Қаноат энг катта бойлик...
Хизмат тақозоси билан тўй маросимларидан бирида дастурхон атрофида ёшлари 80-дан ўтган бир мўйсафид билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Дастурхонга биринчи овқат тортилди, у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик оқсоқол билан. Отахон даврадагилар билан ибратомуз суҳбатлашиб ўтирарканлар, дастурхондаги ноз-неъматларга қараб-қараб қўярдилар. Орадан пича ўтиб иккинчи таом ҳам тортилди. Паловни аввал отахонга бердик, азбаройи ҳурмат юзасидан. Шу пайт отанинг кўзларида ёш милтиллаётганини пайқаб қолдим. Тоблари қочиб қолдимикин деган фикр билан “Отахон, саломатлигингиз жойидами?” деб сўрадим. Ота эса рўмолчалари билан кўз ёшларини артарканлар, чуқур хўрсиниб қўйдилар ва атрофдагиларга бир-бир қараб қўйиб дедилар:
- Ҳа ука, дастурхондаги бу ноз-неъматларни, кенг-мўлчилик, ободончилик, дориломон замонни шукронасини келтириш асносида, ёшлигим эсимга тушиб кетди. Жуда қийинчилик замонда яшаганмиз укалар, бу пайтга келиб даврадагиларнинг ҳаммаси отахонни тинглашарди.
- Уруш вақтлари эди, қишлоқдаги ҳамма эркаклар, ҳаттоки ўспирин болаларни ҳам урушга олиб кетилган пайтлар. Ўшанда ўн ёшдан ўтиб қолгандим. Қишлоқда фақатгина урушга ярамайдиган, ёши бир жойга бориб мункиллаб қолган қариялару мен тенги ёш-яланглар қолганди. Урушга бориб, бир оёғини бериб қайтган отамга раисимиз гўрковликни топширганди. Ўшанда отам бу ишга кунига яримта қора нон эвазига бир оёқлаб қийналсалар ҳам бизни ўйлаб рози бўлгандилар. Бундан ташқари қишлоқда бошқа бу ишга ярайдиган одам ҳам қолмаган, деярли ҳар куни тўрт-беш ўлик бўларди. Аянчлиси, қишлоқдошларимиз емоққа нон тополмай кунжара еб шишиб, кўчаларда ўлиб қолишарди. Мен оиламиз, тенг-тўшларимни урушдан буёғига ўн беш-йигирма йил бадалига бирор кун тўйиб овқатланганимизни эслолмайман.
Бир куни тонг ёришмасдан отам мени уйғота бошлади.
- Тур болам, ўртоғингни ҳам чақириб кел.
- Ҳали эртаку дада, яна озгина ухлай.
- Йўқ ўғлим тур, нариги кўчани бошида учта ўлик ётибди, кун исимасдан кўмиб келиш керак. Эшакка аравани боғла, тур, болам тур... Отамнинг овози титрар, кўзларини яширишга ҳаракат қилардилар. Ўртоғим билан аравани эшакка қўшиб ўликларни юклаб келдик. Отам гўр қазиб турган эканлар, ўликларни устма-уст қўйиб, тупроқ тортаётганимизда, биттасини қўли қимирлаганини сезиб қолдим.
- Дада, қўли қимирлаяпти, қаранг, қаранг, шошиб қолгандим. Дадам шоша-пиша унинг юзидаги тупроқларини тозалай бошлади:
- Биродар, сал қолдику тириклай кўмиб юборишимизга, отам энди ростмана йиғлардилар. Кейинчалик билсам, ўша одам очликдан ўзини билмай қолган экан... Отахоннинг бу ҳаётий ҳикояларидан сўнг даврадагиларнинг ҳаммаси чуқур ўйга толган, таъсирланишганди.
Азиз замондош, балки сиз бундай воқеаларни эшитган, гувоҳ бўлган чиқарсиз? Аммо яна бир карра ўша қора кунларни, қийинчилик, она халқимиз заҳмат чекиб бошдан кечирган йилларни эслатиб ўтмоқликни жоиз билдик. Бу озодлик, ҳурлик, кенг-мўлчилик замони ўзидан-ўзи, қийинчиликларсиз келмаганини эсдан чиқарган одам, ўтмишни унутган инсон билан баробардир. Неча-неча оталаримиз, бобокалонларимиз ватаннинг ҳар бир қарич ери, сарҳадини, аёллари, болалари - сизу бизни ҳимоя қилиб ўз жонларини тикиб, қон кечганларига тарих гувоҳлик беради. Бугунги ҳаётимизда теран назар солайлик: ким оч қолаяпти, кимнинг усти юпун, ким бир бурда қора нонга зор? Ҳеч ким! Чунки мустақиллик туфайлик Ватанимизга, халқимизга берилган неъматлар, имкониятлар беқиёс, уларни олтин билан ўлчаб бўлмайди. Айни дамда бу неъматлар бизнинг устимизда доимий бўлиши учун шукрни унутмаслигимиз, ота-боболаримизнинг меҳнатларини қадрлашимиз, қўлимиздан келганча сизу биз ҳам бу тинчлик, фаровонликка ҳисса қўшмоғимиз даркор. Яратган Зот “Берган неъматларимга шукр қилсаларинг неъматимни зиёда қилиб бераман” дейди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤22👏2👍1
Солиҳ йигитнинг аянчли қисмати...
Мен сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган нарса дўстимнинг ҳаётидан бир парчадир. Мени бир дўстим бўларди. Ақлли, эсли-ҳушли ва тақводор йигит эди. Ёшлигидан ҳам илмга чанқоқ эди. Илм соҳасида ҳам Жуда кўп ютуқларни қўлга киритган. Одамлар орасида ҳам овоза бўлиб кетганди.Кейин орада бир касал бўлди, танасига тошмалар тошиб кетди. Корсатдилар аҳволи яхши фақат кўп тилга олингани учун кўз теккан дейишди.Тўғриси ўзим олдин бунақа кўз тегиш, сеҳр-жоду деган нарсаларга ишонмасдан лекин дўстим билан бўлган воқеалардан сўнг ишондим. Ҳаммаси яхши эди. Аллоҳ суйган бандаларига қийинчилик беради деган шу булса керак. Орада ҳамма нарса ўзгариб кетди. Дўстимам ўзгариб қолди. Уйдагилари уни кўп назорат қиладиган бўлиб қолди.Хуллас у худди қамоқдагидек эди. У билан гаплашсам ҳаммаси яхши деб қўярди. Кунлардан бир кун у ҳаммасини айтдим. Яъни ҳаётида бир инсон учрагани уни севиб қолгани афсус у уни оиласига тўғри келмаслиги ҳаммасини айтди. Чунки у севган аёл болали эди. Хуллас билмадим дўстим қизлар билан гаплашмасди. Лекин буни ҳам унута олмади.Уйдагилар бу цехр қилинган дейишди. Балким шунақа бўлгандир. Лекин у Жуда қийналарди. У билан булсам балки ҳаётимдаги энг катта хатойим булар лекин қийналиб кетдим дерди оша хатони ўзим билмоқчиман дерди. Лекин қариндошлар томонидан Жуда кўп қисишлар бўлганди уни. Бир кун ҳа ўша воқеа бўлишидан 3кун олдин у билан кўришдим. У менга мени уни яхши кўраманми юқми билмадим лекин юрагимдан чиқара олмаяпман, уйимдагилар эса бунга жиддий қарши ҳа тугри қайси ота-она бунга рози буларди. Лекин мен чарчадим уйимдагилани яхши кураман лекин ундан ҳам кўнгил узолмайман деди. Уйимдагилар эса кутишмайди деди қандайдир хато қилсам ўшани ўзим англашимни деди. Унгача қайсидир яқинимдан айрилишни хоҳламиман деди. У сўнги кунларда уйимдагилар билан муносабатни яхши қилганини, ресторанларда бирга бахтли овқатланишганини айтди. Лекин ичидан жудаям эзилаётганди. Унга роса раҳмим келди. Ҳаммаси яхши бўлади худо хоҳласа дедим.Бугун мана Ҳаммаси яхши лекин дўстим юқ мен билан кўришган сўнг 3кун ўтиб ўз жонига қасд қилипти. Уни хатини кўриб. Хатида мен ҳаммасидан чарчадим яқинларимни, ота-онамни яхши кўраман. Лекин мени кечиринглар деб ёзибди. Мана энди нега у сўнги кунларини оиласи билан бахтли ўтказганини билдим. Кеча уни қабрини зиёрат қилиб келдим.Энди уни яқинларига нима дердим сизни бошингизни эгмоқчи бўлган бола энди юқ у тупроқ остида, у хато қилмаслиги учун уни шунча қамоқда тутгандек тутдингиз энди қамоқни ҳам хожати юқ, чунки у юқ энди, мен дўстимни қилган ишини ҳам оқламайман, у жуда катта хатога қўл урди, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ҳозирда ёшлар орасида бунақа жонига қасд қилишлар жуда кўп бўляпти, уларни кўпчилиги ўзини билмаган ҳолатда бу ишни қиляпти, эътиборли бўлиш лозим Деб уйлайман, ота-оналар балки фарзандингиз хато қолар, сизни юзизни ерга қаратар лекин уни бу дунёда бўлмаслиги жуда ачинарли ҳолат, ўзи қилаётган ишини ўзи тушуниб ецин. Чунки баъзи бир сеҳрлар ўшандагина йўқолиши мумкин. Мени дўстим ҳам шуни қурбони бўлди деб уйлайман. Солиҳ дўстимнинг ачинарли қисмати бошқаларда бўлмасин.

❤26😢3🤔1
Танбеҳ...
Бешинчи ё олтинчи синфда ўқирдим. Синфбоши бўлганим боис ҳамсабоғимизнинг ножўя қилмиши учун муаллимдан қаттиқ дакки эшитдим. Бундайроқ айтганда, айбсиз айбдор эдим. Домлам мени ёмон кўради, ичи қора! Кўнглимдан лоп этиб шу фикр ўтди. Ноўрин танбеҳни синфдошларим ҳам сезиб турарди. Рости, менга бу алам қилди. Бироқ синфдош дўстимни сотмадим. Кечқурун отам ишдан келгач, воқеани айтиб бердим. Мени қўллаб-қувватлаш ўрнига негадир отам ҳам муаллимнинг ёнини олди.
- Ўқитувчи ноўрин койимайди. Синфбоши бўлгандан кейин синфдаги барча нарсага жавоб беришинг керак, ўғлим! деди отам, сўнгра мени юпатган бўлди.
- Лекин дўстингни сотмаганинг яхши бўлибди. Сотқинлик жуда ёмон нарса. Агар бошқаларга зарар етказадиган иш бўлса, аввало буни ўзига обдан тушунтириш керак. Агар тушунишни истамаса, унда синф раҳбарингга астагина билдириб қўйсанг, бу сотқинликка кирмайди. Ҳа энди, ўқитувчинг айбинг бўлмасаям бошқаларга ибрат бўлсин, деб дашном берса, берибдида. Бунинг учун ундан хафа бўлиб ўтирма, уят бўлади!.
Барибир муаллим томонидан қилинган ҳақсизлик юрак-юрагимдан ўтиб кетганди. Истасам-истамасам, ноҳақ койиш кўнглимнинг бир четига ўтириб қолганди. Орадан уч-тўрт кун ўтди. Тонгда туриб, сигирларимизни подага қўшдим. Қайтишда иттифоқо рўпарамдан ўша мени ноҳақ айблаган ўқитувчи чиқиб қолса бўладими. У ҳам сигирларини ҳайдаб, мен томонга тўғри келарди. Менам чеккага тисарилмадим, тўппа-тўғри боравердим. Муаллим сўз қотмоққа оғиз жуфтлаганди, мен ерга қараганча салом бермасдан шундоқ ёнгинасидан индамай ўтиб кетдим. Атайлаб шундай қилдим. Бировни ноўрин хафа қилиш қанақалигини билиб қўйсинда.
Ёнидан ўзимча гердайиб ўтаётганимда, секингина разм солдим: муаллимнинг юзида ҳайронлик, аллақандай саросима ифодаси қотиб қолганди. Баттар бўлсин, дедим ичимда. Уйга келарканман, қилган ишимдан ўзимда йўқ қувонардим. Сезиб турибманки, энди унга алам қилади. Нега уни ранжитдим, деб роса ич-этини еб, ўзини койийди. Сўнг буни отамга айтдим. Отам аввалига ҳеч нарса демади. Афт-ангоримга пича вақт тикилиб турди. Даставвал отамнинг юзида бироз жиддийлик аломати зоҳирланди, сўнгра кулимсирагандай бўлдида:
- Ўҳҳў, жуда зўр иш қилибсизда, ўғлим! Сиз салом бермаганингиз учун домланинг устига осмон қулаб тушгандир балки, деди. Отам киноя қилаётганди. Шундан сўнг гап билан таъзиримни ейишимни сезиб, секингина бурилгандим, отам:
- Тўхта, деди оҳисталик билан.
- Ўзингча муаллимингдан ўч олган бўлибсанда… Мендан садо чиқмади, индамай бошимни қуйи эгдим. Отам босиқлик билан сўзида давом этди: Аввало салом бермоқ ҳам, алик олмоқ ҳам кишининг зийнати. Ширинсўзлик ҳам инсонга хос одат. Нима, салом бермаганинг билан осмон узилиб, ерга тушармиди? Домланг олдида адабсизлигингни билдириб қўйибсан, камига мениям шарманда қилибсан! Энди у шундай одамнинг ўғли тарбиясиз экан, деб ўйламайдими? Қайтага ўтган ишни унутиб, салом берганингда, барчаси ўз ўрнига тушардику! Шоир бўламан деган одам ҳам майдалашиб, ўч олиб юрадими?! Мен роса изза бўлдим. Бу гаплар анча нашъа қилди. Апил-тапил, нонушта қилар-қилмас, сумкамни кўтарганча мактабга қараб йўл олдим. Кетаяпману худди устимга бир тонна юк ортилгандек, оёқларимга тош осилгандек ҳис қиламан, бутун вужудим зил-замбил. Назаримда, уйдан мактабгача бўлган тўрт юз қадамча йўлда ярим кун юрдимов!. Хуллас, амал-тақал қилиб мактабга ҳам етиб келдим.
Шунда яна ногаҳон қаршимда ўша муаллим пайдо бўлиб қолса бўладими? Қувонганимданми, кўзларим чақнаб кетди. Одоб билан домламизга қимтинибгина салом бердим: Ассалому алайкум, маълим! Мени кечиринг! дедим бошимни хам қилганча. Муаллим сочларимни силаб-сийпаларкан, ўзгача меҳр билан эркалади:
- Ҳечқиси йўқ, ёшсан, болам! Кичиклар айб қилса, катталар уни кечирмоғи шарт! Устимдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Қушдек енгилман. Атроф кўзларимга янаям чароғонлашиб кетгандай туюлди…

❤32🥰3
Онамни урманг, Акажон!
— Оилада уч фарзандмиз. Опам турмушидан тинчиб
кетган, шукр. Яқинда ўғлини уйлантириб, қизини узатади.
Онам тўрт йил олдин, отам эса ўн беш йиллар аввал
оламдан ўтиб кетди. Мен эса ёлғизман. Суянганим
акам кўксимдан итарди. Мана, икки йилдан буён алоҳида
яшайман.
Акам ёлғиз ўғиллигиданми, ёки болалигида кўп
хасталаниб, инжиқроқ бўлиб қолганиданми, жуда эрка эди. Ота-
онам аввалига унинг кўнглига қаради, кейин эса
қовоғига. Кичиклигидан ўзининг айтганини қилдирарди.
Дадам ҳам “Йигит кишининг сазасини ўлдирмаслик керак”,
деб айтганини муҳайё қиларди. Мен ундан олти ёш
кичикман. Шунинг учун олдинлари унинг туркилашларини,
баъзида арзимас нарсани талашиб, итариб йиқитишларини “Ўғил
бола-да, шўхроқ”, деб оқлашарди. Бироқ унинг ҳам,
менинг ҳам ёшимизга ёш қўшилса ҳамки, акамнинг
қўпол муносабати ҳеч ўзгармасди. Яна болалигимдан
бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Акам уйнинг ичида
копток ўйнаб юриб, уни қаттиқроқ тепганида онамнинг
кўзига текканди. Ўшанда онам бечора бир ойча
кўкарган кўзларини яшириб, кўчага чиқолмаган.
Дадам бунинг учун уни қаттиқ уришганида ҳали ўн
бешга кирмаган бола уйдан қочиб кетганди. “Ҳали катта
бўлса, босилиб қолар” дея умид қиларди ота-онам. Аммо у
босилмади. Мўйлови сабза урмасдан ичадиган одат
чиқарди. Отам бир неча бор қаттиқ гапириб кўрди, ҳатто
қўл ҳам кўтарди. Бироқ наф бермади. Ғишт аллақачон
қолипдан кўчиб бўлганди. Мактабни тугатгач, на
ўқишни истади, на бирор тайинли ишнинг бошини тутди. Охири
отам “Шофёрликни ўргансин, машина олиб берсам, балким
чалғир” деб ўйлаб, ўқув курсига берди. Акам эса
машинали бўлгач, бизни баттар куйдирди. Ота-онамнинг
сочлари оқ тушгани майлига, унинг безориликлари, гап
қайтиришлари, жаҳли чиқса, йўлида учраган нарсани тепиб,
ирғитиб кетишларидан куйиб, саломатликларига ҳам путур
етди.
Уйлантириш фурсати етганида, суйгани борлигини айтди.
Суриштирдик, аммо онам у қизнинг ахлоқи унча яхши
бўлмагани учун иккиланди. Ва “Ўша қизни олиб
бермайман”, деб шарт қўйди. Акамнинг безориликлари
шундан кейин янаям авжига минди. Бир йилга хорижга
ишлашга кетди. Келгач, узоқроқ қариндошимиз бўлган
қизга уйлантирдик. Келинойим икки паҳаловондек ўғил туғиб
берди. Уям сабрли аёл эди, эрининг зуғумларига чидаб
яшади. Аммо акам янгамнинг энг яқин дугонаси
билан оиласига хиёнат қилгач, чидай олмай кичик ўғлини
олди-да, ота уйига кетди. Шу билан акам беш йил яна
бўйдоқ яшади. Бу орада отамнинг юраги хуруж қилиб
оламдан ўтди. Онамнинг саломатлиги ҳам яхши
бўлмагани учун, яна уни акамга ишониб ташлаб
кетолмаслигим важидан мен ҳам совчиларни рад этардим.
Қизим, тўйингни кўрсам эди, — деб онам зор йиғларди.
Ойи, сизни кимга ташлаб кетаман, акамнинг аҳволи бу
бўлса... Жаҳли чиқса, сизни ҳам аямайди. Мен
турмушга чиқадиган одам ҳам шундай бўлса, оила
қуриб, нима ҳам кўрардим? — дердим ўйлаганларимни
тилимга кўчириб.
Нега унақа дейсан, болам? Мана, опанг тузук
яшаяпти-ку! Поччанг яхши одам, барака топсин.
Сени ишончли қўлларга топширсам, бу дунёдан кўзим
очиқ кетмасди. Бу боланинг ақли кирмади. Ота бўлиб,
босилмади. Отасини ерга қўйиб, хулоса қилмади, — дерди
онам бечора куйиниб.
Ҳа, ҳақиқатда акам инсофга келмади. Маҳалла-кўй ўртага
тушиб, бир эридан ажрашган жувонга уйлантирдик.
Қариндош-уруғ онамга маслаҳат солди.
— Манзура опа, қизингизни узатинг. Мана, келин келди
уйингизга. Қўйинг, шу қизнинг бахтини боғламанг,
дейишди.
Аммо минг афсуски, келиндан ҳам омадимиз чопмади. У
онамга қарашни, хизматини қилишни истамасди. Бунинг
устига, бир-икки марта нобакор акам ичиб олиб, менга
қўшиб, онаизоримга ҳам қўл кўтарди. Ишлардим, пулимни
қуртдек санаб олар, қилиқлари жонимдан ўтганида гап
қатйрасам, аямасдан урарди. Ажратаман деб, ўртага
тушган онамни ҳам силтаб ташларди. Охири онам билан
Давоми 12:20 да

❤33👍1
маҳалладаги нуроний чолнинг олдига йиғлаб бордик. У киши
ҳам акамга насиҳат қилиб кўрди, “Онасини хор қилган икки
дунёда хайр топмайди”, деб гапирди. Лекин бу
насиҳатларнинг унинг ўнг қулоғидан кириб чапидан
чиқарди.
Энг алам қиладигани, онамнинг аҳволи оғирлашса, “Ойи,
яхшимисиз?” дейиш ўрнига тепамизга келиб олиб, “Уйни
менга мерос қилиб қолдиринг. Қизингизга уй керакмас” деб
жанжал қиларди. Акамнинг ҳам, келинойимниг ҳам қўрққани
шу эди. Мен эса “Онам ўлиб қолмасин-да”, деб Худога
илтижо қилардим.
Тақдир экан, онам бу синовлари кўтара олмади. Акам бир
куни ўлгудек ичиб келиб, одатдагидек тўполон кўтарди.
Шунда онам:
— Болам, қайси гуноҳларим учун сен мени бунча
қийнаяпсан. Бир пайтлари, чақалоқлигингда шифохонада
ойлаб олиб ётардим сени. Дўхтирлар қўлингга игна санчса,
юрагим тилка-тилка бўлиб кетарди. Кечаси билан тузалиб
кетишингни Худодан сўрардим. Энди эса неча йиллардан
бери сенга инсоф сўрайман. Мен-ку, ўлиб кетаман. Фақат
шу синглингни ортиқ хор этма, — деб йиғлади.
Акам эса бир бурчакда йиғлаб ўтирган бўлсам-да,
ўрнимдан туғизиб, силталай бошлади мени.
— Сиз доим шунга ачинасиз. Уни мен қариқиз қилиб
қўйибманми? — деб бақира кетди.
— Синглингни тинч қўй, — деб қўлига ёпишган онамни
эса кўксидан итарди. Онам ҳушидан кетиб қолди. “Тез
ёрдам” чақирдик. Ёрдам кўрсатишди, аммо
меҳрибоним уч кунгина яшади-да, бу оламдан кўз
юмди. Ёлғизимдан айрилиб, янаям ёлғизлашиб қолдим.
Опамнинг ўз оиласи, ташвишлари бор. Акамнинг аҳволи бу.
Онамнинг маъракалари ўтгунча ҳовлида рўзғор
ташвишлари билан ғимирлаб юрдим. Аммо аза тугагач,
ҳаммаси қайтадан бошланди. Мана, икки йил олдин уйдан
чиқиб кетиб, бир ёлғиз кекса аёл билан яшаяпман.
Бегона бир одам менга меҳр кўрсатиб, бошпанасидан
жой берди. Ота ҳовлимни қўмсайман, раҳматли
меҳрибонларимнинг чироғини ёқиб ўтиришни истайман,
аммо акам... ҳамон ўша...
Ҳар бир инсон фарзанд дунёга келтираркан, унинг роҳатини
кўрсам, дейди. Одам борки жигарига суянади, ундан меҳр
кўришни истайди. Мен акамни қарғамайман, аксинча,
ота-онамга қилган зуғумлари бир кун бошига балолар
бўлиб қайтишидан қўрқаман. Ахир бу ҳаётда ҳамма
нарсанинг жавоби бор.
Истагим, ҳеч кимнинг бошига бу кунларни солмасин
тақдир. Ҳеч бир фарзанд ота-онасини зор қақшатиб,
жигарларидан юз ўгирмасин.
Тамом...

❤23😢8
Бир жуфт калиш...
Рамазон яхшида. Ёшу-қарининг қалбига илохий нурлар ёғилиб иймон сайқалланади. Қутлуғ кунларнинг бири эди. Шахар марказидаги дорихона олдида ўн уч ёшлар чамасидаги йигитчага кўзим тушди.
Қоқ пешин. Тик қуёш нурларидан бир кўзини қисиб, ориққина жуссасига футболчиларнинг кийими ёпишиб қолган бола сояга ўтмайди. Менку зарурат туфайли кўчага чиқдим. Учи?
У икки қадам наридаги масжид томон бесаранжом қараб қўярди. Қўлида нимадир солинган огиргина халтаси ҳам бор.
Дорихонадан чиқиб ишим битган бўлсада, кузатишда давом этдим. Буни пайқаб қолган йигитча чопиб олдимга келди.
—Холажон,— деди, уялибгина ерга тикилиб, — Сиздан бир нарсани илтимос қилсам бўладими?
Танимаса хам кўзларимга қараб жавдираб турган болага "майли" дейишим билан қўлидаги халтага ишора килди:
-Илтимос, мана шу халтадаги калишларни масжидга бериб чиқайлик.
—Нега? Кимники улар?
Болакай ерга қаради
—Ҳеч кимники. Яп-янги. Ўзим сотиб олдим. Номозхонларга керак бўлиб қолар... Бобом оғир касал. Саломатликларида хар куни шу масжидда номоз ўқирди...
—Энди чиқа олмайдими?
Бола оғир хўрсиниб, бош чайқади.
—Худо билади... Тунов куни менга болаликларида рўй берган бир воқеани айтиб бердилар. Эшитасизми?
—Эшитаман.
—Бобомнинг болалиги жуда оғир даврларга тўғри келиб, кўп қатори ўта ночор кун кечиришган.. Урушдан кейинги йиллар бўлгани сабабли қорниларини амаллаб туйдиришаркану, увада кийимларда юраверишар экан. Баҳор, ёз, куз амаллаб ўтар, фақат қахратон қиш ойларида совуқ жон-жонларидан ўтиб кетган экан.
Бир йили Рамазон қиш бошига тўғри келибди. Оч-нахор болалар"одамлар туршак, қоқилар билан дўппимизни яримлатиб беришадику " деб,мактабдан чиқибоқ Рамазон қўшиғини бошлаб. маҳаллаларни айланишар экан. Баъзилар ниманидир илинар, баъзилар эса уйда ҳеч нарса йўқлигини билдирмаслик учун эшикни очмасликни афзал билишар экан.
Ўшандай кунларнинг бирида бобом хов анави сойга тушиб кетибди. Ўзинику амаллаб ўртоқлари сувдан чиқариб олишган, аммо бир пой эски брезент батинкаси оқиб кетибди. У роса йиғлабди. Ахир оёғида бўлмаса кўчага чиқа олмас, мактабга бора олмас эканда. Икки кун ташқариган чиқмабди. Бироқ тезда зерикибди. У вақтлар китоблар уйга берилмас, дарсликлар саноқли бўлгани боис мактабнинг ўзидагина фойдаланиш мумкин экан. Учинчи куни бир пой батинка билан бўлсада мактабга бормоқчи бўлибди. Иккинчи оёғини тўшакдан ортган қора пахта ва эски астарлик билан яхшилаб ўраб, онасининг кўзини шамғалат қилиб қочиб кетибди.
Одамлар дуч келиб қолса дарров ўтириб, увадали оёғини яширармишда, ботикасининг боғичини ечиб қайта боғлармиш. Шу тариқа масжидгача ўтириб, туриб аранг етиб келибди. “Мактабгача хали узоқ, ичкарига кириб бир оз исиниб оламан” деб эшикни очибди. Қараса, пойгакда номозхонларнинг калишлари турганмиш. Бечора бобом азбарои қийналиб кетганидан ёмон ишга қўл урибди. У ёғ ,бу ёққа аланглабдию, бир жуфт эскигина, орқаси йиртиқ калишни олиб, қочиб қолибди. Мактабга калишни дархол оёғига илиб, синфхонага кирибди.
У замонларда болалар қирқ бешинчи размер этикда келсаям биров эътибор бермас экан. Ҳамма опа-ака, хола-тоға,ота-онанинг эски-тускисида келаверар экан. Шу сабаб бобомнинг оёғида калоплаб турган қуйма калишга биров қараб ҳам қўймабди. Ота-онасига "Калишни шаҳарга кетиб колган Содиқ малим берди"деб атиги бир хафтагина кийиб юрибди. Аммо халоллик билан кун кечираётган оила фарзанди эмасми, оёғидаги таги юпқалашиб, тешилиб кетган эски калиш бир ботмон тошдай оғирилик қилармиш. Ахийри виждони ғолиб чиқиб, мактабдан қайтишда масжид эшиги олдида калишини ўғирлатган одамнинг дараги чиқиб қолармикин деб пойлайдиган бўпти. “ Кимнинг калиши йўқолган? “ деб такрор-такрор уялмай сўрармишу, номозхонлардан садо чиқмасмиш. Қор гупиллатиб ёғар, бироқ оёқ кийимсиз қолган одамни ўйлаб совуқ таъсир қилмай кун қорайгунга қадар қолиб кетар экан...
Бир куни қаттиқ изғирин турибди. Масжидни супуриб сидириб, атрофдаги қорларни кураб турадиган Қодир тоға кичкина даричадан бошини чиқариб уни чақириб, олма чой билан сийлабди.
Калиш ўғриси эса пушаймонлик билан бўлган воқеаларни айтиб берибди.
Давоми 15:30 да

❤23🤔1
Қодир ота "Ха, яхши иш қилмабсан, аммо ҳеч ким калишини ўғирлатдим демади болам. Қолаверса, бирорта номозхоннинг нарсаси йўқолса энг аввал мени хабардор қилишади. Сен уйингга боравер... Ха айтганча, фақат яхши ўқигин болам. Бирорта ҳам сабоқни қолдирма! Катта одам бўлиб, халққа нафинг тегсин! Калишни эса кийиб туравер, эгаси топилса ўзим хабар бераман" деб, қулоғигача қизариб ўтирган айбдорни жўнатиб юборибди.
Шундан сўнг бобом масжидга бормай, "калиш эгаси топилса Қодир ота хабарини берар"дея ўқишини давом эттирибди. Қиш чилласи ўтиб, хамал амаллаб қолганида эрталаб кўчага чиқиб кетган дадаси пешинда масжид коровули Қодир ота қазо килганлиги хақидаги хабар билан келибди.
- Тавба,- деб, хўрсинармиш отаси - Кодир ота туппа-тузук одам, охирги пайтлар айниб колган эди. Касал бўлишига ўзи сабабчи. Айтишларича, қора совуқда ҳам, қалин қорда ҳам азонда яланг оёгига увада латта-путталарни ўраб масжид атрофларида қор курарди.. Узоқдан кузатган одамлар қуёндек сакраб йўлакларни тозалаётган қоровулни кўп кузатишган. Бировку ўзидан орттириб беролмайди. Ялагоёглик сабабини сўрашса "Ана калишим, батинкам, этигим ҳам бор. Қизиб кетаётганимдан ечиб ташладим"деб ғалати иржайиб ишини қилавераркан. Ўзим ҳам унга бир неча бор танбеҳ бергандим. Қулоқ солмадиларда..
Бечоранинг оёқларини совуқ олиб, қорасон танасига ёйилиб ўлибди. Оёги кўмирдек қорайиб кетибди раҳматлининг...
Отасининг гапларидан бобом хушидан айрилай дебди. Нахотки? Нахотки ўгирланган мана шу калишлар эгаси уни олма чой билан сийлаб уйига қайтариб юборган ўша Кодир ота бўлса?! Нега у бирон марта уни уришмади. "Ўғри!" деб ёқасидан олиб сазойи қилмади? Бечора шунинг учун кундузи хужрасидан чиқмай ўтирар эканда. Бобом қаттиқ пушаймон бўлибди. Аммо энди жуда кеч эди...
Бобом бирорта ҳам сабоқни қолдирмай, мактабни аъло баҳоларга битирибди. Институтда ҳам ўқиган. Қодир бобога берган ваъдасини бажариб катта одам бўлиб эл- юртга нафи тегди. Қаерда бўлмасин ҳар йили Рамазонда қоровул чолнинг мозорини зиёрат қилиб, масжид остонасига ҳеч кимга билдирмай 15-20 жуфт калиш қўйиб кетар эканлар. Аммо гунохи хақида бировга айта олмаган.
Хозир ахволлари жудаям оғир. Уч-тўрт кун илгари бир оз ўзларига келиб, шу воқеаларни менга айтиб бердилар. Қачонлардир қилган ўша ишига ҳамон виждони азобда. Бу йилги Рамазонда ҳам масжидга қанчалик боришни хохлаётганликларини кўзларига қараб билдим ва нима қилишим кераклигини тушундим. Қўшни акаларга қўшилиб мошина ювдим. Уч кунлик иш хаққимгага эса манави калишларни сотиб олдим... Зора бобом тузалиб, яна оёққа туриб кетса....
-Холажон илтимос, йўқ деманг. Бирга кириб, бобом хақида кимгадир гапириб, шу калишларни бериб чиқайлик.
Унга йўқ дея олмадим.Масжид саришталигига жавобгар одамни топиб, йигитчанинг ҳикоясидан яна бир карра мутаъсир бўлдим. Қодир ота хаққига дуо қилдик. Биттагина қилмиши учун бир умр азобланган инсонга эса шафоатлар сўраб Аллоҳга мурожаат айладик.
Муаззам Иброҳимова.
2013 йил.

❤26🔥4👍1
Келинга отган тошим қизимга қайтди!
Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона.Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади.Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди.
Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми?
Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди.
Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди:
Дилрабохон,мени ҳеч ким сўрамадими?
Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади.Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман.
Раҳмат,синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди:
Сардорахон,ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак.
Яхши Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди.
Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди:
Яна қайнонангми, Зуҳра?
Ҳм Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди.Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди:
Хўш,яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга?
Билмайман,билмайман дугонажон.Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман,лекин ота-онамга.Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди.
Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди.Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз.Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим,гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади.Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди.Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса,Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг,Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я,лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам,Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига:
Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси.Зап ажойиб одамларга ўхшашади.Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади. Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди.Аммо Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор...
Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайн
Давоми 18:00 да

❤36
Она-қайнотамни кўнглини олишга уринаман.Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан,Сардоражон, сен биласан-ку,лекин игнадай қадр-қийматим йўқ.Мен қаерда хато қиляпман,дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир!
Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб,дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг,оиланг,бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку,тўғриси,ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди!
Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб,қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар.Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман.Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми,кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди.
Айбинг нима экан?
Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман.
Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?!
Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман,лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси,ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику.
Бир нима дейишга ожизман, дугонажон.Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб.Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди.Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан.Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар,фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим.Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади.
Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда?Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими?Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди.
Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим?
Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди
Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг,хазон босиб кетибди.Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга.Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб,дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми?Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?!мияси ғовлаб кетди.Қайнонасининг овозини эшитмас,лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос.Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да,эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди.Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди.Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди.
Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман!Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга!Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди,қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига тегишли эди.
Ойижон-ей, энди юзимга ҳам сен ўғрисан дейишсинми? Пичинг-кесатиқларчи? Қайнэгачим тап тормай “Уйда келиндан бошқа бегона бўлмаса, ўз жойида турган пулни
Давоми 19:00 да

❤34🤔3⚡1
ким оларкан?” деганини ўз қулоғим билан эшитдимку! Ўша зорманда пулни қайнонам “Гап”ига берадиган экан. Ойи, менрича ҳеч қандай пул йўқолмаган,бу қайнонамнинг навбатдаги ҳийласи.- Она- боланинг суҳбати шу жойга келганпида Зуҳра томоқ қириб, ўз уйига кириб кетди.Уйлик кийимларини кийиб, қайнэгачиси билан салом-алик қилиб чиқдию, қайнонасидан кечки овқатга тараддуд кўриш учун рухсат сўради.
Қайнэгачингизнинг бироз тоби йўқроқ, қон босими кўтарилибди. Суюқроқ бирор нима қилинг. Опангизнинг чой-пойидан хабардор бўлиб туринг.Қайнонасидан зарур “топшириқ”ларни олган Зуҳра, лимонли кўк чой дамлаб қайнэгачисига олиб кирди. Чойни қайтариб, қуйиб бердию, ташқарига чиқаётиб кўзи жойнамоз устида йиғлаб илтижо қилаётган қайнонасига тушди.
Қизингизнинг бахтини сўраб илтижо қиляпсизми, ойижон? Она учун фарзандининг тинчлиги бахти қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдингизми? Ҳар гал бир ишимдан камчилик топиб, мени ёмонлаш учун ота-онамни чақиртирганингизда улар ҳам худди сизнинг ҳозирги ҳолатингиздай нотинч бўладилар. Улар ҳам менинг оиламга хотиржамлик, бахт, сизга инсоф сўраб жойнамоз устида Аллоҳга ёлворадилар. Дилозордан ҳамма безор, ойижон. Бугун эрталаб арзимаган нарсага дилимни оғритдингиз, нафақат бугун, ҳар доим, ҳар куни бир баҳона билан кўнглимга озор берасиз. Ойижон, сиз эримнинг онаси, невараларимнинг бувисисиз. Сизга ёмонлик тиламайман. Лекин мен ҳам Худонинг бандасиман, менга берган озорингизни У кўриб турибди, ойижон. Менга ҳар кўзингиз тушиб, нимадир қилиб узиб олгингиз келса, кўз олдингизга икки қизингиз, уларнинг қайноналари олдида менга ўхшаб, “урушмасмикан?”, “жеркимасмикан?” дея музтар тикилишини ўйланг. Мен хонадонингизга бахтли бўлиш, сизга, қайнотамга сидқидилдан хизмат қилиш, ўғлингизга икки дунёда вафодор ёр бўлиш учун келганман, ойижон...” Зуҳра ўзини ўнгладию, хаёлга ботиб қолганини билиб, тез ташқарига йўналди.
Зуҳрахон...- Қайнонасининг овози негадир йиғламсирагандай туюлди. Зуҳра “чиндан ҳам қайнонамнинг овозими ё менга шундай туюлдими” деган хаёл билан секин ортига ўгирилди. Қайнонаси ёш тўла кўзлари билан унга термулиб турарди:- Болам, ҳалиги, менга ёқадиган пишириғингиз борку, творогми нима қўшардингиз, шундан тайёрласангиз, дегандим... Қўлингиз жуда ҳам ширин-да, зора, опангизнинг кайфияти кўтарилса. Майлими, қизим?..
Хўп бўлади, ойижон. Албатта тайёрлаб бераман.- Зуҳра қаршисидаги қайнонасини танимай ер остидан унга секин термулди. Қайнонаси юзига томган ёшларини бармоғи билан сидириб, қизи ўтирган хона томон йўналди. – Мен ошхонада бўламан, ойижон...- Қайнонаси кўзларидаги ёшни кўрсатмаслик учун, синиққина жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш қора булутларни ҳайдаган қуёшдек, ўртадаги хираликни тўзғитиб юборди...

❤16👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЧИҒИРИҚДАН ЧИҚҚАН ҚИЗ
Ҳаёт-поезд, турмуш-из,
Ҳаёт беиз турмушсиз.
Турмушни сиз қурмишсиз—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Эрк уйи қолди ортда,
Қадри " Қуръон" дай ёдда,
Самимий, ҳуркак, содда—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Маликасиз- сарвқад,
Тахтингиз улкан беҳад,
Назар тегмасин, минбаъд,
Чиғириқдан чиққан қиз.
Ҳаё, номус, орингиз—
Кўзмунчоқ, туморингиз,
Хайр ва хуш борингиз—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Мақсуда Каримова
11.02.26.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаёт-поезд, турмуш-из,
Ҳаёт беиз турмушсиз.
Турмушни сиз қурмишсиз—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Эрк уйи қолди ортда,
Қадри " Қуръон" дай ёдда,
Самимий, ҳуркак, содда—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Маликасиз- сарвқад,
Тахтингиз улкан беҳад,
Назар тегмасин, минбаъд,
Чиғириқдан чиққан қиз.
Ҳаё, номус, орингиз—
Кўзмунчоқ, туморингиз,
Хайр ва хуш борингиз—
Чиғириқдан чиққан қиз.
Мақсуда Каримова
11.02.26.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Нозиманинг дарагини эшитган куни Зохид ичмади. Бу кувончли хабарни ким биландир булишгиси, хурсандчили-гига шерик килгиси келарди. Ха, тез орада у Нозимаси билан яна куришади, угилчасини багрига босади.
Кейин уларни хеч ким ажратолмайди.
Уйгв келганда Холида хола икки буки-либ ховли супураётганди. Супурги хар ерга урилганида кутарилган чанг куз
очиргани куймади.
- Келдингми, болам? - кейинги пайтлар-да Зохиднинг хушёр холда курмаган онаси кузларига ишрнмади. Инкиллаб-синкиллаб каддини ростлади. - Келгани яхши булди. Анави челакдаги сувни хо-
влига сепиб бер. Кариб, кучдан колиб-ман, кутаролмадим.
- Сиздан бошка киладигае одам йукми? Беихтиёр чикиб кетди бу суз Зохиднинг огзидан. Шундай деди-ю, хатосини анг-лаб, тилини тишлади. Холида хола хам шу сузни эшитишга зор булиб турган эканми, бирдан кузига ёш олди.
- Худойимга не ёзугим бор эканки, ка-риган чогимда шу куйга тушуриб куйди. Мен тенгилар келинларини хизмат кил-дириб, узлари етти кават курпачанинг устида утиришипти. Пешонам шур бул-маса икки келипим хам нобоп чикади-ми?!
💥КУНДОШЛИ УЙ (хаётли хикоя) 7-қисм. - 891576238582
Зохид нимадир демокчи булиб огиз жуфтладию, аммо бошка гап учди лаб-ларидан:
- Халиги...дадам куринмайдиларми?
- Бу уйдан кора илон чиккандек, дада-нг уйда утиролмайдиган булиб колган, Холида хола тулиб турган эканми, йиг-лаб юборди. - Уйда утирсам юрагим сикилиб кетади, деб уззукун чойхона-дан бери келмайдиган булиб колган. Невараларим ховлини тулдириб юрга-нида зерикиш нималигини билмасдим, уларсиз уй хувиллаб колди, дейди да-данг. Эркак кишида, кун узоги улфат-лари билан гаплашиб, дардини енгил-лаштиради. Мен-чи, мен нима килай? Аламимни рузгор ишларидан оламан-да...- Холида хола куйилиб келаётган куз ёшларини енги учи билан сидирди. Унинг узи хам невараларини жуда со-гинганди.
- Йигламанг, ойи, - Зохид онасини ку-чоклади. Бир муддат тараддудланиб, секин суз бошлади: - Ойи, шу...келини-нгиз билан неварангизни...уларни уйга олиб келсак-чи?
- Нима дединг? - Холида хола "янглиш эшитилдимми?"дегандек углига ялт этиб каради. Йук, кулоги панд берма-ган экан. Зохид саволини яна кайтар-ди:
- Нима дейсиз, ойи? Келинингизни олиб келсак...
- Ростдан айтяпсанми? - кулокларига ишонмади Холида хола.- Ахир, канака-сига?..Одамлар нима дейди? Булар ту-пурган тупугини кайтиб олавераркан, демайдими? Бутун махалла билади-я, хотининг нима ишлар килганини. - Хо-лида хола хамон келини Гулширин куш-мачилик килган деган фикрда эди.
Кейинги пайтда бу фикри нотугри эка-нига шубха килаётган эса-да, аммо Гулширинуйини Ироданинг хушторига сотганини сира кечиролмасди.
- Сиз тушунмадингиз, ойи, юзига таба-ссум ёйилди Зохиднинг. - Мен...халиги..
Нозима келинингизни олиб келсак-чи, демокчи эдим...- каттик хаяжонланга-нидан уни йутал тутиб колди.
- Сен бола уйлаб гапиряпсанми? - Холи-да хола углининг кулини елкасидан силтаб ташлади. - Канакасига олиб ке-ласан уни? Бир кечада гойиб булган Но-зима эмасмиди?.
- Сиз буни уйламанг, ойи! Нозимани топдим, каерда яшаётганини аникла-дим. Факат...сиз рухсат берсангиз бул-ди, уни уша куниёк олиб келаман.
- Шошма, - гуё угли хозирнинг узидаёк Нозимани дарвозадан бошлаб киради-гандек Зохиднинг кулидан ушлаб олди Холида хола. - Сен уни олиб келолмай-сан, бундай булиши мумкин эмас.
- Нега мумкин эмас, ойи? - тутакиб кет-ди Зохид рад жавобини эшитиб.
- Гулширин...хотининг...кундошига кон берган, ахир. Улар энди опа-сингил. Сингил опасининг эрига тегиши мумкин эмас.
- Ойи, куйинг шу сафсатангизни, - бат-тар жазаваси тутди Зохиднинг. - Хам-маларинг шу гапга ёпишиб олгансизлар Кон берган одам билан опа-сингил, ака-ука тутинаверса, дунёни кавм-ка-риндош босиб кетади-ку! Кейин Гулши-рин Нозимага кон берганини ким уз ку-зи билан курипти? Гулширин уша врач билан тил бириктириб, унга пул бериб, "хаммага мени кони берди деб айтинг" деган булиши хам мумкин-ку? Нозима билан онаси хам бу ёлгонга лакка туш-ган.
- Куй, болам, бундай гапларни гапирма, - эшитаётганларидан Холида хола кора терга тушиб кетди.
- Хотининг худодан кайтган банда эмасдир шунча ишни килишга.

❤46
- Уйини келишиб, Иродага берган одам шу ишни килолмайдими? Ахир, узингиз шундай деб хайдамадингизми уйдан? - Зохид Холида холанинг нозик жойидан ушлади.
- Деган булсам, дегандирман, буш кел-мади Холида хола хам. - Жахл келганда одам нималар демайди? - сунг углига ялингандек бокди: - Углим, уйлаб иш кил. Ахир, хотининг билан болаларинг бор. Улар...
- Ажрашаман! - онасининг сузини чурт кесди Зохид. - Гулширинни севмайман, ойи! Болаларимга келсак...уларни таш-лаб куймайман. Улгайишганида улар мени тушунишади. Колаверса, Нозима хам хотиним, унга никох укитиб уйлан-ганман, унинг угли мени пушти камари-мдан тугилган. Мен углимни куришим керак. У отасиз усмаслиги керак.
- Йук, йук, булмайди! - Холида хола жахл билан бош чайкади.
- Ундай булса мен хам Зафар кетган томонларга кетаман. Уша ёкларда би-рорта чулчитми, бошкасигамм уйланиб, колиб кетаман.
- Худо асрасин! Нега зотининг тайини йукларга уйланаркансан?.
- Чунки мен эркакман, ойи! Качонгача шундай юраман? Бу туришда бирорта-сига илакишиб...
Холида хола дув кизариб кетди. Зо-хиднинг айтганлари рост. Ёнида тан махрами булмаган канча йигитлар ен-гилтак аёлларга илакишиб колган.
- Э-э, менга деса, билганингни килмай-санми?! - деди у бу бахсда енгилганини тан олиб.
- Рахмат, ойи, тушунишингизни билар-дим, - онасини яна кучди Зохид. -Мана, курасиз, хаммаси яхши булади. Нозима сиз истаган келин булади.
- Уни качон олиб келмокчисан? кошла-рини чимириб, углидан хамон аразда эканини билдирмокчи булгандек тунги-ллади Холида хола.
- Тез кунларда, ойи. Олдин бир ишни хал килиб олишим керак.
Гулширин кун буйи паришон юрди. Юрагини бесабаб гашлик коплаган. Ку-ли ишга бормади, хатто болаларининг кий-чув килиб кувлашмачок уйнаши хам ёкмади. Кунгил нимадандир безов-та, аммо бу безовталик сабабини узи хам аник билмайди. Унинг ахволини Азиза хам сезди.
- Бугун куринишингиз бошкача? - сура-ди у синчковлик билан.
- Билмадим...негадир хаёлим паришон, - елка кисди Гулширин. - Кулим ишга бормаяпти. Гуё бизни бир нохушлик таъкиб килаётгандай хаёлимда.
- Булмагур нарсаларни хаёлингиздан чикариб ташланг,- койиди Азиза.- Одам бирор нарсани хадеб уйлайверса уша нарса хаётида албатта содир булади.
Сиз факат яхши нарсалар хакида уйла-нг. Курасиз, хаётингиз хам унгланади.
- Тугри айтасиз, - синик жилмайди Гул-ширин. - Кейинги пайтда бошига тушган савдолар туфайлими, билмадим, нега-дир тушкунликка бериладиган булиб колибман.
Ишкилиб, болаларимга бирор гап бул-масин.
- Хозиггина нима дедим сизга? - энди чинакамига аччикланди Азиза. - Кани, бора колинг ишингизга, йукса кеч кола-сиз.
Гулширин болаларини бир-бир кучок-лаб хайрлашди. Кетса, уларни биров олиб кетиб коладигандек юраги увиш-ди. Ресторанга кириши билан зал бош-лиги унинг олдига чикди:
- Келдингизми? - деди ховликиб. - Сиз-ни кутиб тургандим.
- Тинчликми? - хайрон булди Гулширин.
- Тинчлик эмас-да, - афсус билан бош чайкади зал бошлиги. - Бугун хизмат килиши керак булган официант йигит-ларимиздан иккитаси кундузи чумили-шга боришган экан. Ёш йигитларни би-ласиз-ку, уйин-кулги килиб, бир оз ичи-шипти. Маст холида машинани бошка-ролмай, халокатга учрабди. Хозир ик-
ковининг хам ахволи огир, касалхонага олиб кетишган. Хужайин хам уша ёкда, "Бу болалар учун мен жавобгарман" деб ич-этини **** куйди.
- Вой...- юрагина муз тушгандай булди Гулшириннинг. Улар кундузи укиб, туш-дан кейин ота-онасига юк булмаслик учун ишларди. - Ахволари ёмон эмасми ишкилиб? - суради у жони ачиб.
- Хозир уларни операция килишади, - деди зал бошкарувчиси. -Аксига олган-дай, бугун мехмонларимиз куп. Биласиз-ку, дам олиш кунлари мехмон-ларимиз купаяди. Офиуиантларимиз улгуришмаяпти. Шу сабаб бугун сиз хам уларга ёрдам берасиз.
- Канака ёрдам? - дастлаб тушунмади Гулширин.
- Бугун официантларнинг урнига ишла-йсиз.
- Нима? - Гулширин бундай булишини сира кутмаганди. Мен...мен официант-лик килолмайман.
- Киласиз! - чурт кесди зал бошкарув-чиси. - Бу хужайиннинг буйруги. Бунинг хеч кийин жойи йук. Узингизга бирикти-рилган столга келган мижозлардан бу-
юртма оласиз, буюртмани бажарасиз, холос. Булинг, кийимларингизни алма-штириб чикинг. Мижозлар куплигидан официантлар улгуришмаяпти.

❤36👍7
Гулширин бушашиб кетди. Ноилож официант кизлар киядиган кийимни кийди. Мижозлардан буюртма олишдан олдин чеккадан туриб, ичкарига мура-лади. Чиндан хам бугун мижоз куп, официантларнинг кули кулига тегмай-ди. Ичкарига кириб, утирган мижозлар олдига боришга нимадир тускинлик ки-ларди. Гуё официантлик килаётганини курган одамлар бармоги билан уни кур-сатиб, "Каранглар, Зохиднинг хотини официантлик киляпти! Куни шунга ко-липти!"деяётган булаверди назарида. Зал бошкарувчисининг украйиб, "тез-рок булинг!" деган имосидан кейин ис-тар-истамас ичкарига кадам куйди. Хаяжонланганидан оёклари титрар, салгина нотугри кадам босса йикилиб тушадигандек туюлаверарди. Бир ка-дам, икки кадам, уч, турт...Гулширин зимдан атрофга куз ташлади. Хеч ким-нинг у билан иши йук, хамма узи билан овора. "Хайрият! Танишлардан хеч ким йук экан!" - енгил нафас олди. Икки уч столдаги мижозларнинг буюртмасини бажаргач, хаяжони бир оз босилди: "Шунга шунча хаяжонланибман..." Бир оздан сунг у хам бошка официантлар катори елиб-югуриб хизмат киларди.
- Гулширин опв, алохида булмага ми-жоз келди, буюртма олинг, - деди ёни-дан утиб кетаётган официантлардан бири. Бу пайтда Гулширин унинг хизма-тидан мамнун булиб кетаётган мехмон-ларни кузатаётган эди. Сочлари ёйил-ган бир аёлнинг белидан кучиб булма-ган кираётган одамни орка тарафдан кузи илгаб колди. Негадир кузига таниш куринди. Юрагини тарк эта бош-лаган гашлик яна соя солди: "Ким экан бу одам? Ишкилиб, бирор таниш булма-синда..." Истар-истамас уша томонга юрди. Оркв угириб турган эркак аёлни-нг очик елкасига лаб босаётган чогда Гулширин булмага кирди. "Севишган-лар" шу кадар уз ишларига машгул эди-ларки, унинг кирганини пайкашмади. Гулширин томок кирди. Маишат бузил-ганидан норози эркак норози киёфада у томон угирилди. Угирилди-ю, Гулши-рин хам, эркак хам бир зум бир-бирига тикилиб колишди.
- Гулширинхон? Сиз? - урнидан туриб кетган эркак Илхом эди.
- Ассалому алайкум...-кутилмаган уч-рашувдан бир оз довдиради Гулширин.
- Гулширинхон, сиз бу ерда нима киля-псиз? - савол берди-ю, ноурин гап ай-тиб куйганини узи хам сезди Илхом.
- Тирикчилик, - Гулширин рупарасида-ги одамга гапи ёкмаганини билдирмок-чи булиб кош чимирди.
- Бирор нима буюрасизларми? - у тез-рок бу ердан чикиб кетгиси келарди.
- Буюрамиз, албатта, - Илхом ундан куз узмади, атайин гапни чузмокчи булди. - Эгитдим, уша бетайин эрингиз сизни кийнаб куйибди.
Гулшириннинг жахли чикди, Илхомга муносиб жавоб беришга огиз жуфтла-ган эли хамки, Илхом билан келган аёл унга суйкалди:
- Иля, а кто это женщина? Вы знакомы?
- Да, хорошо знакомы, - хушламай жа-воб берди Илхом.
- Нас познакомиш?
- Это Гуля, Гулечка. Бу хоним эса Ил-
мира, уларни таништирган булди Илхом Гулшириннинг токати ток булди.
- Агар буюртма килмасанглар менга рухсат, - деди ич-ичидан кайнаб кела-ётган газабни жиловлашга уриниб.
- Каёкка шошасиз бунча, Гулширинхон, Илхом беорларча унинг кулидан тутди. Гулширин ток ургандек сесканиб кетди, кулини тортиб олди. Бундан Илхомни-нг баттар завки келди. - Бизга хизмат килаётган экансиз, демак, харканча ушлаб туришга хакимиз бор. Булмаса, ёзинг буюртмаларни, - у огзига келган нарсаларни санади. Гулширин у айтган буюртмани хаёлан хомчут киларкан, Илхом буюртган ноз-неъматлар хатто кул теккизилмай колиб кетишини уйлаб ичи ачишди. Ёнидаги хонимчасига узи-ни курсатмокчи - гижинди ичида. Буюртмани куз очиб юмгунча мухайё килди. Илхомни шу ерда учратиб кол-
ганидан кунгли баттар гашланди. Беор! Кечагина ялтокланиб "янга" деб юрган одам уялмай нетмай Гулширинхон дей-ишини..." У Илхом утирган булмага кай-тиб боргиси келмади. Официант йигит-лардан бирига илтимос килди:
- Илтимос, анави булмадаги мижозлар-га менинг урнимда хизмат килсангиз. Негадир мазам булмаяпти.
Йигитча "хуп" дедию, аммо бир оздан сунг бушашиб кайтиб келди.
- Опа, мижозингиз гирт тентак экан-ку. Гап очмасимдан хайдаб солди. Факат сиз хизмат килишингиз керак эмиш. Булмаса шикоят киламан, деди.

❤49👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ Х А Й Р Л И Т У Н ✨
🌙✨Рисқингиз Зиёда бўлсин.
🌙✨Амалингиз пок бўлсин.
🌙✨Мақсадингиз соф бўлсин.
🌙✨Замонингиз тинч бўлсин.
🌙✨Оилангиз ахил бўлсин.
🌙✨Насибангиз бут бўлсин
🌙✨ Қоронғу тундан сўнг эса,
албатта нурафшон тонг отади.
🌙Хайрли тун дилга яқиним.

🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
❄️Хайрли тонг, Азизлар!
❄️Барчага хафтанинг– Жума тонги муборак бўлсин!
❄️Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
❄️Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
❄️Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!