📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.6K subscribers
6.5K photos
2.34K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
🔥Қизинг бўлса...

Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зоҳид Зиё...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰42👏2
ҚОНДОШЛАР.....

Қандай бахтли кунлар эди. Шоди ота ишга чиқиб келар, рўзғори учун пул топиш билан бир қаторда печка учун ўтин ҳам қиларди. Қишлоқ шароити, газ йўқ. Тўғри баъзида электр печдан ҳам фойдаланиб уйни иситса бўларди аммо ҳали айтганимдай қишлоқ шароити ҳа деганда электр ҳам доим бўлавермасди. Айни кечки овқатланадиган пайтда уч соатлаб электр чироғи ўчиб қоларди.
-- Э кампир чарчасам ҳам ишдан эртароқ келишга ҳаракат қилдим. Светга ишонч йўқ, болаларимиз совуқ қотмасин деб озроқ ўтин қилиш учун. - дерди доим Шоди ота.
Шоди ота далада ишларди.... мол ҳолларига жой бўлсин, бироз полиз экинлари экиб олиш учун ва нон учун буғдой ҳам экиш учун асосан далада ишларди. Уйга кечда молларни ҳайдаб келгач Анзират хола сигирларни соғиб оларди. Доим болалари учун эрталабки нонуштага сутлэ таомлар пиширар, қўшимчасига дастурхондан қаймоқ ҳам аримасди. Шу билан бир қаторда уйда уй ишларидан ташқари Анзират хола сотувга ҳам сут қатиқ ва қаймоқларни орттирарди. Албатта бу ҳам рўзғор учун керак эди- да.
Катта ўғли айни ўсииринлик пайтида ҳарбий хизматга Афғонистонга бориб темур тобутда қайтиб келди. Бу воқеа ҳам Шоди ота учун ёмон таъсир қилди. Ўйловдан касалланиб қолди. Кичик ўғлини тўйи қилгандан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Шоди ота ҳам бу дунёни тарк этди.
Ўғли, келини билан ёлғиз қолган Анзират хола яшашда давом этарди. Бошида чолисиз бироз қийналди. Кейинчалик бироз кўниккач бошқа синовлар ҳам яна кўпая бошлади. Ўғлини ишлари яхши бўлганлиги учун шаҳардан ҳам уй олди. Анзират холанинг набиралари бирин кетин туғилишди. Набираларига қарашар, уй ишларигаям улгурарди. Келини ҳам ишларди. Набиралари анча улғайиб қолишгач, энди шаҳарда яшай бошлашди. Бир томондан мактаблари ҳам яқин яхши, аммо ота уйини тарк этилиши ёлғиз ўғил учун яхшимасди. Шундай бўлса ҳам қиш ва куз ойлари Анзират хола ҳам келини, ўғли ва набиралари билан бирга шаҳарда яшай бошлади. Бошида ҳаммаси яхши эди. Аммо уларнинг тотув ҳаётига кўз тегди чоғи ёки инсон кеасайгач ҳатто форзандларинаям кераксиз бўлиб қоларкан.
Арзират холанинг кераксиз бўлиб, набираларигаям ёқмай қолганлигини тез тез эслатиб туришарди. Мана қиш ҳам чиқиб интиқлик билан кутилган баҳор фасли ҳам етиб келди. Ўғли иш сафаридан келгач, ўз қишлоғига олиб бориб қўяди. То кеч кузгача ўзининг жонжон қадрли уйида яшаш қандай яхши.
Тўғрида набираларига ёқмаса, келинига ёқмаса ўғли эса доим иш сафарида юрса. Шаҳардаги ўғлини уйида ҳаммага ортиқча кўриниб қолганди. Буҳолат Анзират хола учун қандай оғриқли ҳолат эди. Бу каби муомилаларга тайёр эмаслигидан охирги нуқтасигача чидаб келишга мажбур эди. Ёлғиз бўлса ҳам Анзират хола ўша қишлоқдаги уйида яшагани маъқулроқда.
Интизорлик билан кутилган баҳор бу йил эртароқ келди. Анзират хола баланд қаватли уйнинг подъездида баҳорнинг илиқ ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун кўп ўтирар ва баҳор қуёши тафтида исинарди. Анзират хола жудаям кексайиб қолганди устида иски чопони, оёғида эски калиши. Шундай бўлса ҳам ўзиникилар уни ёқтиришмасди. Қўшнилари эса Анзират холани ҳурмат қилишарди баракат топишсин. Яхши муомилада бўлишарди, ҳол аҳволини сўрашарди ҳатто бешинчи қаватга уйларигм чиқишига ёрдамлашишардилар ҳам. Магаўиндан қўлида сўмкалари билан қайтаётса, қўшни болачалар Анзират холани юкларинғ қўлидан олишиб, ёрдамлашишарди.
Анзират хола кекса бўлишига қарамасдан уйишларига чиниққан, ишдан қочмасди. Ўзи овқат пиширарди, уйларни йиғиштириб полларни ювиб ҳатто кир мошинада кирларни ҳам ювиб қўярди. Келини ишда бўларди уйда бўлгандаям бунақа ишларни деярли қимасди.
Сиз бекорчисиз шу учун уйдаги ишларни қилишингиз шарт!- деб безбетларча уялмасдан кекса қайнонасини юзига айтарди.
Набиралари бувисғбилан гаплашмасди. Уйларига меҳмон келишганда Анзират хола ўз хонасидан чиқмасдан ўтирарди. Бир марта меҳмон келганда ўз хонасидан чиққан бувисини бир набираси уришиб берганди;.......

Давоми 13:15


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25🔥5
​​Буви айтгандимку меҳмон келганда чиқманг хонангиздан деб бу аҳволингиз билан бизни меҳмонларимиз олдида бизни уялтирасиз.- деб.
Анзират хола ҳеч кимга арз қилиб гапирмасди. Айниқса охирги пайтлари кам гапирадиган бўлиб қолганди. Тунлари эса ҳамма ухлагач ухламасдан ўз хонасида бу тақдиридан норози бўлиб ўксиб ўксиб йиғларди.
Баҳор мавсуми сабаб Анзират хола ўз қишлоғидаги қадрдон уйига кетяпти. Автобусда бирга юрмаслик учун, ўғли келини билан Анзиоат холага такси чақиришди. Онахоннинг юклари ҳам кўп эмасди. Биттагина кўҳнагина сўмка, ичида ҳам эски кийимлари билан таксига чиқди. Қадрдон қишлоғи томон поезд қатнарди. Шу сабабли такси бир зумда вокзалга олиб келди. Қўлидаги ҳассасига суяниб кассадан қишлоғигача билет олди ва поезд келишини кутиш учун бориб скамейкага ўтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан онахоннинг поезди ҳам келди. Секин поездга чиқиб, вагон деразасидан самимий ва меҳр билан ташқарига боқди. Поезд юриб бошлагач, сўмкасидан фото суратни олди. Бу фото суратда ўғли, келини ва набиралари кулиб туришарди. Уларнинг кулгуси онахон учун бахт эди. Анзират хола фото суратни қўлига олиб бир ўпиб қўйдида, кейин яна эҳтиёт қилиб сўмкасига солиб қўйди.
Мана қишлоғига ҳам етиб келди. Бекатда тушиб қолди секин уйи томон пиёда бораётиб, ёнига машина келиб тўхтаганини пайқади. Магина эшиги ҳам очилди.
Ассалому алейкум Анзират хола яхшимисиз ўтиринг уйингизга олиб бориб қўяман!-деди ёшроқ киши.
Анзират хола уни танимади... лекин ундан миннатдор бўлиб дуо қилиб қўйди. Уйининг ҳовлисига эшикни очиб кирди. Ҳовли ўт улан, янтоқ ва қамишлар билан ўсиб ётибди экан. Шу ҳолатда бўлса ҳам шу ҳовлига Онахон керак эди. Бу уй онахонни кутарди доим. Сўқмоқли йўлакча билан уйи томон бориб ичкарига кирди. Бу қишлоқ онахон учун жудаям қадрли эди. Ўзи туғилиб ўсган бу уйда болалари туғилган чоли ҳам шу уйда ўлган. Бу уйда деярли бутун умрини яшаб ўтган. Ҳар бир девори қадрли.
Онахон хоналардаги дераза пардаларини очди. Хоналар намиқиб кетгани учун, ўтин печкани гуриллатиб ёқди. Кейин эса ўйчан печ ёнига ўтирди. Чуқур ўйга толди. Шу печка ёнида қачонлардир ўғиллари ўтиришарди. Бу стол атрофида овқатланишарди мана бу пастқам краватларда ўғиллари ётиб ухлашарди. Бу хоналар полларидан тапиллашиб югуришар ва деразалардан ташқариларга қарашарди. Онахоннинг қулоғларига болаларнинг ёшликдаги шовқинли овозлари эшитилди шу дамда. Ўша пайтлари Анзират хола Она эдиии болаларига энг керакли инсон эди энг қадрли қондош эди. Ўша пайтлари баҳор қуёши жудаям ёқимли илиқ ва ёруғ эди. Ўша пайт баҳорининг бахтли онлари жудаям кўп эди. Шу хаёллар оғўшида деразадан боқиб, қишлоқ баҳорига жилмайиб салом бергандай турарди.
Онахон эртаси куни эрталаб қайтиб уйғонмади. Бир умрга ўзи туғилиб ўсган тупроғида абадий уқуга кетди. Стол устида эски хотираларни эслатувчи фото суратлар ётарди. Ва ўша суратлар орасида бир дона янги фото сурат ҳам ётарди. Ҳа ўша фото сурат, онахонга яқин қондошлари жилмайиб туришган аммо ўша фото сурат энди ғижимланган эди.
Эй инсон ҳозирча биз бу беш кунлик дунёда тирик эканмиз бир биримиздан кечирим сўрашга улгуришимиз керак. Ва ҳатто барча бизга қилинган яхшиликлар учун миннатдорчилик билдиришга улгуришимиз керак. Биз ҳозирча тирикмиз шу ишларимизни кейинга қолдирмаслигимиз керак эртага кеч бўлиши мумкин. Ахир бу ҳаётдан кетаётган инсон бошқа қайтиб келмайди. Гар шундай экан уларга айтишга улгуролмай қолган сўзларимиз қалбимизда бир тош каб армон бўлиб қолмаслиги учун ҳам улгуришимиз керак. Бу армонни кўтариш юришимиз жудаям қийин бўлади. Ишонч, умид, ҳақиқат ва ҳурмат билан яшаш керак. Ва албатта бизга ким ҳаёт берди, меҳр берди ва оёққа турғазганини албатта қадрига етишимиз керак.
Ҳикоямни ўқиш учун вақтингизни аямаганингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилгин.
Крикдуши Шухрат


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39👍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторликга 5 минут қолганда. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁61
​​ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!!

Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.

ИБРАТ ВАҚТИ.....

Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач:
- Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди ҳолос!...
Умид ва ишончингиз хеч качон сунмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31🔥2
ЭРИМНИ ЎЗИМГА «ОШИҚ» ҚИЛГАНИМ.

Эримга айёрлик қилгим келиб қолди. Тўғрироғи, бунга эримнинг ўзи сабабчи бўлди…
Бир куни гап талашиб қолдик. Суҳбатимиз қизиб, хиёнатга бориб тақалди.
— Эркаклар барибир хиёнат қиларкан. Чунки аёллар ҳар қандай эркакни йўлдан уришга қодир, — дугоналаримдан эшитган гапларимни айтдим.
— Бу билан эркакларни лапашанг, хоҳлаган йўлга солиш мумкин демоқчимисан? Масалан, мен унча-мунчанинг гапига учмайман.
— Катта гапирманг, бирортаси ростмана йўлдан урса, кетасиз сиз ҳам.
— Кетмайман! Мени «лох» деяпсанми? Агар ўзимга кимдир ёқиб қолса, лекин… — қувлик билан кўзларини қисиб кулди эрим.
— Ўлдираман! — ростмана жаҳлим чиқиб бақира бошладим. — Ўша куни сизни ҳам, ўзимни ҳам, ўша ёқтирганингизни ҳам ўлдираман!
Гапим янада эримнинг завқини келтирди:
— Бўлди! Сенга умуман сездирмайман!
— Нима? Ростдан бирортасининг бошини айлантирмоқчимисиз? Яна ўзингизни чув тушириб кетишмасин!
— Мени-я! — энсасини қотирди эрим.
Менда эса ўша онда ажойиб ғоя туғилди. Эримга дарс бўладиган, уни эҳтиёткорликка ўргатадиган бир иш қилайки, иккинчи марта бошқаларнинг бошини айлантиришни ўйламасин!
Биринчи макр
Биринчи бўлиб қилган ишим янги сим-карта сотиб олиш бўлди. Албатта буни орадан бир ой вақт ўтиб қилдим. Суҳбатимиз эримнинг ёдидан кўтарилгач… Сим-картани олишга олдим-у, сал ўзимни йўқотиб қўйдим. Қилаётган ишимнинг оқибати қўрқитди. Аммо бир томондан қизиқиш ҳам тинчлик бермаётганди. Қўлимда сим-карта уч кун ҳеч нима қила олмадим. Одамни бир бир қўрқув босаркан. Лекин қизиқишим устун келди. Эримга илк хабаримни юбордим:
«Салом. Яхшимисиз? Мен Гуландомман. Сизни ишхонамизга шартнома тузгани келганингизда кўрдим. Жуда келишган йигит экансиз…»
Бу пайтда у киши ишда эди. Табиийки, бунинг «реакция»сини кўролмадим. Аммо режаларим ҳали кўплиги учун унчалик бунга қизиқмадим ҳам. Иккинчи хабар эса у киши уйдалигида, ётоқхонага ухлаш учун кирганида борди. Мен болаларни ухлатиш учун бошқа хонада эдим. Пайтдан фойдаландим:
«SMS»имга жавоб ҳам ёзмадингиз. Кутдим роса. Ўйламанг, адашиб ёзганим йўқ. Рақамингизни шартнома қоғозидан олдим. Яна қачон офисимизга келаркансиз, деб хаёл суряпман…»
Шу хабарни ёздим-у, сим-карталарни алмаштириб, дарров эрим ётган хонага кирдим. Ўйлаганимдек, хабарни ўқиб ётган экан. Шошиб қолди. Ўзимни сезмаганга олдим. У эса тезда телефони ёнига қўйиб, мени чалғитишга (тўғрироғи ўзини) уринди:
— Болалар ухладими?
— Ҳа, ухлаб қолишди. Нима гаплар оламда? — атай сўрадим. Агар ростдан мени севса ва кўнглида бирор режа туғилмаган бўлса ҳеч нарсани яширмайди. Хабар ҳақида албатта айтади.
— Тинчлик. Нима ҳам бўлсин. Ўзинг нима қилдинг бугун? «Обед»сиз ишладинг…
Бизнинг ишхоналаримиз бир-бирига яқин бўлгани учун кўпинча бирга тушлик қиламиз. Бугун чиқмагандим.
— Қизлар сомса олиб келишди. Шунга чиқиб ўтирмадим, — ичимни ит тирнай бошлади. Наҳот, менга айтмайди? Бир оғиз «менга кимдир хабар юборяпти» дейиш қийинми? Хабарни ўзим жўнатган бўлсам-да, рашким қўзий бошлади. Ўша аслида ҳаётда йўқ Гуландомдан қизғана бошладим.
Иккинчи макр
Ичимдан ёниб кетаётган бўлсам-да, эримнинг жавоб хабари ёзмагани тасалли бериб турарди. Лекин негадир бу «ўйин»ни ўйнаш унчалик ёқмай қолди. Биринчидан, бир киши ўйнаган ўйин қизиқ бўлмайди. Иккинчидан, кўнглим ғаш. Эрим менга ҳамон лом-мим демади. Шундай бўлса-да, икки кун ўтиб, ишхонамда ўтириб учинчи хабарни ташладим:
«Салом. Бугун ҳам кутдим. На хабар ёздингиз, на офисга келдингиз. Негадир сизни кўргим келади. Уйланганмисиз ёки йўқ, севганингиз борми ёки йўқ? Негадир мана шу саволлар ҳам қийнайди мени… Гуландом».
Хабарни юбордим-у, аввалгидек ўчириб қўймадим. Аммо ўчирмаганим учун уч кунлар пушаймон бўлдим. Тўғри, бу ҳийлани атай қилдим. Аммо, ўзим азобландим. Чунки хабар бориши билан икки дақиқа ўтар-ўтмас, эрим қўнғироқ қилди. Очиғи, қалтираб қолдим. Кўтарайми, йўқ? Шошиб довдираганимдан столим устидаги пиёлани тушириб юбордим. Атрофдагилар билмаслиги учун хонадан йўлакка чиқдим ва яшил тугмани босдим....

Давоми 17:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28❤‍🔥1😁1
— Алло? Гуландоммисиз? — бу эримнинг овози эди. Ундан «нега бунақа қиляпсиз?
Мен оилалиман», деган гапни кутиб жим турдим. Албатта, гапира олмайман. Овозим сотиб қўяди. Жим туравердим. Лекин қўрқув ва ҳаяжондан нафас олишим тезлашиб, бўғзимга нимадир тиқилди. «Қилқ» этиб ютиндим.
— Нега жимсиз? Гуландомхон, гапиринг. Хабарларингизни олдим. Қаерда ишлайсиз? Гапиринг, ахир…
Воҳ, бу гапларни эшитгунча қулоқларим битиб қолса яхши эди-я! Жаҳл билан қизил тугмани қандай босиб қўйганимни билмайман. Титраб хонамга кириб, сим-картани алмаштиргунимча икки марта қўнғироқ қилди. Жинни бўлаёздим. Қўлларим қалтираб зўрға алмаштирдим сим-карталарни. Негадир йиғлагим келарди. «Эрим менга ҳиёнат қиляпти…» Шу гап миямда айлангани сари асабим бузила бошлади. Уни хиёнатга бошлаётган ўзим бўлсам-да, аламимга чидолмаётгандим. «Ҳеч ким мени йўлдан ура олмайди, деётганмидингиз? Энди кўрасиз…» Алам билан ярим соатдан сўнг яна хабар юбордим. Бу гапирмаганимнинг сабабини билдирувчи ҳийла эди:
«Овозингизни эшитиб шу қадар ҳаяжонга тушдимки… Бир оғиз гапиришга куч топа олмадим. Титроқ турди бутун вужудимда. Сиз билан «SMS» орқали гаплашганим яхши экан. Мени гапир, деб мажбурламанг…»
Шундай дея бироз телефонни ўчирмай кутиб турдим. Ўн дақиқада жавоб келди:
«Сездим. Ҳаяжон билан нафас олаётганингиз эшитилди. Ҳайронман, нега бу қадар сизни ҳаяжонга солдим? Ўзингизни яқиндан таништиринг. Кимсиз?»
Бу хабарни ўқиётиб ўзимни зўрға босдим. Алам билан ўзимга ўзим дедим: «Биласиз, ҳали кимлигимни билиб ҳушингиздан ҳам кетарсиз…»
Учинчи макр
Ўша куни қандай ишлаганим-у, уйга қандай келганимни билмайман. Асабим таранглашиб ўзимни қўярга жой топа олмайман. Тавба, ўзимнинг ишимга шунчалар жизғанак бўляпман, агар ростдан эрим бошқа аёлга эътибор қилганини кўрсам қай ҳолга тушарканман? Эрим ишдан қайтса, қандай кутиб олишим ва ўзимни қандай тутишим ҳақида ўйлаб кўришим керак. Албатта тўмтаяман. Лекин бундай қилишим мумкин эмас. Ўзимни қўлга олишга ўриндим. Ўзимга қараб, кайфиятимни кўтаришга уриндим. Афсуски, эримни кўришим билан… У ўзида йўқ хурсанд. Буни хурсандчилик деб ҳам бўлмайди. Еттинчи осмонда сайр, дейишга тўғри келди кўпроқ.
— Ҳа, мунча тилла топгандек хурсанд келяпсиз? Маош беришдими ё? — ўзимни сезмасликка олдим.
— Қанақа маош? Уч кун бўлди-ку олганимга, — тиржайди у.
— «Чота» бошқачасиз?
— Нима, хурсанд бўлиб ҳам бўлмайдими?
— Сабабини сўрадим. Айтмасангиз айтманг, — ўзимни мажбурлаб араз қилган бўлдим.
— Ҳалиги… — эрим бироз ўйланиб қолди. Наҳот, айтса? Барибир виждони қийналибди-да! Айтади, менинг эрим писмиқлардек иш тутмайди. Миямдан яшин тезлигида шу фикр ўтди.
Афсуски, чучварани хом санаган эканман.
У кишининг гапи бошқача «айланди»:
— Ишхонамиздаги Аббос бир латифа айтганди. Ўша эсимга тушиб ҳалиям куляпман.
«Ҳммм, мени алдаяпсизми? Бир оғиз айтсангиз нима бўлади, а? Энди росмана ишга киришаман…» Шундай дея яна сим-картани телефонимга қўйдим. У киши берилиб футбол кўряпти.
Мен эса ёнгинасида ўтириб хабар ёза бошладим. Ўзимни эса телефон ўйнаб ўтиргандек тутдим:
«Сизни ўйлаб ётибман. Нима қилаётган экансиз? Негадир сизни кўргим келяпти. Бу дийдор қачон насиб этаркан?»
Хабарни юборишим билан эримнинг телефони овоз чиқарди. У эса ток ургандек ирғиб турди. Атай мен ҳам қўзғалгандек бўлдим. Эрим эса жон ҳолатда деди:
— Ўзим оламан! — у хабарни шу ерда очишга ҳам қўрқиб, чиқиб кетди. Мен эса пайтдан фойдаланиб кейингисини ёздим:
«Сизни ҳам безовта қилдим. Аммо нима қилайки, бир зум ҳам хаёлимни тарк этмаяпсиз. Аслида хайрли тун тилай дегандим. Буни қаранг, бошқа гапларни ёзишга тушиб кетяпман…»
Бу хабарни ҳам ўша заҳоти юбордим. Кейин эса эримнинг келишини кутдим. Сал ўтмай қизариб-бўзариб кириб келди. Икки кўзи телевизорда бўлса-да, хаёли телефонида. Маҳкам қўлига ушлаб олиб, ора-сира қараб қўяди.
Эржонимни интиқ қилгим келмади:
«Гапирмаганим учун хафа бўлдингизми? Бир мартагина хабар ёздингиз. Мен эса ҳар сонияда сиздан «SMS» кутяпман…»......

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34👍1🎉1
​​Шу хабарни ёзиб юбордим-у, ўзимни телефон «наушнигидан» мусиқа эшитаётгандек қилиб кўрсатдим. У хабар келиши билан менга бир қаради-да, ўчирди. Телефонини бир йўла ўчириб қўйди.
Шу билан ҳар куни ишдан қайтганида телефонини ўчириб қўядиган одат чиқарди.
​​Тўртинчи макр
«Хабарлашиш»ларим бир ҳафтача давом этди. Бу орада икки марта «ошиқ» эрим телефон ҳам қилди. Аммо аввалги усулни қўлладим. Гапирмай туравердим. Очиғини айтсам, бу кўпроқ ўзимга зарар қилди. Етти кун мени етти йилга қаритди. Буни якунлаш керак:
«Мени кўришни истайсизми? Билсангиз, жудаям шоколадни яхши кўраман. Дунёда мен ҳаётимни уларсиз тассаввур қила олмай қолган икки нарса бор. Бири — шоколод, иккинчиси — сиз. Агар менга атаб битта шоколад олсангиз, албатта сиз билан кўришаман…»
Ишхонамда ўтириб юборган бу хабаримга дарров жавоб келди:
«Шоколад сиздан айлансин, қачон қаерга борай?»
Бу гапни ўқиб бир тутадим, бир тутадим. «Шоколад сиздан айлансинмиш…» Аслида бу гапни ўзимни сал бўлса-да, сездириш учун ёзгандим. Чунки эрим ўлгудек шоколадни яхши кўришимни билади. Бу кишим эса «айлансин» қилиб, учрашишга тайёр! Жаҳл устида учрашув жойи, вақтини ҳам ёзвордим.
«Албатта бораман ва кутаман», деган жавоб келди бунга. Эртасига эса… Эҳ, қани энди ўша учрашувимизни тасвирлаб бера олсам! Ростдан маза қилардингиз ўқиб!
Афсуски, у қадар қобилиятли эмасман.
Аммо шуни айтишим мумкинки, ўшандан буён эрим ҳар қандай алоқаларга ҳадик билан қарайди.
Хуллас, у фақат меники!
ТАМОМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁1912👍5🌚4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги ва ҳозирги фирибгарлар ўртасидаги фарқ. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁32
Меҳрибонлик уйидаги ўғрилик

– Олиб келган нарсаларингни қайтариб ташлаб кел. Менга етимларнинг ҳаққи керак эмас. Одил Гулноранинг қўлидаги сумкани жаҳл билан тортқилаб олди. Елим сумка йиртилиб, ичидаги сариёғ, гўшт, ширинликлар ерга тўкилди.
– Нега унақа қиласиз-а, дадаси? Ахир етимхонага ҳар хил одамлар келиб, хайр-эҳсон қилиб кетади. Егулик кўплигидан музлаткичнинг эшиги ёпилмай қолди. Шунга ошхонадагилар оз-оздан бўлишиб олдик, – деди Гулнора ердаги ширинликларни битта-биттадан териб оларкан.
– Бу етимларнинг ризқи. Бугун эрта, тугасин, дегани эмас. Сенларни қўлларингни болта билан чопиш керак. Шунда ўғирлик қилишдан олдин ўйлайсан. Бор, дедим, сенга, қаердан олган бўлсанг, ўша ерга ташлаб кел, ўшқирди Одил хотинига қўлини пахса қилиб.
– Ахир дадаси, қандай қилиб қайтариб олиб бораман.
– Мен буни билмайман. Илгари ҳам сенга кўп бора айтганман.
Гулнора эрининг кўнгли учун уйдан сумкадаги егуликларни кўтариб чиқиб кетди-ю, муюлишдаги дўконга кириб, таниш сотувчига арзон нархга пуллади. Пулни чўнтакка уриб, бироз кўчада айланиб юриб, сўнг уйига қайтди.
Гулнорани сумкасиз кўрган Одилнинг кўнгли хотиржам тортди. Елкасидан бир юк ағдарилгандек бўлди.



Одилнинг болалиги оғир кечган. Ўн ёшга етганида онаси оғир касаллик туфайли оламдан ўтиб, отаси бошқа аёлга уйланиб, қорасини кўрсатмай кетди. Уч бола қариндошларнинг қўлида сарсон-саргардон қолишди. Қариндош-уруғлар болаларни бир-бирларига ошириб, олти ойгача қараб туришди. Ҳар кимларнинг эшигида сарғайиб юрган гўдакларнинг тақдири ҳақида қайғурган маҳалла оқсоқоли Ёрмат ота болаларнинг тақдирини ҳал қилишга киришди.
Бир неча йилдан буён бефарзанд яшаётган эр-хотиннинг дарвозасини бориб тақиллатишга мажбур бўлди.
– Шу болаларни кўнгли ўксимасин, ўз қарамоқларингга олсаларинг, ҳужжатларни тўғрилашга ўзимиз ёрдам берамиз. Савоб ишга қўл урсаларинг, худойим сизларга ҳам фарзанд бериб қолармиди, –деди оқсоқол аёлга умид билан юзланиб. Ахир оз эмас, кўп эмас ўн тўрт йилдан буён фарзанд кутасизлар. Зора...
– Етим бола боқсанг оғзи бурнинг қон бўлар, етим қўзи боқсанг оғзи бурнинг мой бўлар, деган мақол биздақалар учун топиб айтилган, – деди оила бошлиғи раиснинг сўзларини бўлиб. Ҳозир бу болалар меҳр ва эътиборга муҳтож. Аммо кун келиб улғайгач, кўзлари очилиб, ўз отасини излаб топади. Биз эса сарфлаган маблағимизга куйиб қолаверамиз. Ундан кўра кутганимиз афзал. Ўзимизга бериб қолар...
– Майли, ноумид бўлманглар. Оқсоқол шундай, дея умидсиз ҳолда маҳалла биносига қайтди. Болаларнинг тоға ҳамда аммаларини йиғиб, мажлис ўтказди. Ота-боболаримиз ҳаётидан турли мисоллар, панд-насиҳатлар келтириб айтиб ўтди. Бир болага етти маҳалла ота-она, сизлар бегона эмассизлар, ўз жигарларинг. Марҳум аёл опангиз, синглингиз бўлса, ношуд ота акангиз ёки укангиз бўлади. Катталарини меҳрибонлик уйига жойлаймиз. Ҳеч бўлмаса кенжатой гўдакни бирорталаринг боқиб олинглар. Ҳали у жуда кичкина, она меҳрига зор, – деди қариндошларни инсофга чақириб. Ҳамма бошини эгиб, бир нуқтага термулиб, жимгина ўтираверди. Оқсоқолнинг барча ялинишу, уринишлари бефойда кетди.
Болаларни васийлигига оладиган одам топилмагач, маҳалла фаоллари кенгашиб, уларни меҳрибонлик уйига топширишди. Ўшанда Одилнинг кенжатой укаси Ориф бир ярим яшар гўдак эди. Ака-сингилларни ёшларига қараб турли хоналарга жойлаштиришди. Одил тарбиячиларга синглим ва укам билан бир хонага жойлашайлик, деб ялинди, бу мумкин эмас, дейишди. Одил ҳар куни укасидан хабар олгани кириб туради. Янги келган энага унга Орифнинг ёнига киришни тақиқлаб қўйди. Саломат исмли ўрта ёшли бу аёл жуда баджаҳл, сал нарсага асабийлашиб кетадиган одати бор экан. Одил ҳар куни ойнадан мўралаб, укасини кўриб кетадиган бўлди. Бир куни...
Ўшанда қиш фасли эди. Укасининг йиғи овозини эшитиб Одил ҳовлига югуриб чиқди. Не кўз билан кўрсинки, иштонсиз, яланғоч Орифни Саломат муздек краннинг тагига ташлаб қўйиб, ўзи хонасига кириб кетибди. Крандаги сув вишиллаб оқиб, боланинг ҳамма ёғини шалаббо қилар, сувдан қўрққан Ориф чириллаб йиғларди. Одил югуриб бориб укасини қучоқлаб, курткасига ўраб олди.
– Ҳай, ҳай, ҳай, яна югуриб чиқдингми. Уканг,


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28😢4👍2
​​иштонига катта иш бажариб қўйибди. Хоналарни ҳиди тутиб кетмасин, деб ташқарида ювдим. Бер тоза иштонини кийдириб қўяй.
Одил укасини бағридан қўйиб юбормади. Саломат важоҳат билан болани тортар, Одил бермайман, деб дод соларди. Ҳовлидаги бақир-чақирни эшитган директор чиқиб, воқеани кўрди-ю Саломатни қўлидан судраб, дарвозадан улоқтирди.
– Сендек маҳлуқни ишга олган мен аҳмоқман. Йўқол, кўзимга кўринма! Илойим тирноққа зор бўлиб ўтгин.


Ўша воқеадан кейин Орифнинг ўпкаси қаттиқ шамоллаб қолди. Бола бу дардни кўтара олмади. Укасининг вафотидан сўнг Одил одамови бўлиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмас, болаларга қўшилмас, фақат сурат чизарди. У ота-онаси билан бахтиёр яшаган кунларини хотирлаб сурат чизади ва ёстиғининг тагига беркитиб қўяди. Айниқса, укасини кўтариб турган онасини суратини чизишдан ҳеч ҳам эринмайди. Улғайиб меҳрибонлик уйидан кетса ҳамки ўша воқеа хотирасидан ўчмайди. Одил газета ёки китоб ўқиса ҳам, телевизор кўрса ҳам укасининг сиймоси хотирасида гавдаланаверади. Одил уйланиб, оила қурди, иккита фарзандли бўлди. Болаларини жонидан ортиқ кўради. У бегоналарнинг болаларини ҳам яхши кўради. Ўз болаларини қандай асраб-авайласа бошқаларнинг болаларини ҳам худди шундай авайлайди. Тақдирнинг ўйинини қарангки, Одилнинг хотини болалар уйининг ошхонасига ошпаз бўлиб ишга жойлашгач, хотиржамлиги йўқолди. Гулнора кунора сумкасини тўлдириб, болаларнинг насибаларидан олиб келадиган одат чиқарди. Бугунги жанжал ҳам яна ўғирланган сариёғу қаймоқдан чиқди...
Гулноранинг ҳам қўли анчагина олғирликка келишиб қолди. Бир кун сариёғдан кесиб олса, иккинчи куни гўштнинг лахм жойидан уриб қолади. Гречка қимматлашган йили бозори анча чаққон бўлиб қолганди, бу йили картошкадан яхшигина даромад қилди. Эрининг жанжал кўтаришидан чўчиган Гулнора ошхонадан ўмарган нарсаларини опасига олиб бориб беради. Опаси уни қўшни аёлларга пуллайди. Опа-сингилларнинг бизнеси гуллаб-яшнаётган кунлар Гулнора қўлга тушиб қолди. Болалар уйининг директори Маҳсума Набиевна хоналарни айланиб юриб, ошхонадаги стол устида қаппайиб турган елим сумкани кўриб, ошпазларни сўроққа тутди.
– Бу кимники?
– Ҳамма жим. Бир-бирига маъноли қарайди. Директорнинг барча қистовлари чиппакка чиқди. Ҳеч ким бир-бирини сотмади.
Ўша воқеадан сўнг Маҳсума Набиевна ошхона ҳамда омборга яширин камера ўрнатди. Кўп ўтмай сир очилиб, ўғриларнинг кимлиги маълум бўлди. Гулнора билан унинг ошхонадаги шериги Саёҳатга қаттиқ огоҳлантириш берилди.
– Бу огоҳлантириш ҳар иккисининг меҳнат дафтарчасига ҳам ёзиб қўйилсин. Улар ҳеч қачон гўдакларнинг ҳаққига кўз олайтирадиган жойга бориб ишлолмасин. Ўзларининг болалари оч қолиб, қийналсин, кейин бошқаларни тушунишади.
Гулнора билан Саёҳатнинг тавба-тазаррулари ўтмади. Уларни ҳеч ким кечирмади. Ҳатто яратган ҳам. Гулнора ишдан бўшаганидан сўнг анчагача иш излади. Аммо ҳеч бир ташкилот унга эшигини очмади. Меҳнат дафтарчасини қўлига олган раҳбарлар унга хавотир ва ачиниш билан қараб қўйишарди.
Бир куни овқатланиб ўтириб Гулноранинг томоғига миттигина суяк парчаси тиқилиб қолди. Жон талвасасида нафас ололмай, ғужанак бўлиб ётган хотинининг оғзига Одил сув тутди, қаттиқ нон чайнатиб кўрди бўлмади. Кафти билан елкасига қаттиқ-қаттиқ уриб кўрди, фойдасиз. Шпателни оғзига солиб уёқ буёққа айлантириб кўрди, суяк жойидан силжимади. Суяк парчаси томоқнинг энг нозик жойида туриб олиб уни минг кўйига ўйнатди. Сония сайин Гулноранинг мадори қуриб, холсизлана бошлади. Тез ёрдам машинасида келган шифокор уни шифохонага олиб кетди. Томоқдаги суяк парчаси операция йўли билан олиб ташланди. Гулнорани операция қилган жарроҳ кўзини очгач унга азоб берган суякчани кўрсатди.
– Мана шу суяк парчаси ҳаётингизни остин-устун қилиб юборди, синглим. Овқат еяётганда эҳтиёт бўлиб, шошмасдан чайнаш керак. Хўжайинингиз икки кундан буён шу ерда, менимча туз ҳам тотгани йўқ. Бечора сиздан роса хавотир олди.
Шу топда меҳрибонлик уйидаги болаларнинг косасидан ўмарган лахим-лахим гўштлари Гулноранинг кўз олдига келиб кетди.
Кечиринглар, мени болажонларим! д еди астагина пичирлаб. Чин кўнгилдан, пушаймон бўлиб айтди. Буни фақат Одил эшитди.

Нигора


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31😢7
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!

💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:

💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ

🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ

🌹🍃• Энг яхши мукофот -
ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИШНИ
сўрайман!

🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК
🌸🌹• ОФИЯТ
🌹🌸• БАХТ - САОДАТ
🌸🌹• ОМАД
🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД
Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻

🌙РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ муборак бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🥰1
“ЭРИМНИ ЎЙНАШИ БИЛАН ТУТИБ ОЛДИМ...”

ШАҲАРНИ СОҒИНДИМ
     Эрим уч кунлик хизмат сафарини рўкач қилиб туриб олдию, эринмасдан бориб, мени ўзининг қишлоғига ташлаб келди.
     Келишувимизга кўра, бу ерда бир ҳафта туришим, сўнг шанба куни эрталаб йўлга чиқишим керак эди. Содиқжон акам мени автобекатда кутиб турадиган бўлганди.
     Аммо, очиғини айтай, шаҳарнинг қулай шарт-шароитларига анча ўрганиб қолган эканман. Қишлоқда оддийгина газни айтмай қўя қолай, чироқнинг тез-тез ўчиб туриши, айниқса, совуқ сувнинг вақти-вақти билан келиши асабларимни ўйната бошлади.
     Ахир шаҳар барибир яхши-да: бир жўмракни бурайсан, муздай сув келади, иккинчи бурайсан — қайноқ сув.
     Қишлоқдаги чанг-ғубордан сўнг кечқурун ҳеч бўлмаса муздай сувга бир чайиниб олгим келади. Қаёқда дейсиз. Ариққа бориб сувга тушиб келишга уяламан.
Кечқурун эса энди ўзим яхши кўрадиган сериал бошланиш олдидан чироқ бир-икки липиллаб туради-да, ўчади-қолади.
     Қишлоқ одамлари бунга ўрганиб кетишган. Парво ҳам қилишмайди. Мабодо кечқурун чироқ ўчавермаса, хавотирланиб тез-тез соатга қараб қўйишаркан:
— Вақт бўлди-ку, — деб қўйишади норози тарзда. — Нега ўчмаяпти?
Беихтиёр:
— Нега ахир ўчиши керак? — деб юборишдан ўзимни базўр тияман.
Ниҳоят даврадан кимдир изоҳ беради:
— Бугун ўчмайди. Фалончинкида тўй. Кундуз бориб энергетикларнинг оғзини мойлаб келган.
Дастурхон атрофида ўтирганлар бир нарсани тушунгандай:
— Ҳа-а, унда яхши бўпти, — деб қўйишади.
Ишқилиб, шундай кунлари телевизор кўриб қоламан.
Тўй бўлмаган оқшомлари эса ётавераман, ётавераман, сира тонг отмайди.
Қишлоқда ҳаёт жуда эрта бошланаркан. Кекса қайнонам билан қайнотам намоз ўқишгани учун ҳам тонг саҳарда туриб олишади. Уларга иссиқ сув тайёрлайдиган катта овсиним Улбўсин чол-кампирдан аввал туриб олишини кўриб, ҳайратга тушаман.
Муштдай Улбўсин кун бўи тиним билмайди. Худди пружинаси бураб қўйилган қўғирчоқдай у ёқдан-бу ёққа зипиллаб қатнагани-қатнаган.
Ў, бу Улбўсиннинг чарчамаганини! Ҳовли супуради, сигир соғади, нон ёпади, овқат қилади, бўтана сувда идиш-товоқ ювади, яна орада вақт топиб мендан хабар олиб қўяркан:
— Зерикмаяпсизми? — дея меҳрибонлик ҳам қилади.
Уч кун чидадим, тўрт кун, қарасам, жуда қийналиб-эзилиб кетаяпман. Шаҳарнинг муздай сувларини соғина бошладим. Бу ернинг илиқ, таъми аллақандай ғалати сувига ҳеч кўника олмадим. Чойини-ку, ичиб чанқоғим қонмасди.
Аҳволимни сезди шекилли, Улбўсин бир куни ҳеч тугамайдиган юмушлари орасида мендан хабар олиб қўйишга келган маҳали жилмайиб туриб:
— Қайнимизни соғинибсиз-ов, — деди.
Очиғига кўчдим:
— Қайнингизни билмадим-у, лекин шаҳарни соғинганим рост.
Улбўсин яна жилмайди:
— Ҳар кимнинг ўрганган жойи. Биз бу ерга кўникиб кетганмиз. Шаҳарга борсак қийналиб кетамиз. Ҳамма ёқ уй, ҳамма ёқ одам. Ердан қайнаб чиққандай...
— Шундай, — деб қўя қолдим.
Бу ерда бир ишни ёлчитиб қилишим амримаҳол эди. Бунинг устига тиниб-тинчимас Улбўсиннинг менга бирон иш қолдириши ёки қилдиришини тасаввур этишнинг ўзи мушкул эди.
Шу сабабли соф виждон билан ўзимни ўзим кўндирдим-да, Улбўсин орқали қайнона-қайнотамга шаҳарга жума куни қайтишим лозимлигини, чунки худди шу куни Содиқжон акам мени шаҳардаги автобус бекатида кутиб туришини билдирдим.
Ишқилиб, бир кун бўлсаям эртароқ қайтмоқчийдим.
Зеро, қишлоққа келганимдан буён ҳар куни терлайман. Гўё вужудимга ачимсиқ тер иси ўрнашиб қолгандай. Чўмилайин десам...
Содиқжон ака мени шу аҳволда кўрмасин, деган ўйга ҳам бордим. Ахир онангни отангга бепардоз кўрсатма деганлар.
Яхшиси уйга бориб, маза қилиб ювиниб, кийимларини алмаштириб, атир-упаларнинг ёқимли исига бурканаман-да, эримни кути-иб ўтираман.
Содиқжон акамга бир “сюрприз” тайёрлай.
Ваҳоланки, ўша пайти ўзимни қандай “сюрприз” кутаётганлиги хаёлимга ҳам келмабди.
ЎЗ УЙИНГ — ЎЛАН ТЎШАГИНГ
Барибир, қишлоқнинг қандайдир сеҳрими, меҳрими бор.
Тўғриси, эрим туғилиб ўсган қишлоқдан чиқиб кетар маҳал ҳис қилдим буни.....

Давоми 8:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
43👍6😁1
Ўзим ҳам кутмагандим буни. Ҳудди юрагимнинг бир парчаси шу ерда қолиб кетаётгандай. Ҳолбуки, кетганча ошиқаётгандим-ку.
Қандай эплаган, ҳайронман, келган кунимдан бери мендан айланиб-ўргилиб чарчамайдиган қайнонам катта рўзғор халтасига бир тандир патир ёпдириб берибди. Бошқа бир халтада туршак, майиз, ёнғоқ ва ҳаттоки парвардагача бор.
Бундай меҳрибонликни кўриб кўзларимда ёш пайдо бўлди...
Бечора қайнонам бунгаям қаноат ҳосил қилмабди. Кичик болаларини чақириб:
— Келин бунча юк билан қийналиб қолади, биронтанг обориб ташласанг яхши бўларди, — дея маслаҳат солибди.
Қарасам, бир эмас, иккита қайним мен билан шаҳарга довур келадиган.
Иш қизиган пайти бўлса, бечораларнинг бош қашишга вақти йўғ-у, мен билан саланглашиб юришадими? Шу сабабли бу таклифни дарҳол рад этдим. Сўнг кўзимни лўқ қилиб:
— Автостанцияда Содиқжон акам кутиб олади, шунга келишганмиз, — деб туриб олдим.
Ишқилиб, уларни ишонтирдиму, эски бир автобусда терлаб-пишиб шаҳарга етиб келдим.
Пулни ҳар қанча иқтисод қилишга уринмай, барибир сабрим чидамади — автобекатдан уйга қадар таксида келдим.
Ҳамишагидай, “дом”имиз ҳовлиси бўм-бўш эди. Шунгаям хурсанд бўлдим. Зеро, ҳозир бирон қўшни аёл билан гурунглашиб турадиган аҳволда эмасдим. Чунки ҳамсоялар билан ҳар қандай гурунг, ҳаттоки шунчаки ҳол-аҳвол сўрашиш ҳам энг сўнгги янгиликлар билан қўшилиб камида ярим соат, бўлмаса бир соат давом этишини аниқ биларим.
Тўртинчи қаватга учиб чиқдим ўзиям.
Эшикни ичкаридан ёпдиму, ўзимни қушдай енгил сездим!
Ниҳоят ўз маконимга етиб келдим! Ўз уйинг — ўлан тўшагинг, деб бежиз айтмаганлар ахир.

Уйимнинг ҳар бир қаричи кўзимга ўтдай кўриниб кетди.
Чуқур нафас олдим ва бахтиёр қиёфада деворга суянарканман, ҳозир ваннага кириб, муздай сувда маза қилиб чўмилишимни тасаввур қилдиму, баданим ҳузурдан жимирлашиб кетди.
КУТИЛМАГАН СОВҒА
Бир пайтлар раҳматли онам айтардилар:
— Эрга теккан аёлдан ҳеч нарса қочиб қутулмайди, энди у  териси билан ҳам кўра бошлайди.
Тўғриси, бу гапга асло ишонмагандим.
Ўзи доим шунақа бўларкан, бошингга тушмагунча...
Хуллас, энгашиб пойабзалимни ечаётган пайтимда...
Мен аввалига ҳис қилдим. Бегона исни.
Ҳа, бу бегона ис эди ва, адашмасам, аёл кишига тегишли эди. Ҳар қалай, бунақа ўткир ҳидли атирни ишлатмаслигим аниқ эди.
Содиқжон акам ҳам ҳеч қачон бунақа ҳид таратиб юрмаган.
Бирдан бўшашиб кетдим.
Туфлимни апил-тапил ечдиму, нарсаларни шу ерда қолдирган кўйи ётоқхонага отилдим.
Кўнглим бир нарсани сезган экан...
Ётоқхонада бу ҳид даҳшатли даражада ҳамма жойни эгаллаб олган эди.
Бўғилиб кетдим. Аммо энг даҳшатлиси ҳали олдинда эди.
Менинг... бизнинг тўшагимизда биров ётгани аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Ғижимланган кўрпа дивандан сирғалиб, пастга тушиб қолган. Оппоқ чойшаб беҳаёларча очилган...
Нима қилишимни билмай қолдим.
Кўнгилда эса битта, биргина истак: “Ҳозир ошпичоқни оламану, Содиқжон акамни қиймалаб ташлайман!..”
Беихтиёр пичирлаб юборибман:
— Мана, қанақа экан эржонимнинг хизмат сафари...
Аёл кишининг қонида борми изқуварликка мойиллик ёки бунақа пайтлари яширин истеъдодлар очилиб кетадими, ҳайтовур, мен энгашиб, нимагадир хонага тўшалган гиламни диққат билан кузатиб чиқа бошладим. Нима излаяпман, ўзим ҳам билмасдим.
Йўқ, тезда топдим. Бу яна бир далил эди — аёл кишининг узун-узун соч толалари. Қўнғиртоб. Демак бўялган. Демак “модница” жувонлардан.
Беихтиёр Содиқжон акам бир-икки маротаба ишдан шундай қизларнинг рангли суратлари туширилган журналларни олиб келганини эслагандим.
Ўшанда:
— Ҳа, тинчликми, маллавойларни кўтариб қопсиз? — деб сўрагандим ҳам.
Эрим:
— Ҳа, энди булар гўзаллик тимсоллари, санъат асари, — деб қутулгандим.
Демак, ўша пайтлариям кўнгли суст кетиб юрган.
Демак, хизмат сафари баҳона мен оми, бефаросат хотинидан қутулгану, шартта биттасини бошлаб келган!
Ким билади, қачондан бери юради! Ким билади, қаерларга бирга боришган!..
Тутақиб кетдим. Аста-секин кўзимга қон тўла бошлади......

Давоми 9; 00да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
29🌚2👍1😁1
Ўзимча қонли ўч олиш режасини тузишни истардим, аммо ҳозирча буни эплай олмаётган эдим.
Мен эримга қўшиб ўша малла сочли ойимчанинг ҳам боплаб таъзирини беришни истардим.
Лекин қандай қилиб?..
КУНДОШИМ ЎЗ ОЁҒИ БИЛАН КИРИБ КЕЛДИ
Тан олай, саратонда ёққан қордай бу кутилмаган ҳолатдан эсанкираб қолгандим. Бу менинг хотиржам мулоҳаза юритишимга халақит берарди.
Кўзимга кўрингани қон ва яна қон эди, холос.
Истагим ҳам шунга яраша: қонли қасос!
Шу турган ҳолатимда қотиб туриб қолдим.
Ахийри қўрғошиндай оғирлашган оёқларимни аранг судраб, ошхонага ўтдим. Холодилüник эшигини очдим. Кутганимдай, иккита конüяк, биттасининг оғзи очилган, сув, қази-қарта, шоколад ва торт.
Иссиғим чиқиб кетди.
Мен у ёқда юрибман терга ботиб, бу ерда эса Содиқжон ака маишатнинг зўрини қилиб, конüяк ичиб, газагига шоколад еб юрибди!
Столга қарадим. Иккита финжон.
Беихтиёр шивирлаб юбордим:
— Кофе ичишибди, яшшамагурлар!
Ҳолбуки, бу финжонларни эримнинг ўзи 8 мартда совға қилганди. Ўшанда ҳатто мақтаниб:
— Қиш келса, совуқ тушса буларда маза қилиб кофе ичи-иб ўтирамиз, — деб мақтанганди ҳам.
Шу гапларни айтгунча тилгинанг узилиб тушса бўлмасмиди, мунофиқ!
Дастурхонга қўл теккизишга ҳам жирканардим.
Ана шунда...
Ана шунда ташқаридаги темир эшикка кимдир калит солганини эшитгандай бўлдим.
Асаб толаларим бениҳоя зўриққан эди, ҳар бир нарсани кўриб, ҳис қилиб, кўрмаганларимни тасаввур этиб турардим.
Адашишим мумкин эмас эди.
Мен шамолдек елиб бордим ва қишлоқдан ўлай деб кўтариб келган халталарни кўтариб балконга ўтқазиб қўйдим.
Ўзим эса... эшик ортига ўтиб, яшириниб олдим.
Мен ниманидир кутардим.
Ўлай агар, нима кутаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Бироқ ҳозир нимадир содир бўлишини сезиб-ҳис қилиб турардим.
Мана, темир эшикнинг иккинчи қулфи ҳам очилди.
Нимадир шиқирлади, тақиллаган товуш эса полга баланд пошнанинг урилганига ўхшарди.
Орадан мен учун йиллардек чўзилиб кетгандек туюлган бир неча сония ўтди ва мен...
Мен кўрдим. Ўз кўзларим билан кўрдим.
Йигирма беш ёшлардаги, елкасига тушган силлиқ сочлари малла, роса бўяб-безанган, торгина, ёқаси ўйиқ қора кўйлаги баданини сириб, қоматини кўз-кўзлаб турган жувон... ҳуштак чалганча, бепарво тарзда кириб келди.
Нима қилишни ҳам билмай қолдим. Аммо ҳамон эшик тирқишидан кўзимни узмасдим.
Аёл ҳуштак чалган кўйи ётоқхонага кириб кетди ва зум ўтмай гулдор халатни елкасига ташлаб чиқдию, ваннахонага кирди-кетди.
Мен жойимда шамдай қотиб турардим.
Ваннадан сувнинг шовуллагани эшитилди.
У... мегажин менинг ваннамда чўмилмоқда эди. Мен олислардан терлаб-пишиб, орзу қилиб келган ваннамда!
Миямга қон тепди.
— Ўлдираман! — дея пичирладим ўзимга ўзим. — Иккаласини ҳам!
Айни дамда дилимда шундан ўзга истак йўқ эди.
Секин ошхонага ўтдим ва тортмадан эрим гўшт майдалаган кезлари ишлатадиган болтача олдим.
Болтачанинг муздай дастаси менга қувват бағишлагандай бўлди.
Оёқ учида бориб, аста, шиқирлатмасдан ваннани устидан қулфладим. Энди эримнинг ўйнаши қопқонда эди. Ичкарида ҳамон сув шовулларди. Манжалақи бир нималарни хиргойи қилганча чўмилмоқда эди.
Миям жуда тез ишларди.
Нимадир қилишим керак эди.
Эрим келадими ёки йўқми? Келса, қачон келади?..
Аста юриб кичкина хонага ўтдим.
Бунақа пайтлари аёл киши кимга ҳам дардини айтарди? Энг яқин, сирдош дугонасига-да.
Эримнинг (Энди у кишини хаёлимда ҳам “Содиқжон акам” деб айтолмасдим) йигирма йиллик қадрдон дўсти Муроджоннинг хотини Лобар билан жуда апоқ-чапоқ эдим. Тўғриси, ҳамманинг бу оилага ҳаваси келарди. Эри хотинига қанчалар меҳрибон, хотини эрига! Ўзиям ярим кун кўришмай қолишса бас, бир-бирини соғиниб ўлишарди! Эр-хотиннинг бир-бирига муҳаббати тилларда достон эди, кўпчилик уларни орқаворатдан ҳам, олдиларида ҳам “Лайли-Мажнун”, қисқароқ қилиб эса “ЛМ” деб аташарди. Худди атайин қилгандай, Муроджон ака айнан шунақа номли сигарета чекарди. Ҳатто бу ажойиб, ҳаммага ибрат бўларли оила ҳақида газетада ёзишган, уларни бир неча маротаба телевизорда ҳам намойиш қилишган......

Давоми 10:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39🔥1
Хуллас, бу эр-хотиннинг садоқатига, меҳрига, муҳаббатига тасаннолар айтмай илож йўқ эди. Ҳамма қатори мен ҳам уларга ҳавас қилардим ва тез-тез бу Лайли-Мажнунни эримга ибрат қилиб кўрсатардим:
— Ўртоғингизни қаранг! Хотинини бошига кўтаради-я, бошига! Икки соат кўрмаса соғиниб, тентакка ўхшаб қолади! Оила дегани шундай бўлса-да...
Тўғриси, кўп масалаларда Лобарга маслаҳат сўраб мурожаат қилардим. Бу гўзал жувоннинг оқилалигига ҳам тан берардим. Бир сўз билан айтганда, Лобар билан Муроджон бир-бирига узукка қўйилган кўздай муносиб эдилар. Ҳеч ким уларни бир-биридан айро тасаввур этолмасди.
Нима қилай, дунё кўзимга қоронғи кўриниб турган маҳали биирнчи бўлиб аблаҳ эримни эмас, оиласидан бахт топган гўзал, оқила Лобарни эсладим.
Лобарга қўнғироқ қилдим. Аммо у қўл телефонини кўтаргандан кейин ҳам бир неча сония нима дейишни билмай, энтикиб туриб қолдим.
Қўл телефонида рақам пайдо бўлган шекилли, ниҳоят Лобарнинг ўзи:
— Бу сизмисиз, Дилрабо? — деди. Индамай турганимни англагач эса хавотир билан сўради: — Тинчликми, дугонажон.
Мен аранг лабларимни қимирлатдим ва ўлимга маҳкум қилинган асира янглиғ садо бердим:
— Мен эримни ўйнаши билан тутиб олдим...
Лобар ҳам бир зум жим қолди. Кейин оҳиста сўради:
— Энди нима қилмоқчисиз?
— Ўлдираман! — дедим.
— Кимни? — ҳайрон бўлиб сўради Лобар.
— Иккаласини ҳам! — дедим пичирлаб.
— Тўхтанг, тўхтанг, — деди Лобар шошиб. — Аввал ўзингизни босиб олинг. Ўлдириш қочмайди.
— Барибир ўлдираман! — деб шивирладим қатъийлик билан.
— Ўлдириш қочмайди, — дея такрорлади Лобар. — Аввал бу хиёнатнинг сабабини аниқлаш керак.
— Хиёнатда... сабаб бўладими? — дедим довдираб.
— Албатта-да, — таъкидлади Лобар. — Одатда, эр киши уйида ёки хотинида етишмаган нарсани кўчадан, бошқа аёлдан излайди. Келинг, Содиқжонни бу йўлга бошлаган сабаблар ҳақида гаплашайлик.
— Мен ҳеч нарсани билмайман, Лобар опа, — дедим довдираб.
— Сизни тушунмаяпман, — деди Лобар хавотирланиб.
— Бундай кун сизнинг бошингизга икки дунёдаям тушмайди. Шунинг учун мени тушунинишингиз қийиндир. Лекин мен...
Ортиқ гапира олмай қолдим. Томоғимга муштдай бир нима келиб тиқилганди.
— Тўхтанг, шошманг! — деб қолди Лобар. — Мен ҳозир етиб бораман. Биргаликда хотиржам ўтириб, ҳаммасини муҳокама қиламиз. Иложи бўлса Содиқжон ака билан ўзим гаплашаман...
Лобар ҳамон алланарсаларни куйиб-пишиб гапирарди. Мен гўшакни аппаратнинг ёнига қўйдим ва болтани чангаллаган кўйи аста ванна томон юрдим...
ҚОН ТЎКИЛДИ
Ҳали айтганимдай, бунақа маҳаллари минг титраб-қақшаманг, баъзи лаҳзаларда миянгиз худди соатдай аниқ чиқиллаб ишларкан. Бўлмаса гўшакни жойига қўймаслигим лозимлигини, чунки унда Лобар қўнғироқ қилавериб безор қилишини ўйлаб ҳам ўтирмадим, шунчаки бу ишни беихтиёр бажардим.
Кейин ванна ёнига келдим.
Ичкарида малласоч манжалақи ҳамон сувни шовуллатиб, бир нимани бақириб хиргойи қилганча чўмилмоқда эди.
Ичкаридан ҳаром иси келарди!
Мен... чироқни ўчирдим. Ванна ичи қоп-қоронғу бўлиб қолди.
Бирдан сув ўчди. Кейин ичкаридан манжалақининг нозли овози эшитилди:
— Бунақа ҳазиллмашманг, акажон! Қоронғида бирон нарсани синдириб қўйсам, кейин ўзингиз балога қоласиз севимли хотинингиздан!
Вой “акажон” деган тилларинг узилиб тушсин! Хотини борлигини билиб туриб...
Лекин индамадим.
Жимликдан хавотирланди шекилли, жувон энди сал ҳайиққан оҳангда овоз берди:
— Ўзингизмисиз?
Мана шунда “сичқон-мушук” ўйинини бас қилдим
— Бу менман! — дедим.
— Вой! — деб юборди жувон жон ҳолатда. Кейин ичкари бирдан жим-жит бўлиб қолди.
— Қани у? — дедим.
— Ҳозир келиб қолади... — ахийри садо берди жувон. — Машинамга бензин солай деб кетганди...
Истеҳзоли кулиб қўйдим.
Эрим бечора бир... хотиннинг олдида ўзини бой кўрсатиш учун бирон ўртоғининг машинасини ҳам олиб турганга ўхшайди. Кимникини олдийкин? Тўғри, дўсти Муроджон аканинг “Нексия”си бор. Лекин Муроджон ака ҳеч қачон бунақа ишлар учун машинасини бериб турмаслиги аниқ. Аксинча, эримни уришиб-сўкиб ташлаган, бирамаллаб бу йўлдан қайтарган бўларди. Демак бошқа бировдан олиб турган у ярамас! Сичқон сиғмас инига-ю........

Давоми 11:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39🔥2
🔥Қизинг бўлса...

Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зоҳид Зиё...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
​​Худди шу пайт темир эшик очилгандай бўлди.
Бу эрим эди!
Бошқа биров бўлиши мумкин эмас!
Мен жон ҳолатда атрофга алангладим. Нимагадир ишни бирдан болтадан бошламайин деган қарорга келдим. Аввал иккаласини юзлаштириб.
Кўзим ошхона эшиги ёнида турган чиқиндилар солинган пақирга тушди. Пақир ичида битта бўш конüяк шишаси бодринг помидорлар тухум пўчоқлари кўринди.
Шахт билан оғиргина челакни кўтардиму кириш йўлагига отилдим.
Аллақачон ичкарига кириб олган эрим энди энгашиб туфлисини ечаяпти экан.
Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Алам устида жон-жаҳдим билан челакни эримнинг бошига солдим.
Челак даранглади. Ичидаги нарсаларнинг бир қисми эримнинг бошига устига сочилди.
Эрим мункиб кетди аммо йиқилмади. Бир амаллаб қаддини ростлади.
Шу даражада қаттиқ урибманки.
Эримнинг чаккасидан қон оқарди. Þзида бодринг-пиёз пўчоқлари. Усти-боши чиқинди.
Эрим чайқалиб кетди ва мувозанатини йўқотиб гурсиллаб йиқилди.
Мен қасос онлари етиб келганини ўйлаб нафрат билан унинг юзига қарадим.
Аммо.
Бу менинг эрим эмас эди.
Бу эримнинг энг яқин ўртоғи Муроджон эди.
КИМ КИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИ?
Бироқ мен ҳатто ҳайратланишга ҳам улгуролмадим.
Худди шу маҳал зиналардан кимнингдир тапиллаб шоша-пиша чиқиб келаётгани эшитдим.
Зум ўтмай йўлакда ранг-қути қув ўчган Лобар пайдо бўлди ва ўша ерда турибоқ менга қараб бақирди:
Улгурдимми?
Лекин мен жавоб бермасимдан бурун Лобарнинг кўзи ерда узала тушиб ётган эркакка тушди.
Лобар жон аччиғида
Содиқжон ака! деганча эркакка отилди.
Айтганимдай бу унинг Содиқжон акаси эмасди.
Чиқиндига беланиб, чаккасидан қора қони оқиб ётган эрини кўрган Лобарнинг эсхонаси чиқиб, кўзлари ола-кула бўлиб кетди.
Шу лаҳзада эса ванна ичида қоронғуликда ўтирган бояги манжалақи эшикни гурсиллатиб урди ва бор овозда
Муроджон ака! Келдингизми? деб бақирди. Қутқаринг мени псих хотинингиздан!
Ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетгандай эди.
Аммо бизнинг бошимизга тушган савдолар шу билангина тугамаган экан.
Мана шу ғавғонинг устига қўлида одатда сафарларга чиққанда олиб кетадиган каттагина жомадонини кўтарган эрим келиб қолди!
Хуллас воқеа бундай бўлган экан.
Эрим чиндан ҳам хизмат сафарига кетаётган экан. Лекин бундан хабар топган Муроджон ака Уйингнинг калитини бер иш вақти озгина дам олишга кирарман деб туриб олган. Содиқжон акам ҳайрон бўлган, лекин барибир калитни берган.
Малласоч жувон эса Муроджоннинг янги котибаси экан.
Уйни уч кун тозаладим ўзиям.
Барибир ниманингдир ёмон иси ўрнашиб қолгандай, ҳеч уйга киргим келмасди. Назаримда бу хиёнатнинг иси эди.
Эримга ҳам аввал ишонмадим. У қасам ичиб, ҳар бир гапини юзлаб далиллар билан исботлаб ташлашга уринарди. Ҳатто у киши хизмат сафарида бўлган жойларга ҳам бориб келдик.
Энг қизиғи.
Энг қизиғи, менинг кутганимнинг буткул аксича, Муроджон билан Лобар ажрашишмади.
Улар ҳамон бахтиёр эр-хотин. Кўпчиликка ибрат.
Ҳамма уларни ҳамон ҳавас билан тилга олади.
Ўзларини бир кўрсангиз эди, сиз ҳам бунга иқрор бўлардингиз. Меҳрибонликда эр хотинидан ўтган, хотин эридан. Бир-бирларига меҳр билан муҳаббат билан боқишадимией.
Фақат нимагадир мен уларни бу аҳволда кўрсам ўз-ўзимдан уялиб кетавераман.
Балки шу сабаблилдир, кейинги пайтларда ҳамманинг ҳурмат-эътиборига сазовор бу бахтиёр оила билан борди-келди қилмай қўйдик.
Шуниси бизга маъқулроқдай.
Бизнинг оиламизда эса.
Билмадим, балки янглишаётгандирман, аммо ўша воқеадан кейин оиламизда нимадир дарз кетгандек. Бўлмаса юрган биров, хиёнат қилган биров.
Лекин барибир нимадандир кўнглим тўлмайди. Баъзан Муроджон нима учун айнан бизнинг уйни танлаган? Демак тилларинг бир бўлган! деб эрим билан жиқиллашиб оламан. Содиқжон акам куйиб-пишиб ўзини оқлашга тушиб кетади, ота-онасини ўртага қўйиб қасамлар ичади.
Буларни эшитиб сал таскин топгандай бўламан.
Лекин бу туйғу вақтинча эканини сезиб тураман. Зеро уч-тўрт кун ўтиб, бари бошидан бошланади.
Шундай пайтлари Лобарни ўйлайман. Нимагадир унга ачинаман. Ачиниш баробарида йиғлаб-йиғлаб оламан.
Ҳа, биз аёллар шунақамиз. Бизни тушуниш қийин.
ТАМОМ
Дилрабонинг дил сўзларини Абдуқаюм Йўлдошев қоғозга туширди

Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
38👍14😢3🤔2
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
🤔32