#Қарғалар_маҳкамаси
83-қисм
"Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Одамнинг юзини эслай олмайман, чунки йиллар ўтди. Лекин қизнинг қўрқоқ қарашлари ҳали ёдимда”,-деди хўрсиниб.
“Чаросни ушлаб турган одамнинг юзини эслай олмасангизда унинг ёшини тахмин айта оласизми?”
“Буни айтиш қийин, чунки баъзи одамлар 40-45 ёшда ҳам жисмонан яхши туриши мумкин.”
“Тушунарли! Бошқа ҳеч нарса ёдингизда қолмадими? Бу одам, қизни тутиб турганини нимага ўхшата олар эдингиз? Бир ўғриликми ёки қастдан ушлаб турганга ўхшармиди?”
“Ёдимда қолгани, у одамнинг кўк клетка (катакли) кўйлакдалиги ва подъезддан бошқа бировнинг отилиб чиққанини эслайман. Яна эшик олдида яшил бир машина турарди. Аммо у машинани жиноятга алоқаси бор-ми, йўқ-ми, билмадим. Чунки машинанинг қачон келгани ва у ердан қачон кетганини эслолмайман.”
“Биров қочиб чиқди дедингиз. Уни кўра олдингизми, ёш эдими ёки бошқа бир белгиси ёдингиздами?”,-деб сўрадим бир умид билан.
Бу ишда борган сари ғалати нарсалар чиқаётган эди.
“Афсуски аниқ бир нарса дея олмайман.Бу воқеалар ҳам нега ёдимда қолди. Чунки мен деразадан кўрган ҳодисамдан соатлар ўтиб, 02 келди.Инсонлар ташқарига чиқишиб ваҳимага тушишганди. Жиноят бўлганини эшитиб, ва ўша мен кўрган қиз ўлдирилганини билгач, жуда қўрққан эдим”,-деди ҳали ҳам ўша кунги туйғуни ифодалаб.
“Ўша куни ички ишлар ходимлари келишган бўлса, мен кўрдим деб айтмадингизми?”
“Сиз у кунни тасавур қила олмайсиз. Ҳамманинг оғзидан ҳар хил гап чиққан эди. Ота- онаси билан яшаб турган қизни ўз уйида қатл этишганди. Биздек ёлғиз яшаган, келгинди қизларнинг қўрқувини тасаввур қилинг?”
“Тушунарли! Жиноят содир этилганини соатлар ўтиб билдик дедингиз. Сиз охиригача дераза олдида ўтириб дарс қилмадингизми?”
“Йўқ, охиригача ўтирмадим. Орада чўмилиб чиқдим,овқатландим. Кийимларим бор эди, уларни дазмолладим. Лекин аниқ эсимда, мен кўрган ҳолатдан икки –уч соат ўтиб, кейин ташқарида шовқин бошлади. Ҳатто нима бўлганини билмай деразадан қарагандим. Қўшнилар шошиб ўша подъездга киришганди. Ҳамма ота –онасига хабар беринглар, деб бақирарди”,-деди бир қўли билан боласининг бошини силаб.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤45👍23🔥11🤔4❤🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам ўлиши учун касал бўлиши, яшаши учун соғлом бўлиши шарт эмас...
Ҳисобимизда қанча вақт қолганини ҳеч қайсимиз билмаймиз, шу сабабли бир биримизни қадримизга вақтида етайлик.
Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳисобимизда қанча вақт қолганини ҳеч қайсимиз билмаймиз, шу сабабли бир биримизни қадримизга вақтида етайлик.
Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажрашиш осон! Ажраштиришади истасангиз😔… Лекин оилани саклаш, оила бўлиб яшаш ва муносабатларни тиклаш учун эркак ва аёлга кўп мехнат, сабр, донолик ва ИЛМ керак .🙏🏻 Биз осон йулни эмас, тўғри йулдан боришни танлашимиз керак.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
#Қарғалар_маҳкамаси
84-қисм
“Ота-онаси уйда бўлмагани аниқ демак. Акаси бор экан, ҳеч у ҳақида бирор нарса эшитган эдингизми?”
Фирдавсни ҳам сўраб кетмасам бўлмас эди.
“Ҳа, бир акаси борлигини,қўшниларнинг, бир қиз, бир ўғли бор эди-я, деганларини эслайман. Аммо билишимча, акаси бошқа вилоятда ўқиган. Эртаси куни жаназага етиб келди дейишганди. Ҳатто бошида дўпписи билан эшик олдида турганини ҳам кўрган эдик, чамамда.”
“Тушунарли! Демак, акаси эканини билдингиз. Жиноят куни, қочган бирини кўрган эдингиз. Шу қочган биров, ўша акасига ўхшаб кетар эдими?”,-деганимда берган саволимга ўйланиб қолди.
“Йўқ, ҳозир бир нарса дейишим қийин. Лекин акасининг сочлари унақа қўнғироқсоч эмас эди. Қочган ҳар ким бўлса юзини аниқ кўрмадим.Лекин сочлари қўнғироқ эди-ёв? Уни қаердан эслаб қолдинг десангиз, Саҳар гуруҳининг қўшиғи ва клипларини хонадошим кўп эшитарди. Ўша гуруҳдаги йигитнинг соч шаклига ўхшатган эдим”,-деди жилмайиб.
“Боя сўраганимда, бошқа хил белгиси йўқ деган эдингиз. Ишончингиз комилми? Аниқ сочлари сиз айтгандек эдими?”
“Сиз акасини сўраганингизда акасининг юзи эсимга тушди. У йигитни бу ерда жуда кам кўрар эдик. Қизлар билан маҳалламиз яқинидаги дўконда учратган эдик. Ёшлик пайтини биласиз. Йигитлар қизларга, қизлар йигитларга қарайди. Шунда, кўз-кўзга келганимни эсладим. Юз тузилиши, бўй- басти аниқ ёдимда йўқ. Лекин қарашлари ва ўткир нигоҳи аниқ эсимда. Ҳатто биз дўкондан чиқиб кетар эканмиз, ортимга ўгирилганимда унинг бизга қараб турганини эсладим. Кейин қизлар билан кунлаб у йигитни дўконда кўриб, кўрмаганимизни муҳокама қилган эдик. Адашмасам, Ҳусния холани қизи- Маржона, у йигитни бошқа шаҳарда ўқишини айтган эди бизга.”
“Маржона билан яхши муносабатларингиз сақланиб қолинган экан”,-деб табассум қилдим.
“Ҳа, биз талаба қизлар кечки пайт бино олдидаги ўриндиқларда чиқиб писта чақиб ўтиришни яхши кўрар эдик. Бир куни Ҳусния хола бизни огоҳлантириш учун қизи Маржонани олдимизга чиқарган экан. Лекин Маржоннинг ўзи биз билан қўшилиб, писта чақиб қолиб кетганди. Шу-шу гапларимиз қовушиб, ўртоқ бўлган эдик. Жиноятни оиламиз эшитгандан кейин биздан хавотир олишиб, у маҳалладан кўчиришди.Лекин яхши ҳам телефонлар бор экан, Маржона билан алоқада бўлиб турдик”,-деди эски кунларини хотирлаб.

❤48👍19🔥10🤔7👏2
#Қарғалар_маҳкамаси
85-қисм
“Нодирахон, сизнинг-ча, у қиз, яъни Чарос нега ўлдирилди? Маҳаллада ҳамма ўз фикрини билдиргандир?”,-деб сўрадим.
Чунки баъзи деди-дедиларнинг ортида айрим ҳақиқатлар ётарди.
“Шахсий фикримни сўрасангиз, билмадим.Ўша пайтлар юқоридаги қўшнининг ўғлидан шубҳа қилишди. Ҳатто анча пайт тергов хоналарида қолиб кетди, деб эслайман. Яна кимдир, кўриши керак бўлмаган нарсани кўрди деди. Бошқа кимдир отасининг кўча одамларига қарзи бор экан, дейишди. Онаси уйда, ишламайдиган аёл бўлган. Жиноят куни касалхонага борган дейишди. Ким қилган бўлса ҳам отани ишда, онани касалхонада ва аканинг бошқа шаҳарда бўлганини билган менимча.”
“Юқоридаги қўшни ёки бошқа биров, маҳаллада сиз каби ёш қизларга ҳеч бошқа кўз билан қараб тегажоғлик қилганми?”,-деб сўрадим, чунки тажовуз бўлмаса-да, тажовуз қилишга уринишган дейилган.
“Бизга маҳаллани йигитлари эмас, ўзимизга ўхшаш талаба йигитлар гап отарди ёки сал ортиқча қараши мумкин эди холос”,-деб гапида давом этди.
Нодира билан бўлган узоқ муддатли суҳбатдан сўнг яна бошимда мингта савол билан йўлга тушдим.
🐦⬛️
Бисотимда йиғилган маълумотлар билан яна бир дам олиш куни ортда қолиб уйга равона бўлдим. Бир неча сония ақлимдан ўтган ўйдан тўхтаб қолдим. Маъсум инсонларнинг қотиллари ташқарида бемалол юрар экан, мен ва менга ўхшаган касб эгаларининг ором ва дам хақида ўйлаши бироз худбинлик эмасми?
Уйимга яқин ердаги дўконга кириб, баъзи эҳтиёжларимни олдим. Зебо опа билан бозорга кетмаган бўлсакда, янада қўлим тўлиб уй томон юра бошладим. Йўл бўйи худди биров ортимдан кузатиб юргандек ҳис этардим. Бу туйғу аслида доим бор, фақат айни дамда кучайиши бироз хавотирга сола бошлади.
Икки бино орасидан ўтаётганимда ортимдан урилган кучли зарба билан ерга тушдим.
Қўлимдаги бозорлик нарсалари ҳар томонга сочилди. Қўлимда сезган ачиқ ҳисдан жоним оғрир эди.
Олдинга "ғиз" этиб ўтган велосипед, мени бироз аввал билиб ёки билмай туртиб кетганди. Балким, ёш боладир дея бошимни кўтариб қараганимда, ўрта ёшли биров эканини кўрдим. Ҳатто ортига ўгирилиб қилган ишини ҳам кўрди. Аммо тўхташ ўрнига, кўзидаги ифода, бу тўқнашув бир тасодиф эмаслигини аниқ намоён этган эди.

❤55🤔26👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда таъсирли зўр шер экан қайта қайта эшитдим.. Сиз хам охиригача эшитиб кўринг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
86-қисм
Бир амаллаб ўрнимдан турдим. Ёйилган нарсаларимни олдим. Қадоқланган сут идиши ёрилиб, сут ҳар томонга томчилай бошлади.
Бир нарсани сифатли чиқарса, нима қилар экан шу тадбиркорлар? Дўкондан пулга сотиб оладиган селофан пакетингиз ҳам бир мартада йиртиладиган бўлса, бунчалик харажат нега керак экан?
Нарсаларни йиғиб, уйимга етай деганда подъезд одида турган машинани кўриб қошларим чимирилди.
Бугун якшанба бўлса, бу одамнинг бу ерда нима иши бор эди? Келаётганимни кўриб, машинасидан тушди ва менга қараб юра бошлади.
Бошимни атрофга буриб, ким кўриб кўрмаётганига қарадим.
"Салом! Хабарсиз келмадим. Анча қўнғироқ қилдим, лекин сизга боғлана олмадим. Кейин смс ёздим, унга ҳам жавоб ололмадим",-деб қўлимдаги нарсаларни олмоқчи бўлди.
“Тинчликми? Нега келдингиз?”,-дедим мақсадинг нима дегандек қилиб.
“Сизни бир ерга таклиф қилиш учун қўнғироқ қилган эдим. Жавоб бермаганингиздан сўнг, мажбур келдим”,-деди ва қўлимдан нарсаларни олди.
Фидавснинг бундай баҳона билан келиши ҳеч кутилмагани бўлди. Қўнғироқ қилганини кўрсамда,Нодира билан гапим тугамаган эди. Чалғиб қолмаслик учун овозини ўчириб қўйгандим. Кейин эса, турли турфа саволлардан унутгандим.
“Овора бўлибсиз-да, бугун дам олиш куним эди. Уйга бозорлик қилиб келаётган эдим”,-деганимда қошлари чимирилди.
“Зебо опа сизни ишга кетган деди”,-деган гапни эшитганимда, Зебо опа билан ҳам орамда масофа қўйишни ўйлаб кўришим шарт бўлди.
Бу аёлнинг оғзида гап турмас эдими? Менинг ишларим ҳақида бошқаларга нега “отчёт”берарди. Ким билади яна нималар гаплашди?
“Қўлингизга нима қилди?”,-деб билагимдан ушлаган эди.
Айни вақтда бир машинанинг қаттиқ тормоз босган овози келди.
Эй, қудратли Роббим, ўн икки йил ёлғиз ёнган эдим. Энди олам ёнсин-ми?
Юсуфнинг бу ерда нима иши бор эди? Фирдавс қўлимдаги яралар билан овора экан, ортидаги машинани кўрмас эди. Тезда қўлимни тортдим ва бироз аввал йиқилганимни айтиб тезроқ қадам ташлай бошладим.
“Бирор дезинфекция препарати билан артиб олинг. Инфекция тушмасин”,- деганда икки кўзим Юсуфнинг машинасида эди.
Ишқилиб қўшнилар олдида бир гап чиқмасин энди.
“Уйда қолмаган, мен дорихонага тез бориб келаман”,-дедим ундан тезроқ қутилиш мақсадида.
Давоми бор.

❤49🔥11👍10🤔2🏆2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_оқшомлар
ДЎСТИНГИЗНИ СИНАМАНГ..,
Чунки, бу синовдан ҳеч ким ўтолмайди...
🎙Абдукарим Мирзаев
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ДЎСТИНГИЗНИ СИНАМАНГ..,
Чунки, бу синовдан ҳеч ким ўтолмайди...
🎙Абдукарим Мирзаев
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа - сингиллар🤓😵
Нима бўлганда ҳам бир бирини жондан яхши кўрадиган😁 Опа-сингиллар омон бўлишсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нима бўлганда ҳам бир бирини жондан яхши кўрадиган😁 Опа-сингиллар омон бўлишсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
#Қарғалар_маҳкамаси
87-қисм
“Сиз уйга киринг, мен тез бориб, олиб қайтаман”,-деган таклифини мажбур қабул қилдим.
Фидавс яқинидаги машинасига ўтириб кетди.Унинг кетганини кўриб, Фирдавсдан олган бозорлик тўрваларимни бир чеккага қўйдим ва Юсуфга қараб юрдим.
У ҳам машинасидан тушди ва менга қараб тез қадам ташларди.
“Қаерда эдинг?”,-деб кутилмаган савол берди.
Нега ундан Фирдавс ҳақида сўрашини кутган эдим, билмадим.
“Сенга нима?”,-деб тишимнинг орасидан гапирдим.
“Телефонингга нега қарамайсан?”,-деб яна мени сўроққа тутарди.
“Дам олиш куним, телефонларга қарамайман”,-деганимда, менга яқинроқ келди.
“Аммо якшанба куни, Пуарочилик ўйнашни биласан?!”,-деб дўқ қилди.
Булар яна менинг телефонимни кузатяпти шекилли.
“Сен учун! Бу одамлар хавфли, мажбур эдим”,-деб ақлимдан ўтган нарсани тасдиқлади.
“Бунга ҳаққингиз йўқ”,-дедим жаҳлим чиқиб.
“Сенинг ҳам кетида бўлганимиз шахс билан учрашишга ҳаққинг йўқ эди”,-менга янада яқин келди.
“Мен у билан учрашганим йўқ. У ҳам худди сенга ўхшаб сабабсиз келибди”
“Мен сабабсиз кел....қўлингга нима қилди”,-деб бу сафар Юсуф билагимдан ушлади.
Буларни биров менга атайлаб қўшалоқ жўнатадими? Бириси нима қилса иккинчисини ҳам шу нарсани қайтаради. Бири гул берса иккинчиси ҳам гул билан келади.
“Ҳеч нарса қилгани йўқ, қоқилиб тушдим боя”,-деб қўлимни тортдим.
“Ўзингни асраб юр. Ҳар томонингда шоқоллар кўп. Қўнғироқларга жавоб бермаганингдан сўнг мажбур келдим”,-деб овозини жиддий тутишга ҳаракат қилди.
Мен ақлдан озганим йўқ.Бу иккаласи тил бириктириб мени шундай ўйлашга мажбур қилмоқда.
"Гуруҳ раҳбаримизни бу ергача келишга мажбур қилган, нима бор эди бунчалик зарур?”,-деб орқа ўгирилдим ва Фирдавснинг келиб- келмаганини текшириб кўрдим.
“Сени бир ерга таклиф қилиб смс ёзди, жавоб бермадинг. Кўрмадинг, ҳар ҳолда. Мен қанча қарши чиқсамда, бошлиқ боришингни истади. Бунга мажбур эмассан. Ҳатто бу ишдан воз кечишингни истайман. Менга ёки бошқага бир нарсани исбот қиламан деб ўзингни хатарга қўйишингни истамайман”,-деб кўзларимга қаради.
Телефонимни истаган пайти назоратда тутиши менга ёқмасада, ҳозир бунинг жанжалини қиладиган пайт эмас.Ҳали Фирдавсдан ўрганишим керак бўлган кўп нарса бор эди. Буни Юсуф билан тортишиб хатарга қўя олмас эдим.

❤53👏14👍10🔥2
#Қарғалар_маҳкамаси
88-қисм
“Огоҳлантирганинг учун раҳмат.Бу менинг шахсий ишим. Илтимос, бу ерда турма, шундоқ ҳам эл олдида гап бўлиб бўлдим”,-деб гул кўтариб келган куни, Зебо опа билан гаплашганини эслатдим.
У яна бир нима демоқчи бўлди, индамай ортимга қайтиб тезда поъдезд эшиги олдига келдим. Ҳеч қанча ўтмай Фирдавс ҳам машинасида етиб келди. Дорихона қидириб бошқа шаҳарга кетди деб ўйладим.
“Узр, машина билан бормаслигим керак экан. Бурилиш анча узоқроқда эмиш. Яна йўллар ҳам бироз тирбанд”,-деб очиқлик келтирди.
Фирдавсга тушунарли деб мажбурий жилмайган эдим, кўзим ҳали ҳамон бу томонни кузатиб турган Юсуфга тушди. Энг қизиғи эса, буларнинг ҳаммасини кузатиб турган бошқа яширин камера бор эди. Пардаси бир очилиб бир ёпилганидан Зебо опанинг дераза олдида турганини билиш қийин эмас.
“Раҳмат, сизни ҳам овора қилдим”,-деб оҳангимни энди кетавер дегандек чиқаришга ҳаракат қилдим.
“Агар йўқ демасангиз сизни бир ерга таклиф қилсам. Дарров рад этманг. У ерда барча ҳамкасблар йиғиламиз. Жуда қизиқ давра бўлади. Ўз орамизда “Қарғалар маҳкамаси”деган гуруҳ очганмиз. Ҳаммаси ҳуқуқ соҳасида ишлайдиган яқинларим. Жуда кўпчилик эр- хотин ҳуқуқшунослар. Орада бир шундай йиғилиб турамиз”,-деганда юзимдаги ифодани ушлаб туриш қийин бўлди. Юсуфнинг боришинг шарт эмас деган учрашуви шу эди демак.
🐦⬛️
Шахмат ўйинига ўхшарди ҳаётим. Оқ ва қора доналар жангида кимнинг қўли баланд бўлиши эмас, балки ким сабрлироқ юриш қилиши ҳал қиларди. Оқ — инсоннинг нияти, ёруғ йўли. Қора эса шубҳа ва васваса. Улар бир-бирига қарши туради, аммо иккаласи ҳам ўйинни давом эттириш учун зарур. Бу ҳаётнинг сирли майдони. Оқ пиёда қадам ташлайди — у инсоннинг кичик умиди, қора пиёда эса унга тўсқинлик қилувчи шубҳалар. От фигуралари гоҳида ғалати йўллардан сакраб ўтади — ҳаётдаги кутилмаган бурилишлар каби. Фил эса қия йўлдан боради — қалбнинг яширин ниятлари сингари.
Оқ ва қора жанги давом этар экан, ҳар бир фигура қурбон бўлади, ҳар бир юриш тақдирни ёзади. Охирида эса шоҳ мат бўлса ҳам, тахтада қоладиган фақат сукут ва сирли ҳақиқат. Ёруғлик ва зулмат эса бир-бирисиз яшай олмайди. Зулмат ва зулм бор жойда ёруғликнинг қиймати билинарди.

❤66👍19⚡4🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨Хайрли тун!✨🌙
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!

❤5🥰1
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
🌹 Ассалому алайкум
❄️🌹ва раҳматуллоҳи
❄️🌹ва барокатуҳ.
💐ШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БУЛСИН АЗИЗЛАРИМ💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ ❄️❄️❄️
🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...
🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, Ин ша Аллоҳ!!!🤲

❤3🤔1
#Қарғалар_маҳкамаси
89-қисм
Сўнги пайтларда нафақат пойтахт балки барча вилоят ва шаҳарларда ҳатто чекка қишлоқларда ҳам урф бўлган йиғин бор. Исми фарқли номлансада мақсад бир дийдор кўришиб мароқли вақт ўтказиш. Авваллари кўпроқ эркаклар йиғилиб чойхонада ўтиришган бўлса, ҳозир гап, ўтириш номи билан аёллар ҳам жуда фаол бу ишни юритмоқда.
Аммо аввалдан ўзгармаган бошқа анъана бу корпаратив йиғинлар. Унда маълум бир корхона ва ташкилот ходимлари ўзаро ҳордиқ чиқариш баҳонасида яна ишни гаплашадиган давраларга айтиларди.
Келган ресторанимиз ўзининг шинам ва ҳашамати билан ажралиб турарди. Фирдавснинг таклифини рад эта олмас эдим. Айниқса, қарғалар маҳкамси деган гуруҳи ҳақида айтгандан сўнг.
Уни эшик олдида қолдириб ўзим юқорига чиққанимда, ишқилиб Зебо опа билан гаплашиб қолмасин деб умид қилдим. Деразамдан қараганимда Фирдавс машинасига ўтирган ва телефонда гаплашарди. Менинг эса тинмай телефоним жирингларди. Қўнғироқ қилганни тахмин қилиш қийин эмасдир?
Гўшакни мажбур кўтардим. Чунки жавоб бермасам, ҳозир ортимдан уйга келишдан ҳам тоймасди. Мақсадга яна бир қадам яқин бораётган еримда Юсуфни деб йўлимдан воз кеча олмас эдим. Гарчи бундан сўнгра Юсуф билан шерик эдик. Ва қўнғироқ иш билан боғлиқ деб умид қилган бўлар эдим.
“Алло!”,-деб телефонни баланд овозга қўйиб ўзим устимга кийим излаётган эдим.
“Олифтамиз кетмаганига қараганда, таклифини қабул қилдинг демак?”,-деган норози равишда гапира бошлади.
“Шунчаки бир банкет”,-дедим қўлимга олган костюм юпкамни ўзимга тутиб ойнага қара эдим.
“Банкет ишхонаси билан эмасми, сени нега таклиф қиляпти?”,-деб дўқ қиларди.
“Буни ким сифатида сўраётганингга қараб жавоб бераман”,-дедим жиддий туриб.
“Зумрад!!!”
“Менга ишдан ташқари дўқ уришга ёки буйруқ беришга ҳатто қарорларимни муҳокама қилишга ҳаққинг йўқ”,-деб дона –дона қилиб гапирдим.
“Бирор баҳона топ! Ва мени ҳам у банкетга чақир”,-деб буйруқ берди.
Жаҳлдан кулгим келди.
“Мен сени қандай олдираман у банкетга? Ким дейман масалан?Акам деб таништирайми?”,-деб кесатишга мени мажбур қиларди.
“Акаларинг етарлича эмасми? Менда ҳам сингл бор худога шукур. Сен яхшиси севганим деб таништир”,-деди овози менга нозлангандек туюларди.
“Бу телефонни сендан бошқа яна бировлар тингламайдими?!”,-деб уни огоҳлантирганимда

❤57🔥16👍3
#Қарғалар_маҳкамаси
90-қисм

“Мендан бошқа ҳеч ким текширмайди хавотир олма”,-деб ким билади рост айтди ёки ёлғон. Ишда ҳамманинг оғзига сақич бўлиш ниятим йўқ. Нодира билган бўлсада, бировга айтишига кўзим етмайди.Чунки ҳамманинг ақлига Юсуф билан бир ўтмишимиз борлигини нега бошқаларга ошкор қилсин?
Гапни чўзишдан фойда йўқ.
“Ёпиқ гуруҳидагилар билан йиғиламиз деди.Қарғларни бориб кўрмасам бўлмайди”,- деганимда, оғзини тўлдириб сўкинганини эшитдим ва юзим буришди.
“Ўзи айтдими?”,-деб жаҳл билан сўради.
“Қарғалар маҳкамаси деб ном қўйилган гуруҳида ҳамма ҳуқуқшунослар деди”,-деб Юсуфга тушунтириб беришга ҳаракат қилардим.
Аммо у мени эшитмас эди.
“Аниқ орамизда сотқин бор. Биз канални топдик. У сенга канал хақида гапирди.Ҳеч қаерга кетмайсан Зумрад!”,-деб баттар асабийлашди.
Юсуфнинг гаплари қулоғимга кирар экан бироз аввал мени қасдан туртиб юборган велосипедни эсладим.
“Зумрад эшитдингми?!”,-деб такрорларди.
“Бунча одам ичида менга бир нарса қилишмаса керак?”,-деб вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилар эдим.
“У сени нима иш қилишингни билади.Билмаса менинг исмим Юсуф эмас!”
Юсуф қанча ҳаракат қилмасин барибир у банкетга келдим. Ўз-ўзимдан яна баҳона топиб уйда қола олмасдим. Уйда қолсам, бу қарғаларни кўролмас эдим. Балки ҳаммаси шунчаки тасодифдир? Юсуфнинг жаҳли чиқишини бир кўздан кечириш лозим. Бир ходимдан хавотир олгани учунми шунча гап, ёки... рашк қилиши ҳақидаги фикр мени оғир нафас олишга ундади.
Максимал даражада тез тайёрланиб уйдан чиққанимда, подезда мени Зебо опа қарши олди.
“Йўл бўллсин Зумрадхон? Ясаниб қаерга?”
Доимгидек гапирган Зебо опа кунда-кун менга бошқача туюлаётганди. Ўзимни ўсмир қиздек ҳис эта бошладим. Ота-онам ҳам мени ёш қизлигимда бунчалик тергамаган эди.
“Ишхонадагилар билан ўтиришимиз бор эди”,-деб ташқарига шошдим.
“Эҳтиёт бўлинг Зумрадхон. Бемахалда юрманг унақа. Подездларимиз кодли бўлсада, ортингиздан индамай биров кузатиб келмасин”,-деб мен кутмаган гапни айтганда унга қарашим ўзгарди. Зебо опа хушёр аёл эди. Дарров фаҳмлаб гапини тузатди.
“Интернетда кўрдим.Подездларга бегоналар кириб эшикларни тортиб кўришяпти экан. Ёки бировнинг кетидан кузатиб киришгани ҳам бор.

❤57👍10🔥4🤔1
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
91-қисм
Одамлар камера қўйган экан эшигини устига. Яқинда янги қурилган уйларни бирида бўлган иш. Бечора ёш аёл лифтдан чиққан. Кетидан биров худди юқори қаватга чиқандек бўлиб аёл эшикни очиши билан унинг кетидан кириб роса нарсасини олиб кетибди. Аёл бечора шунча бақирсада биров эшитмаган-э? Пичоқлаб қочибди ярамас. Эҳтиёт бўлиш керак”,-деб интернетда кўрган нарсасини гапирди.
Зебо опа менга кунимиздаги ҳодисани гапириар экан, менинг хаёлим Чарос яшаган даврга кетди. Чароснинг ҳам ортидан биров кузатиб келган бўлиши мумкинми?
“Хавотир олманг! Яхши қолинг”,-деб тез юриб кўчага чиқдим.
Фирдавс мени кўриб ҳайдовчи еридан қаддини тиклади. Атрофга қарашга қўрқдим. Юсуф пайдо бўлмасидан машинага миниб олдим. Талабалик давримизда мени ҳар нарсадан қизғанган ҳатто курсдошларим билан бирор ерга боришимга тўсқинлик қилган бир одам эди. Юсуфнинг гаплари ёки мен рашк деб ўйлаётган ҳаракатларини деб ишдан чалғимаслигим керак.
Уйдан чиқмасдан аввал бошлиқ қўнғироқ қилиб хавотир олмаслигимни ва телефонимни доим ёнимда тутишимни тайинлади.
Йўлга тушганимида Фирдавсни ён кўз билан кузата бошладим. Жуда сокин ва вазмин одамга ўхшарди. Агар Юсуф айтгандек бўлса ва мен ҳақимда билса, уни суриштирганимни билса,шунақа сокин бўла олар эдими?
“Чарос...”,-деб гап бошлаган эдим
“Бугун яхши нарсалардан гаплашайлик. Синглимнинг қотилини топиш муҳим. Фақат бугун бироз Фирдавс бўлиб яшамоқчиман. Чарос ҳам ўқишларни битириб балки у ҳам шундай давраларни кўриши мумкин эди. У менинг синглим ва даъвоси юритиш акалик бурчим. Фақат бугун ўзим учун бир нарсалар қилмоқчиман”,-деб кўзларимга маъноли қаради. Ичимдан бир овоз *тинг Зумрад дерди.
“Узр! Чароснинг иши шунчалик миямни банд қилганидан ҳатто мен ҳам ўз ҳаётимни унутдим тўғри“,-дедим яна эгизак буржим бош кўтарган эди.
Бир ёним Фирдавсга умуман ишонмаса, мутлақо уни тушунишга уронган бошқа томоним ҳам чиқарди.
“Борадиган еримизда ҳаммаси хушчақчақ ва яхши одамлар уларнинг кайфиятига мослашиб олишим қийин бўларди агар.... сиз бўлмаганигизда”,-деди жилмайиб.
“Ҳаммаси яхши таниш ва қадрдонингизми?”,-деганимда кулди.
“Жуда! Биз адлий адвокатлардан бироз фарқ қиламиз.

❤53👍12🔥7👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Излайман десангиз, заҳмат зиёда,
Ҳар қадамда қайғу, юрсак пиёда,
Ташвишларга тўла дайру - дунёда,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!
✍Ўлмасбек Самарқандий
🎙Толибжон Исроилов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар қадамда қайғу, юрсак пиёда,
Ташвишларга тўла дайру - дунёда,
Кулишни унутиб қўймадингизми?!
✍Ўлмасбек Самарқандий
🎙Толибжон Исроилов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏3❤1
#Қарғалар_маҳкамаси
92-қисм
"Биз адлий адвокатлардан бироз фарқ қиламиз. Жиноятлар, безориликлар эмас бизнинг ишимиз. Бизнинг иш, қайси шартнома қонунга тўғри келади. Истеъмолчи ҳуқуқига зарар етмайдими? Қайси корхона билан шерикчиликда ишланилса, ҳақ- ҳуқуқ тарафи нима бўлади? Бизни ишимиз шу.”
“Хавфли одамлар билан ишимиз йўқ денг”,-деб кўзларига қарадим.
Ичимдаги Пуаро, Холмс билан тил бириктиргандек эди гўё.
У ҳам нигоҳларини мендан узмади. Фақат йўлга қараши керак бўлгани учун мажбур олдинга бурди бошини.
“Агар пулдорлар хавфли кишилар саналмаса, унда бизнинг ишда хавф йўқ, тўғри.”
“Гуруҳимиз бор дедингиз. Исми ҳам ғалати экан, ким қўйган у исмни?”,-деб қизиққан еримга мавзуни буришга ҳаракат қилдим.
“Қарғалар маҳкамасими?”,-деб тиржайди.
“Ҳм, жуда ғалати исм экан?”,-деб ўзимни содда тутмоқчи бўлдим.
“Биз бир бюрода ишни бошлаганимизда, адлияда ишлайдиган бошқа адвокат танишларимиз ўзига “Бургут ини“ деган бир гуруҳ очишган экан. Буни бир танишимиз айтиб қолди. Ҳар хил каналлар ва гуруҳлар кўплигидан ўзлари адашмаслик учун бир неча киши шунақа гуруҳ очишган экан. Бошида кулгили туйилсада, биз бир неча киши шунга ўхшаш ном қидирдик. Ёшлигимдан уйимизда қарға ҳайкалчалари бор эди. Аслида фил ва яна шунга ўхшаш фигуралар ҳам бўлсада, қарға ҳайкали эътиборимни тортиб, дадамдан у ҳайкал маъносини сўраган эдим. Дадам шунақа мистик нарсаларга қизиқарди шекилли. Доим бир ҳайвон ҳайкали ёки бошқа шаклини топиб юрарди. Баъзи уйларда бўлади-ю, кийик калласи, ёки айиқнинг мумиёланган бир нарсалари.Хуллас дадам қизиқарди шунақаларга” ,-деб машинани катта йўлдан буриб олди.
“Қарғалар ҳақидаги гапларга мен ҳам қизиқдим. Қолган ҳайвонлар менга сал ваҳималироқ келди. Дадангиз овчиликни яхши кўрар эдими?”
Кулди.
“Жуда қизиқарди. Ҳафталаб чўлларга кетарди. Овчиликка қизиқиш ҳам бир касаллик экан. Броконьерлик бошқа нарса. Улар овлаган ўлжасини сотарди. Лекин дадам овни яхши кўрарди. Соатлаб, баъзан кунлаб ўлжасини пойлаб, қимирламай нишонини тўғрилаб кутарди. Завқини билмадим-у, лекин ўзига ўхшаган ўртоқлари ҳам бор эди”,-деб кулди.
“Қизиқ нарса экан бунақа қизиқиш?”

👍46❤22🔥5👏3