📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.1K subscribers
6.38K photos
2.09K videos
44 files
13.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ҚИЗҒАЛДОҚ

28-ҚИСМ

-НЕГА ўзингиз ҳақингизда гапиришни ёқтирмайсиз.

-Бу шунчалик муҳимми.

-Йўқ қизиқдим.

-Бошида келишгандик.

-Майли нима ҳам дердим.

-Ўзингизда нима гаплар.

-Ҳозирча ҳаммаси яхши

-Нега ҳозирча.

-Билмасам ҳаётим сув қуйгандек жим жит.

-Бу зерикарли эмасми

-Менга кўпроқ шуниси мақулга ўхшайди.

-Балки ўзгаришни вақти келгандир.

-Қайси томонлама...

-Шахсий ҳаёт албатта..

-Яна кимнидир севиб қолишимми.

-Шунга яқинроқ.

-Эй йўқ .

-Нега яна алданишдан қўрқяпсизми? Балки ҳақиқий муҳаббатингизни энди учратарсиз.

-Йўқ ҳоҳламайман.

-Сабабини билсам бўладими

-Фақат сизга айтаман ҚИЗҒАЛДОҚ...

-МАЙЛИ эшитаман.

-Чунки мен ҳалиям Лолани севаман...

Ҳой қанисиз ёзмайсизми. Доим шунақа қиласиз. Майли ҳайрли тун яхши дам олинг...

***

-Ойи ман уёғда бир ҳафта юромиман. Сизларни ташлайманда қайтааман.

-Дадангга айт.

-Ўзиз бир йўлини топинг. Аҳир уйга ҳам кимдир қараши кереку.

-Биз холангдан илтимос қилгандик.

-Бирам чаққонсизлара. Мен нима қиламан бир ҳафта бегоналар билан.

-Биз киммиз. Бир ўзинг кетмаяпсанку.

-Барибирда. Аксига олиб ишхона ҳам тамирлаш учун ёпилган.

-Ҳа ҳа ҳаааа бу сафар акажонимни баҳоналари ўтмас эканда.

-Шунақага ўхшайди.

-Қизим эртага азонда йўлга тушамиз акангни нарсаларини ҳам тайёрлаб қўйинглар.

-Меникини нега тайёрлиди қайтаман ўша заҳоти.

Гулноза опа ҳоп дедида қизига тайёрлаб қўй деб ишора қилди.

-Қаёққа кетяпсан кеч бўлганда.

-Машинамга карчер урдириб келсам майлими .

-Соат 11 дан ошди.

-Кругли сутка ишлидиганлари ҳам бор

-Ҳеч қаёққа бормайсан. Топ тоза турибди машина.

-Ойи бу нимаси ёш боламасманку.

Шохруҳни бироз жаҳли чиқди.

-Даданг уйда ортиқча муаммо керакмас бизга.

-Акажон қачон қайтасизлар а. Уйдегилани кўзига фақат мен кўриняпман шекилли.

-Кейинги йилга қайтишса керак.

Маслахатим тезроқ уйланинг шунда сал этибордан четда бўласиз.

-Рахмат маслахат учун.

Шохруҳ бир пасда бошқача бўлиб қолди. Ўйланиб ҳаёл сурарди.. кейин ҳеч кимга индамасдан хонасига чиқиб кетди.

-Эрта тонг. Икки оила белгиланган жойда учрашишди. Ғайрат ака икки қизи ва аёли билан. Карим ака ҳам шундай. Кутилмаганда ўртага ташланган таклиф Шохруҳни асабийлаштирмасдан қўймади. Сабаби Ғайрат акалар Гулноза опа билан Карим акани ўзларини машинасига таклиф қилишди. Фарзандлари эса Шохруҳлар билан кетадиган бўлди. Яхшироқ танишиб олишлари учун.

Қизалар қўярда қўймай Асални олд ўриндиққа ўтказиб қўйишди.

-Эй ҳудойим қайси гуноҳларим учун...

Қизлар ўзаро пичирлаб қиқирлаб кулишарди.

Очиқ катта йўлга чиқишганида Асал ойнани борича очиб бошидаги кепкасини ечди . Шунда узун сочлар ўзига бўйсуасдан ҳар ёнга уча бошлади. Шохруҳга ҳам тегиб юзини қитиқларди.

-Эйй алвастихон ё ойнани ёп ё бўлмаса сочингни йиғ илтимос.

Асал қошларини чимириб баттар уни асабига тегдида сочини тепадан йиғиб олди.

-Нервинний ужас..

-Нима дединг .

-Ҳеч нима.

Шохруҳ светафор бор жойда тўхтаб турарди ёнида тўхтаган машинага кўзи тушиб қолди ногаҳон. Қарадию қайтиб кўзларини узолмади. Лола ҳаёл сурганча бошини ойнага тираб ўтирарди. Яшил чироқ ёнди ҳамки у юролмасди. Мияси қотиб қолганди. Орқадан машиналарнинг узун узун сигналлари қўпол овозлар эшитила бошлади.

-Ҳей юрсезчи.

-Ака нима бўлди.

-Мазез яхшими.

Уни аҳволини биргина Шохсанам тушунди. Чунки у ҳам Лолани кўрганди.

-А...яхшии...яхши мана ҳозир. Узур узур...

-Нима бўлди ака

-Ҳаммаси жойида.

Шохруҳ бироз юриб кўрди аммо бошқа сабри етмай тоғли ҳуддуга кираверишда машинани тўхтатиб тушди. Орқароққа бориб чуқур чуқур нафас олди.

Бирин кетин ўтаётган машиналар бу ерда тўхташ мумкинмас деб ишоралар бериб кетишарди. 10 дақилалардан кейин у ўзини қўлга олиб яна машинага ўтирди.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
55🔥9
ҚИЗҒАЛДОҚ

29-ҚИСМ

УЛАР Ғайрат акалардан анча ортда қолиб кетганди. Шунинг учун қолган йўлни Асал тушунтириб кетди.

-Мана етиб келдик.

-Нега кечга қолдинглар тинчликми.

-Ҳа ҳаммаси жойида

-Қани бўлмаса нарсаларни туширингларчи.

Шохруҳ рульга бошини қўйганча ҳаёл суриб ўтирарди. Қизларнинг бари катта бир хонага жойлашди.

-Акамга нима бўлди ҳайронман.

Бир четда турган Шохсанам секингина Лолани кўриб қолдила йўлда деди.

-Асал ааа деганча анграйиб қолди.

Фарангизни эса қони қайнаб кетди. -Ярамас исмини ўзи мени жинни қилади.

-Ким у Лола Асал сўради.

-Эе қўяверинг узун ҳикоя кеч тушса айтиб бераман.

Фарангиз чууқур уфф тортиб ойнадан пастга қардади акаси ҳали ҳам ўша ерда шу ҳолатда ўтирибди.

-Ўғлим чарчаган бўлсангиз киринг ичкарида бемалол дам оласиз.

-Ҳоп. Шохруҳ Асални ойиси Ҳилола опага эргашиб у кўрсатган хонага кириб диванга ўзини ташлади айни дамда ҳеч нарса ёқмас ҳеч кимни кўргиси келмас фақатгина ёлғзи қолишни ҳоҳларди . Барвақт уйғонгани учунми бир зумда уҳлаб қолди.

Қизлар тушлик тайёрлаш баробарида Асалга Лола ҳақида ҳаммасини айтиб беришди. Фарангизда расми ҳам қолган экан уни ҳам кўрсатдида ўчириб ташлади.

-Чиройли экан.

-Ҳа жудаям гўзал эди. Хавасимиз келарди унга аммо мана ҳаммасини эшитдингиз.

-Ҳа бу ҳам тақдирни бир синовида.

-Мени жаҳлимни чиқаргани шунча гап сўздан кейинам акам уни унутгани йўқ. Бунга аминман. Тўғри у билан учрашиб гаплашиб юрмаяпди лекин ҳар куни кечаси телефонидаги расмларга соатлаб тикилиб ҳаёл суриб қолади.

-Вақт ҳаммасига даво дейишадику.

-Ишқилиб шундай бўлсин. Мана ҳозир ҳам кўриб турибсизку аҳволини.

-Лекин кўринишларидан унақа одамга сира ҳам ўхшамайди. Ишхонада айниқса.

-Нимасини айтасиз. Бирга ишлай олаётганингизга қойил.

-Анча кўникиб қолдим.

Шохруҳ тушида ҳам Лолани кўрди. Яна аввалгидек бахтли экан иккаласи. Ям яшил боғда қўл ушлашиб юришибди. Жуда ҳам гўзал манзара бу. У уйғонганида жуда ёмон аҳволда эди. Ҳудди устидан оғир юк босиб тургандек бўшашиб кетарди. Ташқарига чиқиб совуқ сувда юз қўлларини ювгач бироз ўзига келди. Ва қолганлар билан биргаликда чой ичди. Дадаси билан Ғайрат ака анави тозасидан олишгаям улгурганга ўхшйди. Юзлари қип қизил мазза қилиб ўтиришибди. Қолганлар ҳам шундай бахтиёр. Фақатгина уни ичига чироқ ёқса ёришмайди. Тинчроқ жойга ўтиб интернетни ёқди. Бахтига яхши ишлади. У кулиб қўйдида ғойибона қадрдонига хабар йўллай бошлади.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
31🔥9
Одамзоддан оқибат кутма, қурбоним. Зеро, одамзод иссиқда соясида салқинлаган дарахтини совуқда кесиб, оловида исинади...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔5💯42
#ҳазил_эмас

Дунёда икки хил эр бор: биринчи тур эр хотинини яхши кўради, туғилган кун, байрам, хос кунларда романтик совғалар беради, саёҳатларга олиб чиқади, уй ишларида қарашади, пайпоқларини ҳар ёққа ирғитмайди.
Иккинчи турга мансублари эса шу ҳаммамиз бирга яшаётган эримиз... 🙃


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁221🤔1
ҚИЗҒАЛДОҚ

30-ҚИСМ

-САЛОМ ҳайрли кун.

-Сизга ҳам кун ҳайрли бўлсин.

-Яхши ҳамки шу ерда экансиз.

-Бирор муаммо борми.

-уни кўрдим.

-Лоланими?!.

-Ҳа

-Ҳўш.

-Аҳволим яхшимас . Уни унутиш қўлимдан келмаяпти.

Илтимос ёрдам беринг.

-Унутишни қалбан ҳоҳлайсизми?.

Жавобингизни кутяпман.

-Ҳа бу қийинчиликлардан қутулишни ҳам ҳоҳлайман. Ортиқ азобланиб яшашни ҳоҳламайман.

-Жавобингиз қатьийми?

-Бундан ўзга чорам йўқ. Бутун умр шундай ўтолмайманкум

-Бу гапингиз ҳам тўғри.

-Майли ҳозирча ҳайр мени қувватим тугаяпти. Илтимос мен ёзганда жавоб ёзиб туринг. Сизга маслахатларингизга муҳтожман.

-Ҳаракат қиламан.

-Ҳайр.

-Ҳайр.

Бугунги кун жойлашиб олиш ташвишлари билан ўтри. Негадир шохруҳ ҳам кетаман деб оғиз очмади. Бундан ҳамма қувонди.

Эртаси куни тонг саҳарлаб икки дўст айлангани чиқиб кетишди.

Шохруҳга эса кечга кабоб тайёрлаш топширилди.

-Шохруҳ ака нима қиляпсиз.

-Ўйнамаяпман ҳар холда.

-СиЗ билан қачонлардир тўғри гаплаша олармиканмиза.

-Менимча йўқ.

-Менимча ҳа.

-Нега келгандинг.

-Бекор бўлсангиз юринг бироз айланиб дўконга чиқиб келардик . Анави тепаликда ажойиб дўкон бор.

-Ана қизлар борку.

-Улар банд экан илтимос.

-Нега менга ёпишиб олдинг.

-Майли бормасангиз ўзим ҳам бора оламан.

Асал чиқиб кетди.

Шохруҳни эса бироз виждони қийналди қўпол муомалада бўлгани учун. Истар истамас ўрнидан туриб унинг ортидан кетди.

-Секинроқ юр бўлмаса.

-Нега менга эргашяпсиз.

-Кетавер.

-Хазиллашдим юринг.

-Захар.

-Жаноб асабий.

-Илтимос бошқа бундай дема мени.

-Нега ёқмадими.

-Қулоғимга ҳудди Насафий бўлиб кирди.

-Гапниям оласизда. Ана бундоқ кулиб юрсангиз ҳам бўларкану. Келганингиздан бери қовоғингиздан қор ёғяпти. Нақд ёзни чилласида яна.

-Жинни. Қаерда айтган дўконинг. -Анави тепаликда.

-Ҳали бор экан. Айтганингда машинада чиқардик.

-Шунақаям дангаса одам бўладими. Сизларга қўйиб берса хожатгаям машинада борасизлар

-Бунақа гапларни қаердан оласана.

-Тўғрисиямда.

-Нима олмоқчисан ўзи.

-Қайдам борганимда ўйлаб кўрарман.

-Бекорчи.

-Мана сиз билан тортишиб етиб ҳам келдик. Юринг ичкарига.

-Йўқ энди буниси ортиқча. Мен шу ерда сени кутиб ўтираман . Анави ерда салқин ўриндиқлар бор экан

-Майли шунисигаям рахмат

Асал ичкарига кириб кетди.

Шохруҳ атрофни томоша қилиб ўриндиқ томон юра бошлади. Нима бу тақдирми ёки тасодиф. Ёки ҳаёт тинмай уни устидан куляптими. Ё кўзига рўё бўлиб Лола кўриняптими. Қарши томондаги ўриндиқда бир нуқтага тикилганча Лола шамолда сочларини ҳилпиратиб ўтирибди. Ҳеч кимга ҳеч нарсага этибор бермас. Ҳуддики биров сеҳрлаб қўйгандек қотиб ўтирибди. Кўзлари шунақанги маюски... Шохруҳ чидаб туролмади. Аста қадам босиб унга яқинлаша бошлади.

-Сиз...

Иккиси бир бирига сўзсиз термулиб қолишди. Иккисини ҳам соғинч ҳисси қамраб олганди. Шохруҳ жуда ҳам соғинганди бу маъсум қарашларни гапирганда сизни севаман деювчи ғунча лабларни илк бўса тафтидан қип қизил тусга кирган алвон юзларни ва уни маст қилувчи ўша ифорни ....

Бир зумга бўлсада у барини унутди. Қўлларидан тортиб маҳкам бағрига босди....

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48🌚6🔥3
ҚИЗҒАЛДОҚ

31-ҚИСМ

-МЕНГА ёрдам беринг илтимос. Бу ботқоқдан чиқишимга ёрдам беринг . Менга кераксиз. Мени қутқаринг. Аввалги ҳаётимга қайтишимга ёрдам беринг. Кейин нима қилсангиз ҳам розиман. Фақат ҳозир мени қўйиб юборманг. Ўтинаман мени қутқаринг. Чарчадим. Жудаям чарчадим. Ёлвораман сиздан мени қўлимни қўйиб юборманг.п

Яна аввалгидек уларни тутинг. Ҳаётимга қайтаринг...

Дўкондан қайтиб чиққан Асал буларни барини ўз кўзлари билан кузатиб турарди. Яна бироз улар томонга қарадида бир ўзи ортига қайтди.

Шохруҳ эса икки соат деганда фала ҳовлига кириб келди.

-Қаёқларда йўқ бўлиб кетдиз. Қанақа дўстизни учратақолдиз бу тарафларда. Фарангиз ҳар томондан саволларни териб ташлади. Чунки Асал дўстини учратиб қолди деб ёлғон гапиришга мажбур бўлганди. Нима ҳам дерди. Шохруҳни кўриниши ало даражада . Жудаям хурсанд. Лола уни нималар деб авради экан... Бир инсонни шу даражада ҳаттоки хиёнатни кечирадиган даражада севиш мумкинмикин.

-Шохсанам менга кабобни масаллиқларини олиб беринглар тайёрлаб ташлайман.

-Ооо кўз тегмасин бугун акамизни кайфиятлари яхшими ёки қайтиб кетмоқчимисиз.

-Нега энди. Мени ҳам дам олишга ҳаққим борку.

-Қойил бу бошқа гап. Қани бешни олинг.

Шохруҳ яна аввалги ҳолига қайта бошлаганди. Беғубор қувноқ ҳазилкаш йигит...Аммо у нимани ўйлаётганди. Бу бизга қоронғу.

Кабоб ҳам оғизда эрийдиган бўлиб пишди ўзиям. Ҳамма мақтаб эси кетди.

-Шохруҳ бошқа бунақа мазали овқат қилманг. Бўлмаса булар сизни дам олишга ҳам қўймасдан оаҳхонага қамаб қўйишади.

-Ёққан бўлса жудаям хурсандман.

-Келинг ўзингиз ҳам ўтиринг.

-Ёқ рахмат сизлар бемалол мен иссиғида ўша ерда йиман .

-Майли майли. Асал бор чой пой дамлаб бер Шохруҳга.

-Ҳоп.

- қўяверкеракмас овора бўлма.

-Овораси бор эканми.

Мана иссиқ чой.

-Рахмат.

-Жудаям мазали чиқбди қўллариз дард кўрмасин .

-Ош бўлсин.

Шу билан Асал унинг ёнидан кетди. Шохруҳ яна ўша кайфиятда телефонини қўлига олди. Негадир ҚИЗҒАЛДОҚ билан гаплааҳгиси келди. Уни ҳам ўша сайтдалигига ич ичидан ишонди.

-Салом.

-Яхшимисиз.

-Рахмат. Шукр шу ерда экансиз

-Ҳозиргина киргандим.

-Ажойиб.

-Бугун кайфиятиз яхшига ўхшайди.

-Яхши эмас ало даражада.

-Янгилик қойилман кўз тегмасине. Сабабини билсам бўладими ёки сирми

-Сиздан яширадиган сирим йўқку. Сиз ҳеч нарса айтмасангиз ҳам.

-Чалғимаймиз.

-Мен уддаладим.

-Нимани.

-Мен Лолани унутдим.

-Қанақасига аҳир.

-Ҳа анчадан бери излаб юрган саволларим жавобини олдим бугун. Энди уни севмайман. У билан боғлиқ ҳеч қандай хотира қолмади.ҳаммаси тугади. Ҳаётим янгидан бошланди.

-Очиғи ҳозир ҳеч нарсага тушуаяпман. Нега бирдан бундай деяпсиз. Кеча гаплашганимизда умуман бошқача аҳволда эдингиз.

-Биласизми бугун уни яна учратдим. Аввалгидек бағримга босдим аммо ўша он ҳеч нарсани ҳис қилмадим ҳа ҳеч нарсани. Ўша пайт саволларим жавобини топдим. Мени қийнаб келаётган азоблардан бутунлай қутулдим шунақанги енгил тортдм ҳозир буни сўз билан тушунтириб беролмайман.

-Сиз учун хурсандман. Майли мен кейинроқ кираман.

-Ҳой тўхтанг.

Яна қочиб қолдиза.

Майли бугун жудаям хурсандман.

Анчадан бери қийнаётган масалани ечимини топдим.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48👍6🤔5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллоҳ

Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан


😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...

🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇
1
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️
Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi ..

🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi
🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak
👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi.
🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️
☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz.

🦸‍♀️Sizham bir kirib koʻring supper oyi boʻlib qaytasiz
👇👇
5
ҚИЗҒАЛДОҚ

32-ҚИСМ

ҚИЗЛАР Шохруҳни олдидаги очиқ айвонда идишларни юва бошлашди. Шохруҳ телефонида шўх мусиқа қўйиб олган. Шу пайт улар овқатланган хонадан қарсак кулги табрик овозлари эшитила бошлади.

-Тинчликми уларга нима бўлди.

Ғайрат ака билан Карим ака елкаларига қўл ташлаб. Табриклайман қуда деб чекиш учун ташқарига чиқиб кетишди.

-Нима қанақа қуда.

Бироз ўтиб аёллар ҳам чиқишди. Иккиси ҳам хурсанд бўлсада бу қарорни фарзандлари қандай қабул қилишини ўйлаб ичидан ҳавотирда эдилар.

Асал синглиси билан ичкарига кириб кетди ойиси ҳам унга эргашди.

-Дадам нима деяпти ойи.

Ғайрат акани ўғли ҳам борми дейман. Фарангизни узатяпмизми.

-Акаааааа.

-Йўқ сенга Асални олиб беряпмиз.

-Ойи мен нима дегндим сизга. Айтганим бўлдими барибир.

-Нимаси ёмон эсли ҳушли чиройли қиз бўлса.

-Бўлмайди эшитяпсизми бўлмайди. Мен огоҳлантиргандим. Бошидан бошлаб айтдим буни ҳаёлингизга ҳам келтирманг деб.

-Менга эмас дадангга айтасан энди.

-Ойиии мени ҳаётим ўйинмаску ҳоҳлаганда ҳал қилиб юбориладиган.

-Даданг сенга ёмонликни раво кўрмайдику.

-Яхшилик ҳам эмас бу.

Шохруҳ жаҳл қлиб ҳеч нарсага қарамасдан ташқарига чииқиб кетди. Йўлакда турган дадасига ҳам эътибор бермасдан кетаверди

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40🔥11
Forwarded from 
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢

— Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади…
Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади.
Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди.
Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади...
Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади...
Чунки дахшат...
😨

ДАВОМИ 👇👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
#Ҳикоялар
ОНА  МЕҲРИ......

(Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.)


Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз.  Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”-  дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
13👍2
У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.  “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10
​​Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Х​олбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18
ҚИЗҒАЛДОҚ

33-ҚИСМ

ҲУЛЛАС бу бир ҳафталик дам олиш бир томондан қувонч баг"ишлаган бўлса бир томондан яна янги муаммони бошлаб келганди. Катталар тўйни тезлаштириш ҳаракатида. Шохруҳ қанча қаршилик қилмасин қўлидан ҳеч нарса келмади.

Энди яхши муомалада бўлаётган Асални янаям қаттиқ ёмон кўриб қолди.

-Нега менга бундай қараяпсиз.

-Тўйни тўхтат.

-Агар бу мени қўлимда бўлганида аллақачон тўй тўхтаган бўларди

-Бу шунчаки баҳона.

-Ҳеч қандай баҳона эмас

-Сени ўзинг ҳам ўлиб турган экансанда а.

-Бу гапиз билан нима демоқчисиз.

-эшитганинг. Ҳали шундай азобларни бошингга солайки бу қарорга келганингга пушаймон бўласан.

Асал ҳеч нарса деёлмай қолди. Тўғри тиш тирноғи билан қаршилик қилганида бу тўй бўлмасди. Аммо ўзи буни ҳоҳламадику.

Чунки у ҳам Шохруҳга пинхона ошиқ эди. Нима бўлса ҳам чидашга тайёр. Бир куни уни қалбидан жой эгаллашига ич ичидан ишонади.

-Ойи бугун Шохсанам билан Фарангизни менга бериб турасиз.

-Тинчликми

-Ишхонамиз тамирдан чиқди. Хонамни яхшилаб тозалаш керак.

-Бизми ажабланфи Фарангиз.

-Ҳа сен.

-Керакли ҳамма ҳужжатлар менда туради бирор муаммо чиқишини ҳоҳламайман.

Илтимос қилайми энди.

-Майли ўзи бугун зерика бошлагандим. Келнойим ҳам шу ердаку а.

Шохруҳ индамай ўрнидан туриб кетди.

-Қани тезроқ чойинглАрни ичинглар ҳозир жаҳли чиқса ҳеч кимга қарамасдан кетиб қолади. Анави буюмларни ҳам олиб кетинглАр у ерда қидириб юрмайсизлар.

-ҳоп ойи ҳоп.

-Ака сиз ишхонезда нима иш қиласиз.

-Ётаман дам олиб бўлдими. Эрталабдан одамни асабини бузяпсан сен қиз.

-Ажаб болибди билдиз.

-Мана кираверинглар шу ер сизларга.

-Эҳҳе намунча ифлос бўлиб ётибди дахшатку.

-Тамирланди деяпман мен .

-Шунақаям бўладими. Асал....ҳалиги ёрдамчиз қани келмайдими.

-Билмайман. У билан нима ишим бор.

-Чақирингда уҳам ишласин. Шохсанамга қараб кўзини қисиб қўйди Фарангиз.

-Керак бўлса ўзинг чақир.

Фарангиз қараб туринг дедида Асалга телефон қилиб уни ҳам чақирди

Шохруҳ эса коридордаги ўриндиққа жойлашиб интернетни ёқди.

-Ҳооой ҚИЗҒАЛДОҚ қанисиз.

-Шу ердаман ҳар доимгиде.

-Баракаллла. Нима қиляпсиз.

-Ҳеч нима.

-Нега.

-Биз бунга келишмаганмизку.

-Оббо аҳир яқинда бир йилдан ошади ҳалияма.

-Албатта.

-Очиғи сизга ўрганиб қоляпман.

-Нега энди.

-Менга турмушга чиқмайсизми.

-Вах хаааах хааа. Балки ойингиз тенги одамдурман. Қаердан биласиз.

-Йўқ аниқ биламан бундай эмас.

-Бунчалар ишонч қаердан а.

-Кўнглим сезяпди.

Шохруҳ унга Асал билан турмуш қураётгани ҳақида ҳеч нарса айтмаганди.

-Сезмай қўяқолсин. Майли бугунги суҳбатимиз тугаганга ўхшайди. Ҳайр.

-Эйй тўхтанг бўлди қайтариб олдим. Ҳазиллашдим.

бошқа қайтиб ёзмади.

Шу орада Асал ҳам етиб келганди. Шохруҳни ёнидан ўтиб кетолмай салом берди. У эса телефондан бошини кўтармай қуруққина қилиб яхшимисан деб қўйди. Асал ҳам қизларни олдига кирди.

-Вой келдизми зўр бўлдида.

-Чарчамдилами.

-Ҳозирча ёқ. Хонела чиройли чиқибди безаклари

-Ҳа анча ўзгариб кетибди.

-Ҳааа деди Шохруҳ ҳам чўзиб жуда чиройли фақат бу мени хонам. Сизга бошқа жойдан айратилди дея пастга ишчилар ишлайдиган жойдаги кабинага ишора қилди.

Асал яна индамади. Ойналарни тозалашга киришиб кетди. Краска доғларини кетказиш осон эмасди. У эҳтиёткорлик билан лезвияда тозлай бошлади.

-Ака шкафдан мана бу қоғозларни олиб туринг қўлимиз ёмон эди. Шохруҳ ичкарига кирди . Фарангиз Шохсанамни имлаб баҳона билан чиқиб кетишди.

Буни иккиси ҳам сезиб бўлганда.

-Ёлғондан чақирса ҳам етиб келганиничи. Кўзимиз тўрт бўлиб кутаётгандик.

Асал индамай ишини давом эттираверди жилмайганча.

-Тавба одамларга ҳам ҳайронсан. Суймаганга суйкалиб нима наф .

Асал индамасада ойнани қаттиқроқ ишқалай бошлади.

-Гапирганни фойдаси ё барибир тасир қилмайди.

Бўлди сабр бардош шу ергача экан. Жаҳлдан аламдан қолини шундай қаттиқ қисдики лезвия бармоқлари билан кафтини кесиб ташлади қон эса тирқираб оқиб кетди.

-Бўлдими тугадими . Қачонгача мени ерга уриб масхаралаб юрмоқчисиз.

Шохруҳ у томонга қараб қўрқиб кетди.

-Эсинг жойидами б

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48🔥6👍4
у нима қилганинг.

Бақириб юборди у.

-Гаплариз мана шу еримга келди. Ортиқ чидолмайман.

-Қўлинг қонаяпди.

-Қўлимни кўряпсиз қалбим минг баробар қаттиқ азоб берябди ҳозир

-Асал

-Нима Асал... А нима....

Уни козидан ҳам аламдан ҳам оғриқдан тинмай ёш оқарди. Қон энди полга ҳам томчилаб оқа бошлади.

-Кейин гаплашамиз юр буёққа.

-Тегаманг менга.

Шохруҳ борган сари қўрқиб кетаётганди қон тўхтай демасди

,-Кейин гаплашамиз дедим сенга.

-Қўлингизни тортинг.

-Болидида энди сен жиннимисан нима бало. Юр дедим.

Шохруҳ уни гап сўзига ҳам қарамасдан шартта кўтариб олдида пастга олиб тушди. Масгинани ёнига бориб ерга туширди.

-Бўлдими ўзингни босволдими. Қани ўтирчи.

Дори қутисини олиб аста спирт билан қўлларини арта бошлади.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24👍6
ҚИЗҒАЛДОҚ

34-ҚИСМ

ШОХРУҲ табиатан шундай инсон. Бировни жони оғриётганини кўрса ҳечам ўзини тутиб туролмайди.

-Қаттиқ ачишмаяптими.

-Йўқ.

-Энди боғлаб қўяман. Сен уйингга кетавер . Ўзим ташлаб қўйман.

-Керакмас бир соатдан кейин дадам олиб кетади.

-Майли ўзинг биласан. Ҳалиги агар мени деб шундай вазият бўлган бўлса узур сўрайман.

-Ҳечқиси йўқ.

Шохруҳ негадир унга ачина бошлади. Тезроқ кеч киришини ва ҚИЗҒАЛДОҚ билан бу масалада жиддий гаплашиб олишни кутарди.

-Ҳайрият мен сизни ҳафа қилдимми деб ўйлагандим.

-Ҳафа бўлишга арзирли сабаб кўрмадим мен

-Яхши.

-Кайфият йўқми дейман.

-Шунга яқинроқ.

-Ана бўлмаса ҳўш эшитаман қандай муаммо қийнаябди сизни.

-Дам олишга борганимизда бир воқеа бўлганди мен уну ҳали айтмадим сизга

-Ҳўш эшитаман.

-Мени Асал билан тўйим бўляпти.

-Ким у Асал.

-Дадамни дўстини қизи мен билан бирга ишлайди.

-Ҳоп муаммо нимада.

-Мен ҳали оила қиришни истамайман. Унда ҳам кўнглим йўқ. Яхши қиз лекин мен бутун бошли ҳаётимни у билан тасаввур қилолмаяпман.

-Бўлмаса ҳаммасини очиқ ойдин айтинг.

-Фойдаси бўлмади.

-Вазият қурбони бўлдим денг

-Шунақа десаям бўлади.

-Қиз нима деяпти.

-Билмайман ҳар ҳолда қарши ҳам эмас.

-Ҳа бу жиддий масалага ўхшаяпти.

-бир томондан унга ҳам раҳмим келяпти жудаям қўпол муомалада бўламан у билан. Ўзим ҳоҳламаган ҳолда дилини оғритиб қўяман. Бошим қотди.

-Сизга бир нарсани айтайми .

-Албатта шунинг учун дардимни достон қиляпманда сизга.

-Унга биргина имконият бериб кўринг.

-Қандай қилиб.

-Балки у қалбингиздан жой олишни уддалар.

-Ёғэее..

-Сиз бир маротаба уриниб кўринг. Тўғри сизни тушунаман. Лекин ҳаёт шу билан тохтаб қолмайдику.

-Бу менга тўғри келмайди.

-Нима тўғри келади бўлмаса.

Тўйни тўхтинг.

-Иложи йўқ

-Менимча биринчи вариянт ҳақиқатга яқинроқ.

-Ҳоп мен нима қилишим керак.

-Аввало қўполлигингизни йўқотинг. Унга нисбатан яхши юмшоқ муомалада бўлинг. Уни бўлажак турмуш ўртоғингиз келажакда фарзандларингизни онаси сифатида тасаввур қилишни ўрганинг. Бу яхши иш беради мени айтди дейсиз. Тўй қачон.

-Буни билмайман. Кузларга мўлжаллашяпти шекилли

-унчалик узоқ муддат эмас. Тўйни тўхтмайсиз. Демак унга кўникишга мажбурсиз шундайми.

-Шундайликка шундайкуя.. .

-Ҳўш...

-Қўлимдан келмасачи.

-Ҳаракат қилиб кўринг. Вақтингизни бирга ўтказишга ҳаракат қилинг. Нимани яхши кўради нималарга қизиқади ўрганинг тушунинг эшитинг.

-Агар буни сиздан бошқаси айтганда умуман қилмаган бўлардим.

-Демак розисиз.

-Ҳаракат қилиб кўраман.

-Жудаям ҳурсандман. Ҳали мени айтди дейсиз ҳаммаси яхши бўлади.

-Балки

-Яна жиннича гапларни бошлаяпсиз. Демак уйқингиз келяпти. Ҳайрли тун.

-Яна қочиб қутулдиз. Яхши дам олинг ҚИЗҒАЛДОҚ.

ДАВОМИ бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48👍14🥰3
Sog'indim
Dilso'z
* * *

Баҳорни илдириб арғимчоғига,
Вафодор турналар қайтмадиларми.
Учиб ўтаётиб осмонингиздан,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

Қумрилар қон дилни поралар этиб,
Жўшқин ғазалларин битмадиларми,
Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек,
Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми,
Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Мунис кабутарнинг қанотларида,
Мактублар жўнатдим,элтмадиларми,
Ғуриллаб уйингиз пештоқларида,
Сизни соғинганим айтмадиларми.

Ўзга гул қатига илсангиз бўса,
Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми,
Малаклар, Оллоҳдан ижозат бўлса,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Малика Тавфиқ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
9
ҚИЗҒАЛДОҚ

35-ҚИСМ

-ҲЕЙ қаерга кетяпсан.

-Ўзимни кабинамга.

-Ҳазиллашдимку кеча жинни.

-Ростанми.

-Сени қўйиб юборарканманми.

-Ниммаа..

-Бугун жуда иш кўп.

-Чап томониз билан турдизми дейман.

-йўқ.

-Кўз тегмасин бўлмаса.

-Қўлинг яхшими.

-ҳа яхши.

-Бугун тушликда бирор жойга борамизми.

-Тушунмадим.

-Бирга овқатланамизми демоқчи эдим.

Асал ҳайрат тўла кўзлари билан Шохруҳга боқиб турарди

Шу кечаги шу мен билган инсонми дея .

-Борамизми?

-М...майли.

-Қани ишладик бўлмаса балки кинога ҳам тушармиз

-Ҳ..ҳ..ҳоп.

-Мен ҳозир келаман. Бугалтер билан гаплашишим керак.

Аввалари унга қаёққа кетаётгани тугул гапирмасди ҳам.

-Бўлдими ҳамма нарса тайёрми

-Ҳа мана шуни жўнатиб юборсам бўлди.

-Мен пастда бўламан сени кутиб тураман.

-Ҳоп.

-Натижаларни кутиб қоламан сиздан

-Натижалар яхши ўзимни ҳам кайфиятим кўтарилди.

-Асалчи.

-Ҳозирча у ҳеч нарсага тушуаяпти.

-Бу табиий ҳол албатта.

-ҳозир бирга овқатлангани кетяпмиз кейин кинога ҳам олиб бормоқчиман.

-Ажойибку шундай давом этинг кунинглар ҳайрли ўтсин омад тилаб қоламан.

-Қаерга олиб борай. Нима еймиз.

-Фарқи ё чиройли жой бўлса бўлди.

-Шаршарага борамизми.

-Зўр бўларди.

-Ҳозир мавсумда одам коп бўлади телефон қилиб жой буюртириб қўяман.

Улар шаршара бўйидаги столдан жой олдилар.

-сенга ёқдими.

Иссиқ кунда сувнинг муздек тафти одамга ҳуш ёқарди

-Ҳа албатта. Сизга битта савол берсам майлими.

-Майли бемалол.

-Нега бирданига ўзгариб қолдингиз.

-Қайси манода.

-Аввал мени кўришга кўзингиз йўқ эдику.

-Вақт ҳамма нарсага даво деган эди бир дўстим.

Озгина вақтдан кейин биз бир оила бўламиз. Демак бир биримизга кўникиб яшашимиз керак.

-Шу гапларни сиз айтяпсизми.

-Мен айтяпман. Сенга ёқмаяпдими

-Ёқ нега хурсандман .

-Ана овқатимиз ҳам келди. Бу ҳавода барибир муздек колага ҳеч нарса етмайдида. Қани мархамат қилсинлар. Уялиш йўқ лекин.

-Ҳоп😊

-Нималарни ёқтирасан.

-Масалан..

-Шунчаки қизиқишларингни сўрадим. Орзуларинг бордур аҳир.

-орзуларми...ҳа бор.

-Билсам бўладими.

-Орзуларни кўпчиликка айтиш уларни сиздан узоқлаштириши мумкин.

-Мен кўпчилик эмасман

-Айтмасам қўймайдиганга ўхшайсиз. Фақат кулиш йўқ.

-Сўз бераман.

-Ўзимни ўқув марказимни очишни орзу қиламан.Мутлақо янгича йўналишдаги ўқув маркази..

-Яхши ғоя. Бундан бошқа яна нималар масалан мен бўш вақт топдим дегунча устозимни олдига бораман.

-Қанақа устоз..

-Машиналар юрагини тамирловчи устозим.

-Нима сиз қўйсангизчи.

-Ҳоҳласанг бир кун сени ҳам олиб бораман.

-Майли

-Эндо сендан эшитаман

-Ишимдан ташқари энг севимли машғулотим ширинликлар тайёрлаш. Янгича рецептлар яратишни яхши кўраман.

-Ажойиб. Қара одамга ўхшаб гаплашсак ҳам бўлар эканку а.

-Нимасини айтасиз.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
57👍5🔥4👏1
ҚИЗҒАЛДОҚ

36-ҚИСМ

-ҚАЙСИ кинога тушамиз танлагин.

Шохрух бугунги сеанслар рўйхатину интернетдан олиб Асалга берди.

-Ишга қайтмаймизми.

-Нима қиламиз эртага ҳам кун борку. Бугун вақтимни сен билан ўтказгим келди. Қарши бўлмасанг албатта.

-Ёқ нега қарши бўлар эканман.

Асал рамантик севги муҳаббатга тўла фильмларни ёқтиради аммо ҳозир Шохруҳни ҳам ўйлаши керак. Аҳир энди яхши муносабатда бўлишяпти бир бирига. Биринчи кундан уни зериктириб қўйишни истамади. Умрида кўрмаган бўлса ҳам рус тилидаги жангари фильмни танлади.

-Қойилман сенга очиғи мени ҳайрон қолдиряпсан.

--Нега

-Одатда қизлар одамни асабини бузадиган фильмларни ёқ ёқ эртакларни ёқтиришади сен эса. Реалист экансан хурсандман.

Асал ичида худога шукур деди. Агар қалбига таяниб иш тутганида.....

-Шу ерда ўтирамиз маъқулми.

-Ҳа бўлади.

-Бугун кун жуда иссиқкуууу а.

-Ҳа жудаям.

-Бугун кечка қолдингми ўғлим.

-Келининингиз билан бироз айлангандик.

Фарангизни тишлаган печеняси оғзида қолди.

-Туш кўрмаяпмиза ойи.

-Бу нима деганинг.

-Акам келиниз дедими ҳозир.

-Ҳа бошқа нима десин..

-Бу ерда бир гап бор.

-Эй шпион энди орқамдан шерлок холмслик қилишинг қолганди.

-Керак бўлса қиламан ҳам

-Ундан кўра бор муздероқ у бу нарса олиб кел.

-Тинчликми ичингиз куйиб кетяптими дейман.

-Фарангиз бўлдида энди бор олиб кел.

-Ҳоп мана ҳозир.

-Чарчамдингми болам.

-Ёқ ҳаммаси яхши.

-Унда сенга яна бир хушхабаримиз бор.

-Тоғриси сила хушхабар десела одам қўрқадиган бўлиб қолган.

-Нима деганинг бу. Ҳуллас тўйни кейинги ойга мўлжалламоқчимиз.

Чўзиб нима қилдик. Бир ҳафтадан кейин аканглар ҳам қайтади. Таътил беришибди. Уч ойга. Ҳаммамиз бир оила бўлиб яшаганимизга етмайди барибир. Шунга даданг иккаламиз маслахатлашиб шу қарорга келдик. Эртага Ғайрат акаларникига бориб улар билан ҳам гаплашамиз

-Нима қиласизлар кейинги ойни кутиб ҳозир бориб олиб келаверинг.

-Аҳмоқ сенга нима десак ҳам ёқмайди а.

-Тўғрисиямда а маниям режаларим бор ҳаракатларим бор. Бир ойда улгурмиманку. Бунча тез.

-Гап тамом. Агар ёқмаётган бўлса...

-Дадам билан гаплашаман ҳар доимгидек осонгина дадамга қаратиб қўюрин. Биласда қарши чиқолмаслигимни.

-Билсанг жим ўтир.

Овқатланмайсанми

-Рахмат тўйдим

-Ош бўлсин куёвтўра.

Шохруҳ ойисига ёлғондан жилмайиш қилиб хонасига кириб кетди.

Ҳамма нарса энди ўз ўрнига туша бошлаганда яна чалкаштириб ташлашади булар.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34👍9🤔4
💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚

🧘‍♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi?
Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥

🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃

😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda

😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari
👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar
👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari

❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇

https://t.me/+KFJGlawqMrE2OWRi
https://t.me/+KFJGlawqMrE2OWRi
4