📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.7K subscribers
6.4K photos
2.13K videos
44 files
13.6K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Гулширин уни бир-икки марта курганди Ирода ишдан кеч колган пайтларда шу одам машинасида олиб келиб куйгани-ни курган. "Хисобот топшириб, кечга колиб кетдик. Яхшиям Жавлон ака бор эканлар, "коронгида якка узингиз юр-манг" деб олиб келиб куйдилар". Дуго-наси Нигора овсини хакида гапиргани-да Гулширин шу гапларни айтганида, дугонаси кулди. "Ишхонада Иродадан бошка хисобот топширадиган одам йук эканми? Сенга ким айтди ойнинг урта-сида хисобот топширилади деб?"
- Узингам гийбатчи кампирларга ухшаб колибсан, - деганди ушанда Гулширин.
- Жавлон ака, бу киши овсиним булади-лар, уй шу кишиники. Пул жуда зарур булиб колганига ёрдам берай деб ният килгандим. Сиз хам анчадан буён синг-лингизга уй олиб бермокчи булиб юр-гандингиз. Бир айланиб куринг, уй синг-лингизга ёкармикан? - уйноклади Иро-да.
- Сизга ёккан булса, синглимга хам ёкади, - Ироданинг суз уйинига худди узидек жавоб кайтарди эркак. У Иродага гапирардию, икки кузи Гулши-ринда эди. Гулширин у томонга кара-
маса-да, эркакнинг уткир нигохларини сезиб турарди. "Уятсиз! - ичидан ижир-ганди у. - Кузини лук этиб караб тури-шиничи..." Тинмай сайраётган Ирода хам "таниши" овсинидан куз узолмай колганини куриб, ичидан зил кетди.
Гуё овсини шу оннинг узидаёк хуштори-ни тортиб олаётгандай булиб ичи ёнди.
- Жавлон ака, уйни оласизми? Келинг, бошка уй излаб юрманг, синглингизга шуни совга килиб куя колинг, - деди шошиб. Эркак унинг рашк килаётганини сезиб, мийигида кулди.
- Овсинингиз "келинг, бир савоб иш ки-лайлик" дегани учун уйингизни олишга рози булдим. Нархини келиштириб бе-расиз-да энди, - деди Жавлон.
- Уй жуда яхши ахволда, куриб туриб-сиз. - Гулширин кузини ердан узмай га-пирди. - Пул жуда зарур булгани учун арзон нархда беряпман.
- Ундай булса, мвйдалашиб утирмай келишиб олайлик. Мана бу сумкада пул бор, йиккан-терганим шу. Куйсангиз, мана шунга беринг, - эркак кичик кого-зчага сумкасидаги пулнинг кийматини ёзиб курсатди.
У сураётган нарх уйининг ярим бахоси эди. Гулширин бу кадар паст нархга ту-ширишларни кутмаганди. Лекин хозир бошка иложи йук, унга пул зарур. Эртага зарарни копламаса, эри кама-лади. Кейин унга уй татирмиди?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
16
Яна озгина кушинг, - деди ялингандек.
- Майли, сиздай чиройли аёл илтимос килиб турганда кандай килиб йук дей-иш мумкин. Сиз учун яна шунча кушдим - у беш панжасиги ёйиб курсатди.
- Ага, савдо хам пишди. Энди бир-бири-нгизга пул ва уйнинг калитини беринг-лар. Жавлон ака, уйининг хужжатлари-дан хавотир олманг, бу ёгига мен каф-ил, - кувониб кетган Ирода кувончини яширолмади.
- Мана пул, яхши кунларингизда ишла-тинг, - эркак кулидаги пул тула сумка-ни Гулширинга узатди.
- Сиз хам яхши кунлар, болаларингизни туйларини утказинг шу уйда.
- Гулширин калитни узатаркан, ичидан бир нима узилгандек булди. Дадаси хадя килган уйда хеч курса бир кун, бир соат хам яшай олмаганидан укинди. Кузларига сизиб келаётган ёшни курса-
тмаслик учун юзини бурди.
- Майли, мен бораколай, болалар йиг-лаб колишмасин. Иродахон, кетамиз-ми?
- Ие, каёкка? - деди Жавлон бирдан. - Хеч каёкка кетмайсизлар. Буни нишон-лашимиз керак. Узим сизларни мехмон киламан.
- Йук-йук, мен боролмайман, - гуё хози-рнинг узидаёк кулидан судраб олиб ке-таётгандек бош чайкади Гулширин. - Биз уйга кетишимиз керак.
- Янга, сиз узингиз кетаверинг унда. Биз Жавлон ака билан ишга борамиз, - Ирода рупарасидаги эркак билан маъ-ноли куз уриштирди.
Гулширин бу уйда энди узини бегона хис килди. Кечагина узиники булган уй энди бировники. Улжасининг качон жон беришини кутаётган улаксахур сингари унинг кетишини кутаётган улаксахур сингари унинг кетигини кутаётган Иро-дадан нафратланиб кетди. Пул тула сумка кулини, наинки кулини, виждони-ни куйдириб юборди. Бир огиз суз билан Ироданинг сирини фош килиши мумкин. Аммо....кейин кулидаги манави пуллардан хам айрилади. Кейин-чи, пулни каердан топади? Зохид акаси эртага пулни туламаса..у ёгини уйлаги-си келмади. Чорасизлик каршисида ха-
тто виждон хам чорасиз булиб колар-ан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27👍6
Уйга келганида эри ва кайнонаси бош-ларини куйи солганча хомуш утиришар-ди. Афтидан ишлари юришмаган кури-нади. Гулширин пулни Зохиднинг олди-га куйди:.- Дадаси, мана пул бугунок бориб тулаб келинг.
Эри бир унга, бир онасига, сунг сумка-га каради. Чиндан хам сумка ичидаги пулнинг чуги анчагина эди.
- Кимдан олдинг? - тили гапга зурга ай-ланди.
- Дадам совга килган уйни сотдим.
Зохид кулогига ишонмади. Курсатган шунча ситамларидан кейин хам Гулши-риннинг бу курбонлиги, боз устига уйни киска фурсатда сотганидан хайратда эди. Холида холанинг кузига ёш калки-ди: "Углимнинг бошидан балони даф килгани рост булсин..."
Уша куни Зохид узи ва хисобчиси учун пул тулади. Эртаси куни судда улар за-рарни коплагани инобатга олиниб, суд залининг узидан озод этилди. Хамма енгил тин олди. Гулширин бошига кетма - кет тушган саволлардан сунг бугун биринчи марта кунгли хотиржам торт-ди. Майли, эри уни севмаса хам, мухи-ми - камалмади, болаларининг ёнида.
Болаларини ухлатиб, ётокхонага кирди. Паришон холда ойнага тикилди. Кузла-ри атрофига ажин тушибди. Кузгудан унга хаёт ташвишларидан толиккан аёл тикилиб турарди. Бир пайтлар бу куз-лар бахтдан чаракларди, кунгли хотир-жам эди. Энди эса кузларига гам соя ташлаган. Хаммаси ёлгон экан. Зохид акасининг севгиси хам, шодумон кунла-ри хам сароб экан. Унинг кунглини фа-
кат бир нарса-болаларигина тулдирар-ди. У фарзандларининг кувончи учун бир умр шодлик нималигини билмай утишга тайёр.
Кузгуда Зохиднинг акси куринди. Гулширин унинг кандай кирганини сез-май колибди. Илкис ортига угирилди.
- Сиз?
- Гулширин...-эри гапини айтолмай кий-налди. - Мени кечир...Сенга куп озор бердим...
Гулширин индамади. Бундай дакика-ларда сукут суздан афзалрок. Гапирга-нда хам нима дейди? "Кунинг барибир менга коларкан-ку" дейдими? Йук, Гул-ширин хеч качон бундай дея олмайди.
Уйни бир кун келиб эрига миннат килиш учун сотгани йук.
Зохид унинг сукутини узича тушунди.
- Гул...нахотки кечира олмасанг?
- Зохид ака, нима булса булиб утди. Мен хаммасини елкамдан ошириб, ор-кага ташладим. Биз узимиз учун эмас, болаларимиз учун яшашимиз керак.
- Рахмат сенга...- Зохид унинг куллари-дан тутди. Бир вактлардаги сингари Гулшириннинг бармокларига лаб босди. Гулшириннинг кузларидан томчилаган иссик куз ёшлар Зохиднинг елкасини куйдирди. Хотинини багрига босди: "Ке-чиролсанг кечир..."


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
47👏8🔥6👍3
Hali kulminatsion nuqtalar oldinda!!!
2
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 15.000😍😍😍😍

😍😍😍😍😍😍
🟠🟠🟠🔴🔴🔴🔴

🟠🔴🟠🟠🟠

𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺  𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌📌📌📌
🔴🔴🟠🔴🔴🔴

https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
У боламас, чол экан-ку!

   Ўғлим ўсмир ёшда эди. Мактабдан қайтгач, маҳалладаги тенгдош болалар билан мол боққани далага борарди. Бир куни йиғидан кўзлари қизарган, уст-бошлари бир аҳволда уйга қайтди. Ўчоқ бошида куймаланиб юрганимни кўриб йиғлаб юборди: “Ая, иккинчи бу мишиқ молизи боққани обормийман. Ўзи Борининг молини тиззасидан келади-ку, жинниси қўзиганда кучим етмайди. Йўлда бир боғнинг ёнидан ўтаётганда ўзини боққа урди. Арқон қўлимни қонатгунча тортдим, кучим етмади. Бечора бир кекса бобонинг боғи экан. Мевали дарахтнинг шохини синдириб, пайҳон қилди. Мени роса қарғаган бўлса керак, эплолмаса нега мол боққани боради, деган бўлса керак...” Уни бағримга босиб юпатмоқчи бўлдим, “Ўғлим, сен атай қилмагансан бу ишни. Ҳайвонни қилган ишига бунча қақшама. Дарахтнинг шохи синса, яна кўкаради. Келаси йил яна мева беради...” Шунда ўғлим менга қараб: “Аяжон, каналга чўкиб ўлсам йиғлайсизми? Яна ўғил туғсангиз у Элёр бўладими? Дарахтнинг мевали шохларини синдириб, пайҳон қилди деяпман, онасиз-куууу”, деб додлаб юборди. Ундай дема, яхши ният қил, деб мен ҳам йиғладим. Эрталаб дадаси иккаламиз ўша боғбон отанинг ёнига бордик. Хафа экан. Кўнглини кўтариб узримизни айтдик. Ўғлимни гапини айтиб бердим. Бобо кўзларига ёш олди, кейин жилмайиб шундай деди: “Эҳ, у боламас чол экан-ку! Эртадан молини шу боққа обкелиб бойласин. Ёлғизман, ёнимда юрса эрмак бўлади...”

Қўшнимизнинг товуғи...

   Марҳамат туман ҳокимлигида ишлаётган пайтимда қўшимча тарзда 7-гимназияда “Одобнома”дан дарс берардим. Бошланғич синфда ўқийдиган ўғлим дарс пайтида менга устоз, деб мурожаат қиларди. Унга нега устоз дейсан, ўғлим эканингни ҳамма билади, ая деявергин, десам, синфда мен ҳам ўқувчиман, деганди.
   Бир куни ҳовлимиз ичкарисидаги сомонхонада бир уюм тухум турганидан ҳайрон бўлиб, этагимга солиб олиб чиқдим. Ўғлим кўриб: “Аяжон, Маҳбуба опанинг бир товуғи доим бизникига кириб донлаб юради-ку, ўша товуқнинг тухумлари бўлса керак, келинг мен обчиқиб бераман”, деди. Менинг шумлигим тутиб, ўғлимга: “Ўзинг бизникида донлаб юради, дединг. Тухумларни тенг бўламиз”, дедим. Шунда ўғлимнинг ранги ўзгариб, юзларида норозилик ифодаси пайдо бўлди: “Аяжон, ўзингиз кечаги дарсимизда тухум ўғирлаган ҳам, сигир ўғирлаган ҳам бирдек ўғри”, дедингиз. “Қўшнининг ҳақи икки дунёнинг орасида бўйнимизда туради”, деб ёздирдингиз. Энди ўзингиз... Айтган гапимдан уялиб титраб кетдим. “Ҳазиллашдим”... дедим қизариб. Кейин хурсанд бўлган ўғлим чопқиллаб қўшнига омонатини бериб чиқди. Бироздан кейин қўшни аёл хурсанд бўлиб тоғорачага солинган тухумларни кўтариб чиқди. “Опа, мен у дайди товуқ қурмағурни тухумдан қолди, деб юрибман. Етти хазинани бири деганлари шу бўлса керак-да! Санадим. Тенг ярмини сизларга обчиқдим”, деди.
   Тухум қовуриб еб ўтирган дўмбоққинам менга қараб жилмайиб, ҳалол бўлди, олинг аяжон, деди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31👍7🤔1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🌤 Хайрли тонг, қадрдон...

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

🌾🌷Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётда завқланиб яшанг

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5👍1
Нонушта қилаётганларга ёқимли иштаҳа...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
​Яхшиликнинг умри узун, яхшилик қилинг, азизлар...

Эътибор қилганмисиз, яхшилик қилишнинг сеҳрли бир хусусияти бор. Бундан яхшилик қилган одам ҳам, шунга сазовор бўлган инсон ҳам бирдек ҳузурланади, ҳаловат топади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, бари бирдек қадрли. Айниқса, муҳтожликда, икки дунё кўзингизга қоронғи бўлиб турган оғир бир дамда қилинган яхшилик неъматини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Яшириб нима қилдик, ҳар қандай нарсани таъмалар тўқнашуви ҳал қилаётган, мол- давлат ҳаммасидан устундек туюлаётган бугунги кунда савоб учун, шунчаки, яхшилик қиладиганларни кўрганимизда ҳатто ҳайратланамиз. Якинда ўзим мана шундай бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Республика Кардиология маркази поликлиникасига бир танишимни тиббий кўрикка олиб борган эдим. Кун иссиқ, навбат кутаётганларнинг эса охири кўринмасди. Биз ҳам кута бошладик. Шу пайт яқингинамизда ғала-ғовур бошланди. «Доктор, тез келинглар», деган овозлар эшитилди. Беихтиёр ўша томонга қараб юрдим. Текширувга келган ўрта ёшлардаги бир киши ҳушидан кетган эди. Бир зумда шифокорлар ўраб олишди. Беморни алоҳида палатага олиб киришди. Шифокорлар елиб- югуриб ёрдам кўрсатар, унинг ҳамроҳи — ўрта ёшлардаги аёл (афтидан, турмуш ўртоғи) эса унсиз йиғларди. Уни юпатиш учун «Опа, сиқилманг, яхши бўлиб кетади», — дея олдим, холос. Бирпасда шу ердаги одамлар ўртасида турли гап-сўзлар оралади: «Бечора, шу ернинг ўзида инфаркт бўлиб қолибди...», «Эсиз, навбатини куттирмай ўтказиб юборсак бўларкан...», «Узоқдан келган, шекилли...» Ҳамшира кўринди. Бараварига аҳволини сўрадик. Ҳамшира қиз «ҳа, аҳволи яхши, хотини қараяпти», деб гапни қисқа қилди-ю ўтиб кетди. Сал ўтиб ичкаридан беморнинг турмуш ўртоғи чиқди. Қизарган кўзларини қайта-қайта дастрўмоли билан артарди. — Опа, — деди унинг изидан чиққан шифокор, — Эрингизни тезда шифохонага ётқизмасак бўлмайди, касали жиддий. Кассага бориб харажатларини тўланг, жой тайёрлашларини айтаман. Аёл бироз довдираб, сўнг йиғламсиради: — Биз ётишларини билмаганимиз учун пул олиб келмагандик. Ҳозир қўлимиз калтароқ… Шифокор хўрсиниб ичкарига йўналди. Шу пайт бир аёл уни эшик олдида тўхтатиб нималарнидир сўради. Сўнг шифокор ортига қайтиб келди. — Опа, сиқилманг. Мана бу аёл барча харажатни мен тўлайман, деяптилар. Ҳозир хўжайини пул олиб келаркан. Тез тўлаб, ётқизинглар. Тўғриси, шу ердаги ҳаммамиз шифокорга ва бояги аёлга жуда ҳайрон бўлиб қарадик. Аёл ҳам довдираб, бир шифокорга, бир ёрдам бермоқчи бўлган аёлга тикиларди. — Ахир, бу кишини танимайман-ку! Қандай қилиб пул оламан, — деди бироз ўзига келиб. — Опа, йўқ деманг, — унинг елкасидан қучди аёл. — Кеч бўлмасин, тағин. Ана, хўжайиним ҳам келди. Аёл бориб бир пакет пулни олиб, йиғлаётган аёлнинг қўлига тутқазди: — Опа, бугун жума, фақат дуо қилиб қўйсангиз етади. Юринг, касса бу ёқда. Улар биргалашиб кассага кетаркан, навбат кутаётганларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган воқеалардан карахт эдик. Икки кун ўтиб, яна ўша шифохонага бордим. Ўша аёлни учратдим. Исми Муқаддасхон экан. Мени кўриб яна кўзлари ёшланди: — Дунёда яхши одамлар борлигига шукр. Ўша аёлни умуман танимайман, аммо у бизга танимай-билмай туриб ҳам яхшилик қилди. Унинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман, фақат исми Дилдорахон экани эсимда қолди. «Хўжайинингиз бошингизда доим соғ бўлсин», деб қўлимга икки миллион пулни тутқазди-ю кетди. Тузукроқ раҳмат ҳам айта олмадим. Вилоятдан келган эдик. Ёнимизда пулимиз ҳам йўқ, қариндошлар уч-тўрт сўм йиққунча вақт ўтиб кетарди. Илоҳим, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Оғир пайтимизда қилган ёрдамининг ажр-савобини албатта кўрсин. Муқаддас опа билан хайрлашар эканман, негадир ич-ичимдан хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ўйлардим: юртимизда шундай инсонлар борлиги учун ҳам Яратган Ўзбекистонни ёмон кўзлардан, балолардан асраб келаётган бўлса, ажаб эмас...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
22👏4
​Учрашув...

Тақдир-насиб бўлиб, тўйдан олдин келин-куёвни учраштиришмоқчи бўлишди. Икки ёш гаплашиб, кўришиб, келишиб олишсин, дейишди. Куёв кичик холаси билан келиннинг уйига ташриф буюрди. Келин тараф эса катта амма билан меҳмонларни хуш келибсизлар, дея кутиб олишди. Келин-куёвни дарвоза яқинидаги кичик меҳмонхонада бемалол гаплашиб олинглар деб, ёлғиз қолдиришмоқчи бўлдилар. Бунга олима келин ҳам, олим куёв ҳам бир овоздан қарши чиқдилар. Никоҳдан олдин, яъни номаҳрамлар хилватда ёлғиз қолиши мумкин эмас эмиш.
Кичик холага юзланишди:
– Ёшлар билан сиз бирга ўтиринг бўлмаса.
– Тўғрисини айтсам, менда хижолатпазлик жуда кучли. Ёшларни ҳам уялтириб қўймай, - деб узр айтгандай бўлди.
Ахийри катта амма ёшларга шерик бўлишга рози бўлди. Куёв қисқа ва лўнда қилиб дилдаги гапларини айта бошлади. Келин эса ҳар бир гапга диққат билан қулоқ солиб турарди.
– Энг муҳим гапларим шулар эди. Қолганларини айтмасам ҳам сиздек ўқиган қизнинг ўзи билади, деб ўйлайман, - деди куёв.
– Қизим, бирор гапинг бўлса хижолат бўлмай сен ҳам айтавер, - деди амма суҳбатга аралашиб.
– Ҳа, албатта, кўнгилингиздаги гапларни тўйдан олдин билишни хоҳлардим, - деди куёв ҳам.
Бироз сукутдан кейин келин гап бошлади:
– Дунё савдосида ҳам, умр савдосида ҳам ёлғон ишлатиш мутлақ ҳаромлигини ва ҳийла ишлатиш макруҳлигини эслатиб бир нарса сўрасам майлими?..
– Албатта, хурсанд бўламан ва илтимос қиламан.
– Сизни утружжа деб гумон қиламан, адашмаяпманми?..
– Муболаға қилмайман, ўзимни мақтамайман ҳам. Авваллари утружжа эдим, ишим кўпайиб кетгани ва бошқа сабаблар билан хурмо бўлиб қолдим-да. Аллоҳ ислоҳ қилсин.
– Райҳон бўлмаганингизга шукр. Лекин мен бир умр утружжани орзу қилгандим...
– Яна утружжа бўлишга ҳаракат қиламан, иншааллоҳ.
– Ҳаракат эмас, ваъда берсангиз... розиман. Зеро, эр йигитлар ваъдасига ҳам, ёрига ҳам вафо қиладилар.
– Хўп, Аллоҳ номи ила ваъда бераман. Солиҳа аёл диннинг ярмидир, деганлари шу бўлса керак. Сизга ва сизни тарбия қилганларга катта раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Энди менга рухсат. Қолган гапларни никоҳдан кейин гаплашармиз. Унгача зарур гап чиқиб қолса холам орқали етказаман, иншааллоҳ - дея куёв катта аммага юзланди.
Амма эса айтилган гапларнинг ҳаммасига ҳам тушунмай ҳайрон бўлиб ўтирарди. "Утружжаси нима энди? Куёв хурмоман, дейдими? Анави қўшиқчи Райҳон ҳақида ҳам гаплашишдими?" - дер эди ичида.
Куёв кетганидан кейин амма жияни олдига ошиқди.
– Вой қизим, нималар ҳақида гаплашдиларинг? Мен айрим гапларинга умуман тушунмадим?
– Сиз хавотир олманг, аммажон. Биз ўзимиз келишиб олдик, - деди олима қиз нимтабассум билан.
– Жон қизим, тезроқ айта қолгин нималар ҳақида гаплашдиларинг?!
– … … …, - деди қиз бироз хижолат бўлиб.
– Вой омилигим қурсин-ей, вой олима жиянимдан ўргилай, - дерди амма ўзини кулгидан тўхтатолмай.
***
Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръон қироат қилувчи мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ эса райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ худди ҳанзала янглиғ ҳидсиз ва таъми аччиқдир”, деганлар” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).

Адҳамжон қори

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17👏4
​Болалар уйида онасини юлига интизор булиб, онасига мактуб ёзган кизча хакида.

"Ассалому алайкум ойижон, яхши юрибсизми, ишларингиз жойидами, акаларим укаларим борми йўқми билмайману улар ҳам яхшими, дадажоним яхшимилар? Сиз мени болалар уйига ташлаб кетган бўлсангиз ҳам мен сизни ҳали ҳамон яхши кўраман, биласизми ойижон, бу ерда мени опа сингиларим, ака укаларим бор улар мени жуда жуда яхши кўришади. Биз бир биримизни ҳафа қилмаймиз, ҳаммамиз аҳил иноқ яшаймиз. Сизга бу гапларни қизиғи борми билмадиму аммо айтиб ўтгим келди, мени соғлиқларим жойида кийимларим бутун, вақтида овқатланиб вақтида ювиниб юраман. Лекин лекин… лекин, вақтида ухлолмайман кечалари дераза олдида ўтириб сизни кутиб йиғлаб чиқаман. Биз ҳаммамиз биз биримизга сездирмасдан йиғлаб чиқамиз, лекин ёш бўлишимизга қарамасдан кўз ёшларимизни беркитиб оламиз. Кеча, кеча тарбиячимиз менга сен ойингга ўҳшайсанми дадангами, дея савол берди. Йиғлаб юбордим, мен сизларни ҳатто эслолмасам, ҳам кимга ўҳшаганимни билолмасам.., ойижон, роса йиғладим.
Ёмғир ҳам кўз ёшимга қасд қилганми билмадиму, лекин сира тўҳтагиси келмайди. Кўз ёшларим оқиб борар экан ёмғир ҳам шунчалар кучли ёға бошлади. Ойижон сизни жууддааа жууддаа соғиндим, қачон келасиз?
Ойижон ўтиниб сўрайман, мени бу ерлардан олиб кетинг… ишонинг сизга умуман ҳалал бермайман, йиғламайман, ишларизга ёрдам бераман, укаларимга қарайман, нима десангиз ҳаммасини бажараман, ақлли қизча бўламан ойижон. Ойижон, илтимос олиб кетинг, ҳамма нарсам етарли, олиб кетсангиз бўлди.
Фақат ёнизда олиб юриб "Қизим” десангиз бўлди, шу сўзиздан бошқаси керак эмас, ойижон, ойижон илтимос келинг олиб кетинг. Менга қўғирчоқлар керак эмас, ёнизда юрсам бас. Мени қизим десангиз дунё менга керакмас. Ойижон ҳар куни сизга хат ёзаман нега келмайсиз? Ёки хат ташувчи амакилар хатларимни сизга етказишмаяптими, ойижон келинг ўтиниб сўрайман. Қаранг, сизга атаб шеър ёздим, мен шоира эмасману, тарбиячимизни айтишларича менда истеъдод бор экан. Катта бўлсам сизга атаб китоб чиқараман, лекин, лекин исмингизниям билмасам мени олиб кетмасангиз китобларимда сизни исмингизни қандай номлайман ойижон...

Гулзор ичра гуллар тердим онамга деб,
Парваришлаб авайладим онамга деб,
Хона ичра очилган гул бир бир сўлди,
Бу қизингиз йиғлай йиғлай адо бўлди…

Бугун келар дея кутдим онажоним,
Олиб кетар дея кутдим отажоним.
Бор эканми ҳимоячим акажоним,
Ё бормикан менга сирдош опажоним.

Укам борми? Синглим борми билолмайман,
Кеча кундуз йиғлайману кулолмайман,
Нега энди? Мен ҳам бахтли бўлолмайман,
Отажоним онажоним олиб кетинг…

Уйингизмас менга меҳр бўлсангиз бас
Болам деган сўзиз керак бойлик эмас…

Шеъримни давом эттирардиму ойижон докторлар келишди уколимни олмасам бўлмас экан….
Доктор амакини гапларини тўсатдан эшитиб қолдим, ишонинг ойижон гап пойлаш ниятим йўқ эди, билмасдан эшитиб қўйдим, ойижон кечиринг пойлоқчи экан деб мендан ҳафа бўлманг…
Айтишларича мен рак эканман, рак нималигини билмадиму ойижон аммо бир ойлар яшар эканман, кўз ёш менга мумкин эмас экан, лекин улардан яшириб ҳар куни йиғлайман, сиз келмасангиз менга ҳаётни нима кераги бор ойижон.
Майли ойижон шу бир ой ичида бир марта бўлса ҳам узоқдан бўлса ҳам келиб кетинг. Бир марта бағризга босиб мени қизим денг ойижон.
Майли ҳайр ойижоним, ўзингизни эҳтиёт қилинг мени ташлаб кетган бўлсангиз ҳам мен сизни жуда жуда яхши кўраман. Дадажонимга салом айтинг, опа сингилларим ака укаларим бўлса мени номимдан ўпиб қўйинг. Ойижон сизларни жуда яхши кўраман…
Ойижон кечаси билан ҳеч қаерга сиғмадим болалар уйига, хонамизга хатто кийимимга ҳам қизиб кетавердим кетавердим…

Деразага кўп тикилдим келмадингиз.
Бирон бора ҳатто ҳолим сўрмадингиз
Ташлаб кетиш учун мени туғганмидиз?
Ҳайр ойи сўнгги куним келмадингиз…
Умрим шунча қисқа экан билмай ўсдим,
Етти ёшда рак эканман билмадингиз.
Мени шунча ёмон кўрасизми ойи
Мен кетяпман сўнги куним келмадингиз.
Жаннат сари қадам қойиб кетдим ойи
Кутмоқликдан озод бўлиб кетдим ойи
Энди сизни Жаннатда кутаман… ,,

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
12😢5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак бахтли бўлишдан кўра кўпроқ бахтли қилишни хохлайди.
Шу сабабли хақиқий Эркакда бахтли Аёл бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰1🤔1
​Бу аниқ қазо ва қадар!

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дархол шифохонага олиб бориб жаррохлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дархол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
- Қачонлардир қазо ва қадар хақида эшитганмисан?
- Ха эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
- Мен хам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач тахлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан дахшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
- Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи хаётга қайтариш учун айнан жарохатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
- Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
- Бу аниқ қазо ва қадар!
Мухаммад Ротиб Набулсий

Банда гохида воқеаларнинг зохирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга хохлаган нарсаларнинг хаммасида яхшилик бор.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ақлни ишлатса, ҳам нарсага имкон топса бўлади. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Зеҳир Сакинхаджаев Америкада ўқиб қайтган, болалигидан европача тарбия олган йигит,
оилавий катта ерлар эгасининг ўғли. Отаси Ҳамид Сакинхаджаев Салсабилнинг энг мартабаси улуғ одамларидан, у ўғлини ернинг ярмига эгалик қиладиган Кадирийларнинг ягона қизи Гулҳаёга уйланишга кўндиради.
Зеҳир отасининг яратиб берган манфаатли турмуши етмагандек, ҳижобли қизга уйланишга мажбур бўлади. Очиқ ва бошқача қизларни хушлайдиган йигит, ўзига ва рафиқасига ҳам бу никоҳ билан кишан тақади.
Кишан уларни узвий боғлаб турадиган ягона нарса. Муҳими бундан қандай фойдаланишлари. Уларнинг эса бир бирини кўришга кўзи йўқ...
2
Ҳаёт...

Кобил ака жужабирдай жон куп болали киши эди
Болалар ёш , бир узи ишлар , бир нави кун курарди
Дуконга бориб бир арава масалликни карзга олиб келар маошидан олган захоти бориб карзини узиб келарди
Дукондор хам ишонгани сабаб нима деса йук демасди
Катта фарзанди турт кизлар булиб угилларини отасини ёнига киришига анча бор эди
Уртанча кизи Гулнор чакконгина киз , хали мактабда укирди
Рузгор ишларида ота онасига карашиб отаси ишдан келгунча мол холга караб уй ишларини мухтасар килиб турарли
Отаси уни эркалатиб Чавандоз кизим деб чакирарди
Гулнор от аравани миниб олиб молларга ут уриб келар , сув ташир , мол бокар шунга ухшиш ишларга уста эди
Отасининг улокка чопадиган отини алохида парвариш килиб отаси айтган пайтда куркмай отни совутиб келарди
Отаси уни кулогимдан карзга ботсам хам сени Москвага МГУ га укитаман дерди
Хаш паш дегунча болалар катта булишиб колди
Катта кизини узатди
Гулнорга совчилар кела бошлади
Гулнор икки дугонаси билан Тошкентга укишга келиб киролмади
Уйга кайтгач бувиси отасига деди ::
---- Кобилжон углим Гулнорни шу келаётган совчилардан колдирма
Киз бола шахарда нима килади
Тинчгина узатиб юбор
Киз бола укиди нимаю укимади нима
------ Майли она укищгаям киролмади
-Шундай килиб Гулнор умрида курмаган танимаган йигит Гуломга узатилди
Куда томон узокда туришарди
Гулнор онасиникига олти ой етти ойда бир келиб кетарди
Утириб колган кайинсинглисиОзода унга кун бермасди
Килдан кийик чикариб жанжал чикариб Гуломга урдирарди
Уйда уни айтганидан хеч ким чикмасди
Гулнор хар келганда онасига айтмокчи булардию айтолмасди
Камига ажрашиб келиш номус хисобланарди кишлокда
Отамни юзи ерга карамасин дерди
Гулнорни тушган уйи бойлардан хисобланарди аммо шундай бой хонадонда туйиб овкат еёлмасди
Сахар туриб катта ховлини супуриб сигирни согиб молларни боглаб келиб чой куяр , кейин кайнотаси намозга турарди Керагазда кайнотасига тахорат сувини иситиб бергач кайинсинглисини бетини ювишга сувини тайёрлаб уйготарди Кувини пишиб булгач далага одамларни олиб кетадиган трактор келиб колар Гулнор чойини чала ичиб кулига кетмон бн урокни олиб далага чопарди
Кечга якин туш пайтида урган утини тракторга юклаб кайтиб келарди
Хомиладор булишига карамай яна ишга шунгиб кетарди
Кайинсингил жонивор хеч булмаса кечки овкатни килиб утирмасди
Боши мехнатдан чикмай кайинсингилни хурликлари остида юриб угилли булди
Кайнонаси углини кулига куп бермас , кулингга урганиб колса ишлай олмайсан дерди
Нихоят Озодага совчи келди Озода кимлигини хам суриштирмай розилик бериб юборди
Фотиха туйи куни кайнона булмиш Озодага узук такиб куйди
Фотиха утгач хали кариндош уруг уйларига таркамай туриб Озода узукни йукотиб куйди Уй тус туролонга айланди
Келган мехмонлар хам хижолат булишиб нима киларини билмай колишди
Узукни кандай йукотганини унинг узи хам билмасди
Озода Гулнорни сочига ёпишди
----- Сендан булак ит хам олмаган топиб берасан деб ура кетди
Гулнор янги бушанган камкувват булгани сабаб Озодани чангалидан кутулолмай колди
----- Опажон мен олиадим нима киламан сизни узугингизни
---- Сендан бошка угри йук бу уйда топасан
Гулом келиб хотинини ажратиб олди
Мехмонлар Озодага лаънатлар укиб таркалишди
Остонага етган Гулнор узини тутолмай йикилди

Гулом Гулнорни уйга олиб кириб кетди
---- Гулом ака ортик сабрим колмади
Мен угриманми Сезганмисиз бирор марта
Шунча хурликларига чидадим энди бас килмаса мениям кимлигимни таниб олади карикиз синглингиз
Кайси бирингизни зугуминнизга чидайман
Ёки кетаман бутунлай
--'-'- Узингни бос Оз колди
Кетади мен хаи качон биров олиб кетаркин кутулардим деб юрибман
Ховлида Озодани шангиллаб каргангани эшитилиб турарди
Кушни киз билан холаси узукни излаб топишолмади
---- Уйла , узинг бир жойга куйгандирсан хаммани угри килмай хе эрга тегмаям хар нарса бул

Давоми 14:29 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10🔥1