📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.8K subscribers
6.39K photos
2.13K videos
44 files
13.6K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОТА ҲОВЛИ.!

Қанча қилма уйингни қаср,
Отасиз уй мозор бўлади.
Ҳеч кимсага сир эмасдир сир,
Ота ҳовли бошқа бўлади.

Қишин ёзин сўнмайди гуллар,
Кеча кундуз сайрар булбуллар,
Шилдир-шилди оқади сувлар,
Ота ҳовли бошқа бўлади

Қаср эмас бир олам нурли,
Жаннат эрур боғчаси дурли.
Тугамас ҳеч меҳри бор сирли.
Ота ҳовли бошқа бўлади.

Фаришталар кезади гўё.
Орзу умид бўлади рўё.
Хотиржамдек бўласан гўё.
Ота ҳовли бошқа бўлади.

Дунёга келиб мен шу уйда.
Бешикда беландим шу уйда.
Муҳрланиб қолган хаёлда.
Ота ҳовли бошқа бўлади.
Ота ҳовли бошқа бўлади.

✍️ФАРҲОДХОН.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10
Ахлатга кўмилган чақалоқ...

(воқейлик асосида ёзилди)

Тез ёрдамда ишлайман. Кун ора навбатчиликда тураман. Навбатдаги сменамда бир чакирув келди. Тугриси хар хил вокеа ва вазиятларда ёрдам курсатиб ишлаганмиз лекин бу сафаргиси умуман бошкача булди деб гапини бошлади бир таниш шифокор дустим. Биз доим уч киши юрамиз, тез ёрдам машинаси хайдовчиси, мутахассис врач ва ёрдамчи.
- Тез шахар чеккасидаги ахлат йигиладиган (свалка)жойга боринглар. Ахлатхонада ишлайдиган иккита йигит сизларни кутиб олади. Шошмасдан факат узларингга тегишли ишни бажариб кайтинг! дея буйрук берди бошлигимиз. Биз хамма керакли анжом дорилар ва мосламаларни машинага жойлаб чакирилган манзил томон жунадик. Йулда кетиб борардигу лекин нега биз айнан ахлатхонага яна тез ёрдам машинасида бораяпмиз. Шу савол хеч тинчлик бермасди. Хайдовчининг кузлари йулда, биз эса жим утирганча борардик. Мана манзилга етиб келдик. Узокдан бир уюм ахлат куриниб турарди.
Бизни махсус иш кийим кийиб олган икки киши кутиб олди. Улардан бири ахлат йигадиган машина хайдовчиси эди. Кулидаги сигаретини ташладида биз томонга келишди. Хали гап бошламасдан, оркамиздан милиция ходимлари хам узларининг сигнал урнатилган машинасида етиб келишди. Мана хамма йигилди. Эгнимизда ок халат машинадан тушдик. Лекин ахлат уюми олдида ок халатни нега кийганмиз, четдан караган инсонга жуда кулгули эди.
- Хуш... бизни нима хабар билан хурсанд киласизлар? савол тарикасида гап ташлади врачимиз.
Уша иккала йигитлардан бири, жим холда кули билан ахлат томонга ишора килди. Биз тушунмадик. Ахлат уюми олдида, жуссаси катта, устилари ахлатга бурканиб кетган бир ит ётар эди.
- Нима бизни калака киляпсиларми? Шу ит учун чакирдиларингми? Ветеринарни чакирмайсиларми ундан кура! дея яна жахлланди врачимиз. Шунда мен гап сузсиз тушундим. Лекин барчаси жумбокли эди. Уша итга караб секин юра бошладим. Бир пайт уша катта ит тишларини окини курсатиб паст овозда ирриллай бошлади. Мен бунга унча эътибор бермадим. Юришда давом этдим. Бир тарафдан тишлаб олишидан курмасамда кутрган ит булса, киндигимдан укол олишдан куркардим. Ит бекорга кукрагини бериб ахлат устида ётмаган экан. Итнинг оёклари орасида ярим танаси ахлатга кумилган чакалок ётарди. Янги тугилган, лекин хали тирик эди. У йигларди, факат огзини очганча овози эшитилмасди. Кулчаларини кимирлатганча харакатланарди. Боя айтганимдек ярим танасигача ахлатга кумилганди. Ит эса уз танаси билан чакалокни иситиб, юзидан тили билан хар замонда ялаб куярди. Бу манзара жуда аянчли эди. Хеч ким кафолат бермайдику ит кутраган булса уша чакалокни еб куйиши хам мумкин эдику. Ортимдан иккита милиция ходимлари хам хавотир холда туришарди.
- У нима емокчимииии? Ха хозир еб куяди! деса биринчи милиционер.
- Тухтааа!! Жиннимисан, ит чакалокка тегмаяпти аксинча уни уз танаси билан иситаяпти! деди иккинчиси. Мен утириб олганча секин секин итга якинлаша бошладим. Бакирмасдан ва итни тинчини бузмасдан, болани олишни хохлардим. Лекин итга бу ниятимни билдиришим керак эди. Акс холда ит бошкача тушуниб менга ёки болага шикаст етказиши мумкин эди. Чунки ит болани кумиб кетган пасткаш Она каби хамма одамларни ёмон ва нотугри тушуниши мумкин эди. Яна тириклай кумиб кетган а, Аллох жазоингни бергурлар. Итнинг кузидан шу пайт нафрат, касос, рахм ва ачинишни пайкадим. Ён томонлама секин якинлаша бошладим ит томонга. Агар мободо мен томонга отилса хеч булмаса юзимни яширишга улгурарман деган хаёлда эдим. Болага кул узата бошлаганимда, итнинг урнидан туриб янаям ирриллай бошлаши кучайди. Мен секин ахлатани бола устидан кулларим билан олиб ташлай бошладим. Мени бу харакатимга ит ирриллаш билан бокиб турарди. Мен худди минани ковлаб олаётган харбийлар каби харакатланардим. Ит эса мени кулларимдан хеч хам куз узмасди. Томогимга нимадир тикилгандай булар, ютунсам томогимда билиниб турарди.
- Яхши ит, аклли ит... ма-ма-ма, зур ит Мана ол!!! Пачокланиб кетган платмасса куттига термосдан сут солиб итни чакира бошлади,ахлат машинаси хайдовчиси. Навбатдаги мужиза.

Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28👍7
​Барчани олдида узрини сурагандек хайдовчи гапида давом этди. Ошкозоним огрийди,   шу учун сут олиб юраман. Сув урнига хам иложи борича сут ичаман! деди.
- Кани келчи... кел яхши ит... кел сут ичиб ол! деди хайдовчи. Бир пайт ит яна бир бор мени харакатларимга назар ташладида, кейин урнидан туриб сут ичиш учун якинлаша бошлади. У жуда озгинлашиб кетган эди. Она ит эканлиги шундай билиниб турарди. Менимча якин атрофда болалари хам булиши керак эди. Чунки сургичлари янги туккан итнинг сургичи каби эди. Ит кизгониш билан сутни олдига оволиб, мендан кузини узмаган холда ича бошлади. Бир икки харакатда болачани ахлатдан ковлаб олдим. Кулимга олдимда тиззанлаганча урнимдан турдим. Мен томонга кулида чойшабни олиб олган хайдовчи келиб турган эди. Мен болани уша чойшабга урадим. Бола тирик эди. Лекин корни очлиги шундай талпинишидан билиниб турарди. Тугилганига тахминан бир икки соат булганди чамаси. Шу пайт итнинг куз караши билан юзма юз келдим. Ва унга карашим билан куркма хаммаси жойида, хавотирга урин йук дегандек шивирладим. У хам мени гапларимни тушунгандай думини ликиллатиб куйди. Мен уни нотугри тушунганим учун кечирим сурадим узимча.
- Кечирасиз... доктор болани каерга олиб кетасиз? савол берди милиция ходими.
- Шахардаги болалар уйига олиб борамиз биринчи. Уша ерда каерга олиб боришимиз аник булади! дедим.
- Унда биз хам уша ерга борамиз. Протоколга кул куйдириш учун деди. Ёши каттарок милиция ходими бошидан шапкасини олдида, кул румолчаси билан пешонасидаги терни арта туриб тишларини гичирлатиб:
- Канийди болани тириклай ахлатга кумиб кетган уша ахмокни топганимда эди... уни узини мана шу ахлатга тириклай кумардим! деди. Уни бу гапларини эшита туриб машина эшигини ёпдим. Хайдовчи машинани юргизди, биз жунадик. Шахар ичра кетиб бораяпмиз. Тез ва жим холатда. Гапиришни хеч ким хохламасди. Бакиргим, коронгуда бошимни деворга уриб:
БУНАКА БУЛИШИ КЕРАКМАС. БУЛИШИ МУМКИН ЭМАС. АХИР ИНСОНЛАР БУНАКА ЙУЛ ТУТИШМАЙДИ, АГАР УЛАР ХАЛИ ИНСОН БУЛСА дегим келарди.
Машинадан секин тушдим. Болани кутариб кабул булимига кирдик. Навбатчи врач менга кулимдаги болани куриб хайрон караб турарди. Мен хали хеч нарса демасдан у духтир опа менга:
- Кайси ахлат куттисидан чикдингиз? Бу холатда боллар булимига киришингиз мумкин эмас дея бакира кетди. Лекин чакалокни холатини кургач кулимдан олдида, бирдан шошилганча ичкарига олиб кириб кетди. Хамма хужжатларни тахлагач секин чарчок аломатларидан ташкарига чикдимда машина эшигини очдим. Машинага чикгач, бориб ювиниб олиш учун жунадим. Бунака вокеаларни унутиш жуда кийин. Унутиб булмайди. Ахир кандай Она уз тирик боласини ахлатга кумиб куяди. Аллох узинг адашган инсонларингга йул курсат. Узинг инсоф бер. Аллох барчангизни уз панохида асрасин...

Тамом...

​​​


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35😢10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сингилни хурсанд қилиш ҳар бир аканинг вазифаси!

Акаларга юбориб қўямиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4🔥3
Forwarded from ᴀʟʙᴀʜʀɪʏʏᴀ
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh

Qalbingizda bir savol bormi:
“Qachon Qur’onni to‘liq, to‘g‘ri o‘qishni o‘rganaman?”
Ramazon yaqin… Allohning kalomini tilovat qilib kutib olishni chin dildan xohlaysizmi?


🌙 “0 dan Qur’ongacha” kursi
— bu shunchaki dars emas,
bu niyatni amalga oshirishga sabab bo‘ladigan nurli yo‘l
.

🧕Qur’onni mutlaqo 0 dan, tajvid qoidalari bilan, tushunib o‘qishni istagan opa-singillar uchun

Ustoza:📚
Ko‘p yillik tajribaga ega
Qur’on ilmi bo‘yicha yozma va og‘zaki ijozalar sohibasi
Har bir o‘quvchi bilan individual yondashuv


💰 Kurs narxi:
Asl narxi: 400 000 so‘m
❄️ Qishki chegirma bilan: 250 000 so‘m

✔️QO'SHILISH UCHUN🔖

Admin bilan bog'lanish🤍@Mujgon25

🖊 Joylar soni cheklangan.


ASOSIY KANALIMIZ QO'SHILIB OLINGLAR
🌼
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Қайноналик илми...

Назира эрта тонгдан кўзини очди. Ҳар кунги одати. Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган жойида ташқарига қулоқ тутди...
Ташқаридан қандайдир овоз эшитилди. Ҳа, янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отганича йўқ, атроф ғира-шира.
“Бола бояқиш, ўйлади Назира, шу совуқда дийдираб кўча, ҳовли супуриши лозиммиди? Уям бировнинг жондек азиз боласи. Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта саҳардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин-а? Вой, ишқилиб ўғли чиқдимикан? Шу тўнғичининг уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча “Эрталаблари янги келин чўчимасин, сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир-сидир қилаётганда кўз-қулоқ бўлиб тур, озгина ёрдам берсанг эт-бетинг камайиб қолмайди” деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб “сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми?” деди-ю, қолди балога.
Назира ўйининг охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ-ҳееей қанча аёл унга “ақл” бўлишга интилди. Ҳамманинг дарди бир: “Назира бўшмиш келинини бошига чиқариб олармиш бу феъл-атвори билан”. Вой аёллар-ей. Тўйгача Назирага қанча тарбия соати-ю, қанча “мастер класс” ўтиб ташладилар. Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми. Йўқ, адашибмиз. Текинга эмас экан. Бу билан улар кўча-кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар.
– Келинга қиздек муомала қилманг, суюлиб бошингизга чиқиб олади, кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади, – деди овсини.
Назира индамади, аммо овсинининг кўнгли учун “хўп” деган маънода бошини ирғади. “Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса. Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам...” деб хаёл қилиб, барибир охирига етолмади.
– Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак, – деди кеча бир қайнона “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида. Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг, энди буниси иккинчи овсинининг кўрсатмаси эди.
Назира унгаям “хўп” деб бош ирғади ва ўзича “шу билан олам гулистон” дея ўйлади. Эҳ, бу кўрсатмалар. Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти-ку, новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин?
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира обдон қайнона бўлиш илмини машқ қилди. Билмади ўхшадими, йўқми?
Бир ҳафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли.
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт – ўзининг янги келинчаклик даврларини ёдга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли – ҳазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак эди. Ёдида. Янги келинликнинг биринчи ҳафтаси. Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб “сен е, мен е” қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди-ю, ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди. У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйиб, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди. Хонада болаларнинг бағир-буғури авжида, аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди.
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач, ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб кийимларига дазмол уришни мўъжаллаган эди. Энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики, ортидан оҳиста “болам” деб чақирилган товуш эшитилди. Хаёл олиб қочган эканми, чўчиб тушди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб кетди.
Базўр “келинг, ойижон” дея олди холос.
Бир ҳафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У ҳам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатди:
– Болам, мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.
Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган буханка нонга кўзи тушди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнонаси ортига бурилиб хонадан чиқди.

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24👏8
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан?
Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди.
—Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди.
Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди
Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди
Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим.
Чунки...
2
​Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан, ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша – бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг иси келди. Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади. Ҳатто орадан йиллар ўтиб уйи-жойи бўлак бўлганида ҳам, унинг “Болам” деб неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан, унинг юраги дукурлаганча шивирлади “Ўзимнинг Ойижоним”...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди. Шунча кундан буён “зўр қайнона” бўлишга қаратилган ҳаракатини энди тўхтатиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас, шунчаки “ойижон”исига ўхшаса бўлди экан.
– Болам...
Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтариб, қаддини ростлади. Беихтиёр қўлини кўксига қўйди:
– Лаббай, ойижон.
– Қўлингизни чайинг-да, бу ёққа қараворинг.
Назира ортига бурилди.
Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди. Назира уни қўярда-қўймай дастурхон атрофига ўтказиб, нонушта қилишга ундади.
– Уялмасдан катта-катта енг. Ҳали ишимиз кўп. Бугун бир қовоқ сомса қилайлик, – Назира куни кеча кўрган муштипар ҳокисорини эслаб энтикди. – Кейин ойижонни кўриб келамиз. Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар.
Муслима ҳам шу тобда қайнонасининг юзига бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган “Қайнона – бувижон”ни яхши кўриб кетди...

Тамом...

Гулбаҳор Раҳматуллаева.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
41🔥6
Реакция билдирмаётганлар қараб турибман-а...🤨😉☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁4226👍10🥰3🤩2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙

🌙Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.

🌙Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.🤍

🌙 ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ🌙

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
🍃🌹🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЯКШАНБА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌹🍃

☝️Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда якшанба тонги барчамизга муборак бўлсин!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌺Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🪷саломлар
🌺Дуода энг гўзал ширин
🪷каломлар.
🌺Илоҳо уйингиз нурларга
🪷тўлсин,

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ўзи нима?

Эрта тонгда турсангиз, қадам ташлаб юрсангиз.
Ёруғ дунёни кўролсангиз, мана шунинг ўзи бахт.

Яқинларга юбориб қўйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5🔥1
Хабарчи...

Низомжон ажойиб йигит-да. Кўчада ким кўринса биринчи бўлиб салом беришга одатланган.Чолми, ёш болами, таниш-нотаниш, фарқи йўқ.
-Ассалому алайкум,-дейди қўлини кўксига қўйиб.
Бир оёғи оқсоқланиб қолгандан бери қишлоқдагилар унга «чўлоқ» деб лақаб қўйишган. Хафа бўлмайди, чўлоқни чўлоқ дейди-да.
- Ҳа, чўлоқ, судралиб қаерга йўл олдинг?- Каримбой «Нексия»ни тўхтатиб, сигнал босди.
- Кеча, Ялғош ота тушимга кирибди, шунга, у кишини кўриб келай деб чиққандим.
- Бекорчисан-да, санғиб юраверасан. Туш кўрганмиш. Бир коса текин шўрва ичишга боряпман, деб қўяқол.
Низомжон бир гапдан қолди.
-Менга қара, молхонамизни тозалаб бермайсанми, янги кўйлак олиб берардим.
-Ҳўкиздай икки ўғлингиз бўлса, шулар нима қилади?
-Тилинг чиқиб қолибдими? Ўғилларим ўқиши керак, сенга ўхшаган сатанг бўлишини истамайман.
-Вақтим йўқ,- Низомжоннинг энсаси қотди.
-Бўпти,- Каримбой газни босди. Тупроқ йўлни чанг қоплади. Низомжонни йўтал тутди.
…Ялғош ота тушига бежиз кирмаган экан. Тўшакда томга тикилиб ётибди.
-Барака топ, болам, бир пиёла чой дамлаб берсанг, томоғим қуриб кетди. Уйдагилар юмушлари билан кетишган шекилли, ҳеч ким хабар олмаяпти.
Низомжонга кеча тўй эгаси бир килоча гўшт бериб юборганди. Шуни тугиб чиққанди. Қайнатма шўрва осди. Чой келтиргач, гап бошлади:
- Нима бўлди, қариб қолдингизми? Шундай басавлат одам шамолладим деб ётишга уялмайсизми? Бунақада қўйларингизга ким ўт ўриб беради?
-Э, жаҳлимни чиқарма, ҳозир бир тушираман, Ялғош ота кўзи билан қўлтиқтаёғини излади. Касал-пасалмасман. Дам олгим келди. Новвот солинган чой отахонга анча куч берганди.- Гапир, қишлоқда нима гаплар?
- Қодир аканинг тўйи зўр бўлди. Сурхондараёдаям ошналари бор экан, ўша ёқларданам келишди. Оллам ака сузмани боплабди ўзиям. Бир товоғини битта ўзим едим. Шу тўйга айтиш учун Сафаргул момоларникига боргандим. Катта жанжалнинг устидан чиқдим. Ўғли ўрисдан келганакан. Телефонни текшириб, ҳар хил ёзишмаларни ўқиб, хотинини уриб ташлабди. Кейин биласа, телефон бошқаникиякан.
- Раимларникида нима гап? Хотини касалланибди, дегандинг, яхшимикин?- Анча яхши. Раим ака машинасини сотиб, даволатибди. Қўшнилари тузалмаса керак, бу дарддан камдан кам одам яхши бўлади, дейишаётганди. Раим ака керак бўлса уйимниям сотаман, дебди. Худога шукр, ҳозир тупа-тузук кириб-чиқиб юрибди. Борганимда нон ёпаётган экан.
- Қийинчиликларнинг оқибати бу. Шўрлик кун кўрмади. Лекин, Раимга минг раҳмат. Оқибатли йигит-да ўзиям. Болалигидан шунақа мард, танти. 90-йиллар ёдингдами? Одамлар нон тополмай қолди. Гўшт дегани анқонинг уруғи эди. Шунда Раим ўғлининг тўйига атаб қўйган ҳўкизини сўйиб, одамларга хомталаш қилиб берди. Элнинг дуосини олган кам бўлмайди. Энди ўзингдан сўйла, уйинг тинчми?
- Ҳаммаси жойида. Болаларим билан ҳовлини сувоқ қилдик. Каримбойникида зинасининг икки қаватига алламбало гуллар қўйишганини кўргандим. Тунов куни ахлатхонага кимдир 20 тача бўёқ қутиси ташлаб кетибди. Шуларни ювиб, тозалаб, гул кўчатлари ўрнатдик. Супанинг атрофига териб қўйдик. Ҳозир ҳовлимиз шунақа файзли бўлган.
- Мен буни сўрамаяпман. Қачон уйланасан? Учта эркак яшайдиган уйда файз нима қилади?!
- Ялғош ота, шу саволни беравериб чарчамадингиз-да сизам. Уйланмайман дедим-ку. Ўзим бир ландовур бўлсам, менга ким тегарди. Аёлим раҳматли мусичадай беозор эди. Бирон марта менга тақинчоқ оберинг, кўйлак оберинг демаган. Ўзингга кўйлак олгин, деб пул берсам, уйга қозон-товоқмией, болаларнинг тўйига деб нималарнидир кўтариб келарди. Тунов куни қўшнимиз Хожар момонинг келини янги кўйлак киймасам тўйга чиқмайман деб роса хар-хаша қилибди. Шунда аёлим ёдимга тушиб, кўзимга ёш келди. Йигирмадан зиёд кўрпача, шунча кўрпа-тўшак сандиқларнинг устида тахланиб турибди. Чанг тушмасин деб чит матога ўраб қўярди. Идиш-товоқларимизни-ку бутун маҳалла ишлатади. Унга ўхшаган аёлни қаердан топаман. Оёғим бу аҳволга тушмагандаям майлийди. Бегона аёл болаларимни силталаса, чидаёлмайман. Ундан кўра яна уч-тўрт йил сабр қилсам, келинли бўламан. Ана ундан кейин хонадонимиз сиз айтган файзга тўлади. Мен шўрванинг хабарини олай...

Давоми 08:58 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
33🥰3👍2
Қайноққина шўрва ичиб Ялғош отанинг пешонасидан тер оқди.
- Қўлинг ширин-да сенинг, Низом, кам бўлма. Кичкина ўғлим шаҳарга кўчиб кетганидан бери яйраб овқатланганимни эслолмайман. Нима дейман, ёшлар яхши яшагиси келади. Қийинчиликларга чидаёлмайди. Бир неварамни ташлаб кет, десам, қўйсангизчи, қишлоқда қолиб чўпон бўладими, яхши мактабларда ўқитмоқчиман, деди. Нима, сен қишлоқда яшаб чўпон бўлдингми, кап-катта иқтисодчи бўлдинг-ку, номард дедим. Ҳа, майли... Кеча молларга кўпроқ ўт ўрай деб, белимни оғритиб қўйдим. Шунга ялпайиб ётибман. Бугун моллар оч қолди. Сенам менинг ҳолимга тушмагин, дейман-да.
Низомжоннинг қўл телефони жиринглаб қолди.
- Косимбой ўғлига суннат тўйи қилмоқчи экан. Шунинг маслаҳатини қилайлик деяпти.
- Қодир раиснинг ўғли Косимми? Ўғли катта бўлиб қолибдими?
-Ҳа, вақтнинг ўтишини болаларга қараб эслаймиз-да.
- Нақ тўққиз йилда фарзандли бўлди шу йигит. Жуда сабрли экан.
- Тақдир ҳар кимни ҳар хил синайди. Ҳозир уч ўғли бор. Энди мен борай. Сиз дамингизни олинг.
-Йўл-йўлакай Тожибойларникига кириб ўтсанг. Кўрмаганимгаям бир ойча бўлди. Олдин келиб турарди. Маза қилиб шахмат ўйнардик. Ўтган сафар келганда қизингни ажратиб чакки қилибсан, деб сўккандим. Шунга хафа бўлдимикин, билмадим, келмай қўйди.
- Тожибой аканинг тоби йўқ. Уйидан чиқмай ётибди. Ўзимам хабар олишим керак, деб кўнглимга тугиб қўйгандим. Бораман.
Ялғош ота оғайнимга етказ, деб олма-узум тугиб берди. Низомжон кетиб бораркан, хаёлга чўмди. Ёзда ўртоқлари билан чўмилишга борганлари, мактаб боғида олма териб юрганлари эсига тушди. У боғлар ҳозир йўқ. Мактаб ҳам ўзгариб кетган. Низомжон касалванд онасини кўп яхши кўрар, ҳаётини унинг хизматига бағишлашни истарди. Отаси болалигида қазо қилган, уч ўғил, тўрт қизни онаси ёлғиз катта қилган.
Болалигидан уй юмушларини пухта бажарарди. Вақти бўлса қўни-қўшнига ҳам кўмаклашиб келарди.
- Одамлар билан бўл, элдан ажралма,-деб кўп уқтирарди онаси.
Мана, кимлар учундир ачинарли, ўзи учун қониқарли яшаяпти. Ҳеч кимдан қарзи йўқ. Болалари ақлли-ҳушли. Иссиқ уйи, саватда нони бор. Аёли тирик бўлганда-ку… Ҳа, майли, худонинг синовларига рози бўлиш керак…
Ваъдасига кўра, олдин Тожибой аканикига борди.
- Шу қизим мени еди,- деди у.- Ёлғиз деб асло эркалатмаслик керак экан. Оғайнимни кўришга шу бугуноқ бораман.
Тожибой акага ўзича тасалли берган бўлди.Ялғош отанинг совға-саломини топшириб, йўлида давом этди.
Қосимбой уни муштоқ кутиб ўтирган экан. Тўй кунини бирга белгилашди. Меҳмонларнинг рўйхатини тузишди. Бирма бир айтиб чиқади. Ҳамқишлоқлари ўтган йили унга овора бўлиб пиёда юрманг, телефонда айтиб қўяверинг деб телефон олиб беришганди. Ўз кўзинг билан кўрганинг бошқача-да. Ким қандай яшаяпти, биров билан дардлашасан. Одамларам унга ўрганиб қолишган. Эркагу аёл дарров гапга тутади. Кейин ўзларининг дардини бошлашади.
Низомжон борган жойида кимдир бирон юмуш буюрса, қийналмай ёрдамлашади. Уйларини сувоқ қилади, молхонасини тозалайди, ўтларини ўриб беради. Хуллас, нима ёрдам керак бўлса, аямайди. Бунинг орасида қишлоқда ким ўқишга кирмоқчи бўлса ундан ёрдам сўрайди. Чунки математикани яхши билади. Хуллас, шундай ўйлар билан андармон бўлиб ҳаммага тўй хабарини етказди. Тўй ҳам жуда чиройли ўтди.
Тўйнинг эртаси чарчаганигами, ухлаб қолибди. Пешинда уйғонди ўзиям. Телефони жирингламаганда ҳалиям ётаверарди. Гўшакдаги хабардан ғамгин бўлди. Ботир ота қазо қилибди. Эрталаб чиқаришаркан. Эринмай уйларга кириб, мусибат хабарини етказди.
Эртаси уни маракада кўрмай, ҳамқишлоқлари ҳайрон қолишди. Одатда бундай пайтда ҳаммадан бурун келар, зарур юмушларни ёш-ялангларга бўлиб берар, ўзиям ишга киришиб кетаверарди. Қишлоқдагилар шунга ўрганиб қолишган экан, расм-русумларни расамади билан қилишга анча қийналишди. Ботир отани кузатиб қўйишлари билан Ялғош ота маҳаллақўмни чақирди:
-Низомдан хабар олиш керак, нимадир бўлган шекилли.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20
Кеча Низомжоннинг қорнида қаттиқ оғриқ турганди. Хабарни етказай деб, дардни сезмаганга олиб юраверди. Уйига базўр етиб келди. Сўрига чиқаётиб хушидан кетди. Ўғиллари дўхтир чақирибди. Ошқозон яраси очилиб кетган экан. Ялғош ота марказдаги шифохонага келганда, ҳамқишлоқлар шу ерда экан...
-Бу одам сизларнинг кимингиз бўлади, - ажабланди жарроҳ. - Ҳеч кимни кўришга бунча кўп одам келмаганди.
- У бизнинг хабарчимиз,- жавоб қилди Ялғош ота. - Усиз бутун қишлоқ қўл-оёқсиз қолади. Яхшилаб даволанг.
Керакли дори-дармонни қўни-қўшни келтириб беришди. Низомжон оёққа турди. Шифохонадан чиққач, маҳалладагилар тез-тез хабарини олиб туришди.
- Илтимос, ким касал бўлсаям, сен касал бўлма,- деди Собир ота.- Нақ дунёдан ажралиб қолгандай бўлдик. Одамларга кераклигидан суюниб, Низомжоннинг кўзидан ёш сизди.

Муҳаббат Тўрабоева


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏278🔥5👍4
Қайнонамга қиз бўлмадим...

Ёз фасли бўлишига қарамай, негадир ҳавонинг авзойи  айниган. Бирдан шамол туриб, дарахт шохларини у ёқдан бу ёққа важоҳат билан силкита бошлади. Шу пайт “қарс” этган овоздан чўчиб тушдим. Нақ юрагим ёрилай деди. Ўзи шундоқ ҳам ваҳима чулғаган қалбимни қандайдир нотаниш қўрқув эгаллаб олди. 
Ингроқ овозда нафас олишингизга тикилиб ўтириб, узоқ ўйга чўмдим. Бўлиб ўтган бу воқеалар ҳақида ҳали ҳеч кимга гапириб бермаганман. Тўғрироғи, қилаётган ишимнинг хато эканини энди англаб етяпман. Сизнинг олдингиздаги гуноҳларимни қандай ювар эканман, деган савол ич-этимни кемираяпти. Бунинг иложи бормикин ўзи, ҳайронман.
Эндигина келин бўлиб тушган дамларим ҳанузгача  ёдимда. Орзу-ҳавас билан ўғил уйлантириб, келин туширганингиздан қувончингиз ичингизга сиғмас эди. Елиб-югуриб ҳовлида иш қилиб юрган кезларим, қўни-қўшниларни йиғиб келиб мен билан мақтанмоқчи бўлардингиз. Гарчи буни билдирмасликка уринсангиз-да, барини шундоққина сезиб турардим. Дастурхонга овқат олиб келганимда эса ҳали татиб улгурмай, мақтовни келтиришни бошлардингиз.
— Мастурахон қўлингиз дард кўрмасин, овқатингиз бирам ширин чиқибдики, — деган сўзларингиз мен учун оддий ҳолга айланиб қолганди. 

Бора-бора хонадоннинг эрка келинига айланиб олдим. Оилада ўз ўрним ва мавқеим бор эди. Ҳамма ишларни ўзим қилганим боис, сизнинг баъзан келиб “ундай-қилинг, бундай қилинг”, деб ақл ўргатишларингиз малол кела бошлади.
Бир куни қайнотам ва ўғлингизни ишга кузатгач, ошхонага кириб, идишларни юваётган эдим. Ҳолсизгина олдимга келиб, эшикка суянганча:
— Болам мана шу кирларимни ювиб берсангиз-чи, ўзимни сал тобим бўлмай турибди-да, — деб менга илтижонамо тикилиб турганингиз ҳали ҳам кўз ўнгимдан кетмайди. Мен-чи, мен нима қилдим. Шайтоннинг измига кириб:
— Вой-бў, шунча ишим турибди-ку, ташлаб қўйинг, юварман —деб зарда билан жавоб қилдим. Жуда ғўр бўлган эканман ўша пайтларда. Инсон қадр-қиммати нима эканини энди тушуна бошлаяпман. 
Шу-шу сиз ҳам менга ортиқча иш буюрмай қўйдингиз. Лекин мен ўзгара бошлагандим. Секин-аста тобингиз бўлмай, тўшакка михланиб қолдингиз. Эҳ, ўшанда ичим торлик қилгунча, хизматингизни қилиб дуо олсам бўлмасмиди-я. Иккимиз ёлғиз қолган вақтларимиз, сизни жеркиб-жеркиб гапирадиган одат чиқардим. 
Бир куни тушликка мастава қилдим. Ўзим ошхонада ўтириб ичиб олгач, косада сизга ҳам олиб кирдим. 
— Ойи, туринг овқат олиб келдим, ичинг.— Аввал “ойижон” деб сайраган тилларим, энди “ойи”ни базўр тилга оларди. 
Жон болам, бир пиёлагина кўк чой дамлаб келсангиз бўларкан-да, она-бола ўтириб овқатланардик. Бу дамларимиз ҳам ғанимат.
Э, мен овқатланиб бўлдим. Ўзи суюқ овқат бўлса, чойнинг нимага кераги бор, — деб ғўлдираганча чиқиб кетдим. 
Уйга бирор ким келиб қолган вақтларда эса ўзимни меҳрибон қилиб кўрсатишга уринардим. Бу гапларнинг ўғлингиз ёки қайнотамнинг қулоғига етиб боришидан чўчирдим ҳам. 
Энди эса мана ўша ҳунарларим учун афсус-надоматлар чекиб ўтирибман. Лекин кеч, жуда кеч. 
Вақт ўтиб фарзандли ҳам бўлдим. Унга бор меҳру-эътиборимни бериб улғайтира бошладим. Лекин у сизни мендан кўра кўпроқ яхши кўрарди. Уни эркалаб қўлларига тутқизган нарсаларингизни шарт юлиб олардим-да, уни чинқиратганча, олиб қўярдим. Сизга зарда қилиш учун ўғлимни калтаклардим. Ўшанда кўнглингизни қаттиқ оғритган бўлсам керак-а?
 
Аҳволингиз кундан-кунга оғирлашиб бораётганини кўриб қайнотам кичик ўғлингизни уйлантиришга қарор қилди. Ўғлининг тўйини кўриб қолсин дедими?  Келинни қидириб овора ҳам бўлмадик. Ўзининг учрашиб юрадиган қизи бор экан. Орқаваротдан суриштирсак, институтнинг охирги босқичида ўқир экан. Ҳа, роса ўйнатадиган келин экан-да, деб кўнглимдан ўтказдим. Лекин хато ўйлаган эканман, ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди. Кўнглимдагиларни унга билдирмасликка уринсам-да, ич-ичимдан унга қойил қолардим. Келин бўлиб тушганининг эртасигаёқ, ҳовлидаги юмушларга киришиб кетди. Атрофингизда эрта-ю, кеч парвона эди.

Давоми 10 :30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
16👍1
​Ҳали овқат олиб кирган, ҳали алламбало пишириқлар пиширади. Чойни айтмаса ҳам бўлади. Соатига янгилаб турарди. Бир қараса сизни ювиб-тараган, уст-бошингизни алмаштирган. Уни узундан-узун дуо қилардингиз. Шу дуоларингиз туфайлими, бугун сира кам бўлмаяпти.
Овсиним бу каби ҳаракатлари  билан менга ойна тутгандек бўлди. Қўшнилар кирганда, ёқтирмай бир-икки ўқрайиб берганимдан кейин қадами узилиб кетган эди. Янги келиннинг мулозаматли эканини кўргач, яна серқатнов бўлиб қолишди. Бири кетса, бошқаси кириб келарди. Сизнинг бир одатингиз яхши эсимда, қўшниларингизни жуда яхши кўрардингиз. Тўшакда инграб ётган бўлсангиз-да, улар келиши билан жонланиб қолардингиз. 
Ўша куни ҳам Карима опа билан анча тетик гаплашиб ўтирган экансиз. Ўғлимни боғчага ташлаб уйга қайтдим. Қия очиқ дарвозадан уйга кириб кетаётиб, бехос сизларни гапингиз қулоғимга чалинди.
Садоқат опа бу иккинчи келинингиз жуда шинаванда чиқди-да а?
Нимасини айтасиз. 
Каттангизни ортда қолдириб кетдими дейман-да. 
— Ие, бу нима деганингиз. Она ҳам болаларини ажратар эканми? Уларнинг иккиси ҳам фарзандларим бўлса, бирини кам, бирини кўп кўриб бўладими? Каттаси ҳам кичиги ҳам менга бирдек меҳрибон. 
Бу сўзларингиз юрагимга ханжардек санчилди. Ўшанда менинг қилгиликларимни айтиб, ёмонлаб-ёмонлаб ташласангиз бўлмасмиди? Ахир мен сиз учун мақтовга лойиқ бирор иш қилганим йўқ-ку. Фарзандим дедингиз, фарзанд бўлиб нима қилиб бердим. 
Кичик келиннинг ҳаракатлари-ю, сизнинг бу сўзларингиз кўзимни мошдек очди. Лекин бир савол менга тинчлик бермасди сира. Сизнинг дуоларингизни олишга, хизматингизни қилишга кеч бўлмадимикин?  
Охирги вақтларда тез-тез шифокор чақирадиган бўлиб қолдик. Бир куни қон босимингиз ошиб кетади. Яна бир кун этим қақшаяпти, дейсиз Шундай вақтларда кунингизга кичик келинингиз яради. Ҳали у шифокорга телефон қилган, ҳали бунисига. Дориханага чопган ҳам ўша. Кундуз кунлари эркаклар ишга кетишарди. Малоҳат эса ўқишга боришдан аввал сиздан ҳол-аҳвол сўрарди. Агар бироз тобингиз йўқлини кўрса, уйда қоларди. 
Ҳамма хатоларимни тушуниб етган, кўзим очилган бўлса-да, лекин энди сизга меҳрибончилик қилишга Малоҳат изн бермасди. Нима бўлса ўзи югурарди. Мени ҳаракат қилишимга имкон қолмаганди. 
Ҳолатингиз оғирлаша бошлагач, ўқишидан бутунлай жавоб олиб келиб, тепангиздан бир қадам ҳам жилмай ўтирди. 
— Келинойижон, ойижонимиз бахтимизга омон бўлсинлар-да. Бунақа меҳрибон, кўнгли очиқ аёлни учратмагандим. Бундай инсонларнинг дуолари ҳам ижобат бўлади. Шундан доим бизни дуо қилинг деганим деган, — деб ярамга қайта-қайта туз сепарди Малоҳат. 
Бугун уни алдаб-сулдаб, имтиҳонлардан қолиб кетманг, деб аранг ўқишига жўнатдим. Тўғрироғи, сиз билан бироз бўлса-да ёлғиз қолгим келди. Мана ҳозир тепангизда ўтирибман. Ухлаб ётганингизга термулиб, ҳақиқатан яхши инсон эканингизни тушунаяпман. Ўрнингизда бошқа қайнона бўлганида сизга қилган муомалаларимга сира ҳам тоқат қилмасди. Бир кунда жавобимни бердириб юборарди. Сиз-чи, сиз ҳалигача ўғлиларингизга “Меникидек тилла келинлар ҳеч кимда йўқ”, дейсиз.
Кўзларимга ёш тўлиб, юрагим беҳузур бўла бошлаяпти. Ўзимни тутиб тура олмаяпман. Аччиқ-аччиқ йиғлаб ичимдаги аламларни чиқаргим келаяпти. Шу пайт ингроқ овозда 
— Мастурахон, — деганингиз менга бир қувончли хабардек бўлиб янгради. 
Кўзёшларимни апил-тапил артиб,
Лаббай, ойижон — деб ёнингизга ўтирдим. 
Тинчликми болам, нега йиғладингиз?
Ҳўрлигим ошгандан-ошиб, унсиз инграшим қаттиқ йиғига айланиб кетди.
— Ойижон илтимос мени кечиринг, кўр бўлган эканман. Илтимос ойижон.
Бола ҳам онасидан кечирим сўрар эканми? Бу нима деганингиз. Ундай деманг, кечирим сўрайдиган ишнинг ўзи йўқ, — шундай деб мени юмшоққина бағрингизга босдингиз. Келин бўлиб тушганимга олти йил бўлиб, биринчи марта сизни маҳкам қучоқладим. Энди сира қўйиб юбормайман. Илойим, менинг бахтимга, бизнинг бахтимизга узоқ умр кўринг ойижон

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
16😢12👍1👏1
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа)


Толиб оиласи билан қий-чув қилиб, онасиникига кириб келди. Дастурхонда ўтиришар экан, Толибни телефонига хат келди. Толиб телефонини очиб хатни ўқиди. Бир Зебога, бир болаларига анграйганча қаради.
Бир оздан кейин яна хат келди.
"Бу ишларни шундай қолдирманг! Албатта хотинингизни текширинг. Болалар балки сизники эмасдир...".
Толиб ўтиролмай қолди. Ғимирлаганча ҳовлидан кўчага чиқиб кетди.
Толибга яна хат келди.
"Хотинингизни индамасдан қўлга туширишингизни маслаҳат бераман. Ёлғондан иш билан чет-элга кетинг!".....
Толиб 1 хафтага деб Германияга учиб кетди. Лекин уч кунда қайтди. Уйига келиб эшик қўнғироғини босди, жавоб бўлмагач, чўнтагидан дарвозанинг калити билан очиб, ҳовлига кирди. Ҳовли тинч ва осуда эди. "Зебо, болаларни олиб онасиникига кетган шекилли...", ўзича тахмин қилди Толиб. Уст-бошини алмаштириш учун ҳовлидан ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсин-ки, ётоқда хотини ва укаси донг қотиб, ухлаб ётишар эди...😳😱🤯
5😢4
​Қимматга тушган ғазаб...

Аёли ранжитган эр уйдан чиқаркан, биргина табассум (ўпич) орадаги ғазабни кетказиши мумкин эди...
Лекин, аёл ғурурга берилди. «Қайтиб келсалар, ўзгача кутиб оламан» деди. Эри чиқиб кетди! Қайтиб келмади.

Бир кишининг онаси ундан ғазабланган ҳолда вафот этди! У доим, эртага онамнинг кўнгилларини оламан, дерди. Имкон бор эди, улгурмади. Бу дунёдан ўлгунича надомат қилиб ўтди.

Эр аёлини қаттиқ хафа қилиб ҳасрат, алам ва зулм ичра қолдириб чиқиб кетди. Лекин, виждони бу иши нотўғрилигига ишора қилди. Қизил атиргулдан гулдастани кўтариб қайтиб келди. Аёлини жонсиз ётганини кўрди.

Оқ бўлган йигит уй эшигини қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ортидан онаси кўзида ёши, отаси қалб хуружи билан қолди. У дўстлари билан кўришишга ошиқди. Бу истак унинг ота - онасининг оёқлари остига тиз чўкиб кечирим сўраши ўрнига тезроқ чиқиб кетишга ундади. «Қайтиб келсам, уларни рози қиламан» деди. Қайтиб келди... аммо... «Аллоҳ сабр берсин! Ота - онангиздан айрилдингиз» деб қўнғироқ қилингандан сўнг қайтиб келди...

Мен... сиз... ҳар бир банда ўз кўксида бошқа инсонларнинг ҳам қалбини кўтариб юрамиз.. ғазаблансак... узрни кечиктирмайлик... эртага, йўқ... озгинадан кейин кеч бўлиши ҳеч гап эмас!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорбобо ясайман деб йўлга чиқдим...😁❄️🌨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚