Бошимни эгиб жим ўй суриб қолдим. Акам хақидаги хотиралар мени ўз домига тортиб кетди.
Азизим стол устида турган қўлимга урилган иссиқ қўллар тафтидан сесканиб тушиб юзига тикилиб қолдим-да. Сўзларимни давом эттирдим.
-Акамдан сунг йўқотганим, бебабаҳо инсоним, бобом бўлди. Бобом кўз ўнгимда қоқилиб тушиб вафот этди. Мен бунга ишонмадим. Назаримда бобом менга ҳазил қилаяпти. Ҳаммаси ҳазил. Ахир, бобом жиддий ҳазил қилишларни ўрнига қўядиган инсон эди! Тушим эмас экан. Афсуски, бу сафар бобом ҳазил қилмаган экан. Ҳаётимдаги ранго ранглик бобомга қўшилиб кетди. Назаримда бутун олам оқ ва қора рангдан иборатдек бўлиб ҳаётимдан мазмун кетди. Менда бефарқлик пайдо бўлди.Атрофдаги ходисаларга,атрофимдаги инсонларга...Нимадир бўлса..
Хаётда рўй берадиган кунгилсизликларни бобом ўлими билан қиёслайдиган бўлдим.
Эээ қизиқмисан, бобом ўлиб кетди-ку! Бу нима бўпти!? дейдиган одат чиқардим. Арзимас нарсадан вафот этган бобомдан ўз кунглимда ранжидим. Худди бобом атай қилгандек. Бобомни ёлғончиликда айбладим.
-Ахир менга доим ёнингда бўламан дерди-ку!- дедим ғам юкига чидай олмаганимда. Қара қандай худбинман! Исёнкорман! Ваҳоланки, менга уша одам Аллоҳга исёнкор бўлма деб тарбия берган эди... Чуқур нафас олиб чиқардим.
-Рустам балким тўхтатармиз...
-Йўқ бош чайқадим. Давом этамиз..
Ўзимга кела олмай туриб, бувим...
Бувимда анча бунча ақлим кириб қолганмикан дуои фотиҳадан бўшамадим... Аллоҳнинг қадарига рози бўлдим. Исён кўтармадим... Ҳали олдимда яна бир улкан йўқотиш борлигини албатта мен ҳали билмас эдим... Аммо юрагим шу нарсани сезармиди, мен аямни жудаям авайлар эдим. Бир зумгина назаримдан қочирмас, қай вақти, қай истаги бўлса амалга оширишга шай турар эдим. Биласанми мен аямдан умуман хафа бўлмас эканман, ёки аям мени хафа бўлишимга лойиқ иш қилмаганмикан? Мен қора хаёлларда юрадиган одамманми ё йўқотганларим мени шундай хаёлда юришимга мажбур қилармиди....
Аямнинг гузал чеҳрасига тикилиб туриб, кунлардан бир куни, шу гузал аёлни қайта кўра олмаслигим тўғрисида ўйлардим. Бу ўйдан дахшатга тушар ва аямга янада меҳрибон бўлишга интилар эдим...
Орадан етти йил ўтиб, уша мени дахшатга соладиган кун етиб келди. Аямни йўқотишим...
Мен ғам кучидан сўзлашни унутдим. Тақдирнинг бу "совғасидан" донг қотдим. Хаёлимда яккаш бир ўй, эндигина эллик еттига кирган эди-ку! Ёш эди-ку!
Мен тан олмас эдим. Ўлим ёш танламаслигини! Бугун кўрганим эртага йўқ бўлишини! Тан олгим келмас эди! Кимнидир яқини вафот этса, Аллоҳни иродаси дейишни билардим... Лекин бошимга тушгач... Аямга қўшилиб ўзим ҳам йўқолдим. Аямга қўшиб жуда кўп нарсани йўқотдим....
Кўзларимдан оққан ёшдан юзим ювилиб кетаётганини, қаршимда жимгина мени тинглаб ўтирган Висолани кўзларим кўрмаётганин билсам-да кўзёшларимни артиб ташламай сўзларида давом этдим.
- Барча ҳақиқатлар тагига етганимдан сунг, энг тўғри йўл уйдан кетиш деган қарорга келдим ва уни амалга оширдим. Шунчалик ўзимни йўқотдим, яшашга уйим йўқлигини ўйлаш хаёлимга келмади. Ўлмаслик учун, вахший бир инсонга, қотилга айланмаслик учун, барчасини унутиш учун ишлавердим, ишлайвердим. Дўстим, қиёматлигим Ойбек ёнимда бўлди.Мен ўтирсам ўтирди.Турсам турди.Ишласам бирга қўшилиб ишлади.Аммо ёнимдан кетмади. Менга қўшилиб у ҳам ўзини унутди. Ҳафталаб оиласидан хабар олмасди, лекин мени ёнимдан бир қадам жилмаган. Суткалаб бир нуқтага тикилиб қолишимни кўрган дўстим қаршимда ҳеч бир савол бермай, жимгина кўз тикиб ўтирарди.Унинг сокин, ақлли нигоҳларидан ўзимга далда олдим. Куч олдим. Кун ва Тун фарқини унутдим. Вақт тушунчасини йўқотдим. Мақсадсиз пул топдим... Мен ҳатто бу топилган пуллар нега кераклигини ҳам ўйламас эдим.-Хўрсиниб олдим-Шундай кунларнинг бирида ҳаётимга Сен кириб келдинг. Жимгина, кулимсираб, жилмайиб....
Юзига уятчан табассум югурди.
-Мен дастлаб, сени кўрганимда чиройли кўзларингни ёқтирдим. Мана шу кўзлар, мени сени излашим, такрор учратишимга харакат қилишим учун ундади. Сени қайта кўргим, уша аллақандай ёғдуси бор кўзларингга тикилгим келгани учун ҳам мен ҳаракат қилдим. Сен ҳақингда ҳеч нарсани билмасам ҳам сен учратишдан умидвор бўлдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤27👍3
Сени илк кўрган кунимда, гапларимга қарши улароқ далда бериб сўзлаган сўзларингни унутдим...
Лекин кўзларингни унута олмадим. Уша сени учратган кунимда, менда биринчи узгариш бўлган. Мен уша куни, ўта чарчасам, бир икки соат дам олишим учун банд қилган меҳмонхона номерига эмас, офисимга кетдим. Офисимда ишлаб ўтирганман ва охирги олти ой мабойнида илк марта соатга қараб тунги уч бўлганини кўрганман...Чунки, мен учун уша пайтларда вақт тушунчаси йўқолган эди. Узоқ ўйладим. Хотиржам равишда қарор қабул қилдим. Ҳаёт йўлимда шу вақтгача учраган аёллардан нимаси билан фарқ қилади? Унга нисбатан нима ҳис қилаяпман? Ҳисларимни тафтиш қилиб олиб сени никоҳимга олдим. Ўтган вақт мобайнида сени ургана бориб, юрагимда аллақандай туйғу пайдо бўлди.
Сени ҳимоя қилиш, асраш, ҳафа қилмаслик, йиғлатмаслик олий мақсадимга айланди. Юзингда озгина хафагарчилик аломатини кўрсам ўзимни қўйишга жой топа олмай қолиш ҳисси пайдо бўлди. Сен онаси бўлган ўғлимга айрича меҳр қўйдим. Аллоҳимнинг ҳадяси бўлган иккинчи фарзандимизга ҳомиладорлигингни билиб хурсандлигимдан ўзимни йўқотаёздим. Назаримда бизнинг бу ширин бахтимизга менинг ўтмишим. Биринчи аёлимдан бошқа раҳна соладиган куч йўқдек эди...
Индамай бош эгиб сукутга кетдим.
-Нима бўлди? Нега бу гапларни гапираяпсиз? Сочимга қўл чўзганди бошимни нари тортдим.
Рустааам?Кўзларини катта катта очиб боқди.-Тинчликми?
-Мен янглиш ўйлабман, бизнинг орамизда яна бир куч бор экан.
-Қандай куч? Нималар деяпсиз? Мен умуман тушунмаяпман!
Юзимга тикилиб турган суюклимга қараб жилмайишга ўзимда куч топдим.
- Бу Мен. Куксимга бармоқ нуқдим.-Мени ўйларим. Мен уша куни Сени йўқотиб қўйишдан шунчалик қўрқиб кетдимки, ҳозир ҳаттоки, сенга қўл тиккизсам нимадир рўй берадигандек...
-Бу табий ҳолат.-Жилмайди.-Шунчалик кўп нарсани бошидан ўтказган одам учун бу табий, лекин Азизим, мен шу ердаман, соғломман, ёнингиздаман.
-Мен гапимни тугатмадим.
-Хўп тугатинг.
-Биз ажралишимиз керак. Мен ортиқ бу қурқув билан яшай олмайман.
Жим тикилиб қолди. Узоқ тикилиб турди. Хўрсинди. Кафтини пешонасига тираб ерга тикилиб ўй суриб жим бўлиб қолди.
Ўртага таранг, совуқ сукунат чукди.
-Мен ҳозир кетсам.. Титраб кетган овоз сукунатни бузгач бош кўтариб юзига боқдим.
Мен ҳозир кетсам ва кунлардан бир куни, сиз ўз қарорингиз хато эканлигини тушуниб қолсангиз, ортимдан борасизми? Кўзларимга тик боқди.-Сиз у вақтида мени ортимдан боришга йўл топа оласизми?
Хўрсиндим.
-Мен кетаман!
Юзидаги азобланиш ифодасидан қийналиб кетдим.
-Бу гапларингиздан кейин, мен кетаман. Хозир ҳатто мен хато қилдим қол десангиз ҳам кетаман. Аммо, сиз мен берган саволга жавоб беринг. Қачондир хато қилганингизни, ўзингиз тушунсангиз, ортимдан боришга йўл топа оласизми?
-Ҳа!
Ўрнидан шарт туриб ётоқхонага кириб кетди. Бир оздан сунг у ердан қўлида сафар чамодани билан чиқди-да, болалар хонасига кириб кетди. Ярим соат вақт ўтди ё ўтмади. Болалар хонасидан Муҳаммадалини қўлидан кўтариб олган Таня опа чиқиб келиб, менга савол назари билан боққанча тикилиб қолганини кўриб бош бурдим. Хайрлашмасдан индамай эшикдан чиқиб кетишини жимгина кузатиб ўтирдим. Қарс ёпилган эшик. Совуқ сукунат. Хонамга кириб дераза пардасини кўтармай кузатиб турдим. Машинасига ўтириб жунаб кетди. Ҳаммаси ўзим истагандек. Менга ёқадигандек. Мағрур кетиш. Кўз ёшларсиз индамай тарк этиш. Мен билиб турибман ҳозир уйига етиб олгандан сунг эҳтимол хонасига кириб олиб хунграб ҳолдан тойгунича йиғлар, аммо олдимдан мағрур кетди. Айнан мана шу мағрур кетиши, уни излаб боришим учун етарли бўлишини ҳам билиб турибман. Чунки, бунақа кетган одам ўзидан бир хабар етказишга урунмаслигини ҳам билиб турибман...Мен эса, ўзим ҳайдаб ўзим йўқлайман... На сен билан яшай оламан, на сенсиз!
Уффф! Ўзимни диванга ташлаб шифтга термулиб ётдим... Қорним оч қолганини идрок қилиб бош кўтардим. Девордаги соатга қарадим. Кечки ўн. Шунча вақт ётдимми? Ўрнимдан туриб кийимларимни алиштирдим... Монитор қаршисида ўтириб термулиб қолдим...
Телефонмм жаранг сочди. У! У чидай олмади. Олиб кетинг дейди. Ўрнимдан туриб телефонимга кўз ташладим. Будильник тонгги 04:30 ни кўрсатиб жаранг сочибди....

❤24😁2
Икки кун қандай ўтганини билмадим. Иккинчи куни дадам келинидан хабар олишга келади деб ўйламаган эдим. Аслида бу гаплардан ҳеч кимни хабардор қилиш истагим ҳам йўқ эди. Менга атрофмдаги инсонларнинг таъна дашномлари ортиқчалик қилиб, асабим бузила бошлаганини билиб турганим учун ҳам дадамга ҳеч нарса айтмаган эдим. Висолани уйда йўқлигини кўрган дадам мен қош чимириб боқди. Индамай туравердим. Болалар хонасига кириб кетган дадам катта катта қадамлар билан тепамга келдида. Худди саволимга жавоб бер дегандик жим тикилиб тураверди.
-Мен..Мен ундан ўзим сўрадим. Биз ажралишимиз керак дедим...
-Сенг тентакмисан ўғлим? Сен ақлдан озаяпсанми а? Нега тинчгина ҳаётингга ўзинг заҳар солаяпсан?
Индамай бош эгиб турганимни кўриб захарли гапларини ичига ютган дадам қаршимга ўтирди.
-Нима гап ўтди? Бекорга бу қарорга келмагандурсан? Айт ўғлим нима бўлди? Келинни нима айби бор?Балким мен аралашиб..
-Дада керакмас
-Нима керак сенга а? Нима керак? Рустам ўғлим сен бекорга бу қарорга келмагансан. Гапир болам. Жим турмагин
-Мени тушуна олмайсиз...
Хўрсинди.
-Балким, юрагингдаги гапларингни гапирсанг...Тушунишга уруниб кўрармидим...Рустаам
-Дада барибир мени тушунмайсиз...
Тикилиб қолди.
-Ахх боламааа, бош чайқади. Ахх боламааа....Хўрсинди. Келин қаерда?
-Билмайман
-У ҳомиладор
-Биламан. Дада, мени бу мавзуда гаплашгим йўқ.
-Энди нима қилмоқчисан?
-Ҳеч нарса...Тунд жавоб қайтардим.
-Ишга бор. Уйда сиқилиб ўтирма...Бир гап бўлар...
-Дадда балким аралашиш фикрингиздан қайтарсиз
-Мен отаман, ҳали ўғлинг сенга ёқмайдиган ишлар қилганида мени тушунасан. Бир неварам қўлида, иккинчиси қорнида. Келинни ташлаб қўя олмайман. Ҳеч йўқ ота сифатида аҳвол сўрайман. Майли, сен айтгандек бўлсин. Аралашмайман. Иккиларинг ораларинга тушиб нима бўлди яраш у бу демайман. Лекин келинни шундайгина ташлаб қўймайман. Ота онасиникига кетганми?
-У ерга бормайди у тўнғилладим.
-Мен унда болаларга айтиб бозор учар қилиб келиндан аҳвол сўрайчи. Кўриб турибман сени ахволинг яхши. Ундан бир ахвол сўрай.
Орадан икки соат ўтар ўтмас , очиқ қолган эшик шарақлаб очилиб Шахноза кўринди.
Обббооо бошланди.Дадам ари инига чуп суқибди. Қизига дарди ҳол қилган кўринади.
-Яхшимисиз ака? Янгам қани? Суйкалиб келиб пешонамга лаб босди.
-Онасиникида! Юз бурдим.
-Ҳии Шаҳзодахонни сеҳр жодулари таъсир қилдими? Пичинг отди.
-Ўчирда!
-Ўчирмайман! Янгам қани?
- Айтимку онасиникида деб! Бақириб бердим.
-Янгисини олгиз келдими?
-Ўчир овозингни! Бор йўқол! Ўрнимдан сакраб туриб билагидан ушлаб эшик томон судрадим. Бор уйингга болаларинга қара!
-Эйй қуйворингда. Қўйинг дедим. Янгамни нима айби бор?
-Менда айб! Айтганингдек бошқасини олгим келди
-Эяя тентааак! Анграйиб қолди. – Сиз тентак бўлиб қолибсиз!
-Ҳмм шунақаман!
-Акааа
-Шахноз борда уйингга борда. Бир нарса деб юбораман кейин йиғлаб юрасан.
-Псих! Шарт эшикни очиб чиқиб кетди.
Уффф! Жонимга тегди! Монитор пастига кўз югуртирдим. Бугун число етти. Кетганига икки кун тўлик бўлди. Бу дегани қирқ саккиз соат.Овқатландимикан? Аҳволи қандай экан? Телеграмга кирдим.
Аҳволинг яхшими? Овқатланингми?
Очиб ўқиди. Жавоб қайтармади. Уффф бошимни чанглаб ўрнимдан туриб нари кетдим. Керакмас эди ёзиш. Узиладиган муносабат узилиши керак . Чала ўлдириш керак эмас....
-Нон оламизми?
Ойбекнинг овозидан хаёлларимни йиғиштириб олдим. Нон олайлик. Акам яхши кўради.
-Бўпти.
Самарқанд нон бозорига тушиб атрофга кўз ташладим. Шу юртга аллақандай меҳрим тушган. Эҳтимол, Висола мен у ерда сизни кашф этганман. Мен Самарқандда вақтимизда сизни севиб қолганимни тушунганман. Мен Самарқандни яхши кўраман деб кўп айтгани учунмикан?
Машин рулини Ойбекка топшириб ўзим орқа ўриндиққа ўтиб ўтирдим. Мен ухламаганман. Бир оз ухлаб олай.
-Билиб қўй сени тоғанг жахл билан кутиб ўтирибди.
-Сен қаердан биласан?
-Мен ҳаммасини биламан ошна.Кўзгу орқали менга кўзташлади. Даданг хабар топгандан сунг мен блан гаплашди. Мени хабарим йўқ эди. Кейин тоғанг билан узоқ гаплашди. Эртаси куни келинни юборди. Иброҳимни хабари йўқ. Уни сукиб юрма. У бечора айтилган ишни қилди. Мен билардим. Келин , даданг ва тоғанг.

❤30👍4
-Ичимдаги душмангларим деб сенларни айтса керак ! Дунғилладим.-Бир оғиз айтсанг бўлмасмиди?
-Айтсам, ҳозиргидек тутақиб йўлга чиқмасдинг. Кулди.- Сени шу тутақиб кетишингни ҳаммамиз кутиб ўтирувдик. Келинни сукма фақат. У катталар маслаҳати билан иш қилди. Майлими? Сукмайсана?
Индамай бош бурдим. Синчалак! Тишларим ғижирлади. Унга ҳеч кимни маслаҳати керак эмас! Балони ўқидек ўзини ақли етарди. Дадам маслаҳатига хўп деган қўйган-да!
-Тоғанг роса сукди лекин.
-Кимни?
-Сени , дадангни...
Шохида янгам никох ўқилиб бўлгач, Висолани етаклаб ҳовли олиб чиққан. Бу урф одатларимизга кўра, Шоҳида янгам унга олдига чиққан она ҳисобланади. Азимхон тоғам эса олдига чиққан отаси. Бошқа жойларда бу урф одат борми йўқми билмадим. Лекин бизда, Қашқадарёда келинни олдига куёв томондан олдига чиққан ота онаси бўлади. Бу ота она куёв томонидаги қариндошлар ичидан оиласи тинч, фарзандли, махалла куй олдида хавас қилинадиган оилалардан бири танланади. Буни тагида ўзига ҳос ирим бор. Танлаган оила вакилларига ҳавас ётади. Яъни шу оиладек ўзидан тиниб тинчиб серфарзанд сердавлат бўлсин. Олдига чиққан она келинга бу оила урф одатлари, келин билмайдиган келинлик сирлари, оилада эрга бўлган муносабат ва бошқа масалаларда маслаҳатчи бўлса, олдига чиққан отанинг алоҳида мажбуриятлари бор. Олдига чиққан қизи фарзандларидан катта бўлса бош фарзанд тимсолида кўрилади ва унга худди ўз отасидек ғамхўрлик қилади. Фарзанд кўрганда қўй юбориш, йўқлов қилиш, бешик тўйда бош қош бўлиш кабилар. Ҳозирда бу урф одатлар камайиб, шунчаки, маъно мазмунини тушунилмаса ҳам келинни олдига ота она бўлиб чиқиш урфи сақланиб қолган. Аслида бу шариатда йўқ. Лекин бир урф одат сифатида ҳалиям сақланиб қолган. Азимхон тоғам икки марталаб маъсулиятни бўйнига олган. Бир томондан Висоланинг олдига чиққан отаси бўлса, иккинчи томондан вакил отаси ҳисобланади. Вакил оталик маъсулияти нима эканлигини кўпчилик билса ҳам қисқагина эслатиб ўтаман. ВАКИЛ OTA — мусулмонларнинг никоҳ маросимларида келин тарафидан тайинланадиган вакил. Вакил oтa куёвга ва никоҳ ўқувчи домлага қизнинг отаси ўрнида кафиллик беради. Никоҳда куёв томоннинг келин махрига берадиган мол-мулки, куёв ва келиннинг ўзаро мажбуриятлари Вакил oтa ҳузурида эълон қилинади. Мабодо эр-хотин ажраладиган бўлсалар, маҳрни ажрим қилишда Вакил oтa қози ҳузурида ягона гувоҳ бўла олган. Вакил ота тайинлаш ҳозир ҳам урфдан қолмаган.
Висолани дадаси вафот этгандан сунг Азихон тоғам янгам орқали тез тез хабар олиб туришини ҳисобга оладиган бўлсам, тоғамдан яхшигина гап эштитиб олишим турган гап. Беш кундан бери зим зиё бўлиб хабар бермаганига кўра тоғамни яхшигна жахли чиққани ҳам аниқ! Асрдан ўтиб қишлоққа кириб бордик. Соатимга қарадим. Тўрт соатда етиб келибмиз қойил! Жилмайиб олдим.
–Мен уйга кетдим. Эртага қайтаман ошна. Ойбек машинадан тушиб мен билан хайрлашди. Ё бирга кирайми?
-Қўй ўзим киравераман. Ўзимни уйим-ку! Яхши бор салом айт.
-Бўпти кетди.
Ичкарига киришга шошилмай машинамни бир карра кўздан кечириб чиқдим. Ҳожати бўлмаса ҳам салондан дока олиб машинани артиб суртган киши бўлдим. Қайсарлигим тутиб ичкарига киришни истамас, кирсам, нима деб гап бошлашимни билмай хунобим чиқа бошлади. Қайтиб кетсаммикан? Берк дарвозага кўз ташладим.
Шип шип қадам овози эшитилди.Дарвоза очилиб Мурод тоғамни кичкина ўғли кўринди.
-Янгааа акам келди.Уй ичкарисига қараб бақирди.
-Ўчиреей дўқ урдим.-Ўчир овозингни! Ким бор уйда?
-Ҳамма бор. Битта дадам йўқ.
-Дадаси йўқмишда, ҳамма боримиш ҳии ахмоқ! Ол манавиларни!- машина ичидан бозордан олган нарсаларимни олиб тутқаздим.
-Янганг қаерда?
-Ҳовлида, аямлар билан банка ёпаяпти. Қўлимдан пакетларни ола туриб илжайди. –Муҳаммадали ухлаяпти ўзим алла айтдим. Гердайиб олди.
-Алла айтишни ургангунча, дадангни ишларига қарашсанг бўлмайдими!? Нечига кирдинг?
-Ўн иккига. Мен ҳали кичкина-ку! Юзимга анграйиб боқди.
-Мен сени бўйингни кўриб катта деб ўйлабман.
-Бўйим узун тиржайди
-Ҳа бўпти, кўп гапирма! Даданг мени сўкдими?
-Йоооқ бурнини суртиб олди. Мошинангиз Эқуносми ака?
-Ҳии шунақа
-Зўрааа катайса қилдирасми? Қўйиб берсам машинага миниб олмоқчи.
-Бор дарвозани оч.

❤22
-Ака менам миниб кирай майлими ака
-Бўпти оч!
Дарвозани икки табақасини ҳам катта қилиб очган жияним оша дарвозага рўпара қилиб қурилган ёзги ошхонада куймалашиб юрган аёлларга кўз ташладим. Менга кўзи тушган Висола ичкарига ўзини олганини кўриб титраб кетдим. Бармоқларим орасидан бир бирини ўтказиб қирс қирс букиб чиқдим. Аразни қаттиқ олса керак. Нега келдингиз? Бир ҳафтага етаркан, нега ҳайдадингиз? деб бошласа керак. Шунақа ёмон кўраман айбингни тушуниб турганингда ўзича гина кудрат қилиб, таъна қилишларини шунчалик ёқтирмайман! Сўкиб юборгим келади. Бунақа вазият бизда бўлмаган. Нималар деса? Уфф!
-Вооо акоо! Машинани олд ўриндиғига ўтирган жияним салонни қўли билан сийпаб чиқди.-Зўрааа!- Оғзи қулоғида илжайди.- Менам катта бўлсам, шунақа катта мошина оламан!
Кулдим.
-Майли ол, насиб қилсин!Машинамни юргизиб бобомнинг уйи ёнига тўхтатдимда, қалтираб кетаётган оёғимни ерга қаттиқ босиб аёллар сари юрдим.
-Ассалому алайкум! узоқдан туриб овоз бердим.-Ҳормангларооо
-Воой ўзимми оғажоним! Оғажоним ўлай сизга! Бормисизааа? Қолган янгамларга қараганда табиати бир мунча шўх бўлган Соҳиба янгам биринчи бўлиб гап бошлади.-Висолаҳон келмаса бир келиб йўқламайсиз-ааа!? Сиздай укани бобовларга бериб юбориш керак!
Кулдим.
-Кечирасиз, ҳаммамизни қўлимиз банд эди олдизга чиқа олмадик. Яхшимисиз?
-Ассолом укамулло, яхшимисиз? Шарофат янгам газ ёнида ниманидир чумич билан шопира туриб ахвол сўраган бўлди.
-Келин ичкарида. Қопқоқ олгани кириб кетувди. Болалар тегмасин деб баландроққа жойловдим-да! Бўйи етмаяпти шекилли, олиб бермасангиз ололмаяпти чоғимда! Ички ошхонага имо қилган Соҳиба янгам бўшашманг дегандек ишора қилди.- Киринг, боринг! -паст овозда пичирлаб дўқ урган киши бўлди. -Соғиндим жоним десангиз, эрийди тушади. Бушашманг сизга ярашмайди.
Кирдим. Газ олдида таги ёқилган чойнакдан кўз узмай тик турган Висолага кўзим тушди. Бўйнидаги занжирини иккала қўли билан айлантириб турганини кўриб кулгум келди.
-Яхшимисан?
-Ассалому алайкум салом бердида бор диққатини чойнакка қаратиб индамай тураверди.
-Нима қилаяпсан? Икки қадам ташладим.
-Стрелизация бўлишини кутаяпман. Ичига кришка ташлагандим.
-Қопқоқ дейилади.
-Аҳа. Шу қопқоқ ташлагандим.
-Қайнадими?
-Йўқ. Чуқур нафас олиб чиқарди. Нафасидаги титроқ менгача сезилди.
-Ёпиш керак. Ишора бердим.
-Нимани? Ялт боқди.
-Чойнак қопқоғини. Жилмайдим. Физика ўқимаганмисан?
-Йўқ ўқимаганман! Мен мактабда иккичи бўлганман! Лаб қимтиди.
-Билардим.
-Нимани?
-Иккичилигингни. Унақа қилма!
-Нима қилмай? Кўз қири билан ёнига яқинлашишимни кузатиб туриб, бир қадам ортига юрди.
-Занжирингни айлантирма, узиб оласан. Бўйнига ишора бердим.
Қўлини бўйнидан олди. Жим кузатиб туравердим.
-Бўлдими? Таъна билан юзимга боқди.
-Нима?
-Бўлдими?- елка қисди.
-Ҳмм. Жилмайдим
Титраб турган бош бармоғини қаттиқ тишлагани кўриб кулдим.
-Унақа қилмасанг-чи!
Бир қараб олди-да, суви қайнаб турган чойнакни кўтариб чиқиб кетди.
-Акамуллом, сизни келгандан ёнимга борсин деятувди. Сиз келинни олиб акамникига боринг. Акамни ўзи келсалар бизни сукадилар. Ҳайми оғажон?
-Ҳай энсам қотди.-Ҳай борамиз.
-Борасанми?
Санчқи билан қопқоқларни илиб олиб банкаларга жойлаштириб чиқаётган Висолага юзландим.
-Ҳа бош силкиб олди.
Юмушини тугатиб биз ҳозир келамиз деб олиб менга бир кўз ташлагач, дарвоза томон юрди. Ортидан эргашдим.
-Ёвуз! Пичирлаши қулоғимга урилди.-Аблах! Ҳеч нарса бўлмагандек, яхшимасаан дейдия! Худдики, ҳеч нарса бўлмади! Одам эмас бу, умуман одам подам эмас!
Дарвозани очиб кўчага чиқиб кетди. Ўзига ўзи гапириб кетаётган Висолага қараб кулгум келди.
-Одам ҳам шунақа бўладими? Ҳеч бир замонда бунақа шафқатсиз одам бўлмаган бўлса керак. Ахир, сен хотинингни олдига келдинг. Салом жоним, сени соғиндим. Менсиз қийналмадингми? дейиш, ҳеч йўқ қўлидан тутиш бағрига босиш шунчалик оғир юмушми ё бу Гистопани қўлидан келмайдими?
-Висолаа...
-Йўўқ, унақа десалар, бу кишимни бошлари оғриб кетсалар керакда! Тавба кимдан нима кутдинг!? Келганига шукр қил! Изларини кўзинга сур! Висола сен жиннимисан, бу ҳам катта бахт ахир! Воо-буу бу кишимни йўлларига кўз тикканлар қанча!
-Висоол кўчдан одамлар ўтаяпти.

❤27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қўлингни сиққан билан дўст, жонингни сиққан билан душман бўлма.
Жалолиддин Румий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жалолиддин Румий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
-Ҳаа ҳаа айтмоқчи Висола оғзинга эҳтиёт бўл гузалим, сен оила сирларини кўчага олиб чиқиб ёмон хотин бўлиб қолмаяяя! Сен бечорани гузалим чиройлигим деб бағрига босадиган эринг бормидики, кутсанг! Ўзинга ўзинг севги изҳор қилиб, кўчада гапириб юраверасан! Одамлар эшитмасин бу гапларингни устингдан кулади-я!
-Менга қарада!
Икки қадам олдинда кетаётган Висолани тўхтатиш учун айтган гапим оғзимда қолди. Азимхон тоғамнинг дарчаси очилиб Шохида янгам кўринди.
-Келинг оғажоним,- елкамга қоқиб қўйган янгам икки юзи жаҳлдан қизариб кетган Висолага ҳавотир аралаш назар ташлади.
-Висола яхшимисиз?
-Ҳа яхшиман
-Киринглар уйга. Тоғангизни жахли чаппасига чиқиб турибди. Гап қайтармай нима десалар хўп деб тураверинг.- секингина пичирлади.-Тоғангиз ёмон қариди оғажон! Бош чайқаб афт буриштирди.-Келин бор демайдилар, болалар бор демайдилар. Чаппараста қиб сукадилар. Қизишманг майлими?
-Хўп ичкарига юрдим.
-Дадаси, эркатойингиз келдила!
Шоҳида янгам жилмайиб уй томон овоз берди.-Чиқасизми?
-Қизингни ичкарига киргизда, у арзандани кучага ҳайдаб сол! Тоғамнинг зарда аралаш овози уй ичкарисидан эшитилди. -Йўқотиб юбор, мен уни кўрмайин, ҳозир чиқсам майиб қиб қўяман! Тоғамнинг ўта жиддий оҳангда сўзлашидан тўғриси гангиб қолдим.
-Тоғаа! Уй томон бўйин чузиб овоз бердим.
-Нима тоға? Падари қусур эшшак! Уй ичидан чиққан тоғам ёнимда турган Висолага бир кўз ташлаб олди. -Уйга киринг қизим, мен бу билан ўзим гаплашаман. Сиз уйга кириб дамингизни олинг. Тоғам эшикдан нари кетиб ичкарига кириши учун йўл берди.
Индамай ўзини ичкарига олган Висола эшик ёнига етгач ортига бурилиб менга қараб ажаб бўлсин дегандек тил чиқарди.
-Қани, сен валаксаланг бу ёққа юрчи! Ўта жиддий қиёфада менга буйруқ берганди, Шоҳида янгам типирчилаб қолди.
-Дадаси, Рустамжон узоқ йўл юриб...
-Сен аралашма!
Атрофида гирдикапалак бўлаётган хотинини жеркиб берган тоғам менга ишора қилди.
-Юр бу ёққа!
Тоғамнинг ҳар бир сўзидан бобомнинг нафаси уфуриб турса, янгамнинг эри олдида ўзини тутиши лоп этиб бувимни эсимга туширди. Юзимга беихтиёр жилмайиш югурди.
-Тиржаясана, тиржаясан! Ҳозир мана шу калтак билан бошинга бир туширсам, тиржайиш қандай бўлишини биласан! Дўқ уриб олган тоғам, қўлидаги пашша ўлдиргич билан пуписа қилди. Ўтиришим учун жой кўрсатди.
-Ўтир
Ўтирдик. Узоқ вақт дуо ўқиган Азимхон тоғам дуоларидан келадиган савобни ота онаси ва опаси ҳаққига бағишлаб юзига фотиҳа тортди-да, ўйчан хаёлга берилиб жим сукутга кетди.
-Бундан ўн кунлар олдинмиди ё ўн беш кунлар олдинмиди опам тушимга кирибди. Секин гап бошлади. Ҳайит номозини маккада ўқиймиз укажон, ота онам ҳаммамиз кетаяпмиз деб бир автобус десам автобусмас, поезд десам поездмас бир нарсага ишора берибди. Қарасам, жуда кўп одам боримиш. Кўпчилигини танидим, айримларини танимадим. Сен Муҳаммадалидан хабар олмай қўйдинг. Мен кета олмаяпман депти. Худди тушимда эмас, ўнгимда гапиргандек. Ўрнимдан турдим. Янганга билдирмай ҳовлига чиқиб кетдим. Яна уйга кирдим. Номозимни ўқидим. Кўз олдимдан опам кетмайди. Китоб ўқидим . Унутарман деб ҳовлига тушдим. Кучатлар тагини чопиб чиқдим. Эртаси яна шу тушни кўрдим. Висолага телефони қилдим яхшимиз деди. Мозорга бордим. Тиловат қилдим. Кечда дадангдан шу хабарни эшитдим. Опам бечора сени деб у дунёда ҳам тинч эмас.
Бошимни эгиб хўрсиндим.
- Опам, бошқа ака укаларидан кўра мен билан жуда иноқ эди. Сен туғулганингдан кейин, отам сени шу ерга олиб келганди. Адашмасам олти ойликлармидинг, даданг келди. Отамдан кечирим сўради. Отам худди сени ўзинг эди. Қайсар. Дарвозадан киритмади. Эртаси куни ҳамма жиянларини йиғиб кенгаш қилди. Бу ерда кўрмай чорасини топинглар деб чиқиб кетди. Отамни сўзи сўз эди. Отамни хафа қилишдан негадир хамма қўрқарди. Амакимни тоғамларни гапи билан даданг яна қайта келса, орқасидан бориб, бошига тош билан уриб дарёга ташлаб юбориш маслаҳати қилинди. Ўлиги топилса, чумиламан деб тошга урилган деб ўйлашади деган фикр тоғамдан чиқди.
Юрагим шууув пастга ташлаб тоғамга қараб қолдим.

❤19👍6
-Бу дегани дадангни ўлдириб юбориш режаси эди. Қизиққон бўлганмизда, қара уша вақтларда бу нарсани гуноҳ эканлигини ўйламаган эканмиз. Ҳаммамиз ёш яланг йигитлармиз. Ичларида энг ёши менман. Режани пиширдик. Дадангни келишини кутиб юрибмиз. Аянг келди. Айни туш вақти келди. Отам ухлаб ётибди. Мен сени ўғирлаб чиқиб аяннга кўрсатишга отамдан қўрқдим. Шундай йиғлади опам бечора, шундай йиғлади. Раҳмим келди. Кетаётган вақтида мен тоғамларни режасини аянгга айтиб қўйдим. Эринг бу ерга келса ўлдиради дедим. Ким?- деди. Амаким, тоғамлар дедим. Отамни хабари борми?- деб сурада Отам келмайдиган қилинглар деди. Амакимлар шундай қарорга келишди дедим. Сенларни тилингда айтсам мен "козёллик" қилиб қўйим. Енгилгина кулиб олган тоғам ҳикоясини давом эттирди.
-Шу кундан бошлаб, на даданг, на опам қайта қишлоққа келишмади. Орадан бир йил ўтдими, синглинг туғилди. Уша вақтларга келиб амакимларни режасидан хабар топган отам амакимни ўласи қилиб калтаклаган. Одам ўлдир дедимми сенга деб. Кўзини кўкартириб урган укасини. Мен яхшиям айтибман деб худога шукр қилганман. Шундан кейин ким бу ерга келишига қарши бўлса, қаршисида мени кўради! Деган қарорини эълон қилишга отам мажбур бўлди. Мен бу гапни ҳам опамга етказдим. Кейин онанг келаверди келаверди. Отамни кундирди. Мен нега сенга бу гапни айтдим биласанми?
-Йўқ бош чайқадим.
Бу дунёда ажали етса елкасига пашша қуниши сабаб бўлиб ҳам одамзот ўлади. Агар уша вақтида дадангни ажали етганида, худо мени тилимни сайратмаган бўлар эди. Ўнта абжир йигитга даданг бас кела олмай ўлиги дарёда оққан бўларди. Гапимни тушундингми?
-Ҳмм
-Тўғри сен жуда оғир кунларни кўрдинг. Онангни бу ҳолда ўлим топишини ҳеч қайсимиз ўйламаган эдик. Сенга бу йўқотиш қанчалик оғир бўлганини кўз олдимда ўсганинг учун, ҳеч ким тушунмаса ҳам мен тушунаман. Худога беадад шукр де Висола ҳам тушунар экан. Сўз қудрати жуда ёмон. Тепада айтган гапимда ҳам сўзни нотўғри англаш ётибди. Отам ўлдириб юборинглар демаган келмас қилинглар деган, амакимлар бўлса, дадангни ўлдириб юборишни тушунган. Ёш йигит эмассан ўйлаб кўр. Қайнонангни дилида сени хафа қилиш бўлмаган.Таъна қилиш ҳам бўлмаган у бечора хотинда!
Бундай ўйлаб кўрсанг, сени эркалаб ҳазил қилган, сен у одамни ёмон кўрганинг учун бу гапни оғир олгансан. Сени тушундим. Иккинчи маротабо ажралиш ҳақида гапирма. Иккинг бир биринг учун яратилгансан. Агар, яна бир марта қизимни ҳафа қилсанг қаршингда мени кўрасан! Шундай калтаклайман. Отам сени урмаган. Мен ураман, қизим учун! Жим яша. Гапимни эшит! Ўлса пешонангдан кўрасан! Тақдиринг! Худо пешонангга битгани бўлади. Сен олдингдан ҳайдасангда, худо кўрсатмасин кўчада мошина уриб кетса, ўлса. Ҳайрият мендан кетиб ўлди деб хурсанд бўласанми?
-Йўқ. Бош чайқадим
-Ҳиии валаксаланг! Ахмоқ! Ким сени китоб ўқиган йигит дейди а? Фикрингни қара! Пешонгга битганини кўрасан! Тушундингми?
-Тушундим...
-Бор хотинингни олдига. Менга қара, мени куёвларим сенга ўхшамайди. Агар, яна бир марта қизимни хафа қилсанг, ажратиб оламан. Сенга берадиган қизим йўқ! Тушундинг?- дўқ урди.
-Ҳмм
-Бор!
Иккимизам индамайгина уйга қайтдик. Ҳалигина мен билан жанг қилишга шай рафиқам ҳам қандайдир ҳовуридан тушган алфозда, ёнгинамда ўйчан ерга боқиб қадам ташлади. Секин қўлидан тутиб бармоқлари орасидан бармоқларимни ўтказдим.
-Ойимдан ранжишни ҳеч кераги йўқ.- пичирлади.
-Мантиқан олса, унинг гапи тўғри Жилмайдим.
-Қанақасига? - йўлида тўхтаб кўзларимга боқди.

❤21👍5
-Анокондага Катастрофа бас келмаса бошқаси тўғри келмайдиям-да! Қаҳ- қаҳ уриб кулиб юбордим.
-Ииии Жинни! Секинрооқ! Атрофга аланглаб олиб кулди. -Ўзи эшитса портлайди. Ҳайрият енгиб олибсиз. Қўл узатиб чаккамдан енгилгина сийпади.- Мен жуда қийин бўлса керак. Бир неча ойлар керак бўлса керак деб ўйлаган эдим. Балким туғруқни ҳам ёлғиз ўтказарман деган қурқувим ҳам бор эди.
Елкасидан қучиб бағримга босдим...
Тоғам, ҳовлининг пастидаги мен учун қурилган уйга иккисини жойлаштирибди. Хоналарни бир бир кўздан кечириб чиқдим.
-Мана шу икки хонани ошхона ва ювиниш хонаси қилиб ремонт қилдирсам бўлар экан.
Хоналарга ишора бердим.
-Яхши варянт жилмайди. Машинани янгилабсизми? Ҳовлида турган машинамга ишора берди.
-Хотинни янгилашни иложини топмаганидан кейин машинани янгилайман-да!
Кўзлари билан отиб ўлдиришга шайдек боқди. Нигоҳларини кўрмасликка олиб ховлига чиқиб кетдим.............
Тугади............
15.06.2024.
SHIRIN DIYDOR:
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«SH I R I N D I Y D O R»
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
@SHIRIN_DIYDOR_KANALI

❤23🔥10👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг!
ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ...

💥БУГУН 29- НОЯБРЬ
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН💜
🍃🌼 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍃🌼 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!
🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🍃пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

❤2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда барака боши учун
1. Эрта уйғониш
2. Уйга салом бериб кириш
3. Хожатхонлар эшиги ёпиқ
туриши
4. Синган учган идишларни
ишлатмаслик
5. Сиркали сувда уйларни артиб
туриш
7. Ғийбат қилмаслик
8. Садақа қилиш
9. Бақара ва Руқиялар уйда кўп
ўқиш ёки эшитиш
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Эрта уйғониш
2. Уйга салом бериб кириш
3. Хожатхонлар эшиги ёпиқ
туриши
4. Синган учган идишларни
ишлатмаслик
5. Сиркали сувда уйларни артиб
туриш
7. Ғийбат қилмаслик
8. Садақа қилиш
9. Бақара ва Руқиялар уйда кўп
ўқиш ёки эшитиш
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
НОСТАЛЬГИЯ
Бобожоним Алихонов Мирсаидалихўжанинг ёрқин хотирасига бағишлайман....
Биров касбинг нима деса, оғиз тўлдириб бизнесмен деймиз, суҳбатдошимизнинг ҳавасла ёниб кетган кўзларига қараш завқли. Аммо, бу ишнинг машаққати! Осон касб йўқ. Ҳар бир касбни ўз машаққати, қийинчилиги бор. Бошқа ишларда, иш боши ва тугаши белгилаб қўйилган. Бизда эса... Вақт тушунчасини сен белгилайсан. Ўтаётган ҳар бир онни ўзинг учун фойдали ёки зиёнга буриш ўзингни қўлингда. Аслида ҳамма касбдаям шу. Бизда эса, ҳар онинг учун пулда ҳақ оласан ёки тўлайсан. Тунги соат учда уйга қайтганим учун, кўзимни очиб улгурмай, аёлимни хонада кезиниб юриши ғашимга тегди. Бошимни кутардим.
-Телефонингизни ташлаб кетибсиз...
-Ҳа, унутибман.Нимадир бўлдими?
-Ҳа.
-Хўш?
-Акангиз беш марта қунғироқ қилиб сўрадилар, ойижон ҳам.
-Яхши, телефонимни қўлимга олиб қилинган қўнғироқларга қарадим. Уффф, бунча ааа.
Отишга улгурмадим, Баходир акам ...
-Ҳов ака,- имкон қадар хуш кайфиятда жавоб беришимга қарамай, нариги ёқдан "ширин" жавоб келди:
-Қаерда санқиб юрибсан!?
- Иш билан юрибман,- тўнғилладим...
- Сенинг ақлингни ўлчами йўқ! Сотиб ол дедим! Минг марта айтдим сотиб ол деб, энди нима бўлди? Ижара бизга арзонга тушади дединг, ўзингнинг фикрларингни маъқуллаб, қайсарлик қилдинг...
Акам тўхтовсиз алланималарни гапирар, мен бўлсам нима ҳақида гап кетаётганини англамай туравердим.
-Ўзинг ҳал қиласан! -деган буйруқ келди. Сенга ўн икки соат вақт, анов қанжиқ билан гаплашиб ҳал қиласан! Кечда кўришамиз!
Ҳааа! Англаганингиздек, бу қўнғироқ иш куним бошланганини билдиради. Соатга қарадим. 07:00. Телефонни ўйлаб топганни ота бувасига "ўзимни изҳорларимни йўллаб", ҳафсала билан ювиндимда, артина туриб ўғлимни хонасига кирдим.
-Юз қўлларимиз ювилган, овқатланишга тайёрмиз, - ўғлимни тилидан гапираётган хотинимнинг тили гапда-ю, қулоғи динг.
-Ойбек уйга кел, бир жойга ўтиб келамиз...
Телефонни қўйишга улгурмай сўроқ бошланди.
-Қаерга яна?
Ҳаддан ошиқ рашкчи аёлимга тепадан келмасанг, жанжал бошлаши чарчамаган, кайфиятим яхши бўлган вақтида ёқади. Ҳозир эса...
- Онангникига!
- Ўзи ҳозир келдингиз, яна қаерга, ҳеч бўлмаса сўрашга ҳаққим бордир?
Қараб турсам, лаби пирпираб йиғлашга тайёр. Овутиб ўтиришга эса вақтим йўқ. Ноилож изоҳладим:
-Акамни бир ишини ўхшатмабман, ўзим ҳам билмайман. Шуни ҳал қилишим керак...
- Кечқурун уйда бўласизми ? "Чиройликкина" гап эшитишдан чўчидими:
-Ойижон келмоқчилар, деб қўшиб қўйди...
Кайфиятим бор бўлганда, бу хабар учун суюнардим, лекин ҳозир менда тескариси, шунинг учун заҳаримни ютиб ўтирмадим.
-Асли ҳамма айб менда, сени хотин қилиб юрган! Қайси фаросатли, ақлли аёлни қайнонаси зиёрат қилади!? Агар сен ақлли хотин бўлганингда, “Дадаси, ойижонни кўриб келайлик”, дер эдинг! Нима қилайки фаросат қозонида қайнаш вақтида сенга навбат тегмаган!
Жаҳл билан кийиндим.
-.........................
Ўғлимни ўпиб, кўчага йўл олгандим, ортимдан овоз эшитилди:
- Чой ичмайсизми?
- Заҳар ичаман, заҳар! Борми?
- ..................
-Яхшимисан?- ошнамни сўрови жавобсиз қолди...
- Нима бўлди?
Йўл-йўлакай ойнадан қараб, яна савол берди.
-Баҳодир акамни қайси дўкони бизники?
-"Ширин"даги.
- Ижарадаги дўконлардан айтяпман.
- Полвонни дўконида!
-Ҳммм... Унда бугун Китобга бориб келамиз... Исмоилни олволайлик.
- Хўп.
- Дўконни эгаси ким? Аёл кишими?
- Ҳа!
- Ким?
-Умида янганг.
-Умида янгам? Ким у?
- Ошнажон, ишинг кўпми а?! Озроқ дам олгин, қара рангинг кетиб қолибди. Умида янгани кимлигини билмай ўтирибсан. Чарчабсан, дам олвол.
Баъзида ўта меҳрибонлик ҳам шавқатсизлик бўлиб туюлади...
-Минғирлама-да, Умида кимлигини айт менга!
- Анов, Ўткирни хотини, - машинага ўтираётган жияним гапга қўшилди.
-Қайси Ўткир?
Ичимдан “тавба ростдан томим кетибди шекилли”, деган ўй ўтди.
- Ўткир Судирни...
Ойбекнинг изоҳидан сўнг, дарров эсладим...
Ўзи қорачадан келган, кўзлари катта катта, киприклари қайрилиб қошига тегиб турадиган, гўзалликда рассом Чингиз Аҳмаровни етти гўзалини ортда қолдирадиган Умида янгам...
-Умида янгамники, дегин.. Ҳммм. Нима Судир эри Тентаксойдан тилла топибдими?!

❤27🥰1
Мени киноямдан Ойбек хузур қилиб кулди. Мен эса ўриндиққа ўзимни ташладимда, ғашим келганидан тишларим ғижирлаб кетди.
"Бу Судир деган ифлос болалигимдан бери менга тинчлик бермайди, менинг бу ҳаётдаги энг ноёб дурдонамни, йўлчи юлдузимни йўқотишимга сабаб бўлган маҳлуқ!” Титраб кетдим. “Мен яна шу билан тўқнашаманми!?”- деб ўйладимда, унчалик олис бўлмаган болалик хотираларимга берилдим.......
Болалигим ўтган қишлогим. Сержаҳл бобом, мехрибон бувижоним... Бизнинг кичкинагина қишлоғимизда хамма бир бирига яқин ва жуда иноқ яшашар эди... Уйимиздан икки уй нарида Тўра исмли қўшнимиз бўлиб, уни оз эмас кўп эмас, накд тўққиз нафар фарзанди бўлишига қарамай, ҳеч жойда ишламас эди... Лекин казо казо "ошна"лари бўлиб, ойида тўрт-беш кун уйида "зиёфат" бўлар эди.... Катта катта одамлар, атирлари бутун маҳаллани тутиб кетадиган, антиқа кийимли аёллар ташриф буюришар, эрталабгача қах-қаха, ўйин кулгу авжига чиқар эди. Ичиб олган эркаклар ва аёлларнинг қўшиқ айтишлари олис олисларгача эшитилиб турар эди. Бола эканмизми, қизиқиб, ҳали дарвозадан, ҳали деразадан мўралаб юрганимизни кўрган бобом, бутун маҳалла болаларини олдига солиб қувларди. Зиёфат тугагач, Тўра кун ўзоғи уйидан чиқмай ухлаб ётарди... Ўзи ёмон одам эмасди, лекин негадир уни кўпчилик ёқтирмас, аёлини эса аксинча эди. Шу аёлни эсласам, кўз олдимга тиламчи келади. У аёл ҳар доим бувимга келиб: "Холажон, уйимизда ёғ қолмабди, бир пиёлагина ёғ бериб туроласми? Магазиндан дадаси олиб келгандан ўзим келтириб бераман! Холажон, уйимизда нон тугаб қолибдида, биттагина.... Овқат қилаятувдим, шундай сувини солиб карасам, уйда гуруч қолмабди, шунга бир пиёлагина гуруч...олиб келганимиздан қайтараман!" Хуллас, қўшни аёлларни бувимга айтиши бўйича: “Қўни-қўшнилардан нарса олиб кечқурунга бир нарса тайёрлаб, болаларини боқармиш”. Ғийбатни жини суймайдиган бувим эса, “ҳаа” деб қўяверар, эшигимизга тиланиб келган холанинг қўлини ҳеч бўш қайтармас эди. Бу нарса қўшниларга ёқмай, янги янги хабарлар билан бувимни таништиришар эди. Бувим хўп дерди-ю, лекин ҳар сафар индамай сўраган нарсасини бериб юбораверарди. Ақлимни таниб ўйлаб кўрсам, ўша аёл бирон марта остонамиздан бўш қўл билан чиқмаган экан. Бувимнинг бу қилиғи нафакат қўшниларга, балким, тоғамларга, янгаларимга ҳам ёқмас эди. Бобом Тўрани ёмон кўргани учун унга "Судир" деб лақаб қўйиб олгани камдай, мабодо Судирни томида адашиб, соялаб юрган итимизнида, уйга киритмай, жазолайдиган одати бор эди... Кунлардан бир куни мен ва Судирни болалари сабаб уйимизда жуда хунук воқеа рўй берди....
Қиш кунлари, совуқ жон-жондан ўтиб кетади. Мактабдан қайтиб, нари бери чой ичган киши бўлдимда, иссиқ ўрнимга чўзилиб, ухлаб қолибман. Бобом уйда йўқ вақтида мени уйқудан уйғотишга янгаларимни ҳадди сиғмас, бувижоним бўлса, кўп уйқу менга фойдалигини уқдириб чарчамас эди. Кимларнидир ғўнғир-ғўнғир товушидан уйғониб кетдим. Иссиқ ўрнимдан қўзғалгим келмай ётавердим... Гаплашаётганларни бири бувим, иккинчиси Судирни хотини Мастура хола экан...
-Амакингиз келиб қоладилар, келинжон,- бувим астагина пичирлади...
- Раҳмат холажон, дунё тургунча туринг.
Мастура холам дуо қила-қила чиқиб кетди...
- Буви нима бериб юбордиз?
- Вой, мени хон болам турдиларми?- бувижоним юзларига сохта кулгу бериб, менга юзланди. Лекин кулгуси айбдорона бўлиб, юз ифодасига мос эмас эди. -Болажоним, сени эски курткангни бериб юбордим. Зокирни кийими йўқ эканда...
-Қайси курткамни? - ҳовлиққанча савол бердим.
-Қизилнимииии?
- Ҳа...
- Нега ахир? - алам қилганидан чинқириб юбордим...
Чунки курткам мен учун жуда азиз эди, ўзи ҳам аллатовур бошқача бўлиб, чўнтагида иккита қўнғироқчаси бор эди. Кўпчиликни ҳавасини келтирган курткамни, олинганидан бери бир марта ҳам ювилмаган курткамни, доим кир чир бўлиб юрадиган, юзи минг йилдан бери сув кўрмагандай исқирти чиқиб юрадиган. Ҳамма гоҳ Зокир сассиқ, гоҳ Зокир Судир деб чақирадиган Зокирни кийишини уйлаб...
- Нега?
Кўрпани алам билан муштладим ва бувимга ўдағайладим...
-Қайтариб олиб келасиз.. Топиб беринг курткамни!
Ўтирган жойимда кўрпани муштлаб, бувимга зуғум қила бошладим.

❤25👍2
-Қайтариб олиб келиб берасиз! Олиб келиб берасиз кайтарибббб! - нафасим қайтиб терлаб кетдим. Курткаммми топиб беринг!
Устимдаги кўрпани бир четга улоқтирдим.
- Болам, болажоним,- бувим тиззалаб, чўккалаган ҳолатда менга эмаклаб, якинлашиб қучоқлаб олди.
- Бўлди болажоним, ўзим сенга ундан ҳам яхши куртка олиб бераман! Эртага бозорга тушамиз хўпми?
-Йўўўўқ,- чинқириб юбордим. Ўзимни курткамни олиб келиб берасиз.
-Нима гап!?
Ортимдан бобомни тажанг овози эшитилди. Ўгирилиб, эшик олдида усти боши қор бўлиб кетган бобомни кўрдим.
Қўлида нарса кўтариб олган бобомни кўриши билан дик этиб ўрнидан турган бувим:
-Ҳеч гап отаси, чўчитиб юбордингиз. Овоз чиқариб келинг, - жилмайиб қўлидан нарсаларин ола бошлади.
- Бобо! - ўпкам тўлиб кетди.
-Бувим мени... Қизил курткамни...
Ичимдаги бор нафратимни бир жойга жамладим.
-Зокир Судирга бериб юборибди!
Бу ёғини эслолмиман, нафасим қайтиб, бехуш бўлиб йиқилганимни элас-элас эслайман, холос...
Кўзимни очганимда, тепамда бобом бошимни силаб ўтирарди...
-Ўғлим аҳволинг яхшими?
- Курткам қани?- кўкрагимда оғриқ безовта қила бошлаганидан, чидолмай шу саволни бердим..
-Уффф!
Бошини чайқаб, ўрнидан турган бобом, уй ичида айлана бошлади. Бироз тепамда тик турдида:
- Рустамжон, гапимга қулоқ сол ўғлим,- майин овозда сўз бошлади.
-Сен, мен, бувинг, умуман хаммамиз мусулмонмиз. Бизни динимизда ўзидан камбағалроқ одамларга яхшилик қилинади, ўзида ортиқча нарсани йўқсил бечораларга беради....
Бобомни аста-секин салмоқлаб гапиришидан, тинчланиб ўйлай бошладим.
Мусулмончилик, яхшилик қилиш хақида эмас, албатта! Қип қизил, икки чўнтагида қўнғирокчалари бор курткам ҳакида!
“Нега беради унга?” - Алам билан ўйлар эдим. “Энди бувим билан гаплашмиман! Умуман гаплашмиман!” Гаплашмасам конфетсиз қолишим эсимга тушиб, сал қароримни ўзгартирдим.
“Бувим билан ётмайман!” Бироз ўйлаб турдим, “бир ўзим ётишга кўрқаманку! Бўлмайди!”
Яна қароримни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Йуқ, курткамни қайтаришни иложи йуқ! Кўзимда ёш айлана бошлади. Шу ерда озгина изоҳ бериб ўтсам, нега бучунчалик бу курткага ёпишиб олганимга...
Гап шундаки, курткамни аям ўтган Янги йил олди совға қилган бўлиб, кир қилмасдан авайлаб кийсам, кейинги Янги йилда ўзи билан бирга олиб кетишга ваъда берганди... Бувим ҳар куни мактабга кетгунимча курткамни кийдириб юборар, мен бўлса мактабга борибоқ курткамни ечиб, сумкамга жойлаб олардим. Уни кир бўлишидан, йиртилиб қолишидан жуда қўрқар эдим...
Шундай курткамни Зокир сассиққа берибди!
Эшикни секин очилиши менинг аламли ҳаёлларимга чек қўйди. Эшикдан бош суққан бувим жилмайиб, овқатланишга таклиф қилди.
“Овқатмиш!” Нафратланиб ўйладим. Ўзи катта бўлиб олганда ая керакмас! Энди мени аям олиб кетмайди! Шу гап ҳаёлимга келди-ю, йиғлаб юбордим...
-Курткамми кайтариб олиб келиб беринг!
Эшикда турган бувимга чақчайдим.
- Бас қил!- Бобомнинг овози қулоғимни тешгудай гумбурлади.
-Гапимга тушунмадингми? Одамларга яхшилик қилсанг, сени Худо жаннатга киритади!
- Менга яхшилик ҳам, жаннат ҳам, Худойингиз ҳам керакмас!
Жон жахдим билан бақирдим. “Кўрткамми олиб келиб беринг!!!”
Эшик олдида турган бувим, қўли билан оғзини маҳкам ёпганча, иззилаб йиғлаб юборди.
- Тавба де, ақли йўқ! Тавба де!
- Тавба қилдим, Художон. Ўзинг кечир де!- бобом ҳам шу гапни такрорлади.
Бобом ва бувимни бир бўлиб менга қарши туришлари қайсар томиримни тортиштириб юборди.
- Демайман!
Иккисидан ҳам юзимни чирт ўгирдим. Хонага совук сукунат чўмди. Бобом елкамдан шахт билан ушлаб, ўзига қаратди.
-Тавба, де нодон!
Кўзлари ғазабдан ёниб турарди. Бобосидан ўлгудай қўрқадиган одам ажаб, зиғирча чўчимади, аксинча:
- Демайман! - Ўжарлик билан такрорладим.
-Курткамни қайтариб олиб келсангиз, дейман!
-Бобожониси, ҳали ёшда, кечира қолинг, - бувим айланиб, ўргула бошлади.
Бир паст оғир-оғир нафас олиб менга қараб турган бобом, индамай ҳовлига чиқиб кетди.
-Курткамни олиб келмаса, айтмайман! Худо пудосидан кечирим сўраб бўбман!
Шундай тўхтамга келдимда, ўшшайиб хона бурчагига бориб туриб олдим. Бироздан кейин ҳовлидан тоғамни овози эшитилди:

❤24
-Ота! Отажон, илтимос жон ота? Ёшиз бир жойга борган, ота тухтанг! Эл юрт нима дейди? Эрта индин невара узатасиз, отажон!
Эшик зарб билан очилиб, бобом кўринди. Бир қўлида ток ўсимлигининг ёмғир, қорда росса ивиган йўғон йўғон новдаси бўлса, иккинчи қўлида негадир радио кўтариб олган.
-Отажон, фикрингиздан қайтинг! Ота, мен бунга йул қўймайман! Тоғам новдаларни олмокчи бўлиб ҳаракат қилганди, бобом бир итариб, тоғамни ҳовлига чиқариб юборди-да, эшикни ичкаридан қулфлади. Нажот кутиб бувимга қарадим. Бувим эса бобомга бир оз серрайиб қараб турдида, уйнинг бошқа бурчагига менга қарама қарши бурчак ёнидаги кўрпачага тиззаларини қучганча бошини эгиб ўтирди... Умрида калтак емаган одам биринчи марта таёқ ейишдан жудаям кўрқади. Кўрқанимдан ўжарлигимни билдириш учун макон қилиб олган бурчагимдан бобомни олдига югуриб бориб, оёқлари қучоқлаганча, йиғлаб, кечирим сўрай бошладим... Бобом эса менга парво ҳам қилмай, радиони токка улади... ДУГОНАЛАР БОРМИСИЗ ОМОНМИСИЗ.... ( Шу қўшиқни ўлгудай ёмон кўраман). Радиони овозини баланд қилиб қўйдию, мени даст кўтариб, уйни тўрида жойлашган кўрпа-тўшаклар тахланган юк устига ўтқазиб қўйди. Қўлидаги калтакни салмоқлаб, салмоқлаб бувимни тепасига борган бобомнинг нима нияти борлигини шундагина тушундим. "Бувимни урмокчи", шу ўй калламга келди-ю,
-Бобожон!- зорландим тепада туриб. -Энди ҳамма айтганизни қиламан. Бувимни урманг!
Йўқ, бобом мени эшитмади. Қўлини баланд кўтариб туширганди, қўлидаги ҳўл новда ҳавода илондай тўлғониб, вишиллаб, бувимни боши аралаш елкасига тушди.
"Вишшшит" биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи...
Дунёдаги энг азобли ҳолат, кўз ўнгингда ўзингиз яхши кўрган инсоннинг сиз сабабли азобланиши! Мен бу даҳшатли манзарага жим қараб туролмасдим. Диконглаб юк устида сакрардим, бобомдан ортиқ калтакламасликларини йиғлаб сўрардим, лекин бобом мени эшитмас, индамай ўз "юмуши" билан банд эди. Бир вақт қарасам бувимнинг қўллари шишиб, қонай бошлади... Юкдан тушиш йўлини изладим. Кўп сакраганимдан, юк бир томонга қийшайиб юмалади. Кўрпа тўшакларни ичидан чиқиб, югуриб бориб, бобомнинг оёқлари остига ўзимни ташлаб йиғладим.
-Бобожон, бувимни урманг! Ҳамма айтганизни қиламан! Тавба ҳам қиламан! Мана, айтаман, фақат бувимни урманг! Художон, мени кечир! Энди урманг. Яна айтаман, Художон, мени кечир! Тавба қилдим!
Ажаб...шу вақтгача мени эшитмаётган бобом шу гапимдан кейин, қўлидаги хивични уйнинг бир бурчагига улоқтирдида, елкамдан маҳкам чанггалаганча, ҳансираган кўйи кўзларимга қаттиқ тикилиб деди:
-Сен ўзингдан кеч, майли! Якинларингдан кеч! Аммо динингдан, эътиқодингдан кечма! Гапимни уқдингми?
Ўлай агар шу вақтда дин нима, эътиқод нима, тушунган бўлсам! Лекин бувимни қайта калтакланишидан кўрқиб, бутун танам билан бобомни гапини тасдиқлаб қимирладим.
-Эртадан мен билан намоз ўқишни ўрганасан, саҳарлаб турасан! Бувинг билан ётмайсан! Тушундингми?
Бувимдан алохида бўлиш? Бобом билан бирга ётиш? Бошимни қимирлатиб розилигимни билдирдим...
Бобом индамай радиони токдан уздида, жазо калтакларини олиб, ҳовлига чикди. Ҳовлида эшикни бузиш учун болта кўтариб келаётган тоғам болтани бир четга улоқтириб, уйга югуриб кирди.
-Онажон!- бувимни қучоқлаб олган тоғам йиғларди...
-Бор, Шоҳида янгангни айтиб кел! Бувимни мазаси бўмаяпти де, чоп!
Тоғамни буйруғига йиғлаб, “хўп”, деганча остонада оёқ кийимимни излаб, тополмай, анча вақт куймаланиб турдим. Тусатдан яна ҳаво етмай, нафасим қайта бошлади...
Бувим ўз дардини унутиб, тоғамни ўзидан нари қилди-ю, менга интилди. Маҳкам ушлаб олиб, бағрига босди.
-Бувижон кечиринг!......

❤12😢7
Ностальгия
Муаллиф: Рустамхон
(Иккинчи қисм)
Шу билан касалхона даволанишлар...
Мен буларни гапириб бу ҳаётий ҳикоямни узундан узун қилмокчи эмасман...
Лекин, ҳар доим касалхонада ўзи олиб ётадиган бобомнинг бу сафар мендан юз ўгириши дилимни ўкситганини, шу туфайли, бувим ўргатаётган намоз сураларини қунт билан ёдлаганимни айтиб ўтмокчиман ҳалос...
Касалхонадан келганимда бувимни кўришга келган махалламиз аёлларидан эшитганим, Тура Судирни хотини кайсидир мактабга фаррош бўлиб ишга кирибди. Уйимизга кам кирар, куча куйда бувимни кўриб қолса, олдига пилдираб келиб айланиб ургулиб сўрашади...
Мени машхур Қунғирокли курткам эса, Зокир сассикни устида чириди! Орадан йиллар ўтди...
1997- йил май ойи, Бувим кучадан хурсанд кириб келди..
-Отажоним, куча дарвозадан туриб мени одатдагидай чақирди...
Ховлига тушсам, бувимни қўлида патир, биз томонда қатлама дейиладиган пиширик яна нималардир бор
-Келинг бу ёққа! ( Бобомга қўшилиб номоз ўкий бошлаганим учун, бувим мени сизлаб бошлаганди)
-Ичингизда ният қилиб енг, сизни хам етказсин! Тўйингизни кўрай отажоним, бувимни кўзи ёшланиб, бир бурда патирни менга тутказди...
"Тўйингизни кўрай"- деган гапидан уялиб кетдим
-Кимни тўйи экан?...уйдан чиқиб келган бобом " бисмиллох" деб патирга қўл чўзди...
-Мастура келин олади отаси! бувим юзлари порлаб жилмайди.
Бобом эса қўлига олган патирни кайтариб жойига ташлади. Ўйланиб қолди.
-Кайси қизи кучада қолган, Судирнинг Сатанг боласига қиз бераяпти экан?
- Отасиии,- бувим бир оз норози, бир оз эркаланган охангда бобомга сўзланди:
-Тақдири қўшилган экан битти. Ўткиржон хам ўткир йигит чикди шундай, нақд зухро юлдуздай қизни қўлига киритди-я.
- Сиз каердан била қолдиз? келинни Зухро Юлдуздай эканлигини? ( бобом пичинг қилса, жахли чикса бувимни сизлаб гапирарди) ё ўзлари бош қош бўлдиларми а?
Бувим бобомни гапидан ўзини йуқотиб қизариб кетди.
-Халиги... Мастура йиглаб чиққанди. Бу ерда сиздан бошка яқиним бўлмаса деб шунга Санам билан мен...
Бувим кўрқанидан гапини давомини ичида айтдими ишқилиб лаби дир дир титраб ерга каради...
-Ҳм
-Отаси, бувим ўзини анча тутиб олди шекилли паст овозда сўз бошлади:
-Мастура бечора мусофир, шуни эр қилиб юрибди. Бу бечорада, болаларида нима гуноҳ? Савоб бўлади, икки ёшни бошини бирлаштирса...
- Менга бировни уйини куйдириб қилинадиган савоб керак эмас! Совчилик нима эканлигини биласанми ўзи? Совчилик бу икки ёшни бирлаштириш эмас! Икки инсондан бир оилани барпо қилиш! Совчилик қилишни хам ўз мажбуряти, жавобгарлиги бор. Хом иш қилибсан, хом иш қилибсан онаси, уйламабсанда атанг! Бу Сатангни шу юриши бўлса, бир бечора қиз дунёдан зор қақшаб ўтади.Сени қарғаб ўтади! Сен бориб куёвни мактагансан, уйини, жойини, оиласини...Алдабсан-да онаси, алдабсан! Совчилик- ёлгончилик эмаслигини билмасмидинг? Эхх афсус... Хамма гапи ёлгон бўлган совчини қўшмачидан нима фарки бор? Оббоо гап уқмаган омияя!
Бобомнинг ҳафсаласи пир бўлиб ўрнидан туриб кетди. Бувимнинг эса барча қувончи чиппакка чиқиб анча вақтгача ўйланиб ўтирди....
Нихоят тўй куни хам келди.Тўй томоша яхши нарса, хаммасидан зўри келинсалом!
Қўни қўшнилар мени яхши кўришар эдими ёки бу бувим учун эдими..ёки бобом учунмиди? Бунисини билмайман, лекин келин саломларда саломчи хола
Қишлоғимиз эркаси,
Бувиси арзандаси
Салом салом келин салом Рустамжонга бир салом
деб хамма келинга келин салом солдирарди Ана унда кўрингда қишлокда, махаллада обруни ошишини! Қизчалар, болалар хавас билан қараб туришарди мен бўлса керилиб...
Бувим келинни олдига мен билан бирга бориб, келин тушган оиланинг бизнинг оила билан борди келдиси муносабатларига қай даражадалигига қараб, кўрмана бериб юрар эдилар.
Эрталаб тонг сахардан келин салом бўладиган жойга югурдим. Келин одатдагидай "Рустамжонга бир салом"- деган жойида эгилиб салом ташлади. Келинни олдига бориб, мана буни берасиз" деб бувим қулоғимга шивирлади. Анча ақлимни таниб қолганим учунми,уялиб, тортиниб қўлимда пакет билан келинни олдига боргунимча терлаб кетдим.
-Бу бола кишлоғимизнинг энг эрка, суюклиси бўлади, таниб қўйинг келинпошша!