🐦⬛️3-қисм 🐦⬛️
"Сен тушунмайсан. Чунки у аёл террорист эмас. Ва бу иш бизга келди, сенинг терроризм билан кураш бўлимингга эмас" ,-деганимда кулди.
"Бўлди юр, шуни овқатланиб гаплашамиз. Оч қолдим. Хотиним аксига уйига кетганди. Эрталаб нонушта ҳам қилганим йўқ" ,-деди ҳали ҳам қорин дардини ўйлаб.
"Жамил, сенинг ҳам қизинг бор. Мана бу расмларга қара. Мен бу ваҳшийликни кўриб, томоғимдан бир нарса ўтар эдими?" ,-деганимда кўз учи билан расмларга қаради.
Юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай, менга қаради.
"Шунинг учун тергов бўлимига аёлларни камроқ олишгани маъқул. Сизлар ҳар кўрган нарсангиздан бундай таъсирлансангиз, оҳо, ҳаётингиз заҳар бўлди дегани", -деди жиддий туриб.
"Жамил, йўқол! Қорним оч эмас. Бу расмларни хотинингга жўнатсам, кўрамиз, неча ой уйда овқат емайсан. Терговда аёллар ишламасин эмиш. Ерда ҳам ишламасин унда! Нега мол-ҳолга қарайди нозик кучи билан? Чунки у жисмоний иш, шундайми? Ақлда эса бизлар товуқмиямиз. Сиз эркаклар биз бўлмасак бир пайпоғингизни топа олмайсиз. Кам сонли аёллар бу соҳада ишласакда, сиз "ақллилардан " яхши натижалар кўрсатганимиз рост!" ,-деб бор аламимни курсдошимдан олдим.
"Бўлди-э, кетдим. Сени ўйлаган аҳмоқ",-деб гапириб хонадан чиқди.
"Ўйламанг бизларни. Бизни ўз ҳолимизга қўйинглар",-деб ўз- ўзимга гапириб, яна ҳужжатларга шўнғиб кетдим.
Орадан қанча вақт ўтди билмадим. Фақат қоровулимиз Муҳаммадали тоға келиб қолмаганда, ҳали ҳам ўтирган бўлар эканман.
"Қизим, бугун шу ердамисиз?"
"Йўқ, тоға, чиқаман ҳозир",- деб компьютеримни ўчириб ўрнимдан турдим.
Жамил билан тушлик қилмаганимга айни шу дамда афсусландим. Чунки қорним очлигидан бошимга оғриқ кирган эди.
Майда-чуйда нарсаларимни олиб, аввал хонадан, кейин бинодан чиқдим. Ҳаво аллақачон қорайиб, бироз салқин тушган эди. Яхшиям иш еримга яқин бир ерда турар эдим. Шаҳарнинг шовқини ҳали ҳам давом этар экан, мен йўл юриб бинолар орасидан ўзим яшаган уй томонга юра бошладим.
Инсон танлаган касбидан бўлса керак, ҳар ташлаган қадамида шубҳа қилади. Ортимдан оёқ овози эшитилиши, мени орқага қайта-қайта қарашга мажбур қиларди. Ўз ҳолида юрган, ўрта ёшли одамни ўзимдан олдинга ўтказиб юбориш учун ерга чўкиб, оёқ кийимимни тўғрилагандек бўлдим.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤46🔥14
QIZ
• Otadan so‘rashibdi:
- Qiz yaxshimi, o‘g‘il?!
- Qiz! -, debdi ota, shosha-pisha.
- Nimaga?-, deyishibdi.
- Yoshligimda onam eng shirin taomlarni pishirib, oxirgi luqmasini ham mening og‘zimga qo‘yardi.
• Yesam ko‘zlari quvnardi. Keyin uylandim, ayolim shirin taomlar pishirib, menga beradi, yesam o‘zi yegandek xursand bo‘ladi.
• Qiz ko‘rdik, dasturxonda o‘tirsak qizim o‘zi yaxshi ko‘rgan yegulikni olib, menga yedirmoqchi bo‘ladi, yesam xursand bo‘ladi…
• Keyin o‘g‘il ko‘rdik, dasturxonda nimani yegim kelib, ko‘zim o‘shanga tushsa o‘g‘lim o‘shani mendan oldin shartta olib og‘ziga tiqadi…
• Mendan oldin ulgurganiga xursand bo‘ladi, yaramas…)
• Xullas qiz boshqacha-, dermish…
• Sizlarda ham shundaymi?!)
• Allohim!
• Qizi yo‘qqa qiz, o‘g‘li yo‘qqa o‘g‘il, farzandi yo‘qqa aralash farzandlar ato qil!
• Ulg‘ayishib ummatning ozod va baxtli kunlarini ham ko‘rishsin!
• Omin!

❤18🔥1
🐦⬛️4-қисм🐦⬛️
Одам ўтиб кетар экан, қулоғидаги телефонда гаплашаётган бўлса-да, анча пайт кўзини мендан узмай юриб, охири мендан олдинга ўтди.Ҳар хил маньяклар ва қотиллар ҳақидаги киноларни камроқ томоша қилишим керак эди. Хаёлимда минг хил савол ва эртанги куннинг режасини қилар эканман, подъезд эшиги олдига етганда, биринчи қаватдаги Зебо опа темир панжарасидан бошини чиқариб менга гап отди.
“Зумрад, синглим! Бугун ҳам иш кеч тугадими дейман? Эрталаб анча эрта кетгандингиз-а?”
Агар шу шаҳарда ярим аҳоли Зебо опага ўхшаб қизиқувчан бўлганида, бирор жиноят фош бўлмай қолмас эди.
“Ассалому алайкум! Сиз ҳам ўз постингизда ўтирибсиз. Борми бирор ножўя ҳаракат?”-дедим кесатиғ аралаш кулиб.
Зебо опа менинг гапларимдан хафа бўлмас эди. Қайта ундан бир нарсани сўрашим унга ёқарди. Ва ҳеч қайси ахборот базасида бўлмаган янгиликларни қаторлаб берарди.
“Бўлмай қоладими? Учинчи қаватдаги Вераника, студент йигитларни уйидан қувдирди”,-деб деразасига яхшироқ жойлашиб олди.
“Вера Кореяда эмас эдими? Қайтдими?”,-деганимни биламан,
“Ҳозир бундай чиқаман, это не уличний разговор”,-деб деразасини ёпди ва мен подъезд кодини териб ичкарига кирганимда, у аллақачон бошидаги рўмолини тузатиб эшигидан чиқди. Қўли билан елкамга уриб қўйиб,
“Тузикмисиз ўргилай!”-деди.
“Яхши, раҳмат, овора бўлиб чиқдингизда”,-деб яна кинояли гапирган эдим.
“Овораси борми”,-деб зиналардан юқорига қараб, гапирди.
Мен эса унга қарамай юқорига чиқа бошладим.
“Вера ўзи келгани йўқ. Лекин энди келар экан деб эшитдим. Маклер Миродилни жўнатиб бечора студент болаларни тез чиқазди. Уйини сотувга қўйганмиш”,-деб эринмай маълумот бера бошлади.
“Яхши бўлибди талабаларни кўчгани. Ҳамма шикоят қилаётган эди ўзи”,-деганимда юзимга бошқача қаради.
“Вой, бирданига чиқаргани инсофдан эмас-да, ўргилай. Бечора йигитлар қаердан топади бўш уй бир пасда. Ўқиш энди бошланган бўлса, булар уй қидирадими ёки ўқийдими?”
Жон куйдириб гапираётган аёлга қараб, ростанми дегандек қарадим.Чунки талабалардан энг кўп шикоят қилган ўзи. Энди эса, бундай гапириши ғалати.
“Вера қурмағур биттаси билан танишибди ўша Кореясида. У эркак бунинг уйи борлигини билиб, уйингни сот, шу ердан уй оламиз дебди. Бу хотинга сал етмайди. Бу уй унинг эридан қолган бўлса.Қизининг бўйи етган. Уни ҳам Кореяга олиб кетгани билан бир қайтса нима бўлади?

❤36👍13🔥7
Бонус💰
🐦⬛️5-қисм🐦⬛️
"Қизининг бўйи етган. Уни ҳам Кореяга олиб кетгани билан бир қайтса нима бўлади? Кўчада қоладими бечора қиз?”
Зебо опа жон куйдириб гапираётганлари ўзбек эмаслигини, уларнинг қадрияти сал бошқача эканлигини айтгим келди-ю, фақат жуда чарчаган эдим.
Тезроқ уйимга кириб бир пар нонимни еб, ухласам деган эдим. Фақат бу қизиқувчан аёл кетимдан уйимгача келиб, мен таклиф қилмасам ҳам уйга кириб олди.
“Зумрадхон, бир ўзингиз қўрқмайсизми бу уйда. Бирор талаба қизлардан ёки бозорда ишлайдиган аёллардан олсангиз, ҳар нима сизга ҳамроҳ бўларди”,-деб ўзи жойида турсада, кўзи атрофни кузатар эди.
Бироз аввал Зебо опадек одамлар кўпайса, фош этилмаган жиноят қолмайди деганмидим?
Ортиқча қизиқиш ҳам, жиноятга сабаб бўлишини унутган эканман.
“Зебо опа, мен бироз қистаниб қолдим. Рухсат берсангиз тез кирмасам бўлмайди”,-дедим ювиниш хонасини кўрсатдим ва ичимда, тезроқ кетақол энди, дея кута бошладим.
“Ҳа, майли сиз ҳам чарчаб келдингиз. Борай мен ҳам, муллакангиз қаерга кетдинг деб гапирмасин”,-деб эшикдан чиқди.
Хайрият деб эшикни ёпмоқчи бўлганимда,
“Шошманг! Зумрадхон, уйдагиларингиз келишса, ўша тоғ сариёғидан менга ҳам айтинг, пулини бераман”,-деб қолди.
“Яқинда келишади, албатта айтаман. Яхши дам олинг”,-деб ниҳоят эшикни ёпдим.
Жисмонан ҳеч бир ҳаракат қилмаган бўлсамда, миямга ўрнашиб олган саволлар, уларга қидирилган ечимлар, худди эртадан кечгача ер ағдарган одамга ўхшардим.
Бу касбни ўзим севиб танладим. Мактаб давридан тарих ва математика фанларини яхши кўриб ўзлаштириб келгандим. Устозларимнинг айтишича, зукко бир ўқувчи эдим. Буни йиллар ўтиб талабалик давримда ҳам билдим. Бир марта эшитган нарсамни қайтиб унутмас эдим. Бунинг сирини кўпчилик сўрар эди, аммо жавобини кексайган муштипар онам берган эди.
“Қизим, отанг раҳматли бирор марта шубҳали луқма едирмаган сизларга. Биз сизларни бой яшатмаган бўлсакда, ҳалол ўстирдик. Ҳалолликда кўп гап бор”,-деган эди.
Тоғли ҳудудларнинг уйлар масофаси бир - бирига анча узоқ бўлган диёрларда оддий чўпон Маматқулнинг саккизинчи, энг кенжа фарзанди бўлиб дунёга келган эдим. Ака-опаларим орасида неварали бўлганлар ҳам бор. Оилада бир мен ўқидим. Онамнинг таъбири билан айтганда, энг катта хатосини ҳам менда қилишган экан. Чунки ўқийман деб келган пойтахтдан қайтиб кета олмадим.
Давоми бор

❤45🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aёлингиз ўқитувчи бўлса!
Ҳаётингиз бахтга қурасиз,
Ширин ҳаёт завқин сурасиз.
Пишир-куйдир қилиб турасиз
Aёлингиз ўқиювчи бўлса!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаётингиз бахтга қурасиз,
Ширин ҳаёт завқин сурасиз.
Пишир-куйдир қилиб турасиз
Aёлингиз ўқиювчи бўлса!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🕊1
🐦⬛️6-қисм🐦⬛️
Ёшим ўттиз иккига етди.
Бундан кейин ҳам оила қуролмасам керак. Ўзимни тўлиқ ишимга берган эдим. Бировларга фойдали бўлишдан зиёда, адолат қарор топишини жуда истардим.
Оилада мендан бошқа ўқиган йўқ дегандим. Лекин ҳар бири ҳаёт мактабини ўқиган инсонлар эди. Бизнинг уйда қачон телевизор олинди аниқ эслай олмайман. Ҳатто тоғли ҳудудларда электр токи унча яхши етказиб берилмаганидан борлари ҳам ишламас эди.
Раҳматли отам чўпон эди. Болаларининг ҳаммаси мол - қўйни қандай бошқаришни яхши биларди. Ака-опаларим турмуш қургач, ота-онам қариб қолганди. Энг кичик акам Россияга ишлашга кетганда, мажбур отам ўрнига мен қўйларни тоққа қараб олиб кетар эдим. Онам қўлда тикилган халтачада нон ва газаклар солиб берар эди. Энг асосийси, китобларимни ўзим билан олиб кетардим. Ҳеч ким йўқ, сукунат ерда китоб ўқишнинг гашти бошқа албатта. Китобим тугаб қолса, отамга ёки акамларга айтиб, ойда бир туман марказига тушиб, эски сонли бўлсада, газеталарни йиғиб келтирар эдим.
Сабаби, ичида кроссвордлар бўлар эди. Акаларим унча эътиборли бўлмаса-да, отам эринмай фақат кроссворди бор газеталардан олиб келар эди. Инсон ёлғиз қолганда ўз ичида кўп гаплашар экан, ёки атрофдаги жонсиз нарсалар билан хаёл сураркан. Мен ўз ичимдан кўра атрофимдаги ўт-ўлан ва қурт- қумурсқалар билан гаплашиб, уларни кузатишни ёқтирар эдим. Атрофда бошқа одамлар бўлмаганидан кейин табиатни кузатиш мароқли эди. Масалан, булутларга қизиқар эдим.
Уларнинг шаклларидан ўзимча маъно чиқарардим. Ёки қуёш нури тушган кичик гулларнинг шакл ўзгартиришини кўп кузатганимдан, улғайганимда одамларга ортиқча меҳр берсанг, қандай шакл ўзгартириши мумкинлигини билдим.
Ёлғиз бўлганим учун узоқ-узоқларга қараб бақирар эдим. Ақлдан озганим учун эмас, овоз оҳангим қандай тўлқинда чиқишига қизиқардим. Ҳеч нарса топа олмасам, қўйлар ва эчкиларни кузатардим. Уларнинг рангини, шаклини, ҳатто характерларини жуда яхши ўрганиб олгандим.
Мен табиат ва ҳайвонот оламида бахтли эдим. Бошқа ҳаётларни фақат китоблардан ўқиб билган эдим. Яна оила қурган ака –опаларимдан эшитардим. Менинг соф ва қизиқарли оламимда ҳақиқий ҳаётнинг сояси, учинчи опамнинг ўлимидан кейин содир бўлган эди.

👍25❤16❤🔥5🤔1
🐦⬛️7-қисм🐦⬛️
Отам ва онам бизни яхши тарбиялаган эди, аммо ҳамма ҳам бундай тарбия бермас экан. Қўшни қишлоққа турмушга беришганида, опам энди ўн саккизга кирай деганди. Орамизда ҳусни энг гўзали ўша опам эди.
Афсус, ҳар гўзалнинг бахти гўзал бўлади дегани эмас экан. Эри уста эди. Сваркадан тортиб электр ишигача ўзи қила оларди. Қўли гул бўлсада, тили заҳар одам эди. Заҳар деганим чин маънода заҳар, чунки аямай топганини ичарди.Қизиқ бир ҳолат эди бу. Уста одам энди ичадида, деб ёнини олган эди қуда томон. Мен ёш эдим, балки ақлим олмас эди унча-мунча нарсани, фақат опамнинг уйга ҳамма ери калтакланиб келганини аниқ эслайман. Эри навбатдаги ичкиликдан сўнг нималарнидир баҳона қилиб қаттиқ дўппослаган эди. Отам раҳматли қайтиб жўнатмайман уйига деганида, опам ор қилиб уйига кетганди.
Чунки биз томонда нафақат онасига, балки ўзидан олдинги опаларининг турмушига қараб қизларга баҳо бичиларди. Опам бечора, кетида яна икки сингли борлигини ўйлаб, ажалига кетган эканини билмаган эканмиз. Қаҳратон қиш вақти, қоронғи тунда келди нохуш хабар. Қуда томон опамни ношукурчиликда айблади. Ёш эдим, тўлиқ мавзу нима эди, опам нега бу дунёдан кетди?
Ҳеч бирига жавоб топа олмадик. Оилада шаҳар кўрган кам, қонун билган эса деярли йўқ ҳисоб. Мактабда тўққизинчи синфда ўқир эдим ўшанда.
Ҳуқуқшунослик деган фан борлигини ва ундан ҳам фан олимпиадалари бўлишини ўшанда билдим. Туманимизда мактаблар орасида бир тадбир бўлди.
Ўша тадбирда менга судья ролини беришганди. Ёдимда, акамнинг костюмини икки ёнидан қўлда тикиб ўзимга жиддий судья кўриниши беришга ҳаракат қилган эдим. Ҳатто ўша пайтда сочим белимдан пастга тушарди. Уни худди катта аёллардек орқага ўратиб жиддий қиёфада чиққан эдим саҳнага. Бу мен учун туб бурилиш бўлган эди.
Дунё бор экан, яхши ва ёмон доим ёнма-ён юради. Худди кун ва тун каби. Баланд ва паст каби. Орамизда қабиҳлик қиладиганлар бор экан, адолат учун курашадиганлар бўлиши кераклигини ўшанда англаб етгандим. Биз ўша тадбирда фахрли иккинчи ўринни олиб қайтган эдик.
Қизиқ –а?
“Сиз қонунни биласизми?”-деган беллашувда, олдиндан гаплашиб қўйилган ҳакамлар томонидан бизнинг баллармиз пасайтирилиб, тумандаги бошқа мактабларнинг бирига берилган эди.

❤35👏17🤔4👍1
Yaxshiyam kanalda Zarina Saidova ismli obunachimiz bor ekanlar yoʼqsa kim koment yozardi 😕😕
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🐦⬛️8-қисм🐦⬛️
Бунга ҳатто залда ўтирган томошабинлар ҳам қаршилик билдирганди. Тўғри, тоғ этагидаги шароити унча яхши бўлмаган мактаб бўлсак-да, устозларимиз фидойи ва туманда энг кўп фан олимпиадасида ўқувчи чиқарган мактаб эдик. Конституцияни сувдек ёд олганимиз етмагандек, меҳнат ҳуқуқи, оила кодекси, жиноят кодексларини ҳам яхшилаб ўрганган эдик.
Ўшанда ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш мен учун орзу бўлди. У орзу мени олис пойтахтга етаклади. Отам бечора ўзи кела олмагани учун қўшни қишлоқдаги бир таниши билан мени пойтахтга жўнатганди.
Хасталиги ва қарилиги тобора авж олган раҳматли отам, мен учун ким билади неча қўйини сотиб у одамга берганди. Ўқишга кирганимни эшитиш унга афсус насиб қилмади. Тоғда болалиги ўтган қизнинг, асл тоғи отаси эканини ўшанда билдим. У билан бирга орзу ва истакларим ҳам кетгандек эди. Акаларим қўлига қараб қолиш бир дард бўлса, онамни ёлғиз қолдириш бошқа дард бўлганди.
Республикада қанчадан-қанча ўқувчилар контракт асосида ўқишга кира олмас экан, мен Юридик институтига 100 фоиз гранд асосида иккинчи ўрин билан қабул қилинган эдим. У даврларда у иститутга кириш казо-казоларнинг боласи учун орзу бўлган экан. Буни имтиҳондан чиқиб, ташқарида мени олгани келадиган танишимизни кутиб турганда билган эдим. Келган ота-оналар ўзаро суҳбат қилишганини эшитган эдим. Улар орасида, контракт бўлса ҳам розимиз деб гапирганлар, ёки супер контракт учун таниш қидирганлар ҳам бор эди.
Ўшанда менинг ягона кучим аввал Яратганга бўлган ишончим, кейин ота-онам дуоси ва ҳеч қандай қўшимча тайёргаликсиз, тоғ этакларида қўй ўтлатиб ўқиган дарсликларим эканини билдим. Бунча имкониятлар ичида менинг у иститутга киришим имконсиз эди. Пойтахт ўзига бир-икки кунда мени мафтун қилиб бўлганди. Хаёлимда кенг кўчалардан юриб, ҳашаматли биноларда ўқишимни ва шундай катта ерларда ишлашни орзу қилган эдим. Отам вафот этгач, менинг иккинчи ўринда ўқишга кирганим ҳеч кимни қизиқтирмади.
У пайтлар хафа бўлган бўлсамда, энди ўйласам акамлар ҳам оиласини ва бола- чақасини ўйлаган экан. Ўқиш бошланишига уч кун қолганда, уйимизда отамнинг йигирмаси берилди. Ҳамма ака-опаларим уйга йиғилди. Меҳмонлар кетгач, онам барча боласини ёнига чақирди.

❤40👍8🤔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н ✨✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

❤3
❄️❄️❄️❄️
Ассаламу алайкум!!!
ҚАЛБИ ҚУЁШЛАРИМ ХАЙРЛИ КУН!!!
Бугун Қишнинг 3 куни.
3➖Декабрь Чоршанба куни Аллоҳим тухфа
этган кун муборак!!!
Азизларим Олисдаги яқинларим!
Бугун Аллоҳ сўраганиздан
зиёдасини берсин
Аллохим, Бизни дунёда
яхшилик уруғини экиб,
охиратда хосилини ўриб
оладиганлардан қилгин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассаламу алайкум!!!
ҚАЛБИ ҚУЁШЛАРИМ ХАЙРЛИ КУН!!!
Бугун Қишнинг 3 куни.
3➖Декабрь Чоршанба куни Аллоҳим тухфа
этган кун муборак!!!
Азизларим Олисдаги яқинларим!
Бугун Аллоҳ сўраганиздан
зиёдасини берсин
Аллохим, Бизни дунёда
яхшилик уруғини экиб,
охиратда хосилини ўриб
оладиганлардан қилгин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👏3🔥1
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

❤7😁1
🐦⬛️9-қисм🐦⬛️
Мендан бошқа қолган олти боласига, “Отангизнинг васияти бор, сизларга айтишим керак”,-деб бизни йиғлатган эди. Ўтирган хонамизда жимлик ҳукмрон бўлди. Онам отамнинг сўнгги васияти, ҳаммамизни аҳил бўлишимиз ва “Нима қилиб бўлсада, Зумрад ўқисин “,-деганини айтди. Юрагим ўша куни етим қолганини қабул қилди. Чунки бу- отамнинг мен учун айтадиган сўнгги гапи эканини билдим.
Бошқа ҳеч қайси мавзуда отам ёнимни олмаслигини ўша куни англадим. Акам ва янгамлар пойтахтда ўқишнинг иложи йўқлигини айтиб қарши чиқса, биргина опаларим кўз ёши тўкиб отамнинг васиятини маъқуллади. Онам бечора, “Отанг гўрида тик туради, агар шу бир синглингни ўқита олмасаларинг”,-деганида, хона деворида осилган эски чўпон камзули "пат", дея ерга тушди.
Опаларим ҳичқираб йиғлаб юборди. Акамлар бошини эгди. Кимдир рози, кимдир норози ўқишга келдим.
Талабалик даврим жуда қийин ўтди. Қишлоқда билинмас экан харажатлар. Пoхса уйда чироқ бўлмасада, гуриллаб ёнган гази ёнмасада, бир коса сут ва ёпилган буғдой нони билан кунинг ўтарди. Аммо шаҳар ҳаёти бошқа, олган нафасинг пул, ташлаган қадаминг харажат эди.
Ётоқхонада навбат билан қилинадиган бозорликда қийналар эдим. Мен билан бир хонада турган қизлар шаҳар кўрган, ота - онаси яхшигина хабар олиб турадиганлар эди. Аниқ эсимда, менга бечора онам биров билан нарса бериб юборганди. Гўшт, қатиқ, нон ва эчки терисидан тикилган мешда сариғ ёғ. У қадим усул эчки мешини шаҳарлик "эчкилар" тушунмасди. Йиллаб устимдан кулиб юришди. Чунки унинг ўзига хос ҳиди уларга бегона эди.
Мен эса, эсимни танибманки шунга ўхшаш ҳидлар орасида улғайдим ва бу ҳид менинг болалигим, оилам эди. Бор ҳирсимни ва аламимни ўқишдан олдим. Институтга кириш бир маҳорат бўлса, уни қизил диплом билан тугатиш бошқа маҳорат саналарди. Устозларим мени Институтда ишга олиб қолмаганда ва айниқса жиноий ва одил судлов факультетида олиб қолишмаганда, балкида ўз қишлоғимга бўлмасада, янада воҳага қайтиб ўша ерда фаолият юритган бўлардим. Нўъмон Бурханович бўлмаса, бугун илмий иш ҳам қилолмаган, аспирантурани тугатиб олмаган бўлардим.

❤44👍23
Бонус 💰
🐦⬛️10-қисм🐦⬛️
Кўзим соатлаб компьютер экранига қарагандан қизариб ачир эди. Кўзларимга озроқ дам бериш учун юмдим ва бошимни орқага қилиб навбатдаги ишлар режасини туздим. Криминалогия устозим Людмила Алексеевнадан келган смсга жавоб ёзмаганим ёдимга тушди. Фақат иш соати тугагани учун буни кейинга суриб, ниҳоят ўзимни тепадан оқаётган сув остига тутдим.
Илмий ишим ўз маромида давом этар экан, яшаётган туман тергов бўлимига ишга кирган эдим. Жамил бўлмаса, киришим сал қийинроқ бўлар эди.
Аммо қисқа фурсат ичида шунчаки столда ўтириб кун ўтказадиган ходим эмаслигимни исботладим. Аёл бўлиб ўзингни эркаклар босими остида ер олиш қанчалик машаққатли иш эканини ўшанда билдим.
Қўлимга олган ҳар янги жиноий иш ҳужжати мен учун болалагимдаги кроссворд каби туйиларди. Қийин ва ечими ўта оғирлари ҳам бор албатта. “Ҳеч бир жиноят мукаммал ишланмайди, барибир бир ерда очиқлик беради”,-дер эди устозларимиз. Аммо бошқа бир устозим, “Терговчининг фош этолмайдиган иши йўқ.Шунчаки уни яхшигина устини ёпадиганлар кўп”,-деганди.
Қийинчилиги,тўсиқлари ва оғир юкига қарамай, мен ҳаётимдан хурсанд эдим. Ишда жиддий ва камгап бўлсам, шахсий ҳаётимда бунинг аксини яшаб, орада асабдан ва стрессдан руҳиятимни асраш учун хушчақчақ Зумрад бўлиб олардим.
Ким билсин, бир танишим бунинг буржим билан бир алоқаси бордек ҳисобларди. Йигирма иккинчи майда туғилганимни билиб, доим менинг феълим ҳақида шундай фикрлар билдиради. Миллион жамоасининг навбатдаги концертини баландроқ овозда қўйиб, ўзим бир стаканга чой дамлаб ёнига ёнғоқ, майиз шунга ўхшаш нарсалардан бир идишга солдим ва экран қаршисига ўтирдим. Қилинаётган ҳазилларга кулиб, ўз кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилдим. Хаёлларимни бироз чалғитмасам, уйқуда ҳам қотилликлар ҳақида ўйлашим муқаррар.
🐦⬛️
Қишлоқ жойларда тонг- ҳайвонлар ва қушлар овози билан қарши олинса, шаҳар жойларда машина шовқини билан отарди тонгимиз. Ёлғизликнинг энг маълум бўлган шакли, бу- уйқудан уйғонганингда уйингдан бошқа ҳамма ерда овоз бўлиши. Тепадаги қўшнининг болалари аллақачон тўполонни бошлаган. Ён қўшнининг ҳам телефонда гапиргани эшитиларди.Мен эса уйқу ва уйғониш орасида туриб бир нуқтага қараб турибман.
Давоми бор.

❤42🔥11👍8
🐦⬛️11-қисм 🐦⬛️
Қўл- бетимни ювиб, нонушта тайёр бўлгунича, кичик янгамнинг телефонига қўнғироқ қилиб онам билан гаплашдим. Бечора онамнинг қулоғи сал оғирроқ бўлиб қолганидан, ё мен жуда бақириршим керак эди ёки янгам онамга гапларимни қайтариб айтиб туриши лозим. Оилада ёши катта бўла туриб турмуш қурмаган бўлиш қийин экан. Сабаби сендан кичик муштдек жиянларинг оила қуришга қадам ташлаётганда, гап айланиб ҳам ўргилиб ҳам сенга тегар экан.
Навбатдаги “Бўлди она, бахтли бўлсин”, “Менга индаманг” деган гаплар билан онамдан қочмоқчи бўлдим, фақат “Кўр мушук кўчага чиқса, кўзи очилар эмиш. Сени ҳам бекор шаҳарга жўнатдикда”,-деб гапириб қолди. Аслида бир оила қуриш масаласи бўлмаганда, оилам мен билан фахрланишини биламан. Бизнинг каттагина оиламизда ўзаро гина- кудурат йўқ эди.
Кичик муаммоларимиз билан катта оила бўлиб яшаб келаётган эдик. Уйдагилар билан гаплашиб бўлиб секин –аста қишлоқлик Зумраддан шаҳарлик ходим қизга айланишга тайёргарлик бошлаган эдим. Бироз эртароқ чиқиб кафедрага ҳам кириб ўтишим керак эди. Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилиб ҳол –аҳвол сўрашни унутмаслигим керак.
🐦⬛️
“Сен бу таклифни ўйлаб кўр. Сенга ўхшаган кадр уларга керак”,-дерди Нўъмон Бурханович.
“Устоз, мен ҳозирги ишимдан мамнунман. Ортиқча масъулиятни олишга кучим етадими, билмадим”,-дедим менга бироз аввал қилинган таклифни нозикча рад этиб.
“Зумрад, қизим! Мени йиллар давомида жуда яхши танийсан. Агар бир шогирдим эплай олмайдиган нарса бўлса, аввал ўзим бунга қарши чиқаман. Аммо сендек кадрдан ва қобилиятларинг ва илмингдан амин бўлганим учун ҳозир сенга бу таклифни беряпман.”
Таклиф деб олдимга қўйилган танлов махсус оператив хизмат ичида ер олиш эди.
“Эски усул ва кишилар қариди. Ташкилотнинг янги қонга эҳтиёжи бор. Сен ойлаб қўлингга берилган ҳужжатлар билан ўралашмай, каттароқ ва янада сени чархлайдиган жойда ишлашинг керак.”
Нўъмон Бурханович келганимдан бери махсус хизмат ичида ташкил қилинган, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимидаги оператив гуруҳга қўшилишим учун мени кўндиришга ҳаракат қилаётган эди.
“Бу катта масъулият. Бу ишни эплай олмасам, мени қайтиб тергов бўлимига ҳеч ким олмайди, биламан.”

🔥32❤24👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мана_ҳақиқат
Бу қиз барча аёлларнинг сирини очиб ташлади-ку 🤣
Кимга юборишни биласиз)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бу қиз барча аёлларнинг сирини очиб ташлади-ку 🤣
Кимга юборишни биласиз)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 Тез Кунда Юртимиз ва Дунё Телеканалларида😁
Видеода Уйда ёлғиз фильми қандай суратга олингани хақида?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Видеода Уйда ёлғиз фильми қандай суратга олингани хақида?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
🐦⬛️12-қисм🐦⬛️
“Бу катта масъулият. Бу ишни эплай олмасам, мени қайтиб тергов бўлимига ҳеч ким олмайди, биламан.”
Ўтирган ўрнидан туриб хонасининг ойнаси томон юрди ва
“Хавотир олма. Эплашингга ишонаман. Дейлик ўхшамади. Унда мана бу ер бўшайди ва бу ерга ҳам сендек кадр жуда ярашади”,-деб ўз курсисини кўрсатди.
🐦⬛️
Баъзан елкангга юклатилган ортиқча ишонч ва масъулият сени мажбурий қарорлар қабул қилишга ундар экан. Махсус ташкилот ичида бўлиш дегани, доимий назоратдасан дегани. Керагидан ортиқ яхши ишлашинг керак дегани. Агар хато қилсанг кейинги ишларингни йўлини тўсдинг дегани. Нўъмон Бурханович билан хайрлашиб Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилдим.
Менинг ҳаётим мана шу инсонлар орасида ўтиб кетаётган эди. Криминалогия, суд тиббиёт экспертизаси деганда, Людмилага етадиган устоз йўқ эди. Юзлаб шогирдлари бўлса-да, ҳали ҳам ўзи ишлашдан ва изланишдан чарчамас эди. Ёши анча катта бўлган аёл яқинда нафақага чиққан бўлсада, лекин криминал таҳлилларсиз яшай олмаслигини билиб ишлашда давом этмоқда. Унингдек тажрибали устоз, доим керак бу соҳага. Кундан- кун технология ривожланиб, тиббий экспертиза қилиш ҳам анча ривожланди.
Энди аввалги усуллардан кўра замонавий таҳлил усуллари кенг тарқалиб, жиноят деб атай олганимиз ҳеч бир ҳолат қочиб қутила олмас эди.
Албатта, суд тиббий экспертиза нафақат жиноятлар балки бошқа таҳлилларни ҳам қилсада, янада энг кўп фаолияти мавҳумликни ойдинлатишга хизмат қиларди.
“Икки ой олдинги жиноий иш бўйича тиббий экспертиза хулосаси чиқди. Осилиш натижасида эмас, бўғилиш эвазига жони чиққан. Ўпкасида ҳаддан ташқари шиш мавжуд. Тахмининг яна тўғри чиқди, Пуаро хоним”,-деб кулди Людмила устозим.
“Кўрга ҳассадек маълум эди. Фақат исботлаш қолганди. Бечора қиз”,-дедим икки ой аввал тергов иши бўлиб қўлимизга келган хужжатни эслаб.
“Мен тезлик билан хулосани расмий хужжат қилиб жўнатаман.Қолгани сизнинг ишингиз.”
“Раҳмат, Людмила! Доим мени қўллаб- қуватлаганинг учун”,-дедим унга миннатдорчилик билдириб.
Унга расмий мурожаат қилишимни севмасди. Ўзини ёш ҳис этиши учун фақат исмини айтишимни истарди.

❤34👍16🔥2