📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.6K subscribers
6.4K photos
2.14K videos
44 files
13.7K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
"Яна аввалгидек яхши кўриб қол!"

Аёл керак бўлса эрининг этагида намоз ўқирди: унинг йўлини пойлайдиган, кутадиган...
Эр қаёқлардандир санғиб қайтса ана ўша хотинини уни кутиб Қуръон ўқиб ўтирган ҳолида топарди.
-Ухламадингми?
-Келгунингизча ҳавотир оламан, телефон қилсам, рулда бўлсалар мени деб бир фалокат бўлмасин дейман. Яхшиям Қуръон бор, шуни ўқиб сизнинг йўлингиз очиқ бўлишини сўраб ўтирибман дадаси...
"Ҳм" деб қўярди эр шунда... Кейин қизиқ бўлмаса ҳам сўраб қўярди: "Бугун неча пора ўқидинг?"
-Етти пора!
-Қачон хатм қиласан?
-Эртага!
-Бу нечинчиси?
-Ўн тўққизинчиси, кўпайишгунимизча Аллоҳга ваъда берган миқдоримни бажариш насиб этсин, илоҳим...
-Ин шаа Аллоҳ...
Эр шундан кейин аёлини ҳурсанд қилгани чўнтагидан эллик минг сўм чиқариб унга тутқазарди.
Аёл эса дарров Қуръонини бошига қўйиб, эрини дуо қилишга тушарди.
-Илоҳим бирингизга мингнинг баракасини берсин, мен учун бошингиз ҳамиша омон бўлсин!
Эртаси кун.
Аёл эрини бомдодга уйғотди. Жуфтининг туриши қийин. Икки ракаат намозни аранг диққатини тўплаб ўқиди. Кейин секин яна деразани чертди. Ичкари жим.
Кейинги намоз ўқилиши билан у яна кафт очиб эрини дуо қилишга тушди: бу сафар тез, чунки жуфти ҳали бомдодга турмади!
"Аллоҳим ҳалолидан бер, осонидан, жонини қийнамай, соғлиғини йўқотмай топадиган-ҳалолини рўпара қил. Машаққатини озайтир. Бизнинг бахтимизга доим соғ қил."
Сўнг ҳалиям шунча уйғотишларга турмаган ёрига бироз аччиғи чиқиб, қўшиб қўйди:
"Илоҳим тақвосини кучайтир!"
Эр аранг намозини ўқигач, яна бироз тин олди.
Сўнг ясаниб, пайпоғигача дазмол урилган кийимларини кийиб кўчага йўл оларкан, остонада аёлига рўпара бўлди:
-Яхши бориб келинг! Илоҳим ризқимизни ҳалолидан етказсин, ишингиз доим юришиб кетсин!
Уни яна дуо билан кузатган аёли машинани қиздираётган пайтида ҳам дераза орқали кузатиб, уни ҳамон дуо қилаётганини эр биларди.
-Алло, асалим яхши ётиб турдизми? Мусулмон одам бомдод ўқимайдими, турақолинг! Сизга кечаги айтган пулингизни қилиб қўйдим: уч юз "кал"миди?
Телефон ортидаги ишвали овоз эркаланиб товуш берарди:
"Неа, бугун беш юзга чиқди, кеча сразу бермадизу! Кетган шунча асабларимни ҳаққи нима бўлади?"
"Хўп, туринг битта чўм-чўм қилиб ширингина бўлиб олинг, боряпман!"
У шундан сўнг елкаси оша уйи деразасига қараб қўярди. Бу пайтда аёл бу назарни хайрлашишга йўйиб "омин"ини якунларди: "Эримнинг бирига мингнинг баракасини бер. Болаларимнинг ризқини бутун қил, Роббим.
У эрини яхши кўрарди. Ибодатига имкон бергани учун. Оғзи чучиган нарсани олиб келиб илингани учун. Бир ҳафтада бир марта кўчаларни айлантириб келгани учун. Фарзандларини яхши кўргани учун...
Эҳҳе, ўшанда унинг- кўз кўрар жуда кўп яхши кўришлари бор эди, ажаб!
Қирқинчи хатмни у бола кўп питирчилайдиган бўлиб қолгани учун тик туриб ўқиди. Мана ваъда бажарилди.
Бироқ фарзандининг туғилиши бошқа бир воқеаларга уланиб кетди.
Остонага уй даво қилиб келган аёлнинг рангидан тупроқ ёғиларди. Бунақа хунук аёлни кўрган эмас. Эрига бир оғиз гап айтди:
"Шунчалик дидингиз йўқ экан, айтмайсизми ўзим сизга энг чиройли қизни совчи бўлиб олиб бермайманми?"
Эр бу гапни ўз аёлидан кутмаганди. Табиийки, танлов ўртага чиққан пайтда аёли томонга ёпишди.
"Сенсиз яшолмайман. Хато қилдим, аммо сендан воз кечмайман!"
"Унда бундан бу ёғига қанақа бўлсам, чидайсиз! Чунки энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди!"
Шу шарт билан у аёлининг ёнида қолди. Ич-ичидан "мен учун жонини беради" деб юрган аёлининг гапларидан ҳайратда эди.
Ҳа, аёл ва эркак севгисининг ғалати фарқлари бор. Эр-севса ҳам ҳиёнат қилавериши мумкин бўлганидек, аёл ҳам гарчи жонидан ортиқ кўрадигандек туюлса-да, ўша жонни вақти келганда юлиб ота олади!
Бежиз унинг қирқта жони бор деб айтишмаган. Қирқта жон! Биринчиси, иккинчиси майли, аммо қирқинчи жонда гап катта! Ана ўша қирқинчи жонда аёлни яшашга ундовчи яхши хотиралар ва яшашдан совутувчи ёмон хотиралар аралаш яшайди...

Давоми 18:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31🔥2🤔1😢1
​​​Эр кейин ҳам аёлининг кўп фидокорликларини кўрди.
​​Бошига иш тушганда «эркакман» деган дўстлари терс бурилиб турди, аёли ёнида тенгма-тенг унинг қарзларини узишди.
Ҳамма бошига ёпирилиб келганда, молини она арслондек шиддат билан ҳимоя қилди.
Боладек чўмилтирди, онадек бағрига олди, яшашга куч бериб далда бўладиган гапларини аямади!
Аммо нимадир барибир бошқача эди. Ҳа, бу дуолар ичидаги гаплар тартиби ўзгарганида экан!
«Аллоҳим, эримга ҳалол ва ҳаромни англат! Менга эса ризқ йўлларини оч! Ҳалолингдан мени ва болаларимнинг ризқига ярашасини бер!»
Аёлнинг ўзи пул топа бошлади. Эрнинг бунга ғайирлиги келди. Оддий ғашлик жанжалга тутантириқ бўлишини кутмаганди.
-Бизнинг ризқимизни Аллоҳ сиз орқали шу эшикдан киргазарди. Сиз нима қилдингиз? Уни кимларга тутқаздингиз? Энди ғашингиз келмасин. Йўқса, ўша «танловингизники»га совчиликка бораман. Ёқардику, яшайсиз энди ўша билан! Мен болаларимни оёққа  тургазишим керак.«
Аёлига қойил қолди. Уйдан чиқмай даромад топа бошлади, муҳими ўзи айтганидек »бузуқчилик қилмай, бировнинг болалари ризқига чанг солмай!«
Тан оламизми, йўқми аёлнинг тадбирлисигина кўп нарсани ўрнига қўя олади. Яна тан оламизми, йўқми- она ҳамиша болалари учун яшаши ҳам рост!
Энди ўзига нисбатан ишончи ортиб кетган аёлини кўриб, эр нима дейишга ҳам ҳайрон. Йўлини тўсай деса, эшитадиган гаплари тайин!
»Нега унга совчи бўлиб боришимга қаршилик қиласиз? Уйлангач, кетига иштон кийдирасиз, сатрлайсиз, намозга соласиз, ортингиздан дуо қилиб ўтирадиган бириси пайдо бўлади. Ахир бу савобку! Баҳонада униям юзига сал нур кирарди.«
Эр бу гаплар ўзига нисбатан жазо эканлигини ҳам тушунмайди. Биладиган ҳақиқати битта- кетига лозим кийдирса ҳам, сатрга ўраса ҳам-тузалмайдиган қалблар бор!
Яна аёлнинг йўлдан чиққанини йўлга солиш қийин!
»Ҳавотир олманг,  юзимни эркак тугул аёлга кўрсатмайман. Ҳар доим сизга тегишлиман! Ризқ борасида мени айбситманг, Аллоҳнинг фарзандларга берадиган ризқи аллақачон тайин, уни сиз ёки мен қўлга киритишда воситачимиз ҳолос!"
Йиллар ортидан кўп ишларнинг чанги босилди. Эр уйғониб намозини ҳозиргина тугатиб, яна машаққатли меҳнатига ўтирган аёлининг ёнига чиқди.
Миқ этмай ишлаяпти, лабларида ҳалиям зикр!
Секин бориб, елкаларидан тутди:
-Ўзингни қийнама, дам ол! Кечаси билан ухламадинг!
Аёли индамади...
Эркак эса тиз чўкиб унинг кўзларига тикилди:
-Нега бу зикрларни жойнамоздан ташқарида ўқияпсан?
Аёл ҳалиям зикрини тўхтатмаган эди.
-Жойнамозингга қайт! Аввалги кунларимизга қайтайлик. Ҳаммасини ўзим зиммамга олай. Мени яна намозларингда дуо қил! Яна аввалгидек яхши кўриб қол...
Аёл барибир индамади: кўзларидан шу топда иккита катта ёш томчиси дув этиб пастга қуйилди.

Тамом...

 Умму Зайнаб Умму.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
13🔥8😢6👍5
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
Гулширин тонг коронгисида чучиб уй-гониб кетди. Курган тушининг таъсири-дан чиколмай, бир муддат карахт булиб колди. Тушига онаси кирибди.
Бошдан-оёк оппок либос кийган онаси-нинг вужудидан нур ёгилармиш.
"Манзилга етиб келдингизми, дадаси? Хали сизга эрта эди-ку" дермиш. Ранги сулиб колган дадаси онасининг кули-дан каттик тутган эмиш: "Сенсиз сира яшай олмадим, онаси. Сенсиз утган кунларим ёлгон экан. Мени узинг билан олиб кет..." Онаси тириклик чогидаги-дек синик жилмайибди: "Сизни аллака-чон кечирганман, дадаси. Кечирмага-нимда менга бундай либос берилмас-ди", дермиш устидаги нур таралаётган либосга ишора килиб. "Чарчадим, онаси энди юришга холим йук" дермиш дада-си.
"Унда кулимдан тутинг" дебди онаси. Дадаси кул узатиши билан онаси осмо-нга кутарилибди. Куш каби енгил парвоз килганча осмону фалакка кута-рилишибди. Гулширин "Дада, мени таш-лаб кетманг" деганча уларнинг ортидан югурмокчи булибди. Аммо оёклари ерга михлангандац сира кимирламас-миш, овози хам чикмай колибди...
Унинг паришон хаёлларини коридор-даги телефоннинг устма-уст жирингла-ши тузгитиб юборди. У тонгда ва ярим тунда жиринглаган телефондан чучий-ди. Гуё бк пайтда жиринглаган телефон бир фалокат хабарини етказадигандек.
Бошкаларни уйготиб юбормаслик учун шошиб чикди, хавотир аралаш гушакни кутарди. Кунгирок килаётган акаси экан. У каттик хаяжондан гапни нима-дан бошлашни билмасди.
- Гулширин, дадам...дадам...- дерди ну-кул.
- Дадамга нима булди? - шу саволни берди-ю, курган туши ёдига тушди. Юраги бир калкиб кетди.
- Кеча кечкурун мазалари кочибди. "Тез ёрдам" касалхонага олиб кетибди. Эрталаб ахволлари огирлашибди. Хози-ргина Мавлуда телефон килди. "Синглингиз билан тез етиб келинглар" деди. Сен тайёр булиб тур, ун-йигирма дакика ичида бораман.
Гулширин бехол утириб колди. "Туш курмай мен улай..." Курган тушларидан узи хам куркади. Негалигини билмайди, лекин тушлари доим бирор кувончли хабар ёки фалокатдан хабар беради. Онаси "ёлгиз кизнинг тушидан ва кар-гишидан куркиш керак. Ёлгиз кизнинг дилини огритган охири бир балога ду-чор булади", дебди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30
Тезда кийиниб, эрини уйготди: "Мен кетяпман", Зохид уйкули кузларини оч-гиси келмади: "Каллаи сахарлабдан ка-ёкка?" деди уйкусираб.
Касалхонага етиб боришгунича гуё минг йил утиб кетгандек булди.
Навбатчи врач уларни ичкарига кир-гизди. Тушида курганидек дадасининг ранги сулгин, зурга нафас оларди.
- Дада! - акаси иккиси хозирок дадаси-дан ажраб коладигандек йиглаб юбор-ишди. Собир ака мажолсиз кузларини зурга очди, кулларини болалари томон чузди.
- Йигламанглар...- деди зурга. - Сафа-рим кариганга ухшайди.
- Ундай деманг, дадажон, - изиллади Гулширин. - Онамдан эрта ажралгани-миз хам етади.
Дадаси ака-сингилнинг кулини бирлаш-тирди: - Умар, углим, мендан кейин синглингни ёлгизлатиб куйма.
Акаси лабини каттик тишлаб, "хуп" дегандек бош силкитди.
- Мен-чи, мени кимга ташлаб кетяпсиз? - Мавлуда бор овозича йиглади. Собир ака суник кузларини унга тикди. Бу ни-гохлар хаётга туймаган инсоннинг нигохлари эди.
Шовкини эшитиб врач кирди:
- Беморни куп безовта килманглар.
- Дадамнинг олдиларида бироз утирсам майлими? - суради Гулширин. Врач "йук" дегандек бош чайкади: - Бе-морни ёлгиз колдиринглар.
Ноилож коридорга чикишди. Гулширин ташвишларига уралашиб дадасидан хабар ололмагани учун узидан хафа булиб кетди.
- Дадамнинг тузалишларидан умид борми? - суради акаси. - Нега бу ахвол-га тушиб колдилар?
- Беморни шифохонамизга жуда кеч олиб келгансизлар, - афсус билан бош чайкади врач. - Бош миядаги усма усиб зарарли усмага айланган. Агар бошида-ёк химиятерапия ва зарур муолажалар утказилганда балки бу даражага бу ка-дар тез етиб келмасди.
- Канча умрлари колган? - кузларидан ёш тиркираб кетди Умарнинг.
- Энди бу ёги худодан, биз кулимиздан келганини киламиз, - шифокор бир му-ддат гапирсамми-йукми дегандек уйланиб колди. - Дадангизни уйга олиб кетинглар.
Бу суз Гулширингга "дадангнинг умри тугаган" дегандек эшитилди.
- Йук! -фарёд урди у. -Илтимос, доктор, дадамнинг хаётларини саклаб колинг. Онадан эрта етим колганмиз, энди да-дамиз хам ташлаб кетадиларми?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27😢21🔥6🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қалбда йўқолмасин меҳр-муҳаббат,
Инсонийлик бўлмаса бойлик не ҳожат.
Одам одамга билинг ғанимат,
Яқининг йўқотиш энг оғир ғурбат!

Мехр-оқибатли бўлайлик.
Зеро кейин афсус ва надоматда  қолмайлик.

Хайрли тун азизлар.
Тунингиз осуда утсин!🥱😴


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 ☁️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ 

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ⛅️

☀️27- ЯНВАРЬ — ФАЙЗЛИ СЕШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🥰

🌦Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
☀️Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
⛅️Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
⚡️Охират кунида «ЖАННАТ» беради. 

🌤 СЕШАНБА кунингиз файзли ва мароқли ўтсин.🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ўзи нима?

Эрта тонгда турсангиз, қадам ташлаб юрсангиз.
Ёруғ дунёни кўролсангиз, мана шунинг ўзи бахт.

Яқинларга юбориб қўйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
​Аёлнинг макри азимдир...

Бир аёлнинг хожаси бошқа бир аёлга уйланибди. Аёл бундан хабар топгач, ўзини ҳеч нарса билмагандек тутиб юраверибди.
Хожасига бўлган муомаласи ҳам илгаригидан афзал экан.
Хуллас, 16 йилдан бери ҳурсандчиликда яшаб, ҳаётидан рози бўлиб келибди.
"Қандай қилиб дейсизми?"
Унда ҳикояни давомини ўқинг..
16 йилдан сўнг, Аллоҳнинг иродаси ила умр йўлдоши вафот этибди.
Мотам тугагач, хожасининг қариндош-уруғлари бир мавзуни айтиш мақсадида аёлнинг уйида йиғилишибди. Аммо қандай қилиб айтишни билишмас эмиш.
Аёл ҳам уларга боқиб, барини тшуниб турар ва бунга ҳеч ҳам парво қилмас эмиш.
Шунда қайнонаси гап бошлабди:
- Қизим, шу бир муҳим мавзу ҳақида сизни огоҳ этиб қўймоқчи эдик. Фақат дод-вой солмасдан, вазиятни тўғри қабул қиласиз деган умиддамиз.
Аёл дебди:
- Ойижон, гапингизни давом эттирмасангиз ҳам бўлаверади.
Ўғлингиз бошқа аёлга уйланганидан менинг ҳам хабарим бор.
Қайнонаси ҳайратга тушиб дебди:
- Ҳудди ҳеч нарса бўлмагандек, шу пайтгача индамай, сабр қилиб келдингизми, қизим?
- Қўлимдан нима ҳам келар эди.
Агар уруш-жанжал кўтарганимда, тунларни ва харажатларни иккимиз билан бўлишиб, шу пайтгача тақсимлаб келган бўлар эди.
Ва ҳар гал у билан урушиб қолсам, мени ташлаб унинг олдига кетиб қолган бўлар эди ва ҳ.з.
Лекин мен... ўзимни билмасликка олдим.
Бунинг эвазига у ҳар тун ёнимда бўлиб, мени билиб қолишимдан чўчиб яшади.
Пулларим ҳам кўпайиб қолган эди. Кетма-кет келган ҳадяларни айтмайсизми..
У эса ризоим талабида бўлиб, залолатда юрар ва ҳар бир лаҳзада мени билиб қолишимдан қўрқар эди.
Шундай қилиб, у аёлга уйланганидан сўнг 16 йил у билан бирга маликалардек тинч ва осуда ҳаёт кечирдим. У эса мендан қўрқиб яшади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2413
Аччиқ хақиқат...

Онамнинг бир кўзи ожиз эди. Бир кўз билан кўрарди.
Шунинг учун уни ёмон кўрардим. Чунки онамнинг кўрлигидан уялардим.
Тирикчилик учун онам мактабда ошпазлик қиларди. Бошланғич синфда ўқирдим ўша кезларди. Бир куни онам мени кўргани синфимизга келди. Унга кўзим тушган заҳоти уятдан ерга кириб кетгулик бўлдим. Қайси юз билан менга кўринди экан? Онамга нафрат билан бир қарадим-да, синфдан қочиб чиқдим. Эртаси куни бир синфдошим устимдан кулди: “Онанг бир кўз!” Уятдан ўлгиларим келди. Онамни мактабдан йўқолишини истадим. Ўша куни онамнинг ёнига бориб:
— Мени болаларга масхара қилдириб қўйганингиздан кўра ўлганингиз яхши эмасми?- дедим.
Онам жавоб бермай, ерга тикилди. Гапларимни бир сония ҳам ўйламадим. Чунки қаттиқ ғазаб ва нафратда эдим.
Унинг изтироблари мени қизиқтирмасди.
Онам билан бир уйда яшашни истамадим. Шунинг учун кўп ҳаракат қилдим ва Сингапурга ўқишга кирдим. Кейин уйландим. Ўзим уй олдим. Фарзандларим бўлди. Бир кун онам мени кўргани келди. Неча йилдирки мени кўрмаган эди, ҳатто невараларини ҳам танимасди, табиийки.
Эшикка яқинлашганида болаларим уни кўриб кулиб юборишди. Онамга:
— Уйимга келиб болаларимни қўрқитишга қандай ҳаддингиз сиғди? Тез бу ердан кетинг!- деб бақирдим. Бунга жавобан онам паст товушда:
— Айбга буюрманг, янглиш манзилга келдим, чоғи?- деди ва кўздан ғойиб бўлди.
Бир куни мактабни тугатиб кетган собиқ ўқувчилар йиғилишаётгани сабабидан таклифнома олдим. Рафиқамга иш бўйича сафарга чиқаётганимни баҳона қилиб, йиғилишга кетдим. Тадбирдан кейин қизиқиш важидан эски уйимизга кирдим. Онам бироз хаста экан.
Негадир шу пайтга қадар ҳис этмаганим – ўкинч туйдим қалбимда. Шўрлик онам мени кўриб соппа-соғ одамдек ўрнидан “даст” этиб турди. Айланиб-ўргилиб бурчакда турган эски сандиғидан ширинликлар олиб, дастурхон ёзди. Мен уялаётганмидим ёхуд раҳмим келса-да, ҳануз онамнинг бир кўзлигидан ирганаётганмидим, хуллас аллақандай бегоналик бор эди ўртамизда.
— Сени кўрмай ўлиб кетаман, деб ўйлагандим,- дея гап бошлади онам, бир кўзидан ёш оқиб.- Дийдоринг армоним бўладими, дея ҳар куни сенга мактублар битардим. Шукур, бугун эшигимдан ўзинг кириб келдинг...
Онам шундай дея менга таом тайёрлаш учун ошхонага ўтиб кетди. Ўрнимдан туриб болалигим ўтган уйнинг уёқ-буёғини кўздан кечира бошладим. Кўзим онамнинг ёстиғи тагидан кўриниб турган қоғоз тахламига тушди. Назаримда улар менга ёзилгна хатлар эди. қизиқиш устунлик қилиб, бир хат жилдни очиб ичидаги хатни ўқишга тутиндим:
“Энг севикли ўғлим, ҳамиша сени ўйлайман, сени соғинаман,- дея бошлаганди мактуб.- Сингапурга бориб болаларингни қўрқитганим учун хижолатдаман. Собиқ ўқувчилар йиғилиши тадбирига келишингни эшитиб жуда ҳам севиндим.
Аммо сени кўриш учун ётоқдан қўзғала оламанми-йўқми, билмайман. Улғайганингда сенинг уялишинга сабаб бўлганимдан афсусдаман. Биласанми, болам, кичкиналигингда фалокат юз бериб, бир кўзингни йўқотдинг. Она бўла туриб сени бир кўз билан улғайишинга жимгина қараб туролмасдим. Бунга тоқатим етмасди, зотан. Шунинг учун сенга ўз кўзимни бердим. Бу кўз билан менинг ўрнимда кўради, деб сен билан шу қадар ғурурланиб юрдимки, асти қўявер, болам. Сени яхши кўриб, дуоларида бахтингни, умрингни сўраб қолувчи онанг...
Мен адо бўлгандим. Адойи тамом эдим. Оёқларимдан мадор қочди. Қандай қилиб ошхонага ўтганимни, онамни бағримга босганимни билмай қолдим. “Мени кечиринг, онажон” дедиму ўзимни онамнинг оёқлари остига ташладим. Инсонманми мен ҳам?!..

Турк тилидан Умида таржимаcи


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18😢3
Ўзбек аёли...

Тунги 12 да аранг судралиб, ётоқхонага кираркан, бугун дод деб бақиргиси келди.
Йўқ, дод сололмади. Қалбида болалигидан қон-қонига сингдирилган "нима деб ўйлашади", деган сўроқ янградию, дарди кўз ёш бўлиб тўкила бошлади.
Ҳаёти эса кўз ўнгидан кинолентадек, лип-лип ўта бошлади.
Эндигина 18 га кирганди. Орзулари бир жаҳон эди. Мактабда ўқитувчилари мақтовидан осмонларда учганлари-чи.
Қандай режалар қилганди-я... Ҳа, майли. Асосийси, яхши инсонга турмушга чиқди. Шундай бўлса-да, янги оилада анчагина қийналди.
Саҳардан супур-сидир, келди-кетди, уч маҳал овқат(баъзан икки қозонда, икки хил) — ҳаммаси уни ниҳоятда чарчатар. Камига, катта томорқадаги экин-тикин, чопиқ ишларига ҳам қарашиши керак эди.
Ҳеч бўлмаса, кечки овқатдан сўнг, идишларни ювиб, ошхонани тозалагач, бироз хонасида дам ололганда ҳам алам қилмасди. Йўқ, бундай қилса, қайнонасига ёқмасди. Бир-икки шундай ҳолат кузатилганда, қайнонаси ҳаммани ичида қаттиқ койиди: "Юзингиз йўқ экан, келин. Уялмайсизми эрта кунда ётоғингизга кириб олишга? Нима бизни ёқтирмаяпсизми? Ҳа, мундоқ оилага қўшилмайдими одам? Кеча қайнингиз кеч келди. Сиз ётоғингизга кириб олгансиз. Ўзим кечки овқатини иситиб келдим. Ё чақириб юришим керакмиди сизни? Ҳушёр бўлмайдими одам деган?"
Шу-шу, эртароқ кирса 11, бўлмаса тунги 12-1 гача ётоғига кирмай ўтирадиган бўлди.
Орзулари кўмилди, мақсадлари унутилди. Кетма-кет туғилган фарзандлари эса кўмилган орзуларига қуйилган сувдай, уларни яна яшнатиб юборди.
Барча билганларимни уларга ўргатаман, деди ўзича. Мен қилолмаган ишларни улар амалга оширсин — ният қилди у.
Мен уй ишларини қилиб, фарзандларимни қўллаб-қувватлаш учун яралган эканман-да — ишонтирди ўзини.
Бироқ, болалари билан бошлаган дарслари ҳам ҳеч кимга ёқмади.
Инглиз тилидан биргаликда шуғулланиш учун болалари билан саҳар вақтини белгилашганди. Бомдоддан кейин бемалол дарс қиламиз, деб ўйлашганди.
Йўқ. "Кап-катта қизини олиб, китоб титкилаб ўтирганини-чи буни — жавради бир куни қайнонаси, дарс қилишни бошлашганига бир ҳафта бўлганида, — бу нима деган гап, а? Эртага қизиям ўзига ўхшаб, эпсиз бўлади. Кўча супур уни ўрнига, ҳовлига сув сеп"
— Буви, ахир кеча кечки пайт супурдик-ку ҳамма жойни. Топ-тоза турибди, қаранг — деди набираси ялинган оҳангда.
— Супурган бўлсанг, яна супур. Гап қайтарма. Қиз бола "хўп" дейишни билиши керак. Битта аълочи онангмиди? Қара ана аҳволини. На олим бўлмади, на уй ишини қойиллатиб бажаролмайди. Шу ниятда ўғил ўстирганмидим? Ана, телевизорда кўрсатилаётган келинларни кўр. Пиширган нарсаларини қара. Ҳавасинг келади-я, ҳавасинг келади. Аянгга айтсам, шумшаяди. Ўзи икки хилдан таом тайёрлаб, қийналаётган эмишлар. Ўргилдим. Ҳа масаллиқ бўлса, маза қилиб ўн хил таом пишириб ташламайдими. Ана, қўшни келин, меҳнат қилиб, масаллиғиниям ўзи сотволяпти, ношукр. Йиғиштир, китоб-митобингни. Бугун-эрта каникулинг бошлансин. Ўзим сени яхши пишириқ курсига олиб бораман. Ўқиб олим бўлмайсан, барибир. Эркак кишига пазанда аёл ёқади...
Эҳҳ, қачон дарс қиламан деса, қайнонаси нимадир сабаб топиб, дарсни тўхтатарди. Мана энди шу қизгинасига совчилар келяпти. Ўқитувчилари бир неча марта қўнғироқ қилиб, қизингизда иқтидор бор, ўқитинг, деб айтди.
Ўғли эса томорқа ишлари, мол-қўй билан катта бўлди. Иш кўпайса, мактабга юборишмасди. Ҳалиям кечмас, ўқимаса ҳам, ҳеч бўлмаса, бирор ҳунар ўргансин, деса, дадасидан ўтиб қаёққа борарди, мактабни тугатиб олсин, буниям Россияга чақиради дадаси, айтамиз, дейишди.
Эри ҳар икки-уч йилда бир келиб-кетиб, болаларини энг ширин дамларини ҳам кўролмади. Топганига қайнисига уй солиб, чиқаришди. Қайнсинглисини узатишди. Ҳовлини у ер-бу ерини ўзгартирган бўлишди. Набира-ўғилларни тўй қилишди. Қизларга сеп йиғишди.
Шундай қилиб, 22 йил умри ўтибди-я. Ахир дунёга шунинг учун келганмиди. Сеп йиғиш, уй қуриш, тўй қилиш. Ҳеч бўлмаса, фарзандлари бошқачароқ яшагандаям, майли эди.

Давоми 10:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27😢8👍3
​​​Майли, ҳамма ўқимишли бўлолмас.
Фақат, кечагина билиб қолди. Иш эълонлари бериладиган сайтлар бор экан. Тошкентда ҳам иш тўлиб ётибди экан-ку.
Мебель усталари, ҳисобчилар, ошпазлар, яна бир неча хил ходимлар қидириляпти экан. Хурсанд бўлиб, уйдагиларга энди гап очганди, қайнонаси яна койиб берди:
— Ҳа, келин, ўғлини узоққа юбориш осон эмасканми? А? Кўрдингизми, ман неча йил чидадим? Сизам чидайсиз энди. Россияга бориб меҳнат қилса, ҳеч нарса қилмайди. Тамом. Гапни айлантирманг, — қайнотасига қараб, — кўринг, энди ўғлини ҳунар ўргансин, касб ўргансин, деб баҳона қилиб, ўғлимни пулини совурмоқчи.
Қайнотаси эса: — э бошимни қотирмасанг-чи, билганингни қилларинг, — деб ғудранганча у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилди, — иккалангам аёл бўла туриб, бир-бирингни тушунмасанг, ман нима қилай. Мани аралаштирма, ўзинг келиш.
Бугун эса қизига келган совчига розилик беришмоқчи. Йигит ҳеч қаерда ишламаскан. Отасини топиши яхши эмиш. Бутун оилага, етти пуштигача етадиган бойлиги бор эмиш...
Додини кимга айтсин, а? Уни эшитгувчи, тинглагувчи кимдир борми? Эрига қўнғироқ қилса, шунча йил ота-онамнинг айтганини қилиб, кам бўлмадим. Улар нима дейишса — шу, деди. Яна уни фаросатсизликда айблади. Узоқда меҳнат қилаётган одамни бўлар-бўлмасга безовта қилавериш керакмас экан.
Тун ярмида судралганча кириб келган 22 йиллик ётоғида бугун ўзини бегонадек ҳис қилди. Бирдан кўзи ёстиғига тушди. 18 ёшида онаси билан сотиб олишган ўша қадрдон ёстиққа.
22 йилдан буён дардларини тинглаб келган, уни бағрида эркалаб кўз ёшларини ютиб келган ўша ёстиққа. Унга юзларини босганча, овоз чиқармай, унсиз йиғлади.
Ёлғиз дардкаши шу эди. Бағрига босиб, кўз ёшларини ютишдан бошқасига ярамайдиган дардкаши. Маслаҳат бера олмайдиган, йўл кўрсата олмайдиган дардкаши...

Gavhar Nasrulloh

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21😢18👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касалманми, соғманми онангман.

Жуда таъсирли...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Касаллигим сабаб тўйим бекор қилинди. Бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандим. Ўқишдан қолиб кетмаслик учун институдга бордим. У ердаги бош мавзу эканимни билмасдан.

— Спитмисан ростан? Даб-дурустдан берилган савол, мени гангитиб, кўзларим каттаришига сабаб бўлди.
,,Улар қаердан билди?” деган савол эгаллади ҳаёлимни.
— Бу касаллик жинсий йўл билан юқаркан кўп ҳолда. Ҳали эрга тегмагансан-ку, қандай юқтирдинг?
Сирим очилиб қолганидан титраганча, хонадан чиқишга уриндим. Аммо хонага кирган аёл сабаб бунга эришолмадим. У аёл ҳаммага қарата мен ҳақимда...


ДАВОМИ ДАХШАТ 😱
3
​Ҳожи она ким..?

Бугун  « Меҳрибонлик уйида»  ишловчи  тарбиячининг  таваллуд айёми эди.
Умрининг  тенг ярмини  кўнгли ярим  болажонларга бахш этиб, туққан  оналари бера олмаган   меҳрни бериб келаётган, ширинсуҳан, фариштасийрат   аёлни жуда  ҳурмат қиламан. Унга нимадир совға қилмоқчи бўлдим.
Эҳ... Қўлимдан келганидаку,  ўзи орзу қилганидек Умра ёки Хаж сафарига жўнатар эдим.  Майли, шундай кунлар ҳам келиб  қолар.  Президентимиз  чиқарган янги  фармонга асосан,  Ҳаж зиёратига      маънавий бой, халқ ҳурматини қозонган инсонлар боришлари ҳақида  ёзилдику.   Етим, аламзада   болалар  қалбига эзгулик уруғини экаётган Сожида опа каби  ҳамюртларимиз  энг биринчи навбатда  боришларини ният қият қилдим.  
«Хозирча  имконим даражасидаги совға билан хурсанд қилиш мумкин. Чиройлик кўйлак оламан»,- деб, қатор дўконлардан бирига кирдим .
  Хилма-хил  либослар  кўз  қувнатади. Сожида опанинг  доим кийиб келгувчи  кўйлаги анчагина  униққан,  таниганимга икки ярим  йил бўлдию, қишин -ёзин эгнидан   ечмайди.   
Кийимилгичдаги бир-биридан  ажойиб кўйлаклардан бирини танладим. Сифати кўнглимдагидек, ранги ҳам ёрқин эмас. Бир сўз билан айтганда эллик  ёшли  аёлга  жудаям ярашади.
Либосларни тарифлаб турган опахондан  кўйлакнинг нархини сўрадим.
-   Ўзи беш юз минг сўмдан сотдим,  лекин битта қолгани учун  сизга  тўрт юзга бераман, олинг!
-  Қиммат эмасми?  Матоси юмшоққина экану,  нархи сал...
Оғзимда гапим чала қолиб, сотувчи  эгнидаги  кўйлагига ишора қилиб сайраб кетди:
-  Мана, ўзим ҳам кийиб олганман. Сал ранги бошқачароқ холос.  Тоза турецкийда ўргилай. Туркияники арзон бўлармиди?

Дархақиқат,сотувчи аёл  айнан мен танлаган кўйлакдан кийиб олган экан,  ўзига жуда ярашган эди.
Кўйлак матосини мақтаётган сотувчининг гапини бош ирғаб маъқуллар эканман,  кийимилгичда турган либоснинг нархи, ишлаб чиқарувчининг номи ёзилган қоғозга кўзим тушди.   Кўйлак ростдан ҳам Туркиядан келган, аммо унинг нархи....
Хуллас  унда  аввал  «52.50  TL »  ёзилган, унинг устидан чизилиб иккинчи нарх « 30TL»  нар белгиланганди. 
Туркларда буни  «индирим» дейилади.  Содда қилиб айтганда  нархи арзонлаштирилган  мол.
52.50 TL-  АҚШ пулида   13 доллар, ўзимизнинг сўмда  нари борса  105 000 сўм  бўлади.
Туширилган нархида эса:
30 TL-  7.5 АҚШ  доллари, сўмда  60.000 ёки 62.000 сўм!
Тавба! Ё бу кўйлакларни нархини ошириб,  алдаб ташлаб кетишган, ёки қаршимда турган мулойим сотувчи қилт этмай мени алдаётга эди.
Туркияга ўзи бориб, ҳамма молларини саралаб-саралаб олиб келишини мақтангач, хафсалам буткул пир бўлди. У молни  «индирим» нархда олгани аниқ. 
Ёзганларимни ўқиётган  тижоратчилар, мендан хафа бўлманг! Чет мамлакатлардан мол олиб келиш осон эмаслини  яхши биламан. Сиз тортаётган азобларни  ҳам ўз кўзим билан кўрганман. Аммо шундай бўлсада   қиймати 7.5 АҚШ  долларига тенг молни 50 АҚШ долларига  сотиш  инсофданми? Сал кам етти баробар қиммата!!!
Сотувчига турк лирасининг доллар ва сумдаги эквивалентини билишимни айтиб, нархга ишора қилсам, кўзлари қинидан чиқиб  дўкондан чиқишимни буюрди.
- Опа, эллик фоиз қўйсангиз ҳам тирикчилигингиз ўтади. Нега одамларни алдайсиз?  -  дедим чидамай.
У  сўзларимни эшитгиси ҳам келмай, бошидаги оппоқ рўмолин кўрсатиб  бобиллаб кетди:
-  Мен алдаяпманми? Икки март Аллохнинг уйини тавоф қилган Ҳожи она-я? Э, ўргилдим сендака муттаҳамдан. Ҳамма индамай олиб, дуо қилиб кийиб юрибдию, бу хонимча эса...
-  Опа, сиз ҳам янглишгандирсиз. Осон хисоблашни ўргатайми?   Лирани сўмдаги қийматини чиқариш учун мол нархини тўртга бўлиб, Марказий банк белгилаган   бир долларга кўпайтиринг...
- Жўна, пулинг кўтарадиган подарка топ!
Ёнидаги томошага йиғилган  дўкондорлар ҳам уни юпатиб, менга ўқрайиб қараб қолишди.
Кўнглим жуда хижил бўлди. Бошқа жойдан чиройли, нархи ҳам чақмайдиган яхши совға олган бўлсам ҳам ҳаёлим ўша Хожи онада эди. Ундан жахлим чиққани йўқ! Фақат жуда ачиндим. У ёнадиган жаханнам оловини тасаввур қилиб қўрқиб кетдим. Аллохнинг уйини тавоф қилганини пеш қилган  сотувчи харидорлар хаққидан қўрқмаса ҳам, охират азобидан қўрқса бўлар эди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37😢10👍5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошлар билан сумалак қилганлар тушунади.😁

Дўстим, сен ҳам болаликни соғиндингми?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🤔1
Муаллим...

Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.

Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…

Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…

Гулбаҳор Абдуллоҳ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20😢4
Trenddagi kuz-qishgi Assal kiyimlarni qidirib charchadingizmi?
Unda Muslima Opa Singilarmiz Uchun kanalimizni tavsiya qilamiz.🌹

❤️Uyga kiyishga dvoykalar
❤️Vecherniy ko'ylaklar
❤️Trenddagi etiklar
❤️Qishgi qalin dvoykalar
❤️Sumkalar
❤️Palto, kurtkalar

Dastavkalar Barcha SHaxar va Viloyatlarga bor 3-4 kunda pochta orqali yetkazib beriladi 👇👇👇👇
https://t.me/+PntRIYEwXA83ODMy
https://t.me/+PntRIYEwXA83ODMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўр капсула эканда!

Қаерда бор экана😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁9👍41