📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24.4K subscribers
6.35K photos
2.07K videos
44 files
13.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🕊

🌹Якшанба тонгингиз хайрли бўлсин.
🌸 Янги кун янги имкониятларга бой бўлсин!
🌹 Эзгу ва хайрли ният қилганингиз ижобатини топсин. 🤲

🌹 Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Кунингиз омадли ўтсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ностальгия

Вақт олий хакам.Бобом бу борада яна бир марта хақ бўлиб чикди...Уша ўғри кўриб машмаша қилгандан сўнг, куп ўтмай Судирнинг 1980- йилда тугулган 19 ёшли ўғил ўзини осиб қўйди. Махалладаги миш мишларга қараганда Илёс (боланинг исми шунақа эди) қиморвозларга қўшилиб қимор уйнаб, катта сумма ютқазиб қўйгач, ўзини осиб қўйган эмиш. Бу гап қанчалик рост ёки ёлғон янгасининг тақинчокларини хам у ўғирлаган эмиш. Бу ёғини худо билади мен билмайман. Мени билганим шу бўлдики. Бувим қайта у хонодонга чикмади...
Умида янгам эрининг хурмача қиликларидан безганда отасиникига кетиб қолар, яна озрок вақт ўтиб қайтиб келар...
Уруш жанжал кунда бўлмаса, хам кун оро Ўткирнинг ичиб олиб кучада туполон қилишлари уйимизгача эшитилиб турарди...
Ўткир ичиб олса, уша машмашадан кейин икки ой ўтиб туғулган, бир қўли ишламайдиган, туғма ногирон ўғилини, хотини билан бирга кўчага чикариб қўйиш одати бор эди...
Лекин, бувим олдинги бувим эмасди...
Судир, унинг мусофир хотини, алкаш ўғили-ю, кучадаги касал невараси ва келини бувимга энди ахамиятсиз эди...
2002- йил бахор ойлари эди. Мен бу вақтга келиб дадам ва аям билан Қаршида яшар, мактабдан таътил берилиши билан бобом томон қушдек парвоз қилардим. Навруз байрами муносабати билан берилган ўн кунлик таътилни бобомнинг уйида ўтказиш учун келган вақтларим. Тушдан кейин янгам, мен, бувим тоғам уйимиз олдидаги тўт остида салкинда чақчақлашиб ўтиргандик Бобом уйда йўқ. Умида янгам кириб келди... (икки ўғил туққан, эри кунда калтаклаб турсада чиройини йўқотмаган тоғам шунака деб янгамни жиғи бийрон қилар эди ) Умида янгам бизни даврамизга қўшилди, бироздан кейин янгам овқатга қарай деб туриб кетди.Умида янгам эса бувимга сиздан бир маслахат олишга чиққандим деди...Бу гапни эшитган Тоғам ошхонадан туриб чумич билан халидан бери дағдага қилаётган янгам томонга йул олди...Мен эса хар доимгидек вокеа марказида ,нима булишини кузатиш учун ўрнимда қолдим...
- Қулогим сизда келин деди бувим менга хозиргина дамланиб дастурхонга куйилган чойни ўзига узатишим учун имлаб...
-Менга маслахат беринг, Россияга кетмокчиман ишлаб пул топиб болаларимни оёққа куймасам булмайди. Эримни ахволини кўриб турибсиз....
-Россияда пулни экиб куйибдимикан? Сен Ўзбекистондан уроқ олиб бориб ўриб келасанми?
Бувимни ўткир киноясидан кулгум келди.Умида янгамни уроқ олиб пул уришини кўз олдимга келтириб ошкора кулиб юбордим. Менга қараб лаб тишлаган бувим янгамга қараб давом этди:
- Билмадим қизим, бу борада маслахат беролмайман. Шу ёшига кириб чет эл нималигини билмасам...аммо бир гап бор болам хар ерни қилма орзу хар ерда бор тошу торозу. Ўйлаб кўр ёш бола эмассан.Ўзингга маъқулини кўр.
-Уйлаб кўрдим хола, кетмасам булмайди.Сизга келганим агар кетмокчи булсам, озрок қарз бериб туролмайсизми деб келувдим..
-Ха шундай деда қизим, нима экан дебман.Амакинг билан маслахатлашиб кўраман. Пул амакингда туради рухсат берсалар, жоним билан биз кексалар ёшлар ўз йулларини топиб кетишлари учун бир куприкмиз...Эртага чиқиб кўр вақтингга қараб розилик берсалар пул ташлаб кетсалар бериб юбораман бувим шундай дея дастурхон бир бурчагини қайирди бу одат ўзбек мехмондустлигига хилоф одат бўлиб мехмонга купол қилиб айтганда иззатинг битти дейиш билан тенг.......
-Рустам бунча хаёл сурдинг етиб келгунимизча лом мим демадингеей қаерга юрай Ўткирни отасини уйигами ёки туғри Ўткирни ўзини уйига борамизми? Дўстимни саволидан кейин хаёлларимни йиғиштириб ўйлаб кўрдим..менга Ўткир хам уни отаси хам керак эмас..Умида янга керак... -Дуконни эгаси керак менга!
- 430 км йул босиб келиб тоғангни кўрмай кетасанми?
- Вақт йўқ! Бошка сафар.. Дўстим рупарасида турган кўзгу орқали менга синовчан қараб турдида:
-Балким менга рухсат берарсан бувимни кўриб келишга? Лабини ғалати қимтиб олди.
-Бошка сафар борсакчи?
-Дадам нарса бериб юборган, бормасам булмайдида ошна...балки сени шахарда қолдириб ўзим ўтарман...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
19
Ойбек дустим бу уша мени уғирликда айблашган кунида мехрибонлик қилиб авайлаган кушнимиз Дилором холани невараси бўлади. Кейинчалик ўғил "катта ишга кўтарилиб " оиласи билан вилоят марказига кучиб кетишганди. Чол кампир кичик ўғил билан хали хам кишлокда яшашади.
-Майли мен хам бирга бораман. Кетдик.
- Аникми?
-Ха! Хайда.
Шахар марказидан кишлок томонга йулга тушдик. Бу йил нечинчи йил ўзимга ўзим савол бердим 2018? 8 йил ўтибдими орадан 8 йила? Худди хаммаси кеча бўлиб ўтгандек-ку нахот йиллар шучунча тез ўтиб кетган булса... Тоғли худуддан секинлик билан тепага кўтарилаётган машина худди бешикда ётган чакалокни аллалаётгандек уйку элита бошлади ва мени хаёлимда ўтмиш хотиралари яна уйгониб тарих кўз олдимда жонланди ...........
Эртаси куни Умида янгам қайта чикди.Бобом билан гаплашган бувим Умида янгага сураган миқдоридаги пулни берди. Пулни бергач ўзингни кузатиб қўйди. Шу билан Умида янга Москвага учиб кетди. Орадан бир ойлар ўтиб кечқурин Ўткир маст ахволда куча дарвозага келиб тоғам билан жанжал бошлади Уни айблови бир томондан кулгули булса, икеракинчи томондан одамни аламини келтирарди. Эмишки Тоғам уни хотинини чиройли бўлгани учун Чет элга сотиб юборганмиш. Бобом уйда йўқлигидан фойдаланган тоғам менга бувингга хушёр бўлиб тур деб Ўткирни молхонага олиб кириб оғзи бурнини қонга белаб росса калтаклаб (Тоғам Афгон урушида катнашган эди. Жахли чикса хеч нарса кўзига кўринмас эди.) кучага судраб чиказиб ташладида дарвозани беркитиб индамасдан ухлади. Ростини айтсам тоғамни бу қилган ишидан хурсанд бўлдим Эртасига милисага ариза берган Ўткир канчадир пул эвазига аризасини кайтиб олди. Таътил тугагач, мен ота онамни олдига кетдим Шахар хаёти кейин академик лицийдаги ўқишлар дадамни бизнесига бўлган қизикишим, олдинига хафтада бир марта, кейинчалик ойда бир боришга ундади.Кейинчалик мен ўзим ўсган қишлоққа ,деярли бормай қўйдим. Аммо бобомни соғинчи доим юрагимни эзиб , қанот чиқариб учишга шай турар эдим. Вақт инсонга буйсинмайди сиз уйда ўтирасизми ёки куча куйда ишда буласизми каъттий назар у ўз йулида давом этаверади. Йиллар ўтаверди. Биз ўртада бобом билан у ё бу масала ёки тўй ҳашамда кўришсакда, бу иккимиз учун ҳам дийдор ҳисобланмас эди. 2010- йилда бизнесдаги илк катта битимимдан кейин дадам менга бир ойга таътил берди. Мен эса қанот чиқариб, бобом томон учдим. Аёлларда худо томонидан тухфа қилинган катта имконият бор хурсанд бўладими хафа бўладими йиғлаб кўз ёшини тукиб хеч булмаса сени яхши кўраман соғиндим деган сўзлар билан ўз хисларини ошкор қилиб енгиллаша оладилар. Эркаклар эса аксинча соғинсалар хам айтолмайдилар. "Йиглаш" деб аталадиган кучага камдан кам эркак киради. Бобом хам худди шундай эди. Бувим қучоқлаб йиғлаб, ўпиб согинганларини айтиб канча вақтга келганимни сураштириб ташлаган булса бобом индамасдан ховли пастидаги боғчага тушиб кетдилар. Биламан бобом жуда хурсанд шунчаки менга билдиргиси йўқ. Ортидан боққа тушдим.
-Ишларингиз яхшими отам?
-Ха яхши.
-Дуруст, дуруст... Бобомнинг соғинчли, ўткир нигоҳларига қарашга ботина олмадим. Уртамизда турган хонтахта устидаги китоблар диққатимни тортди.." Хожа Ахмад Яссавий" қўлимга олиб вараклаб бошладим.
-Ўкиб берсангиз дегандим, отам, сиз таржимага устасиз. Негадир шу эски сўзларга тушунмай қолибман қаридим шекилли бобом ўзини гапидан ўзи хузур қилиб кўлди ...
-Хуп.
Анча вақтгача бобом иккимиз китобхонлик қилиб ўтирдик. Агар тоғам келиб кечки дастурхонга таклиф этмаганида яна канча ўтирардик билмадим.. Дастурхон бошида бобом бувимга: Эртага ўғилларингни, невараларингни чакир ,бир йиғилайлик узоқдагиларга майли индама деди. Эртасига куп қариндошларимз келишди қайсиларинидир танисам бошкаларини умуман танимайман...Хурсандчилик хамма хурсанд ўтирганда...Тусатдан давоза даранглаб очилди-ю, маст ёкавайрон холатда бир эркак киши ховлига гандираклаб кириб келди. Бу бобомни камида қирқ йиллик "қадрдони" Тура Судир эди... Тоғам ўрнидан хизланиб тура бошлаганди бобом одатидай бир қараб куйиб жойига ўтиргизди-ю Турага юзланди:
-Кел полвон!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25👍4
-Келдиииим хожи бувааа бу невараларни йиғиб майииишааат қиляпсизми биззиям чакирмабсизда, невара ювдига келардик биздаям пул борррр...Тура Чайқалиб чунтагини ковлаб 200 сумлик 500 сумлик пулларни ховли юзига сочиб юборди.
-Кузатиб юбор!
Тоғам бобомни буйруғини кўтиб тургандек урнидан сакраб турдию Турани ёкасидан ушлаб дарвоза томонга судради.
-Ёқамми қуйворрр Тура тоғамга осилиб олганча бақирди куйвор..отангда гапим бориди қўй дедим
.Кайфи тарқадими ёки маст булсаям тўтилмасдан гапира бошладими... Тоғам нима қилишини билмасдан ёкасини бушатди.
-Ўзингдан катта одамни ёкасидан оласанааа Фаёз ука, мен сендан неччи ёш каттаман, кичкина укам тенгисан. Одам урнида кўрмайсандааа!
Тура ерга ўтириб олиб хунграб йиглай бошлади.Тоғам қилган қилиғидан уялдими индамай тепасида тик туриб қолди...
-Хожи бова, ўзиз одам урнида кўрмадиз мендан жирканиб яшадиз ўғилларизниям шундай тарбияладиз. Катта ўғилиз мен билан деярли тенгдош кеча тўйда кўрдим, салом бердим хамқишлоғим, ошнам дедим лекин у кўрмасликка олди...Ўзизча мендан жирканасизда аа? Мен одам эмасда, менда юрак йўқ, кунгил йўқ! Топганим, едирганим харомда мени аа? Сиз халол бола боққансиз...Хамма болалариз мойли мойли жойларда ишлайди. Мениям сиздай отам бўлганда Саиданвардан кам булмас эдим...Тоғам яна ёкасидан олиб кучага улоктирмокчи эди бобом:
-Қўй индама гапирсин!
- Кўрдингми отанг яхши одам! Чайқалиб- чайқалиб яна ўрнига ўтириб олган Тура хотинлардай саннай бошлади.- Мен камбағалман нимага биласми? Мени отам камбагал бўлган...мени боламам камбагал бўлади..неварамам... Сенлар бойсан, топган харом хариш пулингга отангни хожи қиласан,- тоғамга қараб қўлини пахса килиб гапира кетди.. Одамларни кўзига фариштадай кўриниб бизнес қиламан дейсан..нима қиласан худо билади... Мана сиз хожи бова мени билардиз
"катта катта"ларни уйимга олиб келиб нима қилишимни билардиз... сиз диндор одамсиз, номоз укийсиз лекин нима қилдиз мени бу йулдан кайтариш учун?Факат хотиним тиланиб келганда,бир нарса бериб юборишдан бошка,бирон марта олдизга чакириб, Тура бу ишинг нотуғри ке ўғилларимни каторига кир.Сенгаям бир имкон қиб берай дедизми?Мени кўрсаиз уч куча наридан жирканиб ўтишни билдиз халос.Яна номоз ўқиб тақво қиласиз.Уша диний китобизда ўзингга ўхшаган лекин йулдан адашган бандамдан жиркан деб ёзиб қўйибдими?
Тура бир паст жим қолгач , ёнига туф деб туфлади..тупугини ярми ерга тушган булса ярми оғзи аралаш ияги билан қўшилиб ёкасига суркалиб кетди.. Мен қўлимдан келган ишни қиб боламни боқдим.Сиз ҳам худди шундай қилдиз, демак иккимиз тенгмиз!
Шундай деган Тура урнидан туриб дарвоза томонга йул олди. Хурсандчиликдан асар хам қолмади..Хамма жим, ўйга толиб қолган бобомга қараб қолганди..Шу куни бобом бир оғиз хам гапирмади.Узоқ вақт бир нуқтага тикилиб ўй суриб ўтириди, ўрнидан туриб боғчамизга тушиб кетди ортдан боргандим менга бир қараб қуйдию ортиқ гапирмади факат орадан уч соатлар ўтиб :
-Отажоним, мен хаётда туғри яшадим деб юрардим..Мурод тоганг бироз нобоп чикди деб юрардим.Факат шуни тарбиясида оқсадимда деб уйлардим....Хатоларим хам куп экан, Инсонларга ёмонлик қилма, номозингни ўқи, яқинларинга силайи раҳм қил. Арзиган инсонларга яхшилик қил дебманда. Аттанг, афсус хато яшабман деди.
Бобомга қараб туриб нималардир дегим келар, аммо негадир тилим айланмасди... Бобомни юзлари қизариб кетганлигига ахамият бердим.
-Бобо ахволиз яхшими?
-Яхшиман ота, яхшиман.Бир аччик кук чой дамлаб келингчи. Бобом ўзини хурсанд қилиб кўрсатиб жилмайиб куйди. Чой ичиб ота бола анча вақтгача сухбатлашиб ўтирдик. Вақт алламахал бўлганда ухлашга ётдик. Тонг сахар бобомни шарпасидан кўзимни очдим. Эрталабги бомбодга тайёргарлик кўраётган экан.

-Хали вақт бор шошилма, мен тохарат олиб келай... Хожатхона томонга қўлида офтобо билан йулга тушган бобомни хаёл эгилган каддига қараб бу йилдан ўзларини олдирибдилар деган уй хаелимдан ўтдию негадир юрагим ачишиб кетди.Уша вақт нега шунақа бўлганини билмайман хали хали тушунмайман.Негадир шу хаёл кунглимдан ўтган захоти бобомни югуриб бориб қучоқлаб олгим, юз кўзларидан ўпгим келди.Хожатхонага кириб кетаётган бобом худди қайтиб чикмайдигандек,
16🔥2
юрагим гуппиллаб уриб кетди.Ўрнимдан туриб ортидан бордим йул ярмига етганимда бобом қўлида офтобо билан кўринди.Менга қараб "келавер" ишорасини қилиб ўзи тохарат олишда давом этди... Мен қайтиб чиққанимда бобом уй томонга секин одимлаб кетаётган экан.Тусатдан кўз олдимда, ерда ётган кичкина тошчами нимагадир билмайман тўқнашган бобом ерга юзтубан йиқилиб тушди.Ўртамизадиги масофа олти етти метр чикса хам худди хаёлимда минг чакирим йўл юрдим. Етиб борганимда бобом хали хам кимирламасдан мук тушганча ётарди. Тиз чукиб бобомни бошини тиззамга олдим...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Якшанба дам олиш куни, ҳеч ким безовта қилмасин 😅

Ҳатто шу мазза қилиб дам олмоқда сиз эса...

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2😁1
Ажабооо, бобом жилмайиб ётарди. Худди хозир "қурқдингми ота" дейдиюю урнидан туради
-Бобожон юзини қўлим билан силаб сақолига илашган лойни артдим -Ёмон йиқилдизми бобо?
Бобом жим... Хаёлимга келган қўрқинчли ўйни хайдаш учучун худди киноларда кўрганимдек буйин томирини ушлаб кўрдим...хеч нарсани сезмадим "Йўқ мен адашаяпман! Ахир, томирни қаерда жойлашганини билмайманку.Ўлган одам совук булиши керак, бобом иссик... Ўлган одам?? Нималар деяпман шучунчаки йиқилиб тушган одамни ўлди деяпманми? Ахмокман вахимачиман..Хушидан кетган булса керак...нима қилиш керак эди??? хушдан кетган вақтида нима қилиш керак эдиии???..Орадан ўтган булса неччидир минўтлар ўтгандир лекин шу неччидир минўтлар ичида калламдан минг бир хаёл яшин тезлигида ўтди.
- Сув сепиш керак! Сув қаерда? Қўлида офтобо бор эди кани у? Атрофга аланглаб офтобони тополмадим...
-Ким бор? Уй томонга қараб бақирдим...Тоғам кўринди.
-Ёрдам беринг бобом йиқилиб тушди тоғааа...
Тоғам куйлагини чала кийганча оёкяланг мен томонга югурди келасолиб бобомни даст кутардию сурига олиб бориб ётқизди... -Отаа кўзизни очинг сизга нима бўлди? Бобомни кукрагига қўл ўзатдию негадир дархол тортиб олди. Духтир чакир! Бор Шохида янгангни чакир! Бақирди. Тоғамнинг кўзларидаги вахимадан дахшатга тушдим.Шу вақт кукрак кисмимни аллақаеридандир нимадир "чирт" этиб узилиб кетгандек бўлди. Оёгимни зурға судраб сури ёнидаги тўт дарахтига суянганча ерга ўтирдим. Кафтларим билан юзимни ёпганча овоз чикармасдан уксиниб уксиниб йиглай бошладим... Аслида одам йиғласа қайғуси тарқалиб кетаверади йилғаган сари енгиллашиб бораверади..Менда эса уша вақтида акси бўлган..хар елкам силкиниб йиглаганимда канакадир улкан тарифлаб булмас улкан ғам андух елкамдан босиб келаверган.Қайгу уша вақти менга қаердан келганини билмайман...Агар ичингизда табиатни кузатадиган кимдир булса, мени гапларимни тасдиқлаши мумкин.. Хеч Қуёш ботишини кузатганмисиз? Агар кузатмаган булсангиз кузатинг! Энг рангсиз манзара шу вақтда руй беради.Айнан Қуёшни ботаётган вақти эмас.Қуёш уфққа буткул бош куйгандан кейин диққат билан кузатган бўлсангиз бутун олам бир неча дақиқага факатгина оқ ва қора рангдан иборат бўлиб қолади.Қўлимни юзимдан олиб атрофга боқсам атроф нурсиз ва рангсиз худди, Қуёш ботган вақтдагидек. Кимдир чақирганми ёки тоғамни овозини эшитиб келдими Шохида янгам шошиб келиб бобомни билагини ушлади буйинини ушлади, юрагини қулоғига тиқадиган нарсаси билан эшитиб кўрди. Кўзларидан шовуллаб ёш оққан янгам "Отажоним бандалик қилибдилар" деди-ю, қачон туриб биз томонга келган хабарим йўқ аммо худ бехуд бўлиб ранги докадек оқариб кетган бувим томонга шошилди Худди ёмон туш кўраётгандек терлаб кетдим...Йўқ йўқ булиши мумкинмас нега ахир !? Нега, нега ўлиши керак!? Нега? Эндигина 75 ёшга кирганди..Бирон марта касал бўлмагандику..нега одамлар 90га 100 га киради ана юришибдику, қалтираб, титраб хатто юролмай уйда ётганлари хам борку . Нега мени соғлом боягина тик оёкда турган бобом ўлиши керак нега!? Шу нарсаларни хаёлимдан ўтказганча бобом томонга юрдим...
Бу ёғи тезлашиб кетди... Кимлар келди, кимлардир нималардир қилди...Ким додлади. Кимдир хушидан кетди яна кимдир эса....... Бобомни маракалари ўтгунича шу ерда бўлган булсам...Бобом билан ўтган хар бир кунимни сўзма сўз эслаб ўтирардим...У вақтларда ёшлик қилганманми ёки эътиборсизлик қилганманми? Бобом худди, ўлимини олдиндан сезгандек..хар доим ўлим хакида, ўзини Ўлимидан кейин йиглаб додламаслигим тушкунликка берилмаслигим...Аксинча қўлимдан келганча дуои фотиха қилишимни, бобомга атаб катта катта маъракалар бермаслигимни, уни ўрнига. Ўзи ургатган суралар билан ёд этиб дуо фотиха қилишимни куп айтарди... Ўзбекни пули купайса тўй қилади...Уй қилади бу олдинги замонни гапи булсаа. Хозирги замоновийси Ўзбекни пули купайса тўй қилади. Кейин ўлик кўмадида ким ўзарга марака ўтказади. Бу киноямни купчилик тушунган булса керак. Шу вокеалар сабаб орадан куп ўтмай бувимни ўзим билан бирга олиб кетдим...
Хаёл билан бўлиб Ойбекнинг уйига етиб келганимизни билмай қолибман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18🔥5
-Тушмайсанми келдик...Юр бувим билан гаплашамиз информо буюро бувим Умида хакида билганларини гапириб берса ёмонми фойдаси тегарди келишишга кўзини қисди.
Уйга кирдик бир вақтлар юрса ерни титратадиган Дилором холам бир бурдагина бўлиб қолибди..Аммо юзларидан нур ёгилиб туради чиройли қарибди кунглимдан ўтказдим...
-Момой калайсиз?
Ойбекнинг куча жаргонини эшитиб тепиб юборишдан ўзимни зурға тийдим.
-Хайвонсан дедим факатгина ўзи эшитадиган қилиб одам булишинг учун Дарвин тирилиб келсаям фойдаси йўқ...
-Тушунмадим нима деяпсан? пичирлаб қўлогини огзимга тўтди.
-Тушуниш учун калла керак сен булса елкангга катта картошкани қундириб олгансан!
Юзига қараб кулсам Ойбек хам тиржайиб кулади...Мехрим товланиб кетди бошкача дустим борда, мени кайфиятим яхши булиши учун ўзини хатто жиннига солиб олишга хам тайёра... Эр зотини 3 хил дусти бўлади.. Жон дўст,Пул дўст, Хотин дўст.
Жон дўстим Ойбек! Дилором хола билан анча сухбатлашдик бобом бувим ўзларини ёшликдаги шухликлари ва нихоят Судир ва Умида янга хакида... Ойбек рост айтибди Дилором хола маълумотлар архивидан хам кучли ишлар экан. Хайрлашиб кучага чикишимиз билан жияним қўлимга телефонини тўтказди.
-Дадам сураяпти сизни.
-Айтган вақтига етиб бораман вахимани уяси даданг хам.Смс ёзвор! Умида янгани уйи унчалик узоқда эмас экан .Баланд қилиб кўрилган ўртача хашамдаги уй...Бир вақтлардаги қайнотасини уйи билан солиштирса "Бу уй қаср" . Дарвозахонадаги оппок “Ласетти”ни кўриб томок қириб қўйсам Яна бир нексиясиям бор йўталиб куйвур бемалол деб тегишди орқамдан келаётган Ойбек. Чакир ишора қилдим.
-Хоов янга!
Ойбек турган жойидан бақирди
-Эрини чакирсанг булмайдими?
-Эрини бошингга урасанми бир алкашда бепарво қўл силтади .
Ичкаридан 16 -17 ёшлардаги бола чиқиб келди.
-Умида янгани уйими сурадим .
-Ха келинг ака ассслом кўришиш учун қўл чўзди.
-Уйдами онанг тахминан ўғил деб уйладим .
-Ха уйда
-Чакириб юборчи уйда булса гапга аралашди Ойбек тез бул факат такидлаб кушиб куйди орқасидан.
Орадан бироз ўтиб ховлида аёл киши кўринди. Бир оз тўлишганини айтмаса, уша уша мен охирги марта 14-15 ёшларимда кўрганимдек ўзгармаган Умида янгам каршимда турарди.
-Ассалому алайкум
-Ваалайкум ассалом келинг.
Умида янга хиёл синчковлик билан менга қараб турдию, кўзлари порлаб юзидаги қўлгучлари уйнаб кетди
- Рустамжон!? Овозида хайрат ва бирозгина кувонч сезилди...-Рустамжон? Умида янгам хайрат кувонч аралаш кўзлари порлаб мени қучоқлаб олиш учун интилди-ю, тортиндими ёки бошка сабабми елкамга қоқиш билан чекланди.
- Ахволларингиз яхшими, ишларингиз ,ўзгариб кетибсизми ? лаби лабига тегмай сурашиб кетди.- Киринглар уйга нега бу ерда турибмиз!? Шухратжон мехмонхонага қара акаларинг келишди! Уй томонга қараб овоз бердида яна бизга юзланиб уйга таклиф қила бошлади: -Қани юринглар, киринглар бир пиёла чой... Ҳар куни келиб юрибсизларми? Рустамжон ўлай сизга, қани уйга!?
Жойимдан жилмай турганимни кўрган янга хайрон қараб турдида:
-Тинчликми? Савол берди.
- Бошка сафар...мен бир юмуш билан келгандим. Келинг шахарга тушиб бирон жойда ўтирсак.
-Нега Рустамжон уйга киринг шу ерда гаплашамиз.
- .......................
-Яхши сиз айтгандек була қолсин...
Мени хеч качон бу хонадонни мехмон сифатида остонасини хатлаб ўтмаслигимни англаб етган Умида янга, розилигини билдирди. Хозир дедию уй томонга йул олди..
-Шухрат кучага кетиб қолма, мен хозир келаман ўғилга шундай деб бизга юзланди. -Сизлар мехмонсизлар, мен мезбон! Зиёфат мени хисобимдан кукрагига уриб куйган янга менга қараб қошини қоқди.
Мен бобомни неварасиман.Генитика сехрли фан, аждодлар генида бўлган биргина ген кейинги авлодларда албатта такрорланади буни хеч канака табиат кучи йўқотолмайди...бу кибрмас ёки одам менсимаслик эмас. Шунчаки истамаган одамим билан зиёфат тугул... Бир пиёла чой ичиш мен учун амри маҳол. Буни эса ўзимга якин бўлган санокли одамларгина билишади. Шахарни энг яхши ошхонасини манзилини Ойбекка тушунтирган янга менга юзланди.
- Жуда уйчансиз? Кандай масалада бу ерга йулиз тушди?
- Сизда ишим бор эди..."Три уголник"ни биз ижарага олгандик...
-Йуғе? Уни бошка одам олган, сиз эмас.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍4
-Ха биламан, биз бирга ишлаймиз, шу ерни ижарага бермайман дебсиз.
-Мен унақа демадим, ижарага бермайман, сотмокчиман дедим бошкача хабар беришибди.
-Қанча нарх белгиладиз? Умида янга айтган нарх анчагина экан.
-Ҳммм бу нархга сотолмайсиз! Хеч ким олмайди.
-Биламан, анчадан бери эълон берганимга карамай хеч ким сураб келмаяпти ёки бунда сизларни қўлингиз борми?
-Йўқ, менга бугун хабар бордику? Ўзи нега сотмокчисиз ижарани ойма ой тўлаб келаётган булсак..агар келишолсак йиллик пулни икки бўлиб тулаб турардик.
-Мажбурликдан сотаяпман. Ўғилимни ўқишга куймокчиман.
Энсам қотди.Алифни калтак дея олмайдиган боласини ўқишга тиқиш учун бори йуғини сотиб, ҳаллослаб юрган ота оналар энсамни қотириш нарёгда турсин нафратимни уйғотиб юборади!
- Нима? ўғилизни пул билан ўқишга тиқмоқчимисиз?
-Ҳа, шунга дуконни сотмоқчиман. Машинани сотсам хам бўлади-ю,лекин у билан такси қилиб рўзгор ўтказиб турибмизда...
Умида янгани негадир кунгли бўзилиб кетди машина ойнасида ташкарига қараб бир оз ўзига келди.
-Рустамжон деди уйчан.Сиз жуда ўзгариб кетибсиз, жудаям хозирги гапингизданам кўра гап охангиз менга қаттиқ тегди...
-Етиб келдик Ойбекни гапи сухбатни бўлди...
-Сен Исмоил билан шу ерда қол!
Мазза қилиб зиёфат қилиш режасини тўзиб келаётган дустимни турки ўзгарди.
-Овкатланиб олсам майлими ота!? Жахли чиққанини билдирмоқчи бўлиб киноя қилди.
- Билганингни қил лекин мен билан эмас!
Шундай дея Умида янгани ичкарига бошладим. Ичкарига кириб қўлайрок бўлган жойга бориб ўтирдик.
- Мен бу ерга овкатланиш учун келмадим! Гапим анча кескин чиққанини ўзим сезсамда давом этдим.-Туғри хали қаттиқ гапирдим лекин пул билан ўқитгандан кўра хунар ургатинг...
-Ўғлимни бир қўли ишламайди..У оғир мехнатга ярамайдида...
-Ҳмм дукон очиб беринг, савдога ургатинг..бўлади-ю шунақа қилсаям.
-Йўқ. Рустам ўзиз биласиз эримни ахволини...биз жойларда арок сотилмаган дуконда, савдо учунча юришмаслигини хам биласиз ўғилим эса ичкиликка мойил отасига ухшаб..
--Мммдаа унда уйланиб қолдим. Қараб туриб юрагим ачишди...Шунака чиройли, бир эркакнинг энг эрка аёли булишга лойик даражадаги ақлли аёлнинг умри ўтиб кетаяпти шу алкашни қучоғида..гижиним келиб уйладим "кқоовучунни яхшисини ит ейди" деганлари шу булса керакда .
-Янга нега шу итизни хали хам етаклаб юрибсиз? Сизга нима зарил? Ажрашиб кетсангиз булмиди...ё шунчалик қаттиқ севасизми?
-....................
Узр. Унака демокчи эмас эдим дедим хижолат бўлиб . Мавзуни ўзгартириш ниятида савол бердим.
- Россияда нима иш қилдиз?
- Ростини айтайми ё алдайми? Янга менга қараб кўз кисди.
- Мен ростгуйлик тарафдориман! Сўз уйини қилдим.
-Мен хам. -Бузуклиқдан бошка хамма ишни қилдим!- шундай дея Умида янга кўзларимга қаттиқ тикилди.
Бу гапни кутмаганим учун бироз довдираб қолдим. Умида янга бироз ўйга толиб жим қолди.
-Эх Рустамжон, умр ўтиб кетаверар экан... Хар бир ўтган кунинг эса сенга сабок вазифасини бажарар экан... Акангизга тушиб келганимда ғўр содда эканманда эслайсизми келинсаломни жилмайди
. Бош иргаб тасдикладим.
-Шухрат буйимда вақтида Сафар бувани боғидан довча ўғирлаганимизничи янгам кулди.
-Хааа куксултон деб майкамни тўлдириб захардек аччик қааролини ўзиб чиққандим эслайсми? биргалашиб кулишдик.
-Ха у даврлар бошкача эди.Ностальгия . У даврларим умримнинг Ностальгияси бўлган.Маюс кулди.-Бувингиз бобонгиз билан ўтган даврлар ҳақиқий ностальгия эди.Уларнинг бир бирига бўлган муҳаббатлари, ардоқлари... Эсингизда булса бувингиз менга пул бераетиб сен аёл кишисан ўзингни эхтиет қил дегандилар...Шунда шу ердаям насихат ишим тайин, борар жойим тайин булса деб ўйлагандим...Аммо чучварани хом санабман гадони душмани гадо буларкан... Билмабман миллатимни канака эканлигини... Янгани гапини эшитиб Амакимни ўтган йили россия сафаридан кайтиб келиб гапириб берган вокеаси эсимга тушди... Озорбойжонлик хамкори билан бўлган учрашувда озорлик амакимдан сен ўзбекмисан деб сурабди -Ха дебман ғурур билан.
- Эх кардошим..нега сени миллатинг бунақа...Ўз юртдошини бошига тушган кулфатдан фойдаланиб пул ишлайди....
-Хафа булма мендан, хеч кайси миллат, миллатдошини кулфатидан фойдаланмайди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дадамни соғиндим...

Ўтганларни Аллоҳ ўз рахматига олсин!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2😢2
-Канака кулфат фикрингизга тушунмадим?
-Нима сенингча ўзга юртга келиб, ишлаб пул топиш кулфат булмай байрамми? Қардашим масалан бизни миллатда ўзини миллатдошига иш топиб бериш мутлок бепул, агар у ишлаб бойиб кетса бу билан ғурурланамиз.Сизларда акси эканаа..хатто ўзга юртда булсаям топиб берган иши учун пул оларкан...аа?
Мен хеч нарса деяолмай қолдим...Қани ер ёрилсада, ерга кирсам деганди амаким Шу гап эсимга тушиб,
- Нима бўлди сиздан хам иш эвазига пул сурашдими?
-Эй иш эвазига бир ойлик ишлаган пулизни беришиз ,бу ёзилмаган қонунку кулди. Йўқ бу бошка нарса эди.. Мен ишга жойлашган заводда ширинлик ишлаб чикарилар ётокхонаси хам шу ерни ўзида эди.Иш билан танишиб, иш бошлаган кунимни эртасига хамма Оля деб атайдиган ўзбек аёл биринчи кундан негадир мени ёктирмади.Ўтирсам упок ,турсам супок қилиб...Сабабига тушунмай гангиб юрсам Замира деган қиз опа (Мен атайдан махаллайчилик булишни олдини олиш учун бу аёлларнинг вилоятини ёзмаяпман) ишизга пухта булинг...бу опа шу ерда бизга мастер иш ургатади катталар билан уртамизда туради.Синглиси келиши керакди...нимадир бўлиб кечикди.Шунга сиз жойлашиб қолдиз табий сизни сиғиштирмайди хушёр бб ишингизга пухта булинг деб шипшиди.Мен содда гўл ишимни бажарсам, нима хам қиларди деб парвоям қилмабман. Билмабманки, Россиянинг совуғи қайноқ Ўзбекистондан борган одамларнинг эти қолиб, қалбини хам музлатиб ташлаганини. Бир ой ишлаб карзларимдан ўзилиб, энди уй учун ишлайман деб юрганимда тушлик вақти ишчилар ечиниб кийинадиган жойда туполон бошланди. Қаттиқ чарчаганим учун, боришга хам эриниб ўтирсам Замира югуриб келди опа мен сизга айтувдимку, нега эхтиёт булмадиз?- деди.
Нима қилдим?-хайрон қолиб ўрнимдан энди тургандим халиги Оля деган аёл югуриб келиб сочимга ёпишиб ура кетди Ўғри ўғри кўзингга кўрсатаман сен ўғрини деб юз кўзимга чанг солиб тепиб кетди. Нима бўлганини тушунмай турганимда яна, икки уч аёл Оляга ёрдамга етиб келишди. Мени нима жоним бор ерга ётқизиб олиб биргалашиб росса тепкилашаётганда, қаердандир бир инсофлиси келиб ажратди.Бошлиқ етиб келди
-Нима гап? русчалаб суради Олядан.
- Бу ўғри мени пулларимни ўғирлаб олибди деди.
Қани энди рустилини билсамда, ўзимни оқлай олсам, гапига тушунаяпман аммо бу тил улгур ўзимни оқлашга ярамайди! Тил билмаган одамни гунг одамдан фарки йўқ эканлигини шу вақтда тушуниб етганман! Фачат йиғлайман, дир дир қалтираб йиғлайман.
Кеча бу пулим тугаб қолди карз бериб турасизми деб айтаятувди пул бермаганимга шундай қилган деса донг котиб қолибман. Ростдан хам бир кун олдин мехрибонлик билан ахволимни сураса, пулим кам қолди, ойликкача пул бериб тура оласизми опа дегандимда .. Факат йўқ мен ўғри эмасман дея оламан. Ким ишонади? Рустилида онатилисидек гапириб ўзини овлаётгангами зурға тутилиб уриниб гапирадиган менгами!? Ёмонликни уруғи куп дегандай камига унинг шерикларии хам тасдиқлаб турибди. Шу гаплар ростми?
менга юзланиб суради бошлигим Мен булса пул қарз сураганинг ростми деб тушиниб
-Да. Это первий раз, я болшее не повторю дебман. Энди ўзиз уйлаб кўрингчи, мен нима ахволга тушдим.Бошлиғим рахмдил одам экан энди уйлаб кўрсам.
-Йуқол!-деб куча эшигини кўрсатиб қўйди.
Милиса чақириб қаматиб юбориш хам қўлида эди. Кўчада изғирин қиш...
Суяк суягингга ўтиб кетадиган совуқ, қаерга боришни, нима қилишни билмай кучада серрайиб туриб қолдим...
Орадан канча вақт ўтди тахминан уч соатларча ўтдими, бир вақт телфоним жиринглаб қолди.
Қарасам, Замира Опа сизни ўғирлик қилмаганизга ишонганим учун тел қилаяпман. Боя ювиниш хонасида Оля опа бопладимми деб хотинлар билан хохолашиб ётганини кўргач, атай кибдида деб уйладим...
Опа сизга бир номер бераман кунликлиш топиб беради, хеч булмаса кунизга яраб турар. Биз томондан бир таниш опа бор квартирасига борсангиз жой беради. Хозир смс килиб адресини бериб юбораман. Рости қувониб кетдим. Дунёда яхши одамлар хам бор деб шукрлар қилиб уни смсини кута бошладим. Смси келгач, амаллаб излаб излаб квартирани топиб бордим. Замира қунғироқ қилиб айтган шекилли яхши кутиб олишди. Шу ерда яшовчи бир опа хар кунлик иш топиб бериб турди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24
Бир кун домларни подезларини ювишга борсам, эртасига бирон ошхонада идиш товок юваман, индинисига ремонидан чиққан уйни йиғиштириб қайтаман, хуллас кунлик пулбор барака топсин шу опа. Бир ой бир кун хам ишсиз қолмай анчагина пулли бўлдим. Бош оёк кийим қилдим уйга озрок пул жўнатдим. У вақтларда хозиргидек патент деган нарсалар йўқ. Ортикча чиким йўқ демокчиманда. Хаммаси яхши эдию квартирани эгаси ни кўз караши кундан кун ўзгариб кетавергани менга ёкмасди. Аёл киши ўзига хушомад қилмокчи бўлган эркакниям нияти бузғиниям билади. У эркакни хам менга нисбатан нияти бузулганини хис қилиб юрардиму аммо, нияти бутунлай бошкача эканлигини уйлаб хам кўрмабман. Бир кун ишдан сўнг уйда ўтирсак, сизга бир иш топдим. Яхши иш ошхонада поварга ёрдамчи бўлиб ишлайсизми шунча вақт ошхоналарда юрдингиз, урганиб қолгандирсиз деб қолди. Овкат қилишга анча мунча қўлим келишгани учун иккиланиброк
- Ха дедим.
-Юринг учунда бир араб ошнам бор ошхонаси бор кичкинагина шуни олдида ишласангиз урганасиз хам ойлик оласиз кнчалик каттарок ошхонага ўтиб кетсаиз хам бўлади...хар куни иш бормикан деб юрмайсизда деди. Бу гап хамхоналаримгаям ёкиб кетиб бор бор деса мен ахмок унга қўшилиб орқасидан кетибман. Йул йулакай Мен сизни айтдим поварлик қўлингдан келадими деса ха денг айниб қолмасин деди Хуп дедим. Айтган жойига етиб бордик.
Бошланди! Ичимда худбинларча ўйладим.Бунисиям шу эски ашуласини бошлади. Нима мени пешонамга аёл зотини дардини эшитишни катта қилиб, ёзиб қўйибдими? Астафируллоҳ, ким билан танишсам ким билан сухбатлашсам кеча билдими олдин куни билдими мени ёки хозир танишиб турибдими фарки йўқ хаммаси дардини очиб сочадияя?!Бу аёлларни эри хам менчалик хотининг сирини билмаса керак.Хуп майли ичи тулиб кетгандир бошкадир.Лекин менга кандай ишонади ?Қўйиб берсам Россияда нечта ўйнаши бўлганигача гапириб берса керак.Мияга келган фикрдан кулгум келди...Хай улиб қолмасман эшитайчи сир дастурхони бир очилди... Кичкинагина ошхона бор йуги 6 та стол бўлиб шу араб укаси билан бирга ишлар экан укаси бошка иш топганлиги учун ўзига ёрдамчи ахтараяпти эмиш... Менга ёрдам берасан кечаси соат 23:00дан эрталаб соат 11:00гача соатига келишамиз Соати канчадан ? Айтган пулини эшитиб юрагим ўйнаб кетди...дархол режа туза бошладим. Бир ойда шучунча 10 ойда шунча. Бир йил шу ерда ишласам ,анча мунчали бўлиб қолар эканман.
-Розиман качондан иш ?
-Бугундан араб укаси томонга имлади укам қолади. Мен кетаман, мени яна бошка ошхонам хам бор.. Квартирам эгаси билан гаплашиб турган укасига ишора қилди. У шу ерда сенга иш ургатади .
-Хуп деб иш бошладим Араб хайрлашиб кетди... Кечаси соат 3 ларга бориб эрталабга шурва тайёр булиши керак деди арабнинг укаси.
- Хуп қаердан оламан масалликларни деб савол бердим... Биласизми Рустамжон агар иккита бир тилни яхши билмайдиган одамлар гаплашишса негадир бир бирини яхши тушунади..иккимиз хам тилни яхши билмасдик лекин осон тушунардик бир биримизни...

-Юр сенга омборхонани кўрсатаман у ерда 3 та мўзлаткич бор шу ердан ўзингга керакли махсулотларни оласан...ортидан омборхонага бордим...у менга холодинликларни кўрсата туриб ғалати караш қилди.Юрагим жиғ этиб кетдию ишимда давом этдим. Мен хозир келаман деб чиқиб кетгач сал ўзимга келиш учун бир паст тин олдим.Юрагим ёмонликни сезиб типирчилай бошлади...ўзингни бос...дунёда хамма бирдек ёмон эмас деб ўзимга ўзим далда бериб ишимда давом этдим шу ерда турган катта тоғарага ўзимга керак бўлган барча махсулотларни солиб олиб чикдим Катта козонга шурвани осиб куйиб ишимда давом этдим...орадан бир соатча вақт ўтгач эрталабга булочка тайёр булиши керак биласанми булочка қилишни деб қўлидаги булочкани кўрсатди...ёшлигимдан ўзим яхши кўрадиган булочкам бўлгани учун ха деб бош иргадимда яна қўлимга идиш олиб омборхонага керакли нарсаларни олишга кетдим кайтиб келсам турқи ўзгариб турибди. Бу нима деди мени кўргач қозонга имлаб шурва дедим. Ичиб кўр деб қўлимга чумични берди шурвани шўрлигидан ичиб булмас эди.Ахир канакасига? Ўзимга ўзим савол бердим..мен хеч качон шурвага пишмагучунча тўз солмас эдимку! Ким солди ?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
12🔥2🤔2💔1
-Тузни сен солдингми дедим йўқ деди. Лекин кўзи буни аксини айтиб турар эди...одам тап тортмай алдаши мумкин аммо кўзлар сотади..
-Мен туз солмадим дедим кўзларига тик боқиб.
-Билмадим, агар хозир Навфаль келса сени ўлдиради шунча махсулотни расво қилганинг учун деди тиржайиб.
- Нега бунака қилаяпсан дедим тап тортмай.
У менга кам пул тулаяпти пулимни оширсин деб иш топаман ўзимга десам, у ахмок ўзига ёдамчи излаб юрибди.Сен бу ерга иш сураб келган биринчи ахмок эмассан...Энди эса шурвани расво қилганинг учун мени кунглимни оласан, акамга ўзим жавоб бераман деди.
Юзига кандай қилиб тарсаки тортганимни ўзим билмайман. У булса шартта сочимдан чанггалладида: Эй фохиша истасам, шу тарсакинг учун шу ерда сени ўлдириб мурдангни ёкиб юборишим мумкин ким сени излайди кимга кераксан деб пишкирди эшик олдида каровул турибди бир оғиз бу ўғри экан десам ўзингни қамоқда кўрасан...жанжал туполон билан бу маразни қўлидан соғ чиқиб кетолмаслигимга ақлим етгани учун шартта тиз чукдим.Мени қўйиб юбор, ёнимда бор пулни хаммасини бераман ахир сенга пул керак-ку! Миям яшин тезлигида ишлаб оғзимга келган гапни қайтармай гапира кетдим.Мен хавфли касалман! Авратимга ишора қилиб кўрсатдим...Мен билан бўлсанг ўласан шунинг учун менда тибббий соглом деган хужжат йўқ тушундингми!? Сени асраб қолмокчиман, мен бу ерга келишдан олдин мехмонхонада ишлаганман. Оғзимга нима келса гапиравердим. Мени гапимни эшитган турки совуқни шашти пасайди. Жон ширин кимни ўлгиси келади!? Қанча пулинг бор суради? Хозир сумкамни очиб хамма пулимни стол устига тукдим...санаб кўрди..бир ойлик квартира яна бир ой яшаса бўладиган микдордаги пул чикди..адашмасам долларда 100 эдими шу атрофда эди... Бор кетавер эшикни кўрсатди...Эй ахмок чакирди ортимдан танимган, билмаган одаминг иш бор деса олдига тушиб кетаверма касал экансанда булмаса бугун бу ердан тирик чикмас эдинг шундай деб хохолаб қўлиб қўлидаги пулни кўрсатиб масхара қилди. Ташкарига чиқиб юз метрлар юргач оёк қўлимдан дармон кетиб шу ерда учраган чикиндилар соладиган бетон яшикка ўтирганча йиглай бошладим...Бутун хаетим кўз олдимдан ўтди.Эй худо яна кандай синовлар кутиб турибди мени олдинда?

Шу билан яна у ерда бу ерда иш қилиб юравердим.Кунлардан бир куни бир опа бир одам бор таништириб қўяман факат аёлларга иш топиб беради. Лекин иш топгани учун пул беришингиз керакда деб қолди майли дедим. У одамни номерини берди...келинг офисимга гаплашамиз деди бордим адрес буйича ўтирдик гаплашдик...тавба қилдим туппа тузук одаму лекин худди бозордан қўй оладиган одамга ухшаб бўйимни оғирлигимни тишларим согломми йўқми сурайди...саволларига жавоб бергач уйланиб турдида...чиройликкина экансиз бир иш бор.Рози буласизми? деди.Хафсизлигизга,кейинчалик ишсиз қолмаслигизга жавоб берамиз деб қўшиб қўйди канака иш экан билсам бўладими дедим... Уй хизматкори керак бир бизнесменга арабистонлик куп хам уйида булмайди...уйини йигиштирасиз овкати пиширасиз шу қиладиган ишиз деди... Уйлаб уйлаб рози бўлдим бирга олиб борди... Урта ёшлардаги киши экан...мен билан бирга келган офис ходими уй билан таништириб чикди умримда кўрмаган нарсалар мен хатто тушимда хам кўрмаган шарт шароит...уй эгаси жуда инжик ишизни бир хафта кўзатади ёксаиз олиб қолади ўзизни кўрсатинг яхши ишланг куп гапирманг бир хафтадан кн доимий қолсаиз уйидан бир хона ажратиб беради яшаш жой еб ичишингиз шу ердан бўлади. Унгача катнаб турасиз розимисиз деди
Розилигимни билдирдим. Худога таваккал қилиб ичимда илтижо қилдим, яхши одам кўринади, нима булса шу ерда қолай!
Бир хонада саккиз кишилашиб ётадиган квартирага бормай! Шу куни қолдим, уй ишларини бир пастда қилиб бўлдим. Бекорчиликдан нима қилишни билмай, балконга чикдим. Қарасам гул экиш учун туваклар бор экан. Туваклар турган жойни пастки кисмида эса, гул уруглар бор. Гул экишга киришиб кетдим. Ишимга берилиб кетибман. Бир пайт уй эгаси чиқиб келиб:
Нима қилаяпсан? деб суради.
-Гул экаяпман, мумкинмасмиди? Қўрқиб савол бердим.
-Йўқ мумкин!- дедида томогини таққилатганча хонасига кириб кетди.
Кун кеч булгач, квартирамга кайтдим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
27👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И Т У Н🌙

💖Азизларим қадрдонларим Мени ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!СИЗЛАР билан эртагача хайрлашаман.
Эртагача йўқолиб қолманг қидириб юрмайин!!! 🙃

😴Яхши дам олинг
АЗИЗ ИНСОНИМ!
Тунингиз тинч, осуда, энг яхши тун бўлсин!!!

🤲Аллоҳга омонатимсиз!!!... ❤️


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍂🍂 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Қиш Фаслининг биринчи тонгги муборак бўлсин!😊

❄️Кириб келган қиш қорлари билан ҳаётингиздаги қоронғу кунларни олиб кетсин❗️
Оппоқ орзу оппоқ умидлар уйғотсин қалбингизда❗️

❄️Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин.

❄️Эрта тонгдан қор бағрида ажойиб атмосферада иссиққина чой билан ширинлик тановвул қилишга нима дейсиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4
Зимний Сон (Sefon.me)
Алсу
Ажойиб хотираларни ёдга солувчи қўшиқ.
Алсу, "Зима" таронаси билан...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3
Ностальгия

Эртасига яна бордим..эътибор қилсам уй эгаси жуда озода киши бб бир марта ишлатган нарсасини кайта ишлатмас экан. Уч кунда унинг характерини урганиб олдим. Тўртинчи кундан ўзим мустақил адашмасдан харакатлана бошладим шу кунгача менга бир оғиз гапирмаган одам, тўртинчи куни ўзинг хам овкатландингми?- деб суради. Ха дегандим эртадан бутунлай кучиб кел шу ерда қоласан мен бу ерда саккиз ой бўламан.Унгача шу ерда яшайсан деди. Шундай қилиб ишга жойлашдим. Кунларим ўта бошлади уй эгаси коп қора хунук эркак бўлгани билан яхши одам эди... Мехрибон эътиборли эртадан кечгача ишда буларди хеч ким халакит бермас безовта қилмас уйда худди уй бекасидай эркин яшаб юрдим. У хар замонда...
-Қисқа қилиб уни севиб қолдим денг! гапини бўлиб шартта савол бердим
-Унақамас...Журъатсизгина эътироз билдирди.
Мен эса рухий босимми оширдим.
-Нима сиз мени халиям ёш бола деб уйлаяпсизми? Ўзингиз айтгандек тилингиз бошка, кўзингиз бошка гапираяптику?
- Йўқ сиз уйлаган нарсамас у мехрибон эди, уртамизда хеч гап йўқ сиз нотуғри тушунаяпсиз!
- Сиз саккиз ой у билан бир уйда яшадиз туғрими? Шууннчаа вақт сизга кўз кириниям ташламаган булсаааа, демак у эркак эмас эканда! Шундай дея сурбетларча юзига тикилдим.
- Нималар деяпсиз сиз!? Умида янга чимирилди.-У эркак эди!
Мен ўзимга керакли бўлган жавобни эшитиб мамнун илжайиб юзига боқдим.Умида янга нима деб қўйганини тушуниб етганда эса, анча кеч бўлганди.Аёл киши рухан заиф бўлади..Айникса яхши кўрган инсонни хақоратлаб турсангиз икки баравар заифлашиб кетади.
Ҳа, туғри мен уни севиб қолдим..келинг икир чикиригача гаплашмайли хуллас у юртига кетгунча мен билан яшади уялганидан тескари қараб тан олди.
- Демак эрингизга хиёнат қилибсизда?
- Нима? Канака хиёнат канака эр? Сиз нега бунақа гаплар билан юрагимга сўз ханжаризни ботираяпсиз!?- Мен хам аёлман мени хам севилгим, кимгадир суюкли бўлгим келади. Ёки бунга мени хаққим йўқми? Хиёнат дейсизми? Меники хиёнат экан буникичи? Бунга ухшаган эркакларникичи? Қайси аёл уйи жойи бус бутун булса хавасга ўзга юртда нон излаб юришни истайди? Эр ётса уйда, болалари оч! Кучада ўртоқларининг қўлидаги оддий чупа чупсга ҳавас билан караса! Биттагина ялай деб ёлвориб турса! Хуш бу эркакни оиласига қилган хиёнатимасми? Мактабга борай деса оёк кийими йўқ! Бола, эски таги йиртик калишни кийиб борса, дўстлари давраларига қўшмай ажратиб қўйса, бу эркакни оиласига хиёнатимасми? Мен ўзим хакимда гапирмаяпман.Болам хакида оч нахор болам хакида гапираяпман! Менга ухшаган аёллар юзлаб, минглаб керак булса! Квартира пулини тулайдиган энг жирканчли эркакни тагида хотинлик вазифасини бажариб патентини тулайдиган эркак ўзидан 15 ёш кичкина булсаям, шунга уйнаш бўлиб юрибди. Бу ишларни нима учун қилаяпти? Ўрисни орқасини тозалаб топадиган пулини...Уйда ётиб семираётган эрига юбориш учун! Яхшилаб ишлаб купрок пул юбор дейдиган хамиятсиз эркак учун қилади бу ишни! Оч нахор боласини тенгдошидан кам қилмаслик учун! Мен ўзимни оқламоқчимасман! Лекин хамма нарсанинг хам сабаби бўладику. Хамирга хамиртуруш солмасангиз, хамир купмайди укажон! Сиз огзингизни тўлдириб хиёнат дейсизми кани хиёнат? Умида янгани бу хакли саволларига менда жавоб йўқ эди.
-Зино нима бўлган тақдирда ҳам зино! Эри бор аёл учун...Кўзимга тик боқиб турган нигоҳлардан назаримни олиб қочдим. -Ҳаёт мураккаб янга бир нарса дея олмайман.Лабимни қимтидим. -Барибир ўртада никох....Ким бўлган тақдирда хам эрингиз бор. Эҳтимол ажрашсангиз. Уни никохига кирсангиз...Билмадим! Узоқ уйланиб қолдим.
-Шунинг учун хам, уша ёшлик даврларимни Ностальгия дейманда укажон. Эркак киши зардали бўлса, аёл киши пардали бўлади деган нақл бекорга эмас экан-да! Мен уша даврларни жуда соғинаман. Пок бўлган даврларим. Хўрсинди.
-Хўп ишга қайтсак.Агар дуконни сотиб оламан десангиз сотаман.
Нарх масаласида бироз тортишдик.Охирида Умида янга айтган нархга факат пулни иккига бўлиб бериш шарти билан масалани хал қилдик....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
26👍4
Ишим осон ва кунглимдагидек битгани билан негадир дилим ғаш тортиб йўлга чиқдим. Эҳтимол бу Умида янгамнинг аччиқ қисмати билан боғлиқдир. Эҳтимол, эслагим келмайдиган нурсиз кунларим ёдимга тушгани билан боғлиқдир. Хўрсиндим.
Донолар Ҳаётни кузатарлар жим пичирладим
-Нима? машина бошқариб кетаётган дўстим ортига бурилди.
-Сенга тегишли эмас.Олдинга қара дўстим. Мени эсон омон уйимга етказиб қўй. Мана бу сенга тегишли кулдим.............
Кафтимни иягимга тираб, ўйга берилдим. Умида янга хақ, ҳақиқатдан ҳам уша даврлар Ностальгияга айланиб кетган. Бир биз учун эмас, кўпчилик учун...
Бобом оиламиздаги аёл кишиларни тўй ҳашамга демаса, қолган вақтида кўчага чиқишларига изн бермас эдилар. Қай маънода изн бермасдилар, аёл киши рузғорда тугаб қолган гугурт ёки туз ёки бошқа мана шундай майда чуйдалар учун, гузардаги бозорчага ёки кўчамиз бошида жойлашган дуконга югурмас эдилар. Рўзғор учун керакли нарсаларни эркаклар: бобом, бобом уйда бўлмасалар, бувим билан маслахатлашиб тоғамлар бозорга чиқиб олиб келишар халигидек тусатдан тугаб қоладиган майда чуйдаларга эса оиладаги энг оёғи чаққон, итоаткор ўғил бола югуртириларди. Мен ўта арзанда ,эркатой бўлганим учун янгамлар менга иш буюришга чучишар эди.Чунки , адашиб иш буюрган янгамларни , бувим орқали росманасига “таъзири”ни бериб қуяр эдим-да! Кунлардан бир куни уйимизга кенжа тоғамнинг хотини томондан қариндошлари тусатдан меҳмон бўлиб келишди. Қиш. Кун улгудек совуқ, мактабдан энди келиб, ўрнимга ўраниб ётишни мулжаллаб турган ҳам эдимки, янгам эшикдан бош суқди.
-Дадаш (бобом ва бувим, исмимни айтмай, отам, отажоним.Аям эса дадажоним деб чақирганлари учун ,янгамлар дадаш деб чақирар эдилар.) илтимос, шундай гузарга чиқиб ,гушт олиб келиб беринг. Уйдаги гуштни ҳаммасини қайнатмага ишлатиб юборибман. Бувижониз ош қилинглар деяптилар, илтимос чиқиб келинг,- қўлимга пул тутқазди.
-Уфф!- қовоғимни солдим.- Беҳруз борсин!
Мен томон узатилган қўлини итариб ташлаб каровотимга чузилдим.
-Беҳрузжон мактабдан келмадида. Ўлай сизга йўқ деманг...
-Бор-маай-маан!-ётган ўрнимдан турмай янгамга чақчайдим.- Ўзингиз боринг!
-Воой дадаш, унақа деманг, бора қолинг...
-Бормайман дедим! Тескари угрилиб олдим. Янгам ноиложликдан тепамда туриб туриб чиқиб кетди.
- Касофат!-орқасидан тунғилладим. -Ишинг тушар экан-ку!
Гап шундаки, бундан икки хафталар олдин, айнан шу янгам қўшни келинга “ҳасрат дафтари”ни очаётиб менинг номимни ишлатганин ўз қулоғим билан эшитгандим.
“-Янга, шундай жонимга теккан бу асранди,- деганди янгам куйиб ёниб,- ўз болаларимдан кўра, шу шуртумшуққа эътибор қаратишга мажбурман. Укангиз ҳам гапимни эшитгиси келмайдилар. Буни бўлса, муштдек бўлсаям тили бир қарич!- Кўзи менга тушган янгам тили кесилгандек гапини йўқотиб қўйганди.
Мен эса, бу гапни эшитиб бувим йиғламасинлар деган ўйда ичимга ютдим.
-Энди бўлса , қариндошларига мени хизматкор қилмоқчи бориб бўлибман Касофат!-дедим тунғиллаб .
Уйқуга кетибман. Уйқудан турсам,шомдан ўтиб кетибди. Сожида янгамга уйқудан уйғотмагани учун жахл қилгандим:
-Тез пастки уйга тушинг, сизни кутишаяпти,- деб имо қилди.
Демак, бобом сафардан қайтибдилар.Шоша пиша ювиниб, бобомнинг уйига югурдим. Борсам , икки тоғам ва тоғамнинг мендан бир ёш кичик ўғли Беҳруз уй остонасига яқин жойда ўтирибди. Бувим эса бобом қаршисида бош эгибгина ўтирибди. Уй ичида совуқ сукунат.
-Ассалому алайкум,- қурқа писа салом бердим.
-Воалайкум ассалом,келинг отам!- бобом ёнбошлаб ётган жойидан қаддини тиклади.
Уй ичидагиларни четлаб ўтиб бобомнинг ёнбошидан жой олдим.
-Қани бувижониси эшитаман, мана, хамма жамбул жам нима шикоятингиз бор?

Бувим нимадандир норози бўлса, масала бобомга шикоят билдирадиган даражагача етса, хеч қачон айбдор иштирокисиз гап гапирмас эди.Сабаби бувимда ғийбатга йўл бераман деган андиша кучли эди.
-Бугун уйга шошилинч меҳмон келиб, уйда ҳеч қандай эркак киши бўлмагани учун Шарофат югуриб гузарга чиқиб бир кило гушт олиб келганди.Меҳмонлар кетгач ўғлингиз,- остонада бош эгиб ўтирган тоғам томон имо қилди. Келинни росса калтаклади. Ажрата олмадим. -Кўзидан оққан ёшни румоли учига артиб олди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23👍4
Остонада ўтирган тоғам томон ялт этиб боққан бобомнинг қуюқ қошлари чимирилди.
-Сиз оғринманг бувижониси,бориб келиндан хабар олинг, юмушларингизга қаранг. Никоҳидаги аёлини авайлашни билмаган, бу падари қусур, ҳайвон билан ўзим гаплашаман. Бобомнинг овозидаги оғир босиқликдан юрагим орқамга тортиб кетди. Бувимнинг эса рангит қув учди. Чунки, бобом ўта даражада дарғазаб бўлсагина оғир босиқ бўлиши билан бирга, доимий одатини бузиб, ён атрофдагиларига сизлаб мурожат қилишини хаммамиз яхши билар эдик.
- Ота мени кечиринг!- бувим хонани тарк этмай туриб тоғамнинг ёлворувчи овози эшитилди.- Отажон кечиринг. Мен чидай олмадим. Саид ошнам қассоб биласиз, мен узоқда эмас эдим. Акамнинг ерида эдим. Қассобга югурмай ,менга борса йўли эди. Бу қассобга борган.Мен Саиддан эшитдим.
“-Ошна қачон жанозанг бўлди, хотининг гушт кутариб юрибди,”- деб устимдан кулди.
Жахл билан келиб , қассобга бордингми деб сўрагандим.Тилини тиймади.Рустам хақидаям бир нарслар деб гапириб ташлаганди.Ўзимни боса олмадим. Ота падари қусур деманг отажон қайтиб олинг гапингизни.Шу гапни айтгунча мени ўлдиринг отааа!
Бобом закий инсон эди. Асл воқеани тоғамнинг биргина “ Рустам хақидаям бир нарслар деди,”- деганидан англаган бобом, тоғамларга қўл силтаб рухсат ишорасини берди.
-Сен қол!- менга имлади.
Қурқувдан томоғим қақраб кетди.Индамай турган жойимда қотдим.
-Хўш отам ,нима гап бўлди қани менга ўзингиз гапириб берингчи?!
Тутила тутила бор гапни гапириб бердим. Янгамни” шўртумшуқ, асранди” деганини хам. Гапира туриб кўзимдан ёш сизди.
-Бери келингчи отам!- Мен томон қўл узатган бобом қўлимдан тутиб қучоғига олди.-Гапларимни диққат билан эшитинг . Янгангиз ҳақиқатдан туғри айтганлар, сиз менинг асранди, ва арзандамсиз, буни бошқа бировга гапираётгани сизнинг қолоғингизга эриш эшитилган халос. Сиз туғулгач, кўзим тушиши билан сизни яхши кўриб қолганман ва хеч кимга бермай ўзим билан олиб келганман. Шундан бери сиз менинг асранди ,суюкли ўғлимсиз.Елкамга қоқди.
-Унда нега шўртумшуқ дейди тунғилладим.
-Мана шунақа қилиб, катталар айтганини қилмасангиз, эридан бечорага калтак сотиб олиб берсангиз, шўртумшуқ дейдида отажоним. Бу ишингиз жуда ёмон иш!- норози бош чайқади.- Жудаям ёмон!
Кўзларини бир нуқтага тикиб узоқ вақт хаёл суриб қолди.
-Гапларимни хеч қачон унутманг отам,- секин сўз бошлади.-Эркак киши, оилада худди, бургутдек бўлиши керак. Бургутдек қанотларини кенг ёйиб, ўз химоясида бўлган махрам аёлларини, қаноти остига олиб, асраши авайлаши лозим. Отам раҳматли , сизнинг катта бобонгиз айтар эдилар:
“Қайсики, оилада аёл киши рузғор ғамида елиб югурса, бу нарса шу оила эркаги учун дузах дердилар. Тушунмаган эканман отамнинг гапларини энди англаяпман. “Даюсга жаннат харом “-деган гапни оддий тилда тушунтирган эканларда.Ҳали ёшсиз, мени гапларимни тушунишга бир озгина эрта сизга, аммо эслаб қолсангиз, вақти келганда англаб тушуниб олаверасиз. Бизнинг оилада, мен оилани бош эркаги хисобланаман, мен йўғимда Фаёзхон тоғангиз, Фаёзхон йўқ вақтида Муродхон тоғангиз. Биз уччаламиз хам йўқ вақтимизда эса, оиланинг бош эркаги сиз хисобланасиз. Сиз бош бўлган вақтингизда оиламиздан қайсидир аёл нимагадир эхтиёжманд бўлиб кўчага чиқдими, бу нарса сиз учун орсизлик , номуссизлик хисобланади. Тушундингиза синчков боқди.
-Ҳм бош ирғадим.................

Уша вақтларда мен 11 ёшли бола эдим. Хеч нарсани тушунмаганман. Даюслик, орсизлик, номуссизлик нима эканлигини тушунмаганман,аммо ўта ёмон нарса эканлигини англаганман. Шундан кейин, янгамлар нимагадир эхтиёжманд бўлсалар, дарров гузарга ёки магазинга отланар эдим. Йиллар ўтиб англаганим шу бўлдики, аёлни фақатгина бегона кўзлардан эмас, ўзи лойиқ бўлмаган ишлардан хам асраш бизнинг, бурчимиз экан.Аёли чет элда, Умида янгага ўхшаб мехнат қлиб юрганлар, оз эмас. Кимдир Умида янгани гапларини эшитса, уни хиёнатда айблайди, лекин танганинг икки томони бор.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
28🤔2
Хотининг топиб келган нонни тишлашга синмаган тишинг, унинг хиёнатига гувох бўлганингда ғижирламасин! Мажбурлик бу бошқа нарса, соғлиги тўғри келмай аёлига мухтож бўлиш-бу умуман бошқа нарса! Девдай кучи бўла туриб, уйда пишқириб ётиш- умуман бошқа нарса! Яқиндагина икки махалла наридаги қўшнимнинг аёли Россиядан келиб, Туркияга ишга кетаяпти экан.Сабабига қизиқдим. “ Туркияда аёлларга яхши ойлик берар экан,”- деди тиржайиб. Жамият қонунлари кутарсада сулоқмонни тиржайиб турган башарасини ёриб ташласанг! Ўз номусини хисоя қилиб оиласи бола чақаси учун талашиб тирмашиб чет элда хаққини ажратиб олиб , халол мехнат қилб юрган аёллар сон мингта! Уларга хайкал қўйсанг арзийди. Эрини ёнига кириб, рузғори учун теппа тенг меҳнат қилаётган аёллар минглаб топилади.Уларга Офарин! Аммо, пешонасига “Бургут” эмас, “чумчуқ” ёзилган шўрпешона аёлларимиз хам афсуски, кўпгина уларга нима дейишни ҳам билмайсан киши...Ҳақиқатдан ҳам бобомга ўхшашан эркаклар, аёллар учун ёқимли, ширин хотирага айланган! Китобларда, киноларда образи қолган қахрамон...Қисқа қилиб айтганда
НОСТАЛЬГИЯ.....................
2018.10.09.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21👍8🔥4