📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.6K subscribers
6.33K photos
2.01K videos
44 files
13.2K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
#Қарғалар_маҳкамаси

169-қисм


“Салом!”

“Салом!”

“Бугун кўзимга янада бошқача кўриняпсан”,-деб Юсуф марказ кириш эшигида кутарди.

“Қаранг-э? Олдин қанақа кўринардим?”,-деб жилмайдим.

“Олдин ҳаддим сиғмасди узоқроқ тикилишга. Энди эса тўйиб- тўйиб қарай оламан”

“Эшитган одам бу ўсмир йигит ким дейди?”,-дедим кулиб.

“Йигит киши ёш олган саин ҳаётдан нима исташини яхши англай бошлайди. Илтимос Пуаро хоним менинг қирчиллама ёшимга қараб бораётганимни унутманг”,-деб гапга усталик қиларди.

Ишлайдиган қаватимизга етганимизда ҳамма иш бошлашга тайёр турарди. Бошлиқ келиб йиғилиш қилишини кутардик.

🐦‍⬛

“Ҳамма ўзига берилган вазифасини билади. Шунга кўра ишини билиб қилсин. Юсуф, табриклайман! Нўъмон Бурханович эрталаб айтди. Зумрад қизимиз билан хайирли бир ишга қадам қўяётган экансизлар. Тўй тайёргарлиги билан бўлиб, ишни оқсатмайсизлар деган умиддаман”,-деб ҳамманинг олдида аслида бизни бир жуфтлик деб эълон қилган эди.

Менинг ҳаяжон ва уятдан юзим қизарар экан. Юсуф менинг ўрнимга ҳам жавоб берганди. Ҳамма табрикласада, бир хонимчанинг авзойи бузилиб тил учида табриклаб ўтганди. Бошқа кичик ҳолат эса, бу калтош тоғамизнинг иши. Бу одам нега ҳар сафар биз ҳаққимизда ҳаммага гапиришни яхши кўради? Ёки жияни билан тил бириктириб мени ноқулай вазиятга солишга устами?

Йиғилиш хонасидан чиққандан сўнг, Юсуф ортимдан менга етишди.
“Бир ўқ билан икки қуш урамиз. Сотқин ва унинг эгаси бизни бошқа ташвишлар билан юрибди деб ўйласин . Биз эса шу дафтарнинг таҳлили ва баъзи гувоҳларнинг изига аниқ тушайлик”,-деганида унга қараб жилмайдим.

“Мен молиявий текширув билан кичик йиғилишим бор сен ишларингни тугат. Бошлиқдан икки ҳафталик рухсат олдим. Бу икки ҳафта ичида ҳам тўйимизни ҳам Чароснинг ишида анча олдинга кетишимиз зарур”,-деб ишига шошарди.

“Икки ҳафта? Нега бунча тез?”,-деб таажубланиб сўрадим.

Кеча кечқурун опамларга норасмий совчилик мавзуси ва бўлган баъзи ишларни гапириб бердим. Онам бечора бировга ҳайриҳоҳлигим борлигини эшитиб хурсанд бўлди. Аниқ кунини билмасам-да, яқинда уйга совчилар боришини айтдим. Ҳаммаси шошиб қолди. Ичимда сизлар йиллардан бери мени узатиш пайида эмас эдингизми? Биров келса деб кутмас эдингизми?Совчи дегани режа билан келар эдими дегим келди.Ўлиб турган экан демасин деб индмадим?


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
56👍11🔥3
#Қарғалар_маҳкамаси

170-қисм


Хуллас, оиламда бошқа бир ташвиш бошланган эди. Меҳмонга келган қариндошларим бугун шифокор кўригига кетишганди. Бу туришда улар билан бирга қишлоққа қайтадиганга ўхшайман.

“Шунча кутдик, етар Зумрадим. Бирга иш ерида ишлаймиз , уйимизда ҳам бир пиёла чой устида иккимиз таҳиллар қилсак ёмонми? Менимча ҳам ўзимизга фойда ҳам жамиятга”,-деб табассум қилди.

“Жиноятчиларни топсак жамиятга фойда-да, бундан ўзимизга нима фойда?”,-деб сўрадим.

“Неча киши уйидан дод деб ишига қочади биласанми? Нега? Чунки гаплашадиган умумий мавзулари йўқ ёки қолмаган. Ҳар қанча севги- муҳаббат бўлмасин маълум пайтдан кейин эркак ўз хаёллари билан аёл ўз ташвишлари билан бўлиб қолади. Бизда эса қизиққан бошқа умумий нуқтамиз бор. Тасаввур қил ошхонада мен ош қиляпман, сен идиш ювяпсан ва суҳбатимиз яна Пуаро хоним ва Холмсдек давом этса. Менимча, зерикмасак керак”,-деб кулди.

Унинг гапларида оз бўлсада жон бордир, фақат унутган бошқа нарсаси бор. Икки инсон оила қургандан кейин бошқа детектив қаҳрамонлари ҳам у оилага аралашиб қолади. Комесар Катани, Доктор Ватсон, Агата Кристи ҳатто Каменская ҳам пайдо бўлиши мумкин.Юсуфга тушундим дегандек ишора қилиб, у ишига мен ишимга қайтдим.

🐦‍⬛


“Сени ўзингдан хушхабарни кутгандим азизам,аммо Нўъмон яна аввалроқ ҳаракат қилди”,-деб Людмила мени қарши олди.

Мен ҳали икки қалин дўстимга ҳатто хабар бермай, бу калтош тоға оламга жар солиб юрибди. Бунга давлат сирларини қандай ишониб топширишади ҳайронман. Юсуфга сотқин- тоғанг десам йўқ дейди. Оддий гапни оғзида тута олмаган инсон бошқа гапларнини ҳам бемалол ҳаммага айтса керак, тўғрими?

“Шунақа бўлди. Юрак бўйсинмас экан ҳеч нимага, ҳеч бир хафагарчилик икки сўз олдида маъносини сақлаб қолмас экан”,-дедим Людмилага.

Аввалдан учрашув режалаганим учун бугун ишдан чиқиб Людмила олдига келдим.

“Хуршид Пардаев экспертизасини яна бир таҳлил қилсак дегандим. Бошқа бир- икки маълумот чиқди”,-деб мақсадга ўтдим.

“Хўш, нима яна қийнади Пуаро хонимни?”,-деб жилмайди.

“Чарос Турғунованинг ўлимини сиз билан гаплашган эдик ёдингиздами? Унда Хуршид билан орасида балки бирор муносабат бордир деган эдингиз. Фақат Эски бир хужжатларда Хуршиднинг жинси бузуқлар орасида кўрилганини ўргандик”,-дедим усти ёпиқ ифодалашга уриниб.

Ҳар қанча Людмилага ишонмай Ҳайдар деган эски терговчини сота олмас эдим.

“Ҳайдардан ўрганганингни нега айтмаяпсан Пуаро хоним?”,-деб бу сафар у мени лол қолдирди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
65🤔11👍10🔥1
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус.

171-қисм


“Ҳайдарнинг бу ишни билишини Нўъмонга мен айтдим. Мен умримни шу соҳада ўтказдим. Виждон билан ишлаганни ҳам кўрдим. Икки чақага ўзини сотганни ҳам. Ҳайдар ва Нўъмонга ўзимга ишонгандек ишонаман. Сен билан Юсуфга ҳам. Бўлмаса эски дўстимни янги дўсталаримга ерини айтмас эдим”,-деб мени оз бўлса-да, уялишимга сабаб бўлди.


“Мен, ҳеч ким билмасин дейишгани учун...”


“Хижолат бўлма? Шундай қилганинг ҳам яхши. Қани кўрсатчи нима сенга тинчлик бермади?”

“Чароснинг жиноятида ҳар хил сабаб келтириш мумкин. Шулардан бири Хуршиднинг Фирдавс Турғунов билан муносабати дейиш мумкинми?”,деб унга қарадим.

“Азизам, сен ўйлаётган нарсанг шунчаки тахмин. Ҳеч қандай экспертиза юз фоиз сен гумон қилаётган нарсани исбот қила олмайди. Хуршид Пардаев таҳлилларида эса, гомофобик текширув қилинмаган. Ўлган ва кўмилган инсонни бу таҳлилга тортаман десанг, аввало қабри очилишига рухсат олиб кейин бу ишни амалга ошира оласан. Лекин унга кетадиган вақт оралиғида жасад ўз бутунлигини йўқотиб бўлади. Бу эса сенга ҳеч нарса бермайди”

“Яъни?”

“Яъни шу-ки, бу экспертиза билан аниқ бир мақсадга эриша олмайсан демоқчиман”,-деди кўз ойнагини чиқариб.

“Людмила, Хуршидни Элшод деган боланинг рейдида кўришган ва исми рўйхатга олинган”,-деб унга бошқа далилни эслатдим.

“Гиёҳванд модда қабул қилган киши. Биз халқ тилида айтадиган кайф сўзини энг юқори нуқталарини яшагиси келади. Қизиқиб борган бўлиши мумкин. Сенга аниқ исбот керак бўлади. Буни эса ё видео ёки бир аниқ гувоҳ балкида бир расм билан исбот қила оласан”

“Бунинг эса имкони йўқ. Ким очиқча чиқиб мен шунақаман дейди. Ёки у жирканч ҳолатини тасвирга олади?”

Людмиланинг гапида ҳам жон бор. Бу ерларда айтмасада балким ўзининг яширин бирор мулоқот канали ёки чет давлатга чиқиб айтиши мумкин.

“Ҳайдар яхши терговчи эди. Агар юз фоиз шунга амин бўлганда уни ҳам хужжатлаштириб қўяр эди”,-деб Людмила гапида давом этди.

“Бизга Хуршидни хунаса деб айтганида балки жиноят учун мотив шу деб ўйладик”,-деганимда кулди.

“Бироз жиддий ишда ишлайдиган эркакларнинг кунлик ишлатадиган сўзи у. Биз исбот билан юрамиз сўз билан эмас Зумрад”

“Тўғри, бу вариант демак сўроқ бўлиб қолди”,-дедим бош чайқаб.

“Хафа бўлма, нуқсонсиз жиноят йўқ. Шунчаки далилини топа олмаган ходимлар бор. Мени бошқа нарса эътиборимни тортди. Чароснинг тирноғидан топилган днк. Ва подездаги қон излари. Ҳатто эшик дастасида ҳам топилган. Қон тез қотадиган нарса, ё инсонлар ҳодисани эшитиб ортиқча кириб чиқишган ва қонни ҳар ерга суртишган ёки қотил қўлидан қолган?”

“Уйдаги қон излари ҳаммаси ювилган бўлган. Топган қўшни эшикни очиб кирганида ҳеч қандай жиноят излари кўрмаган. У Чаросни акасининг хонасида ухлаб қолди деб ўйлаганини баён қилган”,-деганимда менга қаради.

“Демак, қотил Чаросни ўлдиргач, ташқарига чиқиб қайтиб кирган ва сўнг ҳамма ерни тозлаган. Шунчаки эшикда қолдирган изидан бехабар қолган”

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4625❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синовидан чиқсак бас омон,
Рангимиздан рангпар самонлар.
Сиз яхшисиз, биз жуда ёмон,
Биздан кетди нархи арзонлар!

✍🏻Малика Тавфиқ шеъри

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6
Аёллар ҳақида қисқача:

-Сени деб туғилган уйидан кетади
-Сен билан янги уй қуради
-Сенинг фарзандларингни туғиб вояга етказади
-Сени деб ота-онаси жигарлари ва яқинларини ташлаб, сени олдинга келади

Наҳотки, у сени ҳурматинга арзимаса? Яна қанча мисоллар келтирай...

Аёлларингизни асранг, ҳурматли эркаклар!!! Улар бизга берилган Аллоҳнинг омонати ва омонатдан сўраламиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3👏2
#Қарғалар_маҳкамаси


172-қисм



Людмиланинг олдидан яна турли хил саволлар билан қайтдим.Бу жиноят иши устидан йиллар ўтгани бир масала бўлса, ноаниқ фактлар ва сукут сақлаган гувоҳларнинг ёрдами билан шунча чигал бўлиб келмоқда.

Юсуф иши кўпайганини айтган овозли хабар жўнатганди. Қишлоққа кетиш кунларим яқин ва ҳаяжони ҳам шунга яраша кучли.

Велосепед туртиб юборган йўлдан юримай қўйган эдим. Ёнимда биров бўлса юришим мумкин эди, лекин ёлғиз у ерлардан ўтишга қўрқиб қолгандим. Бироз айланма йўл юриб бўлсада, ўзим яшайдиган маҳаллага келиб бўлдим.

Телефоним жиринглай бошлади. Сумкамдаги телефонга қўлимни узатган эдим, ортимдаги машина сигнали эшитдим.
Бировнинг йўлини тўсиб қўймай деб ортимга ўгирилганимда,Фирдавсни кўраман деб ўйламагандим.
Телефонимнинг овози баланд чиқарди. Қўнғироқ қилган ким бўлсада, тинмай қайта-қайта рақамимни тераётганга ўхшарди. Тез юриб йўлимда давом этмоқчи бўлдим.Лекин Фирдавс йўлимни машинасида тўсиб, мени тўхтатишга улгурди.

Кўзларимга қараб ўзининг худбин жилмайишили ифодаси билан машинасидан тушди. Менга қараб юришдан аввал, машинасининг олд ўриндиғидан бир қутти чиқариб менга юзланди.

“Мени деб бахтингиз очилганидан хурсандман Зумрадхон”,-деганида ютиндим.

Сотқини хабар беришини билардик.Аммо бу хавфли одамнинг менинг уйимгача келиши ва ҳатто қўлида нарса кўтариб келишини тахмин қилмаган эдим. Ноқулай бўлиб атрофга қарадим. Кеча уйига совчи келган қизнинг бугун йўлини бошқа бири тўсиши қандай хунук ҳолат.


“Нега келдинг?”,-деб овозимни энг қўпол пардадан ушлаб турдим.

“Табриклагани келдим. Кейин қизиқдим. Мен билан бир неча соат ёлғиз қолган қизга, қандай қилиб бошқаси кўнгли тортиб уйланишга ҳадди сиғди”,-деганида ҳайратдан ёққа ушладим.

“Нималар деяпсан сен?”,-деб ўшқирган эдим.

“Ярашадими сиздек хонимга бақириш. Мен шунча-ки, у эркак ўрнида бўлганимда бошқа эркак билан узоқ соат ёлғиз қолган аёлга вой узр қиз болага уйланмаган бўлар эдим”,-деб кесатиғдан бир парда юқорида гапирди.

Бир неча сония кўзларига тик қараб турдим.

“Шу пайтгача уйланмаганингни сабаби шуми?”,-деганимда лаблари бир томонга тортилди.

“Менга уйланмоқчи бўлган киши ўрнида сен бўлмаганингни мана очиқча исботи. Чунки у одам кимга уйланиётганини яхши билади”,-деганимда бу сафар кулди.

“Мен бирор аёл зотига ишонмайман. Ҳаммаси бир турдан”,-деб жавоб берганида Фирдавснинг аёллардан нафратининг сабаби, қанақа турдан эканига қизиқдим.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔3727👍11
#Қарғалар_маҳкамаси

173-қисм


“Сенга ўхшаган эркак тури бўлганидан, аёллар зарар кўришда давом этяпти.”

“Мендек эркакни танламаганига афсусланадиганлар топилади ҳали”,-деб менга яқин кела бошлади. У юриб келар экан, мен ортга кета бошладим. Асфальт йўлак тугаб, тупроқ ерга оёғим тегди. Қўлидаги қутисини менга узатди.

“Бу мендан тўй ҳадияси бўлсин. Гапимни икки қилмай келаётганинг учун шунчаки кичик ҳадия”,-деб узатганди, қўлим билан қутисини отдим ва қути ерга тушиб, ичидан қоп-қора рангли жирканч ич кийим чиқди. Ёнида қора патлари бор кишанлар тушди.

“Зумрад!”,-деган таниш овоз келган томонга қараганимда, юқори қаватдан холамнинг қизи ҳам исмимни олиб чақирди.

Тушган ҳолатим шунақанги хунук вазият эди-ки, айниқса тепадан қараганда. Икки машина ёнма-ён. Икки эркак орасида қолган қўрқоқ мен ва ерда сочилиб ётган ич кийим ва қути.

Инсон обрўсини мисқоллаб йиғар экан, лекин у бир неча сонияларда ер билан битта бўлиши ҳеч гап эмас экан. Юсуф қай маҳал келиб Фирдавснинг юзига мушт тушурди. Қўшнилар бақир-чақир қилиб ташқарига чиқди. Ҳаммасидан ҳам қариндошларим кўзида икки- уч кундан бери ҳаёсиз бир қиз бўлиб қолган эдим.

Шунча йил ёлғиз яшадим. Тун ярмида уйимга келган пайтларим бўлган, лекин бирорта қўшни кўзида "ёмон қиз" деган ном олмаган эдим. Ўзига яраша ҳурматим бор эди. Фирдавснинг мақсади, мени атроф муҳитимга бузуқ деган номни олишим учун эдими? Ёки ўз синглисига енгилтабиат деб таъриф берган бир номарднинг навбатдаги ўйиними?
Юсуф билан Фирдавс муштлашар экан, уйга кириш ўрнига, йўлга қараб юрдим. На уйдаги қариндошларимга ўзимни тушунтириш ва на Юсуфга бир нималарни исботлаш эди дардим. Такси ушлаб тўғри Ҳилола ва Жамилнинг уйига келдим. Улар охирги кунлардаги гаплардан бехабар эди.



🐦‍⬛️


“Вой, дод, шунча гапни ичингда қандай сақлаб юрдинг?”,-деб Ҳилола ортиқча реакциялар қиларди.

Жамил ҳали ишдан келмаган, шу учун ҳам Ҳилола билан бемалол гаплашиб олаётган эдим.

“Сенга айтган ҳамма гапимни эрингга битта қолдирмай етказма”,-деб уни огоҳлантирдим.

“Миям чалкашиб кетди. Бор йўғи, бир неча кун гаплашмадик. Трагедия, детектив ва қўрқув фильмларига мавзу бўладиган нарсалар яшадингми?”


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
51👏8🔥7👍5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балким бу гулдаста сизни излаб бораётгандир.
Ха, албатта сиз учун бораяпти
   ❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайтиб онанг хизматига бор!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8😁1
#Қарғалар_маҳкамаси

174-қисм


“Романтика эсингдан чиқди”,-деганимда пиқиллаб кулди.

Телефоним тинмай жирингларди. Холамнинг қизига мажбур жавоб беришим керак эди.

“Алло! Зумрад! Қаерга кетдинг? Пастда кўрдим сени, чиқсам йўқсан. Бўлажак куёв билан яна битта ким бўлса, бир-бирни уриб пачағини чиқарди.”


Ваҳима миқдорини борган сари ошираётган қариндошимга жавобни Ҳилола берди. Қўлимдан телефонни олиб, “Зумрад меникида,мен яқин дугонасиман, хавотир олманглар. Бироз ўзига келиб уйига боради ва ҳамма саволингизга жавоб беради”,-деб қўйди.

Орқада эшитилган бола йиғисидан мени оилали бировнинг олдида эканимни тушунди шекилли, “Ҳа, майли “,-деб гўшакни қўйди.

Суҳбатимиз Юсуфнинг сал қолсин сувга тушишдан қутилган узуги-ю, Фирдавснинг шарманда совғаси ҳақида давом этарди. Энди навбат Юсуфнинг қўнғироғига келганди. Унга ҳозир нима дердим? Бироз ўзим бўлган ҳодисаларни ҳазм қилиб олай, кейин қайтиб қўнғироқ қилар эдим. Фақат яна чаққон дугонам телефонимни олиб гўшакни кўтарди, ҳатто овозини ташқарига чиқарди.

“Алло! Зумрад!”

“Алло! Зумрад ҳозир жавоб бера олмайди, нима гапингиз бўлса менга айтинг”,-деб Ҳилола расмий оҳангда гапирганди.

“Кечирасиз,сиз ким бўласиз?”,-деб у ҳам овоз оҳангини расмий муносабатга бурди.

“Мен Ҳилоламан. Жамилнинг аёли.”

“Тушунарли! Яхшимисиз Ҳилола? Зумрадга беринг гўшакни илтимос”,-деб бу сафар самимий сўради.

“Раҳмат,яхши. Зумраднинг бироз мазаси йўқ эди-да. Кейин ўзи қўнғироқ қилади”,-деб гўшакни қўйди.

Юсуф билан гаплашиб олишдан қочмаслигим керак. Ҳатто унга мени йўлдан ишхонага олиб келганини ҳам айтишим керак эди. Фақат ҳодисалар шундай тус олди-ки, унга бу ҳолатни айтишни унутган эдим.

Ҳилола билан соатлаб гаплашсак гапимиз тугамасди. Болаларининг дарслари-ю, овқатланиши ҳам менинг саргузаштга бой сўнгги кунларим ҳақидаги гаплар билан ўтди.
Эшик аввал жиринглаб, кейин калит билан очилди.
Жамил келди.
“Онаси! Қаердасизлар?”,-деб чақирганида Ҳилола кичкинтойининг таглигини алиштиргани ювиниш хонасига кирганди.
Унга пешвоз мен чиқдим.

“Меҳмонимиз бор”,-деб Жамил айтиб улгурмай ортидаги Юсуфни кўрдим.

Кел энди фол оч. Юсуф Жамилни топиб гаплашдими ёки Ҳилоланинг қош –кўз орасида эрига етказган ишининг натижасими бу?

“Ооо, Пуаро хоним, сиз ҳам шу ерда эдингизми?”,-деганидан Ҳилоланинг иши эканини билдим.
Жамил ўзича хотинини билдирмасликка ҳаракат қилиб, менинг келганимни худди энди билгандек турганди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4123🔥13😁5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сенга очередда тургандан кўра Газга очередда турганим яхши...» 🤦‍♂

Қўшхотин қилмоқчиларга жўнатамиз😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга тиласангиз унга жўнатиб қўйинг!☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰31🤔1
#Қарғалар_маҳкамаси

175-қисм

“Салом!,-деб унинг ортидан Юсуф кирди.

Юзида ҳеч қандай из йўқ эди. Демак пачағи чиққан Юсуф эмас. Ёки холамнинг қизи ҳақиқатдан муболаға қилганди.

“Хуш келибсизлар?”,-дедим мажбур жилмайиб.

“Қани мени асалларим?”,- деб Жамил Юсуфга кир, деб ишора қилди-да, ўзи болаларини қидириб ичкарига кирди.

”Сени кўрмасам бўлмасди”,-деди кўзларимга қараб.

Сокин кўринарди.

“Юсуф ! Мен..”,-деб изоҳлаб бермоқчи бўлдим.

“Мени сендан шубҳам йўқ, Зумрадим. Иккимиз орасида бир хатолик бўлса, у ҳам менман”,-деб ичидан айтди.

Кўзимга ёш тўлди.

Жамил ва Ҳилола бизни дўстона меҳмон қилишди. Гўзал суҳбат Жамилнинг ора-сира Юсуфга кесатганлари билан ўтган бўлса-да, Юсуф бу жуфтликнинг ҳаётимдаги ерини тушуниб етди. Ҳилола эрига нисбатан юмшоқроқ эди. Аёллар ҳамма нарсага туйғу қўшишини шу ердан билса бўларди. Кореялик номзод ёки бошқа шу пайтгача топилган номзодлар ичида, биргина Юсуф яхшироқ деган фикрга келганини очиқ –ойдин кўрсатиб қўйди.

🐦‍⬛

Вақт алламаҳал бўлганини баҳона қилиб, дўстларим уйидан чиқдик. Юсуф мени уйга ташлайдиган бўлди.

“Зумрад! Тўйимизни тезроқ қилиб, сени бугунгига ўхшаган вазиятга тушмаслигингни чорасини кўришимиз керак”,-деганида бошим билан тасдиқладим.

Қўни-қўшни олдида ҳам уятли ҳолат бўлди.

“Унинг мақсади маълум. Бизни ўзича бошқа муаммолар гирдобига ташлаб, асл мақсадимиздан чалғитиш”,-деб Юсуф гапида давом этди.

“Ишни бутунлай ташлаб қўйганимизга ишонмай шундай ҳаракатлар қиляптими?”

“Йўқ, унга ҳам эмас. Сени ўзича турли ҳаракатлар билан манипуляция қилиб, доимий босимда тутиб туриш. Унинг уйида ҳар нима бўлган..”,-деганида,

“Ҳеч нарса бўлгани йўқ! Тўғри бир неча соат ухлаб қолдим. Лекин менга ҳеч нарса қилгани йўқ”,-деб йиғлаб юбордим.

“Сенга ишонаман Зумрад. Бўлди тинчлан”,-деб қўлимни ушлади.
Лекин мен унинг исмим охирида “им”қўшимчасини қўшмаганидан билдим. Ким билади, у ифлос одам нималар деди. Келтирган ич кийимини нима деб гап қилди.

Бирор нарса бўлган тақдирида ҳам Юсуф олдида ўзимни айбдор ҳис қилишим керак эмас. Чунки Юсуф ўзи айтганидек оппоқ одам эмас. Аммо шунақа гапларнинг туҳмати ҳам юрагимни ғаш қилганди.

“Орқада турган сумкани ол”,-деганида орқа ўриндиқда турган ҳужжатлар солинган сумкасига қўл чўздим.

“Ичида Ҳайдар аканинг дафтари бор. Сен уни ол. Уйда қараб чиқарсан...


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
52👍25🤔2
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

176-қисм


“Ичида Ҳайдар аканинг дафтари бор. Сен уни ол. Уйда қараб чиқарсан. Эртадан кейин йўлга чиқамиз. Сен биздан олдин борасанми ёки бирга йўлга чиқамизми?”,-деб сўради.


“Биз ҳам ўша куни чиқамиз йўлга”,-деб дафтарни очдим.


Ичида бир терговчининг ишга алоқадор юрғизган ёзувлар, эслатмалар турарди. Бир зумда хаёлимдаги ташвишлар, дафтар ичидаги бироз тушунарсиз, лекин ўқиса бўладиган ёзувларга кетди.

Юсуф мени уйга ташлаганида, соат анча кеч бўлганди. Қўшнилар ташқарида кўринмасди. Яна икки-уч кун ҳеч кимни кўзига кўринмай ишларимни ҳал қилсам. Кейин бу уйдан ва бу тумандан кўчиб кетардим.

Зиналардан чиқиб уйга кирганимда, келин аллақачон ухлаб қолган, холамнинг қизи эса телевизор кўраётган экан.

“Зумрад, келдингми?”,-деб мени қарши олди.

“Келдим, ухламадингизми? ,-деганимда, мени қўлимдан тортиб ошхонага судради.

“Қандай ухлайман. Келинни олдида уятга қолдим. Кеча у бирдан чиққан совчи.Бугун буниси. Нима бўляпти Зумрад? Сени ҳамма яхши қиз, иши билан банд деб ўйлайди. У қутидаги ажина нарсалар нима эди?”,-деганида, бу опага нима десам ҳам бефойда бўлишини, барибир ўз қаричи билан ўлчашини билардим.

Ҳозир бунга ишимни деб душман орттирдим деб ҳамма гапни айтсам. Бу сафар уйдагиларимга умуман бошқа гап етиб борар эди. Шу учун бошқа эски бир ошиқ ва унга кўнмаганимдан сўнг аламини шу тарзда олди, дейишдан бошқа гап топа олмадим. Эрталабдан кечгача сериал кўрадиган юртим аёлини ишдаги душмандан кўра, ишдаги ишққа ишонтириш осон эди.

Туни билан уйқу келмай, дафтардаги ёзиб қолинган нарсаларни таҳлил қилдим. Унга кўра, уч асосий гувоҳ ва бир қўшимча маълумот оладиган кишимни белгиладим. Чаросни уйга келганини кўрган қўшни. Уйнинг калитини очиб мурдани топган қўшни ва Чароснинг лицейда бирга ўқиган дугонаси.

Йиллар аввал берилган гувоҳликларида муҳим нарсалар бор эди. Масалан, Чароснинг уйга келганини деразадан кўрган қўшни аёл. Чароснинг уйга кирганидан кейинги шовқин ва тўполонга ўхшаган нарсани эшитгани, ҳатто уларнинг уй телефонига қўнғироқ қилганини. Овозлар жим бўлмагач, юқорига чиқиб эшикни тақиллатганини айтган экан. Мен ўқиган тергов ҳужжатларида бу гаплар йўқ эди.


Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
48👍33🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌛ХАЙРЛИ ТУН

💫Ҳаёт ажойиб қиссадир.
Сиз унинг қайғули сатрларини
ўқиётиб тўхтаб қолманг.

💫Қоронғу тундан сўнг эса,
албатта нурафшон тонг отади.

🌙Хайрли тун дилга яқиним.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум. ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин.🤗

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4🔥1
Бугунги куни меҳр билан қаршиланг...
Бугун билан яшанг...
Бугунни севинг...
Бугунга муҳаббатингни изҳор қилинг...
Бугун сиз билан Сиз бўлинг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏3
#Қарғалар_маҳкамаси

177-қисм

Бир қўшни эшитган нарсани, бошқа қўшнилар нега эшитмадим ҳеч нарсани деган? Бошқа гувоҳлардан, ён бинода биров уйини таъмир қилаётгани ва балгарка ҳамда перфаратор овозларидан ҳеч нарса эшитилмаганини айтишган.

Онанинг йиллар аввал берган бир ифодасидан кичик бир ерини ёзиб олган экан Ҳайдар ака. Унда, она ғалати бир гап айтган экан.
“Ўзимга доим савол бердим, нега бу қиз ўлди? Нега бундай бўлди? Ҳеч гуноҳи кўп бўлиши мумкин, деб ўйламаган эдим”,-деган экан.

Бир она нега қизининг гуноҳкор бўлишини айтсин. Ўлдирилган қизини нега ўлди деб айтсин.
Нина деган домком аёлнинг айтган гапларини эсладим. “Она любила флиртовать”,-деганди.

Ака Чароснинг енгил қизлигини айтса, она гуноҳкор деб билса.


Яна вароқлаганимда, қўшнининг бошқа гапини муҳим билиб ёзиб олинган экан. Унда қўшни, Чароснинг ўлиги топилгач, ота-онага хабар берилгани ва улар бир неча соатлардан кейин келишганда, ота уйга чиққани, фақат она пастда қолиб, ҳали ҳеч ким бир нарса дейишга улгурмай “Тажовуз қилинибдими?”,-деб сўраганини айтган.


Бир она қизи ўлди хабарини олса ва биринчи ақлига келадиган нарса тажовузми? Оналар айбни яширадиган кишилар эмасми? Балки ўғри келиб ўлдиргандир? Балки ўзига бир нарса қилиб қўйгандир.

Экспертиза хулосаларидан Чароснинг бокира экани, ҳатто ҳар ойлик маълум кунларида эканини биламиз. Бир ёш қиз ҳар ой бўладиган кунининг бошланишини албатта онасига айтади. Она буни била туриб нега биринчи сўраган саволи тажовуз?


Яна қўшнининг ифодасидан бир парчани ўқидим. Жасадни топган аёл.Бу ерда бизнинг тахмин тасдиқлангандек. Чарос йўлакда ўлдирилган.

Бу қизнинг ўлими режали бўлган. Бир кун аввалги жанжал инобатга олинса, Чароснинг қайсидир иши кимгадир ёқмаган ва қаттиқ жаҳлини чиқарган.
Чароснинг дугонасининг ифодаларида, у жуда хушчақчақ ва ўз ҳаққини ҳимоя қиладиган қиз, дейилган. Аммо маҳалладагилар бунинг аксини айтган у пайтлар. Қиз жуда сокин ва камгап деб ифода беришган. У ёшда барча ўсмирлар уйида бошқа, дўстлари билан бошқа бўлади. Чароснинг ўртоғи, Ҳайдар акага дугонасининг йигитлари ҳақида ҳам айтган гапларини бир думалоқ ичига белгилаганини кўрдим.

Чарос, сенга ким нима қилди? Ўлимингга сабаб нима?

Жуда чалкаш ва ҳар хил сабаб жиноятга мотив ҳисобланиши мумкин. Яна бир доирада катта қилиб
“Ота” ва ёнида сўроқ белгиси турарди. Ҳайдар ака йиллар аввал, ота деб нимани ўйлаган бўлса? Ва бу ота қаерда? Мен у отани топишим керак эди.


Давоми бор

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
56🔥11👍3🥰3
#Қарғалар_маҳкамаси

178-қисм


Тонга яқин кўзим илинди. Икки кун ишга эрта чиқиб кетаман деб ният қилгандим. Фақат охирги кунлардаги ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоғим бор эди. Холам ва келини яна шифонхонага кетган кўринади. Уйда ёлғиз эдим.
Бундан бир неча кунлар аввал қоралаган плакатимни олиб унда ёзган исмлар ва кичик маълумотлар олдига бошқаларини қўшиш вақти келгани. Яна Ҳайдар аканинг дафтарини қўлимга олиб бошқа саҳифаларини вароқладим.


Ишга сўнги йигирма дақиқада етиб олсам ҳам бўлади. Ота Фарҳод Турғунов ҳақидаги бошқа маълумотларга қарай бошладим. Иш ери манзили, уйга нечида келгани. Бошқа маълумот топа олмайманми деган еримда. Фазилат Турғунова- Фарҳод Турғуновнинг билан учрашув деб ёзиб, ёнига яна катта сўроқ қўйган экан. Фазилат Турғунова ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Унинг исмини ҳам акасининг исми остидан ёздим. Ва ичимдаги бир ҳис сингл бўлиб эмас лекин қайинсингл сифатида шу Гулбаҳор ҳақида кўпроқ маълумот берарди дерди.


Маҳаллага қайтиб бора олмас эдим. Лекин яхшиям Ҳайдар ака ўша Чаросни кўрган қўшнининг янги кўчган манзилини ёзиб қўйган экан. Чароснинг ўлимидан сўнг бир йилга қолмай уч хонали уйдан дала ҳовлига кўчган оила билан танишиш вақти келганди демак.

Телефонимга исмларни ёзиб олдим. Айниқса Фазлат Турғуновани топишга ёрдам сўраб Жамилга смс ёздим. Махсус хизматдан айни дамда маълумот олиш хавфли. Жамил ёзган смсимга кўнгли айниган эможини босганида кулгим келди. Унинг дарди маълум, менинг устимдан кулиш. Мен ҳам қайтариб уйқудан турган, гарансираб атрофга қараган мушук гифини жўнатдим.

🐦‍⬛

Ишхонага етиб борганимда ҳаракатлилик авжида эди. Юсуф яна бир йиғилишда экан. Киберхавсизликдагилар у ердан бу ерга шошиб кетишаётганини кўрдим. Нимадир бўлгани аниқ. Молиявий текширувлар олиб борадиган бир ҳамкасбимдан нималар бўлаётганини сўрадим.

“Жиноий гуруҳдаги бир кишининг изига тушган эдик. Шу бир иш устида ушланди”,-деб жавоб берди.

Бўлар экан-ку, яхши хабарлар эшитса.Тушликкача мен ҳам бошимни ишдан кўтармадим. Икки ҳафталик ишни икки кунда қилиб кетишимиз зарур.

“Тугай деб қолдими ишинг?”,-деб Юсуф тушликни бирга қиламиз деб келганди.

Бирга овқатлангани чиқдик. Бошқа ҳамкасблардан ажралиб туришга баҳона пайдо бўлди. Ҳамма бизни тўй дардида деб ўйларди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
50👍23