📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.3K subscribers
6.36K photos
2.08K videos
44 files
13.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Қарғалар_маҳкамаси


42-қисм         


“Алло! Салом,мен келдим”,-дедим овозимни содда оҳангда тутишга ҳаракат қилиб.

“Мен ҳам сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. Бироз кеч қоламан.Илтимос мени кута оласизми?”,-деди муойимлик билан.

“Албатта, мен шу ерда, ойна олдида ўтираман”,-деб гўшакни қўйдим.

Официант йигитдан бир стакан сув сўраб, ўзим айтилган ерга ўтирдим. Ҳаяжондан бўлса керак қўлларим ичи терлашни бошлади. Кўп ўтмай телефоним жиринглади. Рақами кўринмаганидан махсус хизматдан бўлса керак дея гўшакни кўтардим. Ва адашмаган эдим.

Ҳаяжонланмаслигимни, атрофда биздан кўпчилик борлигини айтишди.

“Бир дақиқа”,-деб бошқа овоз гапира бошлади. Мен у овозни яхши танир эдим.

“Менга, эрим бор деб бегона эркак олдига ясаниб боришлар –ҳа? Пуаролик ўйининг тугасин кейин гаплашамиз сен билан....”

Яна бир нарсалар деётган эди, фақат мен охиригача эшитмай гўшакни қўйдим. Чунки унинг овози асабимни ўйнатиши аниқ.
Ва мен асабийлашсам хато қилардим. Дудуқланардим.

“Зумрад!”,-деган овоз ортимдан эшитилганда у томонга қарадим.

Эгнида костюм- шим кийган,қўлида хужжатлар сумкасига ўхшаган сумкаси бор, қадди қомати келишган ва энг кўп рахматли Чаросга ўхшган кўзларидан танидим Фирдавс деган одамни.

“Хуш келибсиз! Мен Зумрадман”,-дедим унга қўл чўзиб.

“Фирдавс, мамнун бўлдим”,-деб у ҳам қўл чўзди.

Костюми енгидан кўринган билагига кўзим тушди. Ҳадиксираб турган Зумрад кетиб, ўрнига Пуаро хоним келганди. Қаршимда турган одамнинг юз тузилиши, соч ранги, юзидаги белгили чизиқлар ва қанча майда хол ёки доғ бўлса кўз хотирам ҳаммасини тезда ёзиб олди.

“Онам таърифлаган-да, гўзал ва бир аспирант учун жуда ёш экансиз”,-деди табассум билан.

Тактика бир –Илтифот

Тактика икки –Сокинлик ва кўз тўқнашуви.

Унинг ҳар гапи ва ҳаракатини миям криминал таҳлил қилаётган эди.

Бошимни эгиб, “Рахмат, онангизни ўзлари ҳам жуда латофатли аёл эканлар”,-дедим уялгандек бўлиб.

“Дунёда хунук аёлни ўзи йўқ, ҳамма ўзича мафтункор”,-деди жиддий лекин мулойим оҳангда.

“Шундай. Ўтган куни қўқисдан уйингизга бориб, онангизни бироз безовта қилдим”,-дедим яна яхши қиз ролини ўйнашда давом этиб.

“Ҳеч қиси йўқ. Балки бу бир режадир?”,-деди кўзларимга қараб.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥3926👍8🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chidaydi demang...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4😢3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Энг чиройли гулимсиз Она....

Дуодасиз доим эрта-кеч,
Ғубори йўқ дилимсиз Она...
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она...

Атиргулга парволарим йўқ,
Қизғалдоққа наволарим йўқ,
Мехрингиздай даволарим йўқ,
Энг чиройли гулимсиз Она...

Эъзозлигим жаннат ифорим,
Сиз бор ётга тушмайди зорим,
Бойлигимсиз оҳ беғуборим,
Энг чиройли гулимсиз Она...

Юзингизда зиёлар жамдир,
Сал кўрмасан кўзларим намдир,
Сизга минг йил хизматим камдир,
Энг чиройли гулимсиз Она....

Мен чўкаман қаршингизда тиз,
Азиз менга сиз босган ҳар из,
Дунёдаги энг яхшиси сиз,
Энг чиройли гулимсиз Она...

Дуодасиз доим эрта-кеч,
Ғубори йўқ дилимсиз Она...
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥31😢1
#Қарғалар_маҳкамаси


43-қисм         


“Илоҳий режа. Нотўғри тушунманг. Онам исмингизни ва ўқиётган ерингизни эслаб қолган экан. Танишлардан илтимос қилиб сиз ҳақингизда бироз суриштирдим. Ёки касб касалим тутиб учрашадиган одам ҳақида маълумот йиғдим дейлик. Оилали эмаслигингизни билиб тақдирни режасими дедим”

Гаплари юзимдаги ифоднанинг ўзгаришига сабаб бўлди. У буни сезди лекин индмади. Ўзимни тез йиғиб олишимга бир неча дақиқа етди. Официант келиб ичишга буюртмаларимизни олди. Ишим деди. Касбини сўрасам бир хато қилмаган бўламан.

“Ишим дедингиз? Учрашадиган ҳаммани шунақа суриштирасизми?”,-деганимда кулди.


“Ҳамкасб саналамиз. Мен адвокатман. Бир ҳуқуқ бюросида ишлайман. Сиз ишлайдиган кафедрада танишларим бор.Ҳаммани ҳам суриштирмайман чунки ҳамма ҳам уйимгача келиб синглимнинг жиноятини сўраб- суриштирмайди”,-деди кўзларимга қараб.

“Демак сиз ҳам юридик йўналишни битирган экансиз. Қайси университетда ўқидингиз?”,-деганимда.

“Воҳада ўқидим. Пойтахтга балим етмаганди. Супер контракт билан воҳадаги давлат университетида ҳуқуқшунослик факультетида ўқидим”

“Тушунарли. Қаерда ўқиганни нима аҳмаияти бор. Натижа муҳим эмасми? Мана сиз адвокат бўлибсиз. Мен эса дарс бериб юрибман”,-дедим худди унга ҳавас қилгандек гапириб.

“Билмингиз ва иқтидорингизни танишларим мақтади",-деди яна илтифот қила бошлади


“Кам бўлишмасин. Яқинда асперантура тугади.Энди доктарантурага ҳаракат қилмоқчи эдим. Фақат биласиз бизни соҳада изланиш ва исботли мақоллар деган нарса жуда кўп талаб қилинади. Архивда ишлаган устозларим, синглингиз- марҳуманинг жиноий иши, бир- икки йилда ёпилишини ва қотили ҳали ҳанус топилмаганини айтишганди. Мен бўлажак терговчиларга дарс бераман ва бу жиноий иш мен учун бир имконият ва бошқалар учун ўрнак дарс иши бўлади деб ўйлаган эдим. Онангизга айтганимдек. Қотили топилмаган ишда аслида ҳамма ўзича бир нималар дейди. Мен бегона гап сўзларни эмас айнан оила аъзолари билан гаплашиб кейин илмий ишимга бу ҳақида материал тайёрлаб киргизмоқчи бўлдим”

Гапалраримни диққат билан тинглади.Юзидаги ифода юмшади.

“Энг тўғрисини қилибсиз. Биз йиллар давомида ҳар хил инсонлар ва ҳар хил вазиятларга дуч келдик. Кимлар биздан қотилни исмини айтаман деб қанча пуллар олди. Қанча киши ўзига “очко” йиғиш учун ишни олиб кейин ярим йўлда ташлаб кетди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
61👏12🥰9🔥6👍4🤔1
#Қарғалар_маҳкамаси

44-қисм         


"Мен ўзим шу ишни ичида бўла туриб, бир натижага боролмай қолдим. Балкида сиз билан бирга бу ишни уддасидан чиқармиз, нима дейсиз?”

Гаплари самимий туйилди. Йиллаб мавҳумликда яшаш қанчалар оғир, айниқса она учун. Қотил топилиб энг оғир жазо берилсада, янада у онанинг кўнгли совумаса керак.

“Жиноий иш адвокатимисиз?”,-деб сўраганимда официант ичимликларимизни келтирганди.

“Қаерда? Супер контрактда ўқиганимдан маълум бўлиши керак.Мен молиявий ҳуқуқда кўпроқ иш олиб бораман. Хўжалик судлари менинг жойим, олий судлар эмас”,-деганида суперконтракт масласини уялмай айтишига кулдим.

“Аммо сиздек бир устозим бўлсайди, бугун бошқа жойларда бўлардим,балким.”

Кетма-кет илтифотларидан ўзимни ноқулай ҳис эта бошладим.Юзимда яна сохта табассум ерини, уятли ва ноқулайлик белгилари олди.

“Ўқийман деган одамга ҳеч қачон вақт кеч эмас”,-дедим унинг юзига қараб.

“Мени ўқишим бир гап бўлар. Сизга қандай ёрдам бера оламан?”,-деди менга ишонч бермоқчи бўлгандек.

“Марҳума синглингизнинг фожиали ўлимининг ҳужжатларини архивдан олдим ва биласизми.....мақола ёзишдан аввал уни танишни.....энг муҳими эса, унинг қотилини топишни ва кўзларига қараб бир савол беришни истардим.”

Гапларимдан таъсирландими билмадим, лекин ўзим айтган гапимдан ўзим туйғуландим.

“Чарос ҳам сизни таниса жуда хурсанд бўларди”,-деди кўзларимга қараб.

Ўшанда кўзининг рангини қуюқ асал рангига ўхшатдим.

“Савол?”,-деганида бир он шошиб қолдим.

“Савол?”,-деб гапини қайтрадим.

“Қотилини топганимда, кўзига қараб савол берардим дедингиз. Шуни назарда тутдим?”

Юзимда аччиқ табассум пайдо бўлди.

“Сиз қотил эмассиз-ку? Уни қотилни топган куним айтаман”,-дедим.

Кулди.

Бошини эгиб тасдиқлади.

“Унда сизга ёрдам беришга тайёрман”,-деб қўлини узатди келишув учун.

“Хурсанд бўламан”,-деб мен ҳам унга қўлимни чўздим.

Кафтининг иссиқлиги этимни жимирлатди. Касби адвокат бўлсада, одамнинг нигоҳлари худди ким десам, исми балки ёши катталарга кўпроқ таниш бўлган Кашпировский деган одамга ўхшатдим.

Ҳужжатли фильмлар кўришни жуда яхши кўрардим. Сеанслар олиб бориб кўплаб инсонларни даволаганини иддао қилган одамдек, қарашлари чуқур ва маъноли эди. Ақлим қаерларга олиб кетмади.

Балки бир Пуарони Кашпировский даволар эди?

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
60👍15🔥7🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yana kimda shunaqa 😁😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yilning eng yaxshi xonandasi ❤️❤️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
10
#Қарғалар_маҳкамаси


45-қисм         


Кўпроқ Чарос ва болалиги ҳақида гапириб берган одам билан вақт қандай ўтганини билмай қолдим. Фирдавснинг суҳбати қизиқарли, аммо менинг ишимга ярайдиган бирор маълумот йўқ эди. Махсус хизматни қизиқтирган ҳеч қандай маълумот сезмадим гапларида.


“Сиз билан яна тез орада кўришишни умид қилиб қоламан”,-деб яна бир неча илтифотли сўзлар билан хайрлашиб, у машинасига, мен эса бошқа томонга қараб юрдим.


Ортимдан кўриб қолиши мумкинлигини инобатга олиб, оддий йўлимда давом этдим. Ён кўчага бурилганимда махсус хизмат машинаси мени кутиб турарди. Гуруҳимиз ва бошлиғимиз билан йиғилишимиз бор эди.Тезда машинага миниб йўлга отландик. Бино ичига кириб боргунча, ичимда ғалати ҳислар бор эди. Чароснинг соф болалик хотиралари мени ўз таъсири доирасига олган кўринади. Энг кўп Фирдавснинг бир гапи қулоғимдан кетмади:
“Оила қурганда,муносабатлар худди олди - сотдига ўхшаб қолар экан. Мен ва Чарос ота-онам муносабатида бир бартердек нарса эдик. Онам тинмай дадамга, қара, бу болалар худди сен. Сенга ўхшайди,сенга сенинг нусхаларингни туғиб бердим. Энди менга хиёнат қилма, мени бошқага алмашма,дегандек туюларди. Аммо дадам барибир ташлаб кетди. Мен керак бўлсам, сенга нусхаларим ҳам етади, дегандек қилганди”,-деган гапи менга бошқача таъсир қилган эди.


🐦‍⬛️

“Молиявий томондан тоза. Ҳеч қандай шубҳали ҳаракат йўқ.”

“Иш ва шахсий танишларни текширдим, у ердан ҳам ҳеч нима чиқмади”,-деди гуруҳимиздаги йигитлар рапорт берар экан.

“Демак, шунчаки янглишибмиз. Бу бизни яна ортга, бошлаган нуқтамизга қайтаради”,-деди бошлиқ ўйчан ифода билан.

Юсуф қўлида ҳамкасбларимиз тайёрлаган ҳужжатларга қарарди. Нодира эса унинг пинжиғида. Иккаласини бир ерда кўриш юрагимга оғир келаётган эди.

“Мен Чарос Турғунованинг жиноий ишини суриштиришда давом этмоқчиман. Тергов ҳудуди мен ишлаган ерда бўлмаса-да, бир уриниб кўрмоқчиман. Эътиборимни тортган баъзи кичик, лекин муҳим деб бўладиган нарсалар бор”,-дедим бошлиққа қараб.

Бошлиқ аввал ўйланиб қолди, кейин эса,

“Бошқа ҳудуд тергови бўлса, унга ўзингча аралаша олмайсан. Лекин шу илмий иш баҳонасида шахсий суриштирув олиб боришинг мумкин. Фақат огоҳлантирай, бу сенга ҳеч қандай ҳақ -ҳуқуқ бермайди. Агар бирор бир далил ёки ҳужжатга янгилик киритсангда, уни даъво қилишга ҳаққинг бўлмайди”,-деб мени огоҳлантирди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
66👏5👍4🔥4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolalik qay darajada oʼzgardi.....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2😢1
Ҳайрли кеч!

Ҳурматли каналимиз обуначилари ҳамда каналимизни зимдан кузатувчилари!

Омонат дунёда омонмисиз?!

Каналимиз орқали мен билан ёнма туриб мени қўллаб қувватлаб турганликларингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Аллоҳ барчангизни умрингизни зиёда қилсин!
Яхши инсонларим борингизга шукур!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥105
#Қарғалар_маҳкамаси


Бонус!

46-қисм         


"Фақат огоҳлантирай бу сенга ҳеч қандай ҳақ- ҳуқуқ бермайди. Агар бирор бир далил ёки хужжатга янгилик киритсангда уни даъво қилишга ҳаққинг бўлмайди”,-деб мени огоҳлантирди.


“Ўз уйида куппа-кундуз вақти вахшийларча ўлдирилган бир қизнинг ҳаққини шундай қолдиргим келмаяпти. Оддий ўғирлик бўлсайди аллақачон бу иш ёпиларди. Шунча йилда қанча прокурор ва терговчи алмашган бўлса, ҳеч бири бу жиноий ишни шунчаки тасодифий бир ўлим деб топмаган”,-дедим ақлимдагини тилимга келтириб.

“Шунча терговчи қила олмаган ишни, сен нега бўйингга оляпсан унда?”,-деб орага Юсуф кирди.

“Балки бир хиёнат бордир орада. Яқининг хиёнати. Шуни исботламоқчидирман”,-деб юзига қарамай жавоб бердим.

Мавзу Чарос эмас айтган гапларим унга тегиздириб айтган эдим аслида.

“Бўлди, ҳамма ишига қайтсин. Зумрад бу илмий мақола ишинг асосий вазифанга халақит қилмаслиги керак, биласан-а?”,-деб менга яна огоҳлантириш берди бошлиқ.

“Бермайди. Ишдан ташқари пайтда шуғулланман у билан”,-деган эдим.


“Эшитдик келишувингни”,-деди Юсуф паст овозда.

Уни кимлар эшитди билмадим лекин мен аниқ эшитдим. Бошлиқ йиғилишни тугатгач, хонадан чиқиб кетди. Мен эса киберхавсизликдаги йигитларга юзландим.

“Тезда телефонимдан махфий эшитиш программангизни ўчиринг”,-деб буйруқ бердим.

Чунки Фирдавс деган одамга мени номимдан смс ёзган иқтидорли ҳаккерларимиз телефонимга прослушка қўйишиб, Юсуф гуруҳ раҳбаримизга ҳамма суҳбатимни эшиттирган эди.

“Зайниддин, айтганини қил!”,-деб Юсуф буйруқ берди.

Гарчи бу оҳанги менга у хоҳлаганда яна телефонимга ўрната олишини билдирсада, эртагаёқ бунга чора топишим кераклигини билардим.

Киберхавсизликдаги йигитларнинг ўзаро гапларига гувоҳ бўлган эдим бир марта. Бир куни бир ёпиқ телеграм каналида бир киши “Бизни кузатишяпти, ҳар нарсани ёзманглар”,-деб шерикларини огоҳлантирган экан.

Кибердаги йигитларнинг ҳазиллашгиси келиб, ёпиқ каналга қуйдаги хабарни жўнатишибди.

“Бемлол гаплашаверинглар бошқа ишимиз йўқми сизни кузатишдан бошқа” дейишган экан.

Шу билан у каналда бошқа бир нуқта ҳам ёзилмабди.
Кибердаги болаларга ишонсамда Юсуфга ишонмас эдим. Куннинг чарчоғини яна илиқ душ ва бугун эрталаб Зебо опанинг эшитган қўшигини топиб, ўша қўшиқ сўзларига мазза қилиш билан якун топган эди.


Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37🥰16🔥63👍3
#Қарғалар_маҳкамаси

47-қисм


“Маҳаллада кимни тўйи бўляпти?”

“Билмадим она. Бирортаси тўй қилаётгандирда?”,-дедим деразадан бошини чиқариб, ташқаридан келаётган карнай- сурнай овозини кузатиб турган онамга.

Икки кун бўлди онам ва акам келишганига. Бағрим яна тўлиб қолган эди. Ёлғиз яшаш мен учун мажбурий бир ҳолатга айланган бўлсада, тез –тез келиб турадиган меҳмонлардан бошим кўкка етарди.

“Сизлар қандай қўшнисизлар? Буларни уйида савзи тўғраш, қозон қўрқиттилар бўлмайдими? Қўшнилар чиқиб қарашмайдими?”,-деб бечора содда онам шаҳарликларнинг яшаш тарзига ҳайрон қолар эди.

“Она! Бу ерда ҳамма ишни пул бердириб қилади. Ҳеч ким ҳеч кимни безовта қилмайди”,-деб акам баландроқ овозда онамга вазиятни тушунтирмоқчи бўлди.

Онам деразадан гавдасини ичкарига олиб, акамга ғалати қаради.

“Нега бақирасан? Мен сенга қулоғи оғир эдимми, болам?”,-деб бироз хафа ҳам бўлди.

Қаричиликда бўлиб туради, деди шифокорлар. Онамни келган куни шифокорга олиб бордик. Қулоғига камера билан кириб, ичини кўрди. Пардаси йиртилмаган,ичи тоза. Шунчаки ёш ўтган саин қулоғи яхши эшитмай қолиши мумкин экан. Акам молини сотиб, қўлига пул билан келибди. Онам яхши эшитмай қолган пайтлари кўнгли чўкишини ҳаммамиз пайқаб қолган эдик. Шунга ҳеч бўлмаса, апарат тақтирамиз деб олиб келганди. Лекин афсус, онам бунга кўнмади. Кеча акам қишлоқдошларининг олдига борганда, онам билан апарат ҳақида гаплашдим.

“Нега йўқ дейсиз,она?”,-деганимда қатъийлик билан керак эмас, деб туриб олди.

Сал кўпроқ қистаган эдим. Кўзи ёшга тўлди.

“Сен ўқиган қизсан, опангларга айтсам жанжал бўлиши мумкин. Аммо сен гапларимни тўғри тушунасан”,-деди.

“Нима бўлди она, тинчликми?”,-дедим хавотир олиб.

“Аканг менга апарат қўйдираман дейди-да, лекин кейин унинг тинчлиги бузилади мен биламан”,-деди хомуш бўлиб.

“Нега?”

“Мени эшитмайди деб, хотини олдимда қанча гапирди. Қари бўлса ,энди топганингни онангга едирасанми, деди?”,-бу гапларни эшитиб шок ҳолатга тушдим.

“Адашмадингизми она? Янгам сизга доим яхши гапириб юради-ку?”,-десам кўзидан ёш келди.

“Мен жим юраманда қизим. Биров олдида яхши гапиради. Ўзимиз бўлганда, ҳар ҳаракати ва гапи юрагимдан ўтиб кетади”,-деди бечора онам.

“Акакмга айтмайсизми,она? Менга айтмайсизми? Янгамга ўзим ҳаддини билдириб қўяр эдим”

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
66😢23👍5
Хайрли тун азизлар...
Ширин тушлар ҳамроҳ бўлсин... Эртанги тонгни яхши кутиб олиш насиб этсин барчамизга... Хонадонингизга файзу барокат тилаб қоламиз...
🌟Яхши дам олинглар... ♥️

Хайрли тун..
Эрта тонггача Аллоҳга омонатсизлар азизларим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️БУГУН 8-ДЕКАБРЬ. ЯНГИ ҲАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

❄️ Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

❄️ Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

❄️ Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

❄️Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

ДУШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Байрам

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси қабул қилинганига 33 йил тўлди..
Шу муносабат билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!

●• ●• ●• ●• ●•

Бизнинг конституция! 
Ҳар юракка бўлсин жо, 
Шундай озод Ватанда, 
Тинчлик сўнмасин асло. 
Спортми ё санъатми, 
Фан ё, маданятми, 
Жамлар маънавиятни, 
Бизнинг конституция! 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1
#Қарғалар_маҳкамаси

48-қисм

“Акамга айтмайсизми, она? Менга айтмайсизми? Янгамга ўзим ҳаддини билдириб қўяр эдим.”

“Қўй, индама! Мана яқинда келин олади. Менга қилган муомаласи ўзига қилинса, балки шунда мени тушунади”,-деди яна вазминлик билан.

“Онажон, сиз кетманг, шу ерда қолинг мен билан. Нима қиласиз қишлоқда?”,-дедим онамга ичиб ачиб.

“Эҳ, қизим у уйда отанг билан умрим ўтди. Мен бу шаҳарда тура олмайман. Бу ерда қўшни қўшнини танимаса, мен ҳамсояларим билан қанча борди- келди қиламан”,-деганда, тоғ этакларида одамлар янги уйлар қуришиб анча одамлар кўпайиб қолганини назарда тутаётганди.Аввалгидек одам оёғи етмас жойлар энди камайган.

Онам бечора муроса қилиб яшаб келаётган ҳаётига қараб, юрагим оғриди. Аёллар она бўлганда эъзозланади десам, парда ортида бунақаси ҳам учраб турар экан-да? Акам янгамнинг қилиқларини билмайди, сезмайди демак. Ёки билса ҳам, у ҳам неча йиллик рўзғорини бузгиси келмайдими? Ҳаёт нақадар заҳматли ва чигал муносабатлардан ташкил топганига яна бир бор амин бўлдим. Қиз бола бўлиб онамга ета олмаганимни ўшанда тушундим. Мен билан қолинг десам, қишлоғим деб туттирган онам ва акамни кузатиб ўзим шошиб ишга бордим.
🐦‍⬛️
Оилавий масалаларимдан чалғишни бир йўли, яна бошқа дардларга шўнғиш бўлди. Олдимда турган ҳужжатларда яна сомонликда игна қидиргандек бир далил қидираётган эдим. Ҳамма иши билан банд эди. Нўъмон Бурханович келганида ҳаммамиз унинг атрофида йиғилдик. Янги таълимотлар олиб қандай давом этишимиз ҳақида маслаҳатлар олдик.
Ҳаммаси одатий режа бўйича кетаётган эди, фақат Нўъмон Бурханович ҳамманинг олдида менга қараб, ”Кафедрага ҳар куни гуллар келишни бошлади. Биз аввалига адашишди деб ўйладик. Лекин гуллар устида сенинг номингни кўриб, ҳаммасини қабул қилдик. Кафедрага ўтганингда ҳаммасини олиб кет “,-деб менга ҳазил аралаш гапирди.

Мен шунча йил кафедрада ишлаб, фақат 8 мартда бир- икки ўқувчидан гул олган бўлсам, ҳеч бир сабабсиз менга гуллар келмас эди. Тахминим Фирдавс Турғунов жўнатган деса-да, бу одам телефон рақамимни билади. Бир оғиз жўнатган гулларининг хабарини билдирмас эдими? Нўъмон Бурхановичнинг гапларини эшитган ҳамкасбларим мийиғида кулиб, ишларида давом этишди. Бир киши мустасно.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
63👍20👏3🤔1
#Қарғалар_маҳкамаси

49-қисм

У билан охирги гаплашганимиздан бери умуман мулоқотдан йироқ туришга ҳаракат қилганим учун, менга ўзича жаҳл қилганини кўрсамда, индамай ўзимни худди у йўқдек тутишга ҳаракат қилардим. Албатта, қанча уддалаяпман- бу бошқа масала. Тезда телефонимга қарадим, ҳеч қандай хабар ёки қўнғироқ йўқ эди. Фирдавс деган киши ҳақида маълумотлар берилганда, унинг умуман уйлангани ҳақида қайднома йўқлигини айтишган эди. Маълумотлар деганда йилт этиб ёдимга тушди ва тўғри киберчи шерикларим ёнига бордим.

Экранда яна бир неча иловаларни очиб, текширув ўтказиб турган икки кишига қараб гапирдим.

“Сизларга телефонимдаги изларингизни ўчиринглар деган эдим. Лекин қилмаганга ўхшайсизлар. Энди шуни ҳам бошлиққа олиб чиқишим керакми?”,-деганимда биттаси гап нимада дегандек қараса, иккинчисини юзи қизарди.

Онамлар келганида бошқа телефон олишга қўлим етмаган эди. Етсада, сим картамга ҳам бирор нима қилишмаганига ҳеч ким кафолат бермас эди.

“Нима бўляпти, тинчликми?”,-деб Юсуф келди ортимдан.

Унга ўгирилмай яна бу икки киберчига юзландим.

“Тезда сўнгги ҳамма хабар ва қўнғироқларимни тиклаб ерига қўйинг! Бўлмаса, бошлиққа шикоят қиламан!”,-деб дўқ қилдим.

“Мен ҳеч нарса қилганим йўқ”,-деб ўзини оқлади биттаси.

“Нима бўляпти дедим?”,-деб яна Юсуф орага кирди.

Охири унга қайрилиб гапиришга мажбур бўлдим.
“Бахтимга тўсқинлик қилишяпти. Бировдан тўрт кўз билан хабар кутаётган эдим. Менга ёзганлари ёки қўнғироқ қилганлари негадир етиб келмаяпти. Энди хафа бўлиб турган эдим. Боя билсам менга гуллар жўнатиб ўзини эслатиб турган экан”,-деганимда жаҳлдан қизарган юзини кўрдим.
“Гулларни яхши кўришингни билмабман”,-деди кўзларимга қараб.
“Бировни эри мени нима яхши кўрганимни қаердан билсин?”,-деб секин гапирганимда баттар жаҳли чиқди.
Айби бор йигит бўлди дегандек қилиб, компьютерида бир нарса қилишни бошлаганда, у хонадан чиқдим. Юсуф ҳам ортимдан чиқди.
“Зумрад, гаплашиб олишимиз керак “,-деб ортимдан юрди.
“Гаплашадиган гап йўқ”,-дедим, сокинлигимни сақлаб туриш учун чуқур- чуқур нафас олардим.


“У олифтани кўриб, ўзингни тутишларинг ўзгарди. Икки жўнатган гулига учма”,-деб ўзича менга дўқ қила бошлади.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron
🔥4031👍13👏2🥰1
#Қарғалар_маҳкамаси

50-қисм


“У олифтани кўриб, ўзингни тутишларинг ўзгарди. Икки жўнатган гулига учма”,-деб ўзича менга дўқ қила бошлади.

Бу гаплардан сўнг ортимга ўгирилдим. Ожиз эмас эдим. Лекин уни қайта кўрган кунимдан бери ўзимни йўқотишни бошлаганимда, қанчалик кучсиз ва иродасиз эканимни билгандим. Ундан узоқ юришга шунча уринсамда, у буни аксини қилиш учун қўлидан келганини қилаётган эди.

Кўзим тўлди. Унинг бу ҳаракатларини ҳозир эмас, ўн икки йил олдин менга севаман деб юрагини очганида, ҳозиргидек қилиқлар қилса, осмонларга учишимни айтмоқчи бўлдим.

Фақат тилим айланмай қолди. Чунки унинг қаршисида шунчалик иродасиз бўлиб қолар эдим. Кўзларига қараганимда иккимизнинг ҳам қорачиқларида ҳаёт сўнгандек эди. Худди икки ўтмишдан келган кишилар бир-бирини танир эдида, бироқ гапи қовушмагандек турар эдик.


“Юсуф, илтимос! Ўтинаман.... қўй ҳаётимни изига қўйиб олай..”,-дедим унга ялинган ҳолатда.

“Шунча йил, мен йўқлигимда қўёлмабсан. Энди, мени кўриб буни эплай олишингга ишонасанми?”,-деди у ҳам паст овозда.

Атрофга қарадим. Ҳамма ўз иши билан банд, лекин биргина Нодирадан ташқари. Икки кўзи бизда ва бизда бир гап борлигини сезиб турган эди.

“Балки шу пайтгача лойиқ одамни кутгандирман. Лекин бу сен эмаслигинг аниқ. Тўғри сени ҳар кўрганимда азоб чекаман. Сени кўриб тез урган шу юрагимни еридан суғириб отгим келади. Йиллар аввал ажрашганинг орамизда ҳеч нарсани бошлатмайди. Мени алдаганингда эмас,сенга ҳаётда қайтиб ишонолмаслигимни билганимда азобланди шу кўнглим. Аммо... аммо сен менга ва ҳатто азобимга арзийдиган одам эмассан”,-деганимда кўзларини қисиб менга қараб турарди.

“Бир марта кўрган одаминг арзийдими?”,-деганида кулгим келди.

“Сени узоқ вақт таниган эдим-да, нима бўлди? Бу сафар яна алдансам, икки кунда таниганим алдасин.Шунинг учун хаёлимни, фикрларимни ва ишимни бузма. Мен бу ерларга таниш- билиш билан эмас, меҳнатим ва билимим билан келдим. Неча йиллик оила қура оладиган ҳаётимни қўлимдан олдинг. Сенсиз яшай олишни ўрганган еримда, мени бошқа қарорлар қабул қилишга мажбур қилма. Ҳамма ўз ҳаётида бахтли бўлсин”,-деганимда кўзини юмди.

Менга бошқа гапиришига рухсат бермай, жойимга бориб ўтирдим.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


#sulhidadavron

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
67👍19🔥12👏5❤‍🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men sizga shundayin oshiqman ona....❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча, ҳаммада бўлган бу ҳолат!

Ёшлигим эсимга тушиб кетди☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5🥰5