📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.4K subscribers
6.35K photos
2.06K videos
44 files
13.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Қарғалар_маҳкамаси

227-қисм


Залда ҳар –хил овозлар чиқа бошлади. Кимдир лаънат ўқиса, яна кимдир сўкинарди. Судья қийналиб бўлсада, суд иштирокчиларини тинчлантирди. Фирдавснинг қараши ваҳшийча. Нафисадан кўз узмасди. Гулбаҳор эса, Нафисани ҳақоратларди.

“Менга аниқ ва тиниқ қилиб жавоб беришингизни сўрайман. Фарҳод Турғунов сизга, Чаросни Фирдавс Турғунов ўлдирганини айтдими?”

Юсуф шошмай дона-дона гапирарди. Бирдан Фирдавс ўтирган қафасининг темирларига яқин келиб, Нафисани таҳдид қила бошлади. Нафиса қўрқувдан еридан силжиди.

“Қўрқманг у сизга ҳеч нарса қила олмайди!”,-деб Юсуф Нафисага далда берди.

Фирдавс эса пишқиришда давом этарди. Ички ишлар ходимлари уни ўрнига жим ўтиришга чақирди. Лекин худди бир зомбидек кўзи фақат Нафисада эди. “Ким билади, Нафиса нималар эвазига оғзи юмилган эдида”,- дердим лекин олган нарсалари маълум.

Жиноятчи психологияси дарсимизда қизиқ бир нарсани ўтган эдик. Унга кўра қотиллар, айниқса бирдан кўп жиноят содир этганларннинг ўхшаш томони шу-ки, ўлдириш сабаби монанд. Чарос, Фирдавсни нимадир билан таҳдид қилган, жонидан айрилди. Агар ота ҳам гумдон қилинган бўлса, ота ҳам ўғлини таҳдит қила бошлаган. Хуршид ҳам шу. Хуршид у уйдан чиқиб кетаётганда, Чарос тирик бўлган. Лекин кўрга ҳассадек аён бўлганки,қиз оила ичида йўқотилган. Хуршид қотилни билмасада тахмин қилган ва бир ерларда буни Фирдавсга билдириб қўйган.

Фирдавснинг кирдикорларини ёпишдан чарчаган тоға ҳам, жиянини нималар қилишидан бехабар бўлган. Ҳали бир жиноятни устини ёпиш ва далиларни ҳатто гувоҳларни йўқотиш қийин даврда. Кетма-кет бош кўтарганни йўқ қила олмас эди. Фирдавс ўзи ҳуқуқ соҳасини яхши ўқимаган бўлсада,яхши билади. Тоза иш(гувоҳлар қолдирмай жиноят ишлаш) деганимиз эса вақт талаб этарди.

Нафисанинг шунча гапни билиб омон қолиши, доимий сукунатда ва жим юрганидан. Шу сабабдан бўлса керак уни сўроқлаш ва топиш жуда қийин бўлди. Агар дугонасига вақти замонида, алам устида бу гапларни айтмаган бўлганида.Қотилни топиш қийин бўларди.

Гувоҳлардан иккитаси аниқ йўқ. Она десанг мум ютгандек жим. Фирдавс ўзи, бор ҳаракатини қилмоқда. Ҳатто мени ҳам йўқ қила оларди. Фақат махсус хизмат ортида бўлган пайтда, барча шубҳалардан омон қолиши қийинлигини яхши билган.

Биз Гулбаҳор Турғунованинг касалхонада эдим, деган йиллар аввалги кўрсатмалари устида ишладик. Жиноят куни қаерда ва қандай тиббий ёрдам олганини қайдномаларга киритган экан. Ўзининг уйда эмаслигини исбот қилишга уринмаганида. Касалхонани, Хосият опани топа олмас эдик. Инсонлар ичидаги сирини бировга айтганида, уни бир кун барибир тарқалишини билишмайди. Билса, дўст ва яқин деган тушунча йўқ бўларди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
49🤔15🔥13
#Қарғалар_маҳкамаси

228-қисм


“Саволимни қайтарайми?”,-деганида Нафиса йўқ деб бошини қимирлатди.

“Телефонда шундай деди ва гўшакни қўйди. Мен у гапни шунчаки бир ибора сифатида айтди деб тушундим. Қайта қўнғироқ қилдим кўтармади. Телефон жиринглаганини овози эшитиларди. Аммо кимдир симидан узиб қўйди шекилли, юқоридан эшитилиб турган овоз кесилди.

Аввалига бироз кутдим. Яна бир нима овозлар эшитилганда, тинчиб қоллишди деб ўйладим. Чунки Чаросга ростан бир нима бўлган бўлса, тез-ёрдам ёки милиция келиши керак эди. Бироз вақт ўтди чидолмай юқорига чиқдим. Ҳамишра бўлганим учун тиббий ёрдам керакдир, деб ўйладим. Эшикни ҳали менга очилмай туриб Гулбаҳор опа зиналардан ҳансираб чиқиб келди.
Мени кўриб ранги оқарди. Лекин эшик очилганида, усти-боши қон Фарҳода аканинг аҳволига қараб “сўйиб ташлади”деган гап ҳазил эмаслигини билдим”,-деб чуқур афсус билан йиғларди.
Эҳ, Чаросгинам сенинг у аҳволингни кўрганларда виждон қолмагандими?

“Сув ичиб олинг”,-деб Юсуф Нафисага сув узатди.


Ҳамма кейин нима бўлди деб давомини кутар экан, судья танафус эълон қилди. Айбланувчилар биринчи олиб келтилди кейин қолганлар тушликка чиқди.

“Бунчалик ваҳшийлик ва совуқ қонлик. Одам бўлганинга уялиб кетади киши”,-деб кимдир гапирди.

Яна биров “Ака ҳам ўз синглини ўлдирадими-эй? Қанақа замонга келдик?Одам боласими бу?”,-деб замонадан шикоят қилса, бошқаси унга жавоб берди.

“Одам атони болалари-ку, биринчи жиноятни ишлаб ўз туғишганини ўлдирган”.-деганида афсуски бу гапни мен ҳам тасдиқладим.

Қарғани ўзига тимсол қилиб олган бу қотил, аслида ҳар ишига ўзича маъно қўшган. Юсуф менга тез-тез такрорлаб келаётган гапи- қарға ва ахлат сўзларини эсладим. Ўзларига қарғалар маҳкамаси эмас, қарғалар ахлатхонаси деб ном қўйса арзийдиган разил, тубан инсонлар.

Юсуф тоғаси ва Ҳайдар ака билан гаплашарди. Мен ўз эҳтиёжимга бориб қайтганимда, йўқ кайфиятим яна тушганди. Бу ой ҳам она бўлиш ҳавасим ўхшамади. Юсуфнинг ҳам кайфиятини тушурмаслик учун ўзимни бошқа нарсаларга чалғитиб турдим.
Тушликдан сўнг жуда қисқа давом этган суд жараёнида Нафиса шуларни гапирди.

“Мен ҳам ичкарига кирдим. Чарос йўлакда ерда ётарди. Ҳамма ер қон эди”,-деб ўша қўрқинч манзарани эслади.
Ҳар қанча далилларни йўқ қилма, барибир изи қоларди. Демак тўғри тахмин қилган эдик. Чарос йўлакда ўлдирилган эди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
49😢12👏8🔥1
#Қарғалар_маҳкамаси

229-қисм

Шу гаплардан сўнг судья бир ҳафталик таътил берди. Четдан қараганда айни қизғин пайтда ишни тўхтатишдек кўринсада, бошқа муҳим нарсларни аниқлаш зарур эди. Фарҳод Турғуновнинг оқибатини аниқлаш каби. Она-ўғил гапирмаганига яраша, отани топиш лозим. Ё ўлигини ё тиригини.


Чарчоқ куннинг ортидан уйга келдик. Қайнонам иссиқ овқат сузиб олдимизга қўйган бўлсада, егим келмай хонамизга кириб ётдим. Ичим оғрирди, юрагим оғрир эди. Ноҳақликлар, номардлар ичида яшашга мажбур бўлганимизни билиш мени жуда хафа қилганди.

“Сенга нима бўлди, нега овқат емаяпсан?”,-деб Юсуф олдимга келди.

Йиғидан шишган кўзларимни кўриб аҳволимни англади. Ёки ён томонда турган оғриқ қолдирувчи дорини кўриб англади. Мени қаттиқ бағрига босди. Сочларим устидан ўпди, юпатди.

“Менга сен кераксан, сен...”,-деган бир эски байтдан ўқиди.
Унинг оҳангига ва умуман бошқа маънодаги байтни менга айтганига кулгим келди.

“Отасини ўлиги ростан уйдан чиқса нима бўлади?”,-деб Юсуфдан сўрадим.

Бироз ўйланиб турдида,
“Тўғрисини айтайми”,-деганида бошимни силкидим.

“Ўз синглиси, ўз дўстини гумдон қилган одамдан ҳар нарса кутса бўлади лекин...лекин отасини ҳам шундай йўқ қилган бўлишини истамас эдим”,-деб у ҳам бир прокурор эмас инсондек жавоб берди.

Янги ҳафта жуда тез ва тиғизлик билан бошланди. Гулбаҳор Турғунова уйинг ҳар қаричи махсус машина ёрдамида кавланди. Ва афсуски устига гуллар эккан еридан суяклар топилди. Тезда суд экспертизаси учун олиб кетилди. Фақат бу суд ишини яна орқага сурди чунки днк ва антропологик экспертизалар 2-4 ҳафтада натижаси чиқарди. Яна бир ой кейинга сурилган суд ишида, кутишдан бошқа чора қолмади.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
45😢22👍10🔥3
“Baxt” hissini yo’qotib qo’ydingmi, uyingdan kidirib koʻr!
Topa olmasang koʻchadan izlab yurma!
Zotan u koʻchada sangʻib yurmaydi, uylar toʻrida yashashga oʻrgangan..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8💯6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ҚИЗЛАР - РЕТРО ФИЛМ


ажойиб филм мен учун жуда қадрли , сизларга хам илингим келди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰3
ҚИЗҒАЛДОҚ

3-ҚИСМ.

ШОХСАНАМ билан Фарангиз ошхонада идиш юваётганида Шохруҳ келди.

Фарангиз югуриб бориб эшикни очди. Шохруҳ ҳам шунга одатланиб бўлган етиб келгач битта сигнал чалади Фарангиз югуради. Агар дадаси ёнида бўлса ўзи очишга мажбур.

-Дадам келмадиларми..

-Чойхоналари боракан.

-Бизда меҳмон бор. Ёқ меҳмон эмас оиламизнинг янги аъзоси десам ҳам бўлади қувлик билан кулди ФарангиЗ

-Тушунмадим.

-Шохсанам опам келди.

-Ким у.

-Уффф бир хил пайт мана бу миез умуман ишламидида.

Қодир амакимни қизлари.

-Яхши шунга нима бўлибди..

-Ҳеч нарса шунчаки огоҳлантирдм ҳолос

Тўхтанг ... Нима қизлани атирини хиди келяптими сиздан..

-Қорним оч эди. Агар овқат берсангиз шуни есак.

-Гапни бурманг қаердан келяпсиз.

-Ишдан.

-Ишда қизлар ишламасдику.

-Мен қаердан биламан тез бор овқатимни тайёрла..

Фарангиз акасига бир ўқрайиб қарадида ошхонага кириб кетди.

-Ярамас дерди у чой дамлар экан.

-Нима бўлди Фарангиз

-Шу акажонимга ҳеч ақл кирмади кирмадида. Бир кун шунақанги афсусланади фақат кеч бўган бўлади. Ўйламидики ўша юрган қизлариниям акаси укаси бор. Агар ҳазиллашиб мен ҳам сизи қизларизга ўхшаб юрганимда нима қилардиз деб қўйсам кере бўса уриб юборай дейди. Мана сизга ҳаёт...

Ҳозир ҳам мана кийимидан шундоққина қизлани атирини иси келиб ётибди. Эйй менга нима ..

-Шохсанам опа музлаткичдан салатни олиб юборинг.

-Ҳозир .

Фарангиз тез тез овқатларини тайёрладида шу ердан акасини чақирди. Аммо эшитмагани учунми тепага чиқишга мажбур бўлди . Ойисини ёнида экан.

-Ҳа бир пасда кийимларингизни алиштириб олдингиз

-Бошланди деди Шохруҳ.

Овқат ...

-Тайёр ошхонада.

-Шундан гапирмайсанми.

-Майли овқатланиб ол ўғлим

-Юринг ойи сиз ҳам.

-Сен боравер озгина ишим қолди.

-Ҳоп.

-Ош қилдим дегинн. Тилинг захар бўлса ҳам қўлинг ширин.

-Тан олганингизга ҳам рахмат.

-Ассаломалекум. Шохсанам уялинқираб унга салом берди

-Яхшимисиз.

Шу кўйи қизлар телевизиор томоша қила бошлашди.

Шохруҳ эса иштаха билан овқатланарди.

Шу пайт телефони жиринглаб қолди. Лола экан. Синглисига бир қарадида телефонни кўтариб залга чиқиб кетди.

-Эшитиб қўймасдик. Чақиб олди у ҳам.

-Алёо..

-Яхши етволдизми шохруҳ ака.

-Рахмат яхши. Ўзингчи.

-Уйдаман зерикдим. И кейн сзи соғиндим

-Манам соғиндим. Овқатланволу телефон қиламан ҳоп.

-Бўпти кутаман.

-Майли.

яна ошхонага кирди. Тез тез овқатландида хонасига чиқиб кетди.

Шохсанам қанча ҳаракат қилмасин янги жойда уҳлай олмади. Тепага қараб ҳаёл сура бошлади. Шу уйда бир умр қолишга ҳам рози эди. Шохруҳни ўйлаганча кўзлари юмилиб уйқуга кета бошлади.

Давоми бор

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
15🔥5
#Қарғалар_маҳкамаси

230-қисм


“Ёшингиз катталигини инобатга олсак, мен сизга эку(эко) қилишни маслаҳат берган бўлар эдим. Бу билан ҳам вақт тежалади. Ҳамда генетик текширув орқали ирсий касалликлардан соғлом эмбрион танланади”,-деб келган шифокоримиз бизга маслаҳат берарди.

“Шунда бир мартада 3-4 та туғса бўладими?”,-деган ғалати саволни Юсуф шифокор аёлга берди.

“Бу ҳозирча бизнинг юртимизда кам қўлланилаётган усул. Ўта шанси оз бўлган аёлларга бир нечта эмбрион бирдан трансфер қиламиз. Лекин айтганимдек жуда кам ва мустасно ҳолатларда. Сизнинг аёлингизда ҳаммаси яхши, фақат овуляция кунларини туттиролмаган кўринасизлар”,-деди исмини Шаҳноза Аҳатовна деб таништирган аёл.

“Бўлди, унда бошлайлик муолажаларни”,-деб Юсуф экуга розилик берди.

Ва бизга дунёнинг анализи ва яна умумий нархи беш минг долларга тенг эку рўйхатини чиқариб берди.

“Биз нотўғри соҳа танлаганмиз. Ўлдирилган одамларни ишига эмас, янги туғиладиган инсонлар ортига тушишимиз керак эди. Бу нима? Шунча пулни оддий халқ қаердан топади?”,-деб норозилик қилгандим, Юсуф машинасини бир бурчакда тўхтатиб менга қаради.

“Сен ҳозирдан бундай фикрлар билан бошласанг, бўладиган бола ҳам зиқна бўлади. Ўйлама пулини. Бошқаларни ҳам ўйлама. Кимга бола керак бўлса, имконини топиб киришади бу ишга. Ўзига керак-ку, фарзанд”,-деганида, ўйламай оғзимдан бошқа гап чиқди.

“Ҳа, бир кун келиб сени ўлдирсин ва ҳовлингга кўмсин.”

“Зумрадим! Сен нега бунақа таъсирчан бўлиб қолдинг?”,-деб норози оҳангда сўради.

“Бир фарзанд кўриш қанчалар азоб ва қимматга тушишини кўриб турибман, шунга айтдим.”

“Лекин ўша қимматга тушган фарзанд Қуръон ёд олиб, ҳеч қандай пулга сотилмайдиган жаннатни олиб беради.Буни ҳам ўйлаб кўринг, Пуаро хоним!”,-деганида, ичимдан бир овоз, худога шукур, бывший (собиқ) алкашдан ҳам қуръон сўзини эшитдик-ку, ғам емасак ҳам бўлади, дерди.


🐦‍⬛


“Қани расмини бир кўрайчи”,-деб Ҳилола биз борган хусусий клиниканинг номига ва бизни даволаётган шифокорнинг инстаграм профилига қаради.

“Э, бу қиз қўшиқчини хотини-ю”,-деб менга қўшиқчининг исмини айтди.

Худди мен қўшиқчиларнинг эр-хотинини кузатиб юрадигандек.

“Билмасам Ҳилола, танимас эканман айтган қўшиқчингни”,-дедим.

“Булар ажрашиб кетишди, чиройли жуфтлик эди.”

“Нега ажрашади? Аёл яхшигина эди.”

“Боласи бўлмаганига”,-деганида ичган сувим томоғимга тиқилди. Йўталиб бўлгач,

“Кални малҳами бўлса, аввал ўз бошига сурмайдими?”,-дедим.

Билардим бу маркетинг ўйинларни. Болангиз бўлмайди деб ташхис қўйиб, дунёнинг пулига даволаб беришарди. Вой, кал ярамаслар!

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4323🤔8🔥6🕊1
#Қарғалар_маҳкамаси

231-қисм


Вақт- кутанганларга жуда секин,қўрқоқлар учун ўта тез.Дардман учун чидаб бўлмайдиган даражада узун.Хурсанд исон учун эса қисқа.Биргина севишганлар учун мангудек туюлади.

Ўзингизни қаерга қўйманг ҳаммасида вақт ғолиб сиз эса мағлубсиз.


Бир ойдан ошиқ вақтда днк ва антропологик экспертизаси натижалари чиқди. Топилган суяклар ҳақиқатдан Фарҳод Турғуновга оид чиқди. Бу дегани Фирдавс Турғуновнинг жиноий иш хужжатига, яна биттаси қўшилди дегани. Гулбаҳор Турғунова орада қаттиқ беътоб бўлиб қолгани учун суд яна бир ойга эрталанди.


Кейин қарғалар жамоасининг суди бўлди. Хуллас, қоғозбозлик ва бир –бирини кутиш билан тўрт ойини орқада қолдирдик. Бу оралиқда Нафиса суд ҳаятига бир мактуб ёзди.Қилган ишига пушаймон эканлигини айтиб, барча нарсани ёзма равишда айтиб берганди.


Алсида айтиладиган муҳим гап ҳам қолмаган экан. Юқоридаги қўшнини қандай тузоққа туширишганини, Фирдавсга ўзинга бир гувоҳ топ, деб дўстиникига жўнатишгани.Гулбаҳорга эса касалхонага борди деган ҳикоя тўқишганини ёзган.


Яна ўша йилларда ашёвий далилларни қандай қилиб кимёвий воситалар билан йўқ қилганлари. Жиноятда ишлатилган пичоқни катта каналга ташлаб келишганини ҳам айтиб кетган экан.

Тоғанинг ақли билан, уйдаги эски нарсаларни ташлаймиз баҳонасида қолган кичик ашёвий далиллар йўқ қилишган. Қандай ва қанча миқдорда пул олганларигача санаб ўтган.
Фирдавс уюшган жиноятчилик ишидан умурбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Навбат икки ҳатто яна бироз далил тўпланса уч жиноятдан ҳукум ер эди.


🐦‍⬛️


“Мана азизлар! Бизда навбатдаги мўъжиза. Эко деб режалаштирган аёлимизда табиий ҳомиладорлик натижаси кузатилди. Албатта буларнинг барчаси аёлимиз билан олиб борилган интенсив муолажа натижаси. Тухумдонларда стимулятсиясига тайёрланиш даврида( гармонлар препаратлар қабул қилинади) алҳамдулиллаҳ аёлимизда табий хомиладорлик кузатилди. Ҳаммангизни...”


“Рекламани кучини қаранг”,-деб телефонимни четга қўйдим.


Ёталоқ режимдаги иккинчи ҳафтам. Мени даволаган шифокор ўз инсатграмида мени натижамни қўйган эди. Шаҳардаги уйда эдик. Қайнонам қишни куни ҳовлида қийналиб қоласиз деб, бу ерга жўнатган эди. Бу ўтган тўрт ой давомида қишлоққа бир неча марта бориб келдик.

Албатта Юсуф билан борган пайтимиз тез ишга қайтаман деб мени ҳам олиб қайтганди.
Аммо кейинги сафар ақлим кириб ўзим бордим. Онам ва оилам билан мазза қилиб вақт ўтказиб келдим. У ерда ҳам ҳар хил одатлар ўтказишди. Сиз уларни сўраманг, мен гапирмай. Яхшилаб ёқилиб илиқдан иссиқроқ тандирга кирмадимми? Қанақадир ўтлардан захардек қайнатмалар ичмадимми. Ҳатто бир момо қўли билан ҳам қорнимни ушлаб бир нарсалар ўқиб қўйди.

Ахири пойтахтда ишим кўп деб қочдим. Ичган доириларимдан бўлдими ёки ўзи вақти –соати энди келган эдими, бизни ҳам Аллоҳим икромсиз қолдирмади. Энг қизиғи Юсуфга ҳомиладорлигимни айтиш бўлди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
65👍22🔥5👏3😁2
ҚИЗҒАЛДОҚ

4-ҚИСМ

-ШОХРУҲ бугун ишга бормасанг қизларни бир

айлантириб келсанг бўлармиди.

-Иии менми...

Шохруҳни тарвузи қўлтиғидан тушди. Чунки бугун Лола билан кўришишга ваъда бериб қўйганди

-Бошқа куни олиб борсам бўлмайдими бугун дадам буюрган ишлар бор эди. Нажот фариштаси сифатида дадасига қаради у..

- А улар жуда муҳим эмас душанба куни қилсанг ҳам бўлаверади. Майли бугун сингилларингни ўйнатиб кел. Фарангиз ҳам таътилда. Шохсанам ҳам шахарга биринчи келиши.

-Ҳҳҳ ҳоп. Нимаям дейиш мумкин бошқа.

Бу хабарни эшитиб Фарангизнинг ҳам асаблари ўйнади. Нима энди қўриқчилага ўхшаб ортимиздан юрадими. Биз ўзимиз мазза қилиб бемалол айланмоқчи эдик.

Йўлда учаласи ҳам жимм кетишарди. Шохруҳ бир бекат олдида тўхтаб соатига қаради. Машинадан тушиб кўп қаватли уйларга термулганча кимгадир телефон қилди ва жилмайиб қўйди

-Акангга жиддий юриш умуман ярашмас экан.

-Ўзиям умуман жиддий юролмайди. Нимага бу ерда турибмиз ўзи...

Шу маҳал Шохруҳни олдига бир хурлиқо келди ва машинага чиқиб қизлар билан саломлашди.

-Салом яхшимисзлар.

-Салом рахмат...

-Ким бўлди экан бу ойимча.

-Секинроқ Фарангиз эшитиб қолади.

-Ишқилиб бизга қўшилмаса бўлди. Негадир менга ёқмади.

-Нега қара жудаям чиройли экан.

-Ҳа буям бир вақтинчалик эрмакдирда.

-Қаерга бормоқчисизлар ўзи..

Фарангиз ўйланиб турдида Ашхабодга деди.

Шохруҳ кулди. Шу иссиқда камига кудузи нима бор у ерда. Ундан кўра Ташкент Ландга олиб борсамчи...

Акасидан бу таклифни кутмаган Фарангизни кўзлари ёниб кетди.

-Ростанми...

-Ҳа. Фақат паспортила ёниладами...

Ҳамма қиз индамай қолди.

-Майли бир амаллаймиз.

Машинадан тушишгач Шохруҳни ўзи қизларни яхшилаб таништириб қўйди. Бу Лола.

Лола булар мени сингилларим Фарангиз билан Шохсанам..

-Танишганимдан жудаям хурсандман.

-Биз ҳам. Энди Фарангизнинг ҳам чиройи очила бошлади. Лола ҳам кўзига қандайдир бошқача кўриниб кетди. Ҳақиқатдан ҳам жудаям чиройли экан. Келажакда келинойим бўлса ҳам рози эдим. Акам билан бир бирига жуда мос экан. Муомалалаари ҳам жойида . Майли кўрамиз бу ёғини.

-Бу қиз ким акажон. Секингина сўради у.

-Шунчаки танишим.

-Шунчаки танишга ўхшамаяптида.

-Қўйсенчи.

-Яхши қизга ўхшавотила. Аввалгиларига ўхшаб а.

-Аввалгиларига ўхшамиди ҳич қачон

-Шустрийсиза ёмон.

- энди биласану.

-Юринг ҳоҳласангиз ёлғиз қолдирамиз агар ҳалақит бераётган бўлсак. Эрталабдан шунга кайфиятингиз тушиб кетибдида. Айтсангиз тушунардик.

-Бирам кўп гапирасанда махмадона.

Лола аллақачон қизлар билан тил топишиб улгурганди. Улар мазза қилиб хурсандчилик қилар мириқиб кулишарди.

-Ҳаво жудаям исиб кетди. Устидаги кардиганини ечиб олди Лола.

- юр буни машинага қўйиб қўямиз. Сизлар шу атрофда бўлиб туринглар. Телефонинг ёнингдами.

-Ҳа албатта.

-Майли бўлмаса кечқурун Ашхабодга ҳам олиб бораман.

-Ака ўзизмисиз

-Биир куун фақат.

-Ҳа Лола опамда яхши таассурот қолдирмоқчисизда а. Иаҳонмен улага Лола опа.

Лола кулиб қўйди..

-Ҳозир қайтамиз.

Фарангиз ҳам Шохсанам билан 5Д фильм кўргани навбатга ёзилди.

Шохруҳ кетиб бораркан Лолани қўлларидан маҳкам ушлаб олди.

-Очилиб кетибсан жудаям.

-Рахмат.

-Машинада бироз ўтирайлик соғинганман сани.

-Ҳоп. Лекин қизлар..

-Ўзлари ҳам озгина айлансин бемалол.

-Ажойиб сингиллариз бор экан. Айниқса Фарангиз у билан одам зерикмайди.

-Тўппа тўғри у билан уришиб талашганимиз билан жудаям яхши кўраман. Меҳрибон синглим. Кел ўтир. Ўзингда нима гаплар. Ўқишларинг яхшими

-Ҳаммаси жойида. Яна икки ой кейин амалиёт кейин битирув ҳудо ҳоласа .

-Амалиётингни ўзимизни корхонага тўғирлаб бераман.

-Қанақасига.

-Бу ёғини қўявер. . Менга ёрдамчи бўласан бир ой..

-Жудаям зўр бўларди. Сиздан ҳеч қачон ажралишни ҳоҳламайман.

-Мен ҳам.

Лола Шохруҳни қалбида муҳаббат уйғота олган ягона қиз. Шу пайтгача бўлганлари шунчаки кўнгилҳушлик эди ҳолос. Буни ўзи ҳам жуда яхши билади. Кун сайин Лолага боғланиб қолиб уни ўйламасдан туролмайдиган даражага келди.

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍2🔥2
#Қарғалар_маҳкамаси

232-қисм


Аввал ўзим шубҳаландим кейин Ҳилолага айтдим. Ҳилола билан бирга ҳомиладор эканлигимга аниқлик киритгач, Юсуфга айтишга қарор қилдим. Бир ҳафтадан кейин яна шифокорга бориб янги дорилар номларини олишимиз керак эди. Фақат бир кун қайнонам ҳам ёнимизда ўтирганда Юсуф телефонида ўйин ўйнаб турганини кўрдим. Ўйин шарти - оз вақтда рангли коптокларни ерини тузатиш эди. Юсуф асабларини тинчлантириш учун бошлаган ўйинини, телефонини қўлидан олиб буздим.

Бироз жаҳли чиқди. Лекин онасининг олдида ўзини тутди. Чунки қайнонам менга ҳазиллашиб бўлсада овозини кўтарганини эшитиб қолса борми?

Хуллас яна сабр билан унга телефонини қайтаришимни кутди.

“Мен ҳам зерикдим”,-дегандим чарчагнини билдирган ифодасини кўрдим.

“Чиқиб бирор ерга айланиб келинглар”,-деди бечора қайнонам.

“Йўқ, битта ўйин ўйнайлик интернетда кўрдим”,-дедим.

“Ҳозир вақтими Зумрад”,-деб норозилик қила бошлади.

Шу қилганига боласини айтмай дедим. Яна Ҳилолага ишонч йўқ эди. Эрига айтса....мен айтганидан аминман. Жамил эримга айтиб қўйиши мумкин.
Антиқа сюрпризлар ақлимга келмади. Икки стакан қўйдим стол устига. Унинг қўлига бир ручкани бердим. Ўзимга бир дона олдим.

“Ўйин шарти шу. Бир истак айтиб, ручкани стакан ичига қараб отамиз. Ва ручка тушса, демак иккинчи киши у истакка қарши чиқмайди. тушунарлими?”,-деб қоидани тушунтирдим.

Қайнонам бизга қараб куларди. Ёш болани ўйинига ўхшасада, шу баҳонада Юсуфнинг истакларини билиб олар эдим.

“Ана онам билан ўйна.Ҳатто нима истакларингиз бўлса мен бажараман. Энди телефонимни бер”,-деб қўл чўзди, кўнмадим.

Гапнинг индаллоси мажбур ўйинга бошлади. Биринчи мен истагимни айтдим.

“Агар шу ручка стаканга тушса, ишдан уйга келганигизда... август охиригача телефон ўйнаш йўқ”,-дедим кулди.

“Бу қанақа истак? Нега августгача? Меҳнат таътилига чиқасанми?”,-деди

Кулиб юбормаслик учун ўзимни зўрға тийиб турдим.
Ручкани отган эдим ичига тушди. Қош кўтариб норози бўлди. Навбат унга келди.

“Агар шу қурғур ручка шу стаканга тушса, сенинг истагинг ўз ҳукмини йўқотади”,-деди.
Бу гапга кулган қайнонам бўлди. Отди ва тушди.

“Агар шу ручка стаканга тушса, тўққиз ой овқат сиз қиласиз”,-дедим.
Унчалик гапнинг фарқига бормади. Қайнонам тушунди.У кишига жим деб кўз қараш қилдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34🔥5
#Қарғалар_маҳкамаси

233-қисм


“Хўп бўлади хотин ака. Яна....Ростданми? Ҳазиллашма?”,-деганида кўзидан ёш оқа бошлади.


Мен аллақачон йиғига таслим бўлгандим. Қайнонам жоним боламлаб, қучди. Юсуф пешонамдан ўпиб бағрига қаттиқ босди.

Аммо хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Менга хомила тушиш хафи бор дея, ёталоқ режим ёзиб берди. Кун бўйи ётган еримда овқат еб телевизор кўришдан бошқа ишга ярамадим. Китоб ҳам ўқидим. Ҳатто киберхавсизликдаги йигитларни гапириб ўзим ҳам телеграмдаги ҳикоя каналларига аъзо бўлдим. Детектив асарлар ёққани учун бир ҳикоя топдим номи “Яширин сирлар”экан. (Реклама: Ҳикоя ўзимники эмасми😉 ) Изоҳларни ўқидим ҳар хил фикрлар ёзилган экан. Индамай ҳикоямни ўқиб, реакциямни босдим.


Вақтимни шулар билан ўтказдим. Юсуф суд куни яқинлашганида иши кўпайиб кетди. Лекин янада менга эътиборини камайтирмади. Опамнинг гапини айтай сизга.”Туғсанг, қариликда туғ эканда. Бунча талтайтиради сени? “,-деб жиғимга тегарди.


Ўзи йигирма олти ёшигача бешта болани туғиб қўйгани учун менинг ўттиз уч ёшим кўп кўринди кўзига.

🐦‍⬛️


“Мен яхшиман. Мен ҳам бораман”,-деб туриб олдим.

Судда қатнашиш менинг ҳам ҳаққим эди.

“Зумрадим,сен нега боламизга травма яшатмоқчисан? Жиноятчиларнинг ва у ёмон муҳитнинг таъсирини биляпсанми? Сенга асабийлашиш мумкин эмас.Мен ўзим сенинг номингдан ҳамма ишни бажариб келаман”,-деб мени уйда ташлаб кетди.

“Ҳой, ўзи зўрға икки қат бўлдинг. Яна оёқ кўтариб ёт деди, дўхтиринг. Кўчада нима гап бор?”,-деб опам мени уршиб берди.

“Сенга қарайди”,-деб опамни жўнатган онамга, бекор кўнган эдим.

Суд яна уч кун кетма –кет давом этди. Фирдавс Турғунов, Чарос Турғунова иши бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилинибди. Қолган икки жинояти ҳам исботланиб 24 йил отаси учун 18 йил Хуршид учун беришибди. Гулбаҳор Турғуновага 16 йил 8 ой. Нафисага эса 14 йил ҳукум ўқилибди. Бу жазолар ўлганларни қайта келтирмас эди. Бир набза бўлсада ичимизни совутган эди холос.


🐦‍⬛️


“Кел, мундай қиламиз. Битта исмга келишолмаяпмиз-ку? Иккаламиз исмимиздан қизимизга исм ясаймиз”,-деб Юсуф мени кўндиришга уринарди.

Қорним катта бўлиб иссиқ ҳаволарга етиб келганимизда, янги дардимиз исм бўлди. Шифокор қиз деганидан бери келишолмай қолган эдик.

“Юсзум-ми? Ёки Зумсуф? Жуда кулгили”,-дедим.

Кулди

“Йўқ бир исм эшитган эдим. Адашмасам қуръонда ҳам бор”
“Нима экан?”
“Юсра!”
“Юсра?”
“Ҳа, Юсуфнинг Юс-и Зумраднинг ўрта еридан Ра –си”,-деганида кулдим.
Ўзича нима маънолар чиқарган эди бу одам.
“Маъноси нима экан?”
“Қулайлик ,енгиллик”,-деб қўлларимни ушлади.
“Чиройли исм экан, Юсра”,-дедим кўзларига қараб
“Зумрадим, бир –биримизга етишиш йўли осон бўлмади. Ишимиз осон эмас.Қулайликча ота-она бўлмаяпмиз. Кел, қизимиз билан ҳаётимизга енгиллик келсин. Бир-биримизни севишимиз ардоқлашимиз осон бўлсин”,-деб кўзидан бир томчи ёш оқди.

Гаплари ҳақиқат эди. Танлаган касбимиз, ҳаёт йўлимиз осон ўтмади. Лекин биз уддаладик. Пуаро ва Холмс бугун Юсрасига умид боғлади.

Т а м о м



Ҳаёт доим тилла патнисда яхши кунларни тақдим қилмайди. Кимлардир қурбон кимлардир жаллод бўлиб умрини ўтказади. Муҳими ичингиздаги яхшиликни ва одамгарчиликни ўлдирадиган қотилга руҳингизни топширманг. Бу бир ҳаётий воқеадан таъсирланиб ёзилган ҳикоя эди. Сиздан илтимосим Чарос руҳига бир фотиҳа ўқиб қўйинг. Ҳар бир якун янги бошланғичлар дебочасидир. Унутманг ҳар биримизнинг ичимизда бир детектив яшайди. Бўлмаса бунчлалик шашт билан бирга йўл юримас эдик.


Қўллаб қувватлаган ҳар бирингизга улкан ташаккурим. Бир хатоим, бир янглиш ҳаракатим бўлса, ҳаққингизни ҳалол қилинг. Янги ҳикоя ва қаҳрамонлар билан ғойибона учрашгунча ҳурмат билан ожиза ёзувчингиз Сулҳида Даврон.🖊




Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏7551👍31🥰9🔥6❤‍🔥2👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ХАЙРЛИ ТУН❄️

❄️Қанча намунали бўлмасин инсон,
❄️Топилар номингни дегучи ёмон.
❄️Сен уларни шунчаки унут ва кечир,
❄️Ахир фариштани хам хушламас шайтон.

БАРЧАНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана, остонада турибди. Қани кутиб олингларчи?
Нананайнай....🥰
2026 йилда 2026 та ниятингиз амалга ошсин.🤲
365 кун сизни омад, муҳаббат, мувафаққият, хурсандчилик қувиб юрсин.
365 тун ойдинликда ўтсин ва яхши тушлар сизга ҳамроҳ бўлсин.Чинорнинг, қарғанинг, тошбақанинг 500 йиллик умрини шу 12 ойда яшаб ўтинг.
Ҳавас ҳисси, гўзаллик туйғуси сизни сираям тарк этмасин!
Келаётган йил хайрли, файзли ва баракали келсин, азизларим!

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ❤️😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум!
Азиз ва суюкли инсонларим!❤️❄️

🎈Сизни ва сиз орқали барча
🎈оила аъзоларингизни кириб
🎈келаётган янги 2026 йил билан
🎈чин юракдан табриклайман!🎉

Янги 2026 йилда, Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунда иссиқ қаҳвага нима дейсиз...?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰31😍1
Qargʼalar muxokamasi asarini muallifi Sulxida Davron opamni kanali 👆👆👆👆 juda ajoyib kanal obuna boʼlib olamiz

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
​​​​#Тавсия

🎉 БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЧУН 5 ТАВСИЯ

🧾 1. 2024 йилдаги қувончли воқеалар рўйхатини тузинг.

Ундан янги одамлар билан танишув, ноодатий кунлар, унутилмас учрашувлар, янги китоблар, фильмлар ва иш ё ўқишдаги ютуқлар жой олиши мумкин.

2. 2025 йил учун режалар ёзиб қўйинг.

Бу нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам. Ёзиш жараёнида энг асосий мақсадларни аниқлаб оласиз ва вақтингизни тўғри тақсимлайсиз.

📨 3. Миннатдорчилик хабарларини юборинг.

Бу йилда сизга ёрдам берганларга, яхши-ёмон кунларда бирга бўлганларга раҳматингизни етказинг. Маслаҳатимиз, қўлингиздан келганича оддий, самимий ва қисқа ёзинг. Ишонинг, умр бўйи эслаб юришади.

📱 4. Соғинганларингизга видео қўнғироқ қилинг.

Улар билан масофадан бўлса ҳам дийдорлашинг, энг яхши кунлар ҳақида хотираларни бўлишинг. Ва албатта, байрам билан табрикланг.

📸 5. 2024 йилдаги ёрқин фотосуратларни чоп этинг.

Телефон ва ижтимоий тармоқлар ўткинчи эканлигини унутманг. Энг яхши суратларни қоғозга чиқариб, альбомга солиб қўйинг.

📌 Умид қиламизки, юқоридагиларни синаб кўрасиз. Яқинларингизга улашиб қўйинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Я Н Г И   Й И Л

Остонамда турар Янги йил ғолиб,
Босайми ё йўқ деб улуғвор қадам.
Умридан бир йили орқада қолиб,
Байрам қилмоққа шай ошуфта одам!..

Ўзбекнинг уйига ярашар байрам,
Тўй қилса жой қўймас асло армонга.
Янги йил энг қийин, оғир дамда ҳам,
Бахт, қувонч олиб кел Ўзбекистонга!..

Акрамжон  АЗИЗОВ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚