📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.6K subscribers
6.33K photos
2.01K videos
44 files
13.2K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍84
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!


166-қисм


“Сен ўзинг нима қиляпсан Зумрад! Нега хаёлинг дарров бошқа нарсаларга кетади. Чўнтагимга қўйган эдим буни. Ишқилиб гапим тугамасдан сезиб қолма деб ичим куйиб кетди. Билиб қолса сувга улоқтиради деб турган эдим. Мана сал қолди айтганимдек бўларди”,-деб қўлида юрак шаклда ушлаб турган қизил кичик қуттини менга кўрсатди.

Қилган ишимдан юзим қизариши керак бўлсада, мен ҳам бўш келмадим.

“Шуни тўғри айтиб олсанг нима қиларди. Туш кўрибманми менга узук олишингни?”,-деб ўзимча ҳақли эканимни исбот қилмоқчи бўлдим.

“Бўлди, бўлган иш бўлди.Кетдик, қариндошларинг хавотир олмасин”,-деб олдинга бир неча қадам ташлади.

Бўлдими?

Бахтим бор йўғи, икки дақиқа сурдими?

Шунча гапдан кейин унинг ортидан юрар эдим-ми? Узугини ҳам бермади-я,номард. Ўз- ўзим билан гаплашиб умуман қарама-қарши томонга юриб кетдим. Уйга етиб боргунимча онаси билан тоғасини олиб кетсин. Бўлмаса қувиб солишга тўғри келади. Қариндошларни бир амаллардим. Энг қийини бу Зебо опа бўлади. Уф, ҳаво ҳам салқин бўлибди деб ўйлаганимни биламан, оёғим ердан узиди. Атрофдаги ёш севишган чурвақалар хуштак чалишни бошлади.

“Бу нима қилганинг?Ўтиздан ошган одамнинг қилиғини қаранг?Ҳамма устимиздан куляпти. Қўй мени ерга!”,-деб типирчилай бошадим.

“Ёшимизга нима қилибди. У чурвақалар ҳали қайси пайпоқ билан қайси кўйлакни кийишни билмай туриб учрашувга чиққан. Мен билан сен эса, бизга нима кераклигини жуда яхши биладиган ёшдамиз. Менга сен кераксан, сенга эса фақат мен”,-деб тиржаярди.

“Фақат сўзини қайси бўлимда ишлатганингга эътибор бердим. Шу ердан тушиб олай, кўрасан мендан”,-деб таҳдид қилдим.

Ростан кулгилида, ўттиздан ошган икки одамнинг бунақа юриши.

“Унда сени бир умр шундай ташийман.Шунда мени ўзинг билан қўрқита олмайсан”,-деди кўзларимга қараб.

“Жиноятчиларни ҳам шунақа қидирамиз-ми унда?”,-деб кулдим.

“Сени бошқа ишинг бор”,-деганда зинадан чиқишни бошлади.

Нафасимни тутиб турдим. Ишқилиб йиқитмаса бўлгани. Агар йиқитса овозим борича алкаш деб бақиришни режалаб қўйдим. Яхшиям парҳезда эдим. Унчалик семирмагандирман.

“Нима иш экан-у? Онамга қарайсан, мен хизматга кетаман дема. Калла қўйишга ўнг турибсан”,-деганимда баланд кулди.

“Сенга шундай таклифлар билан келишдими?”,-деганда бошимни қимирлатдим.

“Онамга ва оиламга ҳурматда бўлишингдан ҳеч шубҳам йўқ. Лекин сенинг ишинг фарзандларимизни дунёга келтириб, уларни катта қилиш бўлади. Эътироз қабул қилмайман чунки шундоқ ҳам кеч қолдик”,-деб кўзлари тўлганини кўрдим.

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
74👍17❤‍🔥4👏3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай гўзал-а, ширин хотираларни
эсга солди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6🥰42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошлар билан "гап ўйнаймиз" деганда 😂

Группага юбориб қўямиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
167-қисм

“Бир сўз қарорингни, бир туйғу эса ҳаётингни ўзгартиради”
,- деган эдими Конфуций?

Жуда тўғри айтган экан. Фақат у файласуфнинг бу доно фикрига ўзимнинг ожизона қўшимчаларим бор. Бир сўз қарор ўзгартиргунича, қанчадан-қанча сўзлар, жумлалар сарфланиши ҳақиқат. Туйғулар ҳам айни шу ҳолат. Биргина туйғу ичимда ҳоким вазифасини бажаряпти десам, адашган бўламан.

Тушунарсиз қувонч, камчиликларга тўла бахтиёрлик.Кетини қувалаган пушаймонлик, дарахтдан-дарахтга қўнган қушлардек туйғуларим ҳам безовта, ёки ҳаракатда. Хуллас тушунарсиз бир ҳолат. Ёшимга ярашмаган ҳаяжонни гапирмасам ҳам бўлади. Аммо энг асосийси Юсуфга қараганимдаги у бир сўз билан тушунтириб бера олмайдиганим бир неча хил туйғу. Воз кечиш, қўрқув ,пушаймонлик, азоб ва яна бир қанча қийноқ туйғуларим, унинг биргина меҳр билан боққан нигоҳида бошқа рангдаги ниқобини тақиши ғалати.

“Энди нима бўлади?”

“Энди тўй бўлади”,-деб кулиб машинасини ҳайдарди.

Бир қўли эса ҳали ҳам қўлимда.Бир йўлга, бир бирлашиб турган кафтимизга қарадим. Бу йиллар давомида шунчалик имконсиз нарса эди-ки, ақлим энди баъзи нарсаларни фарқлай бошлаганди.

“Тўйни тезлаштирамиз,Зумрадим”,-деганида эса юзимда ҳасратдан бир белги табассум шаклини олгнади.


Ўқишда, дўстлар олдида Пуаро хоним бўлсам.Ёлғиз қолганда кўзларим ичига қараб доим мени шундай чақирарди. Ёшликдаги қабул қилиш туйғуйинг бошқа, сал улғайганда бошқа бўлар экан. Юсуф мени Зумрадим дегани учун ҳам балкида бошқага ҳеч имкон бермадим. Онг остимда доим унга оид бир “-им” қўшимчаси билан яшадим. Ёшлигим, илк муҳаббатим, пушаймонлигим, ҳасратим, аламим, азобим ва унга қарши ҳеч битмаган соғинчим. Мен шундан иборат эдим.


“Ҳафтани охирида уйдагиларни олиб қишлоғинга борсак. Бир уч-тўрт кун қолиб керакли ҳамма маросимларни ўтказсак нима дейсан?”,-деб сўраганида ўз ич руҳ оламимдан реал ҳаётга ойдинланиб келдим.


“Билмасам, уйдагилар билан гаплашиб кўришим керак. Онам опамникида. Операциядан кейин унча мазалари йўқ”,-деганимда қўлларимни далда бўлиш учун сиқиб қўйди.

“Ҳаммаси яхши бўлади. Сенга айтдим шаҳарга олиб келайлик деб балки бу ерда яхшироқ қарашарди”,-деганида бошқа нарса ёдимга тушди.

“Юсуф, мен онамнинг харажатларини бўйнимга олганман. Менга уйланиб олиб, ишламасй...”

“Унақа гаплар қаердан ақлинга келади, Зумрадим? Албатта ишлаган топган пулларинг ўзингники. Етмаган ерда мен қарашаман”,-деганида ичимда бошқа бир туйғу дарча очиб мени кутарди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
73🤔6👍4🔥3
#Қарғалар_маҳкамаси

168-қисм

Уйга етиб келганимизда. Юсуфнинг онаси ва тоғаси эшик олдида Зебо опа билан суҳбатлашиб турар эди. Менинг қариндошларим эса йўқ. Мен Юсуфга қарадим у менга, ишқилиб тинчлик бўлсинда. Тинчлик масаласи бир томон бўлса, менинг уятдан ерга киришим бошқа томон бўлди.

Калтош тоға майлида, бу бўлажак қайнона ўғли билан бир ерларга борганимни бошқача тушунмайдими ишқилиб? Касбимнинг асоратларини ҳар қадамда яшашнинг энг оғир томони ҳам шунда.

“Келдиларингми болам?”,-деб юмшоқ гапирганига қараганда масала унчалик ваҳимали эмас.

Зебо опа менга қош-кўз ишора қиларди. Аниқ бир гап бўлган. Совчилар хайрлашиб машинага ўтириб кетишди. Юсуф онасинг олдида менга қўнғироқ қилишини айтганда баттар уйладим. Тоға ҳар доимги тоға. Улар узоқлашгач, Зебо опа менга қараб гап бошлади.

“Зумрадхон! Юқоридаги қариндошларингиз бирам ғалати-эй?”,-деди норози оҳангидан билса бўлади-ки, аниқ бир гап бўлган.

“Нима бўлди?”,-деб чўчиб сўрадим.

“Вой, ҳали тўй бошлансин, икки томон розилик билан бир ишга қўл урсин. Икки томон одати бошқа деб қариндошингиз бўлмайди деди”,-деганида вой товба деган сўз оғзимдан чиқмасин деб ўзимни тутдим.

“Юсуфжонни бувалари ҳам асли вилоятлик экан. Энди йиллаб пойтахтда яшагани билан ўзини одатлари бор экан.”,-деб Зебо опа ахборот берарди,мен Юсуфнинг ота-боболарига фикрим кетганди.

“Хуллас, бизда қалин пули бор деб, охири буни айтишди”,- дерди куйиб пишган қўшним.

“Майли Зебо опа, мен юқорига чиқай ўзим гаплашиб оламан улар билан”

Жонкуяр қўшним яна бир нарсалар десада, индамай уйга кирдим.

“Сен қаерга кетдинг?”,-деб оила сўроқхонасига хуш келгандим.

“Ташқарида эдим опа, нима бўлди?”

“Буларинг жуда пишиқ. Қалин пули бор бизда десам, бизда ундай одат йўқ дейди”

“Уни сиз ўйламанг. Уйдагилар ҳал қилишади”,-деб мавзуни ёпмоқчи бўлдим фақат тун ярмигача чўзилган бошқа нарсалар чиқди.

Биров шуларга мени ўн етти ёшли қиз эмаслигимни тушинтирса бўларди.

Албатта Корейс ҳаккасининг мавзуси ҳам қолмади. Хуллас эртага, бу маиший муаммолардан заҳарланган Зумрад, қандай қилиб қотилнинг изини суради билмайман. Уйимга меҳмон келишидан ҳеч нолимас эдим худойим. Фақат шу икки севимли бандангни уйига жўнат. Ўйлайдиган мингта бошқа муаммоим бор. Буларнинг кесатиғи ва ўргатган ақли ортиқча.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
65🔥11👍7😁7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌿ХАЙРЛИ ТУН🌿🌙

⭐️🌷Аллоҳга яқинлашсак, бахтни қидиришимизга ҳожат қолмайди.

⭐️🪷Чунки у пайт саодатнинг ўзи бизни излашга тушади.

🌺Шунинг учун доимо: «Роббим менга Ўзинг хайрли билганингни насиб қил!» денг!

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг Азизларим!🥰

Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин

❄️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
❄️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Барчамизга янги тонг омадли ва қувончли бўлсин. ❄️‌‌

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
Бугунги куни меҳр билан қаршиланг...
Бугун билан яшанг...
Бугунни севинг...
Бугунга муҳаббатингни изҳор қилинг...
Бугун сиз билан Сиз бўлинг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
#Қарғалар_маҳкамаси

169-қисм


“Салом!”

“Салом!”

“Бугун кўзимга янада бошқача кўриняпсан”,-деб Юсуф марказ кириш эшигида кутарди.

“Қаранг-э? Олдин қанақа кўринардим?”,-деб жилмайдим.

“Олдин ҳаддим сиғмасди узоқроқ тикилишга. Энди эса тўйиб- тўйиб қарай оламан”

“Эшитган одам бу ўсмир йигит ким дейди?”,-дедим кулиб.

“Йигит киши ёш олган саин ҳаётдан нима исташини яхши англай бошлайди. Илтимос Пуаро хоним менинг қирчиллама ёшимга қараб бораётганимни унутманг”,-деб гапга усталик қиларди.

Ишлайдиган қаватимизга етганимизда ҳамма иш бошлашга тайёр турарди. Бошлиқ келиб йиғилиш қилишини кутардик.

🐦‍⬛

“Ҳамма ўзига берилган вазифасини билади. Шунга кўра ишини билиб қилсин. Юсуф, табриклайман! Нўъмон Бурханович эрталаб айтди. Зумрад қизимиз билан хайирли бир ишга қадам қўяётган экансизлар. Тўй тайёргарлиги билан бўлиб, ишни оқсатмайсизлар деган умиддаман”,-деб ҳамманинг олдида аслида бизни бир жуфтлик деб эълон қилган эди.

Менинг ҳаяжон ва уятдан юзим қизарар экан. Юсуф менинг ўрнимга ҳам жавоб берганди. Ҳамма табрикласада, бир хонимчанинг авзойи бузилиб тил учида табриклаб ўтганди. Бошқа кичик ҳолат эса, бу калтош тоғамизнинг иши. Бу одам нега ҳар сафар биз ҳаққимизда ҳаммага гапиришни яхши кўради? Ёки жияни билан тил бириктириб мени ноқулай вазиятга солишга устами?

Йиғилиш хонасидан чиққандан сўнг, Юсуф ортимдан менга етишди.
“Бир ўқ билан икки қуш урамиз. Сотқин ва унинг эгаси бизни бошқа ташвишлар билан юрибди деб ўйласин . Биз эса шу дафтарнинг таҳлили ва баъзи гувоҳларнинг изига аниқ тушайлик”,-деганида унга қараб жилмайдим.

“Мен молиявий текширув билан кичик йиғилишим бор сен ишларингни тугат. Бошлиқдан икки ҳафталик рухсат олдим. Бу икки ҳафта ичида ҳам тўйимизни ҳам Чароснинг ишида анча олдинга кетишимиз зарур”,-деб ишига шошарди.

“Икки ҳафта? Нега бунча тез?”,-деб таажубланиб сўрадим.

Кеча кечқурун опамларга норасмий совчилик мавзуси ва бўлган баъзи ишларни гапириб бердим. Онам бечора бировга ҳайриҳоҳлигим борлигини эшитиб хурсанд бўлди. Аниқ кунини билмасам-да, яқинда уйга совчилар боришини айтдим. Ҳаммаси шошиб қолди. Ичимда сизлар йиллардан бери мени узатиш пайида эмас эдингизми? Биров келса деб кутмас эдингизми?Совчи дегани режа билан келар эдими дегим келди.Ўлиб турган экан демасин деб индмадим?


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
56👍11🔥3
#Қарғалар_маҳкамаси

170-қисм


Хуллас, оиламда бошқа бир ташвиш бошланган эди. Меҳмонга келган қариндошларим бугун шифокор кўригига кетишганди. Бу туришда улар билан бирга қишлоққа қайтадиганга ўхшайман.

“Шунча кутдик, етар Зумрадим. Бирга иш ерида ишлаймиз , уйимизда ҳам бир пиёла чой устида иккимиз таҳиллар қилсак ёмонми? Менимча ҳам ўзимизга фойда ҳам жамиятга”,-деб табассум қилди.

“Жиноятчиларни топсак жамиятга фойда-да, бундан ўзимизга нима фойда?”,-деб сўрадим.

“Неча киши уйидан дод деб ишига қочади биласанми? Нега? Чунки гаплашадиган умумий мавзулари йўқ ёки қолмаган. Ҳар қанча севги- муҳаббат бўлмасин маълум пайтдан кейин эркак ўз хаёллари билан аёл ўз ташвишлари билан бўлиб қолади. Бизда эса қизиққан бошқа умумий нуқтамиз бор. Тасаввур қил ошхонада мен ош қиляпман, сен идиш ювяпсан ва суҳбатимиз яна Пуаро хоним ва Холмсдек давом этса. Менимча, зерикмасак керак”,-деб кулди.

Унинг гапларида оз бўлсада жон бордир, фақат унутган бошқа нарсаси бор. Икки инсон оила қургандан кейин бошқа детектив қаҳрамонлари ҳам у оилага аралашиб қолади. Комесар Катани, Доктор Ватсон, Агата Кристи ҳатто Каменская ҳам пайдо бўлиши мумкин.Юсуфга тушундим дегандек ишора қилиб, у ишига мен ишимга қайтдим.

🐦‍⬛


“Сени ўзингдан хушхабарни кутгандим азизам,аммо Нўъмон яна аввалроқ ҳаракат қилди”,-деб Людмила мени қарши олди.

Мен ҳали икки қалин дўстимга ҳатто хабар бермай, бу калтош тоға оламга жар солиб юрибди. Бунга давлат сирларини қандай ишониб топширишади ҳайронман. Юсуфга сотқин- тоғанг десам йўқ дейди. Оддий гапни оғзида тута олмаган инсон бошқа гапларнини ҳам бемалол ҳаммага айтса керак, тўғрими?

“Шунақа бўлди. Юрак бўйсинмас экан ҳеч нимага, ҳеч бир хафагарчилик икки сўз олдида маъносини сақлаб қолмас экан”,-дедим Людмилага.

Аввалдан учрашув режалаганим учун бугун ишдан чиқиб Людмила олдига келдим.

“Хуршид Пардаев экспертизасини яна бир таҳлил қилсак дегандим. Бошқа бир- икки маълумот чиқди”,-деб мақсадга ўтдим.

“Хўш, нима яна қийнади Пуаро хонимни?”,-деб жилмайди.

“Чарос Турғунованинг ўлимини сиз билан гаплашган эдик ёдингиздами? Унда Хуршид билан орасида балки бирор муносабат бордир деган эдингиз. Фақат Эски бир хужжатларда Хуршиднинг жинси бузуқлар орасида кўрилганини ўргандик”,-дедим усти ёпиқ ифодалашга уриниб.

Ҳар қанча Людмилага ишонмай Ҳайдар деган эски терговчини сота олмас эдим.

“Ҳайдардан ўрганганингни нега айтмаяпсан Пуаро хоним?”,-деб бу сафар у мени лол қолдирди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
65🤔11👍10🔥1
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус.

171-қисм


“Ҳайдарнинг бу ишни билишини Нўъмонга мен айтдим. Мен умримни шу соҳада ўтказдим. Виждон билан ишлаганни ҳам кўрдим. Икки чақага ўзини сотганни ҳам. Ҳайдар ва Нўъмонга ўзимга ишонгандек ишонаман. Сен билан Юсуфга ҳам. Бўлмаса эски дўстимни янги дўсталаримга ерини айтмас эдим”,-деб мени оз бўлса-да, уялишимга сабаб бўлди.


“Мен, ҳеч ким билмасин дейишгани учун...”


“Хижолат бўлма? Шундай қилганинг ҳам яхши. Қани кўрсатчи нима сенга тинчлик бермади?”

“Чароснинг жиноятида ҳар хил сабаб келтириш мумкин. Шулардан бири Хуршиднинг Фирдавс Турғунов билан муносабати дейиш мумкинми?”,деб унга қарадим.

“Азизам, сен ўйлаётган нарсанг шунчаки тахмин. Ҳеч қандай экспертиза юз фоиз сен гумон қилаётган нарсани исбот қила олмайди. Хуршид Пардаев таҳлилларида эса, гомофобик текширув қилинмаган. Ўлган ва кўмилган инсонни бу таҳлилга тортаман десанг, аввало қабри очилишига рухсат олиб кейин бу ишни амалга ошира оласан. Лекин унга кетадиган вақт оралиғида жасад ўз бутунлигини йўқотиб бўлади. Бу эса сенга ҳеч нарса бермайди”

“Яъни?”

“Яъни шу-ки, бу экспертиза билан аниқ бир мақсадга эриша олмайсан демоқчиман”,-деди кўз ойнагини чиқариб.

“Людмила, Хуршидни Элшод деган боланинг рейдида кўришган ва исми рўйхатга олинган”,-деб унга бошқа далилни эслатдим.

“Гиёҳванд модда қабул қилган киши. Биз халқ тилида айтадиган кайф сўзини энг юқори нуқталарини яшагиси келади. Қизиқиб борган бўлиши мумкин. Сенга аниқ исбот керак бўлади. Буни эса ё видео ёки бир аниқ гувоҳ балкида бир расм билан исбот қила оласан”

“Бунинг эса имкони йўқ. Ким очиқча чиқиб мен шунақаман дейди. Ёки у жирканч ҳолатини тасвирга олади?”

Людмиланинг гапида ҳам жон бор. Бу ерларда айтмасада балким ўзининг яширин бирор мулоқот канали ёки чет давлатга чиқиб айтиши мумкин.

“Ҳайдар яхши терговчи эди. Агар юз фоиз шунга амин бўлганда уни ҳам хужжатлаштириб қўяр эди”,-деб Людмила гапида давом этди.

“Бизга Хуршидни хунаса деб айтганида балки жиноят учун мотив шу деб ўйладик”,-деганимда кулди.

“Бироз жиддий ишда ишлайдиган эркакларнинг кунлик ишлатадиган сўзи у. Биз исбот билан юрамиз сўз билан эмас Зумрад”

“Тўғри, бу вариант демак сўроқ бўлиб қолди”,-дедим бош чайқаб.

“Хафа бўлма, нуқсонсиз жиноят йўқ. Шунчаки далилини топа олмаган ходимлар бор. Мени бошқа нарса эътиборимни тортди. Чароснинг тирноғидан топилган днк. Ва подездаги қон излари. Ҳатто эшик дастасида ҳам топилган. Қон тез қотадиган нарса, ё инсонлар ҳодисани эшитиб ортиқча кириб чиқишган ва қонни ҳар ерга суртишган ёки қотил қўлидан қолган?”

“Уйдаги қон излари ҳаммаси ювилган бўлган. Топган қўшни эшикни очиб кирганида ҳеч қандай жиноят излари кўрмаган. У Чаросни акасининг хонасида ухлаб қолди деб ўйлаганини баён қилган”,-деганимда менга қаради.

“Демак, қотил Чаросни ўлдиргач, ташқарига чиқиб қайтиб кирган ва сўнг ҳамма ерни тозлаган. Шунчаки эшикда қолдирган изидан бехабар қолган”

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4625❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синовидан чиқсак бас омон,
Рангимиздан рангпар самонлар.
Сиз яхшисиз, биз жуда ёмон,
Биздан кетди нархи арзонлар!

✍🏻Малика Тавфиқ шеъри

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6
Аёллар ҳақида қисқача:

-Сени деб туғилган уйидан кетади
-Сен билан янги уй қуради
-Сенинг фарзандларингни туғиб вояга етказади
-Сени деб ота-онаси жигарлари ва яқинларини ташлаб, сени олдинга келади

Наҳотки, у сени ҳурматинга арзимаса? Яна қанча мисоллар келтирай...

Аёлларингизни асранг, ҳурматли эркаклар!!! Улар бизга берилган Аллоҳнинг омонати ва омонатдан сўраламиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3👏2
#Қарғалар_маҳкамаси


172-қисм



Людмиланинг олдидан яна турли хил саволлар билан қайтдим.Бу жиноят иши устидан йиллар ўтгани бир масала бўлса, ноаниқ фактлар ва сукут сақлаган гувоҳларнинг ёрдами билан шунча чигал бўлиб келмоқда.

Юсуф иши кўпайганини айтган овозли хабар жўнатганди. Қишлоққа кетиш кунларим яқин ва ҳаяжони ҳам шунга яраша кучли.

Велосепед туртиб юборган йўлдан юримай қўйган эдим. Ёнимда биров бўлса юришим мумкин эди, лекин ёлғиз у ерлардан ўтишга қўрқиб қолгандим. Бироз айланма йўл юриб бўлсада, ўзим яшайдиган маҳаллага келиб бўлдим.

Телефоним жиринглай бошлади. Сумкамдаги телефонга қўлимни узатган эдим, ортимдаги машина сигнали эшитдим.
Бировнинг йўлини тўсиб қўймай деб ортимга ўгирилганимда,Фирдавсни кўраман деб ўйламагандим.
Телефонимнинг овози баланд чиқарди. Қўнғироқ қилган ким бўлсада, тинмай қайта-қайта рақамимни тераётганга ўхшарди. Тез юриб йўлимда давом этмоқчи бўлдим.Лекин Фирдавс йўлимни машинасида тўсиб, мени тўхтатишга улгурди.

Кўзларимга қараб ўзининг худбин жилмайишили ифодаси билан машинасидан тушди. Менга қараб юришдан аввал, машинасининг олд ўриндиғидан бир қутти чиқариб менга юзланди.

“Мени деб бахтингиз очилганидан хурсандман Зумрадхон”,-деганида ютиндим.

Сотқини хабар беришини билардик.Аммо бу хавфли одамнинг менинг уйимгача келиши ва ҳатто қўлида нарса кўтариб келишини тахмин қилмаган эдим. Ноқулай бўлиб атрофга қарадим. Кеча уйига совчи келган қизнинг бугун йўлини бошқа бири тўсиши қандай хунук ҳолат.


“Нега келдинг?”,-деб овозимни энг қўпол пардадан ушлаб турдим.

“Табриклагани келдим. Кейин қизиқдим. Мен билан бир неча соат ёлғиз қолган қизга, қандай қилиб бошқаси кўнгли тортиб уйланишга ҳадди сиғди”,-деганида ҳайратдан ёққа ушладим.

“Нималар деяпсан сен?”,-деб ўшқирган эдим.

“Ярашадими сиздек хонимга бақириш. Мен шунча-ки, у эркак ўрнида бўлганимда бошқа эркак билан узоқ соат ёлғиз қолган аёлга вой узр қиз болага уйланмаган бўлар эдим”,-деб кесатиғдан бир парда юқорида гапирди.

Бир неча сония кўзларига тик қараб турдим.

“Шу пайтгача уйланмаганингни сабаби шуми?”,-деганимда лаблари бир томонга тортилди.

“Менга уйланмоқчи бўлган киши ўрнида сен бўлмаганингни мана очиқча исботи. Чунки у одам кимга уйланиётганини яхши билади”,-деганимда бу сафар кулди.

“Мен бирор аёл зотига ишонмайман. Ҳаммаси бир турдан”,-деб жавоб берганида Фирдавснинг аёллардан нафратининг сабаби, қанақа турдан эканига қизиқдим.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔3727👍11
#Қарғалар_маҳкамаси

173-қисм


“Сенга ўхшаган эркак тури бўлганидан, аёллар зарар кўришда давом этяпти.”

“Мендек эркакни танламаганига афсусланадиганлар топилади ҳали”,-деб менга яқин кела бошлади. У юриб келар экан, мен ортга кета бошладим. Асфальт йўлак тугаб, тупроқ ерга оёғим тегди. Қўлидаги қутисини менга узатди.

“Бу мендан тўй ҳадияси бўлсин. Гапимни икки қилмай келаётганинг учун шунчаки кичик ҳадия”,-деб узатганди, қўлим билан қутисини отдим ва қути ерга тушиб, ичидан қоп-қора рангли жирканч ич кийим чиқди. Ёнида қора патлари бор кишанлар тушди.

“Зумрад!”,-деган таниш овоз келган томонга қараганимда, юқори қаватдан холамнинг қизи ҳам исмимни олиб чақирди.

Тушган ҳолатим шунақанги хунук вазият эди-ки, айниқса тепадан қараганда. Икки машина ёнма-ён. Икки эркак орасида қолган қўрқоқ мен ва ерда сочилиб ётган ич кийим ва қути.

Инсон обрўсини мисқоллаб йиғар экан, лекин у бир неча сонияларда ер билан битта бўлиши ҳеч гап эмас экан. Юсуф қай маҳал келиб Фирдавснинг юзига мушт тушурди. Қўшнилар бақир-чақир қилиб ташқарига чиқди. Ҳаммасидан ҳам қариндошларим кўзида икки- уч кундан бери ҳаёсиз бир қиз бўлиб қолган эдим.

Шунча йил ёлғиз яшадим. Тун ярмида уйимга келган пайтларим бўлган, лекин бирорта қўшни кўзида "ёмон қиз" деган ном олмаган эдим. Ўзига яраша ҳурматим бор эди. Фирдавснинг мақсади, мени атроф муҳитимга бузуқ деган номни олишим учун эдими? Ёки ўз синглисига енгилтабиат деб таъриф берган бир номарднинг навбатдаги ўйиними?
Юсуф билан Фирдавс муштлашар экан, уйга кириш ўрнига, йўлга қараб юрдим. На уйдаги қариндошларимга ўзимни тушунтириш ва на Юсуфга бир нималарни исботлаш эди дардим. Такси ушлаб тўғри Ҳилола ва Жамилнинг уйига келдим. Улар охирги кунлардаги гаплардан бехабар эди.



🐦‍⬛️


“Вой, дод, шунча гапни ичингда қандай сақлаб юрдинг?”,-деб Ҳилола ортиқча реакциялар қиларди.

Жамил ҳали ишдан келмаган, шу учун ҳам Ҳилола билан бемалол гаплашиб олаётган эдим.

“Сенга айтган ҳамма гапимни эрингга битта қолдирмай етказма”,-деб уни огоҳлантирдим.

“Миям чалкашиб кетди. Бор йўғи, бир неча кун гаплашмадик. Трагедия, детектив ва қўрқув фильмларига мавзу бўладиган нарсалар яшадингми?”


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
51👏8🔥7👍5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балким бу гулдаста сизни излаб бораётгандир.
Ха, албатта сиз учун бораяпти
   ❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайтиб онанг хизматига бор!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8😁1
#Қарғалар_маҳкамаси

174-қисм


“Романтика эсингдан чиқди”,-деганимда пиқиллаб кулди.

Телефоним тинмай жирингларди. Холамнинг қизига мажбур жавоб беришим керак эди.

“Алло! Зумрад! Қаерга кетдинг? Пастда кўрдим сени, чиқсам йўқсан. Бўлажак куёв билан яна битта ким бўлса, бир-бирни уриб пачағини чиқарди.”


Ваҳима миқдорини борган сари ошираётган қариндошимга жавобни Ҳилола берди. Қўлимдан телефонни олиб, “Зумрад меникида,мен яқин дугонасиман, хавотир олманглар. Бироз ўзига келиб уйига боради ва ҳамма саволингизга жавоб беради”,-деб қўйди.

Орқада эшитилган бола йиғисидан мени оилали бировнинг олдида эканимни тушунди шекилли, “Ҳа, майли “,-деб гўшакни қўйди.

Суҳбатимиз Юсуфнинг сал қолсин сувга тушишдан қутилган узуги-ю, Фирдавснинг шарманда совғаси ҳақида давом этарди. Энди навбат Юсуфнинг қўнғироғига келганди. Унга ҳозир нима дердим? Бироз ўзим бўлган ҳодисаларни ҳазм қилиб олай, кейин қайтиб қўнғироқ қилар эдим. Фақат яна чаққон дугонам телефонимни олиб гўшакни кўтарди, ҳатто овозини ташқарига чиқарди.

“Алло! Зумрад!”

“Алло! Зумрад ҳозир жавоб бера олмайди, нима гапингиз бўлса менга айтинг”,-деб Ҳилола расмий оҳангда гапирганди.

“Кечирасиз,сиз ким бўласиз?”,-деб у ҳам овоз оҳангини расмий муносабатга бурди.

“Мен Ҳилоламан. Жамилнинг аёли.”

“Тушунарли! Яхшимисиз Ҳилола? Зумрадга беринг гўшакни илтимос”,-деб бу сафар самимий сўради.

“Раҳмат,яхши. Зумраднинг бироз мазаси йўқ эди-да. Кейин ўзи қўнғироқ қилади”,-деб гўшакни қўйди.

Юсуф билан гаплашиб олишдан қочмаслигим керак. Ҳатто унга мени йўлдан ишхонага олиб келганини ҳам айтишим керак эди. Фақат ҳодисалар шундай тус олди-ки, унга бу ҳолатни айтишни унутган эдим.

Ҳилола билан соатлаб гаплашсак гапимиз тугамасди. Болаларининг дарслари-ю, овқатланиши ҳам менинг саргузаштга бой сўнгги кунларим ҳақидаги гаплар билан ўтди.
Эшик аввал жиринглаб, кейин калит билан очилди.
Жамил келди.
“Онаси! Қаердасизлар?”,-деб чақирганида Ҳилола кичкинтойининг таглигини алиштиргани ювиниш хонасига кирганди.
Унга пешвоз мен чиқдим.

“Меҳмонимиз бор”,-деб Жамил айтиб улгурмай ортидаги Юсуфни кўрдим.

Кел энди фол оч. Юсуф Жамилни топиб гаплашдими ёки Ҳилоланинг қош –кўз орасида эрига етказган ишининг натижасими бу?

“Ооо, Пуаро хоним, сиз ҳам шу ерда эдингизми?”,-деганидан Ҳилоланинг иши эканини билдим.
Жамил ўзича хотинини билдирмасликка ҳаракат қилиб, менинг келганимни худди энди билгандек турганди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4123🔥13😁5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сенга очередда тургандан кўра Газга очередда турганим яхши...» 🤦‍♂

Қўшхотин қилмоқчиларга жўнатамиз😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4