— Ҳа, дедим-ку.
Унинг зардаси касаллик сабаб деб ўйладим. Аммо у онасининг аллақандай кўз ишорасидан кейин дарҳол ўзгарди. Мен холамнинг бу ишорасини ногоҳ кўриб қолгандим.
— Кечирасан,
бироз тобим йўқ, — деди у базўр жилмаяркан. — Ўзинг тушунасан-ку.
— Ҳечқиси йўқ, сиз яхши бўлсангиз бас.
— У яхши, — деди холам боягидай яна меҳрибончилик билан ва ўғлига тикилиб жилмайди. — Тўғрими, Азим? Тўйгача яхши бўлиб кетаман, дегин.
— Ҳ-ҳа.
Бу сўз Азимнинг оғзидан қанчалик қийинчилик билан чиққанини сездим. Мен, умуман, бу ерда қандайдир сир яширин эканини англадим. Аммо қандай сир?
Ярим тунда қўрқиб уйғондим. Тушимга раҳматли онам кирибди. Мени бағрига босиб, нуқул «Ўзингни асра, қизим. Ўрнингдан тур, бу ерлардан кет!» дермиш. Мен яшириб юрадиган онамнинг хатини олиб қайта ўқидим:
«Холанг ва эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб, ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Юрагим сиқилгани боис сув ичиш учун пастги қаватга тушдим. Бироқ ошхонага яқинлашгач, холам билан Азимнинг суҳбатини эшитиб, тўхтаб қолдим.
— Ортиқ бу ролни ўйнашни истамайман, ойи, мени қийнаманг!
— Сен биттаю битта фарзандимсан, Азим.
— Ахир ўлар даражада эмасман-ку. Бир қанча жойларга буюртма берганмиз, топилиб қолар!
— Топилгунча аҳволинг оғирлашиб кетади. Устига-устак, қон гуруҳинг ҳам топилиш мушкул хилидан.
— Ойи, тушунсангиз-чи, мен Ферузага уйланишни истамаяпман.
— Уйланмайсан, аҳмоқ, иш битгунча шундай деб турамиз. Онасининг ўлимидан кейин ҳушини йўқотиб, касалхонада ётганидаёқ ишончли шифокорлар орқали Феруза сенга жуда яхши донор бўлишини аниқлаганмиз. Унинг ўпкаси сенинг организмингга мутлақ тўғри келади, тушунсанг-чи!
— Лекин операция ўтгач…
— Сен унга уйланишни истамаслигингни айтасан, биз унинг моддий камчиликларини тўлдирамиз, кимгадир узатармиз ҳам.
— Аммо бу виждонсизлик эмасмикин, ойи?
— Ахир уни ўлдирамиз деётганим йўқ-ку. Муҳаббатини қозонсанг, ўзи бу ишни жон деб бажаради. Яширин йўл билан операцияни ўтказамиз, тамом.
Хонага бостириб киришим, ичимдаги гапларни айтиб олишим керак эди. Бироқ бундай қилиш менинг феъл-атворимга зид. Йиғлаган кўйи нарсаларимнийиғиштиришга шайландим. Яхшиямки, борсам қучоқ очиб кутиб оладиган аммаларим бор, тонг отиши билан уларнинг уйига кетаман. Хаёлан эса фақат онамни ўйлар, уни қаттиқ қўмсар ва сўнгги сўзларини эслардим: «Ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Тамом
Моҳигул ДИЁРХУЖАЕВA
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😢25❤19🤔5😁1
БАХТЛИ БУЛИНГ, ОЙИЖОН!
Рухшона дадасини ойисидан кўра кўпроқ яхши кўради. Негаям яхши кўрмасин? Дадаси кун бўйи уйда, унинг ёнида бўлади Қанча телевизор кўрса ҳам уришмайди, жавондан истаганича ширинлик олиб беради. Уйга меҳмон келганида эса Рухшонага кўчага чиқиб ўйнаш нақд! Бу ҳол эса кўп бўлади. Кўчага ўйнатгани олиб чиқса ҳам бошқа болаларнинг ойи-дадаларига ўхшаб «Ҳой, у ёққа ўтма, ҳой, кийимингни кир қилма!» деб тергайвермайди. Бир четда ўртоқлари билан шахматми, доминоми ўйнаб ёки дўконча олдида пиво симириб ўтираверади. Ойиси эса… деярли уйда бўлмайди, бўлганида ҳам Рухшонани, ҳатто дадасини уришаверади: «Уйни ивирситиб юборибсизлар! Намунча улфатларингиз кўп келмаса?! Ҳой, Рухшона, яна ширинликларни еб қўйдингми, бунақада тишларинг чириб тушади-ку!»- Рухшонани боғчага бериш керак, кўча қизи бўлмасдан, боғчада ясаш-чизишни ўргансин. Ҳарна, у ёқда бўлса кўнглим тинч, тоза ва батартиб ҳаёт, — дейди ойиси.- Қўй, мен уйдаман-ку, боғчага пул кетказиб нима қиласан? Боғча тарбиясини мен ҳам беравераман, — дейди дадаси.Ойисининг авзойи бузилади:- Қанақа тарбия? Бу кетишда болани ўзингизга ўхшаган танбал, қилиб қўясиз-ку! Худонинг берган куни уйимизда улфатларингиз, кўчада ҳам улфатларингиз! Бунақада болани хароб қиласиз!- Нима қилай, соғлигим яхши бўлганида сенинг қўлингга қараб ўтирармидим?! Шукур де, боқиманда бўлса ҳам бошингда эринг бор! — тутақди дадаси ҳам.- Соғликдан гапирманг. Бунга ўзингиз айбдорсиз, ичавериб жигарингизни ишдан чиқардингиз. Кўзингизни каттароқ очиб қаранг: сиздан минг марта ночор, қўл-оёғи йўқ одамлар ҳам имкони етганча ғимирлаб юрибди…- Э-э… — дадаси афтини бужмайтириб, қўл силтайди. Аммо энди ойисини тинчитиш маҳол:- Сиз… сизда виждон борми? Неча марта неча одамга сарғайиб ишга жойлаштирдим, ой ўтказмай қочиб кетдингиз. Текин ҳаётга ўрганиб қолгансиз.Бу гаплар дадасининг қулоғига кирмайди ҳисоб. У бояроқ ичилган ичкилик таъсирида мудраб қолган. Буни кўриб ойисининг кўзлари жиққа ёшга тўлади:- Эй, Худо! Шунақа бандаларинг ҳам бор-а! Қаёқдан ҳам шу билан тақдирим қўшилди-я! Ўзинг инсоф бермасанг ҳаммаси бекор экан…Рухшона бу каби жанжалларга кўникиб қолган. Йиғлагани учун ойисига ачинса-да, барибир, дадаси тарафда бўлади. Рост-да, бундай меҳрибон, кўнгли бўш дада яна кимда бор?Бу сафарги жанжал сўнггиси ва энг қаттиғи бўлди. Эрталаб ётоқхонадаги пардоз столининг тортмасига калит солган ойиси бирдан бесаранжомланиб қолди. Шкафлардан тортиб тахмонгача титкилади, меҳмонхонадан ваннахонагача изғиб чиқди. Ҳануз ухлаётган дадасини уйғотишга уриниб, эплолмагач, бироз ўйланиб туриб, Рухшонани олдига чақирди:- Рухшона, қизим, ростини айтсанг, бир қути шоколад олиб келаман! Фақат ростини айт… даданг манави тортмани очганмиди?Ҳа, куни кеча дадаси ойиси айтаётган тортмани бир шода калитларни бирма-бир солганча ахийри очиб турганида Рухшона кириб қолганди. Уни кўрган дадаси бир чўчиди. Кейин эса илжайиб қизчани кўтариб олди-ю, ошхонадаги шкафдан ширинлик олиб бераркан, кўз қисди: «Ойингга айтма! Айтмасанг… қачон десанг шулардан олиб беравераман. Айтиб қўйсанг-чи, «пўм» бўлиб қоламиз сен билан!»Бола бола-да. Дадасининг «пора»сию пўписаси ойиси ваъда қилиб турган шоколад таъсирида эсидан чиқиб, айтиб қўя қолди:- Ҳа. Анов куни дадам очгандилар. Қўлларида-чи, кў-ўп калит бориди…Қалт-қалт титраётган ойиси шахт билан ётоқхонага кириб, дадасини зарб билан турткилади:- Туринг! Уятсиз, пулларни нима қилдингиз?!- Қ-қанақа пул? — дея ғўлдираган дадаси ойисининг важоҳатини кўриб, уйқуси қочиб кетди. — Қанақа пул?- Тортмадаги пул-чи?!- А, тортмада яшириб қўйганинг бормиди? Вой, шум-ей…- Турланманг! Қани ўша пуллар?Дадаси зимдан Рухшонага ўқрайди. Сўнг яна гапни бурди:- Бу қандай туҳмат?! Пул борлигини энди билдим-ку?..- Майли. Унда милиса чақираман, ўғрини топиб беради!- Эсинг жойидами? Арзимаган пулга милисани овора қиласанми?- Арзимаган пул эмас. Сизнинг ҳакалак, оғримаган нафсингиз учун арзимагандир, мен учун эса… Мен… мен бу пулларни саккиз йилдан бери йиғаман шу бир хонали каталакни тузукроқ уйга алмаштирайлик, деб!.. Шу… шу Наврўзда озроғини ўсал бўлиб, даволанишга пул то

❤28🕊1
полмаётган қўшнимизга ҳадя қилмоқчи эдим, савоби тегиб, сиз инсофга келиб, тузук бўлиб кетарсизми дегандим… — ойисининг овози титраб, кўзларидан ёш оқди.- Шундай демайсанми? Мен… ҳа, мен олиб, қарзимга бергандим. Қиморбозларни биласан-ку, вақтида тўламасанг…- Ҳали қимор ҳам ўйнайдиган бўлдингизми?- Нима қилибди, йигитчилик. Ҳалиям сени тиквормадим…- Нима… Ҳали… — ойиси энтикиб қолди. Нафасини ростлаб олгач, қатъий деди: — Бўлди, ажрашамиз! Эсиз сиз билан ўтган умрим!Ойиси Рухшонани етаклаганча уйни тарк этди. Улар ойисининг ота уйига бориб, ўша ерда яшай бошлашди. Бир куни «Дадамни соғиндим, кетайлик», деб йиғлаган Рухшонага ойиси шундай жавоб берди: «Энди даданг йўқ. Уни сўрама, у кетган. У энди бизнинг турмушимизга қайтмайди!» Жавоб аччиқ эди, лекин аёл қизига ҳозирдан ҳақиқатни айтишни лозим топди. Барибир, қачондир айтади-ку! Қолаверса, у одам фарзандининг соғинишига, кўз ёшларига арзимайди! Лекин қизча барибир дадасини пинҳон соғинишни қўймади.Рухшона боғчага бора бошлади. Ойиси эса янги ишга кирди. Бир дам олиш куни тушки овқат пайтида бувиси гапириб қолди:- Анави гапни нима қилдик, қизим?- Она-а, қўйинг шу гапни! — зорланди ойиси.- Қўйсам… кейин, кексайганда, қизингни узатганингда ёлғиз қолиб афсусланасан. Ҳозир ёшсан, боланг эсини танимасидан бахтингни топ, қизим.Шу пайт дарвоза тақиллаб, икки-учта нотаниш хотинлар кўринди. Бувиси ойисига маъноли қаради-да, ўрнидан туриб меҳмонларга пешвоз чиқди:- Келинглар, айланайлар, қани, бу ёққа!Қизиқиб қараб турган Рухшонанинг ёнидан ўтишаётганида хотинлардан бири уни шеригига кўрсатди: «Қизчаси шу». «Вой, ширингина экан-а! Шунақа неварам бўлса!»Рухшона ойисини излаб, ошхонадан топди. Негадир йиғлаб ўтирган экан. Дадасидан айрилиб ойисига суяниб қолган қизча унинг бўйнидан маҳкам ачомлади: «Нима бўлди сизга? Бувим хафа қилдиларми?..» Ойиси бош чайқади, холос. Сўнг ўзича пичирлади: «Шу қоракўзимни ўгайлик азобига ташлайманми? Бир марта оғзим куйган, энди бу ошни қандай ичаман ахир?»Йўқ, ойиси кўнди. Кўндиришди. Куёв бўлмиш бефарзандлик сабаб ажрашган экан. «Фарзанди борлиги учун ҳам унга уйланаяпман», дебди. Шу гап ойисининг кўнглини равшанлаштирди. Энди Рухшонани «янги дада»дан хабардор қилиш керак эди… «Сен энди ойинг билан дадангникида яшайсан», деганларида Рухшона ҳайрон боқди:- Дадам кетганди-ку! Келибдими?- Йўқ, у бошқа дада. Жуда яхши!- Бошқа дада… Ўгайми?!Муштдай қизчанинг «ўгай» дейиши эшитгувчиларни довдиратиб қўйди.- Йўғ-е, ким айтди сенга ўгай дадалар ҳақида?- Боғча опам шу ҳақда эртак айтиб бергандилар. Яна-чи, Маҳзунанинг дадаси, Зулфиқорнинг ойиси ўгай. Ўгайлар жуда ёмон бўлар экан! Менга ўгай дада керак эмас!Рухшонани аврашлар, юпатишлар беҳуда кетди. Қизча йиғлаб, «ойим эрга тегмасин» деб туриб олди. Кечаси эса ойисини йўқотишдан қўрққандай маҳкам ёпишиб ётиб ухлаб қолди. Шунда ҳам нотинч, алаҳлаб ухлади. Эрталаб қарашса, иситмадан ловуллаб кетаяпти. Ойиси буни кўриб эсанкираб қолди:- Йўқ, мен турмуш қурмайман! Қизим буни кўтаролмайди. Онажон, уларга бориб тушунтиринг, умидвор бўлишмасин…Нимадир дейишга оғиз жуфтлаган она қизининг нигоҳидаги қатъиятни кўриб, индамай чиқиб кетди. Шу кетганича куёвликка даъвогарни бошлаб келди. «Куёв» — Ботир ака қизчанинг аҳволини кўриб, ортиқча гап қилмай, уни кўтарганича машинасига солиб, туман марказидаги шифохонага жўнади. Жўжасига талпинган она товуқдай ойиси ҳам уларга эргашди. Докторларнинг ҳаракатлари натижасида кечга томон Рухшона алаҳлашдан тўхтаб, кўзларини очди. Аммо иситмаси ҳамон юқори эди. Ёнида ўтирган ойиси билан нотаниш амакини кўриб, табассум қилди:- Ойижон…- Ҳа, жоним. Сенга нима бўлди?- Очқадим, — инжиқланди қизча. — Сомса ейман, яна «Фанта»…- Мен ҳозир, — деб чиқиб кетган Ботир ака бироздан кейин бир пакет егуликлар олиб келди. — Ол, Рухшона, кўпроқ е, тезроқ тузаласан. Сиз ҳам овқатланиб олинг, қачондан бери туз тотмадингиз.- Раҳмат, — ойиси қимтиниб таомларга қўл чўзди. Рухшона эса бу меҳрибон амакига миннатдор боқди.Қизча шифохонада бир ҳафта ётди. Шу кунларда у Ботир амакисига жуда ўрганиб қолди. Ботир ака ҳар келганида унга ўйинчоқлар, тансиқ егуликлар олиб келар, қиз
❤25
иқ гаплар айтиб берар, «Яхши қаранглар», деб докторларни ҳол-жонига қўймасди.- Даданг жуда меҳрибон экан-ку! — деди ҳамширалардан бири Рухшонага жилмайиб. — Менга бериб қўя қол шу дадангни!- Йўқ! — деб юборди Рухшона. — Бермайман!Ойиси унга ҳайрат билан қаради, кўзларида қувонч ифодаси бор эди. Ташқарида қишнинг сўнгги қорлари офтоб тафтига чидолмай сувга айланаётган палла эди…Орадан кўп ўтмай, баҳорнинг илиқ кунларидан бирида кичиккина тўйдан сўнг Рухшона ойиси билан Ботир дадасининг уйига «кўчиб» келишди. Бир ҳафталардан кейин Наврўз арафасида ойиси янги ҳовлисида сумалак базми ташкиллаштирди. Янги қўшни билан сумалак баҳона танишгани бири кўк сомса, бири чучвара, бири манти кўтариб чиққан қўшнилар Рухшоналарнинг аҳил оиласига ҳавас билан боқишди.- Кўз тегмасин, ширингина қизчаси ҳам бор энди Ботиржоннинг, — деди бир кекса аёл ёнидагиларга шивирлаб.- Ҳа, кўз тегмасин, бу аёли билан бахтли бўлишсин, — дейишди қолганлар.Гап-сўзларга зимдан қулоқ солиб турган Рухшона ўйлади: «Ойижоним эндигина бахтли бўлибди-да! Унда ҳамиша шундай бахтли бўлинг, ойижон! Мен сизни, янги дадамни жуда-жуда яхши кўраман!»
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30
Ишлар секин-асталик билан ривожланарди. Кул остида ишлаетган киз-жувонларга илк мао-шларини берган куни Гулширин бехад шод эди. Бир кун унинг учун чиндан хам бахтли кун. Ахир, бир пайтлар узи хам мана шу аеллар син-гари иш ахтариб кирмаган эшиги колмаган. Кайси корхона эшигини кокиб борса "мени иш-га олишармикан?" деган бир илинж буларди юрагида. Бугун узи ердамга мухтож, фарзанд-ларини елгиз устираетган аелларга маош бера-япти. Бу аелларга осон эмаслигини у яхши би-лади. Улар тош келса кемириб, сув келса сими-риб фарзандларига халол лукма тутишади. Оталик, эрлик макомини унутиб, оила бокиш масьулиятидан кочган эркаклар урнида хам ота, хам она булишади.
Иш жараенида Даврон доимо енида. Йигит зимдан узини кузатишини сезса-да, сезмаган-ликка олади. Энди у мухаббат ешидаги усмир киз эмас, икки болали бева аел. Бева аелнинг хар бир сузи, хар кадами улчовли. Бирор эркак-ка тугри маьнода кулиб караса, одамлар дар-ров уни эркакларга куз сузяптига чикаришади.
"Бевалигим-беклигим" деган гаплар хаммаси бекор. Бевалик-хар куни ениб турган олов ичи-га кириб унда яшамок дегани. Салгина калтис кадам ташласанг бу олов сени уз домига тор-тиб кетади. Бошига хает синовлари тушган ик-ки йил мобайнида Гулширин ана шу хакикатни англаб етди. Атрофга разм солиб караса эрли аеллар бева аеллар билан дугона булишмас экан. "Эримни тортиб олади" деган хадик булса керак уларда.
Утган икки йил ичида болалари хам улгайиб колишди. Сарвар эндигина етти ешга кирган булса-да, катта одамлардек жиддий. Мадина-нинг хам акли кириб колган. Илгаригидек ин-жиклик килмайди. Гулширин болалик таьмини тотмай улгайиб колган болаларига караб эзи-лади. "Мен-ку, емон эканман, аммо болаларим-нинг айби нимада эди? Ота уз фарзандларидан осонгина воз кечиши мумкинми?" деб узини саволлар билан кийнайди. Аммо саволларига жавоб топа олмайди.
Сарвар кичиклигида Гулширин унинг мактаб-га боришини тасаввур килиб, орзуларга бери-ларди. Тасаввурида бир манзара такрор ва так-рор гавдаланаверарди: эри билан икки Сарвар-нинг кулидан тутганча мактабга олиб боришяп-ти. Сарвар кизик гаплар айтиб уларни кулдира-ди. Куп кулаверганидан Гулшириннинг кузлар-идан тиркираб еш чикади.
Чиндан хам угли мактабга биринчи марта бор-
ган кун Гулшириннинг кузларидан еш тукилди. Аммо бу у тасаввур килганидек кувонч ешлари эмас, армон ва алам ешлари эди.
Сарвар мактабдан чикиб тугри ижара уйга бо-рарди. Аммо бугун одатига хилоф равишда онасининг олдига кирди. Унинг куриниши гам-гин, кузлари йигидан кизариб кетганди.
- Сенга нима булди, углим? углининг ахволидан хавотирланиб уни багрига босди Гулширин.
- Хеч нарса булгани йук! - Сарвар зарда билан онасининг багридан юлкиниб чикди.
- Углим, бу кандай килик булди? - синчковлик билан тикилиб турган Давроннинг олдида Гул-ширин узини нокулай хис килди. Сунг жахлини йигиб, мулойимлик билан суради.
- Кани, айт-чи, нима булди? Ким хафа килди се-ни?
- Хеч ким...- онасининг майин, эркаловчи овози Сарварни бир оз ховуридан туширди.
- Бугун укитувчимиз "Эртага мактабда ота-она-лар куни утказилади. Хамма мактабга отаси би-лан бирга келсин. Оталар ва угиллар спорт му-собакасида катнашади. Кимнинг оиласи голиб булса, уларга эсдалик совгаси берилади"деди.
- Гап бу екда экан-да, - хурсинди Гулширин.
- Энди мактабга бормайман. Хеч качон! йиглаб юборди Сарвар. - Хамма дадаси билан боради. Менинг эса дадам йук. Болалар дадаси йук экан деб устимдан кулишади.
- Агар сен билан борсам мактабга борасанми? Даврон урнидан туриб Сарварга якинлашди. Иккимиз бирга катнашамиз мусобакада.
- Даврон ака, бу нима деганингиз? - Гулширин йигитга жахл билан каради. Бола шундок хам эзиляпти. Сиз улганнинг устидан тепган килмо-кчимисиз? Бас килсангиз буларди бунака хази-лларингизни.
- Мен хазил килаетганим йук, - Даврон жиддий эди. - Чиндан хам Сарвар билан мактабга бор-мокчиман. У билан мусобакада катнашамиз. Балки голиб булармиз.
Сарвар ешли кузлари билан Давронга ишон-кирамай тикилди. Даврон яна давом этди.
- Хуш, нима дейсан? Сен билан мактабингга боришимга розимисан?

❤44👏5❤🔥1🔥1
Сарвар бир онаси, бир Давронга тикилди. Даврон яна "хуш, нима дейсан?" дейиши билан шуни кутиб тургандек бош иргаб, "майли" деди.
- Мана бу хакикий угил боланинг гапи булди, - Даврон Сарварни елкасига кокиб куйди. - Эрта-га биз албатта голиб буламиз.
Шундайми, углим?
Сарварнинг юзига бегубор табассум югурди. Гулширин огир юкдан халос булгандай чукур нафас олди.
Даврон сузида турди. Эртасига эрталабдан Гулширин яшайдиган ижара уй олдида пайдо булди. Устидаги спорт кийими келишган кома-
тига янада ярашибди. Углини кийинтириб олиб чиккан Гулширин унга бир муддат тикилиб кол-ганини узи хам билмай колди. Давроннинг кузи кузига тушгандагина нигохларини ерга тикди.
- Кани, Сарвар, тайермисан? - болага пешвоз чикди Даврон. - Балки аянг хам биз билан бир-га борар?
- У болага савол бердию кузлари Гулширинда эди.
- Аяжон, сиз хам биз билан бирга боринг, - деди Сарвар Гулшириннинг кулидан торткилаб.
Гулширин нима дейишини, кандай йул тутиш-ни билмай хайрон эди. Даврон кузлари "хуп дея колинг" дегандек тикиларди. Гулширин "майли, сизлар билан бирга бораман" деганини узи хам билмай колди.
Мактаб гавжум эди. Спорт кийимидаги оталар угилларининг кулидан ушлаб олганча бирин-ке-тин мактаб дарвозасидан кириб келишарди. Даврон хам Сарварга кул узатди. Бола унинг кулидан махкам тутиб олди.
- Хуш келибсизлар, кадри оталар, - суз олди Сарварнинг укитувчиси синфга йигилганларга. Сизларни куриб турганимдан хурсандман. Ота-лар бугун фарзандлари билан бирга келишла-рини сурашимизнинг узига хос сабаби бор. Ота-оналар мажлисларига асосан оналар кели-шади. Оталар деярли болаларининг тарбияси-да иштирок этишмайди. Хатто айримлари фар-зандни кайси синфда укишини билишмайди хам. Шунданми, оталар ва фарзандлар уртаси-даги ришталар узилиб колаетгандек. Ишим куп пул топяпман деб бола билан мулокот килмай олиб келиши мумкин. Келажакда нега бола менга бемехр экан, деб колмаслик учун бугун узингиз уларга мехр беринг, мухтарам оталар. Бугунги тадбиримизни ана шу максадда уюш-тиряпмиз. Ота ва бола уртасидаги мехр ришта-ларини мустахкамлаш учун кадамларни бугун-дан куяйлик. Бугун спорт мусобакасида кимни-нгдир оиласи эмас, мехр мухаббат галаба козо-нишини истардик.
Муаллима сузини тугатганида, утирганлар бир-бирига караб олишди. Бир оздан кейин му-
собака бошланди. Даврон шу кадар киришиб кетдики, хаммадан олдинда булишга интилар, Сарвар бундан рухланиб мусобака шартларини у билан теппа-тенг бажаришга уринарди. Икки-си хам терга ботган, кизикиб кетганидан Гул-ширин хам гох унисининг, гох бунисининг пе-шонасидаги терни артиб куярди. Турникка тор-тилиши мусобакасида Сарвар мувозанатни йу-котиб куйиб, ерга боши билан тушишига бир ба-хя колди. Даврон бу пайтда ундан узокрокда эди. Сарварнинг кичкирган овозини эшитдию, узини шу томонга отди. Болани ерга зарб билан тушишдан саклаб колди. Куркиб кетган бола чириллаб йиглаб юборди.
- Булди, углим, йиглама! - у Сарварни багрига босиб, сочларини силади. - Кани, куз ешингни арт-чи! Билиб куй, угил бола куз ешини курсат-майди. Угил бола кучли булиши керак.
У углини юпатмокчи булган Гулширинга "ке-ракмас" дегандек имо килди. Давроннинг гапи таьсир килиб Сарвар йигини тухтатиб, куз еш-ларини артди. Улар яна кейинги мусобакаларга киришиб кетишди.
- Хужайинингиз углингизга жуда мехрибон экан, - деди уларни кузатиб турган муаллима кулиб. - Узи хам нак еш бола булиб кетди. Ростини айтсам, Сарварнинг ешига номуносиб уйчанлиги, тенгдошларидан узини четга торти-шини куриб, бу боланинг отаси булмаса керак деб уйлагандим. Бир марта узидан секингина сурадим "Дадам узокда" деб жавоб берди.
Ажрашган булсангиз, боланинг кунгли уксима-слиги учун шундай деб куйгансиз, деб уйлаган-дим. Дадаси чиндан хам узокда булган экан-да?
- Ха...- Гулширин суз тополмай колди. Бу савол-га нима дейиш мумкин? Ахир, у сира елгон га-пирмаган.
- Ота-бола бир-бирини жуда согиниб колишган экан. Каранг, куз карашидан бир-бирини тушу-няпти-я! - хамон сузларди муаллима.

❤51👏2❤🔥1🔥1
Агар бу сухбат яна бир оз давом этса, Гулши-рин Даврон Сарварнинг хакикий отаси эмасли-гини айтиб куйиши хеч гап эмас эди. Яхшиям, мусобакалар якунлангани эьлон килинди-ю, бу сухбат хам бархам топди.
- Кадрли оталар, вактингизни аямай бугунги тадбирга келганингиз учун рахмат! - деди муа-ллима тадбирни якунларкан. Бу тадбирда хар бирингиз яхши иштирок этдингиз. Аммо мен бир олани алохида эьтироф этишни истардим. Бу - синфимиз укувчиси Сарвар Хамроев ва унинг ота-онаси. Бугунги мусобакага улар бир-га келишган. Фарзандини куллаш учун вактини аямаган бу ота-онани олкишлаб куйсак ва мана шу кичиккина совгамизни уларга топширсак.
Муаллима совгани топширганида йигилган-лар карсак чалиб юборишди. Гулширин кизар-ганича узини каерга куйишни билмасди. Такдир хазилими бу еки кисмат битигими, Дав-роннинг фамилияси хам Хамроев эди. Шунинг учун хам Хамроевлар оиласи деганда хеч ким шубхаланмади.
Уйга кайтишаркан, кулида совгани кутариб олган Сарвар тинмай иргишлар, узида йук шод эди. Унинг юз-кузида купдан буен куринмаган шодлик кайта акс эта бошлаганди.
- Даврон ака, рахмат сизга - Гулширин йигитга миннатдор нигохлар билан бокди. - Сарваржо-нни купдан буен бундай хурсанд холда курма-гандим. Сиз унга болалигини кайтариб бердин-гиз. Боламнинг маьюс кузларига караб эзилар-дим. Каранг, кандай кувонишини!
- Унга ота мехри етишмаяпти, - жувоннинг кузи-га тик каради Даврон.
- Ха...- маьюс тортди Гулширин. - Отаси унга ме-хр бера олмади. Углим бола булса-да, шуни уй-лаб ич-ичидан сикилишини биламан.
- Истасангиз уша мехрни ман бераман! - Гулши-рин Давроннинг кутилмаган сузини эшитиб бир муддат эсанкираб колди. Кошлари чимири-либ, лабининг чети пир-пир уча бошлади.
- Даврон ака, илтимос, бас килинг! Сиздан бу гапни сира кутмагандим.
- Ахир, мен емон суз айтмадим-ку! - Даврон хо-тиржам эди. - Гулширин, нега узингизни торта-сиз мендан? Ахир, турмуш курсак иккимизнинг фарзандларимиз хам багри бутун булиб улгай-майдими?
- Даврон ака, кетинг! - жахлдан Гулширин кип-кизарганди. - Шунинг учун узингизни углимга мехрибон килиб курсатган экансиз-да?
- Сиз нотугри тушундингиз, Гулширин...
- Хаммаси жуда яхши тушундим, - Гулширинни-нг кузига еш калкиди. - Сиз эркаклар хаммала-рингиз бир гурсизлар. Бошик очик аелни курди дегунча дарров тузокларингга тушириш пайи-да буласизлар.
Даврон жавоб кайтариш учун огиз жуфтлага-нида Сарвар уларнинг олдига чопкиллаб келди.
- Аяжон, Даврон амаки билан музкаймок ейиш-га борайлик, - унинг кузлари кувончдан порлар-ди.
- Углим, Даврон амакингни шошилинч иши бор экан, у укиши кетяпти. Музкаймокни уйга обо-риб, синглинг билан ейсан, - шундай дея у зар-да билан ортига бурилди. Онасининг нега бир-дан узгариб колганидан хайрон Сарвар бир Гулширинга, бир Давронга караганча бошини эгиб одимлади.
"Эх, Гулширин...хали хам уша уша магрур Гул-ширинсан, - уйлади Даврон тобора узоклашиб кетаетган жувоннинг ортидан бокиб коларкан. Бир кун келиб туйгуларим хакикийлигига тан берасан. Майли, уша кунлар келишини кута-
ман".
Гулширин уйга кандай келганини билмайди. Ич-ичидан калтирарди "Нега, нега хамма эркак-лар шундай? - уйлади у алам билан. - Сал кулиб карасанг еки яхши гапирсанг дарров бошкача тушунишади. Нахотки Даврон ака хам ушалар-дан булса? Боши очик аел ким таклиф килса эргашиб кетади деб уйлайдими бу эркаклар?
Шундай уйлардию, аммо кунглининг бир че-тида фикри нотугри эканини хис этиб турарди. Окшом пайти хам анча пайтгача кузига уйку келмади. Куз олдидан Давроннинг Сарварга курсатган мехрибонлиги кетмай колди. Муал-лиманинг "Ота-бола бир-бирини согиниб коли-шган экан" дегани, сунг Давроннинг "углингиз-га етишмаетган мехрни мен бераман" деган овози кулоги остида жарангларди. Атайлаб килгандек уша куни Сарвар билан Мадина "Да-даси-кизи" уйини уйнашди.
- Мен дадаси буламан, - деди Сарвар синглиси-га. - Сени хар куни богчага олиб бораман, чиро-йли куйлакчалар олиб бераман.
- Дадажон, энди хеч качон узокларга кетмайси-зми? - бийрон-бийрон сайрайди Мадина.
- Кетмайман, доим сен ва оийнг билан яшайман - дейди Сарвар.
Уларга караб Гулширин яна Давроннинг суз-ларини эслади: "Унга ота мехри етишмаяпти..."

❤68👏8❤🔥1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!
✨💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.
✨💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:
✨💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

❤5🥰1
ҒУРУР..
Мактаб давридан Холидага ошиқлар бисёр эди. Хам кўриниши чиройли, ҳам отасининг бойлиги бу қизни мағрурлик осмонига чикарган дугоналари хилма хил кийимларига махлиё бўлишарди. Мактабни битириб онасининг таклифи билан университетга ўқишга кирган Холида ўша ердан ўз мухаббатини топди. Шавкат акаси унга осмон ваъдалар берар бу севги барча хавас қиларли даражада эди. Лекин Холиданинг отасини ишлари бироз орқага кета бошлагани учун у хамкори билан қуда бўлиш таклифини олди. Икки тараф ишни пишитишгач Холидага бу хабар етказилди. Айтганини қилиб юрган бу кизга хабар ёкмади. Ўз норозилигини катта жанжал кўтариб ошкор килган кизга бу буйрук сифатида янгради: "Шу йигитга тегасан!!!"
Шавкат билан учрашувга чиққан Холида йиғлаб хамма дардини тўкди. Шавкат "нимаям кила оламиз, отангни айтганига тег" деди холос. Холида бўлғуси куёв Содикжон билан учрашувга борди. Бир оёғи бироз оксайдиган кўримсиз бу йигит Холидага умуман маъкул тушмади. Йигит билан тузук гаплашмай уйга келиб онасини кучоғига ўзини отиб ўкириб йиғлаб - "Урод у, мени уродга берасизларми?" дерди. Отаси бу норозиликка карши шундай деди: "У аклли йигит, у билан ишлаганман. Олифта бировни пулига яшайдиган пасткаш болалардан шунака мардлар яхши" деди.
Тўй хам ўтди... Холиданинг эрига кўнгли исимади. Аслида Содикжон туғма ногиронмасди. Автохалокатдан оёғи чулоқланиб колганди. Ўз билими ва кучи билан оёққа турган йигит алохида кўчиб чикди. У хотинидан уяларди. Уни олдида ўзини ноўнгай сезарди. Холида эса кундан кунга эридан нафратланар умуман ёввойилашиб борарди. "Эх Холида, агар билсанг хаётдан кўринишмас калб мухим роль ўйнайди" дерди дугонаси унга." Мени эримни қарагин кандай ёкимтой, лекин қизлар билан роса юради. Мени борсанам демайди."...
Холида бироз ўйланар лекин эрини кўрса баттар асаблари бузилиб кетаверарди.
Шу орада Холиданинг туғилган куни бўлди. Дугоналари йиғилишди. Кечки пайт ишдан қайтган эри унга чиройли гулдаста ва планшет совға килди. Планшет интернетга уланган экан. Холида энди ёлғиз уйда зерикмайдиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида Холиданинг сайтига Шавкат дўстлик юборди. Холида у ёқ бу ёқдан гаплашди. Уни олдиндан севгани учун Шавкатни қаттиқ согинганини сезди. Шавкат уни учрашувга чакирди. Холида кийиниб безаниб йўлга отландиямки эшик қўнғироғи чалинди. Қараса қайнонаси экан... "Уф шу етмай турувди" ўйлади Холида. Аёл жуда босик уйлаб гапирадиган окила аёл эди. У келинига Содикжоннинг мактабдан эришган ютуклари, сўнгра автохалакат натижаларини сўзлаб берди. "Яқинда уни операцияга юборамиз. Яна олдингидек оқсамай қолади насиб бўлса" деди аёл. Қайнонаси кетдиямки эри ишдан қайтиб қолди. Эри ухлагач интернетга кирса Шавкатдан бир тўла аразли смайликлар келибди... Холида ундан кечирим сўраб хат ёзиб "Эртага албатта учрашамиз" деди.
Эртасига учрашувга яна тайёргарлик кўрган Холиданинг телефони жиринглади. Бу сафар яқин дугонаси экан. "Хеч қаерга кетмай тур, хозир олдингга боряпман сенга гапим бор" деди у. Холида уни буни бахона килсаям "кўп вактингни олмайман" деди у. Етиб келгач, нафас ростлаб олгач дугонаси деди "Нима сен Шавкат билан учрашмокчимисан.? Кўзингга кара дугонажон... Ўша Шавкатинг фотограф йигитни заказ килибди. Унга "Битта бойвачча келинни шантаж қилиб пулини шилмокчиман интернетда гаплашяпман" дебди . Бу гапларни эшитган Холида шалвираб ерга ўтириб колди. Бироздан кейин ўзига келгач дугонасини қучоклаб огоҳлантиргани учун рахмат айтди... Сўз оҳрида "Балким бу менмасдирман, лекин барибир у билан энди ҳеч қачон учрашмийман" деди у.
Орадан ойлар ўтиб борар Холида хомиладор бўлмаётганди, чунки эридан яширинча сакланувчи дорилар ичарди. Шу шу совуқ рўзғор уларни жонига тегди хисоби. Қанча кўп совға салом улашмасин хотинининг мехрига эришолмаган эр бир куни уни дориларини топиб олди. Сакланувчи дорилигини билгач Холидага нега бундай килаётганини сўради. Жавоб ўрнига жанжал бошлаган Холида ўзини тутиб туролмади," Мен сиздек хунук одамдан фарзанд кўрмайман барибир ажрашаман" деди. Содикжоннинг кўзларини мунг эгаллади... хотинидан кўзларини олиб кочди ва индамай хонадан чикиб кетди......
Давоми 8:00 да

❤36👍2😢2
Холида ичидан ўзини хатосини англади, лекин беэътибордек яна планшетдан кино кўра бошлади.
Орадан икки соатлар ўтиб нимадир сабаб билан ташқарига чикса эри сўрида сигарет чекиб ўтирар бироз кайфи ҳам бориди.
Холида унга қарамай бурилиб кетмокчийди уни тўхтатди. "Холида сизни бу уйда ортиқ тутиб турмайман, уйингизга кетишингиз мумеин" деди . Бу гапни эшитган Холида кулиб ўзини хурсанддек тутди. Ўша заҳотиёқ шартта кийимларини йиғишга тушиб кетди.
Эри Холидани тўҳтатмади... Холида юкларини тайёрлагач эрига планшет у совға қилган тақинчоклар, телефон ва кўйлаклар солинган яшикни келтирди. "Бу сизнинг совғаларингиз буларни олиб еетолмайман" деди у. Эри яшикка бир қараб қўйдида "булар менинг совғаларим демак улар сизники" деди.
Холида уйига қайтди...Энди кушдек енгил бўламан деб ўйлаган қиз аксинча ғамга чўкиб колди. Чунки онаси унинг хеч бир сабабсиз кайтганини эшитиб ғазабини тутолмади. Қизига ва ўзига лаънат айтди. "Ўзим ахмокман шунака кизни тарбиялаган" деди. Отаси келгач отасиям унинг қайтишидан норози эканлигини айтди. Холида йиғлади, "Кўнглимга қарамадинглар мен ҳам одамманку" деявергач уни ўз холига қўйишди. Ҳолида қўлига дипломини олгач бу оилада ахвол янада оғирлашди. Содиқжон хотинини бирор марта сўраб келмади....
Хар куни оркага кетаётган ишларини деб асабийлашаверган Холиданинг отаси бир куни ишхонада иш креслосида, ўтирган жойида юрак хуружи бўлиб Аллоҳга омонатини топширди. Жанозада тумонат одам йиғилди. Қариндошлар Содиқжоннинг қабристонгача қайнотасини тобутини кўтариб боргани, кўмишгани, Холиданинг 2 укаси қатори теппа тенг елка тутиб турганини хамма гапириб куёв болани мақташди. Холида эрини кўрмади, ўзи билан ўзи овора эди. Эри қайнотасини ҳамма маъракаларида қатнашди, лекин Холида билан умуман гаплашмади. Орадан 2 ойча вақт ўтиб оилада моддий етишмовчилик бошланди. Бунинг устига онаси тез тез оғриб қоларди.
Энди Холида ўз харажатларини ўзи қоплаши кераклигини тушуниб иш излай бошлади. Уйи яқинидаги мактабга хужжатларини топширди. Директор отаси билан яқин дўст бўлгани учун Холидани ишга қабул қилди. Холида она тили ва адабиётдан дарс ўта бошлади. Бир куни у Шавкатни кўриб қолди. Қизга осмон ваъдалар берадиган йигит унга учрашиб юриш таклифини киритди. "Нима қилибди эрга тегиб чиқдингку хеч ким гапирмайди." деди Шавкат беписандлик билан. Ундан бу гапни кутмаган Холидани эти увишиб, титраб, музлаб кетди...
Йўл қуйи "Эҳ мен ахмоқ уни шунча севган бўлсам, у бўлса фақат пулим учун юрган эканда.. Энди бу гапи билан хурмат чегарасидан ҳам чиқиб кетди... бойлик , нафс унинг учун биринчи даражада туришлигини афсуски билмаган эканман" уйлади у...
Сенсиз яшолмайман деган Шавкат 1 ой ўтиб бошқа бир қизга уйланди. Қизиги шундаки у қиз билан анчадан бери севишиб юраркан... Бундан чиқди Холида Шавкатнинг хаётида хеч ким бўлмаган. Шавкатга қизнинг бойликлари керак бўлган ҳолос. Аҳмоқ қиз эса телбаларча олийжаноб эрини шу сўтак билан солиштириб юрарканда...
Содиқжон Холида кетгач каттик тушкунликка тушиб ичишни одат қилди, лекин окила онаси уни бу йўлдан кайтара олди. Содиқжон хам хаётда нотўғри уй фикрга эга эди. Яъни "Ҳамма киз факат мени мол давлатим учун юради, Холидаям менга теккач бойлигим қулига айланади" деб ўйларди. Хаётда бойлик билан хамма нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган Содикжон ва нихоят операцияга розилик билдирди. Шу орада кайнотаси ўтиб колиб унга бир ойча операцияни орқага чўзишга тўғри келди. Операциядан сўнг 3 ойча вакт ўтиб овсамай юрадиган бўлди.
Холида 8 март байрами арафасида хамкасабалари билан ресторанда ўтиришди. Улар бир бирларига турмуш ўртоқлари қанақа совға улашганини айтишар, болалари борлари фарзандларининг қилиқларини айтиб кулишиб ўтиришарди... Холида охирги вақтларда ўз хатоларини ўйлаб сиқила бошлаганди. Эри нима айтса мухайё килар, олийжаноб йигит эди лекин Холида уни кадрига етмади. Хозир хамма унга ёмон кўз билан қараётгандек туюларди. Мактабга малака оширишга келган эркаклар хам унинг эридан ажралганини билиб дархол хушомад килишар, энди унинг на суянчиғи отаси бор ва на химоячиси эри бор. Холида ўйлаб ўйлаб эри билан учрашмокчи бўлди. Вақт окар сувдек экан...

❤28🔥7👍5
Қатангки уни эри билан кўришмаганигаям 8 ой бўлибди.
Бир куни Холида эри совға килган чиройли кийимларни кийиб у ишлайдиган корхона якинидаги кийимлар дўконига айланишга борди. Эри тез тез шу дўконларни айланишга кирарди, чунки униям шу атрофда бир неча точкаси бор эдида. Холида ярим кунча дўконларни айланди... Нихоят узокдан эри кўринди... У энди оксамаётганди. Бироз тўлишгани учун костюм шимлари ўзига жуда ярашиб турарди. Холида ойна олдида туриб, сочини бироз туғирлаб, ўзини ўнглаб олгач эрига караб юра бошлади. Шу пайт эрининг чехраси ёришиб кетди. Унинг қаршисига Холидадан 10 чандонроқ гўзал, кўринишидан 6-7 ойлик хомиладор аёл пешвоз чиқди. Улар кулиб гаплашишди аёл Содиқжоннинг билагидан қўлини ўтказиб олди ва дўконларни айлана бошлади. Холида уларга анқайиб хайратдан ёқа ушлади. Эрининг уйланиб олиши хаёлигаям келмабди. Бечора бирдан ўзини дўкон ичига уриб уларнинг кўзидан узоклашди. Эри билан аёл бир дўконга киргач Холида югурганча кўчага чикди. Тўғри келган таксига ўтирганча уйига қайтди. Хонасигача йиғисини ушлаб келган Холида диванга ўзини ташлади. Кўзларидан ёш сизиб чикди... тили эса пичирлади "ўзим хаммасига ўзим айбдорман."...
Ўз ёғида ўзи қовурилган Холида йиғлай йиғлай оҳири чарчаб ухлаб колди. Эртасига оёғи тортмай ишга борди. Ҳамкасбларидан "Мактабга яқинда малака ошириш учун чет элда ўқийдиган бир талаба келаркан." деб эшитди. Орадан 1 хафтача ўтиб Директор Холидага Саодатни таништирди. Тим кора сочлари узун бу гўзал талаба қиз Содикжон билан дўконларда қўлтиклашиб айланаётган Холиданинг ўйлашича ʺкундоши ʺ эди. Саодатнинг кўнгли очиққина қиз эеан.Унинг юз кўзидан бахтли эканлигини сезиш кийинмасди. Хар куни уни уйидагилар машинада мактабга келтириб қўйишар, ишдан сўнг олиб кетишарди. Саодат тез орада барча ишлайдиган ўқитувчилар билан чикишиб кетди. Замонавий дарс ўтиш жараёни хам ўзгача бу қизга директор шу ерда иш фаолиятини давом эттиришини илтимос килди. Бу хол факат Холидага ёқмас, "бир вақтлар сакланувчи дорилар ичмаганимда хозир ширингина болажонимни бағримга босиб ўтирардим" дерди алами келиб. Саодат Холида билан ёлғиз қолди дегунча Холида тезда кетиб колар, унинг оиласи хақида сўзлашларини айниқса эрини мақташини эшитишниям истамасди.
Бир куни Холида йулда кетаётганди, оркадан Саодат утирган машина келиб тўхтади. Холида ўзини четган олди. Саодат машинадан бошини чикариб Холидани машинага таклиф килди. "Опа ўтиринг, менам ўша томонга еетяпман" деди у. Аввалига Холида қаршилик билдирди, Саодат уни қистайверганидан сўнг майли деб машинага ўтирди. Хаёлида шофёр уни эри деб ўйлади. Йўқ хайрият бошқа экан. Ўша куни уйга келса уйида мехмонлар бор экан. Онасиям хурсанд бўлиб ўтирган экан. Мехмонлар кетгач онаси қизига "сенга совчилар келишди қизим, энди бу юришинг бўлмайди, турмушга чиқ" деди. Холида хозир қаршилик билдириб бақирса онасини мазаси қочиб қоладигандек туюлди ва "аввал учрашиб кўрай" деди.
Эртаси куни учрашувга чиққан Холиданинг хафсаласи пир бўлди. Куёв бўлмиш қорин қўйган гавдали эркак камида 45 ёшдан ошганди. Оғзини тўлдириб мактанаётган бу кишига Холида қатъий рад жавоб бериб "Сиз ўзизга бошқасини топинг , мени тинч қўйинг. Биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деди у. Уйига келиб онасигаям тушунтиргач онаси индамади. Холида тубсизликка қулаб кетаётган ожизага ўхшарди. Нимани килсанг хор, ўшанга бўласан зор... ўйланарди.
Бир бирини қувлаб кунлар ўтарди. Саодатнинг хомиласи 9 ойликдан ошгач охирги хужжатларини тўғирлашга мактабга келди. Бу вақтда мактабда хеч ким йўқ эди хисоби. Ўқитувчилар хонасида ўтирган Саодатнинг бирдан мазаси қоча бошлади. Холида ўша пайт эшикдан кириб қолди. Иш билан шошиб юрган Холида хомиладор аёлни бу аҳволида ташлаб кетолмади, дархол "тез ёрдам" чакириб унга ёрдам бериб турди....
" Мен билан шифохонага боринг қўрқяпман" деди қиз унга ялиниб. Холида Саодатнинг райини кайтаролмади. Шифохонага бирга борди. Саодат йўлда онаси ва эрига қўнғироқ килди. Улар етиб келгунича Саодат ўғил туғди. Холида бу хабарни эшитиб хам хурсанд бўлди хам йиғлади......
Давоми 10:15 да

❤36
Ичида уларга бахт тилаб тезроқ бу ердан кетиши кераклигини тушунди. Ташқарига эрини машинаси тўхтаб ундан ҳамма туша бошлади. Холида тезда бошқа йўлдан кўчага отилди, лекин чап томондан келаётган машинани курмай колди. Қаттиқ тормоз овози ва Холиданинг чап томонида каттик оғрик хис килиб улгурмай учиб кетди. Йул четида турган бетонга боши билан тушиб боши гувиллаб айлана бошлади, сўнг кўзларини охиста юмди.
Холида кўзларини очганида юрак овози эшитиладиган аппарат ишлаётганини сезди. Бошини у ёк бу ёкка бурмокчи бўлиб буролмади. Афтидан буйнига канакадир тиргак боғлаб қўйилгандек эди. Оёк қўллларини бироз кимирлатди. Ишлаяпти. Бироздан сўнг эшик очилиб ичкарига ёкимтой хамшира кириб унга жилмайди. Сўнгра томчи дорисига шиприц оркали дори юборди. "Яхши бўлиб колдингизми келинойи?" деди киз. Холида бироз унга караб турдида "Рахмат... уйдагилар биладими?" деди зўрға. Хамшира боши билан тасдик ишорасини берди.
- Эрингиз 3 кундан бери шу ерда ўтирибди.
- Эрим?... Мени эрим йўқ деди Холида.
Хамшира унга кўз остидан каради," алахсираяпти" ўйлади у. Ҳамшира чиқиш эшигига етганда ташкаридан Содикжоннинг овози эшитилди "Ўзига келдими, кўрсам бўладими?".. Хамшира каршилик килганди Содикжоннинг овози баландлади:-" Мени қўйворинглар илтимос бир курай. "
Унга рухсат тегди шекилли Холиданинг олдига кириб келди. Холида мен туш куряпман чоғи деб уйлади Содикжон хотининг ёнига ўтирди Холиданинг сочларини силади. Холида кўзларини юмди, Содикжон унинг пешонасидан ўпди.
- Қўркитиб юбордингизку деди қўлларини силаб.
Туш куряпман уйлади Холида, кейин бирдан ёдига Саодат тушди.
- Ўғил муборак деди овози калтираб. Содикжон унга ажабланиб каради. Шифокор кириб колдида уларнинг сухбати узилди.
Эртасига уни ёнига онасини киритишди. Аёл анча уриниб колган эканми неча марта тинчлантирувчи уколллар олганидан кўзлари чўкиб колганди. Вақт ўтибҳХолидани палатага олишди. Хамкасблар келиб турар эри Содикжон хар куни ишдан сўнг бир даста гул кутариб хотинидан хабар олар мехрибончилигининг чеки йўқ эди. Холида Саодат хакида хар гал сўрайман деб сўрай олмасди.
Холида эрининг киликларидан бир жахли чикса бир карахт холга тушарди. Шифохонада ётиш хам жонига тегди. Уйга кайтишга тайёргарлик кўраётганда эри унга яна 1 ой санаторияда даволаниш учун чипта совға килди. Холида тоғли санаторияга кетгач эри хафтада бир ундан хабар оларди. Холида бу холатда яшаб бўлмаслигини Саодатдек аклли кизни бахтига чанг солишга виждони кийнала бошлади.
Эри ёнига келгач унга деди.
- Содик ака вактида кадрингизга етмадим, хато килдим шуни жазосини тортдим, лекин сизга маслахатим мени хатойимни такрорламанг илтимос. Сиз Саодатни кадрига етинг у сизга ўғил фарзанд ато килди. Мен уз йўлимни топарман.
Аввалига ажабланиб турган эри кулиб юборди:
- Саодат менинг жияним якинда ўғилли бўлди. Уни курсдошига узатганмиз. Унга сиз ёрдам бердингизми? Мен сизларни таништиришни ният килгандим, улгурмасимдан бу фалокат булиб колди. Мени хотиним битта уям булса сиз!!!
Санаториядан чикиб Содикжон билан уйига кайтган Холида хар бир кунларини кадрига етиб яшайдиган булди. Орадан йиллар ўтиб бу оилада 3 та фарзанд туғилди.
Хурматли аёллар мен бахтсизман деб тушкунликка тушишдан олдин ўйлаб кўринг.
Сизнинг бахтингиз кимнингдир орзусидир.
Тамом.

❤47🥰11👍8🔥4
🔥Қизинг бўлса...
Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
✍Зоҳид Зиё...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
✍Зоҳид Зиё...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰4❤2👏2
ҚОНДОШЛАР.....
Қандай бахтли кунлар эди. Шоди ота ишга чиқиб келар, рўзғори учун пул топиш билан бир қаторда печка учун ўтин ҳам қиларди. Қишлоқ шароити, газ йўқ. Тўғри баъзида электр печдан ҳам фойдаланиб уйни иситса бўларди аммо ҳали айтганимдай қишлоқ шароити ҳа деганда электр ҳам доим бўлавермасди. Айни кечки овқатланадиган пайтда уч соатлаб электр чироғи ўчиб қоларди.
-- Э кампир чарчасам ҳам ишдан эртароқ келишга ҳаракат қилдим. Светга ишонч йўқ, болаларимиз совуқ қотмасин деб озроқ ўтин қилиш учун. - дерди доим Шоди ота.
Шоди ота далада ишларди.... мол ҳолларига жой бўлсин, бироз полиз экинлари экиб олиш учун ва нон учун буғдой ҳам экиш учун асосан далада ишларди. Уйга кечда молларни ҳайдаб келгач Анзират хола сигирларни соғиб оларди. Доим болалари учун эрталабки нонуштага сутлэ таомлар пиширар, қўшимчасига дастурхондан қаймоқ ҳам аримасди. Шу билан бир қаторда уйда уй ишларидан ташқари Анзират хола сотувга ҳам сут қатиқ ва қаймоқларни орттирарди. Албатта бу ҳам рўзғор учун керак эди- да.
Катта ўғли айни ўсииринлик пайтида ҳарбий хизматга Афғонистонга бориб темур тобутда қайтиб келди. Бу воқеа ҳам Шоди ота учун ёмон таъсир қилди. Ўйловдан касалланиб қолди. Кичик ўғлини тўйи қилгандан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Шоди ота ҳам бу дунёни тарк этди.
Ўғли, келини билан ёлғиз қолган Анзират хола яшашда давом этарди. Бошида чолисиз бироз қийналди. Кейинчалик бироз кўниккач бошқа синовлар ҳам яна кўпая бошлади. Ўғлини ишлари яхши бўлганлиги учун шаҳардан ҳам уй олди. Анзират холанинг набиралари бирин кетин туғилишди. Набираларига қарашар, уй ишларигаям улгурарди. Келини ҳам ишларди. Набиралари анча улғайиб қолишгач, энди шаҳарда яшай бошлашди. Бир томондан мактаблари ҳам яқин яхши, аммо ота уйини тарк этилиши ёлғиз ўғил учун яхшимасди. Шундай бўлса ҳам қиш ва куз ойлари Анзират хола ҳам келини, ўғли ва набиралари билан бирга шаҳарда яшай бошлади. Бошида ҳаммаси яхши эди. Аммо уларнинг тотув ҳаётига кўз тегди чоғи ёки инсон кеасайгач ҳатто форзандларинаям кераксиз бўлиб қоларкан.
Арзират холанинг кераксиз бўлиб, набираларигаям ёқмай қолганлигини тез тез эслатиб туришарди. Мана қиш ҳам чиқиб интиқлик билан кутилган баҳор фасли ҳам етиб келди. Ўғли иш сафаридан келгач, ўз қишлоғига олиб бориб қўяди. То кеч кузгача ўзининг жонжон қадрли уйида яшаш қандай яхши.
Тўғрида набираларига ёқмаса, келинига ёқмаса ўғли эса доим иш сафарида юрса. Шаҳардаги ўғлини уйида ҳаммага ортиқча кўриниб қолганди. Буҳолат Анзират хола учун қандай оғриқли ҳолат эди. Бу каби муомилаларга тайёр эмаслигидан охирги нуқтасигача чидаб келишга мажбур эди. Ёлғиз бўлса ҳам Анзират хола ўша қишлоқдаги уйида яшагани маъқулроқда.
Интизорлик билан кутилган баҳор бу йил эртароқ келди. Анзират хола баланд қаватли уйнинг подъездида баҳорнинг илиқ ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун кўп ўтирар ва баҳор қуёши тафтида исинарди. Анзират хола жудаям кексайиб қолганди устида иски чопони, оёғида эски калиши. Шундай бўлса ҳам ўзиникилар уни ёқтиришмасди. Қўшнилари эса Анзират холани ҳурмат қилишарди баракат топишсин. Яхши муомилада бўлишарди, ҳол аҳволини сўрашарди ҳатто бешинчи қаватга уйларигм чиқишига ёрдамлашишардилар ҳам. Магаўиндан қўлида сўмкалари билан қайтаётса, қўшни болачалар Анзират холани юкларинғ қўлидан олишиб, ёрдамлашишарди.
Анзират хола кекса бўлишига қарамасдан уйишларига чиниққан, ишдан қочмасди. Ўзи овқат пиширарди, уйларни йиғиштириб полларни ювиб ҳатто кир мошинада кирларни ҳам ювиб қўярди. Келини ишда бўларди уйда бўлгандаям бунақа ишларни деярли қимасди.
Сиз бекорчисиз шу учун уйдаги ишларни қилишингиз шарт!- деб безбетларча уялмасдан кекса қайнонасини юзига айтарди.
Набиралари бувисғбилан гаплашмасди. Уйларига меҳмон келишганда Анзират хола ўз хонасидан чиқмасдан ўтирарди. Бир марта меҳмон келганда ўз хонасидан чиққан бувисини бир набираси уришиб берганди;.......
Давоми 13:15

❤25🔥5
Буви айтгандимку меҳмон келганда чиқманг хонангиздан деб бу аҳволингиз билан бизни меҳмонларимиз олдида бизни уялтирасиз.- деб.
Анзират хола ҳеч кимга арз қилиб гапирмасди. Айниқса охирги пайтлари кам гапирадиган бўлиб қолганди. Тунлари эса ҳамма ухлагач ухламасдан ўз хонасида бу тақдиридан норози бўлиб ўксиб ўксиб йиғларди.
Баҳор мавсуми сабаб Анзират хола ўз қишлоғидаги қадрдон уйига кетяпти. Автобусда бирга юрмаслик учун, ўғли келини билан Анзиоат холага такси чақиришди. Онахоннинг юклари ҳам кўп эмасди. Биттагина кўҳнагина сўмка, ичида ҳам эски кийимлари билан таксига чиқди. Қадрдон қишлоғи томон поезд қатнарди. Шу сабабли такси бир зумда вокзалга олиб келди. Қўлидаги ҳассасига суяниб кассадан қишлоғигача билет олди ва поезд келишини кутиш учун бориб скамейкага ўтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан онахоннинг поезди ҳам келди. Секин поездга чиқиб, вагон деразасидан самимий ва меҳр билан ташқарига боқди. Поезд юриб бошлагач, сўмкасидан фото суратни олди. Бу фото суратда ўғли, келини ва набиралари кулиб туришарди. Уларнинг кулгуси онахон учун бахт эди. Анзират хола фото суратни қўлига олиб бир ўпиб қўйдида, кейин яна эҳтиёт қилиб сўмкасига солиб қўйди.
Мана қишлоғига ҳам етиб келди. Бекатда тушиб қолди секин уйи томон пиёда бораётиб, ёнига машина келиб тўхтаганини пайқади. Магина эшиги ҳам очилди.
Ассалому алейкум Анзират хола яхшимисиз ўтиринг уйингизга олиб бориб қўяман!-деди ёшроқ киши.
Анзират хола уни танимади... лекин ундан миннатдор бўлиб дуо қилиб қўйди. Уйининг ҳовлисига эшикни очиб кирди. Ҳовли ўт улан, янтоқ ва қамишлар билан ўсиб ётибди экан. Шу ҳолатда бўлса ҳам шу ҳовлига Онахон керак эди. Бу уй онахонни кутарди доим. Сўқмоқли йўлакча билан уйи томон бориб ичкарига кирди. Бу қишлоқ онахон учун жудаям қадрли эди. Ўзи туғилиб ўсган бу уйда болалари туғилган чоли ҳам шу уйда ўлган. Бу уйда деярли бутун умрини яшаб ўтган. Ҳар бир девори қадрли.
Онахон хоналардаги дераза пардаларини очди. Хоналар намиқиб кетгани учун, ўтин печкани гуриллатиб ёқди. Кейин эса ўйчан печ ёнига ўтирди. Чуқур ўйга толди. Шу печка ёнида қачонлардир ўғиллари ўтиришарди. Бу стол атрофида овқатланишарди мана бу пастқам краватларда ўғиллари ётиб ухлашарди. Бу хоналар полларидан тапиллашиб югуришар ва деразалардан ташқариларга қарашарди. Онахоннинг қулоғларига болаларнинг ёшликдаги шовқинли овозлари эшитилди шу дамда. Ўша пайтлари Анзират хола Она эдиии болаларига энг керакли инсон эди энг қадрли қондош эди. Ўша пайтлари баҳор қуёши жудаям ёқимли илиқ ва ёруғ эди. Ўша пайт баҳорининг бахтли онлари жудаям кўп эди. Шу хаёллар оғўшида деразадан боқиб, қишлоқ баҳорига жилмайиб салом бергандай турарди.
Онахон эртаси куни эрталаб қайтиб уйғонмади. Бир умрга ўзи туғилиб ўсган тупроғида абадий уқуга кетди. Стол устида эски хотираларни эслатувчи фото суратлар ётарди. Ва ўша суратлар орасида бир дона янги фото сурат ҳам ётарди. Ҳа ўша фото сурат, онахонга яқин қондошлари жилмайиб туришган аммо ўша фото сурат энди ғижимланган эди.
Эй инсон ҳозирча биз бу беш кунлик дунёда тирик эканмиз бир биримиздан кечирим сўрашга улгуришимиз керак. Ва ҳатто барча бизга қилинган яхшиликлар учун миннатдорчилик билдиришга улгуришимиз керак. Биз ҳозирча тирикмиз шу ишларимизни кейинга қолдирмаслигимиз керак эртага кеч бўлиши мумкин. Ахир бу ҳаётдан кетаётган инсон бошқа қайтиб келмайди. Гар шундай экан уларга айтишга улгуролмай қолган сўзларимиз қалбимизда бир тош каб армон бўлиб қолмаслиги учун ҳам улгуришимиз керак. Бу армонни кўтариш юришимиз жудаям қийин бўлади. Ишонч, умид, ҳақиқат ва ҳурмат билан яшаш керак. Ва албатта бизга ким ҳаёт берди, меҳр берди ва оёққа турғазганини албатта қадрига етишимиз керак.
Ҳикоямни ўқиш учун вақтингизни аямаганингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилгин.
Крикдуши Шухрат

❤39👍21🔥1
ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!!!
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
ИБРАТ ВАҚТИ.....
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач:
- Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди ҳолос!...
Умид ва ишончингиз хеч качон сунмасин!

❤30🔥2