📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.3K subscribers
6.42K photos
2.17K videos
44 files
13.8K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И  Т У Н!🌙
                     

🌙Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадир айтиш кераклигини ҳам унутманг!

Зеро ширин сўзга   
      арзийдиган қанча яқин    
              инсонларимиз бор!

🌙Бир-бирига керакли
инсонлар доим бир-биридан узоқда яшаркан.
Шундай бўлса ҳам борига шукр!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
❄️ Aссалому алейкум. ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 😊❄️

Соғ–саломат уйғотган ва янги кунни ҳадя қилган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

❄️ Умрингизга ва ризқингизга Аллоҳим барокот берсин!

Дам олиш кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Узингизни эхтиёт килинг!
Бугунги кун Сиз учун энг
файзли ва савобли
кунлардан бири бўлсин.
Кун давомида Роббимнинг
паноҳида бўлинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
Эри бошига кўтарган аёл...

“Оқшом уйга келганимда аёлим кечки дастурхонни ҳозирларди. Қўлидан тутиб унга гапим борлигини айтдим. Жим овқатлана бошлади, кўзларида қўрқув бор эди. Бир онда кичрайгандим гўё, оғзимни очолмасдим лекин фикрларимни айтишим керак эди. Ажрашмоқчилигимни айтдим. Асабийлашмади, гапимга жавоб қайтармади, фақат сабабини сўради. Жавоб беролмадим, бунга асабийлашди. Қўлидаги санчқи пичоқларни отиб юборди. Менга бақирди ва одам эмаслигимни айтди.
Ўша кеча бирор оғиз гаплашмадик. Хотиним тун бўйи йиғлади. Турмушимизга нима бўлишидан хавотирланарди, лекин уни қониқтирадиган гап айтолмасдим. Мен Жанага ошиқ бўлдим, хотинимни севмасдим энди. Бу виждон азоби билан бир битим тайёрладим. Уй, машина ва ширкатнинг 30%ини унга берадиган бўлдим. Шартномага бироз қараб турди ва йиртиб ташлади.
10 йил бирга яшаган хотиним менга бегона бўлганди. Унинг сарфлаган умрига, куч-қувватига ачинардим, лекин орқага қайтолмасдим, Жанани қаттиқ севардим. Кейин бақириб-бақириб йиғлай бошлади, буни кутмагандим. Унинг кўз ёшлари мени юмшашимга сабаб бўлди. Бир муддат эсимдан чиқардим ажрашишни, бу фикр миямга ўрнашиб қолганди, энди бу туйғуни қаттиқроқ ҳис этардим ва тўғри қарор эди.
Кейинги оқшом уйга кеч келдим ва хотинимни столда ёзиб ўтирганини кўрдим. Роса уйқум келганди ва кечки овқатни емасдан ухлашга ётдим. Жана билан ўтказган шунча вақтим мени чарчатганди. Орада бир уйғондим ва уни ҳали ҳам ёзаётганини кўрдим. Аммо бу менга аҳамиятсиз эди, бошимни ўгириб ухлашда давом этдим.
Тонгда менга шартлари ёзилган мактубни берди. Мендан ҳеч нарса истамаганди, фақат ажрашишимизни эълон қилиш учун бир ой муҳлат сўради ва бу вақт давомида яхши оила каби муносабатда бўлишимизни истади. Бунинг сабаби бир ойдан кейин ўғлимизнинг имтиҳонлари бошланиши ва бу пайтда унга бу юкни юкламаслик эди. Буни қабул қилиш мумкин. Яна бир нарса бор эди, тўй кечамиз уни эшикдан қандай кўтариб кирганимни эслатиш эди ва бир ой давомида ҳар тонг уни ётоқдан эшикгача кўтариб боришимни истади. Эсини ебди деб ўйладим, лекин охирги кунларимизни яхши ўтиши учун қабул қилдим. Кейин бу шартларни Жанага айтдим. Баланд овозда кулиб буни ғирт ахмоқлик эканини ва бу  ажрашиши учун эканини тушуниб қабул қилди.
Хотиним билан ажрашиш мавзусини очганимдан бери жисмонан яқин бўлмадик. Шу боис биринчи кун уни олиб эшик томон кўтарганимда ғалати ҳисни сездим. Ўғлимиз орқамизда турарди ва олқишлай бошлади. Дадам онамни қучоғида кўтарди, деди. Бу уни жуда севинтирганди, сўзлари қалбимни вайрон қиларди. Ётоқдан уй эшигигача 10 метр кўтардим. Хотиним кўзларини юмди ва қулоғимга «ўғлимизга ажрашишимизни айтманг», деб пичирлади. Мен ҳам бошимни эгиб, хўп, дедим ва ичимга бир маҳзунлик чўкди. Эшик олдида уни қолдирдим, хотиним автобус бекатига кетди ва уни ишга олиб борадиган автобусни кутди. Мен эса бир ўзим офисга кетдим.
2-кун бу ўйин бизга осон кечди. Хотиним бошини кўксимга қўйди ва унинг ифорини туйдим. Бирдан хотинимга анчадан бери қарамаганимни тушундим ва уни турмуш қурган пайтимиздаги каби ёш эмаслигини сездим. Юзига майда чизиқлар тушган, сочларига оқ оралаганди. Ўтган йиллар шунчаки ўтмаганди, шунда ўзимдан шунча вақт ичида унга нималар қилганимни сўрадим.
4-кун уни кўтарганимда бир ишонч туйғусини ҳис этдим. Бу, менга ҳаётининг 10 йилини ҳадя қилган аёл эди.
5-кун бу ишонч туйғуси янада юксалганди. Буни Жанага айтмадим. Кунлар ўтгани сайин уни кўтариш ҳам осонлашарди, балки бу тренажорда шуғулланганим сабаблидир. Бир тонг уни нима кийишини ўйлаб, қараб ўтирдим. Жаҳл қилиб, ҳар кунги кийимлари бироз катта келганини айтди. Бирдан уни қанчалик озганини, вазнини йўқотганини сездим. Демак уни ҳар тонг осон кўтаришимнинг сабаби бу экан. Юзимга биров мушт туширгандай бўлди. Бунчалик азоб ва ҳасратни қалбида олиб юрарди. Сезмаган ҳолда бошини силадим. Шу пайт ўғлимиз келди ва «дада, ойимни кўтаришингиз керак», деди.

Давоми 08:58 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
44👍3
Отаси онасини хонадан эшиккача кўтариши ҳаётимизнинг бир бўлагига айланганди. Хотиним ўғлимизни ёнига чақирди ва маҳкам қучоқлади. Мен бошимни ўгирдим, охирги лаҳзада қароримдан воз кечишни истамасдим. Уни қучоғимга олдим ва ётоқ эшигигача кўтариб бордим.
​Қўлини чаккамга қўйганди мен уни маҳкам ушлаб олгандим. Худди турмуш қурган кунимиздаги каби. Энди хавотирлана бошлагандим, бунчалик озиб кетганига. Охирги кун уни кўтарганимда куч сарфламадим. Ўғлимиз мактабда эди ва хотинимга ҳаётимиздаги яқинлик  камайганини айтдим. Офисга кетдим ва эшикни қулфламасдан машинадан тушдим, бунга вақт йўқ эди.
Ҳар лаҳза қароримни ўзгартиришидан қўрқардим ва зинадан юқори чиқдим, юқори чиққач Жана эшикни очди. Унга хотинимдан ажрашолмаслигимни айтдим. Ҳайратланиб қўлини пешонамга қўйди ва «сени иситманг борми?» деб сўради. «Афсусдаман Жана, лекин мен энди ажрашишни истамайман», дедим. Турмушимиз бефайзлиги севги етишмаслигидан эмас, бир-биримизнинг аҳамиятимизни унутганимиздан эди. Энди эсимга тушди, унга уйланган куним эшикдан кўтариб кирганимда, умримнинг охиригача унга садоқатли бўлишга қасам ичгандим.
Жана вазиятни англагач, юзимга бир тарсаки тушириб, эшикни ёпиб йиғлай кетди. Дарҳол пастга югуриб, биринчи учраган гулчидан хотинимга бир даста гул олдим,  ичига «сени ҳар тонг ҳаётимнинг охиригача кўтараман» деб ёзиб солиб қўйдим. Уйга қатганимда юзимни табассум қоплади, қўлимда гуллар билан ётоқхонага кирдим ва хотинимни ётоқда ўлик ҳолда топдим. Хотиним бир неча ойдан бери саратон билан курашаркан, мен Жанага бўлган қизиқишим боис буни сезмагандим. Кўп яшолмаслигини билгани учун ўғлимни менга қарши бўлиб қолишидан мени сақлашга уринганди. Ҳеч бўлмаса ўғлимнинг кўзида яхши турмуш ўртоқ сифатида қолишимни истаганди”.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢2515🔥6
Исми сир колишни истаган гурух иштирокчиси...

Синглим, аноним булсин, ёниб кетяпманки, дардимни айтмасам булмайди.

Якинда наварали булдик,кудам телфон килиб,суюнчи олди.
"Табриклиман,кизиз касал бола тугди" диди.Додлавордим.Кизимни ахволи яхшими дисам,билмиман деб шарак этиб куйди телфонни.
Роддомга югурдим,бир ахвол кизим,улим билан олишиб ётган наварам.
Кукариб тугилган юрак огир порок.Бир ой ичида операция килдирасла деди духтир.
Унгача эшитмаган гапим колмади.
Кизинг уладиган бола тугди.Бизани наслимизда хич ким касал бола тугмаган.Оперцияга узларинг пул топ углим бир тийин бермайди.
Дод дейман,кизимга караб наварамга караб йиглиман.
Охири чидолмадим.
Кудамга хамма ичимдагини тукиб солдим.
Келинни сал аяш керак,кулдек ишлаттиз,совукда бассейн тозалаттиз,брусчаткани ювдирдиз хар куни иккикат холига,ош овкат,келди кетди,кир чир,почкаси огриганда даволатмадиз,иккикат холига сал эхтиёт килмай гала гала мехмонларни ичига хизматга олиб борвуриб кизамик юктирдиз .
Еганида халоват булмади боламни,уйкуга туймади,озиб кетди,гулдек кизим сулиб колди.Келинам бировни боласи аяш керак деб йиглаб гапирдим.
Кизинг хам касал боласи хам керакмас,йуколсин уйга кемасин деб шаллакилик килиб бакир чакир килди.
Хозир операцияга опкетиш учун икки углим ва турмуш уртогим югуриб юришибди.
Шу хафта кетамиз болани юрагини тугирлатишга.Илойим яшаб кетсин,юзимиз ёруг булсин.
На куев,на кудалар келишмади,нима булди нима ёрдам дейишмади.
Ана келинни кадри.
Шунака адашаман деб уйламагандим.Одамни оласи ичида буларкан.Гулдек кизимга ачиниб кетяпман.Энди 23 га кирди.Яшагим келмаяпти она деса багрим узилиб тушди.
1 йилда гулдек боламни хор килиб энди хавар олишмаяпти.
Бугун роса йиглаб ёздим сизга.
Дуо килишсин айтинг,чакалогимиз тузалиб кайтсин.

Амиин...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48😢20🔥2💔1
​​​Қабристондаги чақалоқ йиғиси...
Хаётий воқеа.

“Бизникига меҳмонга келган қишлоғимиз қабристонининг қоровули гапириб берди. Эшитиб, юрагимизни қўрқув ва ваҳм босди.
—  Ҳамма билади, эсимни билганимдан буён шу қабристонга қоровулман, — деб гап бошлади бобо. — Отам шу касбни қилган, отамнинг ёнида юриб, менга мерос қолди. Кўп ажабтовур воқеаларга дуч келганмиз.
—  Арвоҳларни ҳам кўрганмисиз? — сўради қизиқсиниб акам.
—  “Арвоҳ — ҳозир”, деган гап бор. Қай бир оиланинг бошига ғам, қайғу соя солса, албатта нимадир бўлган. Уларни ҳозир биттама-битта эсласам, бирига ишонасиз, бирига йўқ. Битта сира эсимдан чиқмайдигани бор, шуни айта қолай. Унда раҳматли отам ҳам ҳаёт эди. Қоровулхонада ётиб қолишимга изн бермасди. Онам ва укаларимнинг ёнига қайтариб юборарди. Бир куни отамга овқатини келтириб берганимдан сўнг, атай қоровулхонанинг бурчагига чўзилдим.
—  Ётма болам. Уйқунг келиб қолади. Уйга бор, бир йўла уйда ухлайсан, — ҳар боимгидек эътироз билдирди отам. — Тур, турақол. Ўзим сени дарвозадан чиқариб юбораман...
Иккаламиз дарвоза томон юрдик. Отам мени шитоб билан етаклаб, қабристондан чиқариб юборишга тиришарди. Аммо мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу қоронғиликла аслида туман умуман сезилмаслиги керак. Аммо шарпа аниқ эди. Мен негадир қўрқмадим. Отам худди ҳар куни дуч келиб юрадигандек парво қилмасликка уринди. Лекин менинг кўрганимни сезиб, секин деди:
—  Кетишга қўрқмайсанми? Қўрқсанг, қол.
—  Онамга нима деймиз? — дедим мен отамнинг ёнида қолаётганимдан қувониб.
—  Ўтган-кетгандан айтиб юборамиз, — отам шундай деб кўчага аланглади.
Ўн дақиқа ўтар-ўтмас велосипедда бир киши ўтди. Биздан икки уй нарида турадиган қўшнимиз экан. Отам дарҳол унга менинг қаровулхонада қолганимни уйдагиларга айтиб қўйишимни тайинлади.
Сўнг отам иккимиз ортга қайтдик. Отам дарҳол ўтириб тиловат қилишга тушди. Узоқ дуо ўқигач, менга юзланди:
—  Чўпон бобонинг мазаси йўқ дейишди. Шу гап чиққанидан буён бобонинг кампири ётган томонда шарпа пайдо бўлгандек. Икки марта кўзим тушди. Дуо ўқиб юбордим ҳақига. Энди тинчийди.
Отам буларни менга сабоқ бўлсин, келажакда шундай қилсин, деб айтишини билардим. Ҳозир ўзим ҳам отамнинг йўлини тутаман. Яқинда бўлган воқеадан кейин анча ўйланиб қолдим. Сабаби, бунақасига отам ҳам дуч келмаган бўлса керак. Икки кеча қабристонда чақалоқ йиғлагандек бўлди. Аниқ-тиниқ эмас-у, бир-бир инграган, “инга”лаган овоз эшитилиб қолади. Мушукмикан, десам қиш эмас, қулоғимга чалиняптимикан, десам, бир эшитмадим. Отамга ўхшаб, дарҳол дуо ўқишга киришдим, қани тинчиса. 
Кўп эмас, ярим тунда бир-бир эшитилиб қолади.
 Охири кундузи чақалоқлар кўпроқ қўйилган томонга юриб, синчиклаб қарадим. Тоғ яқин эмасми, ярамас тулкилар битта-иккита қабрчаларни кавлабди. Дарҳол кетмон келтириб, яхшилаб бекитдим. Дуо ўқидим. Ўша куниёқ уйдаги кучугимизни олиб келдим. Овози чиқиб турса, тулки қочади-да. Шу билан овоз ҳам, шовқин ҳам тинди. Тулки кавлаганига гўдакларнинг руҳи чирқираганига амин бўлдим. Бунақа воқеалар ора-сира бўлиб туради. Шунинг учун қабристон қоровули ҳушёр бўлиши керак...”


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍3
Онасининг жанозасида хурсанд юрган ўғил...

Воқеий ҳикоя.

Шанба-якшанба куни учун ҳорижий фирмамизга қарашли ҳашаматли ресторанимиздан қиммат-қиммат тоскан винолари-ю,  нарҳи эшитсанг чим этиб чақиб оладиган вискиларни қўлтиқлаб кетадиган бошлиғимиз каминага "барни ўзинг ревизия қил!" деб буюрди. 

Чиқдим.  Ҳар бир ҳаракати назокатли хонимларнинг машқини эслатиб турадиган бармен йигит Рамис олдимга ўзининг чарм муқовали дафтарини қўйди ва у билан суҳбатимиз рус тилида кечди.

-Hennessy X. O.  идишида 700 гр бўлади.  Шеф мана бу числоларда юз граммдан "отиб" кейин уйга кетган.  Саид Шуҳратович (бошлиқнинг ўғли)  олиб келган меҳмонларга янги шиша очганман. 

-Ҳужжатда ўзи нечта келган?

-Hennessy X. O.  дан саккизта,  Hennessy V. S. O. P дан бир яшик. Яна бошқа ичимликлар ҳам бор эди. Қоғозларини бухгалтерияга берганман.

-Хўп,  буни донаси неча пул туради?

-Қайси бирини сўраяпсан?

-Х. О.  ни...

Рамис менинг маошимга саккиз баравар келадиган нарҳни айтди.  Бошлиқ тўртта ҳисобчини бўшатиб битта мени олиб қолди.  Ҳаммасининг ишини ўзим қиламан.  Аммо бир ойлик маошим-бу қари чол кунда бир заҳри-маҳрига отиб кетадиган коньякнинг юз грамига қўйилган нарҳдан ҳам кам!

Асабим ўйнади.  Чарм китобни "тезда қайтаришликка ваъда бердиму оралиқ йўлдан офис томонга юрдим.

Секюритимиз қичқираётган экан:

-Ануш...  Азизани чақириб юбор!  Унга одам келди!

-Ана Гошага айт! Мен иш қиляпман. У ўзи ҳозиргина чиқиб кетди, хонасига! Аллақачон бу ерда йўқ...

Ҳужжатлар таҳланиб ётган столим устига барменнинг китобини қўйиб ташқари йўлакка ўтдим. Гоша мени чақиргани келаётган экан.

-Ким келди?

-Билмайман. Чиқсанг, кўрасан!

Чиқсам,  эшик олдида бир рус йигит турибди. Аввал сал акцент билан ўзбекча салом бериб сўнг муддаосини айтди.   
    
Унаштирилган йигитим эрталаб кимдир менга ноутбук ташлаб кетишини айтганди. Ниҳоят бу ўша у айтган одам эканлигини тушуниб жилмайдим.
    
-Аббосакя, салом айтиб юборди.
    
-Раҳмат!- дедим унинг ўзбекча лутфидан ажабланиб. Бу Женя ака билан биринчи кўришишимиз эди. У "Худо хоҳласа, ўзиз Қўқонга борганизда
Аббосакядан сўраб оласиз!" деган пайти гапидаги шаъмани тушуниб кулиб қўйдим.
   
Биз турмуш ўртоғим билан икки йилча унаштирилган ҳолда юрганмиз. У ёқдан келадиган элчилар, уришсак яраштириб қўядиганлар ичида албатта Женя ака ҳам бор эди. Бир куни у ҳақида бўлажак турмуш ўртоғимдан сўрадим:
   
-Ўзбекчани яхши гапирар экан-а?
   
-У ўзбек! У мусулмон! У беш вақт намоз ўқийди,  йилда рўза тутади! -деб қолдилар. Ҳайрон бўлдим.
    
Уйланар маҳали келганда Женя акага ўзбек оилалар қиз бергиси келмади назаримда. Балки ўзи аввалдан шунақа фикрга бориб, биронта ўзбек қизга совчи қўймагандир, билмайман. Татар миллатига мансуб қизга уйланди.
    
Биринчи учрашувда мени ўта замонавий бир қиз ўлароқ таниганди, тўйимиздан кейин ҳижобда эканимни кўргач, "қанақа бахтлисиз-а, Аббосакя! Мен аёлимни ҳижобга киритолмаяпман!" деб бош чайқади, хафа бўлгандек бўлиб.

2013 йил узоқ сафарга кетаётганимизда у бизга ҳамроҳлик қилди:

-Худога шукр, аёлим ҳижоб ўради. Қуръон ўқияпти. Менда ҳаммаси яхши акя, энди ойимни мусулмон бўлишга кўндиролсам эди!  Жуда қаттиқлик қиляптилар,  гапираман, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини айтиб бераман, Исо Худо эмас, у ҳам Аллоҳнинг бандаси-она!" деб жаврайман. Барибир ўзиникини маъқуллаб ўтираверадилар. Роса тортишамиз. Юзимга "сен ўзинг адашганлардансан!" деб турадилар, астағфируллоҳ!

Мен орқа ўриндиқда жим кетаман. Турмуш ўртоғим эса унга далда бўладиган гаплардан гапирадилар:

-Сиқилманг! Ҳали кўрасиз, Аллоҳ ўзи кўнгилларига солганда, ҳеч нарса деёлмай Ҳаққа мойил бўлиб қоладилар. Бу энди фақат Аллоҳ ўзгартира оладиган нарса! Сиз сабабини қилиб қўйибсизку, мана! Бир кун бўлар, у ҳам...

2014 йил у биз уй олишимиз учун машинасини сотиб берди. Ўзи то пулни қайтаргунимизча таксида юриб турганини биламан.

2015 йил яна иймонга келмаётган она ҳақида эшитдиму ўйланиб қолдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалар қийин бўлган-а...

Муаллиф:  Азизахон Исмоилова.

Давоми 14:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48🔥2
Онасининг жанозасида хурсанд юрган ўғил...

Воқеий ҳикоя.

2-қисм.

Кейин ўзимнинг ҳаётимдан  хулоса қилишга тушдим.  Мен ҳам яқинда  ғирт насронийлар ва мусулмон бўлса ҳам мусулмонга хос яшамайдиган одамларнинг ичида ишлаб юргандим.  Мана Аллоҳ чиройли бир исломий оилага олиб келиб қўйди-ку!  Балки қачондир Женя акада ҳам ҳаммаси яхши бўлар?

2016-2017-2018-2019-2020...

Бу йилларнинг қайсидир бир кунида турмуш ўртоғимдан- ўртоғи ва унинг оиласи ҳақида, асосан насрония онаси ҳақида сўраб турганим ёдимда!

-Ўзгариш бормикан?

-Йўқ, хола жудаям ўзининг динига маҳкам экан. Аллоҳ қалбини очсин, илоҳим! Аммо қайсидир куни ўғилларим Қуръонни ёдлашяпти деб турганди. Холанинг шунгаям ғаши келиб қоларкан...

"Сен болаларнинг миясини заҳарлаяпсан, бу ёшда улар ўйнаши керак, спорт билан шуғулланиши керак. Нега катта одамлар ҳам ёдламаган нарсани уларга ёдлатяпсан? Ўзи хоҳласа қилади, болага эркинлик бер!"

2022 йил 12 ноябрь.  Турмуш ўртоғим ишдан ҳориб қайтди.  Куни бўйи жанозада юрганмиш.

-Ким ўтди?- деб сўрадим.  Улар эса "Женянинг онаси" деб жавоб бердилар. "Ие" дедим-у уларга ҳайрон бўлиб қараб қолдим.  Миямда дарров фикрлар тўқнашди: 

"Жанозага бордим"  деяптилар,  демак...

Ҳа,  мен ҳам ҳудди бошқалар каби фикрлаётган эдим.  Турмуш ўртоғимнинг айтишича соат иккиларда телефонига қўнғироқ бўлибди. 

"Шунақа-шунақа,  онам ўтиб қолди ака!"

Турмуш ўртоғим айтади:  Аввалига нима дейишни билмай қолдим.  Сўрашгаям ҳайронман. Телефоннинг у томонида ҳам жимлик,  бу томонида ҳам...

Ниҳоят унинг ўзи мен сўрашга истиҳола қилиб турган саволга жавоб берди:

"Акя,  билиб турибман ҳозир мендан  "онанг динни қабул қилдими?"  деб сўрамоқчисиз-у,  аммо сўролмаяпсиз.  Алҳамдулиллаҳ,  онам икки йил олдин Исломни дин ўлароқ қабул қилдилар,  ўша йил рамазонда биз билан бирга рўза тутдилар,  намоз ўқидилар. 

Кейин Аллоҳ уларга бир  дард берди.  Рак бўлиб  қолдилар ва ўша ҳолларида ҳам ибодатларини имкон қадар қилиб яшадилар. Касаллари жуда тез ривожланиб кетди.

"Ҳеч кимга айтма, бу менга келган синов!" деганлари учун гапларини икки қилолмадим. Мен онамни аввалги динларида маҳкам эканликларидан олдин кўп ғашланардим. Бу динда ҳам шундай маҳкам турдилар-ки, ўшанда улардан ранжиб юрганимга энди ўзимни ёмон кўра бошладим.

Онам икки йил жуда чиройли Исломда яшади. Вафот этаётган кунлари "берган оқ сутимга розиман. Менга шундай нарсани илиниб тутдинг-ки,  олдингдаги ҳамма оналик ҳақларим тўланиб,  яна ўзим сендан қарздор бўлиб қолдим!"  деб кўп-кўп қайтардилар. 

Охирги сўзлари калимаи шаҳодат бўлди ва онам қўлимда жон берди. Тўғри,  мени дунёга келтирган,  оқ ювиб-оқ тараган инсондан айрилдим.  Аммо уларнинг чин муслималардек вафот этганларига ич-ичимдан хурсандман, ака! 

Чиндан ҳам Аллоҳ қалбларни ўзгартираман деса,  ўзгартириб қўявераркан,  бунга онам мисолида амин бўлдим! "

Эшитаётганларим юракка бориб тегадиган сўзлар эди. Аввал Исломга тиш-тирноғи билан қарши бўлган, динга киргач эса бор кучини дин равнақи йўлида сарф этган саҳобалар ҳаёти кўз олдимдан ўтди.

Аллоҳ бандаларидаги жидду-жаҳдни керакли ўринда бошқа тарафга йўналтириб қўйишга қодир Зотдир. Бизга қийин туюлган иш У учун осон. Истаса ва ҳолимизга раҳм қилса, бўлди!

"Мен онасининг жанозасида кўзи йиғлаб, қалби яшнаб турган одамни олдин ҳеч қаерда кўрмаганман. Ҳатто бу кўз ёшларни тавсифлашга ҳам ожизман. Жанозага йиғилганларнинг ҳаммаси онахон ҳаққига сидқидилдан дуо қилди. Юракдан қилинган дуога эса шак йўқ!"

Бу турмуш ўртоғимнинг сўзлари эди. Мен ҳам муттаъсир бир ҳолатда дуога кафт очдим:

Аллоҳим, ҳузурингга муслима ҳолида борган бу онахонни ўзинг  сўроқ-саволини осон қилиб, Жаннатинг билан сийлагин!

©️Азизахон Исмоилова.

Муаллифдан: Ҳикоядаги қаҳрамонлар номини ўзгартирганмиз. Ўқувчида савол туғилиши мумкин, бош қаҳрамоннинг номи нега ҳалиям русча деб. Мусулмонча исми билан ёзганимизда ўқувчига нималардир тушунарсиз бўлиб қоладими, деб ўйладик.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22👏2
​​​Ҳаётий воқеа:
Чироғи сўнган оила...

Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди.
Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди.

Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди.

Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди.

Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди.

Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди.

Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди.

Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди.

Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди.
Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди.

Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди.

Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди.
Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди.

Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди.

Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайнонамнинг кайфияти йўқ пайтида. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Х А Й Р Л И  Т У Н!

Азизларим қадрдонларим Мени ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!
СИЗЛАР билан эртагача хайрлашаман.
Эртагача йўқолиб қолманг қидириб юрмайин!!! 🙃

Яхши дам олинг АЗИЗ ИНСОНИМ
тунингиз тинч осуда энг яхши тун бўлсин!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️🌿

☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин... 😊

❄️Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нонушта қилаётганларга ёқимли иштаҳа, ишга отланганларга яхши бориб келинг деймиз кунингиз хайрли ўтсин қадрдонларим!😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4🥰1
5🔥1
Бир ойдирки, Гулширин икки боласи билан акасиникида яшаяпти. Олдинига унинг бу ерда яшашига эрини юз-хотир килиб чидаган янгасининг муомаласи кон утгани сайин узгара бошлади. Зурма-зураки илжайишлар урнини чи-мирилган кошлар эгаллади, зардали охангдаги гап-сузлари билан унинг бу ерда ортикчалигини имкон тугилди де-гунча билдириб куйгиси келади. Гулши-рин кичкина кизалок эмаски, янгаси бу уйдан тезрок кетишини хохлаётганини билмаса. Аммо билиб туриб, узини бил-маганга солади. Ахир, шундан бошка бош уриб борадиган жойи булмаса. Кариндошлару амма-холалар хам уз ташвиши билан. Болаларини эргашти-риб эшикларидаг кириб борса кукраги-дан итармас, "эгачимдан, огамдан кол-ган ёдгорим келди", деб уйининг тури-дан жой берар, аммо уч-турт кун утиб уларга хам малол кела бошлайди. "Ка-риндошнинг козони бошка булса хам кайгуси бир" дерди онаси рахматли. Тугри, улар хам жигарлари учун куйиб-ёнадилар, аммо уз ташвишлари узлари- етарли.
Болалари хам бу хонадонда узинр омонат хис этаётганини куриб Гулши-риннинг юраги эзиларди. Мадина гох-гохида "уйимизга тетамиз" деб инжик-лик килади, угли Сарвар эса жим. Эндигина олти ёшдан ошган бола кат-талардай булиб колган. Гулширин унинг чекка-чеккада йиглаб олаётганини ки-зарган кузларидан билади. "Шугилар-нинг нима гунохи бор экан? - уртаниб кетади аёл. Катталарнинг гунохи эва-зига гудаккиналар кийналишяпти".
Бугун хам Сарварнинг ховли четига бориб йиглаётганини куриб колди. Бо-риб, углининг елкасидан кучди.
- Нима булди, углим? Нега йиглаяпсан?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
14👍9😢1
Йиглаётганим йук, - юзини яширди Сарвар. - Кузимга кум кирди.
- Яхши болалар ёлгон гапирмайдилар. Айтакол, ким хафа килди?
- Хеч ким, - онасининг гапи таъсир ки-либ Сарвар хунграб юборди. - Аяжон, дадам нега сизни ёмон курадилар?
- Нега бундай дейсан, углим? - Гулши-риннинг бутун вужудидан зириллаб ток ургандек булди. - Даданг мени ёмон курмайди.
- Йук, ёмон курадилар, биламан, - бат-тар зикиллади Сарвар. -Ёмон курганла-ри учун сизга "уйдан кет"! дедилар.
Гулшириннинг юраги баттар увишди. Уша жанжал норасида боланинг юраги-га жарохат етказибди. Боласини багри-га каттикрок босди..
- Катта булсам сизга ка-атакон уй ку-риб бераман, - деди Сарвар бир оздан сунг узига келиб. - Ушанда хеч ким биз-ни хайдай олмайди. Сиз маликалардай яшайсиз, чиройли машинамда сизни олиб юраман. Сиз олдинда утирасиз, Мади оркада утиради.
- Илойим, ниятларингга ет, болажоним, - Гулшириннинг кузида ёш халкаланди. Углининг ёшидаги болалар уйинчок ма-шина-ю хар хил уйинчокларни орзу ки-лишади.Сарвар эса катталардай фикр-
лайдиган булиб колибди.
Бу хаёт шунчалар бешафкат эканки, боласидан болалигини угирлаб куйибди
Зубайда опанинг кизи Сабохатнинг келинлик куйлакларини тикиб бергани-дан сунг Гулширин уша атрофда "Чевар келин" деб ном козонганди. Унга кийим тиктиришни орзу килганлар уйидан тополмай, каерда эканини суриштири-
шибди. Акасиникида яшаётгани дара-гини эшитиб энди бу ерга хам дарвоза такиллатиб кела бошлашди. "Узр, тикув машинам йук, илтимосингизни бажаро-лмайман" дейишга карамай оёк тираб туриб олишди. Айникса, бир аёл жуда кайсар чикиб колди. "Кизим уша чевар куйлакларимни тикиб бермаса эрга тегмайман" деб туриб олган. Илтимос, йук деманг, деб холи-жонига куймади. Гулширин бу аёлни оркаваротдан тани-рди-улар яшайдиган кучадан бир куча нарида яшайдиган Шавкатбой деб ном чикарган кишининг хотини. Шахарда уларнинг бир нечта дукони, ресторан-лари бор.
- Опажон, жон деб тикиб берардим, ле-кин хозир иложим йук. Тикув машинам кайнонамникида колиб кетган.
- Вой, атиги шуми? -бирдан юзи ёришиб кетди аёлнинг. - Бор-йуги машинка экан-ку! Сиз тикиб берсангиз булди, шу бугунок узимнинг тикув машинамни ет-казиб опкеламан. Анча йиллар олдин "Уйда утириб зерикяпман" деганимда, хужайиним "Эрмак килиб турасан" деб тикув машинаси обергандилар. Бирор нима тикиш каёкда, хатто кайчини туг-ри ушлаб, матр киркишни хам уддала-ёлмадим. Бунгаям укув керак экан. Сизга худо берганки, элнинг огзига тушгансиз.
- Майли, - рози булишдан бошка иложи колмади Гулшириннинг. - Лекин...сизни овора килиб куярканман-да...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍6🤔2
Овораси борми, айланай, иши битаёт-ганидан хурсанд булиб кетди аёл. - Ба-рибир уйда чанг босиб ётибди. Уйдаги-ларнинг хаммаси ишлайди, тикишни эп-лайдиган хеч ким йук, хатто кизларим хам узимга ухшаб тикиш-бичишга ну-
нок чикиб колди. Сиз бехижолат, иста-
ганингизгача ишлатаверинг машинкани
Факат куйлак тиктиришга келган пай-тимизда "йук" демасангиз булди.
💥КУНДОШЛИ УЙ (хаётли хикоя) 6-қисм. - 891575891702
Аёл айтганидек килди - уша куни кеч-га колмай тикув машинасини келтириб берди. "Атиги турт-бештагина" дейил-ган куйлаклар сони уттиздан ортик экан. Куда томон куйган матолардан ташкари аёлнинг узи хам анчагина сеп ташлаб куйган экан сандикка.
"Мана буни Хиндистонга борганимда опкелгандим, буниси Дубайга борган дугонамга айтиб опкелтирганман, бу-ниси эса..." деб хар бирига таъриф бе-риб чикди.
Тикув машинасининг так-тук овози янгасининг гашини келтирмаслигини учун Гулширин кундузи тикиш килади. Янгаси ишдан кайтаётган вакт якинла-шиши билан ишини тухтатади. Колавер-са, бу хонадонга келганидан буён супур сидирдан тортиб ош овкатгача унинг зиммасида. Буш вает топди дегунча те-лефон титкилашдан бушамайдиган жиянларига кун тугди. Хаммаёк чинни-чирокдек, кирлар ёвиб дазмолланган, овкат уз вактида пишган, хеч ким "бугун идиш-товок ювиш сени навбати-нг" деб тортишмайди. "Аммажон, кел-ганинингиз яхши булди-да" дейишади жиянлари. Бу гапни эшитиб янгасининг кош-ковоги осилиб кетади. "Хадемай амманг узининг уйига кетади, ушанда нима киласан сен ишёкмаслар?" деб кизларини уришади. Гулширин бу гап-лар жиянларига эмас, узига каратилга-нини билади.
"Тезрок кетакол" демокчи янгаси...
Шавкктбойнинг кизининг куйлаклари икки хафтада битди. Бир-биридан бе-жирим тикилган куйлакларни куриб она ва киз хурсанд булишди. Кутганидан хам чиройлирок тикилгани учун кизни-нг онаси хизмат хаки деб Гулширинга анчагина пул тутказди.
- Бунча пулни ололмайман, - хижолат тортди Гулширин. - Ахир узингизнинг тикув машинангизда тиккан булсам...
- Сиз бехижолат олаверинг, -аёл Гулши-рин кайтариб бераётган пулларни яна унинг улига тутказди. - Хали сизга иши-миз куп тушади.
Аёл кетгач, Гулширин пулни санаб курди - чуги анча баланд экан. Шу тоб-да кулида шундай хунари борлигидан фахрланиб кетди. Гулшириннинг донги акаси яшайдиган махаллада хам тар-калди. Кунда булмаса хам кунора бир-ор киз ёки жувон мато кутариб келади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍9
Янгасининг тунд юзини куриб Гулширин хижолат чекади. Ахир, хар куни бегона одамлар эшигини такиллатиб келаве-риши кимга хам ёкарди.
Бу акаси ва янгаси уртасидаги низога сабаб булаётганини сезиб туради. Бугун хам буюртмасини олиб, хурсанд булиб кетаётган мижозини кузатиб уй-га кираётиб янгасининг баланд овозда акасига гапираётганини эшитиб колди:
- Уй эмас, карвонсарой булиб колди бу ер. Хохлаган одам кириб, хохлагани чи-киб кетади. Уз уйингда бемалол юрол-майсан одам. Синглингиз сал у-бу нар-сани уйламайдими, йукми? Узи икки боласи билан келиб олгани етмагандай оркасидан одам эргаштириб келишига улайми? Борсин узининг уйига, уша ер-да хохлаган одамини мехмон килаве-ради.
- Биласан-ку, эри билан гапи чикишмай колган. Шунинг учун бизникида юрибди
Унгаям осон тутма. Узидан утаётгани-ни узи билади. Мажбур булмаганида уйидан кетмасди. Мендан бошка жига-ри булмаса, каёкка хам борсин, - акаси узини босикрок тутишга уринаётгани гап охангидан билинарди.
- Дадангиз синглингизни хам курук куйганлари йук, уй олиб берганлар. Уша уйига бориб яшасин, - буш келмади ян-гаси.
- Уйни сотиб, пулини эрига берган. Уша уйнинг пули билан камалишдан кутулиб колган. Нега тушунмайсан, инсон?
Гулширин турган жойида тош каби котди. Йиглаб юбормаслик учун лабини каттик тишлади. Жони огриди, лабини-нг бир четидан кон сизиб чикди. Аммо калб огриги олдида булар хеч нарса эмас.
Кечкурун акасининг ёлгиз колганидан фойдаланиб, чой дамлаб кириш бахо-насида Умар утирган хонага кадам босди. Чойни кайтараркан, бошини эт-ганча айбдор одамдек гап бошлади:
- Ака, сизларга хам ташвиш булдим. Мен бирор жой топиб чиксам, дегандим
- Янгангни гапларини эшитибсан-да, - огир хурсинди акаси. - Эътибор берма, огзига келганини айтаверади-да.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25🥰18🤔8💋1