Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✨Бахт бу йўл, тақдир эмас.
“Университетга кирсам — бахтли бўламан”
“Ўзимни топсам…”
“Оила қурсам…”
“Фарзандим бўлса…”
“У вояга етса…”
“У уйланса…”
…ва шундай қилиб бутун умрни кутамиз.
Аслида эса бахт — бугун. Мана шу лаҳза.
Бир чой, бир суҳбат, бир соғлик — шуларнинг ўзи бахт.
Ҳозир бахтли бўлинг. Ҳозир яшанг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤2👍1
Икки хил қалб.
Бир хил юрак касаллиги билан тақдирлари туташган икки кекса битта палатага жойлашдилар. Биргина фарқ , улардан биттаси дераза олдида, иккинчиси эса девор томонда ётар эди.Ўринларидан туриш қатъийян ман қилингани учун дераза яқинидаги қария ҳар куни ташқарига қараб, шеригига кўриб турганларидан гапириб берар экан:
" Бугун денгиз осуда, шунга қарамай енгил шабада бордай назаримда. Чунки узоқдаги қайиқнинг елкани шамолда ҳилпирамоқда.Хиёбон ҳам бу тонг сокин, Иккита ўриндиқ банд. Биттасида икки киши суҳбатлашиб ўтирибди.Бирида эса бир киши газета ўқиб ўтирибди.Қолган ўриндиқлар бўш.Ҳов нарида кечаги севишганлар яна келишди....Яна ўша жойга ўтириб , гапга тушиб кетишди. Юз кўзларидан акс этиб турган бахтиёрлик ифодаларидан, келажак ҳақида нималарнидир режалаштираётганликлари кўриниб турибди.Боғдаги ўрик дарахти қийғос очилган , ям яшил майсалар гилам мисоли ҳар тарафга тўшалган.Денгиз устида учиб юрган қушлар эса мўлжаллаб туриб сувга ўзларини урмоқдалар.Нақадар чиройли манзара! Кишининг баҳри дили очилади..." -деди.
То у юрак хуружи билан жон таслим қилгунга қадар мана шундай бир биридан қизиқарли ҳикояларни гапириб беришдан чарчамас эди.Ўша мудҳиш кечада бирдан юраги қаттиқ ушлаб қолди. Хонадоши махсус ёрдам тугмасини босиб ҳамшираларни огоҳ қилиш кераклигини билсада, ҳеч нарсадан бехабардек ётаверди.Қалбига ин қурган шайтони лаъин уни йўлдан урди, васваса қилди : " Қачонгача унинг ҳикояларини эшитиб ётаверасан?! Қўявер уни, у тинчиса, ўрнига сени ётқизишади. Ташқи оламни ўз кўзинг билан кўришга нима етсин? " .
Қария виждон фарёдига ҳам қулоқ солмай, ўзини билмаганга солиб ётаверди. Ҳамхонаси унга умидвор қараганича жон таслим қилди... Эртаси куни ҳамширалар вафот этган шеригининг ўрнига уни ётқизишди.Ниҳоят узоқ интиқлик билан кутилган онлар яқинлашган эди. Ва ниҳоят у ҳам ташқи оламни ўз кўзи билан кўриш имкониятига эга бўлди.У қандайдир ички бир ҳаяжон билан бошини кўтариб деразадан ташқарига қаради. Ҳайҳот ! У ерда оппоқ девордан бошқа ҳеч нарса йўқ эди...Вафот этган қариянинг шафқат дарёси нақадар тошқин ва нақадар сероб !!!
Ўз биродарига нисбатан қанчалар меҳрибон!

❤16❤🔥1
ТУБАНЛИК БОТҚОҒИДА.
Ёшим 28-да. Оила қуришим керак. Шароитим тўғри келмагани сабабли, дўстимнинг хорижга бориб, даромад топиш тўғрисидаги таклифига рози бўлдим. Уйдагилар билан келишган ҳолда чет давлатга йўл олдим. У ерга бориш ҳам осон бўлмади. Молиявий шароитим туфайли йўлкирани, тез орада қайтариш шарти билан, қариндошларимдан олишга тўғри келди. Аҳрор билан Москва шаҳрига учиб келдик. У ерда Сойиб ака деган ўзбек йигити билан танишиб, ундан иш топиб беришни сўрадик. У киши бизларни шаҳардан ташқарида жойлашган ўрмон хўжалигига дарахт кесиш учун олиб борди. У ерда Аҳрор билан вагончаларда яшаб, уч ой ишладик, даромадимиз қониқарлилиги туфайли уйга пул ҳам жўнатиб турдик. Қиш ҳам туша бошлади. Бир куни иситмам кўтарилиб, соғлигим ёмонлашди. Дори ичсам, иситмам тушиш ўрнига, аксинча яна кўтариларди. Бир аёл ёлланма ишчиларга овқат тайёрлаш учун тайинланган эди. Менинг аҳволимни кўриб, у: Бетоб бўлсанг мен билан юр, сени даволайман, соғайсанг ишга қайтиб келасан, деди. У билан кетдим. Аёл менга яхши қаради. Иссиқ кийим берди, ҳар куни иссиқ овқат тайёрларди. Секин-аста кўнгилхушликка берилганимни ҳам билмай қолибман. Орадан икки йил ўтди. Уйга ҳам пул юборишга имконим бўлмади. Ишга қайтдим. Кунлар ортидан кунлар ўтиб, мен ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Яшаш жойимиз яқинидаги тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Шикоятимни тинглаган шифокор ОИВ инфекцияси текширувига қон намунаси топширишимни сўради ва бу касаллик тўғрисида маълумот берди. Қон топширдим. Натижаси уч кундан кейин чиқаркан. Шу уч кунда нима хаёллар бошимдан ўтмади, дейсиз!
Учинчи кун ҳам келди. Шифокор ҳузурига бордим. У таҳлил натижаси мусбат эканини, қонимда инфекция борлигини айтди. Унинг қистови билан бошимдан ўтказганларимни айтиб бердим. Билсам, аёл бир неча йилдан бери назоратда турар экан. Бу бедаво касаллик эканини тушунгандек бўлиб, аҳволим келажакда қандай кечишини тасаввур қилганимда ичимдан нималар кечгани фақат ўзимга ва Яратганга аён. Хорижда ишлаб, бойлик тўплайман, деб келиб, топганим шу касалликни даволаш учун ишлаб йиққан пулим урвоқ ҳам бўлмаслигини англаб, яқинларим олдида ким бўлганиму келажакдаги ҳаётимни ўйлаб, қўрқиб кетганимдан ўтирган жойимдан тура олмай қолдим.
Ватанимга қайтиш-қайтмасликни билмайман. Бормасам, ота-онам кўзлари тўрт бўлиб кутишмоқда, борсам, уларнинг орзусини рўёбга чиқариш учун гулдек бир қизнинг бахтига зомин бўлишга тўғри келиши мумкин... Ўйламай босган биргина қадамим қанчалар тубанликка олиб келганини тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Нима қилишга бошим қотган, маслаҳат берадиган яқинларим ҳам ёнимда йўқ. Бу кечинмаларни ёзишдан мақсадим, ҳар бир инсон навбатдаги қадамини ўйлаб қўйсин. Шунда келажакда менинг ҳолимга тушмаслиги аниқ.

❤27👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ 🌙Хайрли тун
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Ассалому алайкум!❄️
ХАЙРЛИ ТОНГ❄️
Биз учун қадрли бўлган қадрдонлар!
Тонгингиз муборак бўлсин.
❄️Қаранг борлиқни жуда тоза ва беғубор Тонг🤗
❄️Биласизми, шу борлиқ каби чиройли тилакларимни сизга туҳфа қиламан.
❄️Доимо, АЛЛОҲ паноҳида бўлинг, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Бошлаган Сешанба кунингиз хайрли бўлсин !

❤2
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️🔥
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!
Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!
Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰1
🐦⬛️1-қисм 🐦⬛️
Яратганнинг исми билан, ёзган ҳар сатримни тушунарли ва ўқиганга манфаатли қил. Амин!
Инсонлар бордир на дўст ва на душман. На яхшидирлар ва на ёмон. На хавфсиздирлар ва на батамом хавфли. Баъзан ақллидирлар, баъзан эса ақлсиз. Жавобини билмаганинг топишмоққа ўхшайдилар. Ва сен буни била олмайсан.Топишга уринасан, аммо топа олмайсан. Лекин доимий шубҳадасан. Юзта қуён бирлашиб бир от шаклига киролмаганидек, юз шубҳадан бир далил пайдо бўлмас.
Бу менинг гапларим эмас, Достоевскийнинг гапидир. Яна кимлардир шубҳа туйғунинг эмас, ақлнинг камчилигидир дейди. Айнан шу ерда, аммо деб вергул қўйгим келади. Шубҳанинг бўлмаслиги керак бўлган ягона ери бу иймондир. Қолган ҳар нарсада шубҳа қилишга ҳаққимиз бордир. Чунки шубҳа қилаётган бўлсак, демак бекорга эмасдир. Иш фаолиятим давомида
“Шубҳаланаман, лекин исбот эта олмаяпман”,-
деган қанчадан- қанча ҳодисалар кўрдим.
Ва у ҳолатда шубҳа қилган томон аёл бўлса, доим ҳақли чиққанига гувоҳ бўлдим. Эркакларда бу кўрсатгич сал пастроқ. Бунга икки сабаб бўлиши мумкин. Ё аёлларнинг олтинчи ҳислари жуда қувватли ёки яна айни шу аёллар маҳоратли ёлғончи. Чунки хотинини алдай олмаган эр кўрдим. Лекин эрини ҳар макрга солган аёлни ундан кўп кўрдим.
Аёлнинг заковати доим камситилиб, назарга олинмаган. Аммо менимча, эркаклар ишсиз қолишдан қўрқишган ва асрлар давомида бу юртларда аёллар фақат эзилиб хўрланиб келинган. Аёл сал ўзига қараса енгил табиат. Ўзига ишонч билан иш юритаман деса калондимоғликда айбланган.
Бувимдан эшитган ривоятларимда, пайғамбарлар ва пайғамбаримиз с.а.в аёллари ичида ақл заковати билан анча –мунча эркакни ортда қолдирган, энг кўп ҳадис ривоят қилган кишилар орасида Оиша онамиз р.а.келганлар.
Тижорий заковатда анча- мунча эркакни ортга қолдирган Ҳадича онамиз р.а бўлганлар. Бу рўйхатни узоқ давом эттирса бўларди.
Аёл -қизларга имкон берилса, улардан ҳам олимлар, билимни ривожлантирадиган кишилар албатта чиқади.
Қайси миллатда ишчи аёл ва болалар кўрсангиз, ўша миллатнинг эркаклари дангаса ва ўйламай оиласига зулм қилган деб билинади. Ҳозир айтишингиз мумкин, аёллар ҳам ўзидан кетмасинда деб. Эркакни топганига қаноат қилиб яшасин дейсиз. Бу айтадиган аёлларнинг аксарияти эридан кўра ўғли боқиб, ҳамма нарсани муҳайё қилганлар гапиради.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.

❤63👏7💋4👍3
🐦⬛️2-қисм 🐦⬛️
Хуллас, дангаса ва масъулиятсиз эрлар, ёки ўзига ва болаларига жамият ичида етарли эътибор ололмаётган аёллар, афсус ўз жонига қасд қилмоқда. Олдимда турган ҳужжатларга қараб, яна бир ёш аёлнинг умри хазон бўлгани ва бу сафар болаларини ҳам ўзи билан қурбон қилганини кӯрдим.
Эрининг сўроқда айтган гапларини ўқиб, жаҳлдан ўзимни зўрға тутиб турдим. Аёл, эри иккинчи хотинга уйланганини эшитиб, бу ишга қўл урибди. Эри эса, ”Онамга қарайдиган келин керак эди.
Ҳа деб касал бўладиган эмас,” -деб жавоб берган.
Бечора аёл ўз ота- онасиникида ҳаётига нуқта қўйган. Болаларим бировга юк бўлишини истамадим деб ёзган хати, чўнтагидан чиққан. Эрига нисбатан бир тергов иши очилган. Кўп борса 7-8 йил билан қутилиб кетади.
Лекин кетган жонлар қайтадими?
Ким билади не кунлар кўрди?
Касаллигининг остида не сабаб ётарди?
Дарров иккинчи хотин олмасдан, сенга омонат қилинган аёлингни ҳа деб онасиникига жўнатмасдан, озроқ даволатсанг, шу аёл оиласига, айниқса сени онагга қарамас эдими?
Эркак қамалиб кетса, унда янги олган хотини онасига қараб туришига ким кафил? Компьютеримга киргизаётган маълумотларим ва олдимда турган ҳужжатларга шўнғиб кетган эдим.
"Пуаро хоним! Тушликка чиқмаймизми?"
Очиқ эшикдан келган овоз эгасини танисамда, бошимни компьютердан кўтаргим келмади.
"Чиқаверинглар, мени озгина ишим бор",-дедим ҳамкасбим Жамилга жавоб қайтариб.
"067 ҳужжатларига қараяпсанми?" ,-деб қизиқиб сўради яна.
"Ҳм, оз қолди, тугатиб беришим керак" ,-дедим ҳали ҳам кўзим ҳужжат ва компьютер экрани орасида бориб келар экан.
Жамилнинг хонага кирганини ва секин мен ўтирган хонага яқинлашганини эшитсамда, у томонга қайрилиб қарамадим.
"Шу одатинг қолмадида, Пуаро хоним. Аёл ўз жонига қасд қилган. Яна ўз оиласи олдида. Лекин сен бир гапда туриб олдинг, эрининг қўли бор деб."
Қўлимдаги қаламни зарда билан стол устига урдим. Ва унга қарадим. Ёшимиз тенг, ҳатто курсдошим бўлган Жамилни ҳозир бир томчи сувда бӯғишга тайёр ҳолатда турган эдим. Нега ҳамма ўз хоҳиши билан кетганларни доим муҳокама қилиб уни айбдор қиладида, лекин уни шу ҳолатга олиб борганга қарамайди?

❤48👍7😢6
🐦⬛️3-қисм 🐦⬛️
"Сен тушунмайсан. Чунки у аёл террорист эмас. Ва бу иш бизга келди, сенинг терроризм билан кураш бўлимингга эмас" ,-деганимда кулди.
"Бўлди юр, шуни овқатланиб гаплашамиз. Оч қолдим. Хотиним аксига уйига кетганди. Эрталаб нонушта ҳам қилганим йўқ" ,-деди ҳали ҳам қорин дардини ўйлаб.
"Жамил, сенинг ҳам қизинг бор. Мана бу расмларга қара. Мен бу ваҳшийликни кўриб, томоғимдан бир нарса ўтар эдими?" ,-деганимда кўз учи билан расмларга қаради.
Юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай, менга қаради.
"Шунинг учун тергов бўлимига аёлларни камроқ олишгани маъқул. Сизлар ҳар кўрган нарсангиздан бундай таъсирлансангиз, оҳо, ҳаётингиз заҳар бўлди дегани", -деди жиддий туриб.
"Жамил, йўқол! Қорним оч эмас. Бу расмларни хотинингга жўнатсам, кўрамиз, неча ой уйда овқат емайсан. Терговда аёллар ишламасин эмиш. Ерда ҳам ишламасин унда! Нега мол-ҳолга қарайди нозик кучи билан? Чунки у жисмоний иш, шундайми? Ақлда эса бизлар товуқмиямиз. Сиз эркаклар биз бўлмасак бир пайпоғингизни топа олмайсиз. Кам сонли аёллар бу соҳада ишласакда, сиз "ақллилардан " яхши натижалар кўрсатганимиз рост!" ,-деб бор аламимни курсдошимдан олдим.
"Бўлди-э, кетдим. Сени ўйлаган аҳмоқ",-деб гапириб хонадан чиқди.
"Ўйламанг бизларни. Бизни ўз ҳолимизга қўйинглар",-деб ўз- ўзимга гапириб, яна ҳужжатларга шўнғиб кетдим.
Орадан қанча вақт ўтди билмадим. Фақат қоровулимиз Муҳаммадали тоға келиб қолмаганда, ҳали ҳам ўтирган бўлар эканман.
"Қизим, бугун шу ердамисиз?"
"Йўқ, тоға, чиқаман ҳозир",- деб компьютеримни ўчириб ўрнимдан турдим.
Жамил билан тушлик қилмаганимга айни шу дамда афсусландим. Чунки қорним очлигидан бошимга оғриқ кирган эди.
Майда-чуйда нарсаларимни олиб, аввал хонадан, кейин бинодан чиқдим. Ҳаво аллақачон қорайиб, бироз салқин тушган эди. Яхшиям иш еримга яқин бир ерда турар эдим. Шаҳарнинг шовқини ҳали ҳам давом этар экан, мен йўл юриб бинолар орасидан ўзим яшаган уй томонга юра бошладим.
Инсон танлаган касбидан бўлса керак, ҳар ташлаган қадамида шубҳа қилади. Ортимдан оёқ овози эшитилиши, мени орқага қайта-қайта қарашга мажбур қиларди. Ўз ҳолида юрган, ўрта ёшли одамни ўзимдан олдинга ўтказиб юбориш учун ерга чўкиб, оёқ кийимимни тўғрилагандек бўлдим.

❤46🔥14
QIZ
• Otadan so‘rashibdi:
- Qiz yaxshimi, o‘g‘il?!
- Qiz! -, debdi ota, shosha-pisha.
- Nimaga?-, deyishibdi.
- Yoshligimda onam eng shirin taomlarni pishirib, oxirgi luqmasini ham mening og‘zimga qo‘yardi.
• Yesam ko‘zlari quvnardi. Keyin uylandim, ayolim shirin taomlar pishirib, menga beradi, yesam o‘zi yegandek xursand bo‘ladi.
• Qiz ko‘rdik, dasturxonda o‘tirsak qizim o‘zi yaxshi ko‘rgan yegulikni olib, menga yedirmoqchi bo‘ladi, yesam xursand bo‘ladi…
• Keyin o‘g‘il ko‘rdik, dasturxonda nimani yegim kelib, ko‘zim o‘shanga tushsa o‘g‘lim o‘shani mendan oldin shartta olib og‘ziga tiqadi…
• Mendan oldin ulgurganiga xursand bo‘ladi, yaramas…)
• Xullas qiz boshqacha-, dermish…
• Sizlarda ham shundaymi?!)
• Allohim!
• Qizi yo‘qqa qiz, o‘g‘li yo‘qqa o‘g‘il, farzandi yo‘qqa aralash farzandlar ato qil!
• Ulg‘ayishib ummatning ozod va baxtli kunlarini ham ko‘rishsin!
• Omin!

❤18🔥1
🐦⬛️4-қисм🐦⬛️
Одам ўтиб кетар экан, қулоғидаги телефонда гаплашаётган бўлса-да, анча пайт кўзини мендан узмай юриб, охири мендан олдинга ўтди.Ҳар хил маньяклар ва қотиллар ҳақидаги киноларни камроқ томоша қилишим керак эди. Хаёлимда минг хил савол ва эртанги куннинг режасини қилар эканман, подъезд эшиги олдига етганда, биринчи қаватдаги Зебо опа темир панжарасидан бошини чиқариб менга гап отди.
“Зумрад, синглим! Бугун ҳам иш кеч тугадими дейман? Эрталаб анча эрта кетгандингиз-а?”
Агар шу шаҳарда ярим аҳоли Зебо опага ўхшаб қизиқувчан бўлганида, бирор жиноят фош бўлмай қолмас эди.
“Ассалому алайкум! Сиз ҳам ўз постингизда ўтирибсиз. Борми бирор ножўя ҳаракат?”-дедим кесатиғ аралаш кулиб.
Зебо опа менинг гапларимдан хафа бўлмас эди. Қайта ундан бир нарсани сўрашим унга ёқарди. Ва ҳеч қайси ахборот базасида бўлмаган янгиликларни қаторлаб берарди.
“Бўлмай қоладими? Учинчи қаватдаги Вераника, студент йигитларни уйидан қувдирди”,-деб деразасига яхшироқ жойлашиб олди.
“Вера Кореяда эмас эдими? Қайтдими?”,-деганимни биламан,
“Ҳозир бундай чиқаман, это не уличний разговор”,-деб деразасини ёпди ва мен подъезд кодини териб ичкарига кирганимда, у аллақачон бошидаги рўмолини тузатиб эшигидан чиқди. Қўли билан елкамга уриб қўйиб,
“Тузикмисиз ўргилай!”-деди.
“Яхши, раҳмат, овора бўлиб чиқдингизда”,-деб яна кинояли гапирган эдим.
“Овораси борми”,-деб зиналардан юқорига қараб, гапирди.
Мен эса унга қарамай юқорига чиқа бошладим.
“Вера ўзи келгани йўқ. Лекин энди келар экан деб эшитдим. Маклер Миродилни жўнатиб бечора студент болаларни тез чиқазди. Уйини сотувга қўйганмиш”,-деб эринмай маълумот бера бошлади.
“Яхши бўлибди талабаларни кўчгани. Ҳамма шикоят қилаётган эди ўзи”,-деганимда юзимга бошқача қаради.
“Вой, бирданига чиқаргани инсофдан эмас-да, ўргилай. Бечора йигитлар қаердан топади бўш уй бир пасда. Ўқиш энди бошланган бўлса, булар уй қидирадими ёки ўқийдими?”
Жон куйдириб гапираётган аёлга қараб, ростанми дегандек қарадим.Чунки талабалардан энг кўп шикоят қилган ўзи. Энди эса, бундай гапириши ғалати.
“Вера қурмағур биттаси билан танишибди ўша Кореясида. У эркак бунинг уйи борлигини билиб, уйингни сот, шу ердан уй оламиз дебди. Бу хотинга сал етмайди. Бу уй унинг эридан қолган бўлса.Қизининг бўйи етган. Уни ҳам Кореяга олиб кетгани билан бир қайтса нима бўлади?

❤36👍13🔥7
Бонус💰
🐦⬛️5-қисм🐦⬛️
"Қизининг бўйи етган. Уни ҳам Кореяга олиб кетгани билан бир қайтса нима бўлади? Кўчада қоладими бечора қиз?”
Зебо опа жон куйдириб гапираётганлари ўзбек эмаслигини, уларнинг қадрияти сал бошқача эканлигини айтгим келди-ю, фақат жуда чарчаган эдим.
Тезроқ уйимга кириб бир пар нонимни еб, ухласам деган эдим. Фақат бу қизиқувчан аёл кетимдан уйимгача келиб, мен таклиф қилмасам ҳам уйга кириб олди.
“Зумрадхон, бир ўзингиз қўрқмайсизми бу уйда. Бирор талаба қизлардан ёки бозорда ишлайдиган аёллардан олсангиз, ҳар нима сизга ҳамроҳ бўларди”,-деб ўзи жойида турсада, кўзи атрофни кузатар эди.
Бироз аввал Зебо опадек одамлар кўпайса, фош этилмаган жиноят қолмайди деганмидим?
Ортиқча қизиқиш ҳам, жиноятга сабаб бўлишини унутган эканман.
“Зебо опа, мен бироз қистаниб қолдим. Рухсат берсангиз тез кирмасам бўлмайди”,-дедим ювиниш хонасини кўрсатдим ва ичимда, тезроқ кетақол энди, дея кута бошладим.
“Ҳа, майли сиз ҳам чарчаб келдингиз. Борай мен ҳам, муллакангиз қаерга кетдинг деб гапирмасин”,-деб эшикдан чиқди.
Хайрият деб эшикни ёпмоқчи бўлганимда,
“Шошманг! Зумрадхон, уйдагиларингиз келишса, ўша тоғ сариёғидан менга ҳам айтинг, пулини бераман”,-деб қолди.
“Яқинда келишади, албатта айтаман. Яхши дам олинг”,-деб ниҳоят эшикни ёпдим.
Жисмонан ҳеч бир ҳаракат қилмаган бўлсамда, миямга ўрнашиб олган саволлар, уларга қидирилган ечимлар, худди эртадан кечгача ер ағдарган одамга ўхшардим.
Бу касбни ўзим севиб танладим. Мактаб давридан тарих ва математика фанларини яхши кўриб ўзлаштириб келгандим. Устозларимнинг айтишича, зукко бир ўқувчи эдим. Буни йиллар ўтиб талабалик давримда ҳам билдим. Бир марта эшитган нарсамни қайтиб унутмас эдим. Бунинг сирини кўпчилик сўрар эди, аммо жавобини кексайган муштипар онам берган эди.
“Қизим, отанг раҳматли бирор марта шубҳали луқма едирмаган сизларга. Биз сизларни бой яшатмаган бўлсакда, ҳалол ўстирдик. Ҳалолликда кўп гап бор”,-деган эди.
Тоғли ҳудудларнинг уйлар масофаси бир - бирига анча узоқ бўлган диёрларда оддий чўпон Маматқулнинг саккизинчи, энг кенжа фарзанди бўлиб дунёга келган эдим. Ака-опаларим орасида неварали бўлганлар ҳам бор. Оилада бир мен ўқидим. Онамнинг таъбири билан айтганда, энг катта хатосини ҳам менда қилишган экан. Чунки ўқийман деб келган пойтахтдан қайтиб кета олмадим.
Давоми бор

❤44🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aёлингиз ўқитувчи бўлса!
Ҳаётингиз бахтга қурасиз,
Ширин ҳаёт завқин сурасиз.
Пишир-куйдир қилиб турасиз
Aёлингиз ўқиювчи бўлса!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаётингиз бахтга қурасиз,
Ширин ҳаёт завқин сурасиз.
Пишир-куйдир қилиб турасиз
Aёлингиз ўқиювчи бўлса!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🕊1
🐦⬛️6-қисм🐦⬛️
Ёшим ўттиз иккига етди.
Бундан кейин ҳам оила қуролмасам керак. Ўзимни тўлиқ ишимга берган эдим. Бировларга фойдали бўлишдан зиёда, адолат қарор топишини жуда истардим.
Оилада мендан бошқа ўқиган йўқ дегандим. Лекин ҳар бири ҳаёт мактабини ўқиган инсонлар эди. Бизнинг уйда қачон телевизор олинди аниқ эслай олмайман. Ҳатто тоғли ҳудудларда электр токи унча яхши етказиб берилмаганидан борлари ҳам ишламас эди.
Раҳматли отам чўпон эди. Болаларининг ҳаммаси мол - қўйни қандай бошқаришни яхши биларди. Ака-опаларим турмуш қургач, ота-онам қариб қолганди. Энг кичик акам Россияга ишлашга кетганда, мажбур отам ўрнига мен қўйларни тоққа қараб олиб кетар эдим. Онам қўлда тикилган халтачада нон ва газаклар солиб берар эди. Энг асосийси, китобларимни ўзим билан олиб кетардим. Ҳеч ким йўқ, сукунат ерда китоб ўқишнинг гашти бошқа албатта. Китобим тугаб қолса, отамга ёки акамларга айтиб, ойда бир туман марказига тушиб, эски сонли бўлсада, газеталарни йиғиб келтирар эдим.
Сабаби, ичида кроссвордлар бўлар эди. Акаларим унча эътиборли бўлмаса-да, отам эринмай фақат кроссворди бор газеталардан олиб келар эди. Инсон ёлғиз қолганда ўз ичида кўп гаплашар экан, ёки атрофдаги жонсиз нарсалар билан хаёл сураркан. Мен ўз ичимдан кўра атрофимдаги ўт-ўлан ва қурт- қумурсқалар билан гаплашиб, уларни кузатишни ёқтирар эдим. Атрофда бошқа одамлар бўлмаганидан кейин табиатни кузатиш мароқли эди. Масалан, булутларга қизиқар эдим.
Уларнинг шаклларидан ўзимча маъно чиқарардим. Ёки қуёш нури тушган кичик гулларнинг шакл ўзгартиришини кўп кузатганимдан, улғайганимда одамларга ортиқча меҳр берсанг, қандай шакл ўзгартириши мумкинлигини билдим.
Ёлғиз бўлганим учун узоқ-узоқларга қараб бақирар эдим. Ақлдан озганим учун эмас, овоз оҳангим қандай тўлқинда чиқишига қизиқардим. Ҳеч нарса топа олмасам, қўйлар ва эчкиларни кузатардим. Уларнинг рангини, шаклини, ҳатто характерларини жуда яхши ўрганиб олгандим.
Мен табиат ва ҳайвонот оламида бахтли эдим. Бошқа ҳаётларни фақат китоблардан ўқиб билган эдим. Яна оила қурган ака –опаларимдан эшитардим. Менинг соф ва қизиқарли оламимда ҳақиқий ҳаётнинг сояси, учинчи опамнинг ўлимидан кейин содир бўлган эди.

👍24❤16❤🔥5🤔1
🐦⬛️7-қисм🐦⬛️
Отам ва онам бизни яхши тарбиялаган эди, аммо ҳамма ҳам бундай тарбия бермас экан. Қўшни қишлоққа турмушга беришганида, опам энди ўн саккизга кирай деганди. Орамизда ҳусни энг гўзали ўша опам эди.
Афсус, ҳар гўзалнинг бахти гўзал бўлади дегани эмас экан. Эри уста эди. Сваркадан тортиб электр ишигача ўзи қила оларди. Қўли гул бўлсада, тили заҳар одам эди. Заҳар деганим чин маънода заҳар, чунки аямай топганини ичарди.Қизиқ бир ҳолат эди бу. Уста одам энди ичадида, деб ёнини олган эди қуда томон. Мен ёш эдим, балки ақлим олмас эди унча-мунча нарсани, фақат опамнинг уйга ҳамма ери калтакланиб келганини аниқ эслайман. Эри навбатдаги ичкиликдан сўнг нималарнидир баҳона қилиб қаттиқ дўппослаган эди. Отам раҳматли қайтиб жўнатмайман уйига деганида, опам ор қилиб уйига кетганди.
Чунки биз томонда нафақат онасига, балки ўзидан олдинги опаларининг турмушига қараб қизларга баҳо бичиларди. Опам бечора, кетида яна икки сингли борлигини ўйлаб, ажалига кетган эканини билмаган эканмиз. Қаҳратон қиш вақти, қоронғи тунда келди нохуш хабар. Қуда томон опамни ношукурчиликда айблади. Ёш эдим, тўлиқ мавзу нима эди, опам нега бу дунёдан кетди?
Ҳеч бирига жавоб топа олмадик. Оилада шаҳар кўрган кам, қонун билган эса деярли йўқ ҳисоб. Мактабда тўққизинчи синфда ўқир эдим ўшанда.
Ҳуқуқшунослик деган фан борлигини ва ундан ҳам фан олимпиадалари бўлишини ўшанда билдим. Туманимизда мактаблар орасида бир тадбир бўлди.
Ўша тадбирда менга судья ролини беришганди. Ёдимда, акамнинг костюмини икки ёнидан қўлда тикиб ўзимга жиддий судья кўриниши беришга ҳаракат қилган эдим. Ҳатто ўша пайтда сочим белимдан пастга тушарди. Уни худди катта аёллардек орқага ўратиб жиддий қиёфада чиққан эдим саҳнага. Бу мен учун туб бурилиш бўлган эди.
Дунё бор экан, яхши ва ёмон доим ёнма-ён юради. Худди кун ва тун каби. Баланд ва паст каби. Орамизда қабиҳлик қиладиганлар бор экан, адолат учун курашадиганлар бўлиши кераклигини ўшанда англаб етгандим. Биз ўша тадбирда фахрли иккинчи ўринни олиб қайтган эдик.
Қизиқ –а?
“Сиз қонунни биласизми?”-деган беллашувда, олдиндан гаплашиб қўйилган ҳакамлар томонидан бизнинг баллармиз пасайтирилиб, тумандаги бошқа мактабларнинг бирига берилган эди.

❤33👏17🤔4👍1
Yaxshiyam kanalda Zarina Saidova ismli obunachimiz bor ekanlar yoʼqsa kim koment yozardi 😕😕
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🐦⬛️8-қисм🐦⬛️
Бунга ҳатто залда ўтирган томошабинлар ҳам қаршилик билдирганди. Тўғри, тоғ этагидаги шароити унча яхши бўлмаган мактаб бўлсак-да, устозларимиз фидойи ва туманда энг кўп фан олимпиадасида ўқувчи чиқарган мактаб эдик. Конституцияни сувдек ёд олганимиз етмагандек, меҳнат ҳуқуқи, оила кодекси, жиноят кодексларини ҳам яхшилаб ўрганган эдик.
Ўшанда ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш мен учун орзу бўлди. У орзу мени олис пойтахтга етаклади. Отам бечора ўзи кела олмагани учун қўшни қишлоқдаги бир таниши билан мени пойтахтга жўнатганди.
Хасталиги ва қарилиги тобора авж олган раҳматли отам, мен учун ким билади неча қўйини сотиб у одамга берганди. Ўқишга кирганимни эшитиш унга афсус насиб қилмади. Тоғда болалиги ўтган қизнинг, асл тоғи отаси эканини ўшанда билдим. У билан бирга орзу ва истакларим ҳам кетгандек эди. Акаларим қўлига қараб қолиш бир дард бўлса, онамни ёлғиз қолдириш бошқа дард бўлганди.
Республикада қанчадан-қанча ўқувчилар контракт асосида ўқишга кира олмас экан, мен Юридик институтига 100 фоиз гранд асосида иккинчи ўрин билан қабул қилинган эдим. У даврларда у иститутга кириш казо-казоларнинг боласи учун орзу бўлган экан. Буни имтиҳондан чиқиб, ташқарида мени олгани келадиган танишимизни кутиб турганда билган эдим. Келган ота-оналар ўзаро суҳбат қилишганини эшитган эдим. Улар орасида, контракт бўлса ҳам розимиз деб гапирганлар, ёки супер контракт учун таниш қидирганлар ҳам бор эди.
Ўшанда менинг ягона кучим аввал Яратганга бўлган ишончим, кейин ота-онам дуоси ва ҳеч қандай қўшимча тайёргаликсиз, тоғ этакларида қўй ўтлатиб ўқиган дарсликларим эканини билдим. Бунча имкониятлар ичида менинг у иститутга киришим имконсиз эди. Пойтахт ўзига бир-икки кунда мени мафтун қилиб бўлганди. Хаёлимда кенг кўчалардан юриб, ҳашаматли биноларда ўқишимни ва шундай катта ерларда ишлашни орзу қилган эдим. Отам вафот этгач, менинг иккинчи ўринда ўқишга кирганим ҳеч кимни қизиқтирмади.
У пайтлар хафа бўлган бўлсамда, энди ўйласам акамлар ҳам оиласини ва бола- чақасини ўйлаган экан. Ўқиш бошланишига уч кун қолганда, уйимизда отамнинг йигирмаси берилди. Ҳамма ака-опаларим уйга йиғилди. Меҳмонлар кетгач, онам барча боласини ёнига чақирди.

❤39👍8🤔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н ✨✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

❤3
❄️❄️❄️❄️
Ассаламу алайкум!!!
ҚАЛБИ ҚУЁШЛАРИМ ХАЙРЛИ КУН!!!
Бугун Қишнинг 3 куни.
3➖Декабрь Чоршанба куни Аллоҳим тухфа
этган кун муборак!!!
Азизларим Олисдаги яқинларим!
Бугун Аллоҳ сўраганиздан
зиёдасини берсин
Аллохим, Бизни дунёда
яхшилик уруғини экиб,
охиратда хосилини ўриб
оладиганлардан қилгин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассаламу алайкум!!!
ҚАЛБИ ҚУЁШЛАРИМ ХАЙРЛИ КУН!!!
Бугун Қишнинг 3 куни.
3➖Декабрь Чоршанба куни Аллоҳим тухфа
этган кун муборак!!!
Азизларим Олисдаги яқинларим!
Бугун Аллоҳ сўраганиздан
зиёдасини берсин
Аллохим, Бизни дунёда
яхшилик уруғини экиб,
охиратда хосилини ўриб
оладиганлардан қилгин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👏3🔥1