📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.5K subscribers
6.4K photos
2.15K videos
44 files
13.7K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН ҚАДИРЛИГИМ

Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

🌙 Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

Тунингиз осуда ўтсин 🙂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍32
Уйғондингизми? Қаранг, тонг отди! Ажиб дақиқаларга тўла янги кун бошланмоқда!

Бахтли дақиқалар сизга севимли инсонлар кулгусини, муъжизага тўла лаҳзаларни, чиройли қўшиқ каби ўйларни. Яна бахт, муҳаббат, омад, шодликларни олиб келсин!

Хайрли тонг! Гўзал қиш тонги  муборак бўлсин🌹🌹
Ассалому Алайкум хайрли тонг

⃝⃝≛

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🥰1
Ишга отланаётган дустларим...💐
Барчангизга ёкимли ва хузурли
нонушта тилайман!💐

Бошлаётган ишларингиз хайрли ва баракотли булсин АЗИЗЛАРИМ!💐

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
Автохалокат сузини эшитиб Гулшири-ннинг юраги калкиб кетди, мияси луки-ллаб огриди. Миясини нимадир парча-лагандек булди. Куз олдида гира-шира тасвирлар жонланди: копток уйнаб ке-лаётган угли, машиналар тинмай сигнал беради, Сарвар куркиб кетганидан чи-риллаб йиглаяпти...Сарвар! Унга нима булди? Нахотки машинанинг тагида...
- Углим! Углим каерда? - чинкираб юборди Гулширин.
- Тинчланинг, углингизга хеч нарса кил-гани йук, у соппа-сог.
- Алдаяпсиз! Углимга нима булганини айтинг! Мен кетишим керак! - у яна ур-нидан турмокчи булди. Аммо оёклари зил-замбил эди, узига буйсунмади.
Устидаги адёлни улоктириб ташлади. Шунда курдики, оёги оппок докага ураб ташланган.
- Автохалокат пайтида сизни уриб юборган машина зарбидан анча узокка бориб тушгансиз. Натижада...бир оёгин-гиз синган. Аммо бундан сира кайгур-манг, ёшсиз, организм тезда узини тик-лаб олади.
- Углимни куришни истайман.
Унга нима булганини яширяпсиз! - ха-мон узини хар томонга урарди Гулши-рин.
- Эрингиз шу ерда, хозир уни чакира-миз. У хам гапимни тасдиклайди, врач хамшир кизга чакириб келинг дегандай ишора килди. Бир оздан сунг Зохид хамширанинг ортидан кириб келди. Унинг юзи бугрикиб кетган, каттик ташвишланаётганини бир карашда би-лиш мумкин эди. Гулширин уни худди шу ахволда Нозима тугрук залида огир ахволда ётганида курганди.
- Хайрият, узингга келдинг! -Зохид Гул-шириннинг кулидан ушлаб, пешонаси-дан упди. - Хаммамизни куркитиб юбо-рдинг. Узингни яхши хис киляпсанми?
Бирор нима керакми?
Аммо Гулширин бу гапларни эшитади-ган ахволда эмас. У тезрок угли хакида билишни истарди.
- Зохид ака, Сарварга нима булди? Фа-кат ростини айтинг.
- Сарвар соппа-сог, унга хеч нарса бул-гани йук.
Факат кул-оёги бир оз шилинган, холос.
Углингни куткараман деб узингнинг ха-ётингни хавф остига колдирибсан.
- Углимни куришни истайман, - деди Гулширин.
- Сен хозир узингни уйла. Согайиб, уйга кайтганингда Сарвар билан Мадинани курасан. Улар хам сени согиниб колиш-ган.
- Йук, сизлар ёлгон гапиряпсизлар. Сарварга нимадир булган, - Гулширин йиглаб юборди.
- Нега ишонмайсан, ахир! - Зохид кули-га телефонини олди. - Мана, хозир узи билан гаплашасан.
Гушакнинг нариги тарафидан овоз эшитилгунича Гулширинга вакт бир жойда тухтаб колгандек туюлди. Теле-фон хар ту-ту-ту килиб садо берганида унинг юрак уриши хам шу овозга кушилиб кетгандек буларди гуё. Нихоят "Эшитаман!" деган овоз келди.
- Ойи, ассалому алайкум! Суюнчи бери-нг, келинингиз кузини очди.
- Хайрият! Дуоларимиз етиб борибди. Узи кандай? Яхшими? - суради Холида хола.
- Яхши. Лекин уйга кетаман, Сарварга бир нима булган, сизлар яширяпсизлар деб тихирлик киляпти.
- Хеч нарсадан хавотир олмасин келин.
Углингни ахволи яхши! Ана, чопкиллаб уйнаб юрибди.
- Ойи, Сарварни чакиринг. Уни овозини эшитмаса, келинингизни кунгли тинчи-майди.
Гушакдан Холида холанинг "Сарвару-ув, тезрок кела кол, болам. Аянг сен би-лан гаплашмокчи" дегани, бир оздан кейин ёш боланинг "Аяжон!"дегани эши-тилди. Углининг овозини эшитиб Гул-ширин эрининг кулидан телефонни юл-киб олди.
- Сарваржон, углим! Яхшимисан? - шун-дай деб у йиглаб юборди.
- Ассалому алайкум, аяжон! Яхши булиб колдингизми? Мадина иккимиз сизни согиниб колдик, - бийрон-бийрон гапир-ди Сарвар.
- Узим ургилай, аклли углимдан, - Гул-ширин углининг саломат эканини билиб, кунгли бир оз хотиржам тортди. - Мен якинда бораман, синглингга узинг караб тур, хупми, углим?
Сарвар билан гаплашгач, Гулширинни-нг чиройи очилди. Узининг хозирги ах-волидан ташвишланмади хам. Болала-ри сог-саломат экан, мухими шу. Кулоги остида мархум дадасининг ту-шида айтган сузлари жаранглагандек булди: "Мени рози булсин десанг, бола-ларингга кара..."
"Дадам хатто у дунёда хам биздан бохабар ётган эканлар-да" деган уй кечди хаёлидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37😢8👍3🔥1
Уч ойдирки, Гулширин тушакда ётиб-ди. Касалхонадан чиккинидан буён ана шунча вакт утди. Утган бутун умри бир булдию, мана шу уч ойлик хаёти бир булди. Одам соглом юрган пайтида соглигининг кадрига етмас экан. Согли-гининг мингдан бир булагига тенг кел-майдиган хаёт ташвишларига кайгуриб, бебахо неъматнинг кадрига етмас экан.
Боши ёстикка тегмаган одам арзима-ган нарсаларга куйиниб, асабларини адо киларкан, бир-бирининг дилига озор бераркан. Бойлик деб, купрок пул топаман деб узини утдан олиб чукка урадиганлар аслида энг катта бойлиги-ни бой бераётганини тушунмас экан. Тушакка михланиб колганидан буён Гулширин факат шулар хакида уйлади. Ётган жойида ёши етмишга караб кет-ган кайнонаси-ю хали узини эплай ол-майдиган икки боласининг кулига ка-раб колди. Рузгорнинг бор ташвиши Холида холага колиб кетди. Кайнсинг-лиси Зилола узидан ортмайди. Бир-икки марта Гулширинни кургани бир-икки соатга келганини айтмаса, бошка пайтда кадамини солмайди. Ундан хеч ким хафа булмайди. Ахир, чиккан киз чигирикдан нарида. Бу хонадонга Гул-ширин келин булиб тушганидан буён унга хукмини утказиб келган Холида хола энди унинг хизматида булиб колди. Бундан Гулширин сикилади. Ин-киллаб-синкиллаб олдига овкат олиб кираётган кайнонасини хизматга куйиб, узи ётганидан хижолат тортди. Болала-рининг кир-чир уст-бошини куриб бир хижолати минг булди. Ана шунда шу хонадонда елтб-югуриб хизмат килган кунларини эслаб юраги орзикди. Ярим тунгача хизмат килиб юрган кунларида "Канийди, бу уйнинг ишлари тугаб, мен хам бошимни ёстикдан кутармай туйиб-туйиб ухласам" деб орзу киларди Энди уша охиригача уйламай килган орзуси учун узидан ёзгирди. Ахир, мех-нат килиб хеч каери камайиб колгани йук эди-ку. Канийди, уша турт мучаси сог кунларини ортга кайтаришнинг ило-жи булсаю, Гулширин югуриб-елиб хиз-мат килса. Баъзида "Худойим кайсидир гунохим эвазига юбордимикан бу жазони?" деб уйлаб колади.
"Ношукурлик килдимми ё...- тинмай миясида айланаверади шу уй. - Зохид акам бошкасини топганида каттик куй-индим, кузимга хеч нарса куринмади. "Бошимга нега бу кунлар тушди?"деб узимни адо килдим. Юборган синовла-рига сабр килмай ношукурлик килдим-ми? Ахир, бошига кундошлик балоси тушган бир мен эмасдим-ку! Берган ку-нига сабр килмаганим учунми бу кургу-
лик?"
Уч ойдан буён уззукун тушакка банди булиб ётган Гулшириннинг хаёлларини ниманингдир карсилаб ерга тушиб чил-чил синган овози булиб юборди. Ортидан Сарварнинг куркиб кетиб, йиг-лаган овози эшитилди. Гулшириннинг юраги узилиб тушгандек булди. Жонхо-латда урнидан турмокчи булди, аммо гипсланган оёги узига буйсунмади. Минг булакка булиниб кетган юраги кайнонасининг овозидан яна эзилиб кетди.
- Болага иш буюр, кетидан узинг югур деганлари шу. Иккита пиёлани эплаб олиб бора олмайди бу бола. Онанг сен-ларни кандай катта килган, билмайман.
Хеч булмаса майда ишларгаям ярамай-санлар. Нима гунохим бор эканки, ка-риган чогимда бу кунларни солди бо-шимга, - ошхона томондан Холида хо-ланинг овози баралла эшитилди. "Кай-нонам миннат киляпти..." Гулшириннинг хаёлини шу уй кескир киличдек ялаб утди. Сунг бирдан узини узи чалгитиш-га уринди: "Нима килсин, кийналиб кет-ганидан шундай дейди-да. Ахир, етмиш яшар кампирнинг кунига икки махал козон кайнатиши, уч болага кушиб бо-ладан купрок парваришга мухтож бу-либ ётган келинига караши, бели буки-либ ховли супуриши осонми?"
Бирпасдан кейин кулида патнис кута-риб Холида хола кириб келди. У халиям жахлидан тушмагани багрикиб кетган юзидан маълум эди.
- Уф-ф, улар булсам улиб булдим, - де-ди дастурхонни олиб, Гулширин ётган каравот ёнидаги стол устига ёзаркан. - Эрта-индин мактабга борадиган бола сал пухтарок булмайдими? Аянгни ол-дига олиб бор деб пиёла тутказсам чил-чил синдириб утирибди.
- Ойижон, мен очкаганим йук, - томоги-га келган куз ёшни килт этиб ичига ютди Гулширин. - Мени уйлаб ташвиш килманг. Худо хохласа, тузалсам, узим югуриб-югуриб хизматингизни киламан
Шу юмушларни шунчалик согиндимки...
Шу гапни кутиб тургандек Холида хо-ла ёрилиб кетди:
- Согайсангиз, согая колинг-да энди. Эркаланиб, ётиб олдингиз тоза.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39😢8🔥1
Гулширин лабида синик табассум ку-ринса-да, ичидан зил кетди: "Кайнона-мга менга караш малол келяпти".
- Ойижон, канийди тезрок тузалсам. Ким хам тушакка михланиб ётишни ис-тайди.
Келинининг синик чехрасига караб Холида хола ошириб юборганини тушу-нди.
- Сиз овкатланиб олинг, кайнотангизни кийимларини ивитиб куйгандим, магза-ва хиди урмасдан ювиб олай, - деб ур-нидан кузгалди.
- Ойи, мен-ку, хозир ишга ярамай кол-дим. Лекин Иродахон сизга кумаклаш-са булади-ку. Уйининг туридаги кир ювадиган машинани шундай кунда иш-латмаса, качон ишлатади? Кейин, овкатлангач, идиш-товокни сизга кол-дирмай, ювиб олса буларди.
- Эй, овсинингизни гапирманг, -кул сил-тади Холида хола. - Узи уйга зурга суд-ралиб келади. Кейинги пайтларда иши жуда купайиб кетганидан уйгаям кош корайганда келяпти. Бошлиги жуда ка-ттиккулмиш. Якинда лавозимингиз би-лан маошингизни ошираман дебди. Ов-синингиз ишга кумилиб колган. Хозир рузгоримиз шугинага караб колган. Зохид-ку, ишсиз булиб колди, сизни ах-волингиз бу булса...Кайнингиз Зафар-нинг топгани узининг тушлигию йул пу-лидан ортмайди.
Холида хола шундай дея чикиб кетди. Гулшириннинг тишлаган бир тишлам нони бугзида туриб колди. Кайнонаси-нинг ортидан "Йук" ойижон, айтганла-рингиз нотугри! Ироданинг кеч келиш-лари сабаби бошка нарсада. На лаво-зими, на маоши ошган. Айбларини яши-риш учун сизларга ёлгон гапиряпти, кузларингизга чуп сукяпти", дегиси келди. Аммо кайси тили билан?
Касалхонада даволанаётган кунлари-нинг бири эди. Кош корайиб, якинлари-ни йуклашга келиб-кетувчиларнинг оёги сийраклашган пайт. Гулширин хам эри билан болалари келиб кетгач, куз-ларини юмди. Кутилмаганди эшик ша-раклаб очилиб, овсини Ирода халлосла-ганча кириб келди. У тез югурганидан тез тез нафас олар, юзлари кизариб кетган, кузлари бежо эди. Унинг бу пайтдаги ташрифи Гулширинни ажаб-лантирди. Негаки, касалхонага ётгани-дан буён Ирода хали бирор марта хам оркасидан йуклаб келгани йук.
- Келинг, Иродахон...-автохалокатда бели хам лат егани сабабли врач урни-
дан туришга рухсат бермагани учун Гулширин овсинининг хурматига урни-да кузгалиб куйди. Аслида унинг "Келинг" деган гапи "Шу бемахалда нима килиб юрибсиз?" булиб эшитилди.
- Янгажон, яхшимисиз, согайиб колдин-гизми? - Ирода узини мажбурлаб овси-ни билан кучоклашиб куришди. У нима-дандир каттик хаяжонланган, кузлари олмакесак терарди. У Гулширин ётган кароват чеккасига утириб, овсинининг кулидан каттик ушлаб олди.
- Янгажон, шу иши хам куриб кетсин. Сизни куришга келаман дейману, хеч келолмайман, - у бир муддат гапини давом эттиролмай чайналди.- Янгажон, менга ёрдамингиз керак. Илтимос, йук деманг, хаётим сизнинг кулингизда.
- Вой, Иродахон, нега хаётингиз менинг кулимда буларкан? - улгайсизланди Гулширин. - Хаётингизни уз эгаси бор.
- Хозир бу ерга кайнингиз келади, - Ирода аланг-жаланг эшик томонга ка-ради. - Сиздан "овсинингиз хар куни кечки пайт олдингизга келяптими?"деб сураб колса, бир огизгина "ха, келиб менга карашяпти" деб куйинг.
- Ахир, канакасига?...- кандай килиб ёл-гон гапираман?" демокчи булди Гулши-рин, аммо айтолмади.
- Ишдан чикиб, хар куни онамникига бораётгандим. Буни кайнингиз билма-син деб айтмагандим. Хар куни онанг-никида нима киласан деб куймайди.
Шунинг учун овсинимнинг олдида эдим карашиб, чой-пойини дамлаб бердим дегандим. Ичи кора одамлар хам купда янга. Боя кимдир кайнингизга "хотини-нгни бир "дом"га кириб кетаётганини курдим, янги уй олдингми?" деб кунги-рок килганмиш. Кайнингиз "каерларда юрибсан?"деб дагдага килди. Овсиним-нинг олдидаман, дедим. Янга, гап шу: мен хар куни ишдан кейин сизнинг ол-дингизга келганман. Кайнингизга шун-дай дейсиз.
- Лекин кандай килиб? - шу пайт эшик ортида оёк товушлари эшитилдию, Гул-ширин гапини тугатолмади. Ирода сап-чиб урнидан турди, кузларини овсинига каттик тикди.
- Айтасиз, айтмасангиз...унинг овози тахдидли янгради. Бу уз манфаати йу-лида атрофдаги хаммани янчиб босиш-дан тоймайдиган аёлнинг овози эди. Шу пайт эшик очилиб, кайниси Зафар кириб келди-ю, Ирода Гулширинга "Ту-шундингиз-а?"дегандек нигох ташлаб урнидан турди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37🤔18👍3🔥1🥰1
ТАКАББУР ҚИЗ ВА ОШИҚ ЙИГИТ ТАҚДИРИ

Кичкина бир қишлоқда бўйдоқ бир йигит бор эди. Кунлардан бирида у ўз қишлоғидаги соҳибжамол қизни кўрибоқ, севиб қолди. Муҳаббати кундан-кун олов олиб, бутун эс-ҳушини айирди. Бироқ соҳибжамол қиз гарчи ҳуснда камолга етган, мисоли кўкдаги ой бўлсада ўзига бино қўйган, такаббур эди. Унинг ишқида юзлаб йигитлар телба бўлаёзишганди. Йигит гарчанд қизнинг кибрлилигини билса-да, унга дил изҳори қилди. Бироқ соҳибжамол қиз уни менсимади, нописандликча ошиққа рад жавобини берди. Йигит эса тақдирга тан беришни лозим кўрмади. «Қизлар мард, жангчиларни ёқтиришади. Жанговарлик хусусиятларини ўзлаштирсам, жангчи бўлсам, эҳтимол кейин розилик берар менга тегишга», дея жангчи бўлишга қарор қилди. Шу тариқа йигит шаҳарга бориб ҳарбий хизматни ўташга киришди. У аскарликка қабул қилинибди, ҳарбийлик салоҳиятига эга бўлибди. Жангларда қатнашиб, қахрамонликлар кўрсатгач, зобит мақомида она қишлоғига қайтибди. Бахтга қарши зобит йигитнинг севгиси яна жавобсиз қолибди. Ўжар қиз бу гал ҳам унинг муҳаббатини рад этиб, уни қуруқ қўл билан қайтариб юборибди. Йигит шунда ҳам фикридан қайтмабди. «Эҳтимол у бойваччаларни ёқтирар. Мен энди давлат орттиришим, қимматбаҳо совға-саломлар билан унинг кўнглини овлашим керак. Балки шунда менинг кўнгил изҳорим қондирилар» дея савдо соҳасига ўзини урибди. Шаҳардан дўкон очиб, улгуржи олган маҳсулотларни олиб келиб, чакана нархда пуллай бошлабди. Кундан- кун савдо ишлари юришиб, пул жамғара бошлабди. Орадан йиллар ўтиб, давлатманд бўлиб яна қишлоғига қайтибди ва тўғри ўзи ёқтирган қизнинг олдига қимматбаҳо совғалар билан кириб борибди. Такаббур қиз ошиқ йигитнинг совғаларини хоҳлаб- хоҳламайқабул қилибдию, аммо унинг муҳаббатига яна аввалги жавобини айтибди. Бечора ошиқ йигит ранжиб ортига қайтибди. Шу кеч ўйлаб-ўйлаб шу қарорга келибди у: « Эҳтимол у доно, оқил йигитларга эътибор қаратар. Донишманд бўлсам, фикри ўзгарар...» -шундай дея ўз бойлигини уйдагиларга бўлишиб бериб, донишмандликка эришиш учун уйдан чиқиб кетибди. Бир донишмандга шогирд тушиб, ундан илм олгач, орадан йиллар ўтиб, тағин она қишлоғига қайтибди. Аммо ўзи ёқтирган қизнинг олдига боришга шошилмабди. Тинчгина уйида ўз ишларини аста-секин давом эттираверибди. Орадан яна вақт ўтибди. Ҳусни камолликда ўзини танҳо деб санаган такаббур қиз ҳеч бир ошиқнинг изҳорини қабул қилмай, турмуш ҳам қурмабди. У менинг чиройимга арзирли йигит йўқ деб, ўйлабди ўзича. Вақт ўтиши билан ҳусн ҳам уни тарк этибди. Юзига ажинлар тошибди, сочларида оқ толалар пайдо бўлибди, шу тариқа у қаримсиқ қизга айланибди қолибди. Унинг қўлини бошқа бирор бир йигит сўраб келмабди ва бошқа ҳеч ким безовта қилмабди. Ниҳоят хато қилганини, адашганини, такаббурлик охир-оқибат залолатга олиб келганини тушунган қари қиз йиғлаб сиқтабди. Сўнг ноилож донишманд йигитнинг олдига бориб, ундан узр сўрабди ва ўзига хотинликка қабул қилишини айтибди. Донишманд рози бўлибди. Одамлар бу ҳолдан ҳайратга тушишибди. Бир одам қизиқиши устун келиб, донишманднинг олдига бориб, шу саволни берибди: «Нега ёшлигида сени назар-писанд қилмай, изҳорларингни рад этаверган такаббур қизни никоҳингга олдинг. Тағин у қариб қолган бўлса?..» Бу саволга донишманд кулимсираб шундай жавоб берибди: « Мен фақат яхшиликни кўзлайман: агар сен таъкидлаётган шу такаббур ва қариқиз бўлмаганида мен ҳозирги мақомга кўтарила олмас эдим...»


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍17🔥4
Сен чин эркак бўлсанг, у ҳақиқий аёл бўлади!
Сен чин эр бўлсанг, у ҳақиқий хотин бўлади!
Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
Ўзинг «ҳеч нарса» бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса аёл қалбида эдинг!
Аёл омонатдир. Уни хорлама!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа-синглиси бор инсонлар — энг бахтли инсонлардир🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🥰2🔥1
ҚОШ ҚЎЯМАН ДЕБ КУЗ ЧИҚАРМАНГ. (менга келган мактуб асосида ёзилди)

Мен асли туғилмасимдан бурун етим деган ном билан туғилганман. Аммо хеч качон буни сезмадим. Чунки онам уқитдилар, олийгохда гранд асосида укиб битириб ишга кирдим. Ишлаб юриб ойимни узооқ қариндошига узатилдим.
Кайнона қайнотам мен икки болалик булган вактларимиз бизни:
- Болаларим, сизларга уй солиб беролмаймиз, холасангиз кушни давлатга кучсангиз булади! деди.
Мен туғриси уйландим, чунки мен битирган мутахассислигим буйича у давлатда ишлолмасдим. Таваккал кучиб келдик 2012-йили апрелда. Ёшлигимиздан қийинчиликлар куравериб пишиб кеткан эмасманми. Икки кулимни қовуштириб утирмадим. Кучиб келган йилиёқ иккинчи мутахассислигим буйича яна олийгохга укишга кабул килиндим. Аранг шу уқишни битиргунча не не кунлар бошимдан утмади. Ижарада турамиз, ижара пулини туласак комунал туловдан, камуналка туласак еб ичишга қийналиб юрган вақтларим эди. Битта эримни топканига эмас, узимам хамма ишга чикиб ишладим. Пол ювдим, ошхонада идиш ювдим, хатто памидор, бодиринг иссикхонасида 30-45-гр иссиқда памидор бодиринг хам тердим.
Мени шундай кунларимни бирида, худди хозиргидек руза ойи эди. Ижара уйимизга холам ва тоғамни хотини кириб келишди. Уларни хайит олди мехмонга келибди деб уйлаб, олдига кундизи пиширган буғирсоқларимни куйдим. Чой куяётсам:
- Чой қуйма кетамиз! деди холам ва гапини давом эттирди:
- Биз руза ойида фитр пулимизни сенга олиб келувдик! деди.
Пулни тоғамни хотинини кулида курдиму устимдан биров совук сув куйгандек анграйиб турдим. Ташқарига чиқдиму кузларим ёшга тулиб кетганлиги боис, кузларимни артдимда кайтиб кириб холамга:
- Хола, мен сиздан нон сураб бордимми? Нега менга садақа пулингизни олиб келасиз? Ана масжид борку! Хозир уйимздан тезроқ чикиб кетмасангиз узингиздан куринг, аямайман! дедиму йиғловордим.
Рости уятдан ер ёрилмади мен кириб кетмадим. Бу кунимдан улганим яхшимасми. Мен курмаган бу кун хам бормиди... деб йиғладим. Уз кунимни шунчалик куролмаяпманми, дипломим бор ишим йук. Одамлар менга садақа пули олиб келсая деб.
Шу вокеа сабаб икки кун йиғладим. Хайит хам йиғи билан утди, хеч узимга келолмадим тугриси. Отамни йуклиги шундагина билинди. Етимни куни қурсин экан... Хамма сенга ачиниш билан қараркан. Сал қийналсамам хеч рухиятимни туширмасдим. Факат олдинга интилардим. Шундан кейингина утган умримга назар солдим. Хамма вақт умидим учмаган экан. Факат олдинга қараб юрарканман. Хаётим тукис булишига ишонардим, аммо шу вокеадан кейин умидимдан хам айрилгандим. Олдинги шижоатим хам сув сепгандек йук булиб кетканди. Мени айтмоқчи булганим майли улар яхши ният билан келгандир, аммо тоғамни хотинини қарашида мени ич ичидан ачиниш билан қараёткандек туюлди. Чунки у мени купам ёқтирмасдилар. Менга ёрдам бермоқчи булса биттагина дуо қилсаларам етарли буларди. Менга олиб келган пулларига узлари карашмийдими. Мен у пулларга бир килограм гушт оларман, аммо мени ориятим унгаям йул куймасдику. Турт мучам соғ инсонманку, кайси юзим билан садақа олай. Агар менга канча пул беришсаям кабул қилолмасдимку. Нега мени кунглимни уйлашмади экан.
Шу йили сентябрда мактабга ишга кирдим. Кейинчалик участка сотиб олдик, фундаментиниям тикладик. Ишларим йулга тушаётганига яратканга шукрларим чексиз. Демокчиманки... кимдир ибрат олсин, инсонни инсон аямасин, ичи ачимасин. Факат дуо қилсин шу етарли экан. Сал булмаса менга яхшилик қиламан деб, мени хаётдан умидимни узиворишаёздилар. Яқинларимиздан кийналган вактим яхши суз, яхшигина дуонгизни йулланг кифоя дегим келади.

Кирик Души Шухрат.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
41🔥3👏2
"ГУЛ ВА СУВ"

Гул билан сув дўст тутинишибди. Вақт ўтган сари улар ўртасидаги дўстлик самимийлашиб боравeрибди. Бу муносабат шунчалик қалинлашибдики, ҳатто гул сувга ошиқ бўлиб қолибди. У туйғудан илк бор сармаст бўлган гул атрофга муаттар ҳидлар сочиб, “Буларнинг бари сeн учун, эй сув!” дeр экан. Бир куни гул “Сув ҳам мeни сeвармикан-а?” дeб ўйлаб қолибди ва бутун журъатини йиғиб, сувга севги изҳор қилибди. Сув “Мeн ҳам сeни сeваман!”дeбди. Гул қачон сeвишини айтса, сув унга жавоб берар экан. Бу ҳол шунчалик кўп такрорланибдики, “Шунча кўп қайтариш шартми?”, дeб қаттиқроқ гапириб юборибди сув. Гул узоқ вақт жим бўлиб қолибди. Бeчоранинг аҳволи шу даража оғирлашибдики, ранги сарғайиб, атрофга ҳид таратолмас даражага етибди. Сув гулнинг аҳволини кўриб, унинг дардига дармон излашга тушибди. Аммо бирон бир чора тополмабди. Гул сўлиб қолибди. Сув сeвгилисининг ўлимига нима сабаб бўлгани билан қизиқибди. Унга жавоб берибди: “Гул сувсиз қолган, шу xолос. Ўлимининг сабаби -сувсизлик!” Сув шундагина севги эрмак эмас, балки фидокорлик эканини англаб етибди!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15🔥4👏2🤔2😢1
Қатарликлар мени ҳайратга солди!!!

Жаҳон чемпионати бошланган куннинг ўзидаёқ 558 нафар ғайридин Исломни қабул қилгани расман эълон қилинди. Қатар давлати ўз юртига келган хорижликларга қандай хизматлар кўрсатмоқда?

Қуйида улар билан танишинг:

1. Спиртли ичимлик ва ЛГБТ ташвиқоти тақиқланди.
2. Ҳар бир стулга 8 тилда Ислом ҳақида маълумот берилган каталоглар қўйилди.
3. Меҳмонхона ва футбол майдонига чиқиш йўлакларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқа ҳадиси шарифлари илиб қўйилди.
4. QR-код иловаси билан 8 тилда Қуръони карим маънолар таржимаси ҳамда Исломни танитувчи дастурлар ўрнатилди.
5. Масжид муаззинлари хушовоз ва жарангдор товушли муаззинлар билан алмаштирилди. Азон овози етиб бориши учун стадионларга махсус жиҳозлар ўрнатилди.
6. Шунингдек, 2000 кишилик жамоа Исломга даъват лойиҳасини бошлаб юборди.
7. Буниси энг охирги хушхабар: Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтаётган барча тадбир ва кўнгилхушликларга азон чақирилган вақтда "Ибодат танаффуси" берилади. Бу вақтда барча куй-қўшиқ ва тадбирлар тўхтатилади.

P.S: Аллоҳ таоло бунга сабабчи бўлган барчадан Ўзи рози бўлсин!

AbdullohRahim


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1814🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР  ДУНЁ

Кимдир биргина яхшилиги эвазига эъзоз топган, кимдир биргина ёмонлиги эвазига завол топган...
Аллоҳ мунофиқлардан қилмасин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3😁1
​Қисқа йўл...

Бир танишим у билан касалхонага бирга бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтиришимиз бор эди. Улфатлар билан мазза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо бу танишимга йўқ дейиш ноқулай бўлади. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!

Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.

Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабар олгани йўлга чиқдик.

Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Мен ҳам танишимни ташқарида кутиб турадиган бўлдим.

Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган...

Танишимдан дарак йўқ, вақт эса ўтиб борарди. Мен зиёфатга улгуришим керак эди. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....

Шу пайт ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишга тушдим:

– Отахон, нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.

У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:

– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга ёш келди! Ўтиб кетади...

Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!

Шу тоб бир хаёл миямга урилди:

“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”

Зиёфатга эса бормадим.

Шерзод Ҳайдарбеков


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11👍1🥰1
Орзулар...

Кўчада автобус кутиб гурунглашиб қолган бир тўп аёллар сал нарироқда басавлат эри билан гаплашиб турган бойвучча хонимга ҳаваслари келди.
- Хааа...- чўзиб хўрсинди улардан бири. – Aгар мени ҳам шунақа эрим бўлганида, тинчгина уйда ўтирардим. Минг ишлаганинг билан эркакники бўлак!
- Тўғри,- хўрсинди бошқаси.- Кўйлагини қаранг! Шунақа чиройли кийимларим бўлса, маликалардай юрардим!
- Менда унинг тиллалари бўлса, йўқ демасдим! - деди учинчиси. - Бу тақинчоқлар билан бир эмас, иккала қизимниям сепи бут бўларди-да…
Яна бир аёлнинг хаёли бойвуччанинг қирмизи рангдаги уловида эди:
- Мен, - деди у ширин энтикиб. - Машинам бўлишини орзу қиламан. Тиқилинч автобусларда юриш жонимга тегди! Анавинақа қимматбаҳо эмас, “Матиз” бўлса ҳам жон дердим!
Қолган аёллар ҳам кўзларини куйдираётган хонимни ҳавас-у ҳасад аралаш муҳокама қилиб, орзулари билан ўртоқлашишарди...
Аммо уларга ҳам ҳавас билан қараётган бир одам борлигини билишмасди.
У рўпарадаги бекатда, кўзида ёш билан Яратганга мурожаат қиларди:
-Агар шу аёллар каби оёқ-қўлим бутун бўлганида эди, болаларимни тиланчилик билан эмас, меҳнат қилиб топган пулимга боқардим!
Унутманг! Сиз учун шунчаки бўлган омил бошқа кимлардир учун орзудир! Ўзингизда борини қадрланг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
13👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️ЭРИНГИЗНИНГ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШНИНГ 1001 ХИЛ ЙЎЛИ ❤️❤️

❤️❤️МАЪШУҚАЛАРНИНГ 1000 ХИЛ СИРЛАРИ ❤️❤️

❤️❤️САМАОЦЕНКАНИ КЎТАРИШ СИРЛАРИ❤️❤️

💋💋ГЎЗАЛЛИК УЧУН ТАБИИЙ МАСКА ВА УХОДЛАР💋💋

💋💋Сизнинг кундалик ҳаракатингиз албатта зўўр натижага олиб келади💋💋


ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН🥰👇
https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага яхши кайфият тилаб қоламиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6
​Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар...

Мен отам билан гаплашиб ўтиришни яхши кўрардим. Бир куни улар: “Биласанми ўғлим, шу амманг жудаям меҳрибон, бошқача-де”, - деб қолдилар.

- Биламан, аммажоним бизларни ҳам ўз фарзандларидек яхши кўрадилар. Биз ҳам уларни яхши кўрамиз, - дедим.
- Ҳеч эсимдан чиқмайди... Бир куни мактаб ошхонасидан иккита булочка олиб, биттасини менга берган. Қорним жудаям очиб турганди. Шунақанги мазза қилиб еганман, унинг таъми, синглимнинг меҳрибонлиги бир умрга хотирамга муҳрланган, - дедилар. 

Отамларнинг шу гапларидан 3-4 кун ўтгач, аммажоним уйимизга келиб қолдилар. Уларга отамнинг шу гапларини эслатдим. Аммажоним кулиб қўйдилар ва: “Ўзи шу акам меҳрибон, бошқачалар. Мен воқеа аслида қандай бўлганлигини айтиб бераман. Яхшилаб қулоқ сол”.

-  Мактабнинг иккинчи ёки учинчи синф ўқувчисиман. Овқат пулини эсдан чиқариб, уйда қолдирибман. Катта танаффус вақтида ҳамма синфдошларим ошхонага кетишди. Мен тезда юқори синфда ўқийдиган шу акамларнинг олдиларига бориб: “Ака, агар ортиқча пулингиз бўлса беринг, синфдошларим билан ошхонага кетаяпмиз”, - дедим.
- Албатта синглим, ман доим ортиқча пул олиб юраман, ма, олгин”, - деб пул берганлар.

Мен ошхонага кириб, иккита гўштли сомса олдим. Шу пайт кўзим акамнинг синфдошларига тушиб қолди. Қарасам, уларнинг орасида акам йўқлар. Ошхона деразасидан кўрдимки, акам битта ўзлари ташқари ҳовлида айланиб юрибдилар. Ана шунда билдимки, акам ўзлари оч қолсалар ҳам, ёнларидаги ҳамма пулни менга берган эканлар...

Тезда акамнинг олдиларига чиққанман. Битта сомса ўзимга, иккинчисини акамга берганман. Биргаликда кулишиб, мазза қилиб еганмиз. Бу воқеа бир умр эсимдан чиқмайди...

Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар. Шу гапларимни ҳеч қачон унутмагин!

Ҳожиматов


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
19🥰11
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼
7