📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.5K subscribers
6.41K photos
2.16K videos
44 files
13.8K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​​​Ҳижобга кирган аёл ҳикояси...

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37👍2
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇
6
​Қизимнинг отаси ким?!

Ҳаёти изтироб ва зулм билан ўтган инсонларнинг ичида муаззам бир илм бўлади. Одатда ахлоқ уларнинг умуртқасига айланади. Энг яхши китобларни ёзади улар, чунки зулм қалб кўзини очган қўйган бўлади.

Ҳазрати Ваҳший ва Ҳинднинг мусулмон бўлиш сабабини биласизларми?  Ҳинд, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг юрагини олиб чайнамоқчи бўлганида Ҳамза розияллоҳу анҳуга жаннатдаги мақоми кўрсатилган эди. Шунда Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳим, бу мақомга эришмоғим сабабчиларига ҳидоят бер!" – дея дуо қилганди, шаҳид бўлишидан аввал. Жаллодига жаннат сўраган эди.

Бу эсимга тушганида бизга ҳам зулм қилган бечораларнинг бориб пешонасидан ўпиб келгим келади. Яхшиям борсан, ўз ролингни зўр ижро қилдинг дея.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: "Ким Абу Дамдамга ўхшашни хоҳлайди? У ҳар куни эрталаб уйидан чиққанида , Аллоҳим! Мен ҳаммадан розиман! Розилигимни ҳаммага  садақа қиламан", – дер эди". (Иҳёу улумиддин, имом Ғаззолий)

Ҳеч биримиз бу дунёга ёмонликларни тафтиш қилиш ва яхшиликларни исбот қилиш учун келганимиз йўқ. Интиқом ёки баддуо мўминга ярашмайди. Зеро, сийрат китобларида кўрдимки, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг қотилларига ёрдам берганларнинг ҳаммасини, жами тўқсон беш минг (95.000) кишининг жонини олган эди.

Новвой Али афанди бир кун болаларнинг тандирга олов ёқиш учун ўтинларнинг теп-текис бўлганларини ажратиб қўйиб эгриларини ёқаётганини кўриб қолди. "Нега тўғри ўтинларни ажратдингиз?"  – деб сўради.
"Улардан болта ва кетмонга даста (соп) қилмоқчимиз", – деб жавоб беришди. Али афанди бу жавобни эшитиб ерга чўккаллаб ўтириб қолди, осмонга қараб: "Ўтинларнинг ҳам тўғри бўлганлари ўзини оловдан, ёнишдан қутқариб қолмоқда, сен-чи, эй инсон, сен нега эгрисан?!"  дея йиғлашга тушди.

Яра ўликларга оғриқ бермайди. Яраларнинг изтиробини ҳис қилаётганлар қалби ўлмаган тириклардир. Нега баъзан Аллоҳ каломидан кўп ва хўп баҳс қиламизу, ҳеч ким ўгит олмайди? Чунки яранинг  оғриғини ҳис қилиш учун тириклик лозим.

Ва гуноҳларнинг ҳиди бўлади, буни ҳамма ҳам билавермайди. Одатда ғийбат, иғво ва фисқнинг ини бўлган жойларда касаллик ҳам қайнайди. Ҳиди чиқиб туради гуноҳларнинг. Бизни чарчатмайдиган ягона нарса шикоят бўлиб қолди.

Ибн Жавзий дейдики: "Салафлар дардларини бировларга гапиришни севмас эди. Ҳатто дардини достон қилса ҳузур-ҳаловат топишига ишонганида ҳам!"

Инсонларга шикоятчи бўлиш –  заифлик. Мусибатни яшириш эса куч ва иззатнинг аломатидир.
Абу Абдуллоҳ Қарший ҳазратларига орифлардан бири: "Ибодат қиламан, аммо ҳаловатим йўқ, нима қилсам бўлади?" – деганида, "Сенинг ёнингда Иблиснинг Дунё исмли  қизи бор. Отаси, албатта, қизининг уйига меҳмонга келади. Ўша қизнинг уйи сенинг қалбинг, иблис кирган ҳар бир уйга фасод олиб киришидан шубҳанг борми?" – деб жавоб берган эди.

Шайтоннинг энг буюк ҳийласи ўзининг борлигини унуттиришдир.
Биз ўз эгрилигимизни кўрмагунимизча тўғри нарсаларни ҳам эгри кўраверамиз.
Ҳа, орифларнинг ёнига ўз қизини боғлаб қўйган махлуқ биз авомларни тинч қўядими? Борми ёнимизда, уйимизда ўша "қизлар"дан? Ҳатто битта эмас,"қизлар"имиз кўп. Отаси-чи? Меҳмонга келиб турибдими? Асосийси, "қизларимиз"нинг "ота"сини унутмайлик!

Марзия Сайдам


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
https://t.me/+3uQ-pRq07eI3ZmUy
5
​Қизимнинг отаси ким?!

Ҳаёти изтироб ва зулм билан ўтган инсонларнинг ичида муаззам бир илм бўлади. Одатда ахлоқ уларнинг умуртқасига айланади. Энг яхши китобларни ёзади улар, чунки зулм қалб кўзини очган қўйган бўлади.

Ҳазрати Ваҳший ва Ҳинднинг мусулмон бўлиш сабабини биласизларми?  Ҳинд, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг юрагини олиб чайнамоқчи бўлганида Ҳамза розияллоҳу анҳуга жаннатдаги мақоми кўрсатилган эди. Шунда Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳим, бу мақомга эришмоғим сабабчиларига ҳидоят бер!" – дея дуо қилганди, шаҳид бўлишидан аввал. Жаллодига жаннат сўраган эди.

Бу эсимга тушганида бизга ҳам зулм қилган бечораларнинг бориб пешонасидан ўпиб келгим келади. Яхшиям борсан, ўз ролингни зўр ижро қилдинг дея.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: "Ким Абу Дамдамга ўхшашни хоҳлайди? У ҳар куни эрталаб уйидан чиққанида , Аллоҳим! Мен ҳаммадан розиман! Розилигимни ҳаммага  садақа қиламан", – дер эди". (Иҳёу улумиддин, имом Ғаззолий)

Ҳеч биримиз бу дунёга ёмонликларни тафтиш қилиш ва яхшиликларни исбот қилиш учун келганимиз йўқ. Интиқом ёки баддуо мўминга ярашмайди. Зеро, сийрат китобларида кўрдимки, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг қотилларига ёрдам берганларнинг ҳаммасини, жами тўқсон беш минг (95.000) кишининг жонини олган эди.

Новвой Али афанди бир кун болаларнинг тандирга олов ёқиш учун ўтинларнинг теп-текис бўлганларини ажратиб қўйиб эгриларини ёқаётганини кўриб қолди. "Нега тўғри ўтинларни ажратдингиз?"  – деб сўради.
"Улардан болта ва кетмонга даста (соп) қилмоқчимиз", – деб жавоб беришди. Али афанди бу жавобни эшитиб ерга чўккаллаб ўтириб қолди, осмонга қараб: "Ўтинларнинг ҳам тўғри бўлганлари ўзини оловдан, ёнишдан қутқариб қолмоқда, сен-чи, эй инсон, сен нега эгрисан?!"  дея йиғлашга тушди.

Яра ўликларга оғриқ бермайди. Яраларнинг изтиробини ҳис қилаётганлар қалби ўлмаган тириклардир. Нега баъзан Аллоҳ каломидан кўп ва хўп баҳс қиламизу, ҳеч ким ўгит олмайди? Чунки яранинг  оғриғини ҳис қилиш учун тириклик лозим.

Ва гуноҳларнинг ҳиди бўлади, буни ҳамма ҳам билавермайди. Одатда ғийбат, иғво ва фисқнинг ини бўлган жойларда касаллик ҳам қайнайди. Ҳиди чиқиб туради гуноҳларнинг. Бизни чарчатмайдиган ягона нарса шикоят бўлиб қолди.

Ибн Жавзий дейдики: "Салафлар дардларини бировларга гапиришни севмас эди. Ҳатто дардини достон қилса ҳузур-ҳаловат топишига ишонганида ҳам!"

Инсонларга шикоятчи бўлиш –  заифлик. Мусибатни яшириш эса куч ва иззатнинг аломатидир.
Абу Абдуллоҳ Қарший ҳазратларига орифлардан бири: "Ибодат қиламан, аммо ҳаловатим йўқ, нима қилсам бўлади?" – деганида, "Сенинг ёнингда Иблиснинг Дунё исмли  қизи бор. Отаси, албатта, қизининг уйига меҳмонга келади. Ўша қизнинг уйи сенинг қалбинг, иблис кирган ҳар бир уйга фасод олиб киришидан шубҳанг борми?" – деб жавоб берган эди.

Шайтоннинг энг буюк ҳийласи ўзининг борлигини унуттиришдир.
Биз ўз эгрилигимизни кўрмагунимизча тўғри нарсаларни ҳам эгри кўраверамиз.
Ҳа, орифларнинг ёнига ўз қизини боғлаб қўйган махлуқ биз авомларни тинч қўядими? Борми ёнимизда, уйимизда ўша "қизлар"дан? Ҳатто битта эмас,"қизлар"имиз кўп. Отаси-чи? Меҳмонга келиб турибдими? Асосийси, "қизларимиз"нинг "ота"сини унутмайлик!

Марзия Сайдам


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🌕ХАЙРЛИ ТУН🌕❄️

🌙Азизларим мехрибонларим
Олисдан топган яқинларим
Кетказган кўз нурингиз
Мегабайтингизга рози бўлинг.
Биз сизлар учун доимо
хизматдамиз💜
🌙Тунингиз Хайрли ўтсин
Яхши дам олинг🌙

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🔥2
❄️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ❄️

🌧 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНСИН☀️

🌦 Ҳар тонг — янги имконият, янги умид. Уни дуо билан бошласак, кунимиз ҳам фаришталар қўриқловида ўтади.

🤲 Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун тинч, файзли, баракотли, хурсандчиликка бой кунлардан қилсин! Омин!



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қадрдоним бу ажойиб шеърни сизга илиндим 😊ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ😘

Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
Тўқликка шўхлик...

-Углим,Назира холангни кушниси Зулфияхоннинг ой деса ойдек,кун деса кундек,акилли ,хушли одобли,кули гул чевар ,чиройли кизи бор экан. Обру-эътиборли оила булгани учун,хар тарафдан совчилар келаётганмиш. 
-Ойижон келин топишда чарчамадингизми?Неча маротаба айтдим ,мен севган кизим Гулмирадан бошкага уйланмайман. 
-Дадаси бундок ота булиб,сиз хам углингизга гапирсангиз. 
-Онаси бизни давримиз бошка эди. Хозирги ёшлар сен мен айтган кизга уйланмайди. Хотинни узлари топишади. Ана айтаябди-ю,Гулмирага уйланаман деб. Сенга яна нима керак. Олиб бер шу Гулмирасини. 
-Дада хеч булмаганда сиз тушунинг мени. Ахир севмаган кизим билан кандай яшайман. Бир кизни бахтсиз килиб куймийманми. Яхшиси уйланмийман. 
-Углим ,менга бахтли булсанг булди. Онангга тушинтириб булмаябди шуни. 
-Зулфияхонни кизини сен аввал бир кургин. Сочлари тупикини упади мисли шалоладай. Хуснини айтмайсанми...
-Ойи курганим билан нима узгаради,барибир уйланмийман. Ойижон,жон ойижон Гулмира хам яхши киз. Курмагансизда. Мен уни севаман. Мен севмаган кизимга уйлансам бахтли булмийман. Мени бахтсиз булишимни хохласангиз,майли кимга совчиликга борсангиз боринг. Менга кизиги йук кимлиги. Туйгача учрашмайман хам. Чарчадим тугриси. Барибир тушунмайсиз мени ,-деб бошини куйи солиб бир нуктага тикилиб утирди. 

Жамила ая огир хурсиниб куйди. Углига зимдан назар ташлади. Агар мен айтган кизга уйланиб бахтли булмаса бир умр виждоним кийналади. Узи айтган кизга уйлантирсам. Узи пиширган ош. Айланиб хам,ургулиб хам узи ейди. Дадасиям тугри айтади. Бизни давримизда эди. Ота-онамиз кимни раво курса,ушанга тегиб кетаверганмиз. Мана узим хам,ота-онам танлаган инсонга турмушга чикдим. Мендан бир огиз хам сурашмади-я.
Хаётимдан нолимийман. Турмуш уртогим яхши инсонлар. Мени узим баъзан аёллигимга бориб коламан,-деб хаёлидан утказди.
-Майли углим сен нима десанг шу. Шуни унутмагин-ки,хеч бир ота -она фарзандига ёмонликни раво курмайди. 
-Мана бу бошка гап онаси. 

Икки ой ичида кунгилдагидай туй булиб утди. Гулмира янги бир хонадонга яхши ниятлар билан кадам босди. Жамила ая келинини пешонасидан упиб: Кизим кушганинг билан куша -кари. Хонадонимизга кадаминг кутлук булсин. Шу хонадонда илдиз ёзиб ,фалак отгайсан. Бахтли булинглар,-деб дуо килди.

Гулмира янги хонадонда елиб -югуриб кайнонасини хизматини килиб,хурматини жойига куйиб,тезда кунглидан жой олди.

Турмуш уртоги Анваржон тижорат билан шугулланарди. Ойда бир-икки марта мол олиб келиш учун сафарга кетар эди. Келтирган молларини дуконларга таксимлаб чикарди. Даромади яхши. Хар ойда тижоратнинг оркасидан нумайгина файдо курарди. 

Курбон ака угли Анваржонни олдига чакириб: 
-Углим,олиб куйган еримиз бор биласан. Энди хозир ишларинг яхши. Шу ердан сенга атаб иморат тиклайлик. Бугунми-эртанг уканг мактабни тугатгач униям уйлантиришимиз керак булади. Шунгача иморатни тиклаб куйайлик. Хохлаган пайтинг кучиб алохида яшаб биласан. Нима дейсан бунга углим. 
-Майли дадажон,сиз нима десангиз шу. Эртадан мен архитектор топиб уйни планини чиздирай. Тез кунда хаволар совумай бу йил иморатни тиклаб куйсак. Кишдан чиккач давом эттирармиз. 

-Баракалла углим. Унда эртадан кечикма.
Анваржон иморатни бошлаб юборди. Хаш -паш дегунча усталар иморатни тиклашди. Кун ортидан кунлар кувиб утиб,бахор хам келди. Анваржон чала колган иморатни давом килдирди. Отаси усталар бошида турди. Анваржон тижорат билан,бозор олди-сотди ишлари билан шугулланди. Гулмира усталарни ош нонидан хабар олиб турар. Кайнонаси Гулмирага хомиладор булгани учун кулидан келганича ёрдам киларди. Чеккадан караган инсон бу оилани ахиллигига хавас киларди. Аслида хам хавас килгудай оила эди. 
Ёз ойининг охирларида Гулмира эгизак фарзандли булди. Гулёр-Дониёр деб исм куйишди. Оиланинг кувончи чексиз. Жамила ая,Курбон ака элга кутлук дастурхон ёзиб,набира туйи бешик туйлар килиб беришди. 

Давоми 8:58да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35
Анваржонни севинганини айтмайсизми. Хам угилли, хам кизли булганидан севинчидан дунёларга сигмасди. Уйга хар доимгидан эртарок келишни фарзандларини ёнида булишни хохларди. Жамила ая набираларини ёнидан айрилмас Бир Гулёрнинг, бир Дониёрнинг бешигини тебратарди. Иккиласи хам уйгонса ,эрини чакирарди. 
-Хой дадаси келинг, бундок набираларингизга сиз хам каранг. Уз болаларингизни бешигини тебратмагансиз, хеч йук набирангизни бешинини тебратинг,- деб чакирарди. Шу зайлда кунлар хам утаверди. Анваржон янги иморатни тугатиб ичини замонавий жихозлар билан жихозлади. Фарзандлари уч ёшга тулганда янги уйга кучиб утишди. Болаларни бокчага беришди. Жамила ая кичгина угли Умиджонни уйлантирди. Анваржон орада тижорат юзасидан сафарга чикиб турар эди. Оилада бирон нарсага мухтожлик йук. Гулмира маликалардай яшарди. Шу зайлда кунлар утаверди. Болалар мактабга борди. Анваржонни у ер бу ердан кулогига хар-хил гаплар чалина бошлади. Бошда бу гапларга эътибор килмади. Огзига кучи етмаганлар хар-хили гап чикаришади. Мени Гулмирам икки дунёдаям менга хиёнат килмайди ,-деб узига-узи гапирарди. Гулмирага хе йук,бе йук сен менга хиёнат килаябсан. Кулогимга шунака гаплар чалинябди деб айтолмасди,айблай олмасди.Нима килишига,кандай йул тутишига хайрон. Уйлаб-уйлаб бир режа тузди. Тижорат иши билан сафарга кетдим деб ,хар доимгидай йулга отланади. Кечкурун хеч кимга билдирмай томга чикиб шифр остига беркиниб ,икки кун пойлокчилик килади. Иккинчи кун кечкурун ёшликдан бирга усган, калин уртоги Собир уйига келади. Анваржон хамма нарсани камерага ёздириб олади. Гулмира Анваржонни шу куни пичоксиз суйди.Фарзандларининг онаси, калбининг маликаси,хаётининг жону-жахони булган,жондан азиз курган умр йулдоши Якин уртоги Собир билан унга хиёнат килишди. Анваржонни дунё кузига тор куринди. Боши айланди. Бутун вужуди даг-даг титради. Чуккалаб утириб олиб йиглади. Бутун хаёти кино лентасидай бир-бир куз олдидан утди. Калбидан нималар кечмади. Узини кулга олди. 
Эртаси куни хеч нарса булмагандай уйга келди. Гулмирага хар доимгидай муомилада булди. Гулмирага ош дамлашни буюрди. Кечкурун ошга ота-оналаримизни чакирамиз. Мени сюрпризим бор ,-деди. Кечкурун Гулмирани хамда Анваржонни ота-оналари келишди. Бирга бутун оила жам булиб овкатланишди. Кейин Анваржон кеча камерада ёзиб олган видеосини хаммани олдида очикдан-очик кургазди. Охиригача куришга хеч кимни бардоши етмади. Киёмат бошланди. Гулмирадан ота-онаси сендай фарзандимиз йук деб воз кечишди .Кудаларидан Анваржондан кечирим сураб, бошларини ерга эгиб,куз ёш тукиб,калби минг пора булиб ,шундай фарзанд устирганликлари учун,узларини лаънатлардилар. Анваржон болаларни олиб колиб Гулмирани уйдан хайдади. Курбон ака махаллада,махалла оксоколи булиб ишлаб нафакага чикган. Бу иснод Курбон акага каттик таъсир килди. Чунки Курбон ака кирмаган хонадон йук. Канча-канча ажрашаман деган оилаларни саклаб колган. Хаммага кулидан келганча панд-насихат килган. Куп ёшлик килиб ,бебошлик килганларни тугри йулга солган. Киска килиб айтганда махалланинг отаси эди. Энди эса куз куриб,кулок эшитмайдиган бундай жирканч холат Курбон аканинг хонадонидан чикса.Анваржон конун тарафдан ажрашди. Судья болаларининг ваколатномасини Анваржонга берди. Гулмира фарзандларидан хам айрилди. Орадан бир ,бир ярим йил утиб Анваржонни тижорат ишида бир тушунмовчилик булиб иши судьга ошди. 3-йил камок жазосини олди. Фарзандларини бу утган уч йил ичида онаси Жамила ая уз каромогига олди. 
Умр оккан дарё каби куз-очиб юмгунча утиб кетар экан. 
Анваржон камок муддати тугаб,уйига болаларининг бошига кайтиб келди. Жамила ая Анваржонни турмуш уртоги улиб,бир фарзанди билан колган Зебо исмли кизга уйлантирди. Зебо хозир уч фарзандни бирдай куриб,оналик мехрини бериб уларни вояга етказябди. Айтганча Зебо якинда яна она булади.
Гулмирага келсак Ота-онаси халигача кечирмади. Боларини хам куролмайди. Куримсизгина бир кулбада ижарада яшаб,бозорга чикиб ул бул сотиб кунини зурга курябди. Курган одам Бу Гулмирами деб зурга танийди. Юзларига ажин тушиб,сочларига ок оралаган. Оппокгина юзлари куёш нурида куйиб бир ахволда.

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37
Жодугар амманинг кирдикорлари..

Маҳалламизда бир телба хотин яшайди Унинг қачон қаердан пайдо бўлганини билмайман. Билганим унинг на ота-онаси ва на опа-укалари бор. Аёл бир хароба кулбада кун кечиради. Унинг бировга зиёни тегмайди-ку-я, бироқ туну кун кўчаларда тентираб юради. Ўзига ўзи гапириб, ўзидан ўзи кулади. Сочлари таралмаган, ювилмаган, уст-боши кир-чир бу хотиндан ўлгудай қўрқаман. Бир куни ўқишдан қайтаётганимда уни кўриб қолдим. У ортимдан изма-из эргашиб келарди. Мен тез-тез одимладим, у ҳам кетимдан қолмади. Юрагим безовта уриши ўзимга ҳам эшитила бошлади. У менга етиб олса, бирор нима қилиб қўядигандай оёғимни қўлимга олдим-да, ортимга қарамай қочдим. Уйга аранг етиб келдим ва ўзимни дарвозадан ичкарига урдим. Жон ҳолатда ичкарига отилганимни кўрган аммамнинг эсхонаси чиқиб кетди.
— Нима бўлди? Жин чалдими? Намунча ортингдан арвоҳ қувгандай ҳовлиқмасанг?
— Ана у… ана у… жинни хотин, амма— Қайси жинни хотин, аввал ўпкангни босиб ол. Тўхта, ҳозир сув олиб келаман. Рангингда ранг қолмабди-ку, намунча титрамасанг.
Бир коса сув ичиб, нафасимни ростладим.— Ана энди гапир, болам, нима бўлди? Тинчликми?
— Назокат жинни ортимдан қувди.
Аммам гапимга маза қилиб, мириқиб кулди.— Эсинг жойидами, ахир у чумолига ҳам озор бермайди-ку. Бечорагинанинг нимасидан қўрқасан?Шу пайт ичкаридан онам чиқиб келди. У янги кўрпачаларни ёйиб, ҳовлидаги каравот устида жой тайёрларкан, меҳмонга келган аммамни юқорига чиқишга ундади. Онам аммамга чой узатиб:
— Опа, айтишларича, шу Назокат жинни, аслида, жинни бўлмаган экан, шундайми? — деб сўради.
— Ҳа, шундай, — деди аммам маъюс тортиб. — Билсангиз, у билан бир синфда ўқиганмиз. Мактабда энг яқин дугоналар эдик. У менга ўз жигаримдай эди. Бирга мактабга қатнардик. Бир партада ўтирардик. Қаерга бормай мен унга, у менга ҳамроҳ эди. Фалакниг гардишини қаранг-а, келин, ким ўйлабди дейсиз Назокатга ўхшаган қиз бир кун келиб мана бундай аҳволга тушишини. Яқин дугонамнинг пешонасига бу қадар аянчли қисмат битилганини кўриб, ичим куяди. Ахир у мактабда кимлардир ҳавас, кимлардир ҳасад қиладиган даражада гўзал, ниҳоятда илмли, одобли, аълочи қиз эди-я. Дугонам ақлини таниши билан китобга ошно бўлди-қолди. Унга ҳавасим келарди. Мен ҳар қанча ўқимай, унга тенглашолмасдим. Назокат туғма истеъдод эди, десам янглишмайман. Назаримда, у эплолмайдиган ишнинг ўзи йўқ эди. Дугонамнинг ажойиб истеъдод соҳибаси эканлиги унинг қойилмақом расмлар чизишидан билинарди. Мен у келажакда тенгсиз рассом бўлади, деб ўйлардим. Ҳаммамиз улғайдик, мактабни тугатдик. Ҳар ким ўз танлаган йўлидан кетди. Йиллар кетини йиллар қувиб ўтди. Бир синфда ўқиган ўттиз беш ўқувчининг бари оила қуриб, бола-чақа орттирди, Назокатдан бўлак. Дугонам мен ўйлаганимдай рассом бўлмади-ю, бироқ тенгсиз архитекторга айланди. Шаҳардаги кўплаб иморатларнинг лойиҳасини мана шу аёл чизган. Ҳа, келин, ҳар қанча ҳайратлансангиз арзийди, бизнинг Назокат ана шундай қўли гул қиз эди. Ўз ишига шу қадар муккасидан кетгандики вақт ўтаётганини асло сезмасди. Уй-жой, машина ва нуфузли фирмага эга ишбилармон хонимга айланди. Ўзи истаган ҳамма ниятга эришган хонимни унга ҳавас билан тикилган кўзлар асло қизиқтирмасди Мен уни охирги синфдошлар учрашувида кўриб, икки оғиз суҳбатлашиб, эришган барча нарсаларидан оилани деб кўз юмиб кечиб юборишга тайёрлигини тушунганман. Кўп ўтмай у эрга тегди. Нариги маҳаллада яшайдиган хотини бемаврид оламдан ўтган Толиб акани деярли ҳаммамиз яхши танирдик. Мен Назокат турмушга чиққанидан ниҳоятда хурсанд эдим. Энди унинг ҳамма нарсаси бор эди. Яратган фарзанд ато этса, бахти тугал бўлади, деб ўйлардим. Хуллас, оилавий ташвишлар билан бўлиб дугонам билан деярли кўришмай кетдик. Орадан ўн йил ўтиб, уни тушкун аҳволда кўриб қолдим. Дугонамдан нима бўлганини сўрадим.— Эрим йўқолиб қолди, уч кундан буён уни излаяпман, — деди у бир аҳволда.Назокатнинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмасди. Шунинг учун унга ўзимча таскин бермоқчи бўлдим.
— Ташвишланма, ўртоқжон, Толиб аканинг яқинлари, таниш-билишларидан сўрадингми? Балки, ака-укасиникидадир?
— Қанақа Толиб ака? Толиб аканг билан яшамаётганимга неча

Давоми 10:30 да
33🔥5
​замонлар бўлди, хабаринг йўқ экан-да. Мен иккинчи турмуш ўртоғимни излаяпман. Майли, мен бора қолай, мелисахонага ўтиб хабар берай, зора улардан садо чиқса, — деди-да, мени бир олам саволлар гирдобига ташлаб кетиб қолди.
Ортидан гаранг бўлиб тикилиб қолдим. Толиб ака билан нега бирга яшамаяпти? Турмушларига нима бўлди? Наҳотки ажрашиб кетишган бўлса? Қачон иккинчи марта турмушга чиқишга улгурдийкин? У ким бўлди экан? Нега менинг бу гаплардан хабарим йўқ? Дугонам шундай оҳангда сўзладики, мен беихтиёр «Наҳотки шу ўзимизнинг Назокат бўлса», дея жойимда қотиб қолдим.
Орадан уч йил ўтиб, Назокатни буткул хароб аҳволда учратдим. У фирмасидан, машинасию уй-жойидан айрилган, ҳаётдан ихлоси қайтган аҳволда эди. Бу сафар ундан ҳеч нарса сўрамасам ҳам ўзи сўзлаб берди.
— Толиб аканинг болаларига оналик қилолмадим. Уларга кун бермай қўйдим. Шу сабаб хотинининг қариндошлари болаларни олиб кетишди. Толиб ака бунга қаршилик қилгани йўқ. Мен ўзимнинг болаларим бўлса, тинч яшаймиз, деб ўйловдим. Лекин чучварани хом санаган эканман, етимларни йиғлатиб, бахтга эришолмаслигимни фаҳмлашга ожизлик қилибман. Хуллас, Толиб ака ичкиликка берилиб кетди. У ҳеч қаерда ишламас, пулни эса аямай совурарди. Бундай давом этаверса, бизнесимга путур етиши мумкин эди. Шунинг учун қўл қовуштириб ўтиришдан кўра, қандайдир чора кўришни афзал билдим. Ўзим нима қилишни билмаганим учун маслаҳат олгани қишлоқда яшайдиган аммамнинг уйига йўл олдим. Яқинларимиздан ҳеч ким шу аммамникига бормасди. У ҳам биров билан борди-келди қилмасди. Билишимча, у ёлғиз яшарди. Иссиқ-совуқ билан шуғулланадиган жодугар, фолбин бўлгани учун ҳеч кимникига сиғмасди. У дардимни эшитиб, эримнинг суратини сўради. Эртаси куни мен унга суратни олиб келдим. У суратга қараб нималарнидир ўқиди.
— Уйингга боравер, ҳеч нарсадан хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади. Бир бош оғриғидан қутуласан, — деди.
Уч кундан кейин эса эрим ғойиб бўлди. Унинг изи ҳам топилмади. Орадан анча вақт ўтиб, Сарвар билан танишиб қолдим. У хотинидан ёлчимаган, менинг ҳам бошим очиқ эди. Хуллас, биз тезда тил топишиб кетдик ва турмуш қурдик. Бир кун уйга вақтли қайтсам, аёл кишининг кулгисини эшитдим. Не кўз билан кўрайки, эрим бошқа бир аёл билан кулишиб ўтирарди. Дилим вайрон бўлганди, одамларни кўришни асло истамасдим. Диван устида ётган эримнинг бош кийимини олдим-да, тағин аммамнинг ёнига жўнадим. У мени табассум билан қарши олди. Эримнинг бу сафар ғойиб бўлиши тасодиф эмаслигини билардим. Орадан бир ҳафта ўтиб, уни милиция ходимлари қайтиб олиб келишди. Бироқ унинг ҳуши ўзида эмасди. Жинни бўлиб қолган эримни шифохонага жойлаштирдим. У ҳали ҳам ўша ерда. Бу орада ишларим ўз-ўзидан ортга кета бошлади. Бу эса мени яна аммамнинг олдига боришга мажбур қилди. Ундан барига изоҳ сўрадим. Аммам эса кулиб:
— Ўзинг шундай ҳаётни истадинг. Мен эса истагинг амалга ошишига бир сабабчи бўлдим, холос. Толиб аканг ҳозир сув остида ётибди. Уни менинг жинларим гумдон қилишди. Марҳум энди ҳеч қачон сув юзига чиқолмайди. Сарвар тирик қолганига қарамай, унинг руҳи ва онгини аллақачон иблис сўриб олган. Эринг ҳеч қачон соғлом одамга айланмайди, — деди.
Аммамнинг оламдан ўтганига икки ой бўлди. Бирор нимани ўзгартиришга қодир эмасман. Мен ўзим билан бирга икки кишининг ҳаётини хароб қилдим. Шу сабаб ўзимни кечиролмаяпман.
Назокат шуларни сўзлаб, узоқ йиғлади. Мен эса уни овутолмадим. Ана шунақа гаплар. Ундан қўрқма, Назокат энди ҳеч кимга зиён етказишга қодир эмас.
Кўчадан эса телба аёлнинг  кулгиси эшитиларди…

Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22😢7👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метан муаммоси.

Метанда навбатда турганларга сабр тилаймиз. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
Аёлнинг қирқ жони...

У болалигидан шу гапни эшитиб улғайди: “Аёлнинг қирқта жони бор, биттаси тамом бўлса, қолгани билан яшайди..” Онаси ҳам, опалари ҳам шу гапга амал қилишарди. Тонг саҳардан туриб сигир соққан, хамир қориб, нон ёпган, ҳовлию кўчани супуриб – сидирган, болаларнинг уст-бошини ювган, меҳмон кутган, эрнинг иддаоларию, қайнонанинг зуғумларини кўтарган, ҳар йилига туғаверган... Онаси шундай яшади, опалари ҳам худди шу тарзда умр кечиришди. У ҳам онасию, сингилларидан ўзгача яшай олмасди. Шундай яшашга мажбур эди, тўғрироғи, мажбур қилишарди. Эсида, еттинчими, саккизинчи синфда ўқиб юрган кезлари эди. Отаси бир машина ўтин келтирди. Уйда ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди, акалари ўт ўргани кетишган. “Кечгача ўтинни ташиб, бостириб қўй” деб тайинлаб кетди отаси. У қуёш ботгунча ўтин ташиди. Қўл-оёғи оғриб, чарчаб қолсада, ташийверди. Кечқурун белида қаттиқ оғриқ туриб, вой-войлаб қолди.
- Нима бўлди? сўради онаси.
- Белим... зирқираб оғрияпти, - инқиллади қиз.
- Жим бўл, овозингни биров эшитмасин, - атрофга аланглади она бу гапларни биров эшитиб қолмадимикан дегандек. Қиз бола белим оғрияпти, демаслиги керак, уят бўлади. Бир ухлаб турсанг, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасан. Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолганини ишлатаверади...
Онаси айтганидай, ухлаб тургандан кейин оғриқ пасайгандек бўлди, аммо асорати қолди барибир. Йиллар ўтди. У ҳам тенгқурлари қатори ойдай қиз бўлиб вояга етди, уни кўз остига олганлар кўп бўлди. Тақдир экан, қишлоқдаги йигитлардан бирига узатишди. Тўйнинг эртасигаёқ қайнона эшикдан бош суқди:
- Келинпошша, тўйдан кейин кир тўпланиб қолибди, ювиб ташланг.
“Хўп” деди у овози ўзига ҳам эшитилмай. Аммо ҳайрон қолди, ахир, янги келин, чилла деган гаплар бор. Бир жойда ўқиганди, бу пайтда янги келинчакнинг вужудида ўзгаришлар рўй берармиш, оғир иш бажаришдан сақланиш керакмиш. Ҳеч нарса дея олмай, бир уюм кирни кечгача ювди. Ҳатто тушлик қилишга ҳам вақтини қизғанди. Кечга бориб яна ўша қурғур бел оғриғи қўзғади. Куёвбола эркаламоқ учун сочларига қўл чўзганида келинчак унинг қўлларидан ўзини бўшатди.
- Бирам белим оғрияптики...
- Ээ, намунча нозик –ниҳол бўлмасанг, бир кир ювганингга шунчами? Ҳеч нима қилмайди, ўтиб кетади, аёлнинг жони қирқта. Биттаси тугаса, қолганини ишлатади...
Келинчак жим қолди. Нима ҳам десин?
Бир йилдан кейин хонадонда қўчқордай ўғил туғилди. Қишнинг аёзли-қаҳратонли кунлари эмасми, чақалоқ совқотиб қолмаслиги учун уйни иситиш керак. Қолаверса, бир уй одам унга кўз тикиб турибди: бу хонадонда ош-овқат, кир-чирга ундан бошқа ким ҳам қарарди. Боласини ухлатиб қўйиб, ташқарига чиқди. Гупиллаб ёғаётган қор юз-кўзга урилади. На эри, на қайнотаси ўтин ёриб қўйишмаган экан. Келинчак катта болтани олиб, бир амаллаб ўтин ёрди, печкани ёқди. Чарчаганиданми, иссиққина печка олдида ўтириб, кўзи илинибди. Бир пайт тарақлаган овоздан уйғониб кетди. Қайнонаси қовоғини солиб ўтирарди. Келинчак шошиб соатга қаради. Тушлик пайти бўлиб қолибдику! Ўрнидан туриб, ҳовли четидаги совуқ ошхонага кириб, ўчоқ ёқди, овқат бошлади. Бир амаллаб тушлик тайёрлаб, дастурхон ёзди. Дастурхонда битта нон қолган экан. “Кўпчиликмиз, бу нон ҳаммага етмайди. Қўшнидан олиб турамиз, тушликдан кейин хамир қориб ташланг, кечгача нон ёпиб олинг. Қишнинг куни калта, қоронғига қолиб кетасиз...” Келинчак индамайгина бош ирғади. Боя ўтин ёрганида белидаги оғриқ кучайганди, хамир қорса нима бўларкан энди?
Кечки пайт хонадон аъзолари иссиққина нонга сариёғ суртиб маза қилиб ейишаётганида келинчак ўз хонасида инқиллаб ётарди. Бу ёқда чақалоғи биғиллаб йиғлайди. Аёлидан хабар олиш учун кирган эри унинг аҳволини кўриб қўрқиб кетди, онасини чақирди: “Она, келинингизни мазаси йўққа ўхшайди...” Қайнона келинни кўриб, қошлари чимирилди: “Ҳозиргиларнинг жони азиз. Ўлмаган бизнинг жонимиз. Туғиб келиб, дам олиб ётиш нималигини билмабмиз. Бугун туғиб, эртаси куни далага ўт ўришга чиқиб кетардик. Хотинингга бало ҳам ургани йўқ, эркалик қилмоқчи. Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолгани билан яшайверади.. ”
Йиллар шу тариқа ўтаверди. Кетма кет фарзандлар кўришди, аммо бирор марта туғруқдан кейин дам олиб ётмади.
17👍2
Давоми 14:29 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
​Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди. Эрига ҳар замонда “дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти” деса, эшитадигани бир гап бўларди: “Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта...”
Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирққа.
Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: “Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган...”
“Тез ёрдам” машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди:
- Онаси, кўзингни оч, сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта...
Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди.
- Дадаси, болаларни сизга, сизни худонинг паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: ўзларини асрашсин. Айтинг– аёлнинг жони қирққта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса...
У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда тугаб қолганди...

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ХАЙР ЯНВАР ❄️

Хайр январ...
Рози бўл биздан...
Қорларинг тўкилган
Шу узун издан.

Хайр январ...
Сенга ташаккур...
... Ва ўзингдан топган,
Ризқинга шукур!

Хайр январ...
Сен гўзал ойсан...
Қаҳратон юзида,
Балққан чиройсан!

Хайр январ...
Йилнинг рошисан...
Ўн икки ойга,
Карвонбошисан.

Хайр январ...
Дилда дойимсан...
Умримга бир йил,
Қўшган ойимсан!

Хайр дейман-у,
Кўнглимда бир чўғ.
Яна январларга,
Етамизми, йўқ?!

Хайр январ...

©Ўлмасбек Самарқандий.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7
Икки аёлимниям бахтсиз қилдим...


Ишонсангиз, бу дунёда армондан оғирроқ юракни эзувчи туйғу йўқ экан. Мен ҳам тақдир чархи бошимга туширган кўпгина аянчли воқеаларни ўйлаганим сари, юрагим эзилиб кетади. Ҳаётда нимагадир эришишим, кимларнингдир розилигини олишим учун умримдаги азиз неъматларимни бой беришимга тўғри келишини тасаввур қилолмасдим.
Онамнинг қаршиликларига қарамай, ўзим кўнгил берган Сунбула исмли қизга уйландим. Онам у билан турмуш қуришимга шу қадар қарши эдиларки, ҳатто тўйнинг эртаси куни бўладиган «Келин кўрди» маросимида ҳам хотиним билан юзлашишни ўзига эп кўрмади. Катта опам қайнона сифатида хотинимнинг оёғи остига онам берган бир метр матони ташлаб кетди. Ўша дамларда, Сунбулага уйланиб, унга жабр қилганлигимни англадим. Чунки бир ота-онанинг кўзига суртиб, асраб-авайлаб катта қилган боласини уни ёмон кўрадиган кишилар орасига олиб келгандим-да. Аммо онам учун муҳими, ўзларига муносиб, бой-бадавлат, кунига битта куйлак ки­йиб, иккинчисини ечадиган хонадон қизини келин қилиш эди.
Бой оиладан чиққан қизларнинг кўзи тўқ бўлади. Нон кўрмай ўсган қизлар кун келиб «Кўрмаганнинг кўргани қурсин» қабилида иш тутиб қолишади. Уларни жиловини қўлга ололмай қоласан. Бунинг устига, бойнинг қизи сени катта мартабаларга эришишингда бир кўприк бўлади. Камбағалнинг қизи сени орқангдан кун кўрмаган ака-укасини боқаман деб, бор-будингни, топган-тутганингни совуради.
Онамнинг гапларида жиндеккина бўлса-да, ҳақиқат борлигини билардим. Аммо қалб амрига қарши бориш, ўзингни севган инсондан айри тасаввур қилиш мумкинмикан?! Мен бундай қилолмадим. Отаси оддий деҳқон, онаси уй бекаси, топиш-тутишлари ҳаминқадар бўл­ган бу оила қизини онам айтган мартаба-ю, шон-шуҳрат, бойликдан устун билдим. Фақатгина ўша қиз билан бахтли бўла олишим мумкинлигига ишончим комил эди. Бироқ онам шунча асъасаю-дабдаба билан эл-юртга ош берганига қарамай, ҳали-ҳамон Сунбула билан яшашга қўймаслигини бот-бот такрорлаб турарди. Шу боис, хотинимнинг ҳар бир ишидан ишкал қидирарди. Тўйимиздан уч ой ўтиб, хотинимнинг бўйида бўлмаётгани онам учун айни муддао бўлди.
Менга туғмас келин керак эмас!- деди бир куни эрталаб дастурхон атрофида жамулжам ўтирганимизда.
Фарзанд билан давлатнинг эрта-кечи йўқ, хотин,- деди дадам вазиятни юмшатиш учун. Аммо онамнинг ранги оқариб кетди.
Қадами қутлуғ келин келганидан ой ошади. Паст табақадан чиққан қиз қанақасига нас­ли тоза бола туғиб бериши мумкин. Ўзи бизникига келганидан буён тузук-қуруқ овқат еяётган бўлса керак.
Онамнинг бу тазйиқи Сунбулага оғир ботиб, йиғлаганча уйга кириб кетди. У кетиши билан дадам иккаламиз онам билан тортишиб қолдик. Онам эса:
Кўчадан келган келгинди мендан азиз бў­либ қолдими? — дея уввос солиб йиғлашга тушди. Уларни овутолмадик. Мен ҳам жаҳл қилганча ишга отландим. Дадам ҳам тезда чиқиб кетди. Кечга томон уйга келсам, кўп йиғлаганидан Сунбуланинг кўзлари қизариб, шишиб кетган экан. Кийимларимни алмаштириш баҳонасида уни уйга чақириб, эрталабки гап-сўзлардан хафа бўлмаслигини айтдим.
Негаям мени севиб қолдингиз? Нега менга уйландингиз?! Онангиз иккаламизни барибир бирга яшатмайдилар. Бугун менга бир ой муҳлат бердилар. Агар бўйимда бўл­маса, ўз хоҳишим билан уйдан чиқиб кетишим керак эмиш.
Хотинимга онам бунақа шартни бекорга қўймаганлигини англаб турардим. Бироқ онам ўнг қўлим бўлса, хотиним чап қўлим. Қайси бирини кессам ҳам вужудим оғ­рийди. Ноилож Сунбулага сабр-тоқат тилаб, ҳаммаси яхши бўлишига умид бердим-да, ишларимга овуниб кетдим. Онам шарт қилиб қўйган бир ой қандай ўтди, билмайман. Хотинимнинг бўйида бўлмади. Онам эса яна эски дийдиёсини бошлади.
Қаёқдан ҳам бошимга шу туғмас хотинни етаклаб келдинг. Энди шуни деб эл-юрт олдида юзим қо­ра бўладими? — деди асабийлашиб. Орага дадам тушди. Онамни тинчлантирди. Ўртадаги жанжал хотинимга яна бир ой муҳлат бериш билан тугалланди. Энди Сунбула иккимиз кечаю-кундуз Худодан фарзанд беришини сўрардик. Оҳларимиз кўкка етди чоғи, бир ой ичида хотинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлди.

Давоми 17:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21🔥4👍1😁1
Forwarded from ﷽𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽﷽
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🅰️🅰️🅰️🅰️   🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🦋
   
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🤎𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰🤎

🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅
🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋
🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ🌟👜
🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️

❤️‍🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️‍🔥

🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈

❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️‍🔥🫀

https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄


#5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2