📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.4K subscribers
6.35K photos
2.05K videos
44 files
13.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️‍🔥
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!

Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
#Қарғалар_маҳкамаси

70-қисм


Ахборот ва информация тизимида- биринчи саҳифа бу- ижтимоий ва сиёсий янгиликлар бўлса, иккинчи саҳифа бу шоу-бизнесс янгиликлари, учинчи саҳифа эса, қонунбузарликларни ёритадиган саҳифалар эди.

Истар- истамас учинчи саҳифадан аввал олдинги иккитага ҳам кўз тушиб қоларди. Бой одамнинг хотинлари талашгани майли, бир олим одамнинг ҳам боши шу дард билан ёнганини кўриб ачиниб кетдим.


Бугунги барча тўплаган маълумотларимни иш компьютеримга ёзиб, сақлаб қўйдим.Фирдавсга айтмаган бўлсамда эртага тушликгача вақтим борлигидан унинг эски яшаган маҳалласига ўтиб келадиган бўлдим.

🐦‍⬛️


“Мен у пайтларда маҳалла раиси эмас эдим. Рахматли, Қурбонали ака ўтиб кетди. Лекин ўша бинода яшайдиган ҳали ҳам эски уй эгалари бор. Истасангиз бирга бориб келамиз”,-деб менга ёрдам беришни таклиф қилди, Фотиҳ ака.

Махсус хизматда йиғилиш тушдан кейин эди. Мен эса пайтдан фойдаланиб Чароснинг оиласи яшаган маҳаллага келдим.Ишим қулайроқ битиши учун терговчи формасини кийдим.


Ўйлайманки, бу маъмурият қулоғига етиб бормайди ва менга катта муаммолар туғдирмайди. Шаҳар марказида жойлашган қатор кўп қаватли бинолар 60 йиллардан сўнг қурилган. Бундан ўн уч йил олдингни бинолар бир - бирига жуда яқин жойлашганди. Тергов расмларда кўрган ерларимнинг ўзгаришига сабаб, ёнларига яна биноларнинг қурилгани эди.


“Эски домком бор Тёта Нина. Анча қариб қолган лекин ақли жойида ҳали ҳам”

“Эски қўшнилар бўлса ҳам яхши бўларди”,-дедим Фотиҳ акага қараб.

Мен атрофни кузатиб уйларнинг жойлашуви ва биноларнинг кириш- чиқиш ерларини қарар эканман, эски домком оёғи сингани учун унинг уйига чиқадиган бўлдик. Ҳатто бир-икки қўшнини ҳам ўша ерга чақирдик. Бизнинг халқимиз аслида гапиришни жуда яхши кўрадиган халқ. Фақат формали бир кишини кўришса, оғзидан гап чиқиши қийин. Аввалига бу уч кампир мени роса сўроққа тутди. Кейин секин аста тиллари очилди.

“Бу Гулбаҳор ўзи сал ғалати эди-я қўшни? Бировга аралашмасди. Қачон қарама маникюр педикюрда ёки салонларда юрарди. Бечора қизи ўзи катта бўлди ҳисоб”,-деди исмини айтмай шунчаки опоқи дейишимни истаб, шахсий маълумотларини сир тутган аёл. Унга қараб шериги ҳам ранг олди. У ўзига хола деб мурожаат қилишимга рухсат берди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
56🔥14👍9👏4🏆2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар ва аёлларнинг ухлашдан олдинги фарқи😅


Аёллар яхши тушунади
🤣🤦‍♀

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ASSA 💃💃💃🕺🕺🕺

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

71-қисм

“Нимадан қўрқасизлар. Бор гапни айтингларда?”,-деб русча гапирди Нина деган аёл.

“Айтяпмизку, подожди-э”,-деб опоқи унга жавоб қайтарди.

“Ўша кунни бир эслайлик. Бешинчи июнь бўлган. Биламан ҳамма кун ҳам, бунча йилда эсда турмаслиги мумкин. Лекин ҳар куни ҳам маҳаллада қотиллик бўлавермайди. Балки ёдингиздадир”,-деб сўрадим.

“Ёдимизда бўлмайдими? Ҳаво жуда иссиқ эди. Соат тўрт- бешгача биров кўчага чиқмасди. Мен ўша куни мураббо ёпаётган эдим. Менинг ошхонамни ойнасидан бу бино жуда яхши кўринади. Деразам очиқ, иссиқдан уй ҳам қайнаган эди”,-деб гап бошлади хола.

“Бирор шубҳали нарса кўрдингизми?”,-дедим қизиқиб.

“Мен аслида кўрдим, қизим. Қотилни кўрдим”,-деганида ҳаяжонланиб кетдим.

“Милицияга хабар бермадингизми?”,-деб сўрадим шошиб.

“Эй, чего ты несёш?(Эй, нималар вайсаяпсан?)”,-деб Нина деган кампир уни тўхтатди.

“Мен айта қолай. Хуллас қотилни кўрмабди ҳеч ким. Бу қўшни, Гулбаҳорнинг ошхонасида бир эркак кишининг юрганини кўрган. Биз қиз бечорани топишганидан кейин анча вақт қўшнилар бу ҳодисани ўз орамизда гапириб юрдик. Бинолар яқин бўлгани билан, ҳар бино олдида ва ортида катта рус дарахтлар бор. Улардан бошини кўрмаган лекин эркак гавдасини кўрган шуни айтаяпти”,-деди опоқи.

“Вой, бир мен кўрган эмасман. Менинг тепамда талаба қизлар турарди. Ўша куни бир қиз ўқишга кетмаган ва у ҳам дераза олдида дарс қилдим деганди. У ҳам кўрган нима бўлганини”

Бу гапларни эшитиб ичимда бир умид пайдо бўлди.

“Наҳотки ҳеч бирингиз милицияга мурожаат қилиб, кўрган билганингизни айтмадингиз?”,-дедим ҳафсалам пир бўлиб.

Бу кампирлар майли эди. У пайтлар қарши бинода яшаган талаба қизни қаердан топар эдим.

“Биз айтдик лекин аниқ далил топишолмагани учун шунчаки айтилган бўлиб қолди. Кейин қўрқдик қизим. Бола - чақамиз бор эди бизнинг ҳам. Кундуз вақти уйга бемалол кириб бир ёш қизни ўлдириб қочган одам, бизни осонгина ўлдириб қўярди қизим”

“Талаба қизчи?”

Одатда талабалар кўпроқ эркин фикрлайдиган бўларди. Тергов қоғозларида у қиз гувоҳлиги ҳақида маълумот йўқ. Демак у ҳам қўрқиб гувоҳлик бермаган.



Давоми бор.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3424🔥6❤‍🔥3🕊1
#Қарғалар_маҳкамаси

72-қисм

“У қиз бечорани, акаси бу ерлардан кўчириб кетди. Ҳатто ижарада турган ҳамма қизни оиласи, қизларини бу ердан кўчирганди”,-деди хола гапимга жавоб берар экан.

“Қаерлик экани ёдингизда йўқми?”,-деб бир умид сўрадим.

Чунки у қиз агар кўрган нарсасини эслай олса, бу катта бурилиш бўлар эди.

“Қизим билан ўртоқ бўлишганди. Инглиз тилини тугатиб, вилоятида турмушга чиқди. Лекин ҳозир пойтахтда яшайди. Ўқув марказида дарс беради. Яқинда қизим, невараларимни ўша ўқув марказига ёздирди. Бироз узоқ бўлса-да, ўртоғим сал нархини келишритди икки болага, деганди”

“Ҳали эрта эмасми ўргилай сал катта бўлса бўлмайдими?”,-деб гапга аралашди опоқи.

“Ну вот найдите эту девушку? (Топинглар шу қизни)”,-деб ақлимдаги гапти айтди Нина.

“Эрта эмас. Одамлар боғча ёшидан чет тилларни ўргатишяпти-ю. Ўн бир ёш кичик эмас ўргилай”,-деб хола опоқига жавоб қайтарди.

“Хола, қизингизга айтиб, шу қизни топсак”,-деганимда

“Мен қизим билан гаплашаман.Менга рақамингни қолдир қизим ўзим сенга қўнғироқ қиламан”,-деб сўз берди.

“Бу оила қанақа оила эди ўзи? Душмани ёки хусуматли бирортаси бор эдими? Ҳеч эшитган эдингизми?”

“Йўқ, унисини билмаймиз. Лекин эр-хотин жуда кўп жанжал қиларди”,-деди опоқи бошини қимирлатиб.

“У оиланиир ўғли ҳам бор экан. У ҳақида нима дея оласизлар?” ,-дедим Фирдавс ҳақида маълумот олмоқчи бўлиб.

“Он был эгоистом (Худбин бола эди)”,-деди Нина энсасини қотириб.

“Да,да! Точно!”,-деб тасдиқлади қолган икки аёл
Фирдавс ҳақида бундай гаплар эшитаман деб ўйламаган эдим.

Худбин Юсуф эди мен учун. Фирдавс ҳақидаги гаплар унчалик таъсир қилмади.

“Он всегда обежал бедную девочку. Постаянние драки были у них. (У доим бечора қизни хафа қиларди. Уйларида ҳам доимий жанжал бор эди)”,-деб Нина хабар берди.

Уларни диққат билан эшитиб ҳар гапини ёдимда тутсамда ёнимдаги дафтарга ёзиб олаётган эдим.

“Чароснинг ўзи қандай қиз эди? Йигитлар билан гаплашар эдими?”,-деб сўрадим, чунки жиноятда бир нафратланиш изи бор.

Сабаб ҳар нарса бўлиши мумкин ва мен бир терговчи сифатида ҳамма эҳтимолни билишим керак эди.

“Яхши қиз эди. Ҳеч ёмонлигини кўрмадик”,-деди опоқи.

“Йигити ҳам йўқ эди. Ўқишга бориб- келиб юрган қиз эди”,-деди хола опоқини тасдиқлаб.

“Было у неё парней. (Йигитлари бор эди)”,-деб ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди Нина.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4232🔥15🏆3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Хайрли тун қадрдоним...⭐️

🌙Аллоҳни берган куни ҳам
ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган
бўлсангиз, эртанги кун зое
кетмасин!

🌙Барчамиз бу дунёга
ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо
қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз
бесамар бўлмасин...

🌙Сизларни Аллоҳ учун яхши
кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам
олинг!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️❄️🔤❄️❄️🔤❄️❄️❄️❄️

❄️ Aссалому алайкум.

💥БУГУН  11❄️❄️❄️ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН❄️🍀

🌹Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🌹Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин..

❄️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
❄️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
6🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥32👍1
#Қарғалар_маҳкамаси

73-қисм

“Было у неё парней. (Йигитлари бор эди)”,-деб ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди Нина.

Икки аёл унга қовоқ уйиб боқарди. Чунки бизнинг динимизда ўлганинг ортидан ёмон гапирилмас эди. Аммо бу ерда бир жиноят содир бўлган ва уни фош этиш учун ҳамма нарсани билишимиз керак.

“Она любила флиртовать. Ну такая, наивная была. Ещё очень хорошо понимала, какая у неё было внешность. (Нозланишни яхши кўрарди. Содда эди. Яна ҳуснининг фарқига ҳам борарди.)”

“А вы видели её с кем то в те времена? (Сиз ўша пайтлар уни бирор киши билан кўрган эдингизми?)

“Да, пару раз. Парень такой был молодой тоже, рыжий немного, ну ещё кудрявый. (Ҳа,бир неча бор кўрган эдим. Сарғиш ва сочи жингалак бир ёш йигит билан)”,-деганда ўйланиб қолдим.

“А рыжий это более к красному близко или блондин?(Сарғиш деганинг нимага кўпроқ тортарди, қизилгами ёки сариққа?)

“Красный!(Қизил!)”,-деганида тезда телефонимдан бир расм кўрсатдим.

“Похож на этого?”(Ўхшайдими мана бунга?)”,-деганимда расмга синчковлик билан қаради.

“Чем-то похож. Но здесь этот парень немножко взрословатый.(Ўхшаб кетади.Фақат бу йигит сал ёши катта)”,-деди расмдаги кишини кўрсатиб.

Чароснинг жинояти борган сари қизиқ томонга тус ола бошлади. Маҳалла раисига раҳмат айтиб, йўлга отландим. Холага рақамимни бериб келдим.

Ўша пайтдаги талаба қизнинг исми Нодира бўлган экан. Уни бир амаллаб топишим керак.Холадан ҳеч бўлмаса, ўқув марказининг исмини ва қайси даҳада эканини аниқлаб беришини сўрадим.

Ўзим эса бу чигалликлар орасида бир ипнинг учини қидираётган эдим. Аммо тўғри учи бўлиши керак. Чунки эҳтимол кўп, бироқ сабаб битта бўлиши лозим.
🐦‍⬛️

Махсус хизматлар биносига етиб келганимда, Юсуфни кўришни истамасамда кўзим унинг устида тўхтади. Нодира билан қуюқ суҳбатда эди. Ўн беш дақиқада йиғилиш бошланиши керак. Бугун катта бошлиқ ва Нўъмон Бурханович ҳам бу йиғилишда қатнашар эди.

“Пуллар асосан криптовалюта шаклида юкланар экан. Молиявий томон тозалигининг сабаби шунда”,-деди Қодир рапорт берар экан.

“Биз эса шу- "Қарғалар маҳкамаси" каналини суриштирдик. Канал ёпиқ. Менимча каналнинг ундай номланишининг сабаби, у ердаги обуначиларнинг деярли барчаси ҳуқуқшунос бўлиши”,-деди киберхавсизликдаги йигитлардан бири.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4729🔥7🥰3❤‍🔥2👏1
#Қарғалар_маҳкамаси

74-қисм

“Жасади топилган Хуршид Пардаев ҳам тарих факултетини тамомлаган. Бизга исми берилган Фирдавс Турғунов билан яқин дўст бўлган. Аммо уларнинг дўстлиги фақат тарих ёки ҳуқуқ учун очилган гуруҳ эмас. Уларни бирлаштирган нарса, бу наркотиклар. Агар тахминимиз тўғри бўлса, биз қидирган тўданинг энг катта молиявий таянчи, бу гиёҳвандлик моддалари. Фирдавс Турғунов кўпгина бизнес одамларининг адвокати. Ҳатто у ёпиқ каналдагиларнинг кўпи шу ишда ва ҳаммаси тадбиркорлар билан ишлайди. Фикримча, у тадбиркорлар четдан мол олиб киради.”

“Ва бу моллар орасида наркотиклар олиб кирилади”,-деб Нодира Юсуфнинг гапини якунлади.


Ҳамма жим, бошлиқдан бир жавоб кутарди. Юсуфнинг юзида мағрурлик бор эди. Чунки деярли калаванинг учини топган эди. Энг асосийси эса менга, учрашган одаминг бир наркоман демоқчи. Мен Юсуфни шунчалар яхши танир ва ёд олган эдимки, унинг юзидаги миллиметрлик ифодадан нима демоқчи эканини билардим. Шунинг учун мен Пуаро хоним, у эса Холмс эди.

“Яхши,демак бизга келган разведка бўш эмас. Сиздан истагим, бу айтган барча маълумотларни ёзма ҳамда қилган таҳлил ва хулосангизни ҳам ёзма шартда менга топшириш”,-деди бошлиқ ҳаммага қараб.

“Сенда-чи, Зумрад? Сенга берилган вазифада нима янгилик?”,-деб Нўъмон Бурханович менга юзланди.

“Мен Фирдавс Турғунов билан учрашганимда унинг тадбиркорлар билан бўлган суҳбатларига гувоҳ бўлдим.
Ҳақиқатдан ҳам суҳбатларнинг ҳаммаси чет элдан мол олиб кириш мавзусида эди.Ҳатто у менинг олдимда сал ноқулай бўлганини сездим”,-деган эдим Юсуф орага отилди яна.

“Фирдавс Турғунов билан биз ишлаймиз энди. Ортиқча учрашувга ҳожат йўқ!”,-деб ўзича ақл ўргатаётган эди.

“Юсуф тўғри айтяпти, чунки иш масштаби ва хавфи каттара бошлади”,-деди бошлиқ.

“Хуршид Пардаев ўлими, юрак хуружи дейилган. Аммо катта эҳтимол наркотик сабаб ёки шунчаки кераксиз бир ходим сифатида тозаланди”,-деб ўзини кўрсатиш навбати Нодирага келган эди.

Булар худди тил бириктириб мени йўқ санашга онт ичгандек ҳаракат қилаётган эди. Мен ҳам суриштирув олиб борган эдим.Фирдавсни мен олдинроқ топдим. Буларга қўйса, балки ҳали ҳам излаб юрган бўлишар эди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
40👍17🔥8👏2
#Қарғалар_маҳкамаси

75-қисм

“Ҳаққингни вақтида олишни билмасанг, энг ҳақли ерда ҳам ҳақсиз бўлиб кўринасан”
,- деган эди раҳматли отам.

Ўрнимдан туриб телефонимнинг блютусини катта экранга уладим. Шошиб тайёрлаган рапортимни расм слайдлари шаклида кўрсата бошладим.

“Менга Хуршид Пардаевнинг шубҳали ўлимини суриштириш берилганида, гуруҳ раҳбаримиз ёрдами билан Хуршиданинг бир укол ёки гиёҳванд модда билан ўлганини тахмин қилдик”,-деб гап бошладим ва экранда Хуршиднинг мурдаси туширилган расмда, Юсуф менга кўрсатган ерини ишора қилиб кўрсатдим.

Юсуфнинг исмини айтмаган бўлсамда, ҳеч бўлмаса бировнинг меҳнатига ҳурматим борлигини кўрсатдим ва уни гап орасида эътироф қилиб ўтдим.

“Қўлимизда фақат шубҳали ўлим ҳодисаси бор эди. Ҳеч қандай Фирдавс Турғунов ёки "Қарғалар маҳкамаси" деган ёпиқ канал ҳақида хабар йўқ эди.”

Ҳамма мени диққат билан тингларди.Юсуф қўлини ўз атрофида ўтказиб кўзини узмай мени кузатарди. Унга кўзим тушиб, талабалик даврим ёдимга тушди. Худди шундай дарсларни соатлаб муҳокама қилар эдик. Мен гапирар эдим, у эшитар эди. Ҳатто менга,
Мен прокурор бўламан, сен адвокат бўл.Сен билан беллашиш завқи бошқа, Пуаро хоним”
,-дер эди.

Унинг ҳозирги қарашларида эски, бир пайтлар мен билан фахрланган, аммо беллашмаган Юсуфни кўрдим. Ҳозир худди у айтганидек ҳолатда эдик. Аммо фахрланиш эмас, беллашиш бор эди нигоҳларида.
Рақобатнинг тўлқини, эски туйғуларимни гижгижларди.


“Хуршиднинг ўлими ҳақида ҳеч кимнинг бир фикри йўқ экан. Унинг сўнгги қўнғироқларидаги кодли ва жумбоқли суҳбатнинг кетига тушдим. Ва у жумбоқли сўзлар бизни, Фирдавс Турғунов оиласига чиқарди. Оила оддий кўринса-да, бир жиноят ишланиб қизларини йўқотишган эди. Чарос Турғунованинг ўлим сабабини аниқлаш учун аввал шахсий таҳлил, кейин тергов олиб боришга тўғри келди. Балкида услубим хато эди, аммо тўғри нишон олган эдим. Мен Чарос Турғунованинг уйига борганда, Фирдавс деган одамнинг исмини ҳали ҳеч биримиз билмас эдик. Токи у менинг ташрифимдан хабар топиб, мен билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилганга қадар. Тан оламан, сўрамай иш қилдим. Ўзбошимчалик қилдим.Фақат айрим ҳолатларда қоғозбозлик ишлари ишимизни қилишга тўсиқ бўлади. Ва жазо берилишини билсамда, мен яна бир иш қилдим. Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим.”

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
50👍16🔥13❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ ТИТРОҚЛАРИ...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ НИМА ?

Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир.

Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир.

Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди.

Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди.

Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак.

Бахт — уни излаганларга эмас, Аллохга таваккал қилинганларга келади.


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4👏2
#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

76-қисм

"Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим”,-деганимда Юсуф суяниб ўтирган еридан гавдасини тиклади.

Нодира мийиғида куларди. Қолганлар гапимнинг давоми қаерга боришини кутарди.


“Маҳаллада ҳали ҳам бу оилани яхши эслашади.Ҳатто ўша мудҳиш куни қарши деразадан Чаросни кўрганлар бор”,-деганимда Юсуф орага кирди.


“Чарос Турғунованинг ўлими ҳақидаги тергов иши, бизнинг ишимиз эмас”,-деб эътироз билдирди.
Мен унга қарадим, аслида ёлғиз ўзим иш қилганимга жаҳли чиққан эди. Айтдим-ку, танийман уни ва унга бу ишим ёқмади.


“Юсуф тўғри айтяпти.Бизнинг ишимизга алоқаси йўқ”,-деб бошлиқ ҳам Юсуф томон бўлди.

“Алоқаси бор- йўқлигини аниқлаш учун Чарос Турғунованинг қотилини топишимиз керак”,-дедим бир гапда туриб.

“Зумрад! Бу ер тергов бўлими эмас”,-деб гапга кирди Нўъмон Бурханович.

“Тўғри, йўқ. Лекин сиз шубҳаланаётган Фирдавс Турғунов Хуршиднинг ўлими сабаб бўлиб, ётган еридан чиқмади. Синглисининг ўлими ҳақида суриштирганимда чиқди. Ва кўриб турубман-ки, бунга ўзига яраша сабаби бор.”

“Бу билан нима демоқчисан?”,-деб бесабрлик қиларди бошлиқ.

“Бугун маҳаллага борганимда, Чарос Турғунованинг ўша пайтларда гаплашиб юрган бир йигити борлигини билдим. Оила бу масалада жуда қаттиққўл бўлгани тергов хужжатларидан ҳам маълум. Аммо қўшнилар, Чарос Турғунованинг сарғиш, қизилга яқин ва сочи жингалак, яъни қўнғироқсоч бир йигит билан гаплашиб юрганини айтди”,-деганимда ҳамма бор диққати билан менга қарарди.

“Ва у йигит, акасининг ўртоғи, Хуршид Пардаев эканидан шубҳа қилмоқдаман. Эслатиб ўтай, Фирдавс Туғунов синглисинг жинояти баҳонасида ўзини ойдинликка чиқарди”,-деб экранга Хуршид Пардаевнинг профиль расмларидан, унинг кулиб турган ва юзи аниқ кўринган расмини кўрсатдим.

Хуршид деган одам қизилга яқин сариқ ва сочлари қўнғироқдек жингалак эди.


Ҳамма бир муддат расмга қараб турди. Кибердаги, молиядаги ҳамда терроризм бўлими юзларида қойил деган ифода ўқисамда,бизнинг икки аналитикнинг дами ичига тушган эди. Бошлиқ ва Нўъмон Бурханович ўзаро алоҳида муҳокама қила бошлади.

Ёнимда шеригим йўқ, энг қийин иш менга берилган бўлса-да, рапортимда ҳамма нарсани тайёрлаб келтирган эдим.

“Баракалла,Зумрад! Сен билан фахрланаман”,-деди Нўъмон Бурханович.

“Қулоқсизлигингни инобатга олмаса, яхши тергов бўлибди”,-деб бошлиқ ҳам мени мақтаб қўйди.

Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
57👍18🔥3👏3❤‍🔥1
#Қарғалар_маҳкамаси

77-қисм

“Унда бу иш бизнинг ишимизнинг бир парчаси экан. У ҳужжатларни олиб, биз давом эттирамиз”,-деб Юсуф яна қарши чиқди.

Унинг дарди маълум. Мени Фирдавс деган одамдан узоқ тутиш.

“Юсуф! Бу ишни Зумрад ёлғиз ўзи эплаб, шу нуқтага келтириб туташтирди. Сен Зумрад билан бир гуруҳ бўл. Нодира қизимиз эса терроризмга ёрдам берсин”,-деб бошлиқ энг бўлмағур вазифани икки эски юрак зобитларига топширди.


Нодира қарши чиққан овоз чиқарса-да, Юсуф худди мақсадига эришган бировдек менга маъноли қарарди.

Сиз денг,ўткир қараш. Мен ”Қўлимга тушдингми” қараши дей.


🐦‍⬛️


Режаларинг ва орзуларинг кўприкнинг бир учида турса, бошқа учида чеккан изтиробинг ва аламинг турар эди. Юрагим ерида тинмай типирчилар, ақлим исён қилар, юз ифодам эса, берилган топшириққа бутунлай қарши чиққанди. Юсуф билан бирга ишлаш дегани, емсиз қўйилган қопқонга тушиш дегани.

Қисқа муддат ичидаги ютуқларни нишонлаш учун ҳамма бирга овқатлангани кетдик. Миллий таомлар пиширадиган бу маконга бегоналар келмас экан. Жамил бўлсайди, бу ерни Русалка деб атаган бўларди.


Икки қиз бир бурчакда, қолган ҳамма ёйилиб ўтирган даврада овқатлар ва газаклар буюртма берилди. Менга ёқмаган томони, дастурхонга бир шиша спиртли ичимлик келгани бўлди.

Йиғилишдан чиқиб бу ерга келгунча Юсуф билан кўз-кўзга келишни истамадим. Шунга, нигоҳларим ундан бошқа ҳар ерда кезарди.

Дастурхон даврасида сиёсатдан тортиб, кундалик мавзулар ҳақида қизғин суҳбат борарди.


“Қани олинг, Юсуф ака”,-деб унга бир пиёлада ароқ узатилди.


Ўзи икки кун аввал ўлгудек ичиб ариқларга йиқилгани етмагандек, яна ичикиликни оғзига олишини қаранг?

Чидолмай унга қарадим.Ростан ичадими деб кузата бошладим. Ким- кимни азоблайди ўйинини бошлатгандек эди гўё. Унга сузилган ичимликни олди ва секин юқорига кўтариб оғиз масофасига яқинлаштирди. Аммо орамизда кўз жанги бошланди.

Худди бир кинонинг оғир ва секин саҳналари суратга олиняптида, икки душман бир-бирига ўқ узишдан аввал қаттиқ тайёргарлик кўраётганга ўхшарди.
Мен учун мангуликдек туйилган вақтдан сўнг, ичкисини қайтиб столга қўйди.
Ҳеч нима демади. Ёнидагилар ҳам бошқа индамади. Ўзи ҳам қайтиб мен томонга қарамади.


Қизғин суҳбат ва таомланиш ўз ниҳоясига етиб, ҳамма уй –уйига кетадиган бўлди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
57🔥12👍6😁3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аммажон"🥰🌸

Атиргулни ҳушлайсиз,
Меҳрингизни тўшайсиз.
Суюклигим аммажон
Сиз бобомга ўхшайсиз.

Кўзларингиз қародир,
Жонга ўтлар  солодир.
Чиройлигим аммажон
Поччам ишқдан яродир.

Гуллардек  очинг чирой
Ҳавас қилар  тўлин  ой,
Гўзал  гулим  аммажон
Ўзим сиздан ўргилой.

Қародир дона холиз,
Бахт эрур бизга бориз.
Меҳрибоним аммажон
Соғ бўлсин тан-у жониз.


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.....КАЙФИЯТ.......🤍🤍🤍

Яхши кайфият кун давомида хамрохингиз бўлсин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁41
#Қарғалар_маҳкамаси


78-қисм

“Йигитлар, ким дори олмаган бўлса, қизларни уйига ташлаб қўйсин. Кечликка таксида юришмасин”,-деди Нўъмон Бурханович.

Дори деб атагани ичимликни деярли ҳаммаси олганидан, машинаси бор фақат Юсуф ва Қодир қолган эди.

“Қодир, сизнинг йўлингиз Зумрад томонда, сиз Зумрадни ташлаб ўтинг. Юсуф Мирзаевич билан йўлимиз бир. Биз ҳам бир пасда етиб оламиз”,-деб доҳиёна фикр берди Нодира.

Ихтиёрсиз Юсуфнинг юзига қарадим. У эса эшик олдида қўйилган ахлат челагига тамакисининг кукунини тушуриш билан овора бўлди. Ичимдан бир ҳис Нодирага рад берсин, майли мени олиб бормасин, лекин уни ҳам олиб кетмасин дерди.
Қодир эса менга юзланди.

“Юринг, машинам бу томонда “,-деб менга йўл кўрсатди.
Индамай унинг ортидан юра бошладим.

Улар ортда қолди. Аслида ортда қолган менинг юрагим бўлди. Аммо бир нарсани тушундим. Мен мана шундай ҳолатга тушиб, секин –аста уни ичимда ўлдирар эдим демак.
Бажарган ишимнинг ва эришган ютуқларимнинг хурсандчилиги бўзимда қатор бўлиб тизилганди. Бу кунлар ҳам ўтишини билардим.

Ҳозир шунчаки эски яранинг ери қонади холос. Албатта бу ярамга ҳам малҳам топиларди. Вақтида унинг юзига айта олмаган туйғуларим барқ урмоқда, деб қабул қилишим лозим эди.
Ҳозир ҳис этаётган ҳар ҳиссим, шунчаки алданган бир қизнинг алами.




Машина шаҳарнинг катта кўчаларида юрар экан, ойнадан ташқаридаги ранг-баранг чироқларни томоша қила бошладим.
Худди уларга узоқ термулсам, ичимдаги зулмат, ёруғликка алмашадигандек эди. Ҳаёт ёруғликка қанчалар муҳтож эканини ўшанда англадим. Инсонлар туйғуларида бир муаммо бор эди-ки, дунёда бунча зулм, бунча ўлимлар ва урушлар бор.


Қотил изидан қувиб, аслида ўз келажагимнинг қотили бўлаётганимни фарқига бормаган эканман.Секин –аста йўқ бўлаётганимни, бир туйғуга асир тушганимни билмабман. Неча ўлим ҳодисаси билан боғлиқ жиноий иш қўлимдан ўтди.
Эрига жаҳл қилиб ўзига ўт қўйганни, ўзига ва болаларига зарар берганини кўриб “Арзидими жонингдан кечишга “,-деб неча бор жасад расмларига қараб гапирдим.

Лекин бу ишлар унчалик осон эмас экан-ки, ўзим бир деганда ўтмишдаги ярамнинг устини ёпа олмаяпман. Бошқага гапириш, маслаҳат бериш нақадар осон экан, Зумрад. Дардини тотмаган жафосининг таъмини билмас экан.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
63🔥18👍10❤‍🔥8
Эрим билан ажрашкандан кейин узоқ вақт давомида ҳеч ким билан ишқий муносабатда бўлмадим
⁃Бир куни танишув сайтларида бир йигит билан сухбатлашиб қолдим негадир у менга расмларини ташамади аммо ёзишмалар орқали мен унга ошиқ бўлиб қолдим
⁃Орадан бир неча ҳафта ўтди унинг таклифи билан биз кўришишга қарор қилдик мен жуда хурсанд эдим ҳаёлимда янги бахт топкан эдим
⁃Ишдан чиқдим айтилган манзил бўйича паркга бордим ва скамейкада ўз бахтимни кута бошладм айтилган вақтдан 10 дақиқа ўтди ҳеч ким келмади мен яна кутишга қарор қилдим узоқдан исмими айтиб бир эркак келди уни кўришим билан кайфиятим тушиб кетди чунки
...давоми16+👇
7