#Қарғалар_маҳкамаси
113-қисм
Пойтахтдан чиққанимиздан бери йўллардаги тирбандлик давом этарди. Орада бир ерга тўхтаб машинадан тушди. Ёнга қараганимда қаҳва сотадиган ер экан. Мен томондаги эшикни очиб,
“Бирор нарса ичасанми?”,-деб сўради, юзига ҳам қарамадим.
У қаҳвасини олишга кетар экан, мен онамнинг аҳволини билиш учун акамга қўнғироқ қилдим. Ва акам, онамни операция қилмаса бўлмаслигини айтди. Менинг онам жон чекишиб ётганди. Мен эса ўз дардимга тушганимга куйиндим. Ўзимни қўлга олиб фарзандлик бурчимни бажаришим лозим. Керак бўлса, онамни пойтахтга олиб келишим керак эди. Амалиётдан кейинги аҳволда миннатли янгалар қўлида қолмасин эди онам.
Эшик очилиб менга бир идишда сув ва бир идишда қаҳва узатди. Сувини олдим, қаҳвасига индамадим. Ичим ёнғинини тонналаб сув ташисангда, ўчира олмас эди, афсус.
“Хоҳласанг орқага ўт. Бемалол оёқ узатиб кет. Тирбандлик анча узайган. Йўл узоқ, чарчаб қолма”,-деганида мажбур юзига қарадим.
“Уйингга бориб дам олмайсан-у, шуни ўйлаб айтдим”,-деди, жаҳлим чиқсада, гапида жон бор эди.
Сувимни олиб орқага ўтдим. Йўл узун ва заҳматли эди. Балки руҳий чарчоқлардан ухлаб қолсам, энг яхши қочиш бўлар эди.
Ўтмиш
“Зумрад! Бугун катта курслар концерт уюштирган, кирасанми?”
“Дарсим бор.Сизлар бораверинглар.”
“Сендан кўзини узмайдиган бола бор-ку? Шулар ташкил қиляпти. Юр, борайлик бирга. Ёқмаса тез чиқамиз.”
“Майли! Фақат сўз бер, ёқмаса тез чиқамиз. Сессия яқин, дарсим кўп.”
“Сўз бераман, чин сўзим.”
🐦⬛️
Талабалик олтин даврим деганчалик бор эди. Деярли ҳар ой, ёшлар кулуби деб номлаган уюшма, олийгоҳ ичидаги фойеда турли шов- дастурлар ва концертлар ташкил этарди. Талабалар куни муносабати билан яна навбатдаги тадбир бор эди. Саҳна безатилган, олд қаторда устозларимиз ва олийгоҳ ходимлари ер олганди.
Катта курслар бир –бир саҳна олиб, кимдир кўриниш, яна кимдир пародия қилса, бир нечтаси қўшиқ айтиб дастурни давом эттирарди. Биз дугонам билан бир бурчакда кўримсиз жўжаларга ўхшаб турар эдик. Кўримсиз жўжа деганим, шаҳарлик оҳулар олдида кўримсиз қолардик.
Бирдан саҳнага у чиқди. Узоқ вақтдан бери нигоҳларимиз тўқнашиб, сўзсиз бир –биримизга боқиб ўтар эдик.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤52🔥10👍8❤🔥4
#Қарғалар_маҳкамаси
114-қисм
Уни билмадим-у, лекин мен ҳар гал уни кўрганимда юрагим тез уришини сезганимга анча бўлди. Ўзига ярашган кийими ва ёнга тараган соч турмаги билан саҳнада қад ростлаганда, томошабинлар орасидан ҳуштаклар ва қарсаклар садоси янграй бошлади.
“Ана, нима дедим сенга. Иккинчи курсдагилардан эшитдим. Бу бола доим қўшиқ айтар экан”,-деб ёнимдаги дугонам маълумот берди.
Қизлар қаддини тиклади. Ёйилган сочлар ҳавода бир шаклланиб олди. Ҳамма интиқлик билан қўшиқ бошланишини кутарди. Мусиқа бошланди. Қўлига микрофонни олиб, саҳнада виқор билан турарди. Мусиқаси таниш бўлган қўшиқ эса, машҳур Турк ҳофизига оид эди. Куйлашни бошлаганда, сўзсиз қарашларнинг ортида, бу овоз борлигини эшитиб, юзимда табассум пайдо бўлди. Қўшиқни барча жўр бўлиб нақоратини такрорлар эди.
Seni gördüğüm zaman,
Dilim neden tutulur?
Seni gördüğüm zaman,
Güller elimde kurur.
Seni gördüğüm zaman,
Hayat sanki son bulur.
Gözlerine bakınca,
Dünyalar benim olur.
Susma, gönlüm, sen söyle,
Haydi, gönlüm, sen söyle.
Aşkımı sevgiliye,
Derdimi sevgiliye.
Haydi söyle, onu nasıl sevdiğimi,
Haydi söyle, rüyalarda gördüğümü.
Haydi söyle, uykusuz gecelerimi.
Haydi söyle...
“Эссиз, турк тилини билмаймизда, нима дегани экан, ҳайди сойле- а?”
Мен ҳам турк тилини тушунмас эдим. Йиллар ўтиб бу қўшиқнинг маъносини ўрганганимда, ўлишни истайдиган даражада йиғлашимни ҳам билмас эдим. Қўшиқнинг сўнгги нақоратида саҳна ортидаги бир йигит унинг қулоғига бир нарса деди. Атрофга аланглаб, кўзи биз турган томонга тушди. Тугаши керак бўлган қўшиқнинг нақоратини қайта-қайта такрорлаб, биз турган томонга қарарди. Мен томонда қиз кўп эди. Ва ишончим комил-ки, у ердаги ҳар қиз у қўшиқни унга атаб айтилди, деб қабул қилганди.
Жим бўлма кўнглим, сен гапир,
Унга қандай ошиқлигимни сен айт унга.....дер эди қўшиқ сўзлари.
Ҳозирги пайт
Орқа ўриндиққа узанган ҳолатда ухлаб қолган эдим. Кўрган тушимда, эски хотираларим жонланиб ўтмишга, ёш ва содда Зумраднинг кўнгил кўчаларига сайр қилгандим. Яноғимдаги намлик ҳисларимга таржимон бўлганди. Нега айнан ўша даврни туш кўрганимни кечроқ англадим. Чунки машина ичида шу қўшиқ қўйилган эди. Ва онг остим мени узоқ ўтмишга олиб борган кўринади. Юсуф бир қўли рулда, бир қўли эса бошини ушлаб қўшиққа паст овозда қўшилиб куйларди.Унинг ҳам овози у туйғуларни унутган эди.

👍35❤29😢7🔥3
#Қарғалар_маҳкамаси
115-қисм
Ўзимни уйқуга солиб уни орқадан кузатдим. Ўйчан ҳаракатлар билан машинани бошқарар эди. Орада уйқуси келди шекилли, машинани бир чеккага тўхтатиб, ундан тушди. Деразадан секин қараганимда, қўл- оёғини тортиб ҳаракат қилди. Узоқ йўлда кўп юрмагани учун толиққан кўринади.
🐦⬛
Телефондаги харитага қараганимда туманимиз марказигача бир ярим соат қолган эди.
Машина ичида кетма-кет янграётган қўшиқлар тобора юрак эзадиган бўлиб борарди. Юсуф бирдан икки букилди. Рулни бир амаллаб бошқариб, йўл четида тўхтади. Мени безовта қилмаслик ниятида машинадан тушиб ташқарида чўккайди.
Бир неча дақиқа кутдим, хабар бўлмагач,эски севгилисини йўлда инфаркт ёки бошқа нарсадан ўлдирди, деган ном олмаслик учун машинадан тушдим. Ва у чўккайган ерга бордим.
“Нима бўлди?”,-деб сўрадим индамади.
“Ҳой, нима бўлди деяпман?”,-туппа-тузук келаётган одамга нима қилди экан?
Ёнига бориб эгилганимда, юрагини ушлаб икки букилиб ўтирган эди. Қўлидан туртиб ўзидами, йўқми билмоқчи бўлдим.
“Нега гапирмайсан? Тез ёрдам чақирайми?”,-деб такрор сўрадим.
“ Аҳволим яхши эмас”,-деб овози зўрға чиқарди.
Эй, Худойим, бунга ариққа йиқилган алкаш дедим-да, яна ичида бирор дарди касали бўлмасин?
“Машинага чиқ! Ёрдам чақираман”,-деб энгашиб қўлидан ушлаб турғизмоқчи бўлдим.
Қўлимни ушлаб юрагига олиб борди.
“Эшитяпсанми? Қийналяпти “,-деб сал қолса йиғлагудек турар эди.
“Э, сенда бор эди-ми, у матоҳдан?”,-деб устидан кулмоқчи бўлдим.
Яна ростан бирор нарса бўлиб қолишидан қўрқдим, индамадим.
“Ўлишимни хоҳлайсанми?”,-деб ғалати савол берди кўзаримга қараб.
“Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Фақат бугун, бу ерда эмас. Мени йўл машинасига миндирмай ўзингча қаҳрамонлик қилдинг. Ўрнингдан тур, кетдик”,-деб мавзуни бошқа ёққа олиб қочмоқчи бўлдим.
“Бироз аввал ўл, дединг”,-деб ғалати, ғарибона оҳанг чиқарди.
“Биров ўл, деган билан ҳамма ўлаверсайди. Аёллар қарғиши олтинга тенг бўларди.”
Нигоҳларини яна менга қаратди.
“Тилинг пичоқдек кессада, кўзингдаги севги малҳамдек ҳар ярамга”,-деб ўрнидан бир амаллаб турди.
Бу гаплари ортидан яна уни жеркиб беришимни кутганди шекилли, лекин индамай қолдим. Чунки ўзим ҳам чарчаган эдим.

❤54😢16👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥Бугун 16 декабр – Халқаро Ҳолажонлар куни
Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!
Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!
Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊 Болалик пайтимиз биз севиб томоша қилган мултфилмлар...📺
1. Қизча ва Қуёнчалар
2. Лоло ва Пепе
3. Пашша Ойпошша
4. Алёнушка ва Иванушка
5. Аёзбобо
6. Хат Ташувчи Қорбобо
7. Шер ва Қуюн
8. Қорбобо ва Ёз
9. Арчалар Безалганда
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Қизча ва Қуёнчалар
2. Лоло ва Пепе
3. Пашша Ойпошша
4. Алёнушка ва Иванушка
5. Аёзбобо
6. Хат Ташувчи Қорбобо
7. Шер ва Қуюн
8. Қорбобо ва Ёз
9. Арчалар Безалганда
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус.
116-қисм
Анча кеч тушганда манзилга етиб келдик. Юсуф чарчаган бўлсада, мени қишлоққача олиб бораман деди, кўнмадим. Онам касалхонада бўлгани учун тўғри касалхонада тушиб қолдим. Унга раҳмат айтишга ҳам ҳолим қолмаган эди. Оғиз учида миннатдорчилик билдириб у билан хайрлашдим. Хайрлашишга хайрлашдим-у, чарчаган ҳолатида қайтиб шунча йўлни қандай кетади, деб хавотир олдим. Ётишга бирор меҳмонхона ҳам йўқ эди туманимизда. Шаҳаргача етиб борса, ўша ерда балким топиларди. Уни ўзига айтмасамда, ортидан Аллоҳга омонат топшириб онамни кўргани кирдим.
🐦⬛️
“Ёшлари катта, албатта хавф бор. Фақат бу ҳолатда ҳам ташлаб бўлмайди”,-деди даволовчи шифокор.
“Дўстим, сал нархини келиштиринг. Укамга ҳам ҳали амалиёт керак бўлиб қолар”,-деб катта акам орага кирди.
“Мен яхшигина келиштириб айтдим.Амалиётни фақат мен қилмайман. Анестезиологи бор, бошқа врачлар ҳам бор”,-деб чайналар эди.
Бу майли, ишини қиляпти. Дарди оғир бемор устидан пул ишлаш. Лекин онаси учун савдолашаётган акаларимга қараб юрагим баттар эзилди. Агар акси бўлганида, ҳозир буларнинг бирига пул керак бўлганида, онам шу қари ҳоли ва нимжон жуссаси билан дунёни ағдар- тўнтар қилиб бўлсада, фарзандига аямай топар эди-да. Бола- чақаси ҳам ёнига кириб, ишлаб пул топаётган акаларим пулнинг дардига тушганди.
Ҳар бирининг уйида камида уч моли бор.Наҳотки бир она ёки ота борини боласига фидо қилади-да, уларга муҳтож бўлганида эса, бўш оғизлар ҳидланади холос. Йиғиб қўйган пулларимни янги уйга деб шошиб топширганимга минг пушаймонлар едим.
Акамлар ташқарига чиқиб талашиб- тортишар экан, уй олмоқчи бўлган фирмага қўнғироқ қилиб сўрадим. Бунинг ҳозир иложи йўқлигини ва пул қайтарилганда ҳам маълум фоиз ушланиб қолиниши айтилди. Охири опамга айтдим. Онамнинг ҳар соати ғанимат.
“Айтинг акамларга, онамга харажат қилган ҳар тийинни мени бўйнимга ёзишсин. Мен қайтараман”,-деб кўз ёшларимни тута олмадим.
“Сен нега тўлар экансан.Отам ҳар бирига ер олиб, уй кўтариб берганди.Ўғиллар қолиб биргина сенга тушадими оғирлиги”,-деб опам қарши чиқди.
“Опа, онам оғирлик эмас. Вақтимиз кам”,-деб хавотиримни тилга келтирдим.
Давоми бор.

👍35❤20😢10🔥5
#Қарғалар_маҳкамаси
117-қисм
Касалхона йўлакларида бўлаётган суҳбатимиздан бироз вақт ўтиб онам амалиётга олинди. Мен эса шу авария билан боғлиқ масалани билиш учун керакли ерларга мурожаат қилдим.Тергов бўлимларда ишлаганингдан сўнг ҳамма нарсадан шубҳаланар экансан. Лекин авария ҳолатини ўрганган инспекторлар юз фоиз айб акамда эканини исботлаб беришди. Йўл қоидасини бузганидан юзага келган автоҳалокат мана бир неча соатлик оғир операция билан давом этарди.
🐦⬛
Қишлоқ ҳаётини жуда соғинган эканман. Тонгнинг аёзини, қушлар сайрашини, товуқ ,мол-ҳолнинг бир симфоник oркестрдек жўр бўлган оҳанглари. Инсон пул- иш ва мансаб демай шундай ҳузур берадиган ерда яшаса.
Телефоним икки кундан бери ўчиқ. Келган туним ва эртаси куни касалхонада ўтиб, кеча чарчоқдан бошим айланай дегандан сўнг, мажбур уйга келиб дам олдим. Нарсаларимни опам билан уйга жўнатган эдим. Қуввати ўчган телефоним ҳам бирга сумкамда кетган эди. Кетимни сўрайдиган ҳеч ким бўлмаганидан, қишлоқда яқинларим олдида ортиқча алоқа воситаларига эҳтиёжим йўқ эди.
“Зумрад! Келинг, нонушта қилиб олинг. Акангиз касалхонага кетаркан, сиз ҳам борсангиз, тайёр бўлинг олдинроқ”,-деб мулозамат кўрсатган янгам чақирди.
Келганимдан бери унга қарашларимдан, онамга қилган муомаласини эшитганимни билса керак, ҳаддан ошиқ сертакаллуф бўлиб қолди.
Оддий, аммо ҳаммаси табиий бўлган маҳсулотлардан ёзилган дастурхонга ўтиришдан аввал, янгамга қарадим.
“Янга, сиз акамни ёқтириб қолган эдингиз-а?Ҳатто акам ҳарбий хизматдан келиб, бошқа қизга уйланаман деб турган жойида, бир амаллаб онамга ўзингизни келинлик номзодлигингизни таклиф қилган эдингиз.”
Гапларим қаерга боришини билмай, юзимга тушунарсиз ифода билан қараб турар эди.
“Тинчликми? Нега бирдан бунақа гапларни айтяпсиз?”
“Ҳатто аммангизни қизини келин қилишмоқчи бўлишганида, яна бир йўлини топиб онамга ўзингизни кўрсатган эдингиз”,-деб ўтмишни эслатдим.
“Бунақа гаплар қаердан чиқди?”,-деб қош-кўзини ўйната бошлади.
“Сизни акамга олиб берган онам бўлади.Ўша сиз ёқтирмаган онам”,-деганимда юзи қизариб, жаҳли чиқа бошлади.
“Мен нега ойимни ёқтирмай? Туҳмат қиляпсиз ҳозир”,-деб типирчилаб қолди.
“Сизнинг онамга қилган муомалангиз, аслида ким эканингизни яхши билдириб қўйди.Акамнинг феълини яхши биласиз-а?Аввало акамга қолдирмай, ўзим ҳаққингизни беришни яхши биламан. Буни хоҳланг таҳдид қабул қилинг, хоҳланг бошқа.

👍46❤32🤔6🔥3👏2
#Қарғалар_маҳкамаси
118-қисм
"Буни хоҳланг таҳдид қабул қилинг, хоҳланг бошқа. Лекин қариб қолган онамга муносабатингизни ўзгартиринг. Бугун бу уйда, акамни ёнида яшаб юрганингизнинг сабаби онам эканини унутманг”,-деб гапимни айтиб дастурхонга ўтирдим.
Акам ва жиянларим ҳам бир –бир келишди. Янгам рангдан рангга кириб нима қиларини билмай турсада, мендан эшитадиганини эшитди.
Телефонимга келган хабарларни қарай бошладим.Фирдавсдан бир неча қўнғироқ ва смс. Ҳилола қўнғироқ қилиб, овозли хабар жўнатган экан. Нима деганини билмаганим учун ҳамманинг олдида эшитмадим. Ва Юсуф онамнинг аҳволини сўраган.
“Зумрад! Сен қачон қайтасан?”,-деб акам чойидан ҳўплаб сўради.
“Онам бироз ўзига келсин. Кейин қайтаман, ака.”
“Ойим тузалиб кетади. Ҳали сизни тўйингизни кўради”,-деганда тишларимни бир-бирига босдим.
Илон қаерда бўлмасин заҳрини сочади, бу ҳақиқат. Акамни олдида юзимга ураётган нарсаси, аслида бироз аввалги гапларимнинг алами эди. Акамнинг юзига қарай олмадим. Ўзимни кучли тутишга ҳаракат қилардим.
“Шимим тайёрми?”,-деб хотинига бақирди.
“Ҳа, дадаси тайёр”,-деб тил ёғлади илон.
Юзида мамнуният белгилари бор эди. Йилда бир –икки бир неча кунга келиб кетганимда, бошқача муомала, хушомад ва мулозамат кўрар эдим.
Чунки қўлим тўлиб- тошиб келардим уйга. Ҳозир эса айбини юзига айтганимдан, ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатган эди.
🐦⬛
Бир ҳафта худди сувдек оқди, кетди. Онам бечора зўрға ўзига келди. Оғриқлари ҳали ҳам бор. Яна узоқ вақт касалхонада даволаниши лозим. Шу бир ҳафта ичида беморнинг ўзидан тортиб яқинларигача, қанчалар қийин эканини тушуниб етдим. Тушунган яна бир нарсам, онамни даволанишига пул керак.
“Зумрад, сен ишингга қайтавер. Биз ўзимиз онамга қараймиз”,-деб опам вазиятдан чиқишни қидирар эди.
Мен пойтахтга қайтсам, ҳеч бўлмаса онамнинг даволанишига пул жўнатиб турар эдим.
Бу бир ҳафта ичида Фирдавс бир неча бор қўнғироқ қилиб, ҳол- аҳвол сўради. Юсуфнинг эса қўнғироқларига жавоб бермадим. Телефонимда кузатиш мосламаси ҳали ҳам очиқлигига амин эдим. Фирдавснинг назокатли ва кўнгил олиш учун жўнатган смсларини ҳам кўрганидан ҳеч шубҳам йўқ. Фақат ҳозир дардим на Юсуф ва на бошқаси.
“Яна бир- икки кун қоламан опа, кейин кетаман мажбур. Фақат сиздан бир илтимосим бор. Онамни уйингизга олиб кетинг.Мен ҳамма харажатларингизни кўтараман”,-деганимда опам нима демоқчи эканлигимни тушунди.

👍38❤36😢5🔥4👏4