📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.5K subscribers
6.4K photos
2.15K videos
44 files
13.7K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Чиндан хам Холида хола Гулширин янги келин булган кезларида тикув ма-шинкаси ёнига утирса, "бошимни огритиб юбордингиз" деб куймасди. Аслида тикув машинасининг овози куп хам баланд эмас. Дадаси Гулширинни-нг туйига энг сунгги русумдаги компь-ютерлашган тикув машинасини совга килганди. Кейинчалик узи хам болала-ри кичиклиги, рузгор ташвишларига уралашиб колгани сабабли тикиш-би-чишни йигиштириб куйди.
Зубайда опанинг кизи Сабохат бирор соатлардан сунг чикди. Унинг кулида одмигина мато бор эди. Гулширин мий-игида кулиб куйди: "Зубайда опа мени кунгли огримасин деб кизини юбориб-ди. Олдин шу оддийгина матодан бирор нима чикарсин-чи, деб уйлаган".
Уша куни Гулшириннинг уй четида ёт-ган тикув машинаси устидаги гилоф очилди. Углига "кайчини олиб бер, ул-чагични топиб бер" деб узига ёрдамчи килиб олди. Эрига айтиб, каравоти ёни-га бичишга кулай булиши учун текис тахта куйдирди. Оркасига ёстик тираб утирди, матони етти эмас, етмиш марта улчади. Бу ишларни шунчалик согинган эканки, берилиб кетди. Кули ишдаю, хаёли коллеждаги укувчилик йилларига кетди. Ушанда гурухдаги кизлар билан ким энг чиройли тикади деб мусобака уйнашарди. Устози доим Гулширин топ-ган фасонларни мактарди, "чокларинг тоза чикади" дерди. Гулширин килаёт-ган ишига шу кадар берилиб кетдики, бундан завкланарди. Машинаси хам одам кулларини хис этгандек шувиллаб ишларди. Эртаси куни тушга якин куй-лак тайёр булди. Тезрок эгасига топши-ргиси келиб, "бор, Сабохат опангни ча-кириб кел" деди. Куйлакни кийиб кур-ган Сабохатнинг кузлари чакнаб кетди - куйлак чиндан хам устига куйиб куй-гандай тикилган, узига жудаям ярашганди.
- Вой, янгажон, ёнгинамизда шундок кули гул тикувчи туриб, мен кимларга ялиниб юрибман-а! Булди, келинлик кийимларимни сиз тикасиз!
Ойнада узини хар томондан томоша килаётган Сабохатга караб Гулширин завкланиб кулди, узини ишидан гурур-ланди.
Чиндан хам Сабохат уша куниёк куй-лаклик матоларини олиб чикди. Гулши-рин иккиси хар бир матога мос фасон чизишди, Сабохат телефонидан интер-нетга уланиб, турли янги бичимдаги куйлакларнинг суратини олди. Ун кунга колмай кизгинанинг келинлик куйлак-лари тайёр булди. Келиннинг туй либос-ларини куришга келган кизлар хам бир-биридан бежирим куйлакларни куриб хаваслари келди. "Тикувчингиз ким, манзилини бизга айтинг" дейишди. Ки-зининг либослари тез ва осонгина бит-ганидан Зубайда опв хам хурсанд. Туй-дан бир кун олдин Гулшириннинг олди-га чикди.
- Узим айланай сиздан, келинжон. Тиккан куйлакларингиз кизимнинг бир хуснига ун хусн кушди. Канийди, оёгин-гиз тузалиб кетган булсаю, узингиз даврани тулдириб утирсангиз. Туйга боролмасангиз хам мана буни олиб ку-йинг-у, Гулширинга бир даста пул узат-ди.
- Зубайда опа, мен куйлакларни пул учун тикканим йук.
Мендан Сабохатхонга туй совгаси була колсин. Худо хохласа, угил курса, угли-нинг туйида бошидан охиригача уйнай-ман. Пулни узингизга олиб куйинг, кам-чиликларингизга ишлатарсиз.
Зубайда опа Гулширинни узок дуо килди.
Тез орада шу атрофда яшайдиган киз-жувонлар махаллада чиккан янги чевар дарагини эшитиб кела бошлашди. Хали тулик согайиб кетмаган Гулширин уларнинг илтимосига йук деёлмас, бир томондан эса кайнонасидан хижолат буларди. Илгари бу ишларни ёктирма-ган Холида хола келини мижозлари бе-риб кетган пулларни икки куллаб узига тутказгач, индамай куя колди. Кайтан-га, "куйлакларни тезрок-тезрок тикиб беринг" деб куймайди. Купдан буён иш-сиз булиб колган Зохиднинг кули хам пул куриб колди. Гулширин эрига бил-дирмай унинг шими, куйлаклари чунта-гига пул солиб куярди. Кейин кийимла-рни ювишдан олдин чунтакларини тек-шириб курган киши булиб, "вой, каранг Зохид ака, чунтакларингизга пул солиб куйган экансиз, топиб олдим" дерди.
Зохид "топиб олинган" пуллар каердан келаётганини билса-да, индамай куяр-ди. Уларнинг муносабатлари на иссик, на совук. Ришталарни олдингидек бог-лашга дилга тушган тугунлар халал бе-рарди. Гулширин имкон тугилди дегун-ча бу тугунни ечишга харакат килар, Зохид эса хамон йулини тополмаётган йуловчи сингари аросатда эди.
Дилфуза Зарипова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35👍9
Нихоят Гулшириннинг оёгидаги гипс олинадиган кун келди. Оёгини махкам кисиб турган кишандан халос булган аёлнинг кувончи чексиз. Тушакка мих-ланиб ётган кунларида "бир умр шу ахволда колиб кетсам нима булади?" деган вахима ораларди юрагига. Врач "олдинига култиктаёкда юришни урга-насиз, кейин узингиз юра бошлайсиз. Чопкиллаб кетганингизда бизни хам унутманг" деганида кувончдан кузла-ридан ёш чикиб кетди. Энди у яна юра олади! Яна болалари билан бирга кадам босади, уни согиниб колган хов-лида чопкиллаб хизмат килади. Энди хеч нарсадан нолимайди. Дунёда хеч нарса саломатликка тенг келмас экан.
Култиктаёкда битта-битта кадам таш-лаб юришни ургана бошлади. Оёклари яна ерни хис килганида ундан бахтиёр-рок одам йук эди. Энди култиктаёкда суяниб булса хам узи овкат тайёрлай олади, утириб, енгил кирларни ювади. Энг мухими-хеч кимга ортикча ташвиш булмайди. Аста-секин култиктаёкни бир четга куйиб, уй ичида узи хеч ким-нинг ёрдамсиз кадам ташлашни ургана бошлади. Эндигина атак-чечак килиш-ни урганаётган гудак сингари девор ушлаб бир-бир кадам босади, гавдаси-ни тутиб олиб, хеч нарсага таянмай юришга уринади. Аввалига курка-кур-ка кадам ташлаётган Гулширин бора-бора дадиллик билан юра бошлади. Биринчи марта хона ичида узи юргани-ни хеч ким курмади. Гулширин эса ку-вончини ким биландир булишгиси кела-рди. Шуни билгандай эри у турган хона томон кириб кела бошлади. Зохид те-лефонда ким биландир берилиб гапла-шаётгани учун каршисига кувонч билан чикаётган хотинини пайкамади. Шошиб ичкари хонага кириб кетди. Гулширин эрини хайрон колдириш учун унинг ор-тидан кадам ташлади. Аммо эшик ол-дига етганида такка тухтаб колди.
- Дустим, илтимос, менга Нозиманинг аник манзилини топиб беринг. Мен бо-ламни куришим керак. У бизнинг муха-ббатимиз меваси. Уларни шунчаки куй-иб юборолмайман.
Гулшириннинг бошига осмон кулаб тушгандек булди гуё. Куз олди корон-гилашиб, гандираклаб кетди. Демак, эри Нозимани хамон унутолмаган, уни топиш илинжида. Гулширин уртадаги муносабатларни тиклашга хар канча уринса хам Зохиднинг бефарклиги са-баби шу экан-да.
- Майли, дустим, кунгирогингизни кута-ман, - Зохид гапини тугатиб, ортига бу-рилди-ю Гулширинни курди. Унинг ран-ги докадек окариб кетганини куриб ха-мма гапни эшитганини англади. Узини оклашга суз тополмади.
- Мени тушун, углимни топишим керак. У менинг фарзандим, - дея олди зурга.
Гулширин жавоб бермади. Унинг бир дакика олдинги кувончидан асар хам колмаган, куз ёшлари юзини ювиб ту-шарди. Улар муносабатларини ойдин-лаштирмай туриб ховлида кий-чув ово-зи эшитилиб колди. Аёл кишининг "Вой- дод, ёрдам беринглар!" деган кичкири-ги, эркак кишининг "Улдираман сени!" деб бакиргани, Холида холанинг карга-нгани эшитилди. Зохид югуриб, Гулши-рин эса оксоклана оксоклана ховлига чикишди. Ёрдам сураб кичкираётган овсини Ирода экан. Кайниси Зафар унинг сочидан бураб тортар, "Фохиша, сен улишинг керак!"деб бакирар, Иро-данинг дуч келган жойига тепар, Холи-да хола эса бошини чангаллаганча "Шарманда булдик, хонадонимизни на- хсга ботириб юрган экан бу. Бошимизга келган балолар шунинг касридан экан" деб уввос соларди. Гулшириннинг юра-ги шувиллаб кетди. Кайниси Ироданинг килмишларини билиб колганга ухшайди
Зафар ошхонага кириб куй суядиган пичокни олиб чикиб, Ироданинг устига бостириб кела бошлади. Гулширин дах-шатга тушиб, узини кайниси томон отди унинг кулидаги пичокка тармашди: "Ундай килманг, укажон! Узингизни бо-синг". Зафарнинг кулидаги пичок оти-либ нарирокка бориб тушди. Кайниси Гулширинни бор кучи билан итариб юборди, у зарб билан деворга урилди. Якиндагина машина зарбидан азият че-ккан эмасми, суяклари зиркираб огри-ди, кузи тиниб кетди. Узига келиб улгу-рмасидан кайниси унинг устига бости-риб келди.
- Бу-ку, бир бузуки экан, сиз-чи?! Сиз уларга кушмачилик килдингизми? Уйи-мни сотдим деб алдаб, бу ифлосга бе-риб куйибсиз-да! Канча пул берди куш-мачилигингиз учун?
- Зафар, гапингни уйлаб гапир! - Зохид шахд билан келиб, укасини силтади. - Нима деяётганингни биласанми? Нима-лар буляпти узи?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
32👍23👏2
Фол туфайли пароканда бўлган оила..

“Тилла асбобларингизни келинингиз олган. 5-10 кун ичида қариндошлари келгандир. Ўша қариндошига бериб юборган”. Фолбиннинг сўзларини эшитиб Раҳимахон довдираб қолди. Келини тушганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Келини бор деса бор дегудек. Ножўя ҳаракатини шу вақтгача сезмади. Аммо фолбиннинг сўзларидан кейин кўнгилга гумон ин қуриб бўлган эди. Фолбиннинг олдидан бир аҳволда уйига етиб келди. Ҳовлисида кутиб олган келини кўзига бошқача бўлиб кўриниб кетди. Ҳушламайроқ саломига алик олиб, хонасига кириб нима қилиш кераклигини режасини туза бошлади.
Ўша кундан бошлаб Раҳимахоннинг оиласидан хотиржамлик кўтарилди. Келинининг ҳар бир ҳаракати шубҳали кўриниб: “Шу вақтгача ичимда илон сақлаган эканман”, деган ўй бир зумга ҳам тарк этмади. Арзимаган нарса бўлиб кўринган нарсадан катта жанжал кўтариб, ахири “ўғри” деган ном билан келинини уйдан ҳайдади. Гапни нимадалигини билмоқчи бўлган ўғлини жеркиб ташлади. Онасининг важоҳатига қарши бора олмаган ўғил хотини билан ажрашишга мажбур бўлди.
Раҳимахон кўнглидагидек келин топгунига ҳам анча вақт ўтди. Бу орада уйдан ҳайдалган келин бошқа турмуш қуриб, ўғилчалик бўлди.
Кўнглига ёққанини топиб, тўй тараддудини бошлаган Раҳимахон уй жиҳозларини тозалашга уринди. Не кўз билан кўрсинки тутилмайдиган чиннилар ичида келинни ўғрига чиқаришига сабаб бўлган тилла асбоблари турарди. Оёқ-қўллари музлаб қолди. Бир оилани пароканда бўлишига, гулдек келинига туҳмат қилишига сабаб бўлган фолбинни ҳам, унинг сўзига кирган ўзини ҳам ич-ичдан қарғади. Аммо ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмас эди.
Бир нарсасини йўқотган, бирор ишда шубҳага борган кимса, айниқса илмсиз, маърифатсиз аёл-қизлар ёки тушкунликка тушган инсонларнинг аксарияти муаммонинг ечимини топиш учун фолбинларга боришади. Оилавий ажримларнинг келиб чиқиши, акани укадан ажратадиган, қудалар, қўшнилар, ҳамкасблар орасига совуқчилик туширадиган фолбинлар ўзларини ғайб илмини билишларини даъво қилишади. Фолбинларга борувчилар эса вақтлари, соғлиги, пули бекорга кетганлигини ҳисобини қилишмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз”.
“Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар етказса, бас, Унинг Ўзидан бошқа уни кетказадиган (куч) йўқдир. Агар Сизга бирор яхшилик (етказиш)ни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи (куч) ҳам йўқдир. Уни (фазлини) бандаларидан хоҳлаганига етказур. У Kечиримли ва Раҳмлидир” (Юнус сураси, 106-107 оятлар).
Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Шунда у Зот: “Улар хеч нарсага арзимайдилар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?” дейишди. У зот: “У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олиб,”оғайниси”нинг қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб, илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар”, дедилар” (Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар).
Бир киши жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида келиб, қўлига бир нарсани беркитиб бу нима деб сўради. Шунда Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқдан очиқ фолбин эмасликларини айтиб, “фолчи-ромчилар дўзахийдир” – дедилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келса-ю, гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди” (Тобароний ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:”Ким тугун тугиб, унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади”, деб айтганлар (Имом Насоий ривоят қилган).
Демак, фолчи-ромчиларга бориш ва улардан ўз муаммоларини ечими йўлида ёрдам сўраш гуноҳи кабиралардан бири эканлигини билдик. Биз ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳ таолодан мадад ва ёрдам сўрашимиз, Унинг Ўзигагина илтижо қилишимиз лозим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11👍4
Қайнона...

Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:

- Ҳа , дадаси ...

- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... Овқат қуюқ бўлса ҳам.

Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:

- Ахир .... Нимага ... ?

- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям билмадим. Биласан, -

шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,

- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...

- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига тушундим.

Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келарди...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15🔥5
Овсинимга душманлик қилдим...

“Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман.
Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман.
Болалигимни жуда яхши эслайман. Мулойимгина қизалоқ эдим. Ота-онам бирор нарса олиб беришса, аввалини боғчадаги, кўчамиздаги ўртоқларимга тарқатиб, улардан ортганини ўзим ердим ёки ўйнардим. Мактабга борганимда ҳам атрофимда дўстларим, ўртоқларим кўп эди. Аълочи ўқувчи бўлганим учун ўқитувчиларим ҳам, синфдошларим ҳам яхши кўришарди. Айрим яхши ўқийдиган ўқувчи қизларга ўхшаб, паст ўзлаштирадиган синфдошларимга лаб буриб, “осмон”дан қарамасдим.
Мен шунчалик самимий, шунчалик оқкўнгил қиз эдим-ки, мен учун ҳамма — хоҳ у камбағал бўлсин, хоҳ у бой, хоҳ аълочи, хоҳ паст баҳода ўқийдиган, хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, ИНСОН эди. Ана шу руҳда тарбияланиб, ана шу руҳда улғайдим.
Шундай беғубор ва самимий феълим сабабми, гарчи олий маълумотли, обрў-нуфузли хонадоннинг арзандаси бўлсам-да, маҳалламизнинг оддий оилаларидан бирига келин бўлиб тушдим. Турмуш ўртоғим билан синфдош бўлганмиз.
Менга уйланганидан кейин омад қуёши кулиб боқиб, эрим ҳам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Мен мактабда дарс бера бошладим. Бировдан кўп, бировдан кам яшай бошладик. Иш жойимда ҳам кунба кун обрўйим кўтарилиб борди. Ҳатто иш бошлаганимнинг учинчи йили мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинландим. Карьерам, моддий аҳволимдан қониқардиму, аммо оилавий ҳолатимдан, тўғрироғи турмуш қурганимга уч йил тўлаётган бўлса-да, ҳануз фарзанд кўролмаётганимдан ўкинардим.
Ота-онам, қавм-қариндош, дўсту танишлар билан юзма-юз келиб қоладиган бўлсам, ҳозир яна ўша саволга рўпара келаман, “янгилик борми?” деган сўров юрагимга наштар бўлиб ботади, деган ҳадикда юрак ҳовучлаб турардим. Турмушимизнинг тўртинчи йили эрим ўқишни тамомлади. Бу орада бир неча марта даволандик. Шифокорлар менда яллиғланиш асоратлари борлигини таъкидлашди. Айб мендалигини билиб, эрим ҳам, оила аъзолари ҳам терс муносабатда бўла бошлашди. Бир пайтлари бошимдан сув ўгириб ичишга тайёр турган қайнонамнинг, мени бошига кўтариб юришга ваъда берган эримнинг камситишлари, руҳий зарбалар бора-бора мени асл феълимдан тамоман узоқлаштираверди.
Ҳар кунимни, “эрим мен билан ажрашади, онаси унга бошқасини олиб беради”, деган хавотир билан кутиб, шу ҳадикда кузатардим. Тирноқ кутиб тунларни тонгларга улаб, ёстиғимни кўз ёшларим билан ювиб чиқадиган кунларимнинг бирида қайнимга келин туширишди. Тўйда елиб-югуриб хизмат қилдим. Аммо гарчи очиқчасига айтишмаса-да, имо-ишоралар, ҳатти-ҳаракатлари билан тўй одатларига ирим қилиб мени қувгандек, яқинлаштиришмади.
Ҳатто қирқ кунгача гўшангали уйга ҳам йўлатишмади. Юрагим зардобга тўлар, кўзларим тўлиб-тиқилиб йиғлагим келса ҳам, кўз ёшимни сиртга чиқармайдиган бўлдим.
Овсинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач, қайнонамнинг зулми яна ошди. Бозор-дўкондан тансиқ егуликлар олиб келади-ю, атайлаб менга кўрсатганча келинига беради. Овсинимнинг қўлини совуқ сувга урдирмай, асраб-авайлаб, эрта тонгдан қош қорайгунча мени хўрлаб ишлатади.
Бу орада олти-етти соат мактабда рўшнолик кўраман. Овсинимни шундай ёмон кўриб кетдим-ки, туну кун ҳомиласи нобуд бўлишини истаб Худога ёлворардим. Ҳа-ҳа, мен шундай разил аёлга айлангандим. Ўша кезларни хотирласам, ўзимдан нафратланиб кетаман.
Бир куни ишдан қайтаётсам, маҳалламиз қишлоқ врачлик пунктида ишлайдиган гинеколог дўхтир тўхтатди:
“Мана буни овсинингизга бериб қўйсангиз, илтимос. Ўзим бериб қўярдиму, аммо ҳозир жуда шошиляпман, болаларимни боғчадан олишим керак эди, - деб қолди.
Қўлидан олсам, овсинимнинг бетоблиги, зудлик билан касалхонада даволаниши кераклиги ҳақидаги шифокор хулосаси экан. Қувончим ичимга сиғмай кетди. Уйга бориб, шифокор қоғозини яшириб қўйдим. Ҳалиги дўхтир, “овсинингизнинг хасталиги жиддий, албатта даволаниши керак”, деганди.

Давоми 11 : 30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31
Ўзимча аввалига яшириб қўяман, кейин бирор жойдан эшитишса, эсимдан чиқибди, деб бермоқчи эдим. Орадан бир ҳафта вақт ўтди ҳеч ким дўхтирнинг тавсиясини сўрамади-ю, ​​​​​лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман....

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢1311👍4
Телефонингиз экранига чиройли  расм видёлар  керакми бизнинг канал айнан  сиз учун😍

💥гуллар
💥мевалар
💥манзаралар
💥бисерли исмлар
💥 чиройли расмлар


Барчаси шу каналда🤩👇
https://t.me/+fL44T_fAm9E5NmY6
https://t.me/+fL44T_fAm9E5NmY6
Фасонлар канали🤩👇
https://t.me/+xcH9Jjg0pEthODQy
https://t.me/+xcH9Jjg0pEthODQy
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёда Аёл кишини энг яқин инсони,
Бу унинг умр йўлдоши бўлар экан бир - бирингизни авайлаб асранг вақт бизни кутмайди.
Умр оқар дарё.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
Қўшничилик ҳақлари...

• қўшнининг тинчлигини таъминлаш.
• қўшнининг сир-асрори ва айбу нуқсонини фош қилмаслик, чунки қўшни қўшнининг сиридан хабардор бўлиб қолиши эҳтимоли катта бўлади.
• хурсандчилигига ҳам, ғам-ташвиш, мусибатига ҳам ҳамдард бўлиш.
• чақирганда лаббай деб бориш.
• бемор бўлса, чиқиб кўриш
• қўшниси муҳтож бўлганида қодир бўлса ёрдам бериш.
• қўшнисига ҳар қандай суратда озор етказишдан сақланиш.
• қўшнисининг изнисиз унинг ҳовлисидан шамол ва қуёшни тўсадиган даражада деворни баланд кўтармаслик.
• уйни сотишдан аввал ён қўшнига таклиф қилиш. бу нарса шуфъа ҳаққи дейилади. уйни сотмоқчи бўлган одам аввал қўшнисига таклиф қилади.
• қўшни қарз сўраганда бор бўлса қарз бериш.
• ўзаро аразлашган қўшниларни яраштиришга ҳаракат қилиш.
• қўшнидан етадиган озорга сабр қилиш.
• қўшнини ғийбат қилмаслик, ғийбат қилинганда эса уни ҳимоя қилиш.
• қўшнига биринчи бўлиб салом беришга ҳаракат қилиш.
• қўшни вафот этса жанозасига қатнашиш.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍51
​Етимнинг дуоси...

Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.

Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.

“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.

40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.

Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20😢8
​​​​Ҳижобга кирган аёл ҳикояси...

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍1
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇
5
​Қизимнинг отаси ким?!

Ҳаёти изтироб ва зулм билан ўтган инсонларнинг ичида муаззам бир илм бўлади. Одатда ахлоқ уларнинг умуртқасига айланади. Энг яхши китобларни ёзади улар, чунки зулм қалб кўзини очган қўйган бўлади.

Ҳазрати Ваҳший ва Ҳинднинг мусулмон бўлиш сабабини биласизларми?  Ҳинд, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг юрагини олиб чайнамоқчи бўлганида Ҳамза розияллоҳу анҳуга жаннатдаги мақоми кўрсатилган эди. Шунда Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳим, бу мақомга эришмоғим сабабчиларига ҳидоят бер!" – дея дуо қилганди, шаҳид бўлишидан аввал. Жаллодига жаннат сўраган эди.

Бу эсимга тушганида бизга ҳам зулм қилган бечораларнинг бориб пешонасидан ўпиб келгим келади. Яхшиям борсан, ўз ролингни зўр ижро қилдинг дея.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: "Ким Абу Дамдамга ўхшашни хоҳлайди? У ҳар куни эрталаб уйидан чиққанида , Аллоҳим! Мен ҳаммадан розиман! Розилигимни ҳаммага  садақа қиламан", – дер эди". (Иҳёу улумиддин, имом Ғаззолий)

Ҳеч биримиз бу дунёга ёмонликларни тафтиш қилиш ва яхшиликларни исбот қилиш учун келганимиз йўқ. Интиқом ёки баддуо мўминга ярашмайди. Зеро, сийрат китобларида кўрдимки, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг қотилларига ёрдам берганларнинг ҳаммасини, жами тўқсон беш минг (95.000) кишининг жонини олган эди.

Новвой Али афанди бир кун болаларнинг тандирга олов ёқиш учун ўтинларнинг теп-текис бўлганларини ажратиб қўйиб эгриларини ёқаётганини кўриб қолди. "Нега тўғри ўтинларни ажратдингиз?"  – деб сўради.
"Улардан болта ва кетмонга даста (соп) қилмоқчимиз", – деб жавоб беришди. Али афанди бу жавобни эшитиб ерга чўккаллаб ўтириб қолди, осмонга қараб: "Ўтинларнинг ҳам тўғри бўлганлари ўзини оловдан, ёнишдан қутқариб қолмоқда, сен-чи, эй инсон, сен нега эгрисан?!"  дея йиғлашга тушди.

Яра ўликларга оғриқ бермайди. Яраларнинг изтиробини ҳис қилаётганлар қалби ўлмаган тириклардир. Нега баъзан Аллоҳ каломидан кўп ва хўп баҳс қиламизу, ҳеч ким ўгит олмайди? Чунки яранинг  оғриғини ҳис қилиш учун тириклик лозим.

Ва гуноҳларнинг ҳиди бўлади, буни ҳамма ҳам билавермайди. Одатда ғийбат, иғво ва фисқнинг ини бўлган жойларда касаллик ҳам қайнайди. Ҳиди чиқиб туради гуноҳларнинг. Бизни чарчатмайдиган ягона нарса шикоят бўлиб қолди.

Ибн Жавзий дейдики: "Салафлар дардларини бировларга гапиришни севмас эди. Ҳатто дардини достон қилса ҳузур-ҳаловат топишига ишонганида ҳам!"

Инсонларга шикоятчи бўлиш –  заифлик. Мусибатни яшириш эса куч ва иззатнинг аломатидир.
Абу Абдуллоҳ Қарший ҳазратларига орифлардан бири: "Ибодат қиламан, аммо ҳаловатим йўқ, нима қилсам бўлади?" – деганида, "Сенинг ёнингда Иблиснинг Дунё исмли  қизи бор. Отаси, албатта, қизининг уйига меҳмонга келади. Ўша қизнинг уйи сенинг қалбинг, иблис кирган ҳар бир уйга фасод олиб киришидан шубҳанг борми?" – деб жавоб берган эди.

Шайтоннинг энг буюк ҳийласи ўзининг борлигини унуттиришдир.
Биз ўз эгрилигимизни кўрмагунимизча тўғри нарсаларни ҳам эгри кўраверамиз.
Ҳа, орифларнинг ёнига ўз қизини боғлаб қўйган махлуқ биз авомларни тинч қўядими? Борми ёнимизда, уйимизда ўша "қизлар"дан? Ҳатто битта эмас,"қизлар"имиз кўп. Отаси-чи? Меҳмонга келиб турибдими? Асосийси, "қизларимиз"нинг "ота"сини унутмайлик!

Марзия Сайдам


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
https://t.me/+3uQ-pRq07eI3ZmUy
5
​Қизимнинг отаси ким?!

Ҳаёти изтироб ва зулм билан ўтган инсонларнинг ичида муаззам бир илм бўлади. Одатда ахлоқ уларнинг умуртқасига айланади. Энг яхши китобларни ёзади улар, чунки зулм қалб кўзини очган қўйган бўлади.

Ҳазрати Ваҳший ва Ҳинднинг мусулмон бўлиш сабабини биласизларми?  Ҳинд, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг юрагини олиб чайнамоқчи бўлганида Ҳамза розияллоҳу анҳуга жаннатдаги мақоми кўрсатилган эди. Шунда Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳим, бу мақомга эришмоғим сабабчиларига ҳидоят бер!" – дея дуо қилганди, шаҳид бўлишидан аввал. Жаллодига жаннат сўраган эди.

Бу эсимга тушганида бизга ҳам зулм қилган бечораларнинг бориб пешонасидан ўпиб келгим келади. Яхшиям борсан, ўз ролингни зўр ижро қилдинг дея.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: "Ким Абу Дамдамга ўхшашни хоҳлайди? У ҳар куни эрталаб уйидан чиққанида , Аллоҳим! Мен ҳаммадан розиман! Розилигимни ҳаммага  садақа қиламан", – дер эди". (Иҳёу улумиддин, имом Ғаззолий)

Ҳеч биримиз бу дунёга ёмонликларни тафтиш қилиш ва яхшиликларни исбот қилиш учун келганимиз йўқ. Интиқом ёки баддуо мўминга ярашмайди. Зеро, сийрат китобларида кўрдимки, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг қотилларига ёрдам берганларнинг ҳаммасини, жами тўқсон беш минг (95.000) кишининг жонини олган эди.

Новвой Али афанди бир кун болаларнинг тандирга олов ёқиш учун ўтинларнинг теп-текис бўлганларини ажратиб қўйиб эгриларини ёқаётганини кўриб қолди. "Нега тўғри ўтинларни ажратдингиз?"  – деб сўради.
"Улардан болта ва кетмонга даста (соп) қилмоқчимиз", – деб жавоб беришди. Али афанди бу жавобни эшитиб ерга чўккаллаб ўтириб қолди, осмонга қараб: "Ўтинларнинг ҳам тўғри бўлганлари ўзини оловдан, ёнишдан қутқариб қолмоқда, сен-чи, эй инсон, сен нега эгрисан?!"  дея йиғлашга тушди.

Яра ўликларга оғриқ бермайди. Яраларнинг изтиробини ҳис қилаётганлар қалби ўлмаган тириклардир. Нега баъзан Аллоҳ каломидан кўп ва хўп баҳс қиламизу, ҳеч ким ўгит олмайди? Чунки яранинг  оғриғини ҳис қилиш учун тириклик лозим.

Ва гуноҳларнинг ҳиди бўлади, буни ҳамма ҳам билавермайди. Одатда ғийбат, иғво ва фисқнинг ини бўлган жойларда касаллик ҳам қайнайди. Ҳиди чиқиб туради гуноҳларнинг. Бизни чарчатмайдиган ягона нарса шикоят бўлиб қолди.

Ибн Жавзий дейдики: "Салафлар дардларини бировларга гапиришни севмас эди. Ҳатто дардини достон қилса ҳузур-ҳаловат топишига ишонганида ҳам!"

Инсонларга шикоятчи бўлиш –  заифлик. Мусибатни яшириш эса куч ва иззатнинг аломатидир.
Абу Абдуллоҳ Қарший ҳазратларига орифлардан бири: "Ибодат қиламан, аммо ҳаловатим йўқ, нима қилсам бўлади?" – деганида, "Сенинг ёнингда Иблиснинг Дунё исмли  қизи бор. Отаси, албатта, қизининг уйига меҳмонга келади. Ўша қизнинг уйи сенинг қалбинг, иблис кирган ҳар бир уйга фасод олиб киришидан шубҳанг борми?" – деб жавоб берган эди.

Шайтоннинг энг буюк ҳийласи ўзининг борлигини унуттиришдир.
Биз ўз эгрилигимизни кўрмагунимизча тўғри нарсаларни ҳам эгри кўраверамиз.
Ҳа, орифларнинг ёнига ўз қизини боғлаб қўйган махлуқ биз авомларни тинч қўядими? Борми ёнимизда, уйимизда ўша "қизлар"дан? Ҳатто битта эмас,"қизлар"имиз кўп. Отаси-чи? Меҳмонга келиб турибдими? Асосийси, "қизларимиз"нинг "ота"сини унутмайлик!

Марзия Сайдам


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🌕ХАЙРЛИ ТУН🌕❄️

🌙Азизларим мехрибонларим
Олисдан топган яқинларим
Кетказган кўз нурингиз
Мегабайтингизга рози бўлинг.
Биз сизлар учун доимо
хизматдамиз💜
🌙Тунингиз Хайрли ўтсин
Яхши дам олинг🌙

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🔥2
❄️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ❄️

🌧 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНСИН☀️

🌦 Ҳар тонг — янги имконият, янги умид. Уни дуо билан бошласак, кунимиз ҳам фаришталар қўриқловида ўтади.

🤲 Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун тинч, файзли, баракотли, хурсандчиликка бой кунлардан қилсин! Омин!



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қадрдоним бу ажойиб шеърни сизга илиндим 😊ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ😘

Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
Тўқликка шўхлик...

-Углим,Назира холангни кушниси Зулфияхоннинг ой деса ойдек,кун деса кундек,акилли ,хушли одобли,кули гул чевар ,чиройли кизи бор экан. Обру-эътиборли оила булгани учун,хар тарафдан совчилар келаётганмиш. 
-Ойижон келин топишда чарчамадингизми?Неча маротаба айтдим ,мен севган кизим Гулмирадан бошкага уйланмайман. 
-Дадаси бундок ота булиб,сиз хам углингизга гапирсангиз. 
-Онаси бизни давримиз бошка эди. Хозирги ёшлар сен мен айтган кизга уйланмайди. Хотинни узлари топишади. Ана айтаябди-ю,Гулмирага уйланаман деб. Сенга яна нима керак. Олиб бер шу Гулмирасини. 
-Дада хеч булмаганда сиз тушунинг мени. Ахир севмаган кизим билан кандай яшайман. Бир кизни бахтсиз килиб куймийманми. Яхшиси уйланмийман. 
-Углим ,менга бахтли булсанг булди. Онангга тушинтириб булмаябди шуни. 
-Зулфияхонни кизини сен аввал бир кургин. Сочлари тупикини упади мисли шалоладай. Хуснини айтмайсанми...
-Ойи курганим билан нима узгаради,барибир уйланмийман. Ойижон,жон ойижон Гулмира хам яхши киз. Курмагансизда. Мен уни севаман. Мен севмаган кизимга уйлансам бахтли булмийман. Мени бахтсиз булишимни хохласангиз,майли кимга совчиликга борсангиз боринг. Менга кизиги йук кимлиги. Туйгача учрашмайман хам. Чарчадим тугриси. Барибир тушунмайсиз мени ,-деб бошини куйи солиб бир нуктага тикилиб утирди. 

Жамила ая огир хурсиниб куйди. Углига зимдан назар ташлади. Агар мен айтган кизга уйланиб бахтли булмаса бир умр виждоним кийналади. Узи айтган кизга уйлантирсам. Узи пиширган ош. Айланиб хам,ургулиб хам узи ейди. Дадасиям тугри айтади. Бизни давримизда эди. Ота-онамиз кимни раво курса,ушанга тегиб кетаверганмиз. Мана узим хам,ота-онам танлаган инсонга турмушга чикдим. Мендан бир огиз хам сурашмади-я.
Хаётимдан нолимийман. Турмуш уртогим яхши инсонлар. Мени узим баъзан аёллигимга бориб коламан,-деб хаёлидан утказди.
-Майли углим сен нима десанг шу. Шуни унутмагин-ки,хеч бир ота -она фарзандига ёмонликни раво курмайди. 
-Мана бу бошка гап онаси. 

Икки ой ичида кунгилдагидай туй булиб утди. Гулмира янги бир хонадонга яхши ниятлар билан кадам босди. Жамила ая келинини пешонасидан упиб: Кизим кушганинг билан куша -кари. Хонадонимизга кадаминг кутлук булсин. Шу хонадонда илдиз ёзиб ,фалак отгайсан. Бахтли булинглар,-деб дуо килди.

Гулмира янги хонадонда елиб -югуриб кайнонасини хизматини килиб,хурматини жойига куйиб,тезда кунглидан жой олди.

Турмуш уртоги Анваржон тижорат билан шугулланарди. Ойда бир-икки марта мол олиб келиш учун сафарга кетар эди. Келтирган молларини дуконларга таксимлаб чикарди. Даромади яхши. Хар ойда тижоратнинг оркасидан нумайгина файдо курарди. 

Курбон ака угли Анваржонни олдига чакириб: 
-Углим,олиб куйган еримиз бор биласан. Энди хозир ишларинг яхши. Шу ердан сенга атаб иморат тиклайлик. Бугунми-эртанг уканг мактабни тугатгач униям уйлантиришимиз керак булади. Шунгача иморатни тиклаб куйайлик. Хохлаган пайтинг кучиб алохида яшаб биласан. Нима дейсан бунга углим. 
-Майли дадажон,сиз нима десангиз шу. Эртадан мен архитектор топиб уйни планини чиздирай. Тез кунда хаволар совумай бу йил иморатни тиклаб куйсак. Кишдан чиккач давом эттирармиз. 

-Баракалла углим. Унда эртадан кечикма.
Анваржон иморатни бошлаб юборди. Хаш -паш дегунча усталар иморатни тиклашди. Кун ортидан кунлар кувиб утиб,бахор хам келди. Анваржон чала колган иморатни давом килдирди. Отаси усталар бошида турди. Анваржон тижорат билан,бозор олди-сотди ишлари билан шугулланди. Гулмира усталарни ош нонидан хабар олиб турар. Кайнонаси Гулмирага хомиладор булгани учун кулидан келганича ёрдам киларди. Чеккадан караган инсон бу оилани ахиллигига хавас киларди. Аслида хам хавас килгудай оила эди. 
Ёз ойининг охирларида Гулмира эгизак фарзандли булди. Гулёр-Дониёр деб исм куйишди. Оиланинг кувончи чексиз. Жамила ая,Курбон ака элга кутлук дастурхон ёзиб,набира туйи бешик туйлар килиб беришди. 

Давоми 8:58да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26