📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.9K subscribers
6.39K photos
2.12K videos
44 files
13.6K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Ҳаётий ҳикоя

Бир куни бир ақилли профессор институтда талабаларга савол берди. У ўзига жуда ишонган эди:

Профессор: Худо яхшими ? Талаба: Ҳа.

Профессор: Шайтончи ?
Талаба: Йўқ.

Профессор: Тўғри... Ўғлим айтингчи, ерда ёмонлик мавжудми ?
Талаба: Ҳа

Профессор: Ёмонлик ҳамма ерда бор, шундай эмасми ? Ва ҳамма нарсани Худо яратган тўғрими ?
Талаба: Ҳа

Профессор: Унда ёмонликни ким яратган ?
Талаба: ......

Профессор: Сайёрамизда хунуклик, мутакаббирлик, касаллик ва жаҳолат бор. Буларнинг бари бор нарсалар, тўғрими ?
Талаба: Ҳа, жаноб...

Профессор: Хўш, уларни ким яратди ?
Талаба: .....

Профессор: Фан инсон ўз атрофидаги дунёни кашф этиши учун 5 туйғу бор деб айтади. Айтингчи, сиз ҳеч Худони кўрганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб...

Профессор: Айтингчи, сиз ҳеч Худони тинглаганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб...

Профессор: Сиз ҳеч Худони ҳис қилганмисиз ? Уни таъмини татиб кўрганмисиз ? Ҳидини ҳидлаб кўрганмисиз ?
Талаба: Бундай эмас деб қўрқаман жаноб...

Профессор: Ва сиз шунда ҳам унга ишонасизми ?
Талаба: Ҳа!!!

Профессор: Олинган тажрибаларга асосланиб, фан Худони йўқ деб даъво қилиши мумкин. Сизни бунга қандайдир қаршилигингиз борми ?
Талаба: Йўқ профессор, менда фақат ишонч бор!

Профессор: Гап ҳам айнан шунда... Ишонч- бу фаннинг энг катта муаммоси!

Талаба: Профессор, совуқлик мавжудми ?

Профессор: Бу қанақа савол ? Албатта мавжуд... Нима сен ҳеч қачон совуққотмаганмисан ? (Талабалар йигитнинг саволидан кулишди)

Талаба: Аслида эса, профессор совуқлик мавжуд эмас... Физика қонунларига мувофиқ, биз совуқлик деб атайдиганимиз аслида иссиқликнинг йўқлигидир... Демак совуқлик йўқ... Биз бу сўзни фақат иссиқлик йўқ пайтда ҳис қилаётган нарсамизни тасвирлаш учун ўйлаб топганмиз... (Аудитория жим бўлиб қолди)

Талаба:Профессор айтингчи, зулмат(қоронғулик) мавжудми ? Профессор: Албатта мавжуд, зулмат бўлмаса тун бўладими?

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз! Жаноб... Зулмат ҳам мавжуд эмас. Зулмат аслида ёруғликнинг йўқлиги ҳисобланади. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин зулматни эмас. Оддий нур зулмат дунёсига кириб уни ёритиши мумкин. Сиз бир жойнинг қанчалик қоронғу эканлигини билмоқчи бўлсангиз нима қиласиз ? У ерда қанча миқдорда ёруғлик борлигини ўлчайсиз, шундай эмасми ? Зулмат- ёруғлик йўқ вақтда инсон нимани ҳис қилаётганини тасвирлаш учун ўйлаб топилган тушунарсиз атамадир...

Ана энди айтингчи ўлим мавжудми ?
Профессор: Албатта мавжуд... Ҳаёт бор ва ўлим ҳам бор. Унинг тескариси.

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз профессор. Ўлим- бу ҳаётнинг тескариси эмас, унинг йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда жиддий ёриқ пайдо бўлибди.

Профессор: Бу билан нима демоқчисиз?
Талаба: Профессор сиз барча талабаларга биз маймунлардан пайдо бўлганмиз, деб ўқитасиз. Сиз бу эволиция жараёнини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, кулимсираб бошини chayqadi.??

Талаба: Бу жараённи ҳеч ким кўрмаган. Демак бу сизни олим эмас, кўпроқ руҳоний эканлигингизни англатади. (Аудитория кулгудан бақириб юборди??)

Талаба: Ана энди айтингларчи, бу хонада профессорни миясини кўрган биронта инсон борми? Уни тинглаган, ҳидлаган ва унга тегиб кўрган инсон борми ? (Аудиториядагилар кулишни давом эттиришди)

Талаба: Кўринишидан ҳеч ким ..!
Демак илм-фан назариясидан ва олинган тажрибалардан келиб чиқиб айтишимиз мункинки, профессорнинг мияси йўқ. Ҳурматли профессор, биз бундай ҳолатда қандай қилиб сизнинг марузаларингизга ишонишимиз мумкин ?
(Аудитория сукунатда)

Профессор: Мен фақатгина сизлар менга ишонишингиз керак деб ўйлайман.
Талаба: Худди шундай ! Худо ва инсон ўртасида битта алоқа воситаси бор Бу-ИШОНЧ Профессор жойига ўтирди.
Бу талабанинг исми Алберт Эйнштейн эди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30👍12👏8🔥4
​​📝 ​​ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРАЙЛИК.

(ИБРАТЛИ ҲИКОЯ)

Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди.

Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»

Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган муштипар аёлни кўрсатди.

У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир».
Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...»
Жамила ЭРГАШЕВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17👍7🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отани шундан кейин ҳеч ким кўрмабди😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁8😍21
Овсинлар...

-Яна ҳамма ишни Сизга ташлаб кетишяптими қизим? Болани менга бера қолинг-Ирода бир ярим ёшлик Дамирни қайнонасига бераркан жилмайиб қўйдию ҳеч нарса демади. Шу жилмайгани ҳам сумкасидан нимадир қидираётган овсинига эриш туюлдими, қайнонасининг айтган гапидан ранжидими қошлари бир чимирилиб, кўзлари худди девор айбдордек деворга ўқрайиб қаради. Дарвозахона томондан чиқ дегандай эри машина сигналини устма уст икки марта босганидан сўнг зўрма зўраки яхши ўтиринглар деб минғиллаб тарс турс юриб чиқиб кетди.
Ирода дастурхонни йиғиштириб идишларни ювди. Ошхонани супуриб, полларини артиб чиққач хамирга уннади. Хамири ошгунча супра ёйилганидан фойдаланиб дарҳол мантига ош хамир олиб, ошқовоқни тозалаб қирғичда қириб қўйди. Пиёз тозала, гўшт тўғра, болага қара, ҳовли ўртасидаги кафтдеккина ерга экилган сабзи пиёзни ўта билан хамир ҳам ошиб қолди. Нон ёпиб пешинга озгина нон палов қилиб қайнонаси билан еб олишди. Сўнг боласини ухлатиб манти тугишди. Қайнонаси бироз қарашди. Манти пишгунча боласининг кийимчаларини дарҳолгина ювиб олди. Унгача ҳамма иш, ўқишдан қайтиб ҳам бўлди. Ошқовоққа гўшт ва думба қўшиб пиширилган мантини мақтаб мақтаб ейишди. Овсини идишларни тўплаб, дастурхонни йиғиштирган бўлдию, лекин идиш товоқ ювишни Иродага ташлаб секин уйига кириб кетди. То идишларни ювиб, ошхонани тозалагунча соат ҳам кечки ўнга яқинлашиб қолди.Ҳар куни шундай ўтади Ироданинг.
Замира катта овсин. Олий маълумотли, олий тоифали аёллар ҳакими. Ирода эса Педагогика Олийгоҳини тугатиш арафасида болалик бўлди. Ҳали ишлаб улгурганича йўқ.
Қайнонаси боласига қараб турса, Иродага иш писандмасди. Жами саккиз киши, кичкинтой Дамиржон билан тўққиз кишидан иборат рўзғорнинг пишир тушир, кир чири, супур сидирини бир ўзи эплар, ҳатто дам олиш кунлари ҳам овсини кеч уйғониб ош-овқатга қарамаса ҳам асло ранжимас, эҳтимол ичида бироз койинса ҳам ташига чиқармасди. Тарбияси шунақа.Шаҳарнинг энг обрўли оилаларидан бирининг фарзанди бўлмиш Иродани онаси шунақа тарбиялаганди.Йўқ,Замира овсинига миннатдорчилигини изҳор қилар эди.Ора орада
-Яхшиям Сиз борсизееей келинмулло.Хотиржам ишлаб келаман-деб овсинини мақтаб қўярди. Замира эрталаб эри ва ўзи ишга, ўн тўрт ёшли қизи Хандона ва ўн ёшли ўғли Мирхон мактабга кетишгач Ирода уйда қайнонаси билан қолади. Рўзғорнинг бор юмуши унинг зиммасига тушиб қолган. Ирода келгунча Замира биппа-бинойидек ош овқатни қилиб юрган эди. Отни кўрган пиёда юргиси келмас дегандек чаққонгина, пазандагина ва камсуқумгина овсини рўзғор ишларини бўйнига олгач Замира аста секин бу ишлардан узоқлашди. Қулайликка инсон тез кўникар экан ҳақиқатда. Худди ҳамма иш ёлғиз Ироданинг вазифаси қилиб тайинлангандай нафақат Замира, бутун оила аъзолари кўниккандай эди бунга. Аввалига овсинига миннатдорчилик билдириб юрган Замира кейинчалик қайнонаси уни чарчагани, болани ухлатиб дам олишини уқтираётганини,ёхуд Ироданинг пазандалигию чаққонлигини мақтаётганини эшитиб қолса кинояли кўз сузиб бир қошини тепага кўтариб қўядиган бўлса охирги пайтлар очиқдан очиқ бу мақтовлар унга ёқмаётганини билдириб қовоқ тумшуғини солиб оларди. Ирода болалик бўлганда қайнонаси қирқ кун уни авайлади. Авайлаб ҳам бир кирини ювмади овсинини. Қолган ҳамма иш ҳар доимгидек унинг вазифаси бўлиб қолаверди. Балким Ирода ҳам чарчар эди, балким ора сирада у ҳам бор эээ деб ҳамма нарсага қўл силтагиси келар эди, лекин.. Лекин онасининг насиҳатлари, қулоғига қуйган ўгитларини эслаб яна худди олдингидай елиб югуриб бутун уй аъзоларининг хизматини қилаверарди.
-Шаҳар жойда нима иш ҳам бор қизим? Бир пишириб еб, тозалаб тартибга солиш. Ҳар ким ҳурмат қилса ҳурмат топади болажоним. Ҳозир замон яхши. Кирни мошина ювади. Иссиқ совуқ сув уйларингни ичида. Биз ўчоқда сув иситиб қўлда кир ювардик. Овқатни ҳам ўчоқда қилардик. Олти овсин опа сингил бўлиб бир марта ҳам айтишмаганмиз. Сен ҳам овсининг билан айтишиб, тортишиб мани гап сўзга қолдирма қудаларим олдида қизжоним. Меҳнатдан ҳали ҳеч ким ўлган эмас-деганди онаси у кунгиналар уйга борганида.

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
46👏4
Ўшанда Ирода эндигина дарди ҳол қилишни бошлаган эди ҳамки шу сўзларни айтиб оғзини ёпган эди. ​​​Салқин тушиб қолди. Ноябрнинг сўнгги кунлари кундузи илиқ бўлсада, саҳарда ерга қиров қўняпти икки уч кундан бери.
-Неварангизга қараб турсангиз хурмоларни териб олардим ойжон-деди Ирода қайнонасига. Уч дарахт хурмони териб ҳовли адоғидаги омборхонага ташиди. Энг катта дарахтнинг уч учларида қолган саноқли мевалар офтобда олтиндек товланарди. Ирода шу чиройли меваларни қолдиргани кўзи қиймай дарахтга чиқиб териб тушди. Фалокат оёқ остида дегани рост экан. Шунча хурмони ташиб, дарахтга чиқиб ҳеч нарса бўлмаган шу олти дона хурмони қўлида тутиб омборхонага кетаётиб қоқиниб йиқилиб тушса денг.... Қўлининг билаги бир пасда шишиб чиқди. Оғриғига чидаб бўлмайди. Тез ёрдам машинаси фельдшери бир кўришдаёқ синганини айтди.
-Билак суяги ёпиқ синган. Травматология пунктига олиб кетамиз-деди ёшгина фельдшер йигит. Қўлига гипс қилишди." Аксига олиб ўнг қўлим синадими"- ўйларди"Ёш болам бўлса... "
       Замира энди ишдан келиб овқат қилиши, идиш товоқ ювиши керак эди. Дам олиш кунлари эса нон ёпиб, кир ювиши, ҳаммом, ҳожатхона ва ошхонани тозалаб, деворларини ювиши керак эди. Ирода ҳар ҳафта ялтиратиб ювиб қўярди ахир. Ҳовлига ёғ томса ялагудай супуриб қўярди. Замира ҳаммасидан ҳам бу ишлар қилинмай қолса овсинининг нуфузи янада ошишидан ҳайиқиб қолди.Аввалига елиб югуриб ҳамма ишга улгураётган Замира икки ҳафта ўтиб қовоғидан қор ёғадиган бўлиб қолди. Энди кечки овқатга қовурилган картошками, Хитойларнинг қотирилган угра шўрвасими, қайнатиб устига қайла қуйилган макаронми қилинарди. Қолган юмушларни Зулфия опа ўзи улгурганича қиларди.
-Бугун палов қилинг қизим. Икки ҳафта бўлди емаганимизга ҳам.
Қайнонасининг бу гапидан Замира жони ҳалқумига келгандай бўғриқиб кетди.
-Бир ўзим қайси бир ишга улгурай ойи? Савзи тўғрагунча макарон қовурма пишади-тўнғиллади у.
-Ишлаётган бир сизмаску қизим.Олдин бинойидек қилиб юрувдингизку? Демак Иродахон бўлмаса  эплолмас экансизда а?-чақиб олди қайнона ҳам.
-Олдин у олдин эди ойи. Қўйинг гапиртирманг.
Ўша кечаси бир товоқ ошни қизидан бериб юбориб Замира ўз уйида овқатланди. Эртасига эса ошхонага ҳам кирмади, овқат ҳам қилмади. Ишдан келиб уйига кирганича қайтиб чиқмади. Ирода бир қўллаб бир Зулфия опа тозалаб берган савзи пиёзни олиб ошхонага чиқди. Чап қўлни ҳам ишлатса бўлар эканку! Мошкичири пиширди. Идиш товоқларни ҳам бир қўллаб ювди, эри чайқаб жой жойига қўйди. Эрталаб ҳам ширгуруч пиширди. Идишларини Зулфия опа ювгунча ошхонани тозалаб, супуриб қўйди. Чап қўли анчагина келишиб ҳам қолди. Замира эса шу бўйи қайтиб ошхонага йўламади. Даҳлизида ўзига ошхона мослаб олиб, ўша ерда пишира бошлади. Ёлғон бўлмасин бир кун бир тарелкада хоним, яна бир кун карам дўлма жўнатди.
      Икки ой ҳам ўтиб, Ирода қўлининг гипсини олдирганида қўлидан кишан ечилди гўё.
-Хайриятееее-енгил нафас олди у.
     Бугун нонуштага татарча беляш! Юмшоққина, иссиққина беляшларни дастурхонга тортиб Ирода ҳовлига чиқди.
-Нонуштага келинг опа. Акамулломга ширчой қилдим, қовурилган емайдилару улар. Совиб қолмасин, кела қолинглар.-Ирода овсинини нонуштага чақириб ўзи боласини кўтариб чиққан эрига қараб юрди. Яна олдингидай Ирода ўз вазифасига киришган эди. Замира ҳам худди ҳеч нарса кўрмагандай аввалгига ўхшаб "Узр ааа? Ҳамма ишни сизга ташлаб кетяпмиз" деганча ишига кетарди.
    Зулфия опа беляшни мақтаб мақтаб егач камзулининг еисасидан алвондек қип қизил кичкина духоба қутича олди.
-Бу Сизга болам. Туғилган кунингиз муборак бўлсин. Сизни тарбиялаган онангиз, отангизга таъзим-деди у қутичани Иродага узатаркан. Қутичани очган Ирода кўзлари яшнаб кетди. Жимитдеккина олмос кўзли узукни нозик бармоқларига тақиб ёруғлик тушиб турган томонга тутган эди олмос кўзи юлдуздек порлади.
-Раҳмат ойижон. Хизматингизни ҳалол қилай илоҳим.-чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди у.
-Буюрсин болам, буюрсин. Бир қўллаб бўлса ҳам хизматимни қилдингиз. Бунданда ортиғига сазоворсиз! Буюрсин!
Замира қулоқларигача қизариб кетди.

Тамом...

ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48👍15👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизингиз борми? Унда диққат билан эшитинг

Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍👍🔥)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
​Қонунсиз фарзанд...

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......

Кимлардир Қуш Қуш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30🔥6👍4🤔2
Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуфти ҳалолисиз яшай оладими инсон?

Жуфтингизга юбориб қўйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта кулиб қуйинг.😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
14
​​Бузуқ ҳаво...

(Бўлган воқеа)

Турмушнинг муштларга сабр қилиб яшаётган аёл, муштлардан ўзини йўқотди. Эрининг доим далда берадиган бир гапи бор: "Сабр қил! Сени севаман-ку, шу етарлик эмасми?"

Сабр қилди... Эри учун, болалари учун... Лекин қайнона жим бўлмасди, эрининг опа-сингиллари: "Жим бўлай!", демасди.

Аёл чарчади... Асаблари таранглашиб, қичқирадиган бўлиб қолди. Аёлнинг қичқириғига кечалари эри чўчиб уйғониб кетадиган бўлди. Бора-бора эрининг оила аъзолари ҳам келиннинг аҳволига гувоҳ бўлдилар. Ҳеч бири: "Биз сабабчимиз", демади. Ҳеч бири айбни ўзидан қидирмади. Ўзаро ўрталарида келиннинг аҳволига ташҳис қўйдилар: "Жинни экан-ку... Шунча йилдан бери Шавкат жинни хотин билан яшаб юрган экан-да".

Уни ва фарзандларини олиб ота уйига ташлаб келдилар. "Қизингиз жинни экан. Нега шуни узатмасингиздан аввал айтмаган эдингиз?"

Бир оила тубан инсонлар ортидан бузилди. Бир оила жирканч кишилар ортидан парчаланди. Ҳар кимнинг оиласи, фарзанди бор. Дунё эса қайтади!

© Зулфия Махмуд


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢148👍7💔3
Ўз эрини ҳиёнат қилишга ундаган аёл...

(нозик мавзу)

Улар жуда аҳил эдилар. Назокат эрини қаттиқ севарди. Жавоҳир ҳам хотинини еру-кўкка ишонмасди. Турмуш қурганларига беш йил бўлган бўлсада ёш келин куёвдек бир-бирини дийдорига тўймасдилар. Ёлғиз қолган онларида кўплаб лаззатли лаҳзаларни бирга кечирардилар...
Ҳаммаси уларнинг ён қўшнилари ўрнига бошқалар кўчиб келганида бошланди. Улар ҳам Назокат ва Жавоҳир каби ёш оила. Бахтиёр ва Дилрабо билан улар билан тез тил топишди. Икки эркак яқин дўстларга, аёллари эса ажралмас дугоналарга айланишди. Оилавий учрашувлар, биргаликда кафега боришлар бўлиб турарди. Икки жуфт ҳам оилавий яқин дўстлар топилганидан мамнун эдилар.
Бир куни тунда ишқий муносабатлар, романтика ва яқинлашиш ҳақида гаплашиб ётишганида Назокат эрига сўз бошлади. У қўшни аёл билан сирдош бўлганлиги учун у ҳақида кўп нарса биларди. У Жавоҳирга Дилрабонинг айтганларини, яъни унинг ўз эри билан яқинлашиш пайтида айрим ҳаракатлари, севги ўйинлари ҳақида гапира бошлади. Бу мавзу бошида Жавоҳирни бироз ғашига теккан бўлсада охиригача эшитишга қарор қилди ва ўзи истамаган ҳолда қўшниларининг аслида ҳеч ким билмаслиги керак бўлган сирларига қизиқиши уйғонди. Назокат унга тафсилотларни гапирар экан Жавоҳирнинг фикри беихтиёр ўша ҳолатларни тасаввур қилишга ўтди. Ҳар куни кўришиб мулоқот қиладиган қўшни келинни, хотинининг дугонасини тасаввур қилиб қон айланиши тезлашди...
Ғишт қолипидан кўчганди. Энди бундай суҳбатлар кўпайди. Дилрабо дугонам деб ишониб Назокатга айтган сирлари ҳақида кеч тушгач Жавоҳир хабар топарди ва эркакнинг фикру-ҳаёли батамом бузилди. Виждони бунга қаршилик қилсада қўшни келин ҳақидаги эхтиросли ўйлар унинг онгига шундай ўрнашдики, чуқур илдиз отган мустаҳкам дарахт каби бўлди. Назокат эса бу нарсаларни гапирар экан ичидаги қизиқ маълумотларни энг яқин инсонига, эрига айтиб бераётганидан, эри билан бошқа мавзуларда бўлганидек нозик мавзуда ҳам сирлашаётганидан қандайдир хурсанд бўларди. Лекин аёл бу билан чегараланмади. У Дилрабо билан гаплашиб ўтирганида ўзининг ҳам мақтангиси келиб "Эрим тўшакда ундай, бундай" деб тафсилотлар айтишга, эрини ва ўрталаридаги ишқий муносабатларни кўкларга кўтаришга уринарди. Оддий тил билан айтганда "Биз ҳам сиздан қолишмаймиз!" қабилида оғзи тўлиб нозик масалаларни гапириб берарди. Лекин у бир нарсани билмасди. Дилрабо бу суҳбатларни ўз эрига айтмасди. У эрига бегона аёлни нозик қирраларини таърифлашни нотўғри деб биларди. Ўзининг сирларини айтиши эса, дугонасидан маслаҳат олиш, бошқаларда қандай экан деб фикр алмашиш мақсадида бўларди. Вақт ўтиб Дилрабонинг ичига ҳам шайтон кирди. У қўшниси Жавоҳирнинг ўтли нигоҳларини ўзида пайқашни бошлагач ўзини йўқотиб қўя бошлади. Назокат эрини астойдил таърифлаган эканми Дилрабо ҳам Жавоҳир сингари ёмон ҳаёллар асирига айланди...

Ҳикоянинг охири нима билан якунланишини таҳмин қилиш мумкин. Бироқ мақсадимиз айнан юз берган ёки юз бериши мумкин бўлган ҳиёнатни, унинг оқибатларини таърифлаш эмас. Мақсадимиз - шу ҳиёнатга олиб бориши мумкин бўлган йўлни, айрим аёлларнинг катта хатосини ёритиб бериш эди.
Динимизда ҳам бегона аёлни ўз эрига мақтаб, қомати ёки бошқа жалб қилувчи хислатларини таърифлаш қораланади. Бу билан аёл ўз эрининг онгига бегона аёлга нисбатан ҳирсий туйғуларни жойлаштириши эҳтимоли жуда катта...
Азизлар, тилга жуда эҳтиёт бўлиш керак. Эр-хотин орасидаги нозик муносабатлар тўрт девор орасида қолиши кераклиги шубҳасиз. Биз масалани бир тарафини ёритдик. Танганинг яна бир тарафи бор. Бу гапнинг оғиздан оғизга ўтиб кетиши. Бир эмас бир неча киши бундан бохабар бўлиши. Кўча кўйда юрганда ола нигоҳлар, ортдан туриб пичирлашишлар бошланиб кетиши ҳеч гапмас. Айтишадику, "Дўстингга сирингни айтма! Дўстингни ҳам дўсти бор!" деб.
Оила муқаддас қўрғон, унинг бузилишига, ёмон ишлар, ҳаёллар кўпайишига ўзимиз сабабчи бўлмайлик. Уйдаги гап кўчага чиқмасин. Дугоналар билан сирлашишнинг ҳам чек чегараси, пардаси бўлиши керак.
Ҳар биримизни оиламизни Аллоҳим ўзи асрасин. Ёмон кўздан, ёмон сўздан...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👏7👍1🤔1
Онамга совчи келди...

Дадам онам ва бизни ташлаб кетганида эсимни таниган киз эдим. Кечагидай эсимда, онам кучага чиколмай колгандилар.
Чикса хам бирортамизни етаклаб оларди.
Бир куни ишдан кайтаётган онамга кучамиздаги бир эркак гап ташлабди. Тушунишимча ёмон гап айтган чоги, онам уйга келиб роса йигладилар.
Биз укамлар билан бувимни чакирдик. Бувим етиб келишди.
"Болам эри йук аёлга хар ким хар хил назар билан карайди, мухими сен узингни йулингда тугри юрсанг булди. Колган гапларга э'тибор берма, эри йук аёл ортидан рост ёлгон гап сузлар булиб туради, сабр килишинг шарт,бунакада касал булиб ётиб коласан" дедилар бувим.
Орадан йиллар утди. Бу вакт орасида биз катта булдик. Мактабни тамомлаб, коллежга укишга кирдим. Максадим модельер дизайнер булиш эди.
Бир куни коллеждан келсам онам ойлик олибди. Ва менга махалладаги дукондан канча карзимиз борлигини билиб келишга буюрди. (пулимиз булмаган пайтлари дукон карз дафтарига ёздириб, рузгорга ул бул олиб турардик) Дуконга чиксам, дукончи холам карзларинг туланди, деди. Мен "канакасига?" деб сурадим. "Худо берди" деди кулиб.
Мен онамга югурдим.... онам хайрон.
Балки карзларимизни ким тулаганини онам билгандир, лекин мен учун бу ёпиклигича колди.
Орадан ойлар утди. Бир куни уйимизга башанг кийинган, куринишидан бой бадавлат 2 аёл кириб келди. Онамни сурашди. Онам ишда деган жавобни олгач, мен ва укаларим билан сухбатлашишга киришишди. Улар бизни орзуларимиз, кизикишларимиз хакида сурар, биз хам жон деб уларга гапириб берардик. Гапга берилиб, онамни кириб келганини сезмай колибмиз. Мехмонлар билан самимий саломлашган онам уларни оддийгина безатилган мехмонхонамизга бошлади.
"Айбга буюрмайсизлар,уйларимиз хали тоза битмаган" деб куйди хижолатдан кизариб онам шурлик.
Халиги аёллар бир бирига ма'ноли караб ичкарига киришди.
Пайкаганим шуки, улар онамни сураб келган совчилар эди.
Кизикиш устунлик килиб, ичкари уйдан гапларини пойлашга уриндим.
Тахмин килганимдай улар онамни кулини сурашди.
"Хали кунгил ярам битмади, турмуш куришга куркаман" деб йиглади онаизорим. Онам йиглар экан, дадам билан утган зулмли кунларимиз куз олдимга келиб, бармокларим мушт булиб тугилди.
"Синглим биз утган кунларингизни эшитиб, билиб келдик. Биз сизга факат яхши кунларни ва'да берамиз" дейишди. Кизингизни укитиб, угилларингизни бошини силаймиз, шу болаларингиз учун,узингиз учун рози булинг, сабрингизнинг мукофотини олинг дейишди.
Хатто, озгина йиглаб хам олишди мехмонлар. Онам тайинли бир жавоб айтмасада мехмонлар кетишди.
Эртаси кун уйимизга бир амаки келиб, бир канча бозор учар ташлаб кетди.
Ора чорада гуштли кайнамаган козонимиз хар куни гушт билан кайнайдиган булди. Биз бундан жудаям хурсанд эдик.
Халиги келган хола бизни бозорга олиб бориб, хохлаган кийим бошимизни олиб берди. Укаларим янги кийимларидан фахрланишар, мен эса энг сунгги модадаги уст бошларимга караб туймасдим.
Онам эса тинмай йигларди.
Мана бир неча ойдан бери хаётимиз яхши томонга узгарди. Онам эса хамон жим. Бояги холам эса тез тез биздан хабар олиб кетиб турибди.
Мен онамнинг турмушга чикишини тасаввур хам килолмасдим. Хозир эса,буни чин дилимдан хохлайман.
Чунки, бизнинг калтак зарбидан зада булган бошимизни силайдиган куллар топилди, бизга ширин сузлар айтадиган тиллар топилди. Онамни кадрлайдиган инсон узи кириб келди хаётимизга. Нега карши булай ахир?
Кейин билсам бояги дукондаги карзимизни хам уша киши тулаб куйган эканлар. Ана шунака гаплар..
Онам эса хамон йиглаяпти... хамон уйлаяпти.... хамон биздан хижолат буляпти.... хамон жим...
Онамга айтолмаган гапларим (мен ва укаларим номидан)
Онажон... жоним онам! Сиз хам хаётга бир марта келасизку. Бизни деб кийналиб кетдингиз. Дадамдан хурланиш курган булсангиз, сизга мехр берувчи инсонлар уз оёклари билан хонадонимизга кириб келишди.
Уларни ноумид кайтарманг онажон.
Биздан хижолат чекманг биз розимиз онажон. Турмуш килинг, токи сизга ифлос назарини тикиб турган номардлар уялиб колсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
44👏6
2
Дарвозани очган Мавлуда уни минг йилдан буён курмагандек кучок олиб каршилади:
- Вой, бормисиз бу оламда? Бундок ке-лай хам демайсиз. Болаларни олиб кел-мадингизми? Одам согиниб коларкан...
Гулширин утган гал келганида Мавлу-да кандай томоша курсатганини эслаб, худди узи айбдордек хижолат тортди:
- Бошка сафар олиб келарман...
- Эсизгина, бобоси "невараларим кела-ди" деб кузлари турт булиб утирганди-я...- танглайини тикиллатди Мавлуда.
"Бир балоси бор унинг" - кунглидан ут-казди Гулширин. Мавлуданинг оркаси-дан кирди. Угай она уни мехмонхонага эмас, онаси вафот этгач чикарилган хонага бошлади. Бу уйга деярли хеч ким кирмас, доим кулфлоглик турарди.
Гулширин ажабланиб ичкарига кадам босди.
- Кизигиз келдилар, туринг, - овоз бер-ди Мавлуда. Хона туридаги каравотда ётган дадаси огир кузгалди урнидан.
- Кел, кизим, - хаста овозда каршилади Гулширинни.
- Сизга нима булди, дада? - Гулширин отасининг ёнига шошди.
- Дадангиз эркалик киляптилар, - жа-воб берди Мавлуда дадаси огиз жуфт-ламасидан. Собир ака хотинига норози караб куйди.
- Кон босимим бир оз кутарилибди. Юрак хам сал безовта киляпти.
- Нега чакиртирмадингиз? - упкаланди Гулширин.
- Хавотир оладиган жойи йук, утиб ке-тади, - Собир ака узини дадил тутишга харакат килса-да, хансираб нафас оли-шидан соглиги яхши эмаслиги куриниб турарди. Овкат ейилиб, бир пиёладан чой ичилгач, Собир ака хотинига "чикиб тур" дегандек имо килди.
Мавлудаиссик чой дамлаб келиш бахо-насида уларни холи колдирди. Собир ака бир муддат гапни нимадан бошла-шни билмай тараддудланиб турди, сунг каравоти ёнидаги папкадан бир талай когозларни чикарди. Афтидан улар кандайдир хужжатлар эди.
- Кизим, ота булиб сенга хеч нарса ки-либ беролмадим, - шу гапларни айтар-кан, Собир аканинг кузи ёшланди.
- Нега ундай дейсиз, дада? - упкаси ту-либ келди Гулшириннинг. - Акам икки-мизни тарбиялаб, вояга етказдингиз, узатдингиз.
- Акангдан кунглим тук, уй-жойини ки-либ берганман, иши хам жойида. Сени эса на укитдим, на огир кунингда ёр-
дам бера олдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24👍9
Ота-онани хам бу ду-нёга боглаб куйган эмас, - Собир ака огир хурсинди.
- Имконим борида сен учун хам бирор нарса килишим керак, - шундай деб да-даси когозлар орасидан ок папкани ол-ди.
- Мана бу шахар марказидаги икки хо-нали уйнинг хужжати. Бу уй энди сени-ки.
Гулшириннинг кузлари катта-катта очилиб кетди. У хозир на кувонишни, на хафа булишни билмасди. Энди узининг номида уйи борлигидан кувонса, дада-сининг гапи васият килаётган кишининг гапларидек эшитилгани учун хафа эди.
- Дадажон...- кузларига ёш калкиди. - Менга хеч нарсанинг кераги йук. Сиз бошимизга сог булинг, шу энг катта давлат.
- Биламан, кизим, куп эзилдинг хаётда, - Собир ака чукур тин олди. - Олдин онанг учун куйдинг, кейин...- у "эринг хам кийнаб куйди" дея олмади. - Кузим очиклигида шу уйни сенинг номингга расмийлаштирдим. Токи, бир кун маж-бур булганингда бошпана излаб юрма-гин дедим.
- Дада, нега бундай гапларни гапиряп-
сиз? Куркиб кетяпман...
- Бу хаётда хамма нарсага тайёр туриш керак, -деди Собир ака. Уртага нокулай сукунат тушди.
Бу жимликни яна Собир аканинг узи бузди. Бояги когозлар орасидан яна биттасини чикарди.
- Кизим, энди сендан кунглим тук. Ле-кин...бир масалада розилигинг керак.
- Кандай масалада?
- Шу...мана шу уйни Мавлуда опачангни номига утказиб берсам дегандим. Ака-нг рози, имзо куйиб берди. Гап факат сенда колди.
Гулширин дастлаб хеч нарсага тушун-май дадасига тикилиб колди. Аста-се-
кин шуури тиниклаша борди. Кузлари узи утирган деворларига, хар бир жихо-зга туймай тикилди. Болалиги утган, онасининг иси колган мана шу уй энди угай онасиники буладими? Хар келга-нида онаси билан хаёлан гаплашгандек буларди. Уй Мавлудани номига хатлан-са онасининг рухи безовта булмайди-ми?
- Нега бундай килмокчисиз, дада? - бир оз кейин узига келиб суради. - Мавлуда опачам шундок хам шу уйда яшаб юри-
бдилар-ку?...
- Кизим, яхшими, ёмонми, Мавлуда она-нгнинг улимидан кейин менга карашди, рузгорни бутлаб утирди. Менга бирор нима булса кучада колиб кетмасин дейман. Ёшлигини менга багишлади. Энди ота-онасиникига кайтиб боролма-йди, кариндошларникига сигмайди. Собир аканинг хотини кучада колиб ке-


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
32
тибди, деган гапдан ёмони йук.
"Гап бу ёкда экан-да. Менга икки хо-нали уй олиб беришларидан максад ас-лида ховлини Мавлуда опага утказиб бериш учун экан-да. Аслида бу ховлига у эмас, мен купрок хакли эмасманми?" - Гулшириннинг юрагини кизганишга ухшаш бир нима тилиб утди. Хозир ай-тажак бир огиз гапи бу муаммони узил-кесил хал килади. Йук, бу уйни Мавлу-дага бериб куёлмайди. Шундай уйлади-ю, тили буткул бошка гапга айланди:
- Майли, мен розиман, дада. Сиз хурса-нд булсангиз булди.
Собир аканинг юзига синиккина таба-ссум ёйилди. Кизи шу розилик сузини айтиш учун минг машаккат тигидан ут-ганини сезиб турарди.
- Ундай булса эртага нотариусга бориб, хар икки уйнинг хужжатини конунийла-штирамиз.
Эртаси куни чиндан хам нотариусга боришди. Кадрдон ховлиси Мавлудани номига утказилганидан кунгли бир оз хижил булса-да, узига тегишли икки хо-нали уйнинг хужжати кулига текканида Гулширин чин дилдан кувонди. Нихоят, унинг хам уз уйи бор. Уз уйларига кучиб утишса, Зохид акаси узгарар балки?
У кувончини ким биландир булишгиси келарди. Качонлардан буён куз ёшдан бошкасини курмаган кузлари бугун ку-вончдан порларди. Уйга келибок эри ётган уйга кирди.
- Зохид ака, кузингизни очинг, сизга айтадиган яхши хабарим бор, - аёл эри билан урталаридан булган кунгилсиз-ликларни буткул унутганди. Эри шира-кайф кузларини базур очди..
- Нима керак сенга?
- Зохид ака, энди менинг хам уйим бор.
Дадам икки хонали уй совга килдилар. Уша уйга кучиб утамиз. Утган хамма нарсани унутамиз. Хаётимизни янгидан бошлаймиз. Эшитяпсизми, янги хаёт бошлаймиз. Хаммасини унутамиз.
- Унутолмайман, эшитяпсанми, унутол-майман. Кетгинг келаётган булса, бор, узинг яша уша уйда. Бойвачча отанг мени сотиб олмокчи булдими? Бекорларни уйлабсанлар! Мен хеч нар-сага сотилмайман, хеч нарсани унутма-йман хам! Сен узингча олижаноблик килиб, Нозимага кон бермаганингда хозир у ёнимда буларди.
- Шунака денг....- кузларидан ёш тир-киради Гулшириннинг. - Агар кон бер-масам у тирик колармиди?
- Тириклайин айрилгунча уз кулим би-лан жасадини ерга куйиб, совук кабри-ни кучиб айрилганим яхши эди. Нима килиб куйдинг? Нималар килиб куйдинг Гул?! Мени тириклайин гурга тикдинг-ку!
Аламзадаликдан узини каерга куйиш-ни билмаётган Зохид огзига келганини валдирарди. Гулшириннинг нурафшон кун каби ёруг калби бир зумда симсиёк рангга бурканди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И  Т У Н!🌙
                     

🌙Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадир айтиш кераклигини ҳам унутманг!

Зеро ширин сўзга   
      арзийдиган қанча яқин    
              инсонларимиз бор!

🌙Бир-бирига керакли
инсонлар доим бир-биридан узоқда яшаркан.
Шундай бўлса ҳам борига шукр!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

❄️Хайрли тонг, Азизлар!

❄️Барчага хафтанинг Муродбахш – Чоршанба тонги муборак бўлсин!

❄️Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
❄️Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
❄️Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3