📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.8K subscribers
6.39K photos
2.13K videos
44 files
13.6K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Реакция билдирмаётганлар қараб турибман-а...🤨😉☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁4226👍10🥰4🤩2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙

🌙Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.

🌙Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.🤍

🌙 ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ🌙

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
🍃🌹🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЯКШАНБА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌹🍃

☝️Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда якшанба тонги барчамизга муборак бўлсин!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌺Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🪷саломлар
🌺Дуода энг гўзал ширин
🪷каломлар.
🌺Илоҳо уйингиз нурларга
🪷тўлсин,

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ўзи нима?

Эрта тонгда турсангиз, қадам ташлаб юрсангиз.
Ёруғ дунёни кўролсангиз, мана шунинг ўзи бахт.

Яқинларга юбориб қўйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6👍1🔥1
Хабарчи...

Низомжон ажойиб йигит-да. Кўчада ким кўринса биринчи бўлиб салом беришга одатланган.Чолми, ёш болами, таниш-нотаниш, фарқи йўқ.
-Ассалому алайкум,-дейди қўлини кўксига қўйиб.
Бир оёғи оқсоқланиб қолгандан бери қишлоқдагилар унга «чўлоқ» деб лақаб қўйишган. Хафа бўлмайди, чўлоқни чўлоқ дейди-да.
- Ҳа, чўлоқ, судралиб қаерга йўл олдинг?- Каримбой «Нексия»ни тўхтатиб, сигнал босди.
- Кеча, Ялғош ота тушимга кирибди, шунга, у кишини кўриб келай деб чиққандим.
- Бекорчисан-да, санғиб юраверасан. Туш кўрганмиш. Бир коса текин шўрва ичишга боряпман, деб қўяқол.
Низомжон бир гапдан қолди.
-Менга қара, молхонамизни тозалаб бермайсанми, янги кўйлак олиб берардим.
-Ҳўкиздай икки ўғлингиз бўлса, шулар нима қилади?
-Тилинг чиқиб қолибдими? Ўғилларим ўқиши керак, сенга ўхшаган сатанг бўлишини истамайман.
-Вақтим йўқ,- Низомжоннинг энсаси қотди.
-Бўпти,- Каримбой газни босди. Тупроқ йўлни чанг қоплади. Низомжонни йўтал тутди.
…Ялғош ота тушига бежиз кирмаган экан. Тўшакда томга тикилиб ётибди.
-Барака топ, болам, бир пиёла чой дамлаб берсанг, томоғим қуриб кетди. Уйдагилар юмушлари билан кетишган шекилли, ҳеч ким хабар олмаяпти.
Низомжонга кеча тўй эгаси бир килоча гўшт бериб юборганди. Шуни тугиб чиққанди. Қайнатма шўрва осди. Чой келтиргач, гап бошлади:
- Нима бўлди, қариб қолдингизми? Шундай басавлат одам шамолладим деб ётишга уялмайсизми? Бунақада қўйларингизга ким ўт ўриб беради?
-Э, жаҳлимни чиқарма, ҳозир бир тушираман, Ялғош ота кўзи билан қўлтиқтаёғини излади. Касал-пасалмасман. Дам олгим келди. Новвот солинган чой отахонга анча куч берганди.- Гапир, қишлоқда нима гаплар?
- Қодир аканинг тўйи зўр бўлди. Сурхондараёдаям ошналари бор экан, ўша ёқларданам келишди. Оллам ака сузмани боплабди ўзиям. Бир товоғини битта ўзим едим. Шу тўйга айтиш учун Сафаргул момоларникига боргандим. Катта жанжалнинг устидан чиқдим. Ўғли ўрисдан келганакан. Телефонни текшириб, ҳар хил ёзишмаларни ўқиб, хотинини уриб ташлабди. Кейин биласа, телефон бошқаникиякан.
- Раимларникида нима гап? Хотини касалланибди, дегандинг, яхшимикин?- Анча яхши. Раим ака машинасини сотиб, даволатибди. Қўшнилари тузалмаса керак, бу дарддан камдан кам одам яхши бўлади, дейишаётганди. Раим ака керак бўлса уйимниям сотаман, дебди. Худога шукр, ҳозир тупа-тузук кириб-чиқиб юрибди. Борганимда нон ёпаётган экан.
- Қийинчиликларнинг оқибати бу. Шўрлик кун кўрмади. Лекин, Раимга минг раҳмат. Оқибатли йигит-да ўзиям. Болалигидан шунақа мард, танти. 90-йиллар ёдингдами? Одамлар нон тополмай қолди. Гўшт дегани анқонинг уруғи эди. Шунда Раим ўғлининг тўйига атаб қўйган ҳўкизини сўйиб, одамларга хомталаш қилиб берди. Элнинг дуосини олган кам бўлмайди. Энди ўзингдан сўйла, уйинг тинчми?
- Ҳаммаси жойида. Болаларим билан ҳовлини сувоқ қилдик. Каримбойникида зинасининг икки қаватига алламбало гуллар қўйишганини кўргандим. Тунов куни ахлатхонага кимдир 20 тача бўёқ қутиси ташлаб кетибди. Шуларни ювиб, тозалаб, гул кўчатлари ўрнатдик. Супанинг атрофига териб қўйдик. Ҳозир ҳовлимиз шунақа файзли бўлган.
- Мен буни сўрамаяпман. Қачон уйланасан? Учта эркак яшайдиган уйда файз нима қилади?!
- Ялғош ота, шу саволни беравериб чарчамадингиз-да сизам. Уйланмайман дедим-ку. Ўзим бир ландовур бўлсам, менга ким тегарди. Аёлим раҳматли мусичадай беозор эди. Бирон марта менга тақинчоқ оберинг, кўйлак оберинг демаган. Ўзингга кўйлак олгин, деб пул берсам, уйга қозон-товоқмией, болаларнинг тўйига деб нималарнидир кўтариб келарди. Тунов куни қўшнимиз Хожар момонинг келини янги кўйлак киймасам тўйга чиқмайман деб роса хар-хаша қилибди. Шунда аёлим ёдимга тушиб, кўзимга ёш келди. Йигирмадан зиёд кўрпача, шунча кўрпа-тўшак сандиқларнинг устида тахланиб турибди. Чанг тушмасин деб чит матога ўраб қўярди. Идиш-товоқларимизни-ку бутун маҳалла ишлатади. Унга ўхшаган аёлни қаердан топаман. Оёғим бу аҳволга тушмагандаям майлийди. Бегона аёл болаларимни силталаса, чидаёлмайман. Ундан кўра яна уч-тўрт йил сабр қилсам, келинли бўламан. Ана ундан кейин хонадонимиз сиз айтган файзга тўлади. Мен шўрванинг хабарини олай...

Давоми 08:58 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40🥰3👍2
Қайноққина шўрва ичиб Ялғош отанинг пешонасидан тер оқди.
- Қўлинг ширин-да сенинг, Низом, кам бўлма. Кичкина ўғлим шаҳарга кўчиб кетганидан бери яйраб овқатланганимни эслолмайман. Нима дейман, ёшлар яхши яшагиси келади. Қийинчиликларга чидаёлмайди. Бир неварамни ташлаб кет, десам, қўйсангизчи, қишлоқда қолиб чўпон бўладими, яхши мактабларда ўқитмоқчиман, деди. Нима, сен қишлоқда яшаб чўпон бўлдингми, кап-катта иқтисодчи бўлдинг-ку, номард дедим. Ҳа, майли... Кеча молларга кўпроқ ўт ўрай деб, белимни оғритиб қўйдим. Шунга ялпайиб ётибман. Бугун моллар оч қолди. Сенам менинг ҳолимга тушмагин, дейман-да.
Низомжоннинг қўл телефони жиринглаб қолди.
- Косимбой ўғлига суннат тўйи қилмоқчи экан. Шунинг маслаҳатини қилайлик деяпти.
- Қодир раиснинг ўғли Косимми? Ўғли катта бўлиб қолибдими?
-Ҳа, вақтнинг ўтишини болаларга қараб эслаймиз-да.
- Нақ тўққиз йилда фарзандли бўлди шу йигит. Жуда сабрли экан.
- Тақдир ҳар кимни ҳар хил синайди. Ҳозир уч ўғли бор. Энди мен борай. Сиз дамингизни олинг.
-Йўл-йўлакай Тожибойларникига кириб ўтсанг. Кўрмаганимгаям бир ойча бўлди. Олдин келиб турарди. Маза қилиб шахмат ўйнардик. Ўтган сафар келганда қизингни ажратиб чакки қилибсан, деб сўккандим. Шунга хафа бўлдимикин, билмадим, келмай қўйди.
- Тожибой аканинг тоби йўқ. Уйидан чиқмай ётибди. Ўзимам хабар олишим керак, деб кўнглимга тугиб қўйгандим. Бораман.
Ялғош ота оғайнимга етказ, деб олма-узум тугиб берди. Низомжон кетиб бораркан, хаёлга чўмди. Ёзда ўртоқлари билан чўмилишга борганлари, мактаб боғида олма териб юрганлари эсига тушди. У боғлар ҳозир йўқ. Мактаб ҳам ўзгариб кетган. Низомжон касалванд онасини кўп яхши кўрар, ҳаётини унинг хизматига бағишлашни истарди. Отаси болалигида қазо қилган, уч ўғил, тўрт қизни онаси ёлғиз катта қилган.
Болалигидан уй юмушларини пухта бажарарди. Вақти бўлса қўни-қўшнига ҳам кўмаклашиб келарди.
- Одамлар билан бўл, элдан ажралма,-деб кўп уқтирарди онаси.
Мана, кимлар учундир ачинарли, ўзи учун қониқарли яшаяпти. Ҳеч кимдан қарзи йўқ. Болалари ақлли-ҳушли. Иссиқ уйи, саватда нони бор. Аёли тирик бўлганда-ку… Ҳа, майли, худонинг синовларига рози бўлиш керак…
Ваъдасига кўра, олдин Тожибой аканикига борди.
- Шу қизим мени еди,- деди у.- Ёлғиз деб асло эркалатмаслик керак экан. Оғайнимни кўришга шу бугуноқ бораман.
Тожибой акага ўзича тасалли берган бўлди.Ялғош отанинг совға-саломини топшириб, йўлида давом этди.
Қосимбой уни муштоқ кутиб ўтирган экан. Тўй кунини бирга белгилашди. Меҳмонларнинг рўйхатини тузишди. Бирма бир айтиб чиқади. Ҳамқишлоқлари ўтган йили унга овора бўлиб пиёда юрманг, телефонда айтиб қўяверинг деб телефон олиб беришганди. Ўз кўзинг билан кўрганинг бошқача-да. Ким қандай яшаяпти, биров билан дардлашасан. Одамларам унга ўрганиб қолишган. Эркагу аёл дарров гапга тутади. Кейин ўзларининг дардини бошлашади.
Низомжон борган жойида кимдир бирон юмуш буюрса, қийналмай ёрдамлашади. Уйларини сувоқ қилади, молхонасини тозалайди, ўтларини ўриб беради. Хуллас, нима ёрдам керак бўлса, аямайди. Бунинг орасида қишлоқда ким ўқишга кирмоқчи бўлса ундан ёрдам сўрайди. Чунки математикани яхши билади. Хуллас, шундай ўйлар билан андармон бўлиб ҳаммага тўй хабарини етказди. Тўй ҳам жуда чиройли ўтди.
Тўйнинг эртаси чарчаганигами, ухлаб қолибди. Пешинда уйғонди ўзиям. Телефони жирингламаганда ҳалиям ётаверарди. Гўшакдаги хабардан ғамгин бўлди. Ботир ота қазо қилибди. Эрталаб чиқаришаркан. Эринмай уйларга кириб, мусибат хабарини етказди.
Эртаси уни маракада кўрмай, ҳамқишлоқлари ҳайрон қолишди. Одатда бундай пайтда ҳаммадан бурун келар, зарур юмушларни ёш-ялангларга бўлиб берар, ўзиям ишга киришиб кетаверарди. Қишлоқдагилар шунга ўрганиб қолишган экан, расм-русумларни расамади билан қилишга анча қийналишди. Ботир отани кузатиб қўйишлари билан Ялғош ота маҳаллақўмни чақирди:
-Низомдан хабар олиш керак, нимадир бўлган шекилли.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25
Кеча Низомжоннинг қорнида қаттиқ оғриқ турганди. Хабарни етказай деб, дардни сезмаганга олиб юраверди. Уйига базўр етиб келди. Сўрига чиқаётиб хушидан кетди. Ўғиллари дўхтир чақирибди. Ошқозон яраси очилиб кетган экан. Ялғош ота марказдаги шифохонага келганда, ҳамқишлоқлар шу ерда экан...
-Бу одам сизларнинг кимингиз бўлади, - ажабланди жарроҳ. - Ҳеч кимни кўришга бунча кўп одам келмаганди.
- У бизнинг хабарчимиз,- жавоб қилди Ялғош ота. - Усиз бутун қишлоқ қўл-оёқсиз қолади. Яхшилаб даволанг.
Керакли дори-дармонни қўни-қўшни келтириб беришди. Низомжон оёққа турди. Шифохонадан чиққач, маҳалладагилар тез-тез хабарини олиб туришди.
- Илтимос, ким касал бўлсаям, сен касал бўлма,- деди Собир ота.- Нақ дунёдан ажралиб қолгандай бўлдик. Одамларга кераклигидан суюниб, Низомжоннинг кўзидан ёш сизди.

Муҳаббат Тўрабоева


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏299🔥6👍5
Қайнонамга қиз бўлмадим...

Ёз фасли бўлишига қарамай, негадир ҳавонинг авзойи  айниган. Бирдан шамол туриб, дарахт шохларини у ёқдан бу ёққа важоҳат билан силкита бошлади. Шу пайт “қарс” этган овоздан чўчиб тушдим. Нақ юрагим ёрилай деди. Ўзи шундоқ ҳам ваҳима чулғаган қалбимни қандайдир нотаниш қўрқув эгаллаб олди. 
Ингроқ овозда нафас олишингизга тикилиб ўтириб, узоқ ўйга чўмдим. Бўлиб ўтган бу воқеалар ҳақида ҳали ҳеч кимга гапириб бермаганман. Тўғрироғи, қилаётган ишимнинг хато эканини энди англаб етяпман. Сизнинг олдингиздаги гуноҳларимни қандай ювар эканман, деган савол ич-этимни кемираяпти. Бунинг иложи бормикин ўзи, ҳайронман.
Эндигина келин бўлиб тушган дамларим ҳанузгача  ёдимда. Орзу-ҳавас билан ўғил уйлантириб, келин туширганингиздан қувончингиз ичингизга сиғмас эди. Елиб-югуриб ҳовлида иш қилиб юрган кезларим, қўни-қўшниларни йиғиб келиб мен билан мақтанмоқчи бўлардингиз. Гарчи буни билдирмасликка уринсангиз-да, барини шундоққина сезиб турардим. Дастурхонга овқат олиб келганимда эса ҳали татиб улгурмай, мақтовни келтиришни бошлардингиз.
— Мастурахон қўлингиз дард кўрмасин, овқатингиз бирам ширин чиқибдики, — деган сўзларингиз мен учун оддий ҳолга айланиб қолганди. 

Бора-бора хонадоннинг эрка келинига айланиб олдим. Оилада ўз ўрним ва мавқеим бор эди. Ҳамма ишларни ўзим қилганим боис, сизнинг баъзан келиб “ундай-қилинг, бундай қилинг”, деб ақл ўргатишларингиз малол кела бошлади.
Бир куни қайнотам ва ўғлингизни ишга кузатгач, ошхонага кириб, идишларни юваётган эдим. Ҳолсизгина олдимга келиб, эшикка суянганча:
— Болам мана шу кирларимни ювиб берсангиз-чи, ўзимни сал тобим бўлмай турибди-да, — деб менга илтижонамо тикилиб турганингиз ҳали ҳам кўз ўнгимдан кетмайди. Мен-чи, мен нима қилдим. Шайтоннинг измига кириб:
— Вой-бў, шунча ишим турибди-ку, ташлаб қўйинг, юварман —деб зарда билан жавоб қилдим. Жуда ғўр бўлган эканман ўша пайтларда. Инсон қадр-қиммати нима эканини энди тушуна бошлаяпман. 
Шу-шу сиз ҳам менга ортиқча иш буюрмай қўйдингиз. Лекин мен ўзгара бошлагандим. Секин-аста тобингиз бўлмай, тўшакка михланиб қолдингиз. Эҳ, ўшанда ичим торлик қилгунча, хизматингизни қилиб дуо олсам бўлмасмиди-я. Иккимиз ёлғиз қолган вақтларимиз, сизни жеркиб-жеркиб гапирадиган одат чиқардим. 
Бир куни тушликка мастава қилдим. Ўзим ошхонада ўтириб ичиб олгач, косада сизга ҳам олиб кирдим. 
— Ойи, туринг овқат олиб келдим, ичинг.— Аввал “ойижон” деб сайраган тилларим, энди “ойи”ни базўр тилга оларди. 
Жон болам, бир пиёлагина кўк чой дамлаб келсангиз бўларкан-да, она-бола ўтириб овқатланардик. Бу дамларимиз ҳам ғанимат.
Э, мен овқатланиб бўлдим. Ўзи суюқ овқат бўлса, чойнинг нимага кераги бор, — деб ғўлдираганча чиқиб кетдим. 
Уйга бирор ким келиб қолган вақтларда эса ўзимни меҳрибон қилиб кўрсатишга уринардим. Бу гапларнинг ўғлингиз ёки қайнотамнинг қулоғига етиб боришидан чўчирдим ҳам. 
Энди эса мана ўша ҳунарларим учун афсус-надоматлар чекиб ўтирибман. Лекин кеч, жуда кеч. 
Вақт ўтиб фарзандли ҳам бўлдим. Унга бор меҳру-эътиборимни бериб улғайтира бошладим. Лекин у сизни мендан кўра кўпроқ яхши кўрарди. Уни эркалаб қўлларига тутқизган нарсаларингизни шарт юлиб олардим-да, уни чинқиратганча, олиб қўярдим. Сизга зарда қилиш учун ўғлимни калтаклардим. Ўшанда кўнглингизни қаттиқ оғритган бўлсам керак-а?
 
Аҳволингиз кундан-кунга оғирлашиб бораётганини кўриб қайнотам кичик ўғлингизни уйлантиришга қарор қилди. Ўғлининг тўйини кўриб қолсин дедими?  Келинни қидириб овора ҳам бўлмадик. Ўзининг учрашиб юрадиган қизи бор экан. Орқаваротдан суриштирсак, институтнинг охирги босқичида ўқир экан. Ҳа, роса ўйнатадиган келин экан-да, деб кўнглимдан ўтказдим. Лекин хато ўйлаган эканман, ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди. Кўнглимдагиларни унга билдирмасликка уринсам-да, ич-ичимдан унга қойил қолардим. Келин бўлиб тушганининг эртасигаёқ, ҳовлидаги юмушларга киришиб кетди. Атрофингизда эрта-ю, кеч парвона эди.

Давоми 10 :30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21👍1👏1
​Ҳали овқат олиб кирган, ҳали алламбало пишириқлар пиширади. Чойни айтмаса ҳам бўлади. Соатига янгилаб турарди. Бир қараса сизни ювиб-тараган, уст-бошингизни алмаштирган. Уни узундан-узун дуо қилардингиз. Шу дуоларингиз туфайлими, бугун сира кам бўлмаяпти.
Овсиним бу каби ҳаракатлари  билан менга ойна тутгандек бўлди. Қўшнилар кирганда, ёқтирмай бир-икки ўқрайиб берганимдан кейин қадами узилиб кетган эди. Янги келиннинг мулозаматли эканини кўргач, яна серқатнов бўлиб қолишди. Бири кетса, бошқаси кириб келарди. Сизнинг бир одатингиз яхши эсимда, қўшниларингизни жуда яхши кўрардингиз. Тўшакда инграб ётган бўлсангиз-да, улар келиши билан жонланиб қолардингиз. 
Ўша куни ҳам Карима опа билан анча тетик гаплашиб ўтирган экансиз. Ўғлимни боғчага ташлаб уйга қайтдим. Қия очиқ дарвозадан уйга кириб кетаётиб, бехос сизларни гапингиз қулоғимга чалинди.
Садоқат опа бу иккинчи келинингиз жуда шинаванда чиқди-да а?
Нимасини айтасиз. 
Каттангизни ортда қолдириб кетдими дейман-да. 
— Ие, бу нима деганингиз. Она ҳам болаларини ажратар эканми? Уларнинг иккиси ҳам фарзандларим бўлса, бирини кам, бирини кўп кўриб бўладими? Каттаси ҳам кичиги ҳам менга бирдек меҳрибон. 
Бу сўзларингиз юрагимга ханжардек санчилди. Ўшанда менинг қилгиликларимни айтиб, ёмонлаб-ёмонлаб ташласангиз бўлмасмиди? Ахир мен сиз учун мақтовга лойиқ бирор иш қилганим йўқ-ку. Фарзандим дедингиз, фарзанд бўлиб нима қилиб бердим. 
Кичик келиннинг ҳаракатлари-ю, сизнинг бу сўзларингиз кўзимни мошдек очди. Лекин бир савол менга тинчлик бермасди сира. Сизнинг дуоларингизни олишга, хизматингизни қилишга кеч бўлмадимикин?  
Охирги вақтларда тез-тез шифокор чақирадиган бўлиб қолдик. Бир куни қон босимингиз ошиб кетади. Яна бир кун этим қақшаяпти, дейсиз Шундай вақтларда кунингизга кичик келинингиз яради. Ҳали у шифокорга телефон қилган, ҳали бунисига. Дориханага чопган ҳам ўша. Кундуз кунлари эркаклар ишга кетишарди. Малоҳат эса ўқишга боришдан аввал сиздан ҳол-аҳвол сўрарди. Агар бироз тобингиз йўқлини кўрса, уйда қоларди. 
Ҳамма хатоларимни тушуниб етган, кўзим очилган бўлса-да, лекин энди сизга меҳрибончилик қилишга Малоҳат изн бермасди. Нима бўлса ўзи югурарди. Мени ҳаракат қилишимга имкон қолмаганди. 
Ҳолатингиз оғирлаша бошлагач, ўқишидан бутунлай жавоб олиб келиб, тепангиздан бир қадам ҳам жилмай ўтирди. 
— Келинойижон, ойижонимиз бахтимизга омон бўлсинлар-да. Бунақа меҳрибон, кўнгли очиқ аёлни учратмагандим. Бундай инсонларнинг дуолари ҳам ижобат бўлади. Шундан доим бизни дуо қилинг деганим деган, — деб ярамга қайта-қайта туз сепарди Малоҳат. 
Бугун уни алдаб-сулдаб, имтиҳонлардан қолиб кетманг, деб аранг ўқишига жўнатдим. Тўғрироғи, сиз билан бироз бўлса-да ёлғиз қолгим келди. Мана ҳозир тепангизда ўтирибман. Ухлаб ётганингизга термулиб, ҳақиқатан яхши инсон эканингизни тушунаяпман. Ўрнингизда бошқа қайнона бўлганида сизга қилган муомалаларимга сира ҳам тоқат қилмасди. Бир кунда жавобимни бердириб юборарди. Сиз-чи, сиз ҳалигача ўғлиларингизга “Меникидек тилла келинлар ҳеч кимда йўқ”, дейсиз.
Кўзларимга ёш тўлиб, юрагим беҳузур бўла бошлаяпти. Ўзимни тутиб тура олмаяпман. Аччиқ-аччиқ йиғлаб ичимдаги аламларни чиқаргим келаяпти. Шу пайт ингроқ овозда 
— Мастурахон, — деганингиз менга бир қувончли хабардек бўлиб янгради. 
Кўзёшларимни апил-тапил артиб,
Лаббай, ойижон — деб ёнингизга ўтирдим. 
Тинчликми болам, нега йиғладингиз?
Ҳўрлигим ошгандан-ошиб, унсиз инграшим қаттиқ йиғига айланиб кетди.
— Ойижон илтимос мени кечиринг, кўр бўлган эканман. Илтимос ойижон.
Бола ҳам онасидан кечирим сўрар эканми? Бу нима деганингиз. Ундай деманг, кечирим сўрайдиган ишнинг ўзи йўқ, — шундай деб мени юмшоққина бағрингизга босдингиз. Келин бўлиб тушганимга олти йил бўлиб, биринчи марта сизни маҳкам қучоқладим. Энди сира қўйиб юбормайман. Илойим, менинг бахтимга, бизнинг бахтимизга узоқ умр кўринг ойижон

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21😢14👍1👏1
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа)


Толиб оиласи билан қий-чув қилиб, онасиникига кириб келди. Дастурхонда ўтиришар экан, Толибни телефонига хат келди. Толиб телефонини очиб хатни ўқиди. Бир Зебога, бир болаларига анграйганча қаради.
Бир оздан кейин яна хат келди.
"Бу ишларни шундай қолдирманг! Албатта хотинингизни текширинг. Болалар балки сизники эмасдир...".
Толиб ўтиролмай қолди. Ғимирлаганча ҳовлидан кўчага чиқиб кетди.
Толибга яна хат келди.
"Хотинингизни индамасдан қўлга туширишингизни маслаҳат бераман. Ёлғондан иш билан чет-элга кетинг!".....
Толиб 1 хафтага деб Германияга учиб кетди. Лекин уч кунда қайтди. Уйига келиб эшик қўнғироғини босди, жавоб бўлмагач, чўнтагидан дарвозанинг калити билан очиб, ҳовлига кирди. Ҳовли тинч ва осуда эди. "Зебо, болаларни олиб онасиникига кетган шекилли...", ўзича тахмин қилди Толиб. Уст-бошини алмаштириш учун ҳовлидан ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсин-ки, ётоқда хотини ва укаси донг қотиб, ухлаб ётишар эди...😳😱🤯
7😢3
​Қимматга тушган ғазаб...

Аёли ранжитган эр уйдан чиқаркан, биргина табассум (ўпич) орадаги ғазабни кетказиши мумкин эди...
Лекин, аёл ғурурга берилди. «Қайтиб келсалар, ўзгача кутиб оламан» деди. Эри чиқиб кетди! Қайтиб келмади.

Бир кишининг онаси ундан ғазабланган ҳолда вафот этди! У доим, эртага онамнинг кўнгилларини оламан, дерди. Имкон бор эди, улгурмади. Бу дунёдан ўлгунича надомат қилиб ўтди.

Эр аёлини қаттиқ хафа қилиб ҳасрат, алам ва зулм ичра қолдириб чиқиб кетди. Лекин, виждони бу иши нотўғрилигига ишора қилди. Қизил атиргулдан гулдастани кўтариб қайтиб келди. Аёлини жонсиз ётганини кўрди.

Оқ бўлган йигит уй эшигини қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ортидан онаси кўзида ёши, отаси қалб хуружи билан қолди. У дўстлари билан кўришишга ошиқди. Бу истак унинг ота - онасининг оёқлари остига тиз чўкиб кечирим сўраши ўрнига тезроқ чиқиб кетишга ундади. «Қайтиб келсам, уларни рози қиламан» деди. Қайтиб келди... аммо... «Аллоҳ сабр берсин! Ота - онангиздан айрилдингиз» деб қўнғироқ қилингандан сўнг қайтиб келди...

Мен... сиз... ҳар бир банда ўз кўксида бошқа инсонларнинг ҳам қалбини кўтариб юрамиз.. ғазаблансак... узрни кечиктирмайлик... эртага, йўқ... озгинадан кейин кеч бўлиши ҳеч гап эмас!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорбобо ясайман деб йўлга чиқдим...😁❄️🌨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Гулширин уни бир-икки марта курганди Ирода ишдан кеч колган пайтларда шу одам машинасида олиб келиб куйгани-ни курган. "Хисобот топшириб, кечга колиб кетдик. Яхшиям Жавлон ака бор эканлар, "коронгида якка узингиз юр-манг" деб олиб келиб куйдилар". Дуго-наси Нигора овсини хакида гапиргани-да Гулширин шу гапларни айтганида, дугонаси кулди. "Ишхонада Иродадан бошка хисобот топширадиган одам йук эканми? Сенга ким айтди ойнинг урта-сида хисобот топширилади деб?"
- Узингам гийбатчи кампирларга ухшаб колибсан, - деганди ушанда Гулширин.
- Жавлон ака, бу киши овсиним булади-лар, уй шу кишиники. Пул жуда зарур булиб колганига ёрдам берай деб ният килгандим. Сиз хам анчадан буён синг-лингизга уй олиб бермокчи булиб юр-гандингиз. Бир айланиб куринг, уй синг-лингизга ёкармикан? - уйноклади Иро-да.
- Сизга ёккан булса, синглимга хам ёкади, - Ироданинг суз уйинига худди узидек жавоб кайтарди эркак. У Иродага гапирардию, икки кузи Гулши-ринда эди. Гулширин у томонга кара-
маса-да, эркакнинг уткир нигохларини сезиб турарди. "Уятсиз! - ичидан ижир-ганди у. - Кузини лук этиб караб тури-шиничи..." Тинмай сайраётган Ирода хам "таниши" овсинидан куз узолмай колганини куриб, ичидан зил кетди.
Гуё овсини шу оннинг узидаёк хуштори-ни тортиб олаётгандай булиб ичи ёнди.
- Жавлон ака, уйни оласизми? Келинг, бошка уй излаб юрманг, синглингизга шуни совга килиб куя колинг, - деди шошиб. Эркак унинг рашк килаётганини сезиб, мийигида кулди.
- Овсинингиз "келинг, бир савоб иш ки-лайлик" дегани учун уйингизни олишга рози булдим. Нархини келиштириб бе-расиз-да энди, - деди Жавлон.
- Уй жуда яхши ахволда, куриб туриб-сиз. - Гулширин кузини ердан узмай га-пирди. - Пул жуда зарур булгани учун арзон нархда беряпман.
- Ундай булса, мвйдалашиб утирмай келишиб олайлик. Мана бу сумкада пул бор, йиккан-терганим шу. Куйсангиз, мана шунга беринг, - эркак кичик кого-зчага сумкасидаги пулнинг кийматини ёзиб курсатди.
У сураётган нарх уйининг ярим бахоси эди. Гулширин бу кадар паст нархга ту-ширишларни кутмаганди. Лекин хозир бошка иложи йук, унга пул зарур. Эртага зарарни копламаса, эри кама-лади. Кейин унга уй татирмиди?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
9
Яна озгина кушинг, - деди ялингандек.
- Майли, сиздай чиройли аёл илтимос килиб турганда кандай килиб йук дей-иш мумкин. Сиз учун яна шунча кушдим - у беш панжасиги ёйиб курсатди.
- Ага, савдо хам пишди. Энди бир-бири-нгизга пул ва уйнинг калитини беринг-лар. Жавлон ака, уйининг хужжатлари-дан хавотир олманг, бу ёгига мен каф-ил, - кувониб кетган Ирода кувончини яширолмади.
- Мана пул, яхши кунларингизда ишла-тинг, - эркак кулидаги пул тула сумка-ни Гулширинга узатди.
- Сиз хам яхши кунлар, болаларингизни туйларини утказинг шу уйда.
- Гулширин калитни узатаркан, ичидан бир нима узилгандек булди. Дадаси хадя килган уйда хеч курса бир кун, бир соат хам яшай олмаганидан укинди. Кузларига сизиб келаётган ёшни курса-
тмаслик учун юзини бурди.
- Майли, мен бораколай, болалар йиг-лаб колишмасин. Иродахон, кетамиз-ми?
- Ие, каёкка? - деди Жавлон бирдан. - Хеч каёкка кетмайсизлар. Буни нишон-лашимиз керак. Узим сизларни мехмон киламан.
- Йук-йук, мен боролмайман, - гуё хози-рнинг узидаёк кулидан судраб олиб ке-таётгандек бош чайкади Гулширин. - Биз уйга кетишимиз керак.
- Янга, сиз узингиз кетаверинг унда. Биз Жавлон ака билан ишга борамиз, - Ирода рупарасидаги эркак билан маъ-ноли куз уриштирди.
Гулширин бу уйда энди узини бегона хис килди. Кечагина узиники булган уй энди бировники. Улжасининг качон жон беришини кутаётган улаксахур сингари унинг кетишини кутаётган улаксахур сингари унинг кетигини кутаётган Иро-дадан нафратланиб кетди. Пул тула сумка кулини, наинки кулини, виждони-ни куйдириб юборди. Бир огиз суз билан Ироданинг сирини фош килиши мумкин. Аммо....кейин кулидаги манави пуллардан хам айрилади. Кейин-чи, пулни каердан топади? Зохид акаси эртага пулни туламаса..у ёгини уйлаги-си келмади. Чорасизлик каршисида ха-
тто виждон хам чорасиз булиб колар-ан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍5
Уйга келганида эри ва кайнонаси бош-ларини куйи солганча хомуш утиришар-ди. Афтидан ишлари юришмаган кури-нади. Гулширин пулни Зохиднинг олди-га куйди:.- Дадаси, мана пул бугунок бориб тулаб келинг.
Эри бир унга, бир онасига, сунг сумка-га каради. Чиндан хам сумка ичидаги пулнинг чуги анчагина эди.
- Кимдан олдинг? - тили гапга зурга ай-ланди.
- Дадам совга килган уйни сотдим.
Зохид кулогига ишонмади. Курсатган шунча ситамларидан кейин хам Гулши-риннинг бу курбонлиги, боз устига уйни киска фурсатда сотганидан хайратда эди. Холида холанинг кузига ёш калки-ди: "Углимнинг бошидан балони даф килгани рост булсин..."
Уша куни Зохид узи ва хисобчиси учун пул тулади. Эртаси куни судда улар за-рарни коплагани инобатга олиниб, суд залининг узидан озод этилди. Хамма енгил тин олди. Гулширин бошига кетма - кет тушган саволлардан сунг бугун биринчи марта кунгли хотиржам торт-ди. Майли, эри уни севмаса хам, мухи-ми - камалмади, болаларининг ёнида.
Болаларини ухлатиб, ётокхонага кирди. Паришон холда ойнага тикилди. Кузла-ри атрофига ажин тушибди. Кузгудан унга хаёт ташвишларидан толиккан аёл тикилиб турарди. Бир пайтлар бу куз-лар бахтдан чаракларди, кунгли хотир-жам эди. Энди эса кузларига гам соя ташлаган. Хаммаси ёлгон экан. Зохид акасининг севгиси хам, шодумон кунла-ри хам сароб экан. Унинг кунглини фа-
кат бир нарса-болаларигина тулдирар-ди. У фарзандларининг кувончи учун бир умр шодлик нималигини билмай утишга тайёр.
Кузгуда Зохиднинг акси куринди. Гулширин унинг кандай кирганини сез-май колибди. Илкис ортига угирилди.
- Сиз?
- Гулширин...-эри гапини айтолмай кий-налди. - Мени кечир...Сенга куп озор бердим...
Гулширин индамади. Бундай дакика-ларда сукут суздан афзалрок. Гапирга-нда хам нима дейди? "Кунинг барибир менга коларкан-ку" дейдими? Йук, Гул-ширин хеч качон бундай дея олмайди.
Уйни бир кун келиб эрига миннат килиш учун сотгани йук.
Зохид унинг сукутини узича тушунди.
- Гул...нахотки кечира олмасанг?
- Зохид ака, нима булса булиб утди. Мен хаммасини елкамдан ошириб, ор-кага ташладим. Биз узимиз учун эмас, болаларимиз учун яшашимиз керак.
- Рахмат сенга...- Зохид унинг куллари-дан тутди. Бир вактлардаги сингари Гулшириннинг бармокларига лаб босди. Гулшириннинг кузларидан томчилаган иссик куз ёшлар Зохиднинг елкасини куйдирди. Хотинини багрига босди: "Ке-чиролсанг кечир..."


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40👏6🔥4👍1
Hali kulminatsion nuqtalar oldinda!!!
1
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 15.000😍😍😍😍

😍😍😍😍😍😍
🟠🟠🟠🔴🔴🔴🔴

🟠🔴🟠🟠🟠

𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺  𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌📌📌📌
🔴🔴🟠🔴🔴🔴

https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1