📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.33K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
 Шундай  ўғлим айтмоқчи  мени  набирам   Элёржон   ҳам   зўрми?- дея  ундан  ўғлини   сўради  бувиси.
Жудаям  яхши...мана   уни  ёзги  лагерга   жўнатиб ,  сизнинг   олдингизга   келинингиз   билан  бир   хафтага  келдик,  қаршимасмисиз ?
 Вой  болажонимей нималар деяпсан,  ахир   сизлар   мени   болаларимку деди Зарифа  буви  ўғлини   қучоқлаб.
     Бутун   хафта   давомида  қизалоқ   маликалардек   ўзини  ҳис   қилиб  иззатда   бўлди. Тўғри   бувисиям    уни   яхши   кўрарди,   энди    бу    эркалашлар   яна   икки   карра    кўпайгандида.  Рамил   амакиси    ва    Зарина   холаси   ундан   бир  қадам  ҳам   узоқлашмасди.  Бирга    улар   қишлоқ   четидаги    истироҳат  боғига   боришди,  сойга   боришди.  Қишлоқ    магазинига  олиб   боришиб   у  ҳали   кўрмаган   нарсаларни   унга   олиб  беришди. У  жудаям   хурсанд  ва   бахтли  эди. Доим  яхши   нарсаларни   тез   якуни   жудаям    ёмонда...
      Кўз   очиб   юмгунча    бир   хафта   ҳам   ғизиллаб   ўтиб   кетди. Энди    Рамил  амаки   Зарина   хола  билан   уйларига   кетиши  керак  эди. Қизча   янги  қариндошларидан   ҳечам  айрилгиси   келмасди.   Бир    дақиқаям  айрилгиси   келмасди.
            -- Яна  келасизларми ?- дея   такрор  такрор  улардан    сўраверарди.
          -- Албатта,    маликам! - дея   Рамил   қизчани    қўлига   кўтариб  олди. Зарина  эса   уни   юзчаларидан   ўпарди.
    Охирги    тун ,  тонгда    уйларига   кетишлари   керак    эди.  Қизча    ширин    уйқуда   ухлаб   қолганди.   Уччалалари    стол   атрофида   ўтиришар ,   бир   бирлари    билан   паст  овозда     шивирлаб   суҳбатлашарди.
            -- Ишончингиз   комилми?- сўради  Зарифа   хола.-- Қизалоқ   яна  бир   марта  азобланишини   ҳоҳламайман.
              -- Онажон...нима  деяпсиз,   биз  уни   жудаям   яхши   кўриб   қолдик. Айниқса   келинингиз .  Элёржон    ҳам   жуда   хурсанд  бўлади   сингилчали   бўлганидан. - деди Рамил.
                 -- Майли   ўғлим шароитларингга   қаранглар...агар     ҳоҳламай     қолсаларингиз,  ёки    у .....менга    олиб   келинглар.- деди  бувиси.
         Тонгда    қизалоқ  уйқудан   кимдир   унга   тикилиб   қараб   турганидан    уйғониб   кетди.
            -- Рамил    амаки...нима  бўлди?- ажабланиб    сўради    қизча.
             -- Биз   Зарина  холанг   билан   ўйлаб   сени   меҳмонга    олиб   кетишга    қарор   қилдик. Бизникига   боришни   ҳоҳлайсанми?
         Қизча     ажабланиб     қотиб    қолди.
          -- Зарифа   бувимчи ?
          -- Бувинг  сени    шу   ерда   кутади. Қолмаса   бўлмайди....ҳадемай  мушуги   болалайди   уларга    ҳам     қараш    керак.
           -- Вой...мумкинми?
           -- Албатта    мумкин!
       Қизча   бувиси   билан    қайта   қайта   хайирлашиб,    қайтиб    келишини   айтиб   улар   билан   машинада    миниб   жўнади.
Орадан   икки   йил   ўтди.....
- Бувижонн....биз  таътилга   чиқдик... Элёр  акам   билан   сизни    олдингизга   борамиз. Бутун   ёзни    бирга   ўтказамиз   бувижон!- телефонда    хурсанд   ҳолда    қичқирганча   бувиси     гапирарди. --  Сиз  хурсандмисиз  бувижон?
- Албатта     болажоним, - жилмайиб,   набирасининг   қувончли   қичқириғидан   гўшакни    қулоғидан    узоқроқ   олиб.-- Ота   онангиз    ҳам    бирга    келишадими?
Йўқ   бувижон...фақат    акам   билан  иккаламиз   борамиз...ахир  биз   катта  бўлдикку.....
           Зарифа    хола      гўшакни    қўйдию,    қувончдан     кўзидан   чиққан    ёшларини   рўмолининг     чети   билан    артиб   ташлади.
Чунки     набирачаси     ҳаётда     ўз    оиласини     топганидан     хурсанд    эди.  Энди    қабрига     кетса     ҳам    тинч    бўларди. Қизча     икки   йил   олдин    кетиб     бувисини     олдига   қайтмади.  Чунки    у     оиласи    бағрида    бахтиёр    эди.  Зарифа  холани    ўғли   Рамил    ва    келини    Зарина  қизчани    асраб   ўзларига    қиз   қилиб    олишди. Зарифа   холани    олдига     оилавий     байрамларда,   таътилларда      келишиб   турарди. Қизча    янги      оиласини      жудаям   яхши   кўрарди.  Оила   аъзолари    ҳам   унга    меҳр   беришарди......
35👍6
​​        Зарифа   хола   шуларни    хаёлидан    ўтказиб    бироз    телефонни   олдида    туриб,   кейин     набиралари    келишига     пирог   учун    хамир    тайёрлаш   кераклигини  эслаб,    ошхонага    кириб  кетди.
        Бувижон   сизга    бошимиз   ерга   теккунча   таъзим   қиламан.  Аллох    умрингизга    умр   қўшсин,  набираларингизни    бахтини  кўринг деб   қоламан.
      Янги    ҳикояларимда   кўришгунча   деб   қолувчи   ҳар  доимгидек.
Ҳикоям  ёққан бўлса  лайк  ва   коментларингизни   кутиб қоламан.
тамом
Крик  души Шухрат

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
49👍25🔥10😢5
Етим қизнинг ёлғон тўйи.

Кўзимни касалхонада очдим ва тепамда холамни кўриб, яна йиғладим. Унинг майин табассуми, сочларимни меҳр билан силаши бир ҳафта аввал оламдан ўтган онамни эслатди менга.
— Бўлди энди, қизим, ўзингни қўлга ол, мен ёнингдаман!
— Ойим… ойимни соғиндим, қаттиқ соғиниб кетяпман, холажон…
— Тинчлан, жон қизим!
Холам билан кам кўришган, у билан деярли гаплашмаган бўлсам ҳам, ҳозир уни чин дилдан қучардим. Бу ҳолат менга таскин берарди.
— Феруза!
Хона эшигини зарб билан очган аммам холамга бир ўқрайди-да, ёнимга келиб мени бағрига босди.
— Онамдан айрилиб қолдим, амма! — яна йиғлардим мен.
— Бунча куймасанг, онасиз қолган фақат сенми?!
Мудом қошларини кериб юрадиган аммам қаттиққўл, серзарда аёл бўлиб, холамдан мутлақ фарқ қиларди. У холамга тез-тез қарар, юзида мен тушунмайдиган аллақандай аламзадаликнинг изи кўринарди.
— Феруза, қизгинам, онангни ҳаммамиз яхши кўрардик, лекин начора, — деди холам ёнимга ўтириб. — Ҳадеб куйинаверганинг учун қара, не кўйга тушдинг? Сени бугуноқ бу ердан олиб кетаман ва сенга ўзим қарайман.
— Кераги йўқ! — деди холамнинг гапини шарт кесган аммам. — Феруза мен билан кетади, у сизнинг ёрдамингизга муҳтож эмас.
— Бу нима деганингиз? — холамнинг гапириш оҳангидан дили оғригани сезилди. — Ахир у синглимнинг омонати…
— Синглингиз энди эсингизга тушибди-да!
Улар узоқ тортишишди. Охири мен холам билан кетадиган бўлдим. Очиғини, бунга ўзим рози бўлдим. Холамдан кўра аммам билан яқин бўлишимга қарамай, юзи кулиб турадиган Назифа холамни афзал билгандирман, эҳтимол.
— Майли, — деди бироз ранжиган аммам хўрсиниб қўяркан, — холанг билан кетишни истаяпсан чоғи, нима ҳам дердим?
Аммам кетиш олдидан «Яна нималарнидир кўзлаб, жиянимга яхшилик қилишга уринаётган бўлсанг, бу сафар кунингни кўрсатаман!» дея шивирлаб қўйганида ҳайрон қолдим.
— Аммам нима учун сизни бунча ёмон кўради, холажон? Ахир сиз меҳридарё аёл экансиз-ку! — дедим холамнинг қўлларидан тутиб.
— Аҳамият берма, қизим, ҳаммага ёқиш қийин.
Шунча маломатлардан кейин ҳам аммамнинг ортидан гапирмаганини кўриб, холамга меҳрим янада ошди.
Назифа холамнинг хонадонида яшаётганимга бир ойдан ошди-ю, ҳалигача касалхонага қатнаб турибман. «Соғлиғингда муҳим ўзгаришлар бор, шуни текширяпмиз. Ахир сен синглимдан қолган ягона ёдгоримсан», дея мени еру кўкка кўтарадиган холамни тобора яхши кўриб кетяпман. Лекин холамнинг ўғли Азим билан ҳамон тузукроқ гаплашишга ботина олмадим. У мени шунчаки бир бегона қиздай кўриши табиий. Ахир ота-онам ўлмасидан олдин бир-биримизни кўрмагандик ҳам. Аллақандай мен тушунмайдиган кўринмас девор қариндошлик ришталаримизни боғлашга йўл қўймасди. Назифа холам билан унинг эри кўп яхши инсонлар. Етим қолганимдан бери кўнглимга қарашяпти, холам атрофимда парвона. Улар мени ўз қизларидай кўришади. Онам раҳматли эса доим «Холанг ва унинг эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!» дерди. Бечора меҳрибоним адашганини билмай кетди бу дунёдан.
— Феруза, — деди бирдан хаёлларимни тарқатиб юборган Азим қўлида гул тутганча ёнимга яқинлашиб. — Бу сенга.
Холаваччам менга гул олиб келганди. Яна аллақандай меҳр билан. Бундан ажабландим. Ҳатто онасига ҳам ортидан эргашиб юрган қизлар ҳақида уялмай айтиб берадиган йигит мен учун нақадар қадрли эканини ўзи билмайди. Холам ўғлини жуда яхши кўради. Аслида-ку, барча оналар ҳам фарзандини жондан ортиқ кўради, лекин Азимнинг ота-онаси уни ҳалигача ёш болани эркалагандай эркалашар, еру кўкка ишонишмасди. Эҳтимол, бунга сабаб Азимнинг ±лғиз фарзанд эканидир?! Ёки ўғилларининг соғлиғида бирор муаммо бормикин? Азим келишган, бақувват бўлишига қарамай, жуда ҳолсиз кўринарди. Бир неча маротаба ҳушидан кетиб қолганига гувоҳ бўлдим. Бироқ нима учундир холам ва поччам бу ҳақда гапиришни исташмайди. Бугун уни гулларга сув қуйиш баҳонасида сездирмай кузатдим. Ўзиям кўзгуга нақ ёпишиб
қолай деди.....

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30
Қандайдир шўх қўшиқни хиргойи қиларкан, нуқул атир сепар, сочларини бармоқлари орасидан ўтказиб тарар, юзини гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига обдан қарар, хуллас, ўзига оро бериш билан банд эди.
— Менда гапинг борми? — бирдан менга ойнадан кўз ташлади Азим.
— Й-йўқ, — дедим ўзимни бепарволикка солиб. — Шунчаки…
— Икки кўзинг менда, — деди у ва ёнимга келиб, мен томон узун бўйнини эгди. — Сени қаергадир таклиф қилмоқчи эдим, нима дейсан, борасанми?
— М-мен… ҳ-ҳалиги… холамдан сўрашим керак!
— Холанг рози, ишонавер!
У менга ниҳоятда сирли қарар, ҳатто гапириш оҳангида ҳам сирлилик мавжланарди.
Аслида-ку, ёшлигимдан жуда уятчан, уй қизи бўлганим учун ўғил бола тугул, дугоналарим билан ҳам очилиб гаплашолмайман. Азим билан қаергадир бориш эса…
Ҳар куни онамнинг ҳаёти сўнгида мен учун ёзиб, ташлаб кетган хатини қайта-қайта ўқийман. Юрагим эзилади. Бир томондан марҳума онамни қаттиқ соғинсам, иккинчи томондан менга катта ёрдам бериб, меҳрибончилик кўрсатаётган холамга нисбатан нотўғри фикр билан дунёдан кўз юмгани дилимни хуфтонқиларди.
— Нималарни ўйлаяпсан? — деди яна қаердандир пайдо бўлган холаваччам. — Мен ҳақимдами?
— Холам қачон келади? — миямга келган ягона гап шу бўлди.
Азим менга янада яқинроқ келиб кўзларимга қаттиқ тикилди.
— Сен жуда чиройлисан, буни айтишганми?
Унинг гапидан товонимга қадар жимирлаб кетдим. Шу он ажиб ҳислар қуршовида унинг ортидан кузатарканман, юрагим хаприқиб кетарди.
Унга ошиқ қизлар кўплигидан хабардорман. Не ажабки, сўнгги дамларда у менинг ёнимда қизлар ҳақида гапирмай қўйди. Ўзини гўё ўзгаргандай кўрсатиши, ёнимда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган қизларга қўпол муомала қилиши, буларнинг ҳеч бирига тушуна олмай юрган кезларимда холам бир гапни айтиб қолди.
— Азим охирги пайтлар анча ўзгарган, бунинг сабаби нима эканини биласанми? — деди кўзларини айёрлик билан қисиб.
— Йўқ, нима экан сабаби? — дедим гап нимада эканига чиндан тушунмай.
— Ўзингни билмаганга олма, — деди холам сочларимни аста силаб. — Ахир у сени ёқтиради, сен ҳам бефарқ эмассан чоғи…
— Хола! — ўрнимдан туриб кетдим уялиб. — Бу нима деганингиз?!
Зиналардан югурганча кўтарилиб, хонамга кирдим. Гарчи билдирмаган бўлсам-да, холамнинг гапи ичимга аллақандай ёқимли ҳисларни олиб кирганди. Мен барча қизларга хос чексиз хаёлот дунёсига шу қадар шўнғигандимки, ҳатто Азим билан ўйларимда тўйимизни тасаввур эта бошлагандим. Меҳмонлар, чиройли тўй маросими, бизни дуо қилаётган холам ва Азим билан мен.
Вақт ўтгани сайин поччам ва холам Азим иккимиз ҳақимизда бемалол гапирадиган бўлишди.
— Азим билан тўйингизга жуда кўп меҳмон чақирамиз! — деди холам ҳаяжонли товушда мени қучиб, сўнг эрига қараркан. — Сиз ҳам гапирсангиз-чи, тўйни зўр ўтказамиз-а?
— Ҳа, ҳа, жуда зўр ўтказамиз! — деди поччам негадир шошиб қолганча.
— Сенга энг зўр кўйлакларни, сарполарни олиб бераман, — холам яна поччамни туртиб қўйди. — Истаганингни муҳайё қиламиз, десангиз-чи сиз ҳам!
— Ҳ-ҳа, ҳ-ҳалиги, истаганингни олиб берамиз!
— Азим… — бирдан хонага ҳовлиққанча кирган уй хизматчиси саросимали нигоҳи билан холам ва поччамга қаради. — Азим яна йиқилиб тушди.
Улар ўрнидан сапчиб туришди. Аммо уларнинг нигоҳида ҳайрат сезилмас, унча ҳовлиқишмасди. Хонадан чиқишга шошилишаркан, уларнинг ортидан эргашдим. Бироқ шу пайт холам мен томонга илкис ўгирилди ва мутлақ ўзгача қиёфада «Сен шу ерда қол!» деди буйруқомуз оҳангда. Бу шундай қиёфа эдики, икки дақиқа олдин мени қучиб, эркалаб ўтирган холамдан асар ҳам қолмаганди. Саволлар айланарди хаёлимда.
«Азимга нима бўлди? Нега мендан ниманидир яширишга уринишяпти? Онамнинг сўнгги сўзларида жон бормиди? Холам мени ўзига яқин олмаса, нега мени келин қилмоқчи?»
То кечгача шундай хаёллар оғушида юрдим. Холам, поччам, Азим ҳам фақат кечки дастурхон атрофидагина кўринишди.
— Аҳволингиз яхшими?! — дедим Азимнинг оқариб кетган юзига меҳр-ла боқиб.
— Ҳа.
​​— Чинданми?......

Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21🤔2
"ИФТОРИНГИЗ ХУЗУРЛИ БЎЛСИН!"

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчамизга шу ерларда ифторлик қилиш насиб қилсин.😊 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰72
​​— Ҳа, дедим-ку.
Унинг зардаси касаллик сабаб деб ўйладим. Аммо у онасининг аллақандай кўз ишорасидан кейин дарҳол ўзгарди. Мен холамнинг бу ишорасини ногоҳ кўриб қолгандим.
— Кечирасан,
бироз тобим йўқ, — деди у базўр жилмаяркан. — Ўзинг тушунасан-ку.
— Ҳечқиси йўқ, сиз яхши бўлсангиз бас.
— У яхши, — деди холам боягидай яна меҳрибончилик билан ва ўғлига тикилиб жилмайди. — Тўғрими, Азим? Тўйгача яхши бўлиб кетаман, дегин.
— Ҳ-ҳа.
Бу сўз Азимнинг оғзидан қанчалик қийинчилик билан чиққанини сездим. Мен, умуман, бу ерда қандайдир сир яширин эканини англадим. Аммо қандай сир?
Ярим тунда қўрқиб уйғондим. Тушимга раҳматли онам кирибди. Мени бағрига босиб, нуқул «Ўзингни асра, қизим. Ўрнингдан тур, бу ерлардан кет!» дермиш. Мен яшириб юрадиган онамнинг хатини олиб қайта ўқидим:
«Холанг ва эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб, ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Юрагим сиқилгани боис сув ичиш учун пастги қаватга тушдим. Бироқ ошхонага яқинлашгач, холам билан Азимнинг суҳбатини эшитиб, тўхтаб қолдим.
— Ортиқ бу ролни ўйнашни истамайман, ойи, мени қийнаманг!
— Сен биттаю битта фарзандимсан, Азим.
— Ахир ўлар даражада эмасман-ку. Бир қанча жойларга буюртма берганмиз, топилиб қолар!
— Топилгунча аҳволинг оғирлашиб кетади. Устига-устак, қон гуруҳинг ҳам топилиш мушкул хилидан.
— Ойи, тушунсангиз-чи, мен Ферузага уйланишни истамаяпман.
— Уйланмайсан, аҳмоқ, иш битгунча шундай деб турамиз. Онасининг ўлимидан кейин ҳушини йўқотиб, касалхонада ётганидаёқ ишончли шифокорлар орқали Феруза сенга жуда яхши донор бўлишини аниқлаганмиз. Унинг ўпкаси сенинг организмингга мутлақ тўғри келади, тушунсанг-чи!
— Лекин операция ўтгач…
— Сен унга уйланишни истамаслигингни айтасан, биз унинг моддий камчиликларини тўлдирамиз, кимгадир узатармиз ҳам.
— Аммо бу виждонсизлик эмасмикин, ойи?
— Ахир уни ўлдирамиз деётганим йўқ-ку. Муҳаббатини қозонсанг, ўзи бу ишни жон деб бажаради. Яширин йўл билан операцияни ўтказамиз, тамом.
Хонага бостириб киришим, ичимдаги гапларни айтиб олишим керак эди. Бироқ бундай қилиш менинг феъл-атворимга зид. Йиғлаган кўйи нарсаларимнийиғиштиришга шайландим. Яхшиямки, борсам қучоқ очиб кутиб оладиган аммаларим бор, тонг отиши билан уларнинг уйига кетаман. Хаёлан эса фақат онамни ўйлар, уни қаттиқ қўмсар ва сўнгги сўзларини эслардим: «Ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Тамом
Моҳигул ДИЁРХУЖАЕВA


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢2519🤔5😁1
БАХТЛИ БУЛИНГ, ОЙИЖОН!
Рухшона дадасини ойи­сидан кўра кўпроқ ях­ши кўради. Негаям яхши кўр­масин? Дадаси кун бўйи уй­да, унинг ёнида бўлади Қанча те­левизор кўрса ҳам уришмайди, жавондан истаганича ширинлик олиб беради. Уйга меҳмон келганида эса Рухшонага кўчага чиқиб ўйнаш нақд! Бу ҳол эса кўп бўлади. Кў­чага ўй­натгани олиб чиқса ҳам бошқа болаларнинг ойи-дадаларига ўхшаб «Ҳой, у ёққа ўтма, ҳой, ки­йи­минг­ни кир қилма!» деб тергайвермайди. Бир четда ўртоқлари би­­лан шахматми, доминоми ўйнаб ёки дўконча олдида пиво симириб ўтираверади. Ойиси эса… деярли уйда бўлмайди, бўл­ганида ҳам Рух­шонани, ҳатто дадасини уришаверади: «Уйни ивирситиб юборибсизлар! Намунча улфатларингиз кўп келмаса?! Ҳой, Рухшона, яна ши­­ринликларни еб қўйдингми, бунақада тишларинг чириб тушади-ку!»- Рухшонани боғчага бериш керак, кўча қизи бўлмасдан, боғчада ясаш-чизишни ўргансин. Ҳарна, у ёқда бўлса кўнглим тинч, тоза ва батартиб ҳаёт, — дейди ойиси.- Қўй, мен уйдаман-ку, боғчага пул кетказиб нима қиласан? Боғча тарбиясини мен ҳам беравераман, — дейди дадаси.Ойисининг авзойи бузилади:- Қанақа тарбия? Бу кетишда бо­­­лани ўзингизга ўхшаган танбал, қилиб қўясиз-ку! Худонинг берган куни уйимизда улфатларингиз, кўчада ҳам улфатларингиз! Бу­нақада болани хароб қиласиз!- Нима қи­лай, соғлигим яхши бўл­­ганида сенинг қўлингга қараб ўтирармидим?! Шукур де, боқиманда бўлса ҳам бошингда эринг бор! — тутақди дадаси ҳам.- Соғликдан гапирманг. Бунга ўзингиз айбдорсиз, ичавериб жигарингизни ишдан чиқардингиз. Кўзингизни каттароқ очиб қаранг: сиздан минг марта ночор, қўл-оёғи йўқ одамлар ҳам имкони етганча ғимирлаб юрибди…- Э-э… — дадаси афтини бужмайтириб, қўл силтайди. Аммо эн­ди ойисини тинчитиш маҳол:- Сиз… сизда виждон борми? Неча марта неча одамга сарғайиб ишга жойлаштирдим, ой ўтказмай қочиб кетдингиз. Текин ҳаётга ўр­ганиб қолгансиз.Бу гаплар дадасининг қулоғига кирмайди ҳисоб. У бояроқ ичилган ичкилик таъсирида мудраб қолган. Буни кўриб ойисининг кўзлари жиққа ёшга тўлади:- Эй, Худо! Шунақа бандаларинг ҳам бор-а! Қаёқдан ҳам шу билан тақдирим қўшилди-я! Ўзинг инсоф бермасанг ҳаммаси бекор экан…Рухшона бу каби жанжалларга кўникиб қолган. Йиғлагани учун ойи­­сига ачинса-да, барибир, дадаси тарафда бўлади. Рост-да, бундай меҳрибон, кўнгли бўш дада яна кимда бор?Бу сафарги жанжал сўнггиси ва энг қаттиғи бўлди. Эрталаб ётоқхо­надаги пардоз столининг тортмасига калит солган ойиси бирдан бе­саранжомланиб қолди. Шкафлардан тортиб тахмонгача титкилади, меҳмонхонадан ваннахонагача изғиб чиқди. Ҳа­нуз ухлаётган дадасини уйғотишга уриниб, эплолмагач, бироз ўй­ланиб ту­риб, Рухшонани олдига чақирди:- Рухшона, қизим, рос­тини айтсанг, бир қути шоколад олиб келаман! Фақат рос­тини айт… даданг манави тортмани очганмиди?Ҳа, куни кеча дадаси ойиси айтаётган тортмани бир шода калитларни бирма-бир сол­ганча ахийри очиб турганида Рухшона кириб қолганди. Уни кўрган да­даси бир чўчиди. Кейин эса илжайиб қизчани кў­тариб олди-ю, ошхонадаги шкаф­дан ширинлик олиб бераркан, кўз қис­ди: «Ойинг­га айтма! Айтмасанг… қачон десанг шулардан олиб беравераман. Айтиб қўйсанг-чи, «пўм» бўлиб қоламиз сен билан!»Бола бола-да. Дадасининг «пора»сию пўписаси ойиси ваъда қи­либ турган шоколад таъсирида эси­дан чиқиб, айтиб қўя қолди:- Ҳа. Анов куни дадам очгандилар. Қўлларида-чи, кў-ўп калит бориди…Қалт-қалт титраётган ойиси шахт билан ётоқхонага кириб, дадасини зарб билан турткилади:- Туринг! Уятсиз, пулларни нима қилдингиз?!- Қ-қанақа пул? — дея ғўлдираган дадаси ойисининг важоҳатини кўриб, уйқуси қочиб кетди. — Қанақа пул?- Тортмадаги пул-чи?!- А, тортмада яшириб қўйганинг бормиди? Вой, шум-ей…- Турланманг! Қани ўша пуллар?Дадаси зимдан Рухшонага ўқ­райди. Сўнг яна гапни бурди:- Бу қандай туҳмат?! Пул борлигини энди билдим-ку?..- Майли. Унда милиса чақираман, ўғрини топиб беради!- Эсинг жойидами? Арзимаган пулга милисани овора қиласанми?- Арзимаган пул эмас. Сизнинг ҳа­калак, оғримаган нафсингиз учун арзимагандир, мен учун эса… Мен… мен бу пулларни саккиз йилдан бери йиғаман шу бир хонали каталакни тузукроқ уйга алмаштирайлик, деб!.. Шу… шу Наврўзда озроғини ўсал бўлиб, даволанишга пул то
28🕊1
полмаётган қўшнимизга ҳадя қилмоқчи эдим, савоби тегиб, сиз инсофга келиб, тузук бўлиб кетарсизми дегандим… — ойи­сининг овози титраб, кўзларидан ёш оқди.- Шундай демайсанми? Мен… ҳа, мен олиб, қарзимга бергандим. Қиморбозларни биласан-ку, вақтида тўламасанг…- Ҳали қимор ҳам ўйнайдиган бўлдингизми?- Нима қилибди, йигитчилик. Ҳа­лиям сени тиквормадим…- Нима… Ҳали… — ойиси энтикиб қолди. Нафасини ростлаб олгач, қатъий деди: — Бўлди, ажраша­миз! Эсиз сиз билан ўтган умрим!Ойиси Рухшонани етаклаганча уйни тарк этди. Улар ойисининг ота уйига бориб, ўша ерда яшай бошлашди. Бир куни «Дадамни соғиндим, кетайлик», деб йиғлаган Рухшонага ойиси шундай жавоб берди: «Энди даданг йўқ. Уни сўрама, у кетган. У энди бизнинг турмушимизга қайтмайди!» Жавоб аччиқ эди, лекин аёл қизига ҳозирдан ҳа­қи­қатни айтишни лозим топди. Ба­ри­бир, қачондир айтади-ку! Қо­ла­верса, у одам фарзандининг со­ғи­нишига, кўз ёшларига арзимайди! Лекин қизча барибир дадасини пинҳон соғинишни қўймади.Рухшона боғчага бора бошлади. Ойиси эса янги ишга кирди. Бир дам олиш куни тушки овқат пайтида бувиси гапириб қолди:- Анави гапни нима қилдик, қи­зим?- Она-а, қўйинг шу гапни! — зорланди ойиси.- Қўйсам… кейин, кексайганда, қизингни узатганингда ёлғиз қолиб афсусланасан. Ҳозир ёшсан, боланг эсини танимасидан бахтингни топ, қизим.Шу пайт дарвоза тақиллаб, ик­ки-учта нотаниш хотинлар кўринди. Бувиси ойисига маъноли қа­ради-да, ўрнидан туриб меҳмонларга пешвоз чиқди:- Келинглар, айланайлар, қани, бу ёққа!Қизиқиб қараб турган Рухшонанинг ёнидан ўтишаётганида хотинлардан бири уни шеригига кўрсатди: «Қизчаси шу». «Вой, ширингина экан-а! Шунақа неварам бўлса!»Рухшона ойисини излаб, ошхонадан топди. Негадир йиғлаб ўтирган экан. Дадасидан айрилиб ойисига суяниб қолган қизча унинг бўй­нидан маҳкам ачомлади: «Нима бўлди сизга? Бувим хафа қилдиларми?..» Ойиси бош чайқади, холос. Сўнг ўзича пичирлади: «Шу қо­ракўзимни ўгайлик азобига ташлайманми? Бир марта оғзим куйган, энди бу ошни қандай ичаман ахир?»Йўқ, ойиси кўнди. Кўндиришди. Куёв бўлмиш бефарзандлик сабаб ажрашган экан. «Фарзанди борлиги учун ҳам унга уйланаяпман», дебди. Шу гап ойисининг кўнглини равшанлаштирди. Энди Рухшонани «ян­ги дада»дан хабардор қилиш керак эди… «Сен энди ойинг билан да­дангникида яшайсан», деганларида Рухшона ҳайрон боқди:- Дадам кетганди-ку! Келибдими?- Йўқ, у бошқа дада. Жуда яхши!- Бошқа да­да… Ўгайми?!Муштдай қизчанинг «ўгай» де­йиши эшитгувчиларни довдиратиб қўйди.- Йўғ-е, ким айтди сенга ўгай дадалар ҳақида?- Боғча опам шу ҳақда эртак айтиб бергандилар. Яна-чи, Маҳзунанинг дадаси, Зулфиқорнинг ойи­си ўгай. Ўгайлар жуда ёмон бўлар экан! Менга ўгай дада керак эмас!Рухшонани аврашлар, юпатишлар беҳуда кетди. Қизча йиғлаб, «ойим эрга тегмасин» деб туриб олди. Кечаси эса ойисини йўқотишдан қўрққандай маҳкам ёпишиб ётиб ухлаб қолди. Шунда ҳам нотинч, алаҳлаб ухлади. Эрталаб қа­рашса, иситмадан ловуллаб кетаяпти. Ойиси буни кўриб эсанкираб қолди:- Йўқ, мен турмуш қурмайман! Қизим буни кўтаролмайди. Онажон, уларга бориб тушунтиринг, умидвор бўлишмасин…Нимадир дейишга оғиз жуфтлаган она қизининг нигоҳидаги қатъиятни кўриб, индамай чиқиб кетди. Шу кетганича куёвликка даъвогарни бошлаб келди. «Куёв» — Бо­тир ака қизчанинг аҳволини кў­риб, ортиқча гап қилмай, уни кў­таргани­ча машинасига солиб, туман мар­казидаги шифохонага жў­нади. Жў­жасига талпинган она товуқдай ойи­си ҳам уларга эргашди. Докторларнинг ҳаракатлари натижасида кечга томон Рухшона алаҳлашдан тўхтаб, кўзларини очди. Ам­мо иситмаси ҳамон юқори эди. Ёнида ўтирган ойиси билан нотаниш амакини кўриб, табассум қилди:- Ойижон…- Ҳа, жоним. Сенга нима бўлди?- Очқадим, — инжиқланди қизча. — Сомса ейман, яна «Фанта»…- Мен ҳозир, — деб чиқиб кетган Ботир ака бироздан кейин бир пакет егуликлар олиб келди. — Ол, Рух­шона, кўпроқ е, тезроқ тузаласан. Сиз ҳам овқатланиб олинг, қачондан бери туз тотмадингиз.- Раҳмат, — ойиси қимтиниб таомларга қўл чўзди. Рухшона эса бу меҳрибон амакига миннатдор боқди.Қизча шифохонада бир ҳафта ётди. Шу кунларда у Ботир амакисига жуда ўрганиб қолди. Ботир ака ҳар келганида унга ўйинчоқлар, тансиқ егуликлар олиб келар, қиз
25
​​иқ гаплар айтиб берар, «Яхши қаранглар», деб докторларни ҳол-жонига қўймасди.- Даданг жуда меҳрибон экан-ку! — деди ҳамширалардан бири Рух­шонага жилмайиб. — Менга бериб қўя қол шу дадангни!- Йўқ! — деб юборди Рухшона. — Бермайман!Ойиси унга ҳайрат билан қаради, кўзларида қувонч ифодаси бор эди. Ташқарида қишнинг сўнгги қор­лари офтоб тафтига чидолмай сувга айланаётган палла эди…Орадан кўп ўтмай, баҳорнинг илиқ кунларидан бирида кичиккина тўйдан сўнг Рухшона ойиси билан Ботир дадасининг уйига «кў­чиб» келишди. Бир ҳафталардан ке­йин Наврўз арафасида ойиси ян­ги ҳовлисида сумалак базми таш­киллаштирди. Янги қўш­ни би­лан сумалак баҳона танишгани би­ри кўк сомса, бири чучвара, бири ман­ти кўтариб чиққан қўшнилар Рухшоналарнинг аҳил оиласига ҳа­вас билан боқишди.- Кўз тегмасин, ширингина қиз­часи ҳам бор энди Ботиржоннинг, — деди бир кекса аёл ёнидагиларга шивирлаб.- Ҳа, кўз тегмасин, бу аёли билан бахтли бўлишсин, — дейишди қолганлар.Гап-сўзларга зимдан қулоқ солиб турган Рухшона ўйлади: «Ойижоним эндигина бахтли бўлибди-да! Унда ҳамиша шундай бахтли бў­линг, ойижон! Мен сизни, янги дадамни жуда-жуда яхши кўраман!»

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30
🔥1
Ишлар секин-асталик билан ривожланарди. Кул остида ишлаетган киз-жувонларга илк мао-шларини берган куни Гулширин бехад шод эди. Бир кун унинг учун чиндан хам бахтли кун. Ахир, бир пайтлар узи хам мана шу аеллар син-гари иш ахтариб кирмаган эшиги колмаган. Кайси корхона эшигини кокиб борса "мени иш-га олишармикан?" деган бир илинж буларди юрагида. Бугун узи ердамга мухтож, фарзанд-ларини елгиз устираетган аелларга маош бера-япти. Бу аелларга осон эмаслигини у яхши би-лади. Улар тош келса кемириб, сув келса сими-риб фарзандларига халол лукма тутишади. Оталик, эрлик макомини унутиб, оила бокиш масьулиятидан кочган эркаклар урнида хам ота, хам она булишади.
Иш жараенида Даврон доимо енида. Йигит зимдан узини кузатишини сезса-да, сезмаган-ликка олади. Энди у мухаббат ешидаги усмир киз эмас, икки болали бева аел. Бева аелнинг хар бир сузи, хар кадами улчовли. Бирор эркак-ка тугри маьнода кулиб караса, одамлар дар-ров уни эркакларга куз сузяптига чикаришади.
"Бевалигим-беклигим" деган гаплар хаммаси бекор. Бевалик-хар куни ениб турган олов ичи-га кириб унда яшамок дегани. Салгина калтис кадам ташласанг бу олов сени уз домига тор-тиб кетади. Бошига хает синовлари тушган ик-ки йил мобайнида Гулширин ана шу хакикатни англаб етди. Атрофга разм солиб караса эрли аеллар бева аеллар билан дугона булишмас экан. "Эримни тортиб олади" деган хадик булса керак уларда.
Утган икки йил ичида болалари хам улгайиб колишди. Сарвар эндигина етти ешга кирган булса-да, катта одамлардек жиддий. Мадина-нинг хам акли кириб колган. Илгаригидек ин-жиклик килмайди. Гулширин болалик таьмини тотмай улгайиб колган болаларига караб эзи-лади. "Мен-ку, емон эканман, аммо болаларим-нинг айби нимада эди? Ота уз фарзандларидан осонгина воз кечиши мумкинми?" деб узини саволлар билан кийнайди. Аммо саволларига жавоб топа олмайди.
Сарвар кичиклигида Гулширин унинг мактаб-га боришини тасаввур килиб, орзуларга бери-ларди. Тасаввурида бир манзара такрор ва так-рор гавдаланаверарди: эри билан икки Сарвар-нинг кулидан тутганча мактабга олиб боришяп-ти. Сарвар кизик гаплар айтиб уларни кулдира-ди. Куп кулаверганидан Гулшириннинг кузлар-идан тиркираб еш чикади.
Чиндан хам угли мактабга биринчи марта бор-
ган кун Гулшириннинг кузларидан еш тукилди. Аммо бу у тасаввур килганидек кувонч ешлари эмас, армон ва алам ешлари эди.
Сарвар мактабдан чикиб тугри ижара уйга бо-рарди. Аммо бугун одатига хилоф равишда онасининг олдига кирди. Унинг куриниши гам-гин, кузлари йигидан кизариб кетганди.
- Сенга нима булди, углим? углининг ахволидан хавотирланиб уни багрига босди Гулширин.
- Хеч нарса булгани йук! - Сарвар зарда билан онасининг багридан юлкиниб чикди.
- Углим, бу кандай килик булди? - синчковлик билан тикилиб турган Давроннинг олдида Гул-ширин узини нокулай хис килди. Сунг жахлини йигиб, мулойимлик билан суради.
- Кани, айт-чи, нима булди? Ким хафа килди се-ни?
- Хеч ким...- онасининг майин, эркаловчи овози Сарварни бир оз ховуридан туширди.
- Бугун укитувчимиз "Эртага мактабда ота-она-лар куни утказилади. Хамма мактабга отаси би-лан бирга келсин. Оталар ва угиллар спорт му-собакасида катнашади. Кимнинг оиласи голиб булса, уларга эсдалик совгаси берилади"деди.
- Гап бу екда экан-да, - хурсинди Гулширин.
- Энди мактабга бормайман. Хеч качон! йиглаб юборди Сарвар. - Хамма дадаси билан боради. Менинг эса дадам йук. Болалар дадаси йук экан деб устимдан кулишади.
- Агар сен билан борсам мактабга борасанми? Даврон урнидан туриб Сарварга якинлашди. Иккимиз бирга катнашамиз мусобакада.
- Даврон ака, бу нима деганингиз? - Гулширин йигитга жахл билан каради. Бола шундок хам эзиляпти. Сиз улганнинг устидан тепган килмо-кчимисиз? Бас килсангиз буларди бунака хази-лларингизни.
- Мен хазил килаетганим йук, - Даврон жиддий эди. - Чиндан хам Сарвар билан мактабга бор-мокчиман. У билан мусобакада катнашамиз. Балки голиб булармиз.
Сарвар ешли кузлари билан Давронга ишон-кирамай тикилди. Даврон яна давом этди.
- Хуш, нима дейсан? Сен билан мактабингга боришимга розимисан?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
44👏5❤‍🔥1🔥1
Сарвар бир онаси, бир Давронга тикилди. Даврон яна "хуш, нима дейсан?" дейиши билан шуни кутиб тургандек бош иргаб, "майли" деди.
- Мана бу хакикий угил боланинг гапи булди, - Даврон Сарварни елкасига кокиб куйди. - Эрта-га биз албатта голиб буламиз.
Шундайми, углим?
Сарварнинг юзига бегубор табассум югурди. Гулширин огир юкдан халос булгандай чукур нафас олди.
Даврон сузида турди. Эртасига эрталабдан Гулширин яшайдиган ижара уй олдида пайдо булди. Устидаги спорт кийими келишган кома-
тига янада ярашибди. Углини кийинтириб олиб чиккан Гулширин унга бир муддат тикилиб кол-ганини узи хам билмай колди. Давроннинг кузи кузига тушгандагина нигохларини ерга тикди.
- Кани, Сарвар, тайермисан? - болага пешвоз чикди Даврон. - Балки аянг хам биз билан бир-га борар?
- У болага савол бердию кузлари Гулширинда эди.
- Аяжон, сиз хам биз билан бирга боринг, - деди Сарвар Гулшириннинг кулидан торткилаб.
Гулширин нима дейишини, кандай йул тутиш-ни билмай хайрон эди. Даврон кузлари "хуп дея колинг" дегандек тикиларди. Гулширин "майли, сизлар билан бирга бораман" деганини узи хам билмай колди.
Мактаб гавжум эди. Спорт кийимидаги оталар угилларининг кулидан ушлаб олганча бирин-ке-тин мактаб дарвозасидан кириб келишарди. Даврон хам Сарварга кул узатди. Бола унинг кулидан махкам тутиб олди.
- Хуш келибсизлар, кадри оталар, - суз олди Сарварнинг укитувчиси синфга йигилганларга. Сизларни куриб турганимдан хурсандман. Ота-лар бугун фарзандлари билан бирга келишла-рини сурашимизнинг узига хос сабаби бор. Ота-оналар мажлисларига асосан оналар кели-шади. Оталар деярли болаларининг тарбияси-да иштирок этишмайди. Хатто айримлари фар-зандни кайси синфда укишини билишмайди хам. Шунданми, оталар ва фарзандлар уртаси-даги ришталар узилиб колаетгандек. Ишим куп пул топяпман деб бола билан мулокот килмай олиб келиши мумкин. Келажакда нега бола менга бемехр экан, деб колмаслик учун бугун узингиз уларга мехр беринг, мухтарам оталар. Бугунги тадбиримизни ана шу максадда уюш-тиряпмиз. Ота ва бола уртасидаги мехр ришта-ларини мустахкамлаш учун кадамларни бугун-дан куяйлик. Бугун спорт мусобакасида кимни-нгдир оиласи эмас, мехр мухаббат галаба козо-нишини истардик.
Муаллима сузини тугатганида, утирганлар бир-бирига караб олишди. Бир оздан кейин му-
собака бошланди. Даврон шу кадар киришиб кетдики, хаммадан олдинда булишга интилар, Сарвар бундан рухланиб мусобака шартларини у билан теппа-тенг бажаришга уринарди. Икки-си хам терга ботган, кизикиб кетганидан Гул-ширин хам гох унисининг, гох бунисининг пе-шонасидаги терни артиб куярди. Турникка тор-тилиши мусобакасида Сарвар мувозанатни йу-котиб куйиб, ерга боши билан тушишига бир ба-хя колди. Даврон бу пайтда ундан узокрокда эди. Сарварнинг кичкирган овозини эшитдию, узини шу томонга отди. Болани ерга зарб билан тушишдан саклаб колди. Куркиб кетган бола чириллаб йиглаб юборди.
- Булди, углим, йиглама! - у Сарварни багрига босиб, сочларини силади. - Кани, куз ешингни арт-чи! Билиб куй, угил бола куз ешини курсат-майди. Угил бола кучли булиши керак.
У углини юпатмокчи булган Гулширинга "ке-ракмас" дегандек имо килди. Давроннинг гапи таьсир килиб Сарвар йигини тухтатиб, куз еш-ларини артди. Улар яна кейинги мусобакаларга киришиб кетишди.
- Хужайинингиз углингизга жуда мехрибон экан, - деди уларни кузатиб турган муаллима кулиб. - Узи хам нак еш бола булиб кетди. Ростини айтсам, Сарварнинг ешига номуносиб уйчанлиги, тенгдошларидан узини четга торти-шини куриб, бу боланинг отаси булмаса керак деб уйлагандим. Бир марта узидан секингина сурадим "Дадам узокда" деб жавоб берди.
Ажрашган булсангиз, боланинг кунгли уксима-слиги учун шундай деб куйгансиз, деб уйлаган-дим. Дадаси чиндан хам узокда булган экан-да?
- Ха...- Гулширин суз тополмай колди. Бу савол-га нима дейиш мумкин? Ахир, у сира елгон га-пирмаган.
- Ота-бола бир-бирини жуда согиниб колишган экан. Каранг, куз карашидан бир-бирини тушу-няпти-я! - хамон сузларди муаллима.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
51👏2❤‍🔥1🔥1
Агар бу сухбат яна бир оз давом этса, Гулши-рин Даврон Сарварнинг хакикий отаси эмасли-гини айтиб куйиши хеч гап эмас эди. Яхшиям, мусобакалар якунлангани эьлон килинди-ю, бу сухбат хам бархам топди.
- Кадрли оталар, вактингизни аямай бугунги тадбирга келганингиз учун рахмат! - деди муа-ллима тадбирни якунларкан. Бу тадбирда хар бирингиз яхши иштирок этдингиз. Аммо мен бир олани алохида эьтироф этишни истардим. Бу - синфимиз укувчиси Сарвар Хамроев ва унинг ота-онаси. Бугунги мусобакага улар бир-га келишган. Фарзандини куллаш учун вактини аямаган бу ота-онани олкишлаб куйсак ва мана шу кичиккина совгамизни уларга топширсак.
Муаллима совгани топширганида йигилган-лар карсак чалиб юборишди. Гулширин кизар-ганича узини каерга куйишни билмасди. Такдир хазилими бу еки кисмат битигими, Дав-роннинг фамилияси хам Хамроев эди. Шунинг учун хам Хамроевлар оиласи деганда хеч ким шубхаланмади.
Уйга кайтишаркан, кулида совгани кутариб олган Сарвар тинмай иргишлар, узида йук шод эди. Унинг юз-кузида купдан буен куринмаган шодлик кайта акс эта бошлаганди.
- Даврон ака, рахмат сизга - Гулширин йигитга миннатдор нигохлар билан бокди. - Сарваржо-нни купдан буен бундай хурсанд холда курма-гандим. Сиз унга болалигини кайтариб бердин-гиз. Боламнинг маьюс кузларига караб эзилар-дим. Каранг, кандай кувонишини!
- Унга ота мехри етишмаяпти, - жувоннинг кузи-га тик каради Даврон.
- Ха...- маьюс тортди Гулширин. - Отаси унга ме-хр бера олмади. Углим бола булса-да, шуни уй-лаб ич-ичидан сикилишини биламан.
- Истасангиз уша мехрни ман бераман! - Гулши-рин Давроннинг кутилмаган сузини эшитиб бир муддат эсанкираб колди. Кошлари чимири-либ, лабининг чети пир-пир уча бошлади.
- Даврон ака, илтимос, бас килинг! Сиздан бу гапни сира кутмагандим.
- Ахир, мен емон суз айтмадим-ку! - Даврон хо-тиржам эди. - Гулширин, нега узингизни торта-сиз мендан? Ахир, турмуш курсак иккимизнинг фарзандларимиз хам багри бутун булиб улгай-майдими?
- Даврон ака, кетинг! - жахлдан Гулширин кип-кизарганди. - Шунинг учун узингизни углимга мехрибон килиб курсатган экансиз-да?
- Сиз нотугри тушундингиз, Гулширин...
- Хаммаси жуда яхши тушундим, - Гулширинни-нг кузига еш калкиди. - Сиз эркаклар хаммала-рингиз бир гурсизлар. Бошик очик аелни курди дегунча дарров тузокларингга тушириш пайи-да буласизлар.
Даврон жавоб кайтариш учун огиз жуфтлага-нида Сарвар уларнинг олдига чопкиллаб келди.
- Аяжон, Даврон амаки билан музкаймок ейиш-га борайлик, - унинг кузлари кувончдан порлар-ди.
- Углим, Даврон амакингни шошилинч иши бор экан, у укиши кетяпти. Музкаймокни уйга обо-риб, синглинг билан ейсан, - шундай дея у зар-да билан ортига бурилди. Онасининг нега бир-дан узгариб колганидан хайрон Сарвар бир Гулширинга, бир Давронга караганча бошини эгиб одимлади.
"Эх, Гулширин...хали хам уша уша магрур Гул-ширинсан, - уйлади Даврон тобора узоклашиб кетаетган жувоннинг ортидан бокиб коларкан. Бир кун келиб туйгуларим хакикийлигига тан берасан. Майли, уша кунлар келишини кута-
ман".
Гулширин уйга кандай келганини билмайди. Ич-ичидан калтирарди "Нега, нега хамма эркак-лар шундай? - уйлади у алам билан. - Сал кулиб карасанг еки яхши гапирсанг дарров бошкача тушунишади. Нахотки Даврон ака хам ушалар-дан булса? Боши очик аел ким таклиф килса эргашиб кетади деб уйлайдими бу эркаклар?
Шундай уйлардию, аммо кунглининг бир че-тида фикри нотугри эканини хис этиб турарди. Окшом пайти хам анча пайтгача кузига уйку келмади. Куз олдидан Давроннинг Сарварга курсатган мехрибонлиги кетмай колди. Муал-лиманинг "Ота-бола бир-бирини согиниб коли-шган экан" дегани, сунг Давроннинг "углингиз-га етишмаетган мехрни мен бераман" деган овози кулоги остида жарангларди. Атайлаб килгандек уша куни Сарвар билан Мадина "Да-даси-кизи" уйини уйнашди.
- Мен дадаси буламан, - деди Сарвар синглиси-га. - Сени хар куни богчага олиб бораман, чиро-йли куйлакчалар олиб бераман.
- Дадажон, энди хеч качон узокларга кетмайси-зми? - бийрон-бийрон сайрайди Мадина.
- Кетмайман, доим сен ва оийнг билан яшайман - дейди Сарвар.
Уларга караб Гулширин яна Давроннинг суз-ларини эслади: "Унга ота мехри етишмаяпти..."

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
68👏8❤‍🔥1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!

💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:

💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

🌙
РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5🥰1
ҒУРУР..

Мактаб давридан Холидага ошиқлар бисёр эди. Хам кўриниши чиройли, ҳам отасининг бойлиги бу қизни мағрурлик осмонига чикарган дугоналари хилма хил кийимларига махлиё бўлишарди. Мактабни битириб онасининг таклифи билан университетга ўқишга кирган Холида ўша ердан ўз мухаббатини топди. Шавкат акаси унга осмон ваъдалар берар бу севги барча хавас қиларли даражада эди. Лекин Холиданинг отасини ишлари бироз орқага кета бошлагани учун у хамкори билан қуда бўлиш таклифини олди. Икки тараф ишни пишитишгач Холидага бу хабар етказилди. Айтганини қилиб юрган бу кизга хабар ёкмади. Ўз норозилигини катта жанжал кўтариб ошкор килган кизга бу буйрук сифатида янгради: "Шу йигитга тегасан!!!"
Шавкат билан учрашувга чиққан Холида йиғлаб хамма дардини тўкди. Шавкат "нимаям кила оламиз, отангни айтганига тег" деди холос. Холида бўлғуси куёв Содикжон билан учрашувга борди. Бир оёғи бироз оксайдиган кўримсиз бу йигит Холидага умуман маъкул тушмади. Йигит билан тузук гаплашмай уйга келиб онасини кучоғига ўзини отиб ўкириб йиғлаб - "Урод у, мени уродга берасизларми?" дерди. Отаси бу норозиликка карши шундай деди: "У аклли йигит, у билан ишлаганман. Олифта бировни пулига яшайдиган пасткаш болалардан шунака мардлар яхши" деди.
Тўй хам ўтди... Холиданинг эрига кўнгли исимади. Аслида Содикжон туғма ногиронмасди. Автохалокатдан оёғи чулоқланиб колганди. Ўз билими ва кучи билан оёққа турган йигит алохида кўчиб чикди. У хотинидан уяларди. Уни олдида ўзини ноўнгай сезарди. Холида эса кундан кунга эридан нафратланар умуман ёввойилашиб борарди. "Эх Холида, агар билсанг хаётдан кўринишмас калб мухим роль ўйнайди" дерди дугонаси унга." Мени эримни қарагин кандай ёкимтой, лекин қизлар билан роса юради. Мени борсанам демайди."...
Холида бироз ўйланар лекин эрини кўрса баттар асаблари бузилиб кетаверарди.
Шу орада Холиданинг туғилган куни бўлди. Дугоналари йиғилишди. Кечки пайт ишдан қайтган эри унга чиройли гулдаста ва планшет совға килди. Планшет интернетга уланган экан. Холида энди ёлғиз уйда зерикмайдиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида Холиданинг сайтига Шавкат дўстлик юборди. Холида у ёқ бу ёқдан гаплашди. Уни олдиндан севгани учун Шавкатни қаттиқ согинганини сезди. Шавкат уни учрашувга чакирди. Холида кийиниб безаниб йўлга отландиямки эшик қўнғироғи чалинди. Қараса қайнонаси экан... "Уф шу етмай турувди" ўйлади Холида. Аёл жуда босик уйлаб гапирадиган окила аёл эди. У келинига Содикжоннинг мактабдан эришган ютуклари, сўнгра автохалакат натижаларини сўзлаб берди. "Яқинда уни операцияга юборамиз. Яна олдингидек оқсамай қолади насиб бўлса" деди аёл. Қайнонаси кетдиямки эри ишдан қайтиб қолди. Эри ухлагач интернетга кирса Шавкатдан бир тўла аразли смайликлар келибди... Холида ундан кечирим сўраб хат ёзиб "Эртага албатта учрашамиз" деди.
Эртасига учрашувга яна тайёргарлик кўрган Холиданинг телефони жиринглади. Бу сафар яқин дугонаси экан. "Хеч қаерга кетмай тур, хозир олдингга боряпман сенга гапим бор" деди у. Холида уни буни бахона килсаям "кўп вактингни олмайман" деди у. Етиб келгач, нафас ростлаб олгач дугонаси деди "Нима сен Шавкат билан учрашмокчимисан.? Кўзингга кара дугонажон... Ўша Шавкатинг фотограф йигитни заказ килибди. Унга "Битта бойвачча келинни шантаж қилиб пулини шилмокчиман интернетда гаплашяпман" дебди . Бу гапларни эшитган Холида шалвираб ерга ўтириб колди. Бироздан кейин ўзига келгач дугонасини қучоклаб огоҳлантиргани учун рахмат айтди... Сўз оҳрида "Балким бу менмасдирман, лекин барибир у билан энди ҳеч қачон учрашмийман" деди у.
Орадан ойлар ўтиб борар Холида хомиладор бўлмаётганди, чунки эридан яширинча сакланувчи дорилар ичарди. Шу шу совуқ рўзғор уларни жонига тегди хисоби. Қанча кўп совға салом улашмасин хотинининг мехрига эришолмаган эр бир куни уни дориларини топиб олди. Сакланувчи дорилигини билгач Холидага нега бундай килаётганини сўради. Жавоб ўрнига жанжал бошлаган Холида ўзини тутиб туролмади," Мен сиздек хунук одамдан фарзанд кўрмайман барибир ажрашаман" деди. Содикжоннинг кўзларини мунг эгаллади... хотинидан кўзларини олиб кочди ва индамай хонадан чикиб кетди......

Давоми 8:00 да
36👍2😢2
Холида ичидан ўзини хатосини англади, лекин беэътибордек яна планшетдан кино кўра бошлади.
Орадан икки соатлар ўтиб нимадир сабаб билан ташқарига чикса эри сўрида сигарет чекиб ўтирар бироз кайфи ҳам бориди.
Холида унга қарамай бурилиб кетмокчийди уни тўхтатди. "Холида сизни бу уйда ортиқ тутиб турмайман, уйингизга кетишингиз мумеин" деди . Бу гапни эшитган Холида кулиб ўзини хурсанддек тутди. Ўша заҳотиёқ шартта кийимларини йиғишга тушиб кетди.
Эри Холидани тўҳтатмади... Холида юкларини тайёрлагач эрига планшет у совға қилган тақинчоклар, телефон ва кўйлаклар солинган яшикни келтирди. "Бу сизнинг совғаларингиз буларни олиб еетолмайман" деди у. Эри яшикка бир қараб қўйдида "булар менинг совғаларим демак улар сизники" деди.
Холида уйига қайтди...Энди кушдек енгил бўламан деб ўйлаган қиз аксинча ғамга чўкиб колди. Чунки онаси унинг хеч бир сабабсиз кайтганини эшитиб ғазабини тутолмади. Қизига ва ўзига лаънат айтди. "Ўзим ахмокман шунака кизни тарбиялаган" деди. Отаси келгач отасиям унинг қайтишидан норози эканлигини айтди. Холида йиғлади, "Кўнглимга қарамадинглар мен ҳам одамманку" деявергач уни ўз холига қўйишди. Ҳолида қўлига дипломини олгач бу оилада ахвол янада оғирлашди. Содиқжон хотинини бирор марта сўраб келмади....
Хар куни оркага кетаётган ишларини деб асабийлашаверган Холиданинг отаси бир куни ишхонада иш креслосида, ўтирган жойида юрак хуружи бўлиб Аллоҳга омонатини топширди. Жанозада тумонат одам йиғилди. Қариндошлар Содиқжоннинг қабристонгача қайнотасини тобутини кўтариб боргани, кўмишгани, Холиданинг 2 укаси қатори теппа тенг елка тутиб турганини хамма гапириб куёв болани мақташди. Холида эрини кўрмади, ўзи билан ўзи овора эди. Эри қайнотасини ҳамма маъракаларида қатнашди, лекин Холида билан умуман гаплашмади. Орадан 2 ойча вақт ўтиб оилада моддий етишмовчилик бошланди. Бунинг устига онаси тез тез оғриб қоларди.
Энди Холида ўз харажатларини ўзи қоплаши кераклигини тушуниб иш излай бошлади. Уйи яқинидаги мактабга хужжатларини топширди. Директор отаси билан яқин дўст бўлгани учун Холидани ишга қабул қилди. Холида она тили ва адабиётдан дарс ўта бошлади. Бир куни у Шавкатни кўриб қолди. Қизга осмон ваъдалар берадиган йигит унга учрашиб юриш таклифини киритди. "Нима қилибди эрга тегиб чиқдингку хеч ким гапирмайди." деди Шавкат беписандлик билан. Ундан бу гапни кутмаган Холидани эти увишиб, титраб, музлаб кетди...
Йўл қуйи "Эҳ мен ахмоқ уни шунча севган бўлсам, у бўлса фақат пулим учун юрган эканда.. Энди бу гапи билан хурмат чегарасидан ҳам чиқиб кетди... бойлик , нафс унинг учун биринчи даражада туришлигини афсуски билмаган эканман" уйлади у...
Сенсиз яшолмайман деган Шавкат 1 ой ўтиб бошқа бир қизга уйланди. Қизиги шундаки у қиз билан анчадан бери севишиб юраркан... Бундан чиқди Холида Шавкатнинг хаётида хеч ким бўлмаган. Шавкатга қизнинг бойликлари керак бўлган ҳолос. Аҳмоқ қиз эса телбаларча олийжаноб эрини шу сўтак билан солиштириб юрарканда...
Содиқжон Холида кетгач каттик тушкунликка тушиб ичишни одат қилди, лекин окила онаси уни бу йўлдан кайтара олди. Содиқжон хам хаётда нотўғри уй фикрга эга эди. Яъни "Ҳамма киз факат мени мол давлатим учун юради, Холидаям менга теккач бойлигим қулига айланади" деб ўйларди. Хаётда бойлик билан хамма нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган Содикжон ва нихоят операцияга розилик билдирди. Шу орада кайнотаси ўтиб колиб унга бир ойча операцияни орқага чўзишга тўғри келди. Операциядан сўнг 3 ойча вакт ўтиб овсамай юрадиган бўлди.
Холида 8 март байрами арафасида хамкасабалари билан ресторанда ўтиришди. Улар бир бирларига турмуш ўртоқлари қанақа совға улашганини айтишар, болалари борлари фарзандларининг қилиқларини айтиб кулишиб ўтиришарди... Холида охирги вақтларда ўз хатоларини ўйлаб сиқила бошлаганди. Эри нима айтса мухайё килар, олийжаноб йигит эди лекин Холида уни кадрига етмади. Хозир хамма унга ёмон кўз билан қараётгандек туюларди. Мактабга малака оширишга келган эркаклар хам унинг эридан ажралганини билиб дархол хушомад килишар, энди унинг на суянчиғи отаси бор ва на химоячиси эри бор. Холида ўйлаб ўйлаб эри билан учрашмокчи бўлди. Вақт окар сувдек экан...
28🔥7👍5
Давоми 9:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4
Қатангки уни эри билан кўришмаганигаям 8 ой бўлибди.
Бир куни Холида эри совға килган чиройли кийимларни кийиб у ишлайдиган корхона якинидаги кийимлар дўконига айланишга борди. Эри тез тез шу дўконларни айланишга кирарди, чунки униям шу атрофда бир неча точкаси бор эдида. Холида ярим кунча дўконларни айланди... Нихоят узокдан эри кўринди... У энди оксамаётганди. Бироз тўлишгани учун костюм шимлари ўзига жуда ярашиб турарди. Холида ойна олдида туриб, сочини бироз туғирлаб, ўзини ўнглаб олгач эрига караб юра бошлади. Шу пайт эрининг чехраси ёришиб кетди. Унинг қаршисига Холидадан 10 чандонроқ гўзал, кўринишидан 6-7 ойлик хомиладор аёл пешвоз чиқди. Улар кулиб гаплашишди аёл Содиқжоннинг билагидан қўлини ўтказиб олди ва дўконларни айлана бошлади. Холида уларга анқайиб хайратдан ёқа ушлади. Эрининг уйланиб олиши хаёлигаям келмабди. Бечора бирдан ўзини дўкон ичига уриб уларнинг кўзидан узоклашди. Эри билан аёл бир дўконга киргач Холида югурганча кўчага чикди. Тўғри келган таксига ўтирганча уйига қайтди. Хонасигача йиғисини ушлаб келган Холида диванга ўзини ташлади. Кўзларидан ёш сизиб чикди... тили эса пичирлади "ўзим хаммасига ўзим айбдорман."...
Ўз ёғида ўзи қовурилган Холида йиғлай йиғлай оҳири чарчаб ухлаб колди. Эртасига оёғи тортмай ишга борди. Ҳамкасбларидан "Мактабга яқинда малака ошириш учун чет элда ўқийдиган бир талаба келаркан." деб эшитди. Орадан 1 хафтача ўтиб Директор Холидага Саодатни таништирди. Тим кора сочлари узун бу гўзал талаба қиз Содикжон билан дўконларда қўлтиклашиб айланаётган Холиданинг ўйлашича ʺкундоши ʺ эди. Саодатнинг кўнгли очиққина қиз эеан.Унинг юз кўзидан бахтли эканлигини сезиш кийинмасди. Хар куни уни уйидагилар машинада мактабга келтириб қўйишар, ишдан сўнг олиб кетишарди. Саодат тез орада барча ишлайдиган ўқитувчилар билан чикишиб кетди. Замонавий дарс ўтиш жараёни хам ўзгача бу қизга директор шу ерда иш фаолиятини давом эттиришини илтимос килди. Бу хол факат Холидага ёқмас, "бир вақтлар сакланувчи дорилар ичмаганимда хозир ширингина болажонимни бағримга босиб ўтирардим" дерди алами келиб. Саодат Холида билан ёлғиз қолди дегунча Холида тезда кетиб колар, унинг оиласи хақида сўзлашларини айниқса эрини мақташини эшитишниям истамасди.
Бир куни Холида йулда кетаётганди, оркадан Саодат утирган машина келиб тўхтади. Холида ўзини четган олди. Саодат машинадан бошини чикариб Холидани машинага таклиф килди. "Опа ўтиринг, менам ўша томонга еетяпман" деди у. Аввалига Холида қаршилик билдирди, Саодат уни қистайверганидан сўнг майли деб машинага ўтирди. Хаёлида шофёр уни эри деб ўйлади. Йўқ хайрият бошқа экан. Ўша куни уйга келса уйида мехмонлар бор экан. Онасиям хурсанд бўлиб ўтирган экан. Мехмонлар кетгач онаси қизига "сенга совчилар келишди қизим, энди бу юришинг бўлмайди, турмушга чиқ" деди. Холида хозир қаршилик билдириб бақирса онасини мазаси қочиб қоладигандек туюлди ва "аввал учрашиб кўрай" деди.
Эртаси куни учрашувга чиққан Холиданинг хафсаласи пир бўлди. Куёв бўлмиш қорин қўйган гавдали эркак камида 45 ёшдан ошганди. Оғзини тўлдириб мактанаётган бу кишига Холида қатъий рад жавоб бериб "Сиз ўзизга бошқасини топинг , мени тинч қўйинг. Биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деди у. Уйига келиб онасигаям тушунтиргач онаси индамади. Холида тубсизликка қулаб кетаётган ожизага ўхшарди. Нимани килсанг хор, ўшанга бўласан зор... ўйланарди.
Бир бирини қувлаб кунлар ўтарди. Саодатнинг хомиласи 9 ойликдан ошгач охирги хужжатларини тўғирлашга мактабга келди. Бу вақтда мактабда хеч ким йўқ эди хисоби. Ўқитувчилар хонасида ўтирган Саодатнинг бирдан мазаси қоча бошлади. Холида ўша пайт эшикдан кириб қолди. Иш билан шошиб юрган Холида хомиладор аёлни бу аҳволида ташлаб кетолмади, дархол "тез ёрдам" чакириб унга ёрдам бериб турди....
" Мен билан шифохонага боринг қўрқяпман" деди қиз унга ялиниб. Холида Саодатнинг райини кайтаролмади. Шифохонага бирга борди. Саодат йўлда онаси ва эрига қўнғироқ килди. Улар етиб келгунича Саодат ўғил туғди. Холида бу хабарни эшитиб хам хурсанд бўлди хам йиғлади......

Давоми 10:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
36