This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қўлингни сиққан билан дўст, жонингни сиққан билан душман бўлма.
Жалолиддин Румий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жалолиддин Румий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
-Ҳаа ҳаа айтмоқчи Висола оғзинга эҳтиёт бўл гузалим, сен оила сирларини кўчага олиб чиқиб ёмон хотин бўлиб қолмаяяя! Сен бечорани гузалим чиройлигим деб бағрига босадиган эринг бормидики, кутсанг! Ўзинга ўзинг севги изҳор қилиб, кўчада гапириб юраверасан! Одамлар эшитмасин бу гапларингни устингдан кулади-я!
-Менга қарада!
Икки қадам олдинда кетаётган Висолани тўхтатиш учун айтган гапим оғзимда қолди. Азимхон тоғамнинг дарчаси очилиб Шохида янгам кўринди.
-Келинг оғажоним,- елкамга қоқиб қўйган янгам икки юзи жаҳлдан қизариб кетган Висолага ҳавотир аралаш назар ташлади.
-Висола яхшимисиз?
-Ҳа яхшиман
-Киринглар уйга. Тоғангизни жахли чаппасига чиқиб турибди. Гап қайтармай нима десалар хўп деб тураверинг.- секингина пичирлади.-Тоғангиз ёмон қариди оғажон! Бош чайқаб афт буриштирди.-Келин бор демайдилар, болалар бор демайдилар. Чаппараста қиб сукадилар. Қизишманг майлими?
-Хўп ичкарига юрдим.
-Дадаси, эркатойингиз келдила!
Шоҳида янгам жилмайиб уй томон овоз берди.-Чиқасизми?
-Қизингни ичкарига киргизда, у арзандани кучага ҳайдаб сол! Тоғамнинг зарда аралаш овози уй ичкарисидан эшитилди. -Йўқотиб юбор, мен уни кўрмайин, ҳозир чиқсам майиб қиб қўяман! Тоғамнинг ўта жиддий оҳангда сўзлашидан тўғриси гангиб қолдим.
-Тоғаа! Уй томон бўйин чузиб овоз бердим.
-Нима тоға? Падари қусур эшшак! Уй ичидан чиққан тоғам ёнимда турган Висолага бир кўз ташлаб олди. -Уйга киринг қизим, мен бу билан ўзим гаплашаман. Сиз уйга кириб дамингизни олинг. Тоғам эшикдан нари кетиб ичкарига кириши учун йўл берди.
Индамай ўзини ичкарига олган Висола эшик ёнига етгач ортига бурилиб менга қараб ажаб бўлсин дегандек тил чиқарди.
-Қани, сен валаксаланг бу ёққа юрчи! Ўта жиддий қиёфада менга буйруқ берганди, Шоҳида янгам типирчилаб қолди.
-Дадаси, Рустамжон узоқ йўл юриб...
-Сен аралашма!
Атрофида гирдикапалак бўлаётган хотинини жеркиб берган тоғам менга ишора қилди.
-Юр бу ёққа!
Тоғамнинг ҳар бир сўзидан бобомнинг нафаси уфуриб турса, янгамнинг эри олдида ўзини тутиши лоп этиб бувимни эсимга туширди. Юзимга беихтиёр жилмайиш югурди.
-Тиржаясана, тиржаясан! Ҳозир мана шу калтак билан бошинга бир туширсам, тиржайиш қандай бўлишини биласан! Дўқ уриб олган тоғам, қўлидаги пашша ўлдиргич билан пуписа қилди. Ўтиришим учун жой кўрсатди.
-Ўтир
Ўтирдик. Узоқ вақт дуо ўқиган Азимхон тоғам дуоларидан келадиган савобни ота онаси ва опаси ҳаққига бағишлаб юзига фотиҳа тортди-да, ўйчан хаёлга берилиб жим сукутга кетди.
-Бундан ўн кунлар олдинмиди ё ўн беш кунлар олдинмиди опам тушимга кирибди. Секин гап бошлади. Ҳайит номозини маккада ўқиймиз укажон, ота онам ҳаммамиз кетаяпмиз деб бир автобус десам автобусмас, поезд десам поездмас бир нарсага ишора берибди. Қарасам, жуда кўп одам боримиш. Кўпчилигини танидим, айримларини танимадим. Сен Муҳаммадалидан хабар олмай қўйдинг. Мен кета олмаяпман депти. Худди тушимда эмас, ўнгимда гапиргандек. Ўрнимдан турдим. Янганга билдирмай ҳовлига чиқиб кетдим. Яна уйга кирдим. Номозимни ўқидим. Кўз олдимдан опам кетмайди. Китоб ўқидим . Унутарман деб ҳовлига тушдим. Кучатлар тагини чопиб чиқдим. Эртаси яна шу тушни кўрдим. Висолага телефони қилдим яхшимиз деди. Мозорга бордим. Тиловат қилдим. Кечда дадангдан шу хабарни эшитдим. Опам бечора сени деб у дунёда ҳам тинч эмас.
Бошимни эгиб хўрсиндим.
- Опам, бошқа ака укаларидан кўра мен билан жуда иноқ эди. Сен туғулганингдан кейин, отам сени шу ерга олиб келганди. Адашмасам олти ойликлармидинг, даданг келди. Отамдан кечирим сўради. Отам худди сени ўзинг эди. Қайсар. Дарвозадан киритмади. Эртаси куни ҳамма жиянларини йиғиб кенгаш қилди. Бу ерда кўрмай чорасини топинглар деб чиқиб кетди. Отамни сўзи сўз эди. Отамни хафа қилишдан негадир хамма қўрқарди. Амакимни тоғамларни гапи билан даданг яна қайта келса, орқасидан бориб, бошига тош билан уриб дарёга ташлаб юбориш маслаҳати қилинди. Ўлиги топилса, чумиламан деб тошга урилган деб ўйлашади деган фикр тоғамдан чиқди.
Юрагим шууув пастга ташлаб тоғамга қараб қолдим.

❤19👍6
-Бу дегани дадангни ўлдириб юбориш режаси эди. Қизиққон бўлганмизда, қара уша вақтларда бу нарсани гуноҳ эканлигини ўйламаган эканмиз. Ҳаммамиз ёш яланг йигитлармиз. Ичларида энг ёши менман. Режани пиширдик. Дадангни келишини кутиб юрибмиз. Аянг келди. Айни туш вақти келди. Отам ухлаб ётибди. Мен сени ўғирлаб чиқиб аяннга кўрсатишга отамдан қўрқдим. Шундай йиғлади опам бечора, шундай йиғлади. Раҳмим келди. Кетаётган вақтида мен тоғамларни режасини аянгга айтиб қўйдим. Эринг бу ерга келса ўлдиради дедим. Ким?- деди. Амаким, тоғамлар дедим. Отамни хабари борми?- деб сурада Отам келмайдиган қилинглар деди. Амакимлар шундай қарорга келишди дедим. Сенларни тилингда айтсам мен "козёллик" қилиб қўйим. Енгилгина кулиб олган тоғам ҳикоясини давом эттирди.
-Шу кундан бошлаб, на даданг, на опам қайта қишлоққа келишмади. Орадан бир йил ўтдими, синглинг туғилди. Уша вақтларга келиб амакимларни режасидан хабар топган отам амакимни ўласи қилиб калтаклаган. Одам ўлдир дедимми сенга деб. Кўзини кўкартириб урган укасини. Мен яхшиям айтибман деб худога шукр қилганман. Шундан кейин ким бу ерга келишига қарши бўлса, қаршисида мени кўради! Деган қарорини эълон қилишга отам мажбур бўлди. Мен бу гапни ҳам опамга етказдим. Кейин онанг келаверди келаверди. Отамни кундирди. Мен нега сенга бу гапни айтдим биласанми?
-Йўқ бош чайқадим.
Бу дунёда ажали етса елкасига пашша қуниши сабаб бўлиб ҳам одамзот ўлади. Агар уша вақтида дадангни ажали етганида, худо мени тилимни сайратмаган бўлар эди. Ўнта абжир йигитга даданг бас кела олмай ўлиги дарёда оққан бўларди. Гапимни тушундингми?
-Ҳмм
-Тўғри сен жуда оғир кунларни кўрдинг. Онангни бу ҳолда ўлим топишини ҳеч қайсимиз ўйламаган эдик. Сенга бу йўқотиш қанчалик оғир бўлганини кўз олдимда ўсганинг учун, ҳеч ким тушунмаса ҳам мен тушунаман. Худога беадад шукр де Висола ҳам тушунар экан. Сўз қудрати жуда ёмон. Тепада айтган гапимда ҳам сўзни нотўғри англаш ётибди. Отам ўлдириб юборинглар демаган келмас қилинглар деган, амакимлар бўлса, дадангни ўлдириб юборишни тушунган. Ёш йигит эмассан ўйлаб кўр. Қайнонангни дилида сени хафа қилиш бўлмаган.Таъна қилиш ҳам бўлмаган у бечора хотинда!
Бундай ўйлаб кўрсанг, сени эркалаб ҳазил қилган, сен у одамни ёмон кўрганинг учун бу гапни оғир олгансан. Сени тушундим. Иккинчи маротабо ажралиш ҳақида гапирма. Иккинг бир биринг учун яратилгансан. Агар, яна бир марта қизимни ҳафа қилсанг қаршингда мени кўрасан! Шундай калтаклайман. Отам сени урмаган. Мен ураман, қизим учун! Жим яша. Гапимни эшит! Ўлса пешонангдан кўрасан! Тақдиринг! Худо пешонангга битгани бўлади. Сен олдингдан ҳайдасангда, худо кўрсатмасин кўчада мошина уриб кетса, ўлса. Ҳайрият мендан кетиб ўлди деб хурсанд бўласанми?
-Йўқ. Бош чайқадим
-Ҳиии валаксаланг! Ахмоқ! Ким сени китоб ўқиган йигит дейди а? Фикрингни қара! Пешонгга битганини кўрасан! Тушундингми?
-Тушундим...
-Бор хотинингни олдига. Менга қара, мени куёвларим сенга ўхшамайди. Агар, яна бир марта қизимни хафа қилсанг, ажратиб оламан. Сенга берадиган қизим йўқ! Тушундинг?- дўқ урди.
-Ҳмм
-Бор!
Иккимизам индамайгина уйга қайтдик. Ҳалигина мен билан жанг қилишга шай рафиқам ҳам қандайдир ҳовуридан тушган алфозда, ёнгинамда ўйчан ерга боқиб қадам ташлади. Секин қўлидан тутиб бармоқлари орасидан бармоқларимни ўтказдим.
-Ойимдан ранжишни ҳеч кераги йўқ.- пичирлади.
-Мантиқан олса, унинг гапи тўғри Жилмайдим.
-Қанақасига? - йўлида тўхтаб кўзларимга боқди.

❤21👍5
-Анокондага Катастрофа бас келмаса бошқаси тўғри келмайдиям-да! Қаҳ- қаҳ уриб кулиб юбордим.
-Ииии Жинни! Секинрооқ! Атрофга аланглаб олиб кулди. -Ўзи эшитса портлайди. Ҳайрият енгиб олибсиз. Қўл узатиб чаккамдан енгилгина сийпади.- Мен жуда қийин бўлса керак. Бир неча ойлар керак бўлса керак деб ўйлаган эдим. Балким туғруқни ҳам ёлғиз ўтказарман деган қурқувим ҳам бор эди.
Елкасидан қучиб бағримга босдим...
Тоғам, ҳовлининг пастидаги мен учун қурилган уйга иккисини жойлаштирибди. Хоналарни бир бир кўздан кечириб чиқдим.
-Мана шу икки хонани ошхона ва ювиниш хонаси қилиб ремонт қилдирсам бўлар экан.
Хоналарга ишора бердим.
-Яхши варянт жилмайди. Машинани янгилабсизми? Ҳовлида турган машинамга ишора берди.
-Хотинни янгилашни иложини топмаганидан кейин машинани янгилайман-да!
Кўзлари билан отиб ўлдиришга шайдек боқди. Нигоҳларини кўрмасликка олиб ховлига чиқиб кетдим.............
Тугади............
15.06.2024.
SHIRIN DIYDOR:
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«SH I R I N D I Y D O R»
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
@SHIRIN_DIYDOR_KANALI

❤23🔥10👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг!
ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ...

💥БУГУН 29- НОЯБРЬ
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН💜
🍃🌼 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍃🌼 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!
🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🍃пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

❤2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда барака боши учун
1. Эрта уйғониш
2. Уйга салом бериб кириш
3. Хожатхонлар эшиги ёпиқ
туриши
4. Синган учган идишларни
ишлатмаслик
5. Сиркали сувда уйларни артиб
туриш
7. Ғийбат қилмаслик
8. Садақа қилиш
9. Бақара ва Руқиялар уйда кўп
ўқиш ёки эшитиш
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Эрта уйғониш
2. Уйга салом бериб кириш
3. Хожатхонлар эшиги ёпиқ
туриши
4. Синган учган идишларни
ишлатмаслик
5. Сиркали сувда уйларни артиб
туриш
7. Ғийбат қилмаслик
8. Садақа қилиш
9. Бақара ва Руқиялар уйда кўп
ўқиш ёки эшитиш
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
НОСТАЛЬГИЯ
Бобожоним Алихонов Мирсаидалихўжанинг ёрқин хотирасига бағишлайман....
Биров касбинг нима деса, оғиз тўлдириб бизнесмен деймиз, суҳбатдошимизнинг ҳавасла ёниб кетган кўзларига қараш завқли. Аммо, бу ишнинг машаққати! Осон касб йўқ. Ҳар бир касбни ўз машаққати, қийинчилиги бор. Бошқа ишларда, иш боши ва тугаши белгилаб қўйилган. Бизда эса... Вақт тушунчасини сен белгилайсан. Ўтаётган ҳар бир онни ўзинг учун фойдали ёки зиёнга буриш ўзингни қўлингда. Аслида ҳамма касбдаям шу. Бизда эса, ҳар онинг учун пулда ҳақ оласан ёки тўлайсан. Тунги соат учда уйга қайтганим учун, кўзимни очиб улгурмай, аёлимни хонада кезиниб юриши ғашимга тегди. Бошимни кутардим.
-Телефонингизни ташлаб кетибсиз...
-Ҳа, унутибман.Нимадир бўлдими?
-Ҳа.
-Хўш?
-Акангиз беш марта қунғироқ қилиб сўрадилар, ойижон ҳам.
-Яхши, телефонимни қўлимга олиб қилинган қўнғироқларга қарадим. Уффф, бунча ааа.
Отишга улгурмадим, Баходир акам ...
-Ҳов ака,- имкон қадар хуш кайфиятда жавоб беришимга қарамай, нариги ёқдан "ширин" жавоб келди:
-Қаерда санқиб юрибсан!?
- Иш билан юрибман,- тўнғилладим...
- Сенинг ақлингни ўлчами йўқ! Сотиб ол дедим! Минг марта айтдим сотиб ол деб, энди нима бўлди? Ижара бизга арзонга тушади дединг, ўзингнинг фикрларингни маъқуллаб, қайсарлик қилдинг...
Акам тўхтовсиз алланималарни гапирар, мен бўлсам нима ҳақида гап кетаётганини англамай туравердим.
-Ўзинг ҳал қиласан! -деган буйруқ келди. Сенга ўн икки соат вақт, анов қанжиқ билан гаплашиб ҳал қиласан! Кечда кўришамиз!
Ҳааа! Англаганингиздек, бу қўнғироқ иш куним бошланганини билдиради. Соатга қарадим. 07:00. Телефонни ўйлаб топганни ота бувасига "ўзимни изҳорларимни йўллаб", ҳафсала билан ювиндимда, артина туриб ўғлимни хонасига кирдим.
-Юз қўлларимиз ювилган, овқатланишга тайёрмиз, - ўғлимни тилидан гапираётган хотинимнинг тили гапда-ю, қулоғи динг.
-Ойбек уйга кел, бир жойга ўтиб келамиз...
Телефонни қўйишга улгурмай сўроқ бошланди.
-Қаерга яна?
Ҳаддан ошиқ рашкчи аёлимга тепадан келмасанг, жанжал бошлаши чарчамаган, кайфиятим яхши бўлган вақтида ёқади. Ҳозир эса...
- Онангникига!
- Ўзи ҳозир келдингиз, яна қаерга, ҳеч бўлмаса сўрашга ҳаққим бордир?
Қараб турсам, лаби пирпираб йиғлашга тайёр. Овутиб ўтиришга эса вақтим йўқ. Ноилож изоҳладим:
-Акамни бир ишини ўхшатмабман, ўзим ҳам билмайман. Шуни ҳал қилишим керак...
- Кечқурун уйда бўласизми ? "Чиройликкина" гап эшитишдан чўчидими:
-Ойижон келмоқчилар, деб қўшиб қўйди...
Кайфиятим бор бўлганда, бу хабар учун суюнардим, лекин ҳозир менда тескариси, шунинг учун заҳаримни ютиб ўтирмадим.
-Асли ҳамма айб менда, сени хотин қилиб юрган! Қайси фаросатли, ақлли аёлни қайнонаси зиёрат қилади!? Агар сен ақлли хотин бўлганингда, “Дадаси, ойижонни кўриб келайлик”, дер эдинг! Нима қилайки фаросат қозонида қайнаш вақтида сенга навбат тегмаган!
Жаҳл билан кийиндим.
-.........................
Ўғлимни ўпиб, кўчага йўл олгандим, ортимдан овоз эшитилди:
- Чой ичмайсизми?
- Заҳар ичаман, заҳар! Борми?
- ..................
-Яхшимисан?- ошнамни сўрови жавобсиз қолди...
- Нима бўлди?
Йўл-йўлакай ойнадан қараб, яна савол берди.
-Баҳодир акамни қайси дўкони бизники?
-"Ширин"даги.
- Ижарадаги дўконлардан айтяпман.
- Полвонни дўконида!
-Ҳммм... Унда бугун Китобга бориб келамиз... Исмоилни олволайлик.
- Хўп.
- Дўконни эгаси ким? Аёл кишими?
- Ҳа!
- Ким?
-Умида янганг.
-Умида янгам? Ким у?
- Ошнажон, ишинг кўпми а?! Озроқ дам олгин, қара рангинг кетиб қолибди. Умида янгани кимлигини билмай ўтирибсан. Чарчабсан, дам олвол.
Баъзида ўта меҳрибонлик ҳам шавқатсизлик бўлиб туюлади...
-Минғирлама-да, Умида кимлигини айт менга!
- Анов, Ўткирни хотини, - машинага ўтираётган жияним гапга қўшилди.
-Қайси Ўткир?
Ичимдан “тавба ростдан томим кетибди шекилли”, деган ўй ўтди.
- Ўткир Судирни...
Ойбекнинг изоҳидан сўнг, дарров эсладим...
Ўзи қорачадан келган, кўзлари катта катта, киприклари қайрилиб қошига тегиб турадиган, гўзалликда рассом Чингиз Аҳмаровни етти гўзалини ортда қолдирадиган Умида янгам...
-Умида янгамники, дегин.. Ҳммм. Нима Судир эри Тентаксойдан тилла топибдими?!

❤27🥰1
Мени киноямдан Ойбек хузур қилиб кулди. Мен эса ўриндиққа ўзимни ташладимда, ғашим келганидан тишларим ғижирлаб кетди.
"Бу Судир деган ифлос болалигимдан бери менга тинчлик бермайди, менинг бу ҳаётдаги энг ноёб дурдонамни, йўлчи юлдузимни йўқотишимга сабаб бўлган маҳлуқ!” Титраб кетдим. “Мен яна шу билан тўқнашаманми!?”- деб ўйладимда, унчалик олис бўлмаган болалик хотираларимга берилдим.......
Болалигим ўтган қишлогим. Сержаҳл бобом, мехрибон бувижоним... Бизнинг кичкинагина қишлоғимизда хамма бир бирига яқин ва жуда иноқ яшашар эди... Уйимиздан икки уй нарида Тўра исмли қўшнимиз бўлиб, уни оз эмас кўп эмас, накд тўққиз нафар фарзанди бўлишига қарамай, ҳеч жойда ишламас эди... Лекин казо казо "ошна"лари бўлиб, ойида тўрт-беш кун уйида "зиёфат" бўлар эди.... Катта катта одамлар, атирлари бутун маҳаллани тутиб кетадиган, антиқа кийимли аёллар ташриф буюришар, эрталабгача қах-қаха, ўйин кулгу авжига чиқар эди. Ичиб олган эркаклар ва аёлларнинг қўшиқ айтишлари олис олисларгача эшитилиб турар эди. Бола эканмизми, қизиқиб, ҳали дарвозадан, ҳали деразадан мўралаб юрганимизни кўрган бобом, бутун маҳалла болаларини олдига солиб қувларди. Зиёфат тугагач, Тўра кун ўзоғи уйидан чиқмай ухлаб ётарди... Ўзи ёмон одам эмасди, лекин негадир уни кўпчилик ёқтирмас, аёлини эса аксинча эди. Шу аёлни эсласам, кўз олдимга тиламчи келади. У аёл ҳар доим бувимга келиб: "Холажон, уйимизда ёғ қолмабди, бир пиёлагина ёғ бериб туроласми? Магазиндан дадаси олиб келгандан ўзим келтириб бераман! Холажон, уйимизда нон тугаб қолибдида, биттагина.... Овқат қилаятувдим, шундай сувини солиб карасам, уйда гуруч қолмабди, шунга бир пиёлагина гуруч...олиб келганимиздан қайтараман!" Хуллас, қўшни аёлларни бувимга айтиши бўйича: “Қўни-қўшнилардан нарса олиб кечқурунга бир нарса тайёрлаб, болаларини боқармиш”. Ғийбатни жини суймайдиган бувим эса, “ҳаа” деб қўяверар, эшигимизга тиланиб келган холанинг қўлини ҳеч бўш қайтармас эди. Бу нарса қўшниларга ёқмай, янги янги хабарлар билан бувимни таништиришар эди. Бувим хўп дерди-ю, лекин ҳар сафар индамай сўраган нарсасини бериб юбораверарди. Ақлимни таниб ўйлаб кўрсам, ўша аёл бирон марта остонамиздан бўш қўл билан чиқмаган экан. Бувимнинг бу қилиғи нафакат қўшниларга, балким, тоғамларга, янгаларимга ҳам ёқмас эди. Бобом Тўрани ёмон кўргани учун унга "Судир" деб лақаб қўйиб олгани камдай, мабодо Судирни томида адашиб, соялаб юрган итимизнида, уйга киритмай, жазолайдиган одати бор эди... Кунлардан бир куни мен ва Судирни болалари сабаб уйимизда жуда хунук воқеа рўй берди....
Қиш кунлари, совуқ жон-жондан ўтиб кетади. Мактабдан қайтиб, нари бери чой ичган киши бўлдимда, иссиқ ўрнимга чўзилиб, ухлаб қолибман. Бобом уйда йўқ вақтида мени уйқудан уйғотишга янгаларимни ҳадди сиғмас, бувижоним бўлса, кўп уйқу менга фойдалигини уқдириб чарчамас эди. Кимларнидир ғўнғир-ғўнғир товушидан уйғониб кетдим. Иссиқ ўрнимдан қўзғалгим келмай ётавердим... Гаплашаётганларни бири бувим, иккинчиси Судирни хотини Мастура хола экан...
-Амакингиз келиб қоладилар, келинжон,- бувим астагина пичирлади...
- Раҳмат холажон, дунё тургунча туринг.
Мастура холам дуо қила-қила чиқиб кетди...
- Буви нима бериб юбордиз?
- Вой, мени хон болам турдиларми?- бувижоним юзларига сохта кулгу бериб, менга юзланди. Лекин кулгуси айбдорона бўлиб, юз ифодасига мос эмас эди. -Болажоним, сени эски курткангни бериб юбордим. Зокирни кийими йўқ эканда...
-Қайси курткамни? - ҳовлиққанча савол бердим.
-Қизилнимииии?
- Ҳа...
- Нега ахир? - алам қилганидан чинқириб юбордим...
Чунки курткам мен учун жуда азиз эди, ўзи ҳам аллатовур бошқача бўлиб, чўнтагида иккита қўнғироқчаси бор эди. Кўпчиликни ҳавасини келтирган курткамни, олинганидан бери бир марта ҳам ювилмаган курткамни, доим кир чир бўлиб юрадиган, юзи минг йилдан бери сув кўрмагандай исқирти чиқиб юрадиган. Ҳамма гоҳ Зокир сассиқ, гоҳ Зокир Судир деб чақирадиган Зокирни кийишини уйлаб...
- Нега?
Кўрпани алам билан муштладим ва бувимга ўдағайладим...
-Қайтариб олиб келасиз.. Топиб беринг курткамни!
Ўтирган жойимда кўрпани муштлаб, бувимга зуғум қила бошладим.

❤25👍2
-Қайтариб олиб келиб берасиз! Олиб келиб берасиз кайтарибббб! - нафасим қайтиб терлаб кетдим. Курткаммми топиб беринг!
Устимдаги кўрпани бир четга улоқтирдим.
- Болам, болажоним,- бувим тиззалаб, чўккалаган ҳолатда менга эмаклаб, якинлашиб қучоқлаб олди.
- Бўлди болажоним, ўзим сенга ундан ҳам яхши куртка олиб бераман! Эртага бозорга тушамиз хўпми?
-Йўўўўқ,- чинқириб юбордим. Ўзимни курткамни олиб келиб берасиз.
-Нима гап!?
Ортимдан бобомни тажанг овози эшитилди. Ўгирилиб, эшик олдида усти боши қор бўлиб кетган бобомни кўрдим.
Қўлида нарса кўтариб олган бобомни кўриши билан дик этиб ўрнидан турган бувим:
-Ҳеч гап отаси, чўчитиб юбордингиз. Овоз чиқариб келинг, - жилмайиб қўлидан нарсаларин ола бошлади.
- Бобо! - ўпкам тўлиб кетди.
-Бувим мени... Қизил курткамни...
Ичимдаги бор нафратимни бир жойга жамладим.
-Зокир Судирга бериб юборибди!
Бу ёғини эслолмиман, нафасим қайтиб, бехуш бўлиб йиқилганимни элас-элас эслайман, холос...
Кўзимни очганимда, тепамда бобом бошимни силаб ўтирарди...
-Ўғлим аҳволинг яхшими?
- Курткам қани?- кўкрагимда оғриқ безовта қила бошлаганидан, чидолмай шу саволни бердим..
-Уффф!
Бошини чайқаб, ўрнидан турган бобом, уй ичида айлана бошлади. Бироз тепамда тик турдида:
- Рустамжон, гапимга қулоқ сол ўғлим,- майин овозда сўз бошлади.
-Сен, мен, бувинг, умуман хаммамиз мусулмонмиз. Бизни динимизда ўзидан камбағалроқ одамларга яхшилик қилинади, ўзида ортиқча нарсани йўқсил бечораларга беради....
Бобомни аста-секин салмоқлаб гапиришидан, тинчланиб ўйлай бошладим.
Мусулмончилик, яхшилик қилиш хақида эмас, албатта! Қип қизил, икки чўнтагида қўнғирокчалари бор курткам ҳакида!
“Нега беради унга?” - Алам билан ўйлар эдим. “Энди бувим билан гаплашмиман! Умуман гаплашмиман!” Гаплашмасам конфетсиз қолишим эсимга тушиб, сал қароримни ўзгартирдим.
“Бувим билан ётмайман!” Бироз ўйлаб турдим, “бир ўзим ётишга кўрқаманку! Бўлмайди!”
Яна қароримни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Йуқ, курткамни қайтаришни иложи йуқ! Кўзимда ёш айлана бошлади. Шу ерда озгина изоҳ бериб ўтсам, нега бучунчалик бу курткага ёпишиб олганимга...
Гап шундаки, курткамни аям ўтган Янги йил олди совға қилган бўлиб, кир қилмасдан авайлаб кийсам, кейинги Янги йилда ўзи билан бирга олиб кетишга ваъда берганди... Бувим ҳар куни мактабга кетгунимча курткамни кийдириб юборар, мен бўлса мактабга борибоқ курткамни ечиб, сумкамга жойлаб олардим. Уни кир бўлишидан, йиртилиб қолишидан жуда қўрқар эдим...
Шундай курткамни Зокир сассиққа берибди!
Эшикни секин очилиши менинг аламли ҳаёлларимга чек қўйди. Эшикдан бош суққан бувим жилмайиб, овқатланишга таклиф қилди.
“Овқатмиш!” Нафратланиб ўйладим. Ўзи катта бўлиб олганда ая керакмас! Энди мени аям олиб кетмайди! Шу гап ҳаёлимга келди-ю, йиғлаб юбордим...
-Курткамми кайтариб олиб келиб беринг!
Эшикда турган бувимга чақчайдим.
- Бас қил!- Бобомнинг овози қулоғимни тешгудай гумбурлади.
-Гапимга тушунмадингми? Одамларга яхшилик қилсанг, сени Худо жаннатга киритади!
- Менга яхшилик ҳам, жаннат ҳам, Худойингиз ҳам керакмас!
Жон жахдим билан бақирдим. “Кўрткамми олиб келиб беринг!!!”
Эшик олдида турган бувим, қўли билан оғзини маҳкам ёпганча, иззилаб йиғлаб юборди.
- Тавба де, ақли йўқ! Тавба де!
- Тавба қилдим, Художон. Ўзинг кечир де!- бобом ҳам шу гапни такрорлади.
Бобом ва бувимни бир бўлиб менга қарши туришлари қайсар томиримни тортиштириб юборди.
- Демайман!
Иккисидан ҳам юзимни чирт ўгирдим. Хонага совук сукунат чўмди. Бобом елкамдан шахт билан ушлаб, ўзига қаратди.
-Тавба, де нодон!
Кўзлари ғазабдан ёниб турарди. Бобосидан ўлгудай қўрқадиган одам ажаб, зиғирча чўчимади, аксинча:
- Демайман! - Ўжарлик билан такрорладим.
-Курткамни қайтариб олиб келсангиз, дейман!
-Бобожониси, ҳали ёшда, кечира қолинг, - бувим айланиб, ўргула бошлади.
Бир паст оғир-оғир нафас олиб менга қараб турган бобом, индамай ҳовлига чиқиб кетди.
-Курткамни олиб келмаса, айтмайман! Худо пудосидан кечирим сўраб бўбман!
Шундай тўхтамга келдимда, ўшшайиб хона бурчагига бориб туриб олдим. Бироздан кейин ҳовлидан тоғамни овози эшитилди:

❤24
-Ота! Отажон, илтимос жон ота? Ёшиз бир жойга борган, ота тухтанг! Эл юрт нима дейди? Эрта индин невара узатасиз, отажон!
Эшик зарб билан очилиб, бобом кўринди. Бир қўлида ток ўсимлигининг ёмғир, қорда росса ивиган йўғон йўғон новдаси бўлса, иккинчи қўлида негадир радио кўтариб олган.
-Отажон, фикрингиздан қайтинг! Ота, мен бунга йул қўймайман! Тоғам новдаларни олмокчи бўлиб ҳаракат қилганди, бобом бир итариб, тоғамни ҳовлига чиқариб юборди-да, эшикни ичкаридан қулфлади. Нажот кутиб бувимга қарадим. Бувим эса бобомга бир оз серрайиб қараб турдида, уйнинг бошқа бурчагига менга қарама қарши бурчак ёнидаги кўрпачага тиззаларини қучганча бошини эгиб ўтирди... Умрида калтак емаган одам биринчи марта таёқ ейишдан жудаям кўрқади. Кўрқанимдан ўжарлигимни билдириш учун макон қилиб олган бурчагимдан бобомни олдига югуриб бориб, оёқлари қучоқлаганча, йиғлаб, кечирим сўрай бошладим... Бобом эса менга парво ҳам қилмай, радиони токка улади... ДУГОНАЛАР БОРМИСИЗ ОМОНМИСИЗ.... ( Шу қўшиқни ўлгудай ёмон кўраман). Радиони овозини баланд қилиб қўйдию, мени даст кўтариб, уйни тўрида жойлашган кўрпа-тўшаклар тахланган юк устига ўтқазиб қўйди. Қўлидаги калтакни салмоқлаб, салмоқлаб бувимни тепасига борган бобомнинг нима нияти борлигини шундагина тушундим. "Бувимни урмокчи", шу ўй калламга келди-ю,
-Бобожон!- зорландим тепада туриб. -Энди ҳамма айтганизни қиламан. Бувимни урманг!
Йўқ, бобом мени эшитмади. Қўлини баланд кўтариб туширганди, қўлидаги ҳўл новда ҳавода илондай тўлғониб, вишиллаб, бувимни боши аралаш елкасига тушди.
"Вишшшит" биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи...
Дунёдаги энг азобли ҳолат, кўз ўнгингда ўзингиз яхши кўрган инсоннинг сиз сабабли азобланиши! Мен бу даҳшатли манзарага жим қараб туролмасдим. Диконглаб юк устида сакрардим, бобомдан ортиқ калтакламасликларини йиғлаб сўрардим, лекин бобом мени эшитмас, индамай ўз "юмуши" билан банд эди. Бир вақт қарасам бувимнинг қўллари шишиб, қонай бошлади... Юкдан тушиш йўлини изладим. Кўп сакраганимдан, юк бир томонга қийшайиб юмалади. Кўрпа тўшакларни ичидан чиқиб, югуриб бориб, бобомнинг оёқлари остига ўзимни ташлаб йиғладим.
-Бобожон, бувимни урманг! Ҳамма айтганизни қиламан! Тавба ҳам қиламан! Мана, айтаман, фақат бувимни урманг! Художон, мени кечир! Энди урманг. Яна айтаман, Художон, мени кечир! Тавба қилдим!
Ажаб...шу вақтгача мени эшитмаётган бобом шу гапимдан кейин, қўлидаги хивични уйнинг бир бурчагига улоқтирдида, елкамдан маҳкам чанггалаганча, ҳансираган кўйи кўзларимга қаттиқ тикилиб деди:
-Сен ўзингдан кеч, майли! Якинларингдан кеч! Аммо динингдан, эътиқодингдан кечма! Гапимни уқдингми?
Ўлай агар шу вақтда дин нима, эътиқод нима, тушунган бўлсам! Лекин бувимни қайта калтакланишидан кўрқиб, бутун танам билан бобомни гапини тасдиқлаб қимирладим.
-Эртадан мен билан намоз ўқишни ўрганасан, саҳарлаб турасан! Бувинг билан ётмайсан! Тушундингми?
Бувимдан алохида бўлиш? Бобом билан бирга ётиш? Бошимни қимирлатиб розилигимни билдирдим...
Бобом индамай радиони токдан уздида, жазо калтакларини олиб, ҳовлига чикди. Ҳовлида эшикни бузиш учун болта кўтариб келаётган тоғам болтани бир четга улоқтириб, уйга югуриб кирди.
-Онажон!- бувимни қучоқлаб олган тоғам йиғларди...
-Бор, Шоҳида янгангни айтиб кел! Бувимни мазаси бўмаяпти де, чоп!
Тоғамни буйруғига йиғлаб, “хўп”, деганча остонада оёқ кийимимни излаб, тополмай, анча вақт куймаланиб турдим. Тусатдан яна ҳаво етмай, нафасим қайта бошлади...
Бувим ўз дардини унутиб, тоғамни ўзидан нари қилди-ю, менга интилди. Маҳкам ушлаб олиб, бағрига босди.
-Бувижон кечиринг!......

❤12😢7
Ностальгия
Муаллиф: Рустамхон
(Иккинчи қисм)
Шу билан касалхона даволанишлар...
Мен буларни гапириб бу ҳаётий ҳикоямни узундан узун қилмокчи эмасман...
Лекин, ҳар доим касалхонада ўзи олиб ётадиган бобомнинг бу сафар мендан юз ўгириши дилимни ўкситганини, шу туфайли, бувим ўргатаётган намоз сураларини қунт билан ёдлаганимни айтиб ўтмокчиман ҳалос...
Касалхонадан келганимда бувимни кўришга келган махалламиз аёлларидан эшитганим, Тура Судирни хотини кайсидир мактабга фаррош бўлиб ишга кирибди. Уйимизга кам кирар, куча куйда бувимни кўриб қолса, олдига пилдираб келиб айланиб ургулиб сўрашади...
Мени машхур Қунғирокли курткам эса, Зокир сассикни устида чириди! Орадан йиллар ўтди...
1997- йил май ойи, Бувим кучадан хурсанд кириб келди..
-Отажоним, куча дарвозадан туриб мени одатдагидай чақирди...
Ховлига тушсам, бувимни қўлида патир, биз томонда қатлама дейиладиган пиширик яна нималардир бор
-Келинг бу ёққа! ( Бобомга қўшилиб номоз ўкий бошлаганим учун, бувим мени сизлаб бошлаганди)
-Ичингизда ният қилиб енг, сизни хам етказсин! Тўйингизни кўрай отажоним, бувимни кўзи ёшланиб, бир бурда патирни менга тутказди...
"Тўйингизни кўрай"- деган гапидан уялиб кетдим
-Кимни тўйи экан?...уйдан чиқиб келган бобом " бисмиллох" деб патирга қўл чўзди...
-Мастура келин олади отаси! бувим юзлари порлаб жилмайди.
Бобом эса қўлига олган патирни кайтариб жойига ташлади. Ўйланиб қолди.
-Кайси қизи кучада қолган, Судирнинг Сатанг боласига қиз бераяпти экан?
- Отасиии,- бувим бир оз норози, бир оз эркаланган охангда бобомга сўзланди:
-Тақдири қўшилган экан битти. Ўткиржон хам ўткир йигит чикди шундай, нақд зухро юлдуздай қизни қўлига киритди-я.
- Сиз каердан била қолдиз? келинни Зухро Юлдуздай эканлигини? ( бобом пичинг қилса, жахли чикса бувимни сизлаб гапирарди) ё ўзлари бош қош бўлдиларми а?
Бувим бобомни гапидан ўзини йуқотиб қизариб кетди.
-Халиги... Мастура йиглаб чиққанди. Бу ерда сиздан бошка яқиним бўлмаса деб шунга Санам билан мен...
Бувим кўрқанидан гапини давомини ичида айтдими ишқилиб лаби дир дир титраб ерга каради...
-Ҳм
-Отаси, бувим ўзини анча тутиб олди шекилли паст овозда сўз бошлади:
-Мастура бечора мусофир, шуни эр қилиб юрибди. Бу бечорада, болаларида нима гуноҳ? Савоб бўлади, икки ёшни бошини бирлаштирса...
- Менга бировни уйини куйдириб қилинадиган савоб керак эмас! Совчилик нима эканлигини биласанми ўзи? Совчилик бу икки ёшни бирлаштириш эмас! Икки инсондан бир оилани барпо қилиш! Совчилик қилишни хам ўз мажбуряти, жавобгарлиги бор. Хом иш қилибсан, хом иш қилибсан онаси, уйламабсанда атанг! Бу Сатангни шу юриши бўлса, бир бечора қиз дунёдан зор қақшаб ўтади.Сени қарғаб ўтади! Сен бориб куёвни мактагансан, уйини, жойини, оиласини...Алдабсан-да онаси, алдабсан! Совчилик- ёлгончилик эмаслигини билмасмидинг? Эхх афсус... Хамма гапи ёлгон бўлган совчини қўшмачидан нима фарки бор? Оббоо гап уқмаган омияя!
Бобомнинг ҳафсаласи пир бўлиб ўрнидан туриб кетди. Бувимнинг эса барча қувончи чиппакка чиқиб анча вақтгача ўйланиб ўтирди....
Нихоят тўй куни хам келди.Тўй томоша яхши нарса, хаммасидан зўри келинсалом!
Қўни қўшнилар мени яхши кўришар эдими ёки бу бувим учун эдими..ёки бобом учунмиди? Бунисини билмайман, лекин келин саломларда саломчи хола
Қишлоғимиз эркаси,
Бувиси арзандаси
Салом салом келин салом Рустамжонга бир салом
деб хамма келинга келин салом солдирарди Ана унда кўрингда қишлокда, махаллада обруни ошишини! Қизчалар, болалар хавас билан қараб туришарди мен бўлса керилиб...
Бувим келинни олдига мен билан бирга бориб, келин тушган оиланинг бизнинг оила билан борди келдиси муносабатларига қай даражадалигига қараб, кўрмана бериб юрар эдилар.
Эрталаб тонг сахардан келин салом бўладиган жойга югурдим. Келин одатдагидай "Рустамжонга бир салом"- деган жойида эгилиб салом ташлади. Келинни олдига бориб, мана буни берасиз" деб бувим қулоғимга шивирлади. Анча ақлимни таниб қолганим учунми,уялиб, тортиниб қўлимда пакет билан келинни олдига боргунимча терлаб кетдим.
-Бу бола кишлоғимизнинг энг эрка, суюклиси бўлади, таниб қўйинг келинпошша!

❤27👍3
Саломчи холани хитобидан кейин, келин юзидаги паранжини сал кўтариб менга қаради. Кўзлари катта катта киприклари узунлигидан қайрилиб, кошига тегиб турадиган, ўзи корачадан келган жуда чиройли келин, секин қўлимдан тутиб ўзига тортди. Пешонамдан ўпиб қўлимга румолча тутказди.Келин мени қучоқлаганда, ундан аллакандай ширин ифор ис тараларди. Кўзимни уза олмай қараб қолдим... Келин салом тугаб кетса хам Судирни ховлисида куймаланиб юрганимни сабабини хали ҳам тушунмайман...
Мен хар куни Судирни уйига Зокир сассик билан " уйин уйнаш" бахонасида борар эдим.Янгам эса мени хонасига олиб кириб, расмларини кўрсатар хар хил уйинчоклар конфетлар берар, қисқаси ўзининг бир талай қайинукалари-ю, кайинсингилларидан кўра мен билан купрок вақтини ўтказарди. Мени Судирникига тез тез боришим табийки бобомга ёкмасди, лекин бобом ўзини қарашлари сал нарига суриб тинмай қулок, миясини еяётган бувимга " келин чақирди " маросимини қилишига рухсат берди.Бу маросимдан кейин Умида янгам бизникига чиқиб турадиган бўлди....
Ўзбек оиласига янги келин келса оиладаги илгари мавжуд бўлган, ёмон, салбий одатлар бир оз муддатга унутилади...Судир хам ўғли хам бир оз муддатга ўзларини йиғиштириб олишди-ю, беш- олти ой ўтгач боз бояги боззмон бобомни таёгига айланди қолди.
Бу орада Умида янгам хомиладор эканлиги хакидаги хабар чикди... Кунлар ўтаверди..Мен хали хам тез тез Судирникига бобомдан яшириниб чиқиб турсам, Умида янгам хам бобом йўқлигида бизникига чиқиб бувим билан суҳбатлашиб ўтирадиган одат чикарди.
Шу билан кўз, киш, ўтиб бахор келди...Бахорни сўнги ойи кунлар иссиб, хамма деярли ёзга ўтиб кетган одатий қишлоқ хаёти бошланган пайтлар...
Шундай одатий кунларнинг бирида, Аср номозидан кейин оилавий бўлиб ховлидаги сурида утиргандик, Дарвоза томондан "Эшон бова" деб кимдир чақиргани эшитилди. Сурида ўтирган, бувим ва янгамлар бегона эркак овози эшитилиши билан ўринларидан туриб уй ичкарисига кириб кетдилар. Оз ўтмай хамма "Сельсовет" дейдиган жойда ишлайдиган қорни катта амаки кириб келди.Бу амаки сиз билан менга таниш бўлган Судирни тоғаси эди. Негадир шу одамга кўзим тушгач, юрагим ўйнаб нохуш уриб кетди.Бобом негадир камдан кам одам билан қўл бериб сурашарди.Одатдагидай Мешкоринни бобом томон қўш қўллаб ўзатган қўли хавода қолди. Ёнбошлаб ётган жойидан қаддини кутариб ўтириб:
-Ботир кел утир,- деб манзират қилди. Сурида Бобом, Тоғам Мен ва Ботир амаки. Мен кетишимни хам қолишимни хам билмай ўтиргандим бобом қучоқлаб тиззасига олди.
-Нима гап йўқлаб қолибсан тинчликми?
Ботир амаки унғайсизланиб гох ерга, гох осмонга қараб қўли билан хали, дастурхон попугини уйнаб хали, караса конфет қоғозни ғижимлаб бироз турдида...
-Шууу Эшонбова, бир арз билан келдим олдизга,- деб гап бошлади...
Бобомни бировни гапини унчалик эшитишни истамаётган бўлса-ю, лекин эшитишга мажбур бўлса. "Хушш" дейдиган одати бор эди...
- Хушш?
- Шу биласми, нима десам экан... Бақалок оқшом салкин бўлишига қарамасдан, терга ботиб кетиб румолчаси билан пешонаси-ю, буйинларини обдон артиб бир нарсалар деб ғулдирай бошлади...
- Гапинг бўлса эркакчасига шарт шарт айт чайналмасдан!
Бобомни жеркиб ташлаши Бақолоққа қувват бўлдими... Ияги билан мен томон имлаб...
- Бу неварангиз, қизингизни ўғлими? Савол берди.
- Йўқ. Менинг ўғлим супрақоқдим!
- Хаа шундаймиди.
Бақолоқ ўрни бўлмаса хам ўлганини кунидан илжайди.
-Эшонбобо бу супрақоқдингизни саал эрка қилиб юборибсизми? Қўли сал эгри деб эшитдим...
Шу гапни айтгунича, нафас етишмагандек кўкариб кетган Ботир энтикиб нафас олди.
- Хозир, шу меш қорнингни ёриб ташлайман!
Шу вақтгача сухбатга аралашмай жим турган тоғам тутақиб важохат билан Бақалоққа хезланди.
Бобом тоғамга бир қараб қўйганди, тоғам жим бўлиб ерга каради-ю, лекин тезда бошини кутариб бобомга норози боқди.
- ТЎғри айтасан! Қаридимми ё бошка сабабми...шу болаларимга яхши тарбия беролмадим. Кўрмайсанми олдимда отам турибди демай овозини баланд қилишини?! Нима деятувдинг? Рустам ўғрилик қилибдими? Нимани? Кимникини? Қаерда? Қачон?

❤31🤔2
-Ҳа. Бизни жиянни уйидан келинни тақинчоқларини олиб кетибди-да. Шунга олдизга ўзим келдим. Ягона гумон невараиздан. Сураб кўринг олган бўлса, кайтариб берсин ёпиклик козон ёпичлигича қолади! Бақалоқ қўлини кутариб ваъда берди.
- Сен олдингми а? Ўғрилик қилдингми? Тоғам силтаб бобомни тиззасидан туширди. Гапир тўғрисини!
- Мен олмадим...
- Эйй, Бўлди қил! - Бобом ҳотиржам оҳангда сўзлаб тоғамга қарата қўл силтади.-Ботир, неварам жиянинг янги келин олганда келинга қизикиб уйига чикандир уч- тўрт марта. Шу билан қадамини тортган. Кейин бу унақа қўли қингир эмас! Гумон имондан айиради. Буни кўр довдираб туришини ақли етадими? Бу учун Тилла билан ялтирок симни қиймати бир-ку! Бу гапни бир айтдинг, бошка эшитмай! Бобом қўли юзига фотиха тортди-ю, ўрнидан туриб уй томонга кетди.
Бақалок нима қилишини билмай бир паст гангиб турдида охири у хам дарвозага қараб юрди.
Уйдан чиқиб келган бувим негадир қорайиб кетганди.
-Нима деди?
Тоғамни олдига келиб овози титраб савол берди
- Невараиз келинини тақинчоғини ўғирлаганмиш, шунақа дейди
- Жиянингни ўғри деса, сен жим турдингми а?
- Кўрмайсизми отамни!? Гапиришга қўймайди-ку!
- Қани уғлим, бу ёққа келингчи,- бувим қўли билан имлаб мени олдига чақирди.
Қўлимдан ушлаб суридан туширди-да,
Кий оёк кийимингни Мастураникига чикамиз!
- Она қўйинг, итда у гапираверади қўйинг борманг, уйда ўтиринг! Тоғамнинг гапини бувим эшитмадиям. Мени қўлимдан махкам ушлаганча, тез тез қадам ташлаб деярли судраб қўшниникига йулга тушди.Йул йулакай кетаяпмиз бувим нуқул титраб ўзига ўзи:
Мени болам ўғрими? Мени болам ўғрими? Мени болам-а? Бувим ўзига ўзи шу саволни ҳар такрорлаганда негадир ўпкам тўлиб йиғлагим келаверади. Бир вақт бувим шартта тухтаб олдимда тиз чукиб утирди ғазабданми хаяжонданми дир дир титраб турган қўли билан кўз ёшларимни артди.
- Мен сенга ишонаман йиглама! Хеч качон ожизликдан йиғлама! Ҳақ бўлсанг йиғлама! Агар, бу дунёдаги одамлар сенга ишонишмасаюю, биттагина одам сенга ишонч билдирса, хеч качон йиғлама! (анча вақтдан бери сенлаб мурожат қилмаган бувим одатидан кечиб гапирди)
Мен гапиролмас, факат бош силкибгина бувимнинг сўзларини тасдиқлаб турар эдим. Турани уйига етиб борсак одамлар сурида тупланиб ўтиришган экан, биз боришимиз билан:
-Ана ўғри, ўз оёғи билан келди!-деди кимдир.
Шу вақт Ўткир ўзи ўтирган суридан отилиб турди-да, тўғри устимга бостириб келиб,
-Хароми, ўғри!
Қулоғим аралаш юзимга қарсиллатиб шунақанги шапалок тортдики, зарба кучидан юзим ловуллаб кетди. Ўн бир – ўн икки ёшли болани йигирма саккиз ёшли эркакнинг бор кучи билан уришини тасаввур қилиш унчалик қийин булмаса керак...
Юзим ловуллаб зарба кучидан чайқалиб кетдим.Негадир йиғламадим. Шу ёшгача фақат яхши сўз. Эркалашу, ардоклар остида ўсиб келаёган болакай биринчи марта одамлардаги Мехр, мухаббат, ростгуйлик, халоллик, мардлик, олижаноблик ўрнига, нафрат, тухмат, хакорат ёлгон, деган тўйгулар билан тўчнашиб турганди. Нималар булаётганини тушунмас, шуурсиз алпозда қотиб қолгандим. Бувим қўлимдан ушлаб судрагудек қилиб сури олдига олиб бордида
- Сен олдингми тепангда худо турибди ҳақиқатни гапир! Хар доим мехрли бўлган овоз, қахр, ғазаб билан янгради.
Атрофга боқдим, хамма менга қараб турибди.Негадир мени ўраб турган одамлар кўзи олдимда киччиклашиб кета бошлади.
- ....................
- Сен олдингми?
- ........................
-Пошшохон, болани силтаманг ўзим сурайман. Уйимиздан анча нарироқда турадиган, тенгдош дўстимнинг бувиси Дилором хола олдимга келдида қўлимдан ушлаб ўзига якин тортиб мулойим овозда
- Сени ўғрилик қилишинга ишонмаймиз!
Негадир купчилик номидан гапирди, Шундай дея бизни ўраб турган одамларга қараганди кимлардир бош силкиб холамни гапларини тасдиклади.
-Қани ўғлим, шундай бўлса ҳам бошингни кўтарда менга ўзинг ростини айтчи, олдингми Умида янгангни узуги билан зирагини?
Бошимни кутариб Дилром холани кўзларига карадим, мехр мухаббат билан боқиб турган кўзларга қараб туриб хўрлигим келди, ўпкам тўлиб кела бошлади
- Йўқ,- бош чайкадим. Мен олмадим, мен, мен... -тутилиб гапимни давом эттира олмай қолдим.

❤26
-Бўлди болажоним,- Дилором хола мени бағриларига олиб қучоқлаб туриб бир Сурида ўтирган Судирга, бир хали хам тепамда, мени бир тепиб ерга тиқиб юборгудай бўлиб хезланиб турган Ўткирга каради:
-Ўғрини уйингдан қидир! Жиркангандек нари кетмоқчи эди.
Ўткир:
-Сиз нега аралашаяпсиз?
Мен қолиб Дилром холага хезланди.
-Ўзингни босиб ол бола!
Дилором холамни овози қаттик чикди. Шу вақт бувим Ўткирни олдига якинлашиб эгнидан қиш, ёз ечмай юрадиган нимчасини чунтагини ковлай бошлади ва чунтагидан эски румолчага ўралган кичкинагини китобча чикарди. Бу китобчани мен бувимни чунтагидан куп марта олиб кўргандим. Ичида хеч кандай расм йуқ. Бобомнинг айтишича : Бу китоб барча мусулмон кишилари учун муқаддас китоб! Бу китобчани пок ҳолда ушлаши мумкин! Ана шу китобчани олдида Ўткирни қўлига тутказди...
- Ушла!
Ўткирнинг негадир ранги учиб орқага тисралди
- Ушла!
Бувим тап тортмай Ўткир томонга бостириб борди.
-Агар ўзингни хақ билсанг ушлайсан!
Ўткир худди бувим қўлида бир парча чуғни ушлаб тургандек кўзлари олайиб бувимга каради.
Қўрқоқ! Ичимда уйладим шу китобчани ушлашга қурқади! Ювиниб юрмайдида! Бекорга одамлар сассиқ демайди! Яна мени урди чучка!
Ўткир бувимни қўлидаги китобни ушлай олмади.
Бувим бўлса китобчани эринмасдан ўпиб кўзларига суртиб яна румолчасига тугиб чунтагига жойлади-да, бир паст уйланиб тургач:
-Илоҳо омин титраб турган қўлларини кўтарди. Негадир кафтини тескари тутиб турарди . Кимки туҳмат қилган бўлса, туҳмат балосига учрасин. Ростни туҳмат деган хам худонинг жазосидан бенасиб қолмасин! Ой ўтсин, йил ўтмасин Бегуноҳ боламни чирқиллатган чирқилласин. Агар, гуноҳкор боламни гуноҳсиз деган бўлсам мен хам жазосиз қолмай! Ота бобомни арвоҳига топширдим оллоҳу акбар!
Шундай дея тескари кафти билан юзига фотиха тортди.Атрофда ўн беш йигирмалар чамаси одам бўлса, хамма бирдек жим бўлиб қолди.
Ортимиздан етиб келган тоғамга қараб жиянингни кўтар деди-ю, рўмолини бир учини махкам тишлаб ерга боққанча юриб кетди. Уйимизга қайтдик келгунимизча на бувим, на мен, на тоғам бир оғиз гаплашмадик. Мен бувимни юзига термулар аммо, вақт шомдан ўтиб кетганлиги учун бувимни юзини кўра олмас эдим.Факатгина ички сезгим билан бувимни кўз ёш тўкиб келаётганини сезиб турардим. Уйга етиб келсак бобом куча эшигида турибди.Тоғам мени елкасидан тушириб бобомни олдига қўйди-да, ўзи бувимни ортидан уйга кирди.Бобом қўлимдан ушлаб юр дея етаклаб ховлимиз пастидаги боғимизга олиб тушди...
-Бугун шу ерда ётамиз! Боши билан ёғоч каровотга ташланган тушакларга ишора қилди... Бобом қучоғига олиб анча вақт бошимни силаб утирди. -Чарчадингми? пешонамдан ўпди. Бошимни силкиб чарчаганимни тасдикладим ва тушагимда осмонга қараб ётдим...
Осмонда минглаб юлдузлар бири куйиб бири кўз к,исиб менга к,араб туришибди...
-Етти Карокчи юлдузини биласанми ?
- Йўқ
- Олтин Козикни кўрсатганман-а? Ана шу юлдуздан туғри чап томонга чизик торт кўрдингми катта ёруг юлдуз бор...
-Хаааа кўрдим...
-Энди шу юлдуздан туғрига уч томонлама чизик торт кўрдингми атрофида яна 3та ёруг юлдуз бор...
- Хааа кўрдим!
- Ана энди шу юлдузларни бирлаштириб хаёлан чизик тортсанг қийшик туртбурчак шакл пайдо бўлади...
-Хааа пайдо бўлди...
-Энди биринчи топган юлдузингдан сал кийшикрок қилиб туғрига чизик тортсанг яна учта юлдузни кўрасан...Кўрдингми?
-Хааа кўрдим, шу етти қароқчими?
- Ха шу етти қароқчи бўлади. Энди кара, Етти қароқчини иккинчи юлдузини ёнида миттигина юлдузча бор кўрдингми?
- Ха кўрдим!
- Ҳулкар юлдузларни биласан-а? Сенга ривоят айтиб бергандим эслайсанми?
- Ҳа ҳа эслайман!
Хурсанд бўлиб кетдим. Демак, яна битта эртак эшитаман! Хурсандлигимдан бобомни қучоқлаб, қайноқ қучоғига кириб олдим.
- Қадим замонда Етти қарокчилар, етти ака бўлиб хаммаси келишган чиройли мард йигитлар бўлишган. Ҳулкардаги юлдузлар эса чиройли, гўзал қизлар булишган. Оймома катта қизини Қуёш бобонинг катта ўғили, етти ака укаларни тўнғичига узатибди...
Бобом хотиржам овозда жуда чиройли қилиб эртак бошлади. Мен эса, бу эртакни худди кино кўраётгандек тасаввур қила бошладим.

❤20👍9
Акасини тўйида Қуёш бобони икеракинчи ўғил Оймомони кенжа қизини бир кўрибдию севиб қолибди...Эртаю кеч шу қиз хакида уйлаб озиб тўзиб бир ахволга келиб қолганда Қуёш бобо ўғилдан ахвол сурабди ўғил отасига яширмай Оймомони кенжа қизини севиб қолганини айтиб берибди...Қуёш бобо ўғилни гапини эшитиб кариндош уругларини чакириб маслахатлашиб кариндошларидан энг доно аклли зукеракосини бўлган Она Ерни танлаб Оймомоникига совчиликерака юборибди...Оймомо Она Ерни хурсандчилик билан кутиб олиб зиёфат уюштирибди...Зиёфат охирида Она Ер Қуёш бобони истагини Оймомога етказибди...Бу гапларни эшитган Оймомони пешонаси тиришиб анча вақт уйланиб турибдида Она Ерга шундай дебди... Эй Она Ер сен ростгуй аклли зукеракосан! Қуёшнинг ўғилларини хаммаси бир бирдан келишган мард йигитлар улар ватани учучун жон олиб жон беришга тайёр жангу жадалларда ўзларини кўрсатишган мард йигитлар мен ватанимизда уруш бошланиб кетмаслиги учун тинчлик эвазига тўнғич қизимни Қуёшни катта ўғилга узатдим. Аммо кенжа қизимни Қуёшни ўғилга бермайман.. Отасини шон шухрати соясида юрган Қуёшнинг ўғил қизимни бахтли қила олмайди...Қуёшга бориб айт ўғил бирон хунарни эгаллаб ўз кунни кўра олишига кўзи етса кенжа қизимни уни икеракинчи ўғилга ўзатаман..акс холда мен аскарларимни урушга тайёрлайман... Она Ер Оймомони гапларини эшитиб ҳақиқат олдида бошини эгиб чукўр хурсинибди...Ахир ростдан хам Қуёшни ўғил хеч ишни бошини тутмаган факат дустлари шарафига зиёфат берадиган такасалтанг эканлигини биладику...Она Ер Қуёш бобога Оймомони сўзларини етказибди...Лк Қуёшни бундан жахлиранжибди...Ўғилга хучунар урган бирон иш қил демасдан ака укаларинг билан тучунда бориб Ойни қизини угирлаб кел деб йул кўрсатибди... -Нега учунака кибди учундан кўра ўғилга хучунар ургатса булмасмиди? эртакни бўлиб савол бераман... -Чучунки Оймомани ҳақиқатни гапиргани Қуёш бобога ёкмабди.. -Нега ёкмайди? -Чучунки одамларга ўз айблари эмас бошкаларни айбини тан олиш осонрокда болам... - Нега? -Катта булсанг тушуниб оласан... Мен катта булишимни кутиб утирмай хозирок тушунишга уруниб кўрдим..уйладим уйладим лк барибир тушунмадим...иягимни остига қўлларимни бостириб олиб уйладим йўқ барибир булмади...Катта булсам уйлайман деган хулосага келиб Эртакни давомини эшитишга ошикдим - Кейин нима бўлибди? - Кейинми... кейин... Ярим тунда етти ака ука Ойни ватанига қараб йўлга тушибди Тонг сахарда эса Ойни кенжа қизини улжа сифатида ўзлари билан олиб қайтишибди...Қуёш бобо ўғилларини уддобуронлигидан кувониб эл юртга зиёфат бериб икеракинчи ўғилга Ойни кенжа қизини никохлаб берибди...Оймома қизининг йуқолиб қолганини эшитиб қаттиқ изтироб чекиб йиғлабди...Бир хаёлини Қуёшни юртига карши уруш оч деса, икеракинчи хаёли эса соткин қизинг учун юртни неча неча мард йигитларини қурбон қилма Қуёшни аскарлари кучли дебди...Оймомо уйлаб уйлаб Тўйга боришга карор қилибди.. Тўй охирлаганда Оймомо тўйхонага кириб келиб Қуёшни етти ўғилни қарғаб тошга айлантириб осмонга сочиб юборибди...Ўзини норози қилиб ватанига хиёнат қилган суюкли қизини хам Қуёшни ўғил билан бирга тошга айлантириб куйибди...Оймомо шундай кучли қарғабдики қарғишини кучи кучлилик қилиб Қуёш бобо хам ёнар тошга айланиб қолибди барибир қарғишни кучи ортиб қолибди ва у келиб Оймомони ўзига келиб урилиб ўзини хам тошга айлантириб қўйибди...Ўзининг ахволидан уялган Оймомо осмондан нажот кутиб кочиб кетибди унинг орқасидан Қуёш хам кетибди. Шучундан бери Оймомо хамма ухлаганда кечаси осмонда пайдо бўлиб тошга айланиб Етти қароқчиларни икеракинчисини олдидан мангуга жой олган қизига термулиб йиғлар эмиш.... Бобом эртагини тугатгач чуқур хўрсинди...
-Бобо
-Ҳа отажоним
-Сиз нега аямни Ҳулкар қизим дейсиз? Аямнинг исми Ҳулкар эмас-ку!
Сесканиб менга боққан бобом узоқ тикилиб қолди. Кўзида қалқиган ёшни менга кўрсатмаслик учун узоқ узоқларгатермулган бобом кўзларини бир нуқтадан узолмай ўйга чўмди. Бобомни жим қолишидан юрагим сиқилиб юлдузларга тикилиб қолдим. Бугунги вокеалар эсимга тушиб секингина: -Бувим хам қарғади бобо дедим.

❤19