📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22.7K subscribers
6.5K photos
2.33K videos
44 files
14.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
МЕҲРГА  ЗОР  ҚИЗЧА.....

(ҳаёт мактабидан олинди)

      Ўзи уни хоначаси  кичик, яна  шу жойга  отаси,    кекса     бир    кампирни  олиб келиб жойлаштираётганини  бир бурчакда  ҳеч кимга  сездирмасдан  жимгина кузатиб ўтирарди. Кампир  паст бўйли ва  юзларида ёшига  нисбатан ажинлари  кўп эди.
      -- Она,  бу  ерда  қишлоқдаги  уйингиздагидек  кенг  эмаскуя,  аммо иссиқ  сув  бор,  ҳожатхона ҳам  иссиқ,  кўп  ўзоққа юрмайсиз. Сизни  уйингизни   сотайлик,  кейин   кўп хонали  уй  оламиз, шунда сизга  ҳам  кенг битта хонани ажратамиз. - деди Камил.
    -- Вой ўғлим,  нега  бу краватча жудаям  кичик? -  секин овози  эшитилди, аммо жуда меҳрибон.-- Ҳатто мен  шу  паст бўйим билан ҳам сиғмасам  керак...
     -- Ҳа  бу   Азиники, сизни   набирангиз. Сиз  хавотир олманг,  сизга  болалар билан  бошқа каттароқ   крават қўйиб берамиз.
      -- Унда  умуман  бўш  жой қолмаскунку  болам.
 Сиз нима  бу ерда сакраб,  югурмоқчимисиз? Чой   бола  эмас сиқишиб кетасизлар она...
  Азиинг  бу....
Ҳммм....Розани....танирдингизку..- деди  отам бироз  овозини  зарда қилиб.
        -- Сеникими,- секин  овозини  бироз  тўғирлагандек яна қўшимча  қилди :
        -- Охирати  обод  бўлсин онасини.
    Бир  чеккада  Азизача  қўлини  дуога  очиб  юзига масиқ  тортиб қўйди.  Қизчани  онаси  жудаям  гўзал ва  меҳрибон  эди. У  қизчасини  жудаям  яхши  кўрарди. Онаси  тирик  пайти  отаси  Камил  ҳам  унга  меҳрибон бўлиб,  ҳар  келганда  унга қўғирчоқ олиб,  тиззасига  ўтқизиб  ўйнатарди. Аммо   бу  қувончли   кунлари   узоққа  чўзилмади.Бир кунда  ҳаммаси  барбод  бўлди.  Онаси  уйқудан  уйғонмади. Азизача  нима  бўлаётганига  тушунмасди. Нега  одамлар  йиғилди,  нима учун  ҳамма  йиғлашяпти унга  раҳми  келиб ачинишаяпти. Нега  отаси  қора  кийим  кийиб  олган,  унга  ҳечам  эътибор  бермаяпти. Ўлим бу  даҳшатли сўзмикан ҳар бир  уйига  кириб  келаётган  одам шу сўзни айтарди аммо буни  қизча  тушунмасди. Кейин  отасини  машинасида  узоқ йўл  юришди. Отаси қизчани  саволларига  умуман  жавоб  бермасдан  жим рўлни  бошқариб  келарди. Охир оқибат  сабри  чидамади,  машинани йўл  четига буриб тўхтади.
        -- Энди  сени  онанг йўқ...бўмайди ҳам.Энди  сен  мени уйимда  мени  оилам  билан яшайсан. Сени  иккита  аканглар бор.- деди.
    Қизча  бироз тинчланди. Аммо улар отасини уйига киришганда, уларни  жахлдор аёл баланд овозда  ичкарида кимгадир бақириб кутиб олди.
     -- Ҳмм...дадаси  ўйнашингизни  етимчасини олиб келдингизми уйга...Бунга ким қарайди?- деди Камилнинг хотини.
   Отаси хотини билан  ичкарига бақиришиб  кириб кетишди. Қизча  бақириқлар  овозидан залчада бурчакка  тиқилиб турарди. Бақириқ овоз  чиқаётган томондан икки бола  чиқиб келди. Ўн  икки  ёшлар чамасида  эди улар. Улар  қизчага  норози тарзда  бироз тикилиб қараб  турдида :
        -- Эй , сен  ким?- сўради улардан  бири.-- Бу нима қўлингдаги,  маймунми?
        Иккинчиси  эса  қизчани  кийимчалари  солинган  сўмкачасини  олиб очиб  ковлай бошлади. Кейин  эса  чаппа қилиб ҳаммасини полга  тўкди.
         --  Хўш...бу ерда  нима нима  бор экан...ээ латта путтаку.Ахлатдан  олдингми буларни?-дея     оёқлари  билан  кийимларини топтай бошлади.Азизача  қичқириб юборди. Унинг қичқириғини  эшитган  отаси ва  бақироқ  аёл  югуриб  чиқди.
           -- Мана кўриб қўйинг, марҳамат! Ҳали уйга кирмаси  туриб, жанжални  бошлади...ахмоқ қиз нега бақираяпсан?-деди  бақироқ хотин.
     Қизча  эса   қўрқувини,  кўзларидаги ёши  билан  отасига қаради. Отаси  эса  вазиятни  юмшатиш учун  ўғилларига:
       -- Қани марш  хоналарингга!Сен  эса  мени ортимдан  юр !-дея қизчани  эргаштириб ичкарига кириб кетди. Қизча ҳам  отасни изидан  сўмкачасини ва қўлидаги  латтали қўғирчоғиниям кўтариб олди. Уларни  изидан  аёлнинг шивирлаган  овоздаги гаплари ҳам  эшитилди......

Давоми 12:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
46🔥1😁1
​​-- Азии !- улар кичкинагина хонага киртшди,  ҳатто  деразачаси ҳам кичкина  эди. Олдин бу  хона  омборхонача бўлган  шекилли. -- Шундай бўлиб қолди,  сени онанг ўлди. Сен шу ерда мен ва мени  оилам  билан  яшайсан энди. Ҳалиги аёл мени  хотиним. Бояги болалар мени ўғилларим Ҳасан ва Ҳусан. Улар билан тил топишишга  ҳаракат қилгин.- дея  уни  бироз вақтга қолдириб чиқиб  кетди. Бироздан  сўнг у  кичкина кўҳна  краватча  ва  тумбочка олиб келиб  берди.
        -- Қани  энди  жойлашиб олгин.
     Қизчани  ҳаёти  тубдан  ўзгариб кетди. Шунчалик  ҳаракат қилса ҳам,  отасининг оиласи  уни  қабул  қилмади. Ҳалиги ўгай онаси эса  қизчани  олдида кўп  бақириб қарғанарди,  унга  юк бўлаётганини. Эгизак  болалар  эса  қизчани  чимчилаб олишар ёки   бошига уришни одат  қилиб олишди. Қизча  тушуниб етдики,  уйда  кимдир бўлса ўзини бурчагидан чиқмасликни  афзал кўрди. Унга  шу ер  тинч  эди. У  куни  бўйи  ўзини  хоначасида ўтирар, ўтган ҳаётидан  қолган ёлғиз латтали  қўғирчоғини ўйнаб  овунарди.
     Баъзида эгизак болалар яъни  ўгай акалар уни олдига киришиб,   устидан кулишар, ахмоқ қилиб жиғига тегарди. Бу ҳолат  бир икки  такрорланавергач  отаси ремен билан ўғилларини жазоларди. Шундан  сўнг  бошқа  бу  ерга яқинлашмасди. Аммо қизча  ташқарига чиқса,  ҳожатга чиқса, юз қўлчаларини ювишга чиққанида  аламини  олишарди. Қизчани  улар билан овқатлашига  рўхсат йўқ  эди. Алоҳида ўзига  овқат бериларди. Ундаям қолган овқатлар бериларди. Азизача  нонуштага тайёрланаётган   пишириқларни  ҳидини  сезар,    аммо унга  оддий  сувга  қайнатилган груч ёки  гўшти йўқ  суп   беришарди.  Фақат аҳён аҳёнда    отаси дастурхондан ўғирлаб олинган  конфетлар  берарди.
     Қизча  тезроқ  катта   бўлиб мактабга  боришни ва  у  ерда  дўст  топиб  мириқиб  суҳбатлашишни   ҳоҳларди. Аммо  ҳали  мактабгача   анча  йиллар  бор  эди....
Унгача  ҳали қанча  азобли кунларни бошидан ўтказиш кераклигини  тасаввур  ҳам қилолмасди.....
      Мана  бу  онахон эса  уни  янги  қўшниси энди.      Қизча  краватининг  бир  бурчагига қисилиб  бувисини  жойлашаётганини  кузатиб  ўтирар,  ўзини  эса  мутлоқ  унитганди. Отаси  эгизак  ўғиллари  билан  уни  хоначасига   эски  диван  ва  шкафчани   киритишаётганди. Ҳамма  нарсаларни  жойлаштириб  бўлишгандан кейин хонада  ортиқча  ҳаракат  учун деярли бўш  жой қолмаганди.
      -- Хўш...қани  келчи қизим танишамиз.- дея диванига  ўтириб олиб  гап  бошлади  онахон...
        -- Мен  Зарифа  хола, сени  отангни онаси  бўламан, бўви  десанг  ҳам  бўлаверади.
        -- Азиза,- паст овозда исмини  айтди  қизча.
     У  бу  буви  билан  гаплашгиси йўқ  эди. Бу  ҳам  барибир  унга  меҳр  беришига   ҳечам  ишонмасди.
        Қандай бўлишмасин  улар барибир дўстлашиб  олишди. Уларни...  отасининг  бутун  оиласи  билан ёқтирмаслиги  яқинлаштирарди.
Фақатгина  уларнинг  фарқи  бувисини  айблари   ва   ёмон  кўришларини   юзига  айтишолмасди. Қизча   ўз  қулоғи билан  ўгай  онаси  бувисини  бошига  бало  қилиб   олиб  келганини  шивирлаб  айтганини  эшитганди. Эгизак  болалар  эса  бувисига   кўпроқ  зарар  етказишга  ҳаракат  қилишарди. Бир  қараса  кўзойнагини  олиб кетиб  синдиришар, яна  бир  қараса  устига  чой тўкишар,  ёки  шиппагига  ҳар  хил  кнопкаларни  қўйишарди. Тўғри ,  бувиси  улар  билан    бирга  овқатланарди. Аммо  бир нарсага   тушунмас  ёки  ақли етмаяптимики  дея онахон    ажабланарди.
     -- Ўғлим,  нега  қизча    биз  билан бирга  овқатланмаяпти?- онахон  қизча  доим ўзини  хонасида  овқатланаётганига  эътибор берган эди.
  Жой  ўзи тор,  шунга  алоҳида  овқатланади.- деди   угай  онаси.
Қандай тор Мана  мен  силжишим  мумкин,  болалар силжиса  бўлади.- деди бувиси.
 Яна  нима қаердаги  ташландиқ  энди етмаётганди  орамизда ўтириши. - деди  болалардан  бири.
Нималар  деяпсан  бадбахт бола? Ахир  у    синглингку.- деди  аччиқланиб  онахон......

Давоми 13:10 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍3👏3
Дадаси,   онангизга айтинг илтимос , биз  қизчани   қандай  тарбиялаймиз  ўзимиз биламиз  улар  аралашмасин.- деди  хотини.
  Она - дея  гапира  бошлагач, онаси гапини  бўлди.
 Ҳмм кўряпман демак  қизча  бир  ҳайвон  экан. Сизлар  уни боқаяпсилар. У бояқишни    айби нимада айтингларчи? Сен уни  онаси  билан  гуноҳ  иш  қилганингми  уни  айби? Энди  тушуняпман  сизларни.
         -- Дадаси!- дея  гапиришга  йўл  қўймади  эрини  гапиришга.
          -- Мен ҳаммасини  тушундим мен  сизлар  билан  бирга  энди  бир  стол  атрофида  ўтирмайман. - дея  ошхонадан  чиқиб кетаверди ва  бурулиб  гапирди -- Виждонсизлар!
     Тунда  ҳамма ухлаганда  қизча  ҳеч кимни  уйғотиб  юбормаслик  учун ҳожатга секин чиқди. У  билардики  уни  у ерда  ҳеч ким эшитмайди. Отаси  қаттиқ  ухлар ва  ҳеч нарсани эшитмасди. Бир  пайт  кутилмаганда  угай  онасининг  шивирлаб  гапирган  овози  эшитилди.
 Дадаси туринг,  уйғонсангизчи қачон   уйни  сотасиз?Бошқа  кучим  қолмади. Анави  кўчадан орттирган  етимчангиз етмагандек, ақлсиз  кампирниям  бошимга  олиб  келдингиз.Болаларимизни  келажагини  ўйламадингизми? Ўзингизни  қонуний  болаларингизни  ҳақида  айтяпман бундай  атмосферада  қандай  яшашади деди  хотини.
         -- Мен  айбдор  эмасманку,  натариус онамни ҳам қўшган  уйни ордерига.Энди  ишонч  хатини  тасдиқлатамизда ,  кейин  сотишимиз мумкин.- отасининг  бу  гапларини ўз  қулоқлари  билан  эшитди қизча.
 Онанггизни  ҳам  бирор ерга  жўнатиб  юборинг!
Қаерга? Мен  биз   билан  яшайсиз деб  ваъда  берганман хотин.
- Фақат мени  ўлимимдан  кейин сизку  куни  бўйи  ишда  бўласиз,  мен  буларга  чидашимга  тўғри    келади.Қариялар   уйига  олиб бориб  қўйинг.
  - Хўп яхши бу  ишни ҳал   қиламиз.
- Анави  етимчангизниям бирор нарса қилиш  керак...бу   уй  уни  жойи  эмас. Тўғри  бу  ҳам  сизни   қизингиз  аммо  онасига   тортганми  қандайдир  ёввойи. Балким  у  ақлий  заифдир...сиз  доим  уни  ёнида  бўлмагансизку,  буни  билмайсиз.
        -- Майли...- отасининг  овози   баландроқ  келди овозидан  ухламоқчи.
    Ҳожатхона ҳақида  унутиб,  қизча   тезгина  хоначасига  кириб  олди.
     -- Буви,   бувижон!- баландроқ  овозда  шивирлади,  ва  ухлаётган  бувисини  елкасидан  жажжи  қўлчалари  билан силкилаб.
     Онахон   эса  қўрқиб  кетиб  уйғониб турди кўзларини  катта катта  очиб,  жойига ўтирди.
      -- Нима  бўлди?  Демак  сен  мени  биринчи  марта  буви  дедингми,  нимадир  арзигулик  нарса  бўлган.
 Улар  сизни   қариялар  уйига  олиб бориб қўймоқчи....яна  сизни  уйингизни  сотиб, пулларини  олиб қўйиб, сизни   у ёққа дея  сўзларда  адашиб  шивирлади  қизча.
Ҳмм  мана сен қаердан  билдинг?  дея қизчадан  сўради  бувиси,  жиддий  боқиб.
    Қизча  қўрқиб    кетди,  ҳозир  гап  пойлагани   учун  урушади деб  йиғлаворди. Уни  йиғлаганини  кўриб   бувиси ҳам  қўрқиб  кетди.
        -- Хўп  майли,  майли ўзингни қўлга  ол қизим. Мен   ўзим сенга шундай   қарадим  қўрқма. Эшитиб  қолдингми?-  бошини  ирғаб  қўйдида  -- Баракалла  қизим...рахмат энди  билиб  олдим  уларни  ниятини энди  ёт  ухла  қизим.
     Тонгда    қизча  бақириқ   овозидан  уйғониб  кетди. Ўрнидан  туриб  секин  эшикни озгина  очиб  мўралади. Угай  онаси  ҳаммани  ҳақоратли  сўзлар билан  койир,  онахон  эса  бемалол нарсаларини  сўмкасига  тахлаб  соларди. Кейин  келинига жавобан,
      -- Сизларга  фақат  мени  пулим  керак бўлган  экан. Ўзимни  эса  қариялар  уйига  олиб  бориб ташламоқчи бўлдиларингми ҳеч қачон  бундай   бўлмайди.- деди.
       Бурилиб қарасаки,  қизча  ҳам уйғонган. Уни  эркалаб  бошини  силаб  эркалади  ва гап  бошлади :
Қани  қизим,  нарсаларингни  йиғиштир мен  билан  кетасан!- деди.
Қизча  эса  бувисини  кўп куттирмади,   тезгина  арзимаган  кийим кечак  ва  нарсаларини  йиғиштира  бошлади. Шу  пайт  ишдан   чақирилган   унинг   отаси Камил кириб келди......

Давоми 14:15 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
42🥰5🔥1🤔1
 Она нима  бўлаяпти ?Қаерга  кетмоқчи  бўлаяпсиз?- деб савол  бердию,  бувисини ёнида  тўлиқ кийиниб  кетишга  тайёр  турган   қизчасига   кўзи  тушди,  жахли  чиқиб :-- Сен  қаерга  отландинг ?- деди отаси.
У  мен  билан  кетади! -  жиддий  туриб  гапирди  онахон..-- Биз қишлоққа  кетамиз. Қизчани   устидан   кулишларингга   йўл  қўймайман. Агар  қаршилик  қиладиган  бўлсанг, укангга  қўнғироқ қилиб сен  ҳақингда ҳаммасини  гапириб  бераман.
       Укаси  иқтидорли  юрист  бўлиб  ишларди. Камил   укасидан  қўрқарди,  шу  учун жимиб стулга  ўтириб  қолди. Онахон  қизчани  жажжи  қўлчасидан   тутиб,  бир қўлида  сўмкасини  олиб   чиқиш  эшиги  томон   жўнади. Эшикдан  чиққач  тўхтаб  ортига  бурилди ва бошини  сарак  сарак  қилиб
Виждонсизларр дея  йўлида давом этди.
      Буви  набира  иккаласи қишлоққа  келишди. Уйдаги  хоналарни   тозалашишди,  энди  қизчани  ҳам  кенг,  чиройли,  тоза ва  озода  хонаси   бор. Иккаласи  жудаям  бахтли  эдилар. Бекорга   айтишмас  эканда, ойнинг   ўн    беши   қоронғу  бўлса,  ўн беши  ёруғ бўлади  деб. Энди  қора   кунлар  ортда  қолганди.
      Қизча   дайдиб  чиқиб  кетган   мушугини айвонга   чиқиб    чақирди. Мана   бувисиникига  келиб яшай  бошлаганига  ҳам  ярим  йил бўлди.  Жажжигина бўлса  ҳам  бувисига  ёрдамлашишга  ҳаракат   қиларди. Бувиси  жудаям   меҳрибон ва  ғамхўр  эди. Доим  унга   мазали  қуймоқлар,    иссиққина  нонлар  пишириб  берарди.
Мурка,  мурка эх яна   қаерга  қочиб кетяпсан  яна қулоқсиз  мушук?  Ҳадемай  мушукчаларинг  пайдо  бўлади,  сен эса  ҳалиям   сайр  қилишдан   тўхтамайсан. - дея  қизча  мушукчасини  койирди.
     Бир  пайт  уйлари   томон  катта  енгил  машина  бурулиб,  тўғри  ҳовлигача  кириб  келиб   тўхтади. Кейин  эшиклари   очилиб, ундан  ёшроқ  эркак   ва  гўзал  бир  аёл  тушишди. Улар    ўзларини  кузатиб   турган  айвондаги   қизчага  қараб  хушчақчақ  кайфиятда  сўрашди:
          --  Ҳой  маликача билмайсанми   уй  эгалари  уйдами?
         -- Менман   эгаси бирор  нима   керакми? -дея  жавоб   берди    қизча.
         -- Зарифа  буви,  мободо  сен  билан   бирга  яшамайдими   уй  эгаси? - дея  ҳалиги  эркак киши  қизчага  яқин  келиб унга қўлида  кўтариб олган сўмкасидан  икки дона  шоколадни  олиб  узатди  қизчага.
        -- У билан,  у билан дея ичкаридан  Зарифа  бувининг  овози эшитилди. -- Келинглар ўғлим қизим Зарина яхшимисилар жудаям  хурсанд  бўлдим,  қани  ичкарига кирингларчи.-  дея  улар билан  қучоқлашиб  кўришди  Зарифа  буви.
 Қани  ичкарига  кетдик   мезбон  қизча.- дея   бояги  эркак  қизчани  ҳам ичкарига  таклиф  қилди.
       Ичкарига  киришгач  дастурхон  безашиб  стол  атрофига  ўтиришди. Меҳмонлар  олиб  келган  катта  тортни  кесишиб  мазза қилиб  чой  ичишди. Суҳбат  жудаям  қизиб  кетди. Келган    меҳмонлар   Зарифа  бувининг   кичик  ўғли   Рамил  ва  келини Зарина эдилар.
    Рамил  иқтидорли   юрист  бўлиб, оиласи билан шаҳарда  яшашарди.  Вақти  вақти  билан  онаси  Зарифа  бувини    кўргани  келишар ёзда   эса  оилавий  келишиб   дам  олиб  кетишарди қишлоқда. Жудаям  муомилали,   ақлли  инсон  бўлиб,   ҳамма  шумлик   ва   қаллоблик   акаси   Камилга  берилганди.
      Кечга  яқин   Азизача  Зарина холасига  қишлоқни   томоша   қилиб  айланишга  бошлаб    кетди.  Рамил  эса    онаси  билан  айвонда  онасини   ёнида   ўтириб   суҳбатлаша  бошлади.
 Онажон бу  қизча  ким? -  дея қизчани   изидан   ишора  қилди.
     Зарифа  буви   бўлган  воқеаларни  ўғлига    гапириб  берди.  Рамил    эса   бироз  ачиниб  бошини   қимирлатиб   қўйди. Янгасини   феъл атворини   билар  эди.
-- Она,   ўзи  олдиндан   ҳам   шу   акамни     хотинини   ўзини тутиши   менга   ёқмасди. Жудаям   ичи тор,  сабрсиз,  жахлдор ҳатто   анави  эгизак   ўғилларини  ҳам    шу   аснода   тарбиялаган. Акамни   ҳам   рангини   чиқармайди   ,   қўлга  олиб   қўйган. - деди......

Давоми 15:00да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍7
 Шундай  ўғлим айтмоқчи  мени  набирам   Элёржон   ҳам   зўрми?- дея  ундан  ўғлини   сўради  бувиси.
Жудаям  яхши...мана   уни  ёзги  лагерга   жўнатиб ,  сизнинг   олдингизга   келинингиз   билан  бир   хафтага  келдик,  қаршимасмисиз ?
 Вой  болажонимей нималар деяпсан,  ахир   сизлар   мени   болаларимку деди Зарифа  буви  ўғлини   қучоқлаб.
     Бутун   хафта   давомида  қизалоқ   маликалардек   ўзини  ҳис   қилиб  иззатда   бўлди. Тўғри   бувисиям    уни   яхши   кўрарди,   энди    бу    эркалашлар   яна   икки   карра    кўпайгандида.  Рамил   амакиси    ва    Зарина   холаси   ундан   бир  қадам  ҳам   узоқлашмасди.  Бирга    улар   қишлоқ   четидаги    истироҳат  боғига   боришди,  сойга   боришди.  Қишлоқ    магазинига  олиб   боришиб   у  ҳали   кўрмаган   нарсаларни   унга   олиб  беришди. У  жудаям   хурсанд  ва   бахтли  эди. Доим  яхши   нарсаларни   тез   якуни   жудаям    ёмонда...
      Кўз   очиб   юмгунча    бир   хафта   ҳам   ғизиллаб   ўтиб   кетди. Энди    Рамил  амаки   Зарина   хола  билан   уйларига   кетиши  керак  эди. Қизча   янги  қариндошларидан   ҳечам  айрилгиси   келмасди.   Бир    дақиқаям  айрилгиси   келмасди.
            -- Яна  келасизларми ?- дея   такрор  такрор  улардан    сўраверарди.
          -- Албатта,    маликам! - дея   Рамил   қизчани    қўлига   кўтариб  олди. Зарина  эса   уни   юзчаларидан   ўпарди.
    Охирги    тун ,  тонгда    уйларига   кетишлари   керак    эди.  Қизча    ширин    уйқуда   ухлаб   қолганди.   Уччалалари    стол   атрофида   ўтиришар ,   бир   бирлари    билан   паст  овозда     шивирлаб   суҳбатлашарди.
            -- Ишончингиз   комилми?- сўради  Зарифа   хола.-- Қизалоқ   яна  бир   марта  азобланишини   ҳоҳламайман.
              -- Онажон...нима  деяпсиз,   биз  уни   жудаям   яхши   кўриб   қолдик. Айниқса   келинингиз .  Элёржон    ҳам   жуда   хурсанд  бўлади   сингилчали   бўлганидан. - деди Рамил.
                 -- Майли   ўғлим шароитларингга   қаранглар...агар     ҳоҳламай     қолсаларингиз,  ёки    у .....менга    олиб   келинглар.- деди  бувиси.
         Тонгда    қизалоқ  уйқудан   кимдир   унга   тикилиб   қараб   турганидан    уйғониб   кетди.
            -- Рамил    амаки...нима  бўлди?- ажабланиб    сўради    қизча.
             -- Биз   Зарина  холанг   билан   ўйлаб   сени   меҳмонга    олиб   кетишга    қарор   қилдик. Бизникига   боришни   ҳоҳлайсанми?
         Қизча     ажабланиб     қотиб    қолди.
          -- Зарифа   бувимчи ?
          -- Бувинг  сени    шу   ерда   кутади. Қолмаса   бўлмайди....ҳадемай  мушуги   болалайди   уларга    ҳам     қараш    керак.
           -- Вой...мумкинми?
           -- Албатта    мумкин!
       Қизча   бувиси   билан    қайта   қайта   хайирлашиб,    қайтиб    келишини   айтиб   улар   билан   машинада    миниб   жўнади.
Орадан   икки   йил   ўтди.....
- Бувижонн....биз  таътилга   чиқдик... Элёр  акам   билан   сизни    олдингизга   борамиз. Бутун   ёзни    бирга   ўтказамиз   бувижон!- телефонда    хурсанд   ҳолда    қичқирганча   бувиси     гапирарди. --  Сиз  хурсандмисиз  бувижон?
- Албатта     болажоним, - жилмайиб,   набирасининг   қувончли   қичқириғидан   гўшакни    қулоғидан    узоқроқ   олиб.-- Ота   онангиз    ҳам    бирга    келишадими?
Йўқ   бувижон...фақат    акам   билан  иккаламиз   борамиз...ахир  биз   катта  бўлдикку.....
           Зарифа    хола      гўшакни    қўйдию,    қувончдан     кўзидан   чиққан    ёшларини   рўмолининг     чети   билан    артиб   ташлади.
Чунки     набирачаси     ҳаётда     ўз    оиласини     топганидан     хурсанд    эди.  Энди    қабрига     кетса     ҳам    тинч    бўларди. Қизча     икки   йил   олдин    кетиб     бувисини     олдига   қайтмади.  Чунки    у     оиласи    бағрида    бахтиёр    эди.  Зарифа  холани    ўғли   Рамил    ва    келини    Зарина  қизчани    асраб   ўзларига    қиз   қилиб    олишди. Зарифа   холани    олдига     оилавий     байрамларда,   таътилларда      келишиб   турарди. Қизча    янги      оиласини      жудаям   яхши   кўрарди.  Оила   аъзолари    ҳам   унга    меҳр   беришарди......
35👍6
​​        Зарифа   хола   шуларни    хаёлидан    ўтказиб    бироз    телефонни   олдида    туриб,   кейин     набиралари    келишига     пирог   учун    хамир    тайёрлаш   кераклигини  эслаб,    ошхонага    кириб  кетди.
        Бувижон   сизга    бошимиз   ерга   теккунча   таъзим   қиламан.  Аллох    умрингизга    умр   қўшсин,  набираларингизни    бахтини  кўринг деб   қоламан.
      Янги    ҳикояларимда   кўришгунча   деб   қолувчи   ҳар  доимгидек.
Ҳикоям  ёққан бўлса  лайк  ва   коментларингизни   кутиб қоламан.
тамом
Крик  души Шухрат

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
49👍25🔥10😢5
Етим қизнинг ёлғон тўйи.

Кўзимни касалхонада очдим ва тепамда холамни кўриб, яна йиғладим. Унинг майин табассуми, сочларимни меҳр билан силаши бир ҳафта аввал оламдан ўтган онамни эслатди менга.
— Бўлди энди, қизим, ўзингни қўлга ол, мен ёнингдаман!
— Ойим… ойимни соғиндим, қаттиқ соғиниб кетяпман, холажон…
— Тинчлан, жон қизим!
Холам билан кам кўришган, у билан деярли гаплашмаган бўлсам ҳам, ҳозир уни чин дилдан қучардим. Бу ҳолат менга таскин берарди.
— Феруза!
Хона эшигини зарб билан очган аммам холамга бир ўқрайди-да, ёнимга келиб мени бағрига босди.
— Онамдан айрилиб қолдим, амма! — яна йиғлардим мен.
— Бунча куймасанг, онасиз қолган фақат сенми?!
Мудом қошларини кериб юрадиган аммам қаттиққўл, серзарда аёл бўлиб, холамдан мутлақ фарқ қиларди. У холамга тез-тез қарар, юзида мен тушунмайдиган аллақандай аламзадаликнинг изи кўринарди.
— Феруза, қизгинам, онангни ҳаммамиз яхши кўрардик, лекин начора, — деди холам ёнимга ўтириб. — Ҳадеб куйинаверганинг учун қара, не кўйга тушдинг? Сени бугуноқ бу ердан олиб кетаман ва сенга ўзим қарайман.
— Кераги йўқ! — деди холамнинг гапини шарт кесган аммам. — Феруза мен билан кетади, у сизнинг ёрдамингизга муҳтож эмас.
— Бу нима деганингиз? — холамнинг гапириш оҳангидан дили оғригани сезилди. — Ахир у синглимнинг омонати…
— Синглингиз энди эсингизга тушибди-да!
Улар узоқ тортишишди. Охири мен холам билан кетадиган бўлдим. Очиғини, бунга ўзим рози бўлдим. Холамдан кўра аммам билан яқин бўлишимга қарамай, юзи кулиб турадиган Назифа холамни афзал билгандирман, эҳтимол.
— Майли, — деди бироз ранжиган аммам хўрсиниб қўяркан, — холанг билан кетишни истаяпсан чоғи, нима ҳам дердим?
Аммам кетиш олдидан «Яна нималарнидир кўзлаб, жиянимга яхшилик қилишга уринаётган бўлсанг, бу сафар кунингни кўрсатаман!» дея шивирлаб қўйганида ҳайрон қолдим.
— Аммам нима учун сизни бунча ёмон кўради, холажон? Ахир сиз меҳридарё аёл экансиз-ку! — дедим холамнинг қўлларидан тутиб.
— Аҳамият берма, қизим, ҳаммага ёқиш қийин.
Шунча маломатлардан кейин ҳам аммамнинг ортидан гапирмаганини кўриб, холамга меҳрим янада ошди.
Назифа холамнинг хонадонида яшаётганимга бир ойдан ошди-ю, ҳалигача касалхонага қатнаб турибман. «Соғлиғингда муҳим ўзгаришлар бор, шуни текширяпмиз. Ахир сен синглимдан қолган ягона ёдгоримсан», дея мени еру кўкка кўтарадиган холамни тобора яхши кўриб кетяпман. Лекин холамнинг ўғли Азим билан ҳамон тузукроқ гаплашишга ботина олмадим. У мени шунчаки бир бегона қиздай кўриши табиий. Ахир ота-онам ўлмасидан олдин бир-биримизни кўрмагандик ҳам. Аллақандай мен тушунмайдиган кўринмас девор қариндошлик ришталаримизни боғлашга йўл қўймасди. Назифа холам билан унинг эри кўп яхши инсонлар. Етим қолганимдан бери кўнглимга қарашяпти, холам атрофимда парвона. Улар мени ўз қизларидай кўришади. Онам раҳматли эса доим «Холанг ва унинг эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!» дерди. Бечора меҳрибоним адашганини билмай кетди бу дунёдан.
— Феруза, — деди бирдан хаёлларимни тарқатиб юборган Азим қўлида гул тутганча ёнимга яқинлашиб. — Бу сенга.
Холаваччам менга гул олиб келганди. Яна аллақандай меҳр билан. Бундан ажабландим. Ҳатто онасига ҳам ортидан эргашиб юрган қизлар ҳақида уялмай айтиб берадиган йигит мен учун нақадар қадрли эканини ўзи билмайди. Холам ўғлини жуда яхши кўради. Аслида-ку, барча оналар ҳам фарзандини жондан ортиқ кўради, лекин Азимнинг ота-онаси уни ҳалигача ёш болани эркалагандай эркалашар, еру кўкка ишонишмасди. Эҳтимол, бунга сабаб Азимнинг ±лғиз фарзанд эканидир?! Ёки ўғилларининг соғлиғида бирор муаммо бормикин? Азим келишган, бақувват бўлишига қарамай, жуда ҳолсиз кўринарди. Бир неча маротаба ҳушидан кетиб қолганига гувоҳ бўлдим. Бироқ нима учундир холам ва поччам бу ҳақда гапиришни исташмайди. Бугун уни гулларга сув қуйиш баҳонасида сездирмай кузатдим. Ўзиям кўзгуга нақ ёпишиб
қолай деди.....

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30
Қандайдир шўх қўшиқни хиргойи қиларкан, нуқул атир сепар, сочларини бармоқлари орасидан ўтказиб тарар, юзини гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига обдан қарар, хуллас, ўзига оро бериш билан банд эди.
— Менда гапинг борми? — бирдан менга ойнадан кўз ташлади Азим.
— Й-йўқ, — дедим ўзимни бепарволикка солиб. — Шунчаки…
— Икки кўзинг менда, — деди у ва ёнимга келиб, мен томон узун бўйнини эгди. — Сени қаергадир таклиф қилмоқчи эдим, нима дейсан, борасанми?
— М-мен… ҳ-ҳалиги… холамдан сўрашим керак!
— Холанг рози, ишонавер!
У менга ниҳоятда сирли қарар, ҳатто гапириш оҳангида ҳам сирлилик мавжланарди.
Аслида-ку, ёшлигимдан жуда уятчан, уй қизи бўлганим учун ўғил бола тугул, дугоналарим билан ҳам очилиб гаплашолмайман. Азим билан қаергадир бориш эса…
Ҳар куни онамнинг ҳаёти сўнгида мен учун ёзиб, ташлаб кетган хатини қайта-қайта ўқийман. Юрагим эзилади. Бир томондан марҳума онамни қаттиқ соғинсам, иккинчи томондан менга катта ёрдам бериб, меҳрибончилик кўрсатаётган холамга нисбатан нотўғри фикр билан дунёдан кўз юмгани дилимни хуфтонқиларди.
— Нималарни ўйлаяпсан? — деди яна қаердандир пайдо бўлган холаваччам. — Мен ҳақимдами?
— Холам қачон келади? — миямга келган ягона гап шу бўлди.
Азим менга янада яқинроқ келиб кўзларимга қаттиқ тикилди.
— Сен жуда чиройлисан, буни айтишганми?
Унинг гапидан товонимга қадар жимирлаб кетдим. Шу он ажиб ҳислар қуршовида унинг ортидан кузатарканман, юрагим хаприқиб кетарди.
Унга ошиқ қизлар кўплигидан хабардорман. Не ажабки, сўнгги дамларда у менинг ёнимда қизлар ҳақида гапирмай қўйди. Ўзини гўё ўзгаргандай кўрсатиши, ёнимда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган қизларга қўпол муомала қилиши, буларнинг ҳеч бирига тушуна олмай юрган кезларимда холам бир гапни айтиб қолди.
— Азим охирги пайтлар анча ўзгарган, бунинг сабаби нима эканини биласанми? — деди кўзларини айёрлик билан қисиб.
— Йўқ, нима экан сабаби? — дедим гап нимада эканига чиндан тушунмай.
— Ўзингни билмаганга олма, — деди холам сочларимни аста силаб. — Ахир у сени ёқтиради, сен ҳам бефарқ эмассан чоғи…
— Хола! — ўрнимдан туриб кетдим уялиб. — Бу нима деганингиз?!
Зиналардан югурганча кўтарилиб, хонамга кирдим. Гарчи билдирмаган бўлсам-да, холамнинг гапи ичимга аллақандай ёқимли ҳисларни олиб кирганди. Мен барча қизларга хос чексиз хаёлот дунёсига шу қадар шўнғигандимки, ҳатто Азим билан ўйларимда тўйимизни тасаввур эта бошлагандим. Меҳмонлар, чиройли тўй маросими, бизни дуо қилаётган холам ва Азим билан мен.
Вақт ўтгани сайин поччам ва холам Азим иккимиз ҳақимизда бемалол гапирадиган бўлишди.
— Азим билан тўйингизга жуда кўп меҳмон чақирамиз! — деди холам ҳаяжонли товушда мени қучиб, сўнг эрига қараркан. — Сиз ҳам гапирсангиз-чи, тўйни зўр ўтказамиз-а?
— Ҳа, ҳа, жуда зўр ўтказамиз! — деди поччам негадир шошиб қолганча.
— Сенга энг зўр кўйлакларни, сарполарни олиб бераман, — холам яна поччамни туртиб қўйди. — Истаганингни муҳайё қиламиз, десангиз-чи сиз ҳам!
— Ҳ-ҳа, ҳ-ҳалиги, истаганингни олиб берамиз!
— Азим… — бирдан хонага ҳовлиққанча кирган уй хизматчиси саросимали нигоҳи билан холам ва поччамга қаради. — Азим яна йиқилиб тушди.
Улар ўрнидан сапчиб туришди. Аммо уларнинг нигоҳида ҳайрат сезилмас, унча ҳовлиқишмасди. Хонадан чиқишга шошилишаркан, уларнинг ортидан эргашдим. Бироқ шу пайт холам мен томонга илкис ўгирилди ва мутлақ ўзгача қиёфада «Сен шу ерда қол!» деди буйруқомуз оҳангда. Бу шундай қиёфа эдики, икки дақиқа олдин мени қучиб, эркалаб ўтирган холамдан асар ҳам қолмаганди. Саволлар айланарди хаёлимда.
«Азимга нима бўлди? Нега мендан ниманидир яширишга уринишяпти? Онамнинг сўнгги сўзларида жон бормиди? Холам мени ўзига яқин олмаса, нега мени келин қилмоқчи?»
То кечгача шундай хаёллар оғушида юрдим. Холам, поччам, Азим ҳам фақат кечки дастурхон атрофидагина кўринишди.
— Аҳволингиз яхшими?! — дедим Азимнинг оқариб кетган юзига меҳр-ла боқиб.
— Ҳа.
​​— Чинданми?......

Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21🤔2
"ИФТОРИНГИЗ ХУЗУРЛИ БЎЛСИН!"

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчамизга шу ерларда ифторлик қилиш насиб қилсин.😊 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰72
​​— Ҳа, дедим-ку.
Унинг зардаси касаллик сабаб деб ўйладим. Аммо у онасининг аллақандай кўз ишорасидан кейин дарҳол ўзгарди. Мен холамнинг бу ишорасини ногоҳ кўриб қолгандим.
— Кечирасан,
бироз тобим йўқ, — деди у базўр жилмаяркан. — Ўзинг тушунасан-ку.
— Ҳечқиси йўқ, сиз яхши бўлсангиз бас.
— У яхши, — деди холам боягидай яна меҳрибончилик билан ва ўғлига тикилиб жилмайди. — Тўғрими, Азим? Тўйгача яхши бўлиб кетаман, дегин.
— Ҳ-ҳа.
Бу сўз Азимнинг оғзидан қанчалик қийинчилик билан чиққанини сездим. Мен, умуман, бу ерда қандайдир сир яширин эканини англадим. Аммо қандай сир?
Ярим тунда қўрқиб уйғондим. Тушимга раҳматли онам кирибди. Мени бағрига босиб, нуқул «Ўзингни асра, қизим. Ўрнингдан тур, бу ерлардан кет!» дермиш. Мен яшириб юрадиган онамнинг хатини олиб қайта ўқидим:
«Холанг ва эри ёмон инсонлар эмас, аммо улар бизни, барибир, ўзларига яқин олишмайди. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Сен ҳам кўнгилчан бўлиб, ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Юрагим сиқилгани боис сув ичиш учун пастги қаватга тушдим. Бироқ ошхонага яқинлашгач, холам билан Азимнинг суҳбатини эшитиб, тўхтаб қолдим.
— Ортиқ бу ролни ўйнашни истамайман, ойи, мени қийнаманг!
— Сен биттаю битта фарзандимсан, Азим.
— Ахир ўлар даражада эмасман-ку. Бир қанча жойларга буюртма берганмиз, топилиб қолар!
— Топилгунча аҳволинг оғирлашиб кетади. Устига-устак, қон гуруҳинг ҳам топилиш мушкул хилидан.
— Ойи, тушунсангиз-чи, мен Ферузага уйланишни истамаяпман.
— Уйланмайсан, аҳмоқ, иш битгунча шундай деб турамиз. Онасининг ўлимидан кейин ҳушини йўқотиб, касалхонада ётганидаёқ ишончли шифокорлар орқали Феруза сенга жуда яхши донор бўлишини аниқлаганмиз. Унинг ўпкаси сенинг организмингга мутлақ тўғри келади, тушунсанг-чи!
— Лекин операция ўтгач…
— Сен унга уйланишни истамаслигингни айтасан, биз унинг моддий камчиликларини тўлдирамиз, кимгадир узатармиз ҳам.
— Аммо бу виждонсизлик эмасмикин, ойи?
— Ахир уни ўлдирамиз деётганим йўқ-ку. Муҳаббатини қозонсанг, ўзи бу ишни жон деб бажаради. Яширин йўл билан операцияни ўтказамиз, тамом.
Хонага бостириб киришим, ичимдаги гапларни айтиб олишим керак эди. Бироқ бундай қилиш менинг феъл-атворимга зид. Йиғлаган кўйи нарсаларимнийиғиштиришга шайландим. Яхшиямки, борсам қучоқ очиб кутиб оладиган аммаларим бор, тонг отиши билан уларнинг уйига кетаман. Хаёлан эса фақат онамни ўйлар, уни қаттиқ қўмсар ва сўнгги сўзларини эслардим: «Ҳаммага ишонаверма, одамлар алдамчи!»
Тамом
Моҳигул ДИЁРХУЖАЕВA


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢2519🤔5😁1
БАХТЛИ БУЛИНГ, ОЙИЖОН!
Рухшона дадасини ойи­сидан кўра кўпроқ ях­ши кўради. Негаям яхши кўр­масин? Дадаси кун бўйи уй­да, унинг ёнида бўлади Қанча те­левизор кўрса ҳам уришмайди, жавондан истаганича ширинлик олиб беради. Уйга меҳмон келганида эса Рухшонага кўчага чиқиб ўйнаш нақд! Бу ҳол эса кўп бўлади. Кў­чага ўй­натгани олиб чиқса ҳам бошқа болаларнинг ойи-дадаларига ўхшаб «Ҳой, у ёққа ўтма, ҳой, ки­йи­минг­ни кир қилма!» деб тергайвермайди. Бир четда ўртоқлари би­­лан шахматми, доминоми ўйнаб ёки дўконча олдида пиво симириб ўтираверади. Ойиси эса… деярли уйда бўлмайди, бўл­ганида ҳам Рух­шонани, ҳатто дадасини уришаверади: «Уйни ивирситиб юборибсизлар! Намунча улфатларингиз кўп келмаса?! Ҳой, Рухшона, яна ши­­ринликларни еб қўйдингми, бунақада тишларинг чириб тушади-ку!»- Рухшонани боғчага бериш керак, кўча қизи бўлмасдан, боғчада ясаш-чизишни ўргансин. Ҳарна, у ёқда бўлса кўнглим тинч, тоза ва батартиб ҳаёт, — дейди ойиси.- Қўй, мен уйдаман-ку, боғчага пул кетказиб нима қиласан? Боғча тарбиясини мен ҳам беравераман, — дейди дадаси.Ойисининг авзойи бузилади:- Қанақа тарбия? Бу кетишда бо­­­лани ўзингизга ўхшаган танбал, қилиб қўясиз-ку! Худонинг берган куни уйимизда улфатларингиз, кўчада ҳам улфатларингиз! Бу­нақада болани хароб қиласиз!- Нима қи­лай, соғлигим яхши бўл­­ганида сенинг қўлингга қараб ўтирармидим?! Шукур де, боқиманда бўлса ҳам бошингда эринг бор! — тутақди дадаси ҳам.- Соғликдан гапирманг. Бунга ўзингиз айбдорсиз, ичавериб жигарингизни ишдан чиқардингиз. Кўзингизни каттароқ очиб қаранг: сиздан минг марта ночор, қўл-оёғи йўқ одамлар ҳам имкони етганча ғимирлаб юрибди…- Э-э… — дадаси афтини бужмайтириб, қўл силтайди. Аммо эн­ди ойисини тинчитиш маҳол:- Сиз… сизда виждон борми? Неча марта неча одамга сарғайиб ишга жойлаштирдим, ой ўтказмай қочиб кетдингиз. Текин ҳаётга ўр­ганиб қолгансиз.Бу гаплар дадасининг қулоғига кирмайди ҳисоб. У бояроқ ичилган ичкилик таъсирида мудраб қолган. Буни кўриб ойисининг кўзлари жиққа ёшга тўлади:- Эй, Худо! Шунақа бандаларинг ҳам бор-а! Қаёқдан ҳам шу билан тақдирим қўшилди-я! Ўзинг инсоф бермасанг ҳаммаси бекор экан…Рухшона бу каби жанжалларга кўникиб қолган. Йиғлагани учун ойи­­сига ачинса-да, барибир, дадаси тарафда бўлади. Рост-да, бундай меҳрибон, кўнгли бўш дада яна кимда бор?Бу сафарги жанжал сўнггиси ва энг қаттиғи бўлди. Эрталаб ётоқхо­надаги пардоз столининг тортмасига калит солган ойиси бирдан бе­саранжомланиб қолди. Шкафлардан тортиб тахмонгача титкилади, меҳмонхонадан ваннахонагача изғиб чиқди. Ҳа­нуз ухлаётган дадасини уйғотишга уриниб, эплолмагач, бироз ўй­ланиб ту­риб, Рухшонани олдига чақирди:- Рухшона, қизим, рос­тини айтсанг, бир қути шоколад олиб келаман! Фақат рос­тини айт… даданг манави тортмани очганмиди?Ҳа, куни кеча дадаси ойиси айтаётган тортмани бир шода калитларни бирма-бир сол­ганча ахийри очиб турганида Рухшона кириб қолганди. Уни кўрган да­даси бир чўчиди. Кейин эса илжайиб қизчани кў­тариб олди-ю, ошхонадаги шкаф­дан ширинлик олиб бераркан, кўз қис­ди: «Ойинг­га айтма! Айтмасанг… қачон десанг шулардан олиб беравераман. Айтиб қўйсанг-чи, «пўм» бўлиб қоламиз сен билан!»Бола бола-да. Дадасининг «пора»сию пўписаси ойиси ваъда қи­либ турган шоколад таъсирида эси­дан чиқиб, айтиб қўя қолди:- Ҳа. Анов куни дадам очгандилар. Қўлларида-чи, кў-ўп калит бориди…Қалт-қалт титраётган ойиси шахт билан ётоқхонага кириб, дадасини зарб билан турткилади:- Туринг! Уятсиз, пулларни нима қилдингиз?!- Қ-қанақа пул? — дея ғўлдираган дадаси ойисининг важоҳатини кўриб, уйқуси қочиб кетди. — Қанақа пул?- Тортмадаги пул-чи?!- А, тортмада яшириб қўйганинг бормиди? Вой, шум-ей…- Турланманг! Қани ўша пуллар?Дадаси зимдан Рухшонага ўқ­райди. Сўнг яна гапни бурди:- Бу қандай туҳмат?! Пул борлигини энди билдим-ку?..- Майли. Унда милиса чақираман, ўғрини топиб беради!- Эсинг жойидами? Арзимаган пулга милисани овора қиласанми?- Арзимаган пул эмас. Сизнинг ҳа­калак, оғримаган нафсингиз учун арзимагандир, мен учун эса… Мен… мен бу пулларни саккиз йилдан бери йиғаман шу бир хонали каталакни тузукроқ уйга алмаштирайлик, деб!.. Шу… шу Наврўзда озроғини ўсал бўлиб, даволанишга пул то
28🕊1
полмаётган қўшнимизга ҳадя қилмоқчи эдим, савоби тегиб, сиз инсофга келиб, тузук бўлиб кетарсизми дегандим… — ойи­сининг овози титраб, кўзларидан ёш оқди.- Шундай демайсанми? Мен… ҳа, мен олиб, қарзимга бергандим. Қиморбозларни биласан-ку, вақтида тўламасанг…- Ҳали қимор ҳам ўйнайдиган бўлдингизми?- Нима қилибди, йигитчилик. Ҳа­лиям сени тиквормадим…- Нима… Ҳали… — ойиси энтикиб қолди. Нафасини ростлаб олгач, қатъий деди: — Бўлди, ажраша­миз! Эсиз сиз билан ўтган умрим!Ойиси Рухшонани етаклаганча уйни тарк этди. Улар ойисининг ота уйига бориб, ўша ерда яшай бошлашди. Бир куни «Дадамни соғиндим, кетайлик», деб йиғлаган Рухшонага ойиси шундай жавоб берди: «Энди даданг йўқ. Уни сўрама, у кетган. У энди бизнинг турмушимизга қайтмайди!» Жавоб аччиқ эди, лекин аёл қизига ҳозирдан ҳа­қи­қатни айтишни лозим топди. Ба­ри­бир, қачондир айтади-ку! Қо­ла­верса, у одам фарзандининг со­ғи­нишига, кўз ёшларига арзимайди! Лекин қизча барибир дадасини пинҳон соғинишни қўймади.Рухшона боғчага бора бошлади. Ойиси эса янги ишга кирди. Бир дам олиш куни тушки овқат пайтида бувиси гапириб қолди:- Анави гапни нима қилдик, қи­зим?- Она-а, қўйинг шу гапни! — зорланди ойиси.- Қўйсам… кейин, кексайганда, қизингни узатганингда ёлғиз қолиб афсусланасан. Ҳозир ёшсан, боланг эсини танимасидан бахтингни топ, қизим.Шу пайт дарвоза тақиллаб, ик­ки-учта нотаниш хотинлар кўринди. Бувиси ойисига маъноли қа­ради-да, ўрнидан туриб меҳмонларга пешвоз чиқди:- Келинглар, айланайлар, қани, бу ёққа!Қизиқиб қараб турган Рухшонанинг ёнидан ўтишаётганида хотинлардан бири уни шеригига кўрсатди: «Қизчаси шу». «Вой, ширингина экан-а! Шунақа неварам бўлса!»Рухшона ойисини излаб, ошхонадан топди. Негадир йиғлаб ўтирган экан. Дадасидан айрилиб ойисига суяниб қолган қизча унинг бўй­нидан маҳкам ачомлади: «Нима бўлди сизга? Бувим хафа қилдиларми?..» Ойиси бош чайқади, холос. Сўнг ўзича пичирлади: «Шу қо­ракўзимни ўгайлик азобига ташлайманми? Бир марта оғзим куйган, энди бу ошни қандай ичаман ахир?»Йўқ, ойиси кўнди. Кўндиришди. Куёв бўлмиш бефарзандлик сабаб ажрашган экан. «Фарзанди борлиги учун ҳам унга уйланаяпман», дебди. Шу гап ойисининг кўнглини равшанлаштирди. Энди Рухшонани «ян­ги дада»дан хабардор қилиш керак эди… «Сен энди ойинг билан да­дангникида яшайсан», деганларида Рухшона ҳайрон боқди:- Дадам кетганди-ку! Келибдими?- Йўқ, у бошқа дада. Жуда яхши!- Бошқа да­да… Ўгайми?!Муштдай қизчанинг «ўгай» де­йиши эшитгувчиларни довдиратиб қўйди.- Йўғ-е, ким айтди сенга ўгай дадалар ҳақида?- Боғча опам шу ҳақда эртак айтиб бергандилар. Яна-чи, Маҳзунанинг дадаси, Зулфиқорнинг ойи­си ўгай. Ўгайлар жуда ёмон бўлар экан! Менга ўгай дада керак эмас!Рухшонани аврашлар, юпатишлар беҳуда кетди. Қизча йиғлаб, «ойим эрга тегмасин» деб туриб олди. Кечаси эса ойисини йўқотишдан қўрққандай маҳкам ёпишиб ётиб ухлаб қолди. Шунда ҳам нотинч, алаҳлаб ухлади. Эрталаб қа­рашса, иситмадан ловуллаб кетаяпти. Ойиси буни кўриб эсанкираб қолди:- Йўқ, мен турмуш қурмайман! Қизим буни кўтаролмайди. Онажон, уларга бориб тушунтиринг, умидвор бўлишмасин…Нимадир дейишга оғиз жуфтлаган она қизининг нигоҳидаги қатъиятни кўриб, индамай чиқиб кетди. Шу кетганича куёвликка даъвогарни бошлаб келди. «Куёв» — Бо­тир ака қизчанинг аҳволини кў­риб, ортиқча гап қилмай, уни кў­таргани­ча машинасига солиб, туман мар­казидаги шифохонага жў­нади. Жў­жасига талпинган она товуқдай ойи­си ҳам уларга эргашди. Докторларнинг ҳаракатлари натижасида кечга томон Рухшона алаҳлашдан тўхтаб, кўзларини очди. Ам­мо иситмаси ҳамон юқори эди. Ёнида ўтирган ойиси билан нотаниш амакини кўриб, табассум қилди:- Ойижон…- Ҳа, жоним. Сенга нима бўлди?- Очқадим, — инжиқланди қизча. — Сомса ейман, яна «Фанта»…- Мен ҳозир, — деб чиқиб кетган Ботир ака бироздан кейин бир пакет егуликлар олиб келди. — Ол, Рух­шона, кўпроқ е, тезроқ тузаласан. Сиз ҳам овқатланиб олинг, қачондан бери туз тотмадингиз.- Раҳмат, — ойиси қимтиниб таомларга қўл чўзди. Рухшона эса бу меҳрибон амакига миннатдор боқди.Қизча шифохонада бир ҳафта ётди. Шу кунларда у Ботир амакисига жуда ўрганиб қолди. Ботир ака ҳар келганида унга ўйинчоқлар, тансиқ егуликлар олиб келар, қиз
25
​​иқ гаплар айтиб берар, «Яхши қаранглар», деб докторларни ҳол-жонига қўймасди.- Даданг жуда меҳрибон экан-ку! — деди ҳамширалардан бири Рух­шонага жилмайиб. — Менга бериб қўя қол шу дадангни!- Йўқ! — деб юборди Рухшона. — Бермайман!Ойиси унга ҳайрат билан қаради, кўзларида қувонч ифодаси бор эди. Ташқарида қишнинг сўнгги қор­лари офтоб тафтига чидолмай сувга айланаётган палла эди…Орадан кўп ўтмай, баҳорнинг илиқ кунларидан бирида кичиккина тўйдан сўнг Рухшона ойиси билан Ботир дадасининг уйига «кў­чиб» келишди. Бир ҳафталардан ке­йин Наврўз арафасида ойиси ян­ги ҳовлисида сумалак базми таш­киллаштирди. Янги қўш­ни би­лан сумалак баҳона танишгани би­ри кўк сомса, бири чучвара, бири ман­ти кўтариб чиққан қўшнилар Рухшоналарнинг аҳил оиласига ҳа­вас билан боқишди.- Кўз тегмасин, ширингина қиз­часи ҳам бор энди Ботиржоннинг, — деди бир кекса аёл ёнидагиларга шивирлаб.- Ҳа, кўз тегмасин, бу аёли билан бахтли бўлишсин, — дейишди қолганлар.Гап-сўзларга зимдан қулоқ солиб турган Рухшона ўйлади: «Ойижоним эндигина бахтли бўлибди-да! Унда ҳамиша шундай бахтли бў­линг, ойижон! Мен сизни, янги дадамни жуда-жуда яхши кўраман!»

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30
🔥1
Ишлар секин-асталик билан ривожланарди. Кул остида ишлаетган киз-жувонларга илк мао-шларини берган куни Гулширин бехад шод эди. Бир кун унинг учун чиндан хам бахтли кун. Ахир, бир пайтлар узи хам мана шу аеллар син-гари иш ахтариб кирмаган эшиги колмаган. Кайси корхона эшигини кокиб борса "мени иш-га олишармикан?" деган бир илинж буларди юрагида. Бугун узи ердамга мухтож, фарзанд-ларини елгиз устираетган аелларга маош бера-япти. Бу аелларга осон эмаслигини у яхши би-лади. Улар тош келса кемириб, сув келса сими-риб фарзандларига халол лукма тутишади. Оталик, эрлик макомини унутиб, оила бокиш масьулиятидан кочган эркаклар урнида хам ота, хам она булишади.
Иш жараенида Даврон доимо енида. Йигит зимдан узини кузатишини сезса-да, сезмаган-ликка олади. Энди у мухаббат ешидаги усмир киз эмас, икки болали бева аел. Бева аелнинг хар бир сузи, хар кадами улчовли. Бирор эркак-ка тугри маьнода кулиб караса, одамлар дар-ров уни эркакларга куз сузяптига чикаришади.
"Бевалигим-беклигим" деган гаплар хаммаси бекор. Бевалик-хар куни ениб турган олов ичи-га кириб унда яшамок дегани. Салгина калтис кадам ташласанг бу олов сени уз домига тор-тиб кетади. Бошига хает синовлари тушган ик-ки йил мобайнида Гулширин ана шу хакикатни англаб етди. Атрофга разм солиб караса эрли аеллар бева аеллар билан дугона булишмас экан. "Эримни тортиб олади" деган хадик булса керак уларда.
Утган икки йил ичида болалари хам улгайиб колишди. Сарвар эндигина етти ешга кирган булса-да, катта одамлардек жиддий. Мадина-нинг хам акли кириб колган. Илгаригидек ин-жиклик килмайди. Гулширин болалик таьмини тотмай улгайиб колган болаларига караб эзи-лади. "Мен-ку, емон эканман, аммо болаларим-нинг айби нимада эди? Ота уз фарзандларидан осонгина воз кечиши мумкинми?" деб узини саволлар билан кийнайди. Аммо саволларига жавоб топа олмайди.
Сарвар кичиклигида Гулширин унинг мактаб-га боришини тасаввур килиб, орзуларга бери-ларди. Тасаввурида бир манзара такрор ва так-рор гавдаланаверарди: эри билан икки Сарвар-нинг кулидан тутганча мактабга олиб боришяп-ти. Сарвар кизик гаплар айтиб уларни кулдира-ди. Куп кулаверганидан Гулшириннинг кузлар-идан тиркираб еш чикади.
Чиндан хам угли мактабга биринчи марта бор-
ган кун Гулшириннинг кузларидан еш тукилди. Аммо бу у тасаввур килганидек кувонч ешлари эмас, армон ва алам ешлари эди.
Сарвар мактабдан чикиб тугри ижара уйга бо-рарди. Аммо бугун одатига хилоф равишда онасининг олдига кирди. Унинг куриниши гам-гин, кузлари йигидан кизариб кетганди.
- Сенга нима булди, углим? углининг ахволидан хавотирланиб уни багрига босди Гулширин.
- Хеч нарса булгани йук! - Сарвар зарда билан онасининг багридан юлкиниб чикди.
- Углим, бу кандай килик булди? - синчковлик билан тикилиб турган Давроннинг олдида Гул-ширин узини нокулай хис килди. Сунг жахлини йигиб, мулойимлик билан суради.
- Кани, айт-чи, нима булди? Ким хафа килди се-ни?
- Хеч ким...- онасининг майин, эркаловчи овози Сарварни бир оз ховуридан туширди.
- Бугун укитувчимиз "Эртага мактабда ота-она-лар куни утказилади. Хамма мактабга отаси би-лан бирга келсин. Оталар ва угиллар спорт му-собакасида катнашади. Кимнинг оиласи голиб булса, уларга эсдалик совгаси берилади"деди.
- Гап бу екда экан-да, - хурсинди Гулширин.
- Энди мактабга бормайман. Хеч качон! йиглаб юборди Сарвар. - Хамма дадаси билан боради. Менинг эса дадам йук. Болалар дадаси йук экан деб устимдан кулишади.
- Агар сен билан борсам мактабга борасанми? Даврон урнидан туриб Сарварга якинлашди. Иккимиз бирга катнашамиз мусобакада.
- Даврон ака, бу нима деганингиз? - Гулширин йигитга жахл билан каради. Бола шундок хам эзиляпти. Сиз улганнинг устидан тепган килмо-кчимисиз? Бас килсангиз буларди бунака хази-лларингизни.
- Мен хазил килаетганим йук, - Даврон жиддий эди. - Чиндан хам Сарвар билан мактабга бор-мокчиман. У билан мусобакада катнашамиз. Балки голиб булармиз.
Сарвар ешли кузлари билан Давронга ишон-кирамай тикилди. Даврон яна давом этди.
- Хуш, нима дейсан? Сен билан мактабингга боришимга розимисан?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
44👏5❤‍🔥1🔥1
Сарвар бир онаси, бир Давронга тикилди. Даврон яна "хуш, нима дейсан?" дейиши билан шуни кутиб тургандек бош иргаб, "майли" деди.
- Мана бу хакикий угил боланинг гапи булди, - Даврон Сарварни елкасига кокиб куйди. - Эрта-га биз албатта голиб буламиз.
Шундайми, углим?
Сарварнинг юзига бегубор табассум югурди. Гулширин огир юкдан халос булгандай чукур нафас олди.
Даврон сузида турди. Эртасига эрталабдан Гулширин яшайдиган ижара уй олдида пайдо булди. Устидаги спорт кийими келишган кома-
тига янада ярашибди. Углини кийинтириб олиб чиккан Гулширин унга бир муддат тикилиб кол-ганини узи хам билмай колди. Давроннинг кузи кузига тушгандагина нигохларини ерга тикди.
- Кани, Сарвар, тайермисан? - болага пешвоз чикди Даврон. - Балки аянг хам биз билан бир-га борар?
- У болага савол бердию кузлари Гулширинда эди.
- Аяжон, сиз хам биз билан бирга боринг, - деди Сарвар Гулшириннинг кулидан торткилаб.
Гулширин нима дейишини, кандай йул тутиш-ни билмай хайрон эди. Даврон кузлари "хуп дея колинг" дегандек тикиларди. Гулширин "майли, сизлар билан бирга бораман" деганини узи хам билмай колди.
Мактаб гавжум эди. Спорт кийимидаги оталар угилларининг кулидан ушлаб олганча бирин-ке-тин мактаб дарвозасидан кириб келишарди. Даврон хам Сарварга кул узатди. Бола унинг кулидан махкам тутиб олди.
- Хуш келибсизлар, кадри оталар, - суз олди Сарварнинг укитувчиси синфга йигилганларга. Сизларни куриб турганимдан хурсандман. Ота-лар бугун фарзандлари билан бирга келишла-рини сурашимизнинг узига хос сабаби бор. Ота-оналар мажлисларига асосан оналар кели-шади. Оталар деярли болаларининг тарбияси-да иштирок этишмайди. Хатто айримлари фар-зандни кайси синфда укишини билишмайди хам. Шунданми, оталар ва фарзандлар уртаси-даги ришталар узилиб колаетгандек. Ишим куп пул топяпман деб бола билан мулокот килмай олиб келиши мумкин. Келажакда нега бола менга бемехр экан, деб колмаслик учун бугун узингиз уларга мехр беринг, мухтарам оталар. Бугунги тадбиримизни ана шу максадда уюш-тиряпмиз. Ота ва бола уртасидаги мехр ришта-ларини мустахкамлаш учун кадамларни бугун-дан куяйлик. Бугун спорт мусобакасида кимни-нгдир оиласи эмас, мехр мухаббат галаба козо-нишини истардик.
Муаллима сузини тугатганида, утирганлар бир-бирига караб олишди. Бир оздан кейин му-
собака бошланди. Даврон шу кадар киришиб кетдики, хаммадан олдинда булишга интилар, Сарвар бундан рухланиб мусобака шартларини у билан теппа-тенг бажаришга уринарди. Икки-си хам терга ботган, кизикиб кетганидан Гул-ширин хам гох унисининг, гох бунисининг пе-шонасидаги терни артиб куярди. Турникка тор-тилиши мусобакасида Сарвар мувозанатни йу-котиб куйиб, ерга боши билан тушишига бир ба-хя колди. Даврон бу пайтда ундан узокрокда эди. Сарварнинг кичкирган овозини эшитдию, узини шу томонга отди. Болани ерга зарб билан тушишдан саклаб колди. Куркиб кетган бола чириллаб йиглаб юборди.
- Булди, углим, йиглама! - у Сарварни багрига босиб, сочларини силади. - Кани, куз ешингни арт-чи! Билиб куй, угил бола куз ешини курсат-майди. Угил бола кучли булиши керак.
У углини юпатмокчи булган Гулширинга "ке-ракмас" дегандек имо килди. Давроннинг гапи таьсир килиб Сарвар йигини тухтатиб, куз еш-ларини артди. Улар яна кейинги мусобакаларга киришиб кетишди.
- Хужайинингиз углингизга жуда мехрибон экан, - деди уларни кузатиб турган муаллима кулиб. - Узи хам нак еш бола булиб кетди. Ростини айтсам, Сарварнинг ешига номуносиб уйчанлиги, тенгдошларидан узини четга торти-шини куриб, бу боланинг отаси булмаса керак деб уйлагандим. Бир марта узидан секингина сурадим "Дадам узокда" деб жавоб берди.
Ажрашган булсангиз, боланинг кунгли уксима-слиги учун шундай деб куйгансиз, деб уйлаган-дим. Дадаси чиндан хам узокда булган экан-да?
- Ха...- Гулширин суз тополмай колди. Бу савол-га нима дейиш мумкин? Ахир, у сира елгон га-пирмаган.
- Ота-бола бир-бирини жуда согиниб колишган экан. Каранг, куз карашидан бир-бирини тушу-няпти-я! - хамон сузларди муаллима.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
51👏2❤‍🔥1🔥1
Агар бу сухбат яна бир оз давом этса, Гулши-рин Даврон Сарварнинг хакикий отаси эмасли-гини айтиб куйиши хеч гап эмас эди. Яхшиям, мусобакалар якунлангани эьлон килинди-ю, бу сухбат хам бархам топди.
- Кадрли оталар, вактингизни аямай бугунги тадбирга келганингиз учун рахмат! - деди муа-ллима тадбирни якунларкан. Бу тадбирда хар бирингиз яхши иштирок этдингиз. Аммо мен бир олани алохида эьтироф этишни истардим. Бу - синфимиз укувчиси Сарвар Хамроев ва унинг ота-онаси. Бугунги мусобакага улар бир-га келишган. Фарзандини куллаш учун вактини аямаган бу ота-онани олкишлаб куйсак ва мана шу кичиккина совгамизни уларга топширсак.
Муаллима совгани топширганида йигилган-лар карсак чалиб юборишди. Гулширин кизар-ганича узини каерга куйишни билмасди. Такдир хазилими бу еки кисмат битигими, Дав-роннинг фамилияси хам Хамроев эди. Шунинг учун хам Хамроевлар оиласи деганда хеч ким шубхаланмади.
Уйга кайтишаркан, кулида совгани кутариб олган Сарвар тинмай иргишлар, узида йук шод эди. Унинг юз-кузида купдан буен куринмаган шодлик кайта акс эта бошлаганди.
- Даврон ака, рахмат сизга - Гулширин йигитга миннатдор нигохлар билан бокди. - Сарваржо-нни купдан буен бундай хурсанд холда курма-гандим. Сиз унга болалигини кайтариб бердин-гиз. Боламнинг маьюс кузларига караб эзилар-дим. Каранг, кандай кувонишини!
- Унга ота мехри етишмаяпти, - жувоннинг кузи-га тик каради Даврон.
- Ха...- маьюс тортди Гулширин. - Отаси унга ме-хр бера олмади. Углим бола булса-да, шуни уй-лаб ич-ичидан сикилишини биламан.
- Истасангиз уша мехрни ман бераман! - Гулши-рин Давроннинг кутилмаган сузини эшитиб бир муддат эсанкираб колди. Кошлари чимири-либ, лабининг чети пир-пир уча бошлади.
- Даврон ака, илтимос, бас килинг! Сиздан бу гапни сира кутмагандим.
- Ахир, мен емон суз айтмадим-ку! - Даврон хо-тиржам эди. - Гулширин, нега узингизни торта-сиз мендан? Ахир, турмуш курсак иккимизнинг фарзандларимиз хам багри бутун булиб улгай-майдими?
- Даврон ака, кетинг! - жахлдан Гулширин кип-кизарганди. - Шунинг учун узингизни углимга мехрибон килиб курсатган экансиз-да?
- Сиз нотугри тушундингиз, Гулширин...
- Хаммаси жуда яхши тушундим, - Гулширинни-нг кузига еш калкиди. - Сиз эркаклар хаммала-рингиз бир гурсизлар. Бошик очик аелни курди дегунча дарров тузокларингга тушириш пайи-да буласизлар.
Даврон жавоб кайтариш учун огиз жуфтлага-нида Сарвар уларнинг олдига чопкиллаб келди.
- Аяжон, Даврон амаки билан музкаймок ейиш-га борайлик, - унинг кузлари кувончдан порлар-ди.
- Углим, Даврон амакингни шошилинч иши бор экан, у укиши кетяпти. Музкаймокни уйга обо-риб, синглинг билан ейсан, - шундай дея у зар-да билан ортига бурилди. Онасининг нега бир-дан узгариб колганидан хайрон Сарвар бир Гулширинга, бир Давронга караганча бошини эгиб одимлади.
"Эх, Гулширин...хали хам уша уша магрур Гул-ширинсан, - уйлади Даврон тобора узоклашиб кетаетган жувоннинг ортидан бокиб коларкан. Бир кун келиб туйгуларим хакикийлигига тан берасан. Майли, уша кунлар келишини кута-
ман".
Гулширин уйга кандай келганини билмайди. Ич-ичидан калтирарди "Нега, нега хамма эркак-лар шундай? - уйлади у алам билан. - Сал кулиб карасанг еки яхши гапирсанг дарров бошкача тушунишади. Нахотки Даврон ака хам ушалар-дан булса? Боши очик аел ким таклиф килса эргашиб кетади деб уйлайдими бу эркаклар?
Шундай уйлардию, аммо кунглининг бир че-тида фикри нотугри эканини хис этиб турарди. Окшом пайти хам анча пайтгача кузига уйку келмади. Куз олдидан Давроннинг Сарварга курсатган мехрибонлиги кетмай колди. Муал-лиманинг "Ота-бола бир-бирини согиниб коли-шган экан" дегани, сунг Давроннинг "углингиз-га етишмаетган мехрни мен бераман" деган овози кулоги остида жарангларди. Атайлаб килгандек уша куни Сарвар билан Мадина "Да-даси-кизи" уйини уйнашди.
- Мен дадаси буламан, - деди Сарвар синглиси-га. - Сени хар куни богчага олиб бораман, чиро-йли куйлакчалар олиб бераман.
- Дадажон, энди хеч качон узокларга кетмайси-зми? - бийрон-бийрон сайрайди Мадина.
- Кетмайман, доим сен ва оийнг билан яшайман - дейди Сарвар.
Уларга караб Гулширин яна Давроннинг суз-ларини эслади: "Унга ота мехри етишмаяпти..."

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
68👏8❤‍🔥1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!

💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

💫Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир.
Қалбингни овутгин:

💫Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
Ҳайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

🌙
РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5🥰1