НОМУC
Бехруз уз нафсини к,ондириш учун к,ушмачи аёлни квартирасига бориб турарди. Бу сафар хам у уша жойга борди, ичкарига кирганида 5 нафар к,излар уз мижозларини кутиб утиришарди. Бехруз квартира эгасига: -буларинг булмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
К,ушмачи: -хар доим шунак,а к,иласиз ука майли харакат к,иламан лекин бироз к,иммат булишини биласиза деди тиржайиб.
-биламан менга пулини к,анчалигини к,изиги йук, манавилардак,а дуч келган билан ётиб кетаверадиганидан булмаса булди.
-бор биттаси фак,ат эртага кундизи келасиз у кечаси к,олмайди уйидагилари билиб к,олишидан к,урк,ади деди. Бехруз хуп эртага келаман деб ортига к,айтди. Эртаси куни бориб к,изни кутиб утирди. Кушмачи : -к,из келди сизга ёк,армикин дедида к,изни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз к,изни куриши билан урнидан турдида к,изни билагидан ушлаб:
-уни олиб кетаман деди.
К,ушмачи аёл йук, дейишига к,арамай эшик томон юрди, к,из хам к,аршилик к,илмай Бехрузни ортидан эргашди. Бехруз к,изни машинага утиргиздида машинани катта тезликда хайдаб кетди. Хар иккиси хам бир-бирига бир огиз гап гапиришмасди. Фак.ат к,из йигларди, машина тезлиги 120 га чик,к,анида бетон тусик,к,а бориб урилди. Тез ёрдам машинаси келганида иккисини хам жони узилганди.
Бир хонадондан бир йула 2 та тобутни елкасида кутарган отани к,адди эгилди фарзанд догидан ортик,рок, азоб йук, булса керак. Онаси эса сен улгунча мен улсам булмасмиди болам деб бир углини бир к,изини исмини айтиб фарёд уриб йигларди. Одамларни баъзилари ака-сингил бирга бозордан к,айтаётган экан деса яна баъзилари к,ариндошиникига кетишаётган экан дейишарди.
Бехруз турмушидан ажраб к,айтган синглисини номига к,ора дог тушишини отасини боши эгилиб юришига гурури йул к,уймади. Ор-номусини уйлаб узи ва синглисини улимга хукм к,илди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤12😢10👍1
Келинчак секин кўзини очди.
(хаётий воқеа)
Келинчак секин кўзини очди. Нигоҳи ёруғлик билан тўқнашиб, кўзлари қамашиб кетди ва бирдан юмиб олди. Қулоғи остида онасининг Кўзини очди, кўзини очди деган сўзлари эшитилди. Киприкларини пирпиратиб овоз келган томонга қаради. Шундоққина ёнида Хосият опа, қизининг ўзига келганини кўриб уввос тортиб юборди.
Онасининг қаторида ҳамшира, унинг ёнида отаси, у ҳам жиққа ёш кўзларини рўмолчаси билан артаяпти. Садоқат ажабланди, отасининг йиғлаганини сира кўрмаган. Менга нимадир бўлдими, булар нега йиғлашаяпти?. У ўзича ўйланди, аммо ҳеч нарсани эслолмай, фикрлари чувалашиб кетди. Келинчак карахт эди.
Хосият опа йиғидан тўхтаб, полга чўкка тушди ва қизининг бошини силади.
– Ўзимнинг ақлли қизим, жоним қизим. Аясини қўрқитган қизим…
Шу пайт эшик очилиб, аввал қайнонаси Нисо ая, сўнг қайнотаси Маннон ака кўринди. Нисо ая тўғри келини томонга юрди ва кўзини очганини кўриб, тушимми, ўнгимми, дегандай қараб қолди, сўнг ўзини унга отиб юз-кўзларидан ўпа бошлади.
– Хайрият, оҳу ноламиз худога етибди, хайрият, боламни қайтариб берибди, азиз жони фойдага қолибди. Нисо аянинг бу ҳаракати бошқаларниям тўлқинлантирди, эркагу аёл пиқ-пиқ йиғлашга тушди. Навниҳол келинчакнинг ўлим оғзидан қайтиши ота-онаниям, қайнона-қайнотаниям эсанкиратиб, қувонч ёшларини тиёлмай қолишди.
– Тузукмисан, қизим? сўради ниҳоят отаси Назир ака.
– Ҳа…
– Ҳеч қаеринг оғримаяпти?
– Йўқ.
Нисо ая келини ёнига, каравотнинг бир четига ўтирди.
– Юрагим ёрилишига бир баҳя қолди, болажоним, деди ўпкалагандай. Уч кундан бери кўзимга бир чилим уйқу келгани йўқ. Олдимда пайтинг билмаган эканман, икки йил ичида жону жаҳонимга айланиб қолибсан.
Нисо ая чин дилдан гапираётганди. Садоқатни боласидай қабул қилди ва келин бўлиб тушган куниёқ сенлай бошлади. Сизласам бегонага ўхшаб қоласан, деди соддагина қилиб. Садоқат ҳам унга меҳр қўйди. Қайнонасини кимдир ойижон, кимдир аяжон дейишни маслаҳат берди, у оддийгина қилиб она, деб чақирадиган бўлди. Кўринишиям Нисо аяга ўхшаб кетганидан билмаганлар уларни она-бола, деб ўйлашди. Эрта-индин набира кўраман деб турганида кутилмаган кўнгилсизлик униям, эриниям адойи тамом қилди. Хайриятки, келини кўзини очди, ҳушига келди…
Садоқат эса фаромуш, кўзлари олазарак кимнидир қидирар, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Ўзини безовта қилаётган саволга жавоб истаб, бирпас ёнидагиларнинг оғзини пойлади. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, ахири сўради:
– Ўғлингиз қанилар?. Келмадиларми?.
Бирдан ҳамма сергак тортди. Афтидан улар бу саволга тайёр эмасди. Қайнона нима дейишни билмай дудуқланди, онаси бошини хам қилиб олди, отаси кўзларини олиб қочди, қайнота келинига тикилиб қолди. Бир зумгина давом этган сукунат келинчак назарида соатдай туюлдими, хавотир уйғонди, юзи ўзгариб кетди. Маннон ака буни пайқаб, уни хотиржам қилди.
– Хитойдан юки келибди, Тошкентга кетди, уч-тўрт кунда қайтади.
Садоқат ҳеч нарса демасаям эридан ранжиди. Хаёлидан Юк шунча зарур эканми? Ҳаётим қил устида турганда юк кўзларига кўринибдими? Акаларига айтсалар ҳам қарардику, деган фикр ўтди ва бирдан ҳомиладорлиги, кучли оғриқ билан туғруқхонага келгани ёдига тушди. Беихтиёр қўлиниt қорнига олиб борди.
– Бола… У болам демоқчи эди, уялди. Бола туғилдими? Яхшими? Ўғил эканми?
Яна бояги вазият қайталанди: ҳамма бошини хам қилиб, ҳамма кўзини олиб қочди, фақат қайнота яна келинини хотиржам қилди:
– Ҳа, яхши…
Маннон ака гапини тугатмай ҳамшира кўзойнагини пешонасига танғиб олган кексароқ врач аёлни бошлаб келди. Врач эшикдан кириши билан Садоқатни олқишлади.
– Офарин, қизим… Офарин… Ниҳоят ғолиб чиқдинг… Енгдинг… Бу мўъжиза! Ана энди бемалол юз йил яшайсан.
Келинчак жилмайди.
– Ота-онангку ўзингники, қайнона-қайнотангга қойил қолдим. Ҳайдасам ҳам кетишмади. Боламиз ўзига келсин, дейишади нуқул. Мана, ўзига келди, хавф ортда қолди, деди врач кулиб ва Нисо аяга қаради. Энди уйга бориб чўзилиб ётсангиз бўлади........
Давоми 13:00да

❤27😁1💯1
– Уйда кўнглим тинчирмиди, бирпас ёнида ўтирай, деди у.
– Чиндан айтаяпман, врач жиддий тортди. Бемор толиқиб қолади, дам олиши керак.
А ка. Хўп!.
Садоқат шифтга тикилиб хаёл суриб қолди. Унинг фикри-зикри боласи билан эрида экани шундоққина кўриниб турарди. Бирпас шу алфозда ётгач, Нисо аяга ўгирилди:
– Она, қизил атиргулимиз очилдими? Бу ерга келаётганимда ғунчалаган эди.
– Очилди, болам, очилди. Чамандай бўлган. Дарвозадан киргандан ҳиди димоққа урилади.
– Уйга кетгим келаяпти. Атиргулимизни соғиндим…
Ҳалидан бери қизининг гапларини сув бўлиб эшитиб турган Хосият опа ахири чидолмади, йиғлаб юборди. Унга Нисо ая қўшилди. Икки эркак нигоҳларини Садоқатдан яшириб олишди. Ҳеч бири ёр-ёр билан тушиб борган уй эшиги энди унга ёпилганини, қудалар келишиб икки ёшни бир-биридан совутишга қарор қилиб, эрини Москвага жўнатиб юборишаётганини, келинчак бир умр оналик бахтидан маҳрум бўлганини айтишолмасди. Айтиш қийин эди.
– Нима бўлди сизларга? Нега йиғлаяпсиз? Садоқатнинг ранги оқариб кетди. Ўғлингизга бир гап бўлдими? Нега келмаяптилар? Сизлар мени алдаяпсиз…
Ҳамма оғзига мум солиб олди. Келинчак баттар ваҳимага тушди ва ўрнидан турмоқчи бўлиб қўзғалди:
– Кетаман, ҳозироқ кетаман… У кишини кўришим керак…
– Қизим, деди ниҳоят қайнота. Содиқ чинданам Тошкентга кетган. Мана, ҳозир қўнғироқ қиламан… Ҳозир гаплашасиз… У соғ-саломат…
Маннон ака ўғлига қўнғироқ қилишга улгуролмади, палата эшиги ғийқиллаб очилди ва барчанинг нигоҳи эшикка қадалди. Қўлида бир даста қип-қизил атиргул кўтарган Содиқ кўринди.
– Дада… Кечиринг… Мен кетмадим… Кетолмадим… Кетолмайман…
У Садоқатнинг ёнига келиб ўтирди. Палатани атиргул ҳиди тутиб кетди…
Эх бу бир кам дунё,нега бунча ситамларинг куп... синовларинг куп. Ёхуд севишганлар ё бирга булишмайди, бирга булишса бефарзандлик азоби кийнайди...
ЭХ БУ ТАКДИР! Такдир.

❤24😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқ учун жуда фойдали машқ.
Шу ишни тез тез қилиб турсангиз умуман касал бўлмайсиз 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шу ишни тез тез қилиб турсангиз умуман касал бўлмайсиз 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
БОЙ АКАНИНГ КАМБАГАЛ СИНГЛИСИ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Эътибор берган булсангиз ким куп одамларга ёмонлик килган булса, уша одам бахтсиз. Бахтли оламлар навбатларга турганда шантажлик килишмайди, жамоа транспортларида куполлик килишмайди, уз хамкасблари орасида гийбат килишмайди. Бахтли одамлар хуш муомилали булишади, улардан маъноли сузлар эшитишингиз мумкин. Уларнинг сузлари оддий сузлар булишига карамасдан, жуда мазмунли сузлар булиб, энг асосийси диккатни узига тортиб, авлоддан авлодга утиб келади. Лекин биласизми бу сузларнинг маъно ва мазмунини, кимматли сузлар эканлигини купларимиз жуда кеч тушиниб етамиз.
Биз яшаган кишлокда бир ахил оила яшашарди. Уларни яшаши уртамиёна булиб, хаётдан нолишмасди. Уларнинг бир угли ва бир кизлари булиб, угил бироз дангасарок, кизи эса мехнаткаш эди. Отаси доим уларга :
-- Болаларим, доим инок булинглар, бировни кунглини колдирадиган гапларни гапирманглар, шу огиздан яхши гап хам ёмон гап хам чикади. Шу учун доим яхши сузланг, бировни шахсиятига тегманг!- деб насихат киларди.
Вакт ва йиллар утган сари улар усиб улгайишди. Хар иккаласи хаётдан уз келажаклари учун керакли тажрибалар олишди. Ота онаси эса кексайиб колишди. Отасининг ахволи огирлашгач, болаларини олдига чакириб:
-- Болаларим, мен кулимдан келганча сизларни едириб ичирдим. Мени бу дунёни тарк этиш вакти етди. Мен бу оламни тарк этгач бир бирингизга окибатли булинг. Бир бирингизга суянчик булиб юринглар!- дея бу хаётдан куз юмди.
Шундан сунг акаси уз хаёти билан шахарга равона булди, синглиси эса кишлокда эски уйида колди. Кишлокда иш йуклиги сабаб синглиси хар хил кузикорин ва полиз экинларини йул четида сотиш билан кун курарди. Акаси эса шундай камбагал синглисидан ор килиб уйига хеч мехмонга чакирмасди. Акасини корхонаси булиб, узига тук бой бадавлат яшар эди. Лекин синглисининг акасидан хеч хам жахли чикмасди. Акасидан хафа хам эмасди. Кулидан келганича акасига уз куллари билан пиширган пишириклар билан мехмон килишга харакат киларди. Акасидан хеч нарса сурамасди. Хар доим акасини тушуниб уни хурмат киларди. Акасини шахарда дангиллама уйи булса, синглисини кишлокда кичкина бир хонали уйи бор эди. Факат мехнат килиб, ховлсида дехкончидик хам киларди.
Орадан анча йиллар утди. Бир куни акасини бизнесдаги шериклари ташлаб кетгач танг ахволга тушиб колди. Угли наркотик истеъмол килавериб наркоман булиб колган булса, карзлари эвазига яшаб турган уйини тортиб олишди. Кучада колган акаси кутилмаганда кишлокдаги синглисини эслаб колди ва уша кишлокка йул олишди. Кишлокдаги мехнаткаш синглисини эса хамма ишлари жойида эди. Думларини уйнатган турт сигири, беш олтита куйлари, янги машинаси, шахардан курилиш материалларини ташиш учун. Икки кизи укишини тугатаётгани ва дастурхонни шундай ёзганки икки кузингиз хар тарафга югуриб кетарди. Бу холатдан хижолат булган акаси уяларди. Шу сабабли акаси синглисидан узр сурар, синглиси эса бу холатдан жахли чикмасдан акасига яшаш учун уз уйидан бир хонани тавсия этарди.
Усиб улгайган тупрогингдан юз угирма...сенга кадрдон булган кондан юз угирма ...деб бекорга айтишмас экан... Доим сог булинглар азизларим...

❤26🤔1
ФЕРУЗА…
(Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Шу гал улкан касалхонанинг кардиология бўлими палатасидан сира чиққим келмасди. Билардим, гарчи юрагим хасталанган бўлса-да, мени компаниямнинг икир-чикирлари, фойдали шартномалар, катта-кичик ташвишлар кутмоқда. Лекин палатадаги каравотга гўё михланиб қолган каби қимирлашга вужудимда куч топа олмасдим…
Ҳа, бу йўлаклар, мўъжазгина палата деворлари, ойна-ю, ромлар менинг ҳисларим, сирларимга гувоҳ. Ихчамгина, келишган, қоп-қора кўзлари менга тушди дегунча маъюс тортувчи, узун киприклари пирпираб, ғунча каби нозик лаблари титраб тургувчи ҳамшира қиз Ферузага илк бор сўз қотганимда, орамизда ҳаяжонли лаҳзалар ҳукм сурганида мана шу палатадаги жами буюмлар гувоҳлик беришган. Севги изҳоримни Феруза билан биргаликда улар ҳам тек туриб тинглашган. Жуда қисқа фурсатда суюклигимга айланиб улгурган бу қиз дардли ҳасратларимни, юрак оғриғи сабаб чеккан оҳларимни эшитиб йиғлаганда девор-у деразалар мисоли жунбушга келиб, Феруза-ю менга ҳамдардлик билдиришган…
Хайрият, бугун, шу лаҳзаларда биз яна бир ниятимизга етиб мамнун бўламиз. Ферузага бўлғуси уйини, компания офисини кўрсатаман, заргар танишларимникига бориб севгилим учун тилла тақинчоқлар танлаймиз. Ахир, бундан ҳам тотли онлар бўладими севишганлар учун!..
Ҳали хаёлларимни йиғиштириб бўлмай, палата эшиги оҳиста тақиллади.
Очиғи, Ферузанинг шу одатига қойилман. Ҳеч бир врач, ҳамшира палата эшигини тақиллатмайди. Худди хавфли душман каби кутилмаганда, қўққисдан кириб келишади. Феруза эса аксинча, тақиллатади, ўзим бориб эшикни очмагунимча, шу тахлит тураверади…
Воҳ, эшикни очдим-у, қаршимда гўё ҳақиқий малика зоҳир бўлгандек ҳайратдан ёқа ушлай дедим. Феруза эгнига қип-қизил, бежирим кўйлак кийибди. Аммо кўйлак унга шу қадар ярашиб тушибдики, кўзларим чақнаб кетди…
— Ўлай агар, бугун умуман бошқачасиз, — дедим уни айланиб бу мўъжизавий либосни қайта-қайта кузатарканман. — Кўйлагингиз айни сизга атаб тикилган экан!
— Ўлманг-э, ўлсангиз мен нима қиламан? — эркаланиб кулганча либосини менга кўз-кўз қилиш илинжида бир-икки айланди Феруза. — Аранг оёққа турғаздим-ку сизни!..
— Хўш, кетдикми? — сўрадим бесабрлигим тутиб. — Тайёрмисиз?
— Олдин офисингизни кўрайлик, — деди Феруза ҳар галгидек узун киприкларини пирпиратиб. — Уйингизга кейин бораверардик…
— Сиз нима десангиз шу, — дедим қўлимга майда-чуйдалар жойланган сумкани олиб. — Кетдик унда!..
Клиника ҳовлисида машинам савлат тўкиб турарди. Аввал Ферузага бу ҳақда индамаганим учунми, у машина рўпарасига келиб тўхтаганимни кўрди-ю, негадир ўнғайсизланди.
— Нега туриб қолдингиз? — атайин сўрадим ундан. — Бирор буюмингизни унутиб қолдирдингизми?
— Бу… Шу машина сизникими? — сўради Феруза бир менга, бир ортга ўғринча кўз ташлаб.
— Ҳа, албатта меники, — кулдим мен машинанинг олд эшигини очиб. — Ҳайдовчини овора қилгим келмади. Бугун сиз ва менинг кунимиз. Демак, ўртамизда ҳеч ким бўлмаслиги шарт. Қани, марҳамат, машинага ўтиринг!
— Й-йўқ, мен… Ҳалиги… Орқа ўриндиққа ўтира қоламан. — деди Феруза тутилиб. — Ҳарқалай…
— Сизнинг жойингиз олдинда, азизам! — шундай дедим-у, Ферузани билагидан тутиб машинага ўтқаздим. — Сиз бугундан… Йўқ, танишган кунимданоқ қалбимнинг, уйимнинг маликасига айланиб бўлгансиз. Шундай экан, машина ҳам сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Хўш, кетдикми офисга?
— Кетдик, — дея майин жилмайди Феруза. — Сиз… Сеҳргар экансиз.
— Нега бундай деяпсиз?
— Шундай ажойиб машинангиз борлигини билмасдим. Бу қанақа машина ўзи? Оти нима?
— «Кабриалет», — дедим севгилимнинг юзига кафтимни босиб. — Буюринг, мен қулингиз машинани жойидан жилдирай!
Феруза янада мамнун тортиб, кулимсиради ва эшитилар-эшитилмас шивирлади:
— Жилдиринг!..
У офисга боришни хоҳламади. Йўлда айниб қолди. Қалбим маликасининг бир оғиз сўзи, бир марталик ишораси мен учун кифоя эди. Уйни севгилимга кўз-кўз қилиш учун рулни таниш йўл томон бурдим.
Ишончим комил эди. Уч қаватли, деразаси зилол сувли кўл томонга қараган ҳашаматли ҳовлим Ферузага албатта ёқиб тушади. Шундай бўлди ҳам.
Давоми 17:30 да

❤24👍1
Ичкарига қадам қўйганимиз ҳамоно у кўзлари чақнаганча нақшинкор шифт, оврўпача усулда ишлов берилган деворлар, сервантларни тўлдириб турган биллур идищларга ўзгача ҳайрат билан тикилиб қолди.
— Воҳ, бунча чиройли! — дея ҳаяжонданми, ҳайратданми, икки юзи қизил тус олиб кўзларимга боқди Феруза. — Шундай саройда бир ўзингиз турасизми?
— Энди бир ўзим турмайдиган бўлдим, — дедим суюклигимнинг икки елкасидан тутиб. — Сиз ҳамроҳим бўласиз.
— Кўзларимга ишонмайман, — дерди нуқул Феруза сервантдаги идишларга қўрқа-писа қўл чўзиб. — Ахир… Йўқ, сира ишонгим келмаяпти!
— Юринг, сизга ётоғимизниям кўрсатаман, — мен уни ноқулай вазиятдан олиб чиқиш ниятида ўнгдаги йўлакка бошладим. — Кўринг-чи, сизга маъқул бўлармикан ўзи?!.
Ётоққа кирганимиз ҳамоно Ферузанинг ҳайрати юз чандон ошди. Ҳатто, ўзи сезмаган ҳолда ортга тисланишга уринди. Аммо мен йўл бермадим. Аксинча уни кенг, хорижда ишлаб чиқарилган гулдор чойшабларга бурканган диван томонга етакладим.
— Эсингиздами сизга «Ёнингда қолишга йўқ эди имкон, мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим» деган шеър айтгандим? — сўрадим Ферузани бағримга босиб.
— Эсимда, — деди у эшитилар-эшитилмас. — Нимайди?
— Энди ёдингиздамас, ёнингизда бўлишни хоҳлайман. Ҳамиша, бир умр, абадий бирга бўлишни истайман. Келинг, ҳозироқ айрилиққа, ҳижронга барҳам берайлик! Айрилиқ аламларини қувиб солайлик!..
Феруза ҳеч нарса демади. Оғир хўрсиниб, кўзларимга мамнун қараб олди, холос…
Мен бу сукутни ризолик аломатига йўйиб, бўлғуси ёстиқдошимни маҳкам қучганча ўша ёстиқлар томон бошладим…
Шу тобда нимадир тарақлаб кетгандек бўлди. Ташқарида ит вовиллаши, мушукнинг безовта миёвлаши қулоғимга чалиниб, даст ўрнимдан турдим…
Қаранг, биродар, деразадан ҳовлига қарасам, қайсар мушугим қўшнининг ити билан талашиш пайида миёвлаётган экан.
Кўзларимга ишонмай, шифт, уй ичкарисига қайта-қайта назар ташладим…
Хасталик сабаб бўлиб бир хоналигина уй деворлари таъмирсиз қолиб кетибди. Шу арзимас юмушни ҳам елкамга ортмоқлай олмабман…
Шу аснода ошхонада хотинимнинг товуши эшитилгандек бўлди. Шундан кейингина нималар бўлганини, қаердалигим, қай аҳволда эканимни англадим. Ахир, мен кечагина касалхонадан чиқдим, хотиним эса боягина қандай таом тановул қилгим келаётганини суриштирганди. Мен бўлсам, ширин… Йўқ, хом хаёллар денгизига чўкибман-у, борлиқни унутаёзибман…
Феруза, кошона-ю, ҳайбатли компанияларни орзулаб, меҳрибон, куюнчак, менинг ташвиш-у, муаммоларимга кўмилиб қолган умр йўлдошимни, кўзлари мунчоқдек фарзандимни ёддан чиқараёзибман-ку!.. Оллоҳнинг ўзи кечирсин!..
Лекин барибир ҳеч бўлмаса хаёлот оламимга кириб менинг кўнглимни кўтарган, меҳрини дариғ тутмаган, бахт тоғининг энг юксак чўққиларига муносиб ва ҳақли ҳамшира Ферузадан беҳад мамнун бўлдим. Унга Яратгандан саломатлик ва абадий гўзаллик тиладим.
Ҳеч қурса хаёлан менга ҳашаматларни ҳадя этган Оллоҳга беадад шукр қилдим.

❤16👍9😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Х А Й Р Л И Т У Н!
Азизларим қадрдонларим Мени ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!
СИЗЛАР билан эртагача хайрлашаман.
Эртагача йўқолиб қолманг қидириб юрмайин!!! 🙃
Яхши дам олинг АЗИЗ ИНСОНИМ
тунингиз тинч осуда энг яхши тун бўлсин!!!

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐❄️🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊❄️💐
Якшанба тонги муборак бўлсин!

❤4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрликларим табассумдан қўшилган , муҳаббатдан бир чимдим, кайфиятларнинг энг аълоларидан солинган қаҳвангизни совумасдан ичинг
Ҳаёт аталмиш оламда энг гўзаллари Сизсиз...❤️❤️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаёт аталмиш оламда энг гўзаллари Сизсиз...❤️❤️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
Опамни бахтсиз қилдим…
— Опамнинг аҳволини кўриб, ўзимдан нафратланиб кетаман. У мени деб билмаган одами билан турмуш қурди, бахтсиз бўлди, дея ич-этимни ейман. Аммо энди кеч. Улар аллақачон ажрашишга қарор қилиб бўлишган…
Опам билан ёшимиздаги фарқ олти ёш бўлса-да, биз худди дугоналардек бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Ҳеч нарсани ундан яширмасдим. Ҳатто Достон билан бир-биримизга кўнгил қўйганимиздан ҳам хабардор эди. Баъзан у ҳақидаги гапларимни жилмайиб тинглар, баъзан танбеҳ берарди. «Э, уялмайсанми?! Ҳали нечига кирдинг сен? Аввал ўқи, ишингни йўлга қўйиб ол, ана ундан кейин бошингни баланд кўтариб, катта ҳаёт сари одимлайсан», дерди.
Чиндан ҳам уялардим. Менинг ёқтирганим бор, йигирма саккизга кирган опам ҳанузгача ўзини оилага тайёрман деб билмайди, ўзига муносиб инсонни учратгани йўқ. Сирдошим кўпинча маъюс юрарди. Сабабини сўрасам, «Ўзим шундай», деб қутуларди. Ёки «Туғилганимдан буён камгапман», деб ҳазиллашарди. Дўстлари ҳам кўп эмасди. Фақат мен билан гаплашганидагина бироз очиларди, холос.
Опам уйимизга келадиган совчиларни хушламас, учрашган йигитларидан ҳадеб айб топавериб, онамдан дакки ҳам эшитарди. Умр шошқин дарё, ана-мана дегунча, опамнинг ёши йигирма саккиздан ошиб, у тенгиларнинг боласи мактабга борадиган бўлди. Аммо ҳануз опамнинг кўнглига ёқадиган шаҳзодадан дарак йўқ эди.
Бир куни уйимизга онамнинг узоқ қариндошлари меҳмон бўлиб келиб, гап орасида опамнинг тўйи қачонлиги ҳақида сўрашди.
— Худо қачонки бахт йўлини очса, ўшанда тўй қиламиз-да, — дея хушламайгина жавоб берди онам.
Кейин ўша қариндошлар
бошқа қариндошимизнинг уйига бориб: «Қизи ўттизга бориб қолди, энди уни ким ҳам оларди?! Олса ҳам хотини ўлганми, хотин қўйганми олади-да», — дейишибди.
Одамлар шунчалик бетамиз, киши кўнгли билан ҳисоблашмайдиган бўлиб кетишганки, бу гапни эшитган одам ҳам оқизмай-томизмай онам билан опамга етказибди. Ўша куни онамнинг йиғидан кўзи шишиб кетди.
Опам мен билан сирдош бўлгани учун онам кунда-кунора мени ёнига чақириб, опамдан гап олиб беришимни, ёқтирган йигити бор-йўқлигини билиб беришимни сўрарди.
— Йўқ, она, бунақаси кетмайди, — дея волидамга эътироз билдирдим. — Опамнинг кўнглига ҳар қандай гап келса-чи?! Келаётган совчиларга, ҳатто Достоннинг онасига ҳам йўқ дейишингиз мумкин. Мен опамдан олдин турмушга чиқмайман. Муаммоларингизга мени аралаштирманг.
Шундай деб китобимни қўлга олдим. Тўғриси, онамдан бироз жаҳлим ҳам чиқди. Онам ҳам қизиқ, опамдан олти ёш кичкина бўлсам, улар олий маълумотли, оқ-қорани мендан кўра яхшироқ таниган қиз бўлса, нуфузли жойда ишласа, мендай аранг ўқиётган сингилчаси унга насиҳатгўйлик қилармидим?!
Шу куни опам бошқача ҳолатда уйга кириб келди. У ҳар галгидек ҳорғин, толиққан эмас, хушчақчақ ва мамнун қиёфада эди. Мени биласиз-ку, нима гаплигини дарров фаҳмлагандай бўлдим-у, лекин опамдан сўрашга ботинолмадим. Агар менга айтадиган гап бўлса, кечки овқатдан кейин хонамизга биқиниб олганимизда, ўша «нима гап»ни, албатта, гапириб беради. Унгача эса сабр қилмоқ лозим. Овқатдан кейин мен идишларни олиб, ошхонага ўтдим. Бувим билан онам севимли машғулотлари — опамга «Шу кетиши бўлса, эрсиз қолиб кетиши мумкин»лиги ҳақида маърузаларини бошлаб юборишди. Опам мен ошхонани саранжомлагунимгача амаллаб уларнинг ёнида ўтириб турди-да, хонамизга кирган заҳотим ўзини ичкарига олди.
— Ниҳоят, ҳамма таъналардан, насиҳатлардан қутуладиган бўлдим. Сенинг ҳам бахтингга тўсиқ бўлмайман. Ҳали бирор нима аниқ бўлмасдан туриб, олдиндан оғиз очгани хижолат бўлдим. Мавриди бугун экан, — деди мени бағрига босиб.
— Ким у? Қандай қилиб унга розилик бердингиз? Мажбурлигингиз учун шундай йўл тутдингизми? — сабрим чидамай опамнинг оғзига термилдим.
Давоми 08:58 да

❤16👍5
— Биз интернетда танишиб қолдик. Бир куни компютеримда ишлаб ўтирсам, электрон почтамга хат келиб тушди. Ундан дўстлик таклифи келибди. Қабул қилишдан аввал унинг профилига кириб, ўзи ҳақидаги маълумотларни кўздан кечирдим. Суратларини томоша қилдим. Кейин бир ҳафта шунчаки иш юзасидан, ҳаётдан, режаларимиз, фаолиятимиздан гаплашиб юрдик. Бизнесмен бўлгани билан жуда кўп китобларни ўқиган экан. Танишганимга ўн беш кун бўлди. Доим узоқ ўйланганман. Бу сафар таваккал қилдим. Ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман, биласан, шу пайтгача фақат ўқиш, иш билан бўлиб бирорта йигит билан учрашувлар, саргузаштларни бошдан кечирмаганман…
Опам камдан-кам хурсанд юрарди. Кайфиятини бузмаслик учун фикрларимни айтишга ботинолмадим. Шуларни ўйлай-ўйлай уйқуга кетдим. Эртаси куни ҳақиқатан ҳам, уйимизга совчилар келибди. Мен ўқишда, опам ишда бўлгани учун уларни онам билан бувим кутиб олибди. Онам билан аммамнинг айтишига қараганда, куёвнинг онаси камтаргина, камгапгина аёл экан-у, унга ҳамроҳлик қилиб келган хотин заҳарроқ экан. Опам розилик берди. Онам ва бувимнинг оғзи қулоғида. Менинг эса ичимга чироқ ёқса, ёришмайди. Кўз очиб юмгулик фурсат ўтмай опамга тўй келди!
Меҳрибоним бироз хурсанд бўлиб юрди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас яна эски ҳолатига тушиб қолди. Поччам ўзи билан тенгдош эди. Шунгами, тез-тез бир-бирини тушунмай қолишарди. Кунда-кунора жанжал, тўй яқин бўлишига қарамай умуман гаплашишмасди. Шундай бўлса-да, опам тўйни тўхтатмади. Унга бир неча маротаба шу таклифни айтдим, рози бўлмади. «Фотиҳаси қайтди, дегани турмушга чиқмаяпти дегандан ёмонроқ, қолаверса, бу сенинг тақдирингга ҳам таъсир қилади», деди. Уни фикридан қайтаролмадим. Тўй ҳам ўтди. Опамга жуда ачиндим. У адашганини, бироз шошганини биларди. «Аммо шундай қилмасам бўлмасди, ўзга чорам йўқ эди», деб ҳисоблайди.
Таваккал қилиб қурилган турмуш бир йилга ҳам бормади. Муносабатлари изга тушмади. Куёв томон опамни айблайди, ҳаммасига ўзи сабабчи, деб ҳисоблайди. Биз поччамни опамга муносиб эмасди, деймиз. Опамни ҳам, поччамни ҳам ажрашиш фикридан қайтаролмадик. Биласизми, ҳозир нуқул ўзимни айблаяпман, опам мен учун шошиб қарор қилди, деб қийналиб кетдим. Нима қилишга ҳайронман…

❤13👍3
Ҳикоя: Ўлимга чорлаган парилар...
«Эртага тўйим бўляпти. Негадир келин бўлиб тушадиган хонадоним тушимга қўрқинчли зиндондек бўлиб киряпти. Ўша уй ҳақида ўйласам, юрагимни ваҳима босади, аммо қандайдир сирли. Тезроқ бориб кўрсам дейман…
Назир акам жуда яхши йигит. Бахт қуши менинг бошимга қўнганидан маҳалламизнинг қизлари ҳасратда. Эртага кўрасиз, ҳаммаси ял-ял ёниб, йигитларни ёндириб маликалардек ясаниб келади тўйга. Қанча ўзимни чалғитишга уринмайин, барибир, қоронғи зиндон тубига тушиб кетаётганга ўхшайман. Онамга айтсам, «Ота уйни тарк этаётган барча қизларда кечадиган ҳис бу, болам. Ойдай келин бўлиб, ой бахтингни топсанг, ҳаммаси унут бўлади. Қолаверса, Мирзачўлга кетмаяпсан-ку, қўшни маҳаллага тушяпсан. Ўзингдан тингин-да, ишқилиб», дейди бамайлихотир.
Эртага саҳар туришим керак. Келиннинг иши сира битмас экан-да. Бир кунлик тўй учун шунча дабдабанинг нима кераги бор?! Харажатларнинг адоғи кўринмайди. Отам бечора камимни тўлдираман, деб саратоннинг бийдай тиғида кетмонни кесакка уряпти. Уряптики, ҳар гурсиллаганда бошимга оғриқ киряпти, жонимга наштар санчяпти бу овоз. Ўткинчи бу ҳаётда нега шунча куйиб-пишар экан-а, бу одамзод. Бас, кўнгилдан қора ўйларни қувиб, ухлашим керак. Сўфи азон айтмасдан келин дугоналар ҳам келиб олса керак, худди уларни чорлаб чақиргандай биров…
Осмон тўла юлдузлар… Нам тупроқнинг иси келиб турган супада осмонга қараб ётибман. Ана юлдуз учди. Кимнингдир жони узилди. Яна учди! Шунча одамнинг сўнгги кунига гувоҳ бўлгандан кўра ёнбош ётганим яхши.
Ҳовлимиз тўла одам. Эртанги тўйга тайёргарлик уч кун олдин бошланган. Ана амакиларим қўй сўйишяпти. Нима ҳам бўлдию, кўзим сўйилган қўйдан тирқираб оқаётган қонга тушди. Қондан ўлгудай қўрқаман. Ҳозир ҳам жоним ҳалқумимга тиқилиб, қандайдир қора қуюн устимдан босгандек бўлди. Гапирай десам, овозим чиқмайди. Нималар бўляпти менга? Нимадан қўрқяпман ўзи?! Ахир Назир ака билан яхши кўришиб турмуш қураётган бўлсам!
Тезроқ тўй ўтсаю, ўша уйдаги сирли жойни бориб кўрсам, балки ваҳимам бироз тарқармиди.
Тўрт соатлик тўй ўтдию кетди. Ёт уйда ёлғиз қолдим. Ҳамма қариндошларим такрор-такрор бахт тилаб, яна кўришгунча хўшлашиб кетишди. Назар аканинг энди бир умр ёнимдалигини ўйласам, ич-ичимдан энтикаман, лекин ҳовлидаги ўша сирли жойни топмасам бўлмайди…
Секин-секин янги рўзғорга кўника бошладим. Оиламдагиларнинг ҳаммаси билан тезда чиқишиб кетдим. Қайнонам ҳам, қайнотам ҳам мени ўз қизларидек бағрига олишди. Кунлар ҳафталарни қувлаб ўтаверди. Мен эса уйда ёлғиз қолишни яхши кўраман. Ёлғиз қолганимда ҳовли тўридаги жийдазорга бораман. У ер дунёдаги энг тинч, энг ҳузурбахш макон. Борсам, дарахтлар қаергадир ғойиб бўлиб, ўрнида шаршаралар пайдо бўлади. Атрофимда сунбул сочли ҳур қизлар арғимчоқ учишади. Сув бўйидаги кайвонилар қизларнинг сочини ўришади. Ҳаммаёқ ям-яшил, сув шунчалик тиниқки, остидаги ҳамма нарса кўриниб туради. Қани энди бу жойдан сира кетмасам?.. Бу жойга келганимда қизлардан сўрайман: «Уйга қайтишни истамайман, бутун умр шу ерда қолсам дейман». «Бутун умр биз билан қолишни истасанг, яшаб турган дунёнгни тарк этишинг керак. Кутсанг, кечикасан! Чунки биз бу ерда вақтинчалик меҳмонмиз. Аниқроғи, сени кутяпмиз. Ҳаммаси ўз қўлингда, ирода ҳақида унут!» деди бир париваш.
Ана шу воқеадан бери на ҳушимда, на тушимда тинчлик бор. Бир оёғим жийдазорда бўлиб қолди. Эрталаб тургач қиладиган биринчи ишим — парилардан хабар олиш. Ҳатто нон ёпгунча ҳам тандирга ўтин солгач, бир бориб келаман, нонни илдириб, яна бориб келаман. Қандай қилиб бўлса ҳам улар билан кетишим керак. Мавриди бўлиши билан кетаман!
Наҳотки шунчалик ўзгариб кетдим, онамнинг офтобда қорайган синиқ чеҳраси, отамнинг меҳнатда қаварган қўллари ҳам тутиб қололмаяптими мени? Бу ҳақда Назир акамга айтсаммикин? Йўқ, яхшиси, ҳеч кимга билдирмасдан кетаман. Умр инсонга бир марта берилади, шунда ҳам аллақанақа қоидаларга бўйсуниб яшаш шарт эмас. Ҳар галгидек уйда ҳеч ким бўлмаслигини пойлай бошладим. Соат сайин ичим ёнарди. Париларнинг кетиб қолишидан чўчирдим. Уйдагиларга билдирмасдан жийдазорга керакли буюмларни олиб бориб қўйдим…
Давоми 10:30да

❤27
Шу кунларда бир қариндошимиз ҳаж сафаридан қайтади. Ҳамма ҳожи отани кўргани кетганида, мен ўз «дунём»га кетаман. Режаларимга халал берадиган бирор кор-ҳол бўлиб қолмаса бўлгани!»
Шифтга қараб ётган беморимнинг аҳволига жуда ачиндим. Қоғознинг униқиб кетганига қараганда, у бу сатрларни дуч келган жойда ёзган. Ёзгану, якунламаган.
Моҳиранинг касалхонамизга келганига бир ҳафтадан ошди. Назиржоннинг ҳеч қаёққа кетмай палата эшиги тагида туришини кўриб, аёлини нақадар яхши кўришини билдим. Моҳира ҳеч ким билан гаплашишни истамаяпти. Фақат руҳшуноснинг берган саволларигагина узуқ-юлуқ жавоб беряпти. У яна оиласига қайтиши учун Назиржон барча шифокорларни оёққа турғазди. Қўлимдаги ярим чала хатни ўқиб, гап нима ҳақида кетаётганини бироз англагандек бўлдиму, воқеа нима билан тугаганига қизиқиб қолдим. Беморга муолажаларни қилгач, секин палатадан чиқдим. Назиржондан Моҳиранинг қандай қилиб руҳий тушкунликка тушиб қолиш сабабини сўрадим.
Кўзлари уйқусизликдан киртайган, куёв бўлганига ҳали уч ой ҳам бўлмаган Назиржон истар-истамай гапирди.
— Эҳ, опа, ўзим ҳам ҳеч нарсага тушунмай қолдим. Моҳира билан аҳду паймон қилганимизда бинойидек оқила қиз эди. Бироқ тўйимизга яқин ундаги ғалати ҳолатлардан ҳайрон қолардим. Шунчалик тез юрардики, югуриб ҳам етолмасдим. Ҳозиргина ёнимда турган қиз сония ўтмай мендан бир неча метр узоқда турган бўларди. Ўзига айтсам, дилини ранжитиб қўяман, деб ўйлардим. Буларнинг барчасини яхшиликка йўйганман. Соғлиғига ҳеч шубҳа қилмаганман. Келин бўлиб тушгандан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай, рўзғорнинг ҳамма ишини ўз бўйнига олди. Онам ҳам, отам ҳам ундан жуда миннатдор бўлишган. Шунчалик чаққон эдики, уйғонмасимиздан аввал ҳамма ёқни чиннидек тозалаб, нонушта учун иссиқ нон ҳам ёпиб улгурарди. Одам боласи эканлигига шубҳа ҳам қилиб қолардим, қачон уйғондию, шунча ишни қачон қила қолди деб. Бора-бора бунга кўникдик. Менинг кўп вақтим ишда ўтади. Эрталаб яхши кузатади, кечда кулиб кутиб олади. Онамдан сўрасам, келинидан ниҳоятда мамнунлигини айтади. Лекин отам Моҳирага нисбатан эҳтиёт бўлиб муомалада бўлади. Авайлаб гапиради. Иложи бўлса, ҳовлидаги юмушларни онам қилишини истайди. «Ҳамма ишни келинга юкламасдан сиз ҳам бундоқ оёқнинг чигалини ёзиб туринг, хоним», деб шаъма қилиб қўяди. Бир куни отам мени ёнига чақириб: «Ўғлим, гапларимдан бирдан ҳовлиқма! Келиннинг соғлиғидан ташвишдаман. Кузатиб турсам, ҳаракатлари кўз илғамас даражада тез. Худди юраги ёнган одамдек ўзини у ёқдан-бу ёққа уради. Айниқса, жийдазор тарафга серқатнов бўлиб қолгани кўнглимни хижил қиляпти», деди. Отамнинг гапларидан сўнг мен ҳам эътибор бера бошладим, ҳақиқатан ҳам, бўш бўлди дегунча ҳовли тўрига қараб чопади. Қачон чақирсам, ўша тарафдан югуриб келади. Бу ерда бир гап борлигини билгач, отам икковимиз жийдазорни обдан кўздан кечирдик. Дарахтлар зич ва эгри ўсганлиги учун отам қатордан икки-учта жийдани кестириб ташлаганди. Ўша очиқ жойда арқон ва тўрт тахлам оқ сурп турган экан. Мендан совуқ тер чиқиб кетди. Отам дарров ўзини қўлга олиб, «Ҳеч нарсага тегма. Менда режа бор», деди.
Шу пайт палата эшиги очилиб, Моҳира кўринди:
— Назир ака, мен айтаман қолганини. Уйдагилар ҳаждан келган қариндошимизни зиёрат қилиш учун кетишди. Мен бошим оғриётганини баҳона қилиб уйда қолдим. Дарвозани қулфладиму, жийдазорга қараб югурдим. Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Дарахтзорга кириб борар эканман, ниманингдир хириллаган овозини эшитдим. Негадир атрофда парилар ҳам, шаршаралар ҳам йўқ эди. Тепада чала сўйилган қўй арқонга осилиб турарди. Оқ сурпга томаётган қонни кўриб қўрқиб кетдим-да, жон ҳайбатда ортимга тисарилдим. Назир ака билан дадам ниманидир интиқиб кутаётган одамдек жонсарак турарди. Ўзимни эримнинг қучоғига отдим. Бу гапларни эшитган одам «Бўлмаган гап», дейиши аниқ. Майли, шунақа бўла қолсин. Лекин ҳаётимни сақлаб қолган отажонимга минг раҳмат айтаман. Улар имом билан учрашиб, дардим эскичадан эканини, бундан фориғ бўлиш учун нима амал қилиш лозимлигини аниқламаганида, мен ўша парилар билан арғимчоқ учиб юрган бўлардим нариги дунёда…
Энди уйга қайтайлик, Назир ака!

❤46👍6
КАРВОНДАГИ ЙЎЛОВЧИ
Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об - ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.
Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
- Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар! - деди.
Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.
Бошқалар ҳам бирин - кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм - шавқат,
кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.
У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.
✨✨✨Кун ҳикмати✨✨✨
Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.
Ибн Аббос айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди».
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас» (Анфол: 33 #оят).
Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги солиҳларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин!
Аллоҳ бизни тақдирлари яхшилликка ўзгартирилган, ишлари доим ўнгланган, дунё ва охиратнинг яхшиликлари берилганлардан қилсин!
© Умму Абдуллоҳ тар)

❤19🔥6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
—Нима қиляпсан?
—Кутяпман
—Нимани?
—Баҳорни😇
—Қачон келади?
—Яқинда☺️
—Ёнингда қолайми?
—Ихтиёринг....🥰
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
—Кутяпман
—Нимани?
—Баҳорни😇
—Қачон келади?
—Яқинда☺️
—Ёнингда қолайми?
—Ихтиёринг....🥰
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
🌨 Ассалому Алайкум! ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 🌬
🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Ассаламу алайкум!
Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

❤3🥰1