Ностальгия
Эртасига яна бордим..эътибор қилсам уй эгаси жуда озода киши бб бир марта ишлатган нарсасини кайта ишлатмас экан. Уч кунда унинг характерини урганиб олдим. Тўртинчи кундан ўзим мустақил адашмасдан харакатлана бошладим шу кунгача менга бир оғиз гапирмаган одам, тўртинчи куни ўзинг хам овкатландингми?- деб суради. Ха дегандим эртадан бутунлай кучиб кел шу ерда қоласан мен бу ерда саккиз ой бўламан.Унгача шу ерда яшайсан деди. Шундай қилиб ишга жойлашдим. Кунларим ўта бошлади уй эгаси коп қора хунук эркак бўлгани билан яхши одам эди... Мехрибон эътиборли эртадан кечгача ишда буларди хеч ким халакит бермас безовта қилмас уйда худди уй бекасидай эркин яшаб юрдим. У хар замонда...
-Қисқа қилиб уни севиб қолдим денг! гапини бўлиб шартта савол бердим
-Унақамас...Журъатсизгина эътироз билдирди.
Мен эса рухий босимми оширдим.
-Нима сиз мени халиям ёш бола деб уйлаяпсизми? Ўзингиз айтгандек тилингиз бошка, кўзингиз бошка гапираяптику?
- Йўқ сиз уйлаган нарсамас у мехрибон эди, уртамизда хеч гап йўқ сиз нотуғри тушунаяпсиз!
- Сиз саккиз ой у билан бир уйда яшадиз туғрими? Шууннчаа вақт сизга кўз кириниям ташламаган булсаааа, демак у эркак эмас эканда! Шундай дея сурбетларча юзига тикилдим.
- Нималар деяпсиз сиз!? Умида янга чимирилди.-У эркак эди!
Мен ўзимга керакли бўлган жавобни эшитиб мамнун илжайиб юзига боқдим.Умида янга нима деб қўйганини тушуниб етганда эса, анча кеч бўлганди.Аёл киши рухан заиф бўлади..Айникса яхши кўрган инсонни хақоратлаб турсангиз икки баравар заифлашиб кетади.
Ҳа, туғри мен уни севиб қолдим..келинг икир чикиригача гаплашмайли хуллас у юртига кетгунча мен билан яшади уялганидан тескари қараб тан олди.
- Демак эрингизга хиёнат қилибсизда?
- Нима? Канака хиёнат канака эр? Сиз нега бунақа гаплар билан юрагимга сўз ханжаризни ботираяпсиз!?- Мен хам аёлман мени хам севилгим, кимгадир суюкли бўлгим келади. Ёки бунга мени хаққим йўқми? Хиёнат дейсизми? Меники хиёнат экан буникичи? Бунга ухшаган эркакларникичи? Қайси аёл уйи жойи бус бутун булса хавасга ўзга юртда нон излаб юришни истайди? Эр ётса уйда, болалари оч! Кучада ўртоқларининг қўлидаги оддий чупа чупсга ҳавас билан караса! Биттагина ялай деб ёлвориб турса! Хуш бу эркакни оиласига қилган хиёнатимасми? Мактабга борай деса оёк кийими йўқ! Бола, эски таги йиртик калишни кийиб борса, дўстлари давраларига қўшмай ажратиб қўйса, бу эркакни оиласига хиёнатимасми? Мен ўзим хакимда гапирмаяпман.Болам хакида оч нахор болам хакида гапираяпман! Менга ухшаган аёллар юзлаб, минглаб керак булса! Квартира пулини тулайдиган энг жирканчли эркакни тагида хотинлик вазифасини бажариб патентини тулайдиган эркак ўзидан 15 ёш кичкина булсаям, шунга уйнаш бўлиб юрибди. Бу ишларни нима учун қилаяпти? Ўрисни орқасини тозалаб топадиган пулини...Уйда ётиб семираётган эрига юбориш учун! Яхшилаб ишлаб купрок пул юбор дейдиган хамиятсиз эркак учун қилади бу ишни! Оч нахор боласини тенгдошидан кам қилмаслик учун! Мен ўзимни оқламоқчимасман! Лекин хамма нарсанинг хам сабаби бўладику. Хамирга хамиртуруш солмасангиз, хамир купмайди укажон! Сиз огзингизни тўлдириб хиёнат дейсизми кани хиёнат? Умида янгани бу хакли саволларига менда жавоб йўқ эди.
-Зино нима бўлган тақдирда ҳам зино! Эри бор аёл учун...Кўзимга тик боқиб турган нигоҳлардан назаримни олиб қочдим. -Ҳаёт мураккаб янга бир нарса дея олмайман.Лабимни қимтидим. -Барибир ўртада никох....Ким бўлган тақдирда хам эрингиз бор. Эҳтимол ажрашсангиз. Уни никохига кирсангиз...Билмадим! Узоқ уйланиб қолдим.
-Шунинг учун хам, уша ёшлик даврларимни Ностальгия дейманда укажон. Эркак киши зардали бўлса, аёл киши пардали бўлади деган нақл бекорга эмас экан-да! Мен уша даврларни жуда соғинаман. Пок бўлган даврларим. Хўрсинди.
-Хўп ишга қайтсак.Агар дуконни сотиб оламан десангиз сотаман.
Нарх масаласида бироз тортишдик.Охирида Умида янга айтган нархга факат пулни иккига бўлиб бериш шарти билан масалани хал қилдик....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤26👍4
Ишим осон ва кунглимдагидек битгани билан негадир дилим ғаш тортиб йўлга чиқдим. Эҳтимол бу Умида янгамнинг аччиқ қисмати билан боғлиқдир. Эҳтимол, эслагим келмайдиган нурсиз кунларим ёдимга тушгани билан боғлиқдир. Хўрсиндим.
Донолар Ҳаётни кузатарлар жим пичирладим
-Нима? машина бошқариб кетаётган дўстим ортига бурилди.
-Сенга тегишли эмас.Олдинга қара дўстим. Мени эсон омон уйимга етказиб қўй. Мана бу сенга тегишли кулдим.............
Кафтимни иягимга тираб, ўйга берилдим. Умида янга хақ, ҳақиқатдан ҳам уша даврлар Ностальгияга айланиб кетган. Бир биз учун эмас, кўпчилик учун...
Бобом оиламиздаги аёл кишиларни тўй ҳашамга демаса, қолган вақтида кўчага чиқишларига изн бермас эдилар. Қай маънода изн бермасдилар, аёл киши рузғорда тугаб қолган гугурт ёки туз ёки бошқа мана шундай майда чуйдалар учун, гузардаги бозорчага ёки кўчамиз бошида жойлашган дуконга югурмас эдилар. Рўзғор учун керакли нарсаларни эркаклар: бобом, бобом уйда бўлмасалар, бувим билан маслахатлашиб тоғамлар бозорга чиқиб олиб келишар халигидек тусатдан тугаб қоладиган майда чуйдаларга эса оиладаги энг оёғи чаққон, итоаткор ўғил бола югуртириларди. Мен ўта арзанда ,эркатой бўлганим учун янгамлар менга иш буюришга чучишар эди.Чунки , адашиб иш буюрган янгамларни , бувим орқали росманасига “таъзири”ни бериб қуяр эдим-да! Кунлардан бир куни уйимизга кенжа тоғамнинг хотини томондан қариндошлари тусатдан меҳмон бўлиб келишди. Қиш. Кун улгудек совуқ, мактабдан энди келиб, ўрнимга ўраниб ётишни мулжаллаб турган ҳам эдимки, янгам эшикдан бош суқди.
-Дадаш (бобом ва бувим, исмимни айтмай, отам, отажоним.Аям эса дадажоним деб чақирганлари учун ,янгамлар дадаш деб чақирар эдилар.) илтимос, шундай гузарга чиқиб ,гушт олиб келиб беринг. Уйдаги гуштни ҳаммасини қайнатмага ишлатиб юборибман. Бувижониз ош қилинглар деяптилар, илтимос чиқиб келинг,- қўлимга пул тутқазди.
-Уфф!- қовоғимни солдим.- Беҳруз борсин!
Мен томон узатилган қўлини итариб ташлаб каровотимга чузилдим.
-Беҳрузжон мактабдан келмадида. Ўлай сизга йўқ деманг...
-Бор-маай-маан!-ётган ўрнимдан турмай янгамга чақчайдим.- Ўзингиз боринг!
-Воой дадаш, унақа деманг, бора қолинг...
-Бормайман дедим! Тескари угрилиб олдим. Янгам ноиложликдан тепамда туриб туриб чиқиб кетди.
- Касофат!-орқасидан тунғилладим. -Ишинг тушар экан-ку!
Гап шундаки, бундан икки хафталар олдин, айнан шу янгам қўшни келинга “ҳасрат дафтари”ни очаётиб менинг номимни ишлатганин ўз қулоғим билан эшитгандим.
“-Янга, шундай жонимга теккан бу асранди,- деганди янгам куйиб ёниб,- ўз болаларимдан кўра, шу шуртумшуққа эътибор қаратишга мажбурман. Укангиз ҳам гапимни эшитгиси келмайдилар. Буни бўлса, муштдек бўлсаям тили бир қарич!- Кўзи менга тушган янгам тили кесилгандек гапини йўқотиб қўйганди.
Мен эса, бу гапни эшитиб бувим йиғламасинлар деган ўйда ичимга ютдим.
-Энди бўлса , қариндошларига мени хизматкор қилмоқчи бориб бўлибман Касофат!-дедим тунғиллаб .
Уйқуга кетибман. Уйқудан турсам,шомдан ўтиб кетибди. Сожида янгамга уйқудан уйғотмагани учун жахл қилгандим:
-Тез пастки уйга тушинг, сизни кутишаяпти,- деб имо қилди.
Демак, бобом сафардан қайтибдилар.Шоша пиша ювиниб, бобомнинг уйига югурдим. Борсам , икки тоғам ва тоғамнинг мендан бир ёш кичик ўғли Беҳруз уй остонасига яқин жойда ўтирибди. Бувим эса бобом қаршисида бош эгибгина ўтирибди. Уй ичида совуқ сукунат.
-Ассалому алайкум,- қурқа писа салом бердим.
-Воалайкум ассалом,келинг отам!- бобом ёнбошлаб ётган жойидан қаддини тиклади.
Уй ичидагиларни четлаб ўтиб бобомнинг ёнбошидан жой олдим.
-Қани бувижониси эшитаман, мана, хамма жамбул жам нима шикоятингиз бор?
Бувим нимадандир норози бўлса, масала бобомга шикоят билдирадиган даражагача етса, хеч қачон айбдор иштирокисиз гап гапирмас эди.Сабаби бувимда ғийбатга йўл бераман деган андиша кучли эди.
-Бугун уйга шошилинч меҳмон келиб, уйда ҳеч қандай эркак киши бўлмагани учун Шарофат югуриб гузарга чиқиб бир кило гушт олиб келганди.Меҳмонлар кетгач ўғлингиз,- остонада бош эгиб ўтирган тоғам томон имо қилди. Келинни росса калтаклади. Ажрата олмадим. -Кўзидан оққан ёшни румоли учига артиб олди.

❤23👍4
Остонада ўтирган тоғам томон ялт этиб боққан бобомнинг қуюқ қошлари чимирилди.
-Сиз оғринманг бувижониси,бориб келиндан хабар олинг, юмушларингизга қаранг. Никоҳидаги аёлини авайлашни билмаган, бу падари қусур, ҳайвон билан ўзим гаплашаман. Бобомнинг овозидаги оғир босиқликдан юрагим орқамга тортиб кетди. Бувимнинг эса рангит қув учди. Чунки, бобом ўта даражада дарғазаб бўлсагина оғир босиқ бўлиши билан бирга, доимий одатини бузиб, ён атрофдагиларига сизлаб мурожат қилишини хаммамиз яхши билар эдик.
- Ота мени кечиринг!- бувим хонани тарк этмай туриб тоғамнинг ёлворувчи овози эшитилди.- Отажон кечиринг. Мен чидай олмадим. Саид ошнам қассоб биласиз, мен узоқда эмас эдим. Акамнинг ерида эдим. Қассобга югурмай ,менга борса йўли эди. Бу қассобга борган.Мен Саиддан эшитдим.
“-Ошна қачон жанозанг бўлди, хотининг гушт кутариб юрибди,”- деб устимдан кулди.
Жахл билан келиб , қассобга бордингми деб сўрагандим.Тилини тиймади.Рустам хақидаям бир нарслар деб гапириб ташлаганди.Ўзимни боса олмадим. Ота падари қусур деманг отажон қайтиб олинг гапингизни.Шу гапни айтгунча мени ўлдиринг отааа!
Бобом закий инсон эди. Асл воқеани тоғамнинг биргина “ Рустам хақидаям бир нарслар деди,”- деганидан англаган бобом, тоғамларга қўл силтаб рухсат ишорасини берди.
-Сен қол!- менга имлади.
Қурқувдан томоғим қақраб кетди.Индамай турган жойимда қотдим.
-Хўш отам ,нима гап бўлди қани менга ўзингиз гапириб берингчи?!
Тутила тутила бор гапни гапириб бердим. Янгамни” шўртумшуқ, асранди” деганини хам. Гапира туриб кўзимдан ёш сизди.
-Бери келингчи отам!- Мен томон қўл узатган бобом қўлимдан тутиб қучоғига олди.-Гапларимни диққат билан эшитинг . Янгангиз ҳақиқатдан туғри айтганлар, сиз менинг асранди, ва арзандамсиз, буни бошқа бировга гапираётгани сизнинг қолоғингизга эриш эшитилган халос. Сиз туғулгач, кўзим тушиши билан сизни яхши кўриб қолганман ва хеч кимга бермай ўзим билан олиб келганман. Шундан бери сиз менинг асранди ,суюкли ўғлимсиз.Елкамга қоқди.
-Унда нега шўртумшуқ дейди тунғилладим.
-Мана шунақа қилиб, катталар айтганини қилмасангиз, эридан бечорага калтак сотиб олиб берсангиз, шўртумшуқ дейдида отажоним. Бу ишингиз жуда ёмон иш!- норози бош чайқади.- Жудаям ёмон!
Кўзларини бир нуқтага тикиб узоқ вақт хаёл суриб қолди.
-Гапларимни хеч қачон унутманг отам,- секин сўз бошлади.-Эркак киши, оилада худди, бургутдек бўлиши керак. Бургутдек қанотларини кенг ёйиб, ўз химоясида бўлган махрам аёлларини, қаноти остига олиб, асраши авайлаши лозим. Отам раҳматли , сизнинг катта бобонгиз айтар эдилар:
“Қайсики, оилада аёл киши рузғор ғамида елиб югурса, бу нарса шу оила эркаги учун дузах дердилар. Тушунмаган эканман отамнинг гапларини энди англаяпман. “Даюсга жаннат харом “-деган гапни оддий тилда тушунтирган эканларда.Ҳали ёшсиз, мени гапларимни тушунишга бир озгина эрта сизга, аммо эслаб қолсангиз, вақти келганда англаб тушуниб олаверасиз. Бизнинг оилада, мен оилани бош эркаги хисобланаман, мен йўғимда Фаёзхон тоғангиз, Фаёзхон йўқ вақтида Муродхон тоғангиз. Биз уччаламиз хам йўқ вақтимизда эса, оиланинг бош эркаги сиз хисобланасиз. Сиз бош бўлган вақтингизда оиламиздан қайсидир аёл нимагадир эхтиёжманд бўлиб кўчага чиқдими, бу нарса сиз учун орсизлик , номуссизлик хисобланади. Тушундингиза синчков боқди.
-Ҳм бош ирғадим.................
Уша вақтларда мен 11 ёшли бола эдим. Хеч нарсани тушунмаганман. Даюслик, орсизлик, номуссизлик нима эканлигини тушунмаганман,аммо ўта ёмон нарса эканлигини англаганман. Шундан кейин, янгамлар нимагадир эхтиёжманд бўлсалар, дарров гузарга ёки магазинга отланар эдим. Йиллар ўтиб англаганим шу бўлдики, аёлни фақатгина бегона кўзлардан эмас, ўзи лойиқ бўлмаган ишлардан хам асраш бизнинг, бурчимиз экан.Аёли чет элда, Умида янгага ўхшаб мехнат қлиб юрганлар, оз эмас. Кимдир Умида янгани гапларини эшитса, уни хиёнатда айблайди, лекин танганинг икки томони бор.

❤28🤔2
Хотининг топиб келган нонни тишлашга синмаган тишинг, унинг хиёнатига гувох бўлганингда ғижирламасин! Мажбурлик бу бошқа нарса, соғлиги тўғри келмай аёлига мухтож бўлиш-бу умуман бошқа нарса! Девдай кучи бўла туриб, уйда пишқириб ётиш- умуман бошқа нарса! Яқиндагина икки махалла наридаги қўшнимнинг аёли Россиядан келиб, Туркияга ишга кетаяпти экан.Сабабига қизиқдим. “ Туркияда аёлларга яхши ойлик берар экан,”- деди тиржайиб. Жамият қонунлари кутарсада сулоқмонни тиржайиб турган башарасини ёриб ташласанг! Ўз номусини хисоя қилиб оиласи бола чақаси учун талашиб тирмашиб чет элда хаққини ажратиб олиб , халол мехнат қилб юрган аёллар сон мингта! Уларга хайкал қўйсанг арзийди. Эрини ёнига кириб, рузғори учун теппа тенг меҳнат қилаётган аёллар минглаб топилади.Уларга Офарин! Аммо, пешонасига “Бургут” эмас, “чумчуқ” ёзилган шўрпешона аёлларимиз хам афсуски, кўпгина уларга нима дейишни ҳам билмайсан киши...Ҳақиқатдан ҳам бобомга ўхшашан эркаклар, аёллар учун ёқимли, ширин хотирага айланган! Китобларда, киноларда образи қолган қахрамон...Қисқа қилиб айтганда
НОСТАЛЬГИЯ.....................
2018.10.09.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
НОСТАЛЬГИЯ.....................
2018.10.09.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍8🔥4
#motivatsiya
Bir kitobda shunday bitiklar bor edi...
" Siz ongli mavjudot sifatida baxtli bo'lishni istamas ekansiz, sizni o'zingizdan boshqa hech kim baxtli qila olmaydi. Siz dunyoga baxtli bo'lish uchun kelgansiz, baxt uchun masofalar, manzillar, imkoniyatlar cheksiz"...
❤️Aslida his qila olsangiz har bir kuningiz va daqiqangiz MO'JIZA.
" Bugun men uchun xaqiqiy mo'jizaga boy kun bo'ladi" - deya o'zingizni ishontiring va xaqiqiy mo'jizalarni kutib olavering
💥💥💥💥

🥰3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Д Е К А Б Р Ь ойида туғилган инсонлар ҳақида.
Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўйинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўйинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Ёшликда берган кўнгил.
Автобусни кутиб бекатда узоқ туриб колдим. Кечки пайт бўлгани сабабли, автобуслар қатнови сийраклашиб қолганди. Бекатда совуқдан жунжикиб турарканман, эллик ёшлар атрофидаги бир аёл келиб, бекатдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Шу пайт бекатга яна бир аёл келди. Иккаласи таниш экан, сўрашиб кетишди.
— Кечга қолиб, қаердан келаяпсиз?
Биринчи аёлнинг кайфияти жуда яхши эди, кулганча жавоб берди:
— Асти сўраманг, қаердан келаётганимни айтсам, ҳайрон қоласиз. Синфдошларимнинг тўйидан, — деди совуққонлик билан. Иккинчи аёл ростакамига ҳайрон булди.
— Ие, сизнинг ёшингизда ҳам синфдошларнинг тўйи бўладими?
— Ҳа, бўларкан. Икки синфдош ўртоғим оила қуришди. Сизга айтсам, улар ниҳоят ўз севгиларига эришишди. Уларни муҳаббатларининг тарихи жуда узун. Ёшликда берган кўнгил айрилмас бўлади, дейишади-ку. Бу гапнинг ҳақиқатлигига энди ишондим. Роҳила исмли қизимиз Равшан деган синфдошимиз билан дўстлашиб юрарди. Мактабни тугатганимизча уларнинг дустлиги севгига айланди. Ҳамманинг уларга ҳаваси келарди. Сабаби, улар узукка кўз қўйгандек бир-бирларига мос эди-да. Мактабни тугатиб, олийгоҳга ҳам бирга киришди, бир гуруҳда ўқий бошлашди. Талабалик йиллари Роҳилани бошқа бир курсдоши ҳам қаттиқ севиб қолди. Гарчи Роҳила Равшанни севса-да, уни Равшандан кам севмайдиган Санжар исмли курсдош йигитидан ҳам қутила олмай қолди. Беш йиллик ўқишлари давомида унга эришиш учун нимани қилиш керак бўлса, барини қилди йигит. Охири Равшандан уни тортиб олиб уйланди ва ўз юрти – Фарғонага олиб кетди.Аламдан эзилган Равшан ҳам бошқа қизга уйланишга мажбур бўлди. Кейинчалик хотини билан Киевга кўчиб кетди. Хуллас, иккаласининг ҳам бошидан яхши-ёмон кунлар ўтиб, фарзандларини уйлантиришди. Бундан уч йил олдин Роҳиланинг эри вафот этиб, ёлғиз қолди. Бу орада Равшан ҳам хотини билан ажрашиб, ёлғиз ўзи яшаб юрган экан. Равшан ёлғиз қолганидан сўнг уч йил давомида Тошкентдаги дўстларига хат ёзиб, Роҳилани излабди. Лекин тополмабди. Оллоҳ истаса, ҳамма нарсанинг иложини қилади, дейишгани рост экан. Тасодифни каранг, Равшан иш билан Москвага борган экан. Борган куни негадир туни билан Роҳилани ўйлаб чиқибди. Иккинчи куни кўчага айланишга чиққанда хам уни ўйлашни канда қилмабди. Бир пайт қараса, қаршисидан хаёл суриб Роҳила келаётган эмиш. Буни карангки, 25 йилдан кўп вақт давомида кўришмаган бўлишса-да, бир-бировларини узоқдан танишибди. Маълум булишича, Роҳиланинг бир қизи Москвада яшаркан. Роҳила қизиникига меҳмонга келган экан. Равшан билан учрашган кунлари у ҳам туни билан олис муҳаббатини ўйлаб, ухлай олмай чиққан экан. Кундузи юраги сиқилиб, кўчани айланиб келиш учун чиқибди ва Равшанни учратиб қолибди. Улар бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрашиб, куни билан бирга бўлишибди. Ўзларини учраштирган Оллоҳга шукроналар билдиришибди. Сўнг бир дақиқага ҳам ажралмасликка аҳд қилишибди. Маслаҳатни бир жойга қўйиб, Тошкентга қайтишибди. Сабаби, Роҳила эрининг маъракаларини ўтказиб, йилини берганидан сунг Фарғонадаги уй-жойини ўғли ва келинига қолдириб, ўзи қариндошларига яқинроқ бўлиш мақсадида Тошкентга кўчиб келган экан. Хуллас, улар Тошкентга етиб, қариндош-уруғларини уйларига чақириб, ўз ниятларини билдиришибди. Ҳаммалари уларнинг қарорини маъқуллашибди.Бугун уларнинг тўйлари муносабати билан уюштирилган зиёфатга борган эдим. Роҳила билан яқин дугонаман. Йиллар давомида дўстлигимиз бузилмаган. Шунинг учун бу гаплардан биринчи бўлиб, мен хабар топдим ва елиб-югуриб тўйларига бош-қош бўлдим. Ана шунака гаплар, — дея ўз ҳикоясини тугатди биринчи аёл.
— Жуда ажойиб воқеа, — деди ҳайратланиб, иккинчи аёл. Шу пайт улар кутган автобус келдию, ҳар иккаласи автобусга ўтириб кетиб қолишди. Яна ёлғиз колдим. Аслида мен кутган автобус бундан неча дақиқа олдин келиб-кетганди. Мен аёлнинг ҳикоясини охиригача эшитиш мақсадида унга чиқмагандим. Ниҳоят, мен кутган автобус келди. Уйимга кетарканман, совуқни ҳам унутгандим. Қалбимни ажиб бир илиқлик эгаллаганди.

❤27👍3😁1
МЕН ХАМ БОШҚА АЁЛЛАР СИНГАРИ ТУРМУШГА ЧИҚИБ, ОИЛА ҚУРИШНИ ИСТАЙМАН!!!
Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди:
- Ин шаа Аллоҳ яхшилик бўлсин.
Аёл дебди:
- Бир ҳизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман.
- Бу қандай ҳизмат экан?
- Менинг хожам сафарга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ.
Тижоратчи:
- Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай ин шаа Аллоҳ.
Аёл дебди:
- Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман.
Тижоратчи:
- Мен сиз билан бирга бораман, дебди ва қозининг олдига борибдилар.
Шунда аёл қозига шундай дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар.
Қози дебди:
- Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми?
Тижоратчи одам:
- Ҳа, шундай.
Қози:
- Унинг талоғини бермоқчимисиз?
Тижоратчи:
- Ҳа.
Қози аёлдан сўрабди:
- Сиз талоқга розимисиз?
Аёл:
- Ҳа, қози жаноблари.
Қози тижоратчига дебди:
- Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг.
Тижоратчи:
- У талоқ, дебди.
Аёл дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган.
Қози тижоратчидан сўрабди:
- Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз?
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»... сўнгра қозига деди:
- Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим.
Қози дебди:
- Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз.
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ, дебди)...
Хўп, тўлайман қози жаноблари, деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди.
Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди.
Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади.
Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтади. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди;
- Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойдасини кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман, дебди.
Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди:
- Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом, деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди.
Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди.

❤25👍3😁1
Ҳ А Ё Т И Й В О Қ Е А.
Кечки соат 23:00 кўчада эдим. Автобус бекатига яқинлашар эканман, аввалига ҳеч нарсани тушунмадим кейин билсам чамаси 18 ёшдеги қизча қўлида таблетка, ўзи эса бехуш ётарди. Кўзим тушдию югириб бордим олдида эса телефони тинмай жиринглаганча жавобсиз турарди. Телефонга жавоб бермадим қизни дарҳол шифоҳонага олиб бордим. телефондан топган биринчи рақам эгаси қизчанинг Азиза исмли дугонасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. У дарҳол қизнинг ота онаси билан шифоҳонага етиб келди.
Ўша куни уйга кетишга қандайдир кўнглим бўлмади. Қизнинг дугонасини четга олиб қиз ҳақида сўрадим нега бу аҳволда экан? Кўринишидан ёш келинчакга ўҳшади нима бўлганди деган саволларга кўмиб ташладим.
Аста секин ҳўрсиниб Азиза гап бошлади Дугонам жуда яхши қиз у бундай иш қилади деб ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Ҳаммасига тўй ва уни эрта турмушга беришгани сабаб бўлди.
Ота онаси жуда пулдор ҳам эмас, лекин ортиқча орзу ҳафасли инсонлар эди. Дугонам 18 ёшга тўлар тўлмас турмушга беришмоқчи бўлишди бадавлат оиладан совчи келган экан, қуда бўлсак бундан ортиғини тополмаймиз кел шуларга қуда бўлайлик деб бойликга ҳавас қилиб ота онаси қизини бир бойнинг бетайин фарзандига беришди.
Ҳаммаси ҳам майлику қизларини бериш учун бойларга тенглашамиз деб тўй учун анчагина қарз олишди. Мани дадам мебел сотадилар
Қизимни тўйига деб мебел сотиб олишини ва уни пулини тўйдан кейин беришини айтишганди. Адажоним бошида мебелни қарзга беришга рози бўлибди кейин ўйланиб қолибди негаки тўй учун қарзга 3000 $ лик мебел ҳарид қилибди. Бир тўйни мебелини ўзи ўунча пул бўлса тўй қанчага тушган деб ўйлайсиз?
Ҳуллас катта қарзлар эвазига қилинаётган тўй жуда катта дабдаба билан якун топди. Дугонам уларни оиласида 1 ҳафта яшади ва ўш кундан кёвни асл қиёфаси очила бошлади. Куёв бола гиёҳванд ва қизларга жуда ўч бетайин бола экан, аста секин уйга кеч келадиган кейинчалик уйда тунамайдиган ҳолатга етибди келса ҳам дугонам билан жанжал қиларкан. Буларни охири дугонам уйига ҳайдалиши билан якун топди. Дадасининг бўйнида катта қарзи бор тўйни чиқимини тўлаши керак қизи эса уйига қайтиб келди турмуши бўлмади. Сотсак озроқ бўлса ҳам пул бўлар қарзларимизга ёрдам бўлар деб қуда томондан дугонамни юкларини олгани боришганди, улар мутаҳамлик қилиб қизингизни оламиз деб биз тўй учун ҳаражат қилганмиз бу олиб келган буюмларингиз бизни ҳаражатларимиз эвазига қолади дейишибди. Бу воқеа кеча бўлганди мана кўриб турганиздек дугонам бўлиб ўтган ишларни кўтара олмагани аниқ ва мана бугун дори ичибди.
Бу гапларни, бўлиб ўтган воқеани эшитарканман чуқур ҳаёллар ичида қолдим. Бирдан қизнинг онаси додлаб йиғлагани овози эшитилди чопиб бордик, тушуниб етикки докторлар қизни асраб қолиша олмабди.
Ээҳҳҳ инсон боласи! Нафсинг, орзу ҳавасинг, ўзинга душман эканлигини қачон тушуниб етасан! Буларни тушунишинг учун кимдир қурбон бўлаверса, ҳаётнинг қизиғи мазмуни қолармиди?! Тезроқ ақли ҳушингни йиғиб ол! Ўзингни ва яқинларингни баҳтиқаро қилма!

❤12😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✨Бахт бу йўл, тақдир эмас.
“Университетга кирсам — бахтли бўламан”
“Ўзимни топсам…”
“Оила қурсам…”
“Фарзандим бўлса…”
“У вояга етса…”
“У уйланса…”
…ва шундай қилиб бутун умрни кутамиз.
Аслида эса бахт — бугун. Мана шу лаҳза.
Бир чой, бир суҳбат, бир соғлик — шуларнинг ўзи бахт.
Ҳозир бахтли бўлинг. Ҳозир яшанг.

❤2👍1
Икки хил қалб.
Бир хил юрак касаллиги билан тақдирлари туташган икки кекса битта палатага жойлашдилар. Биргина фарқ , улардан биттаси дераза олдида, иккинчиси эса девор томонда ётар эди.Ўринларидан туриш қатъийян ман қилингани учун дераза яқинидаги қария ҳар куни ташқарига қараб, шеригига кўриб турганларидан гапириб берар экан:
" Бугун денгиз осуда, шунга қарамай енгил шабада бордай назаримда. Чунки узоқдаги қайиқнинг елкани шамолда ҳилпирамоқда.Хиёбон ҳам бу тонг сокин, Иккита ўриндиқ банд. Биттасида икки киши суҳбатлашиб ўтирибди.Бирида эса бир киши газета ўқиб ўтирибди.Қолган ўриндиқлар бўш.Ҳов нарида кечаги севишганлар яна келишди....Яна ўша жойга ўтириб , гапга тушиб кетишди. Юз кўзларидан акс этиб турган бахтиёрлик ифодаларидан, келажак ҳақида нималарнидир режалаштираётганликлари кўриниб турибди.Боғдаги ўрик дарахти қийғос очилган , ям яшил майсалар гилам мисоли ҳар тарафга тўшалган.Денгиз устида учиб юрган қушлар эса мўлжаллаб туриб сувга ўзларини урмоқдалар.Нақадар чиройли манзара! Кишининг баҳри дили очилади..." -деди.
То у юрак хуружи билан жон таслим қилгунга қадар мана шундай бир биридан қизиқарли ҳикояларни гапириб беришдан чарчамас эди.Ўша мудҳиш кечада бирдан юраги қаттиқ ушлаб қолди. Хонадоши махсус ёрдам тугмасини босиб ҳамшираларни огоҳ қилиш кераклигини билсада, ҳеч нарсадан бехабардек ётаверди.Қалбига ин қурган шайтони лаъин уни йўлдан урди, васваса қилди : " Қачонгача унинг ҳикояларини эшитиб ётаверасан?! Қўявер уни, у тинчиса, ўрнига сени ётқизишади. Ташқи оламни ўз кўзинг билан кўришга нима етсин? " .
Қария виждон фарёдига ҳам қулоқ солмай, ўзини билмаганга солиб ётаверди. Ҳамхонаси унга умидвор қараганича жон таслим қилди... Эртаси куни ҳамширалар вафот этган шеригининг ўрнига уни ётқизишди.Ниҳоят узоқ интиқлик билан кутилган онлар яқинлашган эди. Ва ниҳоят у ҳам ташқи оламни ўз кўзи билан кўриш имкониятига эга бўлди.У қандайдир ички бир ҳаяжон билан бошини кўтариб деразадан ташқарига қаради. Ҳайҳот ! У ерда оппоқ девордан бошқа ҳеч нарса йўқ эди...Вафот этган қариянинг шафқат дарёси нақадар тошқин ва нақадар сероб !!!
Ўз биродарига нисбатан қанчалар меҳрибон!

❤16❤🔥1
ТУБАНЛИК БОТҚОҒИДА.
Ёшим 28-да. Оила қуришим керак. Шароитим тўғри келмагани сабабли, дўстимнинг хорижга бориб, даромад топиш тўғрисидаги таклифига рози бўлдим. Уйдагилар билан келишган ҳолда чет давлатга йўл олдим. У ерга бориш ҳам осон бўлмади. Молиявий шароитим туфайли йўлкирани, тез орада қайтариш шарти билан, қариндошларимдан олишга тўғри келди. Аҳрор билан Москва шаҳрига учиб келдик. У ерда Сойиб ака деган ўзбек йигити билан танишиб, ундан иш топиб беришни сўрадик. У киши бизларни шаҳардан ташқарида жойлашган ўрмон хўжалигига дарахт кесиш учун олиб борди. У ерда Аҳрор билан вагончаларда яшаб, уч ой ишладик, даромадимиз қониқарлилиги туфайли уйга пул ҳам жўнатиб турдик. Қиш ҳам туша бошлади. Бир куни иситмам кўтарилиб, соғлигим ёмонлашди. Дори ичсам, иситмам тушиш ўрнига, аксинча яна кўтариларди. Бир аёл ёлланма ишчиларга овқат тайёрлаш учун тайинланган эди. Менинг аҳволимни кўриб, у: Бетоб бўлсанг мен билан юр, сени даволайман, соғайсанг ишга қайтиб келасан, деди. У билан кетдим. Аёл менга яхши қаради. Иссиқ кийим берди, ҳар куни иссиқ овқат тайёрларди. Секин-аста кўнгилхушликка берилганимни ҳам билмай қолибман. Орадан икки йил ўтди. Уйга ҳам пул юборишга имконим бўлмади. Ишга қайтдим. Кунлар ортидан кунлар ўтиб, мен ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Яшаш жойимиз яқинидаги тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Шикоятимни тинглаган шифокор ОИВ инфекцияси текширувига қон намунаси топширишимни сўради ва бу касаллик тўғрисида маълумот берди. Қон топширдим. Натижаси уч кундан кейин чиқаркан. Шу уч кунда нима хаёллар бошимдан ўтмади, дейсиз!
Учинчи кун ҳам келди. Шифокор ҳузурига бордим. У таҳлил натижаси мусбат эканини, қонимда инфекция борлигини айтди. Унинг қистови билан бошимдан ўтказганларимни айтиб бердим. Билсам, аёл бир неча йилдан бери назоратда турар экан. Бу бедаво касаллик эканини тушунгандек бўлиб, аҳволим келажакда қандай кечишини тасаввур қилганимда ичимдан нималар кечгани фақат ўзимга ва Яратганга аён. Хорижда ишлаб, бойлик тўплайман, деб келиб, топганим шу касалликни даволаш учун ишлаб йиққан пулим урвоқ ҳам бўлмаслигини англаб, яқинларим олдида ким бўлганиму келажакдаги ҳаётимни ўйлаб, қўрқиб кетганимдан ўтирган жойимдан тура олмай қолдим.
Ватанимга қайтиш-қайтмасликни билмайман. Бормасам, ота-онам кўзлари тўрт бўлиб кутишмоқда, борсам, уларнинг орзусини рўёбга чиқариш учун гулдек бир қизнинг бахтига зомин бўлишга тўғри келиши мумкин... Ўйламай босган биргина қадамим қанчалар тубанликка олиб келганини тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Нима қилишга бошим қотган, маслаҳат берадиган яқинларим ҳам ёнимда йўқ. Бу кечинмаларни ёзишдан мақсадим, ҳар бир инсон навбатдаги қадамини ўйлаб қўйсин. Шунда келажакда менинг ҳолимга тушмаслиги аниқ.

❤27👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ 🌙Хайрли тун
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.

❄️Ассалому алайкум!❄️
ХАЙРЛИ ТОНГ❄️
Биз учун қадрли бўлган қадрдонлар!
Тонгингиз муборак бўлсин.
❄️Қаранг борлиқни жуда тоза ва беғубор Тонг🤗
❄️Биласизми, шу борлиқ каби чиройли тилакларимни сизга туҳфа қиламан.
❄️Доимо, АЛЛОҲ паноҳида бўлинг, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Бошлаган Сешанба кунингиз хайрли бўлсин !

❤2
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️🔥
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!
Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!
Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰1
🐦⬛️1-қисм 🐦⬛️
Яратганнинг исми билан, ёзган ҳар сатримни тушунарли ва ўқиганга манфаатли қил. Амин!
Инсонлар бордир на дўст ва на душман. На яхшидирлар ва на ёмон. На хавфсиздирлар ва на батамом хавфли. Баъзан ақллидирлар, баъзан эса ақлсиз. Жавобини билмаганинг топишмоққа ўхшайдилар. Ва сен буни била олмайсан.Топишга уринасан, аммо топа олмайсан. Лекин доимий шубҳадасан. Юзта қуён бирлашиб бир от шаклига киролмаганидек, юз шубҳадан бир далил пайдо бўлмас.
Бу менинг гапларим эмас, Достоевскийнинг гапидир. Яна кимлардир шубҳа туйғунинг эмас, ақлнинг камчилигидир дейди. Айнан шу ерда, аммо деб вергул қўйгим келади. Шубҳанинг бўлмаслиги керак бўлган ягона ери бу иймондир. Қолган ҳар нарсада шубҳа қилишга ҳаққимиз бордир. Чунки шубҳа қилаётган бўлсак, демак бекорга эмасдир. Иш фаолиятим давомида
“Шубҳаланаман, лекин исбот эта олмаяпман”,-
деган қанчадан- қанча ҳодисалар кўрдим.
Ва у ҳолатда шубҳа қилган томон аёл бўлса, доим ҳақли чиққанига гувоҳ бўлдим. Эркакларда бу кўрсатгич сал пастроқ. Бунга икки сабаб бўлиши мумкин. Ё аёлларнинг олтинчи ҳислари жуда қувватли ёки яна айни шу аёллар маҳоратли ёлғончи. Чунки хотинини алдай олмаган эр кўрдим. Лекин эрини ҳар макрга солган аёлни ундан кўп кўрдим.
Аёлнинг заковати доим камситилиб, назарга олинмаган. Аммо менимча, эркаклар ишсиз қолишдан қўрқишган ва асрлар давомида бу юртларда аёллар фақат эзилиб хўрланиб келинган. Аёл сал ўзига қараса енгил табиат. Ўзига ишонч билан иш юритаман деса калондимоғликда айбланган.
Бувимдан эшитган ривоятларимда, пайғамбарлар ва пайғамбаримиз с.а.в аёллари ичида ақл заковати билан анча –мунча эркакни ортда қолдирган, энг кўп ҳадис ривоят қилган кишилар орасида Оиша онамиз р.а.келганлар.
Тижорий заковатда анча- мунча эркакни ортга қолдирган Ҳадича онамиз р.а бўлганлар. Бу рўйхатни узоқ давом эттирса бўларди.
Аёл -қизларга имкон берилса, улардан ҳам олимлар, билимни ривожлантирадиган кишилар албатта чиқади.
Қайси миллатда ишчи аёл ва болалар кўрсангиз, ўша миллатнинг эркаклари дангаса ва ўйламай оиласига зулм қилган деб билинади. Ҳозир айтишингиз мумкин, аёллар ҳам ўзидан кетмасинда деб. Эркакни топганига қаноат қилиб яшасин дейсиз. Бу айтадиган аёлларнинг аксарияти эридан кўра ўғли боқиб, ҳамма нарсани муҳайё қилганлар гапиради.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.

❤63👏7💋4👍3
🐦⬛️2-қисм 🐦⬛️
Хуллас, дангаса ва масъулиятсиз эрлар, ёки ўзига ва болаларига жамият ичида етарли эътибор ололмаётган аёллар, афсус ўз жонига қасд қилмоқда. Олдимда турган ҳужжатларга қараб, яна бир ёш аёлнинг умри хазон бўлгани ва бу сафар болаларини ҳам ўзи билан қурбон қилганини кӯрдим.
Эрининг сўроқда айтган гапларини ўқиб, жаҳлдан ўзимни зўрға тутиб турдим. Аёл, эри иккинчи хотинга уйланганини эшитиб, бу ишга қўл урибди. Эри эса, ”Онамга қарайдиган келин керак эди.
Ҳа деб касал бўладиган эмас,” -деб жавоб берган.
Бечора аёл ўз ота- онасиникида ҳаётига нуқта қўйган. Болаларим бировга юк бўлишини истамадим деб ёзган хати, чўнтагидан чиққан. Эрига нисбатан бир тергов иши очилган. Кўп борса 7-8 йил билан қутилиб кетади.
Лекин кетган жонлар қайтадими?
Ким билади не кунлар кўрди?
Касаллигининг остида не сабаб ётарди?
Дарров иккинчи хотин олмасдан, сенга омонат қилинган аёлингни ҳа деб онасиникига жўнатмасдан, озроқ даволатсанг, шу аёл оиласига, айниқса сени онагга қарамас эдими?
Эркак қамалиб кетса, унда янги олган хотини онасига қараб туришига ким кафил? Компьютеримга киргизаётган маълумотларим ва олдимда турган ҳужжатларга шўнғиб кетган эдим.
"Пуаро хоним! Тушликка чиқмаймизми?"
Очиқ эшикдан келган овоз эгасини танисамда, бошимни компьютердан кўтаргим келмади.
"Чиқаверинглар, мени озгина ишим бор",-дедим ҳамкасбим Жамилга жавоб қайтариб.
"067 ҳужжатларига қараяпсанми?" ,-деб қизиқиб сўради яна.
"Ҳм, оз қолди, тугатиб беришим керак" ,-дедим ҳали ҳам кўзим ҳужжат ва компьютер экрани орасида бориб келар экан.
Жамилнинг хонага кирганини ва секин мен ўтирган хонага яқинлашганини эшитсамда, у томонга қайрилиб қарамадим.
"Шу одатинг қолмадида, Пуаро хоним. Аёл ўз жонига қасд қилган. Яна ўз оиласи олдида. Лекин сен бир гапда туриб олдинг, эрининг қўли бор деб."
Қўлимдаги қаламни зарда билан стол устига урдим. Ва унга қарадим. Ёшимиз тенг, ҳатто курсдошим бўлган Жамилни ҳозир бир томчи сувда бӯғишга тайёр ҳолатда турган эдим. Нега ҳамма ўз хоҳиши билан кетганларни доим муҳокама қилиб уни айбдор қиладида, лекин уни шу ҳолатга олиб борганга қарамайди?

❤48👍7😢6
🐦⬛️3-қисм 🐦⬛️
"Сен тушунмайсан. Чунки у аёл террорист эмас. Ва бу иш бизга келди, сенинг терроризм билан кураш бўлимингга эмас" ,-деганимда кулди.
"Бўлди юр, шуни овқатланиб гаплашамиз. Оч қолдим. Хотиним аксига уйига кетганди. Эрталаб нонушта ҳам қилганим йўқ" ,-деди ҳали ҳам қорин дардини ўйлаб.
"Жамил, сенинг ҳам қизинг бор. Мана бу расмларга қара. Мен бу ваҳшийликни кўриб, томоғимдан бир нарса ўтар эдими?" ,-деганимда кўз учи билан расмларга қаради.
Юзида ҳеч қандай ифода ўзгармай, менга қаради.
"Шунинг учун тергов бўлимига аёлларни камроқ олишгани маъқул. Сизлар ҳар кўрган нарсангиздан бундай таъсирлансангиз, оҳо, ҳаётингиз заҳар бўлди дегани", -деди жиддий туриб.
"Жамил, йўқол! Қорним оч эмас. Бу расмларни хотинингга жўнатсам, кўрамиз, неча ой уйда овқат емайсан. Терговда аёллар ишламасин эмиш. Ерда ҳам ишламасин унда! Нега мол-ҳолга қарайди нозик кучи билан? Чунки у жисмоний иш, шундайми? Ақлда эса бизлар товуқмиямиз. Сиз эркаклар биз бўлмасак бир пайпоғингизни топа олмайсиз. Кам сонли аёллар бу соҳада ишласакда, сиз "ақллилардан " яхши натижалар кўрсатганимиз рост!" ,-деб бор аламимни курсдошимдан олдим.
"Бўлди-э, кетдим. Сени ўйлаган аҳмоқ",-деб гапириб хонадан чиқди.
"Ўйламанг бизларни. Бизни ўз ҳолимизга қўйинглар",-деб ўз- ўзимга гапириб, яна ҳужжатларга шўнғиб кетдим.
Орадан қанча вақт ўтди билмадим. Фақат қоровулимиз Муҳаммадали тоға келиб қолмаганда, ҳали ҳам ўтирган бўлар эканман.
"Қизим, бугун шу ердамисиз?"
"Йўқ, тоға, чиқаман ҳозир",- деб компьютеримни ўчириб ўрнимдан турдим.
Жамил билан тушлик қилмаганимга айни шу дамда афсусландим. Чунки қорним очлигидан бошимга оғриқ кирган эди.
Майда-чуйда нарсаларимни олиб, аввал хонадан, кейин бинодан чиқдим. Ҳаво аллақачон қорайиб, бироз салқин тушган эди. Яхшиям иш еримга яқин бир ерда турар эдим. Шаҳарнинг шовқини ҳали ҳам давом этар экан, мен йўл юриб бинолар орасидан ўзим яшаган уй томонга юра бошладим.
Инсон танлаган касбидан бўлса керак, ҳар ташлаган қадамида шубҳа қилади. Ортимдан оёқ овози эшитилиши, мени орқага қайта-қайта қарашга мажбур қиларди. Ўз ҳолида юрган, ўрта ёшли одамни ўзимдан олдинга ўтказиб юбориш учун ерга чўкиб, оёқ кийимимни тўғрилагандек бўлдим.

❤46🔥14
QIZ
• Otadan so‘rashibdi:
- Qiz yaxshimi, o‘g‘il?!
- Qiz! -, debdi ota, shosha-pisha.
- Nimaga?-, deyishibdi.
- Yoshligimda onam eng shirin taomlarni pishirib, oxirgi luqmasini ham mening og‘zimga qo‘yardi.
• Yesam ko‘zlari quvnardi. Keyin uylandim, ayolim shirin taomlar pishirib, menga beradi, yesam o‘zi yegandek xursand bo‘ladi.
• Qiz ko‘rdik, dasturxonda o‘tirsak qizim o‘zi yaxshi ko‘rgan yegulikni olib, menga yedirmoqchi bo‘ladi, yesam xursand bo‘ladi…
• Keyin o‘g‘il ko‘rdik, dasturxonda nimani yegim kelib, ko‘zim o‘shanga tushsa o‘g‘lim o‘shani mendan oldin shartta olib og‘ziga tiqadi…
• Mendan oldin ulgurganiga xursand bo‘ladi, yaramas…)
• Xullas qiz boshqacha-, dermish…
• Sizlarda ham shundaymi?!)
• Allohim!
• Qizi yo‘qqa qiz, o‘g‘li yo‘qqa o‘g‘il, farzandi yo‘qqa aralash farzandlar ato qil!
• Ulg‘ayishib ummatning ozod va baxtli kunlarini ham ko‘rishsin!
• Omin!

❤18🔥1
🐦⬛️4-қисм🐦⬛️
Одам ўтиб кетар экан, қулоғидаги телефонда гаплашаётган бўлса-да, анча пайт кўзини мендан узмай юриб, охири мендан олдинга ўтди.Ҳар хил маньяклар ва қотиллар ҳақидаги киноларни камроқ томоша қилишим керак эди. Хаёлимда минг хил савол ва эртанги куннинг режасини қилар эканман, подъезд эшиги олдига етганда, биринчи қаватдаги Зебо опа темир панжарасидан бошини чиқариб менга гап отди.
“Зумрад, синглим! Бугун ҳам иш кеч тугадими дейман? Эрталаб анча эрта кетгандингиз-а?”
Агар шу шаҳарда ярим аҳоли Зебо опага ўхшаб қизиқувчан бўлганида, бирор жиноят фош бўлмай қолмас эди.
“Ассалому алайкум! Сиз ҳам ўз постингизда ўтирибсиз. Борми бирор ножўя ҳаракат?”-дедим кесатиғ аралаш кулиб.
Зебо опа менинг гапларимдан хафа бўлмас эди. Қайта ундан бир нарсани сўрашим унга ёқарди. Ва ҳеч қайси ахборот базасида бўлмаган янгиликларни қаторлаб берарди.
“Бўлмай қоладими? Учинчи қаватдаги Вераника, студент йигитларни уйидан қувдирди”,-деб деразасига яхшироқ жойлашиб олди.
“Вера Кореяда эмас эдими? Қайтдими?”,-деганимни биламан,
“Ҳозир бундай чиқаман, это не уличний разговор”,-деб деразасини ёпди ва мен подъезд кодини териб ичкарига кирганимда, у аллақачон бошидаги рўмолини тузатиб эшигидан чиқди. Қўли билан елкамга уриб қўйиб,
“Тузикмисиз ўргилай!”-деди.
“Яхши, раҳмат, овора бўлиб чиқдингизда”,-деб яна кинояли гапирган эдим.
“Овораси борми”,-деб зиналардан юқорига қараб, гапирди.
Мен эса унга қарамай юқорига чиқа бошладим.
“Вера ўзи келгани йўқ. Лекин энди келар экан деб эшитдим. Маклер Миродилни жўнатиб бечора студент болаларни тез чиқазди. Уйини сотувга қўйганмиш”,-деб эринмай маълумот бера бошлади.
“Яхши бўлибди талабаларни кўчгани. Ҳамма шикоят қилаётган эди ўзи”,-деганимда юзимга бошқача қаради.
“Вой, бирданига чиқаргани инсофдан эмас-да, ўргилай. Бечора йигитлар қаердан топади бўш уй бир пасда. Ўқиш энди бошланган бўлса, булар уй қидирадими ёки ўқийдими?”
Жон куйдириб гапираётган аёлга қараб, ростанми дегандек қарадим.Чунки талабалардан энг кўп шикоят қилган ўзи. Энди эса, бундай гапириши ғалати.
“Вера қурмағур биттаси билан танишибди ўша Кореясида. У эркак бунинг уйи борлигини билиб, уйингни сот, шу ердан уй оламиз дебди. Бу хотинга сал етмайди. Бу уй унинг эридан қолган бўлса.Қизининг бўйи етган. Уни ҳам Кореяга олиб кетгани билан бир қайтса нима бўлади?

❤36👍13🔥7