📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.34K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!

💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:

💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

🌙
РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5🥰1
ҒУРУР..

Мактаб давридан Холидага ошиқлар бисёр эди. Хам кўриниши чиройли, ҳам отасининг бойлиги бу қизни мағрурлик осмонига чикарган дугоналари хилма хил кийимларига махлиё бўлишарди. Мактабни битириб онасининг таклифи билан университетга ўқишга кирган Холида ўша ердан ўз мухаббатини топди. Шавкат акаси унга осмон ваъдалар берар бу севги барча хавас қиларли даражада эди. Лекин Холиданинг отасини ишлари бироз орқага кета бошлагани учун у хамкори билан қуда бўлиш таклифини олди. Икки тараф ишни пишитишгач Холидага бу хабар етказилди. Айтганини қилиб юрган бу кизга хабар ёкмади. Ўз норозилигини катта жанжал кўтариб ошкор килган кизга бу буйрук сифатида янгради: "Шу йигитга тегасан!!!"
Шавкат билан учрашувга чиққан Холида йиғлаб хамма дардини тўкди. Шавкат "нимаям кила оламиз, отангни айтганига тег" деди холос. Холида бўлғуси куёв Содикжон билан учрашувга борди. Бир оёғи бироз оксайдиган кўримсиз бу йигит Холидага умуман маъкул тушмади. Йигит билан тузук гаплашмай уйга келиб онасини кучоғига ўзини отиб ўкириб йиғлаб - "Урод у, мени уродга берасизларми?" дерди. Отаси бу норозиликка карши шундай деди: "У аклли йигит, у билан ишлаганман. Олифта бировни пулига яшайдиган пасткаш болалардан шунака мардлар яхши" деди.
Тўй хам ўтди... Холиданинг эрига кўнгли исимади. Аслида Содикжон туғма ногиронмасди. Автохалокатдан оёғи чулоқланиб колганди. Ўз билими ва кучи билан оёққа турган йигит алохида кўчиб чикди. У хотинидан уяларди. Уни олдида ўзини ноўнгай сезарди. Холида эса кундан кунга эридан нафратланар умуман ёввойилашиб борарди. "Эх Холида, агар билсанг хаётдан кўринишмас калб мухим роль ўйнайди" дерди дугонаси унга." Мени эримни қарагин кандай ёкимтой, лекин қизлар билан роса юради. Мени борсанам демайди."...
Холида бироз ўйланар лекин эрини кўрса баттар асаблари бузилиб кетаверарди.
Шу орада Холиданинг туғилган куни бўлди. Дугоналари йиғилишди. Кечки пайт ишдан қайтган эри унга чиройли гулдаста ва планшет совға килди. Планшет интернетга уланган экан. Холида энди ёлғиз уйда зерикмайдиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида Холиданинг сайтига Шавкат дўстлик юборди. Холида у ёқ бу ёқдан гаплашди. Уни олдиндан севгани учун Шавкатни қаттиқ согинганини сезди. Шавкат уни учрашувга чакирди. Холида кийиниб безаниб йўлга отландиямки эшик қўнғироғи чалинди. Қараса қайнонаси экан... "Уф шу етмай турувди" ўйлади Холида. Аёл жуда босик уйлаб гапирадиган окила аёл эди. У келинига Содикжоннинг мактабдан эришган ютуклари, сўнгра автохалакат натижаларини сўзлаб берди. "Яқинда уни операцияга юборамиз. Яна олдингидек оқсамай қолади насиб бўлса" деди аёл. Қайнонаси кетдиямки эри ишдан қайтиб қолди. Эри ухлагач интернетга кирса Шавкатдан бир тўла аразли смайликлар келибди... Холида ундан кечирим сўраб хат ёзиб "Эртага албатта учрашамиз" деди.
Эртасига учрашувга яна тайёргарлик кўрган Холиданинг телефони жиринглади. Бу сафар яқин дугонаси экан. "Хеч қаерга кетмай тур, хозир олдингга боряпман сенга гапим бор" деди у. Холида уни буни бахона килсаям "кўп вактингни олмайман" деди у. Етиб келгач, нафас ростлаб олгач дугонаси деди "Нима сен Шавкат билан учрашмокчимисан.? Кўзингга кара дугонажон... Ўша Шавкатинг фотограф йигитни заказ килибди. Унга "Битта бойвачча келинни шантаж қилиб пулини шилмокчиман интернетда гаплашяпман" дебди . Бу гапларни эшитган Холида шалвираб ерга ўтириб колди. Бироздан кейин ўзига келгач дугонасини қучоклаб огоҳлантиргани учун рахмат айтди... Сўз оҳрида "Балким бу менмасдирман, лекин барибир у билан энди ҳеч қачон учрашмийман" деди у.
Орадан ойлар ўтиб борар Холида хомиладор бўлмаётганди, чунки эридан яширинча сакланувчи дорилар ичарди. Шу шу совуқ рўзғор уларни жонига тегди хисоби. Қанча кўп совға салом улашмасин хотинининг мехрига эришолмаган эр бир куни уни дориларини топиб олди. Сакланувчи дорилигини билгач Холидага нега бундай килаётганини сўради. Жавоб ўрнига жанжал бошлаган Холида ўзини тутиб туролмади," Мен сиздек хунук одамдан фарзанд кўрмайман барибир ажрашаман" деди. Содикжоннинг кўзларини мунг эгаллади... хотинидан кўзларини олиб кочди ва индамай хонадан чикиб кетди......

Давоми 8:00 да
36👍2😢2
Холида ичидан ўзини хатосини англади, лекин беэътибордек яна планшетдан кино кўра бошлади.
Орадан икки соатлар ўтиб нимадир сабаб билан ташқарига чикса эри сўрида сигарет чекиб ўтирар бироз кайфи ҳам бориди.
Холида унга қарамай бурилиб кетмокчийди уни тўхтатди. "Холида сизни бу уйда ортиқ тутиб турмайман, уйингизга кетишингиз мумеин" деди . Бу гапни эшитган Холида кулиб ўзини хурсанддек тутди. Ўша заҳотиёқ шартта кийимларини йиғишга тушиб кетди.
Эри Холидани тўҳтатмади... Холида юкларини тайёрлагач эрига планшет у совға қилган тақинчоклар, телефон ва кўйлаклар солинган яшикни келтирди. "Бу сизнинг совғаларингиз буларни олиб еетолмайман" деди у. Эри яшикка бир қараб қўйдида "булар менинг совғаларим демак улар сизники" деди.
Холида уйига қайтди...Энди кушдек енгил бўламан деб ўйлаган қиз аксинча ғамга чўкиб колди. Чунки онаси унинг хеч бир сабабсиз кайтганини эшитиб ғазабини тутолмади. Қизига ва ўзига лаънат айтди. "Ўзим ахмокман шунака кизни тарбиялаган" деди. Отаси келгач отасиям унинг қайтишидан норози эканлигини айтди. Холида йиғлади, "Кўнглимга қарамадинглар мен ҳам одамманку" деявергач уни ўз холига қўйишди. Ҳолида қўлига дипломини олгач бу оилада ахвол янада оғирлашди. Содиқжон хотинини бирор марта сўраб келмади....
Хар куни оркага кетаётган ишларини деб асабийлашаверган Холиданинг отаси бир куни ишхонада иш креслосида, ўтирган жойида юрак хуружи бўлиб Аллоҳга омонатини топширди. Жанозада тумонат одам йиғилди. Қариндошлар Содиқжоннинг қабристонгача қайнотасини тобутини кўтариб боргани, кўмишгани, Холиданинг 2 укаси қатори теппа тенг елка тутиб турганини хамма гапириб куёв болани мақташди. Холида эрини кўрмади, ўзи билан ўзи овора эди. Эри қайнотасини ҳамма маъракаларида қатнашди, лекин Холида билан умуман гаплашмади. Орадан 2 ойча вақт ўтиб оилада моддий етишмовчилик бошланди. Бунинг устига онаси тез тез оғриб қоларди.
Энди Холида ўз харажатларини ўзи қоплаши кераклигини тушуниб иш излай бошлади. Уйи яқинидаги мактабга хужжатларини топширди. Директор отаси билан яқин дўст бўлгани учун Холидани ишга қабул қилди. Холида она тили ва адабиётдан дарс ўта бошлади. Бир куни у Шавкатни кўриб қолди. Қизга осмон ваъдалар берадиган йигит унга учрашиб юриш таклифини киритди. "Нима қилибди эрга тегиб чиқдингку хеч ким гапирмайди." деди Шавкат беписандлик билан. Ундан бу гапни кутмаган Холидани эти увишиб, титраб, музлаб кетди...
Йўл қуйи "Эҳ мен ахмоқ уни шунча севган бўлсам, у бўлса фақат пулим учун юрган эканда.. Энди бу гапи билан хурмат чегарасидан ҳам чиқиб кетди... бойлик , нафс унинг учун биринчи даражада туришлигини афсуски билмаган эканман" уйлади у...
Сенсиз яшолмайман деган Шавкат 1 ой ўтиб бошқа бир қизга уйланди. Қизиги шундаки у қиз билан анчадан бери севишиб юраркан... Бундан чиқди Холида Шавкатнинг хаётида хеч ким бўлмаган. Шавкатга қизнинг бойликлари керак бўлган ҳолос. Аҳмоқ қиз эса телбаларча олийжаноб эрини шу сўтак билан солиштириб юрарканда...
Содиқжон Холида кетгач каттик тушкунликка тушиб ичишни одат қилди, лекин окила онаси уни бу йўлдан кайтара олди. Содиқжон хам хаётда нотўғри уй фикрга эга эди. Яъни "Ҳамма киз факат мени мол давлатим учун юради, Холидаям менга теккач бойлигим қулига айланади" деб ўйларди. Хаётда бойлик билан хамма нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган Содикжон ва нихоят операцияга розилик билдирди. Шу орада кайнотаси ўтиб колиб унга бир ойча операцияни орқага чўзишга тўғри келди. Операциядан сўнг 3 ойча вакт ўтиб овсамай юрадиган бўлди.
Холида 8 март байрами арафасида хамкасабалари билан ресторанда ўтиришди. Улар бир бирларига турмуш ўртоқлари қанақа совға улашганини айтишар, болалари борлари фарзандларининг қилиқларини айтиб кулишиб ўтиришарди... Холида охирги вақтларда ўз хатоларини ўйлаб сиқила бошлаганди. Эри нима айтса мухайё килар, олийжаноб йигит эди лекин Холида уни кадрига етмади. Хозир хамма унга ёмон кўз билан қараётгандек туюларди. Мактабга малака оширишга келган эркаклар хам унинг эридан ажралганини билиб дархол хушомад килишар, энди унинг на суянчиғи отаси бор ва на химоячиси эри бор. Холида ўйлаб ўйлаб эри билан учрашмокчи бўлди. Вақт окар сувдек экан...
28🔥7👍5
Давоми 9:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4
Қатангки уни эри билан кўришмаганигаям 8 ой бўлибди.
Бир куни Холида эри совға килган чиройли кийимларни кийиб у ишлайдиган корхона якинидаги кийимлар дўконига айланишга борди. Эри тез тез шу дўконларни айланишга кирарди, чунки униям шу атрофда бир неча точкаси бор эдида. Холида ярим кунча дўконларни айланди... Нихоят узокдан эри кўринди... У энди оксамаётганди. Бироз тўлишгани учун костюм шимлари ўзига жуда ярашиб турарди. Холида ойна олдида туриб, сочини бироз туғирлаб, ўзини ўнглаб олгач эрига караб юра бошлади. Шу пайт эрининг чехраси ёришиб кетди. Унинг қаршисига Холидадан 10 чандонроқ гўзал, кўринишидан 6-7 ойлик хомиладор аёл пешвоз чиқди. Улар кулиб гаплашишди аёл Содиқжоннинг билагидан қўлини ўтказиб олди ва дўконларни айлана бошлади. Холида уларга анқайиб хайратдан ёқа ушлади. Эрининг уйланиб олиши хаёлигаям келмабди. Бечора бирдан ўзини дўкон ичига уриб уларнинг кўзидан узоклашди. Эри билан аёл бир дўконга киргач Холида югурганча кўчага чикди. Тўғри келган таксига ўтирганча уйига қайтди. Хонасигача йиғисини ушлаб келган Холида диванга ўзини ташлади. Кўзларидан ёш сизиб чикди... тили эса пичирлади "ўзим хаммасига ўзим айбдорман."...
Ўз ёғида ўзи қовурилган Холида йиғлай йиғлай оҳири чарчаб ухлаб колди. Эртасига оёғи тортмай ишга борди. Ҳамкасбларидан "Мактабга яқинда малака ошириш учун чет элда ўқийдиган бир талаба келаркан." деб эшитди. Орадан 1 хафтача ўтиб Директор Холидага Саодатни таништирди. Тим кора сочлари узун бу гўзал талаба қиз Содикжон билан дўконларда қўлтиклашиб айланаётган Холиданинг ўйлашича ʺкундоши ʺ эди. Саодатнинг кўнгли очиққина қиз эеан.Унинг юз кўзидан бахтли эканлигини сезиш кийинмасди. Хар куни уни уйидагилар машинада мактабга келтириб қўйишар, ишдан сўнг олиб кетишарди. Саодат тез орада барча ишлайдиган ўқитувчилар билан чикишиб кетди. Замонавий дарс ўтиш жараёни хам ўзгача бу қизга директор шу ерда иш фаолиятини давом эттиришини илтимос килди. Бу хол факат Холидага ёқмас, "бир вақтлар сакланувчи дорилар ичмаганимда хозир ширингина болажонимни бағримга босиб ўтирардим" дерди алами келиб. Саодат Холида билан ёлғиз қолди дегунча Холида тезда кетиб колар, унинг оиласи хақида сўзлашларини айниқса эрини мақташини эшитишниям истамасди.
Бир куни Холида йулда кетаётганди, оркадан Саодат утирган машина келиб тўхтади. Холида ўзини четган олди. Саодат машинадан бошини чикариб Холидани машинага таклиф килди. "Опа ўтиринг, менам ўша томонга еетяпман" деди у. Аввалига Холида қаршилик билдирди, Саодат уни қистайверганидан сўнг майли деб машинага ўтирди. Хаёлида шофёр уни эри деб ўйлади. Йўқ хайрият бошқа экан. Ўша куни уйга келса уйида мехмонлар бор экан. Онасиям хурсанд бўлиб ўтирган экан. Мехмонлар кетгач онаси қизига "сенга совчилар келишди қизим, энди бу юришинг бўлмайди, турмушга чиқ" деди. Холида хозир қаршилик билдириб бақирса онасини мазаси қочиб қоладигандек туюлди ва "аввал учрашиб кўрай" деди.
Эртаси куни учрашувга чиққан Холиданинг хафсаласи пир бўлди. Куёв бўлмиш қорин қўйган гавдали эркак камида 45 ёшдан ошганди. Оғзини тўлдириб мактанаётган бу кишига Холида қатъий рад жавоб бериб "Сиз ўзизга бошқасини топинг , мени тинч қўйинг. Биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деди у. Уйига келиб онасигаям тушунтиргач онаси индамади. Холида тубсизликка қулаб кетаётган ожизага ўхшарди. Нимани килсанг хор, ўшанга бўласан зор... ўйланарди.
Бир бирини қувлаб кунлар ўтарди. Саодатнинг хомиласи 9 ойликдан ошгач охирги хужжатларини тўғирлашга мактабга келди. Бу вақтда мактабда хеч ким йўқ эди хисоби. Ўқитувчилар хонасида ўтирган Саодатнинг бирдан мазаси қоча бошлади. Холида ўша пайт эшикдан кириб қолди. Иш билан шошиб юрган Холида хомиладор аёлни бу аҳволида ташлаб кетолмади, дархол "тез ёрдам" чакириб унга ёрдам бериб турди....
" Мен билан шифохонага боринг қўрқяпман" деди қиз унга ялиниб. Холида Саодатнинг райини кайтаролмади. Шифохонага бирга борди. Саодат йўлда онаси ва эрига қўнғироқ килди. Улар етиб келгунича Саодат ўғил туғди. Холида бу хабарни эшитиб хам хурсанд бўлди хам йиғлади......

Давоми 10:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
36
​​Ичида уларга бахт тилаб тезроқ бу ердан кетиши кераклигини тушунди. Ташқарига эрини машинаси тўхтаб ундан ҳамма туша бошлади. Холида тезда бошқа йўлдан кўчага отилди, лекин чап томондан келаётган машинани курмай колди. Қаттиқ тормоз овози ва Холиданинг чап томонида каттик оғрик хис килиб улгурмай учиб кетди. Йул четида турган бетонга боши билан тушиб боши гувиллаб айлана бошлади, сўнг кўзларини охиста юмди.
Холида кўзларини очганида юрак овози эшитиладиган аппарат ишлаётганини сезди. Бошини у ёк бу ёкка бурмокчи бўлиб буролмади. Афтидан буйнига канакадир тиргак боғлаб қўйилгандек эди. Оёк қўллларини бироз кимирлатди. Ишлаяпти. Бироздан сўнг эшик очилиб ичкарига ёкимтой хамшира кириб унга жилмайди. Сўнгра томчи дорисига шиприц оркали дори юборди. "Яхши бўлиб колдингизми келинойи?" деди киз. Холида бироз унга караб турдида "Рахмат... уйдагилар биладими?" деди зўрға. Хамшира боши билан тасдик ишорасини берди.
- Эрингиз 3 кундан бери шу ерда ўтирибди.
- Эрим?... Мени эрим йўқ деди Холида.
Хамшира унга кўз остидан каради," алахсираяпти" ўйлади у. Ҳамшира чиқиш эшигига етганда ташкаридан Содикжоннинг овози эшитилди "Ўзига келдими, кўрсам бўладими?".. Хамшира каршилик килганди Содикжоннинг овози баландлади:-" Мени қўйворинглар илтимос бир курай. "
Унга рухсат тегди шекилли Холиданинг олдига кириб келди. Холида мен туш куряпман чоғи деб уйлади Содикжон хотининг ёнига ўтирди Холиданинг сочларини силади. Холида кўзларини юмди, Содикжон унинг пешонасидан ўпди.
- Қўркитиб юбордингизку деди қўлларини силаб.
Туш куряпман уйлади Холида, кейин бирдан ёдига Саодат тушди.
- Ўғил муборак деди овози калтираб. Содикжон унга ажабланиб каради. Шифокор кириб колдида уларнинг сухбати узилди.
Эртасига уни ёнига онасини киритишди. Аёл анча уриниб колган эканми неча марта тинчлантирувчи уколллар олганидан кўзлари чўкиб колганди. Вақт ўтибҳХолидани палатага олишди. Хамкасблар келиб турар эри Содикжон хар куни ишдан сўнг бир даста гул кутариб хотинидан хабар олар мехрибончилигининг чеки йўқ эди. Холида Саодат хакида хар гал сўрайман деб сўрай олмасди.
Холида эрининг киликларидан бир жахли чикса бир карахт холга тушарди. Шифохонада ётиш хам жонига тегди. Уйга кайтишга тайёргарлик кўраётганда эри унга яна 1 ой санаторияда даволаниш учун чипта совға килди. Холида тоғли санаторияга кетгач эри хафтада бир ундан хабар оларди. Холида бу холатда яшаб бўлмаслигини Саодатдек аклли кизни бахтига чанг солишга виждони кийнала бошлади.
Эри ёнига келгач унга деди.
- Содик ака вактида кадрингизга етмадим, хато килдим шуни жазосини тортдим, лекин сизга маслахатим мени хатойимни такрорламанг илтимос. Сиз Саодатни кадрига етинг у сизга ўғил фарзанд ато килди. Мен уз йўлимни топарман.
Аввалига ажабланиб турган эри кулиб юборди:
- Саодат менинг жияним якинда ўғилли бўлди. Уни курсдошига узатганмиз. Унга сиз ёрдам бердингизми? Мен сизларни таништиришни ният килгандим, улгурмасимдан бу фалокат булиб колди. Мени хотиним битта уям булса сиз!!!
Санаториядан чикиб Содикжон билан уйига кайтган Холида хар бир кунларини кадрига етиб яшайдиган булди. Орадан йиллар ўтиб бу оилада 3 та фарзанд туғилди.
Хурматли аёллар мен бахтсизман деб тушкунликка тушишдан олдин ўйлаб кўринг.
Сизнинг бахтингиз кимнингдир орзусидир.

Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
47🥰11👍8🔥4
🔥Қизинг бўлса...

Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...

Зоҳид Зиё...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰42👏2
ҚОНДОШЛАР.....

Қандай бахтли кунлар эди. Шоди ота ишга чиқиб келар, рўзғори учун пул топиш билан бир қаторда печка учун ўтин ҳам қиларди. Қишлоқ шароити, газ йўқ. Тўғри баъзида электр печдан ҳам фойдаланиб уйни иситса бўларди аммо ҳали айтганимдай қишлоқ шароити ҳа деганда электр ҳам доим бўлавермасди. Айни кечки овқатланадиган пайтда уч соатлаб электр чироғи ўчиб қоларди.
-- Э кампир чарчасам ҳам ишдан эртароқ келишга ҳаракат қилдим. Светга ишонч йўқ, болаларимиз совуқ қотмасин деб озроқ ўтин қилиш учун. - дерди доим Шоди ота.
Шоди ота далада ишларди.... мол ҳолларига жой бўлсин, бироз полиз экинлари экиб олиш учун ва нон учун буғдой ҳам экиш учун асосан далада ишларди. Уйга кечда молларни ҳайдаб келгач Анзират хола сигирларни соғиб оларди. Доим болалари учун эрталабки нонуштага сутлэ таомлар пиширар, қўшимчасига дастурхондан қаймоқ ҳам аримасди. Шу билан бир қаторда уйда уй ишларидан ташқари Анзират хола сотувга ҳам сут қатиқ ва қаймоқларни орттирарди. Албатта бу ҳам рўзғор учун керак эди- да.
Катта ўғли айни ўсииринлик пайтида ҳарбий хизматга Афғонистонга бориб темур тобутда қайтиб келди. Бу воқеа ҳам Шоди ота учун ёмон таъсир қилди. Ўйловдан касалланиб қолди. Кичик ўғлини тўйи қилгандан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Шоди ота ҳам бу дунёни тарк этди.
Ўғли, келини билан ёлғиз қолган Анзират хола яшашда давом этарди. Бошида чолисиз бироз қийналди. Кейинчалик бироз кўниккач бошқа синовлар ҳам яна кўпая бошлади. Ўғлини ишлари яхши бўлганлиги учун шаҳардан ҳам уй олди. Анзират холанинг набиралари бирин кетин туғилишди. Набираларига қарашар, уй ишларигаям улгурарди. Келини ҳам ишларди. Набиралари анча улғайиб қолишгач, энди шаҳарда яшай бошлашди. Бир томондан мактаблари ҳам яқин яхши, аммо ота уйини тарк этилиши ёлғиз ўғил учун яхшимасди. Шундай бўлса ҳам қиш ва куз ойлари Анзират хола ҳам келини, ўғли ва набиралари билан бирга шаҳарда яшай бошлади. Бошида ҳаммаси яхши эди. Аммо уларнинг тотув ҳаётига кўз тегди чоғи ёки инсон кеасайгач ҳатто форзандларинаям кераксиз бўлиб қоларкан.
Арзират холанинг кераксиз бўлиб, набираларигаям ёқмай қолганлигини тез тез эслатиб туришарди. Мана қиш ҳам чиқиб интиқлик билан кутилган баҳор фасли ҳам етиб келди. Ўғли иш сафаридан келгач, ўз қишлоғига олиб бориб қўяди. То кеч кузгача ўзининг жонжон қадрли уйида яшаш қандай яхши.
Тўғрида набираларига ёқмаса, келинига ёқмаса ўғли эса доим иш сафарида юрса. Шаҳардаги ўғлини уйида ҳаммага ортиқча кўриниб қолганди. Буҳолат Анзират хола учун қандай оғриқли ҳолат эди. Бу каби муомилаларга тайёр эмаслигидан охирги нуқтасигача чидаб келишга мажбур эди. Ёлғиз бўлса ҳам Анзират хола ўша қишлоқдаги уйида яшагани маъқулроқда.
Интизорлик билан кутилган баҳор бу йил эртароқ келди. Анзират хола баланд қаватли уйнинг подъездида баҳорнинг илиқ ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун кўп ўтирар ва баҳор қуёши тафтида исинарди. Анзират хола жудаям кексайиб қолганди устида иски чопони, оёғида эски калиши. Шундай бўлса ҳам ўзиникилар уни ёқтиришмасди. Қўшнилари эса Анзират холани ҳурмат қилишарди баракат топишсин. Яхши муомилада бўлишарди, ҳол аҳволини сўрашарди ҳатто бешинчи қаватга уйларигм чиқишига ёрдамлашишардилар ҳам. Магаўиндан қўлида сўмкалари билан қайтаётса, қўшни болачалар Анзират холани юкларинғ қўлидан олишиб, ёрдамлашишарди.
Анзират хола кекса бўлишига қарамасдан уйишларига чиниққан, ишдан қочмасди. Ўзи овқат пиширарди, уйларни йиғиштириб полларни ювиб ҳатто кир мошинада кирларни ҳам ювиб қўярди. Келини ишда бўларди уйда бўлгандаям бунақа ишларни деярли қимасди.
Сиз бекорчисиз шу учун уйдаги ишларни қилишингиз шарт!- деб безбетларча уялмасдан кекса қайнонасини юзига айтарди.
Набиралари бувисғбилан гаплашмасди. Уйларига меҳмон келишганда Анзират хола ўз хонасидан чиқмасдан ўтирарди. Бир марта меҳмон келганда ўз хонасидан чиққан бувисини бир набираси уришиб берганди;.......

Давоми 13:15


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25🔥5
​​Буви айтгандимку меҳмон келганда чиқманг хонангиздан деб бу аҳволингиз билан бизни меҳмонларимиз олдида бизни уялтирасиз.- деб.
Анзират хола ҳеч кимга арз қилиб гапирмасди. Айниқса охирги пайтлари кам гапирадиган бўлиб қолганди. Тунлари эса ҳамма ухлагач ухламасдан ўз хонасида бу тақдиридан норози бўлиб ўксиб ўксиб йиғларди.
Баҳор мавсуми сабаб Анзират хола ўз қишлоғидаги қадрдон уйига кетяпти. Автобусда бирга юрмаслик учун, ўғли келини билан Анзиоат холага такси чақиришди. Онахоннинг юклари ҳам кўп эмасди. Биттагина кўҳнагина сўмка, ичида ҳам эски кийимлари билан таксига чиқди. Қадрдон қишлоғи томон поезд қатнарди. Шу сабабли такси бир зумда вокзалга олиб келди. Қўлидаги ҳассасига суяниб кассадан қишлоғигача билет олди ва поезд келишини кутиш учун бориб скамейкага ўтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан онахоннинг поезди ҳам келди. Секин поездга чиқиб, вагон деразасидан самимий ва меҳр билан ташқарига боқди. Поезд юриб бошлагач, сўмкасидан фото суратни олди. Бу фото суратда ўғли, келини ва набиралари кулиб туришарди. Уларнинг кулгуси онахон учун бахт эди. Анзират хола фото суратни қўлига олиб бир ўпиб қўйдида, кейин яна эҳтиёт қилиб сўмкасига солиб қўйди.
Мана қишлоғига ҳам етиб келди. Бекатда тушиб қолди секин уйи томон пиёда бораётиб, ёнига машина келиб тўхтаганини пайқади. Магина эшиги ҳам очилди.
Ассалому алейкум Анзират хола яхшимисиз ўтиринг уйингизга олиб бориб қўяман!-деди ёшроқ киши.
Анзират хола уни танимади... лекин ундан миннатдор бўлиб дуо қилиб қўйди. Уйининг ҳовлисига эшикни очиб кирди. Ҳовли ўт улан, янтоқ ва қамишлар билан ўсиб ётибди экан. Шу ҳолатда бўлса ҳам шу ҳовлига Онахон керак эди. Бу уй онахонни кутарди доим. Сўқмоқли йўлакча билан уйи томон бориб ичкарига кирди. Бу қишлоқ онахон учун жудаям қадрли эди. Ўзи туғилиб ўсган бу уйда болалари туғилган чоли ҳам шу уйда ўлган. Бу уйда деярли бутун умрини яшаб ўтган. Ҳар бир девори қадрли.
Онахон хоналардаги дераза пардаларини очди. Хоналар намиқиб кетгани учун, ўтин печкани гуриллатиб ёқди. Кейин эса ўйчан печ ёнига ўтирди. Чуқур ўйга толди. Шу печка ёнида қачонлардир ўғиллари ўтиришарди. Бу стол атрофида овқатланишарди мана бу пастқам краватларда ўғиллари ётиб ухлашарди. Бу хоналар полларидан тапиллашиб югуришар ва деразалардан ташқариларга қарашарди. Онахоннинг қулоғларига болаларнинг ёшликдаги шовқинли овозлари эшитилди шу дамда. Ўша пайтлари Анзират хола Она эдиии болаларига энг керакли инсон эди энг қадрли қондош эди. Ўша пайтлари баҳор қуёши жудаям ёқимли илиқ ва ёруғ эди. Ўша пайт баҳорининг бахтли онлари жудаям кўп эди. Шу хаёллар оғўшида деразадан боқиб, қишлоқ баҳорига жилмайиб салом бергандай турарди.
Онахон эртаси куни эрталаб қайтиб уйғонмади. Бир умрга ўзи туғилиб ўсган тупроғида абадий уқуга кетди. Стол устида эски хотираларни эслатувчи фото суратлар ётарди. Ва ўша суратлар орасида бир дона янги фото сурат ҳам ётарди. Ҳа ўша фото сурат, онахонга яқин қондошлари жилмайиб туришган аммо ўша фото сурат энди ғижимланган эди.
Эй инсон ҳозирча биз бу беш кунлик дунёда тирик эканмиз бир биримиздан кечирим сўрашга улгуришимиз керак. Ва ҳатто барча бизга қилинган яхшиликлар учун миннатдорчилик билдиришга улгуришимиз керак. Биз ҳозирча тирикмиз шу ишларимизни кейинга қолдирмаслигимиз керак эртага кеч бўлиши мумкин. Ахир бу ҳаётдан кетаётган инсон бошқа қайтиб келмайди. Гар шундай экан уларга айтишга улгуролмай қолган сўзларимиз қалбимизда бир тош каб армон бўлиб қолмаслиги учун ҳам улгуришимиз керак. Бу армонни кўтариш юришимиз жудаям қийин бўлади. Ишонч, умид, ҳақиқат ва ҳурмат билан яшаш керак. Ва албатта бизга ким ҳаёт берди, меҳр берди ва оёққа турғазганини албатта қадрига етишимиз керак.
Ҳикоямни ўқиш учун вақтингизни аямаганингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилгин.
Крикдуши Шухрат


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39👍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторликга 5 минут қолганда. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁61
​​ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!!

Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.

ИБРАТ ВАҚТИ.....

Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач:
- Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди ҳолос!...
Умид ва ишончингиз хеч качон сунмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31🔥2
ЭРИМНИ ЎЗИМГА «ОШИҚ» ҚИЛГАНИМ.

Эримга айёрлик қилгим келиб қолди. Тўғрироғи, бунга эримнинг ўзи сабабчи бўлди…
Бир куни гап талашиб қолдик. Суҳбатимиз қизиб, хиёнатга бориб тақалди.
— Эркаклар барибир хиёнат қиларкан. Чунки аёллар ҳар қандай эркакни йўлдан уришга қодир, — дугоналаримдан эшитган гапларимни айтдим.
— Бу билан эркакларни лапашанг, хоҳлаган йўлга солиш мумкин демоқчимисан? Масалан, мен унча-мунчанинг гапига учмайман.
— Катта гапирманг, бирортаси ростмана йўлдан урса, кетасиз сиз ҳам.
— Кетмайман! Мени «лох» деяпсанми? Агар ўзимга кимдир ёқиб қолса, лекин… — қувлик билан кўзларини қисиб кулди эрим.
— Ўлдираман! — ростмана жаҳлим чиқиб бақира бошладим. — Ўша куни сизни ҳам, ўзимни ҳам, ўша ёқтирганингизни ҳам ўлдираман!
Гапим янада эримнинг завқини келтирди:
— Бўлди! Сенга умуман сездирмайман!
— Нима? Ростдан бирортасининг бошини айлантирмоқчимисиз? Яна ўзингизни чув тушириб кетишмасин!
— Мени-я! — энсасини қотирди эрим.
Менда эса ўша онда ажойиб ғоя туғилди. Эримга дарс бўладиган, уни эҳтиёткорликка ўргатадиган бир иш қилайки, иккинчи марта бошқаларнинг бошини айлантиришни ўйламасин!
Биринчи макр
Биринчи бўлиб қилган ишим янги сим-карта сотиб олиш бўлди. Албатта буни орадан бир ой вақт ўтиб қилдим. Суҳбатимиз эримнинг ёдидан кўтарилгач… Сим-картани олишга олдим-у, сал ўзимни йўқотиб қўйдим. Қилаётган ишимнинг оқибати қўрқитди. Аммо бир томондан қизиқиш ҳам тинчлик бермаётганди. Қўлимда сим-карта уч кун ҳеч нима қила олмадим. Одамни бир бир қўрқув босаркан. Лекин қизиқишим устун келди. Эримга илк хабаримни юбордим:
«Салом. Яхшимисиз? Мен Гуландомман. Сизни ишхонамизга шартнома тузгани келганингизда кўрдим. Жуда келишган йигит экансиз…»
Бу пайтда у киши ишда эди. Табиийки, бунинг «реакция»сини кўролмадим. Аммо режаларим ҳали кўплиги учун унчалик бунга қизиқмадим ҳам. Иккинчи хабар эса у киши уйдалигида, ётоқхонага ухлаш учун кирганида борди. Мен болаларни ухлатиш учун бошқа хонада эдим. Пайтдан фойдаландим:
«SMS»имга жавоб ҳам ёзмадингиз. Кутдим роса. Ўйламанг, адашиб ёзганим йўқ. Рақамингизни шартнома қоғозидан олдим. Яна қачон офисимизга келаркансиз, деб хаёл суряпман…»
Шу хабарни ёздим-у, сим-карталарни алмаштириб, дарров эрим ётган хонага кирдим. Ўйлаганимдек, хабарни ўқиб ётган экан. Шошиб қолди. Ўзимни сезмаганга олдим. У эса тезда телефони ёнига қўйиб, мени чалғитишга (тўғрироғи ўзини) уринди:
— Болалар ухладими?
— Ҳа, ухлаб қолишди. Нима гаплар оламда? — атай сўрадим. Агар ростдан мени севса ва кўнглида бирор режа туғилмаган бўлса ҳеч нарсани яширмайди. Хабар ҳақида албатта айтади.
— Тинчлик. Нима ҳам бўлсин. Ўзинг нима қилдинг бугун? «Обед»сиз ишладинг…
Бизнинг ишхоналаримиз бир-бирига яқин бўлгани учун кўпинча бирга тушлик қиламиз. Бугун чиқмагандим.
— Қизлар сомса олиб келишди. Шунга чиқиб ўтирмадим, — ичимни ит тирнай бошлади. Наҳот, менга айтмайди? Бир оғиз «менга кимдир хабар юборяпти» дейиш қийинми? Хабарни ўзим жўнатган бўлсам-да, рашким қўзий бошлади. Ўша аслида ҳаётда йўқ Гуландомдан қизғана бошладим.
Иккинчи макр
Ичимдан ёниб кетаётган бўлсам-да, эримнинг жавоб хабари ёзмагани тасалли бериб турарди. Лекин негадир бу «ўйин»ни ўйнаш унчалик ёқмай қолди. Биринчидан, бир киши ўйнаган ўйин қизиқ бўлмайди. Иккинчидан, кўнглим ғаш. Эрим менга ҳамон лом-мим демади. Шундай бўлса-да, икки кун ўтиб, ишхонамда ўтириб учинчи хабарни ташладим:
«Салом. Бугун ҳам кутдим. На хабар ёздингиз, на офисга келдингиз. Негадир сизни кўргим келади. Уйланганмисиз ёки йўқ, севганингиз борми ёки йўқ? Негадир мана шу саволлар ҳам қийнайди мени… Гуландом».
Хабарни юбордим-у, аввалгидек ўчириб қўймадим. Аммо ўчирмаганим учун уч кунлар пушаймон бўлдим. Тўғри, бу ҳийлани атай қилдим. Аммо, ўзим азобландим. Чунки хабар бориши билан икки дақиқа ўтар-ўтмас, эрим қўнғироқ қилди. Очиғи, қалтираб қолдим. Кўтарайми, йўқ? Шошиб довдираганимдан столим устидаги пиёлани тушириб юбордим. Атрофдагилар билмаслиги учун хонадан йўлакка чиқдим ва яшил тугмани босдим....

Давоми 17:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28❤‍🔥1😁1
— Алло? Гуландоммисиз? — бу эримнинг овози эди. Ундан «нега бунақа қиляпсиз?
Мен оилалиман», деган гапни кутиб жим турдим. Албатта, гапира олмайман. Овозим сотиб қўяди. Жим туравердим. Лекин қўрқув ва ҳаяжондан нафас олишим тезлашиб, бўғзимга нимадир тиқилди. «Қилқ» этиб ютиндим.
— Нега жимсиз? Гуландомхон, гапиринг. Хабарларингизни олдим. Қаерда ишлайсиз? Гапиринг, ахир…
Воҳ, бу гапларни эшитгунча қулоқларим битиб қолса яхши эди-я! Жаҳл билан қизил тугмани қандай босиб қўйганимни билмайман. Титраб хонамга кириб, сим-картани алмаштиргунимча икки марта қўнғироқ қилди. Жинни бўлаёздим. Қўлларим қалтираб зўрға алмаштирдим сим-карталарни. Негадир йиғлагим келарди. «Эрим менга ҳиёнат қиляпти…» Шу гап миямда айлангани сари асабим бузила бошлади. Уни хиёнатга бошлаётган ўзим бўлсам-да, аламимга чидолмаётгандим. «Ҳеч ким мени йўлдан ура олмайди, деётганмидингиз? Энди кўрасиз…» Алам билан ярим соатдан сўнг яна хабар юбордим. Бу гапирмаганимнинг сабабини билдирувчи ҳийла эди:
«Овозингизни эшитиб шу қадар ҳаяжонга тушдимки… Бир оғиз гапиришга куч топа олмадим. Титроқ турди бутун вужудимда. Сиз билан «SMS» орқали гаплашганим яхши экан. Мени гапир, деб мажбурламанг…»
Шундай дея бироз телефонни ўчирмай кутиб турдим. Ўн дақиқада жавоб келди:
«Сездим. Ҳаяжон билан нафас олаётганингиз эшитилди. Ҳайронман, нега бу қадар сизни ҳаяжонга солдим? Ўзингизни яқиндан таништиринг. Кимсиз?»
Бу хабарни ўқиётиб ўзимни зўрға босдим. Алам билан ўзимга ўзим дедим: «Биласиз, ҳали кимлигимни билиб ҳушингиздан ҳам кетарсиз…»
Учинчи макр
Ўша куни қандай ишлаганим-у, уйга қандай келганимни билмайман. Асабим таранглашиб ўзимни қўярга жой топа олмайман. Тавба, ўзимнинг ишимга шунчалар жизғанак бўляпман, агар ростдан эрим бошқа аёлга эътибор қилганини кўрсам қай ҳолга тушарканман? Эрим ишдан қайтса, қандай кутиб олишим ва ўзимни қандай тутишим ҳақида ўйлаб кўришим керак. Албатта тўмтаяман. Лекин бундай қилишим мумкин эмас. Ўзимни қўлга олишга ўриндим. Ўзимга қараб, кайфиятимни кўтаришга уриндим. Афсуски, эримни кўришим билан… У ўзида йўқ хурсанд. Буни хурсандчилик деб ҳам бўлмайди. Еттинчи осмонда сайр, дейишга тўғри келди кўпроқ.
— Ҳа, мунча тилла топгандек хурсанд келяпсиз? Маош беришдими ё? — ўзимни сезмасликка олдим.
— Қанақа маош? Уч кун бўлди-ку олганимга, — тиржайди у.
— «Чота» бошқачасиз?
— Нима, хурсанд бўлиб ҳам бўлмайдими?
— Сабабини сўрадим. Айтмасангиз айтманг, — ўзимни мажбурлаб араз қилган бўлдим.
— Ҳалиги… — эрим бироз ўйланиб қолди. Наҳот, айтса? Барибир виждони қийналибди-да! Айтади, менинг эрим писмиқлардек иш тутмайди. Миямдан яшин тезлигида шу фикр ўтди.
Афсуски, чучварани хом санаган эканман.
У кишининг гапи бошқача «айланди»:
— Ишхонамиздаги Аббос бир латифа айтганди. Ўша эсимга тушиб ҳалиям куляпман.
«Ҳммм, мени алдаяпсизми? Бир оғиз айтсангиз нима бўлади, а? Энди росмана ишга киришаман…» Шундай дея яна сим-картани телефонимга қўйдим. У киши берилиб футбол кўряпти.
Мен эса ёнгинасида ўтириб хабар ёза бошладим. Ўзимни эса телефон ўйнаб ўтиргандек тутдим:
«Сизни ўйлаб ётибман. Нима қилаётган экансиз? Негадир сизни кўргим келяпти. Бу дийдор қачон насиб этаркан?»
Хабарни юборишим билан эримнинг телефони овоз чиқарди. У эса ток ургандек ирғиб турди. Атай мен ҳам қўзғалгандек бўлдим. Эрим эса жон ҳолатда деди:
— Ўзим оламан! — у хабарни шу ерда очишга ҳам қўрқиб, чиқиб кетди. Мен эса пайтдан фойдаланиб кейингисини ёздим:
«Сизни ҳам безовта қилдим. Аммо нима қилайки, бир зум ҳам хаёлимни тарк этмаяпсиз. Аслида хайрли тун тилай дегандим. Буни қаранг, бошқа гапларни ёзишга тушиб кетяпман…»
Бу хабарни ҳам ўша заҳоти юбордим. Кейин эса эримнинг келишини кутдим. Сал ўтмай қизариб-бўзариб кириб келди. Икки кўзи телевизорда бўлса-да, хаёли телефонида. Маҳкам қўлига ушлаб олиб, ора-сира қараб қўяди.
Эржонимни интиқ қилгим келмади:
«Гапирмаганим учун хафа бўлдингизми? Бир мартагина хабар ёздингиз. Мен эса ҳар сонияда сиздан «SMS» кутяпман…»......

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34👍1🎉1
​​Шу хабарни ёзиб юбордим-у, ўзимни телефон «наушнигидан» мусиқа эшитаётгандек қилиб кўрсатдим. У хабар келиши билан менга бир қаради-да, ўчирди. Телефонини бир йўла ўчириб қўйди.
Шу билан ҳар куни ишдан қайтганида телефонини ўчириб қўядиган одат чиқарди.
​​Тўртинчи макр
«Хабарлашиш»ларим бир ҳафтача давом этди. Бу орада икки марта «ошиқ» эрим телефон ҳам қилди. Аммо аввалги усулни қўлладим. Гапирмай туравердим. Очиғини айтсам, бу кўпроқ ўзимга зарар қилди. Етти кун мени етти йилга қаритди. Буни якунлаш керак:
«Мени кўришни истайсизми? Билсангиз, жудаям шоколадни яхши кўраман. Дунёда мен ҳаётимни уларсиз тассаввур қила олмай қолган икки нарса бор. Бири — шоколод, иккинчиси — сиз. Агар менга атаб битта шоколад олсангиз, албатта сиз билан кўришаман…»
Ишхонамда ўтириб юборган бу хабаримга дарров жавоб келди:
«Шоколад сиздан айлансин, қачон қаерга борай?»
Бу гапни ўқиб бир тутадим, бир тутадим. «Шоколад сиздан айлансинмиш…» Аслида бу гапни ўзимни сал бўлса-да, сездириш учун ёзгандим. Чунки эрим ўлгудек шоколадни яхши кўришимни билади. Бу кишим эса «айлансин» қилиб, учрашишга тайёр! Жаҳл устида учрашув жойи, вақтини ҳам ёзвордим.
«Албатта бораман ва кутаман», деган жавоб келди бунга. Эртасига эса… Эҳ, қани энди ўша учрашувимизни тасвирлаб бера олсам! Ростдан маза қилардингиз ўқиб!
Афсуски, у қадар қобилиятли эмасман.
Аммо шуни айтишим мумкинки, ўшандан буён эрим ҳар қандай алоқаларга ҳадик билан қарайди.
Хуллас, у фақат меники!
ТАМОМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁1912👍5🌚4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги ва ҳозирги фирибгарлар ўртасидаги фарқ. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁32
Меҳрибонлик уйидаги ўғрилик

– Олиб келган нарсаларингни қайтариб ташлаб кел. Менга етимларнинг ҳаққи керак эмас. Одил Гулноранинг қўлидаги сумкани жаҳл билан тортқилаб олди. Елим сумка йиртилиб, ичидаги сариёғ, гўшт, ширинликлар ерга тўкилди.
– Нега унақа қиласиз-а, дадаси? Ахир етимхонага ҳар хил одамлар келиб, хайр-эҳсон қилиб кетади. Егулик кўплигидан музлаткичнинг эшиги ёпилмай қолди. Шунга ошхонадагилар оз-оздан бўлишиб олдик, – деди Гулнора ердаги ширинликларни битта-биттадан териб оларкан.
– Бу етимларнинг ризқи. Бугун эрта, тугасин, дегани эмас. Сенларни қўлларингни болта билан чопиш керак. Шунда ўғирлик қилишдан олдин ўйлайсан. Бор, дедим, сенга, қаердан олган бўлсанг, ўша ерга ташлаб кел, ўшқирди Одил хотинига қўлини пахса қилиб.
– Ахир дадаси, қандай қилиб қайтариб олиб бораман.
– Мен буни билмайман. Илгари ҳам сенга кўп бора айтганман.
Гулнора эрининг кўнгли учун уйдан сумкадаги егуликларни кўтариб чиқиб кетди-ю, муюлишдаги дўконга кириб, таниш сотувчига арзон нархга пуллади. Пулни чўнтакка уриб, бироз кўчада айланиб юриб, сўнг уйига қайтди.
Гулнорани сумкасиз кўрган Одилнинг кўнгли хотиржам тортди. Елкасидан бир юк ағдарилгандек бўлди.



Одилнинг болалиги оғир кечган. Ўн ёшга етганида онаси оғир касаллик туфайли оламдан ўтиб, отаси бошқа аёлга уйланиб, қорасини кўрсатмай кетди. Уч бола қариндошларнинг қўлида сарсон-саргардон қолишди. Қариндош-уруғлар болаларни бир-бирларига ошириб, олти ойгача қараб туришди. Ҳар кимларнинг эшигида сарғайиб юрган гўдакларнинг тақдири ҳақида қайғурган маҳалла оқсоқоли Ёрмат ота болаларнинг тақдирини ҳал қилишга киришди.
Бир неча йилдан буён бефарзанд яшаётган эр-хотиннинг дарвозасини бориб тақиллатишга мажбур бўлди.
– Шу болаларни кўнгли ўксимасин, ўз қарамоқларингга олсаларинг, ҳужжатларни тўғрилашга ўзимиз ёрдам берамиз. Савоб ишга қўл урсаларинг, худойим сизларга ҳам фарзанд бериб қолармиди, –деди оқсоқол аёлга умид билан юзланиб. Ахир оз эмас, кўп эмас ўн тўрт йилдан буён фарзанд кутасизлар. Зора...
– Етим бола боқсанг оғзи бурнинг қон бўлар, етим қўзи боқсанг оғзи бурнинг мой бўлар, деган мақол биздақалар учун топиб айтилган, – деди оила бошлиғи раиснинг сўзларини бўлиб. Ҳозир бу болалар меҳр ва эътиборга муҳтож. Аммо кун келиб улғайгач, кўзлари очилиб, ўз отасини излаб топади. Биз эса сарфлаган маблағимизга куйиб қолаверамиз. Ундан кўра кутганимиз афзал. Ўзимизга бериб қолар...
– Майли, ноумид бўлманглар. Оқсоқол шундай, дея умидсиз ҳолда маҳалла биносига қайтди. Болаларнинг тоға ҳамда аммаларини йиғиб, мажлис ўтказди. Ота-боболаримиз ҳаётидан турли мисоллар, панд-насиҳатлар келтириб айтиб ўтди. Бир болага етти маҳалла ота-она, сизлар бегона эмассизлар, ўз жигарларинг. Марҳум аёл опангиз, синглингиз бўлса, ношуд ота акангиз ёки укангиз бўлади. Катталарини меҳрибонлик уйига жойлаймиз. Ҳеч бўлмаса кенжатой гўдакни бирорталаринг боқиб олинглар. Ҳали у жуда кичкина, она меҳрига зор, – деди қариндошларни инсофга чақириб. Ҳамма бошини эгиб, бир нуқтага термулиб, жимгина ўтираверди. Оқсоқолнинг барча ялинишу, уринишлари бефойда кетди.
Болаларни васийлигига оладиган одам топилмагач, маҳалла фаоллари кенгашиб, уларни меҳрибонлик уйига топширишди. Ўшанда Одилнинг кенжатой укаси Ориф бир ярим яшар гўдак эди. Ака-сингилларни ёшларига қараб турли хоналарга жойлаштиришди. Одил тарбиячиларга синглим ва укам билан бир хонага жойлашайлик, деб ялинди, бу мумкин эмас, дейишди. Одил ҳар куни укасидан хабар олгани кириб туради. Янги келган энага унга Орифнинг ёнига киришни тақиқлаб қўйди. Саломат исмли ўрта ёшли бу аёл жуда баджаҳл, сал нарсага асабийлашиб кетадиган одати бор экан. Одил ҳар куни ойнадан мўралаб, укасини кўриб кетадиган бўлди. Бир куни...
Ўшанда қиш фасли эди. Укасининг йиғи овозини эшитиб Одил ҳовлига югуриб чиқди. Не кўз билан кўрсинки, иштонсиз, яланғоч Орифни Саломат муздек краннинг тагига ташлаб қўйиб, ўзи хонасига кириб кетибди. Крандаги сув вишиллаб оқиб, боланинг ҳамма ёғини шалаббо қилар, сувдан қўрққан Ориф чириллаб йиғларди. Одил югуриб бориб укасини қучоқлаб, курткасига ўраб олди.
– Ҳай, ҳай, ҳай, яна югуриб чиқдингми. Уканг,


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28😢4👍2
​​иштонига катта иш бажариб қўйибди. Хоналарни ҳиди тутиб кетмасин, деб ташқарида ювдим. Бер тоза иштонини кийдириб қўяй.
Одил укасини бағридан қўйиб юбормади. Саломат важоҳат билан болани тортар, Одил бермайман, деб дод соларди. Ҳовлидаги бақир-чақирни эшитган директор чиқиб, воқеани кўрди-ю Саломатни қўлидан судраб, дарвозадан улоқтирди.
– Сендек маҳлуқни ишга олган мен аҳмоқман. Йўқол, кўзимга кўринма! Илойим тирноққа зор бўлиб ўтгин.


Ўша воқеадан кейин Орифнинг ўпкаси қаттиқ шамоллаб қолди. Бола бу дардни кўтара олмади. Укасининг вафотидан сўнг Одил одамови бўлиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмас, болаларга қўшилмас, фақат сурат чизарди. У ота-онаси билан бахтиёр яшаган кунларини хотирлаб сурат чизади ва ёстиғининг тагига беркитиб қўяди. Айниқса, укасини кўтариб турган онасини суратини чизишдан ҳеч ҳам эринмайди. Улғайиб меҳрибонлик уйидан кетса ҳамки ўша воқеа хотирасидан ўчмайди. Одил газета ёки китоб ўқиса ҳам, телевизор кўрса ҳам укасининг сиймоси хотирасида гавдаланаверади. Одил уйланиб, оила қурди, иккита фарзандли бўлди. Болаларини жонидан ортиқ кўради. У бегоналарнинг болаларини ҳам яхши кўради. Ўз болаларини қандай асраб-авайласа бошқаларнинг болаларини ҳам худди шундай авайлайди. Тақдирнинг ўйинини қарангки, Одилнинг хотини болалар уйининг ошхонасига ошпаз бўлиб ишга жойлашгач, хотиржамлиги йўқолди. Гулнора кунора сумкасини тўлдириб, болаларнинг насибаларидан олиб келадиган одат чиқарди. Бугунги жанжал ҳам яна ўғирланган сариёғу қаймоқдан чиқди...
Гулноранинг ҳам қўли анчагина олғирликка келишиб қолди. Бир кун сариёғдан кесиб олса, иккинчи куни гўштнинг лахм жойидан уриб қолади. Гречка қимматлашган йили бозори анча чаққон бўлиб қолганди, бу йили картошкадан яхшигина даромад қилди. Эрининг жанжал кўтаришидан чўчиган Гулнора ошхонадан ўмарган нарсаларини опасига олиб бориб беради. Опаси уни қўшни аёлларга пуллайди. Опа-сингилларнинг бизнеси гуллаб-яшнаётган кунлар Гулнора қўлга тушиб қолди. Болалар уйининг директори Маҳсума Набиевна хоналарни айланиб юриб, ошхонадаги стол устида қаппайиб турган елим сумкани кўриб, ошпазларни сўроққа тутди.
– Бу кимники?
– Ҳамма жим. Бир-бирига маъноли қарайди. Директорнинг барча қистовлари чиппакка чиқди. Ҳеч ким бир-бирини сотмади.
Ўша воқеадан сўнг Маҳсума Набиевна ошхона ҳамда омборга яширин камера ўрнатди. Кўп ўтмай сир очилиб, ўғриларнинг кимлиги маълум бўлди. Гулнора билан унинг ошхонадаги шериги Саёҳатга қаттиқ огоҳлантириш берилди.
– Бу огоҳлантириш ҳар иккисининг меҳнат дафтарчасига ҳам ёзиб қўйилсин. Улар ҳеч қачон гўдакларнинг ҳаққига кўз олайтирадиган жойга бориб ишлолмасин. Ўзларининг болалари оч қолиб, қийналсин, кейин бошқаларни тушунишади.
Гулнора билан Саёҳатнинг тавба-тазаррулари ўтмади. Уларни ҳеч ким кечирмади. Ҳатто яратган ҳам. Гулнора ишдан бўшаганидан сўнг анчагача иш излади. Аммо ҳеч бир ташкилот унга эшигини очмади. Меҳнат дафтарчасини қўлига олган раҳбарлар унга хавотир ва ачиниш билан қараб қўйишарди.
Бир куни овқатланиб ўтириб Гулноранинг томоғига миттигина суяк парчаси тиқилиб қолди. Жон талвасасида нафас ололмай, ғужанак бўлиб ётган хотинининг оғзига Одил сув тутди, қаттиқ нон чайнатиб кўрди бўлмади. Кафти билан елкасига қаттиқ-қаттиқ уриб кўрди, фойдасиз. Шпателни оғзига солиб уёқ буёққа айлантириб кўрди, суяк жойидан силжимади. Суяк парчаси томоқнинг энг нозик жойида туриб олиб уни минг кўйига ўйнатди. Сония сайин Гулноранинг мадори қуриб, холсизлана бошлади. Тез ёрдам машинасида келган шифокор уни шифохонага олиб кетди. Томоқдаги суяк парчаси операция йўли билан олиб ташланди. Гулнорани операция қилган жарроҳ кўзини очгач унга азоб берган суякчани кўрсатди.
– Мана шу суяк парчаси ҳаётингизни остин-устун қилиб юборди, синглим. Овқат еяётганда эҳтиёт бўлиб, шошмасдан чайнаш керак. Хўжайинингиз икки кундан буён шу ерда, менимча туз ҳам тотгани йўқ. Бечора сиздан роса хавотир олди.
Шу топда меҳрибонлик уйидаги болаларнинг косасидан ўмарган лахим-лахим гўштлари Гулноранинг кўз олдига келиб кетди.
Кечиринглар, мени болажонларим! д еди астагина пичирлаб. Чин кўнгилдан, пушаймон бўлиб айтди. Буни фақат Одил эшитди.

Нигора


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31😢7
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!

💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:

💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ

🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ

🌹🍃• Энг яхши мукофот -
ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИШНИ
сўрайман!

🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК
🌸🌹• ОФИЯТ
🌹🌸• БАХТ - САОДАТ
🌸🌹• ОМАД
🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД
Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻

🌙РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ муборак бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🥰1
“ЭРИМНИ ЎЙНАШИ БИЛАН ТУТИБ ОЛДИМ...”

ШАҲАРНИ СОҒИНДИМ
     Эрим уч кунлик хизмат сафарини рўкач қилиб туриб олдию, эринмасдан бориб, мени ўзининг қишлоғига ташлаб келди.
     Келишувимизга кўра, бу ерда бир ҳафта туришим, сўнг шанба куни эрталаб йўлга чиқишим керак эди. Содиқжон акам мени автобекатда кутиб турадиган бўлганди.
     Аммо, очиғини айтай, шаҳарнинг қулай шарт-шароитларига анча ўрганиб қолган эканман. Қишлоқда оддийгина газни айтмай қўя қолай, чироқнинг тез-тез ўчиб туриши, айниқса, совуқ сувнинг вақти-вақти билан келиши асабларимни ўйната бошлади.
     Ахир шаҳар барибир яхши-да: бир жўмракни бурайсан, муздай сув келади, иккинчи бурайсан — қайноқ сув.
     Қишлоқдаги чанг-ғубордан сўнг кечқурун ҳеч бўлмаса муздай сувга бир чайиниб олгим келади. Қаёқда дейсиз. Ариққа бориб сувга тушиб келишга уяламан.
Кечқурун эса энди ўзим яхши кўрадиган сериал бошланиш олдидан чироқ бир-икки липиллаб туради-да, ўчади-қолади.
     Қишлоқ одамлари бунга ўрганиб кетишган. Парво ҳам қилишмайди. Мабодо кечқурун чироқ ўчавермаса, хавотирланиб тез-тез соатга қараб қўйишаркан:
— Вақт бўлди-ку, — деб қўйишади норози тарзда. — Нега ўчмаяпти?
Беихтиёр:
— Нега ахир ўчиши керак? — деб юборишдан ўзимни базўр тияман.
Ниҳоят даврадан кимдир изоҳ беради:
— Бугун ўчмайди. Фалончинкида тўй. Кундуз бориб энергетикларнинг оғзини мойлаб келган.
Дастурхон атрофида ўтирганлар бир нарсани тушунгандай:
— Ҳа-а, унда яхши бўпти, — деб қўйишади.
Ишқилиб, шундай кунлари телевизор кўриб қоламан.
Тўй бўлмаган оқшомлари эса ётавераман, ётавераман, сира тонг отмайди.
Қишлоқда ҳаёт жуда эрта бошланаркан. Кекса қайнонам билан қайнотам намоз ўқишгани учун ҳам тонг саҳарда туриб олишади. Уларга иссиқ сув тайёрлайдиган катта овсиним Улбўсин чол-кампирдан аввал туриб олишини кўриб, ҳайратга тушаман.
Муштдай Улбўсин кун бўи тиним билмайди. Худди пружинаси бураб қўйилган қўғирчоқдай у ёқдан-бу ёққа зипиллаб қатнагани-қатнаган.
Ў, бу Улбўсиннинг чарчамаганини! Ҳовли супуради, сигир соғади, нон ёпади, овқат қилади, бўтана сувда идиш-товоқ ювади, яна орада вақт топиб мендан хабар олиб қўяркан:
— Зерикмаяпсизми? — дея меҳрибонлик ҳам қилади.
Уч кун чидадим, тўрт кун, қарасам, жуда қийналиб-эзилиб кетаяпман. Шаҳарнинг муздай сувларини соғина бошладим. Бу ернинг илиқ, таъми аллақандай ғалати сувига ҳеч кўника олмадим. Чойини-ку, ичиб чанқоғим қонмасди.
Аҳволимни сезди шекилли, Улбўсин бир куни ҳеч тугамайдиган юмушлари орасида мендан хабар олиб қўйишга келган маҳали жилмайиб туриб:
— Қайнимизни соғинибсиз-ов, — деди.
Очиғига кўчдим:
— Қайнингизни билмадим-у, лекин шаҳарни соғинганим рост.
Улбўсин яна жилмайди:
— Ҳар кимнинг ўрганган жойи. Биз бу ерга кўникиб кетганмиз. Шаҳарга борсак қийналиб кетамиз. Ҳамма ёқ уй, ҳамма ёқ одам. Ердан қайнаб чиққандай...
— Шундай, — деб қўя қолдим.
Бу ерда бир ишни ёлчитиб қилишим амримаҳол эди. Бунинг устига тиниб-тинчимас Улбўсиннинг менга бирон иш қолдириши ёки қилдиришини тасаввур этишнинг ўзи мушкул эди.
Шу сабабли соф виждон билан ўзимни ўзим кўндирдим-да, Улбўсин орқали қайнона-қайнотамга шаҳарга жума куни қайтишим лозимлигини, чунки худди шу куни Содиқжон акам мени шаҳардаги автобус бекатида кутиб туришини билдирдим.
Ишқилиб, бир кун бўлсаям эртароқ қайтмоқчийдим.
Зеро, қишлоққа келганимдан буён ҳар куни терлайман. Гўё вужудимга ачимсиқ тер иси ўрнашиб қолгандай. Чўмилайин десам...
Содиқжон ака мени шу аҳволда кўрмасин, деган ўйга ҳам бордим. Ахир онангни отангга бепардоз кўрсатма деганлар.
Яхшиси уйга бориб, маза қилиб ювиниб, кийимларини алмаштириб, атир-упаларнинг ёқимли исига бурканаман-да, эримни кути-иб ўтираман.
Содиқжон акамга бир “сюрприз” тайёрлай.
Ваҳоланки, ўша пайти ўзимни қандай “сюрприз” кутаётганлиги хаёлимга ҳам келмабди.
ЎЗ УЙИНГ — ЎЛАН ТЎШАГИНГ
Барибир, қишлоқнинг қандайдир сеҳрими, меҳрими бор.
Тўғриси, эрим туғилиб ўсган қишлоқдан чиқиб кетар маҳал ҳис қилдим буни.....

Давоми 8:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
43👍6😁1