунимдан қолсам, ана, ўғлим бор, кунимга ярайдиган...
Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди... Ярим олдин рўй берган бир воқеа сабаб ҳаловатим йўқолган. Хуллас, менинг яхши жойга келин бўлганимни эшитган отам йўқлаб келадиган бўлди. Болалигимда қанчалик зор бўлгандим унга, энди эса... Биринчи марта турмуш ўртоғим билан бирга кириб келишганида ҳушим бошимдан учай деди.
— Дастурхон туза, ойиси, меҳмон келди. Ҳойнаҳой, бу қариндошингни танимасанг керак. Аёлингизнинг қариндоши бўламан, мени яхши танимайди, дедилар. Уйга олиб келавердим. Тез ошга унна...
Турган жойимда анча пайт қотиб қолдим. Меҳмонхонага кириб кетган эрим мендаги ўзгаришни сезмади, яхшиям. Отамнинг бу қилиғидан хафа бўлишни ҳам, хурсанд бўлишни ҳам билмасдим. Кўнглимнинг бир бурчида Озгина бўлсаям, менга нисбатан меҳри бор экан-ку, йўқлаб келибди, нега отасиман, деб очиқ айтавермайди. Ахир булар отасиз ўсганимни билишадику... турли хаёллар чарх урарди бошимда. Ўша куни у кишини яхшилаб меҳмон қилиб кузатишди. Бу гапни онамга айтсам, онам ҳам жуда саросималаниб қолди.
— У сени деб эмас, пул учун келган, болам... Олдиндан шундай одати бор, бировлардан пул олиб, бермай кетади. Бир жойда ёлчитиб ишламайди. Ундирган пулларини ароққа сарфлайди. Энди сенинг ҳаётингни бузмасайди... онам кўксини чангаллаб йиғлади.
Ширин оилам бузилишини ўйлаб, мен ҳам қўрқиб кетдим.
— Эримга айтаман, у одам ҳеч қандай қариндошиммас, уни яқингизга йўлатманг, дейман...
— Ишқилиб ёмонлиги тегмасин-да...
Бир умр кутиб яшаган, меҳрига зор бўлган одамимни энди ўзимдан узоқлаштиришим керак. Бир томондан виждоним ҳам қийналади. Ахир нима бўлганда ҳам у менинг отам-ку. Эримга ҳаммасини очиқчасига айтиб берсам, мени қандай қабул қиларкан. Қайнота-қайнонамчи, улар нима дейишади?
— Нима бўляпти сенга, бирор жойинг оғримаяптими? бир нуқтага тикилиб қолганимни кўрган эримнинг меҳрибончилигидан кейин кўнглим бузилиб кетди. Қанийди унга кўнглимда кечаётган ҳамма гапни айта олсам?
Яқинда ҳовлимиз дарвозаси тақиллади, бориб очсам, остонада дадам турибди. Вужудимни қалтироқ босиб қолди.
— Сени бир кўриб кетай, деб келувдим, қизим, дадамнинг гапидан кейин ўзимда журъат топиб, уйга таклиф қилдим.
— Мени кечир, қизим, сениям безовта қиляпман. Нима қилай, кўргим келдида... Айниқса ўғлингни соғиндим. Невара ширин бўлади, деганлари рост эканда...
Дарҳол дастурхон тузаб, меҳмон қилдим. Бирор соат ўтириб, кетишга чоғланди.
— Келганимни уйингдагилар билмай қўяқолсин... деди кетаётиб.
Негадир отамга жуда раҳмим келди.
— Тўхтанг, уйга кириб бир даста пул олиб чиқиб, узатдим. Индамай олди. Онамга ўхшаб уришиб бермади.
Шундан кейин ҳам икки-уч бор йўқлади отам. Мен эса икки ўт орасидаман, эримга, қайнота-қайнонамга дадамни таништирайми ёки... Улар қандай қабул қилишаркан?.
Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23🤔6👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНЛАРИМ

Аллоҳни эслаш билан юраклар таскин топади, гуноҳлар ўчирилади, ғайбларни билувчи Зот рози бўлади ва ғамлар арийди.

Ҳеч кимдан раҳмат кутманг. Сизга Аллоҳнинг савоби етади. Сизни инкор қилган, ёмон кўрган ҳасадчилардан сизга ҳеч қандай зарар етмайди.

АЛЛОҲНИНГ ПАНОҲИДА БЎЛИНГ
ХАЙРЛИ ТУН ШИРИН УЙҚУ ТИЛАЙМИЗ😴😴

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ 16-КУНИ, 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟🌙🍀

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 16-КУНИ ва 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

🕋Аллоҳнинг саломи
🕋 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🕋Қуръоннинг нури
🕋Рамазоннинг таровати
🕋 Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
Панжара ортидаги она.

Аёлнинг хўрлиги келди. Суҳбатдошининг тезроқ гаплашиб бўлишини, кейин эса ўзи ваъда қилганидек, унинг учун ҳам вақт ажратишини кутаётганди.
Ниҳоят, қамоқхона бошлиғи гўшакни жойига илди. Кейин ўрнидан турди-да, таниш меҳмон билан юзма-юз бўлиш учун столни айланиб ўтди ва унинг рўпарасига ўтирди.
— Яна ўша гапми?
Аёл миқ этмади. Унинг маъюс чеҳрасида мунгли кўзлари билан уйғунлашиб кетган тортинчоқлик, паришонхотирлик ва истиҳола бор эди.
— Ахир, опа, сизга айтдим-ку, бизга ишчи ходим керак эмас, бошқа жойга учрашинг, деб.
— Укажон, олдин қулоқ солинг, мен ишлашим керак. Шунчаки фаррошлик қилмайман, ишимни тугатгач, бошқаларга ҳам ёрдамлашаман. Ҳамма ёқни кунига икки марталаб тозалаб чиқаман.
— Бўлмайди, бу гапларингиздан наф чиқмайди.
— Уч марта ювиб, тозаласам-чи? — бирдан кутилмаган қарорга келган одамдек кўзлари чақнаб кетди аёлнинг.
— Бўлмайди, — бошлиқ ўз фикрида қатъий туриб олганди.
У ўрнидан туриб, креслосига ўтирди. Суянчиғига бошини қўйиб, бирпас хаёлга берилди. Унинг оғзига термилиб, тобора ичикаётган аёл:
— Маош керакмас, қорним тўйса, қатнашимга йўл кирам бўлса бўлди, — деди ғамгин овозда.
— Битта гапдан қолинг энди! — кескин гапирди бошлиқ ғазаб билан. — Намунча ёпишиб олдингиз, а?
Эркак шу гапни айтишга айтди-ю, аёлга қараб юраги алланечук бўлиб кетди. Аёлнинг қизғиш юзи ғамгин ва ачинарли тус олган, яна бирор қаттиқроқ гап эшитса, йиғлаб юборадигандек эди гўё.
— Сиз мендан ранжиманг, опа, — унга тасалли беришга уринди бошлиқ. — Очиғи, мендан нима исташингизни билолмаяпман. Иш сўраб келган кунингизоқ маслаҳат бердим ахир. Ўша дўконга нега бормадингиз? Сизга нимаси ёқмади, шароитими? Менга тўғрисини айтинг, опа, бу ерда бирор яқинингиз борми? Фақат ростини айтинг!
— Ҳа, — бошини қимирлатди аёл.
— Ким у?
— Катта ўғлим! Болажоним!
У ортиқ гапиролмади, йиғлаб юборди.
— Лекин сизга бундан наф чиқмайди-ку. Барибир, қамоқхонани маҳбуслар ташқарида юрганда тозалайсиз. Ўғлингиз билан бир вақтда бир жойда бўлолмайсиз. Уни кўролмайсиз ахир. Бу мумкин эмас.
— Ақалли узоқдан бўлса ҳам кўриб турсам бўлди. У юрадиган йўлакларнинг чангини ювиб тозалаб қўйсам, у овқатланадиган столнинг устини артиб қўйсам бўлди, менга шунинг ўзи кифоя.
Аёл яна кўз ёшларига эрк берди. Ўзини қўлга олишга уринди. Рўмолининг учини ғижимлаб, кўз ёшини артди, лекин… Бошлиқ «Ҳаммаси тушунарли», дегандек чуқур нафас олди. Орадан бироз вақт ўтгач, сўрашга жазм этди:
— Нимага қамашган?
Ўртага бир лаҳзалик сукут чўмди. Аёл узун, ингичка бармоқларини букиб-эгганча ўтирарди. Унинг боши эгилиб қолган, юзида эса изтироб учқунлари бор эди. Бир маҳал у кўзларини юмди-да, оҳиста сўзлай бошлади:
— Ҳаммасига ўзим айбдорман. Унга ҳеч қачон оналик қилолмадим. Раҳматли эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг унинг олдин ҳам оиласи бўлгани, икки яшар боласини хотинига тутқазиб, ажрашганини билдим. Фарзандимиз уч ёшга тўлганида эса собиқ хотини вафот этгани ҳақида хабар келди. Эрим ўғлини уйга олиб келди. Мендан унинг учун ҳам қучоқ очишимни ялиниб-ёлворди. «Турмуш — мушт», деб барига чидай бошладим. Эрим ҳаётлигида сабрим етди. Аммо у вафот этганидан сўнг саккиз яшар ўгай ва беш яшар ўз болам этагимда қолди. Ўшандан кейин эслолмайман мен гумроҳ қачон унга — Фурқатга қучоғимни очганимни. Ҳар гал унга қарасам, йўқотган йилларимни, бахтимни ўйлардим. Бу эса тобора нафратга айланиб кетган экан. Биласизми, Фурқат оғир-босиқ, ўйлаб иш қиладиган, кўнгли очиқ ва содда бола бўлиб улғайди. Фарҳод эса бутунлай тескариси.
— Фурқат ўгай ўғлингизми?
— Ҳа… Нуқул таъна-дашномлар, даккилар остида яшади, кўзимга қадалган ниш бўлиб яшади шўрлик. Мен гумроҳлик қилдим. Ҳаммасини тушуниб етганимда эса…
— Айнан нимани?
— Шу кунгача унинг шаънига айтилиб келинган даккилар, аслида, унга эмас, Фарҳодга қаратилиши лозим экан.
Она яна йиғлаб юборди. Бошлиқ уни қандай овутишни билмай, сув қуйиб узатди. Аёл бир нуқтага тикилган кўйи давом этди:
— Шу кунгача Фарҳоднинг барча айбини, қилмишларини, хатоларини Фурқат тўғрилаб келган экан. Унинг хатолари, айблари учун жазоланиб келган, энг муҳими, у ҳеч қачон ва ҳеч кимга миқ этиб оғиз очмаган. Ҳаммас.....

Давоми 8:00 да
23🔥6👍1🥰1😁1
ини ўз ихтиёри билан, ўз хоҳиши билан қилган. Бутун теварак-атроф, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оиласи олдида ҳамиша у ёмонотлиқ бўлиб келган.
— Уни бунга нима мажбур қилган деб ўйлайсиз? — истамайгина сўради бошлиқ.
— Ўғирликни назарда тутяпсизми?
— Ҳа.
— Фурқат бундай қилмаган. У қилмаган бу ишни.
— Яъни?!
— Бунинг энди аҳамияти йўқ, биласизми, нима?..
Аёл у ёғини гапирмади. Сумкасини титкилаб, битта увадаси чиқиб кетган мактубни олди ва уни бошлиққа тутқазди. Бошлиқ кўзойнагини тақиб, уни ўқишга тушди.
— Буларни, барибир, ҳис қилолмайсиз, сиз шунчаки, мен қалам билан белгилаб қўйган жойни ўқинг, овоз чиқариб ўқинг!
У мактубда кўрсатилган қисмини ўқишга тушди:
— Энди нима аҳамияти бор, сен онамни эҳтиёт қил! Саволингга келсак, менинг борим ҳам, йўғим ҳам билинмайди, барибир. Онамга бирор кор-ҳол бўлишини истамайман, сендан илтимос, онамни эҳтиёт қил! Доим ёнида бўл!
Бошлиқ жим бўлиб қолди. Аёлга қаради. Унинг кўзлари ёш билан тўлиб қолганди. Бу нигоҳ бошлиқни аёлдан юзини ўгиришга мажбур қилди.
— Ўғирликни Фарҳодингиз қилганми? — деб сўради сўнг.
Аёл жавоб бермади. У жавоб бера олмасди. Бошлиқ ўрнидан турди. Хонада у ёқдан-бу ёққа қатнай бошлади. Бироздан сўнг столи олдига келиб, гўшакни кўтарди:
— Бўроновни чақириб беринг!
У гўшакни қўйиб, аёлга ўгирилди. Унинг минг илтижо, илинж билан термилиб турган кўзларига бир муддат қараб, ниманидир уқиб олишга ўзида куч ҳам, илож ҳам тополмади.
— Сизга ёрдам беришга уриниб кўраман, — деди кейин синиқ овозда.
Аёлнинг юзи бирдан ёришиб кетди. Худди орзу қилган қўғирчоғига эришган қизалоқдай кўзлари чақнаб, лабларига табассум югурди.
— Раҳмат сизга, укажон, илоҳим болаларингизнинг роҳатини кўринг! — дея миннатдорчилик билдирди майин оҳангда.
Орадан йигирма олти кун ўтди.
Панжара ортидаги қуёш нурларини теваракка тақсимлай бошлайди. Икки дунёни ажратиб турган панжара. Бир томонда мис идишнинг жаранги «Ҳаёт давом этяпти», деган куйни чалса, панжаранинг бу томонидаги «Ҳали битмаган ҳаёт»ни эса супургининг шитир-шитири билан челакдаги сувга шалоб этиб тушган латтанинг овози тараннум этади. Ичкаридаги мис идишнинг жаранги ташқаридаги афсус ва надоматга йўғрилган юракнинг қалб нидоси бўлиб янграйди. Ташқаридаги шалоплаш ва шитирлаш ичкаридаги муштоқ кўнгилнинг кўз ёшию, юрагидаги хавотирга монанд шитирлайди ва бу шитирлаш хаёл ёрдамида панжарадан ташқарига қочиши мумкин-у, бироқ юракни тарк эта олмайди.
Вақт бу оламдаги бир кунлик паймонаси тўлганини англаб, этагини йиғиб олгани заҳоти теваракка қоронғилик ёйила бошлайди. Аллакимнинг юзига соғинч, аллакимнинг юзига хавотир ёйилади. Бири панжарага умидсизлик билан тикилса, яна бири туганмас умид билан мўлтирайди. Бири панжарадан ташқаридаги ҳаётга ҳавас қилиб, хаёлларга берилса, иккинчиси панжарадан ичкарига киришни орзу қилиб, ўша ерда юраги ором топишига ишонади.
— Бир юз ўн иккинчи, берироқ тур!
Қўриқчи йигитнинг назарида думи гажак катта бир чаёнга ўхшаб туйилади, овози билан заҳарлайди. Ўқтин-ўқтин талпиниш ташқи оламда қолиб кетади, бўлак-бўлак умид эса ички дунёда мўлтирайди. Бири ўз фикри, амали ва таваракдагиларнинг гапларидан озодлик истаб, ичкарига қўл силкитиб қолса, иккинчиси ҳеч қачон рўшнолигу қозоннинг қириндисичалик меҳр тополмаган ўша дунёга тағин ва тағин, устма-уст интилаверади, интилаверади. Аммо нима бўлганда ҳам ҳар иккала кўнгилда том маънода куч, чидам ва хотиржамлик бор. Холбуки, туннинг тонги, ўтмишнинг бугуни, бугуннинг эса келажаги бор. Ваҳоланки, биз истаймизми, йўқми, тонглар отаверади, кунлар ўтаверади. Ўғлига муштоқ она, демак, ҳаётнинг эртаси бор экан, ўғлининг дийдорини қайталайди. Болажониси билан дийдорлашувини таъминлайдиган супургиси ва фартугини меҳр билан силайди ва шкафнинг ичига, латтани челакка солиб қўяди.
«Эртагача, болажоним», дея шивирлайди она қўриқчиларнинг қуршовида кетиб бораётган маҳбус ўғлининг ортидан термилганча. Кейин кўз ёшларини рўмолининг учи билан артиб қўяди. Бир қўли билан дунёни тебратиб турган онасидан бехабар ўғил эса доим онасига муштоқ бўлиб, аммо ҳавода муаллақ қолиб келган қўлларини орқага қилиб, камераси томон одимлайди. Озодликда қўллари олдинга талпинарди.
23👍6
Она......​​​​си бор эди, ахир у томонда.
Ўғил эртага яна шу майдонда бўлади, шу панжарадан ташқарига термилиб ўтиради. Онасига далда бўлгудек умидлари билан тикилади.
Она эртага яна шу майдонни супуради, йўлакларни ювиб, тозалаб қўяди… Ахир эртага бу ерлардан болажониси ўтади.
Ваҳоб РАҲИМ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
19
Арвоҳларни чирқиратган ўгай она


Мен ўқишга кирдим. Институтда таҳсил олиш ҳиссиёти бошқача бўларкан. Баҳайбат шаҳар, баланд иморатлар, улкан орзулар, катта болалар… Мактаб ва коллежда атрофингдаги тенгдошларинг дунёга беғубор кўзлар билан боқувчи, ҳали болалиги ортда қолмаганлар бўлса, бу ерда қатъиятли, дадил, ўз кучига ишонган, ўз йўлини топган, мақсадини аниқ биладиганлар даврасидасан. Ҳар бири ўзига хос хислатга эга алоҳида бир дунё. Уларнинг кимлигини билиш ва оламига кириш ҳам улкан завқ бағишлайди. Курсдошларим билан тезда тил топишиб кетдим, фақат бир қиздан бўлак… Жамила. Қўнғирсоч, чеҳраси беғубор қиз, бир қарашда диққатни тортадиган даражада сулув эди. Айниқса, катта-катта мунгли кўзларининг чиройи ҳавас уйғотарди. Бу қизни суҳбатга тортиш амримаҳол эди. Биз у ҳақда исмидан бўлак ҳеч нарса билмасдик. Қаердан ҳам билардик, ахир бу индамас қиз ҳеч кимга қўшилмасди. Бу, айниқса, катта танаффусда билинарди. Бир бурчакда ўйчан тенгдошимнинг мунғайибгина туриши боқувчисиз қолган мушукчани эслатарди. Унинг қўйнига қўл солиб кўриш керак, дея кўнглимдан ўтказдим. Жамила ёрдамга муҳтождай туйилди, назаримда. Унга кулишни ўргатгим келди. Бизга ўхшаб беғам, қувноқ қизга айланишини истардим. Бунинг учун у, энг аввало, биз олти дугонанинг сафига қўшилиши керак эди. Жамилани қаторга киритамиз. Бу таклифга қарши чиққанлар ҳам бўлди, бироқ ягона сабаб — унинг беозору беғубор чеҳраси қаршиларнинг шаштини қайтарди. Хуллас, Жамилани қўярда-қўймай даврамизга чорлайдиган бўлдик. Унинг бизга қўшилиб-қорилиб кетиши осон кечгани йўқ. Аммо меҳр музни эритади, тошдан гул ундиради, деганлари рост экан. Бу индамас бизга эл бўлди ва бир ажойиб кунда ёрилди.

— Икки ой аввал мен ғаройиб қобилиятимни йўқотиб қўйдим, — деди у кўзлари ёшланиб.

У бу гапни шу қадар қайғуга ботиб айтдики, гўё энг яқин одамини тупроққа қўйгандек эди. Унинг жиққа ёшга тўлган кўзларини кўриб: «Одам ҳам қўлидан келадиган ишни йўқотиб қўйганига шунча изтироб чекадими? Қандай кетган бўлса, у бир кун шундай ғойибдан пайдо бўлар. Шунга шунчами, хайриятки, онаси ўлмабди», — дедим ичимда.

У юзида қотган икки томчи ёшини артиб, давом этди.

— Мен авваллари ундан халос бўлишни истардим. У яшашимга халал беради, деб ўйлардим, бироқ адашибман. Балиқ сувсиз туролмаганидек, мен ҳам усиз яшолмас эканман. Ҳаётимга мазмун-моҳият бағишлаган нарса айнан шу қобилият эканлигини энди фаҳмладим. Уни ортга қайтариш учун ҳозир жонимни жабборга беришга ҳам тайёрман.

— Қизиқ, жонингни жабборга беришга маҳтал қилган қобилиятнинг номи нима, билсак бўладими, Жамила? — деб сўрадим сабрсизлик билан.

— Ёзувчилик. Бу қобилият ўн икки ёшимда пайдо бўлганди. Онам билан опамнинг ўлимидан кейин…

У гапиролмай қолди, менинг этларим эса жимирлаб кетди. Онаси, десам, бу қиз онаси тугул жондан азиз жигаридан ҳам жудо бўлишга улгурган экан. «Тани бошқа дард билмас», деганлари шу бўлса, керак-да. Нега бу жим юради, десам, дарди ичида экан-да. Муштдеккина қизнинг бошида шунча ташвиш, шунча ғам. Бир муддат у кўзимга орамизда энг ақли расо қиз бўлиб туйилди. Дугоналаримга боқдим, кўзларидан сизиб чиққан ёшни артаётганлар худди шундай аҳволда эдилар. Биз энди Жамилага яқинроқ келдик. Бутун вужудимиз қулоққа айлангандек эди гўё.

— Опам тузалмас дардга чалиниб, ўн беш ёшида вафот этди. Онам бу жудоликни кўтаролмади. Опамнинг ўлимидан кейин уч ой ўтмасидан онажоним ҳам бизни тарк этди. Ғамга ботган отам ёнида бўзлаб қолавердим. Онамнинг, менга доим ёрдам берадиган опамнинг ўлимига куярдим. Баъзан кечалари унинг ёнимда бўлиб қолишини хоҳлардим.

Отам уйланди. Ўгай онам менга кун кўрсатмасди. Аччиқ калтаклардан кўз очирмайдиган онамнинг зулми ҳақида отамга оғиз очай, десам, мени эшитмасди. Яқинларимиз эса оч қорним, тинч қулоғим, қабилида иш тутиб, бу можароларга аралашмасди. Хуллас, мен қалам билан овунадиган бўлдим. Аввал шеърлар, сўнг кичик-кичик ҳикоялар дафтар саҳифаларидан ўрин ола бошлади. Ҳар бир ҳикояда опамнинг қиёфасини чизар, уни тасаввуримда минг марталаб тирилтирардим. Кундалигим ҳам бор эди. У орқали ҳар кун опам билан суҳбат қурардим. Ниҳоят, мўъжиза юз берди.

Давоми 10:00 да
27
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам уз

оқ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим.

— Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров.

Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди.

— Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб.

— Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у.

Мен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди.

— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.

Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб:

— Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди.

Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман…

Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25👍9